Тарихча-и Ҳаёт
— 150 —

ИККИНЧИ ҚИСМ

БАРЛА ҲАЁТИ
РИСОЛА-И НУРНИНГ ЗУҲУРИ

Устоз Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Шарқий Анадолуда дунёга келишидан эътиборан ўтказган ҳаёт саҳифаларини бу ерга қадар бир-бир кўрдик, томоша қилдик. Ҳозир ўтган қирқ-эллик саналик ҳаётининг натижаси ва меваси ҳукмида, тарих жуда нодир қайт этган жаҳон кенглигидаги муаззам бир даъвога кирмоқдамиз. Бутун моддий ва маънавий зулматларни йўқотиб, оламни нури ила зиёлантирадиган Рисоал-и Нур майдонга чиқмоқда, дунё илм ва ирфон соҳасига Туркиядан бир қуёш чиқмоқда!

БАДИУЗЗАМОН ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ШАРҚ ВИЛОЯТЛАРИДАН ҒАРБИЙ АНАДОЛУГА СУРГУН ҚИЛИНИШИ, РИСОЛА-И НУРНИНГ ЗУҲУРИ, ТАЪЛИФ ВА НАШРИ

Ванда, мазкур ғорда яшаётган экан, Шарқда қўзғолон ва исён ҳаракатлари бўлади. "Сизнинг нуфузингиз қувватлидир" деб ёрдам истаган бир зотнинг мактубига: "Турк Миллати асрлардан бери Исломиятга хизмат этган ва кўп валийлар етиштиргандир. Буларнинг авлодларига қилич кўтарилмас, сиз ҳам кўтарманг, ташаббусингиздан воз кечинг. Миллат иршод ва танвир этилиши керак!" дея жавоб юборади. Фақат яна, ҳукумат Бадиуззамонни Ғарбий Анадолуга сургун қилади.

Ванда ғордан чиқарилиб Анадолуга ҳаракат этмоқ учун жандармалар ила юборилар экан, йўлларга тўкилиб: "Эй воҳ, жаноб ҳазратлари, бизни ташлаб кетма. Рухсат беринг, сизни юбормайлик. Орзу этсангиз Арабистонга юборайлик",- дея ёлворган қуролли гуруҳларга, аҳолига ва пешқадам зотларга: "Мен Анадолуга бораман, уларни истайман",- деб ҳаммасини таскин этади. Аввало Бурдур Вилоятига аскарий қўриқчилар ила сургун қилинади. Бурдурда зулм ва тарассудлар остида исканжали бир асорат ҳаёти ўтказади. Фақат асло бўш турмайди, ўн уч дарс бўлган "Нурнинг илк эшиги" китобидаги ҳақиқатларни бир қисм иймон аҳлига дарс бериб, яширинча китоб ҳолига келтиради. Бу ҳикмат жавҳарларининг қийматини тақдир этган муштоқ иймон аҳли қўл ёзувлари ила бу китобни кўпайтирадилар. Ниҳоят, "Бу ерда Саид Нурсий бўш турмаётир, диний суҳбатларда иштирок этмоқда" дея яширин дин душманлари тарафидан рапорт тайёрланади. Ва бу ерда ҳам, "Узоқ бир бурчакда, маҳрумиятлар, кимсасизлик ва ғурбат ҳаёти ичида ўз-ўзига ўлиб кетар" тушунчаси ила тоғлар орасида танҳо бир ер бўлган Испарта Вилоятига боғлиқ Барла Ноҳиясига юборилишга қарор берилади.

— 151 —

Бадиуззамон Саид Нурсий Бурдурда экан, бир кун у замоннинг Аркони Ҳарбия-и Умумия Раиси Маршал Фавзи Чақмоқ Бурдурга келади. Ҳоким Маршалга: "Саид Нурсий ҳукуматга итоат этмаётир, келганларга диний дарслар бераётир" дея шикоят қилади. Маршал Фавзи Чақмоқ Бадиуззамоннинг нақадар доҳий ва нақадар маънавий буюк ва мустақим бир зот бўлганини билгани учун дейдики: "Бадиуззамондан зарар келмас, тегилманг, ҳурмат қилинг".

Сургун қилинган бутун ерларда Бадиуззамонга қарши жабр ила расмий кишилар воситаси ила даҳшатли ташвиқотлар қилдирилиб, иймон аҳлининг Устоз Бадиуззамонга яқинлашмасликлари ва диний дарсларидан истифода этмасликлари учун кўп манфий ғайратлар сарф этилади. Фақат Устознинг иймоний дарсларининг нуфуз ва қиймати аҳоли орасида қалбдан қалбга ўтади ва асарларига бўлган ишқ ва муҳаббат қалбларни истило этади.

Барла

Барла иймон аҳлининг маънавий ёрдамига юборилган Рисола-и Нур Куллиётининг таълиф этилиши бошланган илк марказдир. Барла Ислом Миллатининг, хусусан Анадолу халқининг бошига келган даҳшатли бир залолат ва динсизлик жараёнига қарши Қуръондан келган бир ҳидоят нури, бир саодат Қуёши чиққан шаҳардир. Барла Раҳмати Илоҳиянинг ва Эҳсони Раббонийнинг ва лутфи Яздонийнинг бу муборак Анадолу ҳақида, бу қаҳрамон Ислом Миллатининг авлодлари ва Ислом Олами ҳақида ҳаёт ва мамотларининг, абадий саодатларининг мадори бўлган асарлар порлаган бахтиёр ердир.

— 152 —

Бадиуззамон Саид Нурсий Барла ноҳиясида доимий ва жуда шиддатли бир истибдод ва зулм ва тарассуд остида сақланар эди. Барлага сургун сабаби эса гавжум шаҳарлардан узоқлаштириб, бундай марказдан узоқ бир қишлоққа отилиб руҳида мавжуд ҳамияти Исломиянинг жўш уришига тўсиқ бўлмоқ, уни сўзлатмаслик, гапиртирмаслик, Исломий, иймоний асарлар ёздирмаслик, таъсирсиз бир вазиятга тушириб динсизларга мужоҳададан ва Қуръонга хизматдан ман этмоқ эди. Бадиуззамон эса бу режанинг тамоман аксига ҳаракат этишга муваффақ бўлди, бир он ҳам бўш турмасдан, Барла каби танҳо бир ерда Қуръон ва иймон ҳақиқатларини дарс берган Рисола-и Нур асарларини таълиф этиб парда остида нашрини таъмин этди. Бу муваффақият ва бу музаффарият эса, жуда муаззам бир музаффарият эди. Зеро у жуда даҳшатли динсизлик даврида ҳақиқий биргина диний асар ҳам ёздирилмаётган эди. Дин одамлари жим қилдирилиб, йўқ этилишга уринилаётган эди. Динсизлар Бадиуззамонни йўқ этолмаганлар, қотиб қолган қалб ва ақлларни титратган Исломий ва иймоний нашриётига тўсиқ бўлолмаган эдилар. Бадиуззамон қилган бу диний нашриёт йигирма беш саналик ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ даврида ҳеч бир зот қилолмаган бир иш эди.

Бадиуззамон Барлага 1925-1926 саналарида сургун этилгандир. Бу саналар Туркияда йигирма беш сана давом этадиган бир истибдоди мутлақ фаолият қилишининг илк саналари эди. Яширин динсиз комитетлари, "Исломийлик аломатларни бир-бир йўқотиб Ислом руҳини йўқ этмоқ, Қуръонни тўплатиб имҳо этмоқ" режаларини амалга ошириш ниятида эдилар. Бунга муваффақ бўлиб-билмасликни иблисона ўйлаб, "Ўттиз сана сўнгра келадиган наслнинг ўз қўли ила Қуръонни имҳо этишини келтириб чиқарадиган бир режа қилайлик" деганлар ва бу режани татбиқни бошлаган эдилар. Исломиятни йўқ этмоқ учун тарихда кўрилмаган бузғунчиликлар ва тажовузлар ҳукм сургандир.

— 154 —

Ҳа, олти юз сана, балки Аббосийлар замонидан бери, яъни минг санадан бери Қуръони Ҳакимнинг бир байроқдори бўлиб бутун жаҳонга қарши бас келган Турк Миллатини, бу ватан авлодларини Исломиятдан узоқлаштирмоқ ва маҳрум қолдирмоқ учун мусулмонликка оид ҳар турли боғларнинг узилишига уринилар ва амалан ҳам муваффақ бўлинаётган эди. Бу воқеа жузъий эмас, куллий ва умумий эди. Миллионлаб инсонларнинг, хусусан ёшларнинг ва миллионлаб маъсумларнинг, талабаларнинг иймон ва эътиқодларига, дунёвий ва ухровий фалокатларига алоқадор бўлган жуда кенг ва шумулли бир ҳодиса эди. Ва қиёматга қадар келиб кетадиган Анадолу халқининг абадий ҳаётлари ила алоқадор эди. У замон ва у саналарда минг йиллик порлоқ мозийнинг далолат ва шаҳодати ила, Қуръоннинг байроқдори бўлиб энг юксак бир юксак мақомни қозонган қаҳрамон бир миллатнинг ҳаётида Исломият ва Қуръонга қарши даҳшатли ўзгаришлар ва бузғунчиликлар қилинар ва жаҳоннинг энг номдор қўшинининг минг саналик диний жиҳод ила ўтган порлоқ мозийси ва у мозийда дафн этилган муҳтарам аждоди янги наслларга ва мактабли талабаларга унуттирилишга уринилмоқда ва мозий ила боғлари кесилиб бир тур ниқобли ва суратан порлоқ каломлар ила алдатишларда бўлиб, комунизм тизимига замин ҳозирланаётган эди! Исломиятнинг ҳақиқатида мавжуд моддий-маънавий энг юксак тараққий ва маданият қонун-қоидалари ўрнига динсиз фалсафанинг ботқоқлигидаги нурсиз қонун-қоидалар, адабсиз адиб ва файласуфларнинг фикр ва мафкуралари яширин комунист, масонлар, динсизлар тарафидан талқин этилмоқда ва жуда кенг бир доирада тадрис ва таълимга уринилаётган эди. Айниқса Инглиз, Француз каби Ислом душманларининг Ислом Оламини моддатан ва маънан ҳолсизлантирмоқ, сўрмоқ ниятларининг бошида Қаҳрамон Турк Миллатининг диний боғлардан узоқлаштирилиши; урф-одат, анъана ва ахлоқ жиҳатидан тамоман Исломиятга зид бир ҳолатга келтирилмоқ режалари бор эди ва бу режалар афсуски татбиқ соҳасига қўнган эди!

Хуллас, Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Рисола-и Нур ила Анадолудаги иймон ва Қуръон хизматига жонини фидо қилиб ҳаракат қилган бир Ислом фидоийси бўлиб бошлаган саналарки, замин юзи кўрмаган жуда даҳшатли бир динсизлик даврининг бошланғичи ва қурилиши замони эди. Шунинг учун Бадиуззамоннинг Рисола-и Нур ила хизматига назар этилган вақт, бундай даҳшатли бир замонни кўз ўнгида келтирмоқ ижоб этар. Зеро, тарихда ўхшаши кўрилмаган бу қадар оғир шароит остида қилинган зарра қадар хизмат тоғ каби бир қиймат қозона олар, кичкина бир хизмат катта бир қиймат ва натижага соҳиб бўлиши мумкин!

— 155 —

Хуллас, Рисола-и Нур бундай даҳшатли ва аҳамиятли бир замоннинг махсули ва натижасидир. Рисола-и Нурнинг муаллифи йигирма беш саналик дин йиқитувчилик ҳукм этган даҳшатли бир даврнинг диний жиҳод майдонининг энг буюк қаҳрамони ва то қиёматга қадар Уммати Муҳаммадияни (С.А.В.) дорус-саломга даъват этган ва башариятга йўл кўрсатган раҳбари акмалидир. Ва ҳам Рисола-и Нур Қуръоннинг олмос бир қиличидирки, замон ва замин ва ишлар буни қатъият ила исбот этган ва кўзларга кўрсатгандир. Хуллас, шундай аянчли ва фожиали ва даҳшатли бир даврни ўртага чиқарган динсизларнинг татбиқлари бўлган жуда оғир шартлар остида Бадиуззамоннинг Ҳақнинг инояти ила таълифга муваффақ бўлган Рисола-и Нур асарлари динсизликнинг истилосига қарши, йиқилиши мумкин бўлмаган муаззам ва муҳташам бир тўсиқ ташкил этгандир. Рисола-и Нур моддиюнлик, табииюнлик каби динга муориз фалсафанинг маҳол, ботил ва имконсиз бўлганини чиритилмас бурҳонлар ила, ақлий, мантиқий далиллар ила исбот этиб энг динсиз файласуфларни ҳам илзом этгандир. Куфри мутлақни мағлубиятга дучор этган, динсизликнинг истилосини тўхтатгандир.

Ҳа, Бадиуззамонга қилинган у тарихий зулм ва исканжа ва хиёнатлар остида жўш уриб порлаган Рисола-и Нур бу замонда ва истиқболда бир сайф-ул Исломдир. Рисола-и Нур руҳларнинг севгилиси, қалбларнинг маҳбуби, ошиқларнинг маъшуқи, жонларнинг жонони бўлган, ижобида бу жонон учун жонлар фидо этилгандир. Рисола-и Нур башарнинг сартожи ва халоскори мавқеъи муаллосида хизмат қилган ва қилмоқдадир. Рисола-и Нур Қуръоннинг сўнг асрларда кутилган бир маънавий мўъжизаси бўлиб чиққан ва бошда муаллифи Бадиуззамон Саид Нурсий бўлиб миллионлаб талабалари ва қардошлари бу Қуръон ҳақиқатлари атрофида парвоналар каби айланиб унинг нури ила нурланганлар, ундаги Қуръон ва иймон ҳақиқатларини сўриб олганлар, иймонларини қувватлантирганлар ва бу буюк ҳақиқатни бутун дунёга эълон этмоқ ва ўлгунча уни ўқимоқ ва унга хизмат этмоқ ғоясини азм этгандирлар.

— 156 —

Ҳа, Турк Миллатини ва бу ватан аҳолисини ва Ислом Оламини абадга қадар шараф ила яшатажак ва мозийда бўлгани каби истиқболда ҳам тарихнинг олтин саҳифаларига, Қуръон ва Исломият хизматида Ислом Оламининг пешдори ва номдор ҳукмдори сифатида қайд эттирадиган мадори ифтихори Рисола-и Нурдир. Буюк бир вусъат ва куллиятни ташиган ва Анадолуда ва Ислом Оламида зуҳур этиб ҳар тарафда гўзал қабулга ва таъсирга мазҳарият ила борганча инкишоф ва интишор этган бу асар Қуръоннинг молидир, Ислом Оламининг ва иймон аҳлининг молидир ва бу ватан аҳолисининг Исломий бир мадори ифтихоридир. Бу мамлакатда ҳукм этган бир ҳукуматнинг таянч нуқтаси, ҳам айни замонда бутун дунёга эшиттирадиган муаззам ҳақиқатлар манзумасидирки, иншааллоҳ бир замон келиб радио ила бутун оламларга дарс берилажак ва эълон этилажакдир.

Ҳа, дунё илм ва ирфон соҳасига Туркиядан бир Қуёш чиққандир. Бу янги чиққан Қуёш бир минг уч юз йил аввал башарият оламига чиққан Қуёшнинг бир аксидир ва у маънавий Қуёшнинг ҳар асрда порлаган ёғдуларидан бирисидир ва кутилган охирги маънавий мўъжизасидир! Ёлғиз маънавият соҳасида эмас, зоҳиран ва моддатан ҳам таъсирини кўрсатгандир.

Ҳа, Рисола-и Нур бутун дунё миллатлари ҳаётларини муҳофаза ва мудофаа учун ёпишган ва ишонган атом ва ўхшаш бомба ва қуролларидан устун муаззам бир таъсирга соҳибдир! Бунинг бундай бўлганини бир парча илм ва басират назари ила Нур Рисолаларига боққанлар ва Рисола-и Нур муаллифи Бадиуззамон Саид Нурсийнинг ўттиз санадан бери Анадолудаги хизмати иймонияларига диққат этганлар кўрар, англар ва тасдиқ этарлар. Ҳақиқатга ўтган зотлар учун Рисола-и Нурнинг чиқишидан бу кунга қадар ўтган замон ичидаги қилинган хизматнинг натижалари ниҳоят даражада муҳташам ва муаззамдир, миллиардлаб тақдир ва табрикка лойиқдир!

Ҳа, Рисола-и Нур таҳқиқий иймонни бу ватанда нашр этмоқ ила иймонни қувватлантириб, бу мамлакатдаги динсизлик ва иймонсизлик, залолат ва сафоҳатга қарши муқобала ва мусбат бир тарзда мужодала этиб буларни мағлуб этгандир. Буюк ва куллий ва умумий диний мужоҳадасида музаффар бўлгандир. Мужоҳидлар тоифаси бўлган Нур Талабалари аъзамий садоқат ва иттиҳоддат нашъат этган азим, маънавий, мақбул бир сир ила раҳмати Илоҳиянинг жалбига ва таважжуҳига васила бўлгандир. Бу ихлосли мужоҳидлар тоифаси кичик бир уруғ каби тор бир доирада экан, у уруғда оламни истило этадиган бир шажара-и Тубонинг моҳияти бўлгани каби, Ўн тўртинчи Асри Муҳаммадийда (Алайҳиссалоту Вассалам) Қуръондан чиққан Рисола-и Нурнинг Анадолуда чиқиши ва интишор этиши ила, натижада нашву намо этиб Ислом Олами ва инсониятга қадар кенгайган ва яна ҳам кенгаяжакдир!

Хуллас, Рисола-и Нур ҳам фавқулодда ихлосни ва ҳам ёлғиз тавҳид ва иймон ақидаларининг хизматини асос маслак қабул этиб бир қудсият қозониши ва моҳиятида бутун Қуръон ва Ислом ҳақиқатлари мавжуд бўлиб ҳар тарафни қоплайдиган бир ҳақиқат нури бўлиши эътибори ила, раҳмати Илоҳия томонида бу Исломият миллатини моддий-маънавий фалокат ва ҳалокат таҳликаларидан бир садди Қуръоний ва нури иймоний бўлиб муҳофазага васила бўлгандир.

— 157 —

Рисола-и Нур Иймон ва Қуръон мухолифларига қарши мужодаласида мажбурлаш ва жанжаллашиш йўлини эмас, ишонтириш ва исбот йўлини ихтиёр этгандир!

Рисола-и Нур бир юз ўттиз рисолаларида тўғридан-тўғрига ҳақиқатнинг порлоқ юзини бутун очиқлик ва яққоллиги ила кўрсатгандир. Дини Ҳақ бўлган Исломиятни ва инсоният оламининг ҳидоят Қуёши бўлган Қуръоннинг мўъжизалигини бутун дунё фикрий жараёнларда ва бутун фикр ва фалсафа соҳасида рад этилмас қатъий далиллар ила кўрсатгандир. Ва мантиқий ҳужжатлар ила исбот этгандирки, ер юзидаги бутун камолот ва маданият ва тараққий меъёрлари самовий динлар ва пайғамбарлар қўли ила келган ва айниқса Исломиятнинг зуҳури ила инсоният олами Ислом Оламининг идораси остида жоҳиллик қудуғидан халос бўлган ва халос бўлажакдир! Фалсафа ва Ҳикматнинг ичида кўринган фазилат умумий манфаат ва бошқалар каби инсоний асослар эса Қуёшнинг чиқиши ила ундан ёйилган ва ойдинланган кеча оламининг нурлари каби Нубувват Қуёшининг чиқиши башариятнинг фикр ва қалбларида акслар ва ёғдулар майдонга келтирган бўлишидандир. Ҳақиқатли Фалсафа ва Ҳикматнинг, Фан ва Санъатнинг устида кўринган бу ишиқлар Қуръон Қуёшининг ва Нубувват қандилининг башарият оламига аксларидан ва жилваларидан чиққандир.

Эй Ислом Олами! Уйғон, Қуръонга ёпиш. Исломиятга моддий ва маънавий бутун борлиғинг ила юзлан!

Ва Эй Қуръонга минг йиллик тарихининг шаҳодати ила ходим бўлган ва Исломият нурининг замин юзида ношири бўлган юксак аждоднинг авлоди! Қуръонга йўнал ва уни тушунишга, ўқишга ва уни тушунтирадиган, унинг бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Нур Рисолаларини мутолаа этишга ҳаракат қил. Лисонинг Қуръоннинг оятларини оламга эшиттираркан, ҳол ва атвор ва ахлоқинг ҳам унинг маъносини нашр этсин, ҳол лисонинг ила ҳам Қуръонни ўқи. У замон сен дунёнинг хўжайини, оламнинг раиси ва инсониятнинг саодат воситаси бўласан!

Эй асрлардан бери Қуръоннинг байроқдорлиги вазифаси ила жаҳонда энг муқаддас ва муҳтарам бир мавқеъи муаллони қўлга киритган наслнинг авлод ва аждодлари! Уйғонингиз! Ислом Оламининг субҳи содиқида ғафлатда бўлмоқ қатъиян ақл иши эмас! Яна Ислом Оламининг уйғонишида раҳбар бўлмоқ, дўст, қардош бўлмоқ учун Қуръоннинг ва иймоннинг нури ила мунаввар бўлиб Исломиятнинг тарбияси ила такаммул этиб ҳақиқий инсоният маданияти ва тараққий бўлган Исломият маданиятига ёпишмоқ ва уни ҳол ва ҳаракатида ўзига раҳбар айламоқ лозимдир.

— 158 —

Оврупа ва Америкадан келтирилган ва ҳақиқатда яна Исломнинг моли бўлган фан ва санъатни тавҳид нури ичида қориб, Қуръон баҳс этган тафаккур ва ҳарфий маъно назари ила, яъни унинг санъаткори ва устоси номи ила уларга қараши керак ва "абадий ва сармадий саодатни кўрсатган иймон ва Қуръон ҳақиқатлари мажмуаси бўлган Нурларга тўғри олдин қадам бос!" айтишимиз ва айттиришимиз керак!..

Эй эски асрларнинг жаҳонгир Осиё Қўшинларининг қаҳрамон аскарларининг аждодлари бўлган муҳтарам дин қардошларим!

Беш юз санадир ётганингиз етар! Ортиқ Қуръоннинг тонгида уйғонингиз. Бўлмаса Қуръони Каримнинг Қуёшидан кўзларингизни ёпиб ғафлат саҳросида ётмоқ ила ваҳшат ва ғафлат сизни тор-мор қилиб паришон этажакдир.

Қуръоннинг ариғидан айрилиб бирлашмаган сув томчилари каби тупроққа тушмангиз. Бўлмаса тупроқ каби сафоҳат ва маданият шаҳвати сизни сўриб ютажакдир. Бирлашган сув томчилари каби, Қуръони Каримнинг саодат ва саломат ариғида иттиҳод этиб, сафоҳат ва маданият разолатини супуриб, бу ватанга оби ҳаёт бўлган Ислом Ҳақиқатлари сувларини оқитингиз.

У Ислом Ҳақиқатлари сувлари ила бу тупроқларда иймон зиёси остида ҳақиқий маданиятнинг фан ва санъат гулларини очади, бу ватан моддий ва маънавий саодатлар ичида гул ва гулистонга айланади, иншааллоҳ.

Мавзуга қайтамиз. Ҳа, Бадиуззамон Саид Нурсий Барлада яшашга мажбур қилиниб Рисола-и Нурни таълиф этган саналар, юқорида бир парча зикр этганимиз каби, заррани тоғ каби қийматлантирган аҳамиятли саналар эди. Қандайки қишнинг музлатадиган совуғида ва оғир шароит остида бир соатлик соқчилик бир сана ибодатдан хайрлидир. Айнан шунинг каби, у мудҳиш замонда бир юз ўттиз рисолани эмас, балки иймон ва Исломиятга доир ҳақиқий биргина рисола ёза олмоқ ҳам минглаб рисола қиймат ва аҳамиятида эди.

— 159 —

Ҳа, динсизлик ҳукмфармон бўлган у даҳшатли даврда диндорлар разил этилишга уринилаётган эди. Ҳатто Қуръонни ҳам тамоман олиб ташлаб ва Россиядаги каби диний ақидаларни тамоман имҳо этмоқ ўйланган, фақат Исломият миллатича бир аксул амални натижа бера олиши эҳтимоли илгари сурилганда бундан воз кечилган, ёлғиз шу қарор олинган эди: "Мактабларда қилдирадиганимиз янги таълим усуллари ила етишадиган ёшлар Қуръонни ўртадан олиб ташлайди ва бу сурат ила миллатнинг Исломият ила бўлган алоқаси кесилади!" Бутун бу қўрқинч режаларни қилган у мудҳиш фитнанинг манбалари ҳозирги диний инкишофнинг муоризи ва душманлари бўлган хорижий динсиз жараёнларнинг раислари ва одамлари эди. Ҳа, Турк миллати ичида майдонга келтирилган у даҳшатли ҳодисаларнинг ич юзини, тафсилотини истиқболнинг ҳақиқатпараст тарихчиларига, ва буларни ҳозир Демократик идорадаги эркинлик ила бир даража нашр этаётган Ислом-Турк муҳаррирларига ҳавола этамиз. Бизнинг вазифамиз ёлғиз ва ёлғиз иймон ва Қуръон ҳақиқатлари ила машғул бўлмоқдир. Биз ёлғиз ва ёлғиз иймон ва Исломият жараёнидамиз.

Ҳа, у залолат ва динсизликнинг энг ваҳший даврларида Бадиуззамон Саид Нурсий доимий назорат ва тарассуд остида ва бундай мудҳиш ва жуда ҳам оғир шароит ичида эди. Намрудлар, Фиръавнлар, Шаддодлар ва Язидлар қилолмаган зулмларнинг турлари Бадиуззамонга қилинар эди. Ва йигирма беш сана бундай давом этди. У замон Ислом Олами моддий жиҳатдан фақир эди ва истилочиларнинг асоратида эди. Бутун яширин фасод ва динсизлик комитетлари ҳам Туркияда, ҳам Ислом Оламида мудҳиш фаолиятлар қилар ва тарафдорлари уларни дастаклар ва ҳаммаси ҳам Исломиятга қарши иттифоқ этардилар.

Хуллас, Рисола-и Нур Саодат Асрида, Исломнинг жаҳонни фатҳ калитлари ҳукмида бўлган Бадр, Уҳуд урушлари аҳамияти навидан бир қийматни ичига олган бир замоннинг махсулидирки, васила бўлган иймон хизмати ва адо қилган маънавий диний жиҳод тарихда Саодат Асридан бошқа ҳеч бир замонда кўрилмаган бир азаматдадир. Чорасиз ҳукмида бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий ундай даҳшатли бир асоратда, сургун ва инзивода таълиф ва нашр этган бир юз ўттиз парча Рисола-и Нур асарлари ила, балиғ бир хатиб бўлиб Анадолу масжидида ва Ислом Олами масжидида гапирмоқда, мусулмонларга Қуръондан олган дарсини такрор этмоқда. Гўё Бадиуззамон Саид Нурсий Ўн Тўртинчи Асри Муҳаммадийнинг ва Йигирманчи Асри Милодийнинг минорасининг тепасида туриб, асрдошлари бўлган мусулмонлар ва инсониятга бақирмоқда ва бу асрнинг орқасида тизилган ва истиқбол қаторларида саф тортган келажак насл

— 160 —

{(Ҳошия) Рисола-и Нурга ҳаркасдан зиёда иштиёқ кўрсатган маъсум ёшлар ва болалардир. Минглаб намунасидан бир намунаси шудир:

Бир замон Болвадин Туманидан ўтаркан, устознинг келганини кўрган бошланғич ва ўрта мактаб талабалари истисносиз ҳаммаси мактабнинг боғчасидан чиқиб машинанинг атрофини олиб салом берар эдилар ва ҳол лисонлари ила "Хуш келдингиз" деб табрикларини ва миннатдорликларини тақдим этар эдилар. Бунинг ҳикматини бир муддат аввал Амиртоғда минган пойтинининг ўтганини кўриб то узоқлардан тиканларни босиб "Бадиуззамон бобо.. Бадиуззамон бобо!." дея Амирдоғ қишлоқларининг йўлларида югурган маъсум болалар муносабати ила, устозимиздан сўраган эдик. У замон: "Бу маъсумларнинг ақллари англамаётир, фақат руҳлари бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила ҳис этмоқдаки, Рисола-и Нур ила булар ҳам иймонларини қутқаражак, ҳам ватанларини, ҳам ўзларини, ҳам истиқболларини даҳшатли таҳликалардан муҳофаза этишлари учун бу ҳақиқатни қалблари ҳис этган, ва менинг Рисола-и Нурнинг таржимони бўлишим ҳисоби ила, Рисола-и Нурга оид муҳаббат, ташаккурлар ва миннатдорликни менга кўрсатмоқдалар" деди ва уларга дуо этганини айтди. Устоз Бадиуззамон болаларни жуда севар, бундай атрофида тўпланганларида:"Маъсум бўлганингиз учун дуоларингиз мақбулдир, менга дуо қилингиз" дея уларга илтифот этарди.

Хуллас, оналари фақат Нур Талабалари бўлган Болвадин маъсумларининг самимий алоқаларининг сабаби бу эди.}

ила бир Муршиди Аъзам, бир Мужаддиди Акбар сифатида гапирмоқда...

РИСОЛА-И НУРНИНГ ТАЪЛИФИ ВА НАШРИ

Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари шундай мушкул ва оғир вазиятлар остида Рисола-и Нур куллиётини таълиф этадики, тарихда ҳеч бир илм одами учрамаган қийинчиликларга маъруз қолади. Фақат, сўнмаган азим бир ирода ва хизмат ишқига соҳиб бўлгани учун қўрқмасдан, ҳолдан тоймасдан, зерикиб безмасдан, бутун қувватини сарф этиб ўхшовсиз бир сабр ва таҳаммул ва фароғати нафс ила бу миллат ва мамлакатни комунизм аждаридан, масон офатидан, динсизликдан муҳофаза этадиган, этган ва этаётган, ва Ислом Оламини ва башариятни танвир ва иршодда буюк бир раҳбар бўлган бу ҳориқулода Рисола-и Нур асарларини майдонга келтиради. Бир юз ўттиз парча бўлган Рисола-и Нур куллиётининг таълифи йигирма уч санада хотима топади. Нур Рисолалари шиддатли эҳтиёж замонида таълиф этилганидан, ҳар ёзилган рисола ғоят шифоли бир тарёқ ва дармон ҳукмини ташийди ва шундай ҳам таъсир этиб жуда кўп кишиларнинг маънавий хасталикларини даволайди. Рисола-и Нурни ўқиган ҳар бир киши гўё у рисола ўзи учун ёзилган каби бир руҳий ҳолат ичида қолиб катта бир иштиёқ ва шиддатли бир эҳтиёж ҳис этиб мутолаа этади. Ниҳоят шундай асарлар вужудга келадики, бу аср ва келажак асрларнинг бутун инсонларининг иймоний, Исломий, фикрий, руҳий, қалбий, ақлий эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган ва кифоя қиладиган Қуръоний ҳақиқатлар эҳсон этилади.

— 161 —

Рисола-и Нур Қуръони Ҳакимнинг ҳақиқий бир тафсридир. Оятлар кетма-кетлиги ила эмас, даврнинг эҳтиёжига жавоб берган иймоний ҳақиқатларни англатган оятлар тафсир этилгандир.

Тафсир икки қисмдир: Бири, оятнинг иборасини ва лафзини тафсир этар. Бири эса, оятнинг маъно ва ҳақиқатларини изоҳ ила исбот этар. Рисола-и Нур бу иккинчи қисм тафсирларнинг энг қувватлиси ва энг қийматдори ва энг порлоғи ва энг мукаммали бўлгани минглаб таҳқиқ ва тадқиқ аҳлининг шаҳодати ила ва тасдиғи ила собитдир.

— 162 —

Рисола-и Нурнинг таълифи ва нашриёти ҳозирга қадар мисли кўрилмаган бир тарздадир. Бадиуззамон Саид Нурсий ўз қўли ила рисолаларни ёзиб кўпайтирадиган даражада бир ёзувга соҳиб эмасдир, ярим уммийдир. Шунинг учун котибларга жуда тез айтар ва жуда тез ёзилар. Ҳар кун бир-икки соат таълифот ила машғул бўлиб ўн, ўн икки ва бир-икки соатда ёзилган ҳориқо асарлар бордир.

Устоз Бадиуззамоннинг таълиф этган рисолаларни талабалар қўлдан қўлга улаштирмоқ сурати ила кўпгина нусхалар ёзарлар, ёзилган нусхаларни муаллифига келтирарлар. Муаллиф нусха кўчирувчиларнинг хатоларини тузатар. Бу тасҳиҳларни қиларкан, асарнинг асли ила қаршилаштирмасдан текширар. Ҳозир ҳам йигирма беш, ўттиз сана аввал таълиф этган бир асарини тасҳиҳ этаркан, аслига боқмас.

Ёзилган рисолаларни атроф қишлоқлардан ва туманлардан келганлар катта бир қизиқиш ва иштиёқ ила олиб кетар ва қўл ёзуви ила нашр этардилар.

Устоз Бадиуззамон Қуръондан бошқа ҳеч бир китобга мурожаат этмасдан ва таълифлар замонида ёнида ҳеч бир китоб бўлмасдан Нур Рисолаларини таълиф этгандир.

Марҳум Маҳмад Акифнинг:

Тўғридан-тўғрига Қуръондан олиб илҳомни,

Асрнинг идрокига айттиришимиз керак Исломни.

байти ила ифода этган идеалини таҳаққуқ эттирмоқ Бадиуззамонга муяссар бўлгандир.

Рисола-и Нурнинг нашр кайфияти ҳам тарихда ҳеч бир асарда кўрилмагандир... Шундайки:

Қуръон хатини муҳофаза этмоқ хизмати ила ҳам вазифадор бўлган Рисола-и Нурнинг муҳаққақ Қуръон ёзуви ила нашр этилиши лозим эди. Эски ёзув ман этилган ва босмахоналари олиб ташланган эди. Бадиуззамоннинг пули, сарвати йўқ эди. Фақир эди, дунё моли ила алоқаси йўқ эди. Рисолаларни қўл ила ёзиб кўпайтирганлар ҳам фақат зарурий эҳтиёжларини таъмин этар эдилар. Рисола-и Нурни ёзганлар милиция ташкилотларига этилар.. исканжа ва азиятлар қилинар, қамоқларга отилар эди. Бадиуззамонга қарши ҳукумат қўли ила қилдирилган ташвиқот ва тазйиқлар ила ҳар тарафга даҳшатлар сочилар. Аҳоли Ҳазрати Устозга яқинлашишга, ундан дин, иймон дарси олишга жасорати қолмайдиган даражада қўрқитилар эди. Бир вақт бўлса дин одамларининг, ҳақиқатпарастларнинг ёлғиз диндор бўлганлари учун дорёғочларда жон беришлари бир қўрқув ва воз кечиш ҳавосини майдонга келтирган эди. Ҳукм сураётган ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ ичида диёнат аҳли сукути мутлаққа маҳкум этилган эди. На диннинг ҳақиқатларидан баҳс этган ҳақиқий бир рисола нашр эттирилмоқда ва на у ҳақиқатлар миллатга дарс берилаётган эди. Бу сурат ила Исломият руҳсиз бир жасад ҳолига келтирилишга уринилар, Ислом Динининг моҳияти ва асосларини дарс бермоқ қатъиян ман этилаётган эди.

{(Ҳошия) Бутун у динсизлик татбиқларини бугунги диний инкишофни ҳазм этолмаган яширин динсизлар қилар эди.}

Хуллас, бошланғичда жуда ваҳший бўлган бу динсизлик даври Рисола-и Нурнинг умумият касб этган нашриёти ила йиқилган, иймон аҳлининг маънавий ва моддий (айниқса маънавий) ҳаётига татбиқ этилган истибдод занжирлари парчалангандир. Рисола-и Нур динсизликнинг белини синдирган ва пойдеворларини тор-мор этгандир.

Ҳа, у замонларки, динсизликнинг муқобил жабҳасида Рисола-и Нур яшинлар каби порлаган ва Қуръони Ҳакимнинг бу нури бутун қувват ва шавкати ила зуҳур этиб парда остида нашр қилингандир.

— 163 —

Рисола-и Нурдан таҳқиқий иймон дарси олган ва борганча зиёдалашган Нур Талабаларининг иймонлари инкишоф этган, иймоний бир шаҳомат ва Исломий бир жасоратга соҳиб бўлгандирлар. Қандайки, жасур бир қўмондон юзларча аскарга ҳол лисони ила жасорат берар ва таянч нуқтаси бўлар, айнан шунинг каби Рисола-и Нур маънавий шахсининг тамсилчиси бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари бошда бўлиб, таҳқиқий иймон дарслари ила иймонлари қувватланган юз мингларча, ҳозир миллионларча Нур Талабалари иймон аҳлига бир таянч нуқтаси ва бир гўзал мисол бўлгандирлар. Нур Талабаларининг бу иймон қувватлари ва динсизликка қарши қаҳрамонча курашлари халққа кўп таъсир қилган ва бир уйғоқлик майдонга келтиргандир. Шундай қилиб, миллатнинг ичидаги қўрқув ва ваҳималарни ҳам Рисола-и Нур ила изола этганлар, ватан ва миллатга умумий бир жасорат, умид ва севинч майдонга келтириб мусулмонларни умидсизликдан қутқаргандирлар.

Рисола-и Нурни ҳаётининг ғояси қилган бир Нур Талабаси юз одам қувватида бўлгани ва юз насиҳатчи қадар иймон ва Исломиятга хизмат этгани ҳақиқат аҳлича мусаллам ва мусаддақдир. Нур талабалари динсизликнинг дабдабали ҳужумларига, тантанали шовқинларига, зулмларига, қамоқларига, устозлари каби, аҳамият бермасдан, қўрқмасдан, керагида жонларини, молларини, бола-чақаларини ҳам чекинмасдан Рисола-и Нур ила иймон ва Исломиятга хизмат йўлида фидо этгандирлар. Нур Талабалари биргина нарсани ғоя қилгандирлар: "Иймонларини қутқармоқ нияти ила Рисола-и Нурни ўқимоқ ва Ризо-и Илоҳий учун иймон ва Исломиятга Рисола-и Нур ила хизмат этмоқ". Бу ғояларида муваффақ бўлмоқ учун ҳар нарсаларини бу хизматга хизматкор қилгандирлар.

Ҳа, Нур Талабалари Уммати Муҳаммадияни саломат соҳилига чиқарган бир Раббоний кеманинг хизматчилари бўлганликларига ишонгандирлар. Ҳаётда энг буюк ғоялари Қуръон ва иймонга хизмат қилиб, Уммати Муҳаммаднинг фаровонлик ва саодат ичида яшашига васила бўлмоқдир. Рисола-и Нурнинг қўл ёзуви ила нашри саналарида уйларидан етти-саккиз сана чиқмасдан Рисола-и Нурни ёзиб нашр этганлар бўлгандир. У замонлар, Испарта атрофида, эркак, хотин, ёш ва кексалардан мингларча Нур Талабаси, ҳатто Нур Дарсхонаси бўлган Сав Қишлоғи минг қалам ила саналарча Нур Рисолаларини ёзиб кўпайтирар эдилар. Рисола-и Нур таълифидан йигирма сана сўнгра нусха кўчириш ускунаси ила нашр этилган ва ўттиз беш сана сўнгра ҳам босмахоналарда босилишни бошлагандир. Иншааллоҳ, бир замон келади, Рисола-и Нур куллиёти олтин ила ёзилади ва радио тили ила турли хил тилларда ўқилади ва замин юзини кенг бир Нур дарсхонасияга айлантиради.

— 164 —

Рисола-и Нурнинг нашрида муборак хонимлар ҳам аҳамиятли фидокорликларга мазҳар бўлгандирлар. Ҳатто, Устоз Ҳазратларига келиб, "Устозим! Мен хўжайиним қиладиган дунёвий ишларни ҳам қилишга ҳаракат қиламан, у сеникидир, Рисола-и Нурникидир" деган ва эркакларининг Рисола-и Нур хизматида бўлишларида янада ортиқ имконлар берган қаҳрамон хонимлар кўрилгандир. Рисола-и Нурни ёзган хўжайинларига кечалари чироқ тутиб, уларнинг дин, иймон хизматларига сева-сева иштирок этгандирлар. Рисола-и Нурни хонимлар, қизлар қўллари ила ёзганлар, кўз нурлари тўкканлар, муборак котибалар бўлиб иймонга хизмат этгандирлар. Ҳатто шундай Нур Талабаси хонимлар бордирки, ўзларини сўнг нафасда иймон нури ила ҳусни хотимага ноил этадиган Нур Рисолаларини ҳарорат ила ўқиганлар ва бошқа дин қардошлари бўлган хонимларга ҳам ўқиб танитганлар. Нурларни хонимлар ичида нашр этиб, кўп хонимларнинг Қуръон ва иймон нурлари ила нурланишларига васила бўлиб қаҳрамонча хизматда бўлгандирлар. Рисола-и Нурни ўқиб ўқитмоқ ила иймон мартабаларида тараққий этиб худди биттадан муршид мартабасига юксалгандирлар. Хонимлар ёлғиз Аллоҳ розилигини қозонмоқ учун самимият ва ихлос ила Рисола-и Нурдаги порлоқ ва жуда файзли Қуръон нурларига боғланган ва қалбларида сўнмас бир муҳаббат ва севги сезиб дунё ва охиратда бахтиёр бўладиган бир вазиятга қовушгандирлар. Рисола-и Нурнинг қиймат ва буюклиги пок қалбларига шу қадар ерлашганки, уни баробар бўлиб ўқиб тинглаган сари, ичлари нурлар ила, файзлар ила тўлиб тошган, нуроний кўз ёшлари тўкиб хурсандчилик ва севинчдан ҳаяжонга келгандирлар. Қандай бахтиёрдир у хонимларки, Рисола-и Нурнинг бу муқаддас иймоний хизматида бўлганлари учун улар доимо хайр ила ёд этилажак, охиратларига нурлар юборилажак, қабрлари Жаннат-мисол пурнур бўлажак ва охиратда ҳам энг юксак мартабаларга улашажаклар, иншааллоҳ. Энг бошда Бадиуззамон Ҳазратларининг дуоларига доҳил бўлмоқ ила баробар, Нур Талабалари мобайнидаги маънавий ширкат сири ила дафтари ҳасанотларига хайрлар қайд этилмоқдадир. Рисола-и Нурга самимий алоқалари у фидокор хонимларни миллионлаб Нур Талабаларининг дуоларига ноил этмоқдадир. Рисола-и Нурларни ўқиб ўқитмоқ ила буюк маънавий фойдаларга, юксак даражаларга эришмоқдадирлар. Иншаллоҳ, аксар хонимларнинг бундай бўлишини раҳмати Илоҳийдан қувват ила эътиқод ва умид ва ниёз этамиз.

— 165 —

Басиратли Нур ноширлари ўттиз беш сана аввал Рисола-и Нурдаги юксак ҳақиқатларни кўрган, у муқаддас дарсларни олган ва у замондан бери ихлос ва садоқат ила яширин дин душманларига қаршилик қилгандир. Нур қаҳрамонларининг хоналари кўплаб дафалар қидирилгани ва ўзлари дафаларча қамоқларга отилиб у ерда шиддатли азоблар ва машаққатлар чектирилгани ҳолда, олмос қаламлари ила Рисола-и Нурнинг бу қадар санадир ноширлигини қилгандирлар. Истаганлари тақдирда дунё неъматлари ўзларига ёр бўлгани ҳолда, ҳар турли шахсий, дунёвий мартабалардан, борлиқлардан фароғат ила, умрларини Рисола-и Нурнинг хизматига вақф этгандирлар.

"Ажабо, Рисола-и Нур Шогирдларидаги бу ғайрат ва қувватнинг, бу фароғат ва фидокорликнинг ва бу даража сабот ва садоқатнинг сабаби недир?" дея бир савол сўраларса, бу саволнинг аниқ жавоби шу бўлажакдир: Рисола-и Нурдаги рад этилмас юксак ҳақиқатлар, иймон хизматининг ёлғиз ва ёлғиз Ризо-и Илоҳий учун қилиниши ва Бадиуззамон Ҳазратларининг аъзамий ихлосидир.

Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари Барлада саккиз сана қадар қолгандир. Аксар замонларини қирларда, боғ ва боғчаларда ўтказар эди. Икки-уч соат қадар узоқликдаги танҳо тоғларга ёки боғларга чекилар, Нур Рисолаларини таълиф этар, бир тарафдан бўлса таълиф этган рисолалари Испарта ва атрофида қўл ёзуви ила кўпайтирилиб ўзига юборилганида буларни тасҳиҳ этарди. Бир кун ичида ҳам тасҳиҳот қилар, ҳам бориб-келиш тўрт-беш соат бўлган ерларга пиёда борар, ҳам айни куннинг уч-тўрт соатини таълифотга айирар ва ҳамда кўп вақт овқатини ўзи тайёрлар эди. У замонларда қирқ ерда рисолалар Рисола-и Нурга муштоқ илк талабалар тарафидан қўл ёзуви ила кўпайтирилар эди. Устоз бу китобларни орқасига олар. Тоғ, боғ ёки қирларга қадар борар, у ерда тасҳиҳини қилар, уйига келарди. Сургунга маҳкум этилиб, замоннинг энг даҳшатли зулмига маъруз қолдирилган ва ҳеч ким ила кўришишига изн берилмас эди. Фақат у бу йўқлик ичида туганмас бир борлиққа қовушган эди. Чунки у Ислом Олами ва инсониятни танвир ва иршод этадиган Қуръондан келган иймон ҳақиқатларини таълиф этар ва айни замонда нашр этар эди. Бутун ишини таълиф этаётган асарларга қаратган эди. Бир кун келиб бу асарлар Анадолуга ёйилажак, Ислом Олами марказларига боражак, сиёсат аҳлининг диққат назарини жалб этажак ва у замон Ислом Оламининг асрлардир байроқдорлигини қилган бир миллат ичида ерлаштирилмоқ истанилган динсизлик, иймонсизлик мафкураларини парчалаяжак, охирги асрларнинг залолат тоғутларининг маънавий шахсидан иборат бўлган куфр аҳли, сафоҳат аҳли ва залолат аҳли жараёнларининг бу ватанни истилосига тўсиқ чекажак, истиқбол наслларининг абадий қутулиш ва саодатини таъминга мадор бўлажакдир.

— 166 —

Хуллас, у тарихнинг энг муаззам бир ҳодисасининг бошланишини изни Илоҳий ва тасарруфи Раббоний ила ҳозирлагани учун бундай жуда муқаддас бир маънони ичига олган даъвонинг тошувчиси бўлиш эътибори ила дунёнинг энг масъуди, замоннинг энг бахтиёри эди. Кийинишида, ғоясида, идеалида зарра қадар ўзгариш ва силкиниш бўлмаган эди. Аксинча олам ҳолининг эътиқодларини тузатадиган, зулматни изола этадиган бир машъала-и ҳидоятни ташиётган эди. Вазифаси ва хизмати бутун инсонларнинг икки жаҳонга оид саодат ва фаровонлигини ичига олгани учун бир ғайрат ва азм ичида эди.

Устознинг Барладаги истиқоматгоҳи икки хонадан иборат бир уйдир. Асосан мустақил бир уйи ва ер юзида ўз мулки ва тасарруфи остида бир қарич ери ҳам йўқдир. Барлада саккиз сана муддат давомида яшаган уйи уч юз эллик миллион мусулмонларнинг маркази ҳукмида илк дарсхона-и Нуриясидир. Бу дарсхона-и Нуриянинг остида доимий оққан бир чашма бордир. Ва қаршисида дарсхона-и Нурия ила ёнма-ён жуда қалин ва уч устун ҳолида самога юксалган ғоят муҳташам бир чинор дарахти бордир. Чинор дарахтининг шохлари орасида бир кулбача қилингандир. Бу ер Устоз Ҳазратларининг баҳор ва ёз мавсумларидаги истироҳат ва тафаккур ва убудият вазифаси учун энг муносиб бир манзилдир. Устознинг сиддиқ хизматкорлари, талабалари ва Барла аҳолиси дейдиларки: "Устозни кечалари дарсхона-и Нуриянинг ёнидаги бир муборак дарахт бўлган чинор дарахтининг шохлари орасида бўлган кулбачада тонгларга қадар тасбеҳот ила, зикрла ила тараннум этар кўрардик. Хусусан баҳор ва ёз мавсумларида бу муҳташам дарахтнинг мингларча шохлари орасида шавқ ва жазба ичида учаётган қушлар орасида устознинг бундай тонгларга қадар ишлашини кўрардик да, не замон ухлар, не замон турар, билолмасдик".

Устоз кўп хаста бўлар, кўп вақтлари ҳам хасталик ва машаққат ила кечарди. Жуда оз ер, у ҳам бир оз шўрво каби оз бир нарса эди. Кечалари Қуръони Каримдан вирд қилиб олган сураларни ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг машҳур муножоти бўлган Жавшан-ул Кабир номли муножотини ва Шоҳи Гейлоний ва Шоҳи Нақшбанд каби буюк авлиёларнинг муножот ва ҳизбларини ва саловоти Нурияларни ва айниқса Рисола-и Нурнинг манбаи бўлган "Ҳизб-ун Нурия"ни ва Қуръон оятларининг ярқирашлари бўлган ва бир тафаккур силсиласи бўлган ва Йигирма Тўққизинчи Ёғдуда жам этилган ҳизб ва муножотларни ўқир, буларни тугатиш билан яна Рисола-и Нур ила машғул бўларди. Кундузлари эса доимо Рисола-и Нурнинг мутолааси ва таҳсиси ила машғул бўлар, Рисола-и Нур хизматини ҳар нарсадан устун қўяр, Рисола-и Нурга оид, етишадиган шошилинч бир иш замонида бошқа ишларини қолдирар, аввало у ишни тугатарди.

— 168 —

Саид Нурсий баҳор мавсумида манзилининг қаршисидаги муҳташам чинор дарахтининг шохлари орасидаги кулбачасига чиқар, вазифасини у ерда адо этар, Рисола-и Нурнинг ҳақиқатларини, манба ва ҳақиқий маъдани бўлган мала-и аълода тафайюз ва томоша ва тафаккур этарди. Устознинг керак бўлса شَجَرَةٌ مُبَارَكَةٌ сирига мазҳар бўлган бу чинор дарахти ва керак бўлса қарағай тоғларидаги у жуда унсият этган дарахтларнинг ва тоғларнинг бошидаги тафаккур ва ҳиссиётини ифода эта олмоқ, ажабо мумкинмидир? Асло мумкин эмасдир! Жаноби Ҳақ Камоли Раҳмати ила бу фарди фаридни камолоти инсониянинг бутун навларини ичига олган бир истеъдодда яратган ва бу истеъдодларнинг ҳам аъзамий шаклда инкишофини ирода этганки, бу мустасно зотни Исломият дарахтининг сўнг асрларга узанган ва минглаб шох-шода солган Рисола-и Нур маънавий шахси эътибори ила бутун ҳақиқатларда "устози кулл" ҳукмига келтирган ва тамоми ила Исломият ҳақиқатлари нурининг аксини ва тажаллийсини Рисола-и Нур маънавий шахсида жойлаштириб, ҳақиқат ва камол аҳлини ҳайрат ила боқтирган ва шундай қилиб Рисолати Аҳмадия ва ҳақиқати Муҳаммадияни ичига олган бир ойнаси бўлган Рисола-и Нур ила Саид Нурсий бир Саид бўлиб чириган, эриган. Фақат маънан бутун Ислом Олами бўлиб таваллуд этган, бақо топгандир. Ва то қиёматга қадар Рисола-и Нур боқий қолажак ва доимо такаммул этажакдир. Ҳеч мумкинмидирки, чивин қанотининг ижодидан лоқайд қолмаган ва у қанотнинг зарраларида жуда кўп ҳикмат ва фойдаларни таъқиб этган Сонеъи Зулжалол Рисола-и Нур ила у таълиф этилган манзиллар ила ва Нур Муаллифининг муқаддас вазифаларини бажарган ерлар ила алоқадор бўлмасин.. ва шундай муқаддас хизматларга ходим (хизмат этган) бўлган маконлар ва дарсхона-и Нуриялар ва муборак дарахт раҳматнинг қасдий таҳсисидан хориж қолсин? Қатъиян мумкин эмасдир!

— 169 —

Саид Нурсий Ҳазратлари Барлада экан, ёз ойларида баъзан Қарағай Тоғига чиқар, бир муддат ёлғиз бўлиб у ерда қоларди. Бўлган тоғлари анча юксак эди. Барла дарсхона-и Нуриясининг қаршисидаги чинор дарахтининг тепасидаги кулбачаси каби, Қарағай Тоғининг энг юксак тепасида бўлган икки катта дарахт устида дарсхона-и Нурия маъносида биттадан манзили бор эди. Бу қарағай ва қатрон дарахтларининг тепаларида Рисола-и Нур ила машғул бўлар эди. Ҳам аксар замонлар Барладан бу ўрмони қалин жойга келиб кетарди. Ва дердики: "Мен бу манзилларни Юлдузлар Саройига алмаштирмайман!"

Ҳозир сўзни бу ерда тўхтатиб, Устоз Рисола-и Нурни таълиф этган мазкур Қарағай Тоғида ва Барла ноҳиясидаги ҳаётига ва Рисола-и Нурнинг моҳиятига оид рисола ва мактублардан бир нечтасини пастга киргизамиз.

— 172 —
Тўртинчи Мактуб
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
سَلَامُ اللَّهِ وَرَحْمَتُهُ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ وَعَلَى اِخْوَانِكُمْ لَاسِيَّمَا .. الى آخر

Азиз қардошларим!

Мен ҳозир Қарағай Тоғида, юксак бир тепаликда, улкан бир қарағай дарахтининг тепасида, бир чайладаман. Инсонлардан узоқлашиб, ёлғизликка кўникиб кетдим. Инсонлар билан суҳбатлашгим келганида, хаёлан сизларни ёнимда тасаввур қилиб, бир суҳбат қиламан, сизлар билан тасалли топаман. Бир монелик бўлмаса, бир-икки ой бу ерда ёлғиз қолиш орзусидаман. Барлага қайтсам, хоҳишингизга кўра, сиздан кўра кўпроқ мен муштоқ бўлган суҳбатлашиш чорасини излаб кўрамиз. Ҳозир бу қарағай дарахти устида ёдимга тушган икки-уч хотирани ёзмоқдаман.

Биринчиси: Бир оз маҳрам бир сирдир, аммо сендан сир сақланмайди. Яъни:

Ҳақиқат аҳлининг бир қисми қандайки Исми Вадудга мазҳар бўлганлар ва буюк бир мартабада у исмнинг жилвалари ила мавжудот деразалари орқали Вожиб-ул Вужудга боққанлар, шунинг каби, бу фақир қардошингизга, фақат Қуръон хизматида бўлган дамларида ва ул бениҳоят хазинанинг даллоли бўлган вақтларида Исми Раҳийм ва Исми Ҳакиймга мазҳарлик вазияти берилган. Бутун Сўзлар ўша мазҳариятнинг жилваларидир. Иншааллоҳ, у Сўзлар وَمَنْ يُؤْتَ اْلحِكْمَةَ فَقَدْ اُوتِىَ خَيْرًا كَثِيرًا сирига мазҳардирлар.

Иккинчиси: Нақший тариқати ҳақида айтилган, "Дар тариқи Нақшбандий лозим омад чор тарк: тарки дунё, тарки уқбо, тарки ҳасти, тарки тарк", бўлган раъно жумла бирдан ёдимга тушди. У хотира билан бирга бирдан шу жумла туғилди: "Дар тариқи ажзмандий лозим омад чор чиз: фақри мутлақ, ажзи мутлақ, шукри мутлақ, шавқи мутлақ эй азиз!"

Сўнгра сен ёзган, "Боқ китоби коинотнинг саҳифа-и рангдорига... ила охир", бўлган рангдор ва бой шеър ёдимга тушди. У шеър ила самонинг юзидаги юлдузларга боқдим. "Кошки шоир бўлсайдим, буни мукаммаллаштирсайдим",- дедим. Ҳолбуки шеър ва назмга истеъдодим бўлмаса-да, бошлайвердим, бироқ назм ва шеър қилолмадим, хотирамга қандай келса, шундай ёздим. Сен менинг ворисимсан, истасанг назмга сол, тартибла. Бирдан хотирга келган мана будир:

— 173 —

Тингла-да юлдузларни, шу хутба-и ширинини

Нома-и нурини ҳикмат, боқ не такрир айламиш.

Хўп баробар нутққа келмиш, ҳақ лисони ила дерлар:

"Бир Қодийри Зулжалолнинг ҳашмати Султонига

Биттадан бурҳони нурафшонмиз вужуди Сонеъга

Ҳам ваҳдатга, ҳам қудратга шоҳидлармиз биз.

Шу замин юзини порлатган

Нозанин мўъжизотни чун малак сайронига.

Шу самонинг Арзга боққан, Жаннатга диққат этган

Минглаб мудаққиқ кўзларимиз биз.

{(Ҳошия) Яъни жаннат чечакларининг кўчатзори ва экинзори бўлган заминнинг юзида ҳадсиз қудрат мўъжизаси намойиш қилинганидан, самовот оламидаги малаклар у мўъжизаларни ва у ажойиботларни томоша қилганлари каби, самовий жисмларнинг кўзлари ҳукмида бўлган юлдузлар ҳам, гўё малаклар каби, замин юзидаги нозанин санъатли асарларни кўришлари билан жаннатга боқадилар ва у вақтинчалик ажойиботларни боқий бир суратда жаннатда ҳам томоша қилаётгандек, бир заминга, бир жаннатга боқадилар, яъни у икки оламга назоратлари бор деганидир.}

Тубо-и хилқатдан самовот қисмига, бутун Каҳкашон шохларига

Бир Жамийли Зулжалолнинг, дасти ҳикмати ила тоқилмиш хўп гўзал мевалармиз биз.

Шу самовот аҳлига биттадан масжиди сайёр, биттадан хона-и даввор, биттадан улвий ошиёна,

Биттадан мисбаҳи наввор, биттадан кема-и жаббор, биттадан тайёралармиз биз.

Бир Қодийри Зулкамолнинг, бир Ҳакийми Зулжалолнинг биттадан мўъжиза-и қудрат, биттадан ҳориқо-и санъати холиқона,

Биттадан нодира-и ҳикмат, биттадан доҳия-и хилқат, биттадан нур оламимиз биз.

Бундай юз минг тил ила юз минг бурҳон кўрсатамиз, эшиттирамиз инсон бўлган инсонга.

Кўр бўлгур динсиз кўзи, кўрмас бўлди юзимизни, ҳам эшитмас сўзимизни, ҳақ сўйлаган оятлармиз биз.

Муҳримиз бир, имзомиз бир, Раббимизга мусаҳҳармиз. Мусаббиҳмиз, зикр этамиз обидона.

Каҳкашоннинг ҳалқа-и кубросига мансуб биттадан мажзублармиз биз!"

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

— 174 —
Олтинчи Мактуб
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
سَلَامُ اللَّهِ وَرَحْمَتُهُ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمَا وَعَلَى اِخْوَانِكُمَا مَادَامَ الْمَلْوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَمَا دَامَ الْقَمَرَانِ وَاسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ

Ғайратли қардошларим, ҳамиятли елкадошларим ва дунё дейилган ғурбат диёрида мадори тасаллиларим!

Модомики Жаноби Ҳақ фикримга эҳсон этган маънолардан сизларни ҳам ҳиссадор қилган экан, албатта ҳиссий кечинмаларимдан ҳам ҳиссадор бўлмоқ ҳаққингиздир. Сизларни кўп ранжитмаслик учун ғурбатли дамларимдаги фироқларнинг ўта аламли қисмини қолдириб, бир қисмини сизларга ҳикоя қиламан. Бундай бўлганди:

Шу икки-уч ойдан бери кўпинча ёлғиз қолдим. Баъзан ўн беш-йигирма кунда бир марта ёнимда меҳмон бўлади. Қолган вақтлар ёлғизман. Ҳам йигирма кун бўлибдики, тоғ сайёҳлари яқин атрофимда йўқ, тарқаб кетгандилар.

Мана шу кечада, шу ғарибона тоғларда, сас-садосиз, ёлғиз, дарахтларнинг ҳазинона шивирлашлари ичра ўзимни бир-бири ичидаги беш хил ғурбатларда кўрдим.

Биринчиси: Кексалик тақозосига кўра, яқинларим ва ёр-дўст ва қариндошларимнинг деярли аксариятидан айрилиб ёлғиз ва ғариб қолдим. Улар мени ташлаб барзоҳ оламига кетганларидан пайдо бўлган ҳазин бир ғурбатни ўзимда ҳис қилдим. Мана шу ғурбат ичида бошқа бир ғурбат доираси очилди. Ундан эса ўтган баҳор каби, мен боғланиб қолган аксар мавжудот мени ташлаб кетганидан ҳосил бўлган фироқли бир ғурбатни ҳис қилдим. Ва шу ғурбат ичида яна бир ғурбат доираси очилдики, ватанимдан ва ақраболаримдан ажраб ёлғиз қолганимдан пайдо бўлган фироқли бир ғурбатни ҳис этдим. Ва бу ғурбат ичра кечанинг ва тоғларнинг ғарибона вазияти менга яна бир ачинарли ғурбатни ҳис эттирди. Ва бу ғурбатдан эса, шу фоний меҳмонхонадан абад-ул обод тарафига силжишга ҳозир турган руҳимни фавқулодда бир ғурбатда кўрдим. Бирдан "Фасубҳаналлоҳ" дедим. "Бу ғурбатларга ва зулматларга қандай чидаш мумкин",- дея ўйладим. Қалбим фарёд билан деди:

— 175 —

Ё Раб! ғарибам, бекасам, заифам, нотавонам, алийлам, ожизам, ихтиёрам, беихтиёрам, ал-омон гўям, афв жўям, мадад хоҳам зидаргоҳи Илоҳий!

Бирдан иймон нури, Қуръон файзи, Раҳмон лутфи мададга келдилар. Ўша бешта зулматли ғурбатларни бешта нуроний дўстлар доирасига айлантирдилар.

Тилим: حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيل дея сўйлади.

Қалбим:

﴿ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ حَسْبِىَ اللّهُ لَا اِلهَ اِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ﴾

оятини ўқиди. Ақлим ҳам изтиробдан ва даҳшатдан фарёд этган нафсимга хитобан деди:

Ташла бечора фарёдни, балодан қил таваккул. Зеро фарёд бало андар, хато андар, балодир бил.

Бало берганни топсанг гар, шифо андар, вафо андар, ато андар балодир бил.

Модомики бундай экан, ташла шикоятни, шукр қил, чун булбуллар шодлиғидин кулар гул-мул.

Гар топмасанг, бутун дунё жафо андар, фано андар, ҳабо андар балодир бил.

Жаҳон тўла бало бошингда бор экан, не бақирурсан кичик бир балодан, кел таваккул қил.

Таваккул ила бало юзига кул, токи у ҳам кулсин, У кулган сари кичраяр, этар табаддул.

Ҳам устозларимиздан Мавлоно Жалолиддин ўз нафсига дегани каби дедим:

اُو ُفْتِ اَلَسْتُ وتُو ُفْتِى بَلَى شُكْرِى بَلَى يسْت كَثِيدَنْ بَلَا
سِرِّ بَلَا يسْتْ كِه يَعْنِى مَنَمْ حَلْقَه زَنِ دَرْ َهِ فَقْرُ و فَنَا
— 176 —

Шунда нафсим ҳам: "Ҳа, ҳа... ажз ва таваккул ила, фақр ва илтижо ила нур эшиги очилади, зулматлар тарқайди. Алҳамдулиллаҳи ала нурил ийман вал Ислам",- деди. Машҳур Ҳиками Атоиянинг қуйидаги:

مَاذَا وَجَدَ مَنْ فَقَدَهُ ٭ وَ مَاذَا فَقَدَ مَنْ وَجَدهُ

Яъни: "Жаноби Ҳақни топган нимани йўқотади? Ва Уни йўқотган нимани қозонади? Яъни: Уни топган ҳар нарсани топади, Уни топмаган ҳеч нарса топмайди. Топса ҳам бошига бало топади", жумласи қай даража олий бир ҳақиқат эканини кўрдим ва طُوبَى لِلْغُرَبَاء ҳадисининг сирини англадим, шукр қилдим.

Мана қардошларим, зулматли бу ғурбатлар, гарчи иймон нури билан ёришсалар-да, бироқ яна менда бир даража ҳукмларини ижро этдилар ва шундай бир тушунчани бердилар: "Модомики ғарибман ва ғурбатдаман ва ғурбатга кетар эканман, ажабо шу меҳмонхонадаги вазифам битдимикин? Токи сизларни ва Сўзларни ўрнимга вакил қилсам ва бутунлай алоқамни узсам",- деган фикр хотирамга келди. Шунинг учун сиздан сўрагандимки, "Ажабо, ёзилган сўзлар кифоями, ёки нуқсони борми? Яъни, вазифам битдимикин? Токи қалб роҳатлиги ила ўзимни нурли, ҳақиқий бир ғурбатга отиб, дунёни унутиб, Мавлоно Жалолиддин деганидек

دَانِى سَمَاعِ ه بُوَدْ نِى خُودْ شُدَنْ زِهَسْتِى
اَنْدَرْ فَنَاىِ مُطْلَقْ ذَوْقِ بَقَا شِيدَنْ

деб, олий бир ғурбатни изласаммикин?"- дея сизни шу саволлар билан безовта қилгандим.

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

* * *
— 177 —
Ўн Учинчи Мактуб
بِاسْمِه۪ وَ اِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪
﴿ اَلسَّلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدٰى وَالْمَلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهَوٰى ﴾

Азиз қардошларим!

Ҳол-аҳвол ва туриш-турмушимни ва васиқа олиш учун мурожаат қилмаганимни ва оламнинг ҳозирги сиёсатига нисбатан лоқайдлигимни жуда кўп сўрамоқдасизлар. Бу саволларингиз жуда кўп такрорланганидан, ҳамда маънан мендан сўралганидан, бу уч саволга Янги Саид эмас, балки Эски Саид тили билан жавоб беришга мажбур бўлдим.

Биринчи Саволингиз: Туриш-турмушинг, ҳол-аҳволинг қандай?

Жавоб: Жаноби Арҳамурроҳимийнга юз минг шукр қиламанки, дунё аҳлининг менга қилган турли хил зулмларини турли хил раҳматларга айлантирди. Шундайки:

Сиёсатни тарк қилиб ва дунёдан ўзимни тортиб, бир тоғнинг ғорида охиратни ўйлаш билан машғул эканман, дунё аҳли мени зулман у ердан чиқариб сургун қилдилар. Холиқи Раҳийм ва Ҳакийм бу сургунни мен учун раҳматга айлантирди. Хатарли ва ихлосни бузадиган сабабларга дучор бўлган ул тоғдаги ёлғизликни Барла тоғларидаги бехатар, ихлосли хилватга айлантирди. Русияда асирлик чоғимда, умримнинг охирини бир ғорда ўтказайин деб ният ва ниёз қилгандим. Арҳамурроҳимийн мен учун Барлани ўша ғорга айлантирди. Яъни, ғорнинг савобини берди. Аммо ғорнинг заҳматини заиф вужудимга юкламади. Фақат Барлада икки-уч ваҳимачи бор эди. Ўша ваҳимачилик туфайли менга азият берилди. Ҳатто ўша дўстларим, гўё осойишимни ўйлардилар. Ҳолбуки, ўша ваҳимачилик туфайли ҳам қалбимга, ҳам Қуръоннинг хизматига зарар бердилар. Ҳам, дунё аҳли барча сургундагиларга васиқа берганлари ва жиноятчиларни қамоқдан чиқариб афв этганлари ҳолда, менга зулм ўлароқ рухсат бермадилар. Менинг Рабби Раҳиймим мени Қуръон хизматида янада зиёда тер тўктирмоқ ва Сўзлар номи остида Қуръон нурларини менга кўпроқ ёздирмоқ учун ташвишсиз бир суратда мени шу ғурбатда қолдириб, ўша зулмларни буюк бир марҳаматга айлантирди. Ҳам яна, дунё аҳли дунёларига аралашиши мумкин бўлган барча нуфузли ва қувватли раисларни ва шайхларни қишлоқларда ва шаҳарларда қолдириб, қариндош-уруғлари билан бирга ҳар ким билан ҳам учрашишларига изн берганлари ҳолда, мени зулман ёлғиз қолдириб, бир қишлоққа юборди.

— 178 —

Ҳеч бир ақрабо ва ҳамшаҳарларимни (бир-иккиси мустасно) ёнимга келишига изн бермади. Менинг Холиқи Раҳиймим ўша ёлғизликни мен учун азим бир раҳматга айлантирди. Зеҳнимни соф ҳолида қолдириб, ҳийлалардан пок ўлароқ, Қуръони Ҳакимнинг файзидан борича олишига восита қилди. Ҳам яна, аввалда мен икки йил мобайнида бор-йўғи иккита оддий мактуб ёзганимни дунё аҳли яхши билади. Ҳатто ҳозир, келса ўн ва ё йигирма кунда ва ё бир ойда бир-икки мусофирнинг фақатгина охират учун ёнимга келишини хуш кўрмадилар, менга зулм қилдилар. Менинг Рабби Раҳиймим ва Холиқи Ҳакиймим у зулмни мен учун марҳаматга айлантирдики, тўқсон йиллик маънавий бир умрни қозонтирувчи бу уч ой давомида (яъни, муборак ражаб, шаъбон ва рамазон ойларида) мени ёқтирилган бир хилватда ва мақбул бир ёлғизликда қолиш бахтига эриштирди. "Алҳамдулиллаҳи ала кулли ҳол", хуллас, ҳол ва турмушим мана шундай...

Иккинчи саволингиз: Нима учун васиқа олиш учун мурожаат этмаётирсан?

Жавоб: Шу масалада мен қадарнинг маҳкумиман, дунё аҳлининг маҳкуми эмасман. Қадарга мурожаат этаман. Қачон изн берса, ризқимни бу ердан қачон кесса, ўша вақт кетаман. Бу маънонинг ҳақиқати шудирки, бошга келган бир ишда икки сабаб бор. Бири зоҳирий, бошқаси ҳақиқий. Дунё аҳли зоҳирий бир сабаб бўлди, мени бу ерга келтирди. Қадари Илоҳий эса ҳақиқий сабаб бўлиб, мени бу ёлғизликка маҳкум этди. Зоҳирий сабаб зулм қилди, ҳақиқий сабаб адолат қилди. Зоҳирийси шундай ўйлади: "Бу одам илмга ва динга ортиғи билан хизмат қилади, балки дунёмизга аралашар" -деган эҳтимол билан мени сургун қилиб, уч томондан устма-уст зулм қилди. Қадари Илоҳий кўрдики, илмга ва динга керагича ва ихлос билан хизмат қилолмаётирман. Шунинг учун мени бу сургунга маҳкум этди. Уларнинг бу устма-уст зулмларини устма-уст раҳматларга айлантирди. Модомики, сургун қилинишимда қадар ҳоким экан ва ул қадар одил экан, унга мурожаат этаман. Зоҳирий сабаб эса, зотан баҳона навидан бир нарсалари бор. Демак, уларга мурожаат этиш маъносиздир. Агар уларнинг қўлида бир ҳақ ва ё кучли бир восита бўлганда эди, ўшанда уларга ҳам мурожаат этилса бўларди.

— 179 —

Бошларини есин, дунёларини тамоман ташлаганим ҳолда ва оёқларига ўралашсин, сиёсатларини бутунлай тарк этганим ҳолда, мен ҳақимда ўйлаган баҳоналари, ваҳималари, албатта, асоссиз бўлганидан, уларга мурожаат этиш билан ўша ваҳималарини ҳақиқатга айланишини истамайман. Агар учлари ажнабийлар қўлида бўлган дунё сиёсатига аралашмоққа бир иштаҳам бўлсайди, саккиз йил эмас, балки саккиз соатга ҳам қолмай ёйиларди, ўзини кўрсатарди. Ҳолбуки, саккиз йил бўлибди, биронта рўзнома ўқишга хоҳишим бўлмади ва ўқимадим. Тўрт йилдирки, бу ерда назорат остидаман, ҳеч бир аломати кўринмади. Демак, Қуръони Ҳаким хизматининг барча сиёсатлардан юксак бир устунлиги борки, аксарияти ёлғончиликдан иборат бўлган дунё сиёсатига таназзул этишга йўл қўймайди.

Мурожаат этмаганимнинг иккинчи сабаби шудирки, ҳақсизликни ҳақ деб ҳисоблаган одамларга ҳақ даъво этмоқ бир нави ҳақсизликдир. Бу навдаги ҳақсизликни пасткашларча қилишни истамайман.

Учинчи Саволингиз: Дунёнинг сиёсатига нима учун бу қадар лоқайдсан? Оламдаги бу қадар ўзгаришларга ҳеч парво қилмаётирсан? Бу ўзгаришларни хуш кўраётирсанми? Ва ёхуд қўрқаётирсанмики, сукут сақлаётирсан?

Жавоб: Қуръони Ҳакимнинг хизмати мени шиддатли бир суратда сиёсат оламидан ман қилди, ҳатто ўйлашни ҳам менга унуттирди. Йўқса, бутун ҳаёт саргузаштим шоҳиддирки, ҳақ деб билган маслагимда юришга қарши қўрқув қўлимни тутиб ман қилолмаган ва қилолмаётир. Нимадан ҳам қўрқайин? Дунё ила ажалимдан бошқа алоқам йўқ. Ўйлайдиган бола-чақам йўқ. Ўйлайдиган мол-дунёим йўқ. Шарафини ўйлайдиган хонадоним йўқ. Риёкор бир ёлғончи шуҳратдан иборат бўлган дунёвий шон-шарафни сақлаб қолишга эмас, синдиришга ёрдам қилганга раҳмат. Қолди ажалим. У Холиқи Зулжалолнинг қўлидадир. Кимнинг ҳадди борки, вақти келмай туриб унга қўл теккиза олсин. Зотан, иззат билан ўлишни зиллат билан яшашдан устун қўйганларданмиз. Эски Саид каби бир киши шундай деган:

وَ نَحْنُ اُنَاسٌ لَا تَوَسُّطَ بَيْنَنَا
لَنَا الصَّدْرُ دُونَ الْعَالَمِينَ اَوِ الْقَبْرُ

Асосан, Қуръон хизмати мени башариятнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётини ўйлашдан ман қилмоқда. Яъни:

— 180 —

Башарият ҳаёти бир сафардир. Бу замонда, Қуръоннинг нури билан кўрдимки, у йўл бир ботқоққа кирди. Ифлос ва бадбўй бир балчиқ ичра инсонлар карвони гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб кетмоқда. Бир қисми саломатли бир йўлда кетаётир. Бир қисми мумкин қадар балчиқдан, ботқоқдан қутулиш учун баъзи воситаларни топган. Аксарият қисми эса ўша бадбўй, ифлос, балчиқли ботқоқ ичра қоронғиликда кетмоқда. Бу аксариятнинг юзтадан йигирматаси мастлиги туфайли ўша ифлос балчиқни мушки-анбар деб ўйлаб, юз-кўзига суртмоқда; гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб, бора-бора ботиб бормоқда. Юзтадан саксони эса ботқоқлик эканини англайди; ифлос, бадбўй эканлигини ҳис қилади, бироқ, саросимада қолганлар, саломатли йўлни кўролмаётирлар.

Бас, буларга қарши икки чора бор:

Бири, тўқмоқ билан маст бўлмиш йигирматасини уйғотмоқдир;

Иккинчиси, нур кўрсатиш ила саросимада қолганларга саломатли йўлни ёритмоқдир.

Мен кўрмоқдаманки, йигирматага қарши саксон одам қўлига тўқмоқ олган. Ҳолбуки, ул бечора саросимада қолган саксонтага керагича нур кўрсатилмаётир. Кўрсатилса ҳам, бир қўлида ҳам тўқмоқ, ҳам нур бўлганлиги учун ишонарсиз кўринмоқда. Саросимада қолган одам, "Ажабо, нур билан мени жалб қилиб, тўқмоқ билан урмоқчимикин?" дея ҳадиксирайди. Ҳамда, баъзан бирон сабабга кўра тўқмоқ синган пайт, нур ҳам учар ва ё сўнар.

Ул ботқоқликдан мурод инсониятнинг ғафлаткорона ва залолат-пеша бўлган бузуқликларга тўла ижтимоий ҳаётидир. У сарҳушлар залолатдан лаззатланган динсизлардир. У саросимада қолганлар залолатдан нафратланганлардир, бироқ чиқолмаётирлар; қутулмоқни истайдилар, бироқ йўл тополмаётирлар, саросимада қолган инсонлардир. У тўқмоқлар эса сиёсат жараёнларидир. У нурлар эса Қуръон ҳақиқатларидир. Нурга қарши курашилмайди, унга адоват қилинмайди. Ёлғиз шайтони ражиймдан бошқа ундан нафратланган йўқдир. Хуллас, мен ҳам Қуръон нурини қўлда тутмоқ учун "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" дея сиёсат тўқмоғини ташлаб, икки қўлим билан нурга ёпишдим. Кўрдимки, сиёсат жараёнларида, ҳам мувофиқда, ҳам мухолифда бу нурларнинг ошиқлари бор. Барча сиёсат жараёнларидан ва тарафкашликлардан жуда юксак ва уларнинг ғаразкорона ўй-фикрларидан пок ва соф бўлган бир мақомда туриб берилган Қуръон дарси ва кўрсатилган Қуръон нурларидан ҳеч қайси тараф ва ҳеч бир қисм чекинмаслиги ва айб қидирмаслиги керак. Магар, динсизликни ва даҳрийликни сиёсат деб ўйлаб, унга тарафдор бўлган инсон суратидаги шайтонлардан ва ё инсон қиёфасидаги ҳайвонлардан бўлмаса.

— 181 —

Алҳамдулиллаҳ, сиёсатдан тийилганим туфайли, Қуръоннинг олмос ҳақиқатларини сиёсий ташвиқот деган туҳмат остида, шиша синиқлари қийматига туширмадим. Балки, борган сари ул олмослар ўз қийматларини ҳар тоифанинг назарида порлоқ бир тарзда зиёдалаштирмоқда.

﴿ وَقَالُوا اْلحَمْدُ لِلّهِ الَّذِى هَدَينَا لِهذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِىَ لَوْلَا اَنْ هَدَينَا اللّهُ لَقَدْ جَاءَتْ رُسُلُ رَبِّناَ بِاْلحَقِّ ﴾
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

— 182 —
Йигирма Иккинчи Ёғду
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Испартанинг одил ҳокимига ва суд органларига ва полициясига...энг маҳрам ва энг хос ва холис дўстларимга махсус равишда йигирма икки йил олдин Испартанинг Барла ноҳиясида эканман ёзган ғоят маҳрам бу рисолачамни Испарта миллати ила ва ҳукумати ила алоқадорлигини кўрсатгани учун тақдим этаман. Агар муносиб кўрилса ёки янги ёки эски ҳарф ила қўлёзма ила бир нечта нусха ёзилсинки, 25-30 йилдир сирларимни қидирганлар ва назорат этганлар ҳам тушунсинларки, яширин ҳеч қандай сиримиз йўқ. Ва энг яширин сиримиз мана шу рисоладир, билсинлар!

Саид Нурсий

Учта Ишора

Ўн Еттинчи Ёғдунинг Ўн Еттинчи Мулоҳазасининг Учинчи Масаласи экан, саволларининг шиддат ва шумулига ва жавобларининг қувват ва порлоқлигига биноан Ўттиз Биринчи Мактубнинг Йигирма Иккинчи Ёғдуси бўлиб Ёғдуларга қўшилди. Ёғдулар бу Ёғдуга ер беришлари керак. Маҳрамдир, энг хос ва холис ва содиқ дўстларимизга махсусдир.

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ ﴾
﴿ وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ اِنَّ اللّهَ ﴾
﴿ بَالِغُ اَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا ﴾

Бу Масала "Уч Ишора"дир.

Биринчи Ишора: Шахсимга ва Рисола-и Нурга оид муҳим бир савол.

Кўплар томонидан дейиладики: Сен дунё аҳлининг дунёсига қўшилмаганинг ҳолда, нимага ҳар фурсатда улар сенинг охиратингга қўшиладилар. Ҳолбуки ҳеч бир ҳукуматнинг қонуни дунёдан узоқлашганларга ва дарвишларга аралашмайди?

— 183 —

Жавоб: Янги Саиднинг бу саволга жавоби сукутдир. Янги Саид: "Менинг жавобимни Аллоҳнинг тақдири берсин",- дер. Шу билан баробар мажбурият ила омонатан қолган Эски Саиднинг боши дейдики: Бу саволга жавоб берадиган Испарта вилоятининг ҳукуматидир ва шу вилоятнинг миллатидир. Чунки бу ҳукумат ва шу миллат мендан кўпроқ бу саволнинг остидаги маъно ила алоқадордирлар. Модомики минглаб аъзолари бўлган бир ҳукумат ва юз минглаб кишилари бўлган бир миллат менинг бадалимга тушунишга ва мудофаа этишга мажбурдир. Мен нима учун керак бўлмаган ҳолда даъвочилар билан гапириб мудофаа қилай. Чунки тўққиз йилдир мен бу вилоятдаман, борганча янада зиёда дунёларига орқамни ўгирмоқдаман. Ҳеч бир ҳолим ҳам яширин қолмаган. Энг яширин, энг маҳрам рисолаларим ҳам ҳукуматнинг ва баъзи ходимларнинг қўлларига ўтган. Агар дунё аҳлини шубҳага ва андишага соладиган дунё ила қўшилган бир ҳолим ва қўшилиш бир ташаббусим ва фикрим бўлса эди, бу вилоят ва қишлоқлардаги ҳукумат тўққиз йил диққат ва назорат этганлари ҳолда ва мен ҳам чекинмасдан ёнимга келганларга сирларимни баён этганим ҳолда, ҳукумат менга қарши сукут этиб тегмадилар. Агар миллатнинг ва ватаннинг саодатига ва истиқболига зарар берадиган бир жиноятим бўлса, тўққиз йилдан бери ҳокимидан тортиб қишлоқ полиция бошлиғига қадар ўзларини масъул этади. Улар ўзларини масъулиятдан қутқармоқ учун ҳаққимда пашшани фил қилганларга қарши филни пашша қилиб мени мудофаа қилишга мажбурдирлар. Ундай бўлса бу саволнинг жавобини уларга ҳавола этаман.

Аммо шу вилоятнинг миллати умумият ила мендан зиёда мени мудофаа этмоқ мажбуриятлари шундандирки, шу тўққиз йилдир ҳам қардош, ҳам дўст, ҳам муборак бўлган бу миллатнинг абадий ҳаётига ва иймонининг қувватига ва ҳаётининг саодатига феълан ва моддатан таъсирини кўрсатган юзлаб рисолалар ила ишлаганимизни ва ҳеч бир таҳлика ва зарар ҳеч кишига у рисолалар юзидан келмагани ва ҳеч бир ғаразкорона сиёсий ва дунёвий ғоялар кўрилмагани ва "Лиллаҳилҳамд" шу Испарта вилояти эски замоннинг Шоми Шарифининг муборакияти ва Ислом оламининг умумий мадрасаси бўлган Мисрнинг Жомеъ-ул Азҳарининг муборакияти навидан иймон қуввати ва диний салобат жиҳатида бир мубораклик мақомини Рисола-и Нур воситаси ила қозониб, бу вилоятда иймоннинг қувватини лоқайдликка ва ибодатнинг иштиёқини сафоҳатга ҳоким бўлишини ва умум вилоятларнинг устида бир диндорлик туйғу ва васфларини Рисола-и Нур бу вилоятга қозонтирганидан, албатта бу вилоятдаги умум инсонлар, ҳатто айтайлик динсизи ҳам бўлса, мени ва Рисола-и Нурни мудофаага мажбурдир. Уларнинг жуда аҳамиятли мудофаа ҳақлари ичида мен каби вазифасини битирган ва "Лиллаҳилҳамд" минглаб шогирдлар мен каби бир ожизнинг ўрнида ишлаган ва ишлаётган пайтда аҳамиятсиз шахсий ҳаққим мени мудофаага йўналтирмайди. Бу қадар минглаб адвокатлари бўлган бир одам ўз даъвосини ўзи мудофаа этмас.

— 184 —

Иккинчи Ишора: Танқидкорона бир саволга жавобдир.

Дунё аҳли томонидан дейиладики: Сен нима учун биздан хафа бўлдинг? Бир марта бўлса ҳам ҳеч мурожаат этмасдан сукут этдинг? Биздан шиддатли шикоят этиб "Менга зулм қилмоқдасизлар!" дейсан. Ҳолбуки бизнинг бир қонун-қоидамиз бор, бу асрнинг зарурати бўлиб хусусий дастурларимиз бор. Буларнинг татбиқини сен ўзингга қабул этмаётирсан. Қонунни татбиқ этган золим бўлмас, қабул этмаган исён этар. Хусусан: Бу ҳуррият асрида ва бу янги бошлаганимиз мустақиллик даврида тенгҳуқуқлик асоси устида зўравонлик ва тағаллубни олиб ташлаш дастури бизнинг бу асосий қонунимиз ҳукмига ўтгани ҳолда, сен гоҳ устозлик, гоҳ зоҳидлик суратида омманинг эътиборини қозониб, диққат назарларини ўзингга жалб этиб, ҳукуматнинг нуфузи хорижида бир қувват, бир ижтимоий мақом қўлга киритишга ҳаракат қилганинг зоҳир ҳолинг ва эски замондаги ҳаётинг ҳодисалари далолати ила тушунилади. Бу ҳол эса, ҳозирги таъбир ила, буржуаларнинг мустабид таҳаккумлари ичида хуш кўриниши мумкин. Фақат бизнинг авом табақасининг уйғониши ила ва ғалабаси ила намоён бўлган тўлиқ социализм ва болшевизм дастурлари бизнинг янада зиёда ишимизга ярагани учун у социализм дастурларини қабул этганимиз ҳолда сенинг вазиятинг бизга оғир келмоқда, қонун-қоидаларимизга мухолиф тушмоқда. Шунинг учун сенга берган машаққатдан шикоятга ва хафа бўлишга ҳаққинг йўқдир.

Жавоб: Инсонларнинг ижтимоий ҳаётида бир йўл очган, агар коинотдаги фитрат қонунига мувофиқ ҳаракат этмаса, хайрли ишларда ва тараққийда муваффақ бўлолмас. Бутун ҳаракати ёмонлик ва бузғунчилик ҳисобига ўтар. Модомики фитрат қонунига ҳаракатни мослашга мажбурият бор, албатта башарият фитратини алмаштирмоқ ва инсонларнинг хилқатидаги асос ҳикматни олиб ташлаш билан мутлақ тенглик қонуни татбиқ этилиши мумкин. Ҳа, мен келиб чиқиш ва ҳаёт тарзим бўйича авом табақасиданман. Ва машрабан ва фикран "тенг ҳуқуқлик" маслагини қабул этганларданман. Ва шафқатан ва Исломиятдан келган адолат сири ила буржуа дейилган ҳавас табақасининг истибдод ва таҳаккумларига қарши эскидан бери қаршилик билан ҳаракат қилганларданман. Шунинг учун, бутун қувватим ила мутлақ адолат томонида зулм ва тағаллуб ва таҳаккум ва истибдодга қаршиман. Фақат инсонларнинг фитрати ва ҳикматининг сири мутлақ тенглик қонунига зиддир. Чунки Фотири Ҳакийм қудрат ва ҳикматининг мукаммаллигини кўрсатмоқ учун оз бир нарсадан кўп нарса чиқаради ва бир саҳифада кўп китобларни ёздиради ва бир нарса ила кўп вазифаларни қилдиргани каби, нави башар ила ҳам минглаб вазифаларни қилдиради.

— 185 —

Хуллас, шу азим сирдандирки: Жаноби Ҳақ инсон навини минглаб навларни сунбул берадиган ва ҳайвонотнинг бошқа минглаб навлари қадар табақа кўрсатадиган бир фитратда яратгандир. Бошқа ҳайвонлар каби жиҳозларига, латифаларига, туйғуларига чегара қўйилмаган. Эркин қўйиб ҳадсиз мақомларга кезадиган истеъдод берганидан, бир нав экан минглаб нав ҳукмига ўтгани учундирки, Ернинг халифаси ва коинотнинг натижаси ва жонзотларнинг султони ҳукмига ўтгандир.

Хуллас, инсон навининг турли хил бўлишининг энг муҳим асоси ва замбараги мусобақа ила ҳақиқий иймонли фазилатдир. Фазилатни олиб ташлаш башарият моҳиятининг алмаштирилиши ила, ақлнинг сўндирилиши ила, қалбнинг ўлдирилиши ила, руҳнинг маҳв этилиши ила бўлиши мумкин. Ҳа, шу ҳуррият пардаси остида мудҳиш бир истибдодни ташиган шу асрнинг ғаддор юзига уришга лойиқ экан ва ҳолбуки у таъзирга ҳақдор бўлмаган ғоят муҳим бир зотнинг хато ҳолда юзига урилган комилона шу сўзнинг:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи ҳуррият?

Тириш, идрокни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

Шу сўзнинг ўрнига бу асрнинг юзига урмоқ учун мен ҳам дейман:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи ҳақиқат?

Тириш, қалбни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

Ва ёхуд:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи фазилат?

Тириш, виждонни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

— 186 —

Дарҳақиқат, иймонли фазилат таҳаккум сабаби бўлмагани каби, истибдод сабаби ҳам бўлолмас. Таҳаккум ва тағаллуб этмоқ фазилатсизликдир. Ва айниқса фазилат аҳлининг энг муҳим машраби ожизлик ва фақирлик ва тавозуъ ила инсонларнинг ижтимоий ҳаётига қўшилмоқ тарзидадир. Лиллаҳилҳамд, бу машраб устида ҳаётимиз кетган ва кетмоқда. Мен ўзимда фазилат бор дея фахр суратида даъво этмайман. Фақат Аллоҳнинг неъматини айтмоқ суратида, шукр этмоқ нияти ила дейманки: Жаноби Ҳақ фазлу карами ила иймон ва Қуръон илмига хизмат этмоқ ва фаҳм этмоқ фазилатини эҳсон этгандир. Бу Аллоҳнинг эҳсонини бутун ҳаётимда, Лиллаҳилҳамд, Аллоҳнинг тавфиқи ила шу Исломият миллатининг манфаатига, саодатига сарф этиб, ҳеч бир вақт таҳаккум ва тағаллуб воситаси бўлмагани каби, аксар ғафлат аҳлича матлуб бўлган инсонлар эътибори ва халқнинг гўзал қабули ҳам, муҳим бир сирга биноан, менинг нафрат этганларимдандир. Улардан қочаман. Йигирма йил эски ҳаётимни зое этгани учун уларни ўзимга зарарли кўраман. Фақат Рисола-и Нурни ёқтирганликларини бир ишора деб биламан, уларни хафа қилмайман.

Мана эй дунё аҳли! Дунёнгизга ҳеч қўшилмаганим ва қонун-қоидаларингиз ила ҳеч бир алоқадорлигим жиҳати бўлмагани ва тўққиз йил асоратдаги бу ҳаётимнинг шаҳодати ила, янгидан дунёга қўшилишга ҳеч бир ният ва орзуим йўқ экан, менга эски бир зўравон ва доимо фурсатни пойлаган ва истибдод ва таҳаккум фикрини тошиган бир одам каби қилинган бунча назорат ва тазйиқингиз қайси қонун иладир? Қайси фойда иладир? Дунёда ҳеч бир ҳукумат бундай қонундан хориж ва ҳеч бир кишининг тасдиғига мазҳар бўлмаган бир муомалага изн бермагани ҳолда, менга қарши қилинган бу қадар бад муомалаларга ёлғиз нафақат менинг аразлашим, балки агар билса нави башар аразлар, балки коинот аразламоқда!...

Учинчи Ишора: Ғалати девоначасига бир савол.

Бир қисм ҳукумат вакиллари дейдиларки: Модомики сен шу мамлакатда турмоқдасан, шу мамлакатнинг ижтимоий қонунларига итоат этмоқ лозим келар экан, сен нима учун дарвишлик пардаси остида ўзингни у қонунлардан четлатмоқдасан? Жумладан, ҳозирги ҳукуматнинг қонунида вазифа хорижида бир мазиятни, бир фазилатни ўзига тоқиб, у билан бир қисм миллатга таҳаккум этиб, нуфузини ижро этмоқ тенглик асосига асосланган республиканинг бир дастурига қаршидир. Сен нима учун вазифасиз бўлганинг ҳолда қўлингни ўптирмоқдасан? Халқ мени тингласин дея худфурушона бир вазият кўрсатмоқдасан?

Жавоб: Қонунни татбиқ этганлар, аввало ўзларига татбиқ этгандан сўнг бошқасига татбиқ эта оладилар. Сиз ўзларингизга татбиқ этмаганингиз бир дастурни бошқасига татбиқ этмоқ ила ҳаркасдан аввал сиз дастурингизни, қонунингизни бузмоқдасизлар ва қарши чиқмоқдасизлар. Чунки бу мутлақ тенглик қонунининг менга татбиқини истамоқдасизлар. Мен ҳам дейман: Қачонки бир аскар бир маршалнинг ижтимоий мақомига чиқса ва миллатнинг у маршалга қарши кўрсатган ҳурмат ва эътиборига иштирок этса ва у каби у эътибор ва ҳурматга мазҳар бўлса ёки у маршал у аскар каби оддийлаширса ва у аскарнинг сўниқ вазиятини олса ва у маршалнинг вазифа хорижида ҳеч бир аҳамияти қолмаса.. ҳам агар энг ақлли ва бир қўшиннинг ғалабасига сабабият берган бир қўмондон энг аҳмоқ бир аскар ила омманинг эътиборида ва ҳурмат ва муҳаббатда тенгликка кирса, у вақт сизнинг бу тенглик қонунингиз ҳукмича менга шундай дея оласиз. "Ўзингга домла дема! Ҳурматни қабул этма! Фазилатингни инкор эт! Хизматчингга хизмат эт! Тиланчиларга дўст бўл!"

— 187 —

Агар десангиз: Бу ҳурмат ва мақом ва эътибор вазифа бошида бўлган вақтга махсусдир ва вазифадорларга хосдир. Сен вазифасиз бир одамсан, вазифадорлар каби миллатнинг ҳурматини қабул этолмайсан!

Жавоб: Агар инсон ёлғиз бир жасаддан иборат бўлса ва инсон дунёда ўлмасдан доимий қолса ва қабр эшиги ёпилса ва ўлим ўлдирилса, у пайт вазифа ёлғиз аскарлик ва идора маъмурларига махсус қолса, сўзингизда ҳам бир маъно бўлар эди. Фақат модомики инсон ёлғиз жасаддан иборат эмас. Жасадни тўйдирмоқ учун қалб, тил, ақл, мия қўпарилиб у жасадга едирилмас. Улар ҳам идора истарлар.

Ва модомики қабр эшиги ёпилмайди ва модомики қабрнинг бошқа томонидаги истиқбол андишаси ҳар кишининг энг муҳим масаласидир. Албатта миллатнинг итоат ва ҳурматига таянган вазифалар ёлғиз миллатнинг дунёвий ҳаётига оид ижтимоий ва сиёсий ва аскарий вазифалар ила чекланган эмасдир.

Дарҳақиқат, йўлчиларга саёҳат учун ҳужжат бермоқ бир вазифа бўлгани каби, абад тарафига кетган йўлчиларга ҳам ҳужжат, ҳам у зулматли йўлда нур бермоқ шундай бир вазифадирки, ҳеч бир вазифа у вазифа қадар аҳамиятли эмасдир. Бундай бир вазифанинг инкори ўлимнинг инкори ила ва ҳар кун اَلْمَوْتُ حَقٌّ даъвосини жанозаларнинг муҳри ила имзо этиб тасдиқ этган ўттиз минг шоҳиднинг шаҳодатини ёлғон демоқ ва инкор этмоқ ила бўлади. Модомики маънавий зарурий ҳожатларга таянган маънавий вазифалар бор. Ва у вазифаларнинг энг муҳими абад йўлида саёҳат учун паспорт ҳужжати ва барзоҳ зулматида қалбнинг чўнтак чироғи ва абадий саодатнинг калити бўлган иймондир ва иймоннинг таълими ва қувватланишидир. Албатта, у вазифани бажараётган маърифат аҳли ҳар ҳолда неъматга қарши нонкўрлик суратида ўзига берилган Аллоҳнинг неъматини ва иймон фазилатини ҳеч ҳукмида кўриб, аҳмоқ ва фосиқларнинг мақомига тушмайди. Ўзини паст кетганларнинг бидъатлари ила, сафоҳатлари ила булғамайди!... Мана, ёқтирмаганингиз ва тенгсизлик деб ўйлаганингиз ёлғиз яшашлик шунинг учундир.

— 188 —

Хуллас, шу ҳақиқат ила баробар мени қийноқ ила роҳатсиз этган сиз каби манманликда ва бу тенглик қонунини бузишда фиръавнлик даражасида илгарилаган мутакаббирларга қарши демайман. Чунки мутакабирларга қарши камтаринликни зиллат деб ўйланганидан тавозуъ этмаслик керакдир. Балки инсоф аҳли ва камтарин ва одил қисмига дейманки: "Мен, фалиллаҳилҳамд, ўз нуқсонимни, ожизлигимни биламан. Мусулмонлар устида мутакаббирона бир эҳтиром мақомини исташ эмас, балки ҳар вақт ниҳоятсиз нуқсонларимни, ҳечлигимни кўриб, истиғфор ила тасалли топиб, халқлардан эҳтиром эмас, дуо истайман. Ҳам ўйлайманки, менинг бу маслагимни менинг бутун дўстларим биладилар. Ёлғиз шу қадар борки: Қуръони Ҳакимнинг хизмати жиҳатида ва иймон ҳақиқатларининг дарси вақтида у ҳақиқатлар ҳисобига ва Қуръон шарафига у мақомнинг тақозо этган иззатни ва илмий виқорни дарс пайтида муҳофаза этиб, бошимни залолат аҳлига эгмаслик учун у иззатли вазиятни вақтинчалик кўрсатаман. Ўйлайманки, дунё аҳлининг қонунларининг ҳадди йўқдирки, бу нуқталарга қарши чиқа олсин!"

Ҳайратланадиган бир муомала тарзи: Маълумдирки; ҳар ерда маориф аҳли маърифат ва илм нуқтасида муҳокама этади. Қаерда ва кимда маърифат ва илм кўрса, маслак эътибори ила унга қарши бир дўстлик ва бир ҳурмат кўрсатадилар. Ҳатто душман бир ҳукуматнинг бир профессори бу мамлакатга келса, маориф аҳли унинг илм ва маърифатига ҳурматан уни зиёрат этадилар ва унга ҳурмат кўрсатадилар. Ҳолбуки Англия Фанлар Академиясининг Машиҳати Исломиядан сўраган олти саволнинг жавобини олти юз калима ила Машиҳати Исломиядан истаганлари замон бу ернинг маорифининг ҳурматсизлигига учраган бир маърифат аҳли у олти саволга олти калима ила тақдирга мазҳар бўлган бир жавоб берган ва ажнабийларнинг энг муҳим ва файласуфларнинг энг асосли дастурларига ҳақиқий илм ва маърифат ила қарши чиқиб, ғолиб бўлган ва Қуръондан олган маърифат қуввати ва илмга таянган ҳолда Оврупа файласуфларига қарши чиққан ва Ҳурриятдан олти ой аввал Истанбулда ҳам дин олимларини ва ҳамда фан олимларини мунозарага даъват этиб ўзи ҳеч савол сўрамасдан саволларига

— 189 —

нуқсонсиз тўғри жавоб берган {(Ҳошия) Янги Саид дейдики: Шу мақомда Эски Саиднинг мағрурона айтган шу сўзларига мен иштирок этмайман. Бу рисолада сўзни унга берганим учун сустиролмайман. Такаббурларга қарши бир парча такаббурлигини кўрсатсин дея сукут этмоқдаман.} ва бутун ҳаётини шу миллатнинг саодатига сарф этган ва юзлаб рисолаларни у миллатнинг Туркча бўлган лисони ила нашр этиб у миллатни нурлантирган.. ҳам ватандош, ҳам диндош, ҳам дўст, ҳам қардош бир маърифат аҳлига қарши энг зиёда машаққат берган ва ҳақида адоват ташиган ва балки ҳурматсизлик этган бир қисм маориф доирасига мансуб бўлганлар билан оз бир қисм расмий домлалардир. Хуллас кел. Бу ҳолга нима дейсан? Маданиятмидир? Маърифатпарварликмидир? Ватанпарварликмидир? Миллатпарварликмидир? Жумҳуриятпарварликмидир? Асло! Асло! Ҳеч нарса эмас. Балки бир Аллоҳнинг тақдиридирки, у Аллоҳнинг тақдири у маърифат аҳли одамининг дўстлик умид этган еридан адоват кўрсатдики, ҳурмат юзидан илми риёга кирмасин ва ихлосни қозонсин.

Хотима

Ўзимча ҳайратланадиган ва шукрга сабаб бир ҳужум:

Бу ҳаддан ортиқ такаббур дунё аҳлининг такаббур ишларида шу қадар сезгирлилик борки, агар ақлан бўлса эди, каромат даражасида ва ёхуд буюк бир даҳо даражасида бир муомала бўлар эди. У муомала ҳам шудир: Ўз нафсим ва ақлим менда ҳис этмаганлари бир парча такаббурлик вазиятини улар такаббурликларининг сезгирлилик мезони ила ҳис этаётгандай, шиддатли бир суратда мен ҳис этмаганим такаббуримнинг қаршисига чиқмоқдалар. Бу саккиз-тўққиз йилда саккиз-тўққиз марта тажрибам борки, уларнинг золимона менга қарши муомалаларининг бўлганидан сўнг, Аллоҳнинг тақдирини тушуниб "Нима учун уларни менга йўлиқтирди" дея нафсимнинг макрларини қидирар эдим. Ҳар бирида ё нафсим идроксиз бўлиб такаббурликка фитрий майл этган ва ёхуд билиб мени алдаганини тушунмоқдаман. У вақт Аллоҳнинг тақдири у золимларнинг зулми ичида ҳаққимда адолат этган дердим. Хусусан: Бу ёз дўстларим чиройли бир отга мени миндирдилар. Бир сайронгоҳга кетдим. Идроксиз ҳолда нафсимда худфурушона бир кайф орзуси уйғониши билан дунё аҳли шундай шиддатли у орзумнинг қаршисига чиқдиларки, ёлғиз у яширин орзуни эмас, балки кўп иштаҳаларимни кесдилар.

— 190 —

Ҳатто хусусан бу дафа Рамазондан сўнг эски замонда ғоят буюк, азиз бир имомнинг бизга қарши ғайбий каромати ила илтифотидан сўнг қардошларимнинг тақво ва ихлослари ва зиёратчиларнинг ҳурмат ва ҳусни зонлари ичида, мен билмасдан, нафсим фахрланиб, гўё шукр этиш пардаси остида риёкорона бир такаббурлик вазиятини олмоқ истади. Бирдан бу дунё аҳлининг ҳадсиз сезгирлиликлари ила ва ҳатто риёкорликнинг зарраларига ҳам ҳис эттирадиган бир тарзда менга ёпишдилар. Мен Жаноби Ҳаққа шукр этаманки, буларнинг зулми менга бир ихлос воситаси бўлди.

﴿ رَبِّ اَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَاَعُوذُ بِكَ رَبِّ اَنْ يَحْضُرُونِ ﴾
اَللّهُمَّ يَا حَافِظُ يَاحَفِيظُ يَا خَيْرَ ا لْحَافِظِينَ اِحْفَظْنِى وَ احْفَظْ رُفَقَائِ مِنْ شَرِّ النَّفْسِ وَ الشَّيْطَانِ وَ مِنْ شَرِّ الْجِنِّ وَ الْاِنْسَانِ وَ مِنْ شَرِّ اَهْلِ الضَّلَالَةِ وَ اَهْلِ الطُّغْيَانِ آمِينَ آمِينَ آمِينَ
﴿ سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ ﴾
— 191 —
Йигирма Олтинчи Ёғдунинг Олтинчи Умиди

Бир замон аламли бир асоратимда инсонлардан бегоналашиб, Барла яйловидаги Қарағай Тоғининг тепасида ёлғиз қолдим. Танҳоликда бир нур излаётгандим. Бир кеча ўша юксак тепаликнинг чўққисидаги баланд бир қарағай дарахти устига ўрнатилган усти очиқ айвончада қолдим. Кетма-кет уч-тўрт ғурбатни кексалик менга хотирлатди. Олтинчи Мактубда изоҳлангани каби, ўша кеча жим-жит, сас-садосиз, фақатгина дарахтларнинг шитирлаши ва майин оҳангларидан келган ҳазин бир садо, бир товуш жуда ачинтириб, кексалигимга, ғурбатимга қаттиқ таъсир қилди. Кексалик менга эслатдики, бамисоли кундуз шу қоронғу бир қабрга айлангани ва дунё қора кафанини кийгани сингари, умрингнинг кундузи ҳам кечага ва дунёнинг кундузи ҳам барзоҳ кечасига ва ҳаётингнинг ёзи ҳам ўлимнинг қиш кечасига инқилоб этажагини қалбимнинг қулоғига сўйлади. Шу он нафсим мажбуран деди:

Ҳа, мен ўз ватанимда ғариб бўлганим каби, шу эллик йиллик умримда менинг завол топган севганларимдан ажраб қолишим ва уларнинг орқаларидан йиғлаб қолишим бу ватан ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатдир. Ва бу кеча ва тоғнинг ғарибона вазиятидаги ҳазин ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатга яқинлашмоқдаман. Бу билан кексалик менга бутун дунёдан бирданига айрилиш замони яқинлашганини хабар қилмоқда. Бу ғурбат ичра ғурбат ва бу маҳзунлик ичра маҳзунликдаги вазиятдан бир умид, бир нур изладим.

Бирдан Аллоҳга Иймон мададга келди. Шундай бир тасалли бахш этдики, мени икки томондан ўраб олган ваҳима, агар минг марта зиёдалашса ҳам, Аллоҳга Иймондан келган ул тасалли унга кифоя қилар эди.

Ҳа, эй муҳтарам ва муҳтарама кексалар! Модомики, Раҳийм бўлган бир Холиқимиз бор экан, бизлар учун ғурбат йўқдир. Модомики У бор экан, биз учун ҳамма нарса бор. Модомики У бор ва малаклари ҳам бор экан, шундай бўлгач, бу дунё бўш эмас. Холи тоғлар, бўш саҳролар Жаноби Ҳақнинг бандалари ила тўладир. Онгли бандаларидан ташқари Унинг нури ила, Унинг номидан тошлари ҳам, дарахтлари ҳам биттадан мунис дўст ҳукмига ўтади. Ҳолатлари ила биз билан сўзлаша оладилар ва хурсанд қиладилар.

Ҳа, бу коинотнинг мавжудоти ададича ва шу буюк олам китобининг ҳарфлари ададича мавжудлигига шаҳодат этган; ва жонзотларнинг шафқат, раҳмат, иноятга мадор бўла олган аъзолари, таомлари ва неъматлари ададича раҳматини кўрсатган далиллар, шоҳидлар бизга Раҳийм, Карийм, Мунис, Вадуд бўлган Холиқимизнинг, Сонеъимизнинг, Ҳомийимизнинг даргоҳини кўрсатмоқдалар. У даргоҳда энг мақбул бир шафоатчи ожизлик ва заифликдир. Ва ул ожизлик ҳамда заифликнинг айни вақти эса кексаликдир. Бундай бир даргоҳда мақбул бир шафоатчи бўлган кексаликдан ранжимоқ эмас, балки уни севмоқ лозимдир...

— 192 —

(Бадиуззамон Саид Нурсийнинг бир нечта мактуби ва Нур Рисолаларининг таълифи замонларида Рисола-и Нурни қўл ёзувлари ила нашр этганлардан баъзиларининг парчаларидир)

Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Учинчи Масаласининг қўшимчаси бўла оладиган кичик ва хусусий бир мактубдир.

Охират қардошларим ва тиришқоқ талабаларим Хусрав Афанди ва Раъфат Бей,

Сўзлар номли Қуръонга оид нурларда уч Қуръонга оид кароматни ҳис этаётган эдик. Сизлар ҳам, ғайрат ва шавқингиз ила тўртинчисини илова эттирдингиз. Билганимиз уч эса:

Биринчиси: Таълифида фавқулодда осонлик ва тезликдир. Ҳатто беш парча бўлган Ўн Тўққизинчи Мактуб икки-уч кунда ва ҳар кунда уч-тўрт соат мобайнида, мажмуи ўн икки соат бўлар, китобсиз, тоғда, боғда таълиф этилди. Ўттизинчи Сўз хасталикли бир замонда беш-олти соатда таълиф этилди. Йигирма Саккизинчи Сўз бўлган Жаннат баҳси бир ёки икки соатда Сулаймоннинг дала боғида таълиф этилди. Мен ва Тавфиқ ила Сулаймон бу тезликка ҳайратда қолдик. Ва ҳоказо...

Таълифида бу Қуръонга оид каромат бўлгани каби...

Иккинчиси: Ёзилишида ҳам фавқулодда бир енгиллик, бир иштиёқ ва зерикмаслик бор. Шу замонда руҳларга, ақлларга зерикиш берган кўп сабаблар ичида бу Сўзлардан бири чиқади, бирдан кўп ерларда мукаммал иштиёқ ила ёзилиши бошланади. Муҳим ишлар ичида улар ҳамма нарсадан устун қўйилади. Ва ҳоказо...

Учинчи Қуръонга оид Каромат: Буларнинг ўқилиши ҳам зерикиш бермайди. Хусусан эҳтиёж ҳис этилса, ўқиган сари завқ олинади, зерикилмайди.

— 193 —

Хуллас, сиз ҳам «Тўртинчи Қуръонга оид бир Каромат» ни исбот этдингиз. Хусрав каби, ўзига танбал деган ва беш санадир Сўзларни эшитгани ҳолда ёзишга жиддий равишда танбаллик этиб бошламаган бир қардошимиз бир ойда ўн тўрт китобни гўзал ва диққатли ёзиши, шубҳасиз тўртинчи Қуръон сирларининг бир кароматидир. Хусусан, Ўттиз Учинчи Мактуб бўлган ўттиз уч деразаларнинг қиймати тамоман тақдир этилганки, ғоят диққат ила ва гўзал ёзилган. Дарҳақиқат, у рисола маърифатуллоҳ ва Иймони Биллоҳ учун энг қувватли ва энг порлоқ бир рисоладир. Ёлғиз бошдаги деразалар ғоят ижмол ва қисқартириш ила кетгандир. Фақат борганча очилар, янада зиёда порлар. Зотан бошқа таълифларга мухолиф бўлиб, аксар Сўзларнинг бошлари қисқа бўлиб бошлар, борганча кенгаяр, нурланар.

Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Еттинчи Масаласи
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرّحْمنِ الرّحِيمِ ﴾
﴿ قُلْ بِفَضْلِ اللّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ ﴾

Шу масала "Етти Ишора"дир.

Аввало таҳдиси неъмат суратида бир нечта иноят сирини изҳор этган "Етти Сабаб"ни баён этамиз:

Биринчи Сабаб: Биринчи Жаҳон Урушидан аввал ва аввалида, бир содиқ воқеада кўрдимки: Арарат Тоғи дейилган машҳур Ағри Тоғининг остидаман. Бирдан у тоғ мудҳиш равишда портлади. Тоғлар каби парчаларни дунёнинг ҳар тарафига тарқатди. У даҳшат ичида боқдимки, марҳум волидам ёнимдадир. Дедим: "Она, қўрқма! Жаноби Ҳақнинг амридир, у Раҳиймдир ва Ҳакиймдир". Бирдан у ҳолатда экан, боқдимки муҳим бир зот менга амирона дедики: "Қуръон мўъжизалигини баён эт". Уйғондим, англадимки: Бир катта портлаш бўлади. У портлаш ва инқилобдан сўнгра Қуръон атрофидаги сурлар синади. Тўғридан тўғрига Қуръон ўзини ўзи мудофаа этади. Ва Қуръонга ҳужум этилади, мўъжизалиги унинг метин бир зирҳи бўлади. Ва шу мўъжизаликнинг бир навини шу замонда изҳорига, ҳаддимдан кўп ортиқ бўлиб, мен каби бир одам номзод бўлади ва номзод бўлганимни англадим.

Модомики Қуръон мўъжизалигини бир даража баён Сўзлар ила бўлди. Албатта у мўъжизаликнинг ҳисобига ўтган ва унинг қатралари ва баракаси навидан бўлган хизматимиздаги иноятни изҳор этмоқ мўъжизаликка ёрдамдир ва изоҳ этмоқ керакдир.

— 194 —

Иккинчи Сабаб: Модомики Қуръони Ҳаким муршидимиздир, устозимиздир, имомимиздир, ҳар бир одобда раҳбаримиздир. У ўзини ўзи мадҳ этмоқда. Биз ҳам унинг дарсига эргашган ҳолда, унинг тафсирини мадҳ этамиз.

Ҳам модомики ёзилган Сўзлар унинг бир нави тафсиридир ва у рисолалардаги ҳақиқатлар Қуръоннинг молидир ва ҳақиқатларидир. Ва модомики Қуръони Ҳаким аксар сураларда, хусусан الر ларда حم ларда ўзини ўзи мукаммал ҳашамат ила кўрсатади, камолотини айтади, лойиқ бўлган мадҳни ўзига ўзи этади. Албатта, Сўзларда акс этган Қуръони Ҳакимнинг мўъжизалик ёғдуларидан ва у хизматнинг мақбулиятига аломат бўлган Раббоний иноятнинг изҳорига мукаллафмиз. Чунки у устозимиз шундай қилар ва шундай дарс берар.

Учинчи Сабаб: Сўзлар ҳақида тавозе суратида айтмайман, балки бир ҳақиқатни баён этмоқ учун дейманки: Сўзлардаги ҳақиқатлар ва камолот меники эмас, Қуръонникидир ва Қуръондан сизиб чиққандир. Ҳатто Ўнинчи Сўз юзлаб Қуръон оятларидан сизилган баъзи қатралардир. Бошқа рисолалар ҳам умуман шундайдир. Модомики мен шундай биламан ва модомики мен фонийман, кетаман. Албатта боқий бўладиган бир нарса ва бир асар мен билан боғланмаслиги керакдир ва боғланилмаслиги керак. Ва модомики залолат ва туғён аҳли ёқтирмаган асарини асар соҳибини чиритмоқ ила асарни чиритмоқ одатларидир. Албатта, Қуръон самосининг юлдузлари ила боғланган рисолалар мен каби кўп эътирозларга ва танқидларга мадор бўла олган ва сукут эта олган чирик бир тиргак ила боғланмаслиги керак. Ҳам модомики инсонлар одатича, бир асардаги устун хусусиятлар у асарнинг масдари ва манбаи деб ўйлаганлари муаллифининг атворида қидирилар ва бу одатга кўра у олий ҳақиқатни ва у жуда қийматли жавҳарларни ўзим каби бир муфлисга ва уларнинг мингдан бирини ўзида кўрсатолмаган шахсиятимга мол этмоқ ҳақиқатга қарши буюк бир ҳақсизлик бўлгани учун рисолалар ўз молим эмас, Қуръоннинг моли бўлиб, Қуръоннинг устун хусусиятларининг қатраларига мазҳар бўлганларини изҳор этишга мажбурман. Дарҳақиқат, лаззатли узум шингилларининг ўзига хос хусусиятлари қуруқ чўпчасида қидирилмас. Хуллас, мен ҳам шундай бир қуруқ чўпча ҳукмидаман.

— 195 —

Тўртинчи Сабаб: Баъзан камтаринлик неъматга қарши нонкўрликни келтириб чиқаради, балки неъматга қарши нонкўрлик бўлар. Баъзан эса таҳдиси неъмат фахрланиш бўлар. Иккиси ҳам зарардир. Бунинг ягона чораси; на неъматга қарши нонкўрлик чиқсин, на фахрланиш бўлсин. Устун васфлар ва камолотларни эътироф этиб, фақат ўзига мол этмасдан, Мунъими Ҳақиқийнинг инъом асари бўлиб кўрсатмоқдир. Масалан: Қандайки безалган ва зийнатланган бир қийматли кўйлакни бири сенга кийдирса ва у билан жуда гўзаллашсанг, халқ сенга деса: "Машааллоҳ жуда гўзалсан, жуда ҳам гўзаллашдинг". Агар сен камтаронона десанг: "Йўқ!.. Мен кимман, ундай эмас. Бу недир, қаерда гўзаллик?" У пайт неъматга қарши нонкўрлик бўлар ва кўйлакни сенга кийдирган моҳир санъаткорга қарши ҳурматсизлик бўлар. Агар фахрланиб десанг: "Ҳа, мен жуда гўзалман, мен каби гўзал қаерда бор, мен каби бирисини кўрсатинг". У пайт мағрурона бир фахрдир.

Хуллас, фахрдан, нонкўрликдан қутулмоқ учун дейиши керакки: "Ҳа, мен гўзаллашдим, фақат гўзаллик либосникидир ва демакки либосни менга кийдирганникидир, меники эмасдир".

Хуллас, бу каби мен ҳам овозим етишса, бутун Ер Куррасига бақириб дейманки: Сўзлар гўзалдирлар, ҳақиқатдирлар. Фақат меники эмасдирлар, Қуръони Каримнинг ҳақиқатларидан порлаган шуалардир.

وَ مَا مَدَحْتُ مُحَمَّدًا بِمَقَالَتِى ٭ وَ لكِنْ مَدَحْتُ مَقَالَتِى بِمُحَمَّدٍ

дастури ила дейманки:

وَ مَا مَدَحْتُ الْقُرْآنَ بِكَلِمَاتِى ٭ وَ لكِنْ مَدَحْتُ كَلِمَاتِى بِالْقُرْآنِ

яъни: "Қуръоннинг мўъжизалик ҳақиқатларини мен гўзаллаштиролмадим, гўзал кўрсатолмадим. Балки Қуръоннинг гўзал ҳақиқатлари менинг таъбирларимни ҳам гўзаллаштирди, юксаклаштирди". Модомики бундайдир, Қуръон ҳақиқатларининг гўзаллиги номига Сўзлар номидаги ойналарининг гўзалликларини ва у ойнадорликка боғлиқ бўлиб майдонга келган Аллоҳнинг (Ж.Ж.) иноятларини изҳор этмоқ мақбул бир таҳдиси неъматдир.

Бешинчи Сабаб: Кўп замон аввал бир валийдан эшитдимки, у зот эски валийларнинг ғайбий ишораларидан истиҳрож этган ва қаноати келганки: "Шарқ тарафидан бир нур чиқажак, бидъатлар зулматини тарқатажак". Мен бундай бир нурнинг чиқишига кўп интизор этдим ва этмоқдаман. Фақат гуллар баҳорда келар. Шундай муқаддас гулларга замин ҳозир этмоқ лозим келади. Ва англадикки, бу хизматимиз ила у нуроний зотларга замин тайёрлаётирмиз. Модомики ўзимизга оид эмас, албатта Сўзлар номли нурларга оид бўлган Аллоҳнинг(Ж.Ж.) иноятларини баён этишда фахр ва ғурурга сабаб бўлолмас, балки ҳамд ва шукрга сабаб ва таҳдиси неъмат бўлар.

— 196 —

Олтинчи Сабаб: Сўзларнинг таълифи воситаси ила Қуръонга хизматимизга бир олдиндан берилган мукофот ва бир ташвиқ воситаси бўлган Раббоний иноят, бир муваффақиятдир. Муваффақият эса изҳор этилар. Муваффақиятдан ўтса, бўлса - бўлса бир Илоҳий икром бўлар. Илоҳий икром бўлса маънавий шукрнинг бир изҳоридир. Ундан ҳам ўтса, бўлса - бўлса ҳеч ихтиёримиз қўшилмасдан Қуръоннинг бир каромати бўлар. Биз мазҳар бўлганмиз. Бу нав ихтиёрсиз ва хабарсиз келган бир кароматнинг изҳори зарарсиздир. Агар оддий кароматдан юқори чиқса, у вақт бўлса - бўлса Қуръоннинг маънавий мўъжизалигининг шуълалари бўлар. Модомики мўъжиза изҳор этилар, албатта мўъжизага ёрдам этганнинг ҳам изҳори мўъжиза ҳисобига ўтар, ҳеч фахру ғурур сабаби бўлолмас, балки ҳамду шукрон сабабидир.

Еттинчи Сабаб: Инсон навининг юздан саксони таҳқиқ аҳли эмасдирки, ҳақиқатга нуфуз этсин ва ҳақиқатни ҳақиқат таниб қабул этсин. Балки суратга, ҳусни зонга биноан, мақбул ва эътимод этган инсонлардан эшитган масалаларини тақлидан қабул этарлар. Ҳатто қувватли бир ҳақиқатни заиф бир одамнинг қўлида заиф кўрар ва қийматсиз бир масалани қийматдор бир одамнинг қўлида кўрса, қийматдор деб ўйлар. Хуллас, шунга биноан, мен каби заиф ва қийматсиз бир бечоранинг қўлидаги иймон ва Қуръон ҳақиқатларининг қийматини, аксар инсонларнинг нуқтаи назарида туширмаслик учун, мажбур бўлиб эълон этмоқдаманки: Ихтиёримиз ва хабаримиз бўлмасдан, бириси бизни хизмат қилдирмоқда. Биз билмасдан бизни муҳим ишларда ишлаттирмоқда. Далилимиз ҳам шудирки: Идрокимиз ва ихтиёримиздан хориж бир қисм иноятга ва енгилликка мазҳар бўлмоқдамиз. Ундай бўлса, у иноятларни бақириб эълон этишга мажбурмиз.

Хуллас, ўтган етти сабабларга биноан куллий бир нечта Раббоний иноятга ишора этамиз.

Биринчи Ишора: Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Саккизинчи Масаласининг Биринчи Нуктасида баён этилгандирки, "мос тушишлар"дир. Жумладан: Мўъжизоти Аҳмадия Мактубида Учинчи Ишорасидан то Ўн Саккизинчи Ишорасига қадар олтмиш саҳифа; хабарсиз, билмасдан бир нусха кўчирувчининг нусхасида икки саҳифа мустасно бўлиб қолган бутун саҳифаларда, мукаммал мувозанат ила, икки юздан зиёда "Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам" калималари бир - бирига қарамоқдалар. Ким инсоф ила икки саҳифага диққат этса, тасодиф бўлмаганини тасдиқ этади. Ҳолбуки тасодиф, бўлса - бўлса бир саҳифада кўп ўхшаш калималари бўлса, ярим - ярим мос тушиш бўлар, фақат бир-икки саҳифада тамоман мос туша олар. У ҳолда бундай умум саҳифаларда Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимаси; икки бўлсин, уч бўлсин, тўрт бўлсин ёки яна зиёда бўлсин, мукаммал мезон ила бир - бирининг юзига боқса; албатта тасодиф бўлиши мумкин эмасдир.

— 197 —

Ҳам саккиз бошқа - бошқа нусха кўчирувчиларнинг бузолмагани бир мос тушишликнинг қувватли бир ғайбий ишора ичида бўлганини кўрсатар. Қандайки балоғат аҳлининг китобларида балоғатнинг даражалари бўлгани ҳолда, Қуръони Ҳакимдаги балоғат мўъжизалик даражасига чиққан. Ҳеч кимнинг ҳадди эмаски унга етишсин. Шунинг каби, мўъжизоти Аҳмадиянинг бир ойнаси бўлган Ўн Тўққизинчи Мактуб ва мўъжизоти Қуръониянинг бир таржимони бўлган Йигирма Бешинчи Сўз ва Қуръоннинг бир нави тафсири бўлган Рисола-и Нур парчаларида мос тушишликлар умум китоблардан устун ғариблик даражасини кўрсатади. Ва шундан тушунилмоқдаки, мўъжизоти Қуръония ва мўъжизоти Аҳмадиянинг бир нави кароматидирки, у ойналарда кўринмоқда ва акс этмоқда.

Иккинчи Ишора: Қуръон хизматига оид Раббоний иноятнинг иккинчиси шудирки: Жаноби Ҳақ мен каби қаламсиз, ярим уммий, ғурбат диёрида, ҳеч кимсиз, кўришишдан ман этилган бир тарзда; қувватли, жиддий, самимий, серғайрат, фидокор ва қаламлари биттадан олмос қилич бўлган қардошларни менга муовин эҳсон этди. Заиф ва ожиз елкамга жуда оғир келган Қуръон вазифасини у қувватли елкаларга миндирди. Мукаммал карамидан юкимни енгиллаштирди. У муборак жамоат эса, Хулусийнинг таъбири ила, симсиз телеграфнинг қабул қилувчилари ҳукмида ва, Сабрийнинг таъбири ила, нур фабрикасининг электрларини етиштирган ускуналар ҳукмида бошқа - бошқа устун васфлари ва қийматдор фарқли хусусиятлари ила баробар, яна Сабрийнинг таъбири ила, бир ғайбий мос тушишлик навидан бўлиб, шавқ ва саъю ғайрат ва жиддиятга бир - бирига ўхшаш бир суратда Қуръон сирларини ва иймон нурларини атрофга нашр этишлари ва ҳар ерга етказишлари ва шу замонда (яъни, ҳарфлар алмашган, босмахона йўқ, ҳаркас иймон нурларига муҳтож бўлган бир замонда) ва зерикиш берадиган ва шавқни синдирадиган кўп сабаблар бор экан, буларнинг зерикмасдан, мукаммал шавқ ва ғайрат ила бу хизматлари тўғридан - тўғрига Қуръоннинг бир каромати ва зоҳир Аллоҳнинг(Ж.Ж.) бир иноятидир. Ҳа, валийликнинг каромати бўлгани каби, холис ниятнинг ҳам каромати бордир. Самимиятнинг ҳам каромати бордир. Бохусус Лиллоҳ учун бўлган бир ухувват доирасидаги қардошларнинг ичида жиддий, самимий бирдамликнинг кўп кароматлари бўлиши мумкин. Ҳатто шундай бир жамоатнинг маънавий шахси бир комил валий ҳукмига ўта олар, иноятга мазҳар бўлар.

— 198 —

Хуллас, эй қардошларим ва эй Қуръон хизматида биродарларим! Бир қалъани фатҳ этган бир қўшиннинг сержантига бутун шарафни ва бутун ғаниматни бермоқ қандай зулмдир, бир хатодир. Шунинг каби маънавий шахсингизнинг қуввати ила ва қаламларингиз ила ҳосил бўлган зафарлардаги иноятни мен каби бир бечорага беролмайсиз. Албатта, бундай муборак бир жамоатда ғайбий мос тушишликдан янада зиёда қувватли бир ғайбий ишора бор ва мен кўрмоқдаман. Фақат ҳаркасга ва умумга кўрсатолмайман.

Учинчи Ишора: Рисола-и Нур парчалари бутун муҳим иймон ва Қуръон ҳақиқатларини ҳатто энг қайсарга қарши ҳам порлоқ бир суратда исботи жуда қувватли ғайбий бир ишора ва бир Илоҳий иноятдир. Чунки иймон ва Қуръон ҳақиқатлари ичида шундайлари борки, энг буюк бир доҳий деб қабул қилинган Ибн Сино фаҳмида ожизлигини эътироф этган, "Ақл бунга йўл тополмас!" деган. Ўнинчи Сўз Рисоласи у зотнинг даҳоси ила етишолмаган ҳақиқатларни авомларга ҳам, болаларга ҳам билдиради.

Ҳам масалан: Қадар сири ва жузъий ихтиёрнинг ҳал этилиши учун катта Саъди Тафтазоний каби бир аллома қирк-эллик саҳифада, машҳур Муқаддимоти Исно Ашар номли "Талвеҳ" ном китобида фақатгина ҳал этган ва фақатгина хосларга билдирган айни масалаларни қадарга доир бўлган Йигирма Олтинчи Сўзда Иккинчи Қисмнинг икки саҳифасида тамоми ила, ҳам ҳаркасга билдирадиган бир тарзда баёни иноят асари бўлмаса недир?

Ҳам бутун ақлларни ҳайратда қолдирган ва ҳеч бир фалсафанинг қўли ила кашф этилмаган ва олам яратилишининг сири ва коинот тилсими дейилган ва Қуръони Азимушшоннинг мўъжизаси ила кашф этилган у мушкул-кушо тилсим ва у ҳайрат-намо муаммо Йигирма Тўртинчи Мактуб ва Йигирма Тўққизинчи Сўзнинг охиридаги рамзли нуктада ва Ўттизинчи Сўзнинг зарралар ўзгаришининг олти адад ҳикматида кашф этилгандир. Коинотдаги ҳайрат-намо фаолиятнинг тилсимини ва коинот яратилишининг ва оқибатининг муаммосини ва зарралар ўзгаришидаги ҳаракатлар ҳикматининг сирини кашф ва баён этгандирлар, майдондадир, қарала олар.

— 199 —

Ҳам аҳадият сири ила, шериксиз рубубият ваҳдати. Ҳам сўнгсиз Аллоҳнинг(Ж.Ж.) маънавий яқинлиги ила сўнгсиз узоқлигимиз бўлган ҳайратнамо ҳақиқатларни мукаммал бир очиқлик ила Ўн Олтинчи Сўз ва Ўттиз Иккинчи Сўз баён этганлари каби, Илоҳий қудратга нисбатан зарралар ва сайёралар тенг бўлганини ва ҳашри аъзамда умум руҳ эгаларининг тирилтирилиши бир нафснинг тирилтирилиши қадар у қудратга осон бўлганини ва ширкнинг коинот яратилишида қўшилиши имконсизлик даражасида ақлдан узоқ бўлганини мукаммал очиқлик ила кўрсатган Йигирманчи Мактубдаги وَ هُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ калимаси баёнида ва уч мисолни ичига олган унинг иловаси шу азим ваҳдат сирини кашф этгандир.

Ҳам иймон ва Қуръон ҳақиқатларида шундай бир кенглик борки, энг буюк башар заковати қамрай олмагани ҳолда, мен каби зеҳни чалкаш, вазияти паришон, мурожаат этиладиган китоб йўқ экан, машаққатли ва тез ёзган бир одамда у ҳақиқатларнинг мутлақ аксарияти нозикликлари ила чиқиши тўғридан - тўғрига Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизалигининг асари ва Раббоний иноятнинг бир жилваси ва қувватли бир ғайбий ишорадир.

Тўртинчи Ишора: Эллик-олтмиш рисолалар {(*)Ҳозир бир юз ўттиздир.} шундай бир тарзда эҳсон этилганки, мен каби оз фикрли ва зуҳурларга тобе бўлган ва тадқиққа вақт тополмаган бир инсоннинг эмас, балки буюк заковатлардан ташкил топган бир тадқиқ аҳлининг саъю ғайрати ила қилинмаган бир тарзда таълифлари тўғридан - тўғрига бир иноят асари бўлганликларини кўрсатади. Чунки бутун бу рисолаларда бутун чуқур ҳақиқатлар мисол келтиришлар воситаси ила энг оми ва уммий бўлганларга қадар дарс берилади. Ҳолбуки у ҳақиқатларнинг кўпини буюк олимлар "англатиб бўлмас" деб, авомга эмас, балки ҳавасга ҳам билдиролмайдилар.

Хуллас, энг узоқ ҳақиқатларни энг яқин бир тарзда энг оми бир одамга дарс берадиган даражада мен каби Туркчаси оз, сўзлари қийин тушуниладиган, кўпи англашилмас ва зоҳир ҳақиқатларни ҳам мушкиллаштиради дея эскидан бери ном қозонган ва эски асарлари у ёмон обрўйни тасдиқ этган бир шахснинг қўлида бу ажиб енгилликлар ва енгил баён, албатта шубҳасиз бир иноят асаридир ва унинг ҳунари бўлолмас ва Қуръони Каримнинг маънавий мўъжизасининг бир жилвасидир ва Қуръоний мисол келтиришларининг бир кўринишидир ва аксидир.

— 200 —

Бешинчи Ишора: Рисолалар умумият ила жуда кўп ёйилгани ҳолда, энг буюк олимдан тут то энг оми одамга қадар ва қалб аҳли буюк бир валийдан тут то энг қайсар динсиз бир файласуфга қадар бўлган инсон табақаси ва тоифалар у рисолаларни кўрганлари ва ўқиганлари ва бир қисми таъзирларини еганлари ҳолда танқид этилмаслиги ва ҳар тоифа даражасига кўра фойдаланиши, тўғридан - тўғрига Раббоний бир иноят асари ва Қуръоннинг бир каромати бўлгани каби, кўп тадқиқлар ва қидирувларнинг натижаси ила фақат ҳосил бўлган у тур рисолалар фавқулодда бир тезлик ила, ҳам идрокимни ва фикримни чалкаштирган машаққатли тутуқлик вақтларида ёзилиши ҳам бир иноят асари ва бир Раббоний икромдир.

Ҳа, аксар қардошларим ва ёнимдаги умум дўстларим ва нусха кўчирувчилар биладиларки, Ўн Тўққизинчи Мактубнинг беш парчаси бир неча кун мобайнида ҳар кун икки-уч соатда ва мажмуи ўн икки соатда ҳеч бир китобга мурожаат этилмасдан ёзилиши, ҳатто энг муҳим бир парча ва у парчада лафзи Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимасида зоҳир бир нубувват муҳрини кўрсатган тўртинчи қисм уч-тўрт соатда, тоғда, ёмғир остида ёддан ёзилган, ва Ўттизинчи Сўз каби муҳим ва жуда нозик бир рисола олти соат ичида бир боғда ёзилган, ва Йигирма Саккизинчи Сўз Сулаймоннинг боғида бир, ниҳоят икки соат ичида ёзилиши каби аксар рисолалар бундай бўлиши, ва эскидан бери машаққатли ва қийналганим замон энг зоҳир ҳақиқатларни ҳам баён этолмаганимни, балки билолмаганимни яқин дўстларим биладилар. Хусусан, у машаққатга хасталик ҳам илова этилса, янада зиёда мени дарсдан, таълифдан ман этмоқ ила баробар, энг муҳим Сўзлар ва рисолалар энг машаққатли ва хасталикли замонимда энг тез бир тарзда ёзилиши тўғридан - тўғрига бир Илоҳий иноят ва бир Раббоний икром ва бир Қуръон каромати бўлмаса недир?

Ҳам қайси китоб бўлса бўлсин, бундай Илоҳий ва иймоний ҳақиқатлардан баҳс этган бўлса, муҳаққақ бир қисм масалалари бир қисм инсонларга зарар берар ва зарар берганлари учун ҳар масала ҳаркасга нашр этилмаган. Ҳолбуки шу рисолалар бўлса, ҳозирга қадар ҳеч кишида, кўплардан сўраганим ҳолда, ёмон таъсир ва акс-ул амал ва зеҳнларни ковламоқ каби бир зарар бермаганлари тўғридан - тўғрига ғайбий бир ишора ва Раббоний бир иноят бўлгани бизча муҳаққақдир.

— 201 —

Олтинчи Ишора: Ҳозир менча қатъият пайдо этгандирки, аксар ҳаётим ихтиёр ва иқтидоримнинг, идрок ва тадбиримнинг хорижида шундай бир тарзда ўтган ва шундай ғариб бир суратда унга жараён берилган. Токи Қуръони Ҳакимга хизмат этадиган бу нави рисолаларни натижа берсин. Худди бутун илмий ҳаётим тайёргарлик муқаддимаси ҳукмига ўтган. Ва Сўзлар ила Қуръон мўъжизалигининг изҳори унинг натижаси бўладиган бир суратда бўлгандир. Ҳатто шу етти сана сургунимда ва ғурбатимда ва сабабсиз ва орзумнинг хилофига қутулишим ва машрабимга мухолиф ёлғиз бир қишлоқда ҳаёт ўтказганим, ва эскидан бери улфат этганим ижтимоий ҳаётнинг кўп алоқаларидан ва қоидаларидан нафрат этиб тарк этишим тўғридан - тўғрига бу Қуръон хизматини холис, соф бир суратда қилдирмоқ учун бу вазият берилганига шубҳам қолмагандир. Ҳатто кўп марта менга берилган машаққат ва зулман менга қарши бўлган тазйиқлар пардаси остида бир иноят қўли тарафидан марҳаматкорона, Қуръоннинг сирларига бутун фикрни бермоқ ва назарни тарқатмаслик учун қилинган деган қаноатдаман. Ҳатто эскидан мутолаага кўп муштоқ бўлганим ҳолда, бутун - бутун бошқа китобларнинг мутолаасидан бир ман, бир чекиниш руҳимга берилган эди. Бундай ғурбатда тасалли ва унсиятга сабаб бўлган мутолаани менга тарк эттирган, англадимки, тўғридан - тўғрига Қуръон оятларининг мутлақ устоз бўлишлари учундир.

Ҳам ёзилган асарлар, рисолалар, мутлақ аксарияти, хориждан ҳеч бир сабаб келмасдан, руҳимдан таваллуд этган бир ҳожатга биноан, оний ва бирдан бўлиб эҳсон этилган. Сўнгра баъзи дўстларимга кўрсатганим вақт деганлар: "Шу замоннинг яраларига даводир". Ёйилгандан сўнг аксар қардошларимдан англадимки, тўлиқ шу замондаги эҳтиёжга мувофиқ ва дардга лойиқ бир дармон ҳукмига ўтмоқда.

Хуллас, ихтиёр ва идрокимнинг доираси хорижида, мазкур ҳолатлар ва ҳаёт саргузаштларим ва илмларнинг навларидаги одатга хилоф ихтиёрсиз тадқиқлаб ўрганишим бундай бир муқаддас натижага етмоқ учун қувватли бир Илоҳий иноят ва бир Раббоний икром бўлганига менда шубҳа қолдирмаган.

Еттинчи Ишора: Бу хизматимиз замонида, беш-олти сана мобайнида, муболағасиз юз Илоҳий икром асари ва Раббоний иноят ва Қуръон кароматини кўзимиз ила кўрдик. Бир қисмига Ўн Олтинчи Мактубда ишора этдик, бир қисмини Йигирма Олтинчи Мактубнинг Тўртинчи Қисмининг турли - туман масалаларида, бир қисмини Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Учинчи Масаласида баён этдик. Менинг яқин дўстларим буни биладилар. Доимий дўстим Сулаймон Афанди кўпларини билади. Хусусан Сўзларнинг ва рисолаларнинг нашрида ва тасҳиҳларида ва ерларига жойлаштирмоқда ва қоралама ва оқлама нусха кўчиришда кутмаган шаклда кароматкорона бир енгилликка мазҳар бўлмоқдамиз. Қуръон каромати бўлганига шубҳамиз қолмаётир. Бунинг мисоллари юзлабдир.

— 202 —

Ҳам маишат хусусида шу қадар шафқат ила озуқланмоқдамизки, энг кичик бир қалб орзумизни, бизни ишлаттирган иноят соҳиби қондирмоқ учун, кутилмаган бир суратда эҳсон этмоқда. Ва ҳоказо... Хуллас, бу ҳол ғоят қувватли бир ғайбий ишорадирки, биз хизмат қилдирилмоқдамиз. Ҳам розилик доирасида, ҳам иноят остида бизга Қуръон хизмати қилдирилмоқда.

اَلْحَمْدُ لِلّهِ هذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّى
﴿ سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ ﴾
اَللّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَاةً تَكُونُ لَكَ رِضَاءً وَ لِحَقِّهِ اَدَاءً وَ عَلَى آلِهِ وَ صَحْبِهِ وَ سَلِّمْ تَسْلِيمًا كَثِيرًا آمِينَ
— 203 —
Маҳрам бир саволга жавобдир

[Шу иноят сири эскидан маҳрам равишда ёзилган, У Тўртинчи Сўзнинг охирига қўшилган эди. Нима бўлганда ҳам аксар нусха кўчирувчилар унутиб ёзмаган эдилар. Демак, муносиб ва лойиқ жойи бу ер эканки, яширин қолган.]

Мендан сўрамоқдасан: "Нима учун сенинг Қуръондан ёзганинг Сўзларда бир қувват, бир таъсир борки, муфассирларнинг ва орифларнинг сўзларида нодиран топилар. Баъзан бир сатрда бир саҳифа қадар қувват бор, бир саҳифада бир китоб қадар таъсир мавжуд?"

Жавоб: Гўзал бир жавобдир, Шараф Қуръон мўъжизалигига оид бўлганидан ва менга оид бўлмаганидан, қўрқмасдан дейман: Аксарият эътибори ила шундайдир. Чунки:

Ёзилган Сўзлар тасаввур эмас, тасдиқдир. Таслим эмас, иймондир. Маърифат эмас, шаҳодатдир, шуҳуддир. Тақлид эмас, таҳқиқдир. Илтизом эмас, изъондир. Тасаввуф эмас, ҳақиқатдир. Даъво эмас, даъво ичида бурҳондир. Шу сирнинг ҳикмати будирки:

Эски замонда иймонга оид асослар ҳифзланган эди, таслим кучли эди. Тафсилотларда орифларнинг маърифатлари далилсиз ҳам бўлса, баёнотлари мақбул эди, етарли эди. Фақат шу замонда фанга оид залолат қўлини асосларга ва рукнларга узатганидан, ҳар дардга лойиқ давони эҳсон этган Ҳакийми Раҳийм бўлган Зоти Зулжалол Қуръони Каримнинг энг порлоқ мўъжизага мазҳар бўлган мисол келтиришларидан бир шуъласини ожизлигу заифлигимга, фақирлигу эҳтиёжимга марҳаматан Қуръон хизматига оид ёзувларимга эҳсон этди. Фалиллаҳилҳамд, мисол келтириш сири дурбини ила энг узоқ ҳақиқатлар ғоят яқин кўрсатилди. Ҳам мисол келтириш сири бирлик тарафи ила энг тарқоқ масалалар тўплаттирилди. Ҳам мисол келтириш сири нарвони ила энг юксак ҳақиқатларга осонлик ила етиштирилди. Ҳам мисол келтириш сири деразаси ила ғайбий ҳақиқатларга, Исломга оид асосларга кўришга яқин бир шубҳасиз иймон ҳосил бўлди. Ақл ила баробар шубҳа ва хаёл, ҳатто нафс ва ҳаво таслимга мажбур бўлгани каби, шайтон ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди.

Ал-ҳосил: Ёзувларимда нақадар гўзаллик ва таъсир бўлса, фақат Қуръонга оид мисол келтиришларнинг ёғдуларидандир. Менинг ҳиссам ёлғиз шиддатли эҳтиёжим ила талабдир ва ғоят ожизлигим ила тазарруйимдир. Дард меникидир, даво Қуръонникидир.

— 204 —
Еттинчи Масаланинг Хотимасидир

[Саккиз Илоҳий иноят суратида келган ғайбий ишорага доир келган ёки келмоқ эҳтимоли бўлган ваҳималарни йўқ этмоқ ва иноятнинг азим бир сирини баён этишга доирдир.]

Шу Хотима "Тўрт Нукта"дир:

Биринчи Нукта: Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Еттинчи Масаласида етти-саккиз куллий ва маънавий Илоҳий иноятдан ҳис этганимиз ғайбий бир ишорани "Саккизинчи Иноят" номи ила "мос тушишлар" таъбири остидаги нақшда у ишоранинг жилвасини кўрганимизни даъво этган эдик. Ва даъво этамизки: Бу етти-саккиз куллий иноятлар шу даража қувватли ва қатъийдирларки, ҳар бириси бир ўзи у ғайбий ишорани исбот этар. Фарзи маҳол бўлиб бир қисми заиф кўрилса, ҳатто инкор этилса, у ғайбий ишоранинг қатъиятига ҳалал бермас. У саккиз иноятни инкор этолмаган, у ишорани инкор этолмас. Фақат инсон табақалари фарқли бўлгани, ҳам касратли табақа бўлган авом табақаси кўзига янада зиёда ишонгани учун, у саккиз иноятнинг ичида энг қувватлиси эмас, балки энг зоҳирийси мос тушиш бўлганидан, гарчи бошқалари янада қувватли, фақат бу янада умумий бўлгани учун, унга келган шубҳаларни даф этмоқ мақсади ила бир мувозана навидан бир ҳақиқатни баён этишга мажбур қолдим. Шундайки:

У зоҳирий иноят ҳақида дегандик: Ёзганимиз рисолаларда Қуръон калимаси ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимасида шундай бир даража мос тушишлик кўринмоқда.. ҳеч бир шубҳа қолдирмаётирки, бир қасд ила тартибланиб, тенг бир вазият берилар. Қасд ва ирода эса, бизларники бўлмаганига далилимиз: Уч-тўрт сана сўнгра хабардор бўлганимиздир. Ундай бўлса бу қасд ва ирода бир иноят асари бўлиб ғайбийдир. Ёлғиз Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизасини қувватлантирмоқ суратида у икки калимада мос тушиш суратида у ажиб вазият берилгандир. Бу икки калиманинг мубораклиги Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизасига бир тасдиқ муҳри бўлмоқ ила баробар, бошқа ўхшаш калималари ҳам аксарият кўпчилик ила мос тушишга мазҳар этганлар. Фақат улар биттадан саҳифага махсус. Шу икки калима бир-икки рисоланинг умумида ва аксар рисолаларда кўринмоқда. Фақат такрор-такрор деганмиз: Бу мос тушишликнинг асли бошқа китобларда ҳам кўп топила олар, аммо қасд ва юксак иродани кўрсатадиган бу даража ғарибликда эмасдир. Ҳозир бу даъвомизни чиритмоқ қабул бўлмагани ҳолда, зоҳир назарларда чириган каби кўрмоқ ила бир-икки жиҳат бўла олар:

— 205 —

Бириси: "Сизлар ўйлаб, шундай бир мос тушишни тўғри келтиргансиз",- дея оларлар. "Бундай бир нарса қилмоқ қасд ила бўлса, роҳат ва осон бир нарсадир". Бунга қарши деймизки: Бир даъвода икки содиқ шоҳид етарлидир. Бу даъвомиздаги қасд ва иродамиз алоқадор бўлмасдан, уч-тўрт сана сўнгра хабардор бўлганимизга юз содиқ шоҳид топила олар. Бу муносабат ила бир нуқта айтаман: Бу мўъжилалик каромати Қуръони Ҳаким балоғат жиҳатида мўъжизалик даражасида бўлгани навидан эмасдир. Чунки Қуръон мўъжизалигида башар қудрати у йўлда кетиб у даражага етишолмайди. Шу мўъжизалик каромати эса башар қудрати ила бўлолмайди, қудрат у ишга қўшилолмайди. Қўшилса, сунъий бўлар, бузилар.

{(Ҳошия) Ўн Тўққизинчи Мактубнинг Ўн Саккизинчи Ишорасида, бир нусхада, бир саҳифада тўққиз Қуръон мос тушиш суратида бўлгани ҳолда бир-бирига хат чекдик, мажмуида Муҳаммад лафзи чиқди. У саҳифанинг муқобилидаги саҳифада саккиз Қуръон мос тушиш ила баробар, мажмуида Лафзуллоҳ чиқди. Мос тушишликда бундай бадиъ нарсалар кўп бор. Бу изоҳнинг маъносини кўзимиз ила кўрдик.

Бекир, Тавфиқ, Сулаймон, Ғолиб, Саид}

Учинчи Нукта: Хусусий ишорага умумий ишора муносабати ила рубубият ва Раҳмониятнинг нозик яширин бир сирига ишора этамиз:

Бир қардошимнинг гўзал бир сўзи бор. У сўзни бу масалага мавзу этаман. Сўзи ҳам шудирки: Бир кун гўзал мос тушишликларни унга кўрсатдим, деди: "Гўзал! Зотан ҳар ҳақиқат гўзалдир. Фақат бу Сўзлардаги мос тушишликлар ва маваффақият янада гўзалдир". Мен ҳам дедим: Ҳа, ҳамма нарса ё ҳақиқатдан гўзалдир, ё шахсан гўзалдир ёки натижалари эътибори ила гўзалдир. Ва бу гўзаллик умумий рубубиятга ва раҳматнинг қамрашига ва умумий тажаллийга боқар. Деганинг каби, бу муваффақиятдаги ғайбий ишора янада гўзалдир. Чунки бу хусусий раҳматга ва хусусий рубубиятга ва хусусий тажаллийга боқар бир суратдадир. Буни бир мисол ила фаҳмга яқинлаштирамиз. Шундайки:

Бир подшоҳнинг умумий салтанати ва қонуни ила шоҳона марҳамати умум миллат аъзоларини ташмил эта олар. Ҳар киши тўғридан - тўғрига у подшоҳнинг лутфига, салтанатига мазҳардир. У умумий суратда аъзоларнинг кўп хусусий муносабатлари бордир.

Иккинчи жиҳат подшоҳнинг хусусий эҳсонларидир ва хусусий амрларидирки, умумий қонундан устун бир кишига эҳсон этар, илтифот этар, амр берар.

— 206 —

Хуллас бу мисол каби, Зоти Вожиб-ул Вужуд ва Холиқи Ҳакийм ва Раҳиймнинг умумий рубубият ва раҳматининг қамраши нуқтасида ҳамма нарса ҳиссадордир. Ҳар нарсанинг ҳиссасига учраган жиҳатда, хусусий у билан муносабатдордир. Ҳам қудрат ва ирода ва бепоён илми ила ҳар нарсага тасарруфлари, ҳар нарсанинг энг жузъий ишларига қўшилиши, рубубияти бордир. Ҳамма нарса ҳар ишида унга муҳтождир. Унинг илм ва ҳикмати ила ишлари қилинар, тартибланар. На табиатнинг ҳадди борки, у рубубият тасарруфи доирасида сақлансин ва таъсир соҳиби бўлиб қўшилсин ва на тасодифнинг ҳаққи борки, у сезувчан ҳикмат мезони доирасидаги ишларига қўшилсин. Рисолаларда йигирма ерда қатъий ҳужжатлар ила тасодифни ва табиатни рад этганмиз ва Қуръоннинг қиличи ила ўлдирганмиз, қўшилишларини маҳол кўрсатганмиз. Фақат умумий рубубиятдаги зоҳирий сабаблар доирасида ғафлат аҳлининг назарида ҳикмати ва сабаби билинмаган ишларга тасодиф номини берганлар. Ва ҳикматлари иҳота этилган баъзи Аллоҳ (Ж.Ж.) ишларининг қонунларини, табиат пардаси остида яширинган, кўролмаганлар, табиатга мурожаат этганлар.

Иккинчиси хусусий рубубиятидир ва хос илтифот ва Раҳмоний ёрдамидирки, умумий қонунларнинг тазйиқлари остида таҳаммул этолмаган кишиларнинг ёрдамига Раҳмонир Раҳийм исмлари ёрдамга етишарлар. Хусусий бир суратда ёрдам этарлар, у тазйиқлардан қутқарарлар. Шунинг учун ҳар жонзот, хусусан инсон ҳар онда ундан ёрдам сўрар ва мадад ола билар.

Хуллас, бу хусусий рубубиятидаги эҳсонлари ғафлат аҳлига қарши ҳам тасодиф остига яширилмас ва табиатга ҳавола этилмас.

Хуллас, бу сирга биноандирки, Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизаларидаги ғайбий ишорани хусусий бир ишора қабул ва эътиқод этганмиз. Ва бир хусусий ёрдам ва қайсарларга қарши ўзини кўрсатадиган бир хусусий иноят бўлганига иқрор бўлдик. Ва ёлғиз Лиллоҳ учун эълон этдик. Қусур этган бўлсак Аллоҳ афв этсин. Омин.

﴿ رَبَّنَا لَاتُؤَاخِذْنَا اِنْ نَسِينَآ اَوْ اَخْطَاْنَا ﴾
— 207 —

Қардошларим,

Сизга, устоз ва талабалар ва дарсдошлари ичида фойда берадиган бир фикримни баён этаман. Шундайки :

Сизлар, ҳаддимдан ортиқ, бир жиҳатда талабамсиз ва бир жиҳатда дарсдошларимсиз.. ва бир жиҳатда муин ва маслаҳатчиларимсиз.

Азиз қардошларим, устозингиз лаюҳтий эмас, уни хатосиз ўйламоқ хатодир. Бир боғда чириган бир олма бўлиши ила боғга зарар бермас. Бир хазинада эскирган пул бўлиши ила хазинани қийматдан туширмас. Ҳасананинг ўн саналиши ила саййианинг бир саналиш сири ила, инсоф удирки: Бир саййиа, бир хато кўринса ҳам, бошқа хасанотга қарши қалбни чалкаштириб эътироз этмасликдир. Ҳақиқатларга доир масалаларда куллиётларни ва баъзан эса тафсилотларни сунуҳоти илҳомия навидан бўлганидан, ҳамон умумият ила шубҳасиздир, қатъийдир.

Билинг қўйинг, қардошларим ва дарсдошларим! Менинг хатомни кўрганингиз вақт эркин менга айтсангиз масрур бўламан. Ҳатто бошимга урсангиз, Аллоҳ рози бўлсин дейман. Ҳақнинг хотирини муҳофаза учун бошқа хотирларга қаралмас. Нафси амморанинг анонияти ҳисобига, Ҳақнинг хотири бўлган билмаганимиз бир ҳақиқатни мудофаа эмас, "алар раъси вал аъйн" қабул этаман.

Биласизки, шу замонда шу вазифа-и иймония жуда муҳимдир. Мен каби заиф, фикри кўп жиҳатлар ила бўлинган бир бечорага юклатилмаслиги керак, қўлдан келгани қадар ёрдам этиш керак.

Жаноби Ҳақ камоли раҳматидан, икки санадир жиддий ҳақиқатларга нисбатан емишлар, мевалар навидан латиф тавофуқлар ила зеҳнларимизни лутфалантирди, зеҳнимизни шодлантирди. Камоли марҳаматидан у латиф тавофуқлар мевалари ила жиддий бир Қуръон ҳақиқатига зеҳнимизни йўналтирди ва руҳимизга у меваларни озуқа ва қувват қилди. Хурмо каби ҳам мева, ҳам қувват бўлди. Ҳам ҳақиқат, ҳам зийнат ва мазият бирлашди.

— 208 —

Қардошларим, бу замонда залолат ва ғафлатга қарши жуда кўп маънавий қувватга муҳтожмиз. Афсуски, мен шахсим эътибори ила жуда заиф ва муфлисман. Ҳориқо кароматим йўқки, бу ҳақиқатларни унинг ила исбот этайин. Ва муқаддас бир ҳимматим йўқки унинг ила қалбларни жалб этайин. Улвий бир даҳом йўқки, унинг ила ақлларни итоат эттирайин. Балки, Қуръони Ҳакимнинг даргоҳида бир тиланчи ходим ҳукмидаман. Бу қайсар залолат аҳлининг қайсарлигини синдирмоқ ва инсофга келтирмоқ учун Қуръони Ҳакимнинг сирларидан баъзан мадад исайман. Қуръон кароматлари бўлиб, тавофуқларда бир икроми Илоҳий ҳис этдим, икки қўлим ила ёпишдим. Ҳа, Қуръондан сизилиб чиққан "Ишорат-ул Иъжоз" ва "Рисола-и Ҳашр"да қатъий бир ишора ҳис этдим. Ўхшашлари топилсин-топилмасин, менингча бир Қуръон кароматидир.

Азиз сиддиқ, тиришқоқ қардошларим,

Сен қилган вазифа-и Қуръониянинг ҳаммаси муборакдир. Жаноби Ҳақ сизни муваффақ этсин, сустлик бермасин, шавқингизни орттирсин. Ухувват учун бир дастур баён этаман. У дастурни жиддий равишда назарга олишингиз керак. Ҳаёт ваҳдат ва иттиҳоднинг натижасидир. Имтизожкорона иттиҳод кетган вақт, маънавий ҳаёт ҳам кетар.

﴿ وَ لَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَ تَذْهَبَ ر۪يحُكُمْ ﴾

ишора этгани каби, тасонуд бузилса жамоат бузилар.

Биласизки, уч алиф алоҳида-алоҳида ёзилса, қиймати учдир. Ададий тасонуд ила ёзилса, бир юз ўн бир қийматида бўлгани каби, сиз каби уч-тўрт ҳақ ва ҳақиқат ходими, бошқа-бошқа ва иш тақсими бўлмаслик жиҳати ила ҳаракат этсалар, қувватлари уч-тўрт одам қадардир. Агар ҳақиқий бир ухувват ила, бир-бирининг фазилатлари ила ифтихор этадиган бир тасонуд ила, бир-бирининг айни бўлмоқ даражада бир тафоний сири ила ҳаракат этсалар, у тўрт одам тўрт юз одам қувватининг қийматидадирлар. Сизлар катта Испартани эмас, балки катта бир мамлакатни танвир этадиган электрларнинг ускуначилари ҳукмидасиз... Ускунанинг чархлари бир-бирига ёрдамга мажбурдир. Бир-бирини қизғанмоқ эмас, балки аксинча бир-бирининг ортиқ қувватидан мамнун бўларлар. Идрокли фараз этганимиз бир чарх янада қувватли бир чархни кўрса, мамнун бўлар, чунки вазифасини енгиллаштирар. Ҳақ ва ҳақиқатнинг, Қуръон ва иймоннинг хизмати бўлган буюк бир олий хазинани елкаларида тошиган зотлар қувватли елкалар остига кирганда ифтихор этар, миннатдор бўлар, шукр этар. Асло бир-бирингизга танқид эшигини очмангиз. Танқид этилажак қардошларингиздан хориж доираларда кўп бор. Мен қандай мазиятингиз ила ифтихор этаман, у мазиятлардан мен маҳрум қолганда, сизда бўлганидан мамнун бўламан, ўзимникидир деб ўйлайман. Сиз ҳам устозингизнинг назари ила бир-бирингизга қарашингиз керак.. Худди ҳар бирингиз бошқасининг фазилатларига ношир бўлсин.

Саид Нурсий

— 209 —

Севгили ва Муҳтарам Устозим,

"Сўз"ларингиз, яъни рисолаларингизнинг ҳар бири биттадан азим даводир. "Сўз"ларингиздан жуда кўп файз олмоқдаман. Шу қадарки, ўқиган сари такрор этишни истайман. Ва такрорида сезганим Илоҳий бир завқни таъриф этолмайман. Бугун "Сўз"ларингиздан эмас ҳаммасини, бир донасини олиб инсоф ила ўқиса ҳақиқий таслимга ва мункир бўлса, кетгани йўлни таркка; фосиқ бўлса, тавбага мажбур бўлишига қатъиян умидворман...

Хусрав

Нур Рисолаларига жуда муштоқ ва уларнинг мутолаасидан руҳи уйғонган бир докторга ёзилган мактуб.

Марҳабо, эй ўз хасталигини ташхис эта олган бахтиёр доктор, самимий ва азиз дўстим!

Сенинг ҳароратли мактубингдан кўринадики, сенда бир руҳий уйғониш бошланибди ва бу ҳолинг табрикка лойиқ. Билингизки, мавжудот ичра энг қийматлиси ҳаётдир. Ва вазифалар ичра энг қийматлиси ҳаётга хизматдир. Ва ҳаётий хизматлар ичра энг қийматлиси фоний ҳаётни боқий ҳаётга айланиши учун ҳаракат қилишдир. Бу ҳаётнинг бутун қиймати ва аҳамияти эса боқий ҳаётга уруғ ва асос ва манба бўлганидадир. Йўқса, абадий ҳаётни заҳарлайдиган ва бузадиган бир тарзда шу фоний ҳаётгагина назарни қаратиш, оний бир чақмоқни мангу бир қуёшдан устун қўйишдек бир девоналикдир. Аслида, ҳар кимдан зиёда хасталар моддапараст ва ғофил докторлардир. Агар улар, Қуръоннинг муқаддас дорихонасидан шифобахш иймоний дориларни олабилсалар, ҳам ўз хасталикларини, ҳам инсониятнинг яраларини даволай оладилар. Иншааллоҳ, сенинг бу уйғонишинг сенинг ярангга бир малҳам бўлганидек, сени ҳам бошқа докторларнинг касалига бир дори қилади. Ҳамда биласанки, маъюс ва ноумид бир хастага маънавий бир тасалли, баъзан мингта доридан афзалроқдир. Ҳолбуки, табиатпарастлик ботқоқлигида бўғилган бир табиб у бечора хастанинг аламли тушкунлигига яна бир зулмат қўшади. Иншааллоҳ, бу уйғонишинг сени ундай бечораларга тасалли бергувчи ва нурли бир табиб қилади.

— 210 —

Биласанки, умр қисқадир, зарурий ишлар жуда кўпдир. Ажабо, мен каби сен ҳам хотирангни тафтиш этсанг, маълумотинг ичра қанчадан-қанча кераксиз, фойдасиз, аҳамиятсиз, ўтин ғарамлари каби жонсиз нарсаларни топасан. Чунки мен тафтиш этдим, кўп кераксиз нарсаларни топдим. Ана ўша илмий маълумотни, у фалсафий маорифни фойдали, нурли, руҳли қилишнинг чорасини излаш лозимдир. Сен ҳам Жаноби Ҳақдан қалбингни очишини истаки, сенинг фикрингни Ҳакийми Зулжалол тарафига бурсин. У ўтинларга бир оташ бериб, нурлантирсин. Кераксиз илмий маориф қийматдор маърифати Илоҳияга айлансин. Заковатли дўстим! Фан аҳлидан иймон нурларига ва Қуръон сирларига иштиёқ даражасида эҳтиёжини ҳис этишда Хулусий бейга ўхшайдиган одамларнинг майдонга отилишини қалбим кўп орзу этарди. Ҳам модомики "Сўзлар" сенинг виждонинг билан сўзлаша оларкан, ҳар бир "Сўз"ни ўз шахсимдан эмас, балки Қуръоннинг даллолидан сенга бир мактуб ва Қуръоннинг муқаддас дорихонасидан рецепт дея фараз қил. Ёнма-ён бўлмасак ҳам, ҳозирона бир суҳбат доирасини оч. Ҳамда хоҳлаган вақтингда менга мактуб ёз. Мен жавоб бермасам ҳам хафа бўлма. Чунки эскидан бери кам мактуб ёзаман. Ҳатто уч йилдан бери укамнинг кўп мактубларига биргина жавоб ёздим.

Саид Нурсий

— 211 —

РИСОЛА-И НУР ҚОРАЛАМА НУСХА КЎЧИРИШИДА КЎП ХИЗМАТИ ЎТГАН ТОЗА ҚАЛБЛИ, ИХЛОСЛИ БИР ҲОФИЗ, МУДАҚҚИҚ БИР ДОМЛА БЎЛГАН ҲОФИЗ ХОЛИДНИНГ БИР ПАРЧАСИДИР

Рисола-и Нурнинг муаллифи Бадиуззамон, нодира-и жаҳон, ходими Қуръон Саид Нурсий ҳақида ҳиссиётимдан мингдан бирини баён этаман :

Устозим, ўзи Нур жалил исмига мазҳардир. Бу муборак исм ўзлари ҳақида бир исми аъзамдир. Ўз қишлоғининг номи Нурс, волидасининг исми Нурия, Қодирий устозининг исми Нуреддин, Нақший устозининг исми Саййид Нур Муҳаммад, Қуръон устозларидан Ҳофиз Нурий, хизмати Қуръонияда хусусий имоми Зиннурайн, фикрини ва қалбини танвир этган Нур ояти бўлиши ва мушкул масалаларни изоҳга восита бўлган нур тамсиллари ғоят қийматдордир. Рисолаларнинг мажмуига "Рисола-и Нур" номи берилиши Нур исми у ҳақида исми аъзам бўлганини қувватлантирмоқдадир. "Рисола-и Нур" номли ҳориқо таълифотининг бир қисми Арабий бўлмоқ ила баробар, Рисола-и Нур парчалари ҳозирга қадар бир юз ўн тўққизга етишгандир. {(*)Ҳозир бир юз ўттизга етмиштир.} Ҳар бир рисола ўз мавзусида ҳориқодир. Ғоят юксак бўлмоқ ила баробар, "Ўнинчи сўз" исми ила машҳур бўлган, ҳашрга оид бўлган рисоласи жуда ҳориқодир, жомеъдир. Олимларча фақат нақлий бўлган ҳашрни ва нашрни ғоят қувватли ва қатъий ақлий далиллар ила исбот этгандир. У ила кўплар иймонини қутқарган.

﴿ هُوَ الَّذ۪ى جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَٓاءً وَ الْقَمَرَ نُورًا ﴾

оятининг сири ила дея оламанки: Рисола-и Нур бир қамари маърифатдирки, шамси ҳақиқат бўлган Қуръони Мўъжиз-ул Баёндан нурини истифоза айлаганки, نُورُ الْقَمَرِ مُسْتَفَادٌ مِنَ الشَّمْسِ бўлган машҳур фалакиёт илмининг ҳукмига масадақ бўлгандир.

Ҳам дея оламанки: Устозим Қуръон ҳақида бир қамар ҳукмида бўлиб, само-и рисолатнинг шамси бўлган Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан нурни истифода этиб "Рисола-и Нур" шаклида тазоҳур этган.

— 212 —

Устозим бошқаларда нодиран бўлган мумтоз хислатларнинг зоҳирий ҳолидан жуда юксак бир вазият кўрсатади. Зоҳир ҳолга боқилса, илми ҳолни билмайди каби кўринар, бирдан қарайсан бир дарё каби бўлади. Рухсатли бўлган миқдорни ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан истифода даражаси нисбатида айтар. Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан истифодаси бўлмаган вақтларда, янги ой каби маҳвият кўрсатар. "Менда нур йўқ, қиймат йўқ" дер. Бу хислати ҳам тўлиқ тавозедир ва مَنْ تَوَاضَعَ رَفَعَهُ اللّٰهُ ҳадиси ила тўлиқ боамал бўлишидир.

Хуллас, бу хислат лозим қилганлардандирки, биз каби талабаларидан баъзи илмий масалаларда мухолафат бўлса, уларнинг сўзларини ичида қидирар. Ҳақ топган вақти камоли тавозу ила ва лаззат ила қабул этиб таслим этар. "Машааллоҳ, сиз мендан янада яхши билдингиз. Аллоҳ рози бўлсин" дер. Ҳақ ва ҳақиқатни нафснинг ғурур ва анониятига доимо таржиҳ этар. Ҳатто мен баъзи масалаларда мухолафат этар эдим. Менга қарши ғоят илтифотли, мамнунона бир ҳолат олар. Агар хато қилсам, гўзалча ғазаблантирмасдан мени огоҳлантирар. Агар гўзал бир нарса айтган бўлсам, жуда мамнун бўлар.

Устозим айниқса ҳикмати ҳақиқия фанида, яъни ҳикмати шариат ва Исломият нуқтасида жуда ҳориқодир ва ҳикмати башарияда ҳам жуда олдиндадир. Ҳатто у илмда Афлотун ва Ибн Синони ўтган дея оламан. Бундан ўн уч сана аввал Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзосидан экан, кичиклигидан бери ҳозирга қадар изни Илоҳий ила унинг бир муини ва ёрдамчиси ва муҳофизи бўлган қутби Раббоний ва қандили нуроний Абдулқодир Гейлоний (Р.А.) Ҳазратларининг "Футуҳ-ул Ғайб" рисоласини тафаъулан очган аснода, اَنْتَ فِى دَارِ الْحِكْمَةِ فَاطْلُبْ طَب۪يبًا يُدَاو۪ى قَلْبَكَ ибораси чиқди. У ибора у ҳақида жуда маънодор бўлиб, Эски Саидни (Р.А.) Янги Саидга (Р.А.) айлантиришига сабабият бергандир. Эски Саид бўлган замонларда Инглизларнинг диний саволларига ғоят латиф ва оғиз очтирмайдиган бир жавоб бергандир. Ва мантиқ илмида Ибн Синонинг таълифотидан ўтадиган "Талиқот" номли ҳориқо бир рисоласи бор. Ишқоли мантиқияни "Қиёси Истикроий" жиҳати ила ўн мингга қадар етишиб, ҳеч бир олим етишолмаган бир даража-и иҳота кўрсатган. "Сунуҳот" исмли бир рисоласида кўрдимки, Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам маъно оламида бир мадрасада унга дарс берганини кўрган. У маънавий дарсга биноан "Ишорат-ул Иъжоз" номли ҳориқо тафсирни ёзган. Менга бир кун дедики :

— 213 —

-Жаҳон Уруши ҳодиса ва натижалари моне бўлмаса эди, Ишорат-ул Иъжозни, Аллоҳнинг изни ила олтмиш жилд ёзар эдим. Иншааллоҳ, Рисола-и Нур охири у тасаввур қилинган ҳориқо тафсирнинг ўрнини тутажак.

Устозим ила ети-саккиз сана суҳбатларим асносида муҳим машҳудотим кўпдир. Фақат اَلْقَطْرَةُ تَدُلُّ عَلَى الْبَحْرِ мужибича, дарёга далолат мақсади ила бу парча етарли кўрилди. Чунки устозимдан айрилмоқ замони эди, шошиб ёздим. Устозим وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ оятининг сири ила, кўп марта ёнларида мени суҳбатдош бўлмоқ ҳаққини ва таважжуҳ дуоси ила амалга оширишларига аминман.

Ҳофиз Холид