Тарихча-и Ҳаёт
— 5 —

СЎЗБОШИ

(Бу сўзбоши Мадина-и Мунавварада бўлган муҳим бир олим тарафидан ёзилгандир.)

Буюк Иқболга оид бўлган "Сўзбоши" да дегандимки: "Буюкларнинг ҳаёт тарихлари ўқиларкан, улвий ривоятлар айтилиб, азиз хотиралари эсга олинаркан, инсон бошқа бир оламга кирганини ҳис этади. Кўнглини топ-тоза севги ҳисларининг улвий оташи ёқади ва Илоҳий файзи қамрайди. Тарих шундай буюк инсонлар қайд этарки, бир қанча буюклар уларга нисбат ила кичик қолар.

Тарихга шарафлар берган қаҳрамонлар эсланаркан,

Юксалишда руҳ энг кенг оламларга, ердан...

Минг ройиҳанинг файзи ўрар руҳни чуқурдан,

Ўтмиш каби, Жаннатдаги гул боғчаларидан...

Бу чуқур ҳақиқатни "Сўзбоши" ни ёзаркан, бутун азамат ва ҳашамати ила идрок этаётган бўламан. Зеро, азиз ва муҳтарам мутолаачиларимизга энг чуқур бир ихлос ва самимият ила тақдим этганимиз бу асар қарийб бир асрга яқинлашган узун ва баракали умрининг ҳар ҳоли минглаб ҳориқога саҳна бўлган кўнгиллар фотиҳи буюк Устоз Бадиуззамон Саид Нурсийга, унинг бир юз ўттиз парчадан иборат бўлган Рисола-и Нур Куллиётига; ва ахлоқ ва фазилатлари, ихлос ва самимиятлари, иймон ва ирфонлари ила ҳаётнинг ҳар ҳолатида фақат бир ўлкага эмас, бутун инсоният оламига топ-тоза ўрнаклар беришда давом этган Нур Талабаларига оиддир.

— 6 —

Бир китобнинг "Муқаддима" сини у китобнинг хулосаси дея таъриф этарлар. Ҳолбуки, ҳар мавзуси мустақил бир асарга сиғмайдиган қадар чуқур ва кенг бўлган бу муаззам китобнинг ичидагиларини бундай бир қанча саҳифалик муқаддимага сиғдирмоқ мумкинмидир?

Бу кунга қадар ожизона ёзган назмий ва насрий ёзувларимнинг ҳеч бирисида бу қадар ожизлик ва ҳайрат ичида қолмаган эдим. Дарҳақиқат, бу асарни чуқур бир завқ, Илоҳий бир севинч ва жўшқин бир ҳаяжон ила ўқийдиган бўлганлар ҳайронлик ила кўрадиларки, Бадиуззамон болалигидан бери мустасно бир шаклда етишган ва бутун умри давомида Илоҳий тажаллийларга мазҳар бўлган тамомила бошқа бир олим ва мумтоз бир шахсиятдир.

Мен бу буюк зотни, асарларини ва талабаларини чуқурдан-чуқур тадқиқ этиб, у нур оламида ҳиссан, фикран ва руҳан яшагандан сўнг буюк ва эски бир Араб шоирининг бир байти ила жуда чуқур бир ҳақиқатни ифода этганини билдим. "Бутун оламни бир шахсиятда тўпламоқ Жаноби Ҳаққа қийин эмас..."

* * *

Ғоясининг улвиятидан, даъвосининг ҳашаматидан ва иймонининг азаматидан файз ва илҳом олган бу қутбнинг жозибасига берилганларнинг адади кундан кунга кўпаймоқдадир.

Ақлларга ҳайрат берган бу улвий ҳодиса мункирларни қаҳр этгани каби, мўъминларни ҳам шод ва масрур айлашда давом этиб кетмоқда.

