Тарихча-и Ҳаёт
— 453 —

Олинчи Қисм

АМИРТОҒ ҲАЁТИ
Муқаддима

Денгизли Оғир Жазо Маҳкамасининг бароат қарори натижаси бўлиб, Рисола-и Нур аксар вилоят, шаҳар ва қишлоқларда ёйилган ва Нур талабалари қисқа бир замонда юз минглардан ортиб кўпайгандир. Рисолалар кўпайтириш ила нашрга бошланган ва қисқа бир муддат ичида 1948 санаси бошларида (23 январь 1948) Устоз ва талабалари учинчи марта бўлиб такрор қамоққа олингандир.

Аввало, уч сана қадар Амиртоғда истиқомат эта олган Саид Нурсий, қамоқдан сўнгра такрор Амиртоғда уч-тўрт сана қадар қолган ва сўнгра Испартага ерлашгандир. Ва ҳозир тўқсон ёшга яқинлашган ва ҳаво алмаштиришга жуда муҳтож бўлган Устоз ора-сира Амиртоғга келиб истиқоматгоҳи бўлган дарсхона-и Нурияда қолмоқдадир.

Ҳозирча Амиртоғ ҳаётининг илк қимсики, Афён қамоғига қадар бўлган қисми зикр этилажак. Сўнгра Афён Қамоғини таъқиб этган такрор Амиртоғдаги ҳаёти, хизмати нурияси баён этилажакдир. Амиртоғдаги ҳаёти аввалги ҳаётига нисбатан янада кўп порлоқдир. Ҳам, мусибат ва айбловларга янада зиёда ҳадаф бўлган, доимий тарассудда, ҳатто имҳога маъруз қолгандир. Бунинг ила баробар, Рисола-и Нур кенг доирада ёйилган. Университет, маъмурлар ва сиёсат аҳли муҳитида ўқилишни бошлагандир.

— 454 —

Устознинг Амиртоғга сургунидан сўнгра унга қарши жуда инсофсизча туҳматлар қилингани ва жуда кенг бир доирада ёлғонлар ила иснодларга киришилгани муносабати ила ва Нурларнинг ҳориқо нашри сабаби ила бир ҳақиқатни бу муқаддимада баён этмоқ лозим келди. Шундайки:

Бизнинг Саид Нурсийнинг айни ҳақиқат бўлган аҳвол ва ҳаракат ва хизматида кўринган ҳориқоларни баён этишимиздан муродимиз:

— 455 —

Ўқувчиларнинг ҳайратли назарларини жалб этиб, асло, Бадиуззамоннинг фоний шахсини инсониятнинг олқиш тўфонига тутмоқ эмас, балки унинг шахсини ва хизматини инсофсизча туҳмат ва ёлғонлар ила қораламоқ истаган ва шундай қилиб Рисола-и Нурнинг хизмати иймониясига тўсиқ тортишга уринганларнинг муқобилида Рисола-и Нурнинг нурли, таъсирли ва саодат-фашон хизматини тушунтирмоқ учун Қуръоннинг бир шогирди ва Ҳазрати Пайғамбарнинг бир уммати ва Аллоҳнинг бир абди бўлиб ноил бўлган икромларини зикр этамиз. Дин душманларининг баҳоналар ила тааррузини ва инсофсиз ҳужумларини рад ва бир маъсумнинг маъсумиятини баён этмоқдамиз. Ҳатто дея оламизки: Тарихда Бадиуззамон каби ҳақиқатга зид бўлиб тушунча ва мафкура, хизмат ва ғоясининг тўлиқ зиддида шиддатли айблов ва иснодларга маъруз қолган бир киши йўқ кабидир. Заҳарга қарши дармонга заҳар иснод этмоқ каби, бу миллатни ва келажак наслларни анархистликдан, динсизликдан, ахлоқсизликдан муҳофазага ният ва ҳаракатига ёлғиз иймонсизликдан нашъат этган бир залолат девоналиги ила ватанга хоинлик, ёшларни эскичиликка чорламоқ ва заҳарламоқ айбловини қилмоқ нақадар аянчли ва инсоф аҳлини йиғлатадиган аламли бир вазият бўлгани бадиҳийдир. Хуллас, Бадиуззамон бир эмас, юз эмас, минглаб дафа бундай ҳақиқатга хилоф айбловларга дучор бўлган бир маъсумдир. Хизматида бундай бўлгани каби, хусусий аҳвол ва ахлоқи нуқтасида ҳам гўзал ахлоқнинг энг мустасно ўрнакларини яшатган, одоб ва иффатнинг энг шоҳасар намуналарини нафсида кўрсата олган бир поклик ва гўзал ахлоқ обидасидир. Хизматини адо этган, доҳилий ва хорижий ҳаёт ва ишларига ошино бўлган талаба ва хизматкорлари бўлган бизлар энг юксак овозимиз ила эълон этамизки:

Устознинг Қуръондан олиб иймон аҳли ва инсониятнинг истифодасига арз этган иймоний илмларда устозлиги каби, энг нозик муомалалар ва ҳолларида ва хусусий ҳаётида ҳам Қуръони Ҳакимнинг гўзал ахлоқ бўлиб таъриф этган ва юксак бир валийликнинг тарашшуҳоти бўлган асарлар ва доимий юксак бир ҳузур кўринар. Ҳар замон учун ҳар ҳолига диққат назари ва фаросат ила боққан қалб аҳли ва фазилат арбоблари унинг мунаввар қалбининг бир ҳақиқат ва маърифат қуёши ҳолида нур сочган бўлганини ва бир дарё ҳолида доимий тўлқинланишда бўлганини тўлиқ бир ҳайрат ила кўрмоқда ва Исломият дарахтининг бу сўнг ва комил мунаввар меваси ила замин ва замон фахрланаётганлигини эшиттирмоқдадирлар.

— 456 —

Эй ёмон нияти ила ва ўз манфий руҳларига қиёс ила бу ахлоқ, одоб, иймон, маърифат ва ҳақиқат обидасига тил узотган ва шайтонларни ҳам уялтиражак даражада туҳматлар ила бу фазилат тимсолини йўқ этишга, иғвога уринган бадбахтлар! Бу зотга қарши совурмоқ истаганингиз туҳматлар, сочганингиз заҳарлар фойда бермади. Ҳақ нурини ёқди ва порлаттирди. У нур ила оламларни зиёдор айлади. Сиз эса залил ва маънан инсониятнинг нафрат этганисиз. Сизга уятлар бўлсин! Инсон либосини ташишингиз ҳам сиз учун аламли ва даҳшатлидир. Бунга қарамасдан сиз учун бир нажот эшиги бор, у эшикни қоқсангиз балки қутуласиз. Саид Нурсий аҳд этган ва эълон этганки: "Менинг иъдомимга уринганлар ҳам агар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарсалар, Рисола-и Нурга боғлансалар, қардошларим, сиз шоҳид бўлинг, мен уларга ҳаққимни ҳалол этаман". Ҳа, уни маҳкум этмоқ истаганлардан кўпи ва аксар унга қарши бўлганлар бугун унга дўст бўлгани каби, иғво ва туҳматда бўлган сизлар ҳам надомат этсангиз, Нур дарсларига қулоқ солсангиз, умид этиларки, у шафқат қаҳрамони сиз учун, афвингиз учун дуо этар, ниёз этар. Ҳа, Саид Нурсий шундай тенгсиз бир қаҳрамондирки, бу қаҳрамонлигини уруш майдонида, маҳкама ўриндиғида мустабидларга қарши кўрсатгани ҳолда, келинг, сиз душманларни ва уни йўқ этмоқ учун уринганлардан Нурга мутаважжиҳ бўлганларнинг саломат ва қутулиши учун қўл очиб кўз ёшлари ила қандай ниёз этганини кўринг ва унинг юксак бир тавозуъ ила миллатнинг ҳар табақаси ила қандай камоли шафқат ила муомалада бўлганини англанг, инсониятнинг улвий мартабасини бу зотда томоша қилинг. У ҳақида санокор сўзлар, тақдирлар дунё аҳлининг олқишланиши навидан эмасдир, коинот ҳақиқатининг бу акмал инсонга ва инсоннинг юксак қийматини, мусулмонликнинг ҳақиқий тазоҳурини тамсил этган маънавий шахсиятига қарши бўлган тақдир ва табрикига бир иштирокдир. Ҳа, Саид Нурсийни тамсил ва тараннум этган ҳақиқат нурлари эътибори ила, ёлғиз инсоният эмас, балки олам бутун навлар ва жинслари ила олқишламоқда, табрик этмоқда. Ҳа, хизмати иймониясини мозий, истиқбол тақдир этмоқда...

— 457 —

Ҳа, Саид Нурсий Жаноби Ҳақ инсоният моҳиятига киргизган ҳадсиз камолот навларининг ҳаммасида энг олдин ва энг мукаммалдир. Баъзан юксак тоғ бошларида, буюк қояликлар орасида кезар, бир ўзи жим жит айланар. Баъзан боғ ва боғчаларни, наботот ва ҳайвонотни томоша ва тафаккур этиб, сўнгра қайтиб, шаҳарга тушиб, энг катта сиёсий йиғилишларда ғоят балиғ ва маъқулона хитобалар, ахлоқий адабий нутқлар сўйлай олган жаввол бир руҳ ҳолатини таширди. Ҳурриятдан аввал ва сўнгра Шарқдаги ҳаёти ва Истанбулдаги жўшқин ҳаёти бунга бир шоҳиддир. Бир ёнда Шарқий Анадолуда қабилалар орасида саёҳат ила уларга ахлоқий ва иймоний дарслар, ўгитлар бераркан, бошқа ёнда Шомда алломаларга Исом сиёсати нуқтасида энг кескин ва уйғун кўриш ва ташхислар ила мусулмонларнинг тараққий ва камолотининг асосларини аниқлаб, 350 миллион мусулмоннинг саодатининг субҳи содиқини хабар берар эди. Ҳам, машрутият замонида депутатлар мажлисига нутқи ва газеталардаги мақолалари ила Қуръоннинг қудсий асос қонунининг ваъз ва татбиқининг Ислом миллатига икки жаҳоннинг саодатини қозонтириб ҳақиқий камолот ва тараққийга мадор бўлишини ҳайқиради ва бу фикрининг Ҳарбий Трибуналда ҳам қаҳрамонча мудофаасини қиларди.

Хуллас, бир оз баён этилган аҳволи ва хизматлари далолати ила бу ҳориқо зот худди мухталиф истеъдод ва бошқа-бошқа заковат ва қобилиятлардан ташкил топган бир жамоат моҳиятида эди. Исломиятнинг зуҳуридан эътиборан 1300 йил ичида келиб ўтган ва Исломият шажара-и нурониясининг турли гул ва мевалари бўлиб асрларни тазйин этган умум ҳақ ва заковат аҳлининг камолот ва гўзалликларига соҳиб бўлган, нишон ва формаларини тоққан каби эди. Худди Исломият маорифи ва илмлари бу зот воситаси ила янги бошдан иҳё этилаётган эди.

Буюк Пайғамбарнинг дарс ва иршоди ила ҳақиқатга улашган ва камолотда тараққий этган ва ҳар бири Исломият жамоатидан бир тоифани танвир ва иршоди доирасида юритган қудсий устозлар, олим ва мужтаҳидлар бошқа-бошқа маслак ва илмларига бу зотни ворис тайин этганлари каби, мозийнинг бутун маҳосин ва мазиятларини кийиниб асримизда ўртага чиққан бу ҳориқо-и замон Саид Нурсий Ҳазратлари шундай Қуръон номига Рисола-и Нур ила киришган диний хизмат ва маънавий жиҳоди ила бир жамоатнинг, юксак бир ҳайъатнинг, балки муаззам бир қўшиннинг қила оладиган вазифаларни, куллий хизматларни изни Илоҳий ила қилгандир. Исломият нуридан ва иймон қардошлигидан келган бир қувват ва робита ила ташкил этган Нур шогирдлари маънавий шахси залолат аҳлининг жамоат ила ҳужумига муқобил чиққан, бу сурат ила мўъминларнинг таянч нуқтаси қизил таҳликанинг бу ватанни истилосига қарши Қуръоний бир тўсиқ ва Ислом Оламининг қаҳрамон Турк миллатига эскиси каби муҳаббат, ухувват ва иттифоғининг мадори бўлгандир.

— 458 —

Ҳа, Саид Нурсий ғоят жомеъ бир истеъдодга соҳиб бир зотдир. Бу истеъдодларнинг ҳаммасида жуда илгарилаб кетгандир. Жуз ила куллни, офоқнинг энг кенг доираси ила анфусий доирасини, масалан зарра ила самонйўлини баробарча диққат ила тадқиқ этар, улардаги тавҳид нурларини кўрар, кўрсатар ва исбот этар. Бир ёндан Ислом Олами ва инсониятга узанган куллий хизмати иймония ила машғул, бир ёндан инзиво ҳаёти ўтказиб қалами қудратнинг мактуботи бўлган фитратнинг антиқа асарларини, санъати Илоҳиянинг мўъжизаларини томоша ва тафаккур ила китоби коинотни мутолаа этар ва шундай қилиб ҳар кун бу кўпгина улвий вазифаларни қилиб, маърифати Илоҳия ва ҳузурнинг ниҳоясиз завқ ва нурларида тараққий этар.

Хуллас, бу руҳий ҳолат ва қудсий аҳвол Устознинг ҳаётининг ҳар даврида мушоҳада этилгани каби, Амиртоғда ўтказган ҳаёти ҳам фақат бу мазкур маъно ила тўладир. Иловалардаги мактубларда бир даража баён этилган бўлса ҳам, нуқсонлидир. Бу тарихчада фақат денгиздан бир қатрача ила қаноат этилгандир.

***
САИД НУРСИЙНИНГ ДЕНГИЗЛИ ҚАМОҒИДАН БЎШАТИЛИШИ ВА АМИРТОҒГА СУРГУНИ

Денгизли Оғир Жазо Маҳкамасининг июнь 1944 тарихли бароат қарори ила қамоқдан бўшатилган Нур талабалари мамлакатларига кетганлар. Устоз эса Анқарадан бир амр олганча Денгизлида Шаҳар Меҳмонхонасида қолгандир. Рисола-и Нур талабаларининг қамалиши ва муҳокамалари муносабати ила Денгизли халқи Рисола-и Нур ила алоқадор бўлгандир. Адлияда икки-уч зот маҳкама даври асносида Нурларга яқиндан алоқадорлик кўрсатганлар ва Денгизлида нашрига ҳаракат қилгандирлар. Сўнградан Нур доирасида "Ҳаками одил" унвони ила эсланган маҳкама раиси ва аъзолари ва хизматлари теккан ҳамиятпарварлар одилона қарар ва ғайратлари ила бутун иймон аҳлининг сурурига васила бўлмоқ каби маънавий ва абадий порлоқ бир мақом қозонгандирлар.

***

Саид Нурсий Денгизлида икки ой қолгандан сўнг Афён Вилоятининг Амиртоғ туманига сургун қилинар. Амиртоғга 1944 санаси Август ойида юборилар. Олдин ўн беш кун қадар бир меҳмонхонада қолар, сўнгра киро ила бир уйга ерлашар, уй киросини ҳам ўзи берар.

— 459 —

Амиртоғдаги ҳаёти шундай хулоса қилиниши мумкин:

Доимий тарассуд остидадир. Маҳкамадан бароат қозониши ва асарларининг қайтариб берилишига қарамасдан, эркин қолдирилган эмасдир. Эскисидан янада зиёда текширув ва доимо дераза ва эшигидан назоратга маъруздир. Мактубларида ҳам баён этгани каби: Денгизли қамоғининг бир ойлик машаққатини баъзан бир кунда Амиртоғда чекар эди. Устозга қилинган бад муомалалар ва кўрсатилган вазият Амиртоғ аҳолисича яқиндан билинмоқдадир. Денгизли Маҳкамасининг бароатидан сўнг маҳкама қўли ила Нурларнинг интишорига ва Саид Нурсийнинг хизмати иймониясига тўсиқ тортолмаган яширин динсизлик комитетлари бу дафа бошқа йўллардан, идоравий мақомларни шубҳалантириб қарши ўгириб, ҳатто имҳосига қадар уринар эдилар. Бу режа қатъий эди.

Бир қўриқчи эшиги қаршисидан айрилмас эди. Устоз ила кўриша олмоқ жуда мушкул эди. Амиртоғда илк дафа Устоз ила яқиндан алоқадор бўлган Чалишканлар Хонадони шаҳарчаларига сургун қилинган бу олим ва фозил кекса зотга яқиндан дўстлик кўрсатганлар, хизматига югурганлар, ёлғиз Лиллоҳ учун бўлган бу алоқаларини хато тафсир этганларнинг ёлғон ва иғволарига аҳамият бермасдан алоқаларини заифламаган эдилар. Чалишканлар ила баробар Амиртоғда бир қанча содиқ мўъминлар Нурга талаба бўлганлар, Устознинг хизмати Нуриясига иштирок этганлар {(Ҳошия1) Бугун Амиртоғ халқи, умумият ила, Нурларга дўст ва тарафдордирлар. Жуда кўп талабаси бордир. Амиртоғда ва атроф қишлоқларда Нур дарслари ўқилмоқдадир.} Нур рисолаларини ўқиб ёзишга ва атрофга нашрни бошлаган эдилар. Устознинг Амиртоғда ерлашишидан сўнгра, Рисола-и Нурнинг дарслари ила халқнинг муҳим бир қисмининг илм, иймон, ахлоқ ва фазилат жиҳатидан тараққий этгани ҳаркасча маълум бўлгани каби, расмий зотларнинг иқрори ила ҳам собитдир.

{(Ҳошия2) Устоз Саид Нурсий Амиртоғни бир Дарсхона-и Нурия маъносида қабул этганини сўйлар. Сав, Барла, Амиртоғ, Эфлани каби Нурларнинг аксарият ила ёйилиб ўқилган шаҳарча ва қишлоқларни биттадан Дарсхона-и Нурия унвони ила ёд этар. Ва ўзи Нурс қишлоғи каби соғ ва ўлган умум аҳолисига, маъсум болалар ва муборак хонимларига дуо этар, маънавий қозончига ҳиссадор этар.}

Амиртоғ талабалари Устознинг Амиртоғдаги ҳаётига доир дейдиларки:

— 460 —

Устоз Амиртоғда доимий тарассуд остида бўлар эди. Очиқ ҳаволарда кезишга чиқарди. Устознинг баҳор ва ёз мавсумларида мутлақо қирларга чиқмоқ одати эди. Бир ўзи кетар, бир неча соат қолар, сўнгра уйига қайтарди. Қирларга чиққан замон кўп марта орқасидан таъқиб эттирилар эди. Баъзан қўриқчилар, баъзан жандармалар таъқиб этарди. Ҳатто бир марта орқасидан ўқ оттирилган, фақат тегмагандир. Бир кун бир расмий маъмур орқасидан югуриб, "Ташқари чиқиш мумкин эмас! Бошингга берет қўйолмайсан, салла ўролмайсан!" дея мутаҳаккимона ва мутажавизона ифодалар қўллаган. Устоз ҳам орқага қайтгандир. Бу тарз муомалалар кўпдир.

Устознинг Амиртоғдаги хизмати ва машғулияти, бошқа ерларда бўлгани каби, ёлғиз бир вазифага махсус эмас эди. Керак бўлса Иловалардаги мактублардан, керак бўлса зиёратига келган дўстларнинг ва эски илм дўстлари ва талабаларининг хабаридан ва керак бўлса ўзига яқиндан алоқадор бўлган талаба, қўшни ва халқларнинг мушоҳадаларидан тушунилмоқдаки: Ҳаққа мутаважжиҳ, ҳақиқатдан чиққан кўпгина хизматлари, вазифалари бор эди ва ҳар куни ҳам бу вазифаларини қилишга ҳаракат қилар эди. Ҳақоиқи Қуръония нурлари бўлган "Сўзлар", "Ёғдулар" каби асарларини таълиф, тасҳиҳ ва нашр ила машғул бўлмоқ ила баробар калимоти қудрат бўлган маснуъот ва мавжудотни сайр ва томошага, китоби коинотни мутолаага жуда муштоқ эди. Замин юзида ёзилган, баҳор саҳифасида намоён этилган раҳмат ва ҳикматнинг мўъжизали асарларини, дарахт ва наботот ва ҳайвонотдаги санъати Илоҳиянинг ҳориқоларини, сиймоларида порлаган тавҳид муҳрларини ўқишга зиёдаси ила мафтун эди. Шундай қилиб, ҳақоиқи иймониянинг, Маърифатуллоҳнинг ниҳоясиз уфқларида ҳаққаляқийн мартабасида қанот очиб кезар эди.

Асосан, Қуръондан олган маслагининг бир асоси тафаккурдир. Асарларида инсонни доимо тафаккурга чорлар ва тафаккурий дарс берар. Илм ва тафаккур ила қозонилган маърифати Илоҳиянинг руҳ учун коинот кенглигида бир кенглик таъмин этганини ва

وَ ف۪ى كُلِّ شَيْءٍ لَهُ اٰيَةٌ تَدُلُّ عَلٰى اَنَّهُ وَاحِدٌ

ҳар бир нарсада Сонеъи Воҳидга ишоралар, далил ва оятлар бўлганини ифода этар;

تَفَكُّرُ سَاعَةٍ خَيْرٌ مِنْ عِبَادَةِ سَنَةٍ

сирига кўра ҳаракат этарди.

***
— 461 —
УСТОЗНИНГ АМИРТОҒДА ЗАҲАРЛАНИШИ

Бир сиёсий маъмурнинг алдаши ва "Имҳоси учун юқоридан амр олдик" дейишига алданган бир бош қўриқчи Устознинг деразасига кечаси норвон ила чиқиб, овқатига заҳар отган, эртаси кун Устоз заҳарланиб қийналишни бошлагандир. Заҳарнинг таъсири жуда азим бўлгани ҳолда, ўзи: "Жавшан-ул Кабир каби қудсий вирдларнинг файзи ила ўлимдан муҳофаза қилинмоқдаман. Фақат хасталик, истироб жуда шиддатлидир",- дерди. Бир ҳафта қадар оч, сувсиз деб бўладиган бир ҳолда паришон бир вазиятда инлаган, сўнгра биизниллоҳ шифо топиб, такрор тасҳиҳот каби Рисола-и Нур вазифалари ила машғул бўлишни бошлаганди. Бу шиддатли хасталик замонларида асло намозларини тарк этмади. Ёлғиз иккинчи ва учинчи заҳарланмоқ замонида таҳаммули имконсиз бир хасталикда икки-уч кун фарзини ётоғида зўрға қила олди.

Ўлим таҳликаси ўтказган кунларда, бир кеча тонгга қадар ёнида навбат кутиб кўз ёшлари ичида Устозга диққат этган икки талабаси дейди: "Тонгга яқин, кўзлари ёпиқ бўлгани ҳолда бошини кўтарди, қўлларини даргоҳи Илоҳияга очиб паст бир овоз ила бир неча калима ила Рисола-и Нур хизматининг инкишофига ва талабаларининг саломатига дуо этди. Сўнгра ҳолсиз вазиятда ётоққа тушди".

Хизматини навбат ила икки-уч ёш талабаси адо этарди. Бир муддат улар ҳам ман этилган бўлса ҳам, тиришқоқ талабалари хизматидан асло воз кечмасдан юксак бир фидокорлик кўрсатдилар.

Амиртоғнинг расмий катта бир маъмури кейинчалик Нурнинг қаҳрамон бир талабаси бўлган дўстига: "Яширинча Саид Нуурсийнинг имҳоси учун яширин бир режа ва амр бор!" дегандир. Хуллас, Устозга қилинган бутун муомалалар бундай бир режанинг натижаси бўлиб жараён этгандир. Бир-икки мартага махсус эмас, узун саналар муддатича доимий бўлгани учун, қилинган зулм, тарассуд ва маънавий тазйиқ жуда аламли ва ачинарли эди.

— 462 —

Устоз илк икки сана Бозор Масжидига кетар, жамоатга иштирок этар эди. Аксар кунлар аср намозини масжидда қилар ва хуфтонга қадар у ерда қолар, сўнгра уйига келарди. Икки сана шундай давом этди. Сўнгра раис, инсонлар ила кўришмоқда дея масжиддан ман этди. Амиртоғда ўтирган замонида бошда Испарта бўлиб кўп ерларда Нур рисолалари қўл ёзуви ила кўпайтирилаётган эди. Рисолаларни ўқиб истифода этганлардан устозни кўришга келганлар жуда кўп эди. Фақат зиёратга келганлардан оз бир қисми кўриша олишга муваффақ бўлар эди. Янада зиёда Рисола-и Нурга камоли садоқат ила ва ихлос ила хизмат қилишга қобилиятли бўлганлар ва ёлғиз Лиллоҳ учун муҳаббат ва ухувват тошиганлар кўриша олар, Устознинг дарсини, суҳбатини тинглай олар эди. Устоз мухталиф истеъдодда бўлган ҳар зиёратчининг фаҳмлаш ва идрок қилиш даражасига кўра сўзлар, назарларни Рисола-и Нурга ва хизмати иймонияга ўгирар, Рисола-и Нур ҳақиқатлари ила иймонга хизматнинг бу миллатга моддатан ва маънан энг буюк манфаатларни таъмин этишини даъво ва изоҳ этар эди. Келган зиёратчилар мухталиф халқ табақаларидан, ёшлардан, илм аҳлидан эди. Денгизли бароатидан сўнгра маъмурлар орасида катта уйғониш бўлган, Нурга талаба бўлганлар кўпайган эди.

Устоз Келганлар ила Нима Гапирар эди?

Ҳамон умумият ила, Рисола-и Нур хизматининг ягона мақсади бўлган иймоннинг қувватланишининг ватан ва миллатни таҳдид этган динсизлик ва комунистлик таҳликасига монеъ бўлганини, ҳозир энг зарур вазифанинг фардларга ва жамиятга тушган хизматнинг иймонни қутқармоқ ва қувватлантирмоқ бўлганини, замоннинг энг буюк даъвосининг Қуръонга ёпишмоқ бўлганини, Рисола-и Нур бутун қуввати ила бу масалага бутун диққатини берганидан, ватан ва миллат душманлари, яширин динсизлар баҳоналар ила ҳужумга ўтиб унга қарши ҳаракатларда бўлганларини, "Фақат биз мусбат ҳаракат этишга мажбурмиз. Қўлимизда Нур бор, сиёсат таёғи йўқ. Юз қўлимиз ҳам бўлса, фақат Нурга кифоя келар" деб Нурнинг дин душманларини мағлуб этишидан мусбат ҳаракат этишнинг атом бомбаси каби таъсири бўлганидан, Рисола-и Нурнинг сиёсат ила ҳеч бир алоқаси бўлмаганини, маслагимизнинг энг буюк асосининг ихлос бўлганини, ризо-и Илоҳийдан бошқа ҳеч бир мақсад қабул қилинолмаслигини, Нур қувватининг мана бу бўлганини, ихлос ила, мусбат ҳаракат этмоқ ила иноят ва Раҳмати Илоҳиянинг Рисола-и Нурни ҳимоя этишини.. ила охир.. баён этарди.

Устознинг дарсини ва суҳбатини тинглаганларни шаҳид кўрсатиб дея оламизки:

— 463 —

Устознинг бир дарси, бир суҳбати кўп ёшлар учун нажот василаси бўлгани каби, Рисола-и Нурга фидокорона хизмат учун ҳам бир таянч манбаи бўлар эди. Нурга хизмат қилган фидокор талабаларнинг аксариси бундай бир ёки бир неча марта Устознинг дарсида, танбеҳида ҳозир бўлгандир. Амиртоғда экан, Анқарага Нур хизмати учун юборган бир талабаси оламнинг ҳолига қараб, "Бу инсонлар не замон Нур ҳақиқатларини тинглаяжак, қалин зулмат пардалари қандай йиртилажак, маънавий қоронғуликлар қандай изола бўлажак?" дея умидсизликка тушар. Сўнгра бир кун Амиртоғга Устознинг ёнига қайтган вақти, у буюк Устоз дер: "Вазифамиз хизматдир. Муваффақ бўлмоқ, инсонларга қабул эттирмоқ Жаноби Ҳақнинг вазифасидир. Биз вазифамизни қилмоқ ила мукаллафмиз. Сен у ерда: Бу инсонлар не замон Рисола-и Нурни тинглаяжаклар дея умидсизликка тушма, мароқ этма! Қатъиян билки: Мала-и аълонинг ҳадсиз яшовчилари бугун Рисола-и Нурни олқишламоқдалар. Шунинг учун, ҳеч аҳамияти йўқ. Қиймат каммиятда эмас, кайфиятдадир. Баъзан бир холис ва фидокор талаба мингга муқобилдир" деб умидсизлигини кетказар.

Устоз қирларга олдин пиёда чиқарди. Сўнгра арава ила кезишни бошлагандир. Бепул бир кун ҳам аравага мингани кўрилмагандир. Биз ўзига фақат масрафини идора этажак даражада нархини айтар, "Бунинг бу ерда нархи будир" дердик. Мутлақо бизнинг айтганимиздан ортиғини бизга берар ва "Пулини бермасам бўлмайди. Қандай муқобилини бермаганим бир луқма ҳадя мени хаста этади, бунинг ҳам пулини беришим керак ва беришга мажбурман" дерди.

Янада зиёда баҳор, ёз ва куз мавсумида кезар, қишда ҳам ора-сира қирга чиқарди. Амиртоғнинг тўрт томони очиқликдир. Бу ерларда Нурларнинг тасҳиҳи ила шуғулланувчи кўпгина дарсхоналари бордир. Амиртоғга ерлашишидан эътиборан доимий тарассуд остида бўлганидан ва қирларга чиққан замонда кўп марта жандарма ва қўриқчилар ила таъқиб этилиши сабабли ёлғиз кезар, ёлғиз ўтирар, ёлғиз ишларди. 1947 санасига қадар шундай давом этди. Ёлғиз аравасини идора этган бир талабаси йўлда рафиқлик қилар, ўтирган вақти бир ўзи қолар эди. Қирларда аксарият ила тасҳиҳот ила машғул бўлар эди. Бир муддат қўл ёзувларини тасҳиҳ ила вақт кечирар эди. Сўнгра Испарта ва Инаболудаги фидокор талабалари биттадан нусха кўчириш ускунаси қўлга киритиб Нур мажмуаларини кўпайтиришни бошладилар. Устоз бундан сўнгра тасҳиҳ учун ўзига келган мажмуаларни тасҳиҳга бошлади. Устоз Нурларнинг ёзилишига, кўпайтирилишига кўп аҳамият берар эди. "Рисола-и Нур бу асрни ва келажак асрларни нурлантирадиган бир Қуръон мўъжизасидир" деб, Нурга оид хизматни замоннинг энг буюк масаласи бўлиб қабул этар, бу аҳамият ила ҳаракат қилар эди.

