Тарихча-и Ҳаёт
— 399 —

Бешинчи Қисм

ДЕНГИЗЛИ ҲАЁТИ

Рисола-и Нурнинг нашриёт ва футуҳот доираси борганча кенгаётир... Иштиёқ ила Нурларни ўқиганлар кундан-кунга зиёдалашмоқда. Рисола-и Нурдаги ҳориқо қувват ва таъсирларнинг натижасини мушоҳада этган яширин Исломият душманлари яна бир ҳийла қилиб Рисола-и Нурга ва муаллифи Бадиуззамонга суиқасд ила: "Бадиуззамон яширин жамият қутмоқда, халқни ҳукуматга қарши ўгирмоқда, инқилобларни илдизидан йиқитмоқда, Мустафо Камолга дажжол, суфён, дин йиқитувчиси демоқда, буни ҳадислар ила исбот этмоқда" каби бир қатор баҳоналар ва режалар ила иттиҳом этилиб Қастамўнудан Денгизли Оғир Жазо маҳкамасига, бир юз йигирма олти талабаси ила баробар 1943 санасида юборилади.

{(Ҳошия1) Денгизли қамоғининг ягона сабаби, Рисола-и Нурнинг Испарта ва Қастамўну марказ бўлиб бошқа вилоятларда интишори ва шундай қилиб дин муҳаббатининг борганча зиёдалашиши эди. Ҳатто, Денгизли қамоғидан аввал Еттинчи Шуа бўлган "Оят-ул Кубро" Рисоласи Истанбулда яширин чоп этилган эди. Иймон ҳақиқатларини ҳориқо бир суратда изоҳ ва исбот этган бу асар ҳам иймонсизларни хавотирга туширган ва Денгизли ҳодисасига бир сабаб кўрсатилган эди.}

Сўнгра Рисола-и Нур куллиётида сиёсий бир мавзу бўлиб бўлмаганини тадқиқ учун бир нечта маъмурдан ташкил топган бир тадқиқ ҳайъати ташкил этилиб, мусодара этилган Нур Рисолалари ва мактублар тадқиққа бошланиши ила, Бадиуззамон: "Бу илмсиз тадқиқ ҳайъати Рисола-и Нурни тадқиқ этолмас. Анқарада юксак, илмий бир тадқиқ ҳайъати ташкил эттирилсин. Оврупадан файласуфлар келтирилсин. Агар улар бир айб топсалар, энг оғир жазога розиман",- дер. Шундай қилиб Рисола-и Нур Куллиёти ва бутун мактублар Анқарада профессорлар ва юксак олимлардан ташкил топган бир тадқиқ ҳайъатига қаторма-қатор тадқиқ эттирилар. Тадқиқ ҳайъати тарафидан: "Бадиуззамоннинг сиёсий бир фаолияти йўқдир. Унинг маслагида жамиятчилик ва тариқатчилик мавжуд эмасдир. Асарлари илмий ва иймонийдир, Қуръоннинг бир тафсиридир",- дея рапорт берилади. Маҳкамага берилишидаги иттиҳомлар, далилсиз ва исботсиз бўлгани учун, бир қатор уйдирма баҳона ва ҳийлалардан иборат бўлгани тушунилади. Натижада Бадиуззамон буюк бир мудофаа қилади. Ниҳоят, маҳкама иттифоқ ила 16/6/944 тарих ва 199/136 рақамли бароат қарорини беради. Бир юз ўттиз парча Рисола-и Нур Куллиётининг ҳаммасига эркинлик бериб соҳибларига тамоман қайтариб беради. Бароат қарорини, Темйиз Биринчи Жазо Доираси, 30/12/1944 тарихли хабар ила, иттифоқ ила тасдиқ этиб, Рисола-и Нур даъвосининг ҳаққонияти қазия-и муҳкама ҳолини олади.

— 400 —

Бадиуззамон Саид Нурсий ва талабаларидан бир қисми қамоқда тўққиз ой қолгандан сўнгра бароат қарори сабабли бўшатилади. Фақат Саид Нурсий Ҳазратларини қамоқхонада заҳарлайдилар, ўлим таҳликасини ўтказади! Жаноби Ҳақнинг инояти ила халос бўлса ҳам, тарихда ҳеч бир кишига қилинмаган зулм, исканжа ва хоинликларга маъруз қолдирилади. Бадиуззамон яширин динсиз мунофиқларнинг фитналари ила кирган бутун маҳкамаларида бўлгани каби, бу иъдом режаси ила берилган маҳкамада ҳам ҳақ ва ҳақиқатни парвосизча ва ўлимни ҳеч санаб ҳайқиради.

Устоз Бадиуззамон Денгизли қамоғида "Мева Рисоласи" ни таълиф этгандир. Бу рисола кейинчалик Асойи Мусо мажмуасининг бошида нашр этилгандир. Мева Рисоласини икки Жума кунида таълиф этгандир. Қамоқхонада бўлган бутун Нур Талабалари ва бошқа маҳбуслар Мева Рисоласини ёзганлар, у рисоланинг ҳақиқатлари ила машғул бўлгандирлар. Қамоқхонага қоғоз киргизилмас эди. У асар яширинча ёзилгандир. Ҳатто гугурт қутисига ёзганлар ва бу каби шартлар остида хизмат қилгандирлар!

{(Ҳошия2) "Ўн Масала" дан иборат бўлган жуда аҳамиятли "Мева Рисоласи" дан намуна сифатида Олтинчи ва Еттинчи Масалалар Денгизли Ҳаётининг охирига киргизилгандир, мурожаат этилсин.}

***
БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙНИНГ ДЕНГИЗЛИ МАҲКАМАСИДА ҚИЛГАН МУДОФААДАН БАЪЗИ ҚИСМЛАР
— 401 —

Ҳа, биз бир жамиятмиз ва шундай бир жамиятимиз борки, ҳар асрда уч юз миллион доҳил мансублари бор ва ҳар кун беш марта у муқаддас жамиятнинг принциплари ила камоли ҳурмат ила алоқаларини ва хизматларини кўрсатадилар ва اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ қудсий дастури ила бир-бирининг ёрдамига дуолари ила ва маънавий қозончлари ила югурадилар.

Хуллас, биз бу муқаддас ва муаззам жамиятнинг аъзолариданмиз ва хусусий вазифамиз ҳам Қуръоннинг иймоний ҳақиқатларини таҳқиқий бир суратда иймон аҳлига билдириб уларни ва ўзимизни иъдоми абадийдан ва доимий ҳибси мунфариддан қутқармоқдир. Бошқа дунёвий ва сиёсий ва иғволи жамият ва комитетлар ила муносабатимиз йўқдир ва таназзул этмаймиз.

Дунёга қўшилмоқ орзуси бизда бўлса эди, бундай чивин виззилаши каби эмас, замбарак ўқи каби овоз ва портлаш берар эди. Ҳарбий трибуналда ва Мустафо Камолнинг ҳиддатига қарши девони раёсатда шиддатли ва таъсирли мудофаа қилган бир одам, ўн саккиз сана мобайнида ҳеч кимга сездирмасдан дунё иғволарини қилмоқда дея уни иттиҳом этган, албатта бир ғараз ила қилар.

Бу масалада менинг шахсимнинг ёки баъзи қардошларимнинг камчилиги ила Рисола-и Нурга ҳужум этилмас. У тўғридан тўғрига Қуръонга боғланган. Ва Қуръон ҳам Арши Аъзам ила боғлиқдир. Кимнинг ҳадди борки, қўлини у ерга узатсин, у қувватли ипларни очсин?

Ҳам бу мамлакатга моддий ва маънавий баракаси ва фавқулодда хизмати ўттиз уч Қуръон оятларининг ишоралари ила ва Имоми Али Розияллоҳу Анҳнинг уч ғайбий каромати ила ва Ғавси Аъзамнинг (қ.с.) қатъий хабари ила таҳаққуқ этган Рисола и Нур бизнинг оддий ва шахсий камчиликларимиз ила масъул бўлмас ва бўлолмас ва бўлмаслиги керак. Бўлмаса бу мамлакатга ҳам моддий, ҳам маънавий олдини олиб бўлмайдиган даражада зарар бўлади.

{(Ҳошия) Бу илтимоснома Қастамўну зилзиласидан йигирма кун аввал ёзилган эди. Рисола-и Нур баракаси ила ҳар вилоятдан зиёда офатлардан ҳифзланган қолган эди. Ҳозир офатлар бошланди ва даъвомизни тасдиқ этди.}

— 402 —

Баъзи зиндиқларнинг шайтонлиги ила Рисола-и Нурга қарши ўгирилган режалар ва ҳужумлар иншааллоҳ бузиладилар. Унинг шогирдлари бошқаларга қиёс этилмас, тарқаттирилмас, воз кечирилмас, Жаноби Ҳақнинг инояти ила мағлуб этилмаслар. Агар моддий мудофаадан Қуръон ман этмаса эди, бу миллатнинг жон томири ҳукмида умумнинг таважжуҳини қозонган ва ҳар тарафда бўлган у шогирдлар Шайх Саид ва Манаман ҳодисалари каби жузъий ва натижасиз ҳодисалар ила кирланмаслар. Аллоҳ кўрсатмасин, агар мажбурият даражасида уларга зулм этилса ва Рисола-и Нурга ҳужум қилинса, албатта ҳукуматни алдаган зиндиқлар ва мунофиқлар минг даража пушаймон бўладилар.

Ал-ҳосил, модомики биз дунё аҳлининг дунёларига тегилмаёбмиз, улар ҳам бизнинг охиратимизга, иймоний хизматимизга тегилмасинлар.

Банди

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Жаноблар!

Сизга қатъий хабар бераманки, бу ердаги зотларнинг биз ила ва Рисола-и Нур ила муносабати бўлмаган ёки оз бўлганлардан бошқа, истаганингиз қадар ҳақиқий қардошларим ва ҳақиқат йўлида ҳақиқатли дўстларим бор. Биз Рисола-и Нурнинг қатъий кашфиёти ила икки карра икки тўрт бўлар даражасида тебранмас бир қаноат ила билганмизки, ўлим биз учун Қуръон сири ила иъдоми абадийдан эркинлик рухсатномасига айланган. Ва бизга мухолиф ва залолатда юрганлар учун у қатъий ўлим ё иъдоми абадийдир (агар охиратга қатъий иймони бўлмаса) ёки абадий ва қоронғу ҳибси мунфариддир (агар охиратга ишонса ва сафоҳат ва залолатда кетган бўлса). Ажабо, дунёда бу масаладан янада катта, янада аҳамиятли бир инсоният масаласи бормики, бу унга қурол бўлсин? Сиздан сўрайман! Модомики йўқдир ва бўлолмас, нима учун биз билан овора бўлмоқдасиз? Биз энг оғир жазонгизга қарши ўзимиз, нур оламига кетмоқ учун бир эркинлик рухсатномасини олмоқдамиз дея камоли матонат ила кутмоқдамиз. Фақат бизни рад этиб, залолат ҳисобига маҳкум этганларни, сизни бу мажлисда кўрганимиз каби, иъдоми абадий ила ва ҳибси мунфарид ила маҳкум ва жуда яқин бир замонда у даҳшатли жазони чекишларини мушоҳада даражасида биламиз, балки кўрмоқдамиз, уларга инсоният томири ила ҳақиқатдан ачинмоқдамиз. Бу қатъий ва аҳамиятли ҳақиқатни исбот этишга ва энг мутамарридларни ҳам илзом этишга ҳозирман! Илмсиз, ғаразкор, маънавиятдан бебаҳра тадқиқ ҳайъатига қарши эмас, балки энг катта олим ва файласуфларингизга қарши кундуз каби исбот этмасам, ҳар жазога розиман!

— 403 —

Хуллас, ёлғиз бир намуна бўлиб, икки жума кунида маҳбуслар учун таълиф этилган ва Рисола-и Нурнинг принципларини ва хулоса ва асосларини баён этиб Рисола-и Нурнинг бир мудофааномаси ҳукмида ўтган Мева Рисоласини кўрсатаман ва Анқара мақомларига бермоқ учун янги ҳарфлар ила ёздиришга қийинчиликлар ичида яширин ҳаракат қилмоқдамиз. Хуллас, уни ўқинг, тўлиқ диққат қилинг, агар қалбингиз (нафсингизга қўшилмайман) мени тасдиқ этмаса, менга ҳозирги тажриди мутлақ ичида ҳар ҳақорат ва қийноқни ҳам қилсангиз, сукут этаман!

Ал-ҳосил: Ё Рисола-и Нурни тўлиқ эркин қолдиринг ва ёхуд бу қувватли ва задаланмас ҳақиқатни қўлингиздан келса синдиринг! Мен ҳозирга қадар сизни ва дунёнгизни ўйламаган эдим ва ўйламас эдим, фақат мажбур этдингиз, балки да сизни уйғотмоқ лозим эдики, қадари Илоҳий бизни бу йўлга чорлади. Биз ҳам مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ أَمِنَ مِنَ الْكَدَرِ қудсий дастурни ўзимизга раҳбар қилиб, ҳар бир машаққатларингизни сабр ила қаршилаймиз дея азм этдик.

Банди

Саид Нурсий

* * *

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Саодат замонидан ҳозирга қадар жорий бир Ислом одатига иттибо қилиб Рисола-и Нурнинг хусусий манбалари бўлган юзлаб машҳур оятларни буюк бир Анъом каби Ҳизби Қуръоний қилганимизни, "Динда бузғунчилик қилмоқда" дея сўроқ қилмишлар.

Ҳам бир сана жазосини чекканим ва маҳрам тутилган ва баённомада қайд этилгани каби ўтин йиғинлари остидан чиқарилган Тасаттур Рисоласи бу сана ёзилган ва нашр этилгандай, бизни айбламоқ истайди. Ҳам Анқарада ҳукуматнинг раёсатида бўлган бирисига (Мустафо Камолга) айтганим эътирозларга ва оғир сўзларга муқобала этмасдан сукут этиши ва у ўлгандан сўнг унинг хатосини кўрсатган бир ҳадис ҳақиқатини баёндаги фитрий ва керакли ва маҳрам танқидларим жавобгарлик сабаби қилинган. Ўлган ва ҳукуматдан алоқаси кесилган бир шахснинг хотири қаерда, ва ҳукуматнинг ва миллатнинг бир хотираси ва Жаноби Ҳақнинг бир тажаллийи ҳокимияти бўлган адолат қонунлари қаерда?

— 404 —

Ҳам биз жумҳурият ҳукумати ва асосларидан энг зиёда ўзимизга таянч нуқтаси ва у билан ўзимизни мудофаа қилганимиз виждон эркинлиги асоси бизга қарши жавобгарлик сабаби тутилган. Гўё биз виждон эркинлиги асосига қарши кетмоқдамиз!

Ҳам маданиятнинг саййиотини ва нуқсонларини танқид этганимдан, хотир ва хаёлимга келмаган бир нарсани баённомаларда бўҳтон қилмоқда: Гўё мен радио, {(Ҳошия) Радио каби азим бир неъмати Илоҳияга қарши азим бир шукр бўлмоқ учун: "Радио Қуръонни ўқиб бутун замин юзидаги инсонларга тинглаттириб, курра-и ҳавонинг бир ҳофизи Қуръон бўлишидир"- дегандим.} тайёра ва поезднинг қўлланилишини қабул этмаётирман дея, замонавий тараққиётга қарши бўлганим билан масъул этмоқда!

Хуллас, бу намуналарга қиёсан, нақадар адолатга хилоф бир муомала бўлганини, иншааллоҳ, инсофли, адолатли бўлган Денгизли Прокурори ва Маҳкамаси кўрсатиб, у баённомаларнинг шубҳаларига аҳамият бермайдилар.

Ҳам энг ажиби будирки: Бошқа маҳкаманинг прокурори мендан сўради: "Маҳрам Бешинчи Шуада дегансан: "Қўшин тизгинини у даҳшатли шахснинг қўлидан қутқаради". Муродинг қўшинни ҳукуматга қарши итоатсизликка чорламоқдир". Мен ҳам дедим: "Мақсадим у қўмондон ё ўлади ёки алмаштирилади, қўшин таҳаккумидан қутулади демакдир. Ажабо, ҳам ғоят маҳрам, саккиз санада ёлғиз икки марта қўлимга ўтган ва айни замонда йўқотилган, ҳам охирзамонга оид бир ҳадиснинг маъносини куллий бир суратда баён этган, ҳам асли эскидан таълиф этилган бир рисола, ҳам бир киши кўрмагани ҳолда қандай айблаш сабаби бўлар?" Афсуски, у инсофсизларнинг у ажиб айблови айбномага кирган.

— 405 —

Ҳам энг ғариби шудирки: Бир ерда деганман: Жаноби Ҳақнинг буюк неъматлари бўлган тайёра, поезд ва радиони буюк шукр ила муқобала лозим экан, башар қилмади, тайёралар ила бошларига бомба ёғди. Ва радио шундай буюк бир неъмати Илоҳиядирки, унга муқобил шукр бўлса, у радио миллионлаб тилли бир куллий ҳофизи Қуръон бўлиб, бутун замин юзидаги инсонларга Қуръонни тинглаттирсин.

{(Ҳошия) Устозимизнинг саналарча аввал хабар берган ва орзу қилган бир ҳақиқат мамлакатимизда ҳам таҳаққуқ этган саналади. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир радиомизда Қуръон ўқилмоқда. Иншааллоҳ, шундай бир замон келажакдирки, Қуръон ҳақиқатлари бўлган Рисола-и Нур радиолар ила дарс берилади, башарият буюк истифодаларга ноил бўлади.}

Ва Йигирманчи Сўзда Қуръоннинг маданият ҳориқоларидан ғайбий хабар берганини баён этаркан, бир оятнинг ишораси бўлиб, кофирлар поездлар ила Ислом оламини мағлуб этарлар деганман. Исломни бу ҳориқоларга ташвиқ этганим ҳолда, бир айблаш сабаби бўлиб, "Поезд ва тайёра ва радио каби замонавий тараққиётга қарши" дея айбноманинг охирида мени аввалги прокурорнинг ғаразларига биноан айблар.

Ҳам ҳеч бир муносабати бўлмагани ҳолда, бир одам Рисола-и Нурнинг иккинчи бир исми бўлган Рисолатун-Нур таъбиридан, "Қуръоннинг нуридан бир рисолатдир, бир илҳомдир" деган. Айбномада бошқа ер берган хато маъно ила, гўё "Рисола-и Нур бир расулдир" дея мен учун бир айблаш сабаби қилинган.