Иймонли кўнгилларда маънавий бир робита ҳолида яшаган бу Илоҳий ҳодисани буюк бир мужоҳид қалбларни важд ичида қолдирган бир услуб ила қаранг қандай ифода этмоқда:

"Ахлоқсизлик жирканчлигининг бир тўфон ҳолида ҳар истиқоматга тошиб узаниб ҳар фазилатни бўғишга қўйилган қора кунларда Унинг, яъни Бадиуззамоннинг файзини бир сир каби қалбдан қалбга қаршилик кўрсатиш имконсиз бир ҳамла ҳолида ўтаётганини кўрмоқ ила тасалли топмоқдамиз... Кечаларимиз жуда қорайди, ва жуда қорайган кечаларнинг наҳорлари жуда яқин бўлар".

— 7 —

Ҳа, бир сир каби қалбдан қалбга қаршилик кўрсатиш имконсиз бир ҳолда ёйилиб тарқалган бу нурнинг мамлакатнинг ҳар бурчагида файз ва таъсирини кўрганлар ҳайрат ва даҳшатлар ичида сўрашни бошладилар: "Шуҳрати мамлакатимизнинг ҳар тарафини қоплаган бу зот кимдир? Ҳаёти, асарлари, маслак ва машраби недир? Тутган йўли бир тариқатми, бир жамиятми, бўлмаса сиёсий бир ташкилотмидир?"

Бу билан ҳам тугамади, дарҳол керак бўлса идоравий ва керак бўлса адлиявий жуда муҳим таъқиблар ва жуда жиддий тадқиқлар, узун ва кетма-кет маҳкамалар жараён этди... Натижада, бу Илоҳий тажаллийнинг кўнгиллар ўлкасида қурилган бир "Иймон ва Ирфон Муассасаси" дан бошда бир нарса бўлмагани таҳаққуқ этиш билан адолатнинг Илоҳий бир суратда тажаллийси шу шаклда зуҳур этди: "Бадиуззамон Саид Нурсий ва бутун Рисола-и Нур асарларининг бароати" қарори расман эълон этилди. Ва ортиқ руҳнинг моддага, ҳақнинг ботилга, нурнинг зулматга, иймоннинг куфрга ҳар замон ғалаба қозониши азалдан абадга алмашмайдиган бўлган Илоҳий қонунларнинг бошида келган бир ҳақиқат бўлгани қуёшлар каби аниқ бўлди.

Ҳар қандай бир иқлимда зуҳур этган бир ислоҳотчининг моҳият ва ҳақиқатини, садоқат ва самимиятини кўрсатган энг ҳақиқий меъёр даъвосини эълон қилишни бошлаган илк кунлар ила музаффар бўлган охирги кунлар орасида фардий ва ижтимоий, баданий ва руҳий ҳаётида вужудга келган ўзгариш фарқларидир дерлар.

Масалан: У одам илк кунларда мутавозе, олийжаноб, фароғат ва маҳвияткор, хулоса; бутун ахлоқ ва фазилат жиҳатидан жиддий равишда ўрнак бўлган ғоят пок ва сўнг даражада мумтоз бир шахсият эди. Қарайлик, жиҳодида музаффар бўлиб ҳисларда, орзуларда, кўнгилларда ер тутгандан сўнг яна у эски пок ва ўрнак ҳолида қола олганми? Бўлмаса, зафар севинчи ила бир қанча буюк саналган кишилар каби, ерга-кўкка сиғмас бўлганми?

Хуллас, катта-кичик ҳар қандай бир даъво ва ғоя соҳибининг моҳият ва ҳақиқатини, шахсият ва ҳувиятини энг ҳақиқий чеҳраси ила акс эттирадиган энг порлоқ ойна будир.

Тарих бўйича бу мудҳиш имтиҳонни ўтишнинг шоҳасар мисолини аввало Пайғамбарлар ва айниқса Султон-ул Анбиё Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам Афандимиз, сўнгра Унинг Халифа ва Саҳобалари ва ундан сўнг уларнинг нурли йўлида юрган буюк зотлар кўрсатгандирлар.

