Тарихча-и Ҳаёт
— 21 —

КИРИШ

Аввало шуни эътироф этайликки, бу Тарихча-и Ҳаёт буюк Устознинг ҳаётини тўлиқ маъноси ила ифода этишдан жуда узоқдир. Жуда кўп нуқталар қисқартирилгандир.

Ҳам унинг шахсиятига оид хусусларни ойдинлатадиган ва очадиган моҳиятдаги воқеа ва ҳодисалардан бир қанчаси зикр этилмагандир. Баён этилган фикр ва қаноатларни тасдиқлайдиган воқеа ва ходисалар жуда кўпдир. Баҳс этмаганимизнинг ягона сабаби, ўзининг рози бўлмаслигидир.

Аввалдан бери ҳам суҳбатларида, ҳам мактубларида бу замоннинг жамоат замони бўлиб, шахсий камолот ва мазиятларнинг иймон хизматида маънавий шахс қадар таъсири бўлмаганини зикр этиши.. ҳам фоний шахсидан зиёда Қуръони Ҳакимдан қайнаб чиққан Рисола-и Нурга назар этилишини, бутун қиймат ва фазилатнинг Рисола-и Нурда тажаллий этган Қуръон ҳақиқатига оид бўлганини дафаларча эслатиши.. ва ўзига оид бундай бир тарихча-и ҳаёт тайёрланганини эшитган замони: "Тафсилотга эҳтиёж йўқ. Ёлғиз Рисола-и Нур хизматига доир баҳслар ёзилсин" дея хабар юбориши каби сабабларга биноан шахсига оид баҳслар ғоят қисқартирилгандир. Устознинг ҳаётига муносабати бўлган, ва янада зиёда хизмати Нурияга оид мактублар, мудофаалар, мухталиф замонларга оид у замондаги аҳволини бир даража ифода этган мақола ва хотираларини бўлгани каби қўйдик. Бу сурат ила бу асар истиқболдаги мунаввар Нур Талабалари учун ҳақиқий бир манба ташкил этмоқдадир. Муҳтарам адиб ва мухаррирлар бундан истифода ила Иншааллоҳ янада мукаммал, янада ҳақиқатли ва фойдали тарихча-и ҳаётлар ёзадилар.

Шу ерини ҳам хотирлатмоқ истаймизки, бу асар мухталиф маслак ва машрабларга мансуб бўлган мухаррирларнинг бошқа-бошқа мутолааларига ва адибларнинг ўринсиз муболағаларга қочган қаламларига ҳавола этилиб тозалиги бузилмагандир.

Ҳам яна эътироф этайликки: Рисола-и Нурнинг порлоқ ва нурли васфига ва Саид Нурсийнинг бошдан охиригача мужассам иффат ва ҳориқо шижоат ташкил этган ҳаёт ва ахлоқига лойиқ изоҳ, ифода ва услуб ила майдонга чиқолмадик. Бу зот адо этган минглаб куллий хизматдан биргина хизмат яшаган кўпгина замонлардан биргина замонда кўрсатган қаҳрамонлик ва ҳориқо шижоати, таълиф этган асарларидан биргина асари ҳам унинг учун муаззам бир тарихча-и ҳаёт ҳозирланишига сабаб бўла оларкан, минглаб бошқа-бошқа сажия, ахлоқи олия, хизмати Қуръония, шаҳомати иймония ила тўла ва 130 қадар асарлари ила бир шаҳар, бир вилоят, бир мамлакатда эмас, балки миллатлар, давлатлар қаршисида Ислом Олами ва инсониятни ичига олган ва таъсирли куллий хизмат ила жиҳозланган тарихчаси, албатта бу асарга сиғишмас.. ва сиғишолмади...

— 22 —

Ҳам Устознинг маслагини, машрабини ва хусусий аҳволини, жуда кўп сажия ва хислатларни шахсида ва хизматида тўплаган шахсиятини таъриф этолмадик. У яшаган кўпгина ҳаёт саҳифаларини яқиндан кўрган ва ичида бўлган талаба ва хизматкорларини бир-бир тингламоқ ва улар ила кўришмоқ лозимдирки, тарихча-и ҳаёти бир даража муфассал ҳозирлана олсин.