Ҳам мудофааларимда йигирма ерда қатъий бир суратда ҳужжатлар ила исбот этганмизки, бутун дунёга қарши ҳам бўлса дин ва Қуръон ва Рисола-и Нурни қурол қилмаймиз ва этилмас ва биз уларнинг бир ҳақиқатини дунё салтанатига алмаштирмаймиз ва ҳақиқатдан шундаймиз. Бу даъвонинг аломатлари йигирма санада минглабдир. Модомики ундайдир, мен ва биз бутун қувватимиз ила деймиз:

﴿ حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ﴾

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
Айбномага қарши эътирозноманинг қўшимчасидир

Бу эътирозда мухотобим Денгизли Маҳкамаси ва прокурори эмас, балки бошда Испарта ва Инеболу прокурорлари бўлиб, хато ва нуқсон баённомалари ила бу ердаги ажиб айбномани бизга қарши бердирган ғаразкор ва шубҳачи маъмурлардир.

— 406 —

Авваломбор: Асоссиз бўлган ва хотиримга келмаган бир сиёсий жамият номини маъсум ва сиёсат ила ҳеч алоқалари бўлмаган Рисола-и Нур талабаларига тақиб ва у доира ичига кирган ва иймон ва охиратидан бошқа ҳеч бир мақсадлари бўлмаган бечораларни, у жамиятнинг ношири, ё фаол бир рукни ёки мансуби ёки Рисола-и Нурни ўқиган ва ўқитган ёки ёзган дея айбдор санаб маҳкамага бермоқ нақадар адолатнинг моҳиятидан узоқ бўлганига қатъий бир ҳужжати шудирки:

Қуръонга қарши ёзилган Доктор Дузининг ва бошқа зиндиқларнинг у зарарли асарларини ўқиганлар учун фикр эркинлиги ва илм эркинлиги дастури ила бир жиноят саналмагани ҳолда, Қуръон ва иймон ҳақиқатларини ўрганишга ғоят муҳтож ва муштоқ бўлганларга Қуёш каби билдирган Рисола-и Нур ўқимоқ ва ёзмоқ бир жиноят саналган. Ва ҳам, юзлаб рисола ичида хато маъно берилмаслиги учун маҳрам сақлаганимиз ва нашрига изн бермаганимиз икки-уч рисолада ёлғиз бир нечта жумлаларини баҳона кўрсатиб айблаган. Ҳолбуки, у рисолаларни, бири мустасно, Эскишаҳар Маҳкамаси тадқиқ этган, кераклисини қилган. Ва мустасно бўлса, ҳам илтимосномамда ва ҳам эътирозномамда ғоят қатъий жавоб берилгани ва "Қўлимизда нур бор, сиёсат тўқмоғи йўқ" дея Эскишаҳар Маҳкамасида йигирма жиҳат ила қатъий исбот этилгани ҳолда, у инсофсиз прокурорлар, уч маҳрам ва нашр қилинмаган рисолаларнинг уч-тўрт жумлаларини бутун Рисола-и Нурга ташмил этар каби, Рисола-и Нурни ўқиган ва ёзганни айбдор ва мени ҳам ҳукумат ила мубораза этар дея айблаганлар.

Мен ва менга яқин ва мен ила кўришган дўстларимни шоҳид кўрсатиб ва қасам ила ишонтираманки, бу ўн санадан зиёдадирки, икки раисдан ва бир депутатдан ва Қастамўну ҳокимидан бошқа ҳукуматнинг идорачиларини, вазирларни, қўмондонлари, маъмурлари, депутатлари кимлар бўлганини қатъиян билмайман ва билишга ҳам қизиқмаганман. Ажабо, ҳеч имкони бормики, бир одам мубораза қилган одамларни танимасин ва билишга қизиқмасин? Дўст-ми, душман-ми, қаршисидагини танишга аҳамият бермасин? Бу ҳоллардан тушуниладики, бил-илтизом ҳар ҳолда мени маҳкум этмоқ учун ғоят аслсиз баҳоналарни ижод этарлар.

— 407 —

Модомики кайфият бундайдир. Мен ҳам бу ернинг маҳкамасига эмас, балки у инсофсизларга дейман:

Мен, сизнинг менга берадиганингиз энг оғир жазонгизга ҳам парво қилмайман ва ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки мен қабр эшигида, етмиш ёшдаман. Бундай мазлум ва маъсум бир-икки сана ҳаётни шаҳидлик мартабаси ила алмаштирмоқ мен учун буюк саодатдир. Рисола-и Нурнинг минглаб ҳужжатлари ила қатъий иймоним борки, ўлим биз учун бир эркинлик рухсатномасидир. Агар иъдом ҳам бўлса, биз учун бир соат заҳмат абадий бир саодатнинг ва раҳматнинг калити бўлар. Фақат, сиз, эй динсизлик ҳисобига адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз ила сабабсиз машғул қилган инсофсизлар! Қатъий билинг ва титрангки, сиз иъдоми абадий ила ва абадий ҳибси мунфарид ила маҳкум бўлмоқдасиз. Интиқомимиз сиздан ҳаддан ортиқ бир суратда олинаётганини кўрмоқдамиз. Ҳатто сизга ачинмоқдамиз.

Ҳа, бу шаҳарни юз марта мозористонга бўшатган ўлим ҳақиқати, албатта ҳаётдан зиёда бир истагани бор. Ва унинг иъдомидан қутулмоқ чораси, инсонларнинг ҳар масаласидан устун энг буюк ва энг аҳамиятли ва энг керакли бир зарурий ва қатъий эҳтиёжидир. Ажабо, бу чорани ўзига топган Рисола-и Нур шогирдларини ва у чорани минглаб ҳужжатлар ила топтирган Рисола-и Нурни оддий баҳоналар ила айблаганлар нақадар ўзларини ҳақиқат ва адолат назарида айбдор бўлишини девоналар ҳам тушунар.

Бу инсофсизларни алдатган ва ҳеч муносабати бўлмаган бир сиёсий жамият шубҳасини берган уч моддадир.

Биринчиси: Эскидан бери менинг талабаларим мен ила қардош каби шиддатли алоқадор бўлишлари бир жамият шубҳасини берган.

Иккинчиси: Рисола-и Нурнинг баъзи шогирдлари ҳар ерда бўлган ва жумҳурият қонунлари рухсат берган ва тегилмаган ва Ислом жамоатлари ҳайъатлари каби ҳаракат қилишларидан, бир жамият деб ўйланган. Ҳолбуки у маҳдуд уч-тўрт шогирднинг ниятлари жамият-мамият эмас, балки ёлғиз иймон хизматида холис бир қардошлик ва ухровий тасонуддир.

Учинчиси: У инсофсизлар ўзларини залолат ва дунёпарастликда билганларидан ва ҳукуматнинг баъзи қонунларини ўзларига уйғун топганларидан, фикран дейдиларки: "Ҳар ҳолда Саид ва дўстлари бизларга ва ҳукуматнинг, бизнинг маданийча номашруъ ҳавасотимизга уйғун қонунларига мухолифдирлар. Ундай бўлса мухолиф бир сиёсий жамиятдирлар". Мен ҳам дейман:

— 408 —

Ҳой бадбахтлар! Дунё абадий бўлса эди ва инсон ичида доимий қолса эди ва инсоний вазифалар ёлғиз сиёсат бўлса эди, балки бу бўҳтонингизда бир маъно бўлиши мумкин эди. Ҳам агар мен сиёсат ила ишга кирсайдим, юз рисолада ўн жумла эмас, балки минг сиёсатворий ва муборазакорона жумла бўлар эди. Ҳам фарзи маҳол бўлиб, агар биз ҳам сиз каби бутун қувватимиз ила дунё мақсадларига ва кайфларига ва сиёсатларига ҳаракат қилмоқдамиз дея-ки, шайтон ҳам буни ишонтиришга уринолмаётир ва ҳеч кимга қабул эттиролмас. Қани бундай ҳам бўлса, модомики бу йигирма санада ҳеч бир ҳодисамиз кўрсатилмаётир. Ва ҳукумат қўлга боқар, қалбга боқолмас. Ва ҳар бир ҳукуматда шиддатли мухолифлар бўлар. Албатта, яна адлия қонуни ила бизларни масъул этмайсизлар. Сўнг сўзим:

﴿ حَسْبِىَ اللهُ لَا إِلٰهَ اِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ﴾

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Эскишаҳар Маҳкамасида яширин қолган, расман расмий қайтларга ўтмаган ва мудофааларимда ҳам ёзилмаган бир эски хотирани ва латиф бир мудофаа воқеасини айнан баён этмоқдаман.

У ерда мендан сўрадиларки: "Жумҳурият ҳақида фикринг недир?"

Мен ҳам дедим: "Эскишаҳар маҳкама раисидан бошқа ҳали сизлар дунёга келмасдан мен диндор бир жумҳуриятчи бўлганимни қўлингиздаги тарихча-и ҳаётим исбот этар. Хулосаси шудирки: У вақт ҳозирги каби, холи бир мақбара гумбазида инзивода эдим. Менга шўрво келар эди. Мен ҳам гуручларини чумолиларга берардим, нонимни унинг суви ила ердим. Эшитганлар мендан сўрар эдилар. Мен ҳам дер эдим: Бу чумоли ва ари миллатлари жумҳуриятчидирлар. У жумҳуриятпарварликларига ҳурматан гуручларини чумолиларга берардим".

Сўнгра дедилар: "Сен Салафи Солиҳийнга қарама-қаршилик қилмоқдасан".

Жавобан дер эдим: "Халифа-и Рошидийн, ҳар бири ҳам халифа, ҳам раиси жумҳур эди. Сиддиқи Акбар (р.а.), Ашара-и Мубашшара ва Саҳоба-и Киромга албатта раиси жумҳур ҳукмида эди. Фақат маъносиз исм ва расм эмас, балки ҳақиқий адолатни ва шаръий эркинликни ташиган ҳақиқий диндор жумҳуриятнинг раислари эдилар".

Мана, эй прокурор ва маҳкама аъзолари.

— 409 —

Эллик санадан бери менда бўлган бир фикрнинг акси ила мени айбламоқдасиз. Агар лаик жумҳурият сўраётган бўлсангиз, мен биламанки, лаик маъноси бетараф қолмоқ, яъни виждон эркинлиги дастури ила динсизларга ва сафоҳатчиларга тегилмаганлиги каби, диндорларга ва тақвочиларга ҳам тегилмайдиган бир ҳукумат деб қабул қиламан. Ўн санадир (ҳозир йигирма сана бўлмоқда) ки сиёсий ва ижтимоий ҳаётдан чекилганман. Жумҳурият ҳукумати не ҳол касб этганини билмайман. Аллоҳ сақласин, агар динсизлик ҳисобига иймони ва охирати учун ҳаракат қилаётганларни масъул қиладиган қонунларни қилган ва қабул қилган бир даҳшатли шаклга кирган бўлса, буни сизга парвосиз эълон қиламан ва эслатаманки, минг жоним бўлса, иймонга ва охиратимга фидо этишга ҳозирман. Нима қилсангиз қилинг, менинг сўнг сўзим حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ бўлиб, сиз мени иъдом ва оғир жазо ила зулман маҳкум қилишингизга муқобил дейман:

Мен Рисола-и Нурнинг қатъий кашфи ила иъдом бўлмаётирман. Балки бўшалиб нур оламига ва саодат оламига кетмоқдаман. Ва сизни, эй залолат ҳисобига бизни эзган бадбахтлар, иъдоми абадий ила ва доимий ҳибси мунфарид ила маҳкум билганимдан ва кўрганимдан, тамоми ила интиқомимни сиздан олиб камоли роҳати қалб ила таслими руҳ қилишга ҳозирман.

Банди

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Жаноблар!

Кўп аломатлар ила қатъий қаноатим келганки, ҳукумат ҳисобига "диний ҳисларни қурол қилиб ички осойишни бузмоқ" учун бизга ҳужум этилмаётир. Балки бу ёлғончи парда остида динсизлик ҳисобига бизнинг иймонимиз учун ва иймонга ва осойишга хизматимиз учун бизга ҳужум этилганига кўп ҳужжатлардан бир ҳужжати шудирки: Йигирма йил мобайнида Рисола-и Нурнинг йигирма минг нусхалари ва парчаларини йигирма минг одамлар ўқиб қабул этганлари ҳолда, Рисола-и Нурнинг шогирдлари тарафидан осойишнинг бузулишига доир ҳеч бир ҳодиса бўлмаган ва ҳукумат қайд этмаган ва эски ва янги икки Маҳкама топмаган. Ҳолбуки, бундай касратли ва қувватли ташвиқот йигирма кунда ҳодисалар ила ўзини кўрсатар эди. Демак, виждон эркинлиги принципига зид бўлиб, бутун диндор насиҳатчиларни ичига олган эгилувчан бир қонуннинг 163-чи моддаси сохта бир ниқобдир. Динсизлар баъзи ҳукумат бошлиқларини алдатиб, адлияни адаштириб, бизни ҳар ҳолда эзмоқ истайдилар.

— 410 —

Модомики ҳақиқат будир, биз ҳам бутун қувватимиз ила деймиз: Эй динини дунёга сотган ва куфри мутлаққа тушган бадбахтлар! Қўлингиздан нима келса, қилинг. Дунёнгиз бошингизни есин ва ейди! Юзлаб миллион қаҳрамон бошлар фидо бўлган бир қудсий ҳақиқатга бошимиз ҳам фидо бўлсин! Ҳар жазо ва иъдомингизга тайёрмиз! Қамоқнинг хорижи бу вазиятда юз даража доҳилидан янада ёмондир. Бизга қарши келган бундай бир истибдоди мутлақ остида ҳеч бир эркинлик, на илмий эркинлик, на виждон эркинлиги, на дин эркинлиги бўлмаслигидан, номус ва диёнат аҳли ва эркинлик тарафдори бўлганларга ё ўлмоқ ёки қамоққа кирмоқдан бошқа бир чора қолмас. Биз ҳам اِنَّا ِللهِ وَاِنَّا اِلَيْهِ رَاجِعُونَ деб Раббимизга таянамиз.

Банди

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Маҳкама Раиси Али Ризо Жаноблари!

Ҳуқуқимни мудофаа этмоқ учун аҳамиятли бир талабим ва бир истагим бор. Мен янги ҳарфларни билмайман ва эски ёзувим ҳам жуда нуқсонлидир, ҳам мени бошқалар ила кўриштирмайдилар. Худди тажриди мутлақ ичидаман. Ҳатто айбнома ўн беш дақиқадан сўнг мендан олинди. Ҳам адвокат йўллашга иқтидорим йўқ. Ҳатто сизга тақдим этганим мудофааларимнинг, кўп заҳмат ила, бир қисмини яширин бўлиб фақат янги ҳарф ила бир нусхасини олиб билдим. Ҳам Рисола-и Нурнинг бир нави мудофааномаси ва маслагининг хулосаси бўлган Мева Рисоласининг бир нусхасини прокурорга бермоқ учун ва бир-икки нусхасини Анқара мақомларига юбормоқ учун ёздирган эдим. Бирдан уларни қўлимдан олдилар, ҳали бермадилар. Ҳолбуки Эскишаҳар адлияси бизга бир ускунани қамоққа юборди. Биз мудофааларимизни унда янги ҳарф ила бир-икки нусха ёздик, ҳам у маҳкама ҳам ёзди. Хуллас, аҳамиятли талабим: Ё бизга бир ускунани сиз беринг ёки бизга рухсат беринг, биз жалб этамиз, токи ҳам мудофааларимни, ҳам Рисола-и Нурнинг мудофааномаси ҳукмидаги рисолани янги ҳарф ила икки-уч нусхасини олиб, ҳам Адлия Вазирлигига, ҳам Вазирлар Маҳкамасига, ҳам Депутатлар Кенгашига, ҳам Давлат Кенгашига юборамиз. Чунки айбномада бутун асос Рисола-и Нурдир ва Рисола-и Нурга оид даъво ва эътироз жузъий бир ҳодиса ва шахсий бир масала эмаски, кўп аҳамият берилмасин. Балки бу миллатни ва мамлакатни ва ҳукуматни жиддий алоқадор этадиган ва демакки Ислом оламининг диққат назарини аҳамиятли бир суратда жалб этадиган бир куллий ҳодиса ҳукмида ва умумий бир масаладир.

— 411 —

Ҳа, Рисола-и Нурга парда остида ҳужум этган, ажнабий бармоғи ила бу ватандаги миллатнинг энг катта қуввати бўлган Ислом оламининг таважжуҳини ва муҳаббатини ва ухувватини синдирмоқ ва нафрат бердирмоқ учун сиёсатни динсизликка қурол қилиб парда остида куфри мутлақни ерлаштирганлардирки, ҳукуматни алдатиб ва адлияни икки мартадир адаштириб, дер: "Рисола-и Нур ва шогирдлари динни сиёсатга қурол қилар, хавфсизликка зарар эҳтимоли бор".

Ҳой бадбахтлар! Рисола-и Нурнинг гарчи сиёсат ила алоқаси йўқдир. Фақат куфри мутлақни синдиргани учун куфри мутлақнинг ости бўлган анархистликни ва усти бўлган истибдоди мутлақни асоси ила бузар, рад этар. Хавфсизликни, осойишни, эркинликни, адолатни таъмин этганига юзлаб ҳужжатлардан бири бу мудофааномаси ҳукмидаги Мева Рисоласидир. Буни олий бир илмий ва ижтимоий ҳайъат тадқиқ этсинлар, агар мени тасдиқ этмасалар, мен ҳар жазога ва қийноқли иъдомга розиман!

Банди

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Раис Жаноблари,

Қарорномада уч модда асос тутилган:

Бириси: Жамиятдир. Мен бу ердаги бутун Рисола-и Нур шогирдларини ва мен билан кўришганларни ёки ўқиган ва ёзганларини айни ила шоҳид кўрсатаман, улардан сўрангчи, мен ҳеч бирисига демаганман: "Бир сиёсий жамият ёки Нақший жамият ташкил этамиз". Доимо деганим будир: Биз иймонимизни қутқаришга ҳаракат қиламиз. Умум иймон аҳли доҳил бўлганлари ва уч юз миллиондан зиёда кишилари бўлган бир муқаддас Ислом жамоатидан бошқа мобайнимизда бахслашиш сабаби бўлмаганини ва Қуръонда "Ҳизбуллоҳ" номи берилган ва умум иймон аҳлининг ухуввати жиҳати ила ўзимизни Қуръонга хизматимиз учун Ҳизб-ул Қуръон, Ҳизбуллоҳ доирасида топганмиз. Агар қарорномада бу маъно мурод бўлса, бутун руҳимиз ила, камоли ифтихор ила эътироф этамиз. Агар бошқа маънолар мурод бўлса, улардан хабаримиз йўқдир!

— 412 —

Иккинчи Модда: Қарорноманинг эътирофи ила Қастамўну зобитасининг рапорт ва тасдиғи ила, ҳеч нашр бўлмайдиган тарзда ўтин ва кўмир йиғинлари остида ва мехланган сандиқларда бўлган ва Эскишаҳар Маҳкамасининг тадқиқидан ва танқидидан ўтган ва бир енгил жазони чектирган ва қатъиян маҳрам тутилган "Тасаттур Рисоласи" ва "Ҳужумоти Ситта ва Иловаси" Рисоласи каби китоблардан баъзи жумлаларига хато маъно бериб тўққиз йил аввалги замонга бизни этиб, жазосини чекканимиз айб ила масъул этмоқ истайди.