— 8 —

Пайғамбар Афандимиз шу اَلْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الْاَنْبِيَاءِ яъни: "Олимлар Пайғамбарларнинг ворисларидирлар" ҳадиси шарифи ила олим бўлишнинг жуда осон бир нарса бўлмаганини иъжозкор балоғатлари ила баён қилмоқдалар.

Зеро модомики бир олим Пайғамбарларнинг ворисидир, у ҳолда ҳақ ва ҳақиқатнинг таблиғ ва нашри хусусида айнан улар тутган йўлни таъқиб этиши лозимдир. Ҳар нақадар бу йўл бутун тоғ, тош, балчиқ, шағал, жарлик, янада ёмони таъқиб, тавқиф, муҳокама, қамоқ, зиндон, сургун, тажрид, заҳарланиш, иъдом дорёғочлари ва яна ақл ва хаёлга келмаган неча минг зулм ва исканжалар ила тўла ҳам бўлса...

Хуллас, Бадиуззамон ярим асрдан ортиқ у муқаддас жиҳоди ила бутун умри давомида бу қийин йўлда юрган ва қаршисига чиққан минглаб тўсиқларни бир чақмоқ тезлиги ила ошган ва Пайғамбарларнинг вориси бўлган бир олим бўлганини амалий бир суратда исбот этган бир зотдир.

Ўзининг илми, ахлоқи, адаби, бир қанча фазилат ва мазиятлари орасида мени энг кўп мафтун этган нарса унинг у тоғлардан янада соғлом, денгизлардан янада чуқур, самолардан янада юксак ва кенг бўлган иймонидир.

Раббим, у не муаззам иймон! У не битмас ва туганмас сабр! У не пўлатдан ирода! Хаёл ва хотираларга титрашлар берган бунча тазйиқ, таҳдид, азоб ва исканжаларга қарамасдан у не эгилмас бош, не бўғилмас овоз ва қандай қисилмас нафасдир!

Буюк Иқболнинг ҳаяжонли шеърларидан олган жўшқин бир илҳом севинчи ила бир вақтлар ёзган "Мужоҳид" унвонини ташиган бир манзумада, пастдаги мисраларни ўқиганлардан, балки шоирона бир муболағада бўлганимни айтганлар бўлгандир.

Лекин шу муқаддимасини ёзмоқ ила шараф ҳис қилганим шоҳасарни ўқиганлар важд ила тўла бир ҳайронлик ила тушунадиларки, Аллоҳнинг не қуллари бор экан. Агар бир иймон камолини топса, нелар қилар ва не ҳориқолар чиқараркан..

Бир азм агар иймон тўла бир қалбга кирса,

Инсон ҳам у иймондаги сўнг сирга етишса,

Энг ваҳший ўлимлар унга занжир уролмаслар...

Вулқон каби жўшқин оқмоқда, тўхтатолмаслар...

Раббимдан тушар азмингга қувват берган илҳом...

Пайғамбарни тушда кўрар балки ҳар оқшом...

Фақат нур унинг иймон тўла қалбидаги меҳроб,

Қандил бўлолмас уфқига дунёдаги маҳтоб...

Қор, қиш демас, сесканмас, ранжимас, оғриқ сезмас...

Мавсум бутун умрича илиқ сояли бир ёз...

Жаннатдаги оламларни дунёда кўрар-да,

Маҳв бўлса эгилмас сира тоғлар каби дардга...

Энг тикка жарликлар келиб атрофини ўраса,

Ой ботса, қуёш сўнса, уфқлар ҳам қорайса,

Кўклар йиқилиб чўкса, йўлидан яна қайтмас!

— 9 —

Руҳидаги иймон ила ёнган машъала сўнмас!..

Қалбида вулқон каби иймон не муқаддас!

Виждонига ҳар он шуни ҳайқирмоқда бир овоз:

Эй йўлчи! Шафақлар сўнажак турма, олдинла.

Зулматларга қон йиғлатадиган машъалалар ила...