— 464 —

Устоз тез бир ёзувга ва чиройли хатга соҳиб бўлмагани учун, Рисола-и Нурнинг мақбул, баракотли ва нурли ҳар кунги хизматига у ҳам тасҳиҳот ила иштирок этарди. Соатларча ишлар, чарчаш нималигини билмасди. Нур хизматларининг адоси Устоз учун маънавий бир озуқа ҳукмида эди. Айниқса шиддатли хасталикли замонида ҳам ишлаши кўрилар эди. Ижтимоий ҳаётдан чекилган бўлиб ҳеч ким ила кўришмас, мухобарадан ҳам ман этилганидан, инсонларнинг жамоатларидан келган унсият ва тасаллидан маҳрум эди. Фақат у бу йўқлик ичида туганмас бир борлиққа қовушган эди. Раҳмати Илоҳия унга Нурларни эҳсон этган эди. Бола-чақа, мол-мулк, ҳеч бир нарса ва ер юзида ўзига оид бир қарич ери йўқ эди. Ёлғиз бир Рисола-и Нури бор эди. Ҳар нарсаси у эди. Севинчи, мадори тасаллиси у эди. Бутун истеъдодлари ила Нурларга мутаважжиҳ эди. Фитрий вазифасини Нурларнинг дарс ва тааллуми ила инсонларга нашрни билар эди.

Устознинг сўзларидаги ҳаловат ва хитобидаги балоғат фавқулоддадир. Сайр пайтида, учраган инсонлари орасида ҳар синф халқ бўлгани каби, айниқса тоғларда, қирларда, ўрмонларда деҳқончилик ва тижорат ила шуғулланган халқдан жуда кўплари ила кўришган ва суҳбат этгандир. Устознинг кенг, куллий хизмати Қуръониясини ҳисобга олмасак, фаразан бутун машғулияти ва хизмати агар суҳбатига ва кўришган инсонларга бўлган дарс ва иршодига махсус бўлса ҳам, яна ўхшовсиз айтила оладиган қадар буюк ва таъсирли бир хизматдир. Ўзларининг бу соҳадаги хизматлари жуда муаззамдир. Барлада бўлгани муддатча талабалигига, қардошликка ва охират опа-сингиллигига қабул этган эркак ва хотинлар каби, Амиртоғ ва атроф қишлоқларда ҳам жуда кўп охират опа-сингиллари, талабалари ва қардошлари бор эди. Айниқса маъсум болалар ила алоқадорлиги жуда зиёдадир.

Устознинг иффат ва истиқоматдаги ҳудудсизлиги билмушоҳада собитдир ва инкори ғайри қабулдир. Ҳаёти бўйича хонимлар ила гапиришдан, ҳатто назари ила машғул бўлишдан шиддат ила сақланган. Бир мактубидан англашилгани каби, ёшлигида ҳам иффат ва истиқоматнинг зивра-и мунтаҳосида бўлгани, уни яқиндан таниган ва ҳаётига ошино бўлганларнинг мушоҳадалари ила собитдир.

— 465 —
Бутун аҳоли Устознинг намуна-и имтисол иффат ва истиқоматини кўриб, ўзига ухровий ва маънавий алоқадорлик кўрсатар эдилар. Устоз охират опа сингиллига қабул этган хонимлар ва маънавий авлод ва талабалаликка қабул қилган маъсум болаларга кўп дуо этар эди. Хотинларнинг шафқат қаҳрамони бўлганини, бу замонда Ислом тарбияси доирасида ҳаракат этишнинг жуда лозим бўлганини, етишган маъсум авлодларнинг ухровий ҳаётларидан масъул ва агар диндор етиртира олсалар ҳиссадор бўлишларини, ўзининг жуда хаста ва паришон бўлиб дуо этишларини истаганини, кекса хонимларга дуо этганини, ёш хонимлардан ҳам намозини қилганларга дуо этиб охират опа-сингиллигига қабул этишини қисқача айтар эди. Ва зотан ортиқча гапирмас эди. Муборак аёллар тоифаси Саид Нурсийнинг юксак бир ҳақ ва ҳақиқат аҳли бўлганини қалбларининг поклиги ила ҳис этар эдилар.

Устознинг маъсум болалар ила суҳбат ва муҳовараси эса жуда ибратли ва саодатлидир. Амиртоғ ва атроф қишлоқларида ёнига келган маъсумларга катталар каби аҳамият бериб, қалбан уларга мутаважжиҳ бўлар эди. "Авлодларим! Сиз маъсумсизлар, ҳали гуноҳингиз йўқдир. Мен жуда хастаман, менга дуо этингиз, сизнинг дуонгиз мақбулдир. Мен сизни маънавий авлодларим ва талабаларим сифатида дуомга доҳил этдим" дерди. У болалар кўзларидан оққан муҳаббат нурлари ила устозни саломлар. Устоз ғофил катталардан зиёда уларга самимий ва жиддий салом этарди. Ва "Булар истиқболнинг Нур талабаларидир. Менга бўлган бу алоқа ва таважжуҳларининг сабаби эса: Маъсум руҳлари ҳис этмоқдаки, Рисола-и Нур уларнинг ёрдамига келган. Мен ҳам у Нурнинг бир таржимони бўлишим ҳисоби ила, ихтиёрим бўлмасдан бу фидокорона муҳаббат ва алоқани кўрсатмоқдалар" дер эди.

Устоз ёнига келган ёшларга ҳам доимо Нур дасрларини ўқишларини, замоннинг ахлоқсизлик таҳликаларидан сақланишларининг буюк манфаат ва саодатини уларга талқин этиб, намоз қилишларининг лозимлигини эслатарди. Бу тарздаги дарсидан, балки мингларча ёшлар уйғонгандирлар.

— 466 —

Яна қирларда ва йўлларда учраган маъмур ва ишчиларга ҳар бирисига муносиб дарс берар, намоз қилишларининг аҳамитини айтар ва у пайт дунёвий машғулиятларининг охират ҳисобига ўтишини талқин этар эди. Айниқса бу нав дарси, "Дин тараққийга монедир" деганларнинг фикирларининг фақат биттадан бўлмағурлик бўлганини кўрсатар. Аксинча ҳам у инсон учун, ҳам ватан ва миллат учун иймон нурига мазҳар бўлмоқ моддий - маънавий саодат ва тараққийни таъмин этар. Намозини қилиб истиқомат ила ҳаракат этгани тақдирда дунёвий саъй ва ғайратининг охират ҳисобига ўтиб, абадий саодат ва нурларни натижа бериши тушунчаси нақадар у вазифани иштиёқ ила севиб қилишни таъмин этиши маълумдир. Хуллас, бу ҳақиқатни бутун маъмурлар, санъаткорлар ва ҳунармандлар раҳбар қабул қилиши керак. Ва бу дарс умумга талқин этилиши керак. Бу зикр этилган баҳс дарёдан бир қатра навидан Устознинг санамоқ ила тугамаган миллатга манфаатдор хизматидан бир жуздир. Исломиятга эскичилик, мўъминларга муртажи деганларга уятлар бўлсин!

{(Ҳошия) Диний фарзларини бажармоқ сурати ила дунёвий саъй-ҳаракатларнинг ҳам бир ибодат ҳукмига ўтганига доир Устозимизнинг ёнига келганларга берган дарслардан бир неча намуна:

1- Устозимиз Бадиуззамон Ҳазратлари ила бирликда бир кун Эскишаҳардаги Юлдуз Меҳмонхонасида эдик. Шакар Фабрикасидан ёнига келган бир нечта ишчи ва иш бошқарувчисига қисқача деди:

"Сиз фарз намозларингизни қилсангиз, у пайт, фабрикадаги бутун саъй-ҳаракатларингиз ибодат ҳукмига ўтар. Чунки миллатнинг зарурий эҳтиёжини таъмин этган муборак бир хизматни қилмоқдасиз".

2- Яна бир кун Эғирдир йўли остида ўтириб Раҳнамони ўқиётган эдик. Поезд йўлида ишлайдиган бириси келди. Ва Устоз унга ҳам айни шаклда: Фарзларни адо этиб, кабоирдан чекинмоқ шарти ила бутун саъй-ҳаракатларининг ибодат бўлганини, чунки: Ўн соатлик бир йўлни бир соатда босиб ўтишга васила бўлган поезд йўлида ишлаганидан мўъминларга, инсонларга бўлган бу хизматинг бўшга кетмаслигини, абадий ҳаётида севинчига мадор бўлишини ифода этгандир.

3- Яна бир кун бир вақтлар Эскишаҳарда тайёрачилар ва зобитлар ва аскарларга ҳам айнан шу дарсни берган эди: "Бу тайёралар бир кун Исломиятга буюк хизмат этажаклар. Фарз намозларингизни қилсангиз, қиломаганингиз замон қазо этсангиз, аскар бўлганингиз учун ҳар бир соатингиз ўн соат ибодат, хусусан ҳаво аскари бўлганларнинг бир соати ўттиз соат ибодат савобини қозонтирар. Етарки, қалбида иймон нури бўлсин ва иймоннинг лозими бўлган намозни адо этсин.

4- Ҳам Барла, ҳам Испарта, ҳам Амиртоғда чўпонларга дерди: "Бу ҳайвонларга қарамоқ буюк бир ибодатдир. Ҳатто баъзи Пайғамбарлар ҳам чўпонлик қилганлар. Ёлғиз сиз фарз намозингизни қилингиз, токи хизматингиз Аллоҳ учун бўлсин".

5- Яна бир кун Эғирдирда, электростанциянинг иншосида ишлаётган ишчи ва устога: "Бу электрнинг умум миллатга буюк манфаати бор. У умумий манфаатдан ҳиссадор бўла олишингиз учун фарзингизни қилингиз... У пайт бутун саъйингиз ухровий бир тижорат ва ибодат ҳукмига ўтар" дегандир.

Бу навдан ўн минглаб мисоллар бор.

Доимий хизматида бўлган талабалари}

***
— 467 —
Устоз Амиртоғда турган пайтида унинг ва талабаларининг ёзган мактубларидан бир қисми

Амиртоғдаги қардошларимга

Мен ҳақимда шубҳа қилганларга дейингизки: Биз хизмат этганимиз бу одамнинг йигирма саналик ҳаётининг бутун маҳрам ва ғайри маҳрам мактубларини ва китобларини ва сирларини ҳукумат шиддатли қидирувлар ила қўлга киритди. Тўққиз ой ҳам Испарта, ҳам Денгизли, ҳам Анқара адлиялари тадқиқдан сўнгра, биргина кун жазони биргина талабасига беришни керактирган бир модда беш сандиқ китобларида ва варақларида топилмадики, ҳам Анқара Тадқиқ Ҳайъати, ҳам Денгизли Маҳкамаси иттифоқ ила бароатига қарор бердилар.

Ҳам бу зарурий ишларини кексалигига ҳурматан қилганимиз одам, маҳкамача даъво этган ва бутун ҳозир дўстларини шоҳид кўрсатиб тасдиқ эттирганки: Йигирма санадир ҳеч бир газетани ва сиёсий асарларни на ўқиган, на сўраган, на баҳс этган. Ва ўн санадир, ҳукуматнинг икки раисидан ва бир ҳоким ва бир депутатидан бошқа ҳеч бир идорачини ва катта маъмурларини билмайди ва танимайди ва танишга қизиқмаган. Ва уч санадир Жаҳон Урушини на сўраган, на билган, на қизиққан, на радио тинглаган. Ва интишор этган бир юз ўттиз таълифотидан йигирма сана мобайнида юз минг одамнинг диққат ила ўқиганлари ҳолда на идорга, на осойишга, на ватанга, на миллатга ҳеч бир зарарни ҳукумат кўрмаган. Беш вилоятнинг диққатли зобиталари ва қидирув маъмурлари ва маҳкама иши ила машғул бўлган уч вилоятнинг ва ҳукумат марказининг тўрт адлияларининг оғир жазо маҳкамалари энг кичик бир айб топмаганки, бўшатишга мажбур бўлдилар. Агар бу одамнинг дунё иштаҳаси ва сиёсатга майли бўлса эди, ҳеч имкони бормики, бир тарашшуҳоти ва аломатлари топилмасин! Ҳолбуки маҳкама босқичларида ҳеч бир аломат тополмадиларки, муаннид бир прокурор, мажбур бўлиб вуқуот ўрнида имконотни истеъмол этиб такрор-такрор айбномасида "қила олар" деган ва "қилган" демаган. Қила олар қаерда? Қилган қаерда? Ҳатто маҳкамада Саид унга деган: "Ҳаркас бир қатлни қила олиши мумкин, бу даъвонгиз ила ҳаркасни ва сизни маҳкамага бермоқ лозим келади..."

Ал-ҳосил: Ё бу одам батамом девонадирки, бу даража даҳшатли дунё ишларига қарши лоқайд қолмоқда ва ёхуд бу ватаннинг ва бу миллатнинг энг буюк бир саодатига ихлос ила хизмат қилмоқ учун ҳеч бир нарсага таназзул этмас ва аҳамият бермас. Ундай бўлса, бунга машаққат бермоқ ва тазйиқ этмоқ ватан ва миллатга ва осойишга бир нави хоинликдир. Ва у ҳақида бу тур шубҳага тушмоқ бир девоналикдир.

— 468 —
ЎЗ ЎЗИМГА БИР СУҲБАТДИР

Бу суҳбатни Анқара идорачиларига эшиттиришни ислоҳдан сўнгра сизнинг уйғун топишингизга ҳавола этаман.

Ҳакам ўзи даъвочи бўлса, албатта: "Кимдан кимга шикоят етайим, мен ҳам ҳайрон қолдим",- мен каби бечораларга айттирар. Ҳа, ҳозирги вазиятим қамоқдан жуда кўп машаққатлидир. Бир куни бир ой ҳибси мунфарид қадар менга машаққат беради. Бу ғурбат ва кексалик ва хасталик ва фақирлик ва заифлик ила, қишнинг шиддати ичида ҳар нарсадан ман этилдим. Бир бола ила бир касалманд одамдан бошқа ҳечким ила кўришмайман. Зотан мен батамом бир ҳибси мунфаридда йигирма санадан бери азоб чекмоқдаман. Бу ҳолдан ортиқ менга тажрид ва тарассудлари ила машаққат бермоқ эса Ғайратуллоҳга тегилиб, бир балога васила бўлишидан қўрқилар. Маҳкамада деганим каби, қандайки тўрт марта даҳшатли зилзилалар бизга зулман ҳужумнинг айни замонида келиши каби жуда кўп вуқуот бор... Ҳатто тахмин қиламанки, менинг ҳуқуқимни муҳофаза ва мени ҳимоя этмоқ учун кўп ишонганим Афён Адлияси Денгизли Маҳкамасидаги Рисола-и Нур ҳақида мурожаатимга аксинча аҳамият бермади, мени маъюс этди, адлиянинг ёнғинига бир васила бўлди эҳтимоли бор.

Мен дейманки: Мен ҳаққимда виждонли ва инсониятли бўлган бу туманнинг ҳукумати, зобита ва адлияси ила баробар мени тўлиқ ҳимоя этмоқ энг аҳамиятли бир вазифасидир. Чунки йигирма саналик бутун асарларимни ва мактубларимни уч адлия ва ҳукумат маркази тўққиз ой тадқиқдан сўнгра бароатимизга ва бўшалишимизга қарор берди. Фақат ажнабий манфаати ҳисобига ва бу миллат ва бу ватаннинг жуда катта зарарига ишлаётган бир яширин комитет бизнинг бароатимизни бузмоқ учун ҳар тарафда чумолини фил қилиб бир қисм маъмурларни менга қарши шубҳалантирдилар. Бир мақсадлари -менинг сабрим тугасин, ортиқ етар дедиртинсинлар. Зотан уларнинг ҳозир мендан ғазабланганликларининг бир сабаби сукутимдир, дунёга қўшилмасликдир. Худди нима учун қўшилмаётирсан, токи қўшилсин, мақсадимиз ўрнига келсин демоқдалар...

— 469 —

Менга қарши ҳукуматнинг бир қисм маъмурларини шубҳалантиришда истеъмол этганлари бир-икки дасисаларини баён этмоқдаман.

Дейдилар: "Саиднинг нуфузи бор. Асарлари ҳам таъсирли, ҳам касратлидир. Унга яқинлашган, унга дўст бўлар. Ундай бўлса, уни ҳар нарсадан тажрид этмоқ ва хоинлик қилмоқ ила ва аҳамият бермаслик ила ва ҳаркасни ундан қочирмоқ ила ва дўстларини қўрқитмоқ ила нуфузини синдирмоқ лозимдир" дея ҳукуматни адаштирар, мени ҳам даҳшатли машаққатларга соларлар. Мен ҳам дейман:

Эй бу миллат ва ватанни севган қардошлар! Ҳа, у мунофиқларнинг деганлари каби, нуфуз бор. Фақат меники эмас, балки Рисола-и Нурникидир. Ва у синмас, унга ёпишганча қувватлашар. Ва миллат ва ватанга қарши ҳеч бир вақт истеъмол этилмаган ва этилмас ва этилолмас. Икки адлия ўн сана оралиқ ила шиддатли ва ҳиддатли йигирма саналик варақларимни тадқиқот натижасида бир ҳақиқий сабаб жазомизга топмаслиги бу даъвога рад этилмас бир шоҳиддир.

Ҳа, асарлар таъсирлидир. Фақат, миллат ва ватаннинг батамом манфаатига ва ҳеч бир зарар тегдирмасдан юз минг одамга қувватли таҳқиқий иймон дарси бермоқ ила, саодат ва абадий ҳаётларига тўлиқ хизматда таъсирлидир. Денгизли қамоқхонасида қисман оғир жазо ила маҳкум юзлаб одам ёлғиз "Мева Рисоласи" ила, ғоят одобли ва диндор суратига киришлари, ҳатто икки-уч одамни ўлдирганлар унинг дарси ила ортиқ тахтаканани ҳам ўлдиришдан чекинишлари ва у қамоқхона мудирининг иқрори ила, қамоқхонанинг бир тарбия мадрасаси ҳукмини олиши бу даъвога рад этилмас бир исботдир, бир ҳужжатдир.

Ҳа, мени ҳар нарсадан тажрид этмоқ исканжали бир азоб ва ҳаддан ортиқ бир зулмдир ва бу миллатга ғадрли бир хиёнатдир. Чунки ўттиз-қирқ сана ҳаётимни бу миллат ичида ўтказганим ҳолда, қўшилишимдан ҳеч зарар кўрмаганига ва бу диндор миллат жуда муҳтож бўлган маънавий қувват ва тасалли ва иймоний қувват манфаатини кўрганига қатъий бир далили -бу қадар менга қарши бўлган шиддатли ташвиқотларга қарамасдан, ҳар тарафда Рисола-и Нурга фавқулодда таважжуҳ ва рағбат кўрсатишлари.. ҳатто эътироф этаман, юз даража ҳаддимдан зиёда лойиқ бўлмаганим буюк илтифот этишидир.

— 470 —

Мен эшитдимки, менинг иошамга ва истироҳатимга бу ердаги ҳукумат мурожаат этган, қабул жавоби келган. Мен буларнинг инсониятига ташаккур ила баробар дейман: Энг зиёда муҳтож бўлганим ва ҳаётимда энг асосли дастур бўлган ҳурриятимдир. Аслсиз шубҳа юзидан ўхшовсиз бир тарзда ҳурриятимнинг қайдлар ва истибдодлар остига олиниши мени ҳаётдан жиддан зериктиради. Қамоқ ва зиндонни эмас, балки қабрни бу ҳолга таржиҳ этаман. Фақат, хизмати иймонияда зиёда машаққат эса зиёда савобга сабаб бўлиши менга сабр ва таҳаммул берар. Модомики бу инсониятли зотлар мен ҳаққимда зулмни истамайдилар, энг аввал менинг машруъ доирадаги ҳурриятимга тегдирмасинлар. Мен нонсиз яшайман, ҳурриятсиз яшолмайман. Ҳа, ўн тўққиз сана бу ғурбатда ёлғиз икки юз банкнот ила, шиддатли бир иқтисод ва қувватли бир риёзат ичида ўзини идора этиб, ҳурриятини ва иззати илмиясини муҳофаза учун ҳеч кимга изҳори ҳожат қилмаган ва миннат остига кирмаган ва садақа ва закот ва маош ва ҳадяларни қабул этмаган бир одам, албатта иошадан зиёда адолат ичида ҳурриятга муҳтождир. Ҳа, ўхшовсиз бир тазйиқ остидаман. Бир-икки жузъий намунасини баён этмоқдаман.

Бириси: Маҳкамача, Рисола-и Нурнинг илмий бир мудофааномаси ва Анқаранинг еттита идорасига ва раиси жумҳурга мудофааларим ила баробар юборилган ва натижада Анқара Тадқиқ Ҳайъатининг тақдири ила бароатимизга бир сабаб бўлган ва қамоқдаги дўстларимнинг менга бир туҳфа ва хотира бўлмоқ учун чиройли ёзувлари ила бир нечта нусхаси ёзилган ва қўлимда бўлган ва Денгизли Зобитаси кўриб тегилмаган ва Афён полиция идорасида бир кеча ва бу ернинг зобитасида ҳам очиқ бўлиб бир кеча қолган "Мева Рисоласи" ила "Мудофаанома"ни ҳар кун андишалар ичида, буларни ҳам қўлимдан олмасин дея сақлаётган эдим. Балки мени текшириб кўрадилар хавотири ила, бу ғурбатда танимаганим одамларга, "буларни сақла" дея олмаганимдан жуда хафа бўлаётган эдим.

Иккинчиси: Денгизли Маҳкамаси ҳеч тегилмагани ва Эскишаҳар Маҳкамаси ёлғиз биргина калимасига ёпишиб, биргина ҳарф ила жавобини олган "Кексалар Рисоласи"ни Истанбулли бир одам бу ерда бир одамдан олиб, Истанбулга этган. Нима бўлганда ҳам, менга қарши бўлган бир динсизнинг қўлига ўтган. Битта чумолини ўнта фил қилиб, вилоят зобитасини адаштириб: "Ким ила кўришмоқда, ёнига кимлар кетмоқда?" дея мени сиқишни бошладилар. Нима бўлганда ҳам, булар каби жуда ачинарли намуналар бор.. Фақат энг маъносизи будирки, мени гапиртирмаслик учун, хизматимда бир бола ила бир касалманд одамдан бошқа ҳаркасни қўрқитиб, мендан қочиришларидир. Мен ҳам дейман:

— 471 —

Ўн одамнинг мендан чекинишлари ўрнига ўн минглаб, балки юз минглаб Мусулмон Рисола-и Нурнинг дарсига ҳеч бир монега аҳамият бермасдан давом этмоқдалар. Ҳам бу мамлакатда, ҳам хориж Ислом оламида жуда қувватли ҳақиқатлари ва жуда қийматли фойдалари учун тўлиқ бир ривож ила интишор этган Рисола-и Нурнинг минглаб нусхаларидан ҳар бири менинг ўрнимга мендан мукаммал гапирмоқда. Менинг жим бўлишим ила улар жим бўлмас ва жим қилинолмаслар.

Ҳам, модомики маҳкамача исбот этилганки, йигирма санадан бери сиёсат ила алоқамни кесганим ва ҳеч бир аломат аксига зуҳур этмагани ҳолда, албатта мен ила кўришгандан гумон қилмоқ жуда маъносиздир.

(Ўз Ўзимга Суҳбат Номли Парчага Илова бўлиб)
Адлия Вакили ила ва Рисола-и Нур ила Алоқадор Маҳкамаларнинг Ҳакамлари Ила Бир Суҳбатдир

Жаноблар! Сиз нима учун сабабсиз биз билан ва Рисола-и Нур ила овора бўлмоқдасиз? Қатъиян сизга хабар бермоқдаманки: Мен ва Рисола-и Нур сиз билан эмас мубораза, балки сизни ўйламоқ ҳам вазифамизнинг хорижидадир. Чунки Рисола-и Нур ва ҳақиқий шогирдлари эллик сана сўнгра келадиган келажак наслга ғоят буюк бир хизмат ва уларни буюк бир таҳликадан ва миллат ва ватанни буюк бир таҳликадан қутқаришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозир биз билан овора бўлганлар у пайт қабрда албатта тупроқ бўладилар. Фарзи маҳол бўлиб у саодат ва саломат хизмати бир мубораза бўлса ҳам, қабрда тупроқ бўлишга юз тутганларни алоқадор этмаслиги керакдир.

Ҳа, ҳурриятчиларнинг ижтимоий ахлоқда ва динда ва миллий ахлоқда бир даража эътиборсизлик кўрсатишлари ила, йигирма-ўттиз сана сўнгра динча, ахлоқча, номусча ҳозирги вазиятни кўрсатгани жиҳатидан, ҳозирги вазиятда ҳам, эллик сана сўнгра бу диндор, номускор, қаҳрамон сажияли миллатнинг келажак насли диний ахлоқ ва ижтимоий ахлоқ жиҳатида не шаклга киражак, албатта тушунмоқдасиз. Минг санадар бери бу фидокор миллат бутун руҳу жони ила Қуръоннинг хизматида ўхшовсиз қаҳрамонлик кўрсатганлари ҳолда, эллик сана сўнгра у порлоқ мозийсини даҳшатли доғли, балки маҳв этадиган бир қисм келажак наслнинг қўлига албатта Рисола-и Нур каби бир ҳақиқатни бериб, у даҳшатли сукутдан қутқармоқ энг буюк бир миллат ва ватан вазифаси билганимиздан, бу замоннинг инсонларини эмас, у замоннинг инсонларини ўйлаётирмиз.

— 472 —

Ҳа жаноблар! Гарчи Рисола-и Нур ёлғиз охиратга боқар, ғояси Ризо-и Илоҳий ва иймонни қутқармоқ ва шогирдларининг эса, ўзларини ва ватандошларини иъдоми абадийдан ва абадий ҳибси мунфариддан қутқаришга ҳаракат қилмоқдир, фақат дунёга оид иккинчи даражада ғоят аҳамиятли бир хизматдир. Ва бу миллат ва ватанни анархистлик таҳликасидан ва келажак наслнинг бечоралар қисмини мутлақ залолатдан қутқармоқдир. Чунки бир Мусулмон бошқасига ўхшамас. Динни тарк этиб Исломият сажиясидан чиққан бир Муслим мутлақ залолатга тушар, анархист бўлар, ортиқ идора этилмас. Ҳа, эски Ислом тарбиясини олганларнинг юздан эллиги майдонда бор экан ва миллий ва Ислом анъанасига қарши юздан эллиги лоқайдлик кўрсатилгани ҳолда, эллик сана сўнгра юздан тўқсони нафси амморага тобе бўлиб миллат ва ватанни анархистликка чорламоқ эҳтимолининг ўйланиши ва у балога қарши бир чора қидируви йигирма сана аввал мени сиёсатдан ва бу асрдаги инсонлар ила овора бўлишдан қатъиян ман этгани каби, Рисола-и Нурни, ҳам шогирдларини бу замонга қарши алоқаларини кесган, ҳеч улар ила на мубораза, на машғулият йўқ.

Модомики ҳақиқат будир, адлияларнинг мени ва уларни айбламоқ эмас, балки Рисола-и Нурни ва шогирдларини ҳимоя этмоқ энг биринчи вазифаларидир. Чунки улар бу миллат ва ватаннинг энг буюк бир ҳуқуқини муҳофаза этганларидан, уларнинг қаршисида бу миллат ва ватаннинг ҳақиқий душманлари Рисола-и Нурга ҳужум этиб, адлияни адаштириб, даҳшатли бир ҳақсизликка ва адолатсизликка чорламоқдалар. Кичкина икки намунасини баён этмоқдаман.

Жумладан: Қамоқдаги дўстларимдан, салом-каломдан иборат ва Арабий бир рисоламнинг нархи бўлган ўн банкнотни бу ердаги бир одамга юбориб, токи Испартада чоп масрафини берган у нусхалар соҳибига берилсин деган мактуби юзидан ҳам адлия, ҳам ҳукумат менга машаққатлар бериб, ҳам восита бўлган одамни тадқиқ этди. Бу чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган бир оддий мактубни, ҳам олти ой мобайнида биргина оддий мухобарани бу қадар катта бир масала суратига келтирмоқ, албатта адлиянинг шарафига, ҳайсиятига ярашмас.

— 473 —

Иккинчи намуна: Мен каби ғариб, кекса ва заиф ва бароат этган бир мусофирга ҳаркасни, ҳатто хизматчиларини расман ташвиқот ила ундан қўрқитмоқ, ўзини паришон бир вазиятга тиқмоқ бу вилоятдаги ҳукуматнинг ҳамияти миллиясига ярашмаганидан, чивин қаноти қадар мавҳум бир зарарга тоғ каби аҳамият бериб менга қарши расман ташвиқот қилмоқ, "ким ила кўришмоқда ва ёнига ким кетмоқда?" дея ҳаркасга бир хавотир бермоқ.. ҳукуматнинг ҳикмати ва ҳокимияти бу ажиб ҳолатга албатта таназзул этмаслиги керакдир. Нима бўлганда ҳам, бу икки модда каби, хабардор бўлганларга ҳайрат берган кўп моддалар бор...

Жаноблар! Залолат ва ёмонликлар жоҳилликдан келса, даф этилиши осондир. Фақат, фандан, илмдан келган залолатнинг изоласи жуда мушкулдир. Бу замонда залолат фандан, илмдан келгани учун, фақат уларни изола этишга ва келажак наслдан у балога тушган қисмини қутқаришга, қаршиларида таянишга Рисола-и Нур каби ҳар жиҳат ила мукаммал бир асар лозимдир. Рисола-и Нурнинг бу қийматда бўлганига далил шудирки: Йигирма санадан бери менинг шиддатли ва касратли бўлган муоризларим ва шиддатли таъзирларини еган файласуфларнинг ҳеч бириси Рисола-и Нурга қарши чиқмаган ва рад этолмаган ва чиқолмас. Ва тўққиз ой уч адлия ва ҳукумат маркази тадқиқ ҳайъати юз китобдан иборат парчаларида бизни масъул этажак биргина модда тополмасликларидир. Ва минглаб диққат аҳли бўлган Рисола-и Нур шогирдларига қатъий қаноат берган, Ишорати Қуръония ва Ихбороти Ғайбия-и Алавия ва Ғавсиянинг бу асрда Рисола-и Нурнинг аҳамиятига ва мақбулиятига имзо босишларидир.