Учинчи Модда: Қарорномада нечта ерида: "Давлатнинг хавфсизлигини буза олар ёки қила олар" каби таъбирлар ила имконот вуқуот ўрнида истеъмол этилган. Ҳаркас мумкиндирки бир қатл қилсин, бу имкон ила масъул бўлиш мумкинми?

Банди

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Раис Жаноблари!

Анқара мақомларига ва раиси жумҳурга илтимоснома суратида юборганим мудофааномамни ва Бошвазирликнинг ҳам буни аҳамият ила қабул этганларини кўрсатган жавобий мактубини қўшиб юбораман, тақдим этаман. Прокаратуранинг бизга қарши баён этган аслсиз, иттиҳомкорона шубҳаларнинг қатъий жавоблари бу мудофааларимда бордир. Бошқа ерларнинг ғаразкорона ва сатҳий баённомаларига бино этилган бу ернинг тадқиқ ҳайъати рапортида ҳақиқатга зид ва мантиқсиз кўп сўзлар бордирки, уларга қарши ҳам бу эътирозномам тақдим этилган эди. Жумладан:

— 413 —

Сизга аввалча арз этганим каби, Эскишаҳар Маҳкамасига 163-чи модда ила мени маҳкум этмоқ истаганлари замон деган эдим: Жумҳурият Ҳукуматининг икки юз депутати ичида айни рақам 163 депутатнинг имзолари ила Вандаги Мадрасамга бир юз эллик минг банкнот таҳсисот қабул этишлари ва унинг ила жумҳурият ҳукуматининг менга қарши таважжуҳи бу 163-чи моддани ҳаққимда ҳукмдан туширади деганим ҳолда, у тадқиқ ҳайъати "163 депутат Саидга қарши таъқиблар қилганлар" дея бузган. Мана, прокаратура ҳам бу тадқиқ ҳайъатининг бундай бутун-бутун аслсиз айблашларига биноан бизни масъул тутмоқда. Ҳолбуки мажлисингизнинг қарори ила энг юксак илм ва фан ҳайъатининг тадқиқига ва таҳқиқига ҳавола этилган Рисола-и Нурнинг бутун парчалари тадқиқдан сўнг иттифоқ ила, ҳаққимизда берган қарорида: "Саиднинг ва Рисола-и Нур шогирдларининг ёзувларида динни, муқаддас нарсаларни қурол қилиб, давлатнинг хавфсизлигини бузишга ташвиқ ёки бир жамият қурмоқ ва ҳукуматга қарши бир ёмон мақсади бўлмоқ қасдида бўлганини кўрсатадиган бир сароҳат ва нишон бўлмаганини ва Саиднинг шогирдлари, хабарлашишларида ҳукуматга қарши ёмон бир қасдда бўлмоқ, бир жамият қурмоқ ёки тариқат қурмоқ фикри ила ҳаракат этмаганлари тушунилмоқдадир" дея иттифоқан қарор берганлар.

Ҳам тадқиқ ҳайъати "Саид Нурсийнинг юздан тўқсон рисоласи ҳам самимий, ҳам холис, ҳам илм ва ҳақиқат ва дин асосларидан ҳеч бир жиҳат ила айрилмаганлар. Буларда динни қурол қилмоқ ёки жамият ташкил қилмоқ ила хавфсизликни бузмоқ ҳаракатининг бўлмагани очиқдир. Шогирдларнинг бир-бири ила ва Саид Нурсий ила хабарлашиш мактублари ҳам бу навдандирлар. Беш-ўн маҳрам ва шикоятли ва ғайри илмий бўлган рисолалардан бошқа бутун рисолалари ҳар бири бир оятнинг тафсири ва бир ҳадиси шарифнинг ҳақиқати номига ёзилгандирлар. Дин, иймон, Аллоҳ, пайғамбар, охират ақидаларини ва ибораларини очиқча тушунтирмоқ учун тамсиллар ила ёзилган ва илмий назарларни ва кексаларга ва ёшларга ахлоқий ўгитлар ва ҳаёт тажрибасидан олинган ибратли воқеаларни ва фойдали манқибаларни ичига олган мавжуд рисолаларнинг юздан тўқсонини ташкил этгандир. Ҳукуматга ва идорага ва осойишга тегиладиган ҳеч бир жиҳати йўқдир" дея иттифоқан қарор бергандирлар.

— 414 —

Хуллас, прокаратура бу юксак тадқиқ ҳайъатининг рапортига қарамасдан эски ва чалкаш ва нуқсонли рапортга биноан ажиб тарзларда бизни айблашидан, ҳақиқатдан ҳаддан зиёда ранжимоқдамиз. Бу инсофли Маҳкаманинг мусаллам инсофларига албатта ярашмайди. Ҳатто, тамсилда хато бўлмасин, бир Бектошидан: "Нима учун намоз ўқимайсан?" деганлар. У ҳам: "Қуръонда لَا تَقْرَبُوا الصَّلٰوةَ бор" деган. Унга деганлар: "Бунинг орқасини, яъни وَاَنْتُمْ سُكَارٰى ни ҳам ўқи" дейилганида, "Мен ҳофиз эмасман" дегани қобилидан, Рисола-и Нурнинг бир жумласини тутиб, у жумлани тўғрилаган ва натижани баён этган охирини олмасдан бизга қарши берилмоқдадир. Тақдим этадиганим мудофааномамда у айбномага қарши қиёс этилганида бунинг ўттиз-қирқ мисоли кўрилади. Бу намуналардан латиф бир воқеани баён этаман:

Эскишаҳар Маҳкамасида прокаратуранинг нима бўлганда ҳам бир хато натижаси Рисола-и Нурнинг иймон дарсларига "Халқларни бузмоқда" каби бир таъбир ва сўнгра у таъбирдан воз кечгани ҳолда, Рисола-и Нур шогирдларидан Абдураззоқ исмли бир зот маҳкамадан бир сана сўнгра деган:

"Ҳой бадбахт! Ўттиз уч Қуръон оятлари ишорасининг тақдирига мазҳар ва Имоми Алининг (Р.А.) уч кароматининг ғайбий хабари ила ва Ғавси Аъзамнинг (Қ.С.) қувватли бир тарзда хабари ила диний қиймати таҳаққуқ этган ва бу йигирма йил мобайнида идорага ҳеч бир зарари тегмаган ва ҳеч кимга ҳеч бир зарар бермаслиги ила баробар минглаб ватан авлодини танвир ва иршод этган ва иймонларини қувватлантирган ва ахлоқларини тузатган Рисола-и Нурнинг иршодларига "бузғунчилик" демоқдасан. Аллоҳдан қўрқмайсан, тилинг қурисин!" деган.

Ҳозир бу шогирднинг ҳақли бўлиб бу сўзини прокуратура кўргани ҳолда, "Саид атрофига фасод сочган" таъбирини инсофингизга ва виждонингизга ҳавола этаман.

— 415 —

Прокуратура Рисола-и Нурнинг ижтимоий дарсларига илишмоқ фикри ила, "Диннинг тахти ва мақоми виждондир, ҳукмга, қонунга боғланмас. Эскидан боғланиши ила ижтимоий чалкашликлар бўлгандир" деди. Мен ҳам дейманки: "Дин ёлғиз иймон эмас, балки амали солиҳ ҳам диннинг иккинчи қисмидир. Ажабо, қатл, зино, ўғрилик, қимор, шароб каби ижтимоий ҳаётни заҳарлантирган жуда кўп катта гуноҳларни қилганларни улардан ман этмоқ учун ёлғиз қамоқ қўрқуви ва ҳукуматнинг бир жосусининг кўриши таваҳҳуми етарли келарми? У ҳолда ҳар хонада, балки ҳаркаснинг ёнида доимо бир полициячи, бир жосус бўлмоғи лозим келадики, исёнчи нафслар ўзларини у чиркинликлардан тортсинлар. Мана, Рисола-и Нур амали солиҳ нуқтасида иймон тарафидан ҳаркаснинг бошида ҳар вақт бир маънавий посбон сақлар. Жаҳаннам қамоғини ва ғазаби Илоҳийни хотирига келтирмоқ ила ёмонликлардан осонча қутқарар.

Ҳам прокуратура бир рисоланинг гўзал ва фавқулодда кароматкорона бир тавофуғининг имзо этилиши ила "бир жамият аъзоси" дея маъносиз бир аломат баён этган. Ажабо, ҳунармандларнинг ва карвонсарой хизматчиларининг дафтарларида бўлган бу нави имзоларга жамият унвони бериларми? Эскишаҳарда айни шундай бир шубҳа бўлди. Жавоб берганим ва Мўъжизоти Аҳмадия Рисоласини кўрсатганим замон ҳайрат ила қаршиладилар. Агар мобайнимизда дунёвий бир жамият бўлсайди, бу даража менинг юзимдан зарар кўрганлар, албатта камоли нафрат ила мендан қочар эдилар. Демак, қандайки мен ва биз Имом Ғаззолий ила боғланишимиз бор, узилмайди. Чунки ухровийдир, дунёга қарамайди. Айнан шунинг каби, бу маъсум ва соф ва холис диндорлар мен каби бир бечорага иймон дарсларининг хотири учун бир қувватли алоқа кўрсатганлар. Ундан бу аслсиз мавҳум бир сиёсий жамият шубҳасини берган. Сўнг сўзим:

﴿ حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ﴾

Банди, ҳибси мунфаридда

Саид Нурсий
Бу келган қисм жуда аҳамиятлидир
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ
Сўнг Сўзнинг Бир Муҳим Парчаси
— 416 —

Жаноблар! Раис бей, диққат қилинг! Рисола-и Нурни ва шогирдларини маҳкум этмоқ тўғридан-тўғрига куфри мутлақ ҳисобига Қуръон ҳақиқати ва иймон ҳақиқатларини маҳкум этмоқ ҳукмига ўтмоқ ила бир минг уч юз йилдан бери ҳар йилда уч юз миллион унда юрган ва уч юз миллиард мусулмонларнинг ҳақиқатга ва саодати дарайнга кетган катта йўлларини ёпишга ҳаракат қилмоқдир ва уларнинг нафратларини ва эътирозларини ўзингизга жалб этмоқдир. Чунки у йўлда келиб-кетганлар келган-кетганларга дуолар ва ҳасанотлари ила ёрдам этадилар. Ҳам бу муборак ватаннинг бошига бир қиёмат келишига васила бўлмоқдир. Ажабо, Маҳкама-и куброда бу уч юз миллиард даъвочиларнинг қаршисида сиздан сўралсаки: "Доктор Дузининг бошдан охирига қадар тўлиқ Исломиятингиз ва ватанингиз ва динингизга қарши ва оврупа тилида "Тарихи Ислом" номли асарики, зиндиқларнинг кутубхоналарингиздаги асарларига, китобларига ва эркин ўқишларига ва у китобларнинг шогирдлари қонунингизча жамият шаклини олишлари ила баробар, динсизлик ёки комунистлик ёки анархистлик ёки жуда эски бузғунчи комитетчилик ёки манфий Турончилик каби сиёсатингизга мухолиф жамиятларига илишмас эдингиз? Нима учун ҳеч бир сиёсат ила алоқалари бўлмаган ва ёлғиз иймон ва Қуръон катта йўлида кетган ва ўзларини ва ватандошларини иъдоми абадийдан ва ҳибси мунфариддан қутқармоқ учун Қуръоннинг ҳақиқий тафсири бўлган Рисола-и Нур каби ғоят ҳақ ва ҳақиқат бир асарни ўқиганларга ва ҳеч бир сиёсий жамият ила муносабати бўлмаган у холис диндорларнинг бир-бири ила ухровий дўстлик ва ухувватларига жамият номи бериб илишгансиз. Уларни жуда ажиб бир қонун ила маҳкум этдингиз ва этмоқ истадингиз" деганлари замон нима жавоб берасиз? Биз ҳам сизлардан сўрамоқдамиз. Ва сизни алдатган ва адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз билан ватанга ва миллатга зарарли бир суратда машғул айлаган муоризларимиз бўлган динсизлар ва мунофиқлар истибдоди мутлаққа "жумҳурият" номи бермоқ ила, тўлиқ динсизликни тартиб остига олмоқ ила, сафоҳати мутлаққа "маданият" исмини бермоқ ила, жабри кайфийи куфрийга "қонун" исмини тақмоқ ила ҳам сизни алдаб, ҳам ҳукуматни ишғол, ҳам бизни паришон этиб, Исломият ҳокимиятига ва миллатга ва ватанга ажнабий ҳисобига зарбалар бермоқдалар.

Эй жаноблар! Тўрт йилда тўрт марта даҳшатли зилзилалар айнан тўрт марта Рисола-и Нур шогирдларига шиддатли бир суратда ҳужум ва зулм замонларига тавофуғи ва ҳар бир зилзила ҳам айнан ҳужум замонида келиши ва ҳужумнинг тўхташи ила зилзиланинг тўхташи ишораси ила ҳозирги маҳкумиятимиз ила келган самовий ва арозий балолардан сиз масъулсиз!

Денгизли Қамоқхонасида тажриди мутлақ ва ҳибси мунфаридда банди

Саид Нурсий

— 417 —
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ
Сўнг Сўзнинг Бир Қисми

Жаноблар! Ҳозирги ижтимоий ҳаётни билмаганимдан, прокуратура ишларининг кетишига кўра, сизча қарори берилган маҳкумиятимизга бир баҳона бўлмоқ учун жуда тиришиб айтаётганингиз жамиятчилик айбловингизга қарши жуда кўп қатъий жавобларимизни Анқара тадқиқ ҳайъатининг ҳам иттифоқан тасдиқлари ила баробар бу даража бу нуқтада тиришишингизга жуда ҳайрат ва таажжубда бўларкан, қалбимга бу маъно келди: Модомики ижтимоий ҳаётнинг бир пойдевори ва башарият фитратининг бир зарурий ҳожати ва оила ҳаётидан то қабила ва миллат ва Исломият ва инсоният ҳаётига қадар энг керакли ва қувватли робита ва ҳар инсоннинг коинотда кўрган ва бир ўзи муқобала этолмаган зарар ва ҳайрат сабаби ва инсоний ва Исломий вазифаларнинг қилинишига моне моддий ва маънавий сабабларнинг ҳужумларига қарши бир таянч нуқтаси ва тасаллига сабаб бўлган дўстлик ва қардошона жамоат ва тўпланмоқ ва самимона ухровий жамият ва ухувват, ҳам сиёсий томони бўлмагани ҳолда ва айниқса ҳам дунё, ҳам дин, ҳам охират саодатларига қатъий васила бўлиб иймон ва Қуръон дарсида холис бир дўстлик ва ҳақиқат йўлида бир арқадошлик ва ватанига ва миллатига зарарли нарсаларга қарши бир тасонуд ташиган Рисола-и Нур шогирдларининг жуда кўп тақдир ва таҳсинга лойиқ иймон дарсида тўпланишларига "сиёсий жамият" номини берганлар, албатта ва ҳар ҳолда ё ғоят ёмон бир суратда алданган ёки ғоят ғаддор бир анархистдирки, ҳам инсониятга ваҳшиёна душманлик этар, ҳам Исломиятга намрудона адоват этар, ҳам ижтимоий ҳаётга анархистликнинг энг бузуқ ва мутарадди ҳолати ила хусумат этар ва бу ватанга ва миллатга ва Исломият ҳокимиятига ва диний муқаддасотга қарши муртадона, мутамарридона, анудона мужодала этар. Ёки ажнабий ҳисобига бу миллатнинг жон томирини кесишга ва бузишга ҳаракат қилган ал-ҳаннос бир кофирдирки, ҳукуматни алдар ва адлияни адаштирар, то у шайтонларга, фиръавнларга, анархистларга қарши ҳозирга қадар истеъмол этганимиз маънавий қуролларимизни қардошларимизга ва ватанимизга ўгирсин ёки синдиртирсин.

Банди

Саид Нурсий

— 418 —

Жаноблар! Ўттиз-қирқ йилдан бери ажнабий ҳисобига ва куфр ва динсизлик номига бу миллатни бузмоқ ва бу ватанни парчаламоқ фикри ила Қуръон ҳақиқатига ва иймон ҳақиқатларига ҳар васила ила ҳужум этган ва кўп шаклларга кирган бир яширин фасод комитетига қарши бу масаламизда ўзларига парда қилган инсофсиз ва диққатсиз маъмурларга ва бу Маҳкамани адаштирган уларнинг Мусулмон қиёфасидаги тарғиботчиларига хитобан, фақат сизнинг ҳузурингизда зоҳиран сиз ила бир нечта сўз айтишимга изн беринг.

(Фақат иккинчи кун бароат қарори у даҳшатли нутқни орқага қолдирди.)

Тажриди мутлақда ва ҳибси мунфаридда

Банди

Саид Нурсий
Муҳим Бир Саволга Ҳақиқатли Бир Жавобдир.

Катта маъмурлардан бир нечта зот мендан сўрадиларки: "Мустафо Камол сенга уч юз лира маош бериб, Курдистонга ва шарқий вилоятларга Шайх Сунусий ўрнига бош имом қилмоқ таклифини нима учун қабул қилмадинг? Агар қабул қилсайдинг, қўзғолон юзидан ўлдирилган юз минг одамнинг ҳаётларини қутқаришга сабаб бўлар эдинг!" дедилар.

Мен ҳам уларга жавобан дедимки: Йигирма-ўттиз йиллик дунёвий ҳаётни у одамлар учун қутқармаганимга бадал, юз минглаб ватандошга, ҳар бирисига миллионлаб сана ухровий ҳаётни қозонтиришга васила бўлган Рисола-и Нур у йўқотишларнинг ўрнига минглаб даража иш қилган. Агар у таклифни мен қабул қилсайдим, ҳеч бир нарсага қурол бўлолмаган ва тобе бўлмаган ва ихлос сирини ташиган Рисола-и Нур майдонга келмас эди. Ҳатто мен қамоқда муҳтарам қардошларимга дегандим: Агар Анқарага юборилган Рисола-и Нурнинг шиддатли таъзирлари учун мени иъдомга маҳкум этган зотлар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқариб иъдоми абадийдан нажот топсалар, сиз шоҳид бўлинг, мен уларни ҳам руҳу жоним ила ҳалол этаман!

