Биринчи Қисм
БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙ (Ҳижрий 1293) санасида Битлис Вилоятига боғлиқ Ҳизон Туманининг Испарит Ноҳиясининг Нурс Қишлоғида туғилган. Отасининг оти Мирзо, онасининг оти Нуриядир. Тўққиз ёшига қадар ота ва онасининг ёнида қолди. У ҳангомда бир руҳий ҳолат таҳсилда бўлган катта акаси Мулло Абдуллоҳнинг илмдан қай даража файзёб бўлганини тадқиққа чорлади. Мулло Абдуллоҳнинг борганча илгарилаб қишлоқдаги ўқимаган дўстларидан ўқимоқ ила тазоҳур этган мазиятини ўйлаб ҳайрон қолди. Шундай қилиб жиддий бир шавқ ила таҳсилни журъат қилди ва бу ният ила ноҳиялари Испарит ўчоғи доҳилида бўлган Тоғ Қишлоғида Мулло Маҳмад Амин Афандининг мадрасасига кетди. Фақат кўп турмади. Фитрий ҳолатлари ижоби, доимо иззатини {(Ҳошия) Мулло Саидда кичик ёшда кўрилган бу иззат нафсга муҳаббатдан келмас эди. Қадари Илоҳий истиқболда иълои Калиматуллоҳ вазифасини инояти ила берадиган бир абдига у вазифани ҳаққи ила адоси учун лозим бўладиган хислатлардан бири бўлган иззати илмияни берган эди. Мулло Саид ҳануз у замон бунинг моҳият ва ҳикматини балки билолмас эди, фақат замон кўрсатдики, ҳозир муҳташам бир дарахт моҳиятини олган Рисола-и Нурнинг муаззам ва кенг хизматининг лавозимотидан бўлган иззати илмияни Жаноби Ҳақ Мулло Саиднинг руҳида ҳали у замон кичик бир уруғ сифатида қўйган эди.} ҳимоялаши ва ҳатто амирона айтилган кичик бир сўзга ҳам таҳаммул этолмаслиги мадрасадан айрилишига сабаб бўлди. Такрор Нурсга қайтди. Нурсда бундан бошқа бир мадраса бўлмаганидан дарсини катта акасининг ҳафтада бир марта уйга келган кунларга чегараларди. Бир муддат сўнгра Пирмис қишлоғига, сўнгра Ҳизон шайхининг яйловига кетди. Бу ерда ҳам таҳаккумга таҳаммулсизлиги тўрт талаба ила келишмаслигига сабаб бўлди. Бу тўрт талаба бирлашиб, ўзини доимо роҳатсиз қилганларидан бир кун Шайх Саййид Нур Муҳаммад Ҳазратларининг ҳузурига чиқиб, ожизлигини изҳор ила биродарларини шикоят этмасдан шундай деди:
-Шайх афанди, буларга айтинг, мен билан урушган вақтлари, тўртови бирдан келмасинлар, иккитадан-иккитадан келсинлар.
Саййид Нур Муҳаммад кичик Саиднинг бу мардлигидан хушланиб:
-Сен менинг талабамсан, ҳеч ким сенга тегилолмас! деди.
Бу ҳодисадан сўнгра "Шайх Талабаси" дея ёд этилди. Бу ерда бир муддат қолгандан сўнгра акаси Мулло Абдуллоҳ ила баробар Нуршин қишлоғига келдилар. Ёз бўлиши сабаби ила аҳоли ва талабалар ила бирликда Шайҳон яйловига кетдилар. У ерда акаси Мулло Абдуллоҳ ила бир кун урушган. Тағи Мадрасаси Мударриси Маҳмад Амин Афанди кичик Саидга:
-Нима учун акангнинг амридан чиқмоқдасан? дея орага қўшилган.
Бўлган мадрасалари машҳур Шайх Абдурраҳмон Ҳазратларининг бўлиши сабаби ила, домласига шу йўлда жавоб берар:
-Жаноб, шу такяда бўлмоқ ҳисоби ила, сиз ҳам мен каби талабасиз. Шу ҳолда бу ерда домлалик ҳаққингиз йўқдир! деб кундуз вақти ҳам ҳаркаснинг қийинчилик ила ўта оладиган қалин бир ўрмондан кечаси ўтиб Нуршинга келар.
Шарқий Анадолуда мадраса ташкилотидаги хусусиятлардан бириси шудирки: Ижозат олган бир олим истаган қишлоғида Аллоҳ розилиги учун бир мадраса очар, мадраса талабаларининг эҳтиёжи, иқтидори бўлса мадраса соҳиби тарафидан, иқтидори бўлмаса халқ тарафидан таъмин этилар. Домла бепул дарс берар, талабаларнинг иоша ва лавозимотини эса халқ бўйнига оларди. Буларнинг ичида ёлғиз Мулло Саид ҳеч бир сурат ила закот олмас эди. Закот ва бошқасининг миннат асари бўлган бир пулни қатъиян қабул этмас эди.
{(Ҳошия1) Закот ва садақа ва муқобилсиз ҳеч бир нарса олмаганининг сабаб ва ҳикмати Рисола-и Нурдан Иккинчи Мактуб ва бошқа рисолаларда баён этилгандир. Ҳа, Мулло Саиднинг истиқболда Рисола-и Нур ила қиладиган хизмати иймонияни мукаммал ихлос ила адоси ва бу хизматнинг майдонга кела олиши учун "Ухровий хизматнинг муқобилига ҳеч бир нарса талаб этмаслик" бўлган муқаддас дастурнинг ижмолий бир мундарижаси, ҳали кичик ёшда экан раҳмати Илоҳия тарафидан руҳида ерлаштирилган эди.}
Нуршинда бир муддат қолгандан сўнг Ҳизонга қайтди. Сўнгра мадраса ҳаётини тарк этиб падарининг ёнига келди ва баҳорга қадар уйда қолди. У вақт шундай бир туш кўрди:
Қиёмат бўлган, коинот янгидан тирилган. Мулло Саид Пайғамбар Алайҳиссалоту Вассаламни қандай зиёрат эта олишини ўйлар. Ниҳоят сирот кўпригининг бошига бориб турмоқ хотирига келар. "Ҳаркас у ердан ўтар, мен ҳам у ерда кутаман" дер ва сирот кўпригининг бошига борар. Бутун Буюк Пайғамбарлар Ҳазратларини бир-бир зиёрат этар, Пайғамбар Афандимизни ҳам зиёратга мазҳар бўлиш билан уйғонар.
Ортиқ бу тушдан олган файзи илм таҳсили учун {(Ҳошия2) Тарихча-и ҳаётида ёзилмаган, у тушда мазҳар бўлган бир ҳақиқатни кейин шундай тушундикки: Мулло Саид Ҳазрати Пайғамбардан илм талабида бўлишига жавобан Ҳазрати Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам умматидан савол сўрамаслик шарти ила илми Қуръон таълим этилишини хушхабар берганлар. Айнан бу ҳақиқат ҳаётида тазоҳур этган. Ҳали болалик чоғида экан, бир аллома-и аср сифатида машҳур бўлган ва қатъиян ҳеч кимдан савол сўрамаган, фақат сўралган бутун саволларга мутлақо жавоб бергандир.} буюк бир шавқ уйғотар. Падаридан изн олиб, таҳсил олмоқ учун Арвас ноҳиясига борар. Бу ерда дарс бериш ишларини юритган машҳур Мулло Маҳмад Амин Афанди унга дарс беришга таназзул этмасдан, талабаларидан бирисига ўқитишни тавсия этиши иззатига оғир келар. Бир кун бу машҳур мударрис масжидда дарс ўқитмоқда экан, Мулло Саид эътироз етиб:
-Жаноб, ундай эмас! хитобида бўлар. Ўқитишига таназзул этмаганини хотирлатар. У ерда бир муддат қолгандан сўнг, Мир Ҳасан Вали Мадрасасига кетди. Паст синфда ўқиган янги талабаларга аҳамият берилмаслик бу мадрасанинг одати бўлганини тушуниш билан навбат ила ўқилиши керак бўлган етти дарс китобини тарк этиб, саккизинчи китобдан ўқиганини айтди.
Бир неча кун сўнгра Вастан шаҳарчасига кетган бўлса ҳам, у ерда ҳаво алмаштирмоқ учун фақат бир ой қадар қолди, сўнгра Мулло Маҳмад исмли бир зотнинг ҳамроҳлигида Эрзурум Вилоятига тобе Боязидга ҳаракат қилди. Ҳақиқий таҳсилни мана бу сана бошлар. Бу замонга қадар фақат "Сарф" ва "Наҳв" бошланғич таълими ила машғул бўлган эди ва "Изҳор" га қадар ўқиган эди. Боязидда Шайх Маҳмад Жалолий Ҳазратларининг наздида қилган бу ҳақиқий ва жиддий таҳсили уч ой қадар давом этгандир. Фақат жуда ғарибдир. Зеро Шарқий Анадолу таълим усули ила "Мулло Жомий" дан охирига қадар ўқишни тугатди. Бунга ҳам ҳар китобдан бир ёки икки дарс, ниҳоят ўн дарс дарс олмоқ ила муваффақ бўлди ва бошқасини тарк қилди. Домласи Шайх Маҳмад Жалолий Ҳазратлари нима учун бундай қилганини сўраганида Мулло Саид жавобан:
-Бу қадар китобни ўқиб англашга иқтидорли эмасман. Фақат, бу китоблар қийматли зийнатлар қутисидир, калити сиздадир. Ёлғиз сиздан шу қутиларнинг ичида нима бўлганини кўрсатишингизни илтимос қиламан, яъни бу китоблар нимадан баҳс этганини тушунай ва сўнгра табиатимга мувофиқ бўлганларни ўқийман дегандир.
Мақсади эса, асосан ўзида фитратан мавжуд бўлган ижод ва янгиланиш фикрини мадраса усулларида кўрсатмоқ ва бир янгиланиш вужудга келтирмоқ
{(Ҳошия3) Йигирма уч санада таълифи тугатилган ва бир юз ўттиз китобдан ташкил топган "Рисола-и Нур" номли асарлари ила Калом Илми соҳасида бир янгиланиш қилгани кўрилгандир. Ҳа, ўзи ўн беш сана таҳсили лозим бўлган илмни уч ойда қўлга киритиши ғайбий бир ишорадирки: "Бир замон келажак, ўн беш йил эмас, бир йил ҳам илми иймон дарсини берадиган мадрасалар қолмайди. Мана у замонда муштоқларга ўн беш саналик дарсни ўн беш ҳафтада қўлларга берадиган Қуръоний бир тафсир чиқади ва Саид унинг хизматида бўлади". Ҳа, тўлиқ зуҳур этди ва айнан кўрилди. Рисола-и Нур ўттиз саналик мудҳиш бир замонда яширин динсиз ва фасод комитетларининг ҳужумларига қарамасдан иймон ҳақиқатлари дарсларини юз минглаб нусхалари ила ҳар тарафда нашр этдилар ва минглаб қаламларнинг ғайратлари ила матбааларга эҳтиёж қолдирмасдан Қуръоннинг бу янги дарслари ёйилди, миллионлаб инсонлар иймонларининг кучайишига васила бўлди. Анадолудаги Рисола-и Нурнинг фаолияти иймон хизмати ва ақлга уйғун юксак дарслари ҳаркаснинг назари диққатини жалб этди, маҳкамалар ва тадқиқлар йўли ила Жаноби Ҳақ Нурларни сиёсат ва ҳукумат аҳлига ҳам ўқиттирди. Ва мактаб ўқувчилари орасида ёйилди, ёш Ислом ва иймон фидокорлари кўпайди. Ва бунинг буюк бир натижаси сифатида куфри мутлақ ва залолатнинг ҳужуми ўнгланди, орқа чекилди. Бутун ватан бўйлаб дин фойдасига жараёнлар бошлади. Изни Илоҳий ила Ислом Олами ва инсониятга чиқишни бошлаган Исломий саодатнинг субҳи содиқини кўрсатди, Алҳамдулиллаҳи Раббул Оламийн...}
ва бир қатор изоҳ ва шарҳлар ила вақтни зое этмаслик эди. Бу сурат ила усулан йигирма сана таҳсили лозим бўлган илм ва фанларнинг асос ва хулосасини уч ойда таҳсил этган ва тугатгандир.
Бунинг устига домлаларининг; "қайси илм табиатига уйғун" бўлган саволларига жавобан:
-Бу илмларни бир-биридан ажратолмайман. Ё ҳаммасини биламан ва ёхуд ҳеч бирисини билмайман дер.
Ҳар қандай бир китобни қўлига олса, тушунарди. Йигирма тўрт соат мобайнида "Жамъул Жавомий", "Шарҳ-ул Мавоқиф", "Ибн-ул Ҳожар" каби китобларнинг икки юз саҳифасини ўз-ўзига тушунмоқ шарти ила мутолаа этар эди. Шу даража илмга шўнғиган эдики, зоҳирий ҳаёт ила ҳеч алоқадор кўринмас эди. Қайси илмдан бўлса бўлсин, сўралган саволга иккиланмасдан дарҳол жавоб берар эди.
Аввало: Ишрокиюн файласуфлари маслакларига сулук этиб, зуҳд ва риёзатни бошлади. Ишрокиюн файласуфлари тадриж қонунига кўра вужудларини риёзатга ўргатар эдилар. У эса тадрижга риоя этмасдан бирданига риёзатга шўнғиди. Кун ўтиши билан вужуди таҳаммул этмасдан заифлашишни бошлади. Уч кунда бир парча нон ила кун кечирар эди. Ишрокиюн файласуфлари, "Риёзатнинг фикр очиқлигига хизмат қилгани" назарияси устига улар каби қиламан дея ҳаракат қилар эди.
Иккинчидан: Имом Ғаззолий Ҳазратларининг "Иҳё-ул улум"ида тасаввуф нуқта-и назарида
қоидасига эргашган ҳолда, нонни ҳам бир замон тарк этиб, ўт ила кун кечирди.
Учинчидан: Жуда оз гапирар эди. Курдларнинг адиб доҳийларидан Мулло Аҳмад Ҳани Ҳазратларининг кундузи ҳам хавф ила кирилган қубба-и саодатида ёпинар, баъзан кечаси ила у ерда қолар эди. Бу сабабли аҳоли Бадиуззамон ҳақида: "Аҳмад Ҳани Ҳазратларининг файзига мазҳар бўлгандир" дер эди. Бу ҳолни у кишининг кароматидан деб билар эди. У вақтларда ўзи ўн уч, ўн тўрт ёшларида эди. Сўнгра олимлардан мумтоз сиймолар ила мулоқот қилишга қарор қилди ва Боғдодга, зиёрат нияти ила домласидан изн истади. Дарвеш қиёфасига кирди. Йўлларни таъқиб этмасдан тоғларда, ўрмонларда кечаси юриб Боғдодга кетмоқ ниятида экан Битлисга келди. Битлисда Шайх Маҳмад Амин Афанди Ҳазратларининг ёнига бориб, икки кун қадар дарсида бўлди. Шайх Маҳмад Амин Афанди унга илмий қиёфага киришини таклиф қилди. Мулло Саид жавобан:
-"Мен ҳануз балоғат ёшига етмаганимдан, муҳтарам бир мударрис қиёфасини ўзимга яраштиролмайман. Ва мен бир бола экан, қандай домла бўлишим мумкин?"- деб таклифини қабул этмаган.
Бундан сўнг Ширвондаги акасининг ёнига борди. У ерда катта акаси ила илк кўришишларида ораларида шундай қисқа бир муҳовара жараён этди.
Мулло Абдуллоҳ:
-Сиздан сўнгра мен Шаҳри Шамсий китобини битирдим, сиз нима ўқимоқдасиз?
Бадиуззамон:
-Мен саксон китоб ўқидим:
Мулло Абдуллоҳ:
-Нима дегани?
Бадиуззамон:
-Ўқишни тугатдим ва дарс китобларидан ташқари бир қанча китобларни ҳам ўқидим.
Мулло Абдуллоҳ:
-Ундай бўлса сени имтиҳон қилайин?
Бадиуззамон:
-Ҳозирман, не сўрасангиз сўранг!
Мулло Абдуллоҳ укасини имтиҳон қилар. Кифояти илмиясини тақдир ила, саккиз ой аввал талабаси бўлган Мулло Саидни ўзига устоз қабул қилди ва талабаларидан яширин равишда укасидан дарс олишни бошлади. Ва табиийки, ундан аввал ўқитган укасини ўзига устоз қилганини сездирмас эди. Охири талабалар Мулло Абдуллоҳнинг Мулло Саид ёнида дарс ўқиганини эшикдан, калит тешигидан яширинча кўриш ила таажжуб этиб сўраган бўлсалар ҳам, Мулло Абдуллоҳ жавобан:
-"Кўз тегилмаслиги учун, мен унга дарс бермоқдаман" деган ва талабаларини алдатган.
Мулло Абдуллоҳнинг ёнида бир муддат қолгандан сўнгра Сииртга келар.
У ерда бўлган Мулло Фатҳуллоҳ Афандининг мадрасасига кетар. Мулло Фатҳуллоҳ Мулло Саидга:
-Ўтган сана "Суютий" ўқиётган эдингиз, бу сана Мулло Жомийни-ми ўқимоқдасиз?
Бадиуззамон:
-Ҳа "Жомий" ни битирдим.
Мулло Фатҳуллоҳ қайси китобни сўраган бўлса, "битирдим" жавобини олиш билан ҳайратда қолди. Бу қадар китобни битирганини, ҳамда оз замонда битирганини ақлига сиғиштиролмади, таажжуб этди ва деди:
-Ўтган сана девона эдинг, бу сана ҳам девонамисан?
Бадиуззамон:
-Инсон бошқасига қарши нафсни синдирмоқ учун ҳақиқатни яшира олар. Фақат отадан ҳам муҳтарам бўлган устозига қарши айнан ҳақиқатдан бошқа бир нарса айта олмас. Амр этарсангиз, айтганим китоблардан мени имтиҳон этинг, дер.
Мулло Фатҳуллоҳ қайси китобдан сўраган бўлса, жавобини чиройли берар.
Бунинг устига бу суҳбатни тинглаган ва бир сана аввал Саиднинг домласининг домласи бўлган Мулло Али-и Суран исмли зот ўзларидан дарс олишни бошлади.
Мулло Фатҳуллоҳ:
-Жуда яхши, зеҳний ўткирликда ҳориқосиз, фақат хотирангиз қандайдир? Мақомоти Ҳаририядан бир қанча сатрни икки марта ўқимоқ ила ҳифз эта оласизми? деб китобни узатар.
Мулло Саид олиб, бир япроғини бир марта ўқимоқ ила ҳифз этди ва ўқиди.
Мулло Фатҳуллоҳ:
-Заковат ила хотиранинг ифрот даражада бир кишида жамланиши нодирдир деб ҳайратда қолди.
Бадиуззамон у ерда экан, Жамъул Жавомий китобини, кунда бир-икки соат машғул бўлмоқ билан бир ҳафтада ёдлади. Бунинг устига Мулло Фатҳуллоҳ шу каломни айтиб китобнинг устига ёзди:
Бу ҳол Сииртда машҳур бўлган ва Мулло Фатҳуллоҳ олимларга:
-Бизнинг мадрасага ғоят ёш бир талаба келди. Ҳар қандай савол сўраган бўлсам тўхтамасдан жавоб берди. Бу ёшда зеҳний ўткирлигига ва илмига ва фазлига ҳайрон қолдим деб жуда кўп мадҳ этар. Бунинг устига олимлар бир ерда тўпланиб Бадиуззамонни даъват этарлар. Бадиуззамон танлаган бутун саволларига иккиланмасдан жавоб берар экан, Мулло Фатҳуллоҳнинг юзига боқар эди. Худди китобга қараётгандан ўзларидан ўқиб жавоб берар эди. Буни кўрган олимлар Бадиуззамоннинг ҳориқулода бир ёш бўлганига ҳукм қилиб, фазилатини тақдир ва сано этдилар. Бу ҳол атрофга эштилар. Аҳоли ўзига валиюллоҳ даражасида эҳтиром этар ва у назар ила боқарлар. Бу вазият иккинчи даражада бўлган бир тур олим ва талабаларнинг рақобатларини орттирди. Ёш, тажрибасиз талабалардан бир қисми илман мағлуб этолмаган Бадиуззамонни уруш йўли ила исқот этмоқ ташаббусида бўлган бўлсалар ҳам, масаладан хабардор бўлган Сиирт аҳолиси уни қутқармоқ учун келганлар. Аҳоли назарида буюк мавқеси бўлгани учун, дарҳол муоризларнинг қўлларидан қутқарилган ва бир хонага қўйилган бўлса ҳам Бадиуззамон маслакларига бўлган фавқулодда муҳаббатидан, муоризлари бўлган талаба ва илм аҳлининг жоҳилларга ҳадаф бўлмаслигини таъминлаш учун ўзи хонадан чиқиб муоризлари тарафидан зарар кўрса ҳам илм аҳлининг ишига жоҳилларнинг қўшилмаслигини мудофаа этар. Бу ихтилофни йўқотмоқ мақсади ила ҳар қайси бир талабага:
-Мени ўлдиринг, илмнинг ҳайсиятини муҳофаза этинг! деб юзини ўгирган бўлса ҳам, ҳеч бир талаба ўзига ҳужум қилмаган ва охири ихтилоф бартараф этилгандир. Сиирт ҳокими ўзини муҳофаза этмоқ учун ёнига чақирган ва у талабаларни сургун қилиши хабарини етказишга юборган жандармага қарши Бадиуззамон:
-"Биз талабамиз, бир-биримиз ила урушамиз, ярашамиз. Шунинг учун маслагимиз хорижида бўлган бирисининг бизга қўшилиши мувофиқ бўлмаганидан келолмайман ва хато ҳам меникидир",- жавобида бўлиб жандармаларни рад этгандир.
Бу аснода ўн беш, ўн олти ёшларда эди. Лекин баданий қувватча жуда эпчил ва метин эди. "Саид-ул-Машҳур" лақаби ила ёд этилаётган эди.
Сииртда ўзи ила мужодала қилмоқ истаган бутун ўртоқларига қарши тайёр бўлгани ва айни замонда сўраладиган бутун саволларга жавоб беришини, ҳеч кимдан савол сўрамаслигини эълон қилди. Сўнгра такрор Битлисга келди. Битлисда бир-икки шайх хонадонининг, олим ва талабаларнинг орасида келишмовчилик бўлганини эшират. Фасодий натижа берган сўзларнинг, айниқса ғийбатнинг Исломиятга ярашмаганини уларга эслатганда, Мулло Саидни Шайх Амин Афандига шикоят этарлар. Шайх Амин эса:
-Ҳануз бола бўлганидан, қабули хитоб эмасдир, дер.
Бу сўз Мулло Саидга билдирилган онда, зотан бу каби сўзларга фитратан таҳаммулсиз бўлганидан, Шайх Амин Афандининг ҳузурига чиқиб қўлини ўпар ва:
-Жаноб, мени имтиҳон этинг, қабули хитоб бўлганимни исбот этмоқ истайман, дер.
Шайх Амин Афанди ҳар хил илмлардан ва энг мушкул масалалардан ўн олти савол тартиб этиб сўрар. Мулло Саид саволларнинг умумига жавоб бергандан сўнг, Қурайш Масжидига борар, аҳолига ваъз ва насиҳат этишни бошлар. Бунинг устига Битлис аҳолисининг бир қисми Мулло Саидга, бир қисми эса Шайх Амин Афандига ёрдам бермоқ истарлар. Шунинг учун ҳоким катта бир ҳодисага майдон бермаслик учун Бадиуззамонни сургун қилар. Бу дафа бўлса Ширвонга кетар. Зотан инфирод этган бундай зотларнинг муоризлари жуда кўп топилар. Айниқса илмий мужодалада мағлуб бўлганлардан баъзи зоҳир домлалар Мулло Саидни аҳоли назарида пастга урмоқ учун бор қувватлари ила уринар эдилар. Ҳар хусусларини яширинча таъқиб этар эдилар. Бир кун қандай бўлиб, қазо ила бомдод намозини ўтказган. Бундан хабардор бўлган душманлари, "Мулло Саид намозни тарк этди" деб аҳоли орасида ёйиб юбордилар. Мулло Саиддан сўрадиларки:
-Нима учун ҳаркас буни бундай айтмоқда?
Мулло Саид:
"Ҳа, асоссиз бир нарса оламнинг ичида тез ёйилмас. Хато мендадир. Шунинг учун икки жазога учрадим: Бириси Аллоҳнинг жазоси, бошқаси инсонларнинг танқиди. Бунинг асос сабаби эса, кечалари одат қилган вирди шарифни тарк этганимдир. Хуллас, оламнинг руҳи бу ҳақиқатга тегилган бўлса ҳам, тамомини қаврай олмасдан исмини билолмасдан шу жиҳат ила хатони исмлантирганлар",- жавобини берар.
Ширвонда бўлган пайти Сиирт атрофидан бириси келиб:
-Эй воҳ, Сииртга бир бола келган, ўзи ўн тўрт -ўн беш ёшда, умум олимларни илзом этди. Уни илзом этмоқ учун сизни даъватга келдим, дер.
Мулло Саид ҳам шу даъватни қабул қилиб Сииртга бормоқ учун ҳозирланар. Йўлга тушарлар, икки соат юргандан сўнг, у кичик домланинг сифатлари ва қиёфасини сўрар. У одам:
-Жаноб, исмини билмайман, фақат илк келишда дарвеш қиёфасида бўлиб елкасида бир қўйнинг териси бор эди. Сўнгра талаба қиёфасига кирди ва умум олимларни илзом этди.
Буни тинглаганида, ўзидан баҳс этганини ва бир сана аввалги ўз ҳодисасининг ҳозир атроф қишлоқларда ёйилганини тушуниб орқага қайтар, даъватни қабул қилмас.
Сўнгра Сииртга боғлиқ Тилло шаҳарчасига борди. Машҳур бир мақбарага ёпинди. У ерда ҳориқо бўлиб Қомуси Океанусни Син бўлимига қадар ёдлади. Не фикрга биноан қомусни ёдлагани сўралганида:
-Қомус ҳар калиманинг неча маънога келганини ёзади, мен ҳам бунинг аксига бўлиб ҳар маънога неча калима қўлланилганини кўрсатадиган бир қомус вужудга келтиишга қизиқиб қолдим, жавобида бўлди. Мазкур мақбарага ёпинган вақтда кичик укаси Маҳмад овқатини келтирар эди. Овқат ичидаги гуручларни қуббанинг атрофида бўлган чумолиларга бериб ўзи нонини овқатнинг сувига ботириб қаноат этар эди.
-Нима учун гуручларни чумолиларга бермоқдасан? дейилганида,
-Буларда ижтимоий ҳаётга соҳиблик ва фавқулодда вазифашуностлик ва меҳнат бўлганини мушоҳада этганим учун жумҳуриятпарварликларига мукофотан ўзларига ёрдам этмоқ истайман, жавобида бўлгандир...
{(Ҳошия) 1935 да Эскишаҳар Оғир Жазо Маҳкамасида "Жумҳурият ҳақида фикринг недир?" саволига жавобан:
- Эскишаҳар маҳкама раисидан бошқа ҳали сизлар дунёга келмасдан менинг диндор бир жумҳуриятчи бўлганимни қўлингиздаги тарихча-и ҳаётим исбот этар, деб юқорида зикр этилган "Чумоли ҳодисасини" тушунтирар ва шундай дер:
Халифа-и Рошидийн ҳар бири ҳам халифа, ҳам раиси жумҳур эди. Сиддиқи Акбар Ашара-и Мубашшарага ва Саҳоба-и Киромга албатта раиси жумҳур ҳукмида эди. Фақат маъносиз исм ва расм эмас, балки адолат ҳақиқатини ва шаръий ҳурриятни ташиган маъно-и диндор жумҳуриятнинг раислари эдилар.}
Тиллода экан, бир кеча Шайх Абдулқодир Гейлоний (Қ.С.) Ҳазратларини тушида кўрар. Гейлоний Ҳазратлари (Қ.С.) ўзига хитобан:
-Мулло Саид! Миран қабиласи раиси Мустафо Пошшога боринг ва уни ҳидоят йўлига даъват этинг, қилган зулмдан воз кечиб намоз ва амри маъруфга давом этишини тавсия қилинг. Акс тақдирда ўлдиринг.
Мулло Саид бу тушни кўрар-кўрмас, ҳамон тайёргарлигини қилиб Миран қабиласига тўғри Тиллодан ҳаракат қилар, тўғри Мустафо Пошшонинг чодирига кирар. Пошшо у ерда бўлмаганидан, бироз истироҳат этар. Сўнгра Мустафо Пошшо ичкари кирар. У ерда ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси оёққа қалқиб қўл қовуштирганлари ҳолда Мулло Саид ўрнидан ҳам қимирламас. Пошшонинг назари диққатини жалб этиш билан, қабила мингбошиларидан Фаттоҳ Бейдан ким бўлганини сўрар. Фаттоҳ Бей машҳур Мулло Саид бўлганини билдирар. Ҳолбуки Пошшо олимларни ҳеч ёқтирмасди. Шубҳасиз бунинг устига янада ортиқ жаҳли чиққан бўлса ҳам изҳор этмаганди. Мулло Саидга нима учун бу ерга келганини сўраганда, Мулло Саид жавобан:
-Сени ҳидоятга келтиришга келдим. Ё зулмни тарк этиб намозингни қиласан ва ёхуд сени ўлдираман!, дейишидан пошшо ғазаб отига миниб ташқари чиқар. Бироз айлангандан сўнг яна чодирга кирар ва Мулло Саиддан нима учун келганини такрор сўрар. Мулло Саид:
-Сенга айтдимку .. шунинг учун келдим, дер. Мустафо Пошшо чодирнинг устунида осилиб турган Саиднинг қиличига ишора этиб:
-Бу ифлос қилич биланми?
Бадиуззамон:
-Қилич ўлдирмас, қўл ўлдирар жавобида бўлар.
Мустафо Пошшо такрор ташқарига чиқиб бир оз айлангандан сўнг ичкарига кирар. Бадиуззамонга:
-Менинг Жазирада кўп олимларим бор, агар ҳаммасини илзом эта олсанг, сенинг айтганингни қиламан. Агар илзом этолмасанг, сени Фирот Дарёсига отаман.
Мулло Саид:
-Бутун олимларни илзом этмоқ менинг ҳаддим бўлмагани каби, мени ҳам дарёга отмоқ сенинг ҳаддинг эмасдир. Фақат олимларга жавоб бериш ила сиздан бир нарса истайманки, у ҳам маузер тўппончасидир. Шоят сўзингда турмасанг, сени у ила ўлдираман, дер.
Бу муҳоварадан сўнгра Пошшо ила бирликда отлар ила Жазирага борарлар. Йўлда Пошшо қатъиян Мулло Саил ила гаплашмас. Бани Ҳани деган жойга келиш билан, чарчаганидан Мулло Саид у ерда бироз ётар, уйқудан уйғонар-уйғонмас атрофида бутун Жазира олимларининг китоблари қўлларида кутаётганларини кўрар. Бироз кўришгандан сўнг чой икром этилар. Жазира олимлари Мулло Саиднинг шуҳратини эшитганлари учун, шошқин ва ҳайрон бир вазиятда чойларини ҳам унутиб Мулло Саиднинг саволларига интизор этмоқда эдилар. Мулло Саид эса ўз чойини ичгандан сўнг паришонхотир қаршисида бўлган бир - икки олимнинг чойини ҳам ичар, улар фарқ этолмаслар. Мустафо Пошшо домлаларга хитобан:
-Мен зиёли эмасман, фақат Мулло Саид ила мужодалангизда мағлуб бўлишингизни ҳозир тушунмоқдаман. Зеро кўрмоқдаман, сиз ўйламоқдан чойларингизни унутганингиз ҳолда, Мулло Саид ўз чойини ичганидан бошқа икки-уч пиёла яна сизнинг чойингизни ичди.
Бунинг устига, бироз латифа этгандан сўнг Мулло Саид бу олимларга қарши:
-Жаноблар! Бандангиз ваъда бергандир, ҳеч кимдан савол сўрамайман, шунинг учун саволларингизга мунтазирман, дер.
Бу домлалар қирқ қадар савол сўрарлар. Умумига жавоб бергандан сўнг кутилмаганда Мулло Саид бир саволнинг жавобини хато айтгани ҳолда қаршисидагилар тўғри деб ўйлаб тасдиқ этгандилар. Мажлис тарқалиши ила Мулло Саид хотирлар, ҳамон орқаларидан югуриб:
-Кечирасизлар, бир саволнинг жавобини хато айтганим ҳолда фарқига бормадингиз, деб жавобини тўғрилар.
Домлалар дедилар:
-Мана энди ҳаққи ила бизни тўлиқ илзом этдингиз!
Сўнгра у домлалардан бир қисми Мулло Саиддан дарс олишга келарлар.
Бундан сўнгра Мустафо Пошшо ваъда берган маузер тўппончасини ҳадя этар ва намоз қилишни бошлар.
Мулло Саид илмдаги тенгсиз ҳориқо истеъдоди даражасида вужудча ҳам ғоят чиниққан ва қувватли эди. Кураш олишни жуда ёқтирарди. Мадрасаларда бўлган умум талабалар ила курашар эди. Ҳеч бириси курашда ҳам уни мағлуб этолмас эди.
Мустафо Пошшо ила бир кун от мусобақасига чиқарлар. Фақат қасддан Мустафо Пошшо ғоят ёввойи ва ўргатилмаган ва ҳеч минилмаган бир от ҳозирланишини амр этар. Мулло Саидга минмоқ учун берар. (Аллоҳу аълам, отдан йиқилиб ўлишини истаган.) Ўн олти ёшда бўлган Мулло Саид ёввойи отни бироз кездиргандан сўнгра югуртиришни орзу этар. От у кўрсатган йўналишдан чиқиб бошқа бир йўналиш томон тўғри югурар. Бор қуввати ила тўхтатмоқ истаган бўлса ҳам, муваффақ бўлолмас. Охири болалар бўлган ерга борар. Жазира оғаларидан бирисининг ўғли йўл устида экан ҳайвон икки оёғини кўтариб боланинг елкалари орасига уриши билан бола ерга тушиб ҳайвоннинг оёқлари остида типирчилашни бошлар. Охири атрофдан ёрдамга етишадилар. Болани ҳаракатсиз ўлик суратида кўриш билан Мулло Саидни ўлдирмоқ истарлар. Оғанинг хизматчилари ханжарларини олганларида, Мулло Саид ҳамон ровелверига қўл отар ва одамларга хитобан:
-Ҳақиқатга боқилса, болани Аллоҳ ўлдирган. Зоҳирга боқилса, от ўлдирган. Сабабга боқилса, Кал Мустафо ўлдирган, чунки бу отни менга у берди. Тўхтанглар, мен келиб болага қарай, ўлган бўлса кейин урушайлик, деб отдан тушиб болани қучоқлар. Болада ҳаракат кўрмаслик билан совуқ сувнинг ичига ботириб чиқарар. Бола кулиб кўзини очар. Шундай қилиб бутун аҳоли ҳайратда қоларлар. Бу ажиб воқеадан кейин бир муддат Жазирада қолгандан сўнг талабаси Мулло Солиҳ ила бадавий арабларнинг маскани бўлган Бирога борарлар. У ерда бир оз қолиб такрор Мустафо Пошшонинг олдинги каби зулмни бошлаганини эшират, ёнига борар ва унга насиҳат этар, таҳдид этар. Бир кун бир муноқаша орасида Мустафо Пошшога:
-Яна зулмни бошладингми, сени Ҳақ номига ўлдираман!, таҳдидида бўлар. Пошшонинг котиби ўртага отилар.
У пайтда Мулло Саид Мустафо Пошшони зулм сабабли кўп таҳқир этар.
Пошшо бу таҳқирга таҳаммул этолмасдан, ўлдирмоқ учун устига ҳужум этар. Фақат Миран оғалари тўхтатадилар. Охири Мустафо Пошшонинг ўғли Абдулкарим Мулло Саидга яқинлашиб:
-Унинг ақидаси хатодир, илтимос қиламан, ҳозирча бу ердан бошқа ерга ташриф этингиз, дер.
Абдулкаримнинг сўзини ерда қолдирмас, ёлғиз равишда бадавийларнинг маскани бўлган Биро Чўлига тўғри ҳаракат қилар. Йўлда бадавий қароқчиларига учрар. Бадавийларнинг қуроллари найза ва Мулло Саиднинг қуроли маузер бўлганидан, қароқчиларга тўғри ўқ отишни бошлар, қароқчилар чекиларлар. Йўлига давом этаркан, иккинчи босқинчилар тўдасига тасодиф этар. Бу дафа қароқчилар кўп бўлганидан, атрофини ўраб оладилар. Уни ўлдираётган вақтда ичларидан бириси таниб:
-Мен буни Миран қабиласининг ичида кўрдим. Бу машҳур бир одамдир айтиши билан дарҳол бадавийлар чекилиб қусурларининг афв этишини сўрарлар. Ва қўрқинч бўлган ерларда ўзларига қўриқчилик қилмоқ истаган бўлсалар ҳам, Мулло Саид рад этиб, ёлғиз равишда йўлига давом этар. Бир неча кун сўнгра Мардинга келар. Мардин олимлари муоразага турган бўлсалар ҳам муваффақ бўлолмаслар, болалари ёшида бўлган ёш Саидда ҳориқо бир шаклда илмий қудратни кўриш билан ўзларига устоз қабул этарлар.
Бу аснода Мардинга келган икки талабага тасодиф этди. Булардан бириси Жамолиддини Афғонийга мансуб бўлиб, бошқаси Сунусий тариқатидан эди. Булар воситаси ила ҳам Жамолиддини Афғонийнинг маслагига, ҳамда Сунусий тариқатига ошналик пайдо қилди.
Мулло Саид жуда ёш ёшда экан, сиёсий ҳаётга отилар, ватан ва миллатга хизматни бошлар. Илк сиёсий ҳаёти Мардинда бошлагандир. Бунинг устига бир мутасаррифнинг қаҳр панжаси ила, қўллари боғлиқ, қўриқчилар назоратида Битлисга сургун қилинди. Жандармалар ила йўлда бораркан, намоз вақти келар. Намоз қилмоқ учун кишанларнинг очилишини жандармаларга эслатар. Жандармалар қабул этмаганларида, темир кишанларни бир рўмол каби очиб қаршиларига отар, жандармалар бу ҳолни каромат қабул қилиб ҳайратлар ичида қоларлар. Таслимият ила, илтимос ва илтижо ила:
-Биз ҳозирга қадар қўриқчингиз эдик, бундан сўнгра хизматчингизмиз! дерлар.
{(*)Бир кун Бадиуззамондан сўралди:
- Кишанни қандай очдинг?
Деди:
- Мен ҳам билмайман. Фақат, бўлса-бўлса намознинг кароматидир.}
Битлисда экан, бир кун ўзларига ҳоким ила бир қисм маъмурларнинг ички ичганлари хабар қилинганида, ғазабланиб:
-Битлис каби диндор бир мамлакатда ҳукуматни тамсил этган бир зот иртиқоб этган бу муомалани қабул этолмайман! деб ички мажлисига борар. Аввало ички ҳақида бир Ҳадиси Шариф ўқигандан сўнг жуда аччиқ сўзлар айтар. Ҳокимнинг урдирмоқ учун ишора этиши эҳтимолига биноан эса бир қўлини револверининг бўлган ерида тутар. Фақат ҳоким фавқулодда бардошли ва ҳамиятли бир зот бўлганидан, қатъиян овоз чиқармас. У ердан айрилганда ҳокимнинг ёрдамчиси Ёш Саидга:
-Нима қилдингиз? Айтганларингиз иъдомингизни келтириб чиқаради, дер.
Ёш Саид:
-Иъдом хаёлимга келмади, қамоқ ва сургун ўйлаган эдим. Нима бўлганда ҳам, бир мункарни даф этмоқ учун ўлсам, нима зарари бор?, жавобида бўлар.