Ҳа, адлиялар ҳуқуқларни муҳофаза этмоқ ва ҳақсизларни тажовуздан сақламоқ вазифалари бўлмоқ жиҳати ила, Рисола-и Нурнинг юз рисоласи йигирма санада юз минг одамнинг саодатларига хизмат этгани собит бўлмоқ ила баробар, ўн санадан бери икки маҳкама ва ҳукумат маркази ва бир нечта вилоятнинг зобиталари ва Денгизли Маҳкамаси муносабати ила тўққиз ой бутун маҳрам ва ғайри маҳрам варақларимизда ва рисолаларда миллатга ва ватанга бир зарарли моддани ва жазони керактирган бир хато кўрмаганидан, албатта Рисола-и Нурнинг бу ватанда ғоят куллий ва буюк ҳуқуқи бор. Бу куллий ва жуда аҳамиятли ҳуқуқни назарга олмасдан, оддий варақлар каби мусодара этиб, миллатга ва иймонни қувватлантиришга муҳтож бечораларга жуда буюк бир ҳақсизликни назарга олмаслик ва оддий бир одамнинг жузъий ва кичик бир ҳаққини аҳамият ила назарга олмоқ адлиянинг моҳиятига ва адолатнинг ҳақиқатига ҳеч бир жиҳат ила ярашмас дея сизга хотирлатмоқдамиз.

— 474 —

Доктор Дузининг ва бошқа зиндиқларнинг асарларига ёпишмаслик, Рисола-и Нурга ёпишмоқ ғазаби Илоҳийнинг жалбига бир васила бўлиши мумкин дея қўрқмоқдамиз. Жаноби Ҳақ сизга инсоф ва марҳамат ва бизга ҳам сабр ва таҳаммул эҳсон айласин. Омин...

Ғайри расмий, фақат тажриди мутлақда

Саид Нурсий

(Бу илтимоснома учта идорага юборилгандир. У ердаги қардошларимга бир манба бўлмоқ учун юборилди.)

Йигирма санадан бери сабр этиб сукут этган бир мазлумнинг шикоятини тинглашингизни истайман! Ҳурриятнинг энг кенг суратини берган жумҳурият ҳукуматида ҳар бир ҳурриятдан ман этилмоқ ила баробар, душманларим менга қарши ҳар жиҳат ила эркин бўлиб мени эзмоқдалар. Ҳуррияти виждон ва ҳуррияти фикри илмияни таъмин этган Жумҳурият Ҳукумати ё мени тўлиқ ҳимоя этиб, ғаразкор, шубҳали душманларимни сустирсин ва ёхуд менга душманларим каби ҳуррияти қалам бериб, мудофааларимга таъқиқ демасин. Чунки расман, парда остида ҳар мухобарадан ман этилганим учун почталарга яширин амр берилган. Сув ва нонимни келтирган биргина боладан бошқа ҳеч ким ила мени кўриштирмаслик учун танбеҳлар берилган бир замонда, эскидан бери менинг муоризларим фурсат топиб, тўлиқ темйиз маҳкамасининг бароатимизни тасдиқ этиб, маҳкамадаги тадқиқ ҳайъати таҳсин этган китобларимни олишни кутаркан, у душманларим ҳеч муносабатим бўлмаган бир-икки маҳрам рисолаларимни бердириб, сўнгра маслакча менга қарши бўлган бир-икки тадқиқ ҳайъатининг қўлига ўтказиб, менга қарши ёмон бир рапорт ҳозирлаганларини эшитдим. Ортиқ сабр ва таҳаммулим қолмади. Мен жумҳурият ҳукуматининг бутун раисларига, балки дунёга эълон этаманки:

Қуръони Ҳакимнинг сири ҳақиқати ила ва иъжозининг тилсими ила, менинг ва Рисола-и Нурнинг дастуримиз ва маслагимиз ва ҳақиқатдан самарасини кўрганимиз ва ҳаракат қилганимиз ва ғоя-и ҳаракатимиз ва ҳадафимиз ўлимнинг иъдоми абадийсидан таҳқиқий иймон ила бечораларни қутқармоқ ва бу муборак миллатни ҳам ҳар нави анархистликдан муҳофаза этмоқдир.

Хуллас, Рисола-и Нур уч мутахассислар ҳайъатининг ва уч маҳкаманинг тадқиқидан ўтгани ҳолда, бу икки муқаддас вазифадан бошқа, қасдий бўлиб дунёга, идорага, осойишга тегиладиган жиҳати бўлмаганига йигирма саналик ҳаётим ва бир юз ўттиз Рисола-и Нур майдонда рад этилмас бир ҳужжатдир.

— 475 —

Ҳа, маҳкамача даъво этганим ва мен ила муносабатдор бутун дўстларимнинг тасдиғи остида, йигирма санадан бери ҳеч мурожаат этмаган ва ўн санадан бери ҳукуматнинг аъзоларини , бир нечтаси мустасно бўлиб, билмаган ва тўрт санадан бери дунё урушидан ва ҳодисаларидан ҳеч хабар олмаган ва мароқ этмаган бу бечора мазлум Саид, ҳеч имкони бормики, сиёсат аҳли ила овора бўлсин ва идорага илишсин ва осойишни бузишга майли бўлсин... Агар зарра миқдор бўлса эди, "Қаршимда кимлар бор, дунёда нелар бўлмоқда, менга ким ёрдам беради?" дея суриштиражак эди, мароқ этажакди, чалкаштиражак эди, ҳийлалар ила катталарга қўшилажакди. Энг аламли жузъий бир ҳодиса шудирки:

"Бир тажриди мутлақ ичида ҳар мухобарадан кесилган вазиятимдан қутулмоқ учун қамоққа киришга бир баҳона топингки, мени қамоққа олсинлар, бу азобдан қутулай" дея баъзи дўстларимга бир яширин мактуб қўлдан юборган эдим. Токи менинг ҳаётимнинг сармояси ва натижаси ва ғоят зийнатли бир суратда безалган Рисола-и Нурдан Денгизлида маҳкамада бўлган китобларимга яқин бўлай ва таслим олишга ҳаракат қилай. Афсуски, менга қарши бўлган у ердаги тадқиқ ҳайъатидан биргина одам мени мудофаа этаркан, у ҳам мактубимни кўриб, қамоққа киришим учун менга қарши ҳукм беришга мажбур бўлган.

Мени қамоқларга тиққан муоризларимнинг бир баҳоналари ҳам у маҳкамада ундан бароат қозонганим "Тариқатчилик"дир. Ҳолбуки, Рисола-и Нурда доимо даъво этиб деганман: "Замон тариқат замони эмас, балки иймонни қутқармоқ замонидир. Тариқатсиз жаннатга кирганлар кўпдир, иймонсиз жаннатга кетган йўқдир" дея бутун қувватимиз ила иймонга ҳаракат қилганмиз. Мен домламан, шайх эмасман. Дунёда бир хонам йўқки... Қаерда таккам бўлажак?... Бу йигирма сана мобайнида биргина одам йўқки, чиқсин, десин: "Менга тариқат дарси берган". Ва маҳкамалар ва зобиталар топмаганлар. Ёлғиз эскидан ёзганим тариқатларнинг ҳақиқатларини илман баён этган "Талвеҳот Рисоласи" борки, бир дарси ҳақиқатдир ва юксак бир дарси илмийдир, тариқат дарси эмасдир. Ҳуррияти виждонни асос тутган жумҳурият ҳукуматининг, албатта бу миллатнинг миллиардлаб аждодининг руҳлари боғланган бир ҳақиқатга ва унинг йўлида дунёга бас келганлари.. ва таҳқиқий иймонни ғолибона фалсафага қарши исбот этган бир асарни ва ходимларини ҳимоя этмоқ аҳамиятли бир вазифасидир.

— 476 —

Бўлмаса, у заиф ходимнинг қўлларини боғлаб,минглаб душманларини унга ҳужум қилдиришга ҳеч бир жиҳат ила у жумҳуриятнинг дастурлари изн бермас... Жумҳурият мени тинглаяжак дея шикоятимни ёздим. Ҳа حَسْبُنَا اللّٰهُ وَ نِعْمَ الْوَك۪يلُ дейман.

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

(Ҳам маънавий, ҳам моддий бир неча жиҳатда сўралган бир саволга мажбурият тахтида бир жавобдир.)

Савол: Нима учун на доҳилда, на хорижда бўлган жараёнларга ва айниқса сиёсатли жамоатларга ҳеч бир алоқа пайдо этмаётирсан? Ва Рисола-и Нур ва шогирдларини мумкин бўлгани қадар у жараёнларга қўшилишдан ман этмоқдасан?... Ҳолбуки, агар қўшилсанг ва алоқадор бўлсанг, бирдан минглаб одам Рисола-и Нур доирасига кириб, порлоқ ҳақиқатларини нашр этар эдилар. Ҳам бу қадар сабабсиз машаққатларга ҳадаф бўлмас эдинг.

Жавоб: Бу алоқасизлик ва чекинишнинг энг аҳамиятли сабаби, маслагимизнинг асоси бўлган "ихлос" бизни ман этмоқда. Чунки бу ғафлат замонида, хусусан тарафгирона мафкуралар соҳиби ҳар нарсани ўз маслагига восита қилиб, ҳатто динини ва ухровий ҳаракатларини ҳам у дунёвий маслакка бир нави восита ҳукмига келтирмоқда. Ҳолбуки, ҳақоиқи иймония ва хизмати нурия-и қудсия коинотда ҳеч бир нарсага восита бўлолмас. Ризо-и Илоҳийдан бошқа бир ғояси бўлолмас. Ҳолбуки ҳозирги жараёнларнинг тарафгирона тўқнашувлари ҳангомида бу ихлос сирини муҳофаза этмоқ, динини дунёга восита этмаслик мушкуллашган. Энг яхши чора жараёнларнинг қуввати ўрнига иноят ва тавфиқи Илоҳияга таянмоқдир.

Чекинишимизнинг кўп сабабларидан бир сабаби да Рисола-и Нурнинг тўрт асосидан бириси бўлган "Шафқат этмоқ, зулм ва зарар этмасликдир".

— 477 —

Чунки, وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى яъни, "Бирисининг хатоси ила бошқаси ёки ақрабоси хатокор бўлмас, жазога ҳақдор бўлмас". бўлган дастури ирода-и Илоҳияга қарши бу замонда اِنَّهُ كَانَ ظَلُمًا جَهُولًا сири ила шиддатли бир зулм ила муқобала этар. Тарафгирлик ҳисси ила бир жиноятчининг хатоси ила ёлғиз ақрабосига эмас, балки тарафдорларига ҳам адоват этар. Қўлидан келса, зулм этар. Қўлида ҳукм бўлса, бир одамнинг хатоси ила бир қишлоққа бомба отар. Ҳолбуки бир маъсумнинг ҳаққи юз жиноятчи учун фидо этилмас, уларнинг юзидан унга зулм этилмас. Ҳозирги вазият юз маъсумни бир нечта жиноятчи учун зарарларга тиқар. Масалан: Хатоли бир одамга алоқадор, бечора кекса волида ва падарни ва маъсум бола-чақаларни эзмоқ, паришон этмоқ, тарафгирона адоват этмоқ шафқатнинг асосига зиддир. Мусулмонлар ичида тарафгирона жараёнлар юзидан бундай маъсумлар зулмдан қутулолмаётирлар. Хусусан қузғолонга сабабият берган вазиятлар бутун-бутун зулмни тарқатар, кенгайтирар. Диний жиҳодда бўлса, кофирларнинг бола-чақаларининг вазиятлари бир хилдир. Ғанимат бўлиши мумкин, Мусулмонлар уларни ўз мулкига доҳил этиши мумкин. Фақат Ислом доирасида бириси динсиз бўлса, бола-чақасига ҳеч бир жиҳат ила тамаллук этилмас, ҳуқуқига мудоҳала этилмас. Чунки у маъсумлар Исломият робитаси ила динсиз падарига эмас, балки Исломият ила ва Ислом жамоати ила боғлиқдир. Фақат, кофирнинг болалари, гарчи нажот аҳлидирлар. Фақат ҳуқуқда, ҳаётда падарларига тобе ва алоқадор бўлишидан, жиҳод зарбасида у маъсумлар мамлук ва асир бўлишлари мумкин.

Умум қардошларимга бир-бир салом ва фойдаси минглаб бўлган Лайла-и Меърожингизни табрик этаман. Марҳум Ҳожи Иброҳимнинг Раъфат бей каби алоқадор бўлганларига мен тарафимдан тазия этиб, дейингизки: "У марҳум Рисола-и Нур Талабалари доираси ичидадир, доимо уларга бўлган дуоларга мазҳардир. Биз ҳам хусусий унга дуо этамиз".

Саид Нурсий

— 478 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

(Бир саволга мажбурий жавобнинг қўшимчасидир)

Бу ёз мавсуми ғафлат замони ва дарди маишат машғулияти ҳангоми ва шуҳури салосанинг жуда савобли ибодат вақти ва замин юзидаги тўфонларнинг қурол ила эмас, дипломатия ила тўқнашишлари замони бўлгани жиҳат ила ғоят қувватли бир матонат ва вазифа-и нурия-и қудсияда бир сабот бўлмаса, Рисола-и Нурнинг хизмати зарарига бир тамбаллик, бир сустлик ва таваккуф бошлар.

Азиз қардошларим, сиз қатъий билингизки: Рисола-и Нур ва шогирдларининг машғул бўлганлари вазифа рўйи заминдаги бутун муаззам масалалардан янада каттадир. Шунинг учун дунёвий қизиқарли масалаларга қараб, вазифа-и боқиянгизда сустлик қилмангиз. Меванинг Тўртинчи Масаласини кўп дафа ўқингиз, маънавий қувватингиз синмасин.

Ҳа, дунё аҳлининг бутун муаззам масалалари фоний ҳаётда золимона бўлган уруш дастури доирасида ғаддорона, марҳаматсиз ва диний муқаддасотни дунёга фидо этмоқ жиҳати ила қадари Илоҳий уларнинг у жиноятлари ичида уларга бир маънавий жаҳаннам бермоқда. Рисола-и Нур ва шогирдлари ҳаракат қилган ва вазифадор бўлган фоний ҳаётга бадал боқий ҳаётга парда бўлган ўлимни ва дунёвий ҳаётнинг парастишкорларига ғоят даҳшатли ажал жаллодини абадий ҳаётга биттадан парда ва иймон аҳлининг абадий саодатларига биттадан васила бўлганини икки карра икки тўрт этар даражасида қатъий исбот этмоқдадир. Ҳозирга қадар у ҳақиқатни кўрсатганмиз.

Ал-ҳосил: Залолат аҳли вақтинчалик ҳаётга қарши мужодала этмоқдалар. Бизлар ўлимга қарши Қуръон нури ила урушда уларнинг энг буюк масаласи, вақтинчалик бўлгани учун, бизнинг масаламизнинг энг кичигига, бақога қарагани учун, муқобил келмайди. Модомики улар девоналиклари ила бизнинг муаззам масалаларимизга таназзул этиб қўшилмайдилар, биз нима учун қудсий вазифамизнинг зарарига уларнинг кичик масалаларини мароқ ила таъқиб этмоқдамиз?...

— 479 —

Бу оят لَا يَضُرُّكُمْ مَنْ ضَلَّ اِذَا اهْتَدَيْتُمْ ва усули Исломиятнинг аҳамиятли бир дастури бўлган اَلرَّاض۪ى بِالضَّرَرِ لَا يُنْظَرُ لَهُ Яъни "Бошқасининг залолати сизнинг ҳидоятингизга зарар этмас. Сизлар кераксиз уларнинг залолатлари ила машғул бўлмаслигингиз керак..." Дастурнинг маъноси: "Зарарга ўзи рози бўлган томон қаралмас. Унга шафқат этиб ачинмас". Модомики бу оят, бу дастур бизни зарарга билиб туриб рози бўлганларга ачинмоқдан ман этмоқда, биз ҳам бутун қувватимиз ва мароқимиз ила вақтимизни қудсий вазифага сарф этишимиз керак. Унинг хорижагиларни фойдасиз билиб, вақтимизни зое этмаслигимиз керак. Чунки қўлимизда нур бор, таёқ йўқдир. Биз тажовуз этолмаймиз. Бизга тажовуз этилса, нур кўрсатамиз. Вазиятимиз бир нави нуроний мудофаадир.

Бу қўшимчанинг ёзилишининг сабабларидан бириси:

Рисола-и Нурнинг бир талабасини тажриба этдим. Ажабо, бу ҳаяжон ҳозирги сиёсатга қарши не фикрдадир дея Бўғозлар ҳақида бошбўғозлиги муносабати ила бир-икки нарса сўрадим. Қарасам, алоқадорона ва билган ҳолда жавоб берди. Қалбан афсус дедим. Бу вазифа-и нурияда зарари бўлажак. Сўнгра шиддат ила танбеҳ бердим. "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" бир дастуримиз бордир. Агар инсонларга ачинаётган бўлсанг, ўтган дастур уларга марҳаматга лаёқатини кетказади. Жаннат одамлар истагани каби, Жаҳаннам ҳам одам истар.

(Бешинчи Шуа яна қисман берган хабарлар тазоҳур этмоқда.)

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ қардошларим

Ҳам буни қатъиян эълон этмоқдаманки: Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Менинг нима ҳаддим борки, соҳиб бўлай. Токи нуқсонларим унга ўтсин. Балки у Нурнинг нуқсонли бир ходими ва у олмос мужавҳарот дўконининг бир даллолиман. Менинг чалкаш вазиятим унга ўтолмас, унга тегилолмас. Зотан Рисола-и Нур бизга берган даср ҳам ҳақиқати ихлос ва тарки аноният ва доимо ўзини нуқсонли билмоқ ва худфурушлик этмасликдир. Ўзимизни эмас, Рисола-и Нурнинг маънавий шахсини иймон аҳлига кўрсатмоқдамиз. Бизлар нуқсонимизни кўрганга ва бизга билдирганга, фақат ҳақиқат бўлмоқ шарти ила, миннатдор бўламиз. Аллоҳ рози бўлсин деймиз. Бўйнимизда бир чаён бўлса, чақмасдан отилса, қандай мамнун бўламиз. Нуқсонимизни, фақат ғараз ва ўжарлик бўлмаслик шарти ила ва бидъатларга ва залолатга ёрдам этмаслик қайди ила, қабул этиб миннатдор бўламиз.

— 480 —

Азиз қардошларим. Мудофаатимда уларга жавобан дегандимки: "Улар менга оид эмас. Ва у кароматларга соҳиб бўлмоқ менинг ҳаддим эмас, балки Қуръоннинг маънавий мўъжизасининг тарашшуҳоти ва ёғдуларидирки, ҳақиқий бир тафсири бўлган Рисола-и Нурда кароматлар шаклини олиб, шогирдларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ учун икромоти Илоҳия навидандир. Икромнинг изҳори бир шукрдир, жоиздир, ҳам мақбулдир".

Ҳозир аҳамиятли бир сабабга биноан, бу жавобни бир парча изоҳ этаман ва "Нима учун изоҳ этмоқдаман.. ва нима учун бу нуқтада бу қадар таҳшидот қилмоқдаман..." дея сўралди.

Жавоб: Рисола-и Нурнинг хизмати иймонияда бу замонда минглаб тахриботчиларга муқобил юз минглаб таъмиротчиси бўлиши лозим келаркан, ҳам мен ила лоақал юзлаб котиб ва ёрдамчи бўлишига эҳтиёж бор экан, чекинмоқ ва муносабатдор бўлмаслик эмас, балки миллат ва идорачиларнинг тақдир ила ва ташвиқ ила ёрдам ва муносабатдор бўлиши зарурий экан, ва у хизмати иймония боқий ҳаётга боққани учун, фоний ҳаётнинг машғулиятларига ва фойдаларига таржиҳ этмоқ иймон аҳлига вожиб экан, ўзимни мисол олиб дейманки:

Мени ҳар нарсадан ва алоқадан ва ёрдамчилардан ман этмоқ ила баробар, бизга қарши бўлганлар бутун қувватлари ила дўстларимнинг маънавий қувватларини синдирмоқ, ва мендан ва Рисола-и Нурдан совутмоқ, ва мен каби кекса, хаста, заиф, ғариб, кимсасиз бир бечорага минглаб одамнинг қиладиган вазифасини бошига юкламоқ, ва бу тажрид ва тазйиқлардан, моддий бир хасталик навидан инсонлар ила алоқа ва қўшилишдан чекилишга мажбур бўлмоқ, ҳам шу даража таъсирли бир тарзда халқларни қўрқитмоқки, энг зиёда боғлиқ кўрилган баъзи дўстларни менга салом бермаслик, ҳатто баъзан намозни ҳам тарк этмоқ даражасида қўрқитмоқ ила маънавий қувватларини синдирмоқ жиҳатлари ила ва сабаблари ила ихтиёрим хорижида, бутун у монеъларга қарши Рисола-и Нур шогирдларининг маънавий қувватларини кучлантиришга мадор икромоти Илоҳияни баён этиб, Рисола-и Нур атрофида маънавий бир таҳшидот қилдирмоқ ва Рисола-и Нур ўз-ўзига, бир ўзи, бошқаларига муҳтож бўлмасдан бир қўшин қадар қувватли бўлганини кўрсатмоқ ҳикмати ила бу тур нарсалар менга ёздирилган. Бўлмаса, асло! Ўзимизни сотмоқ ва ёқтирмоқ ва мақтанмоқ, худфурушлик этмоқ эса Рисола-и Нурнинг аҳамиятли бир асоси бўлган ихлос сирини бузмоқдир. Иншааллоҳ, Рисола-и Нур ўз-ўзини ҳам мудофаа этгани, ҳам қийматини тўлиқ кўрсатгани каби, бизни ҳам маънан мудофаа этиб, нуқсонларимизни афв эттиришга васила бўлажакдир.

— 481 —

Азиз қардошларим, Рисола-и Нурнинг зуҳуридан қирқ сана аввал кенг бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ажиб бир тарзда ҳам менда, ҳам бизнинг қишлоқда, ҳам ноҳиямизда тазоҳур этганини ҳозир бир маънавий эслатма ила қатъий қаноатим келган. Шафиқ ва укам Абдулмажид каби эски талабаларимга бу сирни фош этмоқ истардим. Ҳозир Жаноби Ҳақ сизларда кўп Абдулмажидларни ва кўп Абдурраҳмонларни бергани учун, сизга баён этмоқдаман.

Мен ўн ёшда экан, буюк бир ифтихор, ҳатто баъзан мақтанмоқ суратида бир ҳолатим бор эди. Истамаганим ҳолда жуда буюк бир иш ва буюк бир қаҳрамонлик вазиятини кўрсатаётган эдим. Ўз-ўзимга дер эдим: "Сенинг беш пул қийматинг йўқ. Бу мақтанчоқона, хусусан жасоратда жуда ортиқ кўз-кўз қилишинг нима учундир?" Билмас эдим, ҳайрат ичида эдим. Бир икки ойдир у ҳайратга жавоб берилдики: Рисола-и Нур қабл-ал вуқуъ ўзини сездирар эди. Сен оддий ўтин парчаси каби бир уруғ экан, у фирдавс шингилларини феълан ўз молинг каби ҳисси қабл-ал вуқуъ ила ҳис этиб худфурушлик этардинг. Бизнинг "Нурс қишлоғимиз" эса, ҳам эски талабаларим, ҳам ҳамшаҳарларим биладиларки, бизнинг қишлоғимиз фавқулодда кўз-кўз ва жасоратда олдин кўрсатмоқ учун мақтанишни жуда севардилар. Гўё катта бир мамлакатни фатҳ этар каби, қаҳрамонона бир ҳолат олмоқ истар эдилар. Мен ҳам ўзимга, ҳам уларга жуда ҳайрат этардим. Ҳозир ҳақиқий бир эслатма ила билдимки: У маъсум Нурсли инсонлар (Нурс Қишлоғи) Рисола-и Нурнинг нури ила буюк бир ифтихор қозонажак. У вилоятнинг, ноҳиянинг исмини эшитмаган Нурс Қишлоғини аҳамият ила танияжак дея бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила у неъмати Илоҳияга қарши ташаккурларини мақтаниш суратида кўрсатганлар.

— 482 —

Сизни эски талабаларим ва эски биродарларим ва укам ва жияним Абдулмажид ва Абдурраҳмонлар билганимдан, бу маҳрам сирни сизга очдим. Ҳа, "Мен йигирма тўрт соат аввал сезгирлигим ила ва асабимнинг намликдан таъсири ила раҳмат ва ёмғирнинг келишини ҳис этганим каби, айнан шунингдек мен ва қишлоғим ва ноҳиям қирқ тўрт сана аввал Рисола-и Нурдаги раҳмат ёмғирини бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила ҳис этганмиз" демакдир. Умум қардошларимизга ва опа-сингилларимизга салом ва дуо этамиз. Дуоларини сўраймиз.

КАТТА БИР МАҚОМДА БИР ҚЎМОНДОН ВА
АҲАМИЯТЛИ БИР ЗОТНИНГ АҲАМИЯТЛИ
МАКТУБИГА МАЖБУРИЙ БИР ЖАВОБДИР.
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ . السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ

Азиз, сиддиқ қардошим

Жавобан, биз ҳам Рамазонингизни табрик этамиз. Тушларингиз жуда ҳам муборакдирлар. Иншааллоҳ, Жаноби Ҳақ сизни буюк эҳсонларга мазҳар айлаяжак, дея бир ишорадир. Менча бу замонда энг буюк бир эҳсон, бир вазифа иймонини қутқармоқдир, бошқаларнинг иймонига қувват берадиган бир суратда ҳаракат қилмоқдир. Асло, менлик ва ғурурга мадор нарсалардан чекин. Тавозуъ, маҳвият ва тарки аноният бу замонда ҳақиқат аҳлига лозим ва алзамдир. Чунки бу асрда энг буюк таҳлика менликдан ва худфурушликдан келиб чиққанидан, ҳақ ва ҳақиқат аҳли маҳвияткорона доимо нуқсонини кўрмоқ ва нафсини айбламоқ керакдир. Сиз каби, оғир шароит ичида қаҳрамончасига иймонини ва убудиятини муҳофаза этиши буюк бир мақомдир. Сенинг тушларингнинг бир таъбири да, бу нуқтадан сенга хушхабар бермоқдир. Рисола-и Нур парчаларида тариқат ҳақиқатига доир "Талвеҳоти Тисъа" номли рисолани қўлга киритиб боқингиз. Ҳам зотингиз каби метин ва иймонли ва ҳақиқатли зотлар Рисола-и Нур доирасига кирингиз. Чунки бу асрда Рисола-и Нур бутун ҳужумларга қарши мағлуб бўлмади. Энг муаннид душманларига ҳам эркинлигини расман таслим эттирди. Ҳатто икки санадан бери катта идоралар ва адлиялар тадқиқот натижасида Рисола-и Нурнинг эркинлигини тасдиқ ва маҳрам ва ғайри маҳрам бутун парчаларини соҳибларига таслимга қарор бердилар. Рисола-и Нурнинг маслаги бошқа тариқатлар, маслаклар каби мағлуб бўлмасдан, балки ғалаба этиб жуда кўп муаннидларни иймонга келтириши, жуда кўп ҳодисаларнинг шаҳодати ила, бу асрда бир мўъжиза-и маънавия-и Қуръония бўлганини исбот этар. У доиранинг хорижида, аксарият ила бу мамлакатда ва хусусий ва жузъий ва ёлғиз шахсий хизмат ёки мағлубона парда остида ёки бидъатларга мусомаҳа суратида ёки шарҳлаш ила бир нави тахрифот ичида хизмати диния қилиниши мумкин, дея ҳодисалар бизга қаноат берган.

— 483 —

Модомики сизда буюк бир ҳиммат ва қувватли бир иймон бор, тўлиқ бир ихлос ва тўлиқ бир маҳвият ила, саботкорона Рисола-и Нурга шогирд бўл. Токи минглаб, балки юз минглаб шогирдларнинг ухровий маънавий ширкатларига ҳиссадор бўл. Токи сенинг хайрларинг, яхшиликларинг жузъиётдан чиқиб куллийлашсин. Охиратга тўлиқ фойдали бир тижорат бўлсин.

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ

Жуда муборак, жуда қийматдор, жуда севгили устозимиз ҳазратлари

Алҳамдулиллаҳ, бу сана Испартадаги талабаларингизни дунёвий машғулиятлар янада кўп ғафлатга тиқмади. Хизмати Нуриядаги ғайратларимиз жиддий бир суратда давом этмоқда. Ҳар биримизнинг қалбларимиздаги Нурга қарши инжизоб сиймоларимизда ўқилмоқда. Худди бу талабаларингиз қалблари севинч ила тўладир. Ҳа севгили Устозимиз, бутун талабаларингиз ҳаммалари бирдан дейдилар: Лаёқатсизлигимиз, ҳечлигимиз ила баробар тоза бир қалб ила ишлаттирилганимиз бу хизмати Нурияда бадиъ бир Устозга ҳам талаба, ҳам котиб, ҳам мухотоб, ҳам ношир, ҳам мужоҳид, ҳам халққа насиҳатгўй, ҳам Ҳаққа обид бўлмоқ каби жаҳонқиймат гўзалликларининг ҳаммасини бирдан бизга берган Ҳазрати Аллоҳга нақадар шукр этсак оздир. Ва бу қилмоқ истаганимиз шукрлар ҳам, Холиқимизнинг фазли ила қалбимизга келган бир эҳсон бўлганини эслатган биз талабаларингизнинг қалбларини сурур ва севинч тўлдиради. Маъсум Нурсликларнинг Устозимизнинг кичиклигида ўтказган ҳаётларининг муташаккирона бир тарзи ҳол ва атворимизда ўқинмоқда. Ҳудутсиз шукрлар, ниҳоясиз санолар бўлсин у Зоти Зулжалолгаки, бизларни жаҳли мутлақ дараларидан, исён ва куфрон ботқоқликларидан лутф ва карами ила чиқариб, кўзларни қамаштирган энг порлоқ бир нурга талаба этгандир.

— 484 —

Агар севгили устозимиз "Иқтирон" таъбир этилган икки неъматнинг баробар келганини ҳали аввалдан бизга изоҳ этмасайди, кўп миннатдорликларимизни қалбларимизга таржимон бўлган қаламларимиздан ўқир эдилар.

Ҳа севгили Устозимиз, биз ўзимизга қарамоқдамиз, Рисола-и Нурга мухотоб бўлолмаётирмиз. Бунга қарамасдан, эҳтиёж шиддатланган сари, Холиқи Раҳиймнинг марҳаматли тажаллийларини мушоҳада этмоқдамиз. Қалби Устоз порлоқ бир ойна, бир мазҳар, бир маъкас. Лисони Устоз олий бир мубаллиғ, бир муаллим, бир муршид. Ҳоли Устоз тажассум этган энг чиройли бир ўрнак, бир намуна, бир мисол бўлади. Башар тоифаларининг эҳтиёжлари ёзилмоқда, кўрсатилмоқда. Хуллас, етти санадан бери оташ сочган золим башарнинг ҳоли бугун янада кўп истиробли бир ҳолга кирган ҳособланади. Ҳар бир идрок соҳиби, ажабо эртага нима бўлажак ўйлови ила қулоқларини радиоларнинг оғизларига қўйганлар, ҳайратда турмоқдалар. Шарқда Японларнинг мағлуб бўлиши ила, дунёнинг ярашишу саломатга ва амният ва қўрқувсизликка қовушиши кутиларкан, дажжолона бир ҳаракат Шимолда ўзини кўрсатгани кўрилмоқда. Шу вазият ҳаркасни ҳаяжонга, андишага чорламоқда. Истиқбол зулматларга кетган ўйлови ила, мароқ ила радиоларни таъқибга югуртиради. Лиллаҳилҳамд Рисола-и Нур олий баёноти ила руҳларимизни таскин этмоқда. Ҳақиқий дасрлари ила қалбларимизни қондирмоқда. Хуллас, бу кунда майдонга чиққан бу даҳшатли жараённи фақат ва фақат Насронийлик оламининг Мусулмонлик ила иттиҳоди, яъни Инжил Қуръон ила иттиҳод этиб ва Қуръонга тобе бўлиши натижаси қўлга киритилажак самовий бир қувват ила мағлуб этилиши ишора этмоқдаки, Ҳазрати Исо Алайҳиссаломнинг ҳам келишига интизор этмоқ замонининг келганини ишорий маъно ила эслатмоқда. Эшитилишича, бугунги Америка оламнинг ҳар тарафига тадқиқот учун юборган тўрт ҳайъатдан бирисини бу кунги башариятнинг саодатини таъмин этадиган салим бир дин қидиришга маъмур этгандир. Бу эса, мужаддидлигини маҳкама лисони ила ҳар тарафга эълон этган Рисола-и Нур бу истиробли, паришон башариятнинг энг буюк бир саодати бўлишига иймонимиз жуда қувватлидир.

— 485 —

Севгили Устозимиз бошимизда ва энг олий ҳақиқатларни ташиган ва Қуръоннинг энг юксак ва муборак тафсири бўлган Рисола-и Нур қўлимизда бўлганча, севинчларимиз ҳад ва ҳудудга олинмас.

Хуллас, бу ҳақиқатларнинг ҳар бир жузи фаолият соҳасига чиқса, ҳар тарафда мароқ ила, завқ ила ўзини ўқиттиради. Бунга яққол далиллар жуда кўп бор. Хусусан, инкори ҳашр мафкурасини мағлуб этган "Ўнинчи Сўз" чоп этилган нусхалари, ва айниқса яширин чоп этилгани ҳолда ўзини эркин ўқитган ва иймонни қувватлашда жуда юксак ҳориқоларни ташиган "Оят-ул Кубро" рисолалари, ва инкори улуҳият мафкурасини зиру-забар этган Куллиёти Нур "Ҳужжат-ул Балиға" ва "Мева" каби парчалари майдонда... Иншааллоҳ, Қуръоннинг атрофига ўралмоқ истанилган иймонсизликнинг марҳаматсиз деворини Рисола-и Нур тубидан олиб ташлайди, иймонсизликнинг марҳаматсиз оташини сўндириб, оби ҳаёт бахш этган шароби кавсарини бутун дунёга ишончли иймон бермоқ ила ичиради.

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Талабангиз

ХУСРАВ

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ
السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَائِمًا

Азиз, сиддиқ қардошларим

Сизнинг байрамларингизни такрор бетакрор табрик этамиз. Ғоят аҳамиятли икки масалани сизларга заковатингизга эътимодан, Рисола-и Нурда бўлак-бўлак парчалари бўлишларига биноан ғоят мухтасар гапираман.

Биринчиси: Рисола-и Нурнинг ҳақиқий ва ҳақиқатли бир шогирди бўлган ва Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг котиби бу дафа ёзган мактубида ҳаддимдан минг даража зиёда ҳусни зонига таянган ҳолда, бир ҳақиқат сўрамоқда. Рисола-и Нур маънавий шахсининг ғоят аҳамиятли ва қудсий вазифасини, ва хилофати нубувватнинг ҳам ғоят улвий вазифаларидан бир вазифасини менинг оддий шахсимда, Устози нуқтасидан бир жилвасини кўрганидан, менга у хилофати маънавиянинг бир мазҳари назари ила боқмоқ истайди.

— 486 —

Биринчидан: Боқий бир ҳақиқат фоний шахсиятлар устига бино этилмас. Этилса, ҳақиқатга зулмдир. Ҳар жиҳат ила камолда ва давомда бўлган бир вазифа чиришга ва чиритилишга маъруз ва мубтало шахсиятлар ила боғланмас. Боғланса, вазифага аҳамиятли зарардир.

Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг тазоҳури ёлғиз таржимонининг фикри ила ва ёхуд унинг маънавий эҳтиёж лисони ила Қуръондан келган ёлғиз у таржимоннинг истеъдодига боққан файзлар эмас, балки у таржимоннинг мухотоблари ва дарси Қуръонда дўстлари бўлган холис ва метин ва содиқ зотларнинг у файзларни руҳан исташлари, ва қабул ва тасдиқ ва татбиқ этишлари каби кўп жиҳатлар ила у таржимоннинг истеъдодидан кўп зиёда у Нурларнинг зуҳурига мадор бўлганлари каби, Рисола-и Нурнинг ва шогирдларининг маънавий шахсининг ҳақиқатини улар ташкил этмоқдалар. Таржимонининг ҳам ичида бир ҳиссаси бор. Агар ихлоссизлик ила бузмаса, бир такаддум шарафи бўлиши мумкин.

— 487 —

Учинчиси: Бу замон жамоат замонидир. Фардий шахсларнинг даҳоси нақадар ҳориқо ҳам бўлсалар, жамоатнинг маънавий шахсидан келган даҳосига қарши мағлуб бўлиши мумкин. Шунинг учун, у муборак қардошимнинг ёзгани каби, Ислом оламини бир жиҳатда нурлантиражак ва қудсий бир даҳонинг нурлари бўлган бир вазифа-и иймония бечора, заиф, мағлуб, ҳадсиз душманларни ва уни хоинлик ила, ҳақорат ила чиритишга уринган муаннид душманлари бўлган бир шахсга юкланмас. Юкланса, у нуқсонли шахс хоинлик зарбалари ила душманлари тарафидан силкинса, у юк тушар, тарқалар.

Тўртинчидан: Эски замондан бери кўп зотлар устозини ёки муршидини ёки муаллимини ёки раисини шахсий қийматларидан кўп ортиқ ҳусни зон этишлари, дарсидан ва иршодидан истифодага васила бўлиши нуқтасида у жуда ортиқ ҳусни зонлар бир даража қабул этилган. Ҳақиқатга зиддир дея танқид этилмасди. Фақат ҳозир Рисола-и Нур шогирдларига лойиқ бир устозга мувофиқ улвий мартаба ва фазилатни бечора, нуқсонли бу шахсимда қабул этганлари сабаби ила ғайрат ва шавқлари ила ишлашлари, бу нуқтада ҳаддимдан зиёда ҳусни зонларни қабул этиши мумкин. Фақат Рисола-и Нурнинг маънавий шахсининг моли бўлиб қўлимда турмоқда дея билмоқ керакдир. Фақат бошда зиндиқлар ва залолат аҳли ва сиёсат аҳли ва ғафлат аҳли, ҳатто тоза қалбли диёнат аҳли шахсга ортиқча аҳамият берганлари жиҳатда ҳақсизлар, у шахсни чиритмоқ ила ҳақиқатларга зарба урмоқ, ва у Нурларга мен каби бир бечорани маъдан деб ўйлаб, бутун қувватлари ила мени чиритиб, у нурларни сўндиришга ва соф қалблиларни ҳам ишонтиришга уринмоқдалар. Жумладан, Иккинчи Масалада бир ҳодиса бу ҳақиқатни кўрсатмоқда.

Иккинчи Масала: Байрамнинг иккинчи кунида, танаффус учун қирларга чиққаним замон, аҳамиятли бир маъмур тарафидан беш жиҳат ила қонунсиз бир тааррузга маъруз қолдим. Жаноби Ҳақ раҳмат ва карами ила белимга, бошимга юкланган Рисола-и Нур парчаларини ва руҳимга ва қалбимга юкланган шогирдларининг ҳайсият ва иззат ва роҳатларини муҳофаза учун, фавқулодда бир таҳаммул ва сабр эҳсон айлади. Бўлмаса, бир режа натижасида мени ҳиддатга келтириб, Рисола-и Нурнинг, бохусус Оят-ул Кубронинг футуҳотига қарши бир парда тортмоқ бўлгани таҳаққуқ этди. Асло, асло ҳеч хафа бўлмангиз, мароқ этмангиз, ҳам ташвишланмангиз, ҳам менга ачинмангиз. Шаксиз-шубҳасиз инояти Илоҳия парда остида бизни муҳофаза этмоқ ила عَسٰٓى اَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ оятига мазҳар этсин. Уларнинг у режалари ҳам яна натижасиз қолди. Фақат бу вилоятда, тўғридан-тўғрига буюк бир мақомдан қувват олиб шахсим ила овора бўлганлар бор. Агар мумкин бўлса, бу ернинг ҳавосига ҳеч ўрганолмаганимни васила этиб, муносиб бир ерга кўчирилишимни, Денгизли маҳкамасини ва Анқара Темйиз Маҳкамаларини восита қилиб ҳаракат қилмоқ лозим келади. Мен ўзим қилолмаганим учун, мендан менга янада зиёда алоқадор Денгизли дўстлари ташаббус этсалар яхши бўлар. Ҳеч бўлмаса у ернинг қамоғига яна бир баҳона ила мени олсинлар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ, саботкор, мухлис қардошларим

— 488 —

Ҳам моддий, ҳам маънавий, ҳам нафсим, ҳам мен билан муносабатдор бўлганлар ғоят аҳамиятли мендан савол сўрамоқдаларки: "Нима учун ҳаркасга мухолиф бўлиб, ҳеч кишининг қилмагани каби, сенга ёрдам этадиган жуда аҳамиятли қувватларга қарамаётирсан? Истиғно кўрсатмоқдасан? Ва ҳаркас муштоқ ва толиб бўлган ва Рисола-и Нурнинг интишорига, футуҳотига кўп хизмат этишига у Рисола-и Нур шогирдларининг хослари иттифоқда бўлганлари ва сендан қабул этганлари буюк мақомларни қабул этмаётирсан? Шиддат ила чекинмоқдасан?"

Жавоб: Бу замонда иймон аҳли шундай бир ҳақиқатга муҳтождирларки, коинотда ҳеч бир нарсага восита ва тобе ва зинапоя бўлолмас. Ва ҳеч бир ғараз ва мақсад уни кирлатолмас. Ва ҳеч бир шубҳа ва фалсафа уни мағлуб этолмас бир тарзда иймон ҳақиқатларини дарс берсин. Умум иймон аҳлининг минг санадан бери тўпланган залолатларнинг ҳужумига қарши иймонлари муҳофаза этилсин.

Хуллас, бу нуқта учундирки, доҳилий ва хорижий ёрдамчиларга ва аҳамиятли қувватларига Рисола-и Нур аҳамият бермайди, уларни қидириб тобе бўлмайди.. токи иймон аҳли авомининг назарида дунёвий ҳаётнинг баъзи ғояларига зинапоя бўлмасин. Ва тўғридан тўғрига боқий ҳаётдан бошқа ҳеч бир нарсага восита бўлолмаганидан, фавқулодда қуввати ва ҳақиқати ҳужум этган шубҳаларни ва иккиланишларни изола айласин.

Аммо, маънавий ва мақбул ва зарарсиз ва бутун ҳақиқат аҳлининг истаганлари нуроний мақомлар ва ухровий рутбалардан, холис қардошларимиздан ҳусни зон ила берилган ва ихлосингизга зарар келмагани ҳолда агар қабул этсанг, рад этилмайдиган даражада исботлар, ҳужжатлар бўлгани ҳолда, сен тавозуъ ва маҳвият ила эмас, балки шиддат ва ҳиддат ила ва у мақомни сенга берган қардошларингнинг хотирини синдирмоқ ила у рутбалардан ва мақомлардан қочмоқдасан?

Жавоб: Қандайки ҳамият аҳли бир инсон дўстларнинг ҳаётини қутқармоқ учун ўзини фидо этар. Худди шунинг каби, иймон аҳлининг абадий ҳаётларини таҳликали душманлардан муҳофаза этмоқ учун, керак бўлса (ҳам керакдир) ўзим, ёлғиз лойиқ бўлмаганим у мақомларни эмас, балки ҳақиқий абадий ҳаётнинг мақомларини ҳам фидо этишга Рисола-и Нурдан олганим шафқат дарси жиҳати ила тарк этаман. Ҳа, ҳар вақт, хусусан бу замонда ва айниқса залолатдан келган умумий ғафлатда, сиёсат ва фалсафанинг ғалабасида, ва аноният ва худфурушликнинг ҳаяжонли асрида буюк мақомлар ҳар нарсани ўзига тобе ва зинапоя қилар. Ҳатто дунёвий мақомлар учун ҳам муқаддасотини восита қилар. Маънавий мақомлар бўлса, янада зиёда восита этар. Умумнинг назарида ўзини муҳофаза этмоқ ва у мақомларга ўзини яраштирмоқ учун баъзи қудсий хизматларини ва ҳақиқатларни зинапоя ва васила қилади дея айблов остида қолиб, нашр этган ҳақиқатлари ҳам шубҳалар ила ривожи задаланар. Шахсга, мақомга фойдаси бир бўлса, ривожсизлик ила умумга зарари мингдир.

— 489 —

Ал-ҳосил: Ҳақиқати ихлос мен учун шону-шарафга ва моддий ва маънавий рутбаларга васила бўла оладиган нарсалардан мени ман этади. Хизмати нурияга, гарчи буюк зарар бўлар, фақат каммият кайфиятга нисбатан аҳамиятсиз бўлганидан, холис бир ходим бўлиб, ҳақиқати ихлос ила, ҳамма нарсадан устун ҳақоиқи иймонияни ўн одамга дарс бермоқ буюк бир қутбият ила минглаб одамни иршод этмоқдан янада аҳамиятли кўрмоқдаман. Чунки у ўн одам тўлиқ у ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун кўрганларидан сабот этиб, у уруғлар ҳукмида бўлган қалблари биттадан дарахт бўлишлари мумкин. Фақат у минглаб одам дунёдан ва фалсафадан келган шубҳалар ва васвасалар ила у қутбнинг дарсларини, "Хусусий мақомидан ва хусусий ҳиссиётидан келади" назари ила боқиб, мағлуб бўлиб тарқатила оларлар дея, хизматкорликни мақомларга таржиҳ этмоқдаман. Ҳатто бу дафа менга беш жиҳат ила қонунсиз, байрамда, душманларимнинг режаси ила менга хоинлик этган у маълум одамга ҳозирча бир бало келмасин дея хавотирландим. Чунки масала дабдабаланганлиги учун, тўғридан-тўғрига оддий халқ табақаси менга мақом бериб ҳориқо бир каромат деб ўйла оларлар дея, дедим: "Ё Рабби, буни ислоҳ эт ёки жазосини бер. Фақат бундай кароматворий бир суратда бўлмасин". Бу муносабат ила бир нарсани баён этаман. Шундайки:

Бу дафа маҳкамадан менга таслим қилинган талабаларнинг мактублари ичида кўп имзолар устида бўлган бир мактуб кўрдим, балки Иловаларга кирган. Рисола-и Нурнинг шогирдларининг маишат жиҳатидаги баракотига ва баъзиларнинг таъзирларига доир эди. Бу ерда, айнан Қастамўнудаги таъзир еганлар каби шубҳа қолмаган. Беш одам айнан бу ерда ҳам таъзир едилар.

Саид Нурсий

— 490 —
ИСТАНБУЛДА КОМУНИСТЛАРГА ҚАРШИ ҲОДИСАНИ
КЎРГАН РИСОЛА-И НУР ТАЛАБАЛАРИНИНГ
МАКТУБИДАН БИР ПАРЧА
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз қардошларим,

لَهُ الْحَمْدُ وَ الْمِنَّةُ кеча Нурнинг маънавий бир футуҳоти бутун азамат ва даҳшати ила Истанбулда кўрилди. Куфри мутлақни дунёга, хусусан Ислом оламига ерлаштирмоқ истаган бир жамият ва уларнинг фикрларини нашр этган ва қилишга ташвиқ этган бир-икки газета матбуоти ва кутубхонаси тор-мор қилиниб, динсиз қилдик, комунист қилдик деб ўйланган ёшлар ва мактаблиларнинг оғзи ила ва ҳаракатлари ила ва феъллари ила норозилик кўрсатилди. Қаҳр бўлсин комунистлик дея баддуо этилди. Бу жамиятнинг минглаб лира моддий, миллионлаб лира эса маънавий зарари бўлди.

Эй Нурчилар! Ҳозир моддий имкон ҳосил бўлмаётир дея ранжимангиз! Нурнинг футуҳоти кенг бир соҳада давом этмоқда. Куллий бир муваффақият ҳосил бўлмоқда.

هٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبّ۪ى
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Бир неча ойдан бери менга қарши ўгирилган дасисалари майдонга чиқди. Ҳифзи Илоҳий ила у мусибат йигирмадан бирга тушди. Бўш вақтимда масжидга кетаётган эдим. Хабарим бўлмасдан, талабалар мени совуқ емасин дея хонада бир кулбача қилган эдилар. Мен ҳам тўрт-беш кундир ўз-ўзимга қарор бердим, ортиқ бормайман. У маълум зобит одам восита бўлиб кулбачани олиб ташладилар, менга ҳам расман таблиғ этдиларки, ортиқ масжидга кетмаяжаксан! Фақат, чумолини фил қилиб бир ҳаяжон бердилар. Ҳеч бир аҳамияти йўқ, ҳеч ҳам мароқ этмангиз. Тахминимча, ҳар тарафда ҳаддимдан жуда ортиқ омманинг эътиборини синдирмоқ учун менга бундай баъзи баҳоналар ила хоинлик этмоқдалар. Эски замонимни ўйлаб гўё таҳаммул этмайман. Ҳолбуки, Рисола-и Нурнинг саломат ва интишорига зарар келмаслик шарти ила, ҳар кун минг хоинлик ва исканжалар ҳам келса, Аллоҳга шукр этаман. Мен аҳамият бермаганим каби, бу ердаги талабалар ҳам ҳеч тебранмаётирлар. Кўпдан бери кутганимиз бу ҳодиса ҳам инояти Илоҳия ила енгил ўтди.

— 491 —

Умум қардошларимга бир-бир салом ва дуо этамиз.

Саид Нурсий

НУР ТАЛАБАЛАРИНИ РИСОЛА-И НУРДАН ТОРТМОҚ
ИСТАГАНЛАРНИНГ ДАСИСАЛАРИНИ БАЁН ЭТИБ, УНДАЙЛАРГА
ҚАЙ ШАКЛДА ЖАВОБ БЕРИЛИШИ ҲАҚИДА
УСТОЗНИНГ ХУЛОСАЛИ БИР МАКТУБИ
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Ғоят аҳамиятли бир масалани (бундан аввал сизга ижмолан баён этган масалани) такрор сизга айтишимга қувватли, маънавий бир эслатма олдим. Шундайки:

Парда остидаги душманимиз мунофиқлар, ҳозирга қадар қилганлари каби, адлияни ва сиёсат ва идорани зоҳирий динсизликка восита этиб, бизга ҳужумлари натижасиз қолгани; ва Рисола-и Нурнинг футуҳотига манфаати бўлган эски режаларини ташлаб, янада мунофиқона ва шайтонни ҳам ҳайратда қолдирадиган бир режа ўгирдикларига доир бу ерларда аломатлари кўринди. У режаларнинг энг муҳим бир асоси хос, саботкор қардошларимизни совутмоқ, сустлик бермоқ, мумкин бўлса Рисола-и Нурдан воз кечирмоқдир. Бу нуқтада шу қадар ажиб ёлғонларни ва дасисаларни истеъмол этадиларки, Испарта ва атрофи, гул ва нур фабрикасининг қаҳрамон шогирдлари каби, пўлат ва темир каби бир сабот ва садоқат ва матонат лозимки таяна олсин. Баъзан эса дўст суратида кириб, қўрқитмоқ мумкин бўлса, чумолини фил қилиб ваҳима бермоқдалар. "Омон, омон! Саидга яқинлашмангиз! Ҳукумат таъқиб этмоқда" дея заифларни воз кечиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳатто баъзи ёш талабаларга ҳавасотларини қўзғамоқ учун баъзи ёш қизларни йўлиқтирмоқдалар. Ҳатто Рисола-и Нур рукнларига қарши ҳам менинг шахсимнинг нуқсонларини, чириклигини кўрсатиб, зоҳиран диндор бидъат аҳлидан баъзи шуҳратли зотларни кўрсатиб; "Биз ҳам мусулмонмиз, дин ёлғиз Саиднинг маслагига махсус эмас" деб, бизга қарши парда остида жабҳа олган зиндиқларга ва анархистлик ҳисобига у софдил диёнат аҳли ва домлаларни восита этиб истеъмол этмоқдалар. Иншааллоҳ буларнинг бу режалари ҳам натижасиз қолажак. Бундай ҳарифларга дейсиз:

— 492 —

"Биз Рисола-и Нурнинг шогирдларимиз. Саид ҳам биз каби бир шогирддир. Рисола-и Нурнинг манбаи, маъдани, асоси ҳам Қуръондир. Йигирма санадир ўхшовсиз тадқиқлар ва таъқиблар ила баробар, қийматини ва ғалабасини энг муаннид душманга ҳам исбот этгандир. Унинг таржимони ва бир хизматкори бўлган Саид не ҳолда бўлса бўлсин, ҳатто Саид ҳам, Аллоҳ сақласин, Рисола-и Нурга қарши қайтса, бизнинг садоқатимиз ва алоқамизни иншааллоҳ тебратмаяжак деб", у эшикни ёпарсиз. Фақат, мумкин бўлгани қадар Рисола-и Нур ила машғул бўлмоқ, қўлидан келса ёзмоқ, ва муболағали ташвиқотларга ҳеч аҳамият бермаслик, ва эскиси каби тўлиқ эҳтиёт этмоқ керакдир.

Умум қардошларимизга бир-бир салом ва дуо этамиз.

Саид Нурсий

Бу ватандаги миллатнинг энг буюк қуввати бўлган Ислом оламининг таважжуҳини ва ҳамиятини ва ухувватини синдирмоқ ва нафрат бердирмоқ учун сиёсатни динсизликка восита этиб, парда остида куфри мутлақни ерлаштирмоқ истаганлар ҳукуматни алдаб ва адлияни икки мартадир адаштириб, дер: "Рисола-и Нур шогирдлари динни сиёсатга восита этар, амниятга зарар бермоқ эҳтимоли бор". Ҳолбуки, бу мамлакатга моддий ва маънавий баракоти ва фавқулодда хизмати ва умум Ислом оламига тааллуқ этадиган ҳақиқатларни жамлаган бўлгани ўттиз уч Қуръон оятларининг ишоралари ила ва Имом Алининг (Р.А.) уч ғайбий каромати ила ва Ғавси Аъзамнинг қатъий хабари ила таҳаққуқ этган Рисола-и Нурнинг сиёсат ила алоқаси йўқдир. Фақат куфри мутлақни синдиргани учун, куфри мутлақнинг ости бўлган анархистлик ва усти бўлган истибдоди мутлақни асоси ила бузар, рад этар. Амниятни ва осойишни ва ҳурриятни ва адолатни таъмин этар. Рисола-и Нурга, ортиқ ватанга, идорага зарари тегилмоқ баҳонаси ила тажовуз этилмас. Ортиқ ҳеч кимни у баҳона ила ишонтира олмаслар. Фақат жабҳани ўзгартириб, дин пардаси остида баъзи софдил домлаларни ёки бидъат тарафдорларини ёки анониятли сўфий-машраблиларни баъзи айёрликлар ила Рисола-и Нурга қарши икки сана аввал Истанбулда ва Денгизли атрофида бўлгани каби истеъмол этишга мунофиқлар балки уринажаклар. Иншааллоҳ, муваффақ бўлолмаслар.

— 493 —

"Рисола-и Нур бу муборак ватаннинг маънавий бир халоскори бўлмоқ жиҳати ила, ҳозир икки даҳшатли маънавий балони даф этмоқ учун матбуот олами ила кўринишни бошламоқ, дарс бермоқ замони келди ёки келажак кабидир деб ўйлайман.

У даҳшатли балодан бириси: Насроний динини мағлуб этган ва анархистликни етиштирган, шимолда чиққан даҳшатли динсизлик жараёнининг бу ватанни маънавий истилосига муқобил Рисола-ин Нур садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний вазифасини қила олар.

Иккинчиси: Ислом Оламининг бу муборак ватаннинг аҳолисига қарши жуда шиддатли эътироз ва айбловларини изола этмоқ учун матбуот лисони ила гапирмоқ лозим келган, дея қалбимга эслатилди.

{(Ҳошия1) Хуллас, бу ҳақиқат Рисола-и Нурнинг бу мактубнинг ёзилишидан ўн сана сўнгра Анқарада матбуотларда чоп этилиши ила таҳаққуқ этгандир.}

Мен дунёнинг ҳолини билмайман, фақат Оврупада истилокорона ҳукм этган ва самовий динларга таянмаган бу даҳшатли жараённинг истилосига қарши Рисола-и Нур ҳақиқатлари бир қалъа бўлгани каби, Ислом оламининг ва Осиё қитъасининг ҳозирги замондаги эътироз ва айбловини изола ва эскидаги муҳаббат ва ухувватини қайтаришга васила бўлган бир Қуръон мўъжизасидир. Бу ватаннинг, бу миллатнинг ватанпарвар сиёсатчилари тезлик ила Рисола-и Нурни чоп эттириб расмий нашр этишлари лозимдирки, бу икки балога қарши қалқон бўлсинлар".

{(Ҳошия2) Бу дунё доирасидаги буюк шарафга ва энг муаззам Исломий хизматга фақат янги ҳукумат мазҳар бўла олган. Ва буюк бир тушуниш кўрсатиб, Рисола-и Нурнинг матбуотларда 1956 санасида босилишига сабаб бўлмоқ ила, Исломият Миллатининг буюк бир таважжуҳини қозонмоқ ила, қувватини жуда кўп орттирмоқ муваффақиятини қўлга киргизгандир.}

Саид Нурсий

— 494 —
БИРДАН ЭСЛАТИЛДИ. ҚАЛАМГА ОЛИШГА МАЖБУР БЎЛДИМ
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Қардошларим,

Ҳозир тўлиқ таҳаққуқ этдики, расман менга хоинлик ва ҳақорат этмоқ, унинг ила омманинг эътиборини ҳақимда синдирмоқ учун яширин бир тадбир қурилган. Менинг бутун дўстларимни парда остида совутмоқ ва қўрқитишга уринмоқдалар. Ҳолбуки "Ғайбий Тасдиқ Муҳри" уларнинг бутун ташвиқотларини зиру-забар этмоқда. Гарчи бундай динсизлик ҳисобига менга бўлган ҳақорат бир даража мени сиқмоқда, эски Саиддан қолган баъзи томирларимга тегилмоқда. Фақат Рисола-и Нурнинг ҳориқо футуҳоти ва шогирдларининг ҳақиқат аҳли назарида ва руҳоний ва малоикалар ёнида ҳурмат ва марҳамат ила қаршиланишлари менинг шахсимга келган хоинлик ва ҳақоратларнинг чивин қаноти қадар аҳамияти қолмас. У бадбахт хоинлар диндорлик жиҳати ила дин аҳли ва дин аҳли олимларининг ҳурматини синдирмоқ динга бир хоинлик бўлиш жиҳатида, руҳоний ва малоикаларнинг ва иймон аҳли ва ҳақиқат аҳлининг назарида малъун бўлгани каби, мингдан фақат бир-икки бебошнинг ёки зиндиқнинг офаринини қозонарлар. У бадбахтлар менга ҳақорат этмоқ ила гўё Рисола-и Нурнинг нуфузини синдирмоқда, шахсимни манба ўйлаб, мени чиритмоқ ила Рисола-и Нур сукут этажак каби аҳмоқона бир ўйлов ила шахсимга тажовуз бўлмоқда.

Мен ҳам дейман: Эй менга динсизлик ҳисобига хоинлик ва ҳақорат этган бадбахтлар! Қатъиян сизга хабар бермоқдаман. Яқинда тавба этмаслик шарти ила, ҳеч халос чораси йўқки, ажал жаллоди ила сен иъдоми абадий ила ўлим дорёғочи ила осилажаксан! Ёмонлик ила тўла руҳинг ҳам абадий бир ҳибси мунфаридда маҳкум бўлмоқ ила баробар, иймон аҳли ва руҳонийларнинг нафрат ва лаънатини қозонажаксан! Тавба этмаслик шарти ила, менинг интиқомим сендан жуда ҳаддан ортиқ бир суратда олинмоқда билганимдан, ҳиддат эмас, ҳатто сенга ачинмоқдаман!..

— 495 —

Аммо Рисола-и Нурнинг, сен каби чивинлар қадар аҳамияти бўлмаганларнинг парда тортиши зарра қадар нуфузини синдиролмас. Юз минглаб одам унинг ила иймонларини қутқарганлари учун, руҳу жон ила ҳурмат ва парастиш этарлар. Аммо шахсимнинг истироби эса қатъиян сизга хабар бермоқдаманки, бир-икки дақиқа асабиятли бир истиробимга муқобил бирдан бундай бир тасалли топмоқдаманки, минг даража сизларнинг ҳақорат ва хоинлигингиз зиёдалашса, у тасаллини синдиролмас. Чунки Рисола-и Нурнинг қатъий кашфи ила динсизлик ҳисобига бизга ҳужум этганлар абадий азоблар ва ҳибси мунфаридда иъдоми абадий ила хоинлигини кўрганлари каби, Рисола-и Нур ила иймонини қутқарган шогирдлари ўлим ила эркинлик рухсатномаси ва абадий саодат васиқасини олиб, абадий бир ҳурмат ва марҳамат ва икромга мазҳар бўлишларини файласуфларни сустирган минглаб ҳужжатлар ила баён этганмиз.

Ҳам бу Янги Саид Эски Саид каби ўзига ҳурмат ва таважжуҳ қозонмоқ ва шону-шараф топмоқ, қатъиян унга қаршидир, қабул этмас. Шунинг учун, йигирма санадир инзивони таржиҳ этган.

Агар осойиш ва идора ҳисобига нуфузини синдирмоқ ва умумнинг назарида чиритмоқ учун қилаётган бўлсангиз, жуда катта бир хато қилмоқдасиз... Икки сана уч маҳкама йигирма саналик ҳаётимнинг бир юз йигирма асарида, бир юз йигирма минг Рисола-и Нур шогирдларидан ихтилолга сабаб ва масъулиятга мадор ва ватан ва миллатга қарши ҳеч бир нарса топмаганларига бароатимиз ила ва Рисола-и Нур парчалари бутунининг қайтарилиши ила кўрсатган жиҳат ила қатъиян сизга баён этмоқдаманки, динсизлик ҳисобига бизни эзган сизлар ватан ва миллат ва осойиш ва идорага қарши ва анархистлик фойдасига ва мудҳиш бир ажнабий ҳисобига мени сиқиб, бир ларза чиқариб, у жараённинг мудоҳаласини истамоқдасиз... Шунинг учун бутун хоинлик ва ҳақоратларингизга беш пул қиймат бермайман, осойишни давом эттирмоқ учун сабр ва таҳаммулга қарор бердим. Албатта, дунё доимий бўлмагани каби, ҳодисалари ҳам тўфонли, доимо ўзгарар. Бир неча соат жиноятлар ила дунёвий ва ухровий минглаб заққум ва азоб натижалари бор. У пайт фойдасиз "юз минглаб афсуслар" деяжаксиз! Мен расмий мақомларга ва биз ила тўлиқ алоқадор вазифадорларга ёзганим каби, сиз каби бадбахтларга ҳам дейман: Биз Рисола-и Нур ила бу мамлакатнинг ва истиқболининг энг буюк икки таҳликасини даф этишга ҳаракат қилмоқдамиз.. ва феълан кўп аломатлар ила, ҳатто маҳкамада ҳам қисман исбот этганмиз.

— 496 —

Биринчи Таҳлика: Бу мамлакатда хориждан қувватли бир суратда киришга ҳаракат қилаётган анархистликка қарши тўсиқ чекмоқ.

Иккинчиси: Уч юз эллик миллион мусулмонларнинг нафратларини қардошликка ўгирмоқ ила бу мамлакатнинг энг буюк таянч нуқтасини таъмин этмоқдир.

Афён Амният Мудирига дейманки: Мудир Бей! Дунёда эски замондан бери кўрилмаган бу даража қонунсиз ва маъносиз ва фойдасиз тажовузлар менга келгани ҳолда, нима учун аҳамият бермаётирсиз? Бир мисоли:

Масжидга, бўш вақтда, жамоат хайрига соҳиб бўлмоқ учун, баъзан бир-икки одамдан бошқа ҳеч кимни ёнимга қабул этмаганим ҳолда, расман, "Қатъиян масжидга бормайсиз!" деб бу ғурбатда, хасталик ва кексалик ва фақирлик ичида бу хоинлик қайси қонун иладир? Қайси фойда бор? Хабарим бўлмасдан, масжиднинг холи бир ерида икки-уч тахта, бир шолча ила мени шамоллатмаслик фикри ила бир зот қилган икки кишилик бир саттора юзидан, аҳамиятли бир масала шаклида, ҳам менга, ҳам умум халққа маъносиз хавотир бермоқ қайси қонун иладир? Қайси фойда бор? Сўрамоқдаман.

Менга бу хоинликларни қилганларнинг ҳеч бир баҳоналари йўқдир. Ёлғиз омманинг эътиборини баҳона этиб, бу сургун одамга нима учун ҳурмат кўрсатмоқдасиз? Мен ҳам дейман:

Бутун дўстларим биладиларки, мен шахсимга қарши ҳурматни ва омманинг эътиборини истамайман, рад этаман. Мен ҳаққимда бошқаларнинг ҳусни зонини қабул этмаганим ҳолда, қайси қонун мени масъул этарки, ихтиёрим ва ризом хорижида, бошқасининг ҳусни зони ила менга хоинлик этилмоқда. Фарзи маҳол бўлиб, бу омманинг эътибори ҳақиқат ҳам бўлса, ватанга, миллатга фойдаси бор, зарари бўлмас. Ҳам агар, бир парчасини мен ҳам қабул этсам, бу кексалик, хасталик, фақирлик ва совуқ бир уй ичида, даҳшатли бир ҳибси мунфаридда зарурий хизматларимни қилмоқ учун бир-икки инсоннинг дўстлигини қабул этишлигимда қайси ёмонлик бор? Қайси қонун буни ман этар? Бир-икки ишчи боладан бошқасини мен ила алоқадор эттирмаслик қайси қонун иладир? У ишчи болалар ҳар вақт бўлмагани учун, ўзим ишимни қилолмайман. Бу даҳшатли вазиятни, албатта бу мамлакатда осойиш ва ҳукумат ва идора одамлари назари аҳамиятга олмоқ қарзларидир.

— 497 —

Жиддий равишда алоқадор этар дея сизга баён этмоқдаман.

Амиртоғда бир тажриди мутлақда

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Жуда азиз, сиддиқ, бахтиёр қардошларим

Қизил Русядан чиқиб, қизил оташлар ва қизил учқунлар сочган ва бир-бир дунё шаҳрининг маҳаллаларини ўраган ва у ерларни ёқиб қовурган, баъзи ерларда ҳам мунофиқлик ва бўлиниш оташлари сочиб, қардошига, "Қардошингни ўлдир!" дея бақирган, ва энг ниҳоятда насронийлик оламини ёқиб қовуриб хирмон каби совурдикдан сўнгра Ислом олами маҳалласини ўраган, ва уйимизнинг ичларига учқунлари сачраган, ва жуда катта ва жуда даҳшатли бир бало бўлган комунизм каби азим бир ёнғинга қарши ёнғин ўчирувчи вазифасини бўйнига олган Рисола-и Нур мусулмонларнинг ва башарнинг энг буюк ва ягона паногоҳи ва энг буюк малжаидир.

Эй Фахри Оламнинг кўрсатган тўғри йўлдан адашганлар! Дунёнинг фоний матоларига ғурурланиб тошганлар! Ва эй "Дунёмизга зарари бўлар" қўрқуви ила Нури Қуръондан қочганлар! Куфри мутлақ оташи бизларни ўраган бир замонда фақат ва фақат энг мустаҳкам, энг кучли ва йиқилмас ва тебранмас бир таҳқимот бўлган Рисола-и Нурнинг нуроний қалқонларига илтижо этмоқ ила ва Унинг муқаддас доирасига кирмоқ ила қутулажаксиз... Ва иъдоми абадий деб ўйлаганингиз ўлимни бир боқий ҳаётга алмаштиражаксиз. Ва мана, у нурнинг муборак таржимонининг ва муборак маънавий шахсининг اَجِرْنَا وَ اَجِرْ وَالِدَيْنَا وَ اَجِرْ طَلَبَةَ رَسَٓائِلِ النُّورِ وَوَالِدَيْهِمْ مِنَ النَّارِ ва ўхшаш дуоларининг қабули ила ва шафоати ила ва Рисола-и Нурни давомли ўқимоқ ила мен даҳшатли маънавий хасталиклардан қандай қутулган бўлсам, сизлар ҳам у муборак муқаддас доирага кирганингизда дунёвий ва ухровий дардлардан, оташлардан қутулажак ва бола чақангизнинг бир нави чўпони бўлмоқ сабаби ила у севгилиларингизни ҳам қутқаражаксиз. Ва нурлар ила шуғулланмоқ ила, ҳар бирларингиз моддий ва маънавий саломат ва саодатга ноил бўлажаксиз! Бундай бўлган миллионлаб Нур Талабалари бу ҳақиқатга шоҳиддирлар.

— 498 —

Эй Нурчилар! Аллоҳ сизларга эҳсон этган азалий лутфга қарши сажда-и шукрондан бошингизни кўтармангиз! Кечанинг совуғига аҳамият бермангиз! Сизларга лутфни ҳеч бир хусусда аямаган Рабби Раҳиймга кечанинг бу муборак соатларида туриб вазифа-и шукрни адо этингиз. Ва баъзилар тушган, истиқболни ўйламоқ дарди ила маишатни тебратган ҳодисалар қаршисида титрамангиз.. қўрқмангиз! Нурнинг қудсий каромат ва ёрдамини мушоҳада этинг! Дунё фонийдир. Минглаб сана яшамоқ бўлса, боқий бўлган ухровий ҳаётнинг ёнида йўқ бир нарса даражасидадир. Фақат фоний бўлмоқ ила баробар, боқий ҳаётнинг боқий меваларини берадиган бир экинзоридир, Тўфонларнинг шиддати, ҳавонинг даҳшати сизларни тебратмасин, қўрқитмасин. Бу муборак экинзорга энг муборак ва нуроний ва унумдор ва баракотли бўлган Нур тухумларини экингиз! Зеро, "эккан ўрар" оталаримиздан қолган муборак бир сўздир.

Эй Нурчилар! Дин душманларининг ҳужумларидан қатъиян тебранмангиз.. сустлик қилмангиз.. ишлангиз, ишлангиз, ишлангиз! Ва қатъиян ишонингизки, Нурнинг шафоати, Нурнинг дуоси, Нурнинг ҳиммати сизларни қутқаражакдир!..

Қардошингиз

Мустафо Усмон

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Ўтган қишда менга қарши суиқасдларнинг инояти Илоҳия ила ва дуонгиз ёрдами ила келган сабр ва таҳаммулим натижасида натижасиз қолган режаси жуда кенг бир тарзда бўлганига далил эса, бу яқинда раисжумҳур Афёнда деган, "Бу вилоятда дин жиҳатида бир чалкашлик чиқади деб ўйлардик..."

— 499 —

Демак, яширин комитет мени сиқмоқ ила бир ҳодиса чиқармоқ истаган эдилар. Бир ажнабий мудоҳаласи ҳисобига, ва мусулмонлар ва ватандошлар орасида, бутун-бутун қонунсиз ва кайфий бир тарзда, томиримга шиддат ила тегилган хоинликлар ва машаққатлар ила азоб беришлари уларга дунёда батамом зарардир. Охиратда жаҳаннам ва сақар, ва бизга дунёда мукаммал савоб ва зафар, ва охиратда иншааллоҳ жаннат ва оби кавсарни қозонтирар. Демак бу яширин режани вакиллар ҳайъати ва Бош Вазир ҳис этгандирларки, бу ерларда умум маъмурлар, ҳатто ҳоким ва раис ва зобита мен ила кўришмоқдан қочар, қўрқар эдилар. Мен ҳам ҳайрат этардим. Фақат, қўлимизда ёлғиз Нур бўлганини ва сиёсат таёғи бўлмаганини зарра қадар ақли бўлганлар англадилар. Ғарибдирки, энг зиёда менинг фойдамга ишлаши лозим бўлган баъзи вазифадорлар менга қарши истеъмол этилди ва ишлаттирилди.

Нурчилар жуда эҳтиёт ва диққатли ва босиқ бўлишлари лозимдир. Чунки маънавий тўфонлар бор. Баъзи дассос мунофиқлар ҳар тарафга суқулар. Истибдоди мутлаққа динсизчасига тарафдор экан, ҳуррият фирқасига кирар. Токи уларни бузсин ва сирларини билсин, йўқ этсин.

Ҳам Салоҳиддиннинг Асойи Мусони Америкаликка бериши муносабати ила деймиз: "Миссионерлар ва Насроний руҳонийлари, ҳам Нурчилар жуда диққат этишлари алзамдир. Чунки ҳар ҳолда шимол жараёни Ислом ва Исовий динининг ҳужумига қарши ўзини мудофаа этмоқ фикри ила, Ислом ва миссионерларнинг иттифоқларини бузишга уринажак. Авом табақасига изн берувчи ва закотнинг фарзлиги ва фоизнинг ҳаром бўлиши ила, буржуаларни авомнинг ёрдамига даъват этиши ва зулмдан тортиши жиҳатида мусулмонларни алдатиб, уларга бир имтиёз бериб, бир қисмини ўз тарафига торта олар". Нима бўлганда ҳам, бу дафа сизнинг хотирингиз учун қоидамни буздим, дунёга боқдим.

Саид Нурсий

Бу машаққатли замонда нафсим сабрсизлик ила менга машаққат бераркан, бу ифода уни батамом сустирди, шукр эттирди. Сизга ҳам фойдаси бўлар дея бирга тақдим этилган бу ифода бошимнинг ёнида осилган туради.

1 - Эй нафсим! Етмиш уч сана юздан тўқсон одамдан зиёда завқлардан ҳиссангни олгансан. Ортиқ ҳаққинг қолмади.

— 500 —

2 - Сен оний ва фоний завқларнинг бақосини қидирмоқдасан. Шунинг учун унинг заволи ила йиғлашни бошлайсан. Кўр ҳиссиётинг ила бу хатонгнинг тўлиқ таъзирини ейсан. Бир дақиқа кулишга бадал ўн соат йиғлайсан.

3 - Сенинг бошингга келган зулмлар ва мусибатларнинг остида қадарнинг адолати бор. Инсонлар сен қилмаган бир иш ила сенга зулм этмоқдалар. Фақат қадар сенинг яширин хатоларингга биноан, у мусибат қўли ила сени ҳам тарбия, ҳам хатонгга каффорат этмоқда.

4 - Ҳам юзлаб тажрибанг ила, эй сабрсиз нафсим! Қатъий қаноатинг келганки, зоҳирий мусибатлар остида ва натижасида инояти Илоҳиянинг жуда ширин натижалари бор. عَسٰٓى اَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ Жуда қатъий бир ҳақиқатни дарс бермоқда. У дарсни доимо хотирга келтир. Ҳам фалакнинг чархини айлантирган қонуни Илоҳий сенинг хотиринг учун у жуда кенг қонуни қадарий алмаштирилмас.

5 - مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ اَمِنَ مِنَ الْكَدَرِ Қудсий дастурини ўзингга раҳбар эт! Ҳавасли ақлсиз болалар каби, вақтинчалик, аҳамиятсиз лаззатларнинг орқасида югурма! Ўйлаки, фоний завқлар сенга маънавий аламлар, афсуслар қолдиради. Машаққатлар, аламлар эса, аксинча маънавий лаззатлар ва ухровий савоблар беради. Сен девона бўлмасанг, вақтинчалик лаззатни ёлғиз шукр учун қидира оласан. Зотан лаззатлар шукр учун берилган.

Саид Нурсий
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, муҳтарам қардошим

Аввало: Зотингизнинг бир рисола қадар жомеъ ва узун ва мудаққиқона ҳароратли мактубингизни камоли мароқ ила ўқидим. Олдиндан сизга буни баён этмоқдаманки, Рисола-и Нурнинг устози ва Рисола-и Нурга Жалжалутия қасидасида рамзли ишораси ила жуда кўп алоқадорлик кўрсатган ва менинг ҳақоиқи иймонияда хусусий устозим "Имоми Али"дир (Р.А.) ва

— 501 —
﴿ قُلْ لَٓا اَسْئَلُكُمْ عَلَيْهِ اَجْرًا اِلَّا الْمَوَدَّةَ فِى الْقُرْبٰى ﴾

оятининг очиқ ва аниқ ҳукми ила, Оли Байтнинг муҳаббати Рисола-и Нурда ва маслагимизда бир асосдир. Ва Ваҳҳобийлик томири ҳеч бир жиҳатда Нурнинг ҳақиқий шогирдларида бўлмаслиги лозим келади. Фақат модомики бу замонда зиндиқо ва залолат аҳли ихтилофдан истифода этиб иймон аҳлини адаштириб ва Исломийлик аломатларини бузиб, Қуръон ва иймонга қарши қувватли жараёнлари бор. Албатта бу мудҳиш душманга қарши жузъий тафсилотларга доир ихтилофга сабаб муноқашаларнинг эшигини очмаслик керакдир.

Ҳам ўлган инсонларни ёмонлашга ҳеч лузум йўқ. Улар дори охиратга, жазо ва мукофот жойига кетганлар. Лузумсиз, зарарли, уларнинг нуқсонларини баён этмоқ амр қилинган Оли Байт муҳаббатининг тақозоси эмасдир ва лозим ҳам эмасдир дея Аҳли Суннат Вал Жамоат саҳобалар замонидаги фитналардан баҳс очишни ман этганлар. Чунки Воқеа-и Жамалда Ашара-и Мубашшарадан Зубайр (Р.А.) ва Талҳа (Р.А.) ва Оиша-и Сиддиқа (Р.А.) бўлиши ила, Аҳли Суннат Вал Жамоат у урушни "Ижтиҳод натижаси" деб, "Ҳазрати Али (Р.А.) ҳақли, бошқа тараф ҳақсиз, фақат ижтиҳод натижаси бўлиш жиҳати ила афв этилар" дерлар.

Ҳам Ваҳҳобийлик томири, ҳам ифрот этган Рофизийларнинг мазҳаблари Исломиятга зарар бермасин дея Сиффин Урушидаги бағилардан ҳам баҳс очишни зарарли кўрадилар. Ҳажжожи Золим, Язид ва Валид каби ҳарифларга Калом Илмининг буюк алломаси бўлган Саъдаддийни Тафтазоний "Язидга лаънат жоиздир" деган. Фақат, "Лаънат вожибдир" демаган. Хайрдир ва савоби бордир демаган. Чунки: Ҳам Қуръонни, ҳам пайғамбарни, ҳам бутун саҳобаларнинг қудсий суҳбатларини инкор этган ҳадсиздир. Ҳозир улардан майдонда кезганлар кўпдир. Шаръан бир одам ҳеч малъунларни хотирга келтирмасдан лаънат этмаса, ҳеч бир зарари йўқ. Чунки ёмонлаш ва лаънат мадҳ ва муҳаббат каби эмас. Улар амали солиҳда доҳил бўлолмас. Агар зарари бўлса, янада ёмон.

— 502 —

Хуллас, ҳозир яширин мунофиқлар Ваҳҳобийлик томири ила энг зиёда Исломиятни ва ҳақиқати Қуръонияни муҳофазага маъмур ва мукаллаф бўлган бир қисм домлаларни қўлга киритиб, ҳақиқат аҳлини Алавийликда айбламоқ ила бир-бирига қарши истеъмол этиб, даҳшатли бир зарбани Исломиятга уришга уринганлар майдонда кезмоқдалар. Сен ҳам бир парчасини мактубингда ёзмоқдасан. Ҳатто сен ҳам биласан, менга ва Рисола-и Нурга қарши истеъмол этилган энг таъсирли воситани домлалардан топганлар. Ҳозир Ҳарамайни Шарифайнга ҳукм этган Ваҳҳобийлар ва машҳур даҳшатли доҳийлардан Ибн Таймия ва Ибн-ул Қайюм-ил Жавзийнинг жуда ажиб ва жозибадор асарлари Истанбулда кўпдан бери домлаларнинг қўлига ўтиши ила, хусусан авлиёларга қарши ва бир даража бидъатларга мусоадакор машрабларини ўзларига парда қилмоқ истаган бидъатларга булғанган бир қисм домлалар сизнинг Оли Байт муҳаббатидан келган ва ҳозир изҳори лозим бўлмаган ижтиҳодингизни васила қилиб, ҳам сенга, ҳам Нур шогирдларига зарба ура оларлар. Модомики ёмонламасликда ва такфир этмасликда бир шаръий амр йўқ. Фақат ёмонлашда ва такфирда шаръий ҳукм бор. Ёмонлаш ва такфир агар ҳақсиз бўлса, катта зарари бор. Агар ҳақли бўлса, ҳеч хайр ва савоб йўқ. Чунки такфирга ва ёмонлашга ҳақдор ҳадсиздирлар. Фақат ёмонламасликда, такфир этмасликда ҳеч бир шаръий ҳукм йўқ, ҳеч зарари ҳам йўқ.

Хуллас, бу ҳақиқат учундирки, ҳақиқат аҳли, бошда Тўрт Мазҳаб Имомлари ва Аҳли Байтнинг Ўн Икки Имоми бўлиб, Аҳли Суннатнинг мазкур ҳақиқатга таянган муқаддас қонунни ўзларига раҳбар этиб, мусулмонлар ичида у эски замон фитналаридан баҳс мавзуси ва муноқаша этишни жоиз кўрмаганлар, манфаатсиз, зарари бор деганлар.

— 503 —

Ҳам у урушларда жуда аҳамиятли Саҳобалар, нима бўлганда ҳам икки тарафда бўлганлар. У фитналарни баҳс этишда у ҳақиқий саҳобаларга Талҳа (Р.А.), Зубайр (Р.А.) каби Ашара-и Мубашшарага ҳам тарафгирона бир инкор, бир эътироз қалбга келар. Хато бўлса ҳам, тавба эҳтимоли қувватлидир. У эски замонга кетиб, кераксиз, зарарли, шариат амр этмасдан у аҳволларни тадқиқ этмоқдан кўра ҳозир бу замонда феълан Исломиятга даҳшатли зарбаларни урган ва минглаб лаънатга, нафратга ҳақдор бўлганларга аҳамият бермаслик каби бир ҳолат мўъмин ва мудаққиқ бир зотнинг муқаддас вазифасига мувофиқ келолмас. Ҳатто Сабри ила кичкина муноқашангиз ҳам Рисола-и Нурга, ҳақоиқи иймониянинг интишорига аҳамиятли бир зарар берганини сендан сақламайман. Айни вақтда бу ерда ҳис этдим, мутаассир ва мутааллим бўлдим.

Сўнгра сен каби таҳқиқ аҳли бир олимнинг Рисола-и Нурга у ерликларча аҳамиятли бир хизматга васила бўладиган Сабрининг у ерга келиши, иккингиздан буюк бир хизмати Нурия кутаркан, аксинча уч жиҳат ила Нурга зарар келганини ҳис этдим ва кўрдим. Ажабо, нима учун бу зарар бўлган дея ўйларкан, икки-уч кун сўнгра хабар олдимки, Сабри маъносиз ва лузумсиз сен ила муноқаша этган. Сен ҳам ҳиддатга келгансан. "Эйвоҳ!"- дедим. "Ё Раб! Эрзурумдан ёрдамимга етишган бу икки зотнинг муноқашасини мусолаҳага табдил эт" дея дуо этдим. Рисола-и Нурнинг Ихлос Ёғдуларида айтилгани каби, ҳозир иймон аҳли мусулмон қардошлари ила эмас, балки Насронийнинг диндор руҳонийлари ила иттифоқ этмоқ ва ихтилофга сабаб масалаларни назарга олмаслик, низо этмаслик керакдир. Чунки куфри мутлақ ҳужум этмоқда. Сенинг диний ҳамиятинг ва илмий тажрибанг ва Нурларга қарши алоқанг сабаби ила сендан илтимос қиламанки, Сабри ила ўтган можарони унутишга урин. Ва уни ҳам афв эт ва ҳалол эт. Чунки у ўз боши ила гапирмаган, эскидан бери домлалардан эшитган нарсаларни лузумсиз муноқаша ила сўйлаган.

Биласанки, катта бир ҳасана ва яхшилик кўп гуноҳларга каффорат бўлар. Ҳа, у ҳамшаҳримиз Сабри ҳақиқатдан Нурга ва Нур воситаси ила иймонга шундай бир хизмат қилганки, минг хатосини афв эттирар. Сизнинг олийжаноблигингиздан, у Нур хизматлари хотири учун, дўст бир ҳамшаҳри ва Нур хизматида бир дўст назари ила боқишингиз керак. Саҳобаларнинг бир қисми у урушларда адолати изофия ва нисбия ва рухсати шаръияни ўйлаб, тобе бўлиб, Ҳазрати Али (Р.А.) таъқиб этган адолати ҳақиқийга ва азимати шаръия ила баробар зоҳидона, мустағниёна, муқтасидона маслагини тарк этиб, мухолиф тарафга бу ижтиҳод натижасида кирганларини, ҳатто Имом Алининг (Р.А.) қардоши Укайл ва Ҳарб-ул Умма унвонини олган Абдуллоҳ Ибн Аббос ҳам бир вақт мухолиф тарафда бўлганликларидан, ҳақиқий Аҳли Суннат Вал Жамоат, مِنْ مَحَاسِنِ الشَّر۪يعَةِ سَدُّ اَبْوَابِ الْفِتَنِ бир шаръий асосий дастурга биноан طَهَّرَ اللّٰهُ اَيْدِيَنَا فَنُطَهِّرُ اَلْسِنَتَنَا деб у фитналарнинг эшигини очишни ва баҳс этишни жоиз кўрмайдилар. Чунки эътирозга ҳақдор бир қанча дона бўлса, тарафгирлик томири ила буюк саҳобаларга, ҳатто мухолиф тарафида бўлган Оли Байтнинг бир қисмига ва Талҳа (Р.А.) ва Зубайр (Р.А.) каби Ашара-и Мубашшарадан буюк зотларга эътирозни бошлар, ёмонлаш ва адоват майли уйғонар дея, Аҳли Суннат у эшикни ёпмоқ тарафдоридир.

— 504 —

Ҳатто Аҳли Суннатнинг ва Калом Илмининг азим имомларидан машҳур Саъдаддийни Тафтазоний Язид ва Валид ҳақида лаънатламоқ ва залолатда бўлганини айтишга рухсат беришига муқобил Саййид Шариф Журжоний каби Аҳли Суннат Вал Жамоатнинг алломалари деганлар: "Гарчи Язид ва Валид золим ва ғаддор ва фожирдирлар, фақат сакаротда иймонсиз кетганлари ғайбийдир ва қатъий бир даражада билинмагани учун, шахслар ҳақида насси қатъий ва далили қатъий бўлмаган вақт, иймон ила кетиши эҳтимоли ва тавба этмоқ эҳтимоли ила ундай хусусий шахсга лаънат этилмас. Балки, لَعْنَةُ اللّٰهِ عَلَى الظَّالِم۪ينَ وَ الْمُنَافِق۪ينَ каби умумий бир унвон ила лаънат жоиз бўлиши мумкин. Бўлмаса зарарли, лузумсиздир" дея Саъдаддийни Тафтазонийга муқобала этганлар.

Сенинг мудаққиқона ва олимона мактубингга қарши узун жавоб ёзмаганимнинг сабаби, ҳам аҳамиятли хасталигим ва аҳамиятли ишларим ичида тез бу қадар ёза олдим.

Қардошингиз

Саид Нурсий

ДОҲИЛИЯ ВАКИЛИ ИЛА СУҲБАТДАН БИР ПАРЧАДИР

Ҳеч бир тарихда ва замин юзида ўхшаши содир бўлмаган бир зулмга ва ўн жиҳат ила қонунсиз бир ғадрга ва тазйиққа ҳадаф бўлганман. Шундайки:

Ҳам шиддатли суиқасд асари бўлиб заҳарланмасдан хаста, ҳам ғоят заиф, етмиш бир ёшда кекса, ҳам ҳечкимсиз, ачинадиган бир ғурбатда, ҳам пальто ва ич кийими ва оёқ кийимини сотмоқ ила маишатини таъмин этган фақир-ул ҳол, ҳам йигирма беш сана мунзавий бўлишидан, мингдан фақат тўлиқ содиқ бир одам ила кўриша олган бир мардумгириз, мутаваҳҳиш, ҳам йигирма сана ҳаётини ва асарларини уч маҳкама ва Анқара тадқиқ ҳайъати чуқурдан-чуқур тадқиқдан сўнгра иттифоқ ила бароатига ва асарлари ватанга, миллатга зарарсиз бўлиб манфаатли бўлишига қарор берилган бир маъсум, ҳам Биринчи Жаҳон Урушида аҳамиятли хизмат этган бир авлоди ватан, ҳам ҳозир бу миллатни, бу ватанни анархистликдан ва ажнабий фасодларидан қутқармоқ учун майдондаги таъсирли асарлари ила бутун қуввати ила ҳаракат қилган бир ҳамиятпарвар, ва маҳкамада етмиш шоҳид ила исбот этилгани каби, йигирма беш санада бир газетани ўқимаган, мароқ этмаган ва етти сана Жаҳон Урушига қарамаган, сўрамаган, билмаган ва асарларида қувватли далиллар ила сиёсатдан бутун-бутун алоқасини кесганини исбот этган

— 505 —

ва дунёнгизга қўшилмаганини адлияларингиз расман эътироф этган бир зарарсиз одам, ҳам охиратига ва ихлосига зарар келмаслиги учун шиддат ила омманинг эътиборидан қочган ва қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларидан ва мадҳларидан чекинган, ёқтирмаган бу бечора Саидга бошда Доҳилия Вакили бўлган сен, Афён Ҳокимини ва Амиртоғ зобитасини йўлиқтириб, ҳар кун бир ой ҳибси мунфарид азобини чектирмоқ ва тажриди мутлақ ичида бир ўзини бир ҳибси мунфаридда туришга мажбур этишга қайси фойдангиз тақозо этар? Қайси қонун бу даҳшатли ғадрга рухсат этар дея умумий ҳуқуқни муҳофаза этган адлиянинг юксак доираси воситаси ила доҳилия вакилига баён этмоқдаман.

Зулман бутун маданий

ва инсоний ҳуқуқдан ва яшамоқ ҳаққидан маҳрум этилган

Саид Нурсий

Эски Доҳилия Вакили, Ҳозир Партия Бош Котиби Ҳилми Бей

Биринчидан: Йигирма сана мобайнида биргина илтимоснома, доҳилия вакили экан сенга ёздим. Фақат йигирма саналик қоидамни бузмадим. Ҳам эски доҳилия вакили, ҳам ҳозир бош котиб сифатлари ила сен ила сўзлашаман.

Йигирма сана ҳукумат ила сўзлашмаган, биргина марта ҳукумат ҳисобига ҳукуматнинг катта бир рукни ила сўзлашган одам ўн соат қадар сўзласа, оздир. Шунинг учун сиз мен ила сўзлашишга бир-икки соат рухсат берингиз.

Иккинчидан: Ҳозир партиянинг бош котиби эътибори ила сизга бир ҳақиқатни баён этишга ўзимни мажбур биламан. Ҳақиқат ҳам шудир:

Сен бош котиб бўлган Халқ Партиясининг миллат қаршисида ғоят аҳамиятли бир вазифаси бор. У ҳам шудир:

— 506 —

Минг санадан бери Исломият Оламини қаҳрамонлиги ила мамнун этган ва Исломият ваҳдатини муҳофаза этган ва башарият оламининг куфри мутлақдан ва залолатдан шонли бир суратда қутулишига буюк бир васила бўлган Турк Миллати ва Турклашган бўлганларнинг дин қардошлари. Агар ҳозир эски замон каби қаҳрамончасига Қуръонга ва ҳақоиқи иймонга соҳиб чиқмасангиз ва тўғридан-тўғрига ҳақоиқи Қуръония ва иймонияни ёйишга ҳаракат қилмасангиз, сизга қатъиян хабар бераман ва қатъий ҳужжатлар ила исбот этаманки: Ислом Оламининг муҳаббат ва ухуввати ўрнига даҳшатли бир нафрат ва қаҳрамон қардоши ва қўмондони бўлган Турк миллатига бир адоват ва ҳозир Ислом оламини маҳвга ҳаракат қилган куфри мутлақ остидаги анархистликка мағлуб бўлиб, Ислом оламининг қалъаси ва шонли қўшини бўлган бу Турк Миллатининг парча-парча бўлишига ва шимолий шарқдан чиққан даҳшатли аждарҳонинг истило этишига сабабият беражаксиз.

Ҳа, хорижда икки даҳшатли жараёнга қарши бу қаҳрамон миллат Қуръон қуввати ила таяна олар. Бўлмаса, куфри мутлақни, истибдоди мутлақни, сафоҳати мутлақни ва номус аҳлининг сарватини бебошларга ҳалол кўрсатишини восита қилиб, даҳшатли бир қувват ила келган бир жараённи тўхтатадиган фақат Исломият ҳақиқати ила бутунлашган, иттиҳод этган ва бутун мозийдаги шарафини Исломиятда топган бу миллатдаги дин қуввати ва иймон бутунлигидир.

Ҳа, бу миллатнинг ҳамиятпарварлари, миллатпарварлари ҳар нарсадан аввал бу қўшилган, бирлашган миллатнинг жон томири ҳукмида бўлган Қуръон ҳақиқатларини маданият тарбияси ўрнига ерлаштирмоқ ва ҳаракат дастури қилмоқ ила у жараённи тўхтатар, иншааллоҳ...

Иккинчи Жараён: Агар сиз ҳамиятпарвар, миллатпарвар одамлар каби, ҳозирга қадар жараён этган ва маданият ҳисобига муқаддасотни оёқ ости қилган усулларни муҳофазага уриниб, уч-тўрт шахснинг инқилоб номидаги қилганлари ижроотни асос тутиб, мавжуд ҳасаналарни ва инқилоб яхшиликларини уларга бериб, ва мавжуд даҳшатли нуқсонлар миллатга берилса, у вақт уч-тўрт одамнинг уч-тўрт гуноҳи уч-тўрт миллион гуноҳ бўлиб, бу қаҳрамон ва диндор миллатни ва Ислом қўшини бўлган Турк Миллатининг ўтмиш асрлардаги миллиардлаб шарафли марҳум қўшинларига ва миллионлаб шаҳидларига ва миллатига буюк бир мухолафат ва руҳларига бир маънавий азоб ва шарафсизлик бўлмоқ ила баробар, у уч-тўрт инқилобчи одамнинг жуда оз ҳиссалари бўлган ва миллат ва қўшиннинг қувват ва ҳиммати ила вужуд топган ҳасаналари у уч-тўрт одамга берилса, у уч-тўрт миллион яхшиликлар уч-тўрт ҳасанага инхисор этиб кичраяр, ҳечга тушар. Ортиқ даҳшатли нуқсонларга каффорат бўлолмас.

— 507 —

Учинчидан: Сизга қарши, албатта кўп жиҳатларда доҳилий ва хорижий муоризлар бор. Агар бу муоризларингиз ҳақоиқи иймония номига чиқса эди, бирдан сизни мағлуб этарди. Чунки бу миллатнинг юздан тўқсони минг санадан бери Ислом анъанаси ила руҳ ва қалб ила боғланган. Зоҳиран мухолифи фитратидаги амрга итоат жиҳати ила бош эгса ҳам, қалбан боғланмас.

Ҳам бир мусулмон бошқа миллатлар каби эмас. Агар динини ташласа, анархист бўлар, ҳеч бир қайд остида қололмас. Истибдоди мутлақдан, рушвати мутлақадан бошқа ҳеч бир тарбия ва тадбир ила идора этилмас. Бу ҳақиқатнинг кўп ҳужжатлари, кўп мисоллари бор. Гапни чўхмасдан, сизнинг заковатингизга ҳавола этаман.

Бу асрнинг Қуръонга шиддатли эҳтиёжини ҳис этишда Швеция, Норвегия, Финландиядан орқа қолмаслик сизга алзамдир. Балки уларга ва улар кабиларга раҳбар бўмоқ вазифангиздир. Сиз ҳозирга қадар келган инқилоб нуқсонларини уч-тўрт одамларга бериб, ҳозирга қадар жаҳон уруши ва бошқа инқилобларнинг мажбурлаши ила қилинган тахриботлари, хусусан диний анъана ҳақида таъмирга уринсангиз, ҳам сизга истиқболда жуда буюк бир шараф ва охиратда буюк нуқсонларингизга каффорат бўлиб, ҳам ватан ва миллат ҳақида манфаатли хизмат этиб, миллатпарвар, ҳамиятпарвар номига ҳақдор бўласиз.

Тўртинчидан: Модомики ўлим ўлдирилмайди ва қабр эшиги ёпилмайди ва модомики сиз ҳам ҳаркас каби қабрга югурмоқдасиз ва модомики у қатъий ўлим залолат аҳли учун иъдоми абадийдир. Юз минг жамиятчилик ва дунёпарастлик ва сиёсатчилик уни ўзгартира олмас. Ва модомики Қуръон у иъдоми абадийни иймон аҳли учун эркинлик рухсатномасига ўзгартирганини қуёш каби исбот этган Рисола-и Нур қўлингизга ўтган ва йигирма санадан бери ҳеч бир файласуф, ҳеч бир динсиз унга қарши чиқолмаётир, аксинча, диққат этган файласуфларни иймонга келтирмоқда. Ва бу ўн икки сана мобайнида тўрт катта маҳкамангиз ва файласуф ва олимлардан ташкил топган тадқиқ ҳайъатингиз Рисола-и Нурни таҳсин ва тасдиқ ва тақдир этиб, иймон ҳақидаги ҳужжатларига эътироз этолмаганлар. Ва бу миллат ва ватанга ҳеч бир зарари бўлмаслик ила баробар, ҳужум этган даҳшатли жараёнларга қарши садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний бўлганига Турк Миллатидан, хусусан мактабда ўқиган ёшлардан юз минг шоҳид кўрсата оламан. Албатта, менинг сизга қарши бу фикримни тўлиқ назарга олмоқ аҳамиятли бир вазифангиздир. Сиз дунёвий кўп дипломатларни ҳар замон тинглайсиз, бир парча ҳам охират ҳисобига гапирган мен каби қабр эшигида, ватандошларнинг ҳолига йиғлаган бир бечорани тингламоқ лозимдир.

— 508 —

Бу илтимоснома, йигирма санадан бери ҳеч мурожаат этмаганим ҳолда, бир ҳиддат замонида, бир марта бўлиб, мени азоб берган доҳилия вакили Ҳилмига хитобан ёзилган, маълумот учун Афён Амният Мудирига юборилган. Маъносиз, кераксиз тўрт-беш марта менга машаққат бердилар, " Сенинг ёзувинг бундай эмас, ким сенга бундай ёзган!" дея расман мени полицияга чақирдилар. Мен ҳам дедим: "Бундайларга мурожаат этилмас. Йигирма сана сукутим ҳақли экан".

Эй Амиртоғ ҳукумати ва зобитаси! Бу суҳбатни бир сана аввал ёзган эдим, фақат бермадим, сақладим. Ҳозир беш жиҳат ила қонунсиз, мени хусусий истиқоматгоҳимда бир хизматчидан ман ва мудоҳала этишлари каби, дунёда ўхшовсиз бир тарзда мени истибдоди мутлақ остига олмоқдалар. Қонун номига қонунсизлик этганларни инсофга келмоқ фикри ила изҳор этмоқдаман.

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошим, бу фоний дунёда ҳамиятли ва жиддий бир арқадошим

Биринчидан: Бутун дўстларим ва ҳамшаҳарларимдан энг зиёда зотингиз ва баъзи Эрзурумли зотларнинг менинг бу исканжали мазлумият ҳолатимда шафқаткорона жиддий алоқадорлигингизга ва ёрдамимга фикран югуришингизга жиддий равишда жуда миннатдорман ва охир умримга қадар унутмайман. Сизга минг Машааллоҳ ва Баракаллоҳ дейман.

Иккинчидан: Маслагимга ва Рисола-и Нурдан олган дарсимга бутун-бутун мухолиф бўлиб ва ўн санадан бери фоний дунёнинг ўткинчи, аҳамиятсиз ҳодисаларига қарамаслик бўлган бир ҳаёт дастуримга ҳам зид бўлиб, ёлғиз сенинг хотиринг ва мароқ этганинг ва бу дафаги узун мактубинг учун, вазиятимга ва золимларнинг исканжаларига оид бир нечта моддани баён этаман.

Биринчиси: Ўттиз сана аввал Дор-ул Ҳикматда аъзо экан, бир кун арқадошимиздан ва Дор-ул Ҳикмат аъзосидан Саййид Садеддин Пошшо дедики: Қатъий бир восита ила хабар олдим, илдизи ажнабийда ва ўзи бу ерда бўлган бир зиндиқо комитети сенинг бир асарингни ўқиган, деганларки: "Бу асар соҳиби дунёда қолса, биз маслагимизни, яъни зиндиқони (динсизликни) бу миллатга қабул эттиролмаймиз. Бунинг вужудини йўқотишимиз керак!" -дея, сенинг иъдомингга ҳукм этганлар. Ўзингни муҳофаза эт. Мен ҳам: "Таваккалту Алаллоҳ.. ажал бирдир, тағайюр этмас",- дедим.

— 509 —

Хуллас, бу комитет ўттиз сана, балки қирқ санадан бери ҳам кенгайди, ҳам мен ила мужодалада ҳар бир дасисани истеъмол этди. Икки марта имҳо учун қамоққа ва ўн бир марта ҳам мени заҳарлашга уриндилар. Энг сўнг даҳшатли режалари собиқ доҳилия вакилини ва Афённинг собиқ ҳокимини, Амиртоғнинг собиқ раисини менга қарши чорлашлари ила, расмий ҳукуматнинг нуфузини бутун шиддати ила менга қарши истеъмол этишларидир. Мен каби заиф, кекса, мардумгириз, фақир, ғариб, хизматга жуда муҳтож бир бечорага у уч расмий маъмурлар менга қарши шундай бир ташвиқот қилган ва ҳаркасдаги қўрқув шу даражага борганки, бир маъмур менга салом берса, хабар олганлари вақт алмаштирганлари учун, жосусликдан бошқа ҳеч бир маъмур менга йўлиқмаганини ва қўшниларимнинг ҳам баъзилари қўрқувларидан ҳеч салом бермаганликларини кўрганим ҳолда, иноят ва ҳифзи Илоҳий менга бир сабр ва таҳаммул берди. Ўхшовсиз бу исканжа ва бу тазйиқ мени улардан ёрдам сўрашга мажбур этмади.

Учинчиси: Икки сана икки маҳкама қўлларида тадқиқ этилган бутун Рисола-и Нур парчаларида қонунча бир васила тополмасдан

{(Ҳошия) Ё ҳеч бир жиҳат ила ҳеч бир қонун, ҳатто уларнинг баъзи кайфий қонунлари бизга ва Рисола-и Нурга илишмайдилар, ва ёхуд ҳозирги баъзи қонунлар илишгани ҳолда, катта адлиялар ва уч буюк маҳкамалар, истиқболда келадиган шиддатли нафрат ва лаънатдан чекинмоқ учун, Нурнинг ва бизнинг маҳкумиятимизга жасорат этолмасдан, иттифоқ ила умумимизнинг бароатига ва бутун Рисола-и Нурнинг қайтарилишига қарор бердилар. Тоғ каби қувватли адлиялар чекингани ҳолда, вақтинчалик бир мақомда бўлган ғаддор шахсиятларнинг бу зулмни қилишлари, албатта осмонларни ва ерни ғазаблантиради, ортиқ ҳиддатимга лузум қолмайди.}

бизни ва Рисола-и Нурни бароат эттиргандан сўнгра, зиндиқо комитети мунофиқ баъзи маъмурларни васила этиб, ҳукумат марказида расмий бир режа ўгириб, бутун-бутун қонунга хилоф бўлиб бутун дўстларимдан ва талабаларимдан тажрид ва сиҳат ва ҳаётим нуқтасида энг ёмон бир ерда мени сургун этмоқ номи остида, ҳибси мунфарид ва тажриди мутлақ маъносида мени Амиртоғга юбордилар. Ҳозир таҳаққуқ этганки, икки мақсад ила бу муомалани қилмоқдалар.

— 510 —

Бириси: Эскидан бери иноятни қабул этмаганимдан, мени у суратда ҳиддатга келтириб, бир масала чиқариб маҳвимга йўл очмоқ эди. Бундан бир нарса чиқара олмаганлари учун, заҳарлантирмоқ воситаси ила маҳвимга уриндилар. Фақат инояти Илоҳия ила Нур шогирдларининг дуолари тарёқ каби, заҳарга қарши дармон каби ва сабр ва таҳаммулим тўлиқ бир дори каби у режани натижасиз қолдирди. У моддий ва маънавий заҳарнинг таҳликасини ўтказди. Гарчи ҳеч бир тарихда, ҳеч бир ҳукуматда бу тарзда исканжали зулмлар қонун номига, ҳукумат номига қилинмагани ҳолда, томирларимга тегдирадиган тарзда доимо тарассудлар ила, ҳаркасни қўрқитмоқ ила мени ҳиддатга келтираётган эди. Фақат бирдан қалбимга эслатилдики, бу золимларга ҳиддат эмас, ачинишинг керак! Уларнинг ҳар бириси жуда оз бир замон сўнгра сенга вақтинчалик берган азоблари ўрнига минг даража ортиқ боқий азобларга ва моддий ва маънавий жаҳаннамларга маъруз қолажаклар. Сенинг интиқоминг минг марта зиёда улардан олинар. Ва бир қисми, ақли бўлса, дунёда ҳам қолдикча ўлгунга қадар виждон азоби ва иъдоми абадий қўрқуви ила исканжа чекажаклар. Мен ҳам уларга қарши ҳиддатни тарк этдим, уларга ачиндим, "Аллоҳ ислоҳ этсин" дедим.

Ҳам бу азоб ва исканжалар жуда буюк савоб қозонтирмоқ ила баробар, Рисола-и Нур шогирдлари ўрнига ва уларнинг бадалига мен ила машғул бўлиб, ёлғиз мени азоб беришлари Нурчиларга буюк бир фойда ва саломатларига хизмат бўлиши жиҳатида ҳам Жаноби Ҳаққа шукр этмоқдаман. Ва мудҳиш машаққатларим ичида бир севинч ҳис этмоқдаман.

Тўртинчиси: Сенинг мактубингда менинг истироҳатимни ва агар иқтидорим бўлса менинг Шом ва Ҳижоз тарафига кетишимга доир сизнинг ҳозирги ҳукуматга мурожаат моддаси эса...

Биринчидан: Биз иймонни қутқармоқ ва Қуръонга хизмат учун, Маккада бўлсам ҳам бу ерга келишим лозим эди. Чунки энг зиёда бу ерда эҳтиёж бор. Минглаб руҳим бўлса, минглаб хасталикларга мубтало бўлсам ва заҳматлар чексам, яна бу миллатнинг иймонига ва саодатига хизмат учун бу ерда қолишга Қуръондан олган дарсим ила қарор бердим ва берганмиз.

— 511 —

Иккинчидан: Менга қарши ҳурмат ўрнига ҳақорат кўрмоқ нуқтасини мактубингизда, "Мисрда, Америкада бўлсайдингиз, тарихларда ҳурмат ила ёд этилажакдингиз!",- дея ёзмоқдасиз.

Азиз, диққатли қардошим. Биз инсонларнинг ҳурмат ва эҳтиромидан ва шахсимизга оид ҳусни зон ва икром ва таҳсинларидан, маслагимиз эътибори ила жиддий равишда қочамиз. Хусусан, ажиб бир риёкорлик бўлган шухратпарастлик ва жозибадор бир худфурушлик бўлган тарихларга дабдабали ўтмоқ ва инсонларга яхши кўринмоқ эса Нурнинг бир асоси ва маслаги бўлган ихлосга зиддир ва тескаридир. Уни орзуламоқ эмас, аксинча шахсмиз эътибори ила ундан қўрқамиз. Ёлғиз Қуръоннинг файзидан келган ва иъжози маънавийсининг ёғдулари бўлган ва ҳақиқатларининг тафсири бўлган ва тилсимларини очган Рисола-и Нурнинг ривожини ва ҳаркаснинг унга эҳтиёжини ҳис этишини ва жуда юксак қийматини ҳаркас тақдир этишини ва унинг жуда зоҳир маънавий кароматини ва иймон нуқтасида зиндиқонинг бутун динсизликларини мағлуб этганларини ва этишларини билдирмоқ, кўрсатмоқ истаймиз ва уни раҳмати Илоҳиядан кутамиз.

Шахсимга оид аҳамиятсиз ва жузъий бир моддани изоҳ бўлиб баён этмоқдаман:

Модомики Ражаб Бей ва Кара Козим сен ила дўст ва менимча эски Саид ила ҳам муносабатлари бор, улардан яхшилик истамоқ эмас, балки менга қарши, салафлари каби маъносиз, кераксиз тазйиқ ва зулмга майдон бермасинлар. Ҳақиқатдан бу ернинг моддий ва маънавий ҳавосига ўрганолмаётирман. Машаққатларим жуда кўп. Истиқоматгоҳимни ҳам ташқаридан, ҳам ичкаридан қулфлайман. Ҳар жиҳат ила ёлғизман. Ва бир жиҳатда ҳам қўшнисиз, машаққатли бир хонада, хаста бир ҳолда ҳаётимни ўтказмоқдаман. Баъзан бир куни Денгизлида бир ой қамоқдан ортиқ мени сиққан. Бу йигирма сана даҳшатли зулм ила ҳурриятимга ва эркинлигимга илишмоқ ортиқ етар! Зотан икки сана маҳкамаларнинг тадқиқоти ила ва менга қарши мунофиқларнинг режалари натижасиз қолиши ила қатъиян маълум бўлганки, шахсимда ва Нурларда бу ватан ва миллатга зарар таваҳҳум этмоқ ила ортиқ ҳеч кимни қондира олмаслар. Мен ҳам ҳаркас каби ҳурриятимга соҳиб бўлсам, балки ҳаво алмаштириш учун мўътадил ҳавоси бўлган бу туманнинг баъзи қишлоқларига кетишимга изн берувчи бир таблиғ бўлса, муносиб бўлар. Сизга ва у ердаги Нур дўстларимга кўп салом ва дуо этамиз.

— 512 —
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Моддий ва маънавий бир савол муносабати ила хотирга келган бир жавобдир.

Айтилмоқдаки: Нима учун Нур шогирдларининг қувватли ҳусни зонлари ва қатъий қаноатлари сенинг шахсинг ҳақида Нурларга янада зиёда шавқларига мадор бўлган бир мақомни ва камолотни шахсингга қабул этмаётирсан? Ёлғиз Рисола-и Нурга бериб, ўзингни жуда нуқсонли бир ходим кўрсатмоқдасан?

Жавоб: Ҳадсиз ҳамд ва шукр бўлсинки, Рисола-и Нурнинг шундай қувватли ва тебранмас таянч нуқталари ва шундай порлоқ ва кескин ҳужжатлари борки, менинг шахсимда деб ўйланган мазиятга, истеъдодга эҳтёжи йўқдир. Бошқа асарлар каби муаллифнинг қобилиятига боқиб, мақбулиятни ва қувватни ундан олмайди. Хуллас, майдонда йигирма санадир қатъий ҳужжатларига таяниб, шахсимнинг моддий ва маънавий душманларини таслимга мажбур этоқда. Агар шахсиятим унга аҳамиятли бир таянч нуқтаси бўлса эди, динсиз душманларим ва инсофсиз муоризларим нуқсонли шахсимни чиритмоқ ила Нурларга буюк зарба ура олар эдилар. Ҳолбуки, у душманлар девоналикларидан яна ҳар нави дасисалар ила мени чиритишга ва ҳаққимда омманинг эътиборини синдиришга уринганлари ҳолда, Нурларнинг футуҳотига ва қийматига зарар бермайдилар. Ёлғиз баъзи заиф ва янги муштоқларни чалкаштирса ҳам, воз кечиролмайдилар.

Бу ҳақиқат учун, ҳам бу замонда аноният зиёда ҳукм этгани учун, ҳаддимдан кўп зиёда бўлган ҳусни зонларни ўзимга олмайман. Ва мен қардошларим каби ўз нафсимга ҳусни зон этмайман. Ҳам қардошларимнинг бу бечора қардошларига берган ухровий мақом, ҳақиқий, диний мақом эса, Мактуботда, Иккинчи Мактубнинг охиридаги қоидага кўра, "Шахсимга берган маънавий ҳадялари бўлган камолотни, агар -асло- мен ўзимни ундай билсам, бўлмаслигига далилдир. Ўзимни ундай билмасам, уларнинг у ҳадясини қабул этмаслик лозим келади". Ҳам ўзимни мақом соҳиби билмоқ жиҳатида аноният мудоҳала эта олар...

— 513 —

Бир нарса яна қолдики, дунё жиҳатида ҳақоиқи иймониянинг нашридаги вазифадор мақом соҳиби бўлса, янада яхши таъсир этар дейилабилир. Бунда ҳам икки монеъ бор.

Бириси: Фаразан валийлик бўлса ҳам, билиб туриб, истамасдан мақом қилмоқ тарзида, валийликнинг моҳиятидаги ихлос ва маҳвиятга зиддир. Нубувватнинг ворислари бўлган Саҳобалар каби изҳор ва даъво этолмаслар, уларга қиёс этилмас.

Иккинчи Монеъ: Жуда кўп жиҳатлар ила чиритила олар ва фоний ва жузъий ва вақтинчалик ва нуқсонли бир шахс соҳиб бўлса, Нурларга ва ҳақоиқи иймониянинг футуҳотига зарар келар. Фақат бир нуқта борки, шукрни талаб қилади. Сиёсат аҳлидаги душманларим мазкур ҳақиқатларни билмаганлари учун, шарафли, иззатли эски Саидни ўйлаб, доимо Нурлар бадалига менинг шахсимга хоинлик ва камситмоқ ила машғул бўлмоқдалар. Баъзи мутаассиб анониятли домлаларни ҳам шахсимга қарши ўгирмоқдалар. Гўё Нурларни сўндиришга уринмоқдалар. Ҳолбуки Нурларни янада зиёда порлаттиришга васила бўлмоқдалар. Нурлар оддий шахсимдан эмас, Қуръон қуёшининг манбаидан нурларни олмоқда.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Бу кўз қамаштирувчи баҳорнинг гулларини томоша этмоқ учун машина ила бир-икки соат кезаман. Ҳеч ҳаётимда кўрмаганим бир тарзда бутун гулли ўтлар одатдан устун бир тарзда ўсган, гуллар очган, табассумкорона тасбеҳот этиб, ҳол лисони ила Сонеъи Зулжалолларининг санъатини тақдир ва олқишламоқдалар каби ҳаққаляқийн ҳис этганимдан, дунёвий ҳаётга муштоқ ҳиссиётим ва ғофил ва бардошсиз нафсим бу ҳолдан истифода этиб, дунёдан нафрат ва хасталикли ва машаққатли ҳаётдан зерикмоқ ва барзоҳга кетишга ва у ердаги юздан тўқсон дўстларини кўришга иштиёқ жиҳатида қарор берган қалбимга ва фонийда боқий завқ қидирган нафсимга эътироз келди. Бирдан ҳиссиётга ҳам, томирларга ҳам тарқалган иймон нури у эътирозга қарши кўрсатдики, модомики тупроқ бу қадар жамол ва раҳмат ва ҳаёт ва зийнатларга моддий жиҳатида мазҳар бўлишидан ҳадсиз бир раҳматнинг пардасидир ва ичига кирган ҳеч бир нарса ўзига-ўзи қолмайди, албатта бутун бу зоҳирий ва моддий зийнатларнинг ва гўзалликларнинг

— 514 —

ва ҳусн ва жамол ва раҳмат ва ҳаётнинг маънавий марказларининг ва бир қисм тазгоҳларининг фаол бир нави тупроқ пардасининг остида ва орқасидадир. Албатта, бу ҳамиятли онамиз бўлган тупроқ остига кирмоқ ва қучогига сиғинмоқ ва у ҳақиқий ва доимий ва маънавий гулларни томоша қилмоқ янада зиёда севилар ва иштиёқ ила лойиқдир дея, у кўр ҳиссиётнинг ва дунёпараст нафснинг эътирозини тамоми ила изола ва даф этди, "Алҳамдулиллаҳи аъла нур-ил ийман мин кулли важҳин" дунёпараст нафсимга ҳам айттирди.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Биринчидан: Саксон сана ибодатли бир умрни бахтиёрларга қозонтирган Рамазони муборакда, иншааллоҳ Нурнинг маънавий ширкати у қозончга мазҳар бўлажак. Байрамга қадар қўлдан келгани қадар Нурчилар ихлос ила бир-бирининг дуоларига маънавий омин дейишлари керакки, бириси у саксонни қозонса, ҳар бири даражасига кўра ҳиссадор бўлар. Энг заиф ва энг оғир юки бўлган бу хаста қардошингизга, албатта маънавий ёрдам этарсиз.

Иккинчидан: Нурларнинг рукнларидан бир-икки доктор менинг хасталигимнинг шиддати ила баробар, у холис, содиқ зотларга хасталик нуқтасида мурожаат этмасдан ва дориларимни ҳам ичмасдан, жуда оғир хасталиклар ичида улар ила мавшарат этмасдан ва шиддатли эҳтиёжим ва аламларнинг ичида ёнимга келганлари вақт, хасталикка доир баҳс очмаганимдан андишали бир мароқ уларга келганидан, сирли бир ҳақиқатни изҳорга мажбур бўлдим. Балки сизга ҳам фойдаси бор дея ёзмоқдаман.

— 515 —

Уларга дедимки: Ҳам яширин душманларим, ҳам нафсим шайтоннинг талқини ила заиф бир томиримни қидирмоқдаларки, мени у ила ушлаб Нурларга тўлиқ ихлос ила хизматимга зарар келсин. Энг заиф томир ва даҳшатли монеъ хасталик томиридир. Хасталикка аҳамият бериш ила баданга оид туйғу ғалаба этар. "Заруратдир, мажбурият бор" дер, руҳ ва қалбни сустирар. Докторни мустабид бир ҳоким каби қилар. Ва тавсияларига ва кўрсатган дориларга итоатга мажбур этади. Бу эса фидокорона ихлос ила хизматга зарар берар. Ҳам яширин душманларим ҳам бу заиф томиримдан истифодага уринганлар ва уринмоқдалар. Қандайки қўрқув ва очкўзлик ва шону-шараф жиҳатида ишламоқдалар... (Чунки инсоннинг энг заиф томири бўлган қўрқув жиҳатида бир чалкашлик этолмадилар, иъдомларига умуман аҳамият бермаганимизни тушундилар.)

Сўнгра инсоннинг бир заиф томири маишат дарди ва очкўзлик жиҳатида кўп сўроқладилар. Охирида у заиф томирдан бир нарса чиқаролмадилар. Сўнгра уларча таҳаққуқ этдики, улар муқаддасотларини фидо этганлари дунё моли назаримизда ҳеч аҳамияти йўқ ва кўп вуқуотлар ила уларча ҳам таҳаққуқ этган. Ҳатто бу ўн сана мобайнида юз дафадан зиёда, расман, "Нима ила яшамоқда?" дея маҳаллий ҳукуматлардан сўраганлар.

Сўнгра энг заиф бир инсон томири бўлган шону шараф ва рутба нуқтасида, менга жуда аламли бир тарзда у заиф томиримни тутмоқ учун амр этилган хоинликлар, ҳақоратлар, томирга тегдирадиган исканжалар қилдилар, ҳеч бир нарсага муваффақ бўлолмадилар. Ва қатъиян англадиларки, улар парастиш этган дунёнинг шону шарафини бир риёкорлик ва зарарли бир худфурушлик биламиз. Уларнинг фавқулодда аҳамият берганлари ҳуббу жоҳ ва дунёвий шону шарафга беш тийин аҳамият бермаймиз. Балки уларни бу жиҳатда девона биламиз.

— 516 —

Сўнгра бизнинг хизматимиз эътибори ила бизда заиф томир саналган, фақат ҳақиқат нуқтасида ҳаркаснинг мақбули ва ҳар шахс уни қозонишга муштоқ бўлган маънавий мақом соҳиби бўлмоқ ва валийлик мартабаларида тараққий этмоқ ва у неъмати Илоҳияни ўзида билмоқдирки, инсонларга манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари йўқ. Фақат бундай менлик ва аноният ва манфаатпарастлик ва нафсини қутқармоқ ҳисси ғалаба қилган бир замонда, албатта ихлос сирига ва ҳеч бир нарсага восита бўлмасликка бино этилган хизмати иймония шахсий маънавий мақомни қидирмасликни тақозо этади. Ҳаракатида уларни истамаслик ва ўйламаслик лозимдирки, ҳақиқий ихлоснинг сири бузилмасин.

Хуллас шунинг учундирки, ҳаркас қидирган кашфу-кароматни ва руҳий камолотни Нур хизматининг хорижида қидирмаганимни заиф томирларимни тутишга уринганлар англадилар, бу нуқтада ҳам мағлуб бўлдилар.

Умум қардошларимизга бир-бир салом. Ва келажак Лайла-и Қадр ҳар бир Нурчи ҳақида саксон уч сана ибодат ила ўтган бир умр ҳукмига ўтишини Лайла-и Қадр ҳақиқатини шафоатчи этиб, раҳмати Илоҳиядан ниёз этамиз.

Қардошингиз

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Аввало: Лайла-и Қадрда қалбга келган жуда узун ва кенг бир ҳақиқатга жуда қисқача бир ишора этамиз. Шундайки:

Нави башар бу сўнг Жаҳон Урушининг ашаддий зулм ва истибдоди ила ва марҳаматсиз тахриботи ила ва бир душманнинг юзидан юзлаб маъсумни паришон этиши ила; ва мағлубларнинг даҳшатли маъюсиятлари ила ва ғолибларнинг даҳшатли хавотир ва ҳокимиятларини муҳофаза ва буюк тахриботларини таъмир этолмасликларидан келган даҳшатли виждон азоблари ила; ва дунё ҳаётининг бутун-бутун фоний ва вақтинчалик бўлиши ва маданият фантазияларининг алдатувчи ва ухлаттирувчи бўлиши умумга кўриниши ила; ва башарият фитратидаги юксак истеъдотларнинг, инсоният моҳиятининг умумий бир суратда даҳшатли яраланиши ила; ва абадпараст боқий ҳиссиёт ва фитрий инсоният ишқининг ҳаяжон ичида уйғониши ила; ва ғафлат ва залолатда энг қаттиқ, кар бўлган табиатнинг Қуръоннинг олмос қиличи остида парчаланиши ила; ва ғафлат ва залолатнинг энг бўғувчи, алдатувчи, энг кенг пардаси бўлган сиёсатнинг рўйи заминда жуда чиркин, жуда ғаддорона ҳақиқий сурати кўриниши ила; ва албатта, ҳеч бир шубҳа йўқки, шимолда, ғарбда, Америкада аломатлари кўринганига биноан, нави башарнинг мажозий маъшуқи бўлган дунёвий ҳаёти ила бундай чиркин ва ўткинчи бўлишидан, башар фитратининг ҳақиқий севган ва қидирган боқий ҳаётни бутун қуввати ила қидиражак. Ва албатта ҳеч шубҳа йўқки, бир минг уч юз олтмиш санада, ҳар асрда уч юз эллик миллион шогирди бўлган ва ҳар ҳукмига ва даъвосига миллонлаб ҳақиқат аҳли тасдиқ ила имзо босган; ва ҳар дақиқада миллионлаб ҳофизларнинг қалбида қудсият ила бўлиб, лисонлари ила башарга дарс берган ва ҳеч бир китобда ўхшаши бўлмаган бир тарзда, башар учун боқий ҳаётни ва абадий саодатни хушхабар бериб, бутун башарнинг яраларини даволаган

— 517 —

Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг шиддатли, қувватли ва такрорли минглаб оятлари ила, балки сариҳан ва ишоратан ўн минглаб марта даъво этиб, хабар бериб, тебранмас қатъий далиллар ила, шубҳа келтирмас ҳадсиз ҳужжатлар ила боқий ҳаётни қатъият ила хушхабар ва абадий саодатни дарс бериши, албатта нави башар бутун-бутун ақлини йўқотмаса ва моддий ва маънавий бир қиёмат бошларида келмаса; Швеция, Норвегия, Финландия ва Англиянинг Қуръонни қабулга уринган машҳур хатиблари ва ҳақ динини қидирган Американинг жуда аҳамиятли диний жамияти каби рўйи заминнинг қитъалари ва ҳукуматлари Қуръони Мўзжиз-ул Баённи қидиражаклар ва ҳақиқатларини тушунгандан сўнг бутун руҳу жонлари ила ёпишажаклар. Чунки бу ҳақиқат нуқтасида қатъиян Қуръоннинг мисли йўқдир ва бўлолмас! Ва ҳеч бир нарса бу буюк мўъжизанинг ўрнини тутолмас!...

Иккинчидан: Модомики Рисола-и Нур у мўъжиза-и кубронинг қўлида бир олмос қилич ҳукмида хизматини кўрсатган ва энг муаннид душманларни таслимга мажбур этган. Ҳам қалбни, ҳам руҳни, ҳатто ҳиссиётни тўлиқ танвир этадиган ва дармонларини берадиган бир тарзда хазина-и Қуръониянинг даллоллигини қилган ва ундан бошқа манба ва маржии бўлмаган, бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нур у вазифани қилмоқда ва унга қарши даҳшатли ташвиқотлар ва ғоят муаннид зиндиқларга тўлиқ ғалаба қилган ва залолатнинг энг қалин ва бўғувчи ва кенг доира-и офоқида ва фаннинг энг кенг пардаларида, Асойи Мусодаги Меванинг Олтинчи масаласи ва Биринчи ва Иккинчи, Учинчи ва Саккизинчи ҳужжатлари ила ғоят порлоқ бир тарзда ғафлатни тарқатиб, тавҳид нурини кўрсатган. Албатта бизларга лозим ва миллатга алзамдирки, ҳозир расман изн берилган дин тадрисоти учун хусусий дарсхоналар очилишига ва изн берилишига биноан, Нур шогирдлари мумкин бўлгани қадар ҳар ерда кичкина бир дарсхона-и Нурия очиши лозимдир. Ғарчи, ҳаркас ўз-ўзига бир даража истифода этар. Фақат ҳаркас ҳар масаласини тўлиқ англамас. Ҳам иймон ҳақиқатларининг изоҳи бўлгани учун, ҳам илм, ҳам маърифатуллоҳ, ҳам ибодатдир.

Эски мадрасаларда беш-ўн санага муқобил, иншааллоҳ Нур мадрасалари беш-ўн ҳафтада айни натижани таъмин этажак. Ва йигирма санадир этмоқда. Ва ҳам ҳукумат ва миллат ва ватан, ҳам дунёвий ва сиёсий ва ухровий ҳаётига жуда кўп фойдаси бўлган бу Қуръон ёғдуларига ва даллоли бўлган Рисола-и Нурга илишмоқ эмас, тамоми ила тарвиж ва нашрига ҳаракат қилишлари алзамдирки, ўтган даҳшатли гуноҳларга каффорат ва келажак мудҳиш балоларга ва анархистликка бир тўсиқ бўла олсин.

— 518 —

Қардошларим, мароқ этмангиз. Ва Нурнинг фавқулодда парда остидаги футуҳотига қаноат этингиз. Ҳозирга қадар ҳеч бир асарнинг бундай оғир шароит остида бу даража таъсирли интишорини тарих кўрсатмайди. Ҳам тўлиқ эркинлик берилмаслигининг сабаби ва ҳикмати, Нурларнинг фавқулодда қувватидан қўрқадилар. Балки ларза беражак дея тўлиқ тақдир ва қабул этмоқ ила баробар, ҳозирча расман интишоридан хавотирланганларини Диёнат Раиси катта раис ила кўришишида хабар олинган. Эски каби ҳужум йўқ, балки мусолаҳа истайдилар. Фақат Нурлар томон қувватли жараёнлар, иншааллоҳ у хавотирни иштиёқ ила расман нашрига ўгиражак.

Ҳам кўп анониятлилар асарларини тарвиж этмоқ учун Нурларнинг майдонга чиқишларига қизғониш томири ила тарафдор бўлмайдилар.

Учинчидан: Рисола-и Нур ҳожилар ила хориж Ислом оламига ёйилмоқда. Ўзини ўзи лойиқ қўлларга етиштирмоқда. Ва Шомга қўл ёзуви ила юборганимиз Асойи Мусо ва Зулфиқорни илмий ҳайъат ўн беш кун тадқиқ этган, тўлиқ тақдир этишларига аломат бўлиб деганлар: "Биз буни мажмуалар ҳолида қисм-қисм чоп қилайлик. Ҳам буни бирдан чоп қилишга кўп пул лозим".

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Аввало: Сизга ҳам ажиб, ҳам аламли, ҳам латиф бир ҳаёт можаромни душманларимнинг ҳам чиркин, ҳам минг эҳтимолдан биргина эҳтимол ила ҳеч бир шайтон ҳеч бир кишини қондиролмаган бир туҳматларини ва Нурга қарши истеъмол этиладиган ҳеч бир қуроллари қолмаганини баён этишга бир муносабат келди. Шундайки:

— 519 —

Ҳаёт харихимни билганларга маълумдир. Эллик беш сана аввал, мен йигирма ёшларда экан, Битлисда, марҳум ҳоким Умар Пошшо хонасида икки сана унинг қаттиқ илтимоси ила ва илмга зиёда ҳурмати ила қолдим. Унинг олтита қизи бор эди. Учи кичик, учи катта. Мен уч катталарни икки сана баробар бир хонада қолганимиз ҳолда, бир-биридан ажратиб танимас эдим. Шу даража диққат этмас эдимки, билай. Ҳатто бир олим мусофирим ёнимга келди, икки кунда уларни бир-биридан фарқ этди, таниди. Ҳаркас мендаги ҳолга ҳайрат этиб мендан сўрадилар: "Нима учун қарамайсан?" Дедим: "Илмнинг иззатини муҳофаза этмоқ мени қаратмайди".

Ҳам қирқ сана аввал Истанбулда Қоғозхона шодиёнасининг махсус кунида, Кўприкдан то Қоғозхонага қадар, Кўрфазнинг икки тарафида минглаб очиқ-сочиқ Юнон ва Армани ва Истанбулли хоним ва қизлар тизилганлари қаторда мен ва марҳум депутат Мулло Саййид Таҳа ва депутат Ҳожи Илёс ила баробар бир қайиққа миндик. У хотинларнинг ёнларидан ўтаётган эдик. Менинг ҳеч хабарим йўқ эди. Ҳолбуки, Мулло Таҳа ва Ҳожи Илёс мени тажрибага қарор берганлари ва навбат ила мени тарассуд этганларини бир соат саёҳат сўнгида эътироф этиб, дедилар: "Сенинг бу ҳолингга ҳайрат этдик. Ҳеч қарамадинг!" Дедик: "Кераксиз, ўткинчи, гуноҳли завқларнинг оқибати аламлар, таассуфлар бўлишидан истамайман".

Ҳам бутун ҳаёт тарихимда ҳадяларни қабул этмоқ ва миннат остига кириб, халқнинг садақа ва эҳсонларини олмоқдан чекинганимни мен ила дўстлик қилганлар биларлар. Нурларнинг ва хизмати иймония ва Қуръониянинг шарафини ва саломатини ҳимоя этмоқ учун, дунёнинг моддий ва ижтимоий ва сиёсий бутун завқларини ва мароқини тарк этганим ва иъдом каби ғараз аҳлининг бутун таҳдидларига беш тийин аҳамият бермаганим йигирма сана исканжали асоратимдаги икки даҳшатли қамоқларимда ва маҳкамаларимда қатъий кўринди.

Хуллас, етмиш беш сана давом этган бу ҳаёт дастурим бор экан, Рисола-и Нурнинг фавқулодда қийматини синдирмоқ фикри ила шайтонларнинг ҳам хотир ва хаёлига келмаган бир туҳматни расмий мақомни ишғол этган бир одам қилди. Ва деган: "Кечалари патнислар ила паҳлавалар, фоҳиша ва номуссизлар ёнига кетадилар!" Ҳолбуки, менинг эшигим кечаси ташқаридан ва ичкаридан калитли, эрталабга қадар бир қўриқчи у бадбахтнинг амри ила эшигимни қўриқларди.

Ҳам бу ердаги қўшнилар ва бутун дўстлар биладиларки, мен хуфтон намозидан сўнгра, то эрталабга қадар ҳеч кишини ёнимга қабул этмаганман.

— 520 —

Хуллас, бундай бир туҳматга бир сафиҳ аҳмоқ инсон эшак бўлса, сўнгра шайтон бўлса, бунга эҳтимол бермас. У одам англади, у каби режалардан воз кечди. Бу ердан бошқа ерга Жаҳаннам бўлиб кетди. Унинг расмият жиҳати ила мени эмас, балки Нурчиларни қораламоқ учун қурган режаси ила бу янги ҳодисани васила этиб, шогирдларга доғ сурмоқ истанилди. Фақат ҳифз ва ҳимоя ва инояти Илоҳия у режани ҳам ҳориқо бир тарзда натижасиз қолдирди. Бу баён ила мен нафсимни оқламайман, балки қудсий хизмати иймония у нафсни бутун ҳавасотидан воз кечирган ва у хизматдаги маънавий завқ унга кифоя келмоқда демоқ истайман. Ва Нурчиларнинг эҳтиёт ва диққатга эҳтиёжларини баён этмоқдаман.

Иккинчидан: Ёзув машинкаси ишида тажрибали ва муқтадир, хусусий котибни сизга юбормоқдаман. Ўзим заҳмат ила ёзганимдан, бундан сўнгра қисқача ёзаман, хафа бўлмангиз.

................................................

Тўртинчидан: Бу дақиқада Қастамўну Хусрави Маҳмад Файзининг табрик ва Нур футуҳотининг хушхабарларини ичига олган порлоқ гўзал мактубини олдим. Ва у қийматли қардошимиз бошда бўлиб, Ҳилми, Амин, бешқардошларга, Заҳролар, Лутфиялар, Улвиялар каби Нурчи хонимларимизнинг ҳам лайла-и ашараларини, ҳам байрамларини руҳи жонимиз ила табрик этамиз. Ҳам Хулусийнинг, ҳам Файзининг мактубларини қўшиб юбормоқдамиз.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Биринчидан: Умум Нурчиларнинг муборак байрамларини ва Ҳажж-ул Акбарда бўлган Нур шогирдлари ила ва ҳаждаги Нур тарафдорларининг байрамларини табрик ичида ва кўп замондан бери асорат остида қолган ва истиқлолиятини йўқотган Ҳиндистон, Арабистон каби Ислом оламининг катта мамлакатлари биттадан Ислом давлати шаклида, Ҳиндда юз миллион бир Ислом давлати, Жавада эллик миллиондан зиёда бир Ислом давлати ва Арабистонда тўрт-беш ҳукумат бир бирлашган давлат каби, Араб бирлиги ила Ислом бирлигини билаштиришидаги Ислом оламининг бу буюк байрамининг муқаддимасини табрик ила бу байрам бизга хушхабар бермоқда.

— 521 —

Иккинчидан: Истанбулда Раъфат Бейнинг ва Мустафо Оручнинг ёзганларига кўра, кўп замон Ислом қўшинини идора этган ва сўнгра Дорулфунунга инқилоб этган Ҳарбия Назорати ва Боби Сараскарий, у муаззам бинонинг пешонасида

﴿ اِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُبِينًا . وَيَنْصُرَكَ اللَّهُ نَصْرًا عَزِيزًا ﴾

Қуръон хати ила у маънодор Қуръон ояти ёзилган экан, сўнгра эса мармар тошлар ила усти ёпилиб у Нурларни яширган эдилар. Ҳозир янгидан Қуръон хатига бир рухсат намунаси ва Рисола-и Нур таъқиб этган мақсадига бир васила ва университет келажакда бир Нур мадрасаси бўлишига бир ишора бўлгани каби, Денгизли Нурчиларидан Аҳмадларнинг, машҳур олим ва ақлча ўн тўққизинчи асрнинг энг буюги ва ижтимоий файласуфларнинг энг пешқадами Бисмаркнинг асаридан олганлари бир парчада, у юксак Бисмарк асарида дейдики:

"Қуръонни ҳар жиҳат ила тадқиқ этдим, ҳар калимасида буюк бир ҳикмат кўрдим. Бунинг мисли ва башариятни идора этадиган ҳеч бир асар йўқдир ва келолмас". Ва Пайғамбарга хитобан дер:

«Ё Муҳаммад, сенга асрдош бўлмаганимдан жуда мутаассирман. Башарият сен каби мумтоз бир қудратни бир марта кўрган, бундан сўнг кўролмаяждир. Шунинг учун сенинг ҳузурингда камоли ҳурмат ила эгиламан».

БИСМАРК

дея имзосини қўйган. Ва у парчасида бузилган ва ҳукми бекор қилинган тушурилган китобларни зиёда камситгани учун у жумлалар ёзилмаслиги керак. Мен ҳам ишора этдим.

— 522 —

У зот Ўн Тўққизинчи Асрнинг энг ақлли ва энг буюк бир файласуфи ва сиёсатнинг ва башарият ижтимоий ҳаётининг энг муҳим бир шахсияти бўлиши, ҳам Ислом олами истиқлолиятини бир даража қўлга киргизиши ва ажнабий ҳукуматларнинг ҳақоиқи Қуръонияни қидириши ва ғарб ва шимолий ғарбда Қуръон томон буюк жараён бўлиши; ҳам Американинг энг юксак ва машҳур файласуфи бўлган Мисрет Карлайл ҳам айнан Бисмарк каби деган: "Бошқа китоблар ҳеч бир жиҳатда Қуръонга етишолмас, ҳақиқий сўз удир. Уни тинглашимиз керак" дея қатъий қарор бериши ва Нурларнинг ҳам ҳар тарафда футуҳоти ва олдин кетиши буюк бир хайрли ишдирки, ажнабийда кўп Бисмарклар ва Мистер Карлайллар чиқажаклар ва аломатлари ҳам бор дея Нурчиларга бир байрам ҳадяси бўлиб тақдим этмоқдамиз ва Бисмаркнинг парчасини қўшиб юбормоқдамиз.

Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг бу қадар муоризларига муқобил энг буюк қуввати ихлос бўлганидан ва дунёнинг ҳеч бир нарсасига восита бўлмагани каби, тарафгирлик ҳиссиётига бино этилган жараёнларга, хусусан сиёсатга муносабатдор бўлган жараёнларга алоқадор бўлмас. Чунки тарафгирлик томири ихлосни синдирар, ҳақиқатни алмаштирар. Ҳатто менинг ўттиз санадан бери сиёсатни тарк этганимга сабаб, муборак бир олим таъқиб этган жараёнининг тарафгирлик томири ила солиҳ ва буюк бир олимни, унинг фикрига мухолиф бўлишидан, такфир даражасида таҳқир этиб, ўз фикрига мувофиқ машҳур ва ҳаддидан ошган бир мунофиқни ғоят мадҳ ва сано этди. Мен ҳам бутун руҳим ила қўрқдим. Демак, тарафгирлик ҳиссига сиёсатчилик қўшилса, бундай ажиб хатоларга сабабият беради дея "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" дедим. У замондан бери сиёсатни тарк этдим. У ҳолимнинг натижаси бўлиб, сиз каби қардошларим биласизки, йигирма беш санадан бери бир газетани на ўқидим, на тингладим ва на мароқ этдим. Ва ўн сана Жаҳон Урушига қарамадим, билмадим ва мароқ этмадим. Ва йигирма икки сана бу исканжали асоратимда, тарафгирликка ва сиёсатга тегилмаслик учун ва Нурдаги ихлосга зарар келмаслиги учун мудофааларимдан бошқа истироҳатим учун ҳеч мурожаат этмаганимни биласиз.

— 523 —

Ҳам биласизки, қамоқда сизга ёзганим каби, менинг иъдомимга ҳукм этган одамлар, мени исканжа ила азоб берганлар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарсалар, шоҳид бўлингизки, мен уларни ҳалол этаман. Ва тарафгирлик томири ила ихлосга зарар келмаслиги учун, бу икки-уч санада, доҳилдан ва хориждан келган тўфонли жараёнларга ҳеч алоқадор бўлмадик ва қардошларимни ҳам бир даража огоҳлантирдим.

Биласизки, ўзим садақа ва ёрдамларни қабул этмаганим каби, шундай ёрдамларга ҳам васила бўлолмаганимдан, ўз кўйлагимни ва керакли ашёмни сотиб, у пул ила ўз китобларимни ёзган қардошларимдан сотиб олар эдим. Токи Рисола-и Нурнинг ихлосига дунё манфаатлари кирмасин, бир зарар бермасин ва бошқа қардошлар ҳам ибрат олиб, ҳеч бир нарсага восита этилмасин. Нурнинг ҳақиқий шогирдларига Нур кифоядир, улар ҳам қаноат этсин, бошқа шарафларга ёки маънавий-моддий манфаатларга кўзини тикмасин.

Ҳам муноқаша, мунозаа ва диний масалаларда томирларга тегилажак тарафгирона мубоҳаса этмаслик лозимдирки, Нурга қарши ғаразкорлар чиқмасин. Ҳатто, бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила, Мустафо Оруч қардошимизнинг Рисола-и Нурнинг маслагига мухолиф бўлиб бириси ила мубоҳасаси айни дақиқада унга ғоят ҳиддат ва шиддат ила бир ранжимоқ қалбга келди. Ҳатто, у Нурдан қозонган жуда аҳамиятли мақомидан отмоқ орзуси бўлди. Қалбан мутаассир бўлдим. Бу мен учун бир Абдурраҳмон эди.. нима учун бундай шиддатли ҳиддат этдим?!

Сўнгра бу байрамда ёнимга келди. Жаноби Ҳаққа шукрки, жуда аҳамиятли бир дарс тинглади ва у катта хатосини ҳам англади. Ва менинг бу ерда ҳиддатимнинг айни дақиқада хатосини эътироф этди. Иншааллоҳ у каффорат бўлди, топ-тоза бўлиб қутулди.

— 524 —

Тўрт-беш ойдан бери бир зот менга бу ерга бир газета юбораётган экан. Мен янгидан хабар олдимки, менга юборилаётган экан. Бу ердаги дўстларим одатимни билганлари учундирки, газета эмас, Нурдан бошқа ҳеч бир китобни, ҳеч бир мажмуани қабул этмаганим каби, янги ёзувдан ҳеч бир ҳарф билмаганим учун қўрққанлар, менга хабар бермаганлар ва кўрсатмаганлар. Ҳозир бир зот, бир мактуб ичида бир саҳифаси мен ила гаплашган, бир газетачининг, фақат дўст ва ҳамшаҳри бир зотнинг мактубини кўрсатди. Дедиларки: Кўпдан бери сенинг номингга бир газета юборар эди, биз қўрқдик, сенга айтмадик. Мен ҳам дедим:

У зотга менинг тарафимдан кўп салом этингиз. У дўстнинг эски билган Саиди ўзгарган, дунё ила алоқаси кесилган, ҳам хаста, ҳам хусусий мактубни укамга ҳам ёза олмаганимдан, у зот ранжимасин. У ердаги умум дўстларга, хусусан Ҳофиз Амин ва Ҳофиз Фахриддин каби қардошларимизга салом ва байрамларини такрор табрик этамиз...

Ҳадсиз шукр бўлсинки, Рисола-и Нурнинг Ҳарамайни Шарифайнча мақбулиятига бир аломат шудирки: Денгизли қаҳрамони Ҳофиз Мустафо Истанбулдан олган "Зулфиқор" ва "Асойи Мусо" ва "Сирожиннур"ни Ҳиндистон олимларига юборар эди, уларни олиб, йўлда баъзи ҳожиларга ўқитиб, баробар Мадина-и Мунавварада Кашмирли ғоят машҳур бир олим ва Туркчани ҳам яхши билган зотга таслим этган. У зот ҳам кўп тақдир этиб қатъий ишонтириш ила Ҳиндистон олимларининг марказига юборишини ва Мадина-и Мунавварга махсус бўлган мажмуалар ҳам етишганини ва бошқа ерларга ҳам юборилган мажмуалар саломат ила етишганини, Денгизлили Ҳофиз Мустафога дўст бўлиб ва йўлда Нурларни ўқиб кетган ҳам ёш, ҳам Нурчи икки Афёнли ҳожи ва бошқа ҳожилар бу хушхабарни менга келтирдилар. Ва хорижда Рисола-и Нурнинг аҳамиятли ривож ва мақбулиятини хушхабар бердилар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Сиз ҳеч мароқ этмангиз. Бу йигирма сана юзлаб тажриба ила инояти Илоҳия бизни ҳимоя этгани ва даҳшатли зулмлардан қутқаргани каби, бу янги, маъносиз ва бутун-бутун қонунсиз, даҳшатли, ғаддорона зулмдан бизни қутқаришига қатъий қаноат этишимиз керак. Шоят бир парча машаққат, заҳмат, зарар ҳам кўрсак, минглаб даража у заҳматдан зиёда ва эҳсони Илоҳийга ва савобга мазҳар бўлмоқ ила баробар, жуда кўп бечора иймон аҳлининг иймонларига бошқа бир тарзда бир қудсий хизмат ҳукмига ўтганини раҳмати Илоҳиядан жуда қувватли умид этамиз. Бу ҳодисанинг ўн жиҳат ила қонунсиз бўлганини баён этмоқдаман.

Биринчиси: Уч маҳкама ва уч тадқиқ ҳайъатининг ва Анқаранинг етти бошқарув идораларининг ва адлияларнинг қўлида икки сана Рисола-и Нур тадқиқдан ўтгани ҳолда, иттифоқ ила, ҳеч бири мухолиф қолмасдан ҳам умум рисолаларнинг бароатига, ҳам Саид ила баробар етмиш беш биродари ила бирликда бароат этилгани ва бир кун ҳам жазо берилмагани ҳолда, янгидан зарарли варақалар каби уларга қўл узотмоқ қай даража қонунсиздир, зарра қадар инсофи бўлган билар.

— 525 —

Иккинчиси: Дейсизки: Бароатдан сўнгра уч ярим сана Амиртоғда мунзавий, ғариб, эшигини ҳам ташқаридан қулф, ҳам ичкаридан занжир ила ёпган ва юздан бир одамни, зарурий бир иш бўлмаса ёнига қабул этмаган; ва йигирма санадан бери давом этган таълифини ҳам ташлаб ортиқ таълиф этмаган бир одамга, дунё сиёсати учун эшигининг қулфини синдириб ёнига келиб, Арабий вирдларидан ва бошидаги бир икки иймонга оид лавҳадан бошқа қидирув ходимлари бир нарса топа олмаганлари ҳолда, бу азиятнинг қай даража қонунга хилоф бўлганини зарра қадар ақли бўлган англар!

Учинчиси: Маҳкамача етмиш шоҳиднинг тасдиғи ила, етти сана Иккинчи Жаҳон Урушини билмаган ва мароқ этиб сўрамаган, ҳозир ўн санадир айни у ҳолда, ва етмиш беш санадан бери ҳеч бир газетани ўқимаган ва тингламаган ва ўттиз санадан бери "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" деб, сиёсатдан бутун қуввати ила қочган; ва йигирма икки сана исканжали машаққатлар чеккани ҳолда, сиёсат аҳлининг диққат назарини ўзига жалб этмаслик ва сиёсатга қўшилмаслик учун, бир марта истироҳати учун ҳукуматга мурожаат этмаган бир одамга даҳшатли бир сиёсий каби (сиёсат найрангчиси каби) унинг манзилини ва инзивогоҳини босиб хаста ҳолида ўхшовсиз бир машаққат руҳига бермоқ ҳеч бир қонунга мувофиқ келарми? Зарра қадар виждони бўлган бу ҳолга ачинажак.

Тўртинчиси: Эскишаҳар Маҳкамасида олти ой тадқиқдан сўнгра ва сабаби ҳам жамиятчилик ва тариқатчилик бўлган шубҳа баҳонаси ила, катта бир раиснинг унга шахсий ғараз ила, унга қарши баъзи адлиячиларни ташвиқ этгани ҳолда; жамиятчилик, тариқатчилик ва Рисола-и Нур жиҳатида бароат эттириб; ёлғиз Рисола-и Нурнинг бир кичкина парчаси бўлган "Тасаттур Рисоласи"ни баҳона этиб, қонун ила эмас да, ёлғиз виждоний қаноат ила, бир юз йигирма шогирд ичида беш-ўн шогирдга олти ой жазо бердиларки, тадқиқ замонига қадар тўрт ой банди, бир ярим ойда қамалган қолганлари ва ўн сана сўнгра Денгизли Маҳкамаси, яна тўққиз ой жамиятчилик ва тариқатчилик каби бир қанча баҳона ила, бутун йигирма саналик мактубот ва таълифотларини чуқурдан чуқур тадқиқ ила баробар; Анқаранинг Оғир Жазо Маҳкамасига беш сандиқ китобларни юборганлари ва икки сана у китоблар ва мактублар Анқара ва Денгизли Маҳкамасидаги тадқиқ назарида қолганлари ҳолда, у маҳкамалар иттифоқ ила жамиятчилик ва тариқатчилик ва бошқа баҳоналари жиҳатида бароат қарори бериб, у китоб ва мактубларни айнан соҳибларига қайтариб ва Саидни дўстлари ила баробар бароат эттирганлари ҳолда, бир сиёсий жамият назари ила ва найрангчи бир сиёсий одам тарзида Уни туҳмат этмоқ ва адлия маъмурларини унга қарши жамиятчилик нуқтасида чорламоқ нақадар қонунсиз бўлганини инсонияти сукут этмаган билар.

— 526 —

Бешинчиси: Бир одамки, ҳақиқий маслак ва машраб қабул этган йигирма-ўттиз саналик ҳаётида дастур қабул этган бир ҳолнинг зидди ила уни айбламоқ навидан, қонунсиз ва кайфий бу таарруз ҳодисасининг моҳияти шудирки: Мен Рисола-и Нур маслагининг асоси бўлган шафқат эътибори ила, бир маъсумга зарар келмаслиги учун менга зулм этган қотилларга илишмоқ эмас, ҳатто баддуо ҳам этолмайман. Ҳатто энг шиддатли ва ғараз ила менга зулм этган баъзи фосиқ, балки динсиз золимларга ҳиддат этганим ҳолда, моддий эмас, балки баддуо ила ҳам муқобаладан мени у шафқат ман этади. Чунки у золим ғаддорнинг ё падар ва волидаси каби кекса бечораларга, ёки авлоди каби маъсумларга моддий ва маънавий зарба келмаслиги учун, у тўрт-беш маъсумнинг хотирига биноан у золим ғаддорга илишмайман, баъзан эса ҳалол этаман.

Хуллас, бу шафқат сири учундирки, идора ва осойишга қатъиян илишмаганим каби, бутун дўстларимга ҳам шу даража тавсия этганманки, уч вилоятнинг инсофли зобиталарининг бир қисми эътироф этганларки: "Бу Нур Шогирдлари маънавий бир зобитадир, идора ва осойишни муҳофаза этмоқдалар" деганлари ва бу ҳақиқатга минглаб шоҳид ва йигирма сана ҳаёти ила тасдиқ ва минглаб шогирдларнинг ҳам зобитача ҳеч бир вуқуот қайд этмаслиги ила тасдиқ ва қувватлаганлари ҳолда, у бечора одамнинг исёнкор ва инсофсиз бир комитетчи каби манзилини босмоқ ва инсофсиз одамлар унга хоинлик этмоқ ва манзилида бир нарса топилмаслик ила баробар, юз жинояти бўлган бир одам каби, ҳатто Қуръонни ва бошидаги лавҳаларини зарарли варақалар каби тўпламоқ, ажабо дунёда қайси қонун рухсат этар?

— 527 —

Олтинчиси: Бундан ўттиз сана аввал Жаноби Ҳақнинг инояти ила дунёнинг вақтинчалик шону шарафининг ва анониятли худфурушлик ва шухратпарастликнинг нақадар зарарли ва нақадар фойдасиз ва маъносиз бўлганини, ҳадсиз шукр бўлсинки, Қуръоннинг файзи ила англаган бир одам у замондан бери бутун қуввати ила нафси аммораси ила мужодала этиб, маҳвияти ила менлигини ташламоқ ва тасанну ва риёкорлик қилмаслик учун қўлдан келгани қадар ҳаракат қилганига унга хизмат ёки дўстлик этганлар қатъий билганлари ва шаҳодат этганлари ҳолда ва йигирма санадан бери ҳаркас ўз ҳақида хушлангани зиёда ҳусни зон ва инсонлар эътиборига тушиш ва шахсини мадҳ ва санодан ва ўзини маънавий мақом соҳиби бўлганини билишдан ҳаркасга мухолиф бўлиб бутун қуввати ила қочиши ва ҳам хос қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларини рад этиб, у холис қардошларининг хотирларини синдириши ва ёзган жавоб мактубларида уларнинг у ҳақида мадҳларини ва зиёда ҳусни зонларини синдириши ва ўзини фазилатдан маҳрум кўрсатиб, бутун фазилатни Қуръоннинг тафсири бўлган Рисола-и Нурга ва демакки Нур Шогирдларининг маънавий шахсига бериб ўзини оддий бир хизматкор билиши қатъий исбот этадики, шахсини ёқтиртиришга уринмагани ва истамагани ва рад этгани ҳолда, унинг ризоси бўлмасдан баъзи дўстлари узоқ бир ердан у ҳақида зиёда ҳусни зон этиб, мадҳ этиб бир мақом бериши ва Кутаҳя атрофида танимаган бир воизнинг баъзи сўзлари ила, ажабо қайси қонун ила мадори масъулият бўларки, у бечора ва хаста ва жуда кекса ва ғариб ва мунзавийнинг хонасига буюк бир жиноят қилган каби қулфини синдириб қидирув бўлимлари ходимларини тиқмоқ; ҳам вирдларидан ва лавҳаларидан бошқа бир баҳона ҳам топмаслик, ажабо дунёда ҳеч бир қонун ва ҳеч бир сиёсат бу тааррузга изн берарми?

— 528 —

Еттинчиси: Бу қаторда доҳилда шу қадар доҳилий ва хорижий ҳаяжонли партия жараёнлари бор экан ва бундан тўлиқ фойдаланмоқ, яъни саноқли бир қанча дўстларига бадал минглаб дипломатларни ўзига тарафдор қозонмоқ учун замин ҳозир экан, ёлғиз сиёсатга қўшилмаслик ва ихлосга зарар бермаслик ва ҳукуматнинг назарини ўзига жалб этмаслик ва дунё ила машғул бўлмаслик учун, дўстларига ёзиб, "Асло жараёнларга берилмангиз.. сиёсатга кирмангиз.. осойишга тегилмангиз" дегани ва икки жараён бу чекинишидан унга зарар берганлари; эскиси шубҳасидан, янгиси эса "Бизга ёрдам этмаётир" дея унга кўп машаққат берганлари ҳолда ва дунё аҳлининг дунёларига ҳеч қўшилмасдан, ўз охирати ила машғул бўлган бир бечоранинг охират машғулиятига бу қадар илишишга қайси қонун рухсат беради? Ва ватанга ва миллатга ва ахлоққа жуда зарарли бўлган динсизларнинг китобларининг интишорига ва комунистларнинг нашриётларига эркинлик қонуни ила илишмагани ҳолда, уч маҳкама мадори масъулият бўладиган ичида ҳеч бир моддани топмаган ва миллат ва ватаннинг ижтимоий ҳаётини ва ахлоқини ва осойишини таъминга йигирма санадан бери уринган ва бу миллатнинг ҳақиқий таянч нуқтаси бўлган Ислом оламининг ухувватини ва бу миллатга дўстлигини қайтарган ва қувватланишига таъсирли бир суратда тиришган ва диёнат раёсатининг олимлари танқид нияти ила, доҳилия вакилининг амри ила уч ой тадқиқдан сўнгра, танқид этмасдан тўлиқ қийматини тақдир этиб, "Қийматдор асар" дея диёнат кутубхонасига қўйилган Зулфиқор ва Асойи Мусо каби Нур парчаларини зарарли варақалар каби тўплаб маҳкама қўлига беришга ажабо ҳеч бир қонун, ҳеч бир виждон, ҳеч бир инсоф бунга рухсат берарми?...

Саккизинчиси: Йигирма сана машаққатли ва сабасиз бир сургундан сўнгра эркинлик берилгани вақт, минглаб ақрабо ва аҳбоби бўлган туғилган мамлакатига кетмасдан; ғурбатни, кимсасизликни таржиҳ этиб, токи дунё ва ижтимоий ҳаётга ва сиёсатга алоқадор бўлмасин, ва жуда савобли бўлган масжиддаги жамоатнинг хайрини ташлаб хонасида ёлғиз ўтиришини таржиҳ этган, яъни халқнинг ҳурматидан чекинмоқ каби бир руҳий ҳолатни ташиган ва йигирма сана ҳаётининг шаҳодати ила ва юз минглаб қийматдор Турк зотларнинг тасдиғи ила, бир диндор тақводор Туркни лоқайд кўп Курдлардан устун қўйган; ҳатто маҳкамада Ҳофиз Али каби қувватли иймони бўлган Турк қардошларини юз Курдга алмаштирмаганини исбот этган ва ҳурмат ва эҳтиром кўрмаслик учун зарурат бўлмасдан халқлар ила кўришмаган ва масжидга кетмаган ва қирқ санадан бери бутун қуввати ила ва асарлари ила Исломиятнинг ухувватига ва мусулмонларнинг бир-бирига муҳаббатига ҳаракат қилган ва шиддатли душманига қарши манфий ҳаракат этмаган ва ҳатто унинг ила машғул бўлмасдан баддуони ҳам қилмаган бир одам ҳақида, расмий лисон ила, хоинлик учун бир ташвиқот қилмоқ, дўстларини қўрқитмоқ учун, "У Куртдир, сиз Турксиз; у Шофеъийдир, сиз Ҳанафийсиз" деб, халқларни қўрқитиб ундан чекинтиришга қайси фойда, қайси қонун рухсат этар?

Тўққизинчиси: Жуда муҳимдир, қувватлидир. Фақат сиёсатга алоқадорлиги учун сукут этмоқдаман.

Ўнинчиси: Бу ҳам, ҳеч бир қонун рухсат бермагани ва ҳеч бир фойда бўлмагани ҳолда, ёлғиз маъносиз шубҳадан ва бир чумолини филлар қилмоқдан иборат, ҳеч бир қонунга кирмаган бир таарруздир. Бунга ҳам маслагимизча қарай олмаганимиз сиёсатга алоқадор бўлмаслик учун сукут этиб, шундай қилиб ўн жиҳат ила қонунсиз муомалаларга қарши ёлғиз حَسْبُنَا اللّٰهُ وَ نِعْمَ الْوَك۪يلُ деймиз.

Саид Нурсий

— 529 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим

Биринчидан: Нурнинг аҳамиятли мажмуаларини Макка-и Мукаррамага этиб, ғоят буюк бир Ҳиндли олим Аҳмад Али Ширширийга таслим этиб, ҳам Ҳиндчага таржима этишга ва ҳамда Ҳиндга юборишга кафолат олган Нурнинг аҳамиятли қаҳрамонларидан қардошимиз Ҳофиз Мустафога минглаб Баракаллоҳ ва Машааллоҳ ва Эсъадакаллоҳ дериз. Мадрасат-уз Заҳро Макка-и Мукаррамадаги у буюк зот ила мухобара этсин.

Иккинчидан: Бу дафадаги ҳодисада бир чумолини шубҳа юзидан кўп филлар қилганларини ўргандик. Бир аломати ҳам шудир: Доҳилия вакилининг амри ила, кечаси Афён Ҳокими амният мудири ила бу ерга келиб, кечаси манзилимни босмоқ истаганлар. Прокурор уйғун топмаганидан, тонгга қадар кутиб, энг зиёда бизга қарши бўлган икки одамни таъйин этиб, қулфимни синдириб бирданига ҳужум қилишлари, ҳам айни кун

{(Ҳошия) Ҳа, бу ердаги Нур шогирдлари номига тасдиқ этамиз. Ҳодиса айнан содир бўлди.

Тўғри: Тикувчи Мустафо, Тўғри: Исмоил, Тўғри: Мустафо, Тўғри: Хизматкори Нури, Тўғри: Хайри, Тўғри: Ҳалил}

арава ила чиққаним вақт, бу ерда ўхшаши содир бўлмаган бир шаклда беш тайёра жуда пастда учиб, менинг аравамни билганлари учун, атрофимда икки-уч марта айланишлари; иккинчи кун бошқа бир тарафга, кўп кўринмаган яширин бир дара тарафига арава ила бораркан, пастда учган беш тайёранинг бир нарса қидираётгандай айланганларини кўрдик, англадикки, бизни қидирмоқдалар.

Яна, айнан аввалги кун каби у беш тайёра атрофимизда шаҳарча устида кезиб, уйимизга кирганимиз замон уларнинг ҳам кетишлари қувватли бир аломатдирки, бир чумоли юз фил қилинган. Бу ерда бундай маъносиз шубҳа юзидан менга азият берилиши ва Мадрасат-уз Заҳронинг қаҳрамонларига бу ерга нисбатан бу уч санада ўн даражадан ёлғиз бир даража азият берилмоқ жиҳати ила, Испарта ҳукуматига ва адлиясига ташаккуримни ва миннатдорлигимни ва уларнинг берган азиятларини ҳам ҳалол этганимни билдирарсиз.

Саид Нурсий

— 530 —
Вакиллар Ҳайъатига ва Депутатлар Раёсатига Жузъий, Фақат Аҳамиятли Бир Маърузотимдир.

Ўттиз санадан бери сиёсий ҳаётдан чекилганим ҳолда, бу қаторда бир мартага махсус бўлиб, ватаний ва миллий ва осойиший бир масалани баён этмоқдаман. Шундайки:

Кўп аломатлар ила қатъий қаноатимиз келдики, анархистлик ҳисобига менга ва бу Амиртоғ шаҳарчасига ва демакки бу ватанга бир суиқасд борки, бир чумолини филлар ва бир чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган бир ҳодисани тоғ каби кўрсатиб, сукунатга муҳтож бўлган бу ватанда мени баҳона этиб, анархистлик ҳисобига ва бир ажнабий режаси ила бизга, яъни бечора ватандошларимизни иъдоми абадийдан ва ухровий шубҳалардан қутқаришга уринган Нур Шогирдларига бутун-бутун қонунсиз ва кайфий ҳужум этилди. Жуда зоҳир бир ғараз ила, шубҳа юзидан, порохга оташ отмоқ каби, бу ватанга ва осойишга мени баҳона этиб суиқасд этилди. Шундайки:

Уч маҳкама йигирма саналик мактубларимни ва китобларимни ва ҳолларимни чуқурдан чуқур тадқиқдан сўнгра, бизга ва китобларимга бароат берилгани ҳолда ва уч санадан бери таълифотни тарк этганим ва ҳафтада фақат бир мактуб ёза олганим ва мажбур бўлмасдан ҳар бири бир кун навбат ила зарурий хизматимни қилган уч-тўрт тикувчининг шогирдидан бошқа ҳеч кимни қабул этмаганим ҳолда, ва эркинлик берилгани ва мамлакатимга кетмаганим ҳолда, ҳеч умримда кўрмаганим бир тарзда ва расмий бир суратда мени ҳиддатга келтириб бир ҳодиса чиқармоқ учун, таҳқир ва хоинлик қасди ила, қонунсиз ва ғараз ила мени қидирув ила эшигимнинг қулфини синдириб, Қуръонимни ва Арабий лавҳаларимни зарарли варақалар каби олиб этмоқ ила баробар, адлиянинг муҳим бир маъмури расман бу ердаги маъмурларга амирона деганки: "Саидни икки жандрма ила кўрсатиш суратида чиқариб, мажбуран бошига шапка кийдириб, шундай тарзда ифодага келтиришингиз керак эди. Ҳам унга яқинлашганларни тутингиз" дея, аҳамиятли бир мажлисда ва айни ҳақиқат бўлган ифодамни ўқиганлари вақт сўйлаган. Бунда шак ва шубҳа қолмадики, мени таҳқир ва хоинлик қилиб, ҳиддатга келтириб, осойишни бузмоқ ғарази таъқиб этилмоқда.

Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, минглаб ҳайсият ва шарафимни бу ватандаги бечораларнинг истироҳатига ва улардан балоларнинг дафига фидо этмоқ учун менга бир руҳий ҳолат эҳсон айлаганки, мен ҳам уларнинг қилган ва ниҳоятида бўлганлари таҳқирот ва хоинликларга қарши таҳаммулга қарор берганман. Бу миллатнинг осойишига, хусусан маъсум болаларнинг ва муҳтарам кексаларнинг ва бечора хасталарнинг ва фақирларнинг дунёвий истироҳатларига ва ухровий саодатларига минглаб ҳаётимни ва минглаб шарафимни фидо этишга ҳозирман...

— 531 —

Хуллас, чивин қанотини тоғ каби қилганларининг бир аломати шуки, мен каби ғурбатда, хаста, кекса, заиф, бир ўзи бўлган бир одам учун ўн кун мобайнида беш марта Афён Ҳокими ва Амният Мудири ва икки марта Афён Прокурори мен учун бу ерга келиши ва икки кунда, ҳар бир кунда беш тайёра мен кезган ерларда мени назорат остига олиши; ва беш полиция жосусининг бу ерда менга тарассуд этганларга илова этилиб, аҳволимни яширинча ўрганмоқ учун юборилиши; ва почталарга менга оид мактубларнинг мусодараси учун расман амр берилиши кўрсатадики, Шайх Саид ва Манаман ҳодисасининг ўн мисли бир ҳодисани шубҳа ила ўйлаганлар! Чумолини фил сўйлаганларки, бундай бир вазият олмоқдалар! Менинг эски ҳаётимни ўйлаб, хоинлик ила ҳиддатга келади тахмин этганлар. Аксинча алдандилар. Биз бутун қувватимиз ила анархистликка бир садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний таъсисига ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга илишганлар анархистлик ва балки комунистликка замин тайёрламоқдалар.

Ҳа, агар эски ҳаётим каби, иззати илмиямни муҳофаза этмоқ учун ҳеч бир ҳақоратни қабул этмаслик бўлса эди ва ҳақиқий вазифаси ёлғиз охират ва ўлимнинг иъдоми абадийсидан мусулмонларни қутқармоқ вазифаси бўлмасайди ва менга илишганлар каби ёлғиз дунё ва манфий сиёсат учун ҳаракат қилмоқ бўлсайди, ўн Манаман, ўн Шайх Саид ҳодисаси каби бир ҳодисага у анархистлик ҳисобига ҳаракат қилганлар сабабият берар эдилар.

Ҳам уч маҳкама ва йигирма санада неча вилоятнинг зобиталари қиёфатимга қонунча илишмаганлари ва маърузлигим ва инзивомга биноан, қиёфамни алмаштиришга ҳеч бир эслатма бўлмагани ҳолда, бундай кайфий, қонунсиз, жабран аҳоли ичида бошимга шапкани кийдиришга уринмоқ, қирқ санадан бери бу ватанда, хусусан таҳқиқий иймон дарсида қардошона алоқадор бўлган юз минглаб одам жуда буюк бир ҳаяжон ичида заминни ҳиддатга келтириб, ўхшовсиз йиғлашга васила бўлар эди.

— 532 —

Зотан ажнабий бармоғи ила гўё ҳаққимда омманинг эътиборини синдирмоқ фикри ила томирларимга тегилажак қонунсиз муомаларнинг мазкур мақсад учун қилинганига кўп аломатлар ила қатъий қаноатимиз келди. Фақат Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, мен каби қабр эшигида, алоқасиз, дунёдан зериккан, ҳурматдан, омманинг эътиборидан қочган ва шону шараф ва худфурушлик каби риёкорликларга ҳеч бир майли қолмаган бир вазиятда экан, буларнинг менга қарши қонунсиз хоинликларининг ҳеч бир аҳамияти қолмади, Жаноби Ҳаққа ҳавола этаман. Менга кераксиз шубҳа юзидан азият этганларнинг яқинда ўлим ила иъдоми абадийга гирифтор бўлишларини ўйлаб, ҳақиқатдан ачинмоқдаман. Ё Рабби, уларнинг иймонларини Рисола-и Нур ила қутқар! Иъдоми абадийдан сири Қуръон ила эркинлик рухсатномасига айлантир! Мен ҳам уларга ҳаққимни ҳалол этаман!..

Саид Нурсий

Бадиуззамон Саид Нурсийнинг дарс ва иршоди ила ҳақиқатга улашган ва Нур хизматида жуда қийматдор ва юксак хизматлари ўтган қаҳрамон ва холис бир талабанинг Устознинг моҳиятини таъриф этган айни ҳақиқат бир ифодасидир.

Бу кунда Мала-и Аълонинг Арзда мадори сурури.

Бу кунда сакана-и Арзнинг Мала-и Аълода мадори ифтихори.

Бу кунда Ҳабибуллоҳнинг мадори назари.

Бу кунда мусулмонликнинг сартожи.

Бу кунда ҳақ тариқларнинг шоҳи.

Бу кунда ҳақиқатларнинг имоми.

Ҳам бу кунда Маҳбуби Худо.

Ҳам бу кунда аллома-и аср.

Ҳам бу кунда зулматнинг нури.

Ҳам бутун кунларда сардори ҳидоят.

Ҳам Мулло Саид-ун Нурсий..

Ҳам Бадиуззамон ал-Фаҳруддавроний...

Хусрав

***
— 533 —
МАРҲУМ ҲАСАН ФАЙЗИЙНИНГ РИСОЛА-И НУР
ҲАҚИДАГИ МАНЗУМАСИ
﴿ بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ ﴾
﴿ وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَم۪ينَ ﴾

оятининг Варосати Аҳмадия (С.А.В.) жиҳатида, ишорий маъно нуқтасида, бу асрда у Раҳматан лил оламиннинг бир ойнаси ва ҳақиқати Қуръониянинг бир ҳақиқий тафсири бўлган Рисола-и Нур у куллий раҳматнинг бир жилваси, бир намунаси бўлишидан; ҳақиқати Муҳаммадиянинг (С.А.В.) бир қисм васфлари мажозий маъно ила жузъий бир ворисига берилиши мумкин дея бу порлоқ қасидага илишмадим. Ёлғиз ҳақиқати Аҳмадия (С.А.В.) ила ойнасининг фарқига ишоратан баъзи калималар илова этилди.

Саид Нурсий

Ҳузур топар бу кун сен ила олам;

Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!

Сурур топар бугун сен ила Одам,

Эй бир раҳмати олам Рисола-и Нур!

Бу хаста кўнгиллар кўпдан паришон;

Борса сенда агар Луқмондан нишон;

Бир шифо бер, кел эй маҳбуби зишон,

Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Келмас ми охири бу узун онларнинг,

Ўтмас ми ғами бу мотамли кечанинг,

Йиғлаши ортди, сабри тугади қанчанинг,

Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Фахри Олам Аршдан бу ерга тушди;

Шоҳи валоят келиб Дулдулга минди;

Зулфиқорга бугун ортиқ нур денди,

Эй бу замонда раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

— 534 —

Дардларга дармонсан, маҳбуби жонсан;

Ҳам жами-ул асмо вал Қуръонсан;

Ҳамда Нури Ҳақдан бизга эҳсонсан,

Эй бир раҳмати олам Рисола-и Нур!

Бу оламда модда эмас, бир моҳиятсан;

Ҳар заррадан боққан бутун бир кўзсан;

Коинотни ҳайрон этган бутун бир юзсан,

Эй мисоли раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

Чунки сенсан бу асрда Раҳматан лил оламиннинг жилваси,

Чунки сенсан ҳозир Шафи-ул Музнибийнинг вориси,

Ағисна ё ғиёс-ал мустағисин, бир дуоси

Эй шуъла-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Шифо топсин ҳозир бироз ярамиз,

Ривож топсин ўтмас бўлган пулимиз;

Соч нурини, оққа қайтсин қорамиз,

Эй зиё-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

Майлимиз йўқ ёлғончи бир дунёга,

Тугатдик биз бидъатларни, риёни;

Берилмаймиз ундай қуруқ хаёлларга,

Эй бир ҳақиқати раҳмати олам Рисола-и Нур!

Йўқ бизда жамият қурмоқ хаёли,

Йўқ бошқа бир йўлга кетмоқ савдоси;

Бўлдик фақат нурнинг дардли шайдоси,

Эй дардлиларга раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

Ўтганмиз ҳамма мадҳлардан, санодан,

Юз ўгирдик сарватлардан, бойликдан;

Нур истариз, ўтмасдан бу фанодан,

Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

— 535 —

Ошиқларнинг аршга чиққан фарёди

Йиғлатмоқда у пок руҳли аждоди;

Аллоҳ учун айла бизга ёрдамни,

Эй муҳтожларга раҳмати олам Рисола-и Нур!

Кўклар солди бало, ер берди бало,

Тебратди уфқларни бир аламли вовайло,

Раҳмат эт оламга эй Нури Мавло!

Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Бир ёнда сел бор, бир ёнда қон оқар,

Бу бало оташи оламни ёқар;

Йиғлаган бу башар фақат сенга боқар,

Эй намуна-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Ўгрилди оташ ила бу катта дунё,

Бир Жаҳаннам каби қайнади дарё!

Етиш ёрдамга эй шоҳи авлиё,

Эй бу замонда раҳмати олам Рисола-и Нур!

................................................

Зиндиқога, куфрга қарши ташландинг,

Кўнгиллардан ғамларни кўтардинг,

Бизни нурнинг дарёсига шўнғитдинг,

Эй бечораларга раҳмати олам Рисола-и Нур!

Кўтаролмас сенга асло ҳеч ким қўл,

Боғламоқдамиз бизлар сенга жондан бел;

Дунёларга сенсан умид ва истак,

Эй зиё-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Сен қўшин қурмассан эрла, аскарла,

Урушмассан ундай замбаракла, пичоқла;

Нуринг ила шу асрни тутиб қучоқла,

Эй ҳозир раҳмати олам Рисолат-и Нур!

— 536 —

Битсин да бу қўрқинч шиддатли тўфон,

Очилсин яп-янги бир даври масъуд;

Ўн саккиз минг олам айласин доим ид,

Эй аҳли Қуръонга раҳмати олам Рисола-и Нур!

Келмоқда шу қаршидан гарчи бир зулмат,

Фақат сенсан бугун ато-и раҳмат,

Буғажаксан уни нурингла албат,

Эй бир раҳмати олам Рисолат-и Нур!

Қизил аждар инимизга кирмасин,

Заҳарли қўли ёқамизга етмасин;

Қарши туриб нуринг фурсат бермасин,

Эй сайфи раҳмати олам Рисола-и Нур!

Қора туман устимиздан тарқалсин,

Қизил олов сўниб олам уйғонсин,

Бу зафаринг ҳашрга қадар эслансин,

Эй зулфиқори раҳмати олам Рисола-и Нур!

У наслдандир қанча жонлар ёққанлар;

У наслдандир уйлар хоналар йиқитганлар,

У наслдандир сенга кин ила боққанлар.

Эй ҳужжати раҳмати олам Рисола-и Нур!

Маъсумларнинг қонларини ичарлар!

Абу Жаҳлни, Намрудларни ўтарлар,

Ўлимлардан ўлимларни танларлар,

Эй ҳозир бир раҳмати олам Рисола-и Нур!

Бир микробки, жигарларни тишлайди,

Қонимизла ўзини тўйдирар;

Тоза юртни кирлатиб кирлатар,

Эй бир дорихона-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Ғозийларнинг, фотиҳларнинг қўноғи,

Саййидларнинг, сарварларнинг ўтови

Бу ватандир, шаҳидларнинг ётоғи..

Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

У шаҳидларнинг қизилга қайтмиш кафани;

Мисклар ҳиди келар, гулга ўхшар бадани.

Ўпар Малаклар ҳам нурли наъшини,

Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Қуръон дейди; ўлмагандир, тирикдир..

Ҳар бириси, Ҳақнинг арслон эридир!

Мақбаралари юракларни титратар,

Эй ойна-и раҳмати олам Рисола-и Нур!

Ҳадясан чунки асл миллатга,

Тушмайлик бир кун ҳам зиллатга..

— 537 —

Этгин бизни шонли буюк давлатга,

Эй мисоли раҳмати олам Рисола-и Нур!.

Қилсинлар нуринг ила фақат ҳужум,

Зафарлар ила шонлар топар бу миллат,

Шарққа, ғарбга зиё солсин бу давлат,

Эй бизларга раҳмати олам Рисола-и Нур!

Нурдан қанотинг, ҳам соғлом қўлинг бор,

Нурдан сенинг Ҳаққа кетган йўлинг бор.

Қабул эт бир камтар Файзи қулинг бор..

Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!

اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ

Устозим Афандим Ҳазратлари!

وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَم۪ينَ оятининг нурларидан нурнинг соясида ола билганим бир заррани бу шаклда ёздим. Ва ҳузури ирфонингизга тақдим қилдим. Қабулини илтимос қилиб, саломларимизни тақдим қилиб ва муборак қўлларингиздан ўпамиз афандимиз.

Бечора талабангиз

ҲАСАН ФАЙЗИ

(Раҳматуллоҳи алайҳи абадан даима)

***
— 538 —

Марҳум Ҳасан Файзи Нурлардан олган ҳақиқат дарсини Нурларга ишора этиб гўзал танзим этган. Иловаларга кирсин.

Саид Нурсий

Гўзал ўқи! Ҳар заррада жўшқин биттадан маъно бор,

Дард аҳлига бу маънода жонлар берган адо бор.

Бермоқ учун порлоқлиги, ғамли кўнгил уйига,

Бир боқ хусусан, ҳар жилодан устун бўлган жило бор.

Чуқур, гўзал тушунча ила тадқиқ қиларсан буни сен,

Заифланган руҳлар учун тоғлар каби озуқа бор.

Ҳам тиларсанг, тугамаган сармоя-и сарвати,

Оч кўзингни, Нурларга боқ, мана сенга тўфон каби гина бор.

Мени тани, юри қулим, юри дея бизларга,

Ҳар нафасда шафқат ила Раббимиздан нидо бор.

Эшитган бўлсанг бу нидони ҳар зарранинг тилидан,

Хушхабар бўлсин, ортиқ сенга Жаннат деган ҳузур бор!

Узоқларга боқма! "Нурларга боқ, юри!" олам унинг ойнаси;

Кўрмасмисан, ҳар юзида айни рангда зиё бор.

Бир қуёшдир ҳар заррада жилва қилиб порлаган;

Билмасмисан, сенда ҳам у адодан адо бор.

Қўллар очиб юри бугун тўйдира тўйдира Рисола-и Нурдан ишиқ ол!

Ишққа уйғон, нурга тўйган ҳар заррада реҳа бор,

Ҳунар эмас дўсту душман, яри ағёр айламак;

Вафоли бўлишни билишинг керакки, фақат дўстда вафо бор.

Ҳунардирки, япроқ, атлас; тупроқ олмос бўлиши керак!

Чунки бир боқ, на япроқда на тупроқда бақо бор.

Қисқа кўриб денгизларни томчиларга ўгирма;

Ҳақиқатда, ҳам томчида яширин биттадан дарё бор.

Томчи экан аслинг сенинг, тоғни тошни ошарсан,

Ҳам кўкларни кашф этарсан, сенда эй Нур, бундай даҳо бор.

Бир нуқтани бир жаҳон қил, у жаҳонга ҳоким бўл,

— 539 —

Зеро сенинг бир нуқтангда, қуёш қадар зако бор!

Ҳар зарранинг Каъбасидир қалби, яна ўзига,

Диққат айла, ҳар бирида яна фақат ҳидоят бор.

Асло Файзи!. Сен кўзингни ҳақ юзидан айирма,

Ҳақни кўрган ҳақиқатларга, ҳаққи қадар ато бор.

(Денгизли Қаҳрамони Марҳум)

ҲАСАН ФАЙЗИ

(Фан Ва Исломий Илмлар Мактабида Ғоят Мудаққиқ Ва Тажрибали Муаллимлардан Ҳасан Файзининг Бир Шеъри)
ҲАЗРАТИНГИЗГА БУ ЕРДАН АЙРИЛИҚ СЎЙЛАГАНДИМ

Чекилиб нури ҳидоят яна зиндон бўлажак!

Яна фирқат, яна ҳасрат, яна ҳусрон бўлажак.

Яна сен, ёш ўрнига қон оқитиб йиғла кўзим..

Чунки ҳижрон тўла қалбим яна ҳижрон бўлажак.

Яна кўчиш бор дея мажнунга хабар берма асло!

Яна мотам, яна зари, яна афғон бўлажак.

Очилган ул гули тавҳид, сарғайиб сўлса керак;

Ёпилиб Каъба-и ирфон, яна вайрон бўлажак.

Хабар олдимки ярим ёд бўлажакмиш бизга ёр,

Не буюк яраки, кимлар бунга дармон бўлажак?

Бу буюк дарди оламдан кимга шикоят этайим?

Эшитган ноламни, доим мен каби нолон бўлажак.

У шифо-бахш бўлган нурларини сен тортсанг агар,

Менга ким нур беражак, ким менга Луқмон бўлажак?

У тоза пок нафаснинг, оби ҳаёти бу чўлнинг;

Уни узоқ этмаки ҳар фард унга раййон бўлажак.

Хусусан ул нури шарифинг кимга тегмишса агар,

Кичкина зарра ҳам бўлса, моҳи тобон бўлажак.

У лутуфкор, у карамкор қўлни ўптикча менинг

Бу кичик қалби ҳазиним яна хандон бўлажак.

— 540 —

Боби файзидан йироқ бўлишни асло чеколмам,

Ҳам онтим бу ки жоним сенга қурбон бўлажак.

Назаринг етишса ғариб бошимга эй нури Худо,

Бу кун ортиқ бу ҳақир бандада уммон бўлажак.

Бу унсурлар, юзига ҳар нақадар чекса ҳижоб;

Яна ҳақсан, бунга шоҳид яна Қуръон бўлажак.

Қоби Қавсайндан олиб дарсимни билдимки оён,

У чиройли нури бадиъ, маънавий султон бўлажак.

Сақланиб, Файзи-и бечорага баҳс очма бу кун;

Янги бошдан яна шайдо, яна гирён бўлажак.

Бечора Талабангиз

ҲАСАН ФАЙЗИ