— 419 —

Бароатимиздан сўнг Денгизлида мени назорат ила машаққат берганларга ва катта амирларига ва полиция мудири ила тафтишчиларга дедим: Рисола-и Нурнинг инкор этилиши мумкин бўлмаган бир кароматидирки, йигирма йил мазлумият ҳаётимда, юзлаб рисола ва мактубларимда ва минглаб шогирдларда ҳеч бир жараён, ҳеч бир жамият ила ва доҳилий ва хорижий ҳеч бир комитет ила ҳеч бир васиқа, ҳеч бир алоқа тўққиз ой тадқиқотда топилмаслигидир. Ҳеч бир фикрнинг ва тадбирнинг ҳаддимидирки, бу ҳориқо вазиятни берсин. Битта одамнинг бир неча йилдаги маҳрам сирлари майдонга чиқса, албатта уни масъул ва уялтирадиган йигирма модда топилади. Модомики ҳақиқат будир, ё дейсизки: "Жуда ҳориқо ва мағлуб бўлмас бир даҳо бу ишни қилмоқда" ёки дейсиз: "Ғоят инояткорона бир ҳифзи Илоҳийдир". Албатта, бундай бир даҳо ила мубораза этмоқ хатодир, миллатга ва ватанга катта бир зарардир. Ва бундай бир ҳифзи Илоҳий ва инояти Раббонияга қарши келмоқ фиръавнона бир тамарруддир.

Агар десангиз: "Сени эркин қолдирсак ва тарассуд ва назорат этмасак, дарсларинг ила ва яширин сирларинг ила ижтимоий ҳаётимизни булғата оларсан".

Мен ҳам дейман: Менинг дарсларим истисносиз ҳаммаси ҳукуматнинг ва адлиянинг қўлига ўтган, бир кун жазони керактирган бир модда топилмаган. Қирқ-эллик минг нусха рисола у дарслардан миллатнинг қўлларида диққат ва мароқ ила ўтгани ҳолда, манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари ҳеч бир кишига бўлмагани, ҳам эски Маҳкаманинг, ҳам янги Маҳкаманинг жавобгарликка сабаб бўлган бир модда тополмасликлари жиҳати ила янгиси иттифоқ ила бароатимизга, ва эскиси дунёча бир каттанинг хотири учун бир юз ўттиз рисоладан беш-ўн калима баҳона этиб, ёлғиз виждоний қаноат ила бир юз йигирма банди қардошларимдан ёлғиз ўн беш одамга олти ойдан жазо бера олиши қатъий бир ҳужжатдирки, менга ва Рисола-и Нурга илишишингиз маъносиз бир шубҳа ила чиркин бир зулмдир. Ҳам ортиқ янги дарсим йўқ ва бир сирим яширин қолмадики, назорат ила тўғрилашга ҳаракат қилсангиз.

— 420 —

Мен ҳозир эркинлигимга жуда муҳтожман. Йигирма йилдан бери кераксиз ва ҳақсиз ва фойдасиз тарассудлар ортиқ етар! Менинг сабрим тугади. Кексалик заифлигидан ҳозирга қадар қилмаганим баддуони қилишим эҳимоли бор. "Мазлумнинг оҳи аршга қадар кетар" бир қувватли ҳақиқатдир.

Сўнгра у золим дунёча катта мақомларда бўлган бадбахтлар дедилар: "Сен йигирма санадир бир марта бўлса ҳам шляпамизни бошингга қўймадинг, эски ва янги Маҳкамаларнинг ҳузурида бошингни очмадинг, эски қиёфанг ила бўлдинг. Ҳолбуки, ўн етти миллион бу қиёфага кирди". Мен ҳам дедим: Ўн етти миллион эмас, балки етти миллион ҳам эмас, балки розилиги ила ва қалбан қабули ила фақат етти минг Оврупапараст сарҳушларнинг қиёфаларига шаръий рухсат ва қонунан мажбурлаш жиҳати ила киришдан кўра шаръий азимат ва тақво жиҳати ила етти миллиард зотларнинг қиёфаларига киришни таржиҳ этаман. Мен каби йигирма беш йилдан бери ижтимоий ҳаётни тарк этган одамга "Қайсарлик қилмоқда, бизга мухолифдир" дейилмас. Қани қайсарлик ҳам бўлса, модомики Мустафо Камол у қайсарликни синдиролмади ва икки Маҳкама синдирмади ва уч вилоятларнинг ҳукуматлари уни бузмади, сиз ким бўлибсизки, беҳуда ҳам миллатнинг, ҳам ҳукуматнинг зарарига у қайсарликнинг синишига тиришмоқдасиз! Қани сиёсий мухолиф ҳам бўлса, модомики тасдиғингиз ила йигирма йилдир дунё ила алоқасини кесган ва маънан йигирма йилдан бери ўлган бир одам қайтадан тирилиб, фойдасиз ўзига кўп зарарли бўлиб сиёсий ҳаётга кириб сиз ила овора бўлмас, бу ҳолда унинг мухолифлигидан шубҳа этмоқ девоналикдир. Девоналар ила жиддий сўзлашмоқ ҳам бир девоналик бўлишидан, сиз кабилар ила сўзлашишни тарк этаман. "Нима қилсангиз, миннат чекмайман!" деганим уларни ҳам қиздирди, ҳам сустирди. Сўнг сўзим

﴿ حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ﴾
﴿ حَسْبِىَ اللهُ لَا إِلٰهَ اِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ﴾
— 421 —

Исломият душманлари Бадиуззамон Саид Нурсий ва Нур Талабаларини маҳкамаларга юбораркан, ўрталиққа қўрқувлар ва таҳдидлар ёярлар, расмий мақомларга бутун бутун уйдурма маълумотлар ёздирарлар, ҳаркасни Бадиуззамон ва Рисола-и Нурдан узоқлаштирмоқ учун ҳаракат қиларлар, Нур Талабаларининг ораларига фасод солиб тасонудларини бузмоқ учун ҳайлалар қиларлар.

Бадиуззамон Саид Нурсий Нур Талабаларининг манфий ташвиқотларга алданмасликлари.. ва ҳамда Нур Талабаларининг севгили Устозлари ила кўришмоқ иштиёқи шиддатли бўлганидан бу руҳий эҳтиёжни қондирмоқ учун, бошқа вақтларда бўлгани каби, Денгизли қамоғида ҳам ёзган мактублардан бир қисмини бу ерга киргизмоқдамиз. Қамоқхоналарда ёзилган мактуб ва асарларни Нур Талабалари яширинча Устозларидан келтиришни таъмин этарлар. Зеро, Устоз Ҳазратлари ҳар қамоқхонада тажриди мутлақ ичида қолдирилган ва бошқалар ила кўришиши ман этилгандир!

***
Бу Парча Бир Жосус Воситаси ила Расмий Маъмурларнинг Қўлига Ўтгани учун "Иловаларга Киргандир."
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ

Рамазони Шарифдан бир кун аввал, яширин зиндиқ душманларим тарафидан берилганига қувватли эҳтимол берганимиз, докторнинг тасдиғи ила, бир заҳарнинг хасталиги ила ҳароратим қирқ даражадан ўтишни бошлаган экан, Қастамўнуда адлия прокурорлари ва қидирув бўлими ходимлари манзилимни қидирув қилишга келдилар. Мен у дақиқадан сўнгра бошимга келган даҳшатли тааррузни бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила англаб ва "Шиддатли заҳарли хасталигим ҳам ўлимга кетмоқда" дея Испарта Вилоятида қийматдор қардошларимнинг қучоқларида таслими руҳ этиб у муборак тупроқда дафн бўлишимни, қалбан ниёз этдим. Ҳизб-ул Акбар-ул Қуръонни очдим. Бирдан бу Ояти Карима

﴿ وَ اصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَاِنَّكَ بِاَعْيُنِنَا وَ سَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ ﴾
— 422 —

қаршимга чиқди, "Менга боқ!" деди. Мен ҳам боқдим, уч қувватли аломат ила ишорий маъно менга ва бизга тасалли бермоқда. Ҳозир бошимизга келган бу мусибатни бир жиҳатда ҳечга туширди ва Испартага қамалган ҳолда бешинчи сургунимни у қалбий дуомнинг қабул бўлишига далил айлади.

Биринчи Аломат: (Шаддалар саналар) Абжадий ҳисоб ила бир минг уч юз олтмиш икки, бу сананинг Арабий айни тарихига тавофуқ этиб маъноси ила дер: "Сабр айла! Бошингга келган қазо-и Раббонияга таслим бўл! Сен иноят кўзи остидасан, мароқ этма! Кечаларда тасбеҳот ва таҳмидотга давом айла!"

Таҳлил : Уч ر олти юз (600), тўрт ن икки юз (200), бир س бир م юз (100), бир ص , бир ف , бир م икки юз ўн (210), тўрт ك , бир ع бир юз эллик (150), уч ح , бир و , бир ى қирқ (40), бир ل , тўққиз ب , бир د , бир و , тўрт "алиф" олтмиш икки (62) этар. Якуни бир минг уч юз олтмиш икки (1362) этиб, бу сананинг айни тарихига ва бошимизга келган мусибатнинг айни дақиқасига айнан тавофуғи қувватли бир аломатдир.

Учинчи аломатнинг баёнига ҳозирча лузум бўлмаганидан ёздирилмади.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Бу ҳодиса таъсири ила мен ўзимни маъсум қардошларимга ризо-и қалб ила фидо этишга қатъий азму жазм этганим ва чорасини фикран қидирганим ватқда, Жалжалутияни ўқидим. Бирдан хотирга келдики, Имоми Али Розияллоҳу Анҳ: "Ё Раб! Омон бер!" дея дуо қилган. Иншааллоҳ, у дуонинг сири ила саломатга чиқасиз.

Ҳа, Ҳазрати Али Розияллоҳу Анҳ Қасида-и Жалжалутияда икки сурат ила Рисола-и Нурдан хабар бергани каби, Оят-ул Кубро Рисоласига ишоратан

وَبِالْاٰيَةُ الْكُبْرٰى اَمِنِّى مِنَ الْفَجَتْ

дер. Бу ишорада имо этарки: Оят-ул Кубро юзидан аҳамиятли бир мусибат Рисола-и Нур талабаларига келади ва Оят-ул Кубро ҳаққи учун у فَجَتْ ва "мусибатдан шогирдларига омон бер" дея ниёз этар, у рисолани ва манбаини шафоатчи қилар. Ҳа, Оят-ул Кубро Рисоласининг чоп этилиши баҳонаси ила келган мусибат айнан у ғайбий рамзни тасдиқ этди.

— 423 —

Ҳам у қасидада Рисола-и Нурнинг муҳим парчаларига тартиби ила ишораларнинг хотимасида муқобил саҳифада дер:

وَتِلْكَ حُرُوفُ النُّورِ فَاجْمَعْ خَوَاصَّهَا وَحَقِّقْ مَعَانِيهَا بِهَا الْخَيْرُ تُمِّمَتْ

Яъни: "Мана, Рисола-и Нурнинг сўзлари, ҳарфларики, уларга ишоралар айладик. Сен уларнинг хоссаларини тўпла ва маъноларини таҳқиқ айла. Бутун хайр ва саодат улар билан тамом бўлар" дер. "Ҳарфларнинг маъноларини таҳқиқ эт" ишораси ила маънони ифода этмаган ҳижоий ҳарфлар мурод бўлмасдан, балки калималар маъносидаги "Сўзлар" номи ила рисолалар муроддир.

لَا يَعْلَمُ الْغَيْبَ اِلَّا اللهُ
﴿ رَبَّنَا لَاتُؤَاخِذْنَا اِنْ نَسِينَا اَوْ اَخْطَأْنَا ﴾
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Ўтган Лайла-и Қадрингизни ва келган байрамингизни бутун мавжудиятим ила табрик ва сизларни Жаноби Арҳамурроҳимийннинг бирлигига ва раҳматига омонат этаман.

مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ أَمِنَ مِنَ الكَدَرِ сири ила сизни тасаллига муҳтож кўрмаслик ила баробар, дейманки: وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَأِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ

оятининг ишорий маъноси ила берган тасаллини тамоми ила кўрдим. Шундайки:

— 424 —

Дунёни унутиш, рамазонимизни осуда ўтказишни ўйларкан, хотирга келмаган ва бутун-бутун таҳаммулдан устун бу даҳшатли ҳодиса ҳам менинг, ҳам Рисола-и Нурнинг, ҳам сизнинг, ҳам рамазонимиз, ҳам ухувватимиз учун айни иноят бўлганини мен мушоҳада этдим. Менга оид жиҳатининг эса кўп фойдаларидан ёлғиз икки-учини баён этаман.

Бири: Рамазонда жуда шиддатли бир ҳаяжон, бир жиддият, бир илтижо, бир ниёз ила мудҳиш касалликка ғалаба этиб ишлаттирди.

Иккинчиси: Ҳар бирингизга қарши бу йил ҳам кўришмоқ ва яқинингизда бўлмоқ орзуси шиддатли эди. Ёлғиз бирингизни кўрмоқ ва Испартага келмоқ учун бу чекканим заҳматни қабул этар эдим.

Учинчиси: Ҳам Қастамўнуда, ҳам йўлда, ҳам бу ерда фавқулодда бир тарзда бутун аламли ҳолатлар бирдан алмашади ва умидим ва орзумнинг хилофига бўлиб бир иноят қўли кўринмоқда. اَلْخَيْرُ فِيمَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ айттиради. Энг зиёда мени ўйлантирган Рисола-и Нурни энг ғофил ва дунёча катта мақомларда бўлганларга ҳам тўлиқ бир диққат ила ўқиттирмоқда, бошқа бир соҳада зафарларга майдон очмоқда. Ва энг зиёда риққатимга тегилган ва ўз аламимдан бошқа ҳар бирингизнинг машаққатидан бошимга тўпланган бутун аламларга ва таассуфларга қарши рамазонда бир соатни юз соат ҳукмига келтирган у муборак ойда бу мусибат ҳам у юз савобни ҳар бир соатни ўн соат даражасида ибодат қилмоқ ила мингга етиштирганидан, Рисола-и Нурдан тўлиқ дарс олган ва дунё фоний ва тижоратгоҳ бўлганини билган ва ҳамма нарсани иймони ва охирати учун фидо этган ва бу дарсхона-и Юсуфиядаги вақтинчалик машаққатларнинг доимий лаззатлар ва фойдалар беришларига ишонган сиз каби ихлосли зотларга ачинмоқ ва риққатдан йиғламоқ ҳолатини, табрик ва саботингизни ғоят истеҳсон ва тақдир этмоқ ҳолатига айлантирди. Мен ҳам

اَلْحَمْدُ ِللهِ عَلٰى كُلِّ حَالٍ سِوَى الْكُفْرِ وَالضَّلَالِ дедим. Менга оид бу фойдалар каби ҳам ухувватимизнинг, ҳам Рисола-и Нурнинг, ҳам рамазонимизнинг, ҳам сизнинг бу юзда шундай фойдалари борки, парда очилса, "Ё Раббана! Шукр. Бу қазо ва қадари Илоҳий ҳаққимизда бир иноятдир" айттиражак қаноатим бор.

Ҳодисага сабабият берганлардан аразламанг. Бу мусибатнинг кенг ва даҳшатли режаси кўпдан қурилганди, фақат маънан жуда ҳам енгил келди. Иншааллоҳ тез ўтар.

— 425 —
﴿ عَسٰى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ ﴾

сири ила хафа бўлманг.

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ

Азиз қардошларим!

Яқинингизда бўлмоқ ила жуда бахтиёрман. Сизнинг хаёлингиз ила ора сира сўзлашаман, тасаллидор бўламан. Билингки: Мумкин бўлсайди, бутун машаққатларингизни камоли ифтихор ва севинч ила чекар эдим. Мен сизнинг юзингиздан Испартани ва атрофини тоши ила, тупроғи ила севаман. Ҳатто дейман ва расман ҳам дейман: Испарта ҳукумати менга жазо берса, бошқа бир вилоят мени бароат эттирса, яна бу ерни таржиҳ этаман.

Ҳа, мен уч жиҳат ила Испарталиман. Гарчи тарихча исбот этолмайман, фақат қаноатим борки, Испарит ноҳиясида дунёга келган Саиднинг асли бу ердан кетган. Ҳам Испарта Вилояти шундай ҳақиқий қардошларни менга бердики, Абдулмажид ва Абдураҳмон эмас, балки Саидни уларнинг ҳар бирисига мамнуният ила фидо айлайман.

Тахмин қиламанки, ҳозир Ер куррасида Рисола-и Нур шогирдларидан қалбан ва руҳан ва фикран янада оз машаққат чеккан йўқдир. Чунки қалб ва руҳ ва ақллари таҳқиқий иймон нурлари ила машаққат чекмаслар. Моддий заҳматлар эса, Рисола-и Нур дарси ила ҳам ўткинчи, ҳам савобли, ҳам аҳамиятсиз, ҳам иймон хизматининг бошқа бир йўлда инкишофига васила бўлишини билиб шукр ва сабр ила қаршилайдилар. Таҳқиқий иймон дунёда ҳам мадори саодатдир дея ҳоллари ила исбот этадилар. Ҳа, "Мавло кўрайлик найлар, найларса гўзал айлар" деб, метинона бу фоний заҳматларни боқий раҳматларга ўзгартиришга ҳаракат қиладилар.

Жаноби Арҳамурроҳимийн уларнинг ўхшашларини кўпайтирсин, бу ватанга мадори шараф ва саодат қилсин ва уларни ҳам Жаннат-ул Фирдавсда абадий саодатга мазҳар айласин, омин!

Саид Нурсий

— 426 —
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Байрамингизни такрор табрик ила баробар, суратан кўришолмаганимизга афсусланманг. Бизлар ҳақиқатдан доимо баробармиз, абад йўлида ҳам иншааллоҳ бу баробарлик давом этади. Иймоний хизматингизда қозонганингиз абадий савоблар ва руҳий ва қалбий фазилатлар ва севинчлар ҳозирги ўткинчи ва вақтинчалик ғамларни ва машаққатларни ҳечга туширади деган қаноатдаман. Ҳозирга қадар Рисола-и Нур шогирдлари каби жуда қудсий хизматда жуда оз заҳмат чекканлар бўлмаган. Ҳа, Жаннат арзон эмас. Икки ҳаётни имҳо этган куфри мутлақдан қутқармоқ бу замонда жуда ҳам аҳамиятлидир. Бироз машаққат бўлса ҳам, шавқ ва шукр ва сабр ила қаршиланиши керак. Модомики бизни ишлаттирган Холиқимиз Раҳийм ва Ҳакиймдир, бошга келган ҳамма нарсани ризо ила, севинч ила раҳматига, ҳикматига эътимод ила қаршилашимиз керак.

Саид Нурсий

Бу дафаги кичик мудофааларимда дегандим:

Рисола-и Нурдаги шафқат, виждон, ҳақиқат, ҳақ бизни сиёсатдан ман этган. Чунки маъсумлар балога тушадилар, уларга зулм этган бўламиз. Баъзи зотлар бунинг изоҳини истадилар. Мен ҳам дедим:

Ҳозирги тўфонли асрда ғаддор маданиятдан нашъат этган худгамлик ва ирқчилик томири ва жаҳон урушидан келган аскарий истибдод ва залолатдан чиққан марҳаматсизлик жиҳатида шундай бир ашаддий зулм ва ашаддий истибдод майдон олганки, ҳақ аҳли ҳаққини моддий куч ила мудофаа этса, ё ашаддий зулм ила, тарафгирлик баҳонаси ила кўп бечораларни ёқади, у ҳолатда у ҳам энг золим бўлади ва ёхуд мағлуб қолади. Чунки мазкур ҳиссиёт ила ҳаракат ва ҳужум этган инсонлар бир-икки одамнинг хатоси ила йигирма-ўттиз одамни оддий баҳоналар ила уриб паришон этар. Агар ҳақ аҳли ҳақ ва адолат йўлида ёлғиз урганни урса, ўттиз зиёнларга муқобил ёлғиз бирни қозонар, мағлуб вазиятида қолар. Агар муқобала-и билмисл золимона қоидаси ила у ҳақ аҳли ҳам бир-иккининг хатоси ила йигирма-ўттиз бечораларни эзсалар, у вақт ҳақ номига даҳшатли бир ҳақсизлик этадилар.

— 427 —

Хуллас, Қуръоннинг амри ила ғоят шиддат ила ва нафрат ила сиёсатдан ва идорага қўшилмоқдан қочганимизнинг ҳақиқий ҳикмати ва сабаби будир. Бўлмаса бизда шундай бир ҳақ қуввати борки, ҳаққимизни тўлиқ ва мукаммал мудофаа эта олар эдик. Ҳам модомики ҳар нарса ўткинчи ва фонийдир ва ўлим ўлмайди ва қабр эшиги ёпилмайди ва заҳмат эса раҳматга айланмоқда. Албатта, биз сабр ва шукр ила таваккал этиб сукут этамиз. Зарар ила, мажбурлаш ила сукутимизни буздирмоқ эса инсофга, адолатга, ватаний ғайратга ва миллий ҳамиятга бутун-бутун зиддир, мухолифдир.

Сўзнинг қисқаси: Ҳукумат аҳлининг ва сиёсат аҳлининг ва идора аҳлининг ва полициянинг ва адлия ва зобитанинг биз ила овора бўладиган ҳеч бир ишлари йўқдир. Бўлса-бўлса дунёда ҳеч бир ҳукуматнинг мудофаа этолмагани ва ақли бошида ҳеч бир инсоннинг хушланмагани куфри мутлақ ва даҳшатли бир инсонийлик вабосини ва моддиюнликдан келган динсизликнинг таассуби ила бир қисм яширин динсизлар шайтанати ила баъзи расмий маъмурларни алдаб шубҳалантириб, бизга қарши чорламоқ бор. Биз ҳам деймиз: Бундай бир неча шубҳачини эмас, балки дунёни бизга қарши чорласалар, Қуръоннинг қуввати ила, Аллоҳнинг инояти ила қочмаймиз. У диндан қайтган куфри мутлаққа ва у динсизликка қарши мужодаладан воз кечмаймиз!..

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Сизнинг сабот ва матонатингиз масонларнинг ва мунофиқларнинг бутун режаларини натижасиз қолдирмоқда.

Ҳа қардошларим, сақлаш керак эмас. У динсизлар Рисола-и Нурни ва шогирдларини тариқатга ва айниқса Нақший Тариқатига қиёс этиб, у тариқатчиларни мағлуб этган режалари ила бизларни чиритмоқ ва тарқатмоқ фикри ила бу ҳужумни қилдилар.

Биринчидан: Уркитмоқ ва қўрқитмоқ ва у маслакнинг суиистеъмолини кўрсатмоқ.

Ва иккинчидан: У маслакнинг рукнларининг ва алоқадорларининг камчиликларини кўрсатмоқ.

— 428 —

Ва учичидан: Моддиюн фалсафасининг ва маданиятининг жозибадор сафоҳат ва ухлаттирувчи лаззатли заҳарлари ила бузмоқ ила мобайнларида тасонудни синдирмоқ ва устозларини хоинликлар ила чиритмоқ ва маслакларини фаннинг, фалсафанинг баъзи дастурлари ила назарларидан сукут эттирмоқдирки, Нақшийларга ва тариқатчиларга қарши истеъмол этганлари айни қурол ила бизларга ҳужум этдилар, фақат алдандилар. Чунки Рисола-и Нурнинг асос маслаги тўлиқ ихлос ва тарки аноният ва заҳматларда раҳматни ва аламларда боқий лаззатларни ҳис этиб қидирмоқ ва фоний айни сафиҳона лаззатда аламли аламларни кўрсатмоқ ва иймоннинг бу дунёда ҳам ҳадсиз лаззатларга мадор бўлишини ва ҳеч бир фалсафанинг қўли етишмаган нуқталарни ва ҳақиқатларни дарс бермоқ бўлганидан, уларнинг режаларини иншааллоҳ тўлиқ натижасиз қолдиради ва Рисола-и Нур маслаги эса тариқатларга қиёс этилмас дея уларни сустиради.

Саид Нурсий

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Бу эски ва янги икки Мадраса-и Юсуфиядаги шиддатли имтиҳонда тебранмаган ва дарсидан воз кечмаган ва куйдирувчи шўрводан оғизлари ёнгани ҳолда талабалигини ташламаган ва бу қадар ҳужумга қарши маънавий қуввати синмаган зотларни ҳақиқат аҳли ва келажак насллар олқишлашлари каби, малоика ва руҳонийлар ҳам олқишламоқдалар дея қаноатим бор. Фақат ичингизда дардман ва нозик ва фақирлар бўлиши ила моддий машаққат зиёдадир. Ва бунга қарши ҳам ҳар бирингиз ҳар бирисига биттадан тасаллиси ва ахлоқда ва сабрда биттадан намуна-и имтисол ва тасонуд ва илтифотда биттадан шафқатли қардош ва дарс музокарасида биттадан зукко мухотоб ва мужиб ва гўзал сажияларнинг акс этишида биттадан ойна бўлишингиз у моддий машаққатларни ҳечга туширади дея тушуниб руҳимдан зиёда севганим сизлар ҳаққингизда тасалли топмоқдаман.

Бир юз йигирма ёшда бўлган Мавлоно Холиднинг (Қ.С.) яктагини сизга бир кун юбораман. У зот уни менга кийдиргани каби, мен ҳам унинг номига сизнинг ҳар бирингизга табаррукан кийдирмоқ учун қайси пайт истасангиз юбораман.

Саид Нурсий

— 429 —

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Қадари Илоҳий адолати бизларни Денгизли Мадраса-и Юсуфиясига чорлашишининг бир ҳикмати, ҳар ердан зиёда Рисола-и Нурга ва шогирдларига ҳам маҳбуслари, ҳам аҳолиси, балки ҳам маъмурлари ва адлияси муҳтож бўлишларидир. Бунга биноан биз бир иймоний ва ухровий вазифа ила бу машаққатли имтиҳонга кирдик. Ҳа, йигирма-ўттиздан фақат бир-иккиси таъдили аркон ила намозини қилган маҳбуслар ичида бирдан Рисола-и Нур шогирдларидан қирк-эллиги умуман истисносиз мукаммал намозларини қилишлари ҳол лисони ила ва феъл тили ила шундай бир дарс ва иршоддирки, бу машаққат ва заҳматни ҳечга туширади, балки севдиради. Ва шогирдлар феъллари ила бу дарсни берганлари каби, қалбларидаги қувватли таҳқиқий иймонлари ила ҳам бу ердаги иймон аҳлини залолат аҳлининг шак ва шубҳаларидан қутқаришларига мадор пўлатдан бир қалъа ҳукмига ўтишини раҳмат ва инояти Илоҳиядан умид этамиз.

Бу ердаги дунё аҳлининг бизни гапирмоқдан ва кўришишдан ман қилишлари зарар бермаётир. Ҳол лисони қол лисонидан янада қувватли ва таъсирли гапиради. Модомики қамоққа кирмоқ тарбия учундир. Миллатни севсалар, маҳбусларни Рисола-и Нур шогирдлари ила кўриштирсинлар. Токи бир ойда, балки бир кунда бир санадан зиёда тарбия олсинлар. Ҳам миллатга ва ватанга, ҳам ўз истиқболларига ва охиратига манфаатли биттадан инсон бўлсинлар. Ёшларга Раҳнамо бўлса эди, кўп фойдаси бўлар эди. Иншааллоҳ, бир замон кирар.

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Бугун катта ва марҳум акам Мулло Абдуллоҳ ила Ҳазрати Зиёвиддин ҳақидаги билганингиз муҳоварани эсладим. Сўнгра сизни ўйладим. Қалбан дедим: Агар ғайб пардаси очилса, бу собит бўлмаган замонда бундай сабот кўрсатган ва бу ёқувчи, оташли ҳоллардан тебранмаган бу самимий диндорлар ва жиддий мусулмонлар агар ҳар бири бир валий, ҳатто бир қутб кўринса, менинг назаримда ҳозир берганим аҳамиятни ва алоқани жуда оз зиёдалаштиражак ва агар биттадан оми ва оддий кўринса, ҳозир берганим қийматни ҳеч нуқсон этмаяжак дея қарор бердим. Чунки бундай жуда оғир шароит остида иймонни қутқармоқ хизмати ҳамма нарсадан устундир. Шахсий мақомлар ва ҳусни зонларнинг илова этганлари мазиятлар бундай тўфонли, зарбали ҳолларда ҳусну зонларини синдирмоқ ила муҳаббатлари камаяр ва мазият соҳиби ҳам уларнинг назарларида мавқейини муҳофаза этмоқ учун тасаннуга ва такаллуфга ва машаққатли виқорга мажбурият ҳис этар. Хуллас, ҳадсиз шукр бўлсинки, бизлар бундай совуқ такаллуфларга муҳтож бўлмаётирмиз.

Саид Нурсий

— 430 —

Қардошларим! Гарчи бу вазият ҳам мувофиққа ва бир қисм маъмурларга Рисола-и Нурга қарши бир чекинмоқ, бир қўрқиш берган, фақат бутун мухолифларда ва диндорларда ва алоқадор маъмурларда бир диққат, бир иштиёқ уйғотмоқда. Мароқ этманг, у нурлар порлайдилар...

Саид Нурсий

Азиз қардошларим!

Мен тахмин этаманки, ҳақиқий ва энг сўнг мудофааномамиз Денгизли қамоқхонасининг меваси бўлган рисолача бўлади. Чукни аввалча баъзи шубҳалар юзидан бир санадан бери бизга қарши кенг бир тарзда ўгирилган режалар булардир: "Тариқатчилик, комитетчилик ва хорижий жараёнларига восита бўлмоқ ва диний ҳиссиётни сиёсатга қурол қилмоқ ва жумҳуриятга қарши ҳаракат қилмоқ ва идора ва осойишга илишмоқ" каби аслсиз баҳоналар ила бизга ҳужум этдилар. Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, уларнинг режалари самарасиз қолди. Шу қадар кенг бир соҳада юзлаб талабаларда, юзлаб рисолада, ўн саккиз сана мобайнидаги мактуб ва китобларда иймон ва Қуръон ҳақиқатидан ва охиратнинг таҳқиқидан ва абадий саодатга ҳаракат қилишдан бошқа бир нарса топмадилар. Режаларини яширмоқ учун ғоят оддий баҳоналарни қидиришни бошладилар. Фақат ҳукуматнинг баъзи рукнларини алдаб бизга қарши ўгирган даҳшатли ва яширин бир динсизлик комитети ҳозир тўғридан-тўғрига куфри мутлақ ҳисобига бизга ҳужум этмоқ эҳтимолига қарши Қуёш каби зоҳир ва шубҳа қолдирмас ва тоғ каби метин, тебранмас бўлган Мева Рисоласи уларга қарши энг қувватли бир мудофаа бўлиб уларни сустиради дея бизга ёздирилди деб ўйлайман.

Саид Нурсий

— 431 —

Азиз Қардошларим,

Бу Жума кунида муҳим бир ҳизб ўқиркан, сиз хотирга келдингиз. "Бу мусибатдан қутулмоқ учун нима қиламиз?" ҳол лисони ила дедингиз. Менинг қалбимга бу келди: Яқин бир тасонуд ила, қўл қўлга, елкама елка берингиз. Чунки бир-биридан ва Рисола-и Нурдан ва мендан чекинмоқ ва инкор этмоқ ва бизни эзмоқ истаган яширин қувватга хушомадгўйлик этмоқ каби тадбирларни қилганларнинг зарардан бошқа ҳеч бир манфаатлари йўқдир. Сизни ишонтираманки, агар билсайдимки мендан узоқлашмоқ ила қутуласиз, мени ҳақорат ва хоинлик ва ғийбат этишга изн бериб ҳалол этардим. Фақат, бизни эзмоқ истаган яширин қувват сизни билади, алданмайди. Заифлигингиздан, узоқлашишингиздан жасорат олар, янада зиёда эзар. Ҳам маслагимиз ҳиллат ва ухувват бўлганидан, шахсият ва аноният жиҳатидан бир рақобат бўлмас. Мен каби жуда қусурли ва жуда заиф бир бечоранинг нуқсониятларига эмас, балки Рисола-и Нурнинг камолотига қараш керак.

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Бу дунёнинг ҳаёти жуда тез алмашинишига ва заволига ва фано ва фоний, оқибатсиз лаззатларига ва фироқ ва айрилиқ таъзирларига қарши бир аҳамиятли тасалли сабаби эса самимий дўстлар ила кўришмоқдир. Ҳа, баъзан битта дўстини бир-икки соат кўрмоқ учун йигирма кун йўл кетиб ва юз лирани сарф этар. Ҳозир бу ажиб, дўстсиз замонда самимий қирқ-эллик дўстини бирдан бир-икки ой кўрмоқ ва Аллоҳ учун суҳбат этмоқ ва ҳақиқий бир тасалли олиб бермоқ, албатта бошимизга келган бу машаққатлар ва молиявий йўқотишлар унга қарши жуда арзон тушар, аҳамияти қолмас. Мен ўзим бу ердаги қардошларимдан ўн сана фироқдан сўнгра биттасини кўрмоқ учун бу машаққатни қабул этар эдим. Шикоят қадарни танқид ва ташаккур қадарга таслимдир.

Саид Нурсий

— 432 —

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Модомики охират учун, хайр учун, ибодат ва савоб учун, иймон ва охират учун Рисола-и Нур ила боғлангансиз. Албатта бу оғир шароит остида ҳар бир соати йигирма соат ибодат ҳукмида ва у йигирма соат эса Қуръон ва иймон хизматидаги маънавий мужоҳада ҳайсияти ила юз соат қадар қийматдор ва юз соат эса бундай ҳар бири юз одам қадар аҳамиятли бўлган ҳақиқий мужоҳид қардошлар ила кўришмоқ ва ухувват аҳдини қилмоқ, қувват бермоқ ва олмоқ ва тасалли этмоқ ва тасалли топмоқ ва ҳақиқий бир тасонуд ила қудсий хизматга саботкорона давом этмоқ ва гўзал сажияларидан фойдаланмоқ ва Мадрасат-уз Заҳронинг шогирдлигига лаёқат қозонмоқ учун очилган бу имтиҳон мажлиси бўлган шу Мадраса-и Юсуфияда тайинини ва қадар жиҳатидан тақдир этилган қисматини олмоқ ва тақдир этилган ризқини емоқ ва у овқатда савоб қозонмоқ учун бу ерга келганингизга шукр этмоқ лозимдир. Бутун машаққатларга қарши мазкур фойдаларни ўйлаб, сабр ва таҳаммул ила муқобала этмоқ керакдир.

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ, саботли ва вафодор қардошларим!

Сизни ранжитмоқ ёки моддий бир тадбир қилмоқ учун эмас, балки маънавий дуо ширкатингиздан янада зиёда фойдаланишим учун ва сизнинг ҳам янада зиёда совуққонлик ва эҳтиёт ва сабр ва таҳаммул ва шиддат ила тасонудингизни муҳофаза учун бир ҳолимни баён этаманки: Бу ерда бир кунда чекканим машаққат ва азобни Эскишаҳарда бир ойда чекмас эдим. Даҳшатли масонлар инсофсиз бир масонни менга ҳужум қилдирмоқдалар, токи ҳиддатимдан ва қийноқларига қарши "Ортиқ етар" дейишимдан бир баҳона топиб, золимона тажовузларига бир сабаб кўрсатиб ёлғонларини яширсинлар. Мен ҳориқо бир эҳсони Илоҳий асари бўлиб шокирона сабр қилмоқдаман ва қилишга ҳам қарор бердим.

Модомики биз қадарга таслим бўлиб, бу машаққатларни

خَيْرُ الْاُمُورِ اَحْمَزُهَا сири ила зиёда савоб қозонмоқ жиҳати ила маънавий бир неъмат деб биламиз. Модомики ўткинчи, дунёвий мусибатларнинг охирлари аксарият ила севинчли ва хайрли бўлади. Ва модомики ҳаққаляқийн даражасида яқиний бир қатъий қаноатимиз борки, биз шундай бир ҳақиқатга ҳаётимизни вақф этганмизки, Қуёшдан янада порлоқ ва Жаннат каби гўзал ва абадий саодат каби шириндир. Албатта, биз бу машаққатли ҳоллар ила муфтаҳирона, муташаккирона бир маънавий мужоҳада қилмоқдамиз дея шикоят қилмаслик лозимдир.

Азиз қардошларим! Биринчи-охирги тавсиямиз, тасонудингизни муҳофаза; аноният, менлик, рақобатдан чекиниш ва совуққонлик ва эҳтиётдир.

Саид Нурсий

— 433 —

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Бу прокурорнинг айбномасидан тушунилдики, ҳукуматнинг баъзи рукнларини алдаб бизга қарши чорлаган яширин динсизларнинг режалари натижасиз қолиб ёлғон чиқди. Ҳозир баҳона сифатида жамиятчилик ва комитетчилик туҳмати ила ёлғонларини ёпишга ҳаракат қилмоқдалар ва бунинг бир асари сифатида мен билан ҳеч кимни кўриштирмаётирлар. Гўё кўришган бирдан биздан бўлар. Ҳатто катта маъмурлар ҳам кўп чекинмоқдалар ва менга машаққат бердирмоқ ила ўзларини амирларига севдирмоқдалар.

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Мен гарчи сиз билан суратан кўришолмаётирман, фақат сизнинг яқинингизда ва баробар бир бинода бўлганимдан жуда бахтиёрман ва муташаккирман ва ихтиёрим бўлмасдан баъзан керакли тадбирлар эслатилар. Жумладан бириси: Ёнимдаги камерага масонлар тарафидан ҳам ёлғончи, ҳам жосус бир маҳбус юборилган. Тахриб осон бўлишидан, хусусан бундай адабсиз ёшларда у ҳариф менга кўп машаққат бериши ва у ёшларни бузиши ила билдимки: Сизларнинг иршод ва ислоҳларингизга қарши динсизлар фасодга йўлиқтиришга ва ахлоқларни бузишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу вазиятга қарши ғоят эҳтиёт ва мумкин бўлгани қадар эски маҳбуслардан ранжимаслик ва ранжитмаслик ва иккиликка майдон бермаслик ва совуққонлик ва таҳаммул этмоқ ва иложи борича бизнинг дўстлар ухувватларини ва тасонудларини тавозуъ ила ва маҳвият ила ва тарки аноният ила қувватлантирмоқ ғоят лозим ва зарурийдир. Дунё ишлари ила машғул бўлмоқ менга озор беради, сизнинг қобилиятингизга эътимод этиб зарурат бўлмасдан қаролмайман.

Саид Нурсий

— 434 —

Қардошларим!

Ҳар эҳтимолга қарши бу эрталаб эслатилган бир масалани баён этмоқ лозим келди. Бизнинг Қуръондан олганимиз ҳақиқатлар Қуёш, кундуз каби шак ва шубҳа ва қарорсизликни кўтармаганини йигирма йилдан бери "Ажабо, динсиз файласуфлар менга қарши нима дейдилар ва таянганлари нимадир?" дея нафсим ва шайтоним кўп қидирдилар. Ҳеч бир бурчакда бир камчилик тополмаганларидан сустилар. Ўйлайманки, жуда ҳассос ва иш ичида бўлган нафс ва шайтонимни сустирган бир ҳақиқат энг қайсарларни ҳам сустирар. Модомики биз бундай тебранмас ва энг юксак ва энг катта ва энг аҳамиятли ва қиймат тақдир этилмас даражада қийматдор ва бутун дунёси ва жони ва жонони баҳосига берилса яна арзон тушган бир ҳақиқат учун ва йўлида ҳаракат қилмоқдамиз, албатта бутун мусибатларга ва машаққатларга ва душманларга камоли матонат ила муқобала этишимиз керакдир. Ҳам балки қаршимизга алданган ёки алдатилган баъзи домлалар ва шайхлар ва зоҳирда тақводорлар чиқартирилар. Буларга қарши ваҳдатимизни, тасонудимизни муҳофаза қилиб улар ила овора бўлмаслик лозимдир, муноқаша этмаслик керакдир.

Саид Нурсий

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Қастамўнуда тақводор бир зот шикоят тарзида деди: "Мен сукут этганман. Эски ҳолимни ва завқларни ва нурларни йўқотганман". Мен ҳам дедим: Балки тараққий этгансанки, нафсни эркалаган ва ухровий мевасини дунёда тоттирган ва худбинлик ҳиссини берган завқларни, кашфларни орқа қолдириб, янада юксак мақомга, маҳвият ва тарки аноният ва фоний завқларни қидирмаслик ила учгансан. Ҳа, бир аҳамиятли эҳсони Илоҳий эҳсонини анониятини ташламаганга ҳис эттирмасликдир.. токи ужб ва ғурурга кирмасин.

Қардошларим! Бу ҳақиқатга биноан, бу одам каби ўйлаган ёки ҳусни зоннинг берган порлоқ мақомларни назарга олган зотлар сизларга боқиб ичингизда маҳвият ва тавозуъ ва хизматкорлик кўйлаги ила кўринган шогирдларни оддий, оми одамлар кўрар ва дер: "Булар-ми ҳақиқат қаҳрамонлари ва дунёга қарши бас келган? Ҳайҳот! Булар қаерда, авлиёларни бу замонда ожиз қолдирган бу қудсий хизмат мужоҳидлари қаерда?" деб дўст бўлса хаёл бузилишига учрар, муориз бўлса ўз мухолафатини ҳақли топар.

Саид Нурсий

— 435 —

Бадиуззамон Ҳазратлари Денгизли қамоғида экан, ғоят муҳим тўққиз масалани ичига олган "Мева Рисоласи" ни икки Жума кунида таълиф этгандир. Бу асар Рисола-и Нурнинг ҳақиқатларини хулосатан жам этган қийматдор бир рисоладир. Қамоқ муддатида Нур талабалари бу Мева Рисоласини кўплаб дафалар ёзмоқ ва ўқимоқ сурати ила машғул бўлганлар. Ва олдин ғоят яширин бўлиб гугурт қутилари ичига ёзилиб камералар орасида нашр этилган Мева Рисоласи, кейинчалик ғоят қийматли ва манфаатли ва қамоқларга тарёқ каби фойдали бўлгани тушунилиши ила эркин ёзилган. Денгизли Маҳкамасига, Темйиз Маҳкамасига ва Анқара мақомларига Рисола-и Нурнинг ҳақиқий мудофааси бўлиб юборилгандир.

Денгизли қамоғида жуда муҳим таъсири бўлгани ва ташиган қудсий иймон ҳақиқатлари эътибори ила бир жиҳатда Денгизли бароатига васила бўлгани учун, аҳамиятига биноан бу Мева Рисоласидан Олтинчи ва Еттинчи Масалаларининг бу ерга киритилиши муносиб кўрилгандир.

Мева Рисоласидан Олтинчи Масала

Рисола-и Нурнинг кўп ерларида изоҳи ва ҳадсиз қатъий бурҳонлари бўлган Иймони Биллоҳ рукнининг мингларча куллий бурҳонларидан биргинасига қисқача бир ишорадир.

Қастамўнуда лицей талабаларидан бир гуруҳи ёнимга келди. "Бизга Холиқимизни таниттир, муаллимларимиз Аллоҳдан бахс этмаётирлар",- деди. Мен дедим: Сизлар ўқиётган фанлардан ҳар фан ўзига хос тили ила давомли равишда Аллоҳдан бахс этиб, Холиқни таниттирадилар. Муаллимларни эмас, уларни тингланглар.

Масалан: Қандайки мукаммал бир дорихона бўлса ва ҳар идишида ғаройиб ва сезгир мезонлар ила ўлчанган ҳаётдор маъжунлар ва тарёқлар бўлса, шубҳасиз ғоят маҳоратли ва кимёгар ва ҳакийм бир доричини кўрсатар. Айнан шунингдек, Ер Курраси дорихонасида мавжуд тўрт юз минг хил наботот ва ҳайвонот идишларидаги жонли маъжунлар ва тарёқлар жиҳати ила бу бозордаги дорихонадан қай даража ортиқ мукаммал ва буюк бўлиши нисбатида, ўқиётганингиз тиб фани миқёси ила Ер Курраси энг буюк дорихонасининг доричиси бўлмиш Ҳакийми Зулжалолни ҳатто кўр кўзларга ҳам кўрсатар, таниттирар.

— 436 —

Ҳам масалан: Қандайки бир ғаройиб фабрикаки, минглаб хилма-хил матоларни оддий бир моддадан тўқиса, шаксиз бир фабрикачини ва маҳоратли ускуначини таниттирар. Айнан шунингдек, Ер Курраси деб аталувчи юз минглаб бошли, ҳар бошида юз минглаб мукаммал фабрика бўлган бу сайёр Раббоний ускуна қай даражада бу инсон фабрикасидан катта, мукаммал бўлса, шу даража ўқиётганингиз ускуначилик фани миқёси ила Ер Куррасининг устасини ва соҳибини билдирар ва таниттирар.

Ҳам масалан, қандайки ғоят мукаммал минг бир хил озуқалар атрофидан жалб этиб ичида мунтазам бир тарзда терилган ва ҳозирлаб қўйилган таъминот омбори ва дўкон, шаксиз бир фавқулодда бир таъминот ва озуқа эгасини ва соҳибини ва маъмурини билдирар. Айнан шунингдек, бир йилда йигирма тўрт минг йиллик бир доирада ғоят интизом ила саёҳат этган ва юз мингларча бошқа-бошқа озуқалар истаган тоифаларни ичига олган ва саёҳати ила мавсумларга кириб чиқиб, баҳорни улкан бир вагон каби минглаб бошқа-бошқа таомлар ила тўлдириб, қишда озуқалари тугаган бечора жонзотларга келтирган ва Ер Курраси дейилган бу Раҳмоний таъминот омбори ва Субҳоний бир кема ва минг бир хил жиҳозларни ва молларни ва консерва қутиларини ташиган бу омбор ва Раббоний дўкон қай даража у фабрикадан катта ва мукаммал бўлса, ўқиётганингиз ва энди ўқийдиганингиз таъминот фани миқёси ила, ўша қатъиятда ва ўша даражада Ер Курраси омбори соҳибини, мутасаррифини, мудаббирини билдирар, таниттирар, севдирар.

Ҳам қандайки тўрт юз минг миллат ичида бўлган ва ҳар миллатнинг кўнгли тусаган озуқаси бошқа ва истеъмол этган қуроли бошқа ва кийган кийими бошқа ва таълимоти бошқа ва бўшалиш вақтлари бошқа бўлган бир қўшиннинг мўъжизакор бир қўмондони, бир ўзи бутун у бошқа-бошқа миллатларнинг бошқа-бошқа озуқаларини ва турли-туман аслаҳаларини ва кийимларини ва жиҳозларини, ҳеч бирини унутмасдан ва чалкаштирмасдан берган у ажиб қўшин ва лашкаргоҳ, шубҳасиз яққол у ғаройиб қўмондонни кўрсатар, тақдиркорона севдирар. Айнан шунингдек, замин юзининг лашкаргоҳида ва ҳар баҳорда янгидан қурол остига олинган бир янги Субҳоний қўшинда, наботот ва ҳайвонот миллатларидан тўрт юз минг навининг хилма-хил кийими, озуқаси, аслаҳаси, таълим ва бўшалишлари ғоят мукаммал ва мунтазам ва ҳеч бирини унутмасдан ва чалкаштирмасдан биргина қўмондони аъзам томонидан берилган Ер Куррасининг баҳор лашкаргоҳи, қай даражада мазкур инсон қўшини ва лашкаргоҳидан катта ва мукаммал бўлса, сизнинг ўқийдиганингиз аскарлик фани миқёси ила диққатли ва ақли бошида бўлганларга шу даража Ер Куррасининг Ҳокимини ва Раббини ва Мудаббирини ва Қўмондони Ақдасини ҳайратлар ва тақдислар ила билдирар ва таҳмид ва тасбеҳ ила севдирар.

— 437 —

Ҳам қандайки: Бир ғаройиб шаҳарда миллионлаб электр чироқлари ҳаракатланиб ҳар ерни кезарлар. Ёниш моддалари тугамайдиган тарздаги элекрт чироқлари ва фабрикаси, шаксиз, очиқчасига электрни идора этган ва сайёр чироқларни ясаган ва фабрикани қурган ва ёниш моддаларини келтирган бир мўъжизакор устани ва фавқулодда қудратли бир электрчини ҳайратлар ва табриклар ила таниттирар, олқишлар ила севдирар. Айнан шунингдек, бу олам шаҳрида дунё саройининг шифтидаги юлдуз чироқлари, бир қисми, астрономиянинг айтишича, Ер Куррасидан минг баробар катта ва замбарак ўқидан етмиш баробар тез ҳаракат этганлари ҳолда, интизомини бузмаётир, бир-бирига тўқнашмаётир, сўнмаётир, ёниш моддалари тугамаётир. Ўқиётганингиз астрономия фанининг айтишига кўра, Ер Куррасидан бир миллион мартадан зиёд катта ва бир миллион йилдан зиёд яшаётган ва бир Раҳмоннинг мусофирхонасида бир чироқ ва ўчоқ бўлган Қуёшимизнинг ёнишининг давоми учун, ҳар кун Ер Куррасининг денгизлари қадар керосин ва тоғлари қадар кўмир ёки минг Ер қадар ўтин йиғинлари лозимдирки, сўнмасин. Ва уни ва у каби юксак юлдузларни керосинсиз, ўтинсиз, кўмирсиз ёндираётган ва сўндирмаётган ва баробар катта тезликда кездираётган ва бир-бирига тўқнаштирмаётган бир ниҳоясиз қудратни ва салтанатни, ишиқ бармоқлари ила кўрсатган бу коинот шаҳри муҳташамидаги дунё саройининг электр чироқлари ва уларнинг идораси, у мисолдан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, сизлар ўқиётган ва ё энди ўқийдиганингиз электр фани миқёси ила бу коинот аъзамий намойишгоҳининг Султонини, Мунаввирини, Мудаббирини, Сонеъини, у нуроний юлдузларни шоҳид кўрсатиб таниттирар. Тасбеҳот ила, тақдисот ила севдирар, парастиш эттирар.

Ҳам масалан, қандайки бир китоб бўлсаки: Бир сатрида бир китоб майин қилиб ёзилган ва ҳар бир калимасида майин қалам ила бир Қуръон сураси ёзилган, ғоят маънодор ва бутун масалалари бир-бирини қувватлантирар ва котибини ва муаллифини фавқулодда маҳоратли ва иқтидорли кўрсатган бир ажойиб мажмуа шаксиз, кундуз каби котиб ва мусаннифини камолоти ила, ҳунарлари ила билдирар, таниттирар. Машааллоҳ, Баракаллоҳ жумлалари ила тақдир эттирар.

— 438 —

Айнан шунингдек, бу коинот буюк китобики, биргина саҳифаси бўлган замин юзида ва биргина шакли бўлган баҳорда уч юз минг бошқа-бошқа китоблар ҳукмидаги уч юз минг наботий ва ҳайвоний тоифаларни баробар, бир-бири ичида янглишсиз, хатосиз, адаштирмасдан, чалкаштирмасдан мукаммал, мунтазам ва баъзан дарахт каби бир калимада бир қасидани ва данак каби бир нуқтада бир китобнинг бутун мундарижасини ёзган бир қалам ишлаганини кўзимиз ила кўриб турганимиз бу бениҳоят маънодор ва ҳар калимасида кўп ҳикматлар бўлган шу коинот китоби ва бу мужассам Қуръони Акбари Олам мазкур мисолдаги китобдан қай даражада буюк ва мукаммал ва маънодор бўлса, шу даража сизлар ўқиётган табиат фани ва мактабда феълан ўқишга киришганингиз қироат фани ва китобат фани кенг миқёслари ва дурбин кўзлари ила бу коинот китобининг наққошини, котибини ҳадсиз камолоти ила таниттирар. "Аллоҳу Акбар" жумласи ила билдирар, "Субҳаналлоҳ" тақдиси ила таъриф этар, "Алҳамдулиллаҳ" санолари ила севдирар. Хуллас, бу фанларга қиёсан, юзлаб фанлардан ҳар бир фан кенг миқёси ва хусусий ойнаси ила ва дурбинли кўзи ила ва ибратли назарлари ила бу коинотнинг Холиқи Зулжалолини исмлари ила билдирар. Сифатини, камолотини таниттирар.

Хуллас, шу муҳташам ва порлоқ бир ваҳдоният бурҳони бўлган мазкур ҳужжатни дарс бермоқ учундирки, Қуръони Мўъжиз-ул Баён кўп такрор ила энг зиёда رَبُّ السَّموَاتِ وَالْاَرْضِ ٭ خَلَقَ السَّموَاتِ وَالْاَرْضَ оятлари ила Холиқимизни бизга таниттиради дея у мактаб ёшларига дедим. Улар ҳам тамоми ила қабул этиб, тасдиқ этиб: "Ҳадсиз шукрлар бўлсин Раббимизгаки, тўлиқ муқаддас ва айни ҳақиқат бир дарс олдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин!"- дедилар. Мен ҳам дедим:

"Инсон минглаб хил аламлар ила алам чекадиган ва минглаб нав лаззатлар ила лаззатланадиган бир жонли ускуна ва ғоят даража ожизлиги ила баробар ҳадсиз моддий, маънавий душманлари ва ниҳоясиз фақирлиги ила баробар ҳадсиз зоҳирий ва ботиний эҳтиёжлари бўлган ва доимо завол ва фироқ таъзирларини еган бир бечора махлуқ экан, бирдан иймон ва убудият ила шундай бир Подшоҳи Зулжалолга боғланиб бутун душманларига қарши бир таянч нуқтаси ва бутун ҳожатларига мадор бир мадад нуқтасини топиб, ҳаркас мансуб бўлган хўжайинининг шарафи, мақоми ила фахрлангани каби, у ҳам шундай ниҳоясиз Қодийр ва Раҳийм бир Подшоҳга иймон ила боғланса ва убудият ила хизматига кирса ва ажалнинг ўлим эълононини ўзи учун озодлик рухсатномасига айлантирса, нақадар мамнун ва миннатдор ва нақадар шукр этар шаклда фахрланиши мумкин, қиёс этингиз".

— 439 —

У мактаб ёшларига айтганимдек, мусибатзада маҳбусларга ҳам такроран дейман: Уни таниган ва итоат этган зиндонда ҳам бўлса, бахтиёрдир. Уни унутган саройларда ҳам бўлса, зиндондадир, бадбахтдир. Ҳатто бир бахтиёр мазлум қатл этилар чоғида бадбахт золимларга деган: "Мен ўлмаётирман. Балки озодлик ила саодатга кетмоқдаман. Аммо мен ҳам сизларни абадий йўқлик ила маҳкум кўрганимдан, сизлардан тўлиқ қасдимни олмоқдаман." لَا اِلهَ اِلَّا اللّهُ дея севинч ила руҳини таслим этар.

﴿ سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ ﴾
— 440 —
Мева Рисоласидан Еттинчи Масала
(Денгизли Қамоқхонасида бир Жума кунининг мевасидир.)
﴿ بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ ﴾
﴿ وَمَا أَمْرُ السَّاعَةِ إِلَّا كَلَمْحِ الْبَصَرِ أَوْ هُوَ أَقْرَبُ ﴾
﴿ مَا خَلْقُكُمْ وَلَا بَعْثُكُمْ إِلَّا كَنَفْسٍ وَاحِدَةٍ ﴾
﴿ فَانْظُرْ إِلٰٓى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى الْاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا إِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ ﴾

Бир замон Қастамўнуда "Холиқимизни бизларга таниттир" деган лицей талабаларига собиқ Олтинчи Масалада мактаб фанларининг тиллари билан берган дарсни Денгизли қамоқхонасида мен билан кўришиб билган маҳбуслар ўқидилар. Тўлиқ бир иймоний қаноат олганларидан охиратга бир иштиёқ ҳис этдиб, "Бизга охиратимизни ҳам тўлиқ билдир. Токи нафсимиз ва замоннинг шайтонлари бизни йўлдан чиқармасинлар, бошқа бундай қамоқларга солмасинлар" дедилар. Ва Денгизли қамоқхонасидаги Рисола-и Нур шогирдларининг ва собиқан Олтинчи Масалани ўқиганларнинг орзулари ила охират рукнининг ҳам бир хулосасининг баёни лозим келди. Мен ҳам Рисола-и Нурдан бир қисқача хулоса ила дейманки:

Қандайки Олтинчи Масалада биз Холиқимизни ердан, самовотдан сўрадик, улар фанларнинг тиллари ила Қуёш каби Холиқимизни бизга таниттирдилар. Айнан биз ҳам, охиратимизни бошда у билганимиз Раббимиздан, сўнг Пайғамбаримиздан, сўнг Қуръонимиздан, сўнг бошқа пайғамбарлар ва муқаддас китоблардан, сўнг малоикалардан, сўнг коинотдан сўраймиз. Мана, биринчи мартабада охиратни Аллоҳдан сўраймиз. У ҳам бутун юборган элчилари ила ва фармонлари ила ва бутун исмлари ила ва сифатлари ила "ҳа, охират бордир ва сизларни у ерга чорламоқдаман" фармон қилмоқда. Ўнинчи Сўз ўн икки порлоқ ва қатъий ҳақиқатлар ила бир қисм исмларнинг охиратга доир жавобларини исбот ва изоҳ этган. Бу ерда у изоҳга биноан ғоят қисқа бир ишора этамиз.