Бу асарнинг мутолааси ила кўриладики: Бугун ёлғиз Анадолу ва Ислом Олами учун эмас, бутун инсоният учун қайдга лойиқ буюк бир ҳақиқат майдонга чиққандир. Бу ҳақиқат умумнинг иштироки ила куллият касб этиб, "Рисола-и Нур хизмати иймонияси", ва "Бадиуззамон ва Нур талабалари" дея номланилмоқдадир. Бу ҳақиқатнинг ва бу жараённинг нимадан иборат бўлгани, манбаи, ғоя ва идеали нима бўлгани, халқ табақаларидаги таъсири, инсон ва жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётига, истиқболдаги миллатча тинчлик ва саодатимизнинг таъминига оид таъсири бу Тарихча-и Ҳаёт ила маълум бўлмоқдадир.

Натижа эътибори ила, заҳарламоқдан завқ олган чаён каби ва анархист руҳли бўлмаган ҳар бир киши бу даъвонинг қаршисида фақат севинч сезар.

Балки биздан шундай бир савол сўралиши мумкин:

"Ажабо, бу Тарихча-и Ҳаёт ила Саид Нурсий башарнинг фикрларида инсонлардан устун бир борлиқ бўлиб кўрсатилмоқ-ми истанилмоқда?.."

Йўқ!...

Дунёнинг ва ҳаётнинг моҳиятини билган инсонлар учун вақтинчалик жўжакўрсинчиликнинг, шон ва шухратнинг ҳеч бир қиймати йўқдир. Ҳақиқатни идрок этган бир инсон фонийларнинг сохта илтифотларига қиймат бермас ва орқасига қайтиб боқмас. Хуллас, Саид Нурсий бу нуқтадан ҳам маънавий буюк бир қаҳрамондир. Ҳаёти инсонни ҳайратда қолдирган турли қаҳрамонликлар ила тўла бўлмоқ ила баробар Ҳақда, Ҳақ йўлида фоний бўлиб, шахсидан фароғат этишда ҳам мумтоз бир фидокор бўлиб назарга урилмоқдадир. Илоҳий бир иноятга мазҳарият ила тоғ каби тўсиқларни ошиб, бу асрнинг юзларча манфий жараёнлари қаршисида муқаддас даъвосини чекинмасдан эълон этиб саломатга чиқариши ўзининг фоний шахсиятидан тамоми ила фароғат этганини, Ҳақ йўлида фидоий бўлганини кўрсатмоқдадир.

— 23 —

Ҳа, Саид Нурсий шахсий даҳоси ила инсоният оламида янги бир йўл очмагандир. Бу зот бутун истеъдодини ва менлигини азалий бир ҳақиқатга фидо этиб, бутун замонларда ҳукмрон бўлан бир ҳақиқат даъвосида бўлган. Шахсида ва хизматида кўринган бутун юксак васф ва камолот фақат муқаддас даъвосидан акс этмоқдадир. Қандайки минглаб ойна ўртасида бўлган бир чироқ нуроний ишиққа соҳиб бўлгани учун қаршисидаги ойналар ададича куллият касб этар ва у қадар қиймат олар. Зеро ҳар бир ойнада бир чироқ ишиғи ила баробар мавжуддир. Айнан шунинг каби, Бадиуззамон шу коинотнинг ва умум замонларнинг маънавий қуёши бўлган Қуръони Ҳакимга ва Дини Мубини Исломнинг мубаллиғи Ҳазрат Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламга мутаважжиҳ бўлгандир. Ва уларнинг зиёсига ойна Рисола-и Нурнинг зуҳурига, инкишофига васила бўлгани учун асаридан ишиқ олган, даъвосидан файз ва қувват олган юз минглар, ҳатто миллионларча инсоннинг ойна-мисол ақл, қалб ва руҳларида маънан яшамоқда ва ўрнак бир инсон, буюк бир мутафаккир сифатида қабул ва ёд этилмоқдадир.

Хуллас, уни маънан яшатган бу каби қийматлидир. Залолат жараёнларининг қаршисида иймон аҳли фидокорларидан буюк бир маънавий шахс майдонга чиқиб, соғлом бир садди Қуръоний ва иймоний таъсис этиб, мўъминларнинг таянч нуқтаси бўлишидир. Ишонган муқаддас даъвосига кўрсатган азм ва сабот ила мўъминларнинг қалбларини ларзага келтириб, руҳларида Исломий ишқ ва ҳаяжонни уйғотишидир. Фонийларга парастиш этган бечора инсонларга боқий ва лоямут бир ҳақиқатни кўрсатиб, назарларни у ерга ўгиришга уринишидир. Вазифасининг бундай улвияти ила баробар, фақат башарият эътибори ила, убудият вазифаси ила ҳам ўзини ҳаркасдан зиёда қусурли, нуқсон ва ожиз кўрган ва ундай билган, даргоҳи раҳматда ожизлик ва фақирлик ила ниёз этган ва инсониятга раҳматни, саодатни талаб этган бир абди азиздир, бир фақири мустағнийдир. Ҳа, У: "Бир кишининг иймонини қутқарсам, у замон менга Жаҳаннам ҳам гул-гулистон бўлар",- айтмоқдадир. Нафсидаги аноният ва ғурур бутини синдирмоқ ила қолмаган, оламдаги табиатпарастларнинг бутларини ҳам тору-мор этмоқ каби бир вазифа қилгани дўст ва душман, ҳаркаснинг маълуми бўлгандир.

— 24 —

Хуллас, Бадиуззамон ҳақида тақдир ва табрикни ифода этган бутун ёзувлар бу маъно учундир.

Баъзи газеталарнинг замон-замон қилган нашриётлардан тушуниладики: Дин ва Исломият душманлари кўпинча парда орқасидан баҳоналар ижод этиб динга ҳужум қилмоқдалар. Тўғридан-тўғрига дин ва Исломиятга қарши вазиятда эмаслар, динга хизмат қилган, бу йўлда турли фидокорликларга сабр қилганларни омманинг назарида ёмонламоқ, халқнинг севгисини чиритмоқ учун ҳужумга ўтмоқдалар, токи динга хизмат қилганларни тамбал вазиятга келтириб, диний инкишофга монеъ бўлсинлар. Иймонсизликнинг, ахлоқсизликнинг ривож топишини таъмин этсинлар. Демократия даврида ва дин эркинлигига рухсат берилган бу замонда бундай бўлса, "Дин заҳардир" дея миллат курсисидан эълонот қилинган бир даврда диндорларга, хусусан Исломий тараққиёт ва инкишофга хизмат қилганларга қандай муомала қилингани осонча тушунилар...

Собиқ даврда Устоз ва Нур талабаларини маҳкамага чорлаганлар орасида шундайлари чиққанки, қонун пардаси остида манфий идеологияларига, шахсий кин ва эҳтиросларига кўра ҳаракат қилганлар. Вазифаларининг ижобини қилишлари лозим келаркан, худди ватан ва миллат хоинларини тутган каби турли ҳақорат ва бўҳтонлар ила Бадиуззамон ва талабаларига ҳужум қилганлар. Маҳкама бароат берган экан, қонунни татбиқ этмоқ ила мукаллаф баъзилари Саид Нурсий учун яқинда иъдом этилиши хабарини атрофга ёймоқдан уялмаганлар. Биз бу ёзувлар ила уларга қарши гапирмоқ эмас, бир ҳақиқатни баён этмоқ истаймиз. Балки улардан бир қанчаси бу ҳаракатида маъруздир, мажбуран қилгандир. Нима бўлганда ҳам бу муомалалар исбот этадики, Бадиуззамон муҳокама қилинган, маҳкамага чорланган тарихларда яширин динсизлар, ифсод комитетлари фаолиятда эдилар. Маҳкама қўли ила маҳкум этолмаганлари ва даъвосига монеъ бўлолмаганлари Саид Нурсийга инсофсизча бўҳтонларда, ёлғон пропагандаларда бўлар эдилар ва бўлдилар. Бу аянчли вазиятни кўрган ҳар инсоф соҳиби Унинг мустақим бир дин одами, ҳақиқат одами бўлганини айтишдан чекинмагандир. Шунинг учун Бадиуззамон ва Рисола-и Нур ҳақида такрор ила ва тиришиб давом этиб келган тақдиркор ёзув ва тақризларнинг нашр этилишининг бир муҳим омили ҳам бу бўлса керакдир ва танқид этилмаслиги керак. Назари диққат ила бу зотни ва асарларини томоша этганлар камоли тақдир ила табрик ва санодан ўзларини тўхтатолмаганлар.

— 25 —

Айниқса маҳкум эттирилмоқ учун чорланган маҳкамалар ва тадқиқ ҳайъатлари асарларини ва ҳаётини тадқиқдан сўнгра, асарларида кўринган камолот ва гўзалликни тасдиқ этгандирлар. Шу ҳолда миллатнинг энг заковатли ва фаросатли табақасининг, ақл ва қалб аҳлининг ярим асрдан бери давом этиб келган ва борганча умумият касб этган Саид Нурсий ва Рисола-и Нур ҳақидаги қаноат ва ифодалари ҳақиқатдан буюк бир ҳақиқатнинг тазоҳури сифатида қабул этилиши ижоб этар.

***

Савол: Модомики Аллоҳ Алиймдир. Унинг билиши ва илтифоти етарлидир. Камол аҳли буюк зотлар доимо ўзларини яширганлар. Ҳам боқий бир оламда ҳақиқатлар бутун яққоллиги ила ўртага чиқишига кўра, нима учун Рисола-и Нурнинг мазиятлари, Илоҳий иноят ва икромлар кўплик билан зикр этилгандир. Саид Нурсийнинг хизмати Қуръонияси асносида мазҳар бўлган ҳориқо муваффақият ва камолот баён этилган ва булар нима учун нашр этилган? Ҳатто илмий асарларининг бир қанчасининг орқасида бу нави тақризлар қўйилган?..

Жавоб: Бу хусусда қондирувчи жавоблар баъзи мактубларда бордир. Бир хулосаси шудир: Бадиуззамоннинг Рисола-и Нурнинг нашри ила хизмати тўғридан тўғрига Қуръон ҳисобигадир. Иймон ҳақиқатларининг нашри мусулмонларнинг иймонларининг кучайиши, қувватланиши, натижада Ислом динининг юксалиши, дин душманларининг бузғунчи ҳужумларининг даф этилиши ва Ислом динининг инсонлар орасида моддий ва маънавий камолотнинг моҳият ва хулосаси бўлганини оламга эълон этмоқ ва ҳаркасга қатъий қаноат бермоқ учун зикр этилгандир. Юқорида баҳс этилгани каби уларга қарши шундай инсофсизча ҳужумларда бўлдиларки, Саид Нурсий ҳадсиз муоризларга, жуда қувватли ва касратли душманларга қарши оз, фақир ва заиф бўлган Рисола-и Нур талабаларига маънавий қувват, ғайбий ёрдам, жасоратлантирмоқ, сабот ва матонат бермоқ учун Рисола-и Нур ҳақидаги икроми Илоҳий ва хизматнинг мақбулиятига оид инояти Раббонияни зикр этган, инсофсиз ҳужум ва аслсиз бўҳтонларга қарши мажбурият ила мудофаага ўтилгандир.

Ҳам Тарихча-и Ҳаётга ўтган бир мактубида Бадиуззамон:

— 26 —

-"Мен эътироф этаманки, бундай мақбул бир асарнинг мазҳари бўлишга ҳеч бир жиҳат ила лаёқатим йўқдир. Фақат жуда аҳамиятсиз бир уруғдан катта тоғ каби бир дарахтни халқ этмоқ қудрати Илоҳиянинг шаънидандир ва одатидир ва азаматига далилдир. Мен қасам ила ишонтираманки: Рисола-и Нурни санодан мақсадим, Қуръоннинг ҳақиқатларини ва иймоннинг рукнларини қувватлантирмоқ ва исбот ва нашрдир. Холиқи Раҳиймимга юз минглаб шукр бўлсинки: Мени ўзимга ёқтиртирмаган, нафсимнинг айбларини ва қусурларини менга кўрсатган ва у нафси амморани бошқаларга ёқтиртирмоқ орзуси қолмаган. Қабр эшигида кутган бир одамнинг орқасидаги фоний дунёга риёкорона боқиши ачинадиган бир аҳмоқликдир ва даҳшат берувчи бир зарардир. Хуллас, бу руҳий ҳолат ила ёлғиз иймон ҳақиқатларининг таржимони бўлган Рисола-и Нурнинг Қуръоннинг моли бўлиб мазиятларини изҳор этмоқдаман. Сўзлардаги ҳақоиқ ва камолот меники эмас, Қуръонникидир ва Қуръондан сизиб чиққандир. Модомики мен фонийман, кетаман. Албатта боқий бўладиган бир нарса ва бир асар мен ила боғланмаслиги керак ва боғланилмаслиги керак. Ҳа, лаззатли узум шингилларининг хусусиятлари қуруқ чўпчасида қидирилмас. Хуллас, мен ҳам шундай қуруқ чўпча ҳукмидаман."

Ҳа, Саид Нурсий Рисола-и Нур ила динсизликка ва Исломиятга қарши жараёнларга қарши киришган Қуръон ва Иймон хизматида кўп ёрдамчиларга, ҳукумат ва миллат томонидан ташвиқ ва ёрдамга муҳтож экан, аксинча турли бўҳтон, ёлғон ва айбловлар ила қамоққа ташланмоқ, асарларини имҳо этмоқ, халқни ўзидан совутмоқ учун унга қарши турли иснодлар қилингандир. Албатта ҳақ билган маслагини Қуръоннинг шарафига ва Ҳазрат Пайғамбар Нубувватининг юксалишига оид хизматини унга қарши бўҳтонлардан мубарро қилмоқ учун ҳақиқатни айтади, мудофаа қилади. Фаразан баъзилар тарафидан шахсий бир нуқсонлик деб ўйланса ҳам, умумнинг истифода ва саодати учун шахсий зарарига ҳам рози бўлади. Шунинг учун Рисола-и Нур ҳақида баён этилган ва нашр этилган саноларга бу каби нуқталардан боқмоқ лозимдир. Бўлмаса хизматга зарар бўлар. Тор тушунча ила ҳаракат этмоқ замонида эмасмиз. Иймонсизлар ўз зарарли маслакларини, манфий идеологияларини, сохта қаҳрамонлари ҳатто Ислом душманларини, улар асло лойиқ бўлмагани ҳолда, турли мадҳу-сано ила инсониятнинг назарига кўрсатишга, олқиш тўплашга уринмоқдалар. Узоққа кетишга эҳтиёж йўқ, дунёни ўраган даҳшатли динсизлик жараёнини идора этганлар буюк қаҳрамонлар бўлиб эълон этиларкан, нима учун мусулмонлар ҳақ динларини мадҳу-сано этмасинлар. Унинг камолотини, юксаклигини нашр этмасинлар. Қуръонга ойна бўлган ва бу замоннинг динсизлик жараёнларига бас келиб, динга энг буюк хизматни қилган бир асар куллиёти ва унинг муҳтарам, мутавозе ва ҳадсиз зулмларга маъруз қолган муаллифи мадҳ этилмасин! Ҳолбуки ёзилган ёзувлар мавҳум мавзулар бўлиб эмас, аксарият ила мудофаа қобилидан, қарши бўлган бўҳтонларга жавоб сифатида нашр этилган ҳақиқатлардир.

— 27 —

Устознинг ҳаёти куллий хизмати нуқтасидан умумий бўлиб икки катта босқич арз этмоқдадир.

Биринчиси: Туғилишидан эътиборан таҳсил ҳаёти, Вандаги истиқомати, Истанбулга келиши, сиёсий ҳаёти, саёҳатлари, Жаҳон Урушида иштироки, Русиядаги асорати, Истанбулда Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзолигида бўлиши, Қува-и Миллияда Истанбулдаги хизмати, Анқарага келиб илк Депутатлар Кенгашидаги фаолиятлари ва қисқа бир муддат сўнгра Ванга чекилиб инзивони ихтиёр этиши каби.. ҳар бири бошқа бир ҳаёт саҳнаси бўлган Устознинг ҳаётининг бу биринчи босқичи иймон ва Қуръон хизмати эътибори ила иккинчи босқич ҳаётининг муқаддимаси ҳукмидадир. Иккинчи буюк хизматига ҳозирликдир. Умирининг эллигинчи санасига қадардир.

Иккинчиси : Ванда инзивода экан Ғарбга сургун қилиниб, Испартанинг Барла Ноҳиясида сургун жазоси берилган замондан бошларки, "Рисола-и Нурнинг зуҳури ва интишоридир". Аъзамий ихлос, аъзамий фидокорлик, аъзамий садоқат, матонат ва диққат ва иқтисод ичида Рисола-и Нур ила киришган хизмати иймония ва маънавий жиҳоди диниядир.

Ҳаётининг бу иккинчи босқичи: Жаҳон Уруши натижасида Усмонийлик Халифалигининг инқироз топиши ила инсоният оламида башарият маданиятини маҳв этган ва самовий динларга мужодалани асос қабул қилган комунизм идора усулининг инсониятнинг ярмини истило этиб дунёни даҳшатга солган ва мамлакатимизни таҳдидга уринилган ва маънавий тахриботининг таҳликасига маъруз қолганимиз бир даврга учрар. Бу давр минг санадир Қуръонга байроқдорлик қилган, Исломиятга асрларча хизмат қилган қаҳрамон бир миллат учун диққат ила ўрганилиши лозим келган бир даврдир.

— 28 —

Устоз Рисола-и Нурни таълиф этаркан, Қуръоннинг иъжозий ёғдулари бўлган бу асарларнинг ҳар инсоният тоифасида инкишоф этажагини, динсизликнинг мамлакатимизни истилосига монеъ бўлишини, мамлакат ва миллат учун бир садди Қуръоний вазифасини бажаришини, Рисола-и Нур хизматининг умумият касб этиб, Турк Миллатининг яна Исломиятнинг қаҳрамон бир қўшини ва фидокори бўлишини, Рисола-и Нурнинг нашри ва келажакда расман интишори миллат томонидан қабул қилиниши ва маориф доирасининг Қуръон ҳақиқатига ёпишиши натижаси моддатан ва маънан миллатнинг тараққий этишини, Исломиятнинг буюк қувват топишини зикр этгандир.

Рисола-и Нур бир оламдир, унвондир. Бу замонда зуҳур этган Қуръоний ҳақиқатлар манзумасидир. Зотдор Миллатимизнинг инсонияти кубро бўлган Исломиятга ёпишиши, яп-янги бир руҳ ва тоза бир иймон ишқи ва ҳаяжони ичида уйғонишининг ифодасидир. Ичида бўлганимиз асрнинг алмаштирган ҳаёт шартлари ва янги бир дунё низоми ва назари қаршисида иймоннинг соғломлантирилиши ва қувватлантирилиши ила жўшган ҳамияти Исломиянинг маъносидир. Уйғонган, қалблари иймон ва муҳаббати Набавий ила жўшқин ва жаҳон-қиймат шарафи интисоби ила сарафроз фидокорларнинг етишиши ва бу миллатнинг мозийсига мутаносиб қаҳрамонликни, юксак иймон ва ахлоқни изҳор этиши ишорасидир.

Бадиуззамон Рисола-и Нурни ҳеч бир мақом ва машрабнинг таъсири остида қолмасдан, моддий-маънавий ҳеч бир манфаат ва ҳиссиёт қўшилмасдан, тўғридан-тўғрига Қуръони Ҳакимнинг умумнинг истифода эта оладиган ва умумга хитоб этган ҳақиқатларини тафсир этган, бу ҳақиқатларнинг таржимонлигини қилгандир. Таълиф этган асарларидан ҳаркас истифода эта олмоқдадир. Бир тоифага, бир синф халққа махсус эмасдир. Бу Тарихча-и Ҳаёт ўқувчиларнинг назарини бу замонда Қуръоннинг ҳикмат нурлари бўлган Рисола-и Нурга ўгириб, ундан истифодани кўрсатажакдир. Саид Нурсий эса Қуръоннинг хизматида фидокорона ҳаракат қилган, Суннати Пайғамбарийга иттибо этган, намуна-и имтисол бир зот бўлиб кўринмоқдадир.

Тарихча-и Ҳаётда ўтган баъзи мактублардан тушунилишича:

Саид Нурсий бир замонлар фалсафа маслагида кўп илгарилаб кетган, сўнгра Қуръони Ҳакимнинг иршоди ила ҳақ ва ҳақиқатга эришган ва бу замонда фан ва фалсафа ила машғул бўлиб шак ва шубҳаларга маъруз қолганларни ақлий далиллар ила шубҳалардан қутқарадиган асарлар таълиф этгандир.

Рисола-и Нурнинг йўли, маслаги бу замондаги ҳаёт шартларига, инсонларнинг руҳий аҳволларига кўра энг саломатли, энг қисқа ва умумий бир Қуръон йўлидир. Бошдан охир илм ва тафаккур устида кетмоқдадир. Ижтимоий ҳаётда турли хизматлар бажарган кишиларнинг истифодаси буюкдир.

— 29 —

Рисола-и Нурни ўқиган ва ундан дарс олиб иймоний тафаккурни қозонганлар дунёвий вазифа ва маслакларини Охират ҳаётига ва абадий саодатга васила қилиб буюк бахтиёрликка эришадилар. Ислом динидаги бу буюк ҳақиқатни тушунган мунавварлар, албатта ҳақ динининг хизматини буюк бир саодат ила бажарадилар, ҳақиқатни қидирган, фақат тополмаган инсониятга ҳам нашрга ҳаракат қиладилар. Ҳа, талаба, профессор, депутат, ким бўлса бўлсин, масъулият доираси бўлганлар, атрофини танвир ила мукаллафдир. Бир вилоят, ҳатто бир мамлакатнинг саодат ва саломати, танвир ва иршоди ила мукаллаф бўлганлар, албатта янада зиёда диққатли ҳаракат қилмоқ мажбуриятидадирлар. Саид Нурсий Рисола-и Нур ила бу миллатга энг буюк хизматни, яхшиликни қилгандир. Муқобилида шахси учун бир ташаккур ҳам истамайди, гарчи шахсига қаратилган юксак мадҳ ва васфларни ичига олган мактублар бор. Буларни ўқувчиларнинг Нурлардан истифодаларига бир аломат бўлгани жиҳат ила, Рисола-и Нур ҳисобига қабул этган. Ҳақиқатда Саид Нурсийнинг бу миллатдан, ёшлардан истагани: Иймон ила дунёвий ва ухровий саодатни қозонишларидир. Шунинг учун Қуръоннинг бу замонга оид дарси бўлган Рисола-и Нурни асос тутиб, ҳар ерда, ҳар доирада нашрини, иймон ҳақиқатларининг ўрганилишини истамоқдадир. Ўзи дафаларча бу миллат ва мамлакатга қарши бўлган жараёнларга қарши ягона чоранинг Рисола-и Нур бўлганини эслатмоқда ва хушхабар бермоқдадир.

Устознинг Ризо-и Илоҳийга оид бўлган хизмат, ҳаракат ва фаолиятларини бошқа мақсад ва ғоялар ила изоҳламоқ истаганлар фақат басиратсизликларини эълон этадилар.

Инсоннинг юксак моҳият ва руҳи истаган ҳақиқий саодат фақат Қуръон кўрсатган йўлда ва Ризо-и Илоҳий порлаган уфқдадир. Бадиуззамон Рисола-и Нур ила инсониятга бу йўлни ва бу уфқни кўрсатмоқда, сироти мустақим соҳибларининг нурли жамоатига қўшилишнинг инсон учун жуда лозим бўлганини эшиттирмоқда ва исбот этмоқдадир.

Хуллас, биз ожизона тайёрлаган бу асаримиз ила бу ҳақиқатга бир оз хизмат этмоқ истадик. Истиқболнинг мунаввар бахтиёрларига бир манба бўлиб бу асарни нашр этмоқдамиз. Янада чуқур ва кенг бир Тарихча тайёрланиши тилагимиздир.

وَ مِنَ اللّهِ التَّوْفِيقُ

Тайёрлаганлар

***