У ердан қайтганидан бир икки соат сўнгра икки полициячи воситаси ила ҳоким ўзини чақирар. Ҳокимнинг хонасига кираркан, ҳоким ҳурмат ва таъзим ила ёш Саидни қаршилаб, қўлини ўпмоқ истар. Илтифот ила ер кўрсатиб:
-Ҳаркаснинг бир устози бордир. Сен ҳам менинг устозимсан, дер.
Ёш Саид фитратан бир қонун остида яшашни ва ҳаракатининг чекланишини севмас, ҳар ҳолида, ҳар ҳаркатида ғоят эркин бўлишини орзу этар ва доимо: "Мен ҳуррият ва эркинлигимни ҳеч бир кайфий қонун ила чеклатмайман",- дерди. Шунинг учундирки, илк Истанбулга ташрифларида яна ҳар қайддан узоқ қолишда қаттиқ турган ва ҳаётининг бутун ҳолатларида бу вазият мушоҳада этилгандир. Ундаги бу эркинлик ва ҳуррият ишқи ҳаётининг ярмидан сўнгра Оврупадан келган мудҳиш бир залолат ва зиндиқо ҳужумига қарши қўйишни ва табиат фалсафасидан туғилган даҳшатли бир истибдоди мутлақнинг Қуръонга зид қонун-қоидаларига бўйин эгмасликни, уларга итоат этмасликни ва ҳақиқий ҳуррияти машруъа бўлган Исломий ҳуррият ва маданият учун ҳаракат қилишни натижа бергандир.
Мулло Саид Битлисда экан, ўн беш - ўн олти ёшларда эди. Энди балоғат ёшига етишган эди. У замонга қадар бутун маълумоти сунуҳот туридан бўлгани учун батафсил мутолаага эҳтиёж кўрмасди. Фақат у замон балоғат ёшига етишганиданми ва ёхуд сиёсатга қўшилганиданми, нима бўлганда ҳам эски сунуҳот аста-аста йўқолишни бошлади. Бунинг устига ҳар турли фанга оид асарларни тадқиққа киришди. Айниқса Ислом Динига келган шак ва шубҳаларни рад этмоқ учун "Метали" ва "Мавоқиф" ном асарлар ила улуми олия ( آليه ) (Сарф, Наҳв, Мантиқ ва бошқа) ва олияга ( عاليه ) (тафсир ва Калом Илми) га доир қирқ қадар китобни икки сана мобайнида ёдлади. Ҳатто, ҳар кун ўқимоқ шарти ила, ёдлаган китобларини уч ойда бир карра такрорлашга муваффақ бўлар эди. Мулло Саиднинг икки бир-бирига зид ҳоли бор эди:
Биринчиси: Фикри очиқ бўлган вақтларки, ҳар нима қўлига олса, уни тушунмаслиги мумкин эмас эди.
Иккинчиси: Фикри қисилган бўлган вақтларки, мутолаа эмас, гапиришдан ҳам хушланмасди.
Мулло Саид, кунда бир-икки жуз ўқимоқ шарти ила Қуръонни ёд олишни бошлади. Ҳар кун икки жуз ёд олмоқ ила Қуръоннинг муҳим бир қисмини ҳифзига олди, фақат икки сунуҳот ила тугатишга муяссар бўлмади:
Биринчиси, Қуръоннинг жуда тез ўқилиши бир ҳурматсизлик бўлмасин дея. Иккинчиси, Қуръон ҳақиқатларини ёдлашнинг янада зиёда кераги бор дея қалбига келган. Шунинг учун Қуръон ҳақиқатларининг калити бўладиган ва шубҳаларга қарши муҳофаза ва муқобала этадиган ҳикмат ва Ислом фанларига доир қирқ рисолани икки санада ёдлади. Ҳар кун бир парча ёддан ўқимоқ сурати ила, ҳаммасини уч ойда фақат такрорлар эди.
"Миркат" номли китобни изоҳ ва шархсиз ёдлашни бошлади. Сўнгра қўлига ўтган мазкур китобнинг изоҳ ва шархи ила ўз нуқта-и назарини қаршилаштирган, бутун масалалар мувофиқ бўлиб фақат уч калима тавофуқ этмаган. Бу изоҳлари ҳам олимларнинг таҳсинига мазҳар бўлиб қабул этилгандир.
Бир кун Битлис шайхларидан Шайх Маҳмад Куфравий Ҳазратларининг ўзларига баддуо этганини бириси ёлғондан айтар. Бунинг устига у кишини зиёратга борар. Шайх Ҳазратлари Мулло Саидга илтифот этар, табаррукан бир дарс берар. Хуллас, Мулло Саиднинг энг сўнг олган дарси бу бўлгандир.
Бир кеча Мулло Саид тушида Шайх Маҳмад Куфравий Ҳазратларини кўрар. Ўзига хитобан:
-Мулло Саид, кел мени зиёрат қил, кетаман дейиши сабабли ҳамон борар, зиёрат қилар. Ва шайхнинг учиб кетганини кўриш билан уйғонар. Соатга қарар, соат кечанинг еттисидир. Такрор ётар. Эрталаб Шайхнинг хонасидан мотам овозларининг юксалганини эшитар, у ерга борар ва Шайх Ҳазратларининг кечаси соат еттида вафот этган хабарини олар.
Маҳзун бўлиб орқага қайтар.
Мулло Саид Шарқнинг буюк олим ва шайхларидан бўлган Саййид Нур Маҳмад, Шайх Абдуррахмон Тоғи, Шайх Фаҳим ва Шайх Маҳмад Куфравий каби олий зотларнинг ҳар бирисидан ирфон илми хусусида бошқа-бошқа дарсларга ноил бўлганидан, уларни фавқулодда севарди. Олимлардан Шайх Амин Афанди, Мулло Фатҳуллоҳ ва Шайх Фатҳуллоҳ жанобларига ҳам зиёда муҳаббати бор эди.
Ванда машҳур олимлар бўлмаганидан, Ҳасан Пошшонинг даъвати ила Мулло Саид Ванга кетди. Ванда ўн беш сана қолиб, қабилаларнинг иршоди учун ораларида саёҳат ила тадрис ва тадаррус вазифаси ила ҳаёт ўтказди. Ванда бўлган муддатда ҳоким ва маъмурлар ила кўришиб, бу асрда ёлғиз эски тарздаги Калом Илмининг Ислом Дини ҳақидаги шак ва шубҳаларнинг раддига етарли бўлмаганига қаноат ҳосил қилган ва фанларнинг таҳсилига лузум кўргандир
{(Ҳошия1) Бадиуззамоннинг жуда кичик ёшидаги бу вуқуфияти унинг истиқболдаги жуда муаззам хизмати Қуръония ва Исломияси учун ҳозирланишини таъмин этгандир. Бу қаноатини у замон изҳор этганидан ўттиз - қирқ сана сўнгра, Калом Илмида бир янгиланиш қилган Рисола-и Нур куллиётининг таълифига Жаноби Ҳақ муваффақ қилгандир.}
Бу қаноатни ҳосил қилган у вақтда мусбат илмлар дейилган бутун фанларни тадқиқ қилишни бошлаб жуда қисқа бир замонда Тарих, Геофрафия, Математика, Геология, Физика, Кимё, Астрономия, Фалсафа каби илмларнинг асосларини қўлга киритгандир. Бу илмларни бир домладан дарс олиб эмас, ёлғиз ўз мутолааси соясида ҳаққи ила тушунгандир. Масалан, бир География муаллимини баҳсга киришмасдан аввал йигирма тўрт соат ичида қўлга киргизган бир география китобини ёдламоқ сурати ила, эртаси кун Ван Ҳокими марҳум Тоҳир Пошшонинг қўноғида уни илзом этар. Ва яна айни суратда бир муораза натижасида беш кун мобайнида Инорганик Кимёни қўлга киритиб, Кимё муаллими ила муоразага киришар ва уни ҳам илзом этар. Хуллас, жуда кичик ёшидаги мазкур ҳориқулодаликларга ва баҳри уммон ҳолида бир илмга эгалигига шоҳид бўлган илм аҳли Мулло Саидга "Бадиуззамон" лақабини бергандир. Бадиуззамон Ванда бўлган муддат мобайнида у замонга қадар ўзлаштирган фикр ва мутолаалар ва илмий ва диний тадрис усулларини кўрмоқ ила ва замоннинг зарурий эҳтиёжларини эътибор назарига олмоқ ила ўзига махсус бир таълим усулини ижод этар. Бу ҳам диннинг асосларини асрнинг фаҳмига уйғун энг янги изоҳ ва баён тарзлари ила исбот этмоқ сурати ила талабаларни танвир этмоқдир.
Мулло Саид Ванда бўлган замонларда баъзи хусусларда у атрофнинг олимларига мухолиф ҳолда эди. {(Ҳошия2) Айни вазият саксон саналик ҳаётида ҳам давом этгандир.} Бу хусуслар шулардир:
1- Қатъиян ҳеч кишидан ҳадя сифатида пул олмаслик ва маошни ҳам қабул қилмаслик. Ҳа, ҳаётда ҳеч бир моддий мол-мулки бўлмасдан, фақир ва кимсасиз ва доимий сургун ва қамоқлар ила жуда машаққатли ва дахшатли мусибатлар ичида яшагани ҳолда ҳеч кимдан пул ва муқобаласиз ҳадя олмагани шубҳасиз кўрилгандир.
2- Ҳеч бир олимдан савол сўрамаслик. Йигирма сана мобайнида доимо фақат сўралганларга жавоб берган эди. Бу хусусда ўзлари дедиларки: "Мен олимларнинг илмини инкор этмайман, шунинг учун улардан савол сўрамоқ ортиқчадир. Менинг илмимдан шубҳа қилганлар бўлса сўрасинлар, уларга жавоб берай".
3- Ёнида бўлган талабаларини айнан ўзи каби закот ва ҳадя олмоқдан ман этмоқ. Уларни ҳам ёлғиз Ризо-и Илоҳий учун ишлаттирарди. Ҳатто кўп вақтлар талабаларини ўзи иоша этарди.
4- Доимо бўйдоқ қолмоқ ва дунёда ҳеч бир нарса ила алоқа пайдо этмаслик. Шунинг учундирки: "Бутун молимни бир қўлим ила кўтариб эта олишим керак" дегандир. Бу ҳолнинг сабаби сўралганда "Бир замон келажак, ҳаркас менинг ҳолимга ҳасад қилажак. Иккинчидан, мол ва сарват менга лаззат бермайди, дунёга фақат бир мусофирхона назари ила қарайман",- дерди.
Ванда бўлган вақти марҳум ҳоким Тоҳир Пошшо Оврупа китобларини тадқиқ қилиб ўзига саволлар тайёрлаб сўрарди. Буларнинг ҳеч бирисини кўрмагани ва Туркчани ҳам энди гаплашишни бошлагани ҳолда, жавобида иккиланмасди. Бир кун китобларни кўрар ва Тоҳир Пошшонинг булардан савол тайёрлаганини тушуниб оз бир замонда китобларнинг ичидагиларини қўлга киритар.
У замонда энг буюк ғоя ва тушунчаси Мисрдаги Жоъме-ул Азҳарга муқобил Битлис ва Ванда "Мадрасат-уз Заҳро" номли бир дорулфунун вужудга келтирмоқ эди. Бу ташаббусини ғоядан ҳаётга татбиқ этмоқ ниятида бўлиб буни режалаштирарди.
Ванда ёз замонларини Башит ва Байтушшабоб номли яйловларда ўтказар эди. Бир кун Тоҳир Пошшога мазкур тоғларнинг бошида июльда ҳам муз бўлганини айтар. Тоҳир Пошшо эътироз этар ва "Июльда қатъиян у ерларда муз бўлмас" даъвосида бўлар. Яйловда экан бир кун буни хотирлаб Тоҳир Пошшога ёзган илк Туркча мактубида дер:
-Эй Пошшо! Башитнинг усти муз ила қопланган. Кўрмаган нарсангни инкор этма. Ҳар нарса сенинг илминг доҳилида эмасдир, вассалом!
Мулло Саид қабилалар орасида бўлган ҳар қайси бир келишмовчиликни эшитиш билан ҳамон мудоҳала этиб, иршод йўли ила ҳар икки тарафни ҳам дарҳол яраштирарди. Ҳатто ҳукумат ҳам яраштирмоқдан ожиз қолган Шакар Оға ила Миран Раиси Мустафо Пошшони яраштирди. Ва Мустафо Пошшога:
-Ҳали тавба қилмадингми? деб сўраганида, Мустафо Пошшо ҳам жавобан:
-Саид Жаноблари! Нима айтсангиз, сўзингиздан чиқмайман дегандир.
Мустафо Пошшо от ила пул ҳадя этмоқ истар. Бадиуззамон рад этиб:
-Ҳозирга қадар ҳеч кимдан пул олмаганимни эшитмадингизми? Бохусус сиз каби золимдан қандай пул оламан? Ва сиз кўринишдан тавбангизни буздингиз, шу тақдирда Жазирага етишолмайсиз, дегандир.
Ва ҳақиқатдан Жазирага етишмасдан йўлда ўлганини хабар олар.
Бадиуззамон математикада ҳориқулода бир суръати интиқолга соҳиб эди. Ҳар қандай бир мушкул масалани зеҳнан ҳамон ҳал этар эди. Ҳатто Жабр Муқобала илмида бир рисола таълиф этганди. Тоҳир Пошшо наздида ҳисоб масалалари муноқаша мавзуси бўлганидан, ҳисобга доир қайси масала баҳс этилса, бошқалар ва энг моҳир котиблар натижани тополмасдан, Мулло Саид зеҳнан чиқарар эди. Кўп марталар бундай мусобақаларга киришар ва умумида доимо биринчи бўларди. Бир марта шундай бир савол сўрадилар:
-Ўн беш муслим, ўн беш ғайри муслим фараз этилиб, бир-бири орқасида қатор турганда буларга қилинадиган ҳар қуръада ғайри муслимга чиқиши истанилган. Қандай тақсим этилар?
Бу саволга жавобан:
-Буларнинг бир юз йигирма тўрт эҳтимоллик вазияти бордир, деб қилар.
Ҳамда дер:
-Бундан янада қийинини ҳам ўзим ижод этаман. Икки минг беш юз эҳтимоллик вазиятига кўра қиламан.
Икки соат мобайнида юз одамдан эллик адад ғайри муслимни у вазиятда тақсим этарки, доимо қуръа ғайри муслимга тушар. Ва ҳатто беш юз ғайри муслим бўлмоқ ила икки юз эллик минг эҳтимоллик вазиятга биноан бир масала чиқарди ва Тоҳир Пошшога кўрсатиб бир рисола шаклида ёзди.
{(Ҳошия1) Афсуски у рисола Ванда бир ёнғинда ёнгандир.}
Бадиуззамон Ванда бўлган замонларда ҳоким Тоҳир Пошшо ила баъзи газеталардан ҳодисалар ўқирди. Айниқса Исломиятни алоқадор қилган хусусларга диққат этарди. Вандаги истиқомати асносида Ислом Оламининг вазиятини бир даража ўрганган эди. Бир кун Тоҳир Пошшо бир газетада шу мудҳиш хабарни унга кўрсатган эди. Хабар шу эди:
Англия Депутатлар Мажлисида Мустамлакалар Нозири, қўлида Қуръон Каримни кўрсатиб айтган бир нутқида:
Бу Қуръон Мусулмонларнинг қўлида бўлганча биз уларга ҳоким бўлолмаймиз. Нима қилиб бўлса ҳам, бу Қуръонни уларнинг қўлидан олишимиз керак, ёхуд Мусулмонларни Қуръондан совутишимиз керак, дея хитобда бўлган.
Хуллас, бу мудҳиш хабар унда таърифдан устун бир таъсир уйғотган эди. Истеъдоди чақмоқ каби оловли, туйғулари ва бутун латифалари уйғоқ ва илм, ирфон, ихлос, жасорат ва шижоат каби ҳориқо иноят ва сажияларга мазҳар бўлган Бадиуззамоннинг бу хабарлардан сўнг: "Қуръоннинг сўнмас ва сўндирилмас маънавий бир қуёш ҳукмида бўлганини мен дунёга исбот этаман ва кўрсатаман!" дея қувватли бир ният руҳида уйғонар ва бу рағбатлантирувчи омил ила ҳаракат қилар.
{(Ҳошия2) Саид Нурсий олтмиш беш сана аввал Ванда, Ҳоким Тоҳир Пошшонинг ёнида экан ўқиган бир газетасида, Англия Мустамлакалар Нозирининг Англия Депутатлар Мажлисида қўлида Қуръонни кўрсатиб: "Бу Қуръон мусулмонларнинг қўлида қолгунча, биз уларга ҳақиқий ҳоким бўлолмаймиз. Ё Қуръонни ўртадан олишимиз, ёки уларни Қуръондан совутишимиз керак" сўзидан сўнг руҳида бир жўш уриш ва ниҳоясиз бир ғайрат уйғонар. Қуръоннинг бир мўъжиза бўлганини исбот қилиб ҳар тарафга нашр этмоқ ва кофирларни тўлиқ жим қилмоқ истар. Бунга қатъий қарор берар. Ванда бўлган ўн беш сана муддат ичида ҳифзига олган саксондан зиёда китобни ёддан такрорлагани каби, Ислом Оламининг ҳозирги вазияти ҳақида ҳам керакли ҳар турли маълумотларни қўлга киритар.
Тенгсиз бир аллома бўлган Бадиуззамон, ҳали кичик ёшда кўринган мустасно зеҳний ўткирлик ва илмидан ҳам тушунилгани каби, бошқа ўхшашларидан устун ўзига бошқача ҳикмати Қуръония таълим этилганди. Ўзи ўша асрнинг эҳтиёжини қондирадиган, замоннинг илмий ва адабий савиясидан устун бутун дунёга Қуръоннинг мўъжиза бўлганини исбот ва ҳаркасни қондира оладиган бир қобилият, матонат, умид ва фидокорлик ташимоқда эди.
Бир буғдой донаси қадар қарағай уруғидан тоғ каби бир дарахтнинг чиқиши Қудрати Илоҳияни очиқча кўрсатгани каби, моддий ҳеч бир қувватга соҳиб бўлмаган, аксинча мазлум ва бир нави қўллари-оёқлари боғлиқ бир вазиятда Бадиуззамоннинг уруғ - мисол ҳаёти ва хизмати ила тарихнинг энг даҳшатли бир даврида ҳам Анадолу, ҳам ислом олами, ҳам дунёнинг аксарисига ҳам моддатан таъсир этадиган ва фикрлашини алмаштирадиган маънавий, куллий ва жаҳоншумул бир инкишофнинг зуҳури айнан мутлақ бир қудрат ва истиҳдоми Илоҳий ва севки Раббоний ила бўлгани ақлга ва қалбга кўринмоқдадир.
Аслида бир асарида таҳдиси неъмат суратида хизмати иймонияга оид инояти Илоҳиядан баҳс этаркан шундай дер:
"Биринчи Жаҳон Урушида ва янада аввалроқ бир содиқ тушда кўраётган эдимки: Арарат Тоғи дейилган машҳур Ағри Тоғининг остидаман. Бирдан у тоғ мудҳиш портлади, тоғлар каби парчаларни дунёнинг ҳар тарафига тарқатди. У даҳшат ичида боқдимки, марҳум волидам ёнимдадир. Дедим:
- Она қўрқма, Жаноби Ҳақнинг амридир. У ҳам Раҳиймдир, ҳам Ҳакиймдир.
Бирдан у ҳолатда экан боқдимки, муҳим бир зот менга амирона демоқдаки:
- Иъжози Қуръонни баён эт.
Уйғондим, тушундимки: Бир буюк портлаш бўлади. У портлаш ва инқилобдан сўнгра Қуръон атрофидаги қалъалар синади. Тўғридан-тўғрига Қуръон ўз-ўзини мудофаа этади. Ва Қуръонга ҳужум этилади, иъжози унинг пўлот бир совути бўлади. Ва шу иъжознинг бир навини шу замонда изҳорига ҳаддимдан ортиқ бўлиб мен каби бир одам номзод бўлади, ва номзод бўлганимни тушундим".}
Бадиуззамон Шарқий Анадолуда "Мадрасатуз заҳро" номли бир дорулфунун очмоқ, ё Ванда ва ёхуд Диёрбақирда дорулфунун даражасида бир мадраса таъсисига уринмоқ учун Истанбулга келди. Истанбулга келишини бир муҳаррир шундай тасвир этган эди: "Шарқнинг тик қояликларидан бир оташпора-и зако Истанбул уфқида чиқди".
Истанбулга келмасдан аввал бир кун Тоҳир Пошшо:
-Шарқ олимларини илзом этмоқдасан, фақат Истанбулга кетиб у денгиздаги катта балиқларга ҳам бас кела оласанми? деганди.
Истанбулга келар келмас олимларни мунозарага даъват этди. Бунинг устига Истанбулдаги машҳур олимлар гуруҳ-гуруҳ зиёратга келиб саволлар сўрарлар ва у ҳаммасининг ҳам жавобларини тўғри бўлиб берар эди. Бундан мақсади, Шарқий Анадолудаги илм ва ирфон фаолиятига назари диққатни жалб этмоқ эди. Бўлмаса Мулло Саид қатъиян худфурушликни севмас эди. Ҳар турли кўз-кўз қилиш ва хўжакўрсинчиликдан мубарро бўлиб ҳаракат қиларди. Илм, жасорат, ҳофиза ва зеҳн ўткирлиги эътибори ила жуда ҳориқо эди. Айни даражада балки янада зиёда бўлиб холис ва мухлис эди. Тасанну ва такаллуфни қатъиян ёқтирмасди. Истанбулдаги турар жойининг эшигида шундай бир лавҳа осилган эди: Бу ерда ҳар масала ҳал этилар, ҳар саволга жавоб берилар, фақат савол сўралмас.
{(Ҳошия) Бу ерда шуни қўшимча қилиб баён этмоқ керакдирки: Саид Нурсий ҳаётининг охирги ўттиз - қирқ санасида, Ислом Динига ва Қуръонга хизмат жиҳатида фавқулодда бир раҳмат ва иноят ила Рисола-и Нур эҳсон этилганидан, ва оламшумул бир маънавий жиҳоди диния ва хизмати Қуръонияда бўлганидан тушунилган ва сўнгра ўзлари ҳам бир маънавий эслатма ила қаламга олгандирларки, унинг ҳаёти бир интизом доирасида ўтар эди. Яъни, келажакда муҳим бир хизмати Қуръонияда бўладигани учун, Жаноби Ҳақ у хизмати Қуръонияга замин ҳозирламоқ ҳикмати ила, Саидни ҳаддан устун шартлар ичида ва фавқулодда иноят остида ҳориқо бир заковат ва даҳо ила жиҳозланган бўлиб истеҳдом ва истеъмол этар эди. Шунинг учун, тарихча-и ҳаётнинг бошида баён этилгани жиҳат ила, унинг ҳаёт ва аҳволига бу нуқта-и назар ила боқмоқ лозимдир. Ва ҳатто ўзи Ҳурриятдан аввал бир қанча талабаларига, дўстларига:
"Бир нур кўрмоқдаман, истиқболга буюк умидлар ила қарамоқдаман" дея аҳамиятли бир Қуръон хизматининг содир бўлишини хабар берар эди. Бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила Рисола-и Нурнинг ҳозирги маънавий хизмати Қуръония ва иймониясини у замонлар сиёсат оламида бўлади деб ўйлаб, бутун қуввати ила Истанбулда сиёсатни динга, Қуръонга восита қилиб ҳаракат қилар эди.}
Истанбулда гуруҳ-гуруҳ келган олимларнинг саволларига жавоб берар эди. Кичик ёшида бундай истисносиз бутун саволларга жавоб бериши ва ғоят ишонтирувчи ва балиғ ифода ва ҳориқо ҳол ва ҳолатлари ила илм аҳлини ҳайронлик ила тақдирга чорлар эди. Ва "Бадиуззамон" унвонига ҳаққи ила лойиқ кўрадилар ва бу фавқулодда зотни бир "нодира-и хилқат" сифатида васфлантирадилар.
Ҳатто бу замонларда Миср Жоъме-ул Азҳар Университети раисларидан машҳур Шайх Баҳид Жаноблари Истанбулга бир саёҳат учун келганида, курдистоннинг ўткир, тик қоялари орасидан келиб Истанбулда бўлган Бадиуззамон Саид Нурсийни илзом этолмаган Истанбул олимлари Шайх Баҳиддан бу ёш домланинг илзом этилишини истарлар. Шайх Баҳид ҳам бу таклифни қабул этиб бир мунозара замини қидирар. Ва бир намоз вақти Авлиё София масжидидан чиқиб чойхонада ўтирилганида буни фурсат деб билган Шайх Баҳид Жаноблари, ёнида олимлар ҳозир бўлгани ҳолда Бадиуззамонга хитобан:
Яъни: Оврупа ва Усмонийлар ҳақида нима дейсиз, фикрингиз недир? дер.
Шайх Баҳид Жанобларининг бу саволдан мақсади Бадиуззамоннинг шак бўлмаган бир баҳри уммон каби илмини ва оташпора-и закосини тажриба этмоқ эмас, балки, истиқбол замонига оид иҳотасининг шиддатини ва олам идорасидаги сиёсатини англамоқ эди. Бунга қарши Бадиуззамоннинг бергани жавоб шу бўлди:
Яъни "Оврупа бир Ислом давлатига ҳомиладир, куннинг бирида уни туғади. Усмонийлар ҳам Оврупа ила ҳомиладир, у ҳам уни туғади".
Бу жавобга қарши Шайх Баҳид Ҳазратлари:
-Бу ёш ила мунозара этилмас, мен ҳам айни қаноатдаман. Фақат бу қадар важиз ва балиғона бир тарзда ифода этмоқ фақат Бадиуззамонга хосдир {(1) Шундай қилиб, Бадиуззмоннинг айтгани каби, хабарларнинг икки қутби ҳам таҳаққуқ этган, бир-икки сана сўнгра Машрутият даврида Исломийлик аломатларига мухолиф кўп ажнабий одатларни олмоқ ва борганча Туркияда ерлаштирмоқ. Ва ҳозир Оврупада Қуръонга ва Исломиятга қарши кўрсатилган гўзал алоқа ва айниқса бахтиёр Олмон миллатида гуруҳ-гуруҳ Исломиятни қабул этмоқ каби ҳодисалар у хабарни тамоми ила тасдиқ этгандирлар.} дегандир.
Бадиуззамоннинг Истанбулда ҳаёти бир даража сиёсийдир. Сиёсат йўли ила Исломиятга хизмат этилади дея қаноатда эди. Сиёсий ҳаётга қўшилиши исломиятга хизмат ишқининг бир натижаси эди. Доимо ҳуррият тарафдори эди. Кўрган ҳақсизликлар сабабли Жон Туркларга доимо қарши бўлиб:
-Сиз динни ранжитдингиз, ғайратуллоҳга тегилдингиз, шариатни камситдингиз. Натижаси жуда хавфли бўлажакдир, дея қарши бўлганини айтишдан чекинмас эди.
Ҳурриятдан сўнгра мужоҳид дўстлари ила баробар Иттиҳоди Муҳаммадий (С.А.В.) Жамиятини қурганлар, жамият жуда қисқа бир замонда инкишофни бошлаган, ҳатто Бадиуззамоннинг бир мақоласи ила Адабозори ва Измит атрофида эллик минг киши жамиятга доҳил бўлганди.
Ҳурриятни хато шарҳламаслик ва машрутиятни машрутияти машруъа сифатида қабул этмоқ лозим келганини илгари суриб бу хусусда диний газеталарда мақолалар нашр этади ва оммавий чиқишлар қилади. Бу мақола ва чиқишларни ўхшовсиз синаш қадар балиғ ва ишонтирувчи эди. Илм аҳли ва сиёсат аҳли Саид Нурсийнинг бу ёзувларидан ва дарсларидан кўп истифода этгандирлар. У замондаги миллий уйғонишни Анадолу ва Осиёнинг дунёвий саодатининг субҳи содиқи сифатида хушхабар берар, фақат қўлдан қочмаслиги учун Шаръий амрларга тез уймоқнинг зарурий бўлганини таклиф қилар эди. "Агар машрутиятни шаръий ҳуррият ила қабул қилмасак ва ундай татбиқ қилинмаса, қўлимиздан қочади, мустабид бир идорага ўрнини тарк этади" дея эслатар эди. У нутқ ва мақолалардан намуна сифатида жузъий бир қисмини бу ерга киргизамиз:
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг ҳуррият эълонининг учинчи кунида иртижолан сўйлаган ва сўнгра Селаникда Ҳуррият Майдонида такрор этган ва у замоннинг газеталари нашр этган нутқининг суратидир.
Эй ҳуррияти шаръий! Шундай мудҳиш ва фақат чиройли ва хушхабарли бир садо ила чақирмоқдасанки, мен каби бир бадавийни ғафлат табақалари остида ётган экан уйғотмоқдасан. Сен бўлмасайдинг, мен ва умум миллат зиндони асоратда қолар эдик. Сенга умри абадийни хушхабар бераман. Агар айнулҳаёт шариатни манба-и ҳаёт қилсанг ва у Жаннатда нашву намо топсанг, бу миллати мазлуманинг ҳам эски замонга нисбатан минг даража тараққий этишини хушхабар бермоқдаман. Агар ҳаққи ила сени раҳбар қилса ва шахсий ғараз ва интиқом фикри ила сизни кирлатмаса...
Ё Раб! Қандай саодатли бир қиёмат ва қандай гўзал бир ҳашрки, وَالْبَعْثُ بَعْدَ الْمَوْتِ ҳақиқатининг кичик бир мисолини бу замон бизга тасвир этмоқда. Шундайки:
Осиёнинг ва Румалининг бурчакларида дафн этилган бўлган қадимий маданият ҳаётни бошлаган ва манфаатини умумий зарарларда қидирган ва истибдодни орзу қилганлар يَا لَيْتَن۪ى كُنْتُ تُرَابًا дейишни бошладилар. Янги Ҳукумати Машрутамиз мўъжиза каби туғилгани учун иншааллоҳ бир санага қадар,
сирига мазҳар бўламиз. Мутаваккилона, собирона тутганимиз ўттиз сана Рамазони сукутнинг савобидирки, азобсиз жаннати тараққий ва маданият эшикларини бизга очгандир. Ҳокимияти миллиянинг бароати истиҳлоли бўлган қонуни шаръий ҳазини жаннат каби бизни киришга даъват этмоқда.
Эй мазлум иҳвани ватан! Борайлик, доҳил бўлайлик! Биринчи эшиги шариат доирасида иттиҳоди қулуб, иккинчиси муҳҳабати миллия, учинчиси маориф, тўртинчиси саъйи инсоний, бешинчиси тарки сафоҳатдир. Бошқаларини сизнинг зеҳнингизга ҳавола этаман...
Зинҳор эй иҳвани ватан! Сафоҳатлар ила ва динда эътиборсизликлар ила такрор ўлдирмангиз. Ва бутун афкори фасидага ва ахлоқи разилага ва дасоиси шайтонияга ва табасбусатга қарши шариати ғарра устида қурилган қонуни асосий Азроил ҳукмига ўтди, уларни жим қилди.
Зинҳор эй иҳвани ватан! Исрофот ва хилофи шариат ва лазоизи номашруъа ила такрор иҳё этмангиз! Демак, ҳозирга қадар мозорда эдик, чириётган эдик. Ҳозир бу иттиҳоди миллат ва машрутият ила раҳми модарга ўтдик, нашву намо топамиз. Юз бу қадар сана орқа қолганимиз масофа-и тараққийдан иншааллоҳ мўъжиза-и Пайғамбарий ила, шариат асос қонунлари воситасига амалан ва шаръий машварат буроқига фикран минамиз. Бу қўрқитувчи саҳро-и кабирни қисқа замонда ўтмоқ ила баробар, маданийлашган миллатлар ила елкама-елка мусобақа қиламиз. Зеро улар гоҳ ҳўкиз машинасига минганлар, йўлга чиққанлар. Биз бирдан поезд ва ҳаво шари каби воситаларга минамиз, ўтамиз. Балки гўзал ахлоқларни ичига олган ҳақиқати Исломиянинг ва истеъдоди фитрийнинг ва файзи иймоннинг ва шиддати очликнинг ҳазмга берган тасҳил ёрлами ила кўп-кўп ўтамиз. Қандайки вақтида ўтгандик.
Талабалик менга берган вазифа ила ва ҳурриятнинг фармони мазунияти ила эслатмоқдаманки:
Эй абнойи ватан! Ҳурриятни хато шарх қилмангиз, токи қўлингиздан қочмасин. Ва сассиқ бўлган эски асоратни бошқа қопда бизга ичирмоқ ила бизни бўғмасин. {(Ҳошия) Ҳа, янада даҳшатли бир истибдод ила жуда аччиқ ва заҳарли бир асоратни бизга ичирдилар.} Зеро ҳуррият мурооти аҳком ва одоби шариат ва ахлоқи ҳасана ила таҳаққуқ этар ва нашву намо топар.
Бадиуззамон
Диний Жарида: 77
5/Март/1325
18/Март/1909
ШАРИАТИ ҒАРРА, каломи азалийдан келганидан, абадга кетажакдир. Нафси амморанинг истибдоди разиласидан саломатимиз Исломиятга истинод иладир, у ҳаблулметинга ёпишмоқ иладир ва ҳақли ҳурриятдан ҳаққи ила истифода этмоқ иймондан ёрдам иладир. Зеро, Сонеъи Оламга ҳаққи ила абд ва хизматкор бўлганнинг халққа убудиятга таназзул этмаслиги керакдир. Ҳаркас ўз оламида бир қўмондон бўлганидан, олами асғарида жиҳоди акбар ила муккаллафдир ва ахлоқи Аҳмадия ила ахлоқланмоқ ва суннати набавияни иҳё ила вазифадордир.
Эй авлиё-и умур! Тавфиқ истасангиз, одатуллоҳ қонунларига уйғун ҳаракат қилингиз. Бўлмаса тавфиқсизлик ила жавоби рад оласиз. Зеро, машҳур умум пайғамбарларнинг Мусулмон ва Усмонийлар заминларидан чиқиши қадари Илоҳийнинг бир ишора ва рамзидирки, бу мамлакат инсонларининг тараққиёт ускуналарининг буғи диёнатдир. Ва бу Осиё ва Африка экинзорининг ва Румали бўстонининг гуллари зиё-и Исломият ила нашву намо топажакдир. Дунё учун дин фидо қилинмас. Ҳаром ўлаётган истибдодни муҳофаза учун бир вақтлар шариат масалаларида унинг ҳукмлари тарк этиларди. Диннинг масалалари тарк ва фидо этилишидан, зарардан бошқа не фойдаси кўрилди? Миллатнинг қалб хасталиги заъфи диёнатдир, буни қувватлантириш ила сиҳат топа олар. Бизнинг жамоатимизнинг машраби муҳаббатга муҳаббат ва хусуматга хусуматдир. Яъни, Мусулмонлар орасида муҳаббатга ёрдам ва хусумат аскарини бузмоқдир. Маслагимиз эса ахлоқи Аҳмадия ила хулқланмоқ ва суннати Пайғамбарийни иҳё этмоқдир. Ва раҳбаримиз шариати ғарра.. ва қиличимиз ҳам қатъий бурҳонлар.. ва мақсадимиъ иълои Калиматуллоҳдир!...
Бадиуззамон
Диний Жарида: 70
26/Февраль/1324
Март/1909
Жиҳатул ваҳдати иттиҳодимиз тавҳиддир. Паймон ва қасамимиз иймондир. Модомики муваҳҳидмиз, муттаҳидмиз. Ҳар бир мўъмин иълои Калиматуллоҳ ила мукаллафдир. Бу замонда энг буюк сабаби моддатан тараққий этмоқдир. Зеро ажнабийлар фанлар ва саноат қуроли ила бизни истибдоди маънавийлари остида эзмоқдалар. Биз ҳам фан ва ҳунармандчилик қуроли ила иълои Калиматуллоҳнинг энг мудҳиш душмани бўлган жоҳиллик ва фақирлик ва фикрлар ихтилофига жиҳод қиламиз. Аммо жиҳоди хорижийни шариати ғарранинг қатъий бурҳонларининг олмос қиличларига ҳавола этамиз. Зеро маданийларга ғалаба қилмоқ қондирмоқ иладир, сўз тушунмаган ваҳшийлар каби мажбурлаш ила эмасдир. Биз муҳаббат фидоийларимиз, хусуматга вақтимиз йўқдир!...
Машрутият-ки, адолат ва машварат ва қонунда инхисори қувватдан иборатдир. Ўн уч аср аввал шариати ғарра таъсис этилганидан, ҳукмларда Оврупага тиланчилик қилмоқ Дини Исломга буюк бир жиноятдир ва шимолга юзланиб намоз қилмоқ кабидир.
Қувват қонунда бўлиши керак, бўлмаса истибдод ёйилади.
ҳоким ва амири виждоний бўлиши керак. У ҳам тўлиқ маърифат ва умумий маданият ва ёхуд Дини Ислом номи ила бўлиши керак. Бўлмаса истибдод доимо ҳукмфармон бўлади. Иттифоқ ҳудодадир, ҳаво ва ҳавасда эмас! Инсонлар ҳур бўлдилар, аммо яна абдуллоҳдирлар. Ҳар нарса ҳур бўлди. Бошқасининг қусури инсоннинг қусурига ҳужжат ва узр бўлолмас! Умидсизлик бутун мукаммалликларнинг тўсиғидир. "Нимага керак, бошқаси ўйласин" истибдоднинг ёдгоридир.
Бадиуззамон
Истанбул Яҳудий Руҳонийси Кароссо ила Бадиуззамон орасида Селаникда жараён этган бир суҳбат чоғида Кароссо суҳбатни чала қолдириб ташқарига отилган ва дўстларига: "Агар ёнида яна бироз қолсайдим, оз қолдики, мени ҳам Мусулмон қиларди" деб мағлубиятини ҳайрат ва хавотир ила изҳор этгандир. Кароссоки, Усмонийлик Императорлигини парчаламоқ учун яширин ва тартибли бир шаклда ҳаракат қилаётган яширин бир ташкилотга мансуб бўлиб, ўртада муҳим бир роль ўйнаётган эди. Кароссонинг Бадиуззамонни зиёрат этишдан мақсади, уни ўз фикрига ўгирмоқ ва машъум ғоясига қурол қилмоқ эди. Фақат афсус!...
Охири бадбахт 31 Март ҳодисаси содир бўлар. Шариат истаган ва у ҳодисада исми қўшилган ўн беш қадар домла иъдом этилар. Бадиуззамон, улар маҳкама биносининг боғчасида осилган турганлари ва ўзи ҳам деразадан уларни кўргани бир ҳолда муҳокама қилинар. Маҳкама раиси Хуршид Пошшо сўрар:
-Сен ҳам шариат истаганмисан?...
Бадиуззамон жавоб берар:
-Шариатнинг бир ҳақиқатига, минг руҳим бўлса фидо этишга ҳозирман. Зеро шариат сабаби саодат ва адолати маҳз ва фазилатдир. Фақат исёнчилар истагани каби эмас!
Бадиуззамоннинг ҳарбий трибуналдаги бу қаҳрамонча мудофааси у замон икки марта чоп этилиб нашр этилгандир. У даҳшатли маҳкамадан иъдомини кутаркан, бароат этган ва маҳкамага ташаккур этмасдан, йўлда Боязиддан то Султонаҳмадга қадар орқасига кўп сонли бир халқ оммаси мавжуд бўлгани ҳолда: "Золимлар учун яшасин Жаҳаннам! Золимлар учун яшасин Жаҳаннам!" нидолари ила боргандир.
Ҳарбий трибуналдаги мудофаасининг бир қисми бу тарихча-и ҳаётда ёзилгандир. Токи 31 Март ҳодисасининг ич юзи ва Бадиуззамоннинг қаҳрамонча мудофааси бир даража тушунила олсин.
МУҚАДДИМА: Қачонки ҳуррият девоналик ила ёд қилинарди, заиф истибдод девонахонани менга мактаб айлади.
Қачонки итидол, истиқомат эскичилик ила чалкаштирилди, машрутиятда шиддатли истибдод қамоқхонани мактаб айлади.
