Еттинчи Қисм
1947 санасининг сўнг ойларида, Афёндан уч фуқаролар кийимида бўлган полиция ходими гўё мамлакат доирасида яширин бир диний жамиятнинг фаолиятини ўрганмоқ учун Амиртоғга келган эдилар. Бошда Саид Нурсий бўлиб, Нур Талабаларини аниқлашга уринар эдилар. Сувдан баҳоналар ижод этишга киришдилар. Бир намунаси шудир:
Бир фуқаро маъмури бир қоғозга ёзади: "Саиднинг хизматчиси бу ердан Саидга ароқ олди" ва ароқчи дўконида сархуш ва ақли жойида бўлмаган бир одамга бу қоғознинг остига имзо қўйишни таклиф этади. У одам дейди:
-Тавбалар бўлсин, бу ёлғонни ким имзо қўяр? Сўнгра у қоғозни имзолатишга уринган, фақат муваффақ бўлолмаган маъмур айни кеча ажиб бир ҳодисада қилган хатосининг таъзирини ейди. Шундайки:
Баробар ароқ ичган одамлар ила сой бўйида кезаркан, ораларида бир уруш жараён этар. У бадбахт одамни у ерда бир чиройли калтаклайдилар ва тўппончасини ҳам оладилар.
Устоз арава ила қирга чиққан замон тўрт-беш кун муддатича беш тайёра устозни таъқиб этади. Устоз уйига кирган замон улар ҳам Амиртоғдан чекинадилар. Устознинг ёлғиз иймоний, ухровий хизмати Қуръониясига хато маънолар бердириб унга қарши ташвиқот қилинади ва юқори мақомларга хато акс эттирилади.
Рисола-и Нурнинг нусха кўчириш ускунаси ила интишори ва Анадолуда Нурларнинг борганча инкишофи қаршисида бу иймоний хизматни тўхтатмоқ мақсади ила ҳаракатга ўтган яширин динсиз комитетлари ҳукуматни шубҳага солиб, унга қарши иғвогарчилик қиладилар. Амиртоғ, Испарта, Қастамўну, Коня, Инаболу, Сарфанболу, Ойдин каби яна бир қанча вилоят, шаҳарча ва қишлоқлардаги Нурчиларнинг уйларининг қидирилишига амр берилади. Ниҳоят 1947 санасининг сўнг ойида Устоз Саид Нурсий ва ўн беш қадар Нур Талабаси Амиртоғдан олиниб Афёнга келтирилар ва сўроқлагандан сўнг қаматиладилар. Ва бошқа вилоятлардаги Нур Талабалари қаматилиб Афёнга жалб этилади. Шундай қилиб Учинчи Мадраса-и Юсуфия ҳаёти бошланади.
Бадиуззамон ҳар кирган қамоғидаги маҳбусларни иршод этар, қамоқдаги баъзи қотиллар қўй каби бир ҳол олар. Қамоқда ҳам тажриди мутлақ ичида қолдирилгани ҳолда, қамоқхона бир Нур мактаби вазиятига кирар. Шунинг учун кирган қамоқхоналарга "Мадраса-и Юсуфия" дер. Ҳатто Денгизли Қамоқхонасида бир қисм ёшлар Мадраса-и Юсуфиядан айрилмоқ истамасдан, "Бадиуззамон ортиқ бу ерда қолса, биз ўзимизни айбдор кўрсатиб жазо оламиз, ундай айрилмаймиз, Рисола-и Нурдан дарс оламиз..." дегандирлар.
Денгизли Қамоғида "Мева Рисоласи" исмли асар таълиф этилгандан сўнгра, қамоқхонада таъсирли бир ислоҳот мушоҳада этилади... Бу вазият душманларни ҳам тақдирга чорлайди.
Рисола-и Нурнинг моҳиятини диққат ва тафаккур ила ўқиб англаб таҳқиқий бир иймонга соҳиб бўлган холис Нур Талабалари ўлимдан, қамоқдан, зиндондан ва ҳеч бир башарий азо ва жафодан қўрқмаслар. Муқаддас Қуръон ва иймон хизмати ила, ватан ва миллат ва Ислом Олами ва башариятнинг абадий қутулишига ҳаракат қиларкан, динсизлар дучор этган бир зулм ва мусибат ила қаршилашсалар, асло сустлик ва умидсизликка тушмаслар, қамоқларга ифтихор ва мамнуният ила кирарлар. Уларнинг битта истинод нуқталари бордир. У ҳам ёлғиз ризо-и Илоҳий учун, ихлос ила Қуръон ва иймонга хизматларидир. Маъсум ва мазлумларнинг муҳофизи Жаноби Ҳақдир. Ҳеч бир тўсиқларга аҳамият бермасдан, Рисола-и Нурни ўқишга ва нашр этишга қаҳрамон устозлари каби фароғат ила ҳаракат қиларлар. Шунинг учундирки, йигирма беш саналик мудҳиш бир истибдоди мутлақ ичида Нурларга хизмат қилган Нур Талабалари иймон ва Исломият хизматида тебранмагандирлар. "Зоҳирда зарарли каби кўринган нарсалар ҳақиқатда неъматдир. Заҳматда раҳмат бордир. Иймон хизмати йўлида бошимизга не келса хайрдир. Биз бошимизга келажакни ўйламоқ ила мукаллаф эмасмиз, хизмати Қуръония ила мукаллафмиз. Биз Рабби Раҳиймимизнинг доимо инояти остидамиз. Ўлсак шаҳидмиз, қолсак Қуръоннинг хизматкоримиз. Исломият душманлари бизни абадий дунё қамоққа ҳам маҳкум этсалар, бизлар яна Рисола-и Нурнинг хизматидамиз" дея иймон этганлар ва фақат иймон ила қолмаганлар, феълан ҳам амал этгандирлар, майдондадир.
Бу диндор ва вафокор миллат Бадиуззамоннинг тўғрилик ва буюклигини ва қаҳрамонлигини билиб унга шу даража эътимод этгандирки, унга қарши не ташвиқот қилинса қилинсин, ишонмайдилар. Бадиуззамонга қилинган зулм ва исканжаларни эшитган сари, унга қарши қалбларида янада зиёда бир севги ва боғлиқлик вужудга келмоқдадир. Ва дейдиларки: "Бадиуззамон каби бир дин қаҳрамонини ва шундай буюк ва муборак бир зотни қамоқларга қўймоқ, унинг асарларининг эркин ўқилишига монеъ бўлмоқ, динни Анадолудан олиб ташлашга урунишнинг ва Исломиятни йиқитишга тиришишнинг бир ифодасидир" дея, комунист ва динсизлар қилдирган исканжа ва зулмларнинг душмани бўладилар. Шунинг учун ҳукумат ҳар ишдан аввал ҳукуматга қарши ўгирилган бу режани натижасиз қолдирмоқ учун Бадиуззамонни тамоман эркин қолдириши лозимдир. Бўлмаса, Бадиуззамон эзилдикча, халқ ҳукуматга қарши {(Ҳошия1) Бу ҳақиқат 1950 сайловларида тамоман таҳаққуқ этган. Бадиуззамонни йигирма беш сана бир истибдоди мутлақ ва ашаддий зулм ва мудҳиш исканжалар ичида қолдирган динга қарши эски ҳукумат катта бир аксарият тарафидан йиқилган ва динимизнинг устидаги зулм ва истибдодни олиб ташлаётган Демократлар Партияси ҳокимиятга ўтгандир.} бўлажакдир. Дин, ватан ва миллатнинг саломати номига бу ҳақиқатни хабар беришни бир вазифа биламиз.
Ҳа, Бадиуззамон бир минг тўққиз юз қирқ тўртда Денгизли Маҳкамасида бароат этгани ҳолда, Афён Вилоятига боғлиқ Амиртоғ Туманига сургун қилинади. У ерда ўз охирати ва Рисола-и Нур ила машғул бўларкан, бир минг тўққиз юз қирқ саккиз санасида яширин дин душманлари қилинган зулмлар оз кўрилган каби айни нақарот ила, "Яширин жамият қурмоқда, халқни ҳукуматга қарши ўгирмоқда, кексайганча ортган ғайрати ила, қуввати ила тизимни йиқитишга уринмоқда. Мустафо Камолга Ислом Дажжоли, Суфён! демоқда" каби бир тур баҳоналар ила, эллик Рисола-и Нур Талабаси ила бирликда Афён Оғир Жазо Маҳкамасига жалб қилинади ва қамоққа қўйилади.
Қилинган чуқур ва узун таҳқиқот натижасида биргина айб далили топа олмайдилар. Фақат, нима бўлган бўлса бўлди, нима қилган бўлсалар қилдилар.. охири маҳкама, гўё виждоний қаноат ила, Бадиуззамонга йигирма ой ва мудаққиқ бир олимга ўн аккиз ой, йигирма икки кишига эса олти ойдан ҳукм беради. Бошқаларини эса, "Булар Бадиуззамонни буюк бир муршид бўлиб билганлар ва ичларидаги чуқур бўшлиқни тўлдирмоқ учун Рисола-и Нурни ўқиганлар" дея бароат беради. Ҳукм олганларни ҳам, "Бадиуззамон қурган яширин жамиятга ёрдам берганлар!" дея жазолантирилади. Ҳукмни дарҳол ўрнига келтириб ҳаммасини қамайдилар.
Табиий, маҳкумият қарори ҳамон темйиз этилади. Темйиз маҳкамаси қисқа бир замонда тадқиқотини тугатиб, "Модомики Бадиуззамон Саид Нурсий Денгизли маҳкамасида айни айбдан бароат этган. Денгизли маҳкамасининг қарори хатоли ҳам бўлса, темйизнинг тасдиғидан ўтган бир даъво такрор муҳокама остига олинолмас" дея, берилган маҳкумият қарорини асосдан бузади. Шундай қилиб янгидан маҳкама бошланади. Шубҳаланганлардан нима исташлари сўралади. У тамоман маъсум бўлган Нур Талабалари темйиз маҳкамасининг қарорига риоя қилинишини истайдилар. Афён маҳкамаси темйизнинг қарорига риоя қилиб бўлиш-бўлмасликни батафсил ўйлайди.. охири риоя қилишга қарор беради. Сўнгра эса, нуқсонларни мукаммаллаштиришни бошлайди. Фақат бу уриниш бир турли тугатилмайди ва маҳкама доимо қолдирилади. Бадиуззамон ва талабалари ҳукм қатъият касб этмасдан берилган жазо муддатини қамоқхонада ўтказгандан сўнгра бўшатилгандирлар. Юқорида англатилган жиҳат ила, маҳкама уч санадан бери узайтирилмоқдадир.
{(Ҳошия2) Бу Афён маҳкамаси сўнгра икки марта бароат берган ва ниҳоят 1956 да бутун Рисола-и Нур куллиётини ва умум мактубларни истисносиз Бадиуззамонга қайтариб бергандир.}
Миллиардлаб марта уятлар бўлсинки, ватанга, миллатга ва ёшларимизга ва Ислом Оламига энг муқаддас иймон хизматини қилган, башарнинг бутун маънавий эҳтиёжини таъминлайдиган даражада ҳориқулода ва муаззам асарлар берган бу доҳий ва мислсиз зот маҳкамалардан маҳкамаларга судралмоқда, қамоқхоналарда чиритилишга уринилмоқдадир.
Бадиуззамон йигирма санада бўлгани каби, шу уч-тўрт санада ҳам шу қадар ўхшовсиз бир исканжага маъруз қолгандирки, тарихда ҳеч бир илм одамига бу қадар қотилона бир суиқасд қилинмагандир. Денгизли қамоғида бир ойда чеккан машаққатни Афёнда бир кунда чеккандир! Ўзига бутун-бутун қонунсиз муомалалар қилингандир. Қамоқхонада тўлиқ йигирма ой қишнинг жуда совуқ бўлган тартибсиз бир камераси ичида ёлғиз қолдирилиб, тажриди мутлақ ичида имҳо бўлишига интизор этилгандир. Қишнинг энг шиддатли кунларида, қамоқхона деразалари икки миллиметр муз қоплаган замонларда заҳар берилган. Кекса, жуда хаста ҳоли ила ойларча истироб чектирилгандир. Муборак ётоғида бир тарафдан бошқа тарафга ўгиролмайдиган бир ҳолга келган замонларда ҳам, хизматига, бир талабаси бўлсин изн берилмагандир. У қўрқинч шароит остида ўз-ўзига ўлиб кетиши кутилгандир. Хасталиги шу қадар шиддатлангандирки, кунларча бир нарса еёлмаган ва озуқасиз қолган ва жуда заиф бир вазиятга келгандир. Бундай бўлгани ва жуда қаттиқ бир тарассуд ва тазйиқлар остида сақлангани ҳолда, Рисола-и Нурнинг таълифидан орқа қолмаган, ҳар қамоқда бўлгани каби, бу ерда ҳам яширинча асар таълиф этгандир. Маҳбуслар яширин-яширин Рисола-и Нурни қўллари ила ёзиб кўпайтирганлар ва қамоқхонадан ташқари ҳам чиқариб нашрини таъмин этгандирлар. Бадиуззамон қамоқда бўлган кунлар ҳам Рисола-и Нурнинг нашриёти тўхтамаган, парда остида юз мингларча нусхаларни эски ёзув ила нашр этишга Нур Қаҳрамони Хусрав каби Нур Талабалари муваффақ бўлгандирлар.
Қамоқхонада заҳарланиб, ўлим тўшагида экан, фурсат топиб зиёратига бора олган бир талабассига шундай дегандир: "Балки ҳаётда қолмайман, бутун мавжудиятим ватан, миллат, ёшлар ва Ислом Олами ва башарнинг абадий роҳат ва саодати йўлида фидо бўлсин. Ўлсам, дўстларим интиқомимни олмасинлар!"
Бадиуззамоннинг қамоқхонага келиши ила жуда фойдаланган қамалганлардан бириси деразадан салом берган замони, "Сен Бадиуззамонга нима учун салом бердинг? Нима учун унинг деразасига қарамоқдасан?" деб, калтаклангандир. Жуда муборак ва жуда севгили Устозларининг хаста ва жуда аянчли вазиятида яширинча фурсат топиб кўришишга ҳаракат қилган талабалари ушланганлари замон, ётқизиб оёқларининг остини таёқ ила савалаганлар. Фақат улар бу зулмлардан асло қўрқмаганлар, иймондан ва иззати Исломиядан келган бир салобат ила, у золимлар урганча, улар ҳам ҳар уришларида "Ур! Ур!" дея бақиргандирлар. "Душманнинг этиги бўғзимизни босган замон унинг юзига тукур! Руҳинг қутулсин.. жасадинг эзилсин" ҳақиқатини матбуот лисони ила ҳам баён этган Устозлари Бадиуззамонга иттибо этгандирлар.
Хуллас, бундай турли-туман исканжа ва тазйиқотлар ила керак бўлса қамоқхона доҳилида, керак бўлса хорижида хизматини ҳам қилдирмасликка урингандирлар. Дунёда ҳеч бир кишига қилинмаган зулм ва хоинлик Бадиуззамонга қилингандир. Ниҳоят 20 сентябрь 1949 куни жазо муддатини қамоқхонада тугатиб бўшатилгандир. Бутун қамоқхоналарда қамалганлар расмий иш соатларида бўшатиларкан, Афён қамоқхонасида ҳам соат ўнда одат экан, Бадиуззамонни фавқулодда бир тазоҳурот ила қаршилашга ҳозирланган халқнинг истиқболига монеъ бўлмоқ учун шафақ вақти ила бомдод намози орасида қамоқхонадан бўшатгандирлар.
Бадиуззамон Ҳазратлари Афёнда бир муддат қолгандир. Бу аснода жазосини чеккани ва темйиз маҳкамаси маҳкумият қарорини тамоман унинг фойдасига бузгани ҳолда, уч полицияга эшиги ёнида кеча-кундуз соқчилик қилдирилгандир. Қамоқдан чиққанига пушаймон этганлар ва зулм ва тазйиқлар давом эттирилгандир. Икки саналик эзувчи ва эритувчи бир қамоқдан чиққани ҳолда, хасталигини сўрамоқ учун келганлар ҳам ёнига қўйилмагандир. Тарихча-и ҳаётида кўрилгани каби, Русяда Рус қўмондони унга эркинлик бергани ҳолда, ўз ватанида ва бу муборак ва азиз Ислом миллати учун ҳар нарсасини фидо этган Бадиуззамоннинг байрам зиёратига келганлар ҳам расмий маъмурлар тарафидан зиёратдан ман этилгандир. Ҳатто хизматчиси ила гапирганлар кўрилганда, "Сен Бадиуззамоннинг хизматчиси ила гапирдинг!" дея тазйиқлар қилиниб ким бўлганлари аниқланган. Бутун бундай қонунсизликлар халқни Бадиуззамонга бир бор яна яқинлаштирган, асарларини қидириб топмоқ хусусида худди бир қамчи таъсирини вужудга келтиргандир. Бадиуззамонга қарши ташвиқот қилган ва қилдирганлардан эса километрларча узоқлаштиргандир. Бадиуззамонга бўлган омманинг эътиборини синдиришга уринган сари, миллат ва ёшлар, хусусан олий таҳсил ёшларининг ҳурмат ва боғлиқлиги ортгандир. Бадиуззамонга қарши бўлиш қилиниши ила, бу боғлар мустаҳкамлангандир. Манфий ташвиқотлардан мақсад, миллатнинг Бадиуззамонга бўлган эътиборини синдириб, шахсини чиритиб, Рисола-и Нурнинг нашриётини тўхтатмоқдир. Ҳолбуки Рисола-и Нур муаллифнинг шахси ила боғлиқ эмасдир. Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Рисола-и Нур бошқа асарларга ўхшамас. Рисола-и Нур бир ўзи ҳужжат ва бурҳон хазинасидир, яъни шахсан ўзи бурҳон ва ҳужжатдир. Рисола-и Нур ўқиган муаллифнинг шахсига боқмас, тўғридан-тўғрига асарнинг ичидаги ҳақиқатларга, бурҳон ва далилларга эътиборни тўплар. Бу ва яна бир қанча ҳақиқатларга биноандирки, Бадиуззамонга қарши қилинган жуда даҳшатли расмий ташвиқотлар ҳам натижасиз қолгандир. Ва натижасиз қолишга ҳам маҳкумдир.
Ҳа, бу Исломият Миллати, ватан ва миллатга бу даража ҳадсиз истифода таъмин этган, Қуръон ва иймон хизматини кўрилмаган бир фароғати нафс ила ва фидокорликлар ила қилган бу буюк муаллиф ва мутафаккирнинг бу дараажа маҳкамаларда судралганига миллиардлаб таассуфлар ёғдиради. Ватан ва миллатнинг фойдаси номига хабар берамизки: Бу иш бир он аввал натижаланиши ва маҳкамалар тугатилиши керак. Зеро Бадиуззамон қилган Қуръоний хизмат Ислом дунёси кенглигида ва жаҳоншумул бир миқёсдадир. Бадиуззамон Саид Нурсий ҳақида тақдим этганимиз ғоят юксак ҳақиқатлар ва ғоят олий қийматлар далилсиз эмасдир, ичида муболаға йўқдир. Шубҳа этганлар ҳануз ҳаётда бўлган Бадиуззамонни яқиндан танимоқ ила ва Рисола-и Нурни сабот ва давом ила ва холис ният ила ўқимоқ ила фарқига боражаклардирки, биз бу тарихча-и ҳаётда нақл этганимиз ҳақиқатларни ифода этаркан, сўз ва ифодаларимиз жуда сўниқ бўлгандир. Ҳам ўзларининг ихлос ила биздан зиёда идрок этажак қаноатлари бутун башариятга эълон этмоқ иштиёқига ҳам соҳиб бўлажаклардир.
Бутун дунё маҳкамалари яширин дин душманларининг қилганлари айбловларга назаран Бадиуззамонни маҳкум этишга уринганлар, у маҳкамалар далилга истинод эттикча, Бадиуззамонни маҳкум этолмаслар!
Бадиуззамон Саид Нусий Ҳазратлари Исломият душманлари тарафидан заҳарланишларнинг хасталиклари ила доимий ётоқ ичида кун ўтказмоқда ва шундай демоқдадир: "Қабр эшигини кутмоқдаман". Фақат биз Жаноби Ҳақдан бутун қудрат ва қувватимиз ила дуо ва ниёз этамизки, у буюк дин қаҳрамонига янада кўп узун умрларни лутф этсин. Зеро у каби Қуръоннинг фидоий ва мухлис бир ходимига, у каби юксак бир доҳийга, у каби буюк бир мутаффакирга, у каби бир ҳақиқат қаҳрамонига, у каби беназир бир Ислом ҳакимига бутун Ислом Олами ва бутун жаҳон муҳтождир.
Бадиуззамоннинг Амиртоғ ва Афён Ҳаётини ўз қалами ила ифодалаган Ўн Бешинчи Умид Ёғдулардан олинган бўлиб, бу ерга киргизилгандир.
{(Ҳошия) Нурнинг таълиф вақти уч йил аввал тугагани учун бу Ўн Бешинчи Умид келажакда бир Нурчи тарафидан Кексалар Ёғдусининг такомиллаштирилиб таълиф қилинишига манба бўлиш учун ёзилди.}
Бир пайтлар Амиртоғида истиқомат қилишга маҳкум ва ёлғиз ўзим бир манзилда бамисоли бир кишилик қамоқдек ва менга жуда оғир келган назоратлар ва зўравонликлар ила мени исканжага солганлари учун ҳаётдан бездим, қамоқдан чиққанимга афсусландим. Руҳу-жоним ила Денгизли қамоқхонасини соғиндим ва қабрга киришни истадим. Ва "қамоқ ва қабр бу тарз ҳаётдан яхшироқ" дея, ё қамоққа ва ё қабрга киришга қарор қилиб турганимда Аллоҳнинг инояти мададга келди. Яъни, қаламлари нусха кўчириш ускунасидек бўлган Мадрасат-уз Заҳро шогирдларининг қўлига янги чиққан нусха кўчириш ускунасини берди. Бирдан Нурнинг қийматдор мажмуаларининг ҳар биридан бир қалам ила беш юз нусха вужудга келди. Ютуққа эриша бошлаганлари ул оғир ҳаётни менга севдирди, "Ҳадсиз шукр бўлсин", дедирди.
Бир оз муддатдан сўнг Рисола-и Нурнинг яширин душманлари Нурларнинг ғалабасига чидолмадилар. Ҳукуматни бизга қарши ташвиқ қилдилар. Яна ҳаёт менга оғир кела бошлади. Бирдан Раббоний иноят порлади. Энг зиёда Нурларга муҳтож мутасадди давлат ходимлари, вазифалари эътибори ила, мусодара қилинган Нур Рисолаларини мукаммал қизиқиш ва диққат ила мутолаа қилдилар. Бироқ Нурлар уларнинг қалбларини ўзига тарафдор айлади. Танқид ўрнига тақдирлай бошлаганларидан Нур дарсхонаси янада кенгайди. Моддий зараримиздан юз баробар кўпроқ манфаат берди, сиқувчи ташвишларимизни йўққа чиқарди.
Бундан сўнг яширин душман мунофиқлар ҳукуматнинг диққат назарини менинг шахсимга қаратдилар, эски сиёсий ҳаётимни хотирлатдилар. Ҳам адлияни, ҳам маориф доирасини, ҳам хавфсизлик хизматини, ҳам ички ишлар вакилларини ваҳимага солдилар. Партияларнинг жараёнлари ва коммунист пардаси остидаги анархистларнинг тескари ташвиқлари туфайли у ваҳима янада кенг тус олди. Бизни тазйиқ қилиб ва қамаб ва қўлларига тушган рисолаларни мусодара қила бошладилар. Нур шогирдларининг фаолиятида тўхташ юз берди. Менинг шахсимни бадном қилиш фикрида бир қисм расмий маъмурлар ҳеч ким ишонмайдиган туҳматлар қилдилар. Жуда ажиб бўҳтонларни ёйишга уриндилар. Бироқ ҳеч кишини ишонтиролмадилар.
Сўнгра жуда оддий баҳоналар билан қиш чилласининг энг шиддатли совуқ кунларида мени ушлаб, катта ва ниҳоятда совуқ ва икки кун ўчоқсиз бир камерага ёлғиз ўзимни қамаб қўйдилар. Мен ўзимнинг кичик хонамда кунига бир неча марта ўчоққа ўт ёқардим ва доимо ўчоғимда чўғ тургани ҳолда заифлигим ва хасталигим туфайли зўрға чидаб турардим. Ҳозир бу вазиятда ҳам совуқдан тутган безгак, ҳам даҳшатли бир сиқилиш ва ғазаб ичра беҳаловат бўлиб турганимда Аллоҳнинг инояти ила бир ҳақиқат қалбимда кашф бўлди. Маънан:
"Сен қамоққа "Мадраса-и Юсуфия" номини бергансан. Ҳам Денгизли қамоғида заҳматларингиздан минг бор зиёда ҳам севинч, ҳам маънавий фойда, ҳам у ердаги маҳбусларнинг Нурлардан фойда кўришлари, ҳам катта доираларда Нурларнинг ғалабаси каби натижалар сизга шикоят ўрнига минглаб шукр қилдирди. Ҳар бир соатдаги маҳбуслик ва заҳматингизни ўн соатлик ибодат ҳукмига келтирди, у фоний соатларни боқийлаштирди. Иншааллоҳ бу учинчи Мадраса-и Юсуфиядаги мусибатзадаларнинг Нурлардан фойда кўришлари ва тасалли топишлари сенинг бу совуқ ва оғир заҳматларингни ҳароратлантириб севинчларга айлантиради. Ва сен ғазабланган одамлар, агар алданган бўлсалар, билмай сенга зулм қилмоқда, улар ғазабга лойиқ эмас. Агар билиб туриб ва ғараз билан ва залолат тарафида туриб сени ранжитаётган бўлсалар, улар жуда яқин бир замонда ўлимнинг абадий қатли ила қабрнинг бир кишилик қамоғига кириб доимий аламли азоб чекадилар. Сен уларнинг зулми туфайли ҳам савоб, ҳам фоний соатларингни боқийлаштирмоқни, ҳам маънавий лаззатларни, ҳам илмий ва диний вазифангни ихлос билан бажаришни қозонмоқдасан!"- дея руҳимга эслатилди.
Мен ҳам бор қувватим ила "Алҳамдулиллаҳ" дедим. Инсонийлик ҳисси ила у золимларга ачиндим. "Ё Раббий! Уларни ислоҳ айла!" дея дуо қилдим. Бу янги ҳодисада, ифодамда Ички Ишлар Ваколатига ёзганим каби, ўн жиҳат ила ноқонуний экани ва асл айбдорлар қонун номидан ноқонуний иш тутган у золимлар бўлганидек, шундай баҳоналар изладиларки, эшитганларни кулдирадиган ва ҳақпарастларни йиғлатадиган туҳматларни ва уйдирмаларни инсоф аҳлига кўрсатдиларки, Рисола-и Нурга ва шогирдларига тажовуз қилиш учун қонун ва ҳақиқат тарафидан имкон тополмаётирлар, девоналик қилаётирлар.
Жумладан: Бир ой бизнинг ортимиздан жосуслик қилган маъмурлар ҳеч қандай баҳона тополмагач, бир қисқа хат ёзиб, "Саиднинг хизматкори бир дўкондан ароқ олиб, унга олиб бориб берган". У хатни имзо эттирмоқ учун ҳеч кимни тополмагандан сўнг, бегона ва маст бир одамни ушлаб олиб қўрқитишган, "Кел, бунга имзо бос",- деганлар. У деганки, "Тавбаларни тавбаси бўлсин, бу ажиб ёлғонга ким имзо босади?" Уларни хатни йиртиб ташлашга мажбур қилган.
Иккинчи бир намуна: Мен билмаган ва ҳозир ҳам танимайдиган бир зот отини мени кездириш учун берган. Мен ҳам касаллигим туфайли ҳаво алмаштириш мақсадида кўпинча ёзда бир-икки соат кезардим. У от ва арава соҳибига эллик лиралик китоб беришга сўз бергандим. Токи қоидам бузилмасин ва миннат остига кирмайин. Ажабо, бу ишда бирор зарар эҳтимоли борми? Ҳолбуки, "У от кимники?" дея эллик марта ҳам ҳоким, ҳам адлиячилар, ҳам хавфсизлик ва полициячилар сўрадилар. Гўё муҳим бир сиёсий ҳодиса ва осойишталикка тегишли бир воқеа рўй бергандек.. Ҳатто бу маъносиз суриштиришлар тўхтасин дея, икки кишининг ҳамиятан, бири "от меники", бошқаси "арава меники" дегани учун, икковини ҳам мен билан бирга қамоққа олишди. Бу намуналарга қиёслаб болаларнинг ўйинига ўхшаш бундай кўплаб ҳодисаларни кузатиб йиғладик ва англадикки, Рисола-и Нур ва шогирдларига қарши чиққанлар масхара бўладилар.
Шу намуналардан келиб чиққан латиф бир суҳбат: Менинг қамаш учун ордеримда сабаб қилиб "осойишталикни бузган" айби ёзилганидан, мен ҳали у ҳужжатни кўрмай туриб прокурорга дедим: "Сени ўтган кеча ғийбат қилдим, -ва хавфсизлик мудири буйруғи ила мени сўроқ қилган бир полициячига қараб, -Агар мингта прокурор ва мингта хавфсизлик мудиричалик бу мамлакатдаги умумий осойишталикка хизмат қилмаган бўлсам, Аллоҳнинг қаҳрига учрай", -дея уч марта қайтардим.
Сўнгра бу орада бу совуқда истироҳатга ва совуқ емасликка ва дунёни ўйламасликка жуда муҳтож бўлган чоғимда ғараз ва қасдни сездирадиган тарзда, мени бардош қилиб бўлмайдиган бу сургунга ва ёлғизлик ва қамоқ ва тазйиққа йўлиқтирганларга одатдагидан зиёд ғазабим келди. Бир иноят мададга келди. Маънан қалбга эслатилдики:
Инсонларнинг сенга қилган айни зулмларида айни адолат бўлган Аллоҳ тақдирининг буюк бир ҳиссаси бор. Ва бу ҳибсда ризқинг бор. У ризқинг сени бу ерга чақирди. Уни розилик ва таслим ила қаршиламоқ лозим. Ҳикмат ва Раббоний раҳматнинг ҳам бир ҳиссаси борки, бу қамоқдагиларни нурлантирмоқ ва тасалли бермоқ ва сизга савоб қозонтирмоқдир. Бу ҳиссага нисбатан минглаб шукр этмоқ лозим.
Ҳам сенинг нафсингнинг ўзинг билмаган айблари билан унда бир ҳиссаси бор. У ҳиссага жавобан истиғфор ва тавба ила нафсингга "Бу тарсакига ҳақдор бўлдинг" дейишинг керак.
Ҳам яширин душманларнинг ҳийлалари ила баъзи софдил ва ваҳимачи маъмурларни алдаш билан ўша зулмга чорламоқ жиҳатига кўра уларнинг ҳам ҳиссалари бор. Унга қарши Рисола-и Нур ул мунофиқларга урган даҳшатли маънавий тарсакилари сенинг интиқомингни тамоман улардан олган. Ўша уларга етади. Энг охирги ҳисса бевосита сабабчи бўлган расмий маъмурлардир. Бу ҳисса олдида уларнинг Нурларга танқид ниятида боқишларида, истар-истамас, шубҳасиз иймон жиҳатида фойда топганларининг хотири учун وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ дастури ила уларни афв этмоқ бир олийжанобликдир".
Мен бу ҳақиқатли эслатмадан мукаммал бир севинч ва шукр ила бу янги Мадраса-и Юсуфияда қолиш учун, ҳатто менга қарши бўлганларга ёрдам бўлсин дея, ўзимга жазони қабул қилиб, зарарсиз бир айб қилишга қарор қилдим.
Ҳам, етмиш беш ёшли ва ҳеч ким билан иши йўқ ва дунёда севган дўстларининг етмишидан фақат бештаси қолган мен каби одамни Нурларга оид вазифасини бажарадиган етмиш минг Нур нусхалари бор бўлиб, бемалол кезиб юрмоқдалар. Ва бир тил ўрнига минглаб тиллар ила иймон хизматини бажарадиган қардошлари, ворислари бор бўлган мендек бир одамга қабр бу қамоқдан кўра юз баробар хайрлидир. Ва бу қамоқ эса ташқаридаги ҳурриятни бўғувчи зўравонликлар остидаги озодликдан юз даража енгилроқ, фойдалироқдир. Чунки эркинликда ёлғиз ўзи юзлаб маъмурларнинг зўравонликларини тортгандан кўра қамоқда юзлаб маҳбуслар билан бирга бор-йўғи мудир ва назоратчи каби бир-икки зотнинг, манфаатга биноан енгил зўравонликларини тортишга мажбур бўлади, халос. Унинг эвазига қамоқда кўп дўстлардан биродорона илтифотлар, тасаллилар кўради.
Ҳам Исломий шафқат ва инсоний фитрат бундай вазиятдаги кексаларга марҳамат билан келиши қамоқ заҳматини раҳматга айлантиради дея ҳибсга рози бўлдим.
Бу Учинчи Маҳкамага келган чоғимда заифлик ва кексалик ва роҳатсизликдан оёқда туришга ҳолим йўқлиги учун маҳкама эшигидан ташқарида бир курсига ўтирдим. Бирдан бир ҳоким келди, жаҳл қилди ва ҳурматсизларча: "Нима учун оёқда туриб кутмайди?"- деди. Мен ҳам кексалигим туфайли бу марҳаматсизликка аччиғим чиқди. Бирдан қарасам, жуда кўп мусулмонлар мукаммал бир шафқат ва биродарлик билан марҳаматкорона боқиб атрофимизда тўпланганлар, тарқалмаётирлар. Бирдан икки ҳақиқат эслатилди.
Биринчиси: Менинг ва Нурларнинг яширин душманларимиз, мен истамаган ҳолда, омманинг менга бўлган эътиборини синдириш Нурнинг ютуқларига тўсиқ бўлади дея, баъзи содда расмий маъмурларни алдаб, мени халқнинг назарида бадном қилиш мақсадида бундай хиёнаткорона муомалага мажбур қилганлар. Бунга қарши Аллоҳнинг инояти Нурларнинг иймон хизмати эвазига бир икром сифатида ўша битта одамнинг хиёнатига бадал бу юзта одамга боқ! Хизматингизни тақдирлаб, шафқаткорона ачиниб сизни олқишламоқдалар ва жасоратлантирмоқдалар. Ҳатто иккинчи кун мен терговда прокурорнинг саволларига жавоб бераётганимда идора ҳовлисида маҳкама деразаларининг қаршисида мингга яқин аҳоли мукаммал бир муҳаббат ила тўпланиб, ҳолатлари билан "Буларни сиқмангиз" деётганларини вазиятлари ила ифода қилаётгандек кўриндилар. Полициячилар уларни тарқатолмаётганди. Қалбимга эслатилдики: Бу аҳоли бундай таҳликали асрда тўлиқ бир тасалли ва сўндирилмас бир нур ва қувватли бир иймон ва боқий саодат ҳақида ҳақиқий хушхабар истайдилар ва фитратан излайдилар ва Нур Рисолаларида излаганлари топилмоқда дея эшитганларки, менинг аҳамиятсиз шахсимга иймонга бир оз хизматкорлигим учун ҳаддан зиёд илтифот кўрсатаётирлар.
Иккинчи Ҳақиқат: Осойишталикни бузади деган ваҳима ила бизга ёмонлик қилиш ва омманинг эътиборини синдириш мақсадида ҳақораткорона алданган бир неча одамларнинг қўпол муомалалари ўрнига ҳадсиз ҳақиқат аҳлининг ва келажак наслларнинг тақдиркорона олқишлашлари бор дея эслатилди.
Ҳа, коммунист ниқоби остида анархистликнинг умумий осойишни бузишга даҳшатли уринишларига қарши Рисола-и Нур ва шогирдлари таҳқиқий иймон қуввати ила бу Ватаннинг ҳар тарафида у мудҳиш фасодларни тўхтатмоқда ва синдирмоқда. Тинчлик ва осойишталикни таъминлашга ҳаракат қилмоқдаки, жуда ҳам кўплаб ва мамлакатнинг ҳар тарафида бор бўлган Нур талабаларидан бу йигирма йил давомида шуғулланган уч-тўрт маҳкама ва ўнта вилоятнинг ички ишлар ходимлари осойишталикни бузадиган бирор ҳодиса тополмаган ва қайд қилинмаган. Ва уч вилоятнинг бир қисм инсофли ички ишлар ходимлари деганлар: "Нур талабалари маънавий қўриқчидирлар. Осойишталикни муҳофаза қилишда бизга ёрдам бермоқдалар. Мустаҳкам иймон ила Нурни ўқиган ҳар бир одамнинг миясида бир қўриқчи қолдирадилар. Осойишталикни таъминлашга уринмоқдалар". Бунинг бир намунаси Денгизли қамоқхонасидир. У ерга Нурлар ва маҳбуслар учун ёзилган Мева Рисоласи кириши билан уч-тўрт ой ичида икки юздан зиёд маҳбуслар шундай фавқулодда итоатли, диндорона, солиҳона бир ҳолга келдиларки, уч-тўрт одамни ўлдирган бир одам тахта битларини ўлдиришдан ўзини тортарди. Ўта марҳаматли, безарар, ватанга фойдали бир аъзо бўла бошлади. Ҳатто расмий маъмурлар бу ҳолни ҳайрат билан ва тақдирлаб кузатардилар.
Ҳам ҳали қарори ўқилмаган бир қисм ёшлар дедилар: "Нурчилар қамоқда қолсалар, биз ўзимизни маҳкум қилдирамиз ва жазо олишга интиламиз. Токи улардан дарс олиб улар каби бўлайлик..Уларнинг дарси ила ўзимизни ислоҳ қиламиз". Мана бу моҳиятда бўлган Нур талабаларини осойишни бузади деб туҳмат қилганлар, ҳар қалай ғоят ёмон бир суратда алданган ва алдатилган ва ё билиб ва ё билмай анархистлик номидан ҳукуматни гиж-гижлаб бизга азиятлар бериб эзишга уринмоқдалар. Биз уларга жавобан деймиз:
"Модомики ўлим ўлдирилмаётир ва қабр беркилмаётир ва дунё мусофирхонасида йўлчилар ғоят тезлик ва ташвиш ила тўп-тўп бўлиб тупроқ остига кириб йўқолаётган экан, албатта жуда яқин вақтда бир-биримиздан айриламиз. Сиз зулмларингизнинг жазосини даҳшатли бир суратда оласиз. Ҳеч бўлмаганда, мазлум иймон аҳлига озодлик рухсатномаси бўлмиш ўлимнинг абадий қатл қилувчи дорига чиқажаксиз. Сизнинг дунёда абадий қолиш тасаввури ила олган фоний завқларингиз боқий ва буюк аламларга айланади".
Афсуски, яширин мунофиқ душманларимиз бу диндор миллатнинг юз минглаб авлиё шаҳидларининг, қаҳрамон ғозийларининг қони ва қиличи билан қозонилган ва муҳофаза этилган Исломият ҳақиқатларига баъзан "тариқат" номини бериб ва ул қуёшнинг бир нури бўлган тариқат машрабини ул қуёшнинг айнан ўзи деб кўрсатиб, ҳукуматнинг баъзи диққатсиз маъмурларини алдаб, Қуръон ва иймон ҳақиқатлари йўлида таъсирли суратда ҳаракат қилаётган Нур талабаларига "тариқатчи" ва "сиёсий жамиятчи" номини бериб, бизга қарши қилиб қўйишни истамоқдалар. Биз эса ҳам уларга, ҳам уларни тинглаб бизга қарши бўлганларга Денгизлининг Одил Маҳкамасига айтганимиз каби деймиз:
"Юзлаб миллион бошлар фидо бўлган бу ҳақиқатга бизнинг ҳам бошимиз фидо бўлсин! Дунёни бошимизга оташ қилиб ёқсангиз ҳам Қуръон ҳақиқатларига фидо бўлган бошлар динсизларга таслим бўлмайди ва муқаддас вазифасидан воз кечмайди, иншааллоҳ!"
Хуллас, кексалик саргузаштларимдан келган оғриқлар ва маъюсликларга иймондан ва Қуръондан мададга келган муқаддас тасаллилар билан бу кексалигимнинг ўтган энг оғир бир йили ўрнига ёшлигимнинг энг севинчли ўн йилини берса алмаштирмайман. Хусусан қамоқда фарз намозларини ўқиган ва тавба қилганнинг ҳар бир соати ўн соат ибодат ўрнига ўтиши билан ва хасталикда ва мазлумликда ўтган ҳар бир фоний кун эса савоб жиҳатида ўн кунлик боқий умр қозонтириши билан мен каби қабр эшигида навбатини кутаётган бир одамга нақадар шукронага сабаб бўлишини ул маънавий эслатмадан билдим, "Раббимга беҳад шукр" дедим, кексалигимга севиндим ва қамоқдалигимга рози бўлдим. Чунки умр бир жойда турмайди, тез ўтади. Лаззатда, севинчда ўтса, лаззатнинг завол топиши алам бўлгани туфайли ҳам афсус ила, ҳам ношукурлик ила, ғафлат ила ўтиб, ўрнига баъзи гуноҳларни қолдиради, фоний бўлади, кетади. Агар қамоқда ва заҳматда ўтса, аламнинг завол топиши маънавий лаззат бўлгани туфайли, ҳам улар бир нави маънавий ибодат ҳисобланганидан, бир жиҳатда боқий қолади ва хайрли мевалари ила боқий бир умрни қозонтиради. Ўтган гуноҳларга ва қамоққа сабаб бўлган хатоларга каффорат бўлади, улардан поклайди. Шунинг учун маҳбуслардан фарзларни бажараётганлар сабр ичида шукр қилмоқлари лозимдир.
Афён маҳкамасини тартиб ва туҳматлар ила очтирган яширин динсизлар Бадиуззамонни иъдом этмоқ режасини қилгандирлар. Бу фавқулодда аҳамиятга соҳиб буюк мудофаалар бундай имҳочи золим динсизларга қарши унинг ўлимни писанд қилмасдан ҳайқирган ҳақиқатларидир. Натижада темйиз маҳкамаси маҳкумият қарорини бекор қилди. Ва айни маҳкама икки марта Бадиуззамонга бароат берди. Охири бутун Рисола-и Нур куллиёти ва беш юзга яқин мактублар ҳар қандай қайд ва шартсиз Бадиуззамонга қайтарилди.
[Ўн саккиз сана сукутдан сўнг мажбурият тахтида бу илтимоснома маҳкамага ва нусхаси Анқарага идорачиларга берилган экан, такрор беришга мажбур бўлганим айбномага қарши эътирозномамдир.]
Маълум бўлсинки, Қастамўнуда уч марта манзилимни қидирув қилмоқ учун келган икки прокурор ва икки қидирув комисарига ва учинчида полиция мудирига ва олти-етти комисар ва полицияларга ва Испартада прокурорнинг саволларига ва Денгизли ва Афён Маҳкамаларига қарши деганим айни ҳақиқат кичик бир мудофаанинг хулосасидир. Шундайки:
Уларга дедим: Мен ўн саккиз-йигирма санадир мунзавий яшамоқдаман. Ҳам Қастамўнуда саккиз санадир полиция қаршисида ва бошқа ерларда ҳам йигирма санадир доимо тарассуд ва назорат остида неча марта манзилимда қидирув қилганлари ҳолда дунё ила, сиёсат ила ҳеч бир тарашшуҳ, ҳеч бир нишон кўрилмади. Агар бир алоқадор ҳолим бўлсайди, у ернинг адлия ва зобитаси билмаган ёки билган, аҳамият бермаган бўлса, албатта мендан зиёда улар масъулдирлар. Агар бўлмаса, бутун дунёда ўз охирати ила машғул бўлган мунзавийларга илишмагани ҳолда, нима учун менга кераксиз, ватан ва миллат зарарига бу даража илишмоқдасиз!
Биз Рисола-и Нур шогирдлари Рисола-и Нурни дунё жараёнларига эмас, балки коинотга ҳам қурол қилолмаймиз. Ҳам Қуръон бизни сиёсатдан шиддат ила ман этган. Ҳа, Рисола-и Нурнинг вазифаси эса абадий ҳаётни маҳв этган ва дунёвий ҳаётни ҳам даҳшатли бир заҳарга айлантирган куфри мутлаққа қарши иймоний бўлган ҳақиқатлар ила ғоят қатъий ва энг қайсар динсиз файласуфларни ҳам иймонга келтирган қувватли бурҳонлар ила Қуръонга хизмат этмоқдир. Шунинг учун Рисола-и Нурни ҳеч бир нарсага қурол қилолмаймиз.
Биринчидан: Қуръоннинг олмос каби ҳақиқатларини ғафлат аҳли назарида бир сиёсий тарғибот таваҳҳуми ила шиша парчаларига туширмаслик ва у қийматдор ҳақиқатларга хоинлик этмасликдир.
Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг асос маслаги бўлган шафқат, ҳақ ва ҳақиқат ва виждон бизларни шиддат ила сиёсатдан ва идорага илишмоқдан ман этган. Чунки таъзирга ва балога ҳақдор ва куфри мутлаққа тушган бир-икки динсизга алоқадор етти-саккиз бола-чақа, хаста, кекса, маъсумлар топилади. Мусибат ва бало келса, у бечоралар ҳам ёнадилар. Шунинг учун, натижанинг ҳам чиқиши шубҳали бўлгани ҳолда, сиёсат йўли ила идора ва осойишнинг зарарига ижтимоий ҳаётга қўшилмоқдан шиддат ила ман этилганмиз.
Учинчидан: Бу ватаннинг ва бу миллатнинг ижтимоий ҳаёти бу ажиб замонда анархистликдан қутулмоғи учун беш асос лозим ва зарурийдир: Ҳурмат, марҳамат, ҳаромдан чекинмоқ, амният, бебошликни ташлаб итоат этмоқдир. Рисола-и Нур ижтимоий ҳаётга қарагани замон, бу беш асосни қувватли ва қудсий бир суратда тасбит ва таҳким қилиб, осойишнинг пойдеворини муҳофаза этганига далил эса, бу йигирма сана мобайнида Рисола-и Нурнинг юз минг одамни ватан ва миллатга зарарсиз биттадан фойдали аъзо ҳолига келтиришидир. Испарта ва Қастамўну вилоятлари бунга шоҳиддир. Демак, Рисола-и Нурнинг мутлақ аксарият қисмларига илишганлар, ҳарҳолда билиб ёки билмасдан анархистлик ҳисобига ватанга ва миллатга ва Исломият ҳокимиятига хиёнат қиладилар. Рисола-и Нурнинг бир юз ўттиз рисолаларининг бу ватанга бир юз ўттиз буюк фойдасини ва ҳасанасини шубҳачи ғафлат аҳлининг сатҳий назарларида камчиликли таваҳҳум этилган икки-уч рисоланинг мавҳум зарарлари рад этолмас. Уларни булар билан рад этган ғоят даражада инсофсиз бир золимдир.
Аммо менинг аҳамиятсиз шахсимнинг нуқсонлари эса, мажбуран истамасдан дейманки: Йигирма икки сана муддатида ғурбатда ҳибси мунфарид ҳукмида, ёлғиз ва мунзавий бўлиб ҳаёт ўтказган ва бу муддат мобайнида ихтиёри ила бир марта бозорга ва инсонлар тўпланган катта масжидларга кетмаган ва кўп тазйиқ ва машаққат берилгани ҳолда, бутун ўхшаш сургун қилинганларга мухолиф бўлиб истироҳати учун бир марта ҳукуматга мурожаат этмаган ва йигирма сана мобайнида ҳеч бир газетани ўқимаган ва тингламаган ва мароқ этмаган ва тўлиқ икки сана Қастамўнуда ва етти сана бошқа сургун ерларида бутун яқин ва кўришган дўстларининг шаҳодати ила, Ер Курраси юзидаги курашларни ва урушларни ва сулҳ бўлган ва бўлмаган ва яна кимлар урушганларини билмаган ва қизиқмаган ва сўрамаган ва уч сана яқинида гапирган радиони уч мартадан бошқа тингламаган ва абадий ҳаётни имҳо этган ва дунёвий ҳаётни ҳам алам ичида аламга, азоб ичида азобга айлантирган куфри мутлаққа қарши ғолибона Рисола-и Нур ила муқобала этганига у билан иймонларини қутқарган юз минг шоҳиднинг шаҳодати ила исбот этган ва Қуръондан сизиб чиққан Рисола-и Нур ила ўлимни юз минг одам ҳақида иъдоми абадийдан эркинлик рухсатномасига айлантирган бир одамга бу даража илишмоқ ва маъюс этмоқ ва уни йиғлатмоқ ила у маъсум юз минглаб қардошларини йиғлатишга қайси қонун бор? Қайси фойда бор? Адолат номига мислсиз бир ғадр бўлмасми? Ва қонун ҳисобига мислсиз бир қонунсизлик эмасми?
Агар бу қидирувларда баъзи вазифадор маъмурларнинг эътироз этганлари каби десангизки: Сен ва бир-икки рисоланг тизимга ва усулимизга мухолиф кетмоқдасиз?
Жавоб: Биринчидан: Бу янги усулингизнинг мунзавийларнинг чиллахоналарига киришга ҳеч бир ҳаққи йўқдир.
Иккинчидан: Бир нарсани рад этиш бошқадир, қалбан қабул этмаслик бошқадир ва амал этмаслик бутун-бутун бошқадир. Ҳукуматда бўлганлар қўлга боқар, қалбга боқмас. Идора ва осойишга илишмаган шиддатли мухолифлар ҳар ҳукуматда топилар. Ҳатто Ҳазрат Умарнинг (Р.А.) ҳокимияти остидаги Насронийларга шариат қонунларини ва Қуръонни инкор этганлари ҳолда илишмас эди. Фикр эркинлиги ва виждон эркинлиги дастури ила Рисола-и Нурнинг бир қисм шогирдлари, идорага тегилмаслик шарти ила тизим ва усулингизни илман қабул этмаса ва мухолиф амал этса, ҳатто тизимнинг соҳибига адоват этса, уларга қонунан илишилмас. Рисолалар эса, у каби рисолаларга маҳрам деганмиз, нашрини ман этганмиз. Ҳатто бу дафа бу ҳодисага сабабият берган рисола Қастамўнуда саккиз сана мобайнида бир ёки икки марта битта нусхани бириси менга келтирди. Айни кунда йўқотдик. Ҳозир сиз уни мажбуран кўрсатмоқдасиз ва машҳур ҳам бўлди.
Маълумдирки, бир мактубда нуқсон бўлса, ёлғиз у нуқсонли калималар ман этилар, қолганларига изн берилар. Эскишаҳар Маҳкамасида тўрт ой тадқиқот натижасида юз Нур Рисолаларида танқидга сабаб ёлғиз ўн беш калима топишлари ва ҳозир тўрт юз саҳифали Зулфиқорнинг ёлғиз икки саҳифасида мерос масаласи ва тасаттур оятларининг ўттиз сана аввал ёзилган тафсири бўлиши ва ҳозирги маданият қонунига уйғун келмаслиги қатъий исбот этарки, унинг мақсади дунё эмас, ҳаркас унга муҳтождир. У тўрт юз саҳифалик ҳаркасга манфаатли Зулфиқор икки саҳифа учун мусодара этилмас. У икки саҳифа чиқарилсин, у мажмуамиз бизга қайтариб берилсин ва унинг қайтарилиши ҳаққимиздир.
Агар динсизликни бир нави сиёсат деб ўйлаб, бу ҳодисада баъзиларнинг деганлари каби десангиз: "Бу рисолаларинг ила маданиятимизни, кайфимизни бузмоқдасан".
Мен ҳам дейман: "Динсиз бир миллат яшай олмас" дунёча бир умумий дастурдир ва айниқса куфри мутлақ бўлса, Жаҳаннамдан янада зиёда аламли бир азобни дунёда ҳам берганини Рисола-и Нурдан Ёшларга Раҳнамо ғоят қатъий бир суратда исбот этган. У рисола эса ҳозир расман чоп этилди. Бир мусулмон, Аллоҳ сақласин, агар диндан қайтса, куфри мутлаққа тушар. Бир даража яшатган шубҳали куфрда қолмас. Ажнабий динсизлари каби ҳам бўлмас. Ва ҳаёт лаззати нуқтасида мозий ва истиқболи бўлмаган ҳайвондан юз даража паст тушар. Чунки ўтмиш ва келажак мавжудотининг ўлимлари ва абадий айрилиқлари, унинг залолати жиҳати ила, унинг қалбига доимий равишда ҳадсиз фироқларни ва аламларни ёғдиради. Агар иймон келса, қалбга кирса, бирдан у ҳадсиз дўстлар тириладилар. "Биз ўлмаганмиз, маҳв бўлмаганмиз" ҳол лисонлари ила деб, у Жаҳаннамий ҳолат Жаннат лаззатига айлантирилар. Модомики ҳақиқат будир, сизга эслатмоқдаман: Қуръонга таянган Рисола-и Нур ила мубораза этманг. У мағлуб бўлмас, бу мамлакатга ёмон бўлар. {(Ҳошия) Тўрт марта мубораза замонида келган даҳшатли зилзилалар "Ёмон бўлар" ҳукмини исбот этдилар.} У бошқа ерга кетар, яна нурланар. Ҳам агар бошимдаги сочларим ададича бошларим бўлса, ҳар кун бири кесилса, Қуръон ҳақиқатига фидо бўлган бу бошни динсизларга ва куфри мутлаққа эгмайман ва бу иймон ва нур хизматидан воз кечмайман ва кечолмайман.
Йигирма йилдан бери бир мунзавийнинг албатта ифодадаги камчилигига боқилмас. Рисола-и Нурни мудофаа этгани учун мавзу ҳорижига чиқди дейилмас. Модомики Эскишаҳар Маҳкамаси маҳрам ва ғайри маҳрам юз рисолаларни тўрт ой тадқиқдан сўнгра ёлғиз бир-икки рисолада енгил бир жазога тегиладиган бир-икки моддадан бошқа топмаган ва бир юз йигирма одамдан ўн бешига олти ойдан жазо берилган. Биз ҳам бу жазони тортдик. Ва модомики бир неча сана аввал Рисола-и Нурнинг бутун қисмлари Испарта ҳукуматининг қўлига ўтган. Бир неча ой тадқиқдан сўнг соҳибларига қайтариб берилган. Ва модомики у жазодан сўнг Қастамўнуда саккиз сана мобайнида шиддатли қидирувда зобитани ва адлияни алоқадор этадиган бир тарашшуҳ тополмаган. Ва модомики Қастамўнудаги сўнг қидирувда бир қисм рисолаларимнинг, ҳеч топилмайдиган ва нашр этилмайдиган бир тарзда неча сана аввал ўтин йиғинлари остида сақланган бўлгани кўринди ва зобита ҳайъатича таҳаққуқ этди. Ва модомики Қастамўнуда полис мудири ва адлияси у сақланган зарарсиз китобларимни менга қайтариб бераман деб қатъий сўз берганлари ҳолда, иккинчи кун бирдан Испартадан қамаш амри келганидан, ҳали у омонатларимни олмасдан юборилдим. Ва модомики Денгизли ва Анқара Маҳкамалари бизни бароат ва умум рисолаларимизни бизга қайтариб бердилар. Албатта ва албатта бу мазкур олти ҳақиқатга биноан Денгизли Маҳкамаси ва прокурори каби, Афён адлияси ва прокурори менинг жуда аҳамиятли бу ҳуқуқимни диққат назарига олишлари вазифалари тақозосидир. Ва умумий ҳуқуқни мудофаа этган прокурордан, Рисола-и Нур муносабати ила аҳамиятли бир умумий ҳуқуқ ҳукмига ўтган бу шахсий ҳуқуқимни ҳам мудофаа этишига умидворман ва кутмоқдаман.
Йигирма икки санадан бери ижтимоий ҳаётдан чекилган ва ҳозирги қонунларни ва мудофаа тарзини билмаган ва Эскишаҳар ва Денгизли Маҳкамаларида рад этилмас юз саҳифалик мудофааларини бу янги маҳкамага қарши ҳам айнан тақдим этган ва у замонга қадар нуқсонларининг жазосини тортган ва ундан сўнг Қастамўнуда ва Амиртоғда доимо тарассуд остида ва ҳибси мунфарид тарзида яшаган Янги Саид сукут ила сўзни Эски Саидга қолдиради.
Эски Саид ҳам дейдики: Янги Саид дунёдан юзини ўгиргани учун дунё аҳли ила гапиришни қатъий мудофаалар мажбурияти бўлмасдан қилмайди, лозим кўрмайди. Фақат бу масалада жуда маъсум деҳқон ва ҳунарманд одамлар бизга оз бир муносабати ила қаматилиб, иш замонида бола-чақаларига нафақа ҳозирлолмаганларидан, шиддатли риққатимга тегилди. Жуда қаттиқ мени йиғлатди. Қасам ичаман, агар мумкин бўлсайди, уларнинг бутун заҳматларини ўзимга олар эдим. Зотан бир нуқсон бўлса, меникидир. Улар маъсумдирлар. Хуллас, бу аламли ҳолат учун Янги Саиднинг сукутига қарамасдан мен дейман: Модомики Испарта ва Денгизли ва Афён прокурорларининг юзлаб кераксиз саволларига бечора Янги Саид жавоб бермоқда. Менинг ҳам ўн уч сана аввал бошда Кая Шукру бўлиб, Доҳилия Ваколатидан ва ҳозирги Адлия Вазирлигидан ҳуқуқимизни мудофаа нияти ила уч савол сўрамоқ бир ҳаққимдир.
Биринчиси: Рисола-и Нурнинг талабаси бўлмаган ва ёнида ёлғиз оддий бир мактубимиз бўлган Эғирдирли бир одамнинг бир жандарма човуши ила вуқуотсиз бир сўз ила муноқашаси юзидан мени ва бир юз йигирма одамни қамаш ила, тўрт ой маҳкама таҳқиқидан сўнг, ўн беш бечорадан бошқа бутуни бароат қозонмоқ ила маъсумиятлари таҳаққуқ этган юздан зиёда одамларга минглаб лира зарар бермоқ қайси қонун иладир. Бундай имконотни вуқуот ўрнида истеъмол этмоқ қайси усул иладир? Ва Денгизлида тўққиз ой тадқиқдан сўнг, бароат қозонган етмиш бечораларга минглаб лира зарар бермоқ адолатнинг қайси дастури иладир?
Иккинчи Савол: وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى асосий фармони ила бир қардошнинг хатоси ила бошқа туғишган қардоши масъул бўлмагани ҳолда, хато мано берилмаслиги учун нашрини ман этганимиз ва саккиз сана мобайнида бир ёки икки марта қўлимга ўтган ва йигирма беш санадан анча аввал асли ёзилган ва аҳамиятли нуқталарда иймонни шубҳалардан ва маъноси тушунилмаган бир қисм муташабиҳ ҳадисларни инкордан қутқарган бир кичик рисоланинг биздан узоқ бир ерда, билмаганимиз бир одамда бўлиши ила ва хато маъно берилиши ила ва Кутаҳя ва Балыкесир тарафида бир таъсирли мактуб топилиши ила бизларни у вақт Рамазони Шарифда ва ҳозир бу даҳшатли совуқда жуда кўп маъсум деҳқон ва ҳунармандларни, ҳатто оддий ва эски бир мактубимиз ёнида топилиши ила ва машинаси мени айлантириши ила ва бизга бир дўстлик муносабати ила ёки бир китобимни ўқиши ила қамаб, паришон этмоқ ва моддатан ва маънан уларга ва ватанга ва миллатга кераксиз бир шубҳа юзидан минглаб лира зарар бермоқ қайси адолат қонуни иладир? Адлиянинг қайси қонун моддаси иладир? Оёғимизни хато ташламаслик учун у қонунларни билишни талаб этамиз.
Ҳа, ҳам Денгизлида, ҳам Афёнда қамалишимизнинг бир сабабининг бир ҳақиқати шудирки: Бир қисм ҳадисларнинг маъноси ва таъвили билинмаслигидан, "Ақл қабул этмайди" дея инкор этганларга қарши авомнинг иймонини қутқармоқ фикри ила, кўп замон аввал Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда экан ва ундан аввал асли ёзилган Бешинчи Шуа фарзи маҳол бўлиб, дунёга ва сиёсатга боқса ва бу замонда ҳам ёзилса, модомики яшириндир ва қидирувда бизда топилмади ва ғайбий хабарлари тўғридир ва иймоний шубҳаларни изола этар ва осойишга тегилмайди ва мубораза этмайди ва ёлғиз хабар берар ва шахсларни тайин этмайди ва илмий бир ҳақиқатни куллий бир суратда баён этади. Албатта у ҳадисдаги ҳақиқат бу замонда ҳам бир қисм шахсларга уйғун чиқса ва муноқашага сабаб бўлмаслиги учун маҳкамаларнинг намоён ва нашрларидан аввал биз томондан тўлиқ маҳрам тутилса, адолат жиҳатида ҳеч бир жиҳат ила бир айб ташкил этмас. Ҳам бир нарсани рад этмоқ бошқадир ва илман қабул этмаслик ёки амал этмаслик бутун-бутун бошқадир. У рисола яқин бир истиқболда келадиган бир тизимни илман қабул этмайди дея бир айб бўлганига дунёда адлияларнинг бир қонуни бўлишига эҳтимол бермаймиз.
Ал-ҳосил: Абадий ҳаётни маҳв этган ва дунёвий ҳаётни даҳшатли бир заҳарга айлантирган ва лаззатини имҳо этган куфри мутлақни ўттиз санадан бери илдизи ила кесган ва табииюннинг даҳшатли бир куфрий фикрларини ўлдиришга муваффақ бўлган ва бу миллатнинг икки ҳаётининг саодат дастурларини ҳориқо ҳужжатлари ила порлоқ бир суратда исбот этган ва Қуръоннинг Аршга оид ҳақиқатига таянган Рисола-и Нур бундай кичик бир рисоланинг бир-икки моддаси ила эмас, балки минг нуқсони ҳам бўлса унинг минглаб буюк ҳасаналари уларни афв эттирар дея даво этмоқдамиз ва исботига ҳам ҳозирмиз.
Учинчи савол: Бир мактубнинг йигирма калимасида беш калима нуқсонли кўрилса, у беш калима ман этилар. Бошқаларига изн бермоқ бир дастур экан, Эскишаҳар Маҳкамасининг тўрт ой тадқиқдан сўнг юз минг калима ичида зоҳирий назарда зарарли таваҳҳум этилган ёлғиз ўн беш калимадан бошқа топмаслиги ила ва Вакиллар Ҳайъати ҳам тўрт юз саҳифали Зулфиқорнинг ёлғиз икки саҳифасида (ҳозирги қонунга уйғун бўлмаслигидан) ўттиз сана аввал ёзилган икки оятнинг тафсиридан бошқа илишмаслиги ва Денгизли ва Анқара тадқиқ ҳайъати ўн беш хатодан бошқа илишмаслиги ила ва ҳозирга қадар юз минглаб одамнинг ислоҳига васила бўлиши ила ватанга ва миллатга минг буюк манфаати таҳаққуқ этган Рисола-и Нурга кичик бир хизмат этган ёки ўз иймонини қутқаргани учун бир рисоласини ёзган ва Амиртоғда ғариб ва кексалигимга шафқатан менга қардошлик этган Чалишканлар каби ризо-и Илоҳий учун менга хизмат этган бечораларни иш мавсумида ва даҳшатли қишда қамоққа олмоқ Жумҳурият ҳукуматининг қайси дастури ила уйғун бўлиши мумкин? Ва қайси қонун изн беришига имкон бор?
Модомики жумҳурият дастурлари виждон эркинлиги қонуни ила динсизларга илишмайди, албатта мумкин бўлгани қадар дунёга қўшилмаган ва дунё аҳли ила мубораза этмаган ва охиратига ва иймонига ва ватанига ҳам фойдали бир тарзда ҳаракат қилган диндорларга ҳам илишмаслик керакдир ва зарурдир. Минг санадан бери бу миллатнинг озуқа ва дармон каби бир зарурий ҳожати бўлган тақвони ва салоҳатни бу пайғамбарлар юборилган ер бўлган Осиёда ҳукм этган сиёсатчилар ман этмас ва этолмас деб биламиз. Йигирма санадан бери мунзавий яшаган ва йигирма сана аввалги Саиднинг боши ила сўраган бу саволларида бу замоннинг қабул қилиш шаклига уйғун келмаган нуқсонларига қарамаслик инсониятнинг тақозосидир.
Ватан ва миллат ва осойишнинг манфаати ҳисобига буни ҳам хотирлатмоқ бир ватаний вазифам бўлиши жиҳати ила дейман: Бундай бизга ва Рисола-и Нурга оз бир муносабат ила қамоққа олинмоқ, ранжитмоқ юзидан ватанга ва осойишга диндорона манфаати бўлган жуда кўп зотларни идорага қарши айлантира олар, анархистликка майдон берар. Ҳа, Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарган ва миллатга зарарсиз ва тўлиқ манфаатдор вазиятга кирганлар юз мингдан кўп зиёдадир. Жумҳурият ҳукуматининг балки ҳар катта доирасида ва миллатнинг ҳар табақасида фойдали ва мустақимона бир суратда мавжудлар. Буларни ранжитмоқ эмас, балки ҳимоя этмоқ зарурдир.
Шикоятимизни тингламаган ва бизни гапиртирмаган ва баҳоналар ила қисган бир қисм расмий одамлар ватанга қарши анархистликка майдон очмоқдалар дея қувватли бир тахмин хотиримизга келмоқда.
Ҳам ҳукумат фойдаси номига дейман: Модомики Бешинчи Шуани ҳам Денгизли, ҳам Анқара Маҳкамалари тадқиқ этиб илишмаганлар, бизга бердилар. Албатта уни бошқадан расмиятга қўйиб ғийбатларга майдон очмаслик идорача зарурийдир. Биз у рисолани маҳкамаларнинг қўлларига ўтмасдан ва уни кўрсатишларидан аввал яшинтирганимиз каби, Афён ҳукумат ва маҳкамаси ҳам уни мадори савол ва жавоб қилмаслиги керак. Чунки қувватлидир, рад этилмас! Қабл-ал вуқуъ хабар берган, тўғри чиққан. Ҳам мақсади дунё эмас, бўлса-бўлса ўлган-кетган бир шахсга кўпгина маъноларидан бир маъноси мувофиқ келади. Унинг дўстлиги таассуби ила у ғайбий хабарни ва маънони расмиятга қўймасликни ва бизни у билан сўроқ этмоқ ила янада зиёда намойишига йўл очмасликни ватан ва миллат ва осойиш ва идора ҳисобига эслатишга виждоним мени мажбур айлади.
Бу масалада менинг шахсимнинг ёки баъзи қардошларимнинг нуқсони ила Рисола-и Нурга ҳужум этилмас. У тўғридан-тўғрига Қуръонга боғланган ва Қуръон ҳам Арши Аъзам ила боғлиқдир. Кимнинг ҳадди борки, қўлини у ерга узатсин ва у қувватли ипларни ечсин. Ҳам бу мамлакатга моддий ва маънавий баракаси ва фавқулодда хизмати ўттиз уч Қуръон оятларининг ишораси ила ва Имоми Али Розияллоҳу Анҳнинг уч ғайбий каромати ила ва Ғавси Аъзамнинг (Қ.С.) қатъий хабари ила таҳаққуқ этган Рисола-и Нур бизнинг оддий ва шахсий нуқсонларимиз ила масъул бўлмас ва бўлолмас ва бўлмаслиги керак. Бўлмаса бу мамлакатга ҳам моддий, ҳам маънавий зарарини қоплаб бўлмайдиган даражада зарар бўлади.
Рисола-и Нурга қарши яширин душманларимиздан баъзи динсизларнинг шайтанати ила айлантирилган режалар ва ҳужумлар иншааллоҳ бузиладилар, унинг шогирдлари бошқаларга қиёс этилмас, тарқаттирилмас, воз кечирилмас, Жаноби Ҳақнинг инояти ила мағлуб этилмаслар. Агар моддий мудофаадан Қуръон ман этмасайди, бу миллатнинг жон томири ҳукмида умумнинг таважжуҳини қозонган ва ҳар тарафда бўлган у шогирдлар Шайх Саид ва Манаман ҳодисалари каби жузъий ва натижасиз ҳодисалар ила булғанмаслар. Аллоҳ кўрсатмасин, агар қатъий мажбурият даражасида уларга зулм этилса ва Рисола-и Нурга ҳужум этилса, албатта ҳукуматни алдатган динсизлар ва мунофиқлар минг даража пушаймон бўладилар.
Ал-ҳосил: Модомики биз дунё аҳлининг дунёларига илишмаётирмиз, улар ҳам бизнинг охиратимизга ва иймоний хизматимизга илишмасинлар.
Ҳа, биз бир жамоатмиз. Мақсадимиз ва дастуримиз аввало ўзимизни, сўнгра миллатимизни иъдоми абадийдан ва доимий, барзоҳий ҳибси мунфариддан қутқармоқ ва ватандошларимизни анархистликдан ва дайдиликдан муҳофаза этмоқ ва икки ҳаётимизни имҳога васила бўлган динсизларга қарши Рисола-и Нурнинг пўлат каби ҳақиқатлари ила ўзимизни муҳофазадир.
Мен, сизнинг менга берадиганингиз энг оғир жазонгизга ҳам парво қилмайман ва ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки мен қабр эшигида, етмиш ёшдаман. Бундай мазлум ва маъсум бир-икки сана ҳаётни шаҳидлик мартабаси ила алмаштирмоқ мен учун буюк саодатдир. Рисола-и Нурнинг минглаб ҳужжатлари ила қатъий иймоним борки, ўлим биз учун бир эркинлик рухсатномасидир. Агар иъдом ҳам бўлса, биз учун бир соат заҳмат абадий бир саодатнинг ва раҳматнинг калити бўлар. Фақат, сиз, эй динсизлик ҳисобига адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз ила сабабсиз машғул қилган инсофсизлар! Қатъий билинг ва титрангки, сиз иъдоми абадий ила ва абадий ҳибси мунфарид ила маҳкум бўлмоқдасиз. Интиқомимиз сиздан ҳаддан ортиқ бир суратда олинаётганини кўрмоқдамиз. Ҳатто сизга ачинмоқдамиз.
Ҳа, бу шаҳарни юз марта мозористонга бўшатган ўлим ҳақиқати, албатта ҳаётдан зиёда бир истагани бор. Ва унинг иъдомидан қутулмоқ чораси, инсонларнинг ҳар масаласидан устун энг буюк ва энг аҳамиятли ва энг керакли бир зарурий ва қатъий эҳтиёжидир. Ажабо, бу чорани ўзига топган Рисола-и Нур шогирдларини ва у чорани минглаб ҳужжатлар ила топтирган Рисола-и Нурни оддий баҳоналар ила айблаганлар нақадар ўзларини ҳақиқат ва адолат назарида айбдор бўлишини девоналар ҳам тушунар.
Бундан ўттиз сана аввал Жаноби Ҳақнинг инояти ила дунёнинг вақтинчалик шону-шарафининг ва анониятли худфурушлигининг, шухратпарастлигининг нақадар фойдасиз ва маъносиз бўлганини ҳадсиз шукр бўлсинки, Қуръоннинг файзи ила англаган бир одамнинг у замондан бери бутун қуввати ила нафси аммораси ила мужодала этиб, маҳвият этмоқ, менлигини ташламоқ, тасанну ва риёкорлик қилмаслик учун қўлдан келгани қадар ҳаракат қилганига унга хизмат этган ёки дўстлик этганлар қатъий билганлари ва шаҳодат этганлари ҳолда ва йигирма санадан бери ҳаркас ўзи ҳақида ёқтирган зиёда ҳусни зон ва таважжуҳи нос ва шахсини мадҳу-санодан ва ўзини маънавий мақом соҳиби бўлганини билмоқдан ҳаркасга мухолиф бўлиб бутун қуввати ила қочгани ва ҳам хос қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларини рад этиб у холис қардошларининг хотирини синдириши ва ёзган жавоб мактубларида у ҳақидаги мадҳларни ва зиёда ҳусни зонларини қабул этмаслиги ва ўзини фазилатдан маҳрум кўрсатиб бутун фазилатни Қуръоннинг тафсири бўлган Рисола-и Нурга ва демакки Нур шогирдларининг маънавий шахсига бериб ўзини оддий бир хизматкор билиши қатъий исбот этадики, шахсини ёқтиришга уринмагани ва истамагани ва рад этгани ҳолда, унинг ризолиги бўлмасдан баъзи дўстлари узоқ бир ердан у ҳақида зиёда ҳусни зон этиб мадҳ этишлари, бир мақом беришлари ва Кутаҳя атрофида танимагани бир воизнинг баъзи сўзлари ила ва Кутаҳяга ҳеч мактуб юбормаганим ва менинг имзомни тақлид ила ёзилган ва мадори масъулият таваҳҳум этилган бир мактуб ила ва кимнинг ёзуви билинмаган таъсирли бир китоб Балыкесирда бўлиши ила, ажабо қайси қонун ила мадори масъулият бўладики, у бечора хаста ва жуда кекса ва ғарибнинг мунзавий хонасига буюк бир жиноят содир қилган каби қулфини синдириб қидирув маъмурларини тиқмоқ, ҳам авродидан ва лавҳаларидан бошқа бир баҳона топмаслик, ажабо дунёда ҳеч бир қонун, ҳеч бир сиёсат бу ҳужумга изн берарми?
Ватанга ва миллатга ва ахлоққа жуда зарарли бўлган динсизларнинг китобларининг интишорига ва комунистларнинг нашриётига эркинлик қонуни ила илишмагани ҳолда, уч маҳкама мадори масъулият бўладиган ичида ҳеч бир моддани топмаган ва миллат ва ватаннинг ижтимоий ҳаётини ва ахлоқини ва осойишини таъминга йигирма санадан бери ҳаракат қилган ва бу миллатнинг ҳақиқий бир таянч нуқтаси бўлган Ислом оламининг ухувватини ва бу миллатга дўстлигини қайтариб беришга ва у дўстликни қувватлантиришга таъсирли бир суратда уринган ва Диёнат Раёсатининг уламолари танқид нияти ила Доҳилия Вакилининг амри ила уч ой тадқиқдан сўнг, танқид этмасдан тўлиқ қийматини тақдир этиб "Қийматдор асар" дея Диёнат кутубхонасига қўйилган Зулфиқор ва Асойи Мусо каби ва Қабри Пайғамбарий (Алайҳиссалоту Вассалам) устида аломати мақбулият бўлиб Асойи Мусо мажмуасини ҳожилар кўрганлари ҳолда, Нур парчаларини зарарли варақалар каби тўплаб маҳкама қўлига бермоқ, ажабо ҳеч бир қонун, ҳеч бир виждон, ҳеч бир инсоф бунга рухсат берарми?
Биринчиси: Аксар анбиёларнинг шарқда ва Осиёда зуҳурлари ва кўп файласуфларнинг ғарбда ва Оврупада келишлари қадари азалийнинг бир ишорасидирки, Осиёда дин ҳокимдир, фалсафа иккинчи даражададир. Бу қадарнинг ишорасига биноан, Осиёда ҳукм сурган диндор бўлмаса ҳам дин фойдасига ишлаётганларга илишмаслиги, балки ташвиқ этиши керак.
Иккинчиси: Қуръони Ҳаким бу замин бошининг ақли ва қувва-и муфаккирасидир. Агар Аллоҳ сақласин, Қуръон Ер Куррасининг бошидан чиқса, Ер девона бўлади, ақлдан бўш қолган бошини бир сайёрага уриши, бир қиёмат бўлишига сабаб бўлиши ақлдан узоқ эмасдир. Ҳа, Қуръон аршни фарш ила боғлаган бир занжир, бир ҳаблуллоҳдир. Жозиба-и умумиясидан зиёда заминни муҳофаза этади. Хуллас, бу Қуръони Азимушшоннинг ҳақиқий ва қувватли бир тафсири бўлган Рисола-и Нур бу асрда бу ватанда бу миллатга йигирма санадан бери таъсирини кўрсатган буюк бир неъмати Илоҳия ва сўнмас бир мўъжиза-и Қуръониядир. Ҳукумат унга илишмоқ ва талабаларини ундан қўрқитиб воз кечирмоқ эмас, балки ҳимоя этмоқ ва ўқилишига ташвиқ этмоғи керакдир.
Учинчиси: Иймон аҳлидан бутун келганлар мозийга кетганларга мағфират дуолари ила ва ҳасанотларини уларнинг руҳларига бағишлашлари ила ёрдамларига биноан Денгизли Маҳкамасида дегандим:
Маҳкама-и куброда миллиардлаб иймон аҳли бўлган даъвочилар тарафидан Қуръон ҳақиқатларига хизмат этган Нур талабаларини маҳкум ва паришон этмоқ истаганлардан ва сизлардан сўралсаки: "Эркинлик қонуни ила динсизларнинг, комунистларнинг нашриётларига ва анархистликни етиштирган жамиятларига кўз юмганча боқиб илишмаганингиз ҳолда, ватанни ва миллатни анархистликдан ва динсизлик ва ахлоқсизликдан ва ватандошларини ўлимнинг иъдоми абадийсидан қутқаришга ҳаракат қилган Рисола-и Нур ва талабаларини қамоқлар ва тазйиқлар ила паришон этмоқ истадингиз!" дея сизлардан сўралса нима жавоб берасиз? Биз ҳам сизлардан сўрамоқдамиз! Уларга дегандим. У замон у инсофли, адолатли зотлар бизни бароат эттирдилар, адлиянинг адолатини кўрсатдилар.
Тўртинчиси: Мен кутаётган эдимки: Ё Анқара ёки Афён мени сўроқда, жуда буюк масалалар учун Нурларнинг у масалаларга хизмати жиҳатида, бир машварат доирасига олиб бир савол ва жавоб кутаётган эдим. Ҳа, уч юз эллик миллион мусулмонларнинг эски қардошлигини ва муҳаббатини ва ҳусни зонини ва маънавий ёрдамларини бу мамлакатдаги миллатга қозонтирадиган чораларини топмоқки, энг қувватли чора ва василаси Рисола-и Нур бўлганига бир аломати шудир:
Бу сана Макка-и Мукаррамада ғоят буюк бир олим ҳам Ҳинд лисонига, ҳам Араб лисонига Нурнинг буюк мажмуаларини таржима этиб Ҳиндистонга ва Арабистонга юбориб энг қувватли истинод нуқтамиз бўлган ваҳдат ва ухуввати Исломияни таъминга ҳаракат қилгани каби, Турк миллатининг доимо динда ва иймонда олдин бўлганини Нур Рисолалари ила кўрсатмоқда деганлар.
Ҳам кутаётган эдимки, "ватанимизда анархистликка инқилоб этган комунист таҳликасига қарши Нурларнинг хизмати қай даражададир ва бу муборак ватан бу даҳшатли оқимдан қандай муҳофаза этилажак?" каби тоғ каби масалаларнинг сўралишининг кераги бор экан, чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган ва ҳеч бир мадори масъулият бўлмаган жузъий ва шахсий ва ғаразкорларнинг бўҳтонлари ила чумоли фил қилинган масалалар учун бу оғир шароит остида ҳеч умримда чекмаганим бир паришониятимга сабабият берилди. Бизга уч маҳкаманинг сўраган ва бароат берган айни масалалардан ва оддий ва шахсий бир-икки масала учун маъносиз саволлар сўралди.
Бешинчиси: Рисола-и Нур ила мубораза этилмас, у мағлуб бўлмас. Йигирма санадир энг муаннид файласуфларни сустирмоқда. Иймон ҳақиқатларини Қуёш каби кўрсатмоқда. Бу мамлакатда ҳукм этган унинг қувватидан истифода этмоқ керакдир.
Олтинчиси: Менинг аҳамиятсиз шахсимнинг нуқсонлари ила мени чиритмоқ ва хиёнатлар ила омманинг назаридан туширмоқ Рисола-и Нурга зарар бермас, балки бир жиҳатда қувват берар. Чунки менинг бир фоний тилимга бадал Рисола-и Нурнинг юз минг нусхаларининг боқий тиллари сусмас, гапирар. Ва холис талабалари минглаб қувватли лисонлар ила у қудсий ва куллий вазифа-и Нурияни ҳозирга қадар бўлгани каби, иншааллоҳ қиёматга қадар давом эттирадилар.
Еттинчиси: Собиқ маҳкамаларда даъво этганим ва ҳужжатларини кўрсатганимиз каби, бизнинг яширин душманларимиз ва ҳукуматни алдаган ва бир қисм раисларини шубҳалантирган ва адлияларни бизга қарши чорлаган расмий ва ғайри расмий муоризларимиз ё ғоят ёмон бир суратда алданган ёки алдатилган, ёки анархистлик ҳисобига ғоят ғаддор бир исёнчидир, ёки Исломиятга ва Қуръон ҳақиқатига қарши муртадона мужодала этган бир дассос зиндиқдирки, бизга ҳужум этмоқ учун истибдоди мутлаққа жумҳурият номини бермоқ ила, иртидоди мутлақни тизим остига олмоқ ила, сафоҳати мутлаққа маданият номини тақмоқ ила, жабри кайфийи куфрийга қонун номини бермоқ ила ҳам бизни паришон, ҳам ҳукуматни алдаб, ҳам адлияни биз билан маъносиз машғул айладилар. Уларни Қаҳҳори Зулжалолнинг қаҳрига ҳавола этиб, ўзимизни уларнинг шарридан муҳофаза учун
حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ қалъасига илтижо этамиз.
Саккизинчиси: Ўтган сана Руслар кўплик ила ҳожиларни ҳажга юбориб, улар билан тарғибот қилиб, Руслар бошқа миллатлардан зиёда Қуръонга ҳурматкор дея, Ислом оламини дин нуқтасида бу ватандаги диндор миллатга қарши айлантиришга ҳаракат қилгани айни замонда, Рисола-и Нурнинг буюк мажмуалари ҳам Макка-и Мукаррамада, ҳам Мадина-и Мунавварада, ҳам Шоми Шарифда, ҳам Мисрда, ҳам Ҳалабда олимларнинг тақдирлари остида қисман интишорлари ила у комунист тарғиботини синдиргани каби, Ислом оламига кўрсатдики, Турк Миллати ва қардошлари аввалги каби динига ва Қуръонига соҳибдир ва бошқа Мусулмонларнинг диндор катта бир қардоши ва Қуръон хизматида қаҳрамон қўмондонидир дея у аҳамиятли, қудсий марказларда у Нур мажмуалари бу ҳақиқатни кўрсатдилар. Ажабо, Нурнинг бу қийматдор миллий хизмати бу тарз қийноқлар ила муқобала кўрса, заминни ҳиддатга келтирмасми?
Тўққизинчиси: Денгизли Мудофаасида изоҳи ва исботи бўлган бир масаланинг қисқача бир хулосасидир.
Бир даҳшатли қўмондон даҳо ва заковати ила қўшиннинг мусбат ҳасаналарини ўзига олиб ва ўзининг манфий саййиаларини у қўшинга бериб, у фардлар ададича ҳасаналарни, ғозийликларни бирга туширгани ва саййиасини у қўшин фардларига иснод этиб уларнинг ададича саййиалар ҳукмига келтирганидан даҳшатли бир зулм ва хилофи ҳақиқат бўлишидан, мен қирқ сана аввал баён этганим бир ҳадиснинг у шахсга урган таъзирига биноан, собиқ маҳкамаларимизда менга ҳужум этган бир прокурорга дедим: Гарчи уни ҳадисларнинг хабари ила синдирмоқдаман, фақат қўшиннинг шарафини муҳофаза ва катта хатолардан сақламоқдаман. Сен эса битта дўстинг учун Қуръоннинг байроқдори ва Ислом оламининг қаҳрамон бир қўмондони бўлган қўшиннинг шарафини синдирмоқдасан ва ҳасаналарини ҳечга туширмоқдасан" дедим. Иншааллоҳ у прокурор инсофга келди, хатодан қутулди.
Ўнинчиси: Адлияда адолат ҳақиқати ва мурожаат этган ҳаркаснинг ҳуқуқини айирмасдан муҳофазага, ёлғиз ҳақ номига ишламоқ вазифаси ҳукм этганига биноандирки, Имоми Али (Р.А.) халифалиги замонида бир Яҳудий ила баробар маҳкамада ўтириб муҳокама бўлганлар. Ҳам бир адлия раиси бир маъмурни қонунча бир ўғрининг қўлини кесган пайти у маъмурнинг у золим ўғрига ҳиддат этганини кўрди. У дақиқада у маъмурни вазифадан бўшаттирди. Ҳам кўп таассуф этиб деди: Ҳозирга қадар адолат номига бундай ҳиссиётини қўшганлар жуда кўп зулм қилганлар. Ҳа, қонун ҳукмини ижро этишда у маҳкумга ачинмаса ҳам ҳиддат қилолмас, қилса золим бўлар. Ҳатто қасос жазоси ҳам бўлса ҳиддат ила қатл этса, бир нави қатл бўлар дея у одил ҳоким деган.
Хуллас, модомики маҳкамада бундай холис ва ғаразсиз бир ҳақиқат ҳукм этар. Уч маҳкама бизларга бароат бергани ва бу миллатнинг юздан, билсалар, балки тўқсони, Нур талабаларининг зарарсиз бўлиб миллатга ва ватанга манфаатли бўлганликларига жуда кўп аломатлар ила шаҳодат этганлари ҳолда, бу ерда у маъсум ва тасаллига ва адолатнинг илтифотига жуда муҳтож Нур талабаларига қарши хоинликлар ва ғоят совуқ ҳиддатли муомалалар қилинмоқда. Биз ҳар мусибатга ва хоинликларга қарши сабрга ва таҳаммулга қарор берганимиздан сукут этиб Аллоҳга ҳавола этиб, "Балки бунда ҳам бир хайр бор" дедик. Фақат шубҳалар юзидан ва ғаразкорларнинг хабарлари ила бу бечора маъсумларга бундай муомалалар балоларнинг келишига бир васила бўлишидан қўрқдим, буни ёзишга мажбур бўлдим. Зотан бу масалада бир нуқсон бўлса, меникидир. Бу бечоралар ёлғиз иймонлари ва охиратлари учун менга ризо-и Илоҳий доирасида ёрдам берганлар. Жуда кўп тақдирга ҳақдор экан, бундай муомалалар ҳатто қишни ҳам ҳиддатга келтирди.
Ҳам мадори ҳайратдирки, бу дафа ҳам яна бир жамият шубҳасини такрор олдин сурмоқдалар. Ҳолбуки уч маҳкама бу жиҳатни тадқиқ этиб бароат бермоқ ила баробар мобайнимизда бундай мадори иттиҳом бўладиган ҳеч бир жамият, ҳеч бир аломат маҳкамалар, зобиталар, тадқиқ ҳайъатлари топмаганлар. Ёлғиз бир муаллимнинг талабалари ва университет шогирдлари ва Қуръон дарсини берган ҳофизнинг ёдлашга уринганлари каби, Рисола-и Нур талабаларида бир ухровий қардошлик бор. Буларга жамият номини берган ва у билан иттиҳом этган бутун синфлар ва мактаблиларга ва воизларга сиёсий жамият назари ила қараши керакдир. Шунинг учун мен бундай аслсиз ва маъносиз иттиҳомлар ила бу ерга қамоққа келганларни мудофаа этишга лойиқ кўрмаётирман.
Ёлғиз ҳам бу мамлакатни, ҳам Ислом оламини кўп алоқадор этган ва моддий ва маънавий бу ватанга ва бу миллатга жуда кўп барака ва манфаати таҳаққуқ этган Рисола-и Нурни уч марта мудофаа этганимиз каби такрор айни ҳақиқат ила мудофаамни ман этадиган ҳеч бир сабаб йўқ ва ҳеч бир қонун ва ҳеч бир сиёсат ман этмас ва этолмас.
Ҳа, биз бир жамиятмиз ва шундай бир жамиятимиз борки, ҳар асрда уч юз эллик миллион доҳил мансублари бор. Ва ҳар кун беш марта намоз ила у муқаддас жамиятнинг дастурларига камоли ҳурмат ила алоқаларини ва хизматларини кўрсатмоқдалар.
اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ қудсий дастури ила бир-бирининг ёрдамига дуолари ила ва маънавий қозончлари ила югурмоқдалар. Хуллас, биз бу муқаддас ва муаззам жамиятнинг фардлариданмиз. Ва хусусий вазифамиз ҳам Қуръоннинг иймоний ҳақиқатларини таҳқиқий бир суратда иймон аҳлига билдириб, уларни ва ўзимизни иъдоми абадийдан ва доимий ва барзоҳий ҳибси мунфариддан қутқармоқдир. Бошқа дунёвий ва сиёсий ва ҳийлали жамият ва комитетлар ила ва бизнинг мадори иттиҳомимиз бўлган жамиятчилик каби аслсиз ва маъносиз яширин жамият ила ҳеч бир муносабатимиз йўқдир ва таназзул этмаймиз. Ва тўрт маҳкама чуқурдан чуқур тадқиқдан сўнгра у жиҳатда бизга бароат берганлар.
Ҳа, Нур шогирдлари биладилар ва маҳкамаларда ҳужжатларини кўрсатганманки, шахсимга бир шону шараф мақоми ва шуҳрат бермоқ ва ухровий ва маънавий бир мартаба қозонтирмоқ эмас, балки бутун қаноат ва қувватим ила иймон аҳлига бир иймоний хизмат қилмоқ учун ёлғиз дунё ҳаётимни ва фоний мақомларимни эмас, балки, керак бўлса, охират ҳаётимни ва ҳаркаснинг қидирган ухровий боқий мартабаларни фидо этишни, ҳатто Жаҳаннамдан баъзи бечораларни қутқаришга васила бўлмоқ учун, керак бўлса, Жаннатни ташлаб Жаҳаннамга киришни қабул этганимни ҳақиқий қардошларим билганлари каби, маҳкамаларда ҳам бир жиҳатда исбот этганим ҳолда, мени бу иттиҳом ила Нур ва иймон хизматимга бир ихлоссизлик иснод этмоқ ила ва Нурларнинг қийматларини туширмоқ ила миллатни унинг буюк ҳақиқатларидан маҳрум этмоқдир.
Ажабо, бу бадбахтлар дунёни абадий ва ҳаркасни ўзлари каби динни ва иймонни дунёга қурол этади таваҳҳуми ила дунёдаги залолат аҳлига бас келган ва иймон хизмати йўлида ҳам дунёвий, ҳам керак бўлса ухровий ҳаётларини фидо этган ва маҳкамаларда даъво этгани каби, битта иймон ҳақиқатини дунё салтанати ила алмаштирмаган ва сиёсатдан ва сиёсий маъносини ҳис эттирган моддий ва маънавий мартабалардан ихлос сири ила бутун қуввати ила қочган ва йигирма сана кўрилмаган қийноқларга таҳаммул этиб сиёсатга маслак эътибори ила таназзул этмаган ва ўзини нафси эътибори ила талабаларидан жуда паст билган ва улардан доимо ҳиммат ва дуо кутган ва ўз нафсини жуда бечора ва аҳамиятсиз эътиқод этган бир одам ҳақида баъзи холис қардошлари, Рисола-и Нурдан олган фавқулодда иймон қувватига муқобил унинг таржимони бўлган у бечорага, таржимонлик муносабати ила, Нурларнинг баъзи фазилатларини хусусий мактубларида унга иснод этишлари ва ҳеч бир сиёсат хотирларига келмасдан одатга биноан, инсонлар севгани оддий бир одамга ҳам: "Султонимсан, валинеъматимсан" дейишлари навидан юксак мақом беришлари ва ҳаддидан минг даража зиёда ҳусни зон этишлари ва эскидан бери устоз ва талабалар мобайнида жорий ва эътироз этилмаган мақбул бир одат ила ташаккур маъносида жуда кўп мадҳу-сано этишлари ва эскидан бери мақбул китобларнинг охирларида муболаға ила мадҳиялар ва тақризлар ёзилишига биноан, ҳеч бир жиҳат ила айб санала оларми? Гарчи муболаға эътибори ила ҳақиқатга бир жиҳатда мухолифдир. Фақат ҳеч кимсиз, ғариб ва душманлари жуда кўп ва унинг ёрдамчиларини қочирадиган кўп сабаблар бор экан, инсофсиз кўп эътирозчиларга қарши фақат ёрдамчиларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ ва қочмоқдан қутқармоқ ва муболағали мадҳ этганларнинг шавқларини синдирмаслик учун уларнинг бир қисм мадҳларини Нурларга ўгириб бутун-бутун рад этмагани ҳолда унинг бу ёшда ва қабр эшигидаги иймоний хизматини дунё жиҳатига айлантиришга ҳаракат қилган баъзи расмий маъмурларнинг қай даража ҳақдан, қонундан, инсофдан узоқ тушганлари тушунилади.
Сўнг сўзим:
дир.
Эскидан бери фитратимда таҳаккумни кўтаролмаганим учун дунёга қарши алоқамни кесгандим. Ҳозир шу қадар маъносиз, кераксиз таҳаккумлар ичида ҳаёт менга ғоят оғир келган, яшай олмайман. Қамоқнинг хорижида юзлаб расмий одамларнинг таҳаккумларини чекишга иқтидорим йўқ. Бу тарз ҳаётдан тўйдим. Мен сиздан бутун қувватим ила жазоланишимни талаб этаман. Ҳозир қабр қўлимга ўтмаётир. Қамоқда қолмоқ менга лозимдир. Прокуратуранинг аслсиз иснод этган айблар, сиз ҳам биласизки, йўқ. Мени жазолантирмас. Фақат мени маънан жазолантирадиган ҳақиқий вазифага қарши буюк нуқсонларим бор. Агар сўрамоқ муносиб бўлса, сўранг, жавоб берай. Ҳа, буюк нуқсонларимдан битта айбим: Ватан ва миллат ва дин номига мукаллаф бўлганим буюк бир вазифани, дунёга қарамаганим учун, қилмаганимдан, ҳақиқат нуқтасида афв қилинмас бир айб бўлганига ва билмаслик менга бир узр ташкил этмаслигига ҳозир бу Афён қамоғида қаноатим келди.
Нур шогирдларининг холис ва ёлғиз ухровий, Нурларга ва таржимонига қарши алоқаларига дунёвий ва сиёсий жамият номини бериб уларни масъул этишга уринганларнинг нақадар ҳақиқатдан ва адолатдан узоқ тушганларига қарши уч маҳкаманинг у жиҳатда бароат бериши ила баробар деймизки:
Инсоният ижтимоий ҳаётининг, хусусан Ислом миллатининг уссул асоси: Қариндошлар ичида самимона муҳаббат ва қабила ва тоифалар ичида алоқадорона иртибот ва Исломият миллияти ила мўъмин қардошларига қарши маънавий, муованаткорона бир ухувват ва ўз жинси ва миллатига қарши фидокорона бир алоқа ва абадий ҳаётини қутқарган Қуръон ҳақиқатларига ва ноширларига тебранмас бир робита ва тарафдорлик ва боғликлик каби ижтимоий ҳаётни асоси ила таъмин этган бу робиталарни инкор этмоқ ила ва шимолдаги даҳшатли анархистлик тухумини сочган ва насл ва миллиятни маҳв этган ва ҳаркаснинг болаларини ўзига олиб яқинлик ва миллиятни йўқотган ва башарият маданиятини ва ижтимоий ҳаётни бутун-бутун бузишга йўл очган қизил таҳликани қабул этмоқ ила фақат Нур шогирдларига мадори масъулият жамият номини бера олар. Шунинг учун ҳақиқий Нур шогирдлари чекинмасдан Қуръон ҳақиқатларига қарши қудсий алоқаларини ва ухровий қардошларига қарши тебранмас иртиботларини изҳор этмоқдалар. У ухувват сабаби ила келган ҳар бир жазони мамнуният ила қабул этганларидан, одил маҳкамангизда ҳақиқий ҳолатни бўлгани каби эътироф этмоқдалар. Ҳийла ила, тилёғламачилик ила ва ёлғонлар ила ўзларини мудофаага таназзул этмаётирлар.
Биринчидан: Маҳкамага баён этаманки, бу янги айбнома ҳам Денгизли ва Эскишаҳар Маҳкамаларимиздаги у эски айбномаларга ва бизга қарши сатҳий тадқиқ ҳайъатларининг сатҳий таҳқиқотларига бино этилганидан маҳкамангизда даъво этдимки: Бу айбноманинг юз хатосини исбот этмасам, юз сана жазога розиман. Хуллас, у даъвомни исбот этдим, юздан зиёда хатоларнинг жадвалини истасангиз тақдим этаман.
Иккинчидан: Мен Денгизли Маҳкамасида, китоб ва варақларимиз Анқарага кетган пайтда, бизга қарши ҳукм берилажак дея хавотир ва маъюсият ила баробар, дўстларимга ёздим. Ва баъзи мудофааларимнинг охирида бўлган у ёзганим парча шудир: "Агар Рисола-и Нурни танқид фикри ила тадқиқ этган адлия маъмурлари иймонларини у билан қувватлантириб ёки қутқарсалар, сўнгра мени иъдом ила маҳкум этсалар, шоҳид бўлинг, мен ҳаққимни уларга ҳалол этаман. Чунки биз хизматкормиз. Рисола-и Нурнинг вазифаси иймонни қувватлантириб қутқармоқдир. Дўст ва душманни айирмасдан, иймон хизматини ҳеч бир тарафгирлик кирмасдан қилишга мукаллафмиз".
Хуллас, эй ҳакамлар ҳайъати, бу ҳақиқатга биноан Рисола-и Нурнинг рад этилмас қувватли ҳужжатлари албатта маҳкамада қалбларни ўзига ўгирган, менга қарши нима қилсангиз мен ҳаққимни ҳалол этаман, хафа бўлмайман. Шунинг учундирки, ашаддий зулм ила бир ашаддий истибдод тарзида шахсимни ҳеч умримда кўрмаганим хоинликлар ила чиритмоқ ила томиримга тегдирилгани ҳолда таҳаммул этдим. Ҳатто баддуо ҳам этмадим. Бизга қарши бутун иттиҳомларга ва бутун иснод этилган айбларга қарши қўлингиздаги Рисола-и Нурнинг мажмуалари менинг муқобала этилмас мудофааномам ва рад этилмас эътирозномамдирлар.
Мадори ҳайратдирки: Миср, Шом, Ҳалаб, Мадина-и Мунаввара, Макка-и Мукаррама алломалари ва Диёнат Раёсатининг мудаққиқ домлалари у Нур мажмуаларини тадқиқ этиб ҳеч танқид этмасдан тақдир ва таҳсин этганлари ҳолда, айбномани бизга қарши тўплаган заковатли зот, Қуръонни бир юз қирқ сурадир дея ажиб ва жуда зоҳир бир хатоси ила қай даража сатҳий қарагани ва Рисола-и Нур бу оғир шароит ичида ва менинг ғурбат ва кимсасизлигим ва паришониятимда ва менга қарши даҳшатли ҳужумлар ила баробар юз минглаб ҳақиқат аҳлига ўзини тасдиқ эттиргани ҳолда, ҳали Қуръоннинг нечта сураси бор бўлганини билмаган у даъвочи зот "Рисола-и Нур Қуръоннинг тафсирига ва ҳадисларнинг таъвилига ҳаракат қилиши ила баробар бир қисмида ўқиганларга бир нарса ўргатиш жиҳатидан илмий бир моҳият ва қиймат ташимагани кўрилмоқдадир" дея танқиди қай даража қонундан, ҳақиқатдан, адолатдан ва ҳақдан узоқ бўлгани тушунилади.
Ҳам сизга шикоят этаманки, қирқ саҳифали ва юзлаб хатоси бўлган ва қалбларимизни яралаган айбномани тамоми ила бизга икки соат тинглаттирганингиз ҳолда, айни ҳақиқат бир ярим саҳифани унга қарши қаттиқ илтимосим ила баробар икки дақиқа ўқишга рухсат бермаганингиз учун, унга муқобил эътирозномамни тамоми ила ўқишга адолат номига сиздан истайман.
Учинчидан: Ҳар бир ҳукуматда мухолифлар бор. Осойишга илишмаслик шарти ила қонунан уларга илишилмас. Мен ва мен каби дунёдан ранжиган ва ёлғиз қабри учун ҳаракат қилганлар, албатта бир минг уч юз эллик санада аждодимизнинг маслагида ва Қуръонимизнинг тарбияси доирасида ва ҳар замонда уч юз эллик миллион мўъминларнинг тақдис этган дастурларининг рухсат берган тарзида боқий ҳаёти учун ҳаракат қилишни тарк этиб, яширин душманларимизнинг мажбурлашлари ила ва дасисалари ила фоний ва қисқача дунёвий ҳаёти учун сафиҳона бир маданиятнинг ахлоқсизчасига, балки бир нави болшевизмда бўлгани каби вахшиёна қонунларга, дастурларга тарафдор бўлиб уларни маслак қабул этишимиз ҳеч мумкинмидир? Ва дунёда ҳеч бир қонун ва зарра миқдор инсофи бўлган ҳеч бир инсон буларни уларга қабул эттиришга мажбур қилмас. Ёлғиз у мухолифларга деймиз: Бизга илишманглар, биз ҳам илишмаганмиз.
Хуллас, бу ҳақиқатга биноандирки, Авлиё Софияни бутхона ва Машиҳатни қизларнинг лицейи қилган бир қўмондоннинг кайфий қонун номидаги амрларига фикран ва илман тарафдор эмасмиз ва шахсимиз эътибори ила амал этмаймиз. Ва бу йигирма сана қийноқли асоратимда ашаддий зулм шахсимга этилгани ҳолда сиёсатга қўшилмадик, идорага илишмадик, осойишни бузмадик. Юз минглаб Нур дўстларим бор экан, осойишга тегиладиган ҳеч бир вуқуотимиз қайд этилмади. Мен шахсим эътибори ила ҳеч ҳаётимда кўрмаганим бу охир умримда ва ғурбатимда шиддатли хоинликлар ва томиримга тегизадиган ҳақсиз муомалалар сабаби ила яшашдан зерикдим. Таҳаккум остидаги эркинликдан ҳам нафрат этдим. Сизга бир илтимоснома ёздимки, ҳаркасга мухолиф бўлиб мен бароатимни эмас, балки жазоланишимни талаб этаман. Ва енгил жазони эмас, сиздан энг оғир жазони истайман. Чунки бу ўхшовсиз, ажиб зулмий муомаладан қутулмоқ учун ё қабрга ёки қамоққа киришдан бошқа чорам йўқ. Қабр эса, суиқасд жоиз бўлмаганидан ва ажал яширин бўлишидан ҳозирча қўлимга ўтмаганидан, беш-олти ой {(Ҳошия) Ҳозир ўн етти ой бўлди, айни ҳол давом этар.} тажриди мутлақда бўлганим қамоққа рози бўлдим. Фақат бу илтимосномани маъсум дўстларимнинг хотирлари учун ҳозирча бермадим.
Тўртинчидан: Менинг бу ўттиз сана ҳаётимда ва Янги Саид таъбир этганим замонимда бутун Рисола-и Нурда ёзганларим ва шахсим ила муносабатдор ҳақиқатларининг тасдиғи ила ва мен билан жиддий кўришган инсофли зотларнинг ва дўстларнинг шаҳодатлари ила даъво этаманки: Мен нафси амморамни қўлимдан келгани қадар худфурушликдан, шухратпарастликдан, фахрланишдан ман этишга уринганман ва шахсимга зиёда ҳусни зон этган Нур талабаларининг балки юз марта хотирларини синдириб рад этганман. "Мен мол соҳиби эмасман, Қуръоннинг мужавҳарот дўконининг бир бечора даллолиман" деганимни ҳам яқин дўстларим, ҳам қардошларимнинг тасдиқлари ила ва аломатларини кўришлари ила, мен дунёвий мақомларни ва шону-шарафни шахсимга қозонтирмоқ эмас, балки маънавий буюк мақомлар фаразан менга берилса ҳам, фақат хизматда ихлосимга нафсимнинг ҳиссаси қўшилмоқ эҳтимолига биноан қўрқиб у мақомларни ҳам хизматимга фидо этишга қарор берганим ва феълан ҳам ундай ҳаракат этганим ҳолда, олий маҳкамангизда гўё энг катта бир сиёсий масала каби, менга қарши баъзи қардошларимнинг Нурдан истифодаларига маънавий бир шукрон сифатида мен қабул этмаганим ҳолда отасидан кўп ортиқ ҳурмат этишини мадори савол ва жавоб қилдингиз. Бир қисмини инкорга чорладингиз ва бизга ҳайрат ила тинглаттирдингиз. Ажабо, ўзи рози бўлмагани ва ўзини лойиқ топмагани ҳолда, бошқаларнинг уни мадҳ этишлари ила у бечорага бир айб таваҳҳум этилиб бўларми?
Бешинчидан: Қатъиян сизга баён этаманки, ҳеч бир жамиятчилик ва жамиятлар ила ва сиёсий жараёнлар ила ҳеч бир алоқаси бўлмаган Нур талабаларини жамиятчилик ва сиёсатчилик ила иттиҳом этмоқ тўғридан-тўғрига қирқ санадан бери Исломият ва иймонга қарши ҳаракат қилган яширин бир динсизлик комитети ва бу ватанда анархистликни етиштирган бир нави болшевизм номига билиб ёки билмасдан биз билан бир мужодаладирки, уч маҳкама жамиятчилик жиҳатида бутун Нурчиларнинг ва Нур рисолаларининг бароатларига қарор берганлар. Ёлғиз Эскишаҳар Маҳкамаси тасаттури нисо ҳақида бир кичик рисоланинг битта масаласини, балки бу келган жумлани "Эшитганимга қараганда: Ҳукуматнинг марказида, бир оёқ кийими бўёвчиси бозор ичида бир катта одамнинг ярим яланғоч хотинига тегажоқлик этиб у ажиб адабсизликни қилиши тасаттурга қарши бўлганнинг ҳаёсиз юзига тарсаки уради" дея эскидан ёзилган жумла сабаби ила бир сана менга ва бир юз йигирма одамдан ўн беш дўстимга олти ойдан жазо бердилар. Демак, ҳозир Рисола-и Нурни ва шогирдларини иттиҳом этмоқ у уч маҳкамани маҳкум этмоқ ва иттиҳом ва хоинлик этмоқ демакдир.
Олтинчидан: Рисола-и Нур ила мубораза этилмас. Уни кўрган бутун уламо-и Ислом Қуръоннинг ғоят ҳақиқатли бир тафсири, яъни ҳақиқатларининг қувватли ҳужжатлари ва бу асрда бир маънавий мўъжизаси ва шимолдан келган таҳликаларга қарши бу миллат ва бу ватаннинг бир қувватли тўсиғи бўлганини тасдиқ этганларидан, маҳкамангиз бунинг талабаларини бундан қўрқитмоқ эмас, балки умумий ҳуқуқ нуқтасида тарғиб этмоқ бир вазифангиз деб биламиз ва уни сиздан кутмоқдамиз. Миллатга, ватанга, осойишга зарарли динсизларнинг ва баъзи сиёсий кофирларнинг китобларига ва мажмуаларига илмий ҳуррият эркинлиги ила илишмагани ҳолда, маъсум ва муҳтож бир ёшнинг иймонини қутқармоқ ва суи ахлоқдан қутулмоқ учун Нурга талаба бўлиши албатта бир айб эмас, балки ҳукумат ва маориф доираси ташвиқ ва тақдир этиладиган бир ҳолатдир.
Сўнг сўзим: Жаноби Ҳақ ҳакамларни ҳақиқий адолатга муваффақ этсин. Омин деб,
дир.
Ҳакамлар ҳайъатига баён этаманки:
Ҳам айбномадан, ҳам узун тажридларимдан тушундимки, бу масалада энг зиёда шахсим назарга олинмоқда ва шахсимни чиритмоқ ғоя кўрилган. Гўё шахсиятимнинг идорага, осойишга, ватанга зарари бор. Ва мен ҳам дин пардаси остида дунёвий мақсадлар кўраётган эканман, бир нави сиёсат орқасидан югураётган эканман. Бунга қарши сизга буни қатъият ила баён этаман:
Бу шубҳа юзидан менинг шахсиятимни чиритмоқ суратида Рисола-и Нурга ва бу ватанга ва бу миллатга фидокор ва қийматдор бўлган шогирдларини ранжитмангиз. Бўлмаса бу ватанга ва бу миллатга маънавий буюк бир зарар, балки бир таҳликага васила бўлар. Буни ҳам сизга қатъиян баён этаман: Шахсимга таҳқир ва хоинлик ва чиритмоқ ва қийноқ, жазо каби нима келса; Рисола-и Нурга ва шогирдларига менинг юзимдан зарар келмаслиги шарти ила, ҳозирги маслагим эътибори ила қабулга қарор берганман. Бунда ҳам охиратим учун бир савоб бор. Ва нафси амморанинг шарридан қутулишимга бир василадир дея бир жиҳатда йиғларкан мамнун бўлмоқдаман. Агар бу бечора маъсумлар мен билан баробар бу масалада қамоққа кирмаса эдилар, маҳкамангизда жуда шиддатли гапирар эдим. Сиз ҳам кўрдингизки, айбномани ёзган минг дарадан сув тўпламоқ каби йигирма-ўттиз саналик ҳаётимда маҳрам ва ғайри маҳрам бутун китоб ва мактубларимдан, жарбазаси ила ва қисман хато маъно бериши ила гўё умум улар бу сана ёзилган, ҳеч маҳкамаларни кўрмаган, афв қонунларига ва замоннинг ўтишига йўлиқмаган каби унинг ила менинг шахсиятимни чиритмоқ истайди. Мен ўзим шахсимнинг чирик бўлганини юз марта айтганим ва менга қарши бўлганлар ҳар васила ила яна шахсимни чиритганлари ҳолда, сиёсат аҳлини шубҳалантирадиган даражада омманинг эътиборига қарши фойда бермаганининг сабаби: Иймоннинг қувватланиши учун бу замонда ва бу заминда ғоят шиддатли қатъий бир эҳтиёж ила дин дарсида баъзи шахслар лозимдирки, ҳақиқатни ҳеч бир нарсага фидо этмасин, ҳеч бир нарсага қурол қилмасин. Нафсига ҳеч бир ҳисса бермасин. Токи, иймонга доир дарсидан истифода этилсин, қатъий қаноат келсин.
Ҳа, ҳеч бир замон бу заминда бу замон қадар бундай бир шиддатли эҳтиёж бўлмаган кабидир. Чунки таҳлика хориждан шиддат ила келган. Шахсимнинг бу эҳтиёжга қарши келмаганини эътироф этиб эълон этганим ҳолда, яна шахсимнинг мазиятидан эмас, балки эҳтиёжнинг шиддатидан ва зоҳиран бошқалар кўп кўринмаслигидан шахсимни у эҳтиёжга бир чора деб ўйламоқдалар. Ҳолбуки мен ҳам кўпдан бери бунга таажжуб ва ҳайрат ила боқар эдим ва ҳеч бир жиҳат ила лойиқ бўлмаганим ҳолда, даҳшатли нуқсонларим ила баробар бу омма эътиборининг ҳикматини ҳозир билдим. Ҳикмати ҳам шудир:
Рисола-и Нурнинг ҳақиқати ва шогирдларининг маънавий шахси бу замон ва бу заминда у шиддатли эҳтиёжнинг юзини ўзига ўгирган. Менинг шахсимни, хизмат эътибори ила мингдан бир ҳиссаси фақат бўлгани ҳолда, у ҳориқо ҳақиқатнинг ва у холис, мухлис шахсиятнинг бир тамсилчиси деб ўйлаб у таважжуҳни кўрсатадилар. Гарчи бу таважжуҳ ҳам менга зарар, ҳам оғир келади. Ҳамда ҳаққим бўлмагани ҳолда ҳақиқати Нуриянинг ва маънавий шахсиятининг ҳисобига сукут этиб у маънавий зарарларга рози бўлмоқдаман. Ҳатто Имоми Али (Р.А.) ва Ғавси Аъзам (Қ.С.) каби баъзи валийларнинг илҳоми Илоҳий ила бу замонимизда Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизасининг бир ойнаси бўлган Рисола-и Нурнинг ҳақиқатига ва холис талабаларининг маънавий шахсига ғайбий ишора ила хабар берганлари ичида менинг аҳамиятсиз шахсимни у ҳақиқатга хизматим жиҳати ила назарга олганлар. Мен хато қилганманки, уларнинг шахсимга оид бир парчагина илтифотларини баъзи ерда таъвил этиб Рисола-и Нурга ўгирмаганман. Бу хатомнинг сабаби ҳам заифлигим ва ёрдамчиларимни қўрқитадиган сабабларнинг кўпайтирилиши ва сўзларимга ишончни қозонмоқ учун зоҳиран шахсимга бир қисмини қабул этганман. Сизга эслатмоқдаман: Фоний ва қабр эшигидаги чирик шахсимни чиритишга эҳтиёж йўқ ва бу қадар аҳамият бериш ҳам керак йўқ. Фақат Рисола-и Нур ила мубораза этолмайсиз ва этмангиз. Уни мағлуб этолмайсиз. Муборазада миллат ва ватанга буюк зарар қиласиз. Фақат шогирдларини тарқатолмайсиз. Чунки Қуръон ҳақиқатининг муҳофазаси йўлида қирқ-эллик миллион шаҳид берган бу ватандаги ўтган аждодларимизнинг авлодларига бу замонда Қуръон ҳақиқатининг муҳофазаси ва Ислом оламининг назарида эскиси каби диндорона қаҳрамонликлари тарк эттирилмайди. Зоҳиран чекилсалар ҳам, у холис шогирдлар руҳу жони ила у ҳақиқатга боғлиқдирлар. Ва у ҳақиқатнинг бир ойнаси бўлган Рисола-и Нурни тарк этиб, у тарк ила ватан ва миллат ва осойишга зарар бермайдилар. Сўнг сўзим:
[Ҳашрдаги маҳкама-и куброга бир арзиҳолдир ва даргоҳи Илоҳияга бир шикоятдир. Ва бу замонда Темйиз Маҳкамаси ва истиқболдаги насллар ва олийгоҳларнинг мунаввар муаллим ва талабалари ҳам тингласинлар. Хуллас, бу йигирма уч санада юзлаб қийноқли мусибатлардан (ўн донасини) Одили Ҳокими Зулжалолнинг даргоҳи адолатига шикоят қилиб тақдим этаман.]
Биринчиси: Мен нуқсонларим ила баробар бу миллатнинг саодатига ва иймонимнинг қутулишига ҳаётимни вақф этдим. Ва миллионлаб қаҳрамон бошларнинг фидо бўлганлари бир ҳақиқатга, яъни Қуръон ҳақиқатига менинг бошим ҳам фидо бўлсин дея бутун қувватим ила Рисола-и Нур ила ҳаракат қилдим. Бутун золимона азиятларга қарши тавфиқи Илоҳий ила таяндим, орқа чекилмадим.
Жумладан: Бу Афён қамоғимда ва маҳкамамда бошимга келган кўп ғаддорона муомалалардан бириси: Уч марта ва ҳар дафасида икки соатга яқин бизга қарши ғаразкорона ва бўҳтонкорона иттиҳомномаларини менга ва адолатдан тассалли кутган маъсум Нур талабаларига жабран тинглаттирганликлари ҳолда, кўп илтимос қилдим, беш-ўн дақиқа менга изн этингки, ҳуқуқимизни мудофаа этайин. Бир-икки дақиқадан ортиқ изн бермадилар.
Мен йигирма ой тажриди мутлақда сақланганим ҳолда, ёлғиз уч-тўрт соат бир-икки дўстимга изн берилди. Мудофааларимнинг ёзувида оз бир парча ёрдамлари бўлди. Сўнгра улар ҳам ман этилди. Жуда ғаддорона муомалалар ичида жазолантирдилар. Прокурорнинг минг дарадан сув тўпламоқ навидан ва хато маъно бермоқ ила ва бўҳтонлар ва ёлғон иснодлар ила ғаразкорона ва ўн беш саҳифасида саксон бир хатосини исбот этганим бизга қарши иттиҳомномаларини тинглашга бизни мажбур этдилар. Мени гапиртирмадилар. Агар гапиртирса эдилар, дер эдим:
Ҳам динингизни инкор, ҳам аждодингизни залолат ила таҳқир этган ва Пайғамбарингизни (С.А.В.) ва Қуръонингиз қонунларини рад этиб қабул этмаган яҳудий ва насроний ва мажусийларга, хусусан ҳозир болшевизм пардаси остидаги анархист ва муртад ва мунофиқларга
{(Ҳошия) Ё Устоз! Йигирма миллион эмас, уч юз эллик миллин инсонларнинг моддий ва маънавий ҳуқуқини Қуръоннинг нури ила Лиллоҳ учун мудофаа этгансан. Лиллоҳ учун бўлганига далил, Жаноби Ҳақ сени Қуръоннинг хизматида муваффақ айлади. Мусо Алайҳиссалом Фиръавннинг зулмидан нажот топгани каби, Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам ҳам мунофиқларнинг ўлимтикларини кўриб, хусусан мунофиқларнинг раисини муборак ўз қўли ила ўлдириб Жаҳаннамга юборгани каби, Рисола-и Нур ҳам Эскишаҳарда Рисола-и Муножот, Денгизлида Мева Рисоласи ва Ҳужжати, Афёнда бу ариза ила зиндиқонинг куфри мутлағининг ва қароқчиларнинг жонларини Жаҳаннамга юборди. Дастурларини, тизимларини йиртиб, дунёнинг ҳар бурчагида интишор этди. Алҳамдулиллаҳ..
Кичик Али}
виждон эркинлиги, фикр эркинлиги баҳонаси ила илишмаганингиз ҳолда ва Инглиз каби християнлик ила мутаассиб, жаббор бир ҳукуматнинг мулки ва ҳокимияти доирасида миллионлаб мусулмонлар ҳар вақт Қуръон дарслари ила Инглизнинг бутун ботил ақидаларини ва куфрий дастурларини рад этганлари ҳолда уларга маҳкамалари ила илишмагани ва ҳар ҳукуматда бўлган мухолифлар очиқчасига фикрларининг нашрида у ҳукуматларнинг маҳкамалари илишмагани ҳолда менинг қирқ саналик ҳаётимни ва бир юз ўттиз китобимни ва энг маҳрам рисола ва мактубларимни ҳам Испарта ҳукумати, ҳам Денгизли Маҳкамаси, ҳам Анқара Жазо Маҳкамаси, ҳам Диёнат Раёсати, ҳам икки марта, балки уч марта Темйиз Маҳкамаси тўлиқ тадқиқ этганлари ва уларнинг қўлларида икки-уч сана Рисола-и Нурнинг маҳрам ва ғайри маҳрам бутун нусхалари қолгани ва бир кичик жазони ижоб этадиган биргина моддани кўрсатмаганлари, ҳам бу даража заифлигим ва мазлумиятим ва мағлубиятим ва оғир шароит ила баробар икки юз минг ҳақиқий ва фидокор шогирдларга ватан ва миллат ва осойиш манфаатида энг қувватли ва соғлом ва ҳақиқатли бир раҳбар сифатида ўзини кўрсатган Рисола-и Нурнинг қўлингиздаги мажмуаларни ва тўрт юз саҳифа мудофааларимиз маъсумиятимизни исбот этганлари ҳолда, қайси қонун ила, қайси виждон ила, қайси фойда ила, қайси айб ила бизни оғир жазо ва жуда оғир бўҳтонлар ва тажридлар ила маҳкум этмоқдасиз? Албатта, маҳкама-и кубро-и ҳашрда сиздан сўралади.
Иккинчиси: Мени жазолантиришга кўрсатган бир сабаблари: Менинг тасаттур, меъросхўрлик, зикруллоҳ, кўп хотинлик ҳақида Қуръоннинг ғоят очиқ оятларига маданиятнинг эътирозларига қарши уларни жим қиладиган тафсиримдир.
Ўн беш сана аввал Эскишаҳар Маҳкамасига ва Анқарага Темйиз Маҳкамасига ва тасҳиҳга ёзганим ва менга қарши бўлган қарорномада ёзганлари бу келган ифодани ҳам ҳашрда маҳкама-и куброга бир шикоят, ҳам истиқболда мунаввар маориф аҳли ҳайъатига бир танбеҳ, ҳам икки марта бароатимизда инсоф ва адолат ила фарёдимизни тинглаган Темйиз Маҳкамасига Ал-ҳужжатуз-заҳро ила баробар бир нави шикоят аризаси, ҳам мени гапиртирмаган ва саксон хатосини исбот этганимиз ғаразкорона иттиҳомнома ила мени икки сана оғир жазо ва тажриди мутлақ ва икки сана бошқа ерга сургун ва кўз назорати қамоғи ила маҳкум этган ҳайъатга айнан у парчани такрор этаман:
Хуллас, мен ҳам адлиянинг маҳкамасига дейманки: Бир минг уч юз эллик санада ва ҳар асрда уч юз эллик миллион мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётида қудсий ва ҳақиқий бир дастури Илоҳийни уч юз эллик минг тафсирнинг тасдиқларига ва иттифоқларига таянган ҳолда ва бир минг уч юз санада ўтган аждодимизнинг эътиқодларига иқтидо қилиб тафсир этган бир одамни маҳкум этган ҳақсиз бир қарорни, албатта рўйи заминда адолат бўлса, у қарорни рад ва бу ҳукмни бекор қилажакдир дея бақираман. Бу асрнинг кар қулоқлари ҳам эшитсин! Ажабо, бу замоннинг баъзи мажбурлашларининг тақозоси ила вақтинчалик қабул этилган бир қисм ажнабий қонунларини фикран ва илман қабул этмаган ва сиёсатни ташлаган ва ижтимоий ҳаётдан чекинган бир одамни у оятнинг тафсирлари ила айбдор қилмоқ ила Исломиятни инкор ва диндор ва қаҳрамон бир миллиард аждодимизга хоинлик ва миллионлаб тафсирларни иттиҳом чиқмасми?
Учинчиси: Маҳкумиятимга кўрсатганлари бир сабаб амниятни бузмоқ ва осойишни бузмоқдир. Жуда узоқ бир эҳтимол ва юзда, балки мингда бир имкон ила ҳатто узоқ имконотни вуқуот ўрнида қўйиб, баъзи маҳрам рисола ва хусусий мактублардан Рисола-и Нурнинг юз минг калима ва жумлаларидан қирқ-эллик калимасига хато маъно бериб бир далил кўрсатиб бизни иттиҳом ва жазолантирмоқ истайдилар.
Мен ҳам бу ўттиз-қирқ саналик ҳаётимни билганларни ва Нурнинг минглаб хос шогирдларини шоҳид кўрсатиб дейман: Истанбулни ишғол этган Инглизларнинг бош қўмондони Ислом ичида ихтилоф отиб, ҳатто шайхулислом ва бир қисм домлаларни қондириб бир-бирига қарши чорлаб итилофчи, иттиҳодчи фирқаларини бир-бири ила машғул қилиши ила Юноннинг ғалабасига ва миллий ҳаракатнинг мағлубиятига замин ҳозирлаган бир қаторда, Инглиз ва Юнонга қарши "Хутувоти Ситта" асаримни Ашраф Адибнинг ғайрати ила чоп ва нашр этмоқ ила у қўмондоннинг даҳшатли режасини синдирган ва унинг иъдом таҳдидига қарши орқа чекилмаган ва Анқара раислари у хизмати учун уни чақирганлари ҳолда Анқарага қочмаган ва асоратда Руснинг бош қўмондонининг иъдом қарорига аҳамият бермаган ва 31 Март ҳодисасида саккиз батальонни бир нутқ ила итоатга келтирган ва Ҳарбий Трибуналда маҳкамадаги пошшоларнинг "Сен ҳам муртажисан, шариат истагансан" деган саволларига қарши, иъдомга беш тийин қиймат бермасдан, жавобан: Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса, бутун жин ва инс шоҳид бўлсинки, мен муртажиман ва шариатнинг битта масаласига руҳимни фидо этишга ҳозирман деган ва у катта зобитларни ҳайрат ила тақдирга чорлаб, иъдомини кутаркан бароатига қарор берганлари ва бўшалиб қайтаркан, уларга ташаккур этмасдан "Золимлар учун яшасин Жаҳаннам" дея йўлда бақирган ва Анқарада девони раёсатда, Афён Қарорномасининг ёзгани каби, Мустафо Камол ҳиддат ила унга деди: "Биз сени бу ерга чақирдикки, бизга юксак фикрлар баён этгин. Сен келдинг, намозга доир нарсалар ёздинг, ичимизга ихтилоф солдинг". Унга қарши: "Иймондан сўнгра энг юксак намоздир. Намоз қилмаган хоиндир, хоиннинг ҳукми мардуддир",- дея қирқ-эллик депутатнинг ҳузурида айтган ва у даҳшатли қўмондон ундан бир нави кечирим сўраб ҳиддатини орқа олдирган ва олти вилоят зобитасича ва ҳукуматча осойишнинг бузилишига доир битта моддаси қайд этилмаган ва юз минглаб Нур шогирдларининг ҳеч бир вуқуоти кўрилмаган (ёлғиз бир кичик талабанинг, ҳақли бир мудофаада кичик бир вуқуотидан бошқа) ҳеч бир шогирдидан бир жиноят эшитилмаган ва қайси қамоққа кирган бўлса, у маҳбусларни ислоҳ этган ва Рисола-и Нурдан юз минглаб нусха мамлакатда ёйилмоқ ила баробар, манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари бўлмаганликларини йигирма уч саналик ҳаётининг ва уч ҳукумат ва маҳкамаларнинг бароатлар беришларининг ва Нурнинг қийматини билган юз минг шогирдларининг қовлан ва феълан тасдиқларининг шаҳодати ила исбот этган ва мунзавий, мужаррад, ғариб, кекса, фақир ва ўзини қабр эшигида кўрган ва бутун қувват ва қаноати ила фоний нарсаларни ташлаб эски камчиликларига бир каффорат ва боқий ҳаётига бир мадор қидирган ва дунёнинг рутбаларига ҳеч аҳамият бермаган ва шафқатининг шиддатидан маъсумларга, кексаларга зарар келмаслиги учун ўзига зулм ва азоб этганларга баддуо этмаган бир одам ҳақида: "Бу кекса мунзавий осойишни бузар, амниятни вайрон этар ва мақсади дунё найрангларидир ва мухобаралари дунё учундир, ундай бўлса айбдордир" деганлар ва уни жуда оғир шароит остида маҳкум этганлар, албатта ердан кўкка қадар айбдордирлар. Маҳкама-и куброда ҳисобини берадилар!
Ажабо, бир нутқ ила исён этган саккиз батальонни итоатга келтирган ва қирқ сана аввал бир мақоласи ила минглаб одамни ўзига тарафдор қилган ва мазкур уч даҳшатли қўмондонларга қарши қўрқмаган ва тилёғламачилик қилмаган ва маҳкамаларда, "Бошимдаги сочларим ададича бошларим бўлса ва ҳар кун бири кесилса, динсизликка ва залолатга таслим бўлиб ватан ва миллат ва Исломиятга хиёнат қилмайман, Қуръон ҳақиқатига фидо бўлган бу бошимни золимларга эгмайман деган ва Амиртоғда беш-ўн охират қардоши ва уч-тўрт хизматчилардан бошқа ҳеч ким ила алоқадор бўлмаган бир одам ҳақида иттиҳомномада: "Бу Саид Амиртоғда яширин ишлаган, осойишга зарар бермоқ фикри ила у ерда бир қисм халқларни заҳарлаган, йигирма одам ҳам атрофда уни мадҳ этиб хусусий мактублар ёзганлари кўрсатмоқдаки, у одам инқилоб ва ҳукуматга қарши яширин бир сиёсат айлантирмоқда" деб ўхшовсиз бир адоват ва хоинликлар ила икки сана қамоққа тиқмоқ ва қамоқда тажриди мутлақ ила ва маҳкамада гапиртирмаслик ила азият берганлар қай даража ҳақдан ва адолатдан ва инсофдан узоқ тушганликларини виждонларига ҳавола этаман.
Ҳеч мумкинмидирки, бундай ҳаддидан юз даража зиёда омманинг эътиборига мазҳар ва бир нутқ ила минглаб одамни итоатга келтирган ва бир мақола ила минглаб инсонларни Иттиҳоди Муҳаммадия Жамиятига иштирок эттирган ва Авлиё София Масжидида эллик минг одамга тақдир ила нутқини тинглаттирган бир одам уч сана Амиртоғда ишласин, ёлғиз беш-ўн одамни қондирсин ва охират ишини ташлаб сиёсат найранглари ила овора бўлсин. Яқин бўлган қабрига нурлар ўрнига кераксиз зулматлар тўлдирсин. Ҳеч қабулмидир? Албатта шайтон ҳам буни ҳеч кимга қабул эттиролмас.
Тўртинчиси: Шапка киймаганимни маҳкумиятимга аҳамиятли бир сабаб кўрсатишларидир. Мени гапиртирмадилар. Бўлмаса мени жазолантиришга ҳаракат қилганларга деяжакдимки: Уч ой Қастамўнуда полициячилар ва комисар хонасида мусофир қолдим. Ҳеч бир вақт менга демадилар: "Шапкани бошингга қўй". Ва уч маҳкамада шапкани бошимга қўймаганим ва бошимни маҳкамада очмаганим ҳолда менга илишмаганлари ва йигирма уч сана баъзи динсиз золимларнинг у баҳона ила менга ғайри расмий кўп машаққатли ва оғир бир нави жазо чектирганлари ва болалар ва хотинлар ва аксар қишлоқликлар ва ташкилотларда маъмурлар ва берет кийганлар шапка кийишга мажбур бўлмаганлари ва ҳеч бир моддий фойда кийилишида бўлмагани ҳолда, мен каби бир мунзавий, бутун мужтаҳидларнинг ва умум шайхулисломларнинг ман этган бир сарпушни киймаганим баҳонаси ила ва уйдирмалар иловаси ила йигирма сана жазосини чекканим ва либосга оид, маъносиз бир одат ила такрор мени жазолантиришга ҳаракат қилган ва бозорда, рамазонда, кундузи ароқ ичиб намоз қилмаганларни шахсий ҳуррият бор дея, ўзига қиёс этиб илишмагани ҳолда, бу даража шиддат ва такрор ила ва таъкид ила мени қиёфам учун айблашга ҳаракат қилган, албатта ўлимнинг иъдоми абадийсини ва қабрнинг доимий ҳибси мунфаридини кўргандан сўнг маҳкама-и куброда ундан бу хатоси сўралади.
Бешинчиси: Ўттиз уч Қуръон оятининг таҳсинкорона ишорасига мазҳарияти ва Имоми Али (Каррамаллоҳу Важҳаҳу) ва Ғавси Аъзам (Қуддису Сирруҳу) каби авлиёларнинг тақдирларини ва юз минг иймон аҳлининг тасдиқларини ва йигирма санада миллатга, ватанга зарарсиз жуда кўп манфаатли бир мартабани қозонтирган Рисола-и Нурни чивин қаноти каби баҳоналар ила баъзи рисолаларининг мусодарасига, ҳатто тўрт юз саҳифа ва юз минг одамнинг иймонларини қутқарган ва қувватлантирган "Зулфиқор: Мўъжизоти Аҳмадия" мажмуасини, эскидан ёзилган ва замон ўтиши ва афв қонунлари кўрган икки оятнинг тўлиқ ҳақли тафсирига доир икки саҳифани баҳона этиб, у жуда кўп манфаатли ва қийматдор мажмуанинг мусодарасига сабаб бўлганлари каби, ҳозир ҳам Нурнинг қийматдор рисолаларини ҳар бирисида минг калима ичида бир-икки калимага хато маъно бермоқ ила у минг манфаатли рисоланинг мусодарасига уринилганини бу учинчи айбномани эшитган ва нашр этганимиз қарорномани кўрган тасдиқ этар. Биз ҳам:
деймиз.
Олтинчиси: Нурнинг шогирдларидан баъзиларининг Нурлардан фавқулодда иймон ҳужжатларини ва тебранмас, айналяқийн иймоний илмларни кўриб фойдаланганларидан, бу бечора таржимонига бир нави ташвиқ ва табрик ва тақдир ва ташаккур навидан зиёда ҳусни зон ила муфритона мадҳ этишлари ила мени айбли кўрсатганга дейман: Мен ожиз, заиф, ғурбатда, сургун, ярим уммий, менга қарши тарғибот ила халқни мендан қўрқитмоқ ҳолати ичида Қуръоннинг дармонларидан ва иймоний ва қудсий ҳақиқатларидан дардларимга тўлиқ дармон бўлиб ўзимга топганим замон, бу миллатга ва бу ватан авлодларига ҳам тўлиқ бир дармон бўлишига қаноат келтирганим учун у қийматдор ҳақиқатларни қаламга олдим. Хатим жуда нуқсон бўлишидан ёрдамчиларга жуда муҳтож экан, инояти Илоҳия менга содиқ, хос, метин ёрдамчиларни берди.
Албатта мен уларнингг ҳусни зонларини ва самимона мадҳларини бутун-бутун рад этишим ва хотирларини танбеҳ ила синдиришим у Қуръон хазинасидан олинган Нурларга бир хоинлик ва адоват ҳукмига ўтар. Ва у олмос қаламли ва қаҳрамон қалбли ёрдамчиларни қочиради дея уларнинг оддий, муфлис шахсимга қарши мадҳу-саноларини асл мол соҳиби ва бир маънавий Қуръон мўъжизаси бўлган Рисола-и Нурга ва хос шогирдларининг маънавий шахсиятига ўгирардим. Менинг ҳаддимдан юз даража зиёда ҳисса бермоқдасиз дея, бир жиҳатда хотирларини синдирар эдим. Ажабо, ҳеч бир қонун чекинган ва рози бўлмаган бир одамни бошқаларнинг уни мадҳ этиши ила айбдор қилармики, қонун номига ҳаракат этган расмий маъмур мени айбдор қилмоқда?
Ҳам нашр этганимиз бизга қарши ёзувлар қарорноманинг эллик тўртинчи саҳифасида "Охирзамоннинг у буюк шахси наслан Оли Байтдан бўлади. Биз Нур шогирдлари фақат маънавий Оли Байтдан санала оламиз. Ҳам Нурнинг маслагида ҳеч бир жиҳатда менлик, шахсият ва шахсий мақомларни орзу этмоқ, шону-шараф қозонмоқ бўлмас. Нурдаги ихлосни бузмаслик учун ухровий мақомлар ҳам менга берилса, ташлашга ўзимни мажбур биламан" дейилмоқдадир дея қарорномада ёзганлари...
Ва яна қарорномада йигирма иккинчи ва учинчи саҳифасида "Нуқсонини билмоқ, фақру-ожизлигини англамоқ, тазаллул ила даргоҳи Илоҳийга илтижо этмоқки, у шахсият ила ўзимни ҳаркасдан зиёда бечора, ожиз, нуқсонли кўрмоқдаман. У ҳолда бутун халқ мени мадҳу-сано этса, мени ишонтиролмасларки яхшиман, камол соҳибиман. Сизни бутун-бутун қочирмаслик учун учинчи ҳақиқий шахсиятимнинг яширин кўп ёмонликларини ва ёмон ҳолларини айтмайман. Жаноби Ҳақ инояти ила энг адно бир аскар каби, бу шахсимни Қуръон сирларида ишлаттирмоқда. Юз минг шукр бўлсин. "Нафс жумладан адно, вазифа жумладан аъло" парчасини қарорнома ёзгани ҳолда, мени бошқа зотларнинг мадҳи ила ва Рисола-и Нур маъноси ила буюк бир ҳидоят этувчи васфини бермоқ ила мени айбдор қилганлар, албатта бу хатонинг жазосини даҳшатли чекишга ҳақдор бўладилар.
Еттинчиси: Биз ва умум Нур Рисолалари Денгизли ва Анқара Оғир Жазоларининг ва Темйиз Маҳкамаларининг иттифоғи ила бароат этганимиз ва умум рисола ва мактубларимизни бизга қайтариб берганлари ва Темйизнинг бузувчи қарорида, Денгизли бароатида, фаразан бир хато ҳам бўлса, у бароат ва ҳукм қатъият касб этган, ортиқ такрор муҳокама этилмас" деганлари ҳолда, мен Амиртоғда уч сана мунзавий ва икки-уч тикувчининг шогирди навбат ила менга хизмат ва жуда нодир бўлиб беш-ўн дақиқа баъзи диндор зотлардан бошқа зарурат бўлмасдан гапирмаган ва битта ерга Нурларга ташвиқ учун ҳафтада битта мактубдан бошқа юбормаган ва ўз муфти укасига уч санада уч мактубдан бошқа ёзмаган ва йигирма-ўттиз санадан бери давом этган таълифини ташлаган, ёлғиз бутун Қуръон ва иймон аҳлига манфаатли йигирма саҳифалик икки нукта, бири Қуръондаги такрорларнинг ҳикматини, бошқаси малаклар ҳақида баъзи масалалардан бошқа ҳеч бир рисола ортиқ таълиф этмаган, ёлғиз маҳкамаларнинг қайтариб берган рисолаларнинг катта мажмуалар қилинишига ва эски ҳарф ила чоп этилган Оят-ул Кубронинг беш юз нусхаси маҳкама тарафидан бизга таслим этилганидан ва чоп машинаси расман ман бўлмаганидан, Ислом оламининг фойдаланиши фикри ила қардошларимга нашр учун кўпайтирилишига изн бериб уларнинг тасҳиҳлари ила машғул бўлган ва қатъиян ҳеч бир сиёсат ила алоқадор бўлмаган ва мамлакатига кетмоқ учун расман изн берилгани ҳолда, бутун сургунларга мухолиф бўлиб дунёга ва сиёсатга қўшилмаслик учун машаққатли бир ғурбатни қабул этиб мамлакатига кетмаган бир одам ҳақида бу учинчи иттиҳомномадаги аслсиз иснодлар ва ёлғон баҳслар ва хато маънолар ила у одамни айбдор қилишга уринганда, ҳозирча айтмайман, даҳшатли икки маъно ҳукм этганини, бу йигирма ойда менга қарши муомаласи исбот этади. Мен ҳам дейман: Қабр ва сақар етар, маҳкама-и куброга ҳавола этаман.
Саккизинчиси: Бешинчи Шуа икки сана Денгизли ва Анқара Маҳкамаларининг қўлларида қолиб сўнгра бизга қайтариб берганларидан, Денгизли Маҳкамасида бароатимизни натижа берган мудофааларим ила баробар Сирожиннур исмидаги катта мажмуанинг охирида ёзилган. Гарчи аввалча маҳрам тутардик, фақат модомики маҳкамалар уни кўрсатиб бароат ила бизга қайтариб бердилар. Демак, бир зарари йўқдир дея нашрига изн бердим. Ва у Бешинчи Шуанинг асли ўттиз-қирқ сана аввал ёзилган муташабиҳ ҳадислардир, фақат умматда эскидан бери ёйилган бир қисмига гарчи баъзи ҳадис аҳли бир заифлик иснод этганлар, фақат зоҳирий маънолари эътирозга сабаб бўлишидан, фақат иймон аҳлини шубҳалардан қутқармоқ учун ёзилгани ҳолда, бир замон сўнгра унинг ҳориқо таъвилларининг бир қисми кўзларга кўрингани учун биз уни маҳрам тутдик, токи хато маъно берилмасин. Сўнгра кўпгина маҳкамалар уни тадқиқ этиб кўрсатилишига сабаб бўлмоқ ила баробар, бизга қайтариб берганлари ҳолда, ҳозир мени такрор у билан айбдор қилмоқ нақадар адолатдан, ҳақдан, инсофдан узоқ бўлганини бизни виждоний қаноат ила маҳкум этганларнинг виждонларига ва уларни ҳам маҳкама-и куброга ҳавола этиб حَسْبُنَا اللّٰهُ وَنِعْمَ الْوَك۪يلُ деймиз.
Тўққизинчиси: Жуда муҳимдир. Фақат бизни маҳкум этганларнинг Рисола-и Нурни мутолааларининг хотири учун, уларни ғазаблантирмаслик фикри ила ёзмадим.
Ўнинчиси: Қувватли ва аҳамиятлидир. Фақат яна уларни ранжитмаслик нияти ила ҳозирча ёзмадим.
{(Ҳошия) Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам Мўъжиза-и Кубро-и Меърожи ила жин ва инсга ва малоикага нубувватини кўрсатгани ва мушрикларга ва мунофиқларга қарши иймон асосларининг қутби бўлган Зоти Зулжалолни, Жаннатни ва Жаҳаннамни шахсан кўзи ила мушоҳада этиб, Муҳаммад-ул Амин исми ила мусаммо бўлган Зоти мубораки ила Жаноби Ҳақнинг борлигини ва ҳашрни ва Маҳкама-и Куброни бутун жин ва инсга хабар бергани каби, Рисола-и Нур ҳам "Ҳашрдаги Маҳкама-и Куброга Бир Арзиҳол" бўлган бу рисола ила бу асрнинг иймоний, эътиқодий бўлган таянч нуқталари тебранганидан, шак ва шубҳага тушган иймон аҳлига ва тадқиқ ҳайъатига ва ҳакамлар ҳайъатига Жаноби Ҳақнинг борлигини ва адолатини, Маҳкама-и Куброни ва ҳашрни, ғайб оламини шаҳодат оламига келтириб, қатъиян, асло шак ва шубҳа бўлмайдиган даражада залолатга, куфри мутлаққа тушганларга Жаҳаннамни ва иймон аҳлига ҳам Жаннатни бу дунёда кўзларга кўрсатгандир. Бутун нави башарга таҳқиқий иймонни ҳаққаляқийн исбот этгандир. Жаноби Ҳақ Рисола-и Нур Муаллифи Устозимиздан абадиян рози бўлсин. Омин...
Кичик Али}
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Сизни таъзия эмас, балки табрик этаман. Модомики қадари Илоҳий бизни бу учинчи Мадраса-и Юсуфияга бир ҳикмат учун чорлади ва бир қисм ризқимизни бизга бу ерда едиради ва ризқимиз бизни бу ерга чақирди ва модомики ҳозирга қадар қатъий тажрибалар ила
сирига инояти Илоҳия бизни мазҳар этган ва модомики Мадраса-и Юсуфиядаги янги қардошларимиз ҳаркасдан зиёда Нурлардаги тасаллига муҳтождирлар ва адлиячилар маъмурлардан зиёда Нур қоидаларига ва бошқа қудсий қонунларига эҳтиёжлари бор ва модомики Нур нусҳалари жуда касрат ила хориждаги вазифангизни бажармоқдалар ва футуҳотлари тўхтамаётир ва модомики бу ерда ҳар бир фоний соат боқий ибодат соатлари ҳукмига ўтар, албатта биз бу ҳодисадан, мазкур нуқталар учун, камоли сабр ва матонат ичида масрурона шукр этишимиз лозимдир. Денгизли қамоғида тасалли учун ёзганимиз бутун у кичик мактубларни сизга ҳам айнан такрор этаман. Иншааллоҳ у ҳақиқатли парчалар сизни ҳам тасаллидор этарлар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Менинг шахсимга қилинган азият ва хоинликлардан ранжиманг. Чунки Рисола-и Нурда бир камчилик тополмаётирлар, унинг бадалига менинг аҳамиятсиз ва жуда нуқсонли шахсим ила овора бўлмоқдалар. Мен бундан мамнунман. Рисола-и Нурнинг саломатига ва шарафига минглаб шахсий аламлар, балолар, таҳқирлар кўрсам, яна фахрланиб шукр этмоқ Нурдан олган дарсимнинг тақозосидир ва шунинг учун менга бу жиҳатда ачингманглар.
Иккинчидан: Жуда кенг ва шиддатли ва марҳаматсиз бу таарруз ва ҳужум ҳозирча йигирмадан бирга тушди. Минглаб хослар ўрнига бир нечта зот ва юз минглаб алоқадорлар бадалига маҳдуд бир нечта янги қардошларни тўпладилар. Демак, инояти Илоҳия ила жуда енгил бир суратга ўгирилган.
Учинчидан: Инояти Раббония ила икки сана бизга қарши режа тузган собиқ ҳоким даф бўлди ва бизга қарши жуда зиёда шубҳалантирилган Доҳилия Вакилининг ҳамшаҳарлиги ва наслча боболари зиёда диндорлик жиҳати ила бу даҳшатли ҳужумни жуда кўп енгиллаштирганига қувватли бир эҳтимол бор. Шунинг учун маъюс бўлманг ва хавотирлангманг.
Тўртинчидан: Жуда кўп тажрибалар ила ва ҳодисалар ила қатъий қаноат берадиган бир тарзда Рисола-и Нурнинг йиғлаши ила ё замин титрар ёки ҳаво йиғлар. Кўзимиз ила кўп кўрганимиз ва қисман маҳкамада ҳам исбот этганимиз каби, тахминимча бу қиш ўхшовсиз бир тарзда ёз каби бошланишида кулиши, Рисола-и Нурнинг парда остида нусха кўчириш ускунаси ила кулишига ва ёйилишига тавофуқи ва ҳар тарафда қидирув ва мусодара андишаси ила тўхташ ила йиғлашига, бирданига қиш даҳшатли ҳиддати ва йиғлаши ила уйғунлиги қувватли бир аломатдирки, Қуръон ҳақиқатининг бу асрда порлоқ бир мўъжиза-и кубросидир, замин ва коинот у билан алоқадор...
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Ғариб ва латиф икки ҳолимни баён этмоқ лозим келди.
Бир замон машҳур бир алломани урушнинг кўпгина жабҳасида жиҳодга кетганлар кўрганлар, унга деганлар. У ҳам деган: "Менга савоб қозондирмоқ ва дарсларимдан иймон аҳлига истифода эттирмоқ учун менинг шаклимда баъзи авлиёлар менинг ўрнимда ишлар бажарганлар". Айнан шунинг каби, Денгизлида масжидларда мени кўрганлари ҳатто расман хабар берилган ва мудир ва соқчига акс этган. Баъзилари хавотирланиб, "Ким унга қамоқхона эшигини очмоқда?" деганлар. Ҳам бу ерда ҳам айнан шундай бўлмоқда. Ҳолбуки менинг жуда нуқсонли, аҳамиятсиз шахсиятимга жуда жузъий бир ҳориқо иснодига бадал, Рисола-и Нурнинг ҳориқоларини исбот этиб кўрсатган Ғайбий Муҳр Мажмуаси юз даража, балки минг даража зиёда Нурларга эътимод қозонтирар ва мақбулиятига имзо босар. Хусусан Нурнинг қаҳрамон талабалари, ҳақиқатдан ҳориқо ҳоллари ва қаламлари ила имзо босмоқдалар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Рисола-и Нур менинг бадалимга сизлар ила кўришар, дарсга муштоқ янги қардошларимизга гўзалча дарс берар. Нурлар ила ё ўқимоқ ёки ўқитмоқ ёки ёзмоқ суратидаги машғулият, тажрибалар ила қалбга фароҳ, руҳга роҳат, ризққа барака, вужудга сиҳҳат беради. Ҳозир Хусрав каби Нур қаҳрамони сизга эҳсон этилди. Иншааллоҳ бу мадраса-и Юсуфия ҳам Мадрасат-уз Заҳронинг бир муборак дарсхонаси бўлади. Мен ҳозирга қадар Хусравни дунё аҳлига кўрсатмаётган эдим, яширар эдим. Фақат нашр этилган мажмуалар уни сиёсат аҳлига тамоми ила кўрсатди, яширин бир нарса қолмади. Шунинг учун мен унинг икки-уч хизматини хос қардошларимга изҳор этдим. Ҳам мен, ҳам у ортиқ яширмоқ эмас, керак бўлса айни ҳақиқат баён этилади. Фақат ҳозирча қаршимизда ҳақиқатни тинглайдиганлар ичида даҳшатли ва тазоҳур этган икки муаннид; ҳам динсизлик, ҳам комунист ҳисобига, бири Амиртоғда маълум бўлган, бири да бу ерда ғоят дассосона, бизга қарши бўҳтонлар ила маъмурларни қўрқитишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун биз ҳозирча жуда эҳтиёт этиб хавотирланмаслик ва инояти Илоҳиянинг ёрдамимизга келишини таваккал ила кутишимиз лозимдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Мен ҳам Рисола-и Нурни, ҳам сизларни, ҳам ўзимни, Хусрав ва Ҳифзи ва Бартинли Саййиднинг қийматдор хушхабарлари ила ҳам табрик, ҳам табшир этаман. Ҳа, бу сана ҳажга кетганлар Макка-и Мукаррамада Нурнинг қувватли мажмуаларини буюк олимларнинг ҳам Арабча, ҳам Ҳиндча таржима ва нашрга ҳаракатлари каби, Мадина-и Мунавварада ҳам шу даража мақбул бўлганки, Равза-и Мутаҳҳаранинг мақбари саодати устида қўйилган. Ҳожи Саййид ўз кўзи ила Асойи Мусо мажмуасини қабри Пайғамбарий (С.А.В.) устида кўрган. Демак, мақбули Набавий бўлган ва ризо-и Муҳаммадий Алайҳиссалоту Вассалам доирасига кирган. Ҳам ният этганимиз ва бу ердан кетган ҳожиларга деганимиз каби, Нурлар бизнинг бадалимизга у муборак мақомларни зиёрат этганлар. Ҳадсиз шукр бўлсин, Нурнинг қаҳрамонлари бу мажмуаларни тасҳиҳли қилиб нашр этишлари ила жуда кўп фойдалардан бирисида мени тасҳиҳ вазифасидан ва мароқидан қутқаргани каби, қалам ила ёзилган бошқа нусхаларга тўлиқ бир манба бўлмоқ жиҳатида юзлаб тасҳиҳчи ҳукмига ўтдилар. Жаноби Арҳамурроҳимийннинг у мажмуаларнинг ҳар бир ҳарфига муқобил уларнинг дафтари ҳасаналарига минг ҳасана ёздирсин. Омин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва қамоқдаги дўстларим!
Биринчидан: Суратан кўришмаганимиздан мароқ этманг. Бизлар маънан ҳар замон кўришмоқдамиз. Менинг аҳамиятсиз шахсимга бадал Нурдан қўлингизга ўтган қайси рисолани ўқисангиз ёки тингласангиз, менинг оддий шахсим ўрнига Қуръоннинг бир ходими ҳайсияти ила мени у рисола ичида кўриб суҳбат этасиз. Зотан мен ҳам сиз билан бутун дуоларимда ва ёзувларингизда ва алоқангизда хаёлимда кўришмоқдаман ва бир доирада баробар бўлганимиздан ҳар вақт кўришаётгандаймиз.
Иккинчидан: Бу янги Мадраса-и Юсуфиядаги Рисола-и Нурнинг янги талабаларига деймиз: Қувватли ҳужжатлар ила ҳатто тадқиқ ҳайъатини ҳам таслимга мажбур этган Қуръон ишоралари ила Нурнинг содиқ шогирдлари иймон ила қабрга кирадилар. Ҳам Нур маънавий ширкатининг файзи ила ҳар бир шогирд даражасига кўра умум қардошларининг маънавий қозончларига ва дуоларига ҳиссадор бўлади. Гўё худди минглаб тил ила истиғфор этар, ибодат этар. Бу икки фойда ва натижа бу ажиб замонда бутун заҳматларни, машаққатларни ҳечга туширар, жуда ҳам арзон бўлиб у икки қийматдор фойдаларни содиқ муштарийларига берар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Афён мудофааномасининг ҳам бизга, ҳам бу Нурларга, ҳам бу мамлакатга, ҳам Ислом оламига алоқадор аҳамиятли ҳақиқатлари бор.
Ҳар ҳолда буни янги ҳарфлар ила беш-ўн нусха чиқармоқ лозимдир, токи Анқара идорачиларига юборилсин. Бизни бўшатсалар ва жазолантирсалар ҳам ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳозир вазифамиз у мудофаадаги ҳақиқатларни ҳам ҳукуматга, ҳам адлияларга, ҳам миллатга билдирмоқдир. Балки да қадари Илоҳий бизни бу дарсхонага чорлашининг бир ҳикмати ҳам будир. Мумкин бўлгани қадар тез ускуна ила чиқсин. Бизни бугун бўшатсалар, биз яна уни бу идорачиларга беришга мажбурмиз. Сизни алдатиб кейинга қолдирилмасин. Ортиқ етар! Айни масала учун ўн беш санада уч марта бу ашаддий зулм ва баҳоналар ва ўхшовсиз қийноқларга қарши сўнг мудофаамиз бўлсин. Модомики қонунан ўзимизни мудофаа этмоқ учун собиқ маҳкамаларда ускунани бизга берганлар, бу ерда у ҳаққимизни биздан ҳеч бир қонун ила ман этолмайдилар. Агар расман чора топмаган бўлсангиз, хориждан бизнинг адвокат ҳамма нарсадан аввал бунинг ускуна ила беш нусхасини чиқарсин, ҳам сиҳҳатига кўп диққат этилсин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бугун менинг деразаларимни мехлашларининг сабаби маҳбуслар ила кўришмаслик ва саломлашмасликдир. Зоҳирда бошқа баҳона кўрсатдилар. Ҳеч мароқ этманг. Аксинча менинг аҳамиятсиз шахсим ила машғул бўлиб Нурларга ва талабаларига кўп машаққат бермаганларидан, мени жиддан ва қалбан уларнинг шахсий хоинликлар ва қийноқлар ила азият беришлари Нурларнинг ва сизларнинг бадалингизга бўлгани ва бир даража Нурларга илишмасликлари жиҳатида мамнунман ва сабр ичида шукр этаман, мароқ этмайман. Сиз ҳам ҳеч хафа бўлманг. Яширин душманларимиз маъмурларнинг диққат назарини шахсимга ўгиришидан, Нурларнинг ва талабаларининг саломат ва фойдалари нуқтасида бир иноят ва бир хайр бор дея қаноатим бор. Баъзи қардошларимиз ҳиддат этиб таъсирли гапирмасинлар, ҳам эҳтиёт ила ҳаракат қилсинлар ва хавотирланмасинлар, ҳам ҳаркасга бу масаладан бахс очмасинлар. Чунки софдил қардошларимиз ва эҳтиётга ҳали ўрганмаган янги қардошларимизнинг сўзларидан маъно чиқарган жосуслар топилади. Чумолидан фил ясаб, хабар бера олар. Ҳозир вазиятимиз ҳазил кўтармайди. Бу билан баробар ҳеч андиша этманг. Биз инояти Илоҳия остидамиз ва бутун машаққатларга қарши камоли сабр ила, балки шукр ила муқобала этишга қарор берганмиз. Бир дирҳам заҳмат бир ботмон раҳмат ва савобни натижа берганидан, шукр этишга мукаллафмиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Икки аҳамиятли сабаб ва бир қувватли эслатишга биноан мен бутун мудофаа вазифасини бу ерга келган ва келадиган Нур рукнларига қолдиришга қалбан мажбур бўлдим. Хусусан (Х,Р,Т,Ф,С)
{(*)Хусрав, Раъфат, Тоҳир, Файзи, Сабри.}
Биринчи Сабаб: Мен ҳам сўроқ доирасида, ҳам кўп аломатлардан қатъий билдимки, менга қарши қўлларидан келгани қадар қийинчиликлар қилишга ва фикран уларга ғалаба этишимдан қочишга ҳаракат қилмоқдалар ва расман ҳам уларга ишора бор. Гўё мен гапирсам, маҳкамаларни илзом этадиган даражада ва дипломатларни сустирадиган бир илмий ва сиёсий иқтидор кўрсатаман дея менинг гапиришимга баҳоналар ила монеъ бўлмоқдалар. Ҳатто сўроқда бир саволга қарши дедим: "Эслай олмаётирман." У ҳоким таажжуб ва ҳайрат ила деди: "Сен каби фавқулодда ажиб заковат ва илм соҳиби қандай унутар?" Улар Рисола-и Нурнинг ҳориқо юксакликларини ва илмий ҳақиқатини менинг фикримдан ўйлаб даҳшат олганлар. Мени гапиртирмоқ истамайдилар. Ҳам гўё мен билан ким кўришса бирдан Нурнинг фидокор бир талабаси бўлар. Шунинг учун мени кўриштирмайдилар. Ҳатто Диёнат Раиси ҳам деган: "Ким у билан кўришса, унга берилар.. жозибаси қувватлидир".
Демак, ҳозир ишимни ҳам сизларга қолдиришга фойдамиз тақозо этади. Ва ёнингиздаги янги ва эски мудофааларим менинг бадалимга сизнинг машваратингизга иштирок этар, у етарлидир.
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бугун маънавий бир эслатма ила сизнинг ҳисобингизга бир хавотир, бир қайғу менга келди. Тез чиқмоқ истаган ва маишат дарди учун андиша этган қардошларимизнинг ҳақиқатдан мени аламзада ва маҳзун этган айни дақиқада бир муборак хотира ила бир ҳақиқат ва бир хушхабар қалбга келдики: Беш кундан сўнгра жуда муборак ва жуда савобли ибодат ойлари бўлган шуҳури салоса келадилар. Ҳар ҳасананинг савоби бошқа вақтда ўн бўлса, Ражаби Шарифда юздан ўтар, Шаъбони Муаззамда уч юздан зиёда ва Рамазони Муборакда мингга чиқар ва жума кечаларида мингларга ва Лайла-и Қадрда ўттиз мингга чиқар. Бу жуда кўп ухровий фойдаларни қозонтирган ухровий тижоратнинг бир қудсий бозори ва ҳақиқат ва ибодат аҳли учун мумтоз бир машҳари ва уч ойда саксон сана бир умрни иймон аҳлига таъмин этган шуҳури салосани бундай бирга ўн фойда берган Мадраса-и Юсуфияда ўтказмоқ, албатта буюк бир фойдадир. Нақадар заҳмат чекилса айни раҳматдир. Ибодат жиҳатида бундай бўлгани каби, Нур хизмати ҳам нисбатан, миқдор бўлмаса ҳам сифат эътибори ила, бирга бешдир. Чунки бу мусофирхонада доимо кирган ва чиққанлар Нур дарсларининг ёйилишига бир воситадир. Баъзан бир одамнинг ихлоси йигирма одам қадар фойда берар. Ҳам Нурнинг ихлос сири сиёсаткорона қаҳрамонлик томирини ташиган, Нурнинг тасаллиларига жуда кўп муҳтож бўлган маҳбус бечоралар ичида ёйилиши учун бир парча заҳмат ва машаққат бўлса ҳам, аҳамияти йўқ. Маишат дарди жиҳати эса: Зотан бу уч ой охират бозори бўлишидан ҳар бирингиз кўп шогирдларнинг бадалига, ҳатто баъзингиз минг одамнинг ўрнига бу ерга кирганидан, албатта сизнинг хорижий ишларингизга ёрдамлари бўлар дея тамоми ила севиндим ва байрамга қадар бу ерда бўлмоқ буюк бир неъматдир билдим.
Саид Нурсий
Баъзи аломатлар ила билдимки, яширин душманларимиз Нурнинг қийматини туширмоқ фикри ила сиёсат маъносини хотирлатган маҳдийлик даъвосини таваҳҳум ила гўё Нурлар бунга бир қуролдир дея кўп аслсиз баҳоналарни қидирмоқдалар. Балки менинг шахсимга қарши бу қийноқлар бу шубҳаларидан келиб чиқмоқда. У яширин золим душманларга ва уларни бизга қарши тинглаётганларга деймиз: Асло ва асло!.. Ҳеч бир вақт бундай ҳаддимдан тажовуз этиб иймон ҳақиқаларини шахсиятимга бир шону шараф мақоми қозонтиришга қурол этмаганимга бу етмиш беш, хусусан ўттиз саналик ҳаётим ва бир юз ўттиз Нур Рисолалари ва мен билан тўлиқ дўстлик этган минглаб зотлар шаҳодат этадилар.
Ҳа, Нур шогирдлари биладилар ва маҳкамаларда ҳужжатларини кўрсатганманки, шахсимга бир шону шараф мақоми ва шуҳрат бермоқ ва ухровий ва маънавий бир мартаба қозонтирмоқ эмас, балки бутун қаноат ва қувватим ила иймон аҳлига бир иймоний хизмат қилмоқ учун ёлғиз дунё ҳаётимни ва фоний мақомларимни эмас, балки, керак бўлса, охират ҳаётимни ва ҳаркаснинг қидирган ухровий боқий мартабаларни фидо этишни, ҳатто Жаҳаннамдан баъзи бечораларни қутқаришга васила бўлмоқ учун, керак бўлса, Жаннатни ташлаб Жаҳаннамга киришни қабул этганимни ҳақиқий қардошларим билганлари каби, маҳкамаларда ҳам бир жиҳатда исбот этганим ҳолда, мени бу иттиҳом ила Нур ва иймон хизматимга бир ихлоссизлик иснод этмоқ ила ва Нурларнинг қийматларини туширмоқ ила миллатни унинг буюк ҳақиқатларидан маҳрум этмоқдир.
Ажабо, бу бадбахтлар дунёни абадий ва ҳаркасни ўзлари каби динни ва иймонни дунёга қурол этади таваҳҳуми ила дунёдаги залолат аҳлига бас келган ва иймон хизмати йўлида ҳам дунёвий, ҳам керак бўлса ухровий ҳаётларини фидо этган ва маҳкамаларда даъво этгани каби, битта иймон ҳақиқатини дунё салтанати ила алмаштирмаган ва сиёсатдан ва сиёсий маъносини ҳис эттирган моддий ва маънавий мартабалардан ихлос сири ила бутун қуввати ила қочган ва йигирма сана кўрилмаган қийноқларга таҳаммул этиб сиёсатга маслак эътибори ила таназзул этмаган ва ўзини нафси эътибори ила талабаларидан жуда паст билган ва улардан доимо ҳиммат ва дуо кутган ва ўз нафсини жуда бечора ва аҳамиятсиз эътиқод этган бир одам ҳақида баъзи холис қардошлари, Рисола-и Нурдан олган фавқулодда иймон қувватига муқобил унинг таржимони бўлган у бечорага, таржимонлик муносабати ила, Нурларнинг баъзи фазилатларини хусусий мактубларида унга иснод этишлари ва ҳеч бир сиёсат хотирларига келмасдан одатга биноан, инсонлар севгани оддий бир одамга ҳам: "Султонимсан, валинеъматимсан" дейишлари навидан юксак мақом беришлари ва ҳаддидан минг даража зиёда ҳусни зон этишлари ва эскидан бери устоз ва талабалар мобайнида жорий ва эътироз этилмаган мақбул бир одат ила ташаккур маъносида жуда кўп мадҳу-сано этишлари ва эскидан бери мақбул китобларнинг охирларида муболаға ила мадҳиялар ва тақризлар ёзилишига биноан, ҳеч бир жиҳат ила айб санала оларми? Гарчи муболаға эътибори ила ҳақиқатга бир жиҳатда мухолифдир. Фақат ҳеч кимсиз, ғариб ва душманлари жуда кўп ва унинг ёрдамчиларини қочирадиган кўп сабаблар бор экан, инсофсиз кўп эътирозчиларга қарши фақат ёрдамчиларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ ва қочмоқдан қутқармоқ ва муболағали мадҳ этганларнинг шавқларини синдирмаслик учун уларнинг бир қисм мадҳларини Нурларга ўгириб бутун-бутун рад этмагани ҳолда унинг бу ёшда ва қабр эшигидаги иймоний хизматини дунё жиҳатига айлантиришга ҳаракат қилган баъзи расмий маъмурларнинг қай даража ҳақдан, қонундан, инсофдан узоқ тушганлари тушунилади.
Саид Нурсий
Азиз Сиддиқ Қардошларим,
Биринчидан: Ҳеч хавотир ва мароқ этмангиз. Ҳаққимиздаги ҳар ҳодисада ҳам парда остида, ҳам натижалар эътибори ила, ҳам раҳмат ва иноятнинг илтифотлари ва табассумлари, ҳам қадар ва қисматнинг ва адолат ва шафқатнинг тарбиялари бор бўлгани қатъий ва мукаррар тажрибалар ила таҳаққуқ этганидан, биз, энг ачинарли вазият ва машаққатларга қарши камоли сабр ичида шукр этмоқ ила мукаллафмиз. Ва жилдлари ва терилари сўйилган "Жержис Алайҳиссалом" каби, минглаб, миллионлаб ҳақиқат мужоҳидларининг ҳақоиқи иймониянинг қудсий хизматининг бир намунасига мазҳар бўлган Нур Шогирдларининг чекканлари заҳматлар у эски зотларнинг заҳматларига нисбатан миндан бир бўлмас. Ва ажр ва қозонч жиҳатида Иншааллоҳ бирдирлар ва баробардирлар.
Иккинчидан: Ўн бир марта менга суиқасд этган ва тўрт марта маҳкамаларни бизга қарши чорлаб уч марта қамоққа солган яширин душманларимизнинг Нурлар ҳақида режалари натижасиз қолганидан, бутун дасисалари ила аҳамиятсиз шахсимга қарши машаққат, тажриди мутлақ ва ҳеч ким ила кўришмаслик ва томиримга тегдирмоқ ила исканжалар бердиришга уринмоқдалар. Мен ҳам у исканжаларнинг остида иноятнинг илтифотини кўриб таҳаммул этиб шукр этаман. Ўйлайманки, ҳар бирингиздан вужудча ўн даража заиф ва ўн даража зиёда машаққатларимга қарши таҳаммулим сиз каби қувватли ва олийжаноб зотларнинг кичкина ва ўткинчи ва жузъий машаққатларингизни назарингизда ҳечга туширар дея ортиқ сизга тасалли беришга эҳтиёж кўрмаётирман.
Учинчидан: Ҳозир шахсимни чиритишга уринганликларидан ва сиққанларидан ва хоинлик этганлари сабабли сиқилмангиз. Чунки Нурларга ва талабаларига илишмаганига бир аломатдир ва тўлиқ алданганларига бир ишорадир. Яъни, қийматни, ҳунарни шахсимда деб ўйлаб мени сиқмоқдалар, чиритмоқ истайдилар. Бу алданишларида жуда катта бир наф ва Нурларга кўп фойдаси бор. Мен тўлиқ қиломаган вазифа-и шахсиямни ва хизмати Нуриямни бу сурат ила манфий бир тарзда менга қилдирмоқдалар. Иншааллоҳ, у нисбатда савоб қозонтирган нуқсонларимга каффорат бўлар.
Тўртинчидан: Яширин мунофиқлар, нима бўлганда ҳам, баъзи расмий маъмурларни алдатиб, "Саид ила кўришган дўст ва Нурчи бўлар. Ҳеч ким яқинлашмасин" дея уларни шубҳалантирганлар. Ҳатто, идора ҳайъати ва соқчилар ҳам мендан қочмоқдалар. Мен ҳам мамнун бўлмоқдаман ва бу ҳолга шукр этмоқдаман. Сизлар ила суратан кўришмаганимдан зарари йўқ. Чунки бир хонада моддатан ва маънан ва руҳан ва қалбан ва вазифатан ва фикран ва муованатан доимо баробармиз. Маънавий кўришмоқдамиз, етар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва хизмати Қуръония ва иймонияда фидокор ва метин биродарларим,
Бир неча кундир сиз ила қалам ила гапирмаганимдан сиқилмангиз. Ҳозир икки нуқтани баён этмоқ қалбга келди.
Биринчиси: اَلْخَيْرُ ف۪ى مَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ сири ила, таслим ва таваккалдан сўнгра тасалли ҳис этдим. Шундайки:
Бизни, хусусан Чалишканларни бўшатмасдан ва айирмасдан кейинга қолдиришларида, Иншааллоҳ моддий бир зарарга муқобил маънавий юз манфаат ва қозонч бўлажак. Масалан: Анқаранинг олти идораларига юборилган илмий ва иймоний ва жуда қувватли мудофаалар ҳозир йигирма кундир уларнинг назарларидадир. Ҳам унинг қийматдор ҳақиқатлари, ҳам алоқадорларнинг мароқ ила диққат назарларини жалб этган масаламизнинг босқичлари у идораларни албатта лоқайд қолдирмаслар. Ҳар ҳолда, агар у ҳақиқатларга мағлуб бўлмаса эдилар, ҳозирга қадар бизга тажовуз ва шиддатли дарак ва амрлар бўлар эди. Агар бўлсайди, ҳаққимизда чумолини фил қилганлардан тарашшуҳоти ҳис этилар эди. Демак ҳақиқат ғалаба этган, бўлса-бўлса мудофаали бир вазият ила бизга енгил бир илишмоқ бўлар. Мен ўз ҳисобимга, у натижа учун, ҳозирга қадар моддий зарар ва машаққатларим юз даража устун маънавий қозончим бор. Сиздан ҳар бир қардошимизни мендан зиёда ҳиссадор биламан. Демак, бўшатилишимизнинг кейинга қолдирилиши хайрлидир. Ҳам, Чалишканлардан уч қардош жуда кўп Нур Шогирдларини бу ерга келишдан қутқарганлари каби, ҳақларида этилган туҳматлар воситаси ила ҳам, Рисола-и Нурнинг бир жиҳатда, ҳозирги маҳкаманинг назаридан қутулишига бир васила бўлдилар. Бу икки қийматдор қозонч уларнинг хусусий бўшалишлари ила бузилар эди. Ҳам, уларнинг Нурларга жуда жиддий алоқалари халқнинг назарида сўнар эди.
Иккинчи Нуқта: Масаламиз Ислом Оламини алоқадор этган жуда буюк бир вазифа-и Қуръония ва иймониядир. Ундан даҳшат олган яширин мунофиқлар қўлларидан келгани қадар камситмоқ истарлар. Ва жуда аҳамият берганларидан, зоҳиран аҳамиятсиз кўрсатишга уринмоқдалар. Ҳукуматни ва адлияни алдатмоқдалар. Масалан: Нурларга мансуб фирқа қўмондонларидан ва полк қўмондонларидан сарфи назар этиб, Анқарада Нур Талабаси бир нафар аскарнинг қўлида, зарарсиз бир нечта рисола бўлиши ила, бу ердаги маҳкама масалани узаттиришга васила этмоқдалар. Ва менинг шахсимнинг аҳамиятсизлигини хоинликлар ва тазйиқлар ила, тажрибалар ила кўрсатиб, минглаб даража шахсимдан аҳамиятли бўлган Нурларнинг қувватли дарсларини ва шогирдларининг тебранмас ва жим бўлмас маънавий шахсларини назарга олмасдан, гўё аҳамият бермаётирлар. Ҳолбуки унинг аҳамиятидан титрамоқдаларки, у филларни чумоли кўрсатмоқ истамоқдалар.
Ҳам батамом алданганлар. Ичимизда ёлғиз тўрт-беш қардошимиз, оилавий тижорат жиҳатида бу кейинга қолдиришдан бир зарарлари бўлса ҳам, иншааллоҳ жуда кўп маънавий қозончлари у моддий зарарни ҳечга туширажак бир иноят остидамиз. Ҳеч мароқ ва хавотир этмангиз. Вазифамиз сабр ичида шукр этмоқ ва мумкиин бўлганча Нурлар ила машғул бўлмоқдир ва биздан кўп зиёда машаққатда бўлган маҳбусларга тасалли бермоқдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Қисқа бир маънавий эслатма ила бир масалани қалбга келгани каби баён этаман. Олти идораларга кетган ва ғалаба этган мудофааларнинг жавоби келган ва бизга тажовузга чора тополмаганлар. Ёлғиз бир мақомнинг, яширин бир дарак ила, менинг фидокор қардошларимни мендан совутмоқ ва шиддатли алоқаларини заифлатмоқ режаси бор. Зотан кўпдан бери мени хоинликлар ила ва туҳматлар ила ва тажридлар ила бу қудсий ва ухровий ва иймоний алоқани бузишга уриндилар, муваффақ бўлолмадилар. Ҳозир Нурчиларни қўрқитмоқ, заиф бир томир топиб назарларини бошқа тарафга ўгиришга баъзи баҳоналарни топмоқдалар.
Иншааллоҳ, темир каби метин Нурчиларнинг қаҳрамонона саботлари ва таҳаммуллари ва мужоҳиди акбар бўлган Нурнинг ҳақиқатлари унинг қўлида биттадан олмос қилич бўлган шогирдларнинг маънавий шахсининг жуда ҳориқо фидокорлиги уларнинг бу режасини ҳам натижасиз қолдиражак. Ҳа, Жаннат арзон бўлмагани каби, Жаҳаннам ҳам кераксиз эмас. Сизларга такрор ила баён этилган, эски замоннинг қаҳрамон мужоҳидларига нисбатан энг оз заҳмат, оғир шароит ва бу замоннинг шиддатли эҳтиёж жиҳати ила кўп савоб қозонган, иншааллоҳ холис Нурчилардир. Ва ҳуда-беҳуда, боди ҳаво, балки гуноҳли, зарарли кетган бир неча сана умрини бундай қудсий бир хизмати иймония ва Қуръонияга сарф этган ва у ила абадий бир умрни қозонган Нур талабаларидир. Мен ўз ҳиссамга тушган бутун ҳужумларига қарши жуда кўп заифлигим ила баробар таҳаммулга қарор бердим. Иншааллоҳ, қувватли, фидокор, ёш, қаҳрамон қардошларим мендан орқа қолмас ва қочмаслар.. ва қочганларни ҳам орқа қайтаришга, ҳозирга қадар уринганлари каби уринадилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ражаби Шарифингизни ва эртанги Лайла-и Рағоибингизни руҳу жонимиз ила табрик этамиз.
Иккинчидан: Маъюс бўлманглар, ҳам мароқ ва ташвиш чекманглар, инояти Раббония иншааллоҳ ёрдамимизга етишар. Бу уч ойдан бери бизга қарши ҳозирланган бомба портлади. Менинг ўчоғим ва Файзиларнинг сув стакани ва Хусравнинг икки сув стаканларининг берган хабарлари тўғри чиқди. Фақат даҳшатли эмас, енгил бўлди. Иншааллоҳ у оташ тамоман сўнажак. Бутун ҳужумлари шахсимни чиритмоқ ва Нурнинг футуҳотини тўхтатмоқдир. Амиртоғдаги маълум мунофиқдан янада зарарли ва яширин динсизларнинг қўлида қурол бир одам ва бидъаткор бир ярим домла ила баробар бутун қувватлари ила бизни уришга уринган зарбалари йигирмадан бирга тушган. Иншааллоҳ у бир ҳам бизни мажруҳ ва ярали этмайди ва ўйлаган ва қасд этган бизни бир-биридан ва Нурлардан қочирмоқ режалари ҳам бесамара қолажак. Бу муборак ойларнинг ҳурматига ва жуда кўп савоб қозонтиришларига эътимодан сабр ва таҳаммул ичида шукр ва таваккал этмоқ ва
дастурига таслим бўлмоқ жуда керакдир, вазифамиздир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва бу дунёда мадори тасаллиларим ва ҳақиқатнинг хизматида чарчамас биродарларим,
Бу муборак ойларда ва савоби зиёда бу чиллахонада мумкин бўлгани қадар бир Қуръон ва Рисола-и Нур ила машғул бўлмоқ ила машаққатли вақтимиз сарф этилса, кўп фойдалари бор. Машаққат енгиллашгани каби, қийматдор қалб ва руҳнинг фароҳларига мадор, савоби юксак бир ибодат, у Нурлар ила иймон жиҳатида машғулият, ҳам тафаккурий бир ибодат, ҳам "Ихлос Рисоласи" нинг охирида ёзилгани каби беш жиҳат ила бир нави ибодат санала олар. Мен бу кунларда қисман мудофаалар ила зеҳнан машғулиятимдан афсусланаркан, қалбга келдики: "У машғулият ҳам илмийдир, ҳақоиқи иймониянинг нашрига ва эркинлигига бир хизматдир ва бу жиҳатда бир нави ибодатдир". Мен ҳам сиқилган сари, юз марта томоша этганим Нур масалаларини яна завқ ила такрор мутолаага бошламоқдаман. Ҳатто мудофааларни ҳам Нурнинг илмий рисолалари каби кўрмоқдаман. Эскидан бир қардошимиз менга деганди: "Мен ўттиз марта Ўнинчи Сўзни ўқиганим ҳолда, яна такрор ила ўқилишига иштиёқ ва эҳтиёж ҳис этмоқдаман" ва бундан билдимки, Қуръоннинг мумтоз бир хоссаси бўлган зериктирмаслик Қуръон ҳақиқатларининг бир маъкаси, бир ойнаси, бир ҳақиқатли тафсири бўлган Нур Рисолаларига ҳам акс этган ҳисобланади.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу дунёда, хусусан бу замонда, хусусан мусибатга тушганларга ва айниқса Нур шогирдларидаги даҳшатли машаққатларга ва маъюсиятларга қарши энг таъсирли чора бир-бирига тасалли ва севинч бермоқ ва маънавий қувватини қувватлантирмоқ ва фидокор ҳақиқий қардош каби бир-бирининг ғам ва қайғу ва машаққатларига малҳам сурмоқ ва тўлиқ шафқат ила ғамгин қалбини эркалатмоқдир. Мобайнимиздаги ҳақиқий ва ухровий ухувват хафагарчилик ва тарафгирлик кўтармас. Модомики мен сизга бутун қувватим ила эътимод этиб бел боғлаганман ва сиз учун ёлғиз истироҳатимни ва ҳайсиятимни ва шарафимни эмас, балки севинч ила руҳимни ҳам фидо этишга қарор берганимни биласиз, балки да кўрмоқдасиз. Ҳатто қасам ила ишонтираманки: Саккиз кундир Нурнинг икки рукни зоҳирий бир-бирига нозланмоқ ва тасалли ўрнига қайғу бермоқ бўлган аҳамиятсиз ҳодисанинг бу қаторда менинг қалбимга берган азоби жиҳати ила, "Эйвоҳ, эйвоҳ! Ал омон, ал омон! Ё Арҳамурроҳимийн, мадад! Бизни муҳофаза айла, бизни жин ва инс шайтонларнинг шарридан қутқар, қардошларимнинг қалбларини бир-бирига тўлиқ садоқат ва муҳаббат ва ухувват ва шафқат ила тўлдир" дея ҳам руҳим, ҳам қалбим, ҳам ақлим фарёд этиб йиғладилар.
Эй темир каби тебранмас қардошларим! Менга ёрдам беринглар. Масаламиз жуда нозикдир. Мен сизларга жуда ишонар эдимки, бутун вазифаларимни маънавий шахсингизга қолдирган эдим. Сиз ҳам бутун қувватингиз ила менинг ёрдамимга югуришингиз лозим келади. Гарчи ҳодиса жуда жузъий ва ўткинчи ва кичик эди. Фақат соатимизнинг занбарагига ва кўзимизнинг қорачиғига келган бир соч, бир заррача ҳам оғритар. Ва бу нуқтада аҳамитялидирки, моддий уч портлаш ва маънавий уч мушоҳадалар айнан хабар бердилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Лайла-и Меърож иккинчи бир Лайла-и Қадр ҳукмидадир. Бу кеча мумкин бўлганча ишламоқ ила қозонч бирдан мингга чиқар. Маънавий ширкат сири ила, иншааллоҳ ҳар бирингиз қирқ минг тил ила тасбеҳ этган баъзи малаклар каби, қирқ минг лисон ила бу қийматдор кечада ва савоби кўп бу чиллахонада ибодат ва дуолар қиласиз ва ҳаққимизда келган тўфонда мингдан бир зарар бўлишига муқобил, бу кечадаги ибодат ила шукр қиласиз. Ҳам сизнинг тўлиқ эҳтиётингизни табрик ила баробар, ҳаққимизда инояти Раббония жуда зоҳир бир суратда тажаллий этганини хушхабар берамиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, мухлис қардошларим!
Бизлар имкон доирасида бутун қувватимиз ила Ихлос Ёғдусининг дастурларини ва ҳақиқий ихлоснинг сирини мобайнимизда ва бир-биримизга қарши истеъмол этишимиз вужуб даражасига келган. Қатъий хабар олдимки, уч ойдан бери бу ердаги хос қардошларим бир-бирига қарши машраб ёки фикр ихтилофи ила бир совуқлик бермоқ учун уч одам тайин этилган. Ҳам метин Нурчиларни зериктирмоқ ила паришон айламоқ ва нозик ва таҳаммулсизларни шубҳалантирмоқ ва Нур хизматидан воз кечирмоқ учун сабабсиз маҳкамамизни узатмоқдалар. Зинҳор, зинҳор!. Ҳозирга қадар мобайнингиздаги фидокорона ухувват ва самимона муҳаббат тебранмасин. Бир зарра қадар бўлса ҳам, бизга буюк зарар бўлар. Чунки жуда оз бир тебраниш Денгизлида ...... каби домлаларни бегоналаштирди. Бизлар бир-биримизга, керак бўлса, руҳимизни фидо этишга, Қуръон ва иймон хизматимиз тақозо этгани ҳолда, машаққатдан ёки бошқа нарсалардан келган инжиқлик ила ҳақиқий фидокорлар бир-бирига қарши аразлашга эмас, балки камоли маҳвият ва тавозуъ ва таслимият ила нуқсонини ўзига олар, муҳаббатини, самимиятини зиёдалаштиришга ҳаракат қилар. Бўлмаса чумоли фил бўлиб таъмир этилмайдиган бир зарар бера олар. Сизнинг фаросатингизга ҳавола этиб тугатаман.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: اَلْخَيْرُ ف۪ى مَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ сири ила, иншааллоҳ маҳкамамизнинг қолдирилишида ва бўшатилган қардошларимизнинг яна маҳкама кунида бу ерда бўлишларида буюк хайрлар бор.
Ҳа, Рисола-и Нурнинг масаласи Ислом оламида, хусусан бу мамлакатда куллий бир аҳамияти бўлганидан бундай ҳаяжонли йиғилишлар ила умумнинг диққат назарини Нур ҳақиқатларига жалб этмоқ лозимдирки, умидимизнинг ва эҳтиётимизнинг ва яширишимизнинг ва муоризларнинг камситишларидан устун ва ихтиёримизнинг хорижида бундай порлоқлик ила Рисола-и Нур ўз дарсларини дўст ва душманларига ошкора бермоқда. Энг маҳрам сирларини энг номаҳрамларга чекинмасдан кўрсатмоқда. Модомики ҳақиқат будир, биз кичкина машаққатларимизни хинин каби бир аччиқ дори деб билиб, сабр ва шукр этишимиз, "Ҳой, бу ҳам ўтар" дейишимиз керак.
Иккинчидан: Бу Мадраса-и Юсуфиянинг назоратчисига ёздим: Мен Россияда асир экан, энг аввал Болшевизмнинг тўфони қамоқхоналардан бошлагани каби, Франция Катта Революцияси ҳам энг аввал қамоқхоналардан ва тарихларда бебош номи ила ёд этилган маҳбуслардан чиқишига биноан, биз Нур шогирдлари ҳам Эскишаҳар, ҳам Денгизли, ҳам бу ерда мумкин бўлганича маҳбусларнинг ислоҳига ҳаракат қилдик. Эскишаҳар ва Денгизлида тўлиқ фойдаси кўрилди. Бу ерда янада зиёда фойда бўладики, бу нозик замон ва заминда Нурнинг дарслари ила ўтган тўфонча {(Ҳошия) Бу тўфон эса Афён қамоғида бир исён чиқди, ҳеч бир Нур талабаси қўшилмади.} юздан бирга тушди. Бўлмаса ихтилофдан ва бундай ҳодисалардан фойдаланган ва фурсат кутган хорижий зарарли жараёнлар у порохга оташ отиб бир ёнғин чиқарар эди.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, тебранмас, машаққатдан зерикиб бизлардан чекилмас қардошларим!
Ҳозир моддий, маънавий бир машаққатдан нафсим сизнинг ҳисобингизга мени маҳзун айларкан, бирдан қалбга келдики, ҳам сенинг, ҳам бу ердаги қардошларнинг биргинаси ила яқинда кўришмоқ учун бу заҳмат ва машаққатнинг бошқа суратда ўн мислини чексайдингиз яна арзон бўлар эди. Ҳам Нурнинг тақводорона ва риёзаткорона машраби, ҳам умумга ва энг муҳтожларга, ҳатто муоризларга дарс бермоқ маслаги, ҳам доирасидаги маънавий шахсни гапиртирмоқ учун эски замонда ҳақиқат аҳлининг санада ҳеч бўлмаса бир-икки дафа тўпланишлари ва суҳбатлари каби, нур шогирдларининг ҳам бир неча санада энг уйғун бўлган Мадраса-и Юсуфияда бир марта тўпланишларининг кераклилиги жиҳатида минг заҳмат ва машаққат ҳам бўлса, аҳамияти йўқдир. Эски қамоқларимизда бир нечта заиф қардошларимизнинг зерикиб доира-и Нуриядан чекинишлари уларга жуда буюк бир зарар бўлди ва Нурларга ҳеч зарар келмади. Уларнинг ўрнига янада метин, янада мухлис шогирдлар майдонга чиқдилар. Модомики дунёнинг бу имтиҳонлари ўткинчидир, тез кетарлар. Савобларини, меваларини бизларга берадилар. Биз ҳам инояти Илоҳияга эътимод этиб сабр ичида шукр этишимиз даркор.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим, бу Мадраса-и Юсуфияда дарс ўртоқларим!
Бу келган кеча бўлган Лайла-и Барот, бутун санада бир қудсий чекирдак ҳукмида ва муқаддароти башариянинг дастури навидан бўлиши жиҳати ила Лайла-и Қадрнинг қудсиятидандир. Ҳар бир ҳасананинг Лайла-и Қадрда ўттиз минг бўлгани каби, бу Лайла-и Баротда ҳар бир солиҳ амалнинг ва ҳар бир Қуръон ҳарфининг савоби йигирма мингга чиқар. Бошқа вақтда ўн бўлса, шуҳури салосада юзга ва мингга чиқар. Ва бу қудсий машҳур кечаларда ўн минглар, йигирма минг ёки ўттиз мингларга чиқар. Бу кечалар эллик саналик бир ибодат ҳукмига ўта олар. Шунинг учун қўлдан келгани қадар Қуръон ила ва истиғфор ва салавот ила машғул бўлмоқ буюк бир фойдадир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Муборак рамазони шарифингизни бутун руҳу жонимиз ила табрик этамиз. Жаноби Ҳақ бу рамазони шарифнинг Лайла-и Қадрини умумингизга минг ойдан хайрли айласин, омин. Ва саксон сана қийматли бир умр ҳукмида ҳаққингизда қабул айласин, омин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, тебранмас, ҳовлиқмас, охиратни ташлаб фоний дунёга қайтмас қардошларим!
Бир парча яна бу ерда қолмоқдан, масаламизни бир даража кенгайтирмоқ исташларидан маҳзун бўлманг. Аксинча мен каби мамнун бўлинг. Модомики умр турмайди, заволга югурмоқда. Бундай чиллахонада ухровий мевалари ила боқийлашади. Ҳам Нурнинг дарс доираси кенгаймоқда. Масалан, тадқиқ ҳайъатининг домлалари тўлиқ диққат ила Сирожиннурни ўқишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳам бу қаторда чиқишимиз ила бир-икки жиҳат ила иймоний хизматимизга бир нуқсон келмоқ эҳтимоли бор. Мен сизлардан шахсан кўп зиёда машаққат чекканим ҳолда чиқмоқ истамайман. Сиз ҳам мумкин бўлгани қадар сабр ва таҳаммулга ва бу ҳаёт тарзига кўникишга ва Нурларни ёзмоқ ва ўқимоқдан тасалли ва ҳузур топишга ҳаракат қилинг.
Саид Нурсий
................................................
Иккинчидан: "Рисола-и Нур Қуръоннинг жуда қувватли, ҳақиқий бир тафсиридир" такрор ила деганимиздан, баъзи диққатсизлар тўлиқ маъносини билолмаганларидан бир ҳақиқатни баён этишга бир эслатма олдим. У ҳақиқат шудир:
Тафсир икки қисмдир:
Бириси: Маълум тафсирлардирки, Қуръоннинг иборасини ва калима ва жумлаларининг маъноларини баён ва изоҳ ва исбот этадилар.
Иккинчи қисм тафсир эса: Қуръоннинг иймоний бўлган ҳақиқатларини қувватли ҳужжатлар ила баён ва исбот ва изоҳ этмоқдир. Бу қисмнинг жуда кўп аҳамияти бор. Зоҳир маълум тафсирлар бу қисмни баъзан мужмал бир тарзда жойлаштирадилар. Фақат Рисола-и Нур тўғридан-тўғрига бу иккинчи қисмни асос тутган, ўхшовсиз бир тарзда муаннид файласуфларни сустирган бир маънавий тафсирдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Аҳамиятли бир тарафдан аҳамиятли ва маънодор бир савол сўралган. Мендан сўрадиларки: "Сизнинг жамият бўлмаганингизни уч маҳкама у жиҳатда бароат бериши ила ва йигирма санадан бери тарассуд ва назорат этган олти вилоятнинг у нуқтадан илишмасликлари ила таҳаққуқ этгани ҳолда, Нурчиларда шундай ҳориқо бир алоқа борки, ҳеч бир жамиятда, ҳеч бир комитетда йўқдир. Бу мушкулни ҳал этишингизни истаймиз" дедилар.
Мен ҳам жавобан дедимки: Ҳа, Нурчилар жамият-мамият, хусусан сиёсий ва дунёвий ва манфий ва шахсий ва жамоатий манфаат учун ташкил этилган жамият ва комитет эмаслар ва бўлолмаслар. Фақат бу ватаннинг эски қаҳрамонлари камоли севинч ила шаҳидлик мартабасини қозонмоқ учун руҳларини фидо этган миллионлаб Ислом фидоийларининг авлодлари, ўғиллари ва қизлари у фидоийлик томиридан мерос олганларки, бу ҳориқо алоқани кўрсатиб, Денгизли Маҳкамасида бу ожиз бечора қардошларига бу келган жумлани улар ҳисобига дедиртирдилар:
"Миллионлаб қаҳрамон бошлар фидо бўлган бир ҳақиқатга бошимиз ҳам фидо бўлсин" дея улар номига айтган, маҳкамани ҳайрат ва тақдир ила жим қилган. Демак, Нурчиларда ҳақиқий, холис, ёлғиз ризо-и Илоҳий учун ва мусбат ва ухровий фидоийлар борки, масон ва комунист ва фасод ва зиндиқо ва илҳод ва Тошноқ каби даҳшатли комитетлар у Нурчиларга чора тополмасдан ҳукуматни, адлияни алдатиб эластик қонунлар ила уларни синдирмоқ ва тарқатмоқ истайдилар. Иншааллоҳ бир чалкашлик этолмаслар. Балки Нурнинг ва иймоннинг фидоийларини кўпайтиришга сабабият берадилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Кечаги саволга ўхшаш қирқ сана аввал бўлган бир савол ва жавобни сизга ҳикоя этаман. У эски замонда Эски Саиднинг талабалари устозлари ила шиддатли алоқалари фидоийлик даражасига келганидан, Ван, Битлис тарафида Армани комитети, Тошноқ фидоийлари кўп фаолиятда бўлиши ила Эски Саид уларга қарши турар эди, бир даража сустирар эди. Ўз талабаларига маузер милтиқлари топиб мадрасаси бир вақт аскар қароргоҳи каби қуроллар китоблар билан баробар бўлгани вақт, бир фирқа қўмондони келди, кўрди деди: "Бу мадраса эмас, қароргоҳдир". Битлис ҳодисаси муносабати ила шубҳага тушди, амр этди: "Унинг қуролларини олинглар". Биздан қўлларига ўтган ўн беш маузеримизни олдилар. Бир-икки ой сўнгра Жаҳон Уруши бошланди. Мен милтиқларимни қайтариб олдим. Нима бўлганда ҳам...
Бу ҳоллар муносабати ила мендан сўрадиларки: "Даҳшатли фидоийлари бўлган Армани комитети сиздан қўрқадиларки, сиз Ванда Эрек Тоғига чиққанингиз замон фидоийлар сиздан чекиниб тарқаладилар, бошқа ерга кетадилар. Ажабо, сизда не қувват борки бундай бўлмоқда?"
Мен ҳам жавобан дер эдим: "Модомики фоний дунё ҳаёти, кичкина ва манфий миллатчиликнинг вақтинчалик манфаати ва саломати учун бу ҳориқо фидокорликни қилган Армани фидоийлари қаршимизда кўринарлар. Албатта, боқий ҳаётга ва жуда буюк Ислом қудсий миллатининг мусбат манфаатлари учун ҳаракат қилган ва "Ажал бирдир" эътиқод этган талабалар у фидоийлардан {(Ҳошия) Қардошларим номига ожизона дейманки: Керак бўлса, иншааллоҳ кўп олдин ўтамиз. Бизлар динда бўлгани каби, қаҳрамонликда ҳам аждодларимизнинг ворислари бўлганимизни кўрсатамиз.} орқа қолмаслар. Керак бўлса у қатъий ажалини ва зоҳирий бир неча сана мавҳум умрини миллионлаб сана бир умрга ва миллиардлаб диндошларнинг саломатига ва манфаатига ўйламасдан, фахрланиб фидо этарлар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, вафодор ва шафқатли қардошларим!
Икки кундир ҳам бошимда, ҳам асабимда таъсирли бир шамоллаш оғриғи бор. Бундай ҳолларда бир даража дўстлар билан кўришмоқдан тасалли ва унсият олишга эҳтиёжим ичида ажиб тажрид ва ёлғизлик ваҳшати мени сиқди. Бундай бир нави шикоят қалбга келди: "Нима учун бу азоб бўлаётир, хизматимизга фойдаси недир?"
Бирдан бу тонг қалбга эслатилдики: Сиз бу шиддатли имтиҳонга кирмоқ ва чуқурдан-чуқур сизни неча марта "олтинми, мисми" дея синамоқ ва ҳар жиҳатда сизни инсофсизча тажриба этмоқ ва "Нафсларингизнинг ҳиссалари ва дасисалари борми, йўқми?" уч-тўрт элаклар ила эланмоқ холисона, ёлғиз ҳақ ва ҳақиқат номига бўлган хизматингизга жуда кўп лузуми бордирки, қадари Илоҳий ва инояти Раббония изн этмоқда. Чунки бундай имтиҳон майдонида қайсар ва баҳоначи инсофсиз муоризларнинг қаршисида кўрсатилишидан ҳаркас англадики: Ҳеч бир ҳийла, ҳеч бир аноният, ҳеч бир ғараз, ҳеч бир дунёвий, ухровий ва шахсий манфаат қўшилмасдан, батамом холис, ҳақ ва ҳақиқатдан келмоқда. Агар парда остида қолсайди, кўп маънолар берила олар эди. Ортиқ иймон аҳли авоми эътимод этмасди. "Балки бизни алдатарлар" дер ва ҳавас қисми ҳам васваса этар эди. Балки баъзи мақом соҳиблари каби ўзларини сотмоқ, ишонч қозонмоқ учун бундай қилмоқдалар дея ортиқ тўлиқ қаноат этмасдилар. Ҳозир имтиҳондан сўнгра, энг муаннид васвасали ҳам таслимга мажбур бўлмоқда. Заҳматингиз бир, қозончингиз мингдир иншааллоҳ.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ибрат ва ҳайратга сабаб икки асоратимда шахсимга қарши бир муомалани баён этмоқ эслатилди. Шундайки:
Россияда Кострамада тўқсон асир зобитларимиз ила баробар бир камерада эдик. Мен у зобитларимизга ора-сира дарс берар эдим. Бир кун Рус қўмондони келди, кўрди, деди: "Бу Курд кўнгиллилар полкининг қўмондони бўлиб кўп аскарларимизни кесган. Ҳозир ҳам бу ерда сиёсий дарс бермоқда. Мен ман этаман, дарс бермасин". Икки кун сўнгра келди, деди: "Модомики дарсингиз сиёсий эмас, балки динийдир, ахлоқийдир. Дарсингни давом айла", изн берди.
Иккинчи асоратимда: Бу қамоқда экан йигирма сана дарсларимни тинглаган ва мендан янада гўзал дарс берган бир хос қардошимнинг ва зарурий хизматимни кўрган хизматчиларимнинг менинг ёнимга келишлари адлия маъмури тарафидан ман этилди, токи мендан дарс олмасинлар. Ҳолбуки Нур Рисолалари бошқа дарсларга ҳеч эҳтиёж қолдирмайди ва ҳеч бир дарсимиз қолмаган ва ҳеч бир сиримиз яширин қолмаган. Нима бўлганда ҳам бу узун қиссани тугатишга бир ҳол сабаб бўлди.
Биринчи: Ҳаққимизда заҳмат раҳматга айланиши.
Иккинчи: Қадар адолати ичида ризо ва таслим севинчи.
Учинчи: Хусусий иноятнинг Нурчилар ҳақида хусусиятидаги севинч.
Тўртинчи: Ўткинчи бўлишидан заволида лаззат.
Бешинчи: Аҳамиятли савоблар.
Олтинчи: Вазифа-и Илоҳияга қўшилмаслик.
Еттинчи: Энг шиддатли ҳужумда энг оз машаққат ва кичик яралар.
Саккизинчи: Бошқа музибатзадаларга нисбатан кўп даража енгил.
Тўққизинчи: Нур ва иймон хизматида шиддатли имтиҳондан чиққан юксак эълонларнинг таъсирларидаги сурур.
Тўққиз адад маънавий севинчлар шундай таскин этувчи бир малҳам ва ширин бир дармондирки, таъриф этилмас, оғир аламларимизни таскин этади.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ҳажни ман этган, замзамни тўкдирган, ҳаққимизда ашаддий зулмга изн бериб ҳаракат қилган ва Зулфиқор ва Сирожиннурнинг мусодарасига аҳамият бермаган ва бизни ғаразкорона, қонунсиз азоб берган маъмурларни мансабда юксалтириб уйимиздан чиққан мазлумона ҳол лисони ила баланд йиғлашимизни ва овозимизни эшитмаган бир мустабид ҳукуматнинг замонида энг роҳат ер қамоқдир. Ёлғиз мумкин бўлса бошқа қамоққа ўтказилсак, батамом саломат бўлар.
Иккинчидан: Улар қандай мажбурият ила энг маҳрам рисолаларни энг номаҳрамларга ўқитдилар. Худди шунинг каби, мажбуран таъкидлаб бизни жамият қилишга мажбур этмоқдалар. Ҳолбуки жамият ва комитетчиликка ҳеч эҳтиёжимизни ҳис этмаётган эдик. Чунки иймон аҳлининг иттиҳоди жамоатидаги Ислом ухуввати Нурчиларда жуда холисона, фидокорона инкишоф этгани каби ва эски аждодларимизнинг камоли ишқ ила руҳларини фидо этганлари бир ҳақиқатга Нур шогирдлари у миллионлаб қаҳрамон аждодларидан меърос олганлари қувватли бир фидоийлик ила у ҳақиқатга боғланишлари, ҳозирга қадар расмий ёки сиёсий, яширин ва ошкора жамиятлар ва комитетчиликка эҳтиёж қолдирмаётган эди. Демак, ҳозир бир эҳтиёж борки, қадари Илоҳий уларни бизга ҳужум эттирмоқда. Улар мавҳум бир жамият исноди ила зулм этарлар. Қадар эса, "нимага тўлиқ ихлос ила, тўлиқ бир тасонуд ила батамом бир ҳизбуллоҳ бўлмадингиз?" дея бизни уларнинг қўллари ила таъзирлади, адолат этди.
Саид Нурсий
Бу дафа ҳужум жуда кенг доирада.. Ҳукумат Раиси ва ҳозир ҳукумат режали, даҳшатли бир шубҳа ила бир ҳужум этди. Мен олган бир хабарга кўра ва кўп аломатлар ила яширин мунофиқларнинг ёлғон хабарлари ва дасисалари ила бизни халифалик комитети ила ва Нақший тариқатининг яширин жамияти ила тўлиқ алоқадор, балки пешдор кўрсатиб ҳукуматни буюк бир хавотирга чорлаб, Нурнинг буюк мажмуаларининг Истанбулда жилдланиб Ислом оламига ёйилишини ва ғоят мақбулиятларини бир далил кўрсатиб, ҳукуматни қўрқитиб, ҳасадчи расмий домлаларни ва шубҳачи маъмурларни бизга қарши инсофсизча ўгирдилар. Тахминларича ҳар ҳолда кўп нишонлар, аломатлар кўрилади, ҳам Эски Саид томири ила таҳаммул этмасдан атрофни чалкаштиради дея қаноатлари бор экан. Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсин, у мусибатни мингдан бирга туширди. Бутун қидирувларда ҳеч бир жамият ва комитетлар ила бир алоқамизни тополмадилар. Йўқдирки, топсинлар. Шунинг учун прокурор бўҳтонлар ила, хато маъноларга мадори масъулият бўлмаган жузъий айбловларга мажбур бўлган. Модомики ҳақиқат будир, Нурлар ва биз юздан тўқсон тўққиз даража мусибатдан халос бўлдик. Ундай бўлса шикоят эмас, балки минглаб шукр этмоқ ила инояти Илоҳиянинг бу жилвасининг тамомини сабр, шукр, ёлвориш ила кутишимиз керак ва Нур дарслари ила бу мадрасанинг доимо чиққан ва кирган муҳтож ва муштоқларига тасалли бериб ёрдам беришимиз керак.
Саид Нурсий
Учинчи Мадраса-и Юсуфия бўлган Афён Қамоқхонасида Устоз Саид Нурсий Ал-ҳужжатуз-заҳро отли бир рисола таълиф этди. Тавҳид, Рисолати Аҳмадия (С.А.В.) ва Фотиҳанинг тафсири ҳақида бўлган бу жуда қийматдор рисола қамоқда бўлган Нур Талабалари ва маҳбуслар учун илмий ва иймоний дарсларни ичига олган бўлишидан қамоқда хайрли ва нурли бир машғулият бўлди. Маҳкама қароридан сўнгра Устоз ила баробар қамоқда бўлган талабалар ёзган бир тақризни айнан пастга киргизмоқдамиз.
Ҳар аср бошида ҳадисча келиши хушхабар этилган диннинг юксак ходимлари дин ишларида мубтадиъ эмас, муттабиъдирлар. Яъни, ўзларидан ва янгидан бир нарса ўртага чиқармаслар, янги ҳукмлар келтирмаслар. Асослар ва диннинг ҳукмларига ва суннати Муҳаммадияга (С.А.В.) ҳарфиян иттибо йўли ила динни тўғрилаб ва қувватлантириб ва диннинг ҳақиқат ва аслиятини изҳор ва унга аралаштирилмоқ истанилган уйдурмаларни ўртадан олиб ташлаб ва бекор қилиб ва динга бўлган тажовузларни рад ва имҳо ва Раббоний амрларни ерлаштирмоқ ва Аллоҳ ҳукмларининг шарофат ва улвиятини изҳор ва эълон этарлар. Фақат асос ҳолатни бузмасдан ва асл руҳни ранжида этмасдан янги изоҳ тарзлари ила замоннинг фаҳмига уйғун янги ишонтириш усуллари ила ва янги тавжиҳот ва тафсилот ила вазифани ўрнига келтирадилар.
Бу Раббоний маъмурлар ишлари ила ва амаллари ила ҳам маъмуриятларининг тасдиқчиси бўларлар. Салобати иймонияларининг ва ихлосларининг ойнадорлигини шахсан қиларлар. Мартаба-и иймонларини феълан изҳор этарлар. Ва ахлоқи Муҳаммадиянинг (С.А.В.) тўлиқ бажарувчиси ва мишвари Аҳмадиянинг (С.А.В.) ва гўзал ҳиля-и Набавиянинг (С.А.В.) ҳақиқий либоси бўлганликларини кўрсатарлар. Хулоса: Амал ва ахлоқ жиҳатидан ва суннати Набавияга (С.А.В.) иттибо ва боғлиқлик жиҳатидан уммати Муҳаммадга (С.А.В.) тўлиқ бир ҳусни мисол бўларлар ва намуна-и иқтидо ташкил этарлар. Буларнинг Китобуллоҳнинг тафсири ва диний ҳукмларнинг изоҳи ва замоннинг фаҳмига ва илм мартабасига кўра йўналтириш тарзи мавзусида ёзган асарлари ўз нафслари ва юксак қобилиятларининг махсули эмасдир, ўз зако ва ирфонларининг натижаси эмасдир. Булар тўғридан-тўғрига ваҳий манбаи бўлган Зоти Поки Рисолатнинг (С.А.В.) маънавий илҳом ва талқинларидир. Жалжалутия ва Маснави-и Шариф ва Футуҳ-ул Ғайб ва ўхшаш асарлар ҳаммаси бу навдандир. Бу буюк асарларга у буюк зотлар фақат таржимон ҳукмидадирлар. Бу муқаддас зотларнинг у қийматли асарларнинг танзимида ва баён тарзида бир ҳиссалари бордир, яъни бу буюк зотлар у маънонинг мазҳари, ойнаси ва акси ҳукмидадирлар.
Рисола-и Нур ва Таржимонига Келсак: Бу шони юксак асарда ҳозирга қадар ўхшашига учралмаган бир улвий файз ва бир сўнгсиз мукаммаллик мавжуд бўлганидан ва ҳеч бир асар ноил бўлмаган бир шаклда машъала-и Илоҳия ва шамси ҳидоят ва наййири саодат бўлган Ҳазрати Қуръоннинг файзларига ворис бўлгани машҳуд бўлганидан, унинг асоси нури маҳзи Қуръон бўлгани ва авлиёуллоҳнинг асарларидан зиёда файзи анвори Муҳаммадияни (С.А.В.) ташигани ва Зоти Поки Рисолатнинг ундаги ҳисса ва алоқаси ва тасарруфи қудсийси авлиёуллоҳнинг асарларидан зиёда бўлгани ва унинг мазҳари ва таржимони бўлган маънавий зотнинг мазҳарияти ва камолоти эса у нисбатда олий ва ўхшовсиз бўлгани Қуёш каби ошкора бир ҳақиқатдир.
Ҳа, у зот ҳали болалик ҳолида экан ва ҳеч таҳсил кўрмасдан вазиятни қутқармоқ учун уч ойлик бир таҳсил муддати ичида улуми аввалин ва охиринга ва ладунният ва ҳақоиқи ашёга ва асрори коинотга ва ҳикмати Илоҳияга ворис қилингандирки, ҳозирга қадар бундай юксак мазҳариятга ҳеч ким ноил бўлмагандир. Бу ҳориқо-и илмиянинг тенги асло ўтмагандир. Ҳеч шубҳа этилолмаски, Таржимони Нур бу ҳоли ила бошдан охиригача мужассам иффат ва ҳориқо шижоат ва мутлақ истиғно ташкил этган ҳориқулода ахлоқий матонати ила шахсан бир мўъжиза-и фитратдир ва жисмлашган бир иноятдир ва бир мутлақ мавҳибадир.
У ҳориқолар соҳиби бўлган зот ҳали балоғат ёшига етмасдан бир тенгсиз аллома ҳолида бутун илм дунёсига бас келган, мунозара этган илм арбобларини илзом ва исқот этган, ҳар қаерда бўлса бўлсин, ўртага чиққан бутун саволларга мутлақ бир тўғрилик ва асло иккиланмасдан жавоб берган, ўн тўрт ёшидан эътиборан устозлик рутбасини ташиган ва доимо атрофига файзи илм ва нури ҳикмат сочган, изоҳларидаги нозиклик ва чуқурлик ва баёнларидаги улвият ва матонат ва тафсирларидаги чуқур фаросат ва басират ва нури ҳикмат ирфон арбобини ҳайрон қолдирган ва ҳаққи ила "Бадиуззамон" буюк унвонини бахш эттиргандир. Олий мазиятлари ва илмий фазилатлари ила ҳам дини Муҳаммадийнинг (С.А.В.) нашрида ва исботида тўлиқ бир мукаммаллик ҳолида кўринган бундай бир зот албатта Саййид-ул Анбиё Ҳазратларининг (С.А.В.) энг юксак илтифотига мазҳар ва энг олий ҳимоя ва ҳимматига ноилдир. Ва шубҳасиз у Набиййи Ақдаснинг (С.А.В.) амру фармони ила юрган ва тасарруфи ила ҳаракат этган ва унинг нурлари ва ҳақиқатларига ворис ва ойна бўлган бир зоти карим-ус сифатдир.
Анвори Муҳаммадияни (С.А.В.) ва маорифи Аҳмадияни (С.А.В.) ва фуюзоти шамъи Илоҳийни энг порлоқ бир шаклда порлатиши ва Қуръоний ва ҳадисий бўлган ишора-и риёзиянинг ўзида якун топиб тўпланиши ва хитоботи Набавияни (С.А.В.) ифода этган оёти жалиланинг риёзий баёнларининг ўз устида тўпланиши далолатлари ила у зот хизмати иймония нуқтасида рисолатнинг бир порлоқ ойнаси ва шажара-и рисолатнинг бир сўнг мева-и мунаввари ва лисони рисолатнинг ворис бўлиш нуқтасида сўнг даҳани ҳақиқати ва шамси Илоҳийнинг хизмати иймония жиҳатида бир сўнг ҳомили зисаодати бўлганига шубҳа йўқдир.
Учинчи Мадраса-и Юсуфиянинг Ал-ҳужжатуз-заҳро ва Зуҳратун-нур бўлган биргина дарсини тинглаган Нур Шогирдлари номига
Аҳмад Файзи, Аҳмад Назиф, Салоҳиддин, Зубайр, Жайлон, Сунгур, Табанжали
Менинг ҳиссамни ҳаддимдан юз даража зиёда беришлари ила баробар, бу имзо соҳибларининг хотирларини синдиришга жасорат этолмадим. Сукут этиб у мадҳни Рисола-и Нур шогирдларининг маънавий шахси номига қабул этдим.
Саид Нурсий