— 441 —

Ҳа, модомики ҳеч бир салтанат йўқдирки, у салтанатга итоат этганларга мукофоти ва исён этганларга жазоси бўлмасин. Албатта, мутлақ рубубият мартабасида бир сармадий салтанатнинг у салтанатга иймон ила интисоб ва итоат ила фармонларига таслим бўлганларга мукофоти ва у иззатли салтанатни куфр ва исён ила инкор этганларга эса жазоси у раҳмат ва жамолига, у иззат ва жалолига лойиқ бир тарзда бўлади дея "Раббул Оламийн" ва "Султон-уд Дайён" исмлари жавоб бермоқдалар.

Ҳам модомики Қуёш каби, кундуз каби замин юзида бир умумий раҳмат ва иҳотали бир шафқат ва карамни кўзимиз ила кўрмоқдамиз. Масалан, у раҳмат ҳар баҳорда умум дарахтларни ва мевали набототларни Жаннат ҳурийлари каби кийдириб, безаб, қўлларига ҳар хил меваларни бериб бизларга узатиб "қани олинглар, енглар" дегани каби, бир заҳарли ҳашарот қўли билан бизларга шифоли, ширин асални едиргани ва қўлсиз бир қуртнинг қўли ила энг юмшоқ ипакни бизларга кийдиргани каби, бир ҳовуч қадар кичик чекирдакларда, тухумчаларда минглаб ботмон таомларни бизлар учун сақлаган ва эҳтиёт заҳираси қилиб у кичкина манзилларда жойлаштирган бир раҳмат, бир шафқат, албатта ҳеч шубҳа йўқки, шу даража нозанинона парвариш қилган бу севимли ва миннатдорлари ва парастишкорлари бўлган мўъмин инсонларни иъдом этмас. Балки уларни янада порлоқ раҳматларга мазҳар этмоқ учун дунё ҳаёти вазифасидан бўшатар дея "Раҳийм" ва "Карийм" исмлари саволларимизга жавоб бермоқдалар, "Жаннат ҳақдир" демоқдалар.

— 442 —

Ҳам модомики биз кўзимиз билан кўраётирмизки: Умум махлуқларда ва замин юзида шундай бир ҳикмат қўли ишлаётганини ва шундай бир адолат ўлчовлари ила ишлар бўлмоқдаки, башар ақли унинг ҳашаматини тушунолмайди. Масалан: Инсоннинг минглаб жиҳозларига тоқилган ҳикматларидан ёлғиз бир кичик уруғ қадар қувва-и ҳофизасида бутун тарихча-и ҳаётини ва унга алоқадор бўлган ҳадсиз ҳодисаларни у қуттичасида ёзиб, уни бир кутубхона ҳукмига келтириб ва инсоннинг ҳашрда маҳкамаси учун нашр бўладиган амаллар дафтарининг бир кичик ҳужжати бўлиб ҳар вақт хотирлатмоқ сири ила ҳар инсоннинг қўлига бериб миясининг ичига қўйган бир азалий ҳикмат ва бутун маснуъотга ғоят аниқ мезонлар ила аъзоларини жойлаштирган, микробдан каркидонга, чивиндан симурғ қушига, бир гулли набототдан миллиардлар, триллионларча гуллар очган баҳор гулига қадар исрофсиз ўлчовлар ила бир уйғунлик, бир мувозана, бир интизом ва бир жамол ичида маснуоътни бир санъат гўзаллиги қилган ва ҳар жонзотнинг ҳаёт ҳуқуқини мукаммал мезон ила берган, яхшиликларга гўзал натижалар ва ёмонликларга ёмон натижалар бердирган ва Одам замонидан бери тоғий ва золим қавмларга берган жазолар ила ўзини жуда қувватли намоён эттирган бир сармадий адолат, албатта ва ҳеч шубҳа келтирмаски: Қуёш кундузсиз бўлмагани каби у азалий ҳикмат, у сармадий адолат охиратсиз бўлмайдилар ва ўлимда энг золимларнинг ва энг мазлумларнинг бир тарзда кетишларидаги оқибатсиз бир даҳшатли ҳақсизликка, адолатсизликка ва ҳикматсизликка ҳеч бир жиҳат ила тўғри келмайдилар дея "Ҳакийм" ва "Ҳакам" ва "Адл" ва "Одил" исмлари бизнинг саволимизга қатъий жавоб бермоқдалар.

Ҳам модомики бутун жонли махлуқларнинг қўллари етишолмаган ва иқтидорлари доирасида бўлмаган бутун ҳожатларини, бутун фитрий талабларини бир нави дуо ҳисобланган фитрий истеъдод ва зарурий эҳтиёж тиллари ила истаганлари вақтда, ғоят раҳим ва эшитгувчи ва шафқатли бир ғайбий қўл тарафидан берилганидан ва ихтиёрий бўлган инсонлар дуоларининг, хусусан ҳаваслар ва набийлар дуоларининг ўнтасидан олти-еттитасининг одатдан ташқари мақбул бўлишидан қатъий англашиладики, ҳар дардлининг оҳини, ҳар муҳтожнинг дуосини эшитган ва тинглаган бир Самиъ ва Мужиб парда орқасида бор, боқарки, энг кичик бир жонзотнинг энг кичик бир эҳтиёжини кўрар ва энг яширин бир оҳини эшитар, шафқат этар, феълан жавоб берар, мамнун этар. Албатта ва ҳар ҳолда ҳеч бир шубҳа эҳтимоли қолмаски, махлуқларнинг энг аҳамиятлиси бўлган нави инсоннинг энг аҳамиятли ва умумий ва умум коинотни ва умум асмо ва сифати Илоҳияни алоқадор этган ухровий бақога оид дуоларини ичига олган ва нави инсоннинг Қуёшлари ва юлдузлари ва қўмондонлари бўлган бутун пайғамбарларни орқасига олиб уларга дуосига "омин, омин" дедирган ва умматидан ҳар кун ҳар диёнатли шахс ҳеч бўлмаса неча марта унга саловот келтириш билан унинг дуосига "омин, омин" деган ва балки бутун махлуқот у дуосига иштирок этиб "Ҳа ё Раббана! Истаганини бер, биз ҳам унинг истаганини истаймиз" дейдилар. Бутун бу рад этилмас шароит остида ухровий бақо ва абадий саодат учун Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг ҳашрнинг ҳадсиз керактирувчи сабабларидан ёлғиз биргина дуоси Жаннатнинг вужудига ва баҳорнинг ижоди қадар қудратига осон бўлган охиратнинг ижодига етарли бир сабабдир дея "Мужиб" ва "Самиъ" ва "Раҳийм" исмлари бизнинг саволимизга жавоб берадилар.

— 443 —

Ҳам модомики кундуз яққол равишда Қуёшни кўрсатгани каби, замин юзида мавсумларнинг алмашинишида куллий ўлмоқ ва тирилмоқда парда орқасида бир Мутасарриф ғоят интизом ила катта Ер Куррасини бир боғча, балки бир дарахт осонлигида ва интизомида ва азаматли баҳорни бир гул осонлигида ва мезонли зийнатида ва замин саҳифасида уч юз минг ҳашр ва нашрнинг намуна ва мисолларини кўрсатган уч юз минг китоб ҳукмидаги наботот ва ҳайвонот тоифаларини унда ёзар, баробар ва бир-бири ичида адашмасдан, аралаш экан аралаштирмасдан, бир-бирига ўхшаши билан баробар алмаштирмасдан, саҳфсиз, хатосиз, мукаммал, мунтазам, маънодор ёзган бир қудрат қалами бу азамати ичида ҳадсиз бир раҳмат, ниҳоясиз бир ҳикмат ила ишлагани каби, улкан коинотнинг бир хонаси каби инсонга мусаҳҳар этмоқ ва безамоқ ва тўшамоқ ва у инсонни халифа-и замин қилиб тоғ ва кўк ва ер олишдан чекинганлари омонати куброни унга бериши ва бошқа жонзотларга бир даража зобитлик мартабаси ила мукаррам этиши ва хитоботи Субҳониясига ва суҳбатига мушарраф қилиши ила юксак бир мақом бергани ва бутун самовий фармонларда унга абадий саодатни ва ухровий бақони қатъий ваъда бергани ва аҳд этгани ҳолда, албатта ва ҳеч бир шубҳа йўқки, баҳор қадар қудратига осон бўлган дори саодатни у мукаррам ва мушарраф инсонлар учун очади ва яратади ва ҳашр ва қиёматни келтиради дея Муҳйи ва Мумит ва Ҳай ва Қайюм ва Алийм исмлари Холиқимиздан сўраганимизда жавоб берадилар.

Ҳа, ҳар барорда бутун дарахтларни ва ўтларнинг илдизларини айнан тирилтирмоқ ва наботий ва ҳайвоний уч юз минг нав ҳашрнинг ва нашрнинг намуналарини ижод этган бир қудрат, Муҳаммад ва Мусо Алайҳимассалоту Вассаламларнинг ҳар бирининг умматининг ўтказган минг йиллик замонни қарши-қаршига хаёлан келтирилиб қаралса, ҳашрнинг ва нашрнинг минг мисолини ва минг далилини икки минг баҳорда {(Ҳошия) Собиқ ҳар бир баҳор қиёмати бўлган, ўлган ва кейинги баҳор унинг ҳашри ҳукмидадир.} кўрсатгани кўрилади. Ва бундай бир қудратдан ҳашри жисмонийни узоқ кўрмоқ минг даража кўрлик ва ақлсизликдир.

— 444 —

Ҳам модомики нави башарнинг энг машҳурлари бўлган бир юз йигирма тўрт минг пайғамбарлар иттифоқ ила абадий саодатни ва ухровий бақони Жаноби Ҳақнинг минглаб ваъда ва аҳдларига таянган ҳолда эълон этиб мўъжизалари ила тўғри эканликларини исбот этганлари каби, ҳадсиз авлиёлар кашф ила ва завқ ила айни ҳақиқатга имзо босадилар. Албатта, у ҳақиқат Қуёш каби зоҳирдир, шубҳа этган девона бўлар. Ҳа, бир фанда ва бир санъатда мутахассис бир-икки зотнинг у фан ва у санъатга оид ҳукмлари ва фикрлари унда ихтисоси бўлмаган минг одамнинг, ҳатто бошқа фанларда олим ва мутахассис ҳам бўлсалар, мухолиф фикрларини ҳукмдан туширганлари каби, бир масалада, масалан, рамазон ҳилолини шубҳали кунда исбот этмоқ ва "Сут консерваларига ўхшаган ҳиндистон кокоси боғининг рўйи заминда бор" дея даъво этишда икки исбот этувчи минг инкор этувчи ва рад этувчиларга ғалаба этиб даъвони қозонарлар. Чунки исбот этган ёлғиз бир ҳиндистон кокосини ва ёхуд манзилини кўрсатса, осонлик билан даъвони қозонар. Уни рад ва инкор этган бутун рўйи заминни қидирмоқ, титкиламоқ ила ҳеч бир ерда топилмаганини кўрсатиш билан даъвосини исбот этиши мумкинлиги каби, Жаннатни ва дори саодатни хабар ва исбот этган ёлғиз бир изини кинодаги каби кашфан бир соясини, бир жилвасини кўрсатиш билан даъвони исботлагани ҳолда уни рад ва инкор этган бутун коинотни ва азалдан абадга қадар замонларни кўрмоқ ва кўрсатмоқ ила фақат инкорини ва радини исбот ила даъвони қозона олар. Ва бу аҳамиятли сирдандирки, хусусий бир ерга қарамаган ва иймоний ҳақиқатлар каби умум коинотга боққан радлар, инкорлар (зотида маҳол бўлмаслик шарти ила) исбот этилмас дея таҳқиқ аҳли иттифоқ этиб бир асосий дастур қабул этганлар.

Хуллас, бу қатъий ҳақиқатга биноан, минглаб файласуфларнинг мухолиф фикрлари бундай иймоний масалаларда биргина мухбири содиққа қарши ҳеч бир шубҳа, ҳатто васваса бермаслик лозим экан, бир юз йигирма минг исбот этувчи мутахассислар ва мухбири содиқлар ва ҳадсиз ва ниҳоясиз исботловчи ва мутахассис ҳақиқат аҳли ва таҳқиқ аҳли иттифоқ эттиклари иймон рукнларида ақли кўзига тушган, қалбсиз, маънавиятдан узоқлашган, кўр бўлган бир нечта файласуфнинг инкорлари ила шубҳага тушишнинг қай даража аҳмоқлик ва девоналик бўлганини қиёс этинглар.

— 445 —

Ҳам модомики кўзимиз ила, кундуз каби ҳам нафсимизда, ҳам атрофимизда бир раҳмати омма ва бир ҳикмати шомила ва бир инояти доима мушоҳада этмоқдамиз ва даҳшатли бир салтанати рубубият ва диққатли бир адолати олия ва иззатли ижрооти жалолиянинг асарларини ва жилваларини кўрмоқдамиз. Ҳатто бир дарахтнинг мевалари ва гуллалари саноғича у дарахтга ҳикматлар тоққан бир ҳикмат ва ҳар бир инсоннинг жиҳозлари ва туйғулари ва қуввалари ададича эҳсонларни, инъомларни унга боғлаган бир раҳмат ва қавми Нуҳ ва Ҳуд ва Солиҳ Алайҳимуссалом ва қавми Од ва Самуд ва Фиръавн каби осий миллатларга жазо берган ва энг кичик бир жонзотнинг ҳаққини муҳофаза этган иззатли ва иноятли бир адолат ва

﴿ وَمِنْ اٰيَاتِهِ أَنْ تَقُومَ السَّمَآءُ وَالْاَرْضُ بِأَمْرِهِ ثُمَّ إِذَا دَعَاكُمْ دَعْوَةً مِنَ الْاَرْضِ اِذَا أَنْتُمْ تَخْرُجُونَ ﴾

ояти азаматли бир иъжоз билан дер:

Қандайки икки қароргоҳда ётган ва турган муте аскарлар бир қўмондоннинг чақириши билан қурол бошига ва вазифа бошига сур овози билан келишлари каби, бу икки қароргоҳнинг мисолида ва амрга итоатида улкан самовот ва Ер Курраси Султони Азалийнинг аскарларига икки муте қароргоҳ каби, қай вақт Ҳазрати Исрофил Алайҳиссаломнинг сурлари ила у қароргоҳда ўлим билан ётганлар чақирилса, дарҳол жасад либосларини кийиб ташқари чиқишларини исбот этиб кўрсатган ҳар баҳорда Ер қароргоҳи ичидагилар чақмоқ малагининг сури ила айни вазиятни кўрсатиши билан ниҳоясиз азамати тушунилган бир салтанати рубубият, албатта ва албатта ва ҳар ҳолда ва ҳеч шубҳа келтирмаски, Ўнинчи Сўзда исботига биноан у раҳмат ва ҳикмат ва иноят ва адолат ва салтанати сармадиянинг ғоят қатъий истаганлари дори охират ва доира-и ҳашру нашрнинг очилмаслиги билан у ниҳоясиз жамоли раҳмат ниҳоясиз бир чиркин марҳаматсизликка инқилоб этиши ва у ҳадсиз камоли ҳикмат ҳадсиз нуқсонли абасиятга ва фойдасиз исрофларга айланиши ва ғоят ширин иноят ғоят аччиқ хиёнатларга айланиши ва у ғоят мезонли ва ҳаққониятли адолат ғоят шиддатли зулмларга ўзгариши ва у ғоят даражада ҳашаматли ва қувватли салтанати сармадия пастга қулаши ва ҳашрнинг келмаслиги билан бутун ҳашамати йўқолиши ва камолоти рубубияти ожизлик ва нуқсон билан доғли бўлиши, ҳеч бир имкон жиҳати йўқ, ҳеч бир ақл эҳтимол бермас, юз маҳол ичида бирдан топилар, имкон доираси хорижида ботил ва имконсиздир. Чунки нозанин ва ноздор парваришлаган ва ақл ва қалб каби жиҳозлар ила абадий саодатга ва охиратда доимий бақога иштиёқ ҳиссини бергани ҳолда уни абадий иъдом этмоқ нақадар ҳақсиз бир марҳаматсизлик ва унинг ёлғиз миясига юзлаб ҳикматлар ва фойдалар тоққани ҳолда уни тирилтирмаслик билан бутун жиҳозларини ва минглаб фойдалари бўлган истеъдодларини оқибатсиз бир ўлим билан фойдасиз, нажотсиз, натижасиз, ҳикматсиз бутун-бутун исроф этмоқ қай даража ҳикматга зид ва минглаб ваъид ва аҳдларини ўрнига келтирмаслик билан, асло, ожизлигини ва жоҳиллигини кўрсатмоқ нақадар у ҳашамати салтанатга ва у камоли рубубиятга зиддир, ҳар ақл соҳиби англар. Буларга қиёсан иноят ва адолатни татбиқ айла.

— 446 —

Хуллас, Холиқимиздан сўраганимиз охиратга доир саволимизга Раҳмон, Ҳакийм, Адл, Карийм ва Ҳоким исмлари мазкур ҳақиқат ила жавоб бермоқдалар, шак-шубҳасиз, Қуёш каби охиратни исбот этмоқдалар.

Ҳам модомики биз кўзимиз ила кўраётирмизки: Шундай иҳотали ва азаматли бир ҳофизият ҳукм этарки, жонли ҳамма нарсанинг ва ҳар ҳодисанинг кўп суратларини ва қилган фитрий вазифасининг дафтарини ва асмо-и Илоҳияга қарши ҳол лисони ила тасбеҳотига доир амаллари саҳифасини мисолий лавҳаларда ва уруғларида ва тухумчаларида ва лавҳи маҳфузнинг намуначалари бўлган қувва-и ҳофизаларида ва айниқса инсоннинг миясидаги жуда катта ва жуда кичик кутубхонаси бўлган қувва-и ҳофизасида ва бошқа моддий ва маънавий акс этган ойналарида қайд этар, ёздирар, забт этиб муҳофаза остига олар. Сўнгра мавсуми келиши билан бутун у маънавий ёзувларни моддий бир тарзда ҳам кўзимизга кўрсатиб миллионларча мисоллар ва далиллар ва намуналар қуввати ила وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ оятидаги энг ажиб бир ҳашр ҳақиқатини қудратнинг бир гули бўлган ҳар баҳор ўзининг энг катта гулини миллиардлаб тил ила коинотга эълон этар. Ва бошда нави инсон бўлиб бутун жонзотлар ва бутун нарсалар фанога тушмоқ ва йўқликка қуламоқ ва ҳечликда маҳв бўлмоқ ва бошда нави башар бўлиб жонзотлар иъдом этилмоқ учун яратилмаганлар. Балки бақога тараққий ила ва давомга софланиш ила ва сармадий вазифага истеъдодлари ила кирмоқ учун яратилганликларини ғоят қувватли исбот этар.

Ҳа, ҳар баҳорда кўраётирмизки, куз мавсуми қиёматида вафот этган ҳадсиз наботот баҳор ҳашрида ҳар бир дарахт, ҳар бир илдиз, ҳар бир уруғ, ҳар бир тухум وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ оятини ўқиб бир маъносини, бир фардини ўз тили ила, ўтган саналарда қилган вазифанинг мисоллари ила тафсир қилиб у азаматли ҳофизиятга шаҳодат этар.

— 447 —
﴿ هُوَ الْاَوَّلُ وَالْاٰخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ ﴾

оятидаги тўрт муаззам ҳақиқатларни ҳамма нарсада кўрсатиб ҳофизиятни аъзамий даражада ва ҳашрни баҳор осонлигида ва қатъиятида бизларга дарс берар.

Ҳа, бу тўрт исмнинг жилвалари энг жузъийдан энг куллийга қадар жараён этарлар. Масалан: қандайки бу дарахтнинг манбаи бўлган бир уруғ اَلْأَوَّلُ исмига мазҳарият ила у дарахтнинг ғоят мукаммал дастурини ва ижодининг нуқсонсиз жиҳозларини ва шаклланишининг бутун шароитининг жомеъ бир қутичасидирки, ҳофизиятнинг азаматини исбот этар.

وَالْآخِرُ исмига мазҳар бўлган меваси эса уруғлари ила у дарахтнинг қилган бутун фитрий вазифаларнинг мундарижасини ва амаллариниг рўйхатини ва иккинчи ҳаётининг дастурларини ичига олган бир сандуқчадирки, аъзамий даражада ҳофизиятга шаҳодат этар.

وَالظَّاهِرُ исмига мазҳар бўлган у дарахтнинг жисмоний сурати бўлса, шундай уйғунли ва санъатли ва безалган бир кийим, бир либос ва хилма-хил нақшлар ва зийнатлар ва ялтироқ нишонлар ила зийнатлантирилган, гўё етмиш рангли бир ҳурий кўйлагидирки, ҳофизият ичида қудрат азамати ва ҳикмат мукаммалли ва раҳмат жамолини кўзларга кўрсатар.

وَالْبَاطِنُ исмига ойна бўлган у дарахтнинг ичидаги ускунаси бўлса, шундай мунтазам ва мукаммал ва мўъжизали бир фабрика, бир тазгоҳ, бир кимёхона ва ҳеч бир шохни ва мевани ва япроқни озуқасиз қолдирмаган мезонли бир ризқлар қозонидирки, ҳофизият ичида қудрат ва адолат камолини ва раҳмат ва ҳикмат жамолини Қуёш каби исбот этар.

Айнан шунинг каби, Ер Курраси санавий мавсумлар жиҳатидан бир дарахтдир. Исми Аввал жилваси ила куз мавсумида ҳофизиятга омонат этилган бутун тухумлар ва уруғлар баҳор чойшабини кийган замин юзининг миллиардлаб шох, илдиз, мева берган ва гул очган дарахтининг ташкилотига доир Илоҳий амрларнинг мажмуачалари ва қадардан келган дастурларнинг рўйхатлари ва ўтган ёзнинг қилган вазифаларининг кичкина амаллари саҳифаси ва хизматлар дафтаридирки, очиқчасига бир Ҳофизи Зулжалоли Вал Икромнинг ҳадсиз қудрат, адолат, ҳикмат, раҳмат ила ишлаганини кўрсатади.

— 448 —

Ва санавий замин дарахтининг охири эса иккинчи кузда у дарахтнинг бажарган бутун вазифаларини ва асмо-и Илоҳияга қарши қилган бутун фитрий тасбеҳотларини ва келаси баҳор ҳашрида нашр бўлиб биладиган бутун амаллар саҳифаларини заррадай ва кичкина қутичаларнинг ичига қўйиб, Ҳофизи Зулжалолнинг ҳикмат қўлига таслим этар. هُوَ الْآخِرُ исмини ҳадсиз тиллар ила коинот юзида ўқир.

Ва шу дарахтнинг зоҳири эса ҳашрнинг уч юз минг мисолларини ва намуналарини кўрсатган уч юз минг куллий ва турли-туман гуллар очиб ҳадсиз раҳмоният ва раззоқият ва раҳимият ва каримият дастурхонини ёзиб жонзотларга зиёфатлар бермоқ ила هُوَ الظَّاهِرُ исмини мевалари, гуллари, таомлари саноғича тиллари ила зикр этиб мадҳу сано этар, кундуз каби وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ ҳақиқатини кўрсатар.

Бу ҳашаматли дарахтнинг ботини эса ҳадсиз ва ҳисобга келмас мунтазам ускуналарни ва мезонли фабрикаларни мукаммал диққат ва интизом ила ишлаттирган шундай бир қозон ва ускунасидирки, бир дирҳамдан минг ботмон таомларни пиширар, дарахтларга етиштирар. Ва шундай бир мезон ва диққат ила ишларки, зарра қадар тасодифнинг қўшилишига бир ер қолдирмас. هُوَ الْبَاطِنُ исмини заминнинг ич юзи ила, юз минг тил ила тасбеҳ этган баъзи малоика каби юз минг тарзларда эълон этиб исбот этар.

Ҳам ер шари санавий ҳаёти хусусияти ила бир дарахт бўлгани ва у тўрт исм ичида ҳофизиятни ва у билан ҳашрнинг эшигига бир калит бўлгани каби, айнан шунингдек даврлар ва дунё ҳаёти жиҳати ила яна мевалари охират бозорига юборилган бир мунтазам дарахтдир. Ва у тўрт исмга шундай бир мазҳар, бир ойна ва охиратга кетган бир йўл очарки, кенглигини иҳотага ва таъбирга ақлимиз етарли эмасдир. Ёлғиз бу қадар айтамиз: Қандайки бир соатнинг сонияларни ва дақиқаларни ва соатларни ва кунларни санаган ҳафталик соатнинг кўрсатгичлари бир-бирига ўхшар, бир-бирини исбот этар. Сонияларнинг ҳаракатини кўрган бошқа чархларнинг ҳаракатларини тасдиқ этишга мажбур бўлар. Айнан шунинг каби, самовот ва ернинг Холиқи Зулжалолининг энг катта соати бўлган бу дунёнинг сонияларини санаган кунлар ва дақиқаларини ҳисоблаган саналар ва соатларини кўрсатган асрлар ва кунларини билдирган даврлар бир-бирига ўхшар, бир-бирини исбот этар. Ва бу кечанинг наҳори ва бу қишнинг баҳори қатъиятида фоний дунёнинг қоронғули қишининг боқий бир баҳори ва сармадий бир наҳори келишини ҳадсиз намуналар ила хабар берар дея Ҳофиз исми ила

— 449 —
﴿ هُوَ الْاَوَّلُ وَالْاٰخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ ﴾

исмлари биз Холиқимиздан сўраганимиз ҳашр масаласига мазкур ҳақиқат ила жавоб бермоқдалар.

Ҳам модомики кўзимиз ила кўрмоқдамиз ва ақлимиз билан тушунмоқдамизки:

ИНСОН шу коинот дарахтининг энг сўнг ва энг жамиятли меваси

ва ҳақиқати Муҳаммадия Алайҳиссалоту Вассалам жиҳати ила асл уруғи

ва коинот Қуръонининг ояти куброси

ва Исми Аъзамни ташиган оят-ул курсиси

ва коинот саройининг энг мукаррам мусофири

ва у саройдаги бошқа яшовчиларга тасарруфда изнли энг фаол маъмури

ва коинот шаҳрининг замин маҳалласининг боғида ва экинзорида кирим ва сарфиётига ва экиш ва экилишига назорат маъмури

ва юзлаб фанлар ва минглаб санъатлар ила жиҳозлантирилган энг шовқинли ва масъулиятли нозири

ва коинот ўлкасининг Ер мамлакатида Подшоҳи Азал ва Абаднинг ғоят диққат остидаги бир тафтишчиси, бир нави Ернинг халифаси

ва жузъий ва куллий ҳаракати қайд этилган бир мутасаррифи

ва само ва Ер ва тоғнинг кўтаришдан чекинганлари омонати куброни бўйнига олган

ва олдида икки йўл очилган, бир йўлда жонзотларнинг энг бадбахти ва бошқасида энг бахтиёри, жуда кенг бир убудият ила мукаллаф бир абди куллийси

ва Коинот Султонининг Исми Аъзамига мазҳар ва бутун исмларига энг жомеъ бир ойнаси

ва хитоботи Субҳониясига ва гаплашишларига энг тушунадиган бир хос мухотоби

ва коинотнинг жонзотлари ичида энг зиёда эҳтиёжлиси

ва ҳадсиз фақирлиги ила ва ожизлиги ила баробар ҳадсиз мақсадлари ва орзулари ва ниҳоясиз душманлари ва уни хафа қилган зарарли нарсалари бўлган бир бечора жонзоти

ва истеъдод жиҳатидан энг бойи ва ҳаёт лаззати жиҳатидан энг аламзадаси ва лаззатлари даҳшатли аламлар ила қўшилган

ва бақога энг зиёда муштоқ ва муҳтож ва энг кўп лойиқ ва ҳақдор ва давомни ва абадий саодатни ҳадсиз дуолари ила истаган ва ёлворган ва бутун дунё лаззатлари унга берилса, унинг бақога қарши орзусини қондиролмаган

ва унга эҳсонлар қилган Зотни парастиш даражасида севган ва севдирган ва севилган жуда ҳориқо бир мўъжиза-и қудрати Самадония ва бир ажиба-и хилқат

— 450 —

ва коинотни ичига олган ва абадга кетмоқ учун яратилганига бутун инсоний жиҳозлари шаҳодат этган, бундай йигирмата куллий ҳақиқатлар ила Жаноби Ҳақнинг Ҳақ исмига боғланган ва энг кичик жонзотнинг энг жузъий эҳтиёжини кўрган ва ниёзини эшитган ва феълан жавоб берган Ҳофизи Зулжалолнинг Ҳофиз исми ила доимо амаллари қайд этилган ва коинотни алоқадор этадиган феъллари у исмнинг котибини кироми ила ёзилган ва ҳамма нарсадан зиёда у исмнинг диққат назарига мазҳар бўлган бу инсонлар, албатта ва албатта ва ҳар ҳолда ва ҳеч бир шубҳа келтирмаски, бу йигирмата ҳақиқатнинг ҳукми ила инсонлар учун бир ҳашр ва нашр бўлади ва Ҳақ исми ила аввалги хизматларининг мукофотини ва гуноҳларининг жазосини чекади. Ва Ҳофиз исми ила жузъий-куллий қайд остига олинган ҳар амалидан ҳисобга ва сўроққа тортилади. Ва дори бақода абадий саодат зиёфатгоҳининг ва доимий шақоват қамоқхонасининг эшиклари очилади. Ва бу оламда кўп тоифаларга қўмондонлик қилган ва аралашган ва баъзан аралаштирган бир зобит тупроққа кириб ҳар амалидан сўроқ қилинмаслик ва уйғоттирилмаслик учун ётиб сақланилмайди.

Бўлмаса чивиннинг овозини эшитиб яшаш ҳаққини бериш билан феълан жавоб бергани ҳолда, кўк момақалдироғи қувватидаги бақога оид ҳадсиз инсон ҳақларининг мазкур йигирмата ҳақиқатлар лисонлари ила этилган ва Аршни ва фаршни ларзага солган дуоларини эшитмаслик ва у ҳадсиз ҳуқуқни зое этмоқ ва чивин қанотининг интизоми шаҳодати ила чивин қаноти қадар исроф этмаган бир ҳикмат бутун у ҳақиқатларнинг боғланган инсоний истеъдодларни ва абадга узанган амалларни ва орзуларни ва у истеъдод ва орзуларни парваришлаган коинотнинг жуда кўп робиталарини ва ҳақиқатларини бутун-бутун исроф этмоқ шундай бир ҳақсизликдир ва имкон хорижида ва золимона бир чиркинликдирки, Ҳақ ва Ҳофиз ва Ҳакийм ва Жамийл ва Раҳийм исмларига шаҳодат этган бутун мавжудод уни рад этар. Юз даража маҳол ва минг жиҳат ила маҳолдир дейдилар. Хуллас, биз Холиқимиздан ҳашрга оид сўраганимиз саволга Ҳақ, Ҳофиз, Ҳакийм, Жамийл, Раҳийм исмлари жавоб бериб дерлар: "Биз ҳақ ва ҳақиқат бўлганимиз каби ва ҳам бизга шаҳодат этган мавжудотнинг таҳаққуқи каби, ҳашр ҳақдир ва муҳаққақдир".

— 451 —

Ҳам модомики ... яна ёзар эдим, фақат Қуёш каби маълум бўлишидан қисқартирдим.

Хуллас, ўтган мисолларда ва юқорида айтилган моддаларга қиёсан, Жаноби Ҳақнинг юз, балки минг исмларининг коинотга боққан исмларининг ҳар бириси, қандайки мавжудоддаги ойна ва жилвалари ила исмларини яққол равишда исбот этар. Айнан шунинг каби, ҳашрни ва дори охиратни ҳам кўрсатарлар ва қатъият ила исбот этарлар.

Ҳам қандай Холиқимиздан сўраган саволимизга у Раббимиз бутун фармонлари ила ва нозил этган бутун китоблари ила ва мусаммо бўлган аксар исмлари ила бизга қудсий ва қатъий жавоб бермоқда. Айнан шунинг каби, малоикалари ила ва уларнинг тиллари ила яна бошқа тарзда дедирар:

"Сизнинг Одам замонидан бери ҳам руҳонийлар ила, ҳам бизлар ила кўришганингизнинг юзлаб тавотур қувватида ҳодисалари бор ва бизнинг ва руҳонийларнинг вужудларига ва убудиятларига далолат этган ҳадсиз нишон ва далиллар бор. Ва биз охират салонларида ва баъзи доираларида кезишимизни, бир-биримизга уйғун бўлиб сизнинг қўмондонларингиз ила кўришганимиз замон айтганмиз ва доимо ҳам айтамиз. Албатта, бу кезганимиз боқий ва мукаммал салонлар ва бу салонларнинг орқаларида ёйилган ва безалган саройлар ва манзиллар, ҳеч шубҳамиз йўқки, ғоят аҳамиятли мусофирларни у ерларда ерлаштирмоқ учун кутмоқдалар. Сизга қатъий баён этмоқдамиз" дея саволимизга жавоб бермоқдалар.

Ҳам модомики Холиқимиз бизга энг буюк муаллим ва энг мукаммал устоз ва адашмас ва адаштирмас энг тўғри раҳбар қилиб Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаламни тайин этган. Ва энг сўнг элчи қилиб юборган. Биз ҳам илмаляқийн мартабасидан айналяқийн ва ҳаққаляқийн мартабаларига тараққий ва такаммул этмоқ ила ҳамма нарсадан аввал бу устозимиздан Холиқимиздан сўраган саволимизни сўрашимиз лозим келади. Чунки у зот Холиқимиз тарафидан ҳар бири бир нишона-и тасдиқ бўлган минг мўъжизалари ила Қуръоннинг мўъжизаси бўлиб Қуръоннинг ҳақ ва каломуллоҳ бўлганини исбот этгани каби, Қуръон ҳам қирқ нави иъжоз ила у зотнинг бир мўъжизаси бўлиб, унинг тўғри ва Расулуллоҳ бўлганини исбот этиб иккиси баробар, бири шаҳодат олами лисони (бутун ҳаётида бутун анбиё ва авлиёнинг тасдиқлари остида), бошқаси ғайб олами лисони бутун самовий фармонларнинг ва коинот ҳақиқатларининг тасдиқлари ичида минглаб оятлари ила даъво ва исбот этганлари ҳашр ҳақиқати албатта Қуёш ва кундуз каби бир қатъиятдадир.

— 452 —

Ҳа, ҳашр каби энг ажиб ва энг даҳшатли ва ақл идроки хорижида бир масала, фақат ва фақат бундай ҳориқо икки устознинг дарслари ила ҳал этилар.

Эски замон пайғамбарлари умматларига Қуръон каби изоҳлар бермаганларининг сабаби, у даврлар башарнинг бадавият ва болалик даври бўлишидир. Ибтидоий дарсларда изоҳ кам бўлар.

Ал-ҳосил: Модомики Жаноби Ҳақнинг аксар исмлари охиратни тақозо этиб истарлар. Албатта, у исмларга далолат этган бутун ҳужжатлар бир жиҳатда охиратнинг таҳаққуқига ҳам далолат этарлар. Ва модомики малоикалар охиратнинг ва бақо оламининг доираларини кўрганликларини хабар бермоқдалар. Албатта, малоика ва руҳларнинг ва руҳониятнинг вужуд ва убудиятларига шаҳодат этган далиллар, демакки охиратнинг вужудига ҳам далолат этарлар. Ва модомики Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг бутун ҳаётида ваҳдониятдан сўнгра энг доимий даъвоси ва муддаоси ва асоси охиратдир. Албатта, у зотнинг нубувватига ва сидқига далолат этган бутун мўъжизалари ва ҳужжатлари, бир жиҳатда, демакки охиратнинг таҳаққуқига ва келишига шаҳодат этарлар. Ва модомики Қуръоннинг тўртдан бириси ҳашр ва охиратдир ва минг оятлари ила унинг исботи учун ишлар ва уни хабар берар. Албатта, Қуръоннинг ҳаққониятига шаҳодат ва далолат этган бутун ҳужжатлари ва далиллари ва бурҳонлари, демакки охиратнинг вужудига ва таҳаққуқига ва очилишига ҳам далолат ва шаҳодат этарлар. Хуллас боқ, бу иймон рукни нақадар қувватли ва қатъий бўлганини кўр.