Эй шаҳодатномамни томоша этган зотлар! Илтимос, руҳ ва хаёлингизни мусофир бўлиб янги маданиятга қўшилган асабий бир бадавий талабанинг исён ҳолида бўлган жасад ва миясига юборингиз, токи таҳтиа ила хатога тушмангиз!... 31 Март ҳодисасида, Ҳарбий Трибуналда дедимки:
-Мен талабаман. Шунинг учун ҳамма нарсани меъзони шариат ила мувозана этаман. Мен миллатчилигимизни ёлғиз Исломият деб биламан. Шунинг учун ҳар нарсани ҳам Исломият нуқта-и назаридан муҳокама этаман. Мен қамоқхона дейилган олами барзоҳнинг эшигида тураркан ва дорёғочи дейилган станцияда охиратга кетган поездни кутаркан, жамияти башариятнинг ғаддорона ҳолларини танқид этиб, ёлғиз сизларга эмас, балки бу замондаги нави бани башарга тақдим қилганим бир нутқдир. Шунинг учун يَوْمَ تُبْلَى السَّرَٓائِرُ сирича, қабри қалбдан ҳақиқатлар яланғоч чиқди, номаҳрам бўлган кишилар назар этмасин. Охиратга камоли иштиёқ ила муҳайёман, бу осилганлар ила баробар кетишга ҳозирман. Қандайки, бир бадавий ғаройибпараст Истанбулнинг ажойиб ва гўзалликларини эшитган, фақат кўрмаган. Қандай камоли хоҳиш ила кўришни орзу этар. Мен ҳам ажойиб ва ғаройибларнинг намойишгоҳи бўлган Олами Охиратни у хоҳиш ила кўрмоқ истайман. Ҳозир ҳам ундайман. Мени у ерга сургун қилмоқ менга жазо эмас! Сизнинг қўлингиздан келса, мени виждонан азоб беринг! Ва фақат бошқа сурат ила азоб, азоб эмас, мен учун шарафдир!
Бу ҳукумат истибдод замонида ақлга хусумат этар эди. Ҳозир эса ҳаётга адоват этмоқда... Агар ҳукумат бундай бўлса, яшасин девоналик!... Яшасин ўлим!.. Золимлар учун ҳам яшасин Жаҳаннам!... Мен зотан бир замин истаётган эдимки, фикрларимни унда баён этайин. Ҳозир бу Ҳарбий Трибунал яхши бир замин бўлди.
Бидоятларда ҳаркасдан сўралгани каби, Ҳарбий трибуналда мендан сўрадилар:
-Сен ҳам шариат истаганмисан?
Дедим:
-Шариатнинг бир ҳақиқатига, минг руҳим бўлса фидо этишга ҳозирман. Зеро шариат сабаби саодат ва адолати маҳз ва фазилатдир. Фақат исёнчилар истагани каби эмас!
Ҳамда дедилар:
-Иттиҳоди Муҳаммадийга (С.А.В.) доҳилмисан?
Дедим:
-Маалифтихор... Энг кичик аъзосиданман, фақат мен таъриф этган жиҳат ила... Ва у иттиҳоддан бўлмаган динсизлардан бошқа кимдир, менга кўрсатинг?..
Хуллас, у нутқни ҳозир нашр этмоқдаман, токи машрутиятни доғдан ва аҳли шариатни умидсизликдан ва аҳли асрни тарих назарида жоҳиллик ва девоналикдан ва ҳақиқатни гумон ва шубҳалардан қутқарайим. Хуллас бошлайман:
Дедим:
-Эй пошшолар, зобитлар! Қамалишимизни тақозо қилган жиноятларнинг қисқача хулосаси:
Яъни, мадори ифтихорим бўлган маҳосиним ҳозир гуноҳ саналмоқда! Ортиқ қандай эътироз этайин, ҳайронман! Муқаддима сифатида айтмоқдаман:
Мард бўлган жиноятга таназзул этмас. Шояд иснод қилинса, жазодан қўрқмас. Ҳамда, ҳақсиз ерга иъдом қилинсам, икки шаҳид савобини қозонаман. Шоят қамоқда қолсам бундай оғзаки ҳурриятдан иборат бўлган ғаддор бир ҳукуматнинг энг роҳат жойи қамоқхона бўлса керакдир. Мазлумият ила ўлмоқ золимият ила яшамоқдан янада хайрлидир.
Буни ҳам дейманки: Сиёсатни динсизликка қурол қилган баъзи одамлар қабоҳатларини ёпмоқ учун бошқасини эскичилик ила ва динини сиёсатга қурол қилмоқ ила иттиҳом этарлар.
Ҳозирги жосуслар эскилардан баттардирлар. Буларнинг садоқатига қандай ишонилар? Адолат уларнинг сўзларига қандай бино қилинар? Ҳамда жарбаза ила инсон адолат қиларкан, зулмга тушади. Зеро инсон нуқсонсиз бўлмас. Фақат узун замонда ва афроди касира ичида ва таҳаллули маҳосин ила тўғриланган мутафарриқ қусурларни жарбаза ила жам этиб бир замони воҳидда, бир шахси воҳиддан чиққанини таваҳҳум этиб, шиддатли жазога ҳақдор кўрар. Ҳолбуки бу тарз шиддатли бир зулмидир... Ҳозир келайлик ўн бир ярим жиноятларимни санашга:
{(Ҳошия) Муаллифнинг маслак ва машрабига оид парчалар олинган бўлиб, тафсилот орзу қилганлар мазкур асарга мурожаат этсинлар.}
БИРИНЧИ ЖИНОЯТ: Ўтган сана бидояти ҳурриятда эллик - олтмишта телеграф умум шарқ қабилаларига Садарет воситаси ила юбордим. Маъноси шу эди:
Машрутият ва қонуни асосий эшитганингиз масала эса, ҳақиқий адолат ва машварати шаръиядан иборатдир. Ҳусни талаққий қилингиз. Муҳофазасига ҳаракат қилингиз. Зеро дунёвий саодатимиз машрутиятдадир. Ва истибдоддан ҳаркасдан зиёда биз зарардийдамиз".
Ҳар ердан бу телеграфнинг жавоби мусбат ва гўзал бўлиб келди.
Демак, Шарқий вилоятларни огоҳлантирдим, ғофил қолдирмадим;. Токи янги бир истибдод уларнинг ғафлатидан истифода этмасин. "Нимага керак" демаганимдан жиноят қилдимки, бу маҳкамага кирдим!
ИККИНЧИ ЖИНОЯТ: Авлиё Софияда, Боязидда, Фотиҳда, Сулоймонияда, умум олим ва талабаларга хитобан кўпгина нутқлар ила шариатнинг ва мусаммо-и машрутиятнинг ҳақиқий муносабатини изоҳ ва шарҳ этдим. Ва мутаҳаккимона истибдоднинг шариат ила бир муносабати бўлмаганини баён этдим. Шундайки: سَيِّدُ الْقَوْمِ خَادِمُهُمْ ҳадисининг сири ила, шариат оламга келган, токи истибдодни ва золимона таҳаккумни маҳв этсин. Ҳар қандай бир нутқ сўйлаган бўлсам, ҳар бир калимасига бирон кишининг бир эътирози бўлса, бурҳон ила исботга ҳозирман.
Ва дедимки: "Асл шариатнинг маслаги ҳақиқийси ҳақиқати машрутияти машруъадир". Демак, машрутиятни шаръий далиллар ила қабул этдим. Бошқа маданиятчилар каби тақлидий ва хилофи шариат талаққий этмадим. Ва шариат ҳукмларини тарк этмадим. Ва олимлар ва шариатни Оврупанинг зунуни фасидаларидан иқтидоримга кўра қутқаришга ҳаракат қилганимдан жиноят қилдимки, бу тарз муомалангизни кўрдим!
УЧИНЧИ ЖИНОЯТ: Истанбулда йигирма мингга яқин ҳамшаҳарларимни, ҳаммол ва ғофил ва софдил бўлганликларидан баъзи партиячилар уларни алдаш ила Шарқий Вилоятларни кирлатишларидан қўрқдим. Ва ҳаммолларнинг умум ерларини ва қироатхоналарини кездим. Ўтган сана тушунадиганлари суратда машрутиятни уларга талқин этдим. Шу маънода:
"Истибдод зулм ва таҳаккумдир. Машрутият адолат ва шариатдир. Подшоҳ Пайғамбаримизнинг амрига итоат этса ва йўлидан кетса, халифадир. Биз ҳам унга итоат этамиз. Бўлмаса Пайғамбарга тобе бўлмасдан зулм қилганлар подшоҳ бўлсалар ҳам, қароқчидирлар. Бизнинг душманимиз жоҳиллик, қашшоқлик, ихтилофдир. Бу уч душманга қарши ҳунармандчилик, маърифат, иттифоқ қуроли ила жиҳод қиламиз. Ва бизни бир жиҳатда ҳушёрликка ва тараққийга чорлаган ҳақиқий қардошларимиз Турклар ила ва қўшниларимиз ила дўст бўлиб, қўлни қўлга берамиз. Зеро хусуматда ёмонлик бор, хусуматга вақтимиз йўқдир. Ҳукуматнинг ишига қўшилмаймиз. Зеро ҳикмати ҳукуматни билмаймиз...
Хуллас, у ҳаммолларнинг Австрияга қарши, мен каби бутун Оврупага қарши, {(1) Бадиуззамонга гўзал нутқли олимлардан бири бир кун, ирфони ила мутаносиб бир кийим кийиши кераклигидан баҳс этар. Устоз ҳам: "Сиз Австрияга гўё бойқут қилмоқдасиз, ҳам у юборган қалпоқларни киймоқдасиз. Мен эса бутун Оврупага бойқут қилмоқдаман, шунинг учун ёлғиз мамлакатимнинг моддий ва маънавий махсулотини киймоқдаман" деганлар.} бойқутлари ва энг мушавваш ва ҳаяжонли замонларда оқилона ҳаракатларида бу насиҳатнинг таъсири бўлгандир. Подшоҳга қарши алоқаларини ислоҳ этишга ва бойқутлар ила Оврупага қарши иқтисодий урушни очишга сабабият берганимдан, демак жиноят қилдимки, бу балога тушдим!
ТЎРТИНЧИ ЖИНОЯТ: Оврупа биздаги жоҳиллик ва таассуб рухсати ила шариатни (йўқ ва асло) истибдодга уйғун деб ўйлаганларидан, ниҳоят даражада қалбан ранжиган эдим. Уларнинг ўйловини ёлғонламоқ учун машрутиятни ҳаркасдан зиёда шариат номига олқишладим. Лекин яна қўрқдимки, бошқа бир истибдод такрор у ўйловни тасдиқ этар дея, нақадар қувватим бўлса Авлиё София масжидида депутатларга хитобан фарёд этдим. Ва айтдимки: "Машрутиятни машруият унвони ила қабул ва талқин қилингиз. Токи янги ва яширин ва динсиз бир истибдод кир қўли ила у муборакни ғаразларига қалқон қилмоқ ила кирлатмасин. Ҳурриятни одоби шариат ила тақйид қилингиз. Зеро жоҳил афрод ва авоми нос қайдсиз ҳур бўлса, шартсиз тўлиқ эркин бўлса, сафиҳ ва итоатсиз бўлар. Адолат намозида қиблангиз тўрт мазҳаб бўлсин. Токи намоз саҳиҳ бўлсин. Зеро ҳақоиқи машрутиятнинг сароҳатан ва зимнан ва рухсатан тўрт мазҳабдан истиҳрожи мумкин бўлганини даъво этдим. Мен-ки, бир оддий талабаман. Олимларга фарз бўлган бир вазифани елкамга олдим, демак жиноят қилдимки, бу таъзирни едим!
БЕШИНЧИ ЖИНОЯТ: Газеталар икки қиёси фосид жиҳати ила ва ҳайсият синдирувчи бир нашриёт ила ахлоқи Исломияни силкитдилар ва умумнинг фикрини паришон этдилар. Мен ҳам газеталар ила уларни рад этган мақолалар нашр этдим. Дедимки:
-Эй газетачилар! Адиблар одобли бўлиши керак, ҳамда одоби Исломия ила одобланган бўлиши керак. Ва уларнинг сўзлари қалби умумийи муштараки миллатдан бетарафона чиқиши керак. Ва матбуот низомномасини виждонингиздаги ҳисси диёнат ва нияти холис тартиблаши керак. Ҳолбуки сиз икки қиёси фосид ила, яъни вилоятни Истанбулга ва Истанбулни Оврупага қиёс этиб умумнинг фикрини ботқоқликка туширдингиз. Ва шахсий ғаразларни ва фикри интиқомни уйғотдингиз. Зеро алифбо ўқимаган болага табиат фалсафаси дарси берилмас! Ва эркакка театрчи хотин либоси ярашмас! Ва Оврупанинг ҳиссиёти Истанбулда татбиқ қилинмас! Қавмларнинг ихтилофи маконларнинг ва минтақаларнинг фарқлилиги замонларнинг ва асрларнинг ихтилофи кабидир. Бирисининг либоси бошқасининг бўйига тўғри келмас. Демак, Франция Катта Революцияси бизга тамоман ҳаракат дастури бўлолмас! Хатолик татбиқи назариёт ва муқтазо-и ҳолни ўйламасликдан чиқар.
Мен-ки, уммий бир қишлоқликман, бундай жарбазали ва муғолатали ва ғаразли муҳаррирларга насиҳат қилдим. Демак жиноят қилдим (!)..
ОЛТИНЧИ ЖИНОЯТ: Неча марта, катта йиғилишларда ҳаяжонларни ҳис қилдим. Қўрқдимки, авоми нос сиёсатга қўшилмоқ ила осойишни бузмасинлар. Туркчани энди ўрганган қишлоқлик бир талабанинг лисонига ярашадиган лафзлар ила ҳаяжонни таскин этдим. Жумладан, Боязидда талабаларнинг йиғилишида ва Авлиё София мавлудида ва Фароҳ Театридаги ҳаяжонга етишдим, бир даража ҳаяжонни таскин этдим. Бўлмаса бир тўфон яна бўлар эди. Мен-ки? бадавий бир одамман, маданийларнинг ҳийлаларини билганим ҳолда, ишларига қўшилдим. Демак, жиноят қилдим (!)...
ЕТТИНЧИ ЖИНОЯТ: Эшитдим: "Иттиҳоди Муҳаммадий (С.А.В.)" номли бир жамият ташкил топган. Ниҳоят даражада қўрқдимки, бу исми муборакнинг остида баъзиларининг бир хато ҳаракати майдонга келмасин. Сўнгра эшитдим: Бу исми муборакни баъзи муборак зотлар (Суҳайл Пошшо ва Шайх Содиқ каби зотлар) янада оддий ва ёлғиз ибодатга ва суннати санияга тобе бўлишга нақл этганлар. Ва у сиёсий жамиятдан алоқани кесдилар, сиёсатга қўшилмайдилар. Фақат такрор қўрқдим, дедим: Бу исм умумнинг ҳаққидир, таҳсис ва тахдид қабул этмас. Мен қандайки диндор кўп сонли жамиятга бир жиҳат ила мансубман. Зеро мақсадларини бир кўрдим. Шунинг каби, у исми муборакка интисоб этдим. Лекин таъриф этганим ва доҳил бўлганим иттиҳоди Муҳаммадийнинг (С.А.В.) таърифи будирки: Шарқдан ғарбга, жанубдан шимолга узанган бир силсила-и нуроний ила боғлиқ бир доирадир. Доҳил бўлганлар ҳам бу замонда уч юз миллиондан зиёдадир. Бу иттиҳоднинг жиҳатулваҳдати ва иртиботи Тавҳиди Илоҳийдир. Паймон ва қасами иймондир. Мунтасиблари қолу балодан доҳил бўлган умум мўъминлардир, дафтари асмолари ҳам Лавҳи Маҳфуздир. Бу иттиҳоднинг ношири афкори умум кутуби Исломиядир. Кунлик газеталари ҳам иълои Калиматуллоҳни ҳадафи мақсад қилган умум диний газеталардир. Клуб ва мажлислари жоъме ва масжидлардир ва диний мадрасалардир ва зикрхоналардир, маркази ҳам Ҳарамайни Шарафайндир. Бундай жамиятнинг раиси Фахри Оламдир (С.А.В.) ва маслаги ҳаркас ўз нафси ила мужоҳада, яъни ахлоқи Аҳмадия (С.А.В.) ила хулқланмоқ ва Суннати Набавияни иҳё ва бошқаларга ҳам муҳаббат ва агар зарар қилмаса насиҳат қилмоқдир. Бу иттиҳоднинг низомномаси Суннати Набавия ва қонунномаси авомир ва навоҳи-и шаръиядир ва қиличлари ҳам қатъий бурҳонлардир. Зеро, маданийларни мағлуб қилмоқ ишонтирмоқ иладир, мажбурлаш ила эмасдир! Таҳарри-и ҳақиқат муҳаббат иладир. Хусумат эса ваҳшат ва таассубга қарши эди. Ҳадаф ва мақсадлари ҳам иълои Калиматуллоҳдир. Шариатда юздан тўқсон тўққизи ахлоқ, ибодат, охират ва фазилатга оиддир, юздан бир нисбати сиёсатга алоқадордир. Уни ҳам улул-амирларимиз ўйласинлар. Ҳозирги мақсадимиз у силсила-и нуронияни ҳаракатлантирмоқ ила ҳаркасни бир шавқ ва хоҳиши виждония ила тариқи тараққийда каъба-и камолотга чорламоқдир. Зеро, иълои Калиматуллоҳнинг бу замонда бир буюк сабаби моддатан тараққий этмоқдир!
Хуллас, мен бу иттиҳоднинг фардлариданман ва бу иттиҳоднинг тазоҳурига ташаббус этганларданман. Бўлмаса, сабаби ифтироқ бўлган фирқалардан, партиялардан эмасман...
Алҳосил: Султон Салимга байъат этганман, унинг иттиҳоди Исломдаги фикрини қабул қилдим. Зеро у шарқий вилоятларни огоҳлантирди, улар ҳам унга байъат этдилар. Ҳозирги Шарқликлар у замондаги Шарқликлардир. Бу масалада салафларим Шайх Жамолиддин Афғоний, алломалардан Миср Муфтийси марҳум Муҳаммад Абдуҳ, муфрит олимлардан Али Суавий, Хожа Таҳсин ва Иттиҳоди Исломни ҳадаф тутган Намик Камол ва Султон Салимдирки, деган:
Ихтилофу тафриқа андишаси,
Куше-и қабримда ҳатто беқарор айлар мени.
Иттиҳодкан савлати аъдани дафга чорамиз,
Иттиҳод этмаса миллат, доғ-дор айлар мени...
Ёвуз Султон Салим
Мен зоҳиран бунга ташаббус этдим, икки мақсади азим учун:
Биринчиси: У исмни тахдид ва таҳсисдан халос этмоқ ва умум мўъминларга шумулини эълон этмоқ, токи бўлинишга тушмасин ва шубҳалар чиқмасин.
Иккинчиси: Бу ўтган мусибати азимага сабабият берган фирқаларнинг ифтироқининг тавҳид ила қаршисига тўсиқ бўлмоқ эди. Уятлар бўлсинки, замон фурсат бермади. Сел келди, мени ҳам йиқитди. Ҳам дейман: Бир ёнғин бўлса, бир парчасини сўндираман. Фақат домлалик кўйлагим ҳам ёнди. Ва қўлимдан келмаган бир ёлғончи шухрат ҳам мамнуният ила йўқолди. Мен-ки, оддий бир одамман, бундай депутатлар ва сенат ва вазирлар мажлисининг энг муҳим вазифаларини тушунтирадиган бир амрни бўйнимга олдим. Демак жиноят қилдим (!)...
Саккизинчи Жиноят: Мен эшитдимки, аскарлар баъзи жамиятларга интисоб этмоқдалар. Пиёда аскарларнинг мудҳиш ҳодисаси хотирамга келди. Ғоят хавотирландим. Бир газетада ёздимки: "Ҳозир энг муқаддас жамият иймон аҳли аскарларининг жамиятидир. Умум мўъмин ва фидокор аскарларнинг маслагига кирганлар аскардан бош қўмондонга қадар доҳилдир. Зеро иттиҳод, ухувват, итоат, муҳаббат ва иълои Калиматуллоҳ дунёнинг энг муқаддас жамиятининг мақсадидир. Умум мўъмин аскарлар тамоми ила бу мақсадга мазҳардирлар. Аскарлар марказдир, миллат ва жамият уларга интисоб этиши лозимдир. Бошқа жамиятлар миллатни аскар каби мазҳари муҳаббат ва ухувват этмоқ учундир. Аммо иттиҳоди Муҳаммадийки (С.А.В.), умум мўъминларга шомилдир, жамият ва фирқа эмасдир. Марказни ва сафи аввални ғозийлар, шаҳидлар, олимлар, муршидлар ташкил этади. Ҳеч бир мўъмин ва фидокор аскар (зобит бўлсин, аскар бўлсин) хориж эмас, токи интисобга лузум қолсин. Лекин баъзи жамияти хайрия ўзига Иттиҳоди Муҳаммадий дея олар, бунга аралашмайман.
Мен-ки оддий бир талабаман. Бундай катта олимларнинг вазифаларини ғасб этдим. Демак жиноят қилдим.(!)
ТЎҚҚИЗИНЧИ ЖИНОЯТ: Мартнинг ўттиз биринчи кунидаги даҳшатли ҳаракатни икки-уч дақиқа узоқдан томоша қилдим. Кўпгина истакларни эшитдим. Фақат етти ранг тезлик билан айлантирилса, ёлғиз оқ кўрингани каби, у бошқа-бошқа истаклардаги фасодларни мингдан бирга туширган ва авомни анархистликдан қутқарган ва фардлар қўлида қолган умум сиёсатни мўъжиза каби муҳофаза қилган "Лафзи Шариат" ёлғиз кўринди. Англадим: Иш ёмон, итоат бузилган, насиҳат таъсирсиздир. Бўлмаса, ҳар пайтги каби, яна у оташнинг сўндирилишига ташаббус этар эдим. Фақат авом кўп, бизнинг ҳамшаҳарлар ғофил ва софдил. Мен ҳам ёлғончи шухрат ила кўринмоқдаман. Уч дақиқадан сўнгра чекилдим, Бакиркўйга кетдим. Токи мени таниганлар қўшилмасинлар, учраганларга ҳам қўшилмасликни тавсия қилдим. Агар зарра миқдор доҳиллигим бўлса эди, зотан кўйлагим мени эълон этмоқда, истамаганим бир шухрат ҳам мени ҳаркасга кўрсатаётган эди, бу ишда жуда катта кўринар эдим. Балки Аястафаносга қадар, бир ўзим бўлсин, Ҳаракат Қўшинига муқобала этиб ҳозир бўлар эдим, мардона ўлар эдим. У вақт қўшилганим бадиҳий бўлар эди, таҳқиққа эҳтиёж қолмас эди.
Иккинчи кунда бир уқда-и ҳаётимиз бўлган итоати аскариядан савол қилдим, дедиларки:
-Аскарларнинг зобитлари аскар қиёфасига кирган, итоат кўп бузилмаган.
Такрор савол қилдим:
-Нечта зобит урилган?
Мени алдадилар, дедилар:
-Ёлғиз тўрт дона. Улар ҳам мустабид эканлар. Ҳам шариатнинг одоб ва таъқиқлари ижро қилинади.
Ҳамда газеталарга боқдим, улар ҳам у қиёмни машруъ каби тасвир қилаётган эдилар. Мен ҳам бир жиҳатда севиндим. Зеро энг муқаддас мақсадим шариатнинг ҳукмларини тамоман ижро ва татбиқдир. Фақат аскарларнинг итоатига зарар келганидан, ниҳоят даражада маъюс ва хафа бўлдим ва умум газеталар ила аскарларга хитобан нашр этдимки:
"Эй аскарлар! Зобитларингиз бир гуноҳ ила нафсларига зулм қилаётган бўлсалар, сиз у итоатсизлик ила ўттиз миллион Усмоний ва уч юз миллион Ислом нафсларининг ҳақларига бир нави зулм қилмоқдасиз. Зеро умум Ислом ва Усмонийларнинг ҳайсият, саодат ва байроқи тавҳиди бу замонда бир жиҳатда сизнинг итоатингиз ила қоимдир. Ҳамда шариат истамоқдасиз, фақат итоатсизлик ила шариатга мухолафат қилмоқдасиз".
Мен уларнинг ҳаракатини ва шижоатларини сийладим. Зеро афкори умумиянинг ёлғончи таржимони бўлган газеталар назаримизга ҳаракатларини машруъ кўрсатган эдилар. Мен ҳам тақдир ила баробар насиҳатимни бир даража таъсир эттирдим, исённи бир даража бостирдим. Бўлмаса, бундай осон бўлмасди. Мен-ки, билфеъл девонахонани зиёрат қилган бир одамман, "Нимага керак, бундай ишларни ақллилар ўйласин" демаганимдан жиноят қилдим (!)...
ЎНИНЧИ ЖИНОЯТ: Ҳарбия Назоратидаги аскарлар ичига Жума куни олимлар ила баробар кетдим. Ғоят таъсирли нутқлар ила саккиз батальон аскарни итоатга келтирдим. Насиҳатларим таъсирини кейин кўрсатди. Мана нутқнинг сурати:
"Эй асакири муваҳҳидин! Ўттиз миллион Усмоний ва уч юз миллион Исломнинг номуси ва ҳайсияти ва саодати ва байроқи тавҳиди бир жиҳатда сизнинг итоатингизга боғлиқдир. Сизнинг зобитларингиз бир гуноҳ ила ўз нафсига зулм қилса, сиз бу итоатсизлик ила уч юз миллион Исломга зулм қилмоқдасиз. Зеро бу итоатсизлик ила ухуввати Исломияни таҳликага отмоқдасиз. Шуни билингки: Аскар ўчоғи катта ва мунтазам бир фабрикага ўхшар, бир чарх итоатсизлик қилса, бутун фабрика харжу-марж бўлар. Аскар нафарлари сиёсатга қўшилмас. Пиёда аскарлар шоҳиддир.
Сиз "шариат" дейсиз, ҳолбуки шариатга мухолафат қилмоқдасиз ва кирлатмоқдасиз. Шариат ила, Қуръон ила, ҳадис ила, ҳикмат ила, тажриба ила собитдирки: Соғлом, диндор, ҳақпараст улул-амирга итоат фарздир. Сизнинг улул-амирингиз устозингиз зобитларингиздир. Қандайки моҳир муҳандис, маҳоратли табиб бир жиҳатда гуноҳкор бўлмасалар, тиб ва муҳандисликка зарар бермас. Айнан шунинг каби, мунаввар-ул афкор ва фанни ҳарбга ошно, ўқиган, ҳамиятли, мўъмин зобитларингизнинг бир жузъий номашруъ ҳаракати учун итоатингизга халал бермоқ ила, Усмонийларга, Мусулмонларга зулм қилмангиз! Зеро итоатсизлик ёлғиз бир зулм эмас, миллионларча нафсларнинг ҳаққига бир нави тажовуз демакдир. Биласизки, бу замонда байроқи тавҳиди Илоҳий сизнинг еди шижоатингиздадир. У еднинг қуввати ҳам итоат ва интизомдир. Зеро, минг мунтазам ва муте аскар юз минг бебошга муқобилдир. Не ҳожат, юз сана мобайнида ўттиз миллион нафслар вужудга келтирмаган бундай жуда кўп қон тўкдирган инқилобларни, сиз итоатингиз ила қон тўкмасдан қилдингиз.
Буни ҳам айтаманки: Ҳамиятли ва мунаввар-ул фикр бир зобитни зое этмоқ, маънавий қувватингизни зое этмоқдир.
Зеро ҳозир ҳукмфармон: Шижоати иймония ва ақлия ва фанниядир. Баъзан бир мунаввар-ул фикр юзга муқобилдир. Ажнабийлар сизни бу шижоат ила мағлуб қилишга уринмоқдалар. Ёлғиз шижоати фитрия кифоя эмас!..
Алҳосил: Фахри Оламнинг фармонини сизга таблиғ этмоқдаманки, итоат фарздир, зобитингизга исён қилмангиз!
Яшасин аскарлар! Яшасин машрута-и машруъа!.. "
Демакки, мен бу қадар олим бор экан, бундай муҳим вазифаларни бўйнимга олганимдан, жиноят қилдим (!)...
ЎН БИРИНЧИ ЖИНОЯТ: Мен Шарқий Вилоятларда қабилаларнинг ҳоли паришониятини кўраётган эдим. Англадимки: Дунёвий саодатимиз бир жиҳат ила маданий янги фанлар ила бўлажак. У фанларнинг ҳам сасимаган бир ўзани уламо ва бир манбаи ҳам мадрасалар бўлмоқ лозимдир.
Токи дин олимлари фанлар ила унсият пайдо этсин. Зеро у вилоятларда ярим бадавий ватандошларнинг зимами ихтиёри уламо қўлидадир. Ва у сабаб ила Дар-Саодатга келдим. Саодат таваҳҳуми ила у вақт ҳам (ҳозир қисмларга айрилган, шиддатланган бўлган) истибдодлар марҳум Султони маҳлуа иснод этилгани ҳолда, унинг Заптия Нозири ила менга берган маош ва эҳсони шоҳонасини қабул этмадим, рад этдим, хато этдим. Фақат у хатом, мадраса илми ила дунё молини истаганларнинг хатоларини кўрсатмоқ ила, хайр бўлди. Ақлимни фидо этдим, ҳурриятимни тарк этмадим. У шафқатли Султонга бўйин эгмадим. Шахсий манфаатимни тарк этдим. Ҳозирги чивинлар мени жабр ила эмас, муҳаббат ила ўзларига иттифоқдош эта оларлар. Бир ярим санадир бу ерда мамлакатимнинг нашри маорифи учун ҳаракат қилмоқдаман. Истанбулнинг аксарияти буни билар. Мен-ки, бир ҳаммолнинг ўғлиман, бу қадар дунё менга муяссар экан, ўз нафсимни ҳаммол ўғиллигидан ва фақри ҳолдан чиқармадим. Ва дунё ила бутунлашолмадим ва энг севганим мавқе бўлган Шарқий Вилоятларнинг юксак тоғларини тарк этмоқ ила миллат учун девонахонага ва қамоқхонага ва машрутият замонида исканжали қамоқхонага тушишимга сабабият берган ундай ишларга ташаббус этмоқ ила буюк бир жиноят айладимки, бу даҳшатли маҳкамага кирдим (!)...
ЯРИМ ЖИНОЯТ: Шундайки: Доира-и Исломнинг маркази ва робитаси бўлган нуқта-и хилофатни қўлидан чиқармаслик фикри ила ва собиқ Султон марҳум Абдулҳамид Хон Хазратлари собиқ ижтимоий хатоларини англамоқ ила надомат этиб қабули насиҳатга истеъдод касб этган ўйлови ила ва "Энг яхши йўл ярашишдир" мулоҳазаси ила ҳозирги энг кўп ғаразлар ва таъсирланишга мабдаъ ва тухум бўлган бу содир бўлган шиддат суратини янада гўзал суратда ўйлаганимдан, марҳум собиқ Султонга газета лисони ила айтдимки: "Мунҳасиф Юлдузни дорулфунун эт, токи Сурайё қадар олий бўлсин! Ва у ерга сайёҳлар забонийлар ўрнига аҳли ҳақиқат малоика-и раҳматни ерлаштир, токи жаннат каби бўлсин! Ва Юлдуздаги миллат сенга ҳадя этган сарватини миллатнинг бош касаллиги бўлган жоҳиллигини даволаш учун буюк диний дорулфунунларга сарф ила миллатга қайтариб бер ва миллатнинг мурувват ва муҳаббатига эътимод эт. Зеро, сенинг шохона идорангга миллат мутакаффилдир. Бу умрдан сўнгра ёлғиз охиратни ўйламоқ лозим. Дунё сени тарк этмасдан аввал сен дунёни тарк эт! Закот-ул умрни охират ҳаёти йўлида сарф айла. Энди мувозана қилайлик: Юлдуз хурсандчилик ўрни бўлиши керак ёки дорулфунун бўлиши керак? Ва ичида сайёҳлар кезиши керак ёки уламо дарс бериши керак? Ва ғасб этилган бўлиши керак ва ёхуд ҳадя этилган бўлиши керак? Қайсиси янада яхшидир? Инсоф соҳиблари ҳукм этсин".
Мен -ки бир гадоман. Бир буюк подшоҳга насиҳат этдим. Демак ярим жиноят этдим.
Жиноятнинг бошқа ярмини айтмоқ замони келмади.
{(Ҳошия1) У яримнинг замони ўн беш сана сўнгра йигирма саккиз санадир муаллифнинг қамалиш сабаби бўлган, "Сирожиннур"нинг охиридаги баҳсга қарангиз, тўлиқ у ярим жиноятни билажаксиз.}
Афсус, қандай ёмон! Саодатимиз бўлган машрутияти машруъа бир манба-и ҳаёти ижтимоиямиз ва Исломиятга уйғун бўлган маорифи жадидага миллат ниҳоят даражада муштоқ ва сувсаган бўлгани ҳолда, бу ҳодисада ифротпарвар бўлганлар машрутиятга ғаразлар қориштирмоқ ила ва фикран мунаввар бўлганлар ҳам динсизча ҳурматсиз ҳаракатлар ила миллатнинг рағбатига қарши афсуски тўсиқ чекдилар. Бу тўсиқни чекканлар олиб ташлашлари керак, ватан номига умид қилинар.
Эй Пошшолар, Зобитлар! Бу ўн бир ярим жиноятнинг шоҳидлари минглаб одамдир. Балки баъзиларига Истанбулнинг ярмиси шоҳиддир. Бу ўн бир ярим жиноятнинг жазосига ризо ила баробар, ўн бир ярим саволимга ҳам жавоб истайман. Хуллас, бу саййиотимга бадал бир ҳасанам ҳам бор. Айтаман:
Ҳаркаснинг шавқини синдирган ва завқини қочирган ва ғаразлар ва тарафдорликлар ҳиссини уйғотган ва бўлиниш сабаби бўлган ирқчилик миллатлар жамияти ташкилига сабабият берган. Ва исми машрутият ва маъноси истибдод бўлган ва Иттиҳод ва Тараққий исмини ҳам кир қилган бу ердаги шўъба-и мустабидонага мухолафат этдим.
Ҳаркаснинг бир фикри бор. Хуллас, сулхи умумий, афви умумий ва рафъи имтиёз лозим. Токи бири бир имтиёз ила бошқасига ҳашоратлар назари ила боқмоқ ила мунофиқлик чиқмасин. Фахр бўлмасин! Дейман: Бизки ҳақиқий мусулмонмиз. Алданамиз, фақат алдатмаймиз. Бир ҳаёт учун ёлғонга таназзул этмаймиз! Зеро биламизки: اِنَّمَا الْح۪يلَةُ ف۪ى تَرْكِ الْحِيَلِ Фақат машруъ, ҳақиқий машрутиятнинг мусаммосига аҳду-паймон этганимдан, истибдод не шаклда бўлса бўлсин, машрутият либоси кийсин ва исмини тоқсин, учрасам шапалоқ ураман.
Фикримча машрутиятнинг душмани машрутиятни ғаддор, чиркин ва хилофи шариат кўрсатмоқ ила машваратнинг ҳам душманларини кўп қилганлардир. "Исмларни алмаштирмоқ ила ҳақиқатлар ўзгармас". Энг катта хато, инсон ўзини хатосиз ўйлаши бўлганидан хатомни эътироф этаманки, инсонларнинг насиҳатини қабул этмасдан, инсонларга насиҳатни қабул эттирмоқ истадим. Нафсимни иршод этмасдан, бошқасининг иршодига уринганимдан амри билмаъруфни таъсирсиз этмоқ ила танзил этдим. Ҳамда тажриба ила собитдирки: Жазо бир қусурнинг натижасидир. Фақат баъзан у қусур қилинмаган бошқа қусур суратида ўзини кўрсатар. У одам маъсум экан, жазога ҳақдор бўлар. Аллоҳ мусибат берар, қамоққа отар, адолат этар. Фақат ҳоким унга жазо берар, зулм этар.
Эй улул-амир! Бир ҳайсиятим бор эди, у ила Исломият миллатига хизмат қилар эдим, синдирдингиз. Ўз-ўзига бўлган истамаганим бир шуҳрати казибам бор эди, у ила авомга насиҳатни таъсир эттираётган эдим, мамнуният ила маҳв эттингиз. Ҳозир зериккан бир ҳаёти заифам бор. Маҳв бўлайин агар иъдомдан афсуслансам, мард бўлмайин агар ўлишга кулмоқ ила кетмасам. Суратан маҳкумиятим виждонан маҳкумиятингизни келтириб чиқаражакдир. Бу ҳол менга зарар эмас, балки шарафдир. Фақат миллатга зарар этдингиз. Зеро насиҳатимдаги таъсирни синдирдингиз. Иккинчидан, ўзингизга зарардир. Зеро душманингизнинг қўлида бир ҳужжати қатъия бўламан. Мени тажриба қилдингиз. Ажабо, фирқа-и холиса деганингиз одамлар бундай тажриба қилсалар, неча донаси соғлом чиқажакдир? Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса ва хилофи шариат ҳаракат бўлса,
{(Ҳошия2) Яъни: Бутун дунё, жин ва инс шоҳид бўлсинки, мен муртажиман.}
Зеро ёлғонлар ила иттиҳод ёлғондир. Ва ифсадот устида бино этилган исми машрутият фасиддир. Мусаммо-и машрутият ҳақ, сидқ ва имтиёзсизлик устида бақо топажакдир.
"31 Март Ҳодисаси" дейилган у чақмоқ ва мудҳиш тўфон оддий сабаблар тахтида шундай бир истеъдоди табиийни муҳайё этганки, натижаси харжу марж бўлгани ҳолда, мин индиллоҳ аҳли қиёмнинг лисонига доимо мўъжизасини кўрсатган исми шариат келди. У тўфонни ғоят енгил ўтказганидан, Апрелнинг ярмидан сўнграки газеталарни индаллоҳ маҳкум этади. Зеро у ҳодисага сабабият берган етти масала ва у ила баробар етти ҳол назари мутолаага олинса, ҳақиқат тазоҳур этар. Улар ҳам булардир:
1- Юздан тўқсони Иттиҳод ва Тараққийга қарши, ҳам уларнинг таҳаккум ва истибдодига қарши бир ҳаракат эди.
2- Фирқаларнинг майдони муноқашати бўлган вакилларни алмаштирмоқ эди.
3- Султони мазлумни сукути мусаммамдан қутқармоқ эди.
4- Ҳиссиёти аскариянинг ва одоби диндороналарининг мухолиф талқинотининг олдига тўсиқ бўлмоқ эди.
5- Жуда кўп катталаштирилган Ҳасан Фаҳми Бейнинг қотилини майдонга чиқармоқ эди.
6- Айрилганларни ва полк зобитларини жафокаш этмаслик эди.
7- Ҳурриятни сафоҳатга шумулини ман ва одоби шариат ила тахдид ва авомнинг сиёсати шаръий деб билган ёлғиз қасос ва қатъи ед ҳаддини ижро эди.
Фақат замин ботқоқлик.. ва тузоқ ва режа қўйилган эди. Муқаддас бўлган итоати аскария фидо этилди. Уссул асос сабаблар фирқаларнинг тарафдорона ва ғаразкорона муноқашалари ва газеталарнинг балоғат ўрнига муболағалар ва ёлғон ва ифротпарварона чигалликлари эди. Бу етти истакда қандайки етти ранг айлантирилса ёлғиз оқ кўринар, бунда ҳам ёлғиз зиё-и шариати байзо тажаллий этди, фасоднинг олдига тўсиқ қўйди.
Бутун қувватим ила дейманки: Тараққийимиз фақат миллиятимиз бўлган Исломиятнинг тараққийси ила ва ҳақоиқи шариатнинг тажаллийси иладир. Бўлмаса, "Юришини тарк этди, бошқасининг ҳам юришини ўрганмади" бўлган зарбул масалга масадақ бўламиз. Ҳа, ҳам шон ва шарафи миллати Исломия, ҳам савоби охират, ҳам ҳамияти миллия, ҳам ҳамияти Исломия, ҳам ҳуббу ватан, ҳам ҳуббу дин ила ҳисланишимиз керак.
Эй Пошшолар, Зобитлар! Жиноятларимга жазо ва ҳозир саволларимга ҳам жавоб истайман. Исломият эса инсонияти кубро.. ва шариат эса маданияти фузла (энг фазилатли) бўлганидан, Исломият Олами мадина-и фазила-и Афлотуния бўлишга лойиқдир.
{(Ҳошия) Бу саволлар қирқ-эллик маъсум маҳбуснинг бўшалишига сабаб бўлди.}
Газеталарнинг алдатишлари ила машруъ билиб бу ердаги урф ва одатларга биноан жараёни умумийга тушган софдилларнинг жазоси недир?
Иккинчи Савол: Бир инсон илон суратига кирса, ёхуд бир валий қароқчи қиёфасига кирса, ва ёхуд машрутият истибдод шаклига кирса, унга ҳужум этганларнинг жазоси недир? Балки, ҳақиқатдан улар илондирлар, қароқчидирлар ва истибдоддирлар.
Учинчи Савол: Ажабо, мустабид ёлғиз бир шахс-ми бўлар? Мутааддид шахслар мустабид бўлмасми? Менча "Қувват қонунда бўлиши керак", бўлмаса истибдод мунқасим бўлган бўлар ва комитетчилик ила тўлиқ шиддатланар.
Тўртинчи Савол: Бир маъсумни иъдом этмоқми, ёки ўн қотилни афв этмоқ-ми кўпроқ зарардир?
Бешинчи Савол: Моддий тазйиқлар аҳли маслак ва фикрга ғалаба этмагани каби, янада зиёда мунофиқлик ва бўлиниш бермасми?
Олтинчи Савол: Бир маъдани ҳаёти ижтимоиямиз бўлган иттиҳоди миллат рафъи имтиёздан бошқа не ила бўлар?
Етинчи Савол: Тенгликни бузмоқ ва ёлғиз баъзиларга таҳсис ва ҳақларида қонунни тамоми ила татбиқ этмоқ зоҳиран адолат экан, бир жиҳатда ажабо тенгсизлик ила зулм ва ғараз бўлмасми? Ҳамда бароат ва бўшалиш ила маъсумиятлари англашилган аксар маҳбусларнинг, балки юздан саксони маъсум экан, ажабо аксарият нуқта-и назарида бу ҳол ҳукмфармон бўлса, ғараз ва фикри интиқом бўлмасми? Ҳарбий трибуналда айтадиганим йўқ, ҳабар берганлар ўйласинлар.
Саккизинчи Савол: Бир фирқа ўзига бир имтиёз тоқса, ҳаркаснинг энг ҳассос нуқта-и асабиясига доимо тегдира-тегдира қийинчилик ила ҳаркасни машрутиятга мухолиф каби кўрсатса ва ҳаркас ҳам уларнинг ўзларига тоққан исми машрутият остида бўлган қайсар истибдодга илишган бўлса, ажабо айб кимдадир?
Тўққизинчи Савол: Ажабо, боғбон бир боғнинг эшигини очса, ҳаркасга изн берса, сўнгра эса йўқотишлар содир бўлса, айб кимдадир?
Ўнинчи Савол: Фикр ва сўз ҳуррияти берилса, сўнгра эса жавобгарликка тортирилса, ажабо бечора миллатни оташга отмоқ учун бир режа бўлмасми? Бундай бўлмаса эди, бошқа баҳона ила мавқе-и татбиққа қўйилиши хаёлга келмасми эди?
Ўн Биринчи Савол: Ҳаркас машрутиятга қасам ичмоқда. Ҳолбуки ё мусаммо-и машрутиятга ўзи мухолиф, ёки мухолафат этганларга қарши сукут этса, ажабо каффорати қасам бермоқ лозим келмасми? Ва миллат ёлғончи бўлмасми? Ва маъсум бўлган афкори умумия ёлғончи, қийналган ва ғайри мумаййиз саналмасми?
Алҳосил: Шиддатли бир истибдод ва таҳаккум жоҳиллик жиҳати ила ҳозир ҳукмфармондир. Гўё истибдод ва жосуслик бошқа бир шаклга кириб ўртага чиққан. Ва мақсад ҳам Султон Абдулҳамиддан истирдоди ҳуррият эмас экан. Балки енгил ва оз истибдодни шиддатли ва касратли қилмоқ экан!
Ярим Савол: Нозик ва заиф бир вужудки, чивинларнинг ва ариларнинг чоқишига таҳаммул этолмагани учун ғоят хавотир ва заҳмат ила уларни даф қилишга уринаркан, бири чиқса, десаки: "Мақсади чивинларни, ариларни даф этмоқ эмас, балки катта арслонга танбеҳ бериб ўзига мусаллат этмоқ истар". Ажабо бундай демоқ ила қайси ахмоқни ишонтиражакдир?
Саволнинг бошқа ярми чиқишига рухсат йўқдир!
Эй пошшолар, зобитлар! Бутун қувватим ила дейманки:
Газеталарда нашр этганим умум мақолаларимдаги умум ҳақиқатларда ниҳоят даражада қатъийман. Шоят замони мозий тарафидан Асри Саодат маҳкамасидан адолатнома-и шариат ила даъват қилинсам, нашр этганим ҳақиқатларни айнан кўрсатаман. Жуда нари борса, у замоннинг илжоотининг одатига кўра бир либос кийдираман. Шоят истиқбол тарафидан уч юз сана сўнграки танқидоти уқала маҳкамасидан тарих жалбномаси ила жалб қилинсам, яна бу ҳақиқатларни тавассуъ ва инбисот ила ёрилган баъзи ерларини ямоқламоқ ила баробар янги бўлиб у ерда ҳам кўрсатаман. Демак, ҳақиқат ўзгармас. Ҳақиқат ҳақдир. اَلْحَقُّ يَعْلُو وَلَا يُعْلٰى عَلَيْهِМиллат уйғонган, муғолата ва жарбаза ила алданса, давом этмаяжакдир. Ҳақиқат деб ўйланган хаёлнинг умри қисқадир. Қайнаб тошган афкори умумия ила у алдатишлар ва муғолаталар тарқалажак ва ҳақиқат майдонга чиқажакдир, Иншааллоҳ.
Сизнинг исканжали қамоқхонангизнинг ҳоли: Замон мудҳиш, макон муваҳҳиш, маҳбусин мутаваҳҳиш, газеталар муржиф, фикрлар мушавваш, қалблар ҳазин, виждонлар мутаассир ва маъюс. Бидояти ҳолда маъмурлар шамотатли, соқчилар музъич бўлмоқ ила баробар виждоним мени азоб бермагани учун, у ҳол менга ўйин-кулги каби эди. Мусибатларнинг турли хил бўлиши мусиқасининг оҳангларининг ҳар хил бўлиши каби менга туйилаётган эди. Ҳамда, ўтган сана девонахонада таҳсил этган дарсимни ҳозир бу мактабда битирдим. Мусибат замонининг узунлигидан узун дарслар кўрдим. Дунёнинг руҳоний лаззати бўлган ҳузни маъсумона ва мазлумонадан, заифга шафқат ва ғадрга шиддатли нафрат дарсини олдим.
Умидим кучлидирки, кўп маъсумларнинг қалбларидан ҳарорати ҳузн ила табаҳҳур этган "Ой", "Вой" ва "Оҳ" лар раҳматли бир булут ташкил этажакдир. Ва Ислом Оламидаги янги-янги Ислом давлатларининг шаклланишлари ила у раҳматли булут шаклланишни бошлагандир.
Агар маданият бундай ҳайсият синдирувчи тажовузларга ва мунофиқлик берувчи бўҳтонларга ва инсофсизчасига интиқом фикрларига ва шайтончасига муғолаталарга ва диёнатда жиддий бўлмаган ҳаракатларга уйғун бир замин бўлса, ҳаркас шоҳид бўлсинки, у "Саодат-Саройи Маданият" номланган бундай ғаразлар жойига бадал Шарқий Вилоятларнинг ҳуррияти мутлақанинг майдони бўлган юксак тоғларидаги бадавият ва ваҳшат чодирларини таржиҳ этаман. Зеро бу мимсиз маданиятда кўрмаганим ҳуррияти фикр ва сарбасти-и калом ва ҳусни ният ва саломати қалб Шарқий Анадолунинг тоғларида тўлиқ маъноси ила ҳукмфармондир.
Билишимча, адиблар одобли бўларлар. Одобсиз баъзи газеталарни ғаразларнинг ношири кўрмоқдаман. Агар одоб бундай бўлса ва афкори умумия бундай чалкаш-чулкаш бўлса, шоҳид бўлингизки, бундай адабиётдан воз кечдим. Бунда ҳам доҳил эмасман. Ватанимнинг юксак тоғларида, яъни Башид тепасидаги кўк жисмлари ва олам лавҳаларини газеталарга бадал мутолаа этаман.
Муарродир фазо-и файзимиз шайни таманнодан;
Бизга доди азалдир зирдан баладан истиғно.
Чекилдик нашва-и умиддан, тулъи амаллардан;
Шундай мажнунмизки, этдик вуслати Лайлодан истиғно!..
Танбеҳ: Маданиятдан чекинишим сизни ўйлантиради. Ҳа, бундай истибдод ва сафоҳатга ва зиллат ила мамзуч маданиятга бадавиятни таржиҳ этаман. Бу маданият шахсларни фақир ва сафиҳ ва ахлоқсиз этар. Фақат ҳақиқий маданият нави инсоннинг тараққий ва такаммулига, ва моҳияти навъиясининг қуввадан феълга чиқишига хизмат этганидан, бу нуқта-и назардан маданиятни истамоқ инсониятни истамоқдир. Ҳамда маъно-и машрутиятга ибтило ва муҳаббатимнинг сабаби шудирки: Осиёнинг ва Ислом Оламининг истиқболда тараққийсининг биринчи эшиги машрутияти машруъа ва шариат доирасидаги ҳурриятдир!
Ва толеъ ва тахт ва бахти Исломнинг калити ҳам машрутиятдаги шўродир. Зеро, ҳозирга қадар уч юз етмиш миллион мусулмонлар ажнабийларнинг истибдоди маънавийси остида эзилмоқда эди. Ҳозир ҳокимияти Исломия оламда, бохусус бундан сўнгра Осиёда ҳукмфармон бўлгани ҳолда ҳар бир фарди мусулмон ҳокимиятнинг бир жузъи ҳақиқийсига соҳиб бўлар. Ва ҳуррият уч юз етмиш миллион мусулмонларни асоратдан халос этишга бир чора-и ягонадир. Фарзи маҳол бўлиб бу ерда йигирма миллион нафслар таъсиси ҳурриятда кўп зарардийда бўлсалар ҳам, фидо бўлсинлар.. йигирмани бериб, уч юзни оламиз.
Афсус, қандай ёмон! Биздаги унсурлар, ирқлар ҳаво каби мухталитдир, сув каби мамзуч бўлмаганлар. Иншааллоҳ, электри ҳақоиқи Исломият ила уюшиб, зиё-и маорифи Исломия ҳарорати ила қувват тавлид этиб, бир мизожи мўътадила-и адолат вужудга келажакдир!
Яшасин машрутияти машруъа, соғ бўлсин ҳақиқати шариатнинг тарбиясидан тўлиқ дарс олган ҳуррият қуёши!
Истибдоднинг Ғарибуззамони
Машрутиятнинг Бадиуззамони
Ҳозиргининг ҳам Бидъатуззамони
Саид Нурсий
Бундан сўнгра Истанбулда ортиқ қолмас, Ванга кетмоқ учун Истанбулдан айрилар, Батум йўли ила Ванга бораркан Тифлисга кириб чиқар. Тифлисда Шайх Санъон Тепасига чиқар. Диққат ила атрофни томоша этаркан, ёнига бир Рус полициячи келар ва сўрар:
-Нимага бундай диққат этмоқдасан?
Бадиуззамон дер:
-Мадрасамнинг режасини қилмоқдаман.
У дер:
-Қаерликсан?
Бадиуззамон:
-Битлислиман.
Рус полиси:
-Бу Тифлисдир!
Бадиуззамон:
-Битлис, Тифлис бир-бирининг қардошидир.
Рус полиси:
-Не демак?
Бадиуззамон:
-Осиёда Ислом Оламида уч нур бир-бири орқасидан чиқишни бошлайди. Сизда бир-бири устида уч зулмат чиқишни бошлайди. Шу парда-и мустабидона йиртилажак, такаллус этажак, мен ҳам келиб бу ерда мадрасамни қиламан.
Рус полиси:
-Ҳайҳот!.. Ҳайронман сенинг умидингга?
Бадиуззамон:
-Мен ҳам ҳайронман сенинг ақлингга! Бу қишнинг давомига эҳтимол бера оласанми? Ҳар қишнинг бир баҳори, ҳар кечанинг бир наҳори бордир.
Рус полиси:
-Ислом парча-парча бўлган?
Бадиуззамон:
-Таҳсилга борганлар. Мана Ҳиндистон, Исломнинг истеъдодли бир валадидир. Инглиз мактабида ўқимоқда. Миср, Исломнинг заковатли бир авлодидир. Инглиз мактаби мулкиясидан дарс олмоқда. Кафкас ва Туркистон, Исломнинг икки баҳодир ўғилларидир. Рус мактаби ҳарбиясида таълим олмоқдалар. Ила охир...
Хой, шу аслзода авлод шаҳодатномаларини олгандан сўнг, ҳар бири бир қитъа бошига ўтажак, муҳташам одил падарлари бўлган Исломиятнинг байроғини офоқи камолотда ҳилпиратмоқ ила қадари азалийнинг назарида, фалакнинг инодига нави башардаги ҳикмати азалиянинг сирини эълон этажакдир.
Ванга боргандан сўнг, қабилаларни кезиб ижтимоий, маданий, илмий дарслар ила уларни иршодга ҳаракат қилгандир. Бу хусусда, савол-жавоб ҳолида, "Мунозарат" исмли бир китоб нашр этгандир.
Бадиуззамоннинг бир тарафдан сиёсат аҳли ила, бошқа тарафдан халқ табақаси ва қабилалар ила муҳовараси, шубҳасизки ғоят қизиқиш уйғотувчидир. Бутун буларда бу зотнинг ягона қатъият ва ғоясининг Исломият нурининг ва Қуръон ҳақиқатларининг дунёга ёйилиши бўлгани ва ўзининг ҳам бир даллоли Қуръон вазифасини бутун ҳаётида бажаргани кўрилмоқдадир.
Савол: Динга зарар бўлмасин, нима бўлса бўлсин?
Жавоб: Исломият Қуёш кабидир, пуфламоқ ила сўнмас. Кундуз кабидир, кўз юммоқ ила кеча бўлмас. Кўзини ёпган, ёлғиз ўзига кеча қилар.
Ҳамда, мағлуб бечора бир раисга, ёхуд хушомадгўй маъмурларга, ва ёхуд мантиқсиз бир қисм зобитларга эътимод қилинса ва диннинг ҳимояси уларга қолдирилса-ми янада яхшидир, бўлмаса афкори омма-и миллатнинг орқасидаги ҳиссиёти Исломиянинг маъдани бўлган ва ҳаркаснинг қалбидаги шафқати иймония бўлган анвори Илоҳий ёғдуларининг жамланишларидан ва ҳамияти Исломиянинг шарорати наййиронасининг аралашишидан ҳосил бўлган амуду нуронийнинг ва у сайфи олмоснинг ҳамиятига қолдирилса-ми янада яхшидир? Сиз муҳокама қилингиз!
Ҳа, шу амуду нуроний диннинг ҳимоясини шаҳоматининг бошига, муроқабасининг кўзига, ҳамиятининг елкасига олажакдир. Кўраётирсизки: Фарқли ёғдулар порлашни бошлаган, аста-аста тортмоқ ила бирлашажакдир. Фанни ҳикматда қарор топгандирки: Ҳисси диний, бохусус дини ҳаққи фитрийнинг сўзи янада нуфузли, ҳукми янада олий, таъсири янада шиддатлидир.
Ҳа, ҳа.. агар чивин овози тўхтаса, асал ариси дамдамасини бузса, сизнинг шавқингиз ҳеч бузилмасин, ҳеч афсусланмангиз. Зеро, коинотни оҳанглари ила рақсга келтирган ва ҳақиқатларнинг сирларини севинчдан жўштириб завқлантирган мусиқа-и Илоҳия ҳеч тўхтамайди, давомли равишда гум-гум этади.
Подшоҳлар подшоҳи бўлган Султони Азалий Қуръон дейилган мусиқа-и Илоҳияси ила умум оламни тўлдириб, қубба-и осмонда шиддатли овоз келтирмоқ ила садафи каҳф мисол бўлган олимлар ва шайхлар ва хатибларнинг ақл, қалб ва оғизларига уриб, акс садоси уларнинг лисонларидан чиқиб сайру саялон этиб турли-туман садолар ила дунёни гум-гум ила севинтирган у садонинг тажассум ва интибоъи ила умум Исломий китобларни бир танбур ва қонуннинг бир сими ва бир тасмаси ҳукмига келтирган ва ҳар бир сим бир нави ила уни эълон этган у садо-и самовий ва руҳонийни қалбнинг қулоғи ила эшитмаган ёки тингламаган, ажабо у садога нисбатан чивин каби бир амирнинг дамдамаларини ва уй чивинлари каби бир ҳукуматнинг одамларининг ғувиллашларини эшитажакмидир?
С- Ҳурриятни бизга жуда ёмон тафсир этганлар. Ҳатто худди ҳурриятда инсон ҳар қандай сафоҳат ва разолат ишласа, бошқасига зарар бермаслик шарти ила бир нарса дейилмас, дея бизга англатганлар. Ажабо, шундаймидир?
Ж- Ундайлар ҳурриятни эмас, балки сафоҳат ва разолатларини эълон этмоқдалар ва бола баҳонаси каби хазаён этмоқдалар. Зеро нозанин ҳуррият одоби шариат ила одоблантирилиши ва зийнатлантирилиши лозимдир. Бўлмаса, сафоҳат ва разолатдаги ҳуррият ҳуррият эмасдир, балки ҳайвонликдир, шайтоннинг истибдодидир, нафси амморага асир бўлмоқдир. Ҳуррияти умумий афроднинг зарроти ҳурриятининг махсулотидир. Ҳурриятнинг шаъни шудирки, на нафсига, на бошқасига зарари тегмасин.
Фақат, эй кўчманчилар! Сизда бўлган ярим ҳурриятдир, бошқа ярмиси эса бошқасининг ҳурриятини бузмасликдир. Ҳамда қутъу лоямут ва ваҳшат ила аралаш бўлган ҳуррият сизнинг тоғ қўшниларингиз бўлган ҳайвонларда ҳам мавжуддир. Ҳақиқатдан, шу бечора ваҳший ҳайвонларнинг бир лаззати ва тасаллиси бўлса, у ҳам ҳурриятларидир. Лекин қуёш каби порлоқ, руҳнинг машуқаси ва жавҳари инсониятнинг уйғун тушгани у ҳурриятдирки, саодат-саройи маданиятда ўтирган ва маърифат ва фазилат ва Исломият тарбияси ила ва ҳуллалари ила зийнатланган ҳурриятдир.
С- Қандай ҳуррият иймоннинг хоссасидир?
Ж- Зеро, робита-и иймон ила Султони Коинотга хизматкор бўлган одам бошқасига тазаллул ила таназзул этишга ва бошқасининг таҳаккум ва истибдоди остига киришга у одамнинг иззат ва шаҳомати иймонияси қўймагани каби, бошқасининг ҳуррият ва ҳуқуқига тажовуз этишни ҳам у одамнинг шафқати иймонияси қўймас!
Ҳа, бир подшоҳнинг тўғри бир хизматкори бир чўпоннинг таҳаккумига тазаллул этмас. Бир бечорага таҳаккумга ҳам у хизматкор таназзул этмас. Демак, иймон нақадар мукаммал бўлса, шу даража ҳуррият порлар. Мана Асри Саодат!..
С- Бир буюк одамга ва бир валийга ва бир шайхга ва бир буюк олимга қарши қандай ҳур бўламиз. Улар мазиятлари учун бизга таҳаккум этмоқ ҳақларидир. Биз уларнинг фазилатларининг асиримиз?
Ж- Валийликнинг, шайхликнинг, буюкликнинг шаъни тавозуъ ва маҳвиятдир, такаббур ва таҳаккум эмасдир! Демак, такаббур этган сабиййи муташаййихдир, сиз ҳам буюк танимангиз!
С- Афсус! Бизга тасалли берган шу улвий умидни умидсизликка инқилоб эттирган ва атрофимизда ҳаётимизни заҳарлантирмоқ ва давлатимизни парча-парча этмоқ учун оғизларини очган у мудҳиш илонларга нима деймиз?
Ж- Қўрқмангиз. Маданият, фазилат ва ҳуррият олами инсониятда ғалаба чолишни бошлаганидан, албатта тарозининг бошқа юзи аста-аста енгиллашажакдир. Фарзи маҳол бўлиб, Аллоҳ сақласин, агар бизни парча-парча этиб ўлдирсалар, амин бўлингиз, биз йигирма бўлиб ўламиз, уч юз бўлиб тириламиз. Бошимиздан разилликлар ва ихтилофларнинг ғуборини силкитиб, ҳақиқий мунаввар ва муттаҳид бўлиб карвони бани башарга пешдорлик қиламиз. Биз энг шиддатли, энг қучли ва энг боқий ҳаётни келтириб чиқарган ундай бир ўлимдан қўрқмаймиз. Биз ўлсак ҳам, Исломият соғ қолар. У миллати қудсия соғ бўлсин!..
С- Ғайри муслимлар ила қандай тенг бўламиз ?
Ж- Тенглик эса, фазилат ва шарафда эмасдир, ҳуқуқдадир. Ҳуқуқда эса, шоҳ ва гадо бирдир. Ажабо, бир шариат, "чумолига билиб туриб оёқ босмангиз..." деса, азоб берилишидан ман этса, қандай Бани Одамнинг ҳуқуқига бепарволик қилар? Асло ундай эмас... Биз имтисол этамадик. Ҳа, Имом Алининг (Р.А.) оддий бир яҳудий ила муҳокамаси ва мадори фахрингиз бўлган Салоҳиддин Айюбийнинг мискин бир насроний ила мурофааси сизнинг шу хатонгизни тўғрилар деб ўйлайман.
{(Ҳошия1) Эски Саид Нурнинг порлоқ хусусиятидан келган қувватли бир умид ва тўлиқ тасалли ила сиёсатни Исломиятга восита қилиб ҳарорат ила ҳурриятга ҳаракат қиларкан, бошқа бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила даҳшатли ва ладиний бир истибдоди мутлақнинг келишини бир ҳадиси шарифнинг маъносидан англаб, эллик сана аввал хабар берган. Саиднинг тасалли хабарларини у истибдоди мутлақ йигирма беш сана феълан ёлғонлашини ҳис этган ва ўттиз санадан бери اَعُوذُ بِاللّٰهِ مِنَ الشَّيْطَانِ وَ السِّيَاسَةِ деб сиёсатни ташлаган, Янги Саид бўлгандир.}
Зеро машрутият ҳокимияти миллатдир. Ҳукумат хизматкордир. Машрутият тўғри бўлса, раис ва ҳоким бошлиқ эмаслар, балки ёлланма хизматкорлардир. Ғайри муслим бошлиқ бўлолмас, фақат хизматкор бўлар. Фараз қилингки, маъмурият бир нави риёсат ва бир оғаликдир. Ғайри муслимлардан уч минг одамни оғалигимизга, риёсатимизга шерик қилганимиз вақт, Миллати Исломиядан ақтори оламда уч юз минг одамнинг риёсатига йўл очилмоқда. Бирни зое этиб мингни қозонган зарар қилмас.
Мен 31 Март ҳодисасида шунга яқин бир ҳол кўрдим. Зеро Исломиятнинг машрутият-парвар ва ҳамиятли фидоийлари жавҳари ҳаёт мақомида билганлари неъмати машрутиятни шариатга татбиқ этиб, аҳли ҳукуматни адолат намозида қиблага иршод ва тўлиқ муқаддас шариатни машрутият қуввати ила иъло. Ва машрутиятни шариат қуввати ила ибқо, ва бутун ўтмишдаги гуноҳларни мухофалати шариат устига илқо этмоқ учун баъзи талқинотда ва тафарруотнинг татбиқида бўлдилар. Сўнгра ўнгини чапидан фарқ этмаганлар, асло, шариатни истибдодга уйғун ўйлаб, тўти қушлари тақлиди каби "Шариат Истаймиз!" демоқ ила, ҳақиқий мақсад ўртада англашилмас бўлди. Зотан режалар ёйилганди. Хуллас, у замон ёлғон бўлиб ҳамият ниқобини осган баъзи ҳарифлар у исми муқаддасга тажовуз этдилар. Мана жойи ибрат қора бир нуқта!
{(Ҳошия2) Кетма, диққат қил. Олийҳиммат бўлганлар у ҳодисада сукут этдилар. Ғаразкор газеталар ҳақиқий ҳурриятнинг садосини сустирдилар. Машрутият жуда оз одамларнинг устига махсус қолди, фидокорлари ҳам тарқалдилар.}
Ҳақиқатдан, менинг фикримча мусулмон наслидан келган бир одамнинг ақл ва фикри Исломиятдан тажарруд этса ҳам, фитрати ва виждони ҳеч бир вақт Исломиятдан воз кечмас. Энг аблаҳ ва энг сафиҳ ҳам садди расини истинодимиз бўлган Исломиятга бутун мавжудияти ила тарафдордир. Хусусан, сиёсатдан хабардор бўлганлар... Ҳам Замони Саодатдан ҳозирга қадар ҳеч бир тарих бизга билдирмайдики, бир мусулмон муҳокама-и ақлияси ила бошқа бир динни Исломиятга таржиҳ этган бўлсин ва далил ила бошқа бир динга кирган бўлсин. Диндан чиққанлар бор. У бошқа масала. Тақлид эса аҳамиятсиздир.
Ҳолбуки бошқа динлар мунтасиблари мутлақо гуруҳ-гуруҳ муҳокама-и ақлия ила ва бурҳони қатъий ила доира-и Исломиятга доҳил бўлганлар ва бўлмоқдадирлар. Агар биз тўғри Исломиятни ва Исломиятга лойиқ тўғриликни ва истиқоматни кўрсатсак, бундан сўнгра улардан гуруҳ-гуруҳ киражакдирлар.
Ҳамда тарих бизга билдирмоқдадирки, аҳли Исломнинг тамаддуни ҳақиқати Исломиятга иттиболари нисбатидадир. Бошқаларининг тамаддуни эса динлари ила тескари мутаносибдир. Ҳамда ҳақиқат бизга билдирмоқдадирки, мутанаббиҳ бўлган башар динсиз бўлолмас. Хусусан, уйғонган, инсониятни тотган, истиқболга ва абадга номзод бўлган одам динсиз яшай олмас. Зеро уйғонган бир башар коинотнинг ҳужумига қарши истинод этадиган ва ғайри маҳдуд орзуларига нашву намо берадиган ва истимдодгоҳи бўладиган нуқтани, яъни дини ҳақ бўлган дона-и ҳақиқатни қўлга киритмаса, яшай олмас!.. Бу сирдандирки, ҳаркасда дини ҳақни топмоқ учун бир қидириш майли уйғонгандир. Демак, истиқболда нави башарнинг дини фитрийси Исломият бўлишига бароат-ул истиҳлол бордир.
Эй инсофсизлар! Умум оламни ютадиган, бирлаштирадиган, озуқлантирадиган, зиёлантирадиган бир истеъдотда бўлган ҳақиқати Исломиятни қандай тор топдиингизки, фақирларга ва мутаассиб бир қисм домлаларга махсус қилиб, Исломиятнинг ярим аҳлини ташқарига отмоқ истайсиз! Ҳамда умум камолотни жомеъ ва бутун нави башарнинг ҳиссиёти олиясини озуқлантирадиган моддаларни қамраган бўлган у қасри нуронийи Исломиятни не журъат ила мотам тутган бир қора чодир каби бир қисм фақирларга ва бадавийларга ва муртажиларга хос бўлганини хаёл қилмоқдасиз! Ҳа, ҳаркас ойнасининг мушаҳадотига тобедир. Демак, сизнинг қора ва ёлғончи ойнангиз сизга ундай кўрсатгандир.
С- Ифрот этмоқдасан, хаёлни ҳақиқат кўрмоқдасан, бизни ҳам жоҳиллик ила таҳқир этмоқдасан. Замон охир замондир, борганча янада ёмонлашади..
Ж- Нима учун дунё ҳаркасга тараққий дунёси бўлсин да, ёлғиз биз учун таданний дунёси бўлсин! Шундайми? Мана мен ҳам сиз ила гапирмайман, шу тарафга қайтаман. Истиқболдаги инсонлар ила гаплашаман.
Эй уч юз санадан сўнграки юксак асрнинг орқасида яширинган ва сукутона Нурнинг сўзини тинглаган ва бир назари ҳафийи ғайбий ила бизни томоша этган Саидлар, Ҳамзалар, Умарлар, Усмонлар, Тоҳирлар, Юсуфлар, Аҳмадлар ва бошқалар! Сизларга хитоб этмоқдаман. Бошларингизни кўтарингиз, "Садақта" дейингиз. Ва бундай демоқ сизларга қарз бўлсин. Шу асрдошларим борсин, мени тингламасинлар. Тарих дейилган мозий дараларидан сизнинг юксак истиқболингизга узанган симсиз телеграф ила сиз ила гапирмоқдаман. Нима қилай, шошилдим, қишда келдим. Сизлар жаннат-асо бир баҳорда келасизлар. Ҳозир экилган Нур тухумлари заминингизда гул очажакдир. Биз хизматимизнинг ҳақи бўлиб сиздан шуни кутмоқдамизки, мозий қитъасига ўтмоқ учун келганингиз вақт, мозоримизни зиёрат қилинг. У баҳор ҳадяларидан бир нечта донасини мадрасамнинг {(Ҳошия1) Мадрасат-уз Заҳронинг Вандаги намунаси бўлган ва вафот этган "Ҳорҳор мадрасаси" нинг мозор тоши ҳукмида бўлган Ван Қалъаси демакдир.} мозор тоши дейилган ва суякларимизни мусофир этган ва Ҳорҳор тупроғининг дарвозабони бўлган қалъанинг бошига қўйинг. Дарвозабонга танбеҳ қиламиз, бизни чақиринг. Мозоримиздан هَن۪يئًا لَكُمْ садосини эшитажаксиз.
Шу замоннинг кўкрагидан биз ила сут эмган ва кўзлари орқада мозийга боққан ва тасаввуротлари ўзлари каби ҳақиқатсиз ва айрилган бўлган бу болалар борсинлар, шу китобнинг {(Ҳошия2) Истиқболда таълиф этилажак Рисола-и нур Куллиётини ҳисси қабл-ал вуқуъ ила хабар бермоқда.} ҳақиқатларини хаёл таваҳҳум этсинлар. Зеро мен биламанки, шу китобнинг масалалари ҳақиқат бўлиб сизда таҳаққуқ этажакдир.
Эй мухотобларим! Мен қаттиқ бақирмоқдаман. Зеро Асри Солиси Ашрнинг, яъни ўн учинчи Асрнинг минорасиининг бошида турганман, суратан маданий ва динда лоқайд ва фикран мозийнинг энг чуқур дараларида уларни масжидга даъват этмоқдаман.
Хуллас, эй икки ҳаётнинг руҳи ҳукмида бўлган Исломиятни ташлаган икки оёқли мозори мутаҳаррик бадбахтлар! Келаётган наслнинг эшигида турмангиз. Мозор сизни кутмоқда, чекилингиз. Токи ҳақиқати Исломияни ҳаққи ила коинот устида тамаввуж-соз этадиган янги насл келсин!..
С- Эскилар биздан аъло ёки биз каби. Келадиганлар биздан янада ёмон келажаклар?..
Ж- Эй Турклар ва Курдлар! Ажабо, ҳозир бир митинг қилсам, сизнинг минг сана аввалги аждодингизни ва икки аср сўнграки авлодларингизни шу шовқин-хона бўлган асри ҳозир мажлисига даъват этсам. Ажабо, ўнг тарафда саф тортган эски аждодингиз демаяжакларми: "Ҳой меъросхўри ярамас болалар! Натижа-и ҳаётимиз сизмисиз? Афсус! Бизни натижасиз бир қиёс этдингиз, бизни қисир қолдирдингиз!" Ҳамда чап тарафда турган ва шаҳристони истиқболдан келган авлодларингиз ўнгдаги аждоларингизни тасдиқ этиб демайдилармики: "Эй танбал падарлар! Сизмисиз ҳаётимизнинг суғро ва куброси? Сизмисиз шу шонли аждодимиз ила бизни боғлаган робитамизнинг ҳадди эвсати? Афсус... Нақадар ҳақиқатсиз ва чалкаштирувчи ва мушоғабали бир қиёс бўлдингиз".
Хуллас, эй бадавий кўчманчилар ва эй инқилоб софталари!) {(*) Кейин илова этилгандир.} Манзара-и хаёл {(Ҳошия1) Хаёл ҳам бир кинотеатрдир.} устида кўрдингизки, шу буюк митингда икик тараф ҳам сизга норозилик билдирдилар.
Жавоблардан Бир Қисм
Ундай бўлса мен дейман: Ҳақиқатдан сизнинг ҳориқулода шижоатга истеъдодингиз бордир. Зеро бир манфаат ёки жузъий бир ҳайсият ёки эътиборий бир шараф учун ёки "Фалонча марддир" сўзларини эшитмоқ каби кичик амрларга ҳаётини камситган ёки оғасининг номусини катталаштириш учун ўзини фидо этган кишилар, агар уйғонсалар, хазиналар қийматида бўлган Исломият миллиятига, {(Ҳошия2) Миллиятимиз бир вужуддир. Руҳи Исломият ақли Қуръон ва иймондир.} яъни уч юз миллион Исломнинг ухувватларини ва маънавий ёрдамларини қозонтирган Исломият миллиятига минглаб руҳи ҳам бўлса, ажабо ҳаётни камситмасларми? Албатта ҳаётини ўн пулга сотган ўн лирага минглаб шавқ ила сотар...
Афсуски, гўзал нарсаларимиз ғайри муслимлар қўлига ўтгани каби, гўзал бўлган ахлоқларимизни ҳам яна ғайри муслимлар ўғирлаганлар. Гўё бизнинг бир қисм ижтимоий ахлоқи олиямиз ёнимизда ривож топмаганидан, биздан ранжиб уларга борган. Ва уларнинг бир қисм разилликлари ўзлари ичида кўп ривож топмаганидан, жоҳиллимизнинг бозорига келтирилган...
Ҳам катта бир таажжуб ила кўрмаётирсизмики, тараққиёти ҳозиранинг уссул асоси ва балки дини ҳақнинг муқтазоси бўлган "Мен ўлсам, давлатим, миллатим ва аҳбобларим соғдирлар" каби калима-и байзо ва хислати ҳамрани ғайри муслимлар ўғирлаганлар. Чунки уларнинг бир фидоийси дер: "Мен ўлсам, миллатим соғ бўлсин. Ичида бир ҳаёти маънавиям бордир". Ва бутун қашшоқликнинг ва худбинликнинг асоси бўлган: "Мен ўлгандан сўнг дунё не бўлса бўлсин, истаса тўфон бўлсин " ва ёхуд وَاِنْ مِتُّ عَطْشًا فَلَا نَزَلَ الْقَطْرُ бўлган аҳмоқларнинг сўзи ва дунёпарастлик ҳимматимизнинг қўлини тутган, раҳбарлик этмоқда.
Хуллас, энг яхши хислатки, динимизнинг тақозосидир. Биз руҳимиз ила, жонимиз ила, виждонимиз ила, фикримиз ила ва бутун қувватимиз ила дейишимиз керакки: "Биз ўлсак, Миллатимиз бўлган Исломият ҳаётдир, илалабад боқийдир. Миллатим соғ бўлсин, савоби ухровий менга кифоядир. Миллатнинг ҳаётидаги ҳаёти маънавиям мени яшаттирар, олами улвийда мени муталаззиз этар. وَالْمَوْتُ يَوْمُ نَوْرُوزِنَا" деб Нурнинг ва ҳамиятнинг нурли раҳбарларини ўзимизга раҳбар этишимиз керак.
С- Ҳамма нарсадан аввал бизга лозим бўлган недир?
Ж- Тўғрилик.
С- Яна.
Ж- Ёлғон гапирмаслик.
С- Сўнгра.
Ж- Сидқ, садоқат, ихлос, сабот, тасонуддир.
С- Нима учун?
Ж- Куфрнинг моҳияти ёлғондир, иймоннинг моҳияти сидқдир. Шу бурҳон кифоя эмасмидирки, ҳаётимизнинг бақоси иймоннинг ва сидқнинг ва тасонуднинг давоми иладир.
С- Энг аввал бошлиқларимиз ислоҳ бўлишлари керак?
Ж- Ҳа. Бошлиқларингиз молингизни чўнтакларига тушириб қамаганлари каби, ақлларингизни ҳам сиздан олганлар ёки миянгизда қамаганлар. Ундай бўлса, ҳозир уларнинг ёнидаги ақлларингиз ила гаплашаман:
Айюҳар руус вар руасо! Такасулий бўлган таваккулдан сақланингиз! Ишни бир бирингизга ҳавола этмангиз! Қўлингиздаги молимиз ила ва ёнимиздаги ақлимиз ила бизга хизмат этингиз. Чунки шу мискинларни ишлаттирмоқ ила ҳақингизни олгансиз.
Хуллас, ҳозир хизмат вақтидир.
Алҳосил: Ислом {(Ҳошия) Ҳа, қирқ беш сана аввл айтилган бу сўзни Покистон, Арабистон қабилалари ҳам ҳокимият ва истиқлолиятларини қозонганликларидан, Эски Саидни бу дарсида тасдиқ этадилар ва яна ҳам этажаклар...} уйғонди ва уйғонмоқда. Ёмонликни ёмон, яхшиликни яхши сифатида кўрдилар. Ҳа, шу даралар қабилаларини тавбакор қилган мана шу сирдир. Ҳамда бутун Ислом аста-аста бу истеъдодни олмоқда ва касб этмоқдадир. Лекин сизлар бадавий бўлганингиздан ва фитрати аслиянгиз анчагина бузилмаган бўлганидан, Исломиятнинг муқаддас миллиятига янада яқинсиз.
Саёҳатимда мени танимаганлар қиёфамга қараб мени савдогар деб ўйлаганларидан дердиларки:
С- Савдогармисан?
Ж- Ҳа, ҳам савдогарман, ҳамда кимёгарман.
С- Қандай?
Ж- Икки модда бор, аралаштираман. Биридан тарёқи шафи, биридан электри музи майдонга келар.
С- Булар қаерда бўлар?
Ж- Маданият ва фазилат бозорида, жабҳасида инсон ёзилган, икки оёқ устида кезган сандиқ ичидаги устида қалб ёзилган ё қора ёки олмос каби порлоқ бўлган бир қутидадир.
С- Исмлари недир?
Ж- Иймон, муҳаббат, садоқат, ҳамият!...
Сўнгра Вандан Шомга кетар. Шом уламосининг қаттиқ илтимос ва талаби сабабли Жоъме-ул Умавийда ўн мингга яқин ва ичида юз илм аҳли бўлган азим бир жамоатга қарши бир хутба ўқир. Бу хутба фавқулодда тақдир ва таҳсин ила қабулга мазҳар бўлар. Сўнгра бу ердаги хутбаси "Хутба-и Шомия" номи ила нашр этилгандир.
Бу Хутба-и Шомия Ислом Оламининг ичида бўлган моддий-маънавий хасталикларнинг нималардан иборат бўлганини, фалокат ва асоратга қайси сабаблар сабабли маъруз қолганларини билдирган ва бунга қарши қутулиш чорасини кўрсатган ва бундан сўнгра Исломиятнинг замин юзида моддий-маънавий энг юксак тараққийни кўрсатишини, Исломий маданиятнинг камоли ҳашамат ила майдонга келишини ва замин юзини чиркинликлардан тозалашини ақлий далиллар ила исбот этган, хушхабар берган жуда қийматдор, бутун мусулмонларга, ҳатто инсониятга шомил бир дарсдир, бир хутбадир.
Хутба-и Шомиянинг бош тарафларида дейди:
Мен бу замон ва заминда, башариятнинг ижтимоий ҳаёт мадрасасида дарс олдим ва билдимки, ажнабийлар, оврупаликлар тараққийда истиқболга парвоз қилишлари билан бирга, бизни моддий жиҳатда ўрта асрларда тўхтатган ва тўсган олтита хасталик бор. У хасталиклар шулардан иборат:
Биринчиси: Яъснинг, (умидсизликнинг) орамизда ҳаёт топиб тирилиши.
Иккинчиси: Сидқнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда йўқолганлиги.
Учинчиси: Адоватга муҳаббат.
Тўртинчиси: Аҳли иймонни бир-бирига боғлаган нуроний алоқаларни билмаслик.
Бешинчиси: Хилма-хил юқумли касалликлар каби ёйилган истибдод.
Олтинчиси: Бутун ҳимматни шахсий манфаатига сарфлашлик.
Ижтимоий ҳаётимиздаги бу олтита даҳшатли хасталикнинг давосини эса, бир тиббиёт факультети ҳукмида бўлган Қуръон дорихонасидан дарс олган "Олти калима" ила баён этаман. Уларни муолажанинг асоси деб биламан.
БИРИНЧИ КАЛИМА: "Ал-амал", яъни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда умидвор бўлмоқ. Ҳа, мен ўзим учун олган дарсимга биноан:
Эй Ислом жамоати! Хушхабар бераманки, ҳозирги олами Исломнинг дунёвий саодати, бохусус Усмонлиларнинг саодати ва айниқса ўз уйғонишлари билан Исломнинг тараққиётига сабаб бўлган Араблар саодатининг субҳи содиқининг нишоналари кўрина бошламоқда. Ва саодат қуёшининг ҳам чиқиши яқинлашган. Умидсизликнинг аксига бўлиб,
{(Ҳошия) Эски Саид аввалдан сезиб, 1371-йилда бошда Араб давлатлари, Олами Исломнинг ажнабий асоратидан ва истибдодидан қутулиб Исломий давлатлар ташкил этажакларини қирқ беш йил аввал хабар берган. Икки Жаҳон уруши ва 30-40 йил истибдоди мутлақни ўйламаган. Бир минг уч юз етмишда юзага келган вазиятни бир минг уч юз йигирма еттида бўладигандек хушхабар берган, кечикиб кетишининг сабабини назарга олмаган.}
мен дунёга эшиттирадиган даражада қатъий қаноат ила дейман:
Истиқбол фақат ва фақат Исломиятники бўлажак. Ва ҳоким Қуръон ва иймон ҳақиқатлари бўлажак. Бу даъвоимга кўп далиллардан дарс олганман. Ҳозир у далиллардан муқаддимали бир ярим далилни келтираман. У далилларнинг муқаддимасини бошлаймиз.
Исломият ҳақиқатлари ҳам маънан, ҳам моддатан тараққий этишга қобил ва мукаммал бир истеъдоди бор.
Биринчи жиҳат бўлган маънан тараққий бўлса: Билиб қўйинг, ҳақиқий ҳодисаларни қайд этган тарих ҳақиқатдан энг тўғри шоҳиддир. Хуллас, тарих бизга кўрсатмоқда.
Ҳатто, Русни мағлуб этган Япон бош қўмондонининг Исломиятнинг ҳақлигига шаҳодати шудирки:
Ислом ҳақиқатларининг қуввати нисбатида, мусулмонлар у қувватга кўра ҳаракат қилганлари даражасида аҳли Ислом маданийлашиб тараққий қилганини тарих кўрсатади. Ва аҳли Исломнинг Ислом ҳақиқатларида заифлашиши даражасида таваҳҳуш этганларини, ваҳшатга ва тубанлашишга тушганларини ва алғов-далғов ичида балоларга, мағлубиятларга учраганларини тарих кўрсатмоқда. Бошқа динлар эса аксинчадир.
Агар биз Ислом ахлоқининг ва иймон ҳақиқатларининг камолотини амалларимиз билан изҳор этсак, бошқа динларга эргашувчилар, албатта жамоатлар ила Исломиятга киражаклар, балки Ер куррасининг баъзи қитъалари ва давлатлари ҳам Исломиятни қабул қилажаклар.
Эй бу Масжиди Умавийдаги қардошларим каби Олами Исломнинг улкан масжидидаги қардошларим! Сиз ҳам ибрат олингиз. Бу қирқ беш йил давомидаги шу даҳшатли ҳодисалардан ибрат олингиз, яхшилаб ақлингизни йиғиб олингиз, эй мутафаккир ва ақл соҳиби ва ўзини мунаввар деб юрганлар!
Ҳосили калом: Биз Қуръон шогирдлари бўлган мусулмонлар далилга тобе бўламиз. Ақл ва фикр ва қалбимиз ила иймон ҳақиқатларига кирамиз. Бошқа дин вакилларининг баъзилари каби руҳонийларни тақлид қилиш учун далилни ташламаймиз. Шунинг учун ақл ва илм ва фан ҳукм сурадиган истиқболда, албатта ақлий далилларга таянган ва барча ҳукмларини ақлга қабул қилдирган Қуръон ҳукм суражак.
Ҳамда Исломият қуёшининг инкишофига ва башарни нурлантиришига тўсиқлик қилган пардалар очила бошладилар. У тўсиқлик қилганлар чекилишни бошлаганлар. Қирқ беш йил аввал у субҳнинг белгилари кўринди. Етмиш биринчида субҳи содиқ бошланди ёки бошланади. Агар у субҳи козиб бўлса ҳам, ўттиз-қирқ йил кейинроқ субҳи содиқ чиқажак.
Ҳа, Ислом ҳақиқатларининг ўтмиш қитъасини тамоман қамраб олишига саккизта даҳшатли монеликлар йўл қўймадилар.
Биринчи, Иккинчи, Учинчи Монелар: Ажнабийларнинг жоҳиллиги ва у замонларда ваҳшатлари ва динларига таассубларидир. Бу уч моне маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари ила синди, тарқай бошламоқда.
Тўртинчи ва Бешинчи Монелар: Попларнинг ва руҳоний раисларнинг раёсатлари ва зўравонликлари ва ажнабийларнинг уларга бўлган кўр-кўрона тақлидларидир. Бу икки моне ҳуррият фикрининг ва ҳақиқатни излаш майлининг нави башарда уйғона бошлагани билан заволга юз тута бошлади.
Олтинчи, Еттинчи Монелар: Биздаги истибдод ва шариатга хилоф бўлган суи ахлоқимиз тўсиқлик қиларди. Бир шахсдаги мунфарид истибдод қуввати ҳозирга келиб завол топиши жамоат ва қўмитанинг даҳшатли истибдодларининг ўттиз-қирқ йил сўнгра завол топишига ишора қилиш билан ва Исломий ҳамиятнинг шиддатли тарзда жўш ура бошлагани билан, суи ахлоқнинг чиркин натижалари кўрилиши билан бу икки моне ҳам завол топмоқда ва топа бошлади. Иншааллоҳ бутунлай завол топажак.
Саккизинчи Моне: Янги фанларнинг баъзи мусбат масалалари Ислом ҳақиқатларининг зоҳирий маъноларига мухолиф ва муориз деб таваҳҳум этилиши ила ўтмиш замондаги истилосига бир даража тўсиқ бўлган. Масалан, амри Илоҳий ила Ер куррасининг назоратига буюрилган "Савр" ва "Ҳут" исмли икки руҳоний малоикани, даҳшатли бир ҳўкиз ва бир балиқ дея таваҳҳум этиб, аҳли фан ва фалсафа ҳақиқатни билмаганидан, Исломиятга қарши чиққанлар.
Бу мисол каби юз мисол борки, ҳақиқати билинганидан сўнг, энг қайсар файласуф ҳам таслим бўлишга мажбур бўлади. (Ҳатто Рисола-и Нур "Мўъжизоти Қуръония" да фан ҳужум қилган барча оятларнинг ҳар бирининг остида Қуръоннинг бир мўъжизавий ёғдусини кўрсатиб, аҳли фан мадори танқид деб ўйлаган Қуръони Каримнинг жумла ва калималарида фаннинг қўли етишмаган юксак ҳақиқатларни изҳор этиб энг қайсар файласуфни ҳам таслим бўлишга мажбур этади. Майдондадир, истаган кимса боқиши мумкин ва боқсин. Бу моне қирқ беш йил аввал айтилган у сўздан кейин қандай парчаланганини кўрсин.)
Ҳа, баъзи Ислом муҳаққиқ олимларининг бу йўлда нашр этган асарлари бор. Бу саккизинчи даҳшатли моненинг чил-парчин бўлишининг аломатлари кўринмоқда.
Ҳа, фан ва ҳақиқий маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари, бу уч қувватни керакли сабаблар билан тўлиқ жиҳозлаб, у саккизта монени ҳозир бўлмаса ҳам, ўттиз-қирқ йил сўнгра мағлуб этиб тарқатиб юбориши учун ҳақиқатни излаш майлини ва инсофни ва инсоний муҳаббатни у саккиз душман тоифасининг саккиз жабҳасига жўнатган. Ҳозир уларни қочира бошлади. Иншааллоҳ ярим аср сўнгра уларни тору-мор этажак.
Ҳа, машҳур бир гап бор: "Энг қатъий фазилат шудирки, душманлари ҳам у фазилатни тасдиқлаб шаҳодат этсин".
Бадиуззамон мисол сифатида, Исломиятнинг ҳаққонияти ҳақида тақдиркор ифодаларда бўлган "Принц Бисмарк" ила "Мистер Карлайл" нинг сўзларини нақл этгандан сўнгра дейди:
Хуллас, Амриқо ва Оврупанинг заковат майдонларининг етиштирган ҳосили бўлмиш Мистер Карлайл ва Бисмарк каби бундай доҳий муҳаққиқ олимларга таянган ҳолда мен ҳам бутун қаноатим ила дейманки:
Оврупа ва Амриқо Исломиятга ҳомиладордир. Кунларнинг бирида бир Исломий давлат туғажак. Бамисоли Усмонийлар Оврупага ҳомиладор бўлиб, Оврупа давлатини туққанидек...
Эй Масжиди Умавийдаги қардошларим ва ярим аср кейинги Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Ажабо, бошдан бу ергача бўлган муқаддималар натижа бермайдимики, истиқбол қитъаларида ҳақиқий ва маънавий ҳоким бўладиган ва башариятни дунё ва охират саодатига чорлайдиган фақат Исломиятдир ва Исломиятга айланган ва хурофотлардан ва бузулишлардан қутулиб чиқадиган Исавийларнинг ҳақиқий динидирки, Қуръонга тобе бўлади, иттифоқ этади.
Иккинчи Жиҳат: Исломиятнинг моддий тараққиётининг қувватли сабаблари кўрсатадики, моддатан ҳам Исломият истиқболда ҳукм суражак. Биринчи Жиҳат маънавият жиҳатидаги тараққиётни исбот этгани каби, бу Иккинчи Жиҳат ҳам қувватли равишда моддий тараққиётини ва истиқболдаги ҳокимиятини кўрсатади. Чунки Олами Исломнинг маънавий шахсининг қалбида ғоят қувватли ва синмас "Беш Қувват" жамланган ва уюшиб ўрнашган.
Биринчиси: Барча камолотнинг устози ва уч юз етмиш миллион инсонларни бир инсон ҳукмига келтира олган ва ҳақиқий маданият билан, ҳамда мусбат ва тўғри фанлар билан жиҳозланган ва ҳеч бир қувват уни синдиролмайдиган бир моҳиятга эга бўлган Исломият ҳақиқатидир.
Иккинчи Қувват: Маданият ва санъатнинг ҳақиқий устози ва воситаларнинг ва асосларнинг такомили ила жиҳозланган шиддатли бир эҳтиёж ва белимизни синдирган ўта фақирлик шундайин бир қувватдирки, ўчмас ва синмас.
Учинчи қувват: Юксак мақомларга мусобақа тарзида башариятга юксак мақсадлардан дарс берган ва у йўлда ишлаттирган ва истибдодларни парча-парча қилган ва олий ҳисларни ҳаяжонга келтирган ва кўролмаслик ва ҳасад ва қизғанчиқлик ва рақобат ва тўлиқ уйғониш ила ва мусобақа шавқи ила ва янгиланиш майли ила ва маданийлашмоқ маялони ила жиҳозлантирилган "Учинчи Қувват" фақатгина шариат доирасидаги ҳурриятдир. Яъни, инсонийликка лойиқ энг юксак камолотга бўлган майл ва орзу ила жиҳозланмоқдир.
Тўртинчи Қувват: Шафқат билан жиҳозланган шаҳомати иймониядир. Яъни ўзини хор қилмаслик, ҳақсизлар, золимлар олдида зиллат кўрсатмаслик, мазлумларни эса хўрламаслик. Яъни шаръий ҳурриятнинг асоси бўлган золимларга тилёғламачилик қилмаслик ва бечораларга зўравонлик ва такаббур кўрсатмасликдир.
Бешинчи Қувват: Иззати Исломиядирки, Иълои Калиматуллоҳни эълон қилади. Бу замонда Иълои Калиматуллоҳ моддий тараққиётга боғлиқдир... Ҳақиқий маданиятни эгаллаш билангина Иълои Калиматуллоҳга йўл очилиши мумкин. Иззати Исломиянинг иймон ила берган бу қатъий амрини, албатта Олами Исломнинг маънавий шахси истиқболда батамом адо этишига шубҳа қилинмас.
Ҳа, қадимда Исломиятнинг тараққиёти, душманнинг таассубини парчаламоқ ва қайсарлигини синдирмоқ ва тажовузини даф этмоқ қурол-аслаҳа ва қилич ёрдамида бўлган. Истиқболда эса, қурол ва қилич ўрнига ҳақиқий маданият ва моддий тараққиёт ва ҳақ ва ҳаққониятнинг маънавий қиличлари душманларни мағлуб этиб, парчалаб ташлайди.
Билингизки, бизнинг мақсадимиз маданиятнинг фазилатлари ва башариятга манфаатли бўлган яхшиликларидир. Йўқса маданиятнинг гуноҳлари, саййиотлари эмасдирки, аҳмоқлар у саййиотларни, у сафоҳатларни фазилат деб ўйлаб, уларга тақлид қилиб молимизни хароб этдилар. Ва динини сотиб, дунё ҳам қозонолмадилар. Маданиятнинг гуноҳлари яхшиликларининг устидан ғалаба қилиб, саййиоти ҳасанотидан устун келиш билан, башарият икки жаҳон уруши туфайли икки даҳшатли тарсаки еб, у гуноҳкор маданиятни чил-парчин қилиб шундай қусдики, ер юзини қонга булғаб ташлади. Иншааллоҳ, истиқболда Исломиятнинг қуввати ила маданиятнинг фазилатлари ғалаба этажак, замин юзини ифлосликлардан тозалаб, сулҳи умумийни ҳам таъмин этажак.
Ҳа, Оврупанинг маданияти фазилат ва ҳидоят устига таъсис этилмаганидан, балки ҳавас ва ҳаво, рақобат ва зўравонлик устига бино этилганидан, ҳозиргача маданиятнинг саййиоти ҳасаноти устидан ғалаба қозониб, исёнкор қўмиталар ила қуртлаб кетган бир дарахт ҳолига келгани учун, бу ҳол Осиё маданиятининг ғалаба қозонишига қувватли бир мадор, бир далил ҳукмидадир. Ва қисқа вақтда ғалаба қозонажакдир.
Ажабо, истиқболга юзланган аҳли иймон ва Ислом учун бундай моддий ва маънавий тараққиётга восита ва қувватли, мустаҳкам сабаблар бор экан ва темир йўлдек истиқбол саодати сари йўл очилгани ҳолда, қандай маъюс бўлиб умидсизликка тушмоқдасиз ва олами Исломнинг маънавий кучини синдирмоқдасиз? Ва яъс ва умидсизлик билан ўйламоқдасизки: "Дунё ҳар кимга ва ажнабийларга тараққий дунёси-ю, фақат ёлғиз бечора аҳли Ислом учун таданний дунёси экан!" дея жуда янглиш хатога йўл қўймоқдасиз.
Модомики, такомиллашиш майли коинотда инсон фитратига яратилишидан жойлаштирилган экан, албатта инсоннинг зулм ва хатоси туфайли бошига тезлик билан бир қиёмат келмаса, истиқболда ҳақ ва ҳақиқат Олами Исломда нави башарнинг эски хатоларига каффорат бўладиган бир дунёвий саодатни ҳам кўрсатажак, иншааллоҳ...
Ҳа, боқингиз, замон тўғри чизиқ узра ҳаракат этмаётирки, боши ва охири бир-биридан узоқлашса. Балки ер куррасининг ҳаракати каби, бир доира ичра айланиб юради. Баъзан тараққий ичра ёз ва баҳор мавсумини кўрсатади. Баъзан таданний ичра қиш ва бўрон мавсумини кўрсатади. Ҳар қишдан сўнгра бир баҳор, ҳар кечадан сўнгра бир наҳор келгани каби, башариятнинг ҳам бир наҳори, бир баҳори келажак, иншааллоҳ. Ислом Ҳақиқатларининг қуёши билан сулҳи умумий доирасида ҳақиқий маданиятни кўришни Раҳмати Илоҳиядан кутишингиз мумкин.
ИККИНЧИ КАЛИМА: Ҳаётим давомида тажрибаларим ила фикримда таваллуд топган нарса шудир:
Умидсизлик энг даҳшатли бир хасталикдирки, Олами Исломнинг қалбига кириб олган.
Мана шу умидсизликки бизни ўлдиргандек, ғарбда бир-икки миллионлик кичкинагина бир давлат шарқда йигирма миллион Мусулмонларни ўзига хизматкор ва ватанларини мустамлака ҳолига келтирган. Ҳам у умидсизликки, юксак ахлоқимизни ўлдирган; умумий манфаатни ташлаб, назаримизни фақатгина шахсий манфаатга қаратиб қўйган. Ҳам у умидсизликки маънавий кучимизни синдирган. Оз бир қувват ила иймондан келган маънавий куч ёрдамида шарқдан ғарбгача истило этгани ҳолда, у ҳориқо маънавий куч маъюсият ила синганидан сўнг, золим ажнабийлар тўрт юз йилдан бери уч юз миллион мусулмонни ўзларига асир этган. Ҳатто бу умидсизлик бўлгани учун бошқаларнинг лоқайдлигини ва футурини ўз танбаллигига узр деб ҳисоблаб "менга нима" дейди, "ҳар ким мендек барбоддир" дея шаҳомати иймонияни тарк этиб, Исломий хизматларни адо қилмайди.
Модомики бунчалик зулмни бизга бу хасталик етказиб, бизни ўлдираётган экан, биз ҳам у қотилимиздан қасосимизни олиб ўлдирамиз.
لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللّٰهِ қиличи ила у умидсизликнинг бошини парчалаймиз.
مَا لَا يُدْرَكُ كُلُّهُ لَا يُتْرَكُ كُلُّهُ ҳадисининг ҳақиқати ила белини синдирамиз иншааллоҳ.
Умидсизлик умматларнинг, миллатларнинг саратон деб номланган энг даҳшатли бир хасталигидир. Ва камолотга моне ва اَنَا عِنْدَ حُسْنِ ظَنِّ عَبْد۪ى ب۪ى ҳақиқатига мухолифдир. Қўрқоқ, пасткаш ва ожизларнинг шаънидир, баҳоналаридир. Шаҳомати Исломиянинг шаъни эмасдир. Хусусан араб каби ифтихор этса арзийдиган юксак хулқлар ила инсоният ичра сайланган бир қавмга ярашмас. Олами Ислом миллатлари арабларнинг матонатидан дарс олганлар. Иншааллоҳ яна араблар умидсизликни ташлаб, Исломиятнинг қаҳрамон лашкари бўлган турклар ила ўзаро ҳақиқий бир тасонуд ва иттифоқ ила қўлни қўлга бериб Қуръоннинг байроғини дунёнинг ҳар тарафида эълон этажаклар.
УЧИНЧИ КАЛИМА: Бутун ҳаётимдаги изланишларимдан ва ижтимоий ҳаётнинг тўлғанишидан қилинган хулоса ва моҳияти менга қатъий равишда шуни билдирганки:
Сидқ Исломиятнинг уссул асосидир ва олий хулқларининг робитасидир ва олий ҳисларининг мизожидир. Шундай экан, ижтимоий ҳаётимизнинг асоси бўлган сидқни, тўғриликни ичимизда тирилтириб унинг ила маънавий хасталикларимизни даволамоғимиз керак.
Ҳа, сидқ ва тўғрилик Исломиятнинг ижтимоий ҳаётининг жон томиридир. Риёкорлик ёлғончиликнинг амалий бир кўринишидир. Тилёғламачилик ва сунъийлик пасткашларча бир ёлғончиликдир. Нифоқ ва мунофиқлик зарарли бир ёлғончиликдир. Ёлғончилик эса Сонеъи Зулжалолнинг қудратига туҳмат қилишдир. Куфр барча навлари ила кизбдир, ёлғончиликдир. Иймон сидқдир, тўғриликдир. Бу сирга биноан кизб ва сидқнинг ўртасида ҳадсиз бир масофа бор, шарқ ва ғарбчалик бир-биридан узоқ бўлиши лозим бўлади. Нор ва нур каби бир-бирига киришиб кетмаслиги керак. Ҳолбуки, ғаддор сиёсат ва золим пропаганда бирини бирига аралаштириб юборган, инсоннинг камолотини ҳам чалкаштириб ташлаган.
{(Ҳошия1) Эй қардошларим! Қирқ беш йил аввалги Эски Саиднинг бу дарсидан англашиладики, у Саид сиёсат ва Исломий ижтимоий ҳаёт ила кўпроқ алоқадордир. Фақат асло ўйламангки, у динни сиёсатга восита ёки қурол қилиш маслагида юрган. Асло! Балки У бор қуввати ила сиёсатни динга восита қиларди. Ва дердики: "Диннинг бир ҳақиқатини минглаб сиёсатдан устун қўяман". Ҳа, ўшанда қирқ-эллик йил аввал ҳис қилганки, баъзи мунофиқ динсизларнинг сиёсатни динсизликка қурол қилишга ташаббус кўрсатиш ниятлари ва фикрларига жавобан у ҳам бор қуввати билан сиёсатни Ислом ҳақиқатларига бир хизматкор, бир қурол қилишга уринган. Аммо у замондан йигирма йил сўнгра кўрдики, яширин мунофиқ динсизларнинг ғарблаштириш баҳонаси ила сиёсатни динсизликка қурол қилишларига жавобан бир қисм диндор аҳли сиёсат динни Исломий сиёсатга қурол қилишга интилган эдилар. Исломият қуёши ердаги чироқларга қурол ва тобе бўлолмас. Ва қурол қилиш Исломиятнинг қийматини туширишдир, улкан бир жиноятдир. Ҳатто Эски Саид у турдаги сиёсат тарафкашлигининг бир оқибати ўлароқ кўрдики: бир солиҳ олим ўз сиёсий фикрига мувофиқ бир мунофиқни ҳарорат ила сано этди ва сиёсатига мухолиф бир солиҳ олимни танқид қилди ва фосиққа чиқарди. Эски Саид унга деди: "Бир шайтон сенинг фикрингга қўшилса, унга раҳмат ўқийсан. Сенинг сиёсий фикрингга бир фаришта мухолиф бўлса, лаънатлайсан". Шунинг учун Эски Саид اَعُوذُ بِاللّٰهِ مِنَ الشَّيْطَانِ وَ السِّيَاسَةِ деди ва ўттиз беш йилдан бери (ҳозир қирқ йил бўлди) сиёсатни тарк этди.}
Эй бу Умавий Масжидидаги қардошларим! Ва қирқ-эллик йил кейинги улкан Ислом олами масжидидаги тўрт юз миллионлик аҳли иймон биродарлар! Нажот фақат сидқда, тўғриликда бўлади. "Урватул вусқо" сидқдир. Яъни энг маҳкам ва у билан боғланадиган занжир тўғриликдир. Аммо муроса учун ишлатса бўладиган ёлғонга келсак, замон уни бекор қилган.
ТЎРТИНЧИ КАЛИМА: Бутун ҳаётимда инсонларнинг ижтимоий ҳаётидан қатъий ўрганганим ва таҳқиқотларнинг менга берган натижаси шудирки: Муҳаббатга энг лойиқ нарса муҳаббатдир ва хусуматга энг лойиқ сифат хусуматдир. Яъни, инсонларнинг ижтимоий ҳаётини таъмин этган ва саодатга йўллаган муҳаббат ва севмоқ сифати энг зиёда севилишга ва муҳаббатга лойиқдир.
Ва инсонларнинг ижтимоий ҳаётини остин-устун қилган душманлик ва адоват ҳар нарсадан зиёда нафратга ва адоватга ва ундан юз ўгиришга лойиқ ва чиркин ва зарарли бир сифатдир.
БЕШИНЧИ КАЛИМА: Шаръий машваратдан олган дарсим будир:
Шу замонда бир одамнинг бир гуноҳи бирлигича қолмайди. Баъзан катталашади, ёйилади, юзга чиқади. Биргина ҳасаноти баъзан бирлигича қолмайди. Балки баъзан минглаб даражага тараққий этади. Бунинг сири ҳикмати шудир:
Шаръий ҳуррият ила шаръий машварат ҳақиқий миллатимизнинг ҳукмронлигини кўрсатди. Ҳақиқий миллатимизнинг асоси, руҳи эса Исломиятдир. Ва Усмонли Халифалиги ва Турк Лашкарининг у миллатга байроқдорлиги эътибори ила Ислом миллатининг садафи ва қалъаси ҳукмидадир. Араб ва Турк ҳақиқий икки қардош у муқаддас қалъанинг қўриқчиларидир.
Хуллас, бу муқаддас миллатпарварлик алоқалари ила умум аҳли Ислом бир қабила ҳолига келади. Бир қабила аъзолари каби Ислом тоифалари ҳам бир-бирига Ислом биродарлиги ила боғлиқ ва алоқадор бўлади. Бир-бирига маънан, керак бўлса моддатан, ёрдам қилади. Гўё барча Ислом тоифалари бир нуроний сулола ила бир-бирига боқлангандек бўлади.
Бир қабиланинг бир аъзоси бир жиноят қилса, ўша қабиланинг барча аъзолари у қабиланинг душмани бўлган бошқа қабиланинг назарида ёмон отлиғ бўлади. Гўё ҳар бир аъзоси у жиноятни қилгандек, у душман қабила уларга душман бўлади. У биргина жиноят минглаб жиноят ҳукмига ўтади. Агар у қабиланинг бир аъзоси у қабиланинг моҳиятига тегишли бўлган мадори ифтихор бир яхшилик қилса, у қабиланинг барча аъзолари у билан фахрланади. Гўё ҳар бир одам қабилада ўша яхшиликни қилгандек фахрланади.
Хуллас, бу мазкур ҳақиқат учундирки, бу замонда, хусусан қирқ-эллик йил сўнгра саййиа, ёмонлик уни қилган одамннинг ўзидагина қолмайди. Балки миллионлаб мусулмонларнинг ҳуқуқларига тажовуз бўлади. Қирқ-эллик йил сўнгра бунинг кўп мисоллари кўрилажак.
Эй бу сўзларимни тинглаган бу Масжиди Умавийдаги қардошлар ва қирқ-эллик йил сўнгра Олами Ислом Масжидидаги Муслим биродарлар!
"Биз зарар бермаётирмиз, фақат манфаат берадиган иқтидоримиз йўқ, шунинг учун маъзурмиз" дея, бундай узр баён этмангиз, бу узрингиз қабул эмас.. Танбаллигингиз ва "Менга нима" деб ҳаракат қилмаганингиз ва Исломда ҳамжиҳатлик ила ҳақиқий миллат бўлган Исломият ила ғайратга келмаганингиз сизлар учун ғоят буюк бир зарар ва бир ҳақсизликдир.
Хуллас, саййиа бундайин мингларга чиққани каби, бу замонда ҳасана, яъни муқаддас Исломиятга тегишли бўлган яхшилик фақатгина уни қилганга хос бўлиб қолмайди. Балки у ҳасана миллионлаб аҳли иймонга маънан фойда бериши мумкин. Маънавий ва моддий ҳаётининг робитасига қувват бера олади. Шунинг учун, "Менга нима" дея ўзини танбаллик тўшагига отадиган замон эмас!..
Эй бу масжиддаги қардошларим ва қирқ-эллик йил кейинги Улкан Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Мени бу дарс мақомига сизга насиҳат этиш учун чиққан деб ўйламанг. Балки, бу ерга чиқишимдан мақсад сиздан ўз ҳаққимизни талаб қилишдир. Яъни, курд каби кичик тоифаларнинг манфаати ҳамда дунё ва охиратдаги саодатлари сизлар каби буюк ва муаззам тоифа бўлмиш Араб ва Турк каби ҳоким устозлар ила боғлиқдир. Сизнинг танбаллигингиз ва футурингиз ила биз бечора кичик қардошларингиз бўлган Ислом тоифалари зарар кўрмоқдамиз.
Хусусан, эй муаззам ва буюк ва тўлиқ уйғонган ва ё уйғонажак Араблар! Энг аввал бу сўзлар билан сизга мурожаат қилмоқдаман. Чунки бизнинг ва барча Ислом тоифаларининг устозлари ва имомлари ва Исломиятнинг мужоҳидлари сизлар эдингиз. Сўнгра муаззам Турк миллати у муқаддас вазифангизга тўлиқ ёрдам қилдилар.
Шунинг учун танбалликдаги гуноҳингиз каттадир. Ва яхшиликларингиз ва ҳасанангиз ҳам ғоят буюк ва олийдир. Хусусан қирқ-эллик йил сўнгра Араб тоифалари Жамоҳири Муттафиқа-и Амриқо каби энг олий бир вазиятга киришга, асоратда қолган ҳокимияти Исломияни эски замонлар каби ер куррасининг ярмида, балки аксарият қисмида, таъсис қилишга муваффақ бўлишингизни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда кутамиз. Агар бирдан қиёмат келмаса, иншааллоҳ келажак насллар кўражак.
Зинҳор, қардошларим! Мени бу сўзларим ила ҳимматингизни сиёсат ила машғул қилиш учун ундамоқда деб ўйлаб таваҳҳум қилмангиз... Асло! Ислом Ҳақиқатлари барча сиёсатлардан устундир. Барча сиёсатлар унга хизмат қилиши мумкин. Лекин ҳеч бир сиёсатнинг ҳадди эмаски, Исломиятни ўзига восита қилсин. Мен қусурли фаҳмим ила бу замонда Исломнинг ижтимоий ҳайъатини кўп чарҳ ва ускуналардан иборат бир фабрика суратида тасаввур қиламан. У фабриканинг бир чарҳи орқада қолса, ёхуд бир биродари бўлмиш бошқа чарҳга тажовуз қилса, ускунанинг мувозанали ҳаракати бузилади. Шунинг учун Исломий Бирлашишнинг айни вақти келмоқда. Бир-бирингизнинг шахсий қусурларингизга эътибор бермаслигингиз керак.
Буни ҳам афсуслар ва аламлар ила сизга баён этаманки: Ажнабийларнинг бир қисми қийматли молимизни ва Ватанларимизни биздан қандайин олиб, эвазига арзимас бир мол берган бўлсалар, айнан шунингдек, юксак ахлоқимизни ва юксак ахлоқимиздан чиққан ва ижтимоий ҳаётимизга тегишли фазилатларимизнинг ҳам бир қисмини биздан олдилар. Тараққиётларига восита қилдилар. Ва унинг эвазига бизга берган нарсалари сафиҳона ёмон ахлоқларидир, сафиҳона хислатларидир.
Масалан: Биздан олган миллий хислат ила улардан бир одам дер: "Агар мен ўлсам, миллатим соғ бўлсин. Чунки миллатим ичида бир боқий ҳаётим бор". Мана шу калимани биздан олганлар ва тараққиётларидаги энг метин асос ҳам шудир. Биздан ўғирлаганлар. Бу калима эса дини ҳақдан ва иймон ҳақиқатларидан чиқади. У бизнинг, аҳли иймоннинг молидир. Ҳолбуки, ажнабийлардан ичимизга кирган ифлос ва ёмон ахлоқ туфайли биздан бир худбин одам дейдики: "Мен сувсизликдан ўлсам, ёмғир қайтиб дунёга ёғмасин. Агар мен бир саодат кўрмасам, дунё истаганича бузилсин". Мана бу аҳмоқона калима динсизликдан чиқаётир, охиратни билмаганликдан келаётир. Ичимизга ташқаридан кирган, заҳарламоқда. Ҳам яна ажнабийлардан бир шахс биздан олган миллатчилик фикри ила бир миллатчалик қийматга эга бўлмоқда. Чунки бир одамнинг қиймати ҳиммати нисбатидадир. Кимнинг ҳиммати миллати учун бўлса, унинг ёлғиз ўзи кичик бир миллатдир.
Баъзиларимиздаги диққатсизликдан ва ажнабийларнинг зарарли хулқларини олганимиздан, қувватли ва муқаддас Исломий миллатимиз бўла туриб, ҳар ким "Нафсим, нафсим," дейиши билан ва миллатининг манфаатини ўйламаслик билан, шахсий манфаатинигина кўзлаш билан, мингта одам бир одам даражасига тушади.
Яъни:"Кимнинг ҳиммати ёлғиз ўз нафси учун бўлса, у инсон эмас. Чунки инсоннинг фитрати маданийдир. Бошқа инсонларни ўйлаб мулоҳаза юритишга мажбурдир. Шахсий ҳаёти ижтимоий ҳаёт билангина давом этиши мумкин.
Масалан, бир нонни еса, қанча қўлларга муҳтож ва унинг эвазига у қўлларни маънан ўпганини ва кийган либоси билан неча фабрикаларга боғлиқ эканини қиёслаб кўринг. Ҳайвон каби биргина пўсти билан яшай олмагани учун, бошқа инсонлар ила фитратан алоқадор бўлганидан ва уларга маънавий бир қиймат беришга мажбурлигидан фитрати билан маданиятпарвардир.
Шахсий манфаатига назар қаратган инсон инсонликдан чиқади, маъсум бўлмаган йиртқич бир ҳайвон бўлади. Бир иш қўлидан келмаса, ҳақиқий узри бўлса, у мустасно!
ОЛТИНЧИ КАЛИМА: Мусулмонларнинг Исломнинг ижтимоий ҳаётидаги саодатларининг калити машварати шаръиядир. وَ اَمْرُهُمْ شُورٰى بَيْنَهُمْояти каримаси шўрони асос ўлароқ амр этади.
Ҳа, бамисоли инсониятдаги фикрларнинг қўшилиши унвони остида асрлар ва замонларнинг тарих воситаси ила бир-бири билан машварати бутун башариятнинг тараққиёти ва фанларнинг асоси бўлгани каби, энг катта қитъа бўлган Осиёнинг энг орқада қолганининг бир сабаби ҳам у ҳақиқий шўрога риоя қилмаганидадир.
Осиё қитъасининг ва истиқболининг кашшофи ва калити шўродир. Яъни шахслар бир-бири билан машварат қилганидек, тоифалар, қитъалар ҳам у шўрони қилишлари лозимдирки, уч юз, балки тўрт юз миллион мусулмонларнинг оёқларига солинган хилма-хил истибдодларнинг кишанларини, занжирлирини ечадиган, парчалайдиган машварати шаръия ила шаҳомат ва шафқати иймониядан таваллуд топган ҳуррияти шаръиядирки, у ҳуррияти шаръия шаръий одоблар ила безатилиб, бузуқ ғарб маданиятининг гуноҳларини ташламоқдан иборатдир. Иймондан келган ҳуррияти шаръия икки асосни амр этади:
Яъни: Иймон зўравонлик ва истибдод ила бошқани хўрламаслик ва зиллатга туширмаслик... ва золимлар олдида ўзни паст тутмасликни тақозо этади...
Аллоҳга ҳақиқий қул бўлган бошқаларга қул бўлолмас.
Бир-бирингизни, Аллоҳдан бошқа ўзингизга Раб қилиб олмангиз. Яъни, Аллоҳни танимаган одам ҳар нарсада, ҳар кимда даражасига кўра бир рубубият таваҳҳум этади, ўз бошига бало орттиради.
Ҳа, ҳуррияти шаръия Жаноби Ҳақнинг Раҳмон, Раҳийм исмларининг тажаллийси ила бир эҳсонидир ва иймоннинг бир хоссасидир.
Яшасин сидқ! Ўлсин умидсизлик! Муҳаббат давом этсин! Шўро қувват топсин! Барча маломат ва таъна ва нафрат ҳавои ҳавасга тобе бўлганларга бўлсин. Салом ва саломат ҳидоятга тобе бўлганлар узра бўлсин. Омин...
Шомда ортиқ қолмади. Шарқий Анадолуда Мадрасат-уз Заҳро номи ила вужудга келтирмоқ истаган дорулфунуннинг очилига ҳаракат қилиш учун Истанбулга келди. Султон Рашоднинг Болқонларга саёҳати муносабати ила Шарқий Вилоятлар номига ҳамроҳлик қилди. Йўлда поездда икки мактаб муаммили ила ораларида бир баҳс очилар. Поездда қилганлари бу баҳснинг хулосаси Хутба-и Шомия отли асарнинг иловасида ёзилгандир. Бир нечта жумласини айнан оламиз:
Ҳурриятнинг бошланишида Султон Рашоднинг Болқонларга саёҳати муносабати билан Шарқий Вилоятлар номидан мен ҳам бирга ҳамроҳлик қилдим. Поездимизда икки ўқимишли фан одамлари билан бир баҳс бўлди. Мендан савол сўрадилар:
"Диний ҳамият ила миллий ҳамиятнинг қайси бири қувватлироқ ва зарурроқ?"
Ўша пайт дедим:
Биз мусулмонларнинг назаримизда ва ёнимизда дин ва миллат тушунчаси чамбарчас бирлашиб кетган. Эътиборий, зоҳирий, аризий бир фарқи бор. Балки дин миллатнинг ҳаёти ва руҳидур. Икковига бир-биридан айириб ва фарқлаб қаралган вақт, диний ҳамият авом ва хосларга тааллуқли бўлиб қолади. Миллий ҳамият юздан бирига, яъни шахсий манфаатини миллатга фидо этгангагина хос бўлиб қолади. Шундай экан, умумий ҳуқуқлар ичида диний ҳамият асос бўлмоғи лозим. Миллий ҳамият унга ходим ва қувват ва қалъаси бўлмоғи керак.
Хусусан, биз шарқликлар ғарбликлар каби эмасмиз. Ичимизда қалбларга ҳоким дин ҳиссидир. Тақдири Азал аксари анбиёларни шарқда юбориши ишора этадики, шарқни уйғотадиган, тараққийга бошлайдиган фақатгина дин ҳиссидир. Асри Саодат ва Тобеъинлар бунинг бир қатъий далилидир.
Эй бу диний ва миллий ҳамиятдан қайси бирига кўпроқ аҳамият бермоқ лозимлигини сўраган бу поезд дейилган сайёр мадрасадаги дарсдошларим! Ва шу онда замон поездида истиқбол тарафига биз билан бирга кетаётган барча зиёлилар! Сизга ҳам дейманки:
"Диний ҳамият ва Исломий миллатпарварлик Турк ва Араб ичида тамоми ила аралашиб кетган ва ажратиб бўлмайдиган бир ҳолга келган. Ҳамияти Исломия энг қувватли ва метин ва Аршдан келган бир нуроний занжирдир. Синмас ва узилмас бир урватул вусқодир. Бузиб бўлмас, мағлуб бўлмас бир муқаддас қалъадир" деган вақтимда, у икки мунаввар мактаб муаллимлари менга дедилар:
"Ҳужжатинг недир? Бу улкан даъвога улкан бир ҳужжат ва ғоят қувватли бир далил лозим. Далил недир?"
Бирдан поездимиз тунелдан чиқди. Биз ҳам бошимизни чиқариб деразадан боқдик. Поезд ўтадиган йўлнинг ёнгинасида олти ёшга тўлмаган бир бола турганини кўрдик. У икки муаллим йўлдошимга дедим:
Мана бу бола турган ҳолати билан саволимизга тўлиқ жавоб бермоқда. Менинг ўрнимга у маъсум бола бу сайёр мадрасамизда устозимиз бўлсин. Унинг бу ҳолати қуйидаги ҳақиқатни баён қилмоқда:
Қаранг, бу даббат-ул арз даҳшатли ҳужум ва гумбирлаши ва пишқириши ила ва тунел оғзидан чиқиб даҳшатли ҳужум қилган дақиқада, унинг ўтадиган йўлидан бир метр нарида у бола турмоқда. У даббат-ул арз таҳдиди ила ва ҳужумининг таҳаккуми ила пишқириб таҳдид этмоқда. "Менга дуч келганларнинг ҳолига вой!" дегани ҳолда, у маъсум йўлида турмоқда. Мукаммал бир ҳуррият ва ажиб бир жасорат ва қаҳрамонлик ила унинг таҳдидига беш тийинлик аҳамият бермаётир. Бу даббат-ул арзнинг ҳужумини камситмоқда ва қаҳрамонлиги ила демоқдаки:
"Эй поезд! Сен осмондаги момақалдироқ каби бақиришинг билан мени қўрқитолмайсан!"
Сабот ва матонатли ҳолати гўё буни айтаётгандай:
"Эй поезд, сен бир низомнинг асирисан. Сенинг юганинг, тизгининг сени кездирганнинг қўлидадир. Менга тажовуз қилиш сенинг ҳаддинг эмас. Мени истибдодинг остига ололмайсан. Қани йўлингдан қолма, қўмондонингнинг изни ила йўлингдан ўтавер!"
Хуллас эй бу поезддаги дўстларим ва эллик йил кейинги фанларга интилган қардошларим! Бу маъсум боланинг ўрнида Рустами Эроний ва Ҳаркули Юноний ўша ажиб қаҳрамонликлари билан бирга замонлар ошиб у боланинг ўрнида бўлишларини фараз қилиб кўринг. Уларнинг замонасида поезд бўлмагани учун, албатта, поезд бир интизом билан ҳаракатланишига эътиқодлари бўлмайди. Бирданига бу тунел оғзидан, бошидан оташ, нафаси момақалдироқ каби, кўзларидан электр чақмоқлари чақнаган ҳолда бирдан чиқиб келган поезднинг даҳшатли таҳдид ҳужуми ила Рустам ва Ҳаркул томон бостириб келиши қаршисида, у икки қаҳрамон нақадар қўрқар, нақадар қочадилар! Ўшандай ажиб жасоратлари бўла туриб, бир чақиримдан узоққа қочадилар. Қаранг, қандай бу даббат-ул арзнинг таҳдидига қарши ҳурриятлари, жасоратлари маҳв бўлар. Қочмоқдан бошқа чора тополмайдилар. Чунки, улар унинг қўмондонига ва интизомига эътиқодлари бўлмагани учун ғоятда итоатли бир маркаб деб тасаввур қилмайдилар. Балки ғоятда мудҳиш, парча-парча қилгувчи вагон катталигидаги йигирмата арслонни орқасига улаган бир нави арслон деб ўйлайдилар.
Эй қардошларим ва эй эллик йил кейин бу сўзларни тинглаган дўстларим! Мана шу олти ёшга тўлмаган болага ўша икки қаҳрамондан зиёда жасорат ва ҳуррият ва кўп мартаба уларникидан ортиқ бир ишонч ва қўрқмаслик ҳолатини берган нарса у маъсумнинг қалбидаги ҳақиқатнинг бир уруғи бўлган поезднинг интизомига ва тизгини бир қўмондоннинг қўлида эканига ва жараёни бир интизом остида ва кимдир уни ўз номидан кездираётганига бўлган эътиқоди ва қаноати ва иймонидир. Ва у икки қаҳрамонни ғоят қўрқитган ва виждонларини ваҳимага солган, уларнинг унинг қўмондонини билмасликдан ва интизомига ишонмасликдан иборат бўлган жоҳилона эътиқодсизликларидир.
У икки мисолда у икки ажиб қаҳрамоннинг жуда ажиб қўрқув ва ташвиш ва аламларига сабаб уларнинг эътиқодсизликлари ва жоҳилликлари ва залолатлари бўлгани каби, Рисола-и Нурнинг юзлаб ҳужжатлар ила исбот этган бир ҳақиқатики, бу рисоланинг муқаддимасида бир-икки мисоли келтирилган. У ҳам бўлса шуки:
Куфр ва залолат бутун коинотни аҳли залолатга минглаб мудҳиш душман тоифалари ва силсилалари қилиб кўрсатади. Кўр қувват, дайди тасодиф, кар табиат қўллари ила қуёш системасидан тортиб то ўпкадаги сил микробларига қадар минглаб тоифа душманлар бечора башарга ҳужум қилганларини, ва инсоннинг жомеъ моҳияти ва куллий истеъдодлари ва ҳадсиз эҳтиёжлари ва чексиз орзуларига доимо қўрқув, алам, даҳшат ва ташвиш бергани учун куфр ва залолат бир жаҳаннам заққуми эканини, ва бу дунёда ҳам соҳибини бир жаҳаннам ичига отганини, дин ва иймондан айрилган минглаб фан ва инсониятнинг тараққиёти у Рустам ва Ҳаркулнинг қаҳрамоликлари каби беш тийинлик фойда бермаслигини кўрсатиб, ёлғиз ибтоли ҳис навидан вақтинчалик у аламли қўрқувларни ҳис этмаслик учун сафоҳат ва сархушлик билан санчитиб юборади.
Хуллас, иймон ва куфрнинг мувозанаси охиратда Жаннат ва Жаҳаннам каби меваларни ва натижаларни бергани каби, бу дунёда ҳам иймон бир маънавий жаннатни таъминлашини ва ўлимни бир озодлик рухсатномасига айлантиришини, куфр эса дунёда ҳам бир маънавий жаҳаннам ва инсоннинг ҳақиқий саодатини маҳв этишини ва ўлимни бир иъдоми абадий моҳиятига келтиришини қатъий бир ҳис ва шуҳудга таянган Рисола-и Нурнинг юзлаб ҳужжатларига ҳавола қилиб қисқартирамиз.
Бу мисолнинг ҳақиқатини кўрмоқ истасангиз бошингизни кўтаринг, бу коинотга қаранг. Қанчалар поездга ўхшаш ҳаво шари, автомобил, тайёра, дарё ва денгиз кемалари ерда, денгизда, ҳавода қудрати Азалиянинг низом ва ҳикмат билан яратган юлдуз шарларига ва коинот жисмларига ва ҳодисаларнинг силсилаларига ва мутасалсил воқеаларига боқингиз.
Ҳам олами шаҳодатда ва жисмоний коинотда буларнинг борлиги каби, руҳоний ва маънавий оламда қудрати Азалиянинг янада ажиб мутасалсил ўхшашлари борлигини ақли бор бўлганлар тасдиқлайди, кўзи бор бўлганлар кўпини кўра олади.
Хуллас, коинотдаги моддий ва маънавий барча бу силсилалар иймонсиз аҳли залолатга ҳужум қилади, таҳдид этади, қўрқитади, маънавий кучини чил-парчин қилади.
Аҳли иймонга эса таҳдид ва қўрқитмоқ у ёқда турсин, балки севинч ва саодат, унсият ва умид ва қувват беради.
Чунки аҳли иймон иймон ила кўрадики, у ҳадсиз силсилаларни, моддий ва маънавий поездларни, сайёр коинотларни мукаммал интизом ва ҳикмат доирасида биттадан вазифа учун юборган бир Сонеъи Ҳакийм уларни ишлаттирмоқда. Вазифаларидан зарра миқдор адашмайдилар, бир-бирига тажовуз қилолмайдилар. Ва коинотдаги камолоти санъатга ва тажаллиёти жамолияга сазовор бўлганликларини кўриб, маънавий кучини тамоман қўлига бериб, абадий саодатнинг бир намунасини иймон кўрсатади.
Хуллас, аҳли залолатнинг иймонсизликдан келган даҳшатли аламларига ва қўрқувларига қарши ҳеч бир нарса, ҳеч бир фан, инсониятнинг ҳеч бир тараққиёти тасалли беролмас, маънавий кучни таъмин этолмас. Жасорати яксон бўлади. Фақат вақтинчалик ғафлат парда тортар, алдатар.
Аҳли иймон иймон туфайли қўрқиши ва маънавий кучи синиши у ёқда турсин, балки шу мисолдаги маъсум бола сингари фавқулодда бир маънавий куч ва бир матонат ила ва иймондаги ҳақиқат ила уларга боқади. Бир Сонеъи Ҳакиймнинг ҳикмати доирасида тадбир ва идорасини мушоҳада этади, ваҳима ва қўрқувлардан қутулади. "Сонеъи Ҳакиймнинг амри ва изни бўлмаса, бу сайёр коинотлар ҳаракат этолмайдилар, келиб урилолмайдилар" дея англайди. Мукаммал ишонч ила дунёвий ҳаётида ҳам даражасига кўра саодатга эришади. Кимнинг қалбида иймондан ва дини ҳақдан келган бу ҳақиқат уруғи топилмаса ва таянч нуқтаси бўлмаса, албатта, мисолдаги Рустам ва Ҳаркулнинг жасоратлари ва қаҳрамонликлари сингани каби, унинг жасорати ва маънавий кучи йўқ бўлиб, виждони чириб кетади. Ва коинот ҳодисаларининг асири бўлади, ҳар нарса қаршисида қўрқоқ бир тиланчига айланади.
Иймоннинг бу ҳақиқат сирини ва залолатнинг бу даҳшатли дунёвий шақоватини Рисола-и Нур юзлаб қатъий ҳужжатлар ила исбот этганига биноан, бу жуда узун ҳақиқатни қисқартирамиз.
Ажабо, энг зиёда маънавий кучга ва тасаллига ва матонатга эҳтиёжини ҳис этган бу асрдаги башар бу замонда у маънавий кучни ва тасаллини ва саодатни таъминлаб берган ва Исломият ва иймондаги таянч нуқтаси бўлган иймон ҳақиқатларини ташлаб, ғарблашишлик унвони ила Исломият миллатидан фойдаланиш ўрнига, маънавий кучни тамоман синдириб ва тасаллини маҳв этган ва матонатини синдирган залолат ва сафоҳатга ва ёлғончи сиёсатга таяниш нақадар башариятга фойдадан ва инсониятга манфаатдан узоқ бир ҳаракат эканини жуда яқин бир замонда уйғонган бошда мусулмонлар ўлароқ башар ҳис этажак, дунёнинг умри қолган бўлса, Қуръон ҳақиқатларига ёпишажак.
У вақт Косовада катта бир Ислом дорулфунунининг таъсисига ташаббус этилган эди. У ерда ҳам Иттиҳодчиларга, ҳам Султон Рашодга дейдики: "Шарқ бундай бир дорулфунунга янада зиёда муҳтож ва Ислом Оламининг маркази ҳукмидадир". Шундай қилиб шарқда бир дорулфунун очилишига ваъда берарлар. Кейинроқ Болқон Уруши чиқиши ила у мадраса ери, яъни Косова истило этилар. Шундан кейин мурожаат ила Косовадаги дорулфунун учун ажратилган ўн тўққиз минг олтин лиранинг шарқ дорулфунуни учун берилишини талаб этар, бу талаби қабул этилар.
Бадиуззамон такрор Ванга ҳаракат этар. Ван Кўли бўйидаги Артемитда (Эдремит) у дорулфунуннинг пойдевори отилар. Фақат не чораки Жаҳон Урушининг чиқиши ила ташаббус орқа қолар. Зотан у қиш Мулло Саид талабаларига: "Тайёр бўлингиз, катта бир мусибат ва фалокат бизга яқинлашмоқда" дея хабар берган эди.
Бадиуззамон Кавкас Жабҳасида Анвар Пошшо ва фирқа қўмондонининг ҳайронлик ила тақдир эттганлари жиҳод хизматини қилгандан сўнг, Рус қувватларининг олдинга келиши сабабли Ванга чекилди. Ваннинг озод қилиниши ва Русларнинг ҳужуми вақтида бир қисм талабалари ила Ван қалъасида шаҳид бўлишга қадар мудофаага қатъий қарор берганлари ҳолда, орқа чекилган Ван Ҳокими Жавдат Бейнинг қатъий талаби ила Вастан шаҳарсчасига чекилди. Ҳоким, раис, аҳоли ва аскар Битлис тарафига чекиларкан, бир полк Қозоқ отлиқ аскарлари Вастан устига ҳужум этганди. Мулло Саид Вандан қочган аҳолининг мол ва бола-чақаларининг душман қўлига ўтмаслиги учун ўттиз-қирқ қадар қочолмаган аскар ва бир қисм талабалари ила у Қозоқларга қаршилик қилган ва ҳаммасининг қутулишини таъминлагандир. Ҳатто ҳужум қилган Қозоқларга даҳшат бермоқ учун кечаси уларнинг устидаги баланд бир тепага ҳужум тарзида чиқади, гўё катта бир ёрдам қуввати келган деб ўйлаттириб, Қозоқларни машғул қилиб олдинга боришга қўймас эди. Шундай қилиб, Вастаннинг Рус истилосидан қутулишига сабаб бўлгандир.
У уруш замонларида ҳандаққа қайтган вақти қийматдор талабаси Мулло Ҳабиб ила "Ишорат-ул Иъжоз" номли тафсирини таълиф этар эди. Баъзан овчи ҳаттида, баъзан от устида, баъзан эса ҳандаққа кирган вақтлари ўзи айтар, Мулло Ҳабиб эса ёзар эди. " Ишорат-ул Иъжоз" нинг катта бир қисми бу вазиятда таълиф этилгандир.
{(Ҳошия) ТАНБЕҲ : Бу "Ишорат-ул Иъжоз" тафсири Биринчи Жаҳон Урушининг биринчи санасида, уруш жабҳасида, манбасиз бўлиб, китоб мавжуд бўлмагани ҳолда таълиф этилгандир. Уруш замонининг заруратидан бошқа тўрт сабабга биноан ғоят мухтасар ва ижозли бир тарзда ёзилган. "Фотиҳа" ва илк ярми янада мужмал, янада мухтасар қолгандир.
Биринчидан: У замон изоҳга рухсат бермас эди. Эски Саид ижозли ва қисқа таъбирлар ила ифода-и маром этар эди.
Иккинчидан: Ғоят заковатли бўлган ўз талабаларининг фаҳмлаш даражаларини ўйлар эди, бошқаларнинг тушунишларини ўйламас эди.
Учинчидан: Эски Саид энг дақиқ ва энг нозик бўлган назми Қуръонда ижозли бўлган иъжозни баён этгани учун, қисқа ва нозик бўлган. Фақат ҳозир бўлса Янги Саид назари ила мутолаа этдим. Дарҳақиқат, Эски Саиднинг бутун хатолари ила баробар, шу тафсирдаги илмий тадқиқоти унинг бир шоҳасаридир. Ёзилган вақти доимо шаҳид бўлишга ҳозирлангани учун, холис бир ният ила ва балоғатнинг қонунларига ва Арабча илмларнинг дастурларига татбиқ этиб ёзгани учун, ҳеч бирини рад қилолмадим. Балки Жаноби Ҳақ бу асарни унга бир каффорати зунуб қилажак ва бу тафсирни тўлиқ тушунадиган одамларни ҳам етиштиражак, иншааллоҳ. Агар Биринчи Жаҳон Уруши каби монелар бўлмасайди, тафсирнинг шу биринчи жилди иъжоз жиҳатларидан бўлган иъжози назмийни баён этгани каби, бошқа жузлар ва мактублар ҳам мутафарриқ тафсир ҳақиқатларини ичига олсайди, Қуръони Мўъжиз-ул Баёнга гўзал бир тафсири жомеъ бўларди. Балки, Иншааллоҳ, шу жузи тафсир бир юз ўттиз адад "Сўзлар ва Ёғдулар ва Мактублар" рисолалари ила баробар манба бўлса, келажакда бахтиёр бир ҳайъат ундай бир тафсири Қуръоний ёзсин, иншааллоҳ.
Саид Нурсий
Ҳам, Истанбулда Фатво Амини Али Ризо Жаноблари кўп вақт бу тафсирни мутолаа ила, ёнига келган дўстларига кўплаб дафалар: "Бу Ишрат-ул Иъжоз минг тафсир қувватида ва қийматидадир!" дея қасам ичиб эълон этар эди.
Шарқ уламоси, Шом ва Боғдодда буюк олимлар: "Ишрат-ул Иъжоз ғоят ҳориқо ва ўзшовсиз бир тафсирдир." дея мақтагандирлар.}
Бу ҳориқо тафсирнинг бошидаги "Ифода-и Маром"ни тафсир ҳақида бир даража маълумот бериши эътибори ила айнан киргизамиз.
"Қуръони Азимушшон бутун замонларда келиб кетган нави башарнинг табақаларига, миллатларига, фардларига хитобан Арши Аълодан ирод этилган Илоҳий ва шумулли бир нутқ ва умумий ва Раббоний бир хитоба бўлгани каби, билиниши бир фарднинг ёки кичик бир жамоатнинг иқтидоридан хориж бўлган, айниқса, бу замонда дунё моддиётига оид жуда кўп фанларни, илмларни ўзида жамлагандир. Бу эътибор ила замонча, маконча, ихтисосча қамраш доираси жуда тор бўлган бир фарднинг фаҳмидан, ақл-ифдрокидан чиққан бир тафсир ҳақиқий маънода Қуръони Азимушшонга тафсир бўлолмас. Чунки Қуръоннинг хитобига мухотоб бўлган миллатларнинг, инсонларнинг руҳий аҳволларига, моддиётига ва бутун бўлган нозик фанларга, илмларга бир фард воқиф ва соҳиби ихтисос бўлолмаски, унга кўра бир тафсир қила олсин. Шу билан бирга бир фарднинг маслаги, машраби таассубдан холи бўлолмаски, ҳақоиқи Қуръонияни кўрсин, бетарафона баён этсин. Шу билан бирга бир фарднинг фаҳмидан чиққан бир даъво ўзига хос бўлиб, бошқаси у даъвонинг қабулига даъват этилолмас. Магарки бир нави ижмоънинг тасдиқига мазҳар бўлсин.
Шунинг учун Қуръоннинг нозик маъноларининг ва тафсирларда тарқоқ бир суратда бўлган маҳосинининг ва замоннинг тажрибаси ила фаннинг кашфи соясида тажаллий этган ҳақиқатларининг тасбити ила, ҳар бири бир қанча фанда мутахассис бўлиш билан бирга, муҳаққиқийни уламодан юксак бир ҳайъатнинг тадқиқоти ила, таҳқиқоти ила бир тафсирнинг қилиниши лозимдир.
Қандайки қонуний ҳукмларнинг танзим ва иттироди бир фарднинг фикридан эмас, юксак бир ҳайъатнинг назари диққат ва тадқиқотидан ўтиши лозимдирки, умумий бир амниятни ва жумҳури носнинг ишончини қозонмоқ учун миллатга қарши бир кафолати зимния вужудга келсин ва ижмоъи уммат ҳужжатни қўлга кирита олсин.
Ҳа, Қуръони Азимушшоннинг муфассири юксак бир даҳо соҳиби ва нуфузли бир ижтиҳодга эга ва бир валояти комилага соҳиб бир зот бўлиши керак. Айниқса бу замонда бу шартлар фақат юксак ва азим бир ҳайъатнинг тасонуди ила талоҳуки афкоридан ва руҳларининг уйғунлиги ила бир-бирига ёрдам беришдан ва ҳуррияти фикр ила таассубдан ҳур бўлмоқ ила тўлиқ ихлосларидан туғилган доҳий бир маънавий шахсда бўлар. Ва у маънавий шахс Қуръонни тафсир эта олар. Чунки: "Жузда бўлмаган куллда бўлар" қоидасига биноан, ҳар фардда бўлмаган бу каби шартлар ҳайъатда мавжуд бўлар. Бундай бир ҳайъатнинг чиқишини кўпдан бери кутаркан, ҳисси қабл-ал вуқуъ навидан, мамлакатни бузиб ёқадиган буюк бир зилзиланинг арафасида бўлганимиз зеҳнга келди.
{(Ҳошия) Ҳа, Ванда, Ҳорҳор Мадрасамизнинг томида, дарс ҳангомида буюк бир зилзиланинг келаётганини айтди. Ҳақиқатдан айтгани каби, оз бир замон сўнгра Жаҳон Уруши бошлади.
Ҳамза, Маҳмад Шафиқ, Маҳмад Миҳри}
"Бир нарса тамоми ила қўлга киритилолмаган тақдирда тамоми ила тарк этмоқ жоиз эмасдир" қоидасига биноан, ожизлик ва қусурим ила баробар, Қуръоннинг баъзи ҳақиқатлари ила назмидаги иъжозига доир баъзи ишораларни бир ўзим қайд этишни бошладим. Фақат Биринчи Жаҳон Урушининг бошланиши ила Эрзурумнинг, Пасинларнинг тоғларига ва дараларига тушдик. У қиёматларда, у тоғ ва тепаларда фурсат топиш билан, қалбимга келганларни бир-бирига мос келмаган иборалар ила у даҳшатли ва мухталиф ҳолларда ёзар эдим. У замонларда у каби ерларда мурожаат этилажак тафсирларнинг, китобларнинг бўлиши мумкин бўлмаганидан, ёзганларим ёлғиз сунуҳоти қалбиямдан иборат қолди. Шу сунуҳотим агар тафсирларга мувофиқ бўлса, нурун ала нур. Шоят мухолиф жиҳатлари бўлса, менинг қусурларимга иснод этилиши мумкин. Ҳа, тасҳиҳга муҳтож ерлари бордир. Фақат, уруш жабҳасида буюк бир ихлос ила шаҳидлар орасида ёзилиб кийдирилган у йиртиқ ибораларнинг ўзгартирилишига, шаҳидларнинг қон ва кўйлаклари ўзгартирилиши каби, изн беролмадим ва қалбим рози бўлмади, ҳозир ҳам рози эмасдир. Чунки, ихлос ҳақиқати ила боқдим, тасҳиҳ ўрнини тополмадим. Демак, сунуҳоти Қуръония бўлганидан иъжози Қуръония уни хатолардан ҳимоя этган. Шу билан бирга, қаламга олганим шу "Ишорат-ул Иъжоз" отли асаримни ҳақиқий бир тафсир нияти ила қилмадим. Фақат Ислом олимларидан таҳқиқ аҳлининг тақдирларига мазҳар бўлгани тақдирда, узоқ бир истиқболда қилинадиган юксак бир тафсирга бир мисол ва бир манба бўлмоқ учун у замонларнинг инсонларига бир туҳфа мақсади ила қилдим".
У урушда йигирма талаба қадар қийматдор ва "Ишорат-ул Иъжоз" тафсирининг котиби бўлган Мулло Ҳабиб Эрон жабҳасида қўмондон Ҳалил Пошшо ила муҳим бир хабарлашиш вазифасини таъмин этгандан сўнг Вастанда шаҳид бўлар.
У урушлар асносида Армани фидоийлари баъзи ерларда бола чақаларни ўлдирар эдилар. Бунга қарши Арманиларнинг болалари ҳам баъзан ўлдирилар эди. Бадиуззамон бўлган туманда минглаб Армани болалари тўпланган эди. Мулло Саид аскарларга: "Буларга тегилманглар!" дея амр этди. Кейинроқ бу Армани бола-чақалари қўйиб юборилди. Улар ҳам Русларнинг ичидаги оилаларининг ёнига қайтдилар. Бу ҳаракат Арманилар учун буюк бир ибрат дарси бўлиб, Мусулмонларнинг ахлоқига ҳайрон қолган эдилар. Бу ҳодиса сабабли Руслар бизни истило этганларида, фидоий комитетларнинг раислари Мусулмон бола чақасини ўлдирмоқ одатини ташлаб, "Модомики Мулло Саид бизнинг бола чақаларимизни ўлдирмади, бизга таслим этди. Биз ҳам бундан сўнг Мусулмонларнинг болаларини ўлдирмаймиз" дея аҳд этдилар. Мулло Саид бу сурат ила у атрофдаги минглаб маъсумларнинг фалокатдан қутулишини таъмин этган бўлди.
Бир муддат сўнгра Руслар Ван ва Муш тарафини истило этиб, уч фирқа ила Битлисга ҳужум қилган пайтда, Битлис Ҳокими Мамдуҳ Бей ила Кал Али Бадиуззамонга:
-Қўлимизда бир батальон аскар ва икки минг қадар кўнгиллиларингиз бор, биз орқа чекилишга мажбурмиз, дедилар.
Бадиуззамон уларга:
-Атрофдан қочиб келган аҳолининг ва ҳамда Битлис халқининг моллари, бола ва чақалари душман қўлига ўтажак, биз маҳв бўлгунгача тўрт-беш кун қаршилик кўрсатишга мажбурмиз, дейишидан кейин, улар:
-Мушнинг душман қўлига ўтиши сабаби ила ўттизта замбарагимизни аскарлар бу тарафга қочиришга уринмоқдалар. Агар сен у ўттиз замбаракни кўнгиллиларинг ила қўлга кирита олсанг, бир неча кун у замбараклар ила муқобала этамиз ва аҳоли ҳам қутулар, дедилар.
Бадиуззамон:
-Ундай бўлса, мен ё ўламан ёки у замбаракларни келтираман, деб уч юз кўнгиллининг бошига ўтди. Кечалайин Нуршин тарафига, замбараклар келтирилган тарафга кетди. Замбаракларни таъқиб этган бир олой Рус Қозоғига ўз мухбирлари: "Битлисни мудофаа этган кўнгиллилар қўмондони уч минг одам ила ва тоғдаги машҳур Мусо Бей минг киши ила замбаракларни қутқаришга келмоқдалар" деб жуда зиёда муболаға ила хабар беришларидан сўнг Қозоқ қўмондони қўрққан, олдинга боролмаган. Бадиуззамон ҳам баробаридаги уч юз кўнгиллини учраган замбаракларни биттадан-иккитадан тақсим қилиб Битлисга юборар. Ўзи эса олдинга бориб замбаракларни биттадан-биттадан қутқариб, энг охирги замбаракни ҳам уч дўсти ила бирликда қўлга киритар. Бу шаклда ўттиз замбаракнинг Битлисга келишини таъмин этар. У замбараклар ила уч-тўрт кун аскар ва кўнгиллилар душманга муқобала этиб, бутун аҳоли ва жиҳозлар ва моллар қутулар.
Бадиуззамон у урушда кўнгиллиларга жасорат бермоқ учун ҳандаққа кирмасдан овчи ҳаттида кезар эди. Овчи ҳаттида энг олдинда отини ўнгга-чапга югуртираркан, бирдан хотирига келар ва руҳида сезарки: "Шу онда шаҳит бўлсам, бу вазиятим, яъни энг олдинда кўзга урилган шу ҳолим, асло шаҳидлик мартабасининг бир асоси бўлган ихлосимга зарар бермасин, бир худфурушлик маъноси бўлмасин" деб, бирдан отини қайтарар ва дўстларининг ёнига келар.
{(Ҳошия) Хуллас, урушнинг шиддатли онида, ҳаёт-мамот масаласи вақтида "Менинг зоҳиран қаҳрамонлик каби кўринган бу вазиятим ҳақиқий ихлосга номувофиқ бўлмасин?" дея ўйлаши инсоният камолотининг бир мисолидир деб бўлади. Уруш майдонида, душман қаршисида, тўп ўқлар ичкарисида, талабаларига жасорат бермоқ учун энг керакли бир қаҳрамонликни феълан кўрсатмоқ амали ила овчи ҳаттида отини ўнгга-чапга қайтараркан, бу сурат ила жасорати иймония ва шаҳомати Исломияни энг аъло бир даражада бир қўмондон маъноси ила адо этаркан, руҳида ва ниятида энг олий ва соф бир камол мартабаси бўлган ихлос сирини қочирмасликни аҳамият ила ўйлаши ва диққатни жамлаши унинг зоҳиран тақдирга шоён диний хизмати фидокорона мужоҳадаси қадар, балки янада зиёда руҳининг камолига ҳам далолат этар.
Хуллас, Мулло Саид бутун ҳаётининг шаҳодати ила гарчи мусулмонлар орасида "Бадиуззамон", "Соҳибуззамон", "Фаҳруддаварон", "Фотин-ул аср" унвонлари ила ёд этилган. Фақат бу ҳеч бир замон ҳақиқатсиз ва бир сўздан иборат эмасдир. Рисола-и Нур ила қилган муаззам иймон ва Қуръон хизмати ва ташкил этган диний ҳамият ила сарфироз миллионлаб фидокор талабаларнинг муқаддас маънавий шахси бир шоҳиди содиқ ва бир далили қатъийдир...}
Овчи ҳаттида бораркан, вужудига тўрт ўқ теккан, фақат орқа чекилмаган ва кўнгиллиларнинг жасорати синмаслиги учун ҳандаққа ҳам кирмагандир. Ҳатто буни эшитган ҳоким Мамдуҳ Бей ва қўмондон Кал Али, "Эй воҳ, орқа чекилсин!" дея хабар юборганлари замон деган:
-Бу кофирларнинг ўқи мени ўлдирмайди...
Ҳақиқатдан уч ўқ ўладиган ерига теккани ҳолда, бири ханжарини, бошқаси папирос қуттисини тешиб ўтган ва ўзига бир зарар бермагандир.
Кечалайин ҳоким ва қўмондон Кал Али ва аҳоли қутулгандан, кўнгиллилар ва аскарлар чекилгандан сўнгра бир қисм фидокор талабалари ила Битлисда қолган бир қисм бечоралар учун ўзларини фидо этмоқ фикри ила қочмаслар. Тонглаб душманнинг бир батальони ила тўқнашарлар, дўстларининг кўпи шаҳид бўлар. Ҳатто жияни ва фидокор бир талабаси бўлган Убайд ҳам ўз бадалига шаҳид бўлгандан сўнг душманнинг уч қатор аскарини ёриб ўтиб, ҳаётда қолган уч талабаси ила жуда ажиб бир суратда сув устида бўлган бир пардага кирар. Ҳам ярали, ҳам оёғи синган бир ҳолда ўттиз уч соат сув ва балчиқ ичида қолар. Милтиқ қўлларида, у мудҳиш вазият ичида, уст қаватдаги хонада душман аскари ва зобитлари бўлгани ҳолда, мукаммал қалб истироҳати ила ва аҳолининг қутулишининг севинчи ила сурур ичида, баробаридаги дўстларига тасалли бериб дер:
-Қаршимизга не вақт кўплик ила душман аскарлари келса, у вақт қуролларимизни қўллаймиз, ўзимизни арзонга сотмаймиз, бир-икки душманга ўқ отмаймиз...
Латиф бир инояти Илоҳиядирки, ўттиз уч соат улар Рус аскарларини кўрганлари ва Руслар ҳам уларни қидирганлари ҳолда, тополмадилар. Бу аснода Бадиуззамон талабалари бўлган кўнгилли фидоийларга хитобан:
-Дўстлар! Турманглар... Сизларга ҳаққимни ҳалол этдим, мени қўйинглар, сиз ўзингизни қутқаришга урининглар, дейишидан сўнг фидокор ва қаҳрамон талабалар:
-Сизни бу ҳолда ташлаб кетолмаймиз. Шаҳид бўлсак, яна хизматингизда бўлайлик, деб қоларлар. Сўнгра Руслар асир этиб Ван, Желфа, Тифлис, Килоғриф, Кастрамага юборарлар.
Армани фидоийлари машҳурдир. Ҳатто шундай ривоят этарларки: "Фидоийларнинг юзлари қизиган кўмир устида тутилиб кўзлари портлаш даражасига келса ҳам, яна сир бермаслар". Хуллас, Руслар у замон дердиларки: "Бадиуззамоннинг кўнгиллилари Армани фидоийларидан устундир! Шунинг учундирки, бизнинг Қозоқларимизни имҳода ортиқ муваффақ бўлгандирлар".
Бадиуззамонни асирлар лагерига этарлар. Бу ерда шу шаклда тақдирга лойиқ бир ҳодиса жараён этар. Шундайки:
Бир кун Рус Бош қўмондони асирларни тафтишга келар. Тафтиш асносида Бадиуззамон қўмондонга салом бермас ва ўрнидан турмас. Қўмондон ғазабланар, балки танимагандир деб такрор олдидан ўтгани замон яна ўрнидан турмагандан сўнг қўмондон таржимон воситаси ила дер:
-Мени ҳар ҳолда танимадилар?
Бадиуззамон:
-Танийман, Николай Николаевичдир.
Қўмондон:
-Шу ҳолда Рус қўшинини, демакки Рус Чорини ҳақорат этмоқдалар.
Бадиуззамон:
-Ҳақорат этмадим. Мен бир Мусулмон олимиман. Иймонли бир киши Жаноби Ҳақни танимаган бир одамдан устундир. Шунинг учун, мен сенга қиём этмам, дер.
Шундай қилиб Бадиуззамон ҳарбий трибуналга берилар. Бир нечта зобит дўсти ҳамон узр сўраб таҳликали натижанинг олдини олишга уринишини ёлворадилар.
Фақат Бадиуззамон:
-Буларнинг иъдом қарори менинг абадий оламга саёҳат этишим учун бир паспорт ҳукмидадир, деб мукаммал иззат ва шижоат ила ҳеч аҳамият бермас.
Охири иъдомига қарор берилар. Ҳукм ижро қилинадиган вақт намоз қилмоқ учун рухсат сўрар. Диний вазифасини адодан сўнгра отилажак ўқларга кўксини очишини баён этар. Айнан шу пайтда намозини адо этаркан, Рус қўмондони келиб, Бадиуззамондан узр сўраб:
-У ҳаракатингизнинг муқаддасотингизга бўлган боғлиқликдан келиб чиққанига қаноат келтирдим, илтимос қиламан, мени кечиринг, деб туриб берилган иъдом ҳукмини бекор қилар.
Бадиуззамон икки ярим сана қадар Сибир тарафларида асоратда қолар. Бутун ҳаётини фисабилиллоҳ Қуръонга, Исломиятга, Суннати Саниянинг иҳёсига сарф ва вақф этган бу Ислом фидокори бу ерларда ҳам қатъиян бўш турмас. Ичида бўлган муҳитни танвир ва иршод учун ҳаракат қилар. Бу муддат ичида ўзи ила баробар асоратда бўлган зобитларга дарслар берар эди. Бир кун тўқсон зобит дўстларига дарс бераётган пайтда бир Рус қўмондони келар. "Сиёсий дарс бермоқда" дея дарсига моне бўлсада, фаолиятининг диний, илмий, ижтимоий бўлганини билгандан сўнг эркин қолдирар.
Охири асоратдан қочмоқ ила қутули, Петербург ва Варшавага келишга муваффақ бўлар. Сўнгра Вена йўли ила (Р. 1334) санасида Истанбулга ташриф этар.
Жаҳон Урушида кўнгиллилар полкининг қўмондони бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий бу асорат ҳаётини бир асарида {(Ҳошия) Бу асоратдан анча вақт ўтгандан сўнг, Барлага бир асир каби юборилган Устоз, эски ҳаёт можаросидан бир қисмини ҳам "Йигирма Олтинчи Ёғдунинг Ўн Учинчи Умиди" сифатида қаламга олгандир. Мароқ этганлар у рисолага мурожаат эта оларлар.} шундай тушунтиради:
Биринчи Жаҳон урушида асир тушиб, Русиянинг шимолий шарқида, жуда узоқ бўлган Кострома вилоятига юборилгандим. У ерда машҳур Волга дарёсининг бўйида татарларнинг кичик бир масжиди бўларди. У ердаги дўстларим бўлмиш асир зобитлар ичида сиқилардим. Ёлғиз қолишни истадим. Ташқарида изнсиз кезолмасдим. Татар маҳалласи мени кафолатига олиб, Волга дарёсининг бўйидаги кичик масжидга ўтқиздилар. Масжидда ёлғиз ётардим. Баҳор яқинлашган эди. У шимол қитъасининг узун кечаларини бедор ўтказардим. У қоронғи кечаларда ва зулматли ғурбатда Волга дарёсининг ҳазин шовуллаши ва ёмғирнинг ўкинчли шивирлаши ва шамолнинг фироқли эсиши мени чуқур ғафлат уйқусидан вақтинча уйғотди. Гарчи ўзимни унчалик кекса деб билмасамда, бироқ Жаҳон урушини кўрган кексадир. Гўё يَوْمَ يَجْعَلُ اْلوِلْدَانَ شِيبًا сирига сазовор бўлиб, шундай кунлар эдики, ёш болаларни қаритиб юборарди. Шу жиҳатда қирқ ёшда бўла туриб, ўзимни саксон ёшлик бир вазиятда кўрдим. У қоронғи, узун кеча ва ҳазин ғурбат ва ҳазин вазият ичра ҳаётдан ва ватандан ноумид бўлдим. Ожизлигимни, ёлғизлигимни кўриб умидим узилди. Ўша вазиятимда Қуръони Ҳакимдан мадад келди, тилим حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ деди. Қалбим ҳам йиғлаб деди:
Руҳим ҳам ватанимдаги эски дўстларни ўйлаб, у ғурбатда вафот этишимни хаёл қилиб, Ниёзий Мисрий каби:
Дунё ғамидан кечиб, йўқликка қанот очиб,
Шавқ ила ҳар дам учиб, чақираман: дўст, дўст!
дея дўстларимни изларди. Ҳа, майли... Ўша қайғули, ўкинчли, фироқли, узун ғурбат кечасида Аллоҳнинг даргоҳида заифлигим ва ожизлигим шундай улкан бир шафоатчи ва васила бўлдики, ҳозиргача ҳайратланаман. Чунки бир неча кундан сўнг, ғоят кутилмаган бир суратда, яёв юрилса бир йиллик масофани босиб, ёлғиз ва русча билмаганим ҳолда асирликдан қочдим. Заифлигим ва ожизлигимга биноан келган Аллоҳнинг инояти ила ғаройиб тарзда қутулдим. Варшава ва Австрия орқали Истамбулга келдим. Бу тарзда осонликча қутулиш жуда ажойиб бўлганди. Русчани билган жасур ва энг айёр одамлар муваффақ бўлолмаган ул узун қочоқ саёҳатини жуда осон ва жуда енгиллик билан битирдим.
Аммо у Волга дарёси бўйидаги масжидда ўтказган мазкур вазиятдаги кечадан сўнг қолган умримни ғорларда кечираман деган қарорга келгандим. Инсонларнинг бу ижтимоий ҳаётига аралашмоқ энди етар. Модомики охир-оқибатда қабрга ёлғиз кирар эканман, ёлғизликка ўрганиш учун ҳозирдан ёлғизликни ихтиёр қиламан дегандим.
Бироқ Истамбулдаги жиддий ва кўп дўсту ёрлар ва Истамбулнинг дабдабали дунё ҳаёти, хусусан менга қаратилган ҳаддимдан ортиқ шон-шараф каби натижасиз нарсалар у қароримни вақтинчалик унуттирди. Гўё у ғурбат кечаси ҳаётим кўзидаги нурли қорачиққа ўхшарди. Ва Истамбулнинг оппоқ, дабдабали кундузи ҳаётим кўзининг нурсиз оқ қисми эдики, келажакни кўролмади, яна ётди. То икки йил сўнгра Ғавси Гейлоний "Футуҳ-ул Ғайб" китоби билан такрор кўзимни очтирди.
Истанбулни такрор шарафлантириши илм аҳли ва халқни ҳаддан ортиқ мамнун ва масрур қилди. Ўзига хабар берилмасдан, Машиҳат Доирасидаги "Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия" аъзолигига тайин қилинди. Дорулҳикмат у замон Маҳмад Акиф, Измирли Исмоил Ҳаққи, Элмалили Ҳамди каби Ислом олимларидан ташкил топган бир Ислом академияси моҳиятида эди.
Жуда заковатли, қаҳрамон ва ғайратли бир олим бўлган маънавий авлоди ва жияни Абдурраҳмон (Раҳматуллоҳи Алайҳ) шундай тушунтиради:
1334 санасида асоратдан келгандан сўнг амаким розилиги бўлмасдан Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияга аъзо тайин этилди. Фақат асоратда жуда ҳолсизланиб қолганидан, бир муддат узрли бўлиб вазифага кетолмади. Кўп марта истеъфо бериш ташаббусида бўлди, фақат дўстлари қўймадилар. Шундай қилиб Дорулҳикматга давомни бошлади. Ҳолига диққат этардимки, заруратдан ортиқ ўзига харажат қилмас эди. Маишат жиҳатидан нима учун бу қадар тежамкорона яшамоқдасан деганларга жавобан:
-Мен кўпчилик одамларга тобе бўлмоқ истайман. Кўпчилик одамлар эса бу қадар қўлга кирита олар. Мен озчиликдаги исрофгарларга тобе бўлмоқ истамайман, деганлар.
Дорулҳикматдан олган маошидан зарурат миқдорини айиргандан сўнг қолганини менга бериб, "Сақла!" дерди. Мен ҳам бир сана мобайнидаги ортиқ қолган пулларни амакимнинг менга бўлган шафқатига, ҳам молдан нафратланишига эътимодан, хабари бўлмасдан тамоман сарф этдим. Сўнгра менга дедики: "Бу пул бизга ҳалол эмасди, миллат моли эди, нима учун сарф этдинг? Модомики бундайдир, мен ҳам сени хўжалик мудирлигидан бўшатиш ила ўзим у вазифани оламан!"
Бир муддат орадан ўтди... Ҳақоиқдан ўн икки таълифотини чоп қилмоқ қалбимга келди. Маошдан тўпланган пулларни у таълифотларни чоп қилишга берди. Ёлғиз бир-икки кичкинаси мустасно бўлиб, қолганларини атрофга бепул тарқатди. Нима учун соттирмаганини сўрадим. Дедики:
-Маошдан менга қутъу лоямут жоиздир, ортиғи миллат молидир. Бу сурат ила миллатга қайтариб бермоқдаман...
Дорулҳикматдаги хизмати фақат бундай шахсий ташаббуси ила эди. Чунки у ерда биргалашиб иш қилиш учун баъзи монелар кўрар эди. Уни таниганлар биладирларки, Бадиуззамон кафанини бўйнига тоққан ва ўлимини ҳисобга олгандир. Шунинг учундирки, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда темир каби таянди. Ажнабий таъсирлари Дор-ул ҳикматни ўзига қурол қилолмади. Хато фатволарга қарши парвосизча мужодала этди. Исломиятга зарарли бир жараён ўртага отилган вақт у жараённи синдирмоқ учун асар нашр этарди.
Бир вақтлар асирликдан қайтганимдан сўнг Истамбулда бир-икки йил яна ғафлат ғолиб келди. Сиёсат ҳавоси назаримни нафсимдан кўтариб, атрофга сочиб юборган ҳолида, бир кун Истамбулнинг Айюб Султон қабристонининг дарага қараган юксак бир тепалигида ўтирган эдим. Истамбул атрофидаги уфққа боқдим. Бирдан, қарасам, менинг хусусий дунём вафот этаётгандек, баъзи жиҳатда руҳ чиқаётгандек бир хаёлий ҳолатга тушдим. "Ажабо, менга бундай хаёлни берган бу қабристоннинг мозор тошларидаги ёзувлармикан",- дея назар солдим. Узоққа эмас, у қабристонга боқдим. Қалбимга эслатилдики: "Бу сенинг атрофингдаги қабристонда юзта Истамбул бор. Чунки юз марта Истамбул бу ерга бўшатилган. Бутун Истамбулнинг халқини бу ерга бўшатган бир Ҳакийми Қодийрнинг ҳукмидан қутулиб мустасно қололмайсан, сен ҳам кетасан". Мен қабристондан чиқиб бу даҳшатли хаёл ила Султон Айюб жомеъ масжидининг ичидаги кичик бир хонага кўп марта кирганим каби, бу сафар ҳам кирдим. Тушундимки, мен уч жиҳатда мусофирман. Бу кичик манзилда мусофир бўлганимдек, Истамбулда ҳам мусофирман, дунёда ҳам мусофирман. Мусофир йўлини ўйлаши керак. Бамисоли бу хонадан чиққанимдек, бир кун келиб Истамбулдан ҳам чиқаман, бошқа бир кун дунёдан ҳам чиқаман.
Мана шу ҳолатда ғоят аянчли ва фироқли аламли бир ҳузун ва қайғу қалбимга ва бошимга чўмди. Чунки мен ёлғиз бир-икки дўстни йўқотмаётирман, балки Истамбулда минглаб севимли дўстларимдан айрилганим каби, жуда севганим Истамбулдан ҳам айриламан. Дунёдаги юз минглаб дўстларимдан айрилганим каби, жуда севганим ва мубтало бўлганим шу гўзал дунёдан ҳам айриламан дея ўйлаб юриб, яна қабристондаги ўша юксак тепаликка чиқдим. Ора-сира, ибрат учун кинога борганимдан ва кинонинг ўтмиш замон сояларини ҳозирги замонга келтиришлик жиҳатидан ўлганларни тирик юрганлар суратида кўрсатгани каби, айнан шунингдек, Истамбул ичидаги инсонларни мен ўша дақиқада оёқда юрган жанозалар вазиятида кўрдим. Хаёлим дедики, модомики бу қабристондагилардан бир қисми, киносига қаралса, юргандек кўринмоқда экан, келажакда қатъиян бу қабристонга кирувчиларни кириб бўлган деб тасаввур қил. Улар ҳам жанозалардир, кезиб юрмоқдалар.
Бирдан Қуръони Ҳакимнинг нури ила ва Ғавси Аъзам Шайҳи Гейлоний Ҳазратларининг иршоди ила у ҳазин ҳолат сурурли ва севинчли вазиятга айланди. Шундайки:
Ул ҳазин ҳолга қарши Қуръондан келган нур буни эслатдики: Сенинг шимолий шарқда, Костромадаги ғурбатингда бир-иккита асирга тушган зобит дўстларинг бор эди. Бу дўстларингни, нима бўлганда ҳам Истамбулга кетишларини билар эдинг. Сендан бир киши сўрасаки: "Сен Истамбулга кетасанми, йўқса бу ерда қоласанми?" Албатта, заррача ақлинг бўлса, Истамбулга кетишни хурсандлик ва сурур ила қабул қилардинг. Чунки дўст-ёрларингнинг мингдан тўққиз юз тўқсон тўққизи Истамбулдадирлар. Бу ерда бир-иккитаси қолган, улар ҳам у ерга кетадилар. Истамбулга бориш сен учун фироқ ва аламли бир айрилиқ бўлмайди. Ва ниҳоят келдинг ҳам. Мамнун бўлмадингми? Ўша душман мамлакатидаги ўта қоронғи узун кечаларингдан ва ўта совуқ бўронли қишлардан қутулдинг. Бу гўзал дунё жаннатидек Истамбулга келдинг.
Айнан шунингдек, сенинг болалигингдан шу ёшга қадар севганларингдан юздан тўқсон тўққизи сенга даҳшат берган қабристонга кўчиб кетганлар. Бу дунёда қолган бир-икки дўстинг бор. Улар ҳам у ерга кетадилар. Дунёда вафотинг фироқ эмас, висолдир; ул дўст-ёрларга қовушмоқдир. Улар, яъни ул боқий руҳлар эскирган уяларини тупроқ остига ташлаб, бир қисми юлдузларда, бир қисми барзоҳ олами табақаларида кезиб юрадилар дея эслатилди.
Ҳа, бу ҳақиқатни Қуръон ва иймон шу қадар қатъий бир суратда исбот қилганки, бутунлай қалбсиз ва руҳсиз бўлмаса ва ёҳуд залолат қалбини бўғмаган бўлса, кўриб тургандек ишонмоқ керак. Чунки бу дунёни лутф ва эҳсонларининг ҳадсиз навлари билан бунчалар зийнатлаб, карамкорона ва шафқаткорона рубубиятини кўрсатган ва уруғлардек энг аҳамиятсиз кичик нарсаларни ҳам муҳофаза қилган бир Сонеъи Карийм ва Раҳийм ўз асарларининг ичида энг мукаммали ва энг сермазмун, энг аҳамиятли ва энг севимли асари бўлмиш инсонни, албатта ва шубҳасиз, суратан кўринганидек бундай марҳаматсиз, оқибатсиз тарзда йўқ қилиб юбормайди, маҳв этмайди, зое қилмайди. Балки бир деҳқоннинг тупроққа эккан уруғлари сингари, бошқа бир ҳаётда куртак очиш учун Холиқи Раҳийм ул суюкли санъат асарини бир раҳмат эшиги бўлмиш тупроқ остига вақтинча ташлайди.
{(Ҳошия) Бу ҳақиқат икки карра икки тўрт эканини билиш даражасида бошқа рисолаларда, хусусан Ўнинчи ва Йигирма Тўққизинчи Сўзларда исбот қилинган.}
Ушбу Қуръоний эслатмани олгандан сўнг, у қабристон менга Истамбулдан кўра яқинроқ бўлиб қолди. Хилват ва ёлғизлик мен учун суҳбат ва мулоқотдан кўра ёқимлироқ бўлди. Шунинг учун мен ўзимга бўғоз тарафидаги Сариерда бир хилватхона топдим. Ғавси Аъзам (Р.А.) "Футуҳ-ул Ғайб"и ила менга бир устоз ва табиб ва муршид бўлгани каби, Имоми Раббоний ҳам (Р.А.) "Мактубот"и билан мунис бир дўст, бир мушфиқ, бир муаллим ҳукмига ўтди. Ўша вақт кексая бошлаганимдан ва маданиятнинг лаззатларидан ўзимни тийганимдан ва ижтимоий ҳаётдан узилганимдан жуда ҳам мамнун бўлдим. Аллоҳга шукр қилдим.
Асоратдан қайтгач, Истамбулда қарағайли Чомлича тепалигида жойлашган бир кўшкда марҳум жияним Абдураҳмон билан бирга яшай бошладик. Бу ҳаётимни дунёвий жиҳатдан биз кабилар учун энг саодатли бир ҳаёт дейиш мумкин эди. Чунки асоратдан қутулган эдим, Дор-ул Ҳикматда илмий маслагимга муносиб бўлган энг олий бир тарзда илм нашр қилиш учун шароит бор эди. Менга қаратилган обрўй-этибор ва шараф ҳаддан зиёд эди. Мавқеимга кўра Истамбулнинг энг гўзал бир жойи бўлмиш Чомличада истиқомат этаётгандим. Ҳам ҳар нарсам мукаммал эди. Марҳум жияним Абдураҳмондек ғоят заковатли, фидокор, ҳам бир талаба, ҳам дастёр, ҳам котиб, ҳам маънавий авлодим мен билан бирга эди. Ўзимни дунёда энг масъуд деб юрган ўша вақт ойнага боқдим, соч-соқолимда оқ толаларни кўрдим.
Бирдан асоратда, Костромадаги масжидда рўй берган руҳий ҳолат яна уйғона бошлади. Унинг асари ўлароқ мен қалбан боғланган ва дунёвий саодатга мадор деб ўйлаган ҳолатларни, сабабларни тадқиқ қила бошладим. Қай бирини тадқиқ қилмайин, кўрдимки: чирикдир, боғланишга арзимайди, алдайди. Ўша пайтларда энг садоқатли деб юрган бир дўстимдан кутилмаган бир садоқатсизлик ва хаёлга келмайдиган бир бевафолик кўрдим. Дунё ҳаётидан ҳуркмоқ ҳолига тушдим. Қалбимга дедим: "Ажабо, мен бутунлай алданганманми? Кўраётирманки, аслида ачинадиган ҳолимизга жуда кўп инсонлар ҳавас билан қарайдилар. Бу инсонларнинг барчаси девона бўлганми? Йўқса, ҳозир мен девона бўлдиммики, бу дунёпараст инсонларни девонадек кўраётирман?"
Нима бўлганда ҳам... Мен кексалик берган шиддатли уйғониш туфайли энг аввал ўзим боғланган фоний нарсаларнинг фонийлигини кўрдим. Ўзимга ҳам боқдим, ниҳоятда ожиз кўрдим. У вақт бақо истаган ва боқий деб ўйлаб фонийларга мубтало бўлган руҳим бор қуввати билан дедики: "Модомики жисман фоний эканман, бу фонийлардан менга нима фойда? Модомики ожиз эканман, бу ожизлардан нима кутиш мумкин? Менинг дардимга чора топиш учун бир Боқийи Сармадий, бир Қодийри Азалий лозим",-дея излай бошладим.
Ўша вақт ҳар нарсадан аввал эскидан бери таҳсил қилган илмимга мурожаат қилиб, бир тасалли, бир нажот излай бошладим. Афсуски, ўша вақтгача фалсафа илмларини Ислом илмлари билан бирга зеҳнимга тўлдириб, у фалсафа илмларини жуда янглиш ўлароқ, такомиллик манбаи ва нурланиш сабаби деб ўйлагандим. Ҳолбуки, у фалсафий масалалар руҳимни жуда кирлатиб, маънавий тараққиётимга тўсиқ бўлганди. Бирдан Жаноби Ҳақнинг раҳмат ва карами ила Қуръони Ҳакимдаги муқаддас ҳикмат мададга келди. Кўп рисолаларда баён этилгани каби, у фалсафий масалаларнинг кирларини ювди, тозалади.
Жумладан, ҳикмат фанларидан келган руҳий зулмат туфайли руҳим коинотда бўғиларди. Нур излаб қайси тарафга қарамай, ул масалаларда нур тополмадим, нафас ололмадим. Токи Қуръони Ҳакимдан келган ва "Ла илаҳа илла Ҳу" жумласи ила дарс берган тавҳид ғоят порлоқ бир нур ўлароқ барча зулматларни тарқатиб юборди ва роҳатланиб нафас олдим. Бироқ нафс ва шайтон залолат аҳли ва фалсафа аҳлидан олган дарсларига таяниб, ақл ва қалбга ҳужум қилдилар. Бу ҳужумдаги нафс билан мунозара, лиллаҳил-ҳамд, қалбнинг зафари билан натижаланди. Кўп рисолаларда қисман у мунозаралар ёзилган. Улар билан кифояланиб, бу ерда қалбнинг фақат мингтадан битта зафарини кўрсатиш учун минглаб ҳужжатларидан баён этаман, токи ёшлигида ажнабий ҳикмат ва маданий фанлар номи остидаги қисман залолат, қисман беҳуда масалалари ила руҳини кирлатган, қалбини хаста қилган, нафсини шиширган бир қисм кексаларнинг руҳида поклик ўрнатсин. Тавҳид борасида шайтон ва нафснинг шарридан қутулсин. Шундайки:
Фалсафа илмлари номидан нафсим дедики: "Бу коинотдаги нарсаларнинг табиат билан бирга бу мавжудотларнинг яратилишида иштироклари бор. Ҳар нарса бир сабабга боғлиқ. Мевани дарахтдан, уруғларни тупроқдан истамоқ лозим. Энг арзимас, энг кичик нарсани ҳам Аллоҳдан истамоқ ва Аллоҳга ёлвормоқ нима дегани?"
Ўша вақт Қуръон нури ила тавҳид сири қуйидаги суратда очилди. Қалбим ул файласуфлашлан нафсимга деди:
Энг арзимас ва энг кичик нарса энг улкан нарсадек тўғридан-тўғри бутун бу коинот Холиқининг қудратидан келади ва хазинасидан чиқади. Бошқа суратда бўлолмайди. Сабаблар эса бир пардадир. Чунки энг аҳамиятсиз ва биз энг кичик деб ҳисоблаган махлуқлар баъзан санъат ва яратилиш жиҳатида энг каттасидан кўра каттароқ бўлади. Чивин товуқдан санъат жиҳатида ўтиб кетмаса-да, орқада ҳам қолмайди. Шундай экан, катта-ю кичикнинг фарқи йўқ. Ё барчаси моддий сабабларга тақсимлаб берилади ва ёҳуд бараварига ягона Зотга берилади. Биринчи қисм амри-маҳол бўлганидек, иккинчиси вожибдир, зарурийдир. Чунки биргина Зотга, яъни Қодийри Азалийга берилса;
модомики, барча мавжудотнинг интизоми ва ҳикматлари орқали мавжудлиги қатъий билинган илми ҳар нарсани қамраб олган экан;
ва модомики, илмида ҳар нарсанинг миқдори тайин қилинган экан;
ва модомики, кўриниб турганидек, ҳар вақт йўқдан ниҳоятда осонлик билан бениҳоят санъатли асарлар вужудга келаётган экан;
ва модомики, ул Қодийри Алиймнинг бир гугурт чаққан каби "Кун фаякун" амри ила нима бўлса ҳам ижод эта олишини ҳадсиз қувватли далиллар ила кўп рисолаларда баён этилганига ва хусусан "Йигирманчи Мактуб" ва "Йигирма Учинчи Ёғду"нинг охирида исботланганига биноан, ҳадсиз бир қудрати бор экан;
албатта кўриниб турганидек, вужудга келишда ажиб бир осонлик ва енгиллик ул илмнинг кенг қамровидан ва қудратнинг азаматидан келиб чиқади.
Масалан, кўзга кўринмас бир сиёҳ билан ёзилган бир китобга ўша ёзувни кўрсатадиган махсус бир дори суртилса, ул катта китоб бирдан ҳар бир кўзга ўзининг мавжудлигини кўрсатиб, ўзини ўқиттиради. Айнан шунингдек, ул Қодийри Азалийнинг умумни қамраган илмида ҳар нарсанинг махсус суратлари муайян миқдор ила тайин қилинади. Ул Қодийри Мутлақ "Кун фаякун" амри билан ул ҳадсиз қудрати ва нуфузли иродаси билан, мазкур ёзувга суртилган дори каби, ғоят енгиллик ва осонлик билан қудратининг бир жилваси бўлган қувватини ўша илмий моҳиятга суртади, ул нарса орқали ташқи вужуд беради. Кўзга кўрсатади, ҳикматининг нақшларини ўқиттиради.
Агар барча нарсалар бараварига ул Қодийри Азалийга ва Алийми Кулли Шайга берилмаса, у вақт чивиндек энг кичик бир нарсанинг вужудга келиши ул вужудни дунёдаги аксарият моддалардан махсус бир ўлчов ила тўпламоқ лозим бўлиши билан бирга, ўша кичкинагина чивиннинг вужудида ҳаракат қилаётган зарралар ўша чивиннинг яратилиш сирини ва санъатининг камолотини барча нозик сирларигача билганидан кейингина бўлиши мумкин. Чунки табиий сабаблар билан моддий сабаблар, шубҳасиз ва барча ақл эгаларининг иттифоқига кўра, йўқдан бор қилолмайди. Шундай экан, ҳар ҳолда, агар улар ижод қилса, албатта тўплайдилар. Модомики тўплар экан, қайси жонзот бўлмасин, ичида аксарият модда ва навлардан намуналар бўлиб, бамисоли коинотнинг бир хулосаси, бир данаги ҳукмида бўлгани учун, албатта, у ҳолда бир данакни бутун бошли бир дарахтдан, бир жонзотни бутун рўйи заминдан нозик бир элак ила элаб ва энг аниқ бир ўлчов ила ўлчаб тўпламоқ лозим бўлади. Ва модомики табиий сабаблар жоҳил, жонсиз экан, бир илми йўқки бир режа, бир мундарижа, бир модел, бир дастурни танласа, келган зарраларни унга кўра маънавий қолипга эритиб тўкса, токи тарқалиб кетмасин, интизомини бузмасин. Ҳолбуки, ҳар нарсанинг шакли, ҳайъати ҳадсиз тарзларда бўлиши мумкинлиги учун ҳадду ҳисоби йўқ ҳадсиз шакллар ва миқдорлар ичидан биргина шакл ва миқдорда, сел каби оқувчан унсурларнинг зарралари тарқалиб кетмай, мунтазам равишда, миқдорсиз, қолипсиз, бир-бири устида бир тўплам ҳолида сақланиб туриши ва жонзотга мунтазам равишда бир вужуд бериши қанчалик ақлдан узоқлиги кўринади. Албатта кимнинг қалби кўр бўлмаса кўради.
Ҳа, бу ҳақиқатга биноан
бу ояти азиманинг сирига кўра
{(Ҳошия) Яъни, "Аллоҳдан бошқа барча чақирган ва ибодат қилган нарсаларингиз тўплансалар, бир чивинни яратолмаслар".}
барча моддий сабаблар тўпланса, уларда ихтиёр ҳам бўлса, битта чивиннинг вужудини ва вужуднинг аъзоларини махсус мезон ёрдамида тўплай олмаслар. Тўпласалар ҳам, у вужуднинг муайян миқдорида қолдиролмаслар. Қолдирсалар ҳам, доимо янгиланиб турган ва ул вужудга кириб ишлаётган зарраларни мунтазам равишда ишлаттиролмаслар. Шундай экан, аниқки, сабаблар бу нарсаларга соҳиб чиқолмаслар. Демак, ҳақиқий соҳиблари бошқа.
Ҳа, шундай бир Ҳақиқий соҳиблари борки, مَا خَلْقُكُمْ وَلَا بَعْثُكُمْ اِلَّا كَنَفْسٍ وَاحِدَةٍ оятининг сирига кўра, бутун ер юзидаги жонзотларни бир чивинни тирилтиргандек осонлик билан тирилтиради. Бир баҳорни бир гулни яратгандек осон яратади. Чунки бирма-бир тўплашга муҳтож эмас. "Кун фаякун" амрига молик бўлганидан; ва ҳар баҳорда ҳадсиз баҳорни мавжудотларнинг унсур моддаларидан ташқари ҳадсиз сифатлари ва ҳолатлари ва шаклларини йўқдан бор қилганидан; ва илмида ҳар нарсанинг режаси, модели, мундарижаси ва дастури тайин қилиб қўйилганидан; ва барча зарралар унинг илм ва қудрати доирасида ҳаракат қилганидан, ҳар нарсани гугурт чаққандек осонлик билан ижод қилади ва бу иш жараёнида ҳеч бир нарса заррача ҳаракатидан адашиб кетмайди. Сайёралар Унинг итоатли лашкари бўлганидек, зарралар ҳам интизомли лашкар ҳукмига ўтади. Модомики, ул Азалий Қудратга суяниб ҳаракат қилар эканлар ва ул Азалий Илмнинг дастури ила ишлар эканлар, демак ул асарлар ул қудратга кўра вужудга келади. Йўқса кичик, аҳамиятсиз моҳиятларига назарни қаратиш билан ул асарлар кичрайиб кетмайди. Ул қудратга боғланиш туфайли бир пашша Намрудни ҳаром ўлдиради. Чумоли Фиръавннинг саройини хароб қилади. Заррадек кичик бир арча уруғи тоғдек улкан бир қарағай дарахтининг юкини елкасида кўтариб туради. Бу ҳақиқатни кўп рисолаларда исбот этганимиз каби, бамисоли бир аскар аскарлик имтиёзи билан подшоҳга боғлиқлиги нуқтасида, ўз қувватидан юз минг баробар кўпроқ, бир шоҳни асир қилишдек ишларга сазовор бўлади. Худди шунингдек, ҳар нарса ул Қудрати Азалияга боғланиш билан табиий сабаблардан юз минг баробар устун бўлган санъат мўъжизаларига сазовор бўла олади.
Ал-ҳосил: Ҳар нарсанинг ниҳоятда ҳам санъатли, ҳам осонлик ила яратилган вужуди кўрсатадики, ҳар нарсани қамраб олган бир илм соҳиби бўлмиш бир Қодийри Азалийнинг асаридир. Йўқса, юз минг амри-маҳоллар ичра вужудга келиш у ёқда турсин, балки имкон доирасидан чиқиб, имконсизлик доирасига киради ва мумкин суратидан чиқиб, мумкин бўлмаган моҳиятга киради ва ҳеч бир нарса вужудга келмайди, балки вужудга келиши ҳам амри-маҳол бўлади. Ушбу ғоят нозик ва ғоят қувватли ва ғоят чуқур ва ғоят ошкор бир ҳужжат ила шайтоннинг вақтинчалик бир шогирди ва залолат аҳли ва фалсафа аҳлининг бир вакили бўлган нафсимнинг овози ўчди. Ва лиллаҳилҳамд, тўлиқ иймонга келди. Ва дедики:
Ҳа, менга шундай бир Холиқ ва Раб лозимки, қалбимнинг энг кичик хотирини ва энг хуфёна ниёзимни била оладиган;
ва руҳимнинг энг яширин эҳтиёжини қондиргани каби, менга абадий саодатни бермоқ учун улкан дунёни охиратга айлантира оладиган ва бу дунёни олиб ташлаб, ўрнига охиратни қура оладиган;
ҳам чивинни яратгани каби, осмонларни ҳам ижод қила оладиган;
ҳам қуёшни самонинг юзига бир кўз ўлароқ ўрнатиб қўйгани каби, бир заррани ҳам кўз қорачиғимда ерлаштира оладиган бир қудратга эга бўлсин.
Йўқса, чивинни яратолмаган қалбим хотирини билолмас, руҳимнинг ниёзини эшитолмас. Осмонларни яратмаган менга абадий саодатни беролмас. Шундай экан, менинг Раббим Удирки, ҳам қалбим хотирини ислоҳ этар, ҳам ҳаво оламини булутлар ила бир соат ичида тўлдириб бўшатгани каби, дунёни охиратга алмаштириб, Жаннатни қуриб эшигини менга очади ва "марҳамат, кир" дейди.
Хуллас, эй нафсим каби бадбахтлик натижасида бир қисм умрини нурсиз фалсафа ва ажнабий фанларга сарф этган кекса дўстларим! Қуръоннинг тилидаги қайта-қайта "Ла илаҳа илла Ҳу" муқаддас фармонидан бу иймон рукни нақадар қувватли ва нақадар ҳақиқатли ва ҳеч бир жиҳатда тебранмас ва задаланмас ва ўзгармас ва муқаддас бўлгани учун қандай қилиб бутун маънавий зулматларни тарқатишини ва маънавий яраларни даволашини англангиз.
Истанбулда Дорулҳикматда бўлгани замон Сунуҳот Рисоласида ёзган ғоят ажиб бир руҳоний воқеа:
1335 санаси сенябрда, замон ҳодисалари берган умидсизлик ила шиддат ила истиробли эдим. Шу қалин зулмат ичида бир нур қидираётган эдим. Маънан туш бўлган яқазода тополмадим. Ҳақиқатдан яқазо бўлган содиқ тушда бир зиё кўрдим. Тафсилотни тарк ила, менга айттирилган нуқталарни қайд этаман. Шундайки:
Бир Жума кечасида, уйқу ила мисол оламига кирдим. Бири келди, деди:
-Муқаддароти Ислом учун ташкил этилган муҳташам бир мажлис сени истамоқда.
Бордим...Кўрдимки: Мунаввар, ўхшашини дунёда кўрмаганим, Салафи Солиҳийндан ва асрларнинг элчиларидан ҳар асрнинг элчилари ичида бўлган бир мажлис кўрдим. Уялиб эшикда турдим. Улардан бир зот дедики:
-Эй фалокат, ҳалокат асрининг одами! Сенинг ҳам фикринг бор, фикрингни баён эт.
Оёқда туриб дедим:
-Сўранг, жавоб берайин.
Бири деди:
-Бу мағлубиятнинг натижаси нима бўлажак? Ғолибиятда нима бўларди?...
Дедим:
-Мусибат шарри маҳз бўлмагани учун, баъзан саодатда фалокат бўлгани каби, фалокатдан ҳам саодат чиқар. Эскидан бери иълои Калиматуллоҳ ва бақо-и истиқлолияти Ислом учун фарзи кифоя-и жиҳодни бажариш ила ўзини яквужуд бўлган Ислом Оламига фидога вазифадор ва халифаликка байроқдор кўрган бу давлати Исломиянинг фалокати Ислом Оламининг истиқболдаги саодати ила ўрнини тўлдиради. Зеро шу мусибат моя-и ҳаётимиз ва оби ҳаётимиз бўлган ухуввати Исломиянинг инкишоф ва иҳтизозини ҳориқулода тезлаштирди. Биз оғриқ сезар экан, Ислом Олами йиғламоқда. Оврупа зиёда оғритса, бақиражакдир. Шоят ўлсак, йигирмата бўлиб ўлажамиз, уч юзта бўлиб тириламиз. Ҳориқолар асридамиз. Икки-уч сана ўлимдан сўнгра майдонда тирилганлар бор. Биз мағлубият ила бир саодати ажила-и ( عَاجِلَهء ) муваққата йўқотдик, фақат бир саодати ажила-и ( آجِلَهءِ ) мустамирра бизни кутмоқда. Жуда жузъий ва ўзгарувчан ва маҳдуд бўлган ҳолни кенг истиқбол ила алмаштирган қозонар.
Бирдан мажлис тарафидан дейилди:
-Изоҳ эт!
Дедим:
-Давлатлар, миллатлар уруши башар табақалари урушларига ўрнини бўшатади. Зеро башар асир бўлмоқ истамагани каби, ёлланма ишчи бўлмоқ ҳам истамас. Ғолиб бўлсак эдик, ҳасмимиз, душманимиз қўлидаги мустабидона жараёнга, балки янада шиддатлича тушар эдик. Ҳолбуки у жараён ҳам золимона, ҳам Ислом Олами табиатига зид, ҳам иймон аҳлининг мутлақ аксариятининг манфаатига мухолиф, ҳам умри қисқа, парчаланишга номзоддир. Агар унга ёпишса эдик, Ислом Оламини тўфон, табиатига мухолиф бир йўлга суражак эдик. Шу бузуқ маданиятки, биз ундан ёлғиз зарар кўрдик. Ва шариат назарида мардуд ва ёмонликлари яхшиликларига ғалаба этганидан, башар фойдаси фатвоси ила ҳукми бекор қилинган ва башар уйғониши ила инқироз маҳкуми, сафиҳ, қайсар, ғаддор, маънан ваҳший бир маданиятнинг ҳимоясини Осиёда қилар эдик.
Мажлисдан бири деди:
-Нима учун шариат шу маданиятни {(*)Бизнинг муродимиз маданиятнинг маҳосини ва башарга манфаати бўлган яхшиликларидир! Бўлмаса, маданиятнинг гуноҳлари, ёмонликлари эмаски, аҳмоқлар у ёмонликларни, у сафоҳатларни маҳосин деб ўйлаб тақлид этиб молимизни хароб этдилар. Маданиятнинг гуноҳлари яхшиликларига ғалаба этиб саййиоти ҳасанотларидан устун келмоқ ила башар икки жаҳон уруши ила икки даҳшатли таъзирни еб у гуноҳкор маданиятни остин-устун этиб шундай бир қусдики, ер юзини қон ила булғатди. Иншааллоҳ, истиқболдаги Исломиятнинг қуввати ила маданиятнинг маҳосини ғалаба этажак, замин юзини чиркинликлардан тозалаяжак, умумий сулҳни ҳам таъмин этажак.} рад этади?
Дедим:
-Чунки беш манфий асос устида қурилгандир. Таянч нуқтаси қувватдир. У эса, шаъни тажовуздир... Қасд қилган ғояси манфаатдир. У эса, шаъни тазоҳумдир... Ҳаётда дастури курашдир. У эса, шаъни танозудир... Жамоатлар мобайнидаги робитаси бошқасини ютмоқ ила озуқланган ирқчилик ва манфий миллатчиликдир. У эса, шаъни бундай мудҳиш тасодумдир. Жозибадор хизмати ҳаво ва ҳавасни жасоратлантирмоқ ва орзуларини қондирмоқ ва матлубларини осонлаштирмоқдир. У ҳаво эса, шаъни инсониятни малаклик даражасидан итлик даракасига туширмоқдир. Инсоннинг маънавий жиҳатдан йўқ бўлишига сабаб бўлмоқдир. Бу маданийлардан кўпи, агар ичи ташқарига ўгирилса, бўри, айиқ, илон, чўчқа, маймун пўсти кўрилажак каби хаёлга келар. Хуллас, шунинг учун бу ҳозирги маданият башарнинг юздан саксонини машаққатга, шақоватга отган, ўнини хаёлий саодатга чиқарган, бошқа ўнини ҳам икковининг ўртасида қолдирган. Саодат удирки, куллга ё аксарга саодат бўлсин. Бу эса энг камнинг камидирки, нави башарга раҳмат бўлган Қуръон, фақат умумнинг, лоақал аксариятнинг саодатини ўз ичига олган бир маданиятни қабул этар. Ҳам эркин ҳавонинг таҳаккуми ила, зарурий бўлмаган эҳтиёжларни зарурий эҳтиёжлар ҳукмига ўтказганлар. Бадавиятда бир одам тўрт нарсага муҳтож экан, маданият юз нарсага муҳтож ва фақир этгандир. Саъй масрафга кифоя келмаганидан, ҳийлага, ҳаромга чорламоқ ила ахлоқнинг асосини шу нуқтадан бузгандир. Жамоатга, навга берган сарват, ҳашаматга бадал, фардий, шахсий фақир, ахлоқсиз этгандир.
Илк даврларнинг бутун ваҳшатини бу маданият бир мартада қусди!
Ислом Оламининг шу маданиятга қарши юз ўгириши ва совуқ муомала қилиши ва қабулда қийналиши диққат қилинадиган жойдир. Зеро истиғно ва истиқлолият хоссаси ила мумтоз бўлган шариатдаги Илоҳий ҳидоят Рим фалсафасининг даҳоси ила сингдирилмас, бирлашмас, ютилмас, тобе бўлмас... Бир аслдан экизак бўлиб майдонга келган Эски Рим ва Юнон икки даҳолари, сув ва ёғ каби асрларнинг ўтиши ва маданият ва Насронийликнинг бирлаштириб қўшишга урингани ҳолда, яна истиқлолларини муҳофаза, худди таносуҳ ила у икки руҳ ҳозир ҳам бошқа шаклларда яшамоқдалар. Улар экизак ва бирлаштириш сабаблари бор экан бирлашмаса, шариатнинг руҳи бўлган нури ҳидоят у қоронғи, чиркин маданиятнинг асоси бўлган Рим даҳоси ила ҳеч бир вақт бирлашмас, ютилмас...
Дедилар:
-Шариати Ғаррадаги маданият қандайдир?
Дедим:
-Шариати Аҳмадия (С.А.В.) ичига олган ва амр этган маданият эса, ҳозирги маданиятнинг йўқ бўлишидан инкишоф этажакдир. Унинг манфий асослари ўрнига мусбат асослар жорий қилар. Хуллас, таянч нуқтаси қувватга бадал ҳақдирки, шаъни адолат ва тавозундир. Ғояда манфаат ўрнига фазилатдирки, шаъни муҳаббат ва тажозубдир. Бирлик жиҳати ҳам ирқчилик ва миллатчилик ўрнига диний, ватаний, синфий робитадирки, шаъни самимий ухувват ва сулҳ ва хорижнинг тажовузига қарши ёлғиз тадофуъдир. Ҳаётда кураш дастури ўрнига таовун дастуридирки, шаъни иттиҳод ва тасонуддир. Ҳаво ўрнига ҳидоятдирки, шаъни инсониятан тараққий ва руҳан мукаммаллашмоқдир. Ҳавони тахдид этар, нафснинг суфлий ҳавасларининг осонлаштиришига бадал, руҳнинг юксак туйғуларини қондирар. Демак биз мағлубият ила иккинчи жараёнга тоқилдикки, мазлумларнинг ва кўпчиликнинг жараёнидир. Бошқаларида юздан саксони фақир ва мазлум бўлса, Исломда тўқсон, балки тўқсон бешдир. Ислом Олами шу иккинчи жараёнга қарши лоқайд ёки муориз қолмоқ ила ҳам ишончсиз, ҳам бутун меҳнатини зиён, ҳам унинг истилоси ила истиҳолага маъруз қолишдан кўра ақилона ҳаракат қилиб уни Исломий бир тарзга ўгириб ўзига ходим қилмоқдир. Зеро душманнинг душмани душман қолгунча дўстдир. Қандайки душманнинг дўсти дўст қолгунча душмандир. Шу икки жараён бир-бирига зид, ғоялари зид, манфаатлари зид бўлганидан, биринчиси деса: "Ўл", бошқаси дейди: "Тирил!" Бирининг манфаати зарар, ихтилоф, таданний, заифлик, ухлашимизни истилзом этгани каби, бошқасининг манфаати ҳам қувватимизни, иттиҳодимизни биззарура тақозо этар.
Шарқ хусумати Ислом инкишофини бўғаётган эди. Зоил бўлди ва бўлиши керак... Ғарб хусумати Исломнинг иттиҳодига, ухувватнинг инкишофига энг таъсирли сабабдир, боқий қолиши керак...
Бирдан у мажлисдан тасдиқ аломатлари тазоҳур этди. Дедилар:
-Ҳа, умидвор бўлингиз.. шу истиқбол инқилоби ичида энг юксак гур садо Исломнинг садоси бўлажакдир!.
Такрор бири сўради:
-Мусибат жиноятнинг натижаси, мукофотнинг муқаддимасидир. Қайси ишингиз ила қадарга фатво бердингизки, шу мусибат ила ҳукм этди. Оммавий мусибат аксариятнинг хатосидан келиб чиқади. Ҳозирда мукофотингиз недир?
Дедим:
-Муқаддимаси уч муҳим Ислом рукнларидаги бепарволигимиздир: Намоз, Рўза, Закот. Зеро, йигирма тўрт соатдан ёлғиз бир соатни беш намоз учун Холиқ Таоло биздан истади. Танбаллик этдик. Беш сана йигирма тўрт соат таълим, машаққат, ҳаракатлантирииш ила бир нави намоз қилдирди. Ҳам йилда ёлғиз бир ой рўза учун нафсимиздан истади. Нафсимизга ачиндик. Каффоратан беш сана рўза туттирди. Ўндан, қирқдан ёлғиз бирни, эҳсон этган молидан закот истади. Очкўзлик қилдик, зулм этдик. У ҳам биздан йиғилган закотни олди.
Ҳозирги мукофотимиз эса: фосиқ, гуноҳкор бир миллатдан бешдан бири бўлган тўрт миллионни валийлик даражасига чиқарди. Ғозийлик, шаҳидлик берди. Умумий хатодан келиб чиққан умумий мусибат мозий гуноҳини тозалади.
Яна бири деди:
-Бир амир хато ила фалокатга отган бўлса?
Дедим:
-Мусибатзада мукофот истар. Ё хатоли амирдан ҳасаноти берилажакдир, у эса ҳеч ҳукмида, ёки ғайб хазинаси берилажакдир. Ғайб хазинасида бундай ишлардаги мукофоти эса шаҳидлик ва ғозийлик даражасидир.
Боқдим, мажлис истеҳсон этди. Ҳаяжонимдан уйғондим. Терлаган, қўлларим кўксимда ётоқда ўтирган ўзимни топдим. У кеча шундай ўтди.
Бадиуззамон ёнида бошқа китоблар йўқ эди.
-Нима учун бошқа китобларга қарамайсан? дейилганида, айтар эдиларки:
-Ҳар нарсадан зеҳнимни узмоқ ила Қуръондан фаҳм этаман.
Асарлардан нақл этса ҳам, баъзи муҳим топган масалаларни ўзгартирмасдан оларди.
-Нима учун айнан бундай такрор этмоқдасан? дея сўралганида:
-Ҳақиқат зериктирмас, либосни алмаштирмоқ истамайман, деб жавоб берар эди.
Юқорида бир оз зикр этилгандики, Бадиуззамон Ҳақоиқи Қуръонияга
{(Ҳошия) Устоз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратларининг Истанбулда ва бир қисмини сўнгра Анқарада чоп ила нашр этган у замонки асарлари қирқ сана сўнгра "Арабий Маснавийи Нурия" исми ила бир орада бир мажмуа ҳолида нашр этилди. Хуллас, бу Маснавийи Нуриянинг муқаддимасида бу асарлар ҳақида дейди:
"Қирқ-эллик сана аввал эски Саид зиёда ақлий ва фалсафий илмларда ҳаракат этгани учун ҳақиқатул ҳақоиққа қарши тариқат аҳли ва ҳақиқат аҳли каби бир маслак қидирди. Аксар тариқат аҳли каби, ёлғиз қалбан ҳаракатга қаноат этолмади. Чунки ақли, фикри ҳикмати фалсафа ила бир даража ярали эди, даволаш лозимди. Сўнгра ҳам қалбан, ҳам ақлан ҳақиқатга кетган баъзи буюк ҳақиқат аҳлининг орқасида кетмоқ истади. Боқди, уларнинг ҳар бирининг бошқа, жозибадор бир хусусияти бор. Қайсисининг орқасидан кетай деб ҳайратда қолди. Имоми Раббоний ҳам унга ғайбий бир тарзда "Тавҳиди қибла эт" деган. Яъни: "Ёлғиз бир Устознинг орқасидан кет". У жуда ярали Эски Саиднинг қалбига келдики: Ҳақиқий устоз Қуръондир, тавҳиди қибла бу устоз ила бўлар, дея ёлғиз у муқаддас устознинг иршоди ила ҳам қалби, ҳам руҳи ғоят ғариб бир тарзда сулукни бошладилар. Нафси аммораси ҳам шак ва шубҳалари ила уни маънавий ва илмий мужоҳадага мажбур этди. Кўзи ёпиқ бўлиб эмас, балки Имом Ғаззолий, Мавлоно Жалолиддин ва Имоми Раббоний каби қалб, руҳ ва ақл кўзлари очиқ бўлиб, истиғрок аҳлининг ақл кўзини ёпган ерларда, у мақомларда кўзи очиқ бўлиб кезган. Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, Қуръоннинг дарси ила, иршоди ила ҳақиқатга бир йўл топган. Ҳатто,
ҳақиқатига мазҳар бўлганини Янги Саиднинг Рисола-и Нури ила кўрсатган. Мавлоно Жалолиддин, Имоми Раббоний ва Имом Ғаззолий каби ақл ва қалб иттифоғи ила кетгани учун, ҳар нарсадан аввал қалб ва руҳнинг яраларини даволаш ва нафсининг шубҳалардан қутулишини таъминга уриниб, Фалиллаҳилҳамд Эски Саид Янги Саидга инқилоб этган. Асли Форсий, сўнгра Туркча бўлган Маснавийи Шариф каби у ҳам Арабча бир нави маснавий ҳукмида "Қатра", "Ҳубоб", "Ҳабба", "Зуҳра", "Зарра", "Шамма", "Шуъла", "Ёғдулар", "Қатралар", "Ласияммалар" ва бошқа дарслари ва Туркча ҳам "Нуқта" ва "Лемеат" ни ғоят қисқа бир суратда ёзган, фурсат топиш билан ҳам чоп этган. Ярим асрга яқин у маслаги Рисола-и Нур суратида, фақат доҳилий нафс ва шайтон ила мужодалага бадал, хорижда, муҳтож ҳайрон қолганларга ва залолатда кетган фалсафа аҳлига қарши Рисола-и Нур кенг ва куллий маснавийлар ҳукмига ўтди.
У кўчатзор маснавий туруқи ҳафия каби анфусий ва доҳилий жиҳатида ҳаракат қилган, қалб ва руҳ ичида йўл очишга муваффақ бўлган. Боғчаси бўлган Рисола-и Нур ҳам анфусий, ҳам аксар жиҳатида туруқи жаҳрия каби офоқий ва хориж доирага боқиб, маърифатуллоҳга кенг ва ҳар ерда йўл очган. Худди, Мусо Алайҳиссаломнинг Ҳассоси каби қаерга урган бўлса, сув чиқарган.
Ҳам Рисола-и Нур ҳукамо ва уламонинг маслагида кетмасдан, Қуръоннинг бир иъжози маънавийси ила ҳар нарсада бир маърифат деразаси очган, бир саналик ишни бир соатда қилиш каби, Қуръонга махсус бир сирни тушунтирганки, бу даҳшатли замонда ҳадсиз қайсарларнинг ҳужумларига қарши мағлуб бўлмасдан ғалаба қилган..."}
оид ўн икки таълифотини чоп эттирганди. Бу асарлардан уч-тўрти Туркча бўлиб, қолганлари Арабийдирлар. Бу замонга қадар ҳеч бир китобда ўхшаши топилмаган бир баён ва ифода тарзи ила ҳақиқатларни исбот этадилар.
Дорулҳикматда бўлган замонларда ўтказган бир руҳий инқилобни кейинроқ нашр этган бир асарида шундай баён этади:
"Эски Саиднинг ғофил бошига мудҳиш таъзирлар тушди, "Ал-Мавту Ҳаққун" ҳукмини ўйлади, ўзини ботқоқлик балчиғида кўрди, мадад истади, бир йўл қидирди, бир халоскор қидирди. Кўрдики йўллар мухталиф, иккиланиб қолди. Ғавси Аъзам бўлган Шайхи Гейлонийнинг (Р.А.) "Футуҳ-ул Ғайб" номли китоби ила тафаъул этди, тафаъулда шу чиқди:
Ажибдирки, у вақт мен Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзоси эдим. Гўё мусулмонларнинг яраларини даволашга уринган бир ҳаким эдим. Ҳолбуки энг зиёда хаста мен эдим. Хаста аввало ўзига қараши керак, сўнгра хасталарга қарай олар.
Хуллас, Ҳазрати Шайх менга дерки: "Сен ўзинг хастасан, ўзингга бир табиб қидир!" Мен дедим: "Сен табимим бўл!" Туттим, ўзимни унга мухотоб деб билиб у китобни менга хитоб этмоқда каби ўқидим. Фақат китоби жуда шиддатли эди, ғуруримни даҳшатли синдирар эди, нафсимда шиддатли жарроҳлик амалиёти қилди, таяна олмадим, ярмига қадар ўзимни унга мухотоб қилиб ўқидим, битиришга сабрим қолмади. У китобни жовонга қўйдим. Фақат сўнгра шифокорона амалиётдан келган дардлар кетди, лаззат келди. У биринчи устозимнинг китобини тўлиқ ўқидим ва жуда кўп истифода этдим. Ва унинг вирдини ва муножотини тингладим, жуда кўп файзландим. Сўнгра Имоми Раббонийнинг "Мактубот" китобини кўрдим, қўлимга олдим, холис бир тафаъул қилиб очдим. Ажойибдирки, бутун Мактуботида ёлғиз икки ерда "Бадиуззамон" лафзи бор.
У икки мактуб менга бирдан очилди. Падаримнинг исми Мирзо бўлганидан, у мактубларнинг бошида "Мирзо Бадиуззамонга мактуб" дея ёзилган бўлиб кўрдим. Фасубҳаналлоҳ! дедим, бу менга хитоб этмоқда. У замон Эски Саиднинг бир лақаби Бадиуззамон эди. Ҳолбуки Ҳижратнинг уч юз санасида Бадиуззамони Ҳамадонийдан бошқа у лақаб ила машҳур бўлган зотларни билмас эдим. Демак, Имомнинг замонида ҳам шундай бир одам бор эдики, унга у икки мактубни ёзган. У зотнинг ҳоли менинг ҳолимга ўхшар эканки, у икки мактубни ўз дардимга даво топдим. Ёлғиз Имом у мактубларида тавсия этгани каби кўп мактубларида тиришиб шуни тавсия этади. "Тавҳиди қибла эт" яъни: "Бирини устоз тут, орқасидан кет, бошқаси ила машғул бўлма". Шу энг муҳим тавсияси менинг истеъдодимга ва руҳий аҳволимга мувофиқ келмади. Нақадар ўйладим.. бунинг орқасидан-ми, бўлмаса бошқасинингорқасидан-ми кетайин? Ҳайратда қолдим. Ҳар бирида бошқа-бошқа жозибадор хусусиятлар бор. Бири ила қаноат этолмайман. У ҳайратда экан, Жаноби Ҳақнинг раҳмати ила қалбимга келдики: Бу мухталиф тариқларнинг боши ва шу жадвалларнинг манбаи ва шу сайёраларнинг қуёши Қуръони Ҳакимдир, ҳақиқий тавҳиди қибла бунда бўлар. Ундай бўлса энг аъло муршид ҳам ва энг муқаддас устоз ҳам удир, унга ёпишдим..."
{(Ҳошия) Ёзувнинг охирида дейди: "Ноқис ва паришон истеъдодим, албатта лойиғи ила у ҳақиқий муршиднинг оби ҳаёт ҳукмидаги файзини эмиб ололмайди. Фақат, қалб аҳли ва каромат соҳибининг даражаларига кўра у файзни, у оби ҳаётни яна унинг файзи ила кўрсата оламиз. Демак, Қуръондан келган у Сўзлар ва у Нурлар ёлғиз ақлий, илмий масалалар эмас. Балки қалбий, руҳий, ҳолий иймоний масаладир ва жуда юксак ва қийматдор маорифи Илоҳия ҳукмидадирлар".}
"Жаҳон уруши" да мағлубиятимиз сабабли ортиқ ранжиган бўлганингизни кўрмоқдамиз деганларга жавобан:
-Мен ўз аламларимга чидадим, фақат мусулмонларнинг аламларидан келган изтироблар мени эзди. Ислом Оламига урилган зарбаларнинг энг аввал қалбимга урилганини ҳис этаётган эдим. Шунинг учун бу қадар эзилдим. Фақат бир ишиқ кўрмоқдаманки, у аламларимни унуттиражак иншааллоҳ, деб табассум айларди.
Истанбулда энг катта ва энг аҳамиятли ва таъсирли ватаний ва миллий хизматидан бириси ҳам "Хутувоти Ситта" отли асари ила ғаддор золимларнинг юзларига тукуриб, диннинг иззатини ва Ислом шарафини муҳофаза этишидир. Истанбулнинг бегоналар тарафидан ишғоли вақтларида Инглиз Англикан Черковининг Машиҳати Исломиядан сўраган олти саволига олти тукурук маъносида берган маъқул ва қаттиқ жавоблари унинг жасорат ва камолот ва шижоат даражасини феълан кўрсатмоқдадир. "Хутувоти Ситта" ни нашр этган замон Чаноққалада уруш бўлаётган эди. Истанбулнинг ишғолидан сўнг Инглиз Бош Қўмондонига бу асар кўрсатилар ва Бадиуззамоннинг бутун қуввати ила қарши бўлгани ўзига хабар берилар. У жаббор қўмондон иъдом қарори ила вужудини ўртадан йўқотмоқ истаган бўлса ҳам, фақат ўзига, Бадиуззамон иъдом қилинса, бутун Шарқий Анадолу Инглизга абадиян адоват этиши ва қабилалар ҳар нима баҳосига бўлса бўлсин, исён этишлари айтилгандан сўнг бир нарса қилолмас.
Истанбулда Инглизлар дасисалари ила шайхулисломни ва бошқа баъзи олимларни ўзлари томон ўгиришга уринишларига муқобил Бадиуззамон "Хутувоти Ситта" номли асарни ва Истанбулдаги фаолияти ила Инглизнинг Ислом Олами ва Туркларга қарши мустамлакачилик сиёсатини ва ҳийлаларини, тарихий душманлигини атрофга нашр этиб, Анадолудаги Миллий Қутулиш Ҳаракатини дастаклаган, бу хусусда энг катта омиллардан бириси бўлганди.
Бу хизматига доир ўз ифодасидан бир парча:
"Бир замон Инглиз Давлати Истанбул Бўғозининг замбаракларини йўқ қилиб ва Истанбулни истило этган ҳангомда, у давлатнинг энг катта диний доираси бўлган Англикан Черковининг Бош Попи тарафидан Машиҳати Исломиядан диний олти савол сўралди. Мен ҳам у замон Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзоси эдим. Менга дедилар: "Бир жавоб бер. Улар олти саволларига олти юз калима ила жавоб истамоқдалар". Мен дедим: "Олти юз калима ила эмас, олти калима ила эмас, ҳатто бир калима ила эмас, балки бир тукурук ила жавоб бераман. Чунки у давлат, мана кўрмоқдасиз оёғини бўғзимизга босган дақиқада, унинг попи мағрурона устимизда савол сўрашига қарши юзига тукурмоқ лозим келади... Тукуринг у золимларнинг у марҳаматсиз юзига!.. дегандим".
Истанбулдаги бу жуда аҳамиятли ва муваффақиятли хизматидан, Турк Миллатига жуда зиёда манфаатлар вужудга келганини кўрган Анқара Ҳукумати Бадиуззамоннинг қиймат ва аҳамиятини тақдир этиб, Анқарага даъват этарлар. М. Камол Пошшо калит сўз ила даъват этган бўлса ҳам, жавобан:
-Мен таҳликали ерда мужоҳада этмоқ истайман. Ҳандақ орқасида мужоҳада қилмоқ табимга ўтирмайди. Анадолудан зиёда бу ерни янада таҳликали кўрмоқдаман, дегандир.
Уч марта калит сўз ила даъват этилади. Эски Ван ҳокими дўсти Депутат Таҳсин Бей воситаси ила даъват этилгани учун, ниҳоят қарор берар ва Анқарага келар. Анқарада олқишлар ила қаршиланар. Фақат умид этган муҳитни тополмас. Ўзи Ҳожи Байрам атрофида истиқомат этар. Депутатлар Кенгашида динга қарши кўрган лоқайдлик ва ғарблашишмоқ баҳонаси остида Турк Миллатининг муқаддас тарихий ифтихорлари бўлган Исломийлик Аломатларидан бир совуқлик кўргани учун, депутатларнинг ибодатга, айниқса намозга бардавом бўлишларининг лузум ва аҳамиятига доир бир баённома нашр этар ва депутатларга тарқатар. Козим Қорабекир Пошшо ҳам М. Камолга ўқир. У баённома шудир:
"Эй мужоҳидини Ислом ва эй аҳли ҳолу ақд!..
Бу фақирнинг бир масалада ўн сўзини, бир нечта насиҳатини тинглашингизни илтимос қиламан.
1- Шу ғалабадаги ҳориқулода неъмати Илоҳия бир шукр истарки, давом этсин, зиёда бўлсин. Бўлмаса, неъмат бундай шукр кўрмаса, кетар. Модомики Қуръонни, Аллоҳнинг тавфиқи ила душманнинг ҳужумидан қутқардингиз. Қуръоннинг энг яққол ва энг қатъий амри бўлган "салот" каби фарзларни адо этишингиз лозимдир. Токи унинг файзи бундай ҳориқо суратда устингизда сурилсин ва давом этсин.
2- Ислом Оламини масрур этдингиз. Муҳаббат ва эътиборини қозондингиз, лекин у эътибор ва муҳаббатнинг давом этиши Исломийлик аломатларга боғланиш ила бўлар. Зеро мусулмонлар Исломият ҳисоби ила сизни севарлар.
3- Бу оламда авлиёуллоҳ ҳукмида бўлган ғозий ва шаҳидларга қўмондонлик этдингиз!.. Қуръоннинг қатъий амрларига эргашмоқ ила бошқа оламда ҳам у нуроний гуруҳга рафиқ бўлишга уринмоқ олий ҳимматлиларнинг шаънидир. Бўлмаса бу ерда қўмондон экан, у ерда бир аскардан нур исташга мажбур бўлажаксиз. Бу қийматсиз дунё шон ва шарафи ила шундай бир мато эмаски, ақли бошидаги инсонларни тўйдирсин, қондирсин ва асл ғоя бўлсин.
4- Бу Ислом миллатининг жамоатлари, ҳар нақадар бир жамоат намозсиз қолса, ҳатто фосиқ ҳам бўлса, яна бошларидагини диндор кўрмоқ истар. Ҳатто умум Курдистонда, умум маъмурларга доир энг аввал сўрайдиган савол бу экан:
-Ажабо, намоз ўқийдиларми? дерлар, намоз ўқиса мутлақ ишонарлар. Ўқимаса, нақадар муқтадир бўлса назарларида муттаҳамдир.
Бир замон Байтушшабоб қабилаларида исён бор эди. Мен бордим, сўрадим:
-Сабаб недир?
Дедиларки:
-Раисларимиз намоз қилмаётган эди, ундай динсизларга қандай итоат этамиз? Ҳолбуки бу сўзни айтганлар ҳам намозсиз, ҳамда қароқчи эдилар.
5- Анбиёларнинг аксари Шарқда ва файласуфларнинг кўпи Ғарбда келиши Қадари Азалийнинг бир рамзидирки, Шарқни оёққа кўтарадиган дин ва қалбдир. Ақл ва фалсафа эмасдир. Модомики Шарқни уйғотдингиз, фитратига мувофиқ бир жараён берингиз. Бўлмаса саъйингиз ё натижасиз бўлар ёки сатҳий қолар.
6- Душманингиз ва Исломият душмани Инглиз диндаги эътиборсизлигидан ҳаддан ортиқ истифода этдилар ва этмоқдалар. Ҳатто дея оламанки, Юнон қадар Исломга зарар берган динда бепарволигингиздан истифода этган инсонлардир. Исломиятнинг фойдаси ва миллат саломати номига бу бепарволикни амалларга ўзгартиришингиз керакдир. Кўрилмоқдаки, иттиҳодчиларнинг шу қадар азму сабот ва фидокорликлари ила, ҳатто Исломнинг шу уйғонишига ҳам сабаб бўлганликлари ҳолда, бир қисми динда жиддий бўлмаслик ҳолатини кўрсатганлари учун, доҳилдаги миллатдан нафрат ва камситиш кўрдилар. Хориждаги мусулмонлар диндаги бепарволикларини кўрмаганлари учун, уларга тақдир ва ҳурмат бердилар ва бермоқдалар.
7- Куфр олами бутун воситалари ила ва маданияти ила, фалсафаси ила, фанлари ила, миссионерлари ила Ислом Оламига ҳужум ва моддатан узун замондан бери ғалаба қилганлари ҳолда, Ислом Оламига динан ғалаба қилолмади. Ва доҳилий бутун Исломиятдан айрилган залолат фирқалари биттадан зарарли озчилик суратида маҳкум қолган ва Исломият матонатини ва салобатини суннат ва жамоат ила муҳофаза айлаган бир замонда, лоқайд қолиб, Оврупа ёвуз маданиятидан сизилган бир бидъаткорона жараён сийнасида ер тутолмас. Демак, Ислом Олами ичида муҳим ва инқилобворий бир иш қилмоқ Исломиятнинг дастурларига бўйин эгмоқ ила бўлиши мумкин, бошқа бўлолмас. Ҳам бўлмаган, бўлган бўлса ҳам тез ўлиб сўнган.
8- Дин заифлигига сабаб бўлган Оврупа сафиҳона маданияти йиртилишга юз тутган бир замонда ва Қуръон маданиятининг зуҳур замони келган бир онда, лоқайдона ва бепарво бўлиб мусбат бир иш қилинмас. Манфийча тахрибкорона иш эса, бу қадар яраларга маъруз қолган Ислом, зотан муҳтож эмасдир.
9- Сизнинг ғалабангизни ва хизматингизни тақдир этган ва сизни севган мўъминларнинг ҳаммасидир ва айниқса авом табақасидирки, соғлом мусулмонлардир. Сизни жиддий севар ва тутар ва сизга миннатдордир ва фидокорлигингизни тақдир этарлар. Ва уйғонган энг катта ва мудҳиш бир қувватни сизга тақдим этарлар. Сиз ҳам Қуръон амрларига уймоқ ила уларни бирлаштирингиз ва уларга таянишингиз Ислом манфаати номига зарурийдир. Бўлмаса, Исломиятдан айрилган бадбахт, миллатсиз, Оврупа мафтуни фиранк тақлидчиларини муслимларнинг авомига таржиҳ этмоқ Исломнинг манфаатига зид бўлганидан, Ислом Олами назарини бошқа тарафга ўгиражак ва бошқасидан ёрдам сўраяжакдир.
10- Бир йўлда тўққиз ҳалокат эҳтимоли, биргина нажот эҳтимоли бўлса, ҳаётидан воз кечган мажнун бир жасур лозимки, у йўлда кетсин. Ҳозир йигирма тўрт соатдан бир соатни олган намоз каби зарурияти динияни адо этишда юздан тўқсон тўққиз нажот эҳтимоли бор. Ёлғиз ғафлат, танбаллик ҳайсияти ила, бир эҳтимол дунёвий зарар бўлиши мумкин. Ҳолбуки фарзларнинг таркида тўқсон тўққиз зарар эҳтимоли бор. Ёлғиз ғафлатга, залолатга таянмоқ биргина нажот эҳтимоли бўлиши мумкин.
Ажабо, динга ва дунёга зарар бўлган бепарволик ва фарзларнинг таркига не баҳона топилиши мумкин? Ҳамият қандай рухсат берар? Бохусус, бу мужоҳид қўмондонлар ва Депутатлар Кенгаши тақлид этилар. Қусурларини миллат ё тақлид ёки танқид этажак. Иккиси ҳам зарардир. Демак, уларда ҳуқуқуллоҳ ҳуқуқи ибодни ҳам ичига олади. Тавотур сири ва ижмоъни ичига олган ҳадсиз хабарларни ва далилларни тингламаган ва нафс сафсатаси ва шайтон васвасасидан келган бир шубҳани қабул этган одамлар ила ҳақиқий ва жиддий иш қилинмас. Шу буюк инқилобнинг пойдеворлари соғлом керак...
Шу мажлиснинг маънавий шахси соҳиб бўлган қувват жиҳати ила салтанат маъносини бўйнига олгандир. Агар Исломийлик аломатларини шахсан бажармоқ ва бажартирмоқ ила халифалик маъноси ҳам ваколатан бўйнига олмаса, ҳаёт учун тўрт нарсага муҳтож, фақат давом этган анъана ила кунда лоақал беш марта динга муҳтож бўлган шу фитрати бузилмаган ва маданият лаҳвиёти ила руҳнинг эҳтиёжларини унутмаган миллатнинг диний ҳожатларини Кенгаш қондирмаса, мажбуран халифалик маъносини тамоман қабул этганингиз исмга ва расмга ва лафзга беражак. У маънони давом этмоқ учун қувватни ҳам беражак. Ҳолбуки Кенгаш қўлида бўлмаган ва Кенгаш йўли ила бўлмаган шундай бир қувват иншиқоқи асога сабабият беражакдир. Иншиқоқи асо эса, وَ اعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللّٰهِ جَم۪يعًا оятига зиддир.
Замон жамоат замонидир. Жамоатнинг руҳи бўлган маънавий шахс янада метиндир ва шариат ҳукмларининг татбиқида янада зиёда муқтадирдир. Халифа-и шахси фақат унга таяниш ила вазифаларини бажара олар. Жамоатнинг руҳи бўлган маънавий шахс агар мустақим бўлса, зиёда порлоқ ва комил бўлар. Агар ёмон бўлса жуда ҳам ёмон бўлар. Фарднинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам маҳдуддир, жамоатнинг ғайри маҳдуддир. Хорижга қарши қозонганингиз яхшиликни доҳилдаги ёмонлик ила бузмангиз. Биласизки, абадий душманларингиз ва зидларингиз ва рақибларингиз Исломийлик аломатларни бузмоқдалар. Ундай бўлса зарурий вазифангиз аломатларни иҳё ва муҳофаза этмоқдир. Бўлмаса идроксиз бўлиб, идрокли душманга ёрдамдир. Аломатларда менсимаслик миллатнинг заифлигини кўрсатар. Заифлик эса душманни тўхтатмас, жасоратлантирар.
Бу депутатларга хитоб намоз қилганларга олтмиш депутат яна қўшар. Намозгоҳ бўлган кичкина хона катта бир хонага алмаштирилар.
Бу парча депутатларга ва умум қўмондонларга ва уламоларга ўқиттирилмоқ ила, раис ила шиддатли бир муноқашага сабабият берар. Бир кун девони раёсатда, эллик-олтмиш депутат ичида, қаршиликли фикр алмаштиришда М. Камол Пошшо:
-Сиз каби қаҳрамон бир домла бизга лозимдир. Сизни юксак фикрларингиздан фойдаланмоқ учун бу ерга чақирдик. Келдингиз, энг аввал намозга доир нарсаларни ёздингиз, орамизга ихтилоф бердингиз, дер. Бу сўздан сўнг, Бадиуззамон бир нечта мақул жавобни бергандан сўнг, шиддат ила ва ҳиддат ила икки бармоғини олдинга узатиб:
-Пошшо.. пошшо! Исломиятда иймондан сўнгра энг юксак ҳақиқат намоздир. Намоз ўқимаган хоиндир, хоиннинг ҳукми мардуддир, дер. Фақат пошшо кечирим сўрар, илишолмас.
Бадиуззамон Анқарада бўлгани муддатча энг биринчи мақсади бўлган Шарқ Дорулфунунининг таъсиси учун ҳаракат қилишдан қатъиян орқа турмади.
Бир кун депутатлар ҳайъатига дер:
-Бутун ҳаётимда бу дорулфунунни таъқиб этмоқдаман. Султон Рашод ва Иттиҳодчилар йигирма минг олтин лира бердилар. Сиз ҳам шу қадар илова этингиз...
У вақт бир юз эллик минг банкнот беришга қарор бердилар. Шундай қилиб, "Буни депутатлар имзо этишлари керак" дер. Баъзи депутатлар дейдиларки:
-Ёлғиз сен мадраса усули ила ёлғиз Исломият нуқтасида кетмоқдасан. Ҳолбуки ҳозир ғарбликларга ўхшамоқ лозим.
Бадиуззамон:
-У Шарқий Вилоятлар Ислом Оламининг бир нави маркази ҳукмидадир. Янги фанлар ёнида диний илмлар ҳам лозим ва алзамдир. Чунки: Аксар пайғамбарларнинг Шарқда, аксар файласуфларнинг Ғарбда келиши кўрсатмоқдаки, Шарқнинг тараққиёти дин ила қоимдир. Бошқа вилоятларда ёлғиз янги фанларни ўқиттирсангиз ҳам, Шарқда ҳар ҳолда миллат, ватан манфаати номига, диний илмлар асос бўлиши керак. Бўлмаса, Турк бўлмаган мусулмонлар Туркка ҳақиқий қардошлигини ҳис этолмаяжак. Ҳозир бу қадар душманларга қарши таовун ва тасонудга муҳтожмиз. Ҳатто бу хусусда сизга бир ҳақиқатли мисол берайин:
Аввал Турк бўлмаган бир талабам бор эди. Эски мадрасамда, ҳамиятли ва ғоят заковатли у талабам диний илмлардан олган ҳамият дарси ила ҳар вақт дерди: "Солиҳ бир Турк, албатта фосиқ қардошимдан ва отамдан менга янада зиёда қардошдир ва қариндошдир". Сўнгра айни талаба, бахтсизлигидан, ёлғиз моддий янги фанлар ўқиган. Сўнгра мен, тўрт сана сўнгра асоратдан келиб у ила суҳбатлашдим. Миллий ҳамият баҳси бўлди. У дедики:
-Мен ҳозир рофизий бир курдни солиҳ бир Турк домласига таржиҳ этаман. Мен ҳам:
Эйвоҳ! дедим, нақадар бузилибсан? Бир ҳафта уриндим, уни қутқардим. Эски ҳақиқатли ҳамиятга ўгирдим.
Хуллас, эй депутатлар!... У талабанинг аввалги ҳоли Турк Миллатига нақадар кераги бор. Иккинчи ҳоли нақадар ватан манфаатига уйғун бўлмаганини фикрингизга ҳавола этаман. Демак, фарзи маҳол бўлиб, сиз бошқа ерда дунёни динга таржиҳ этиб, сиёсатча динга аҳамият бермасангиз ҳам, ҳар ҳолда Шарқ вилоятларида дин таълимига аъзамий аҳамият беришингиз лозим.
Бу ҳақиқатли маърузалардан сўнг, мухолифлар ташқари чиқиб, 163 депутат у қарорни имзо этарлар.
Бадиуззамон, кичик ёшда экан тасаввур этган ва ҳаётини у йўлда фидо этишга азм этган ва ҳаётининг бир ғояси ва натижаси бўлиб қабул этган "Ислом Оламида буюк бир уйғониш ва инкишоф" умиди ила Анқарага келган эди. Ҳали машрутиятнинг эълонидан аввал, Истанбулга келмасдан, Шарқий Анадолуда, юзлаб олимлар ва фазилатли кишилар ила суҳбатлари ва Истанбулда бирдан майдонга чиқиб, олимларни ҳайратга чорлаши ва сиёсатчиларни ташвишлантириши руҳида буюк бир Исломий инқилобнинг таъсисчиси ҳолининг мавжуд бўлганини кўрсатар эди. Ва ўзи ҳали аввалдан руҳида бу вазифанинг масъулиятини, ҳам шавқ ва сурурини ҳис этган эди.
Ҳурриятнинг эълонидан сўнг газеталарда машрутиятни шариатга ходим қилмоқ ила, Анадолу ва Ислом Олами қитъасида буюк бир саодатнинг зуҳурига васила бўлажак умиди ила нашр этган мақолалари ва мухталиф мажлислардаги нутқлари фақат бу мазкур ният ва тасаввурининг натижаси эди. "Ал Хутбат-уш Шомия", "Сунуҳот" ва "Лемаат" каби баъзи асарларида ҳам кўрилгани каби, "Шу истиқбол зулматлари ва инқилоблари ичида энг гур ва энг муҳташам садо Қуръоннинг садоси бўлажакдир!" дея баёноти бор эди.
Аббосийларни таъқиб этиб, Ислом Олами ичида Исломий идорани қўлга олган Туркларнинг минг саналик муаззам идорасидан ва халифалик қилишларидан сўнгра, бутун дунёни даҳшатга берган бир жаҳон уруши майдонга келган, Усмонийлар Давлати инқироз топган, Исломнинг абадий душманлари ҳукумат марказини истило этиб, мусулмонликнинг маҳв бўлгани қаноатига боргандилар. Хуллас, Бадиуззамон Илоҳий қудратнинг тажаллийси ила ва эҳсони ила, бундай энг алзам бир вақтда, динга ривож бера оладиган бир ташкилотнинг зуҳури сабаби ила, ва ўзи ҳам баробар ҳаракат қилмоқ умиди ила Анқарага келган эди. Аллоҳнинг ёрдами ва Пайғамбарнинг мўъжизаси ила душман ҳужумларини даф этган ва миллат идорасининг бошига ўтган янги Жумҳурият Ҳукуматида, тўғридан-тўғрига Қуръонга таянган ва Ислом Оламининг ваҳдатини таянч нуқтаси қиладиган ва Исломиятнинг ҳақиқатида мавжуд юксак қувват ила моддий ва маънавий маданиятни майдонга келтирадиган бир ният ва ғояни сақламоқ ва сингдирмоқ учун Кенгашда ҳаракат қилар эди. Фақат, жуда қувватли монеълар қаршисига чиқди.
Ислом Оламини алоқадор этган ва бир минг уч юз йиллик умматнинг, даҳшатли таҳликасидан истиоза этган (Аллоҳдан паноҳ сўраган) бир замоннинг ва фитнани оташлантирадиганлар кимлар бўлишини англаган бўлган. Бир кун раёсат хонасида М. Камол Пошшо ила икки соат қадар гаплашдилар. Ислом ва Турк душманларининг орасида ном қозонмоқ нияти ила Исломийлик аломатларни тахриб этишнинг бу миллат ва ватан ва Ислом Олами ҳақида буюк зарар майдонга келтиришини, агар бир инқилоб қилмоқ лозим бўлса, тўғридан-тўғрига Исломиятга юзланиб Қуръоннинг муқаддас асос қонунлари нуқтасидан қилмоқ лозим келгани маъносида эслатмаларда бўлар ва шу мисолий дарс берар.
(Мактублар: "Олтинчи Рисола бўлган Олтинчи Қисм") Масалан, Авлиё София жомеъ-масжиди, фазилат ва камолот аҳлидан иборат муборак ва муҳтарам зотлар билан тўлиб турган бир пайтда, яккам-дуккам, даҳлизда ва эшикда ярамас болалар ва бетайин ахлоқсизлар бор бўлиб, жомеъ деразаларининг устида ва яқинида эса ажнабийларнинг томошаларга ўч сайёҳлари турибди. Бир одам у жомеъга кириб у жамоат ичига қўшилди. Агар у одам гўзал бир садо ила ширин бир тарзда Қуръондан бир нечта оят ўқиса, у вақт минглаб ҳақиқат аҳлининг назарлари унга тушади; ҳурмат-эътибор билан, маънавий бир дуо билан у одамга савоб қозонтирадилар. Фақат ярамас болаларга ва бетайин динсизларга ва бир-иккита ажнабийларга ёқмайди.
Агар у муборак жомеъга ва у муаззам жамоат ичига у одам кирган вақт, пасткаш ва беадабларча фаҳшга оид қўшиқларни айтиб бақириб чақирса, рақсга тушиб сакраса, у ярамас болаларни кулдиради, у бетайин ахлоқсизларни фаҳш ишларга ташвиқ этгани учун, уларга ёқади ва Исломиятнинг нуқсонини кўришдан лаззатланувчи ажнабийларнинг масхараомуз табассумларини жалб этади. Аммо ул муборак ва буюк жамоатнинг барча аъзоларининг нафрат назарини ва ҳақоратини жалб этади. Улар назарида асфали софилийнга қулаган даражада пасткаш бўлиб кўринади.
Айнан мана шу мисол каби, Ислом Олами ва Осиё буюк бир жомеъдир. Унинг ичидаги иймон аҳли ва ҳақиқат аҳли ўша жомеънинг муҳтарам жамоатидир. У ярамас болалар эса бола ақлидаги тилёғламачилардир. У бетайин ахлоқсизлар фаранги машраб, миллатсиз, динсиз нусхалардир. Ажнабий сайёҳлар эса ажнабийлар фикрини тарқатувчи журналистлардир. Ҳар бир мусулмон, хусусан фазилат ва камолот аҳлидан бўлса, бу жомеъда ўз даражасига кўра бир мавқега эга бўлади, кўринади, диққат назарлар унга қаратилади. Агар унда, Исломиятнинг асос сири бўлган ихлос ва Аллоҳнинг (Ж.Ж.) розилиги жиҳатида, Қуръони Ҳакимнинг дарс берган ҳукмлари ва муқаддас ҳақиқатларига доир ҳаракатлар ва амаллар содир бўлса, ҳолати маънан Қуръон оятларини ўқиса, у вақт маънан Ислом оламининг ҳар бир аъзосининг энг кўп такрорлаган каломи бўлмиш اَللّهُمَّ اغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَ الْمُؤْمِنَاتِ дуосида доҳил бўлиб ҳиссадор бўлади ва ҳаммаси билан биродарона алоқа пайдо қилади. Фақат зарарли ҳайвонлар навидан баъзи залолат аҳлининг ва соқолли болалар ҳукмидаги баъзи аҳмоқларнинг назарларида қиймати кўринмайди. Агар у одам, мадори шараф деб билган барча аждодларини ва мадори ифтихор деб билган барча ўтиб кетганларни ва руҳан таянч нуқтаси деб ҳисоблаган Салафи Солиҳийннинг нуроний кенг йўлларини тарк этиб, ҳаваскорона, ҳавопарастона, риёкорона, шуҳратпарварона, бидъаткорона ишларда ва ҳаракатларда бўлса, барча ҳақиқат ва иймон аҳлининг назарида маънан энг паст мавқега тушади.
اِتَّقُوا فِرَاسَةَ الْمُؤْمِنِ فَاِنَّهُ يَنْظُرُ بِنُورِ اللّهِ сирига кўра, иймон аҳлидан бири нақадар оми ва жоҳил бўлса ҳам, ақли идрок этмагани ҳолда, қалби ундай худфуруш одамларни кўрса ёқтирмайди, маънан нафратланади.
Хуллас, ҳуббу жоҳга мафтун ва шуҳратпарастликка мубтало одам (иккинчи одам) ҳадсиз бир жамоатнинг назарида асфали софилийнга тушади, аҳамиятсиз ва масхарабоз ва сафсата сотувчи баъзи бетайинларнинг назарида вақтинчалик, наҳс босган бир мавқе қозонади. اَلْاَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ اِلَّا الْمُتَّقِينَ сирига кўра дунёда зарар, барзоҳда азоб, охиратда душман бўлган баъзи ёлғончи дўстларни топади.
Биринчи суратдаги одам, фараз қилайлик ҳуббу жоҳни қалбидан чиқаролмади, аммо ихлосни ва Аллоҳнинг розилигини асос тутмоқлик ва ҳуббу жоҳни асосий мақсад қилмаслик шарти билан, бир нави шаръий бўлган маънавий мақом, ҳам муҳташам бир мақом қозонадики, унинг ҳуббу жоҳ ҳиссини мукаммал равишда тўйдиради. Бу одам жуда оз ва аҳамиятсиз нарсани йўқотади. Унинг ўрнига талайгина, ҳам жуда қийматли, зарарсиз нарсаларни топади. Балки бир нечта илонларни ўзидан қочиради-ю, унинг ўрнига кўп муборак махлуқлардан дўст топади, уларга кўникиб қолади. Ва ё чақувчи ёввойи қовоғариларини ўзидан ҳайдаб, муборак раҳмат шарбатчилари бўлган асалариларни ўзига жалб қилиш, уларнинг қўлидан асал ейиш каби, шундай дўстлар топадики, доимо уларнинг дуолари билан Ислом оламининг ҳар тарафидан унинг руҳига оби Кавсардек файзлар ичирилади ва амал дафтарига қайд этилади.
М. Камол Пошшо эътироз ила, ичидаги ният ва руҳий ҳолатини ифода ила, Бадиуззамонни ўзига тортмоқ ва нуфузидан фойдаланмоқ истар. Ва Бадиуззамонга депутатлик, ҳам Дорулҳикматдаги эски вазифасини, ҳам Шарқда Шайх Сунусийнинг ўрнига бош имом, ҳам бир кўшк таҳсиси каби таклифлар қилар.
Бадиуззамон ривоятларда келган охирзамон шахсларига оид хабарларнинг муҳим бир қисмини ва Ҳурриятдан аввал Истанбулда таъвилини айтган Ҳадислар хабар берган охирзамоннинг даҳшатли шахсларининг Ислом ва инсоният оламида зуҳур этганини кўрар. Ва яна, келган ривоятлардан, уларга қарши чиқадиган ва муқобала этадиган ҳизбул Қуръон ҳақида, "У замонга етишганингиз замон, сиёсат томонидан уларга ғалаба этилмас. Фақат маънавий қилич ҳукмида иъжози Қуръоннинг нурлари ила муқобала этиб бўлар" тавсиясига риоя этмоқ ила, Анқарада бирликда ишлай олмаслиги учун, ўзига берилмоқ истанилган депутатлик, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия каби Диёнатдаги аъзолиги, ҳам Шарқ Вилоятлари бош имомлиги таклифларини қабул этмас. Ўзини фикридан воз кечирмоқ учун уринган ва Анқарадан кетмаслигини илтимос учун бекатга қадар келган бир қисм депутатларнинг ҳам орзуларига эргашолмаслигини билдириб Анқарадан айрилар, Ванга кетар. Ва у ерда ижтимоий ҳаётдан узоқлашиб Эрек Тоғи этагида, Зарнабод Суви бошида бир ғорчада ҳаётини давом эттиришни бошлар...
... 1338 йили Анқарага бордим. Ислом лашкарларининг Юнонда ғалаба қилганларидан янги ривожланиш олган иймон аҳлининг қувватли фикрлари ичра ғоят мудҳиш бир динсизлик фикри уларнинг ичига кириш ва бузиш ва заҳарлантириш учун маккорона қилаётган ҳаракатини кўрдим. "Эй воҳ!",- дедим. Бу аждархо иймоннинг рукнларига ёпишажак. Ўшанда бу ояти карима вужуд ва ваҳдониятни ошкора далиллар билан англатгани учун ундан мадад олиб Қуръони Ҳакимдан олинган у динсизликнинг бошини йўқ қиладиган қувватга эга бир далилни арабий рисолада ёздим.
Анқарадаги "Янги кун" босмахонасида чоп эттирдим, лекин, афсус, арабий билганлар озлиги ва аҳамият билан қарайдиганлар ҳам ноёблиги боисидан ғоят мухтасар ва қисқа бир суратда битилган бу қувватли бурҳон ўз таъсирини кўрсатмади. Афсус, у динсизлик фикри майдонга келди ҳам, қувват топди ҳам.