Юлдузларга бос, чиқ, юксак оламларга юксал!

Инсониятни қутқаришга Жаннатдан тушган қўл!..

Худди бу мисралар иймон қаҳрамони буюк мужоҳид Бадиуззамон Ҳазратлари учун ёзилган. Зеро бу юксак сифатлар ҳаммаси унинг сифатларидир. Жаноби Ҳақ шу Ояти Каримада қаранг мужоҳидларга нималар ваъда бермоқда:

﴿ وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَاِنَّ اللّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ ﴾

Шариф маъноси: "Бизнинг йўлимизда мужоҳада қилганларга мутлақо йўлларимизни кўрсатамиз. Ва ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳ муҳсинлар ила -Аллоҳни кўраётгандай ибодат этган мужоҳидлар ила- баробардир".

Демакки, иймон ва Қуръон йўлида жондан ва дунёдан воз кечган мужоҳидларга буюк Аллоҳ ҳақиқат ва ҳидоят йўлларини кўрсатишини ваъда этмоқда. Асло, Жаноби Ҳақ ваъдасидан қайтмас.. етарки, бу азим Аллоҳнинг ваъдасини ижоб эттирадиган шартлар таҳаққуқ этсин.

Бу Ояти Карима "Устоз" нинг феъл-атвор ва шахсиятини таҳлил хусусида бизга нурдан бир раҳбар бўлмоқда, ва у нурнинг биллур ишиғи остида ортиқ энг нозик чизиқларни ва энг ҳассос нуқталарни кўриб сеза олмоқдамиз. Зеро, модомики бир инсон Жаноби Ҳақнинг ҳифз ва ҳимоясида бўлмоқ неъматига мазҳар бўлгандир, ортиқ у учун қўрқув, андиша, ғам, қўрқмоқ, зерикмоқ ва бошқа каби нарсалар баҳс мавзуси бўлолмас.

— 10 —

Аллоҳнинг нури ила нурланган бир кўнгилнинг самосини қайси булутлар қоплай олар? Ҳар он Аллоҳнинг ҳузурида бўлмоқ бахтиёрлигига эришган бир қулнинг руҳини қайси фоний истак ва орзулар, қайси бечора таважжуҳ ва илтифотлар ва қайси паст ғоя ва эҳтирослар қондирар, таскин ва тасалли эта олар?

Аллоҳдир унинг ёри, мураббийси, валийси;

Эслаш ила бутун нур бўлади туйғуси, ҳисси!

Юксалмоқдадир маърифат иқлимига ҳар он,

Бутун бошқа уфқлар очмоқда руҳига Қуръон...

"Қуръон" унга ёд эттирмоқда "Базми Аласт" ни.

Ошиқ у тажаллийнинг азалдан бери масти...

Хуллас, Бадиуззамон бундай ҳориқолар ҳориқоси бир иноятга мазҳар бўлган муборак бир шахсиятдир. Ва шунинг учундирки, зиндонлар унга бир гулистон бўлган, у ердан абадиятларнинг нурли уфқларини кўрар. Иъдом дорёғочлари биттадан ваъз ва иршод курсисидир. У ердан инсониятга улвий бир ғоя йўлида сабр ва сабот, матонат ва жалодат дарслари берар. Қамоқхоналар биттадан Мадраса-и Юсуфияга инқилоб этар. У ерга кираркан, бир профессорнинг университетга дарс бермоқ учун киргани каби кирар. Зеро у ердагилар унинг файз ва иршодига муҳтож бўлган талабаларидир. Ҳар кун бир қанча ватандошнинг иймонини қутқармоқ ва қотилларни малак каби бир инсон ҳолига келтирмоқ у учун дунёларга алмашилмас бир саодатдир.

Бундай бир юксак иймон ва ихлос идрокига соҳиб бўлган инсон, ҳеч шубҳасизки, замон ва макон тушунчаларининг фонийлар устида қолдирган заррин таъсирларни нурсиз модда оламида қолдириб, руҳи ила маънавият оламининг жуда порлоқ нурлар сочган уфқларига юксалган бир ҳолдадир.

Буюк тасаввуф аҳлининг (Р.А.) Фанофиллоҳ, Бақобиллоҳ дея таъриф ва васф этганлари юксак мартаба мана бу муқаддас шарафга ноил бўлмоқдир.

Ҳа, ҳар мўъминнинг ўзига махсус бир ҳузур, хушу, тафайюз, тажарруд ва истиғрок ҳоли бордир. Ва ҳаркас иймон ва ирфони, салоҳ ва тақвоси, файз ва маънавияти нисбатида бу Илоҳий завқдан файзёб бўлиши мумкин. Лекин бу гўзал ҳол, бу ширин висол ва бу ўхшовсиз завқ ўтган Ояти Каримадаги эҳсон арбоби бўлган у буюк Мужоҳидларда ҳар замон давом этмоқда. Ва мана улар бу сабабдандирки, Мавлони унутмоқ ғафлатига тушмайдилар. Нафслари ила арслонлар каби бутун умрлари давомида урушмоқдалар. Ва ҳаётларининг ҳар лаҳзаси энг юксак тараққий ва такомил хотираларини қайд этади. Ва бутун борлиқлари у жамол, камол ва жалол сифатлари ила васфланган бўлган Раббул Оламийннинг ризосида эриган ҳисобланадилар.

— 11 —

Мавло бизларни ҳам у бахтиёрлар жамоатига доҳил айласин, омин.

Юқоридаги саҳифаларда буюк Устознинг дўстларини мафтун ва ҳайрон қилгани қадар душманларини ҳам даҳшатлар ичида қолдирган азаматли иймонидан баҳс этдик. Энди бироз мумтоз шахсияти, нурдан бир ҳалқа ҳолида ўраётган бўлган устун мазиятларидан, ахлоқ ва камолотидан баҳс этайлик.

Маълумки, ҳар шахсиятни мухталиф ва муайян мазиятлар қамрайди. Шунинг учун Устознинг шахсиятини майдонга келтирган энг муҳим сифатлар шулардир:

Фароғати:

Бир давъво соҳибининг ва хусусан ислоҳотчининг муваффақият шартларининг энг муҳими фароғатдир. Зеро кўзлар ва кўнгиллар бу муҳим нуқтани энг нозик бир сезгирлик ила тадқиқ ва таъқибга майлдордирлар. Устознинг бутун ҳаёти эса бошдан охиригача фароғатнинг шоҳасар мисоллари ила тўлиб тошмоқдадир.

Аллома Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди марҳумдан фароғатга оид шундай бир сўз эшитган эдим: "Ислом бугун шундай мужоҳидлар истарки, дунёсини эмас, охиратини ҳам фидо этишга ҳозир бўлсин".

Буюк одам тилга келтирган бу буюк сўзни тамоман қаврай олмаганим учун тасаввуф аҳлининг истиғрок ҳолларида айтган сирли сўзларга ўхшатиб, ҳаммага айтмаган ва бўлар-бўлмас ерларда ҳам очмагандир.

Қачон айни сўзни Бадиуззамоннинг оташлар сочган ҳаяжонли ифодаларида ҳам ўқиганимда тушундимки, буюкларга кўра фароғатнинг ўлчови ҳам катталашар... Ҳа, Ислом учун бу қадар қайғули бир фароғатга сабр қилишга рози бўлган мужоҳидларни Арҳамурроҳимийн бўлган Аллоҳу Зулкарим Таоло ва Тақаддас Ҳазратлари қўярми? У фидоий қулини лутф ва карамидан, иноят ва марҳаматидан маҳрум этмоқ обрўйига, асло, ярашарми?

Хуллас, Бадиуззамон бу мустасно тажаллийнинг энг порлоқ мисолидир. Бутун умри давомида мужаррад яшади. Дунёнинг бутун машруъ лаззатларидан тамоман маҳрум қолди. Бир уй қурмоқ ва у ерда масъуд бир оила ҳаёти ўтказмоқ савдосига тушишга вақт ва фурсат тополмади. Фақат, Жаноби Ҳақ ўзига шундай нарсалар эҳсон этдики, фоний қаламлар ила таъриф қилиб бўлмайдиган қадар муаззам ва муҳташамдир.

— 12 —

Бугун дунёда қайси бир оила раиси маънан Бадиуззамон Ҳазратлари қадар масъуддир? Қайси бир ота миллионлаб фарзандларга соҳиб бўлгандир? Ҳамда қандай фарзандлар!... Ва қайси бир устоз бу қадар талаба етиштира олгандир?

Бу муқаддас ва руҳий робита Биизниллоҳи Таоло дунёлар турганча туради ва нурдан бир сел ҳолида абадиятларга қадар оқиб кетади. Чунки бу Илоҳий даъво Қуръони Каримнинг нур дарёсида биллурлашган бир борлиқ бўлгани каби, Қуръондан чиққан ва Қуръон ила баробар яшаяжакдир:..

Шафқат ва Марҳамати:

Буюк устоз ҳақ ва ҳақиқатни ҳали болалигида топганди. Қалбининг фарёдини ва руҳининг муножотини тингламоқ учун ғорларга чекинган кунларида ҳам ибодат ва тоатдан, тафаккур ва муроқабалардан файз ва ҳузур олишнинг завқига етишган бир "Орифи Биллоҳ" эди.

Лекин қоронғу кеча тўлқинларини эслатган қўрқинч куфр ва илҳод қобусининг Мусулмон Дунёсини ва бу сабабдан мамлакатимизни истило этмоқ илинжида бўлган у таҳликали кунларда ётоғидан отилган бир арслон каби, вулқонларни эслатган бир бўкириш ила жиҳод майдонига отилди. Бутун роҳат ва ҳузурини бу муқаддас даъвога фидо этди. Ва мана бу ҳикматга биноандирки, у кундан бери ҳар сўзи бир парча лава, ҳар фикри бир оташ парчаси бўлган. Тушган кўнгилларни ёқади, ҳисларни, фикрларни олавлантиради...

Буюк Устознинг тўлиқ бир узлат ва инзиводан сўнгра такрор иршод ва жамият ҳаётига отилиши айнан Имом Ғаззолийнинг ҳаётида ўтказган у муҳим ва тарихий босқичга ўхшамоқдадир.

Демакки, Жаноби Ҳақ буюк муршидларни бундай бир муддат инзивода тарбия, тасфия ва тазкия этгандан сўнг танвир ва иршод вазифаси ила мукаллаф қилади. Ва бу сабаб иладирки, бир ма-и муқаттардан ҳам тоза ва порлоқ бўлган юракларидан узилиб келган нафаслар қалбларга акс этар-этмас бутун бошқа таъсирлар ижро этади...

— 13 —

Арз этганим каби, Имом Ғаззолийнинг бундан тўққиз юз сана аввал ахлоқ ва фазилат соҳасида қилган фатҳларни бу асрда Бадиуззамон иймон ва ихлос водийсида уддалагандир.

Ҳа, Ҳазрати Устозни бу мудҳиш жиҳод майдонларига чорлаган фақат бу тенгсиз шафқат ва марҳамати бўлгандир. Ва буни шахсан ўзидан тинглайлик:

Менга: "Сен уни-буни нима учун безовта қилдинг?" дейдилар. Фарқида эмасман, қаршимда мудҳиш бир ёнғин бор.. оловлари кўкларга юксалмоқда.. ичида фарзанларим ёнмоқда.. иймоним оташланиб ёнмоқда. У ёнғинни сўндиришга, иймонимни қутқаришга югурмоқдаман. Йўлда бириси менга тўсқинлик кўрсатмоқ истамиш ва оёғим унга урилмиш, нима аҳамияти бор? У мудҳиш ёнғин қаршисида бу кичик ҳодиса бир қиймат ифода этарми? Тор тушунчалар, тор назарлар..."

Истиғноси:

Устознинг ҳаёти давомида жамиятимизнинг ҳар табақасига бераётган минглаб истиғно ўрнаклари тилларга достон бўлган бир буюкликка соҳибдир.

Масиводан тўлиқ маъноси ила истиғно этиб, аъзовий ва руҳий бутун борлиғи ила Раббул Оламийннинг битмас ва туганмас хазинасига таянишни ҳаёти давомида бир одат эмас, худди бир мазҳаб, машраб ва маслак бўлиб қабул этгандир. Ва бунда ҳам не баҳода бўлса бўлсин сабот айлашда ҳанузгача давом этмоқдадир.

Ишнинг ўзига хос тарафи: Бу маслак ўз шахсига махсус қолмаган, талабаларига ҳам муқаддас бир мафкура ҳолида интиқол этгандир. Нур дарёсида ювилмоқ шарафига мазҳар бўлган бир Нур Талабасининг истиғносига ҳайрон бўлмаслик мумкин эмасдир...

Қаранг, Устоз Мактублар унвонини ташиган шоҳасарнинг Иккинчи Мактубида бу муҳим нуқтани олти жиҳат ила нақадар асл бир иймон ва ирфон идроки ила изоҳ этар:

Залолат аҳли илм аҳли ҳақида: "Илмни пул топиш воситаси қилади",- деб туҳмат қиладилар. Яъни: "Илмни ва динни ўзларининг тирикчилигига восита қиладилар"- деб инсофсизларча уларга ҳужум қилмоқдалар. Буларни феълан ёлғонламоқ лозим.

— 14 —

Иккинчиси: Ҳақни ёйишда анбиёлардан ўрнак олишга мукаллафдирмиз. Қуръони Ҳакимда ҳақни ёйувчилар: اِنْ اَجْرِىَ اِلَّا عَلَى اللّهِ ٭ اِنْ اَجْرِىَ اِلَّا عَلَى اللّهِ дея инсонлардан истиғно кўрсатганлар ".

Хуллас, Рисола-и Нур Куллиёти мазҳар бўлган Илоҳий фатҳлар фақат бу Анбиё маслагида сабот қаҳрамонлигининг шоҳасар мисоли ва ҳориқулода натижасидир. Ва бу сояда Устоз иззати илмиясини жаҳон-қиймат бир олмос каби муҳофаза қилгандир.

Ортиқ ҳаркас у йўлда асир бўлган маош, рутба, сарват ва яна неча минг шахсий ва моддий манфаатлар ила асло алоқаси бўлмаган бир инсон, қандай бўлар-да кўнгиллар фотиҳи бўлмас? Иймонли кўнгиллар қандай унинг файз ва нури ила тўлмас?

Иқтисодчилиги:

Иқтисод бундан аввал баҳс этганимиз "Истиғно" нинг тафсир ва изоҳидан бошқа бир нарса эмасдир. Зотан иқтисод саройига кира олмоқ учун, аввало истиғно дейилган эшикдан кирмоқ лозимдир. Бу сабаб ила иқтисод ила истиғно лозим ила малзум кабидир.

Устоз каби истиғно хусусида Пайғамбарларни ўзига ўрнак қабул қилган бир мужоҳиднинг иқтисодчилиги ўзлигидан майдонга келадиган қадар табиий бир хусусият ҳолини олар ва ортиқ унга кунда бир коса шўрво, бир стакан сув ва бир парча нон кифоя бўла олар. Зеро бу буюк инсон буюк ва инсофли Француз шоири Ламартнинг дегани каби: "Ёйиш учун яшамайди, балки яшаш учун ёйди".

Устознинг машраб ва маслагини тамоман тушунгандан сўнг ортиқ унинг юксак иқтисодчилигини бундай емоқ-ичмоқ каби оддий нарсалар ила қиёс этишни кўп кўрмоқдаман. Зеро, бу буюк инсоннинг юксак иқтисодчилигини маънавий соҳаларда татбиқ этмоқ ва моддий бўлмаган ўлчовлар ила ўлчамоқ лозим келар.

Масалан: Устоз бу юксак иқтисодчилик қудратини ёлғиз емоқ, ичмоқ, киймоқ каби оддий нарсалар ила эмас, аксинча фикр, зеҳн, истеъдод, қобилият, вақт, замон, нафс ва нафас каби маънавий ва мужаррад қийматларнинг исроф ва зиён этилмаслиги ила ўлчаган бир доҳийдир. Ва бутун умри давомида бир феъл-атвор ҳолида таъқиб этган бу инжиқ ҳисоб-китоб ва назорат усулини бутун талабаларига ҳам талқин этгандир. Шунинг учун бир Нур Талабасига бўлар- бўлмас асарни ўқиттирмоқ ва ҳар сўзни тинглаттирмоқ осон бир нарса эмасдир. Зеро, унинг кўнглининг жамланиш нуқтасида ёзилган бўлган шу "Диққат!" калимаси энг ҳассос бир бошқарув вазифаси бажармоқдадир.

— 15 —

Хуллас, Бадиуззамон қудратли бир ислоҳотчи ва ҳориқолар ҳориқоси бир "Педагог" - Мураббий бўлганини етиштирган топ-тоза насл ила феълан исбот этган ва иқтисод тарихига нурдан шуълалар ила ёзилган бир атлас саҳифа яна илова этган бир нодира-и фитратдир.

Тавозуъси ва Маҳвияткорлиги:

Нур Рисолаларининг бу қадар ҳориқулода бир шаклда жаҳонга ёйилишида бу икки хислатнинг кўп фойдаси бўлган ва жуда чуқур таъсирлари кўрилгандир.

Чунки Устоз суҳбат ва таълифларида ўзига бир "Қутб-ул Орифин" ва бир "Ғавс-ул Восилин" зеби бермагани учун кўнгиллар унга жуда тез исинган, уни топ-тоза бир самимият ила севган ва дарҳол улвий ғоясини ўзлаштиргандир.

Масалан: Ахлоқ ва фазилатга, ҳикмат ва ибратга оид бўлган бир қанча суҳбат ва талқинларини тўғридан-тўғрига нафсига қаратар. Кескин ва оташин хитобларининг илк ва ягона мухотоби ўз нафсидир. У ердан - марказдан атрофга ёйилиб - бутун нур ва сурурга, саодат ва ҳузурга муштоқ бўлган кўнгилларга ёйилар.

Устоз хусусий ҳаётида ғоят ҳалим - салим ва сўнг даража мутавозедир. Бир фардни эмас, ҳеч бир заррани ранжитмаслик учун аъзамий фидокорликлар кўрсатар. Чексиз заҳмат ва машаққатларга, изтироб ва маҳрумиятларга сабр қилар... Фақат иймонига, Қуръонига тегилмаслик шарти ила...

Ортиқ у замон қарабсизки, у сокин денгиз тўлқинлари самоларга юксалган бир тўфон, соҳилларга ҳайбат ва даҳшат сочган бир уммон шаклига киргандир. Чунки У Қуръони Каримнинг содиқ хизматкори ва иймон ҳудудларини қўриқлаган қаҳрамон ва фидоий бир аскаридир. Ўзи бу ҳақиқатни важиз бир жумла ила шу шаклда ифода этар: "Бир аскар навбатда экан, бош қўмондон ҳам келса, қуролини ташламайди. Мен ҳам Қуръоннинг бир хизматкори ва бир аскариман. Вазифа бошида экан, қаршимга ким чиқса чиқсин, ҳақ будир дейман, бошимни эгмайман..."

— 16 —

Вазифа бошида ва жиҳод майдонида экан, шу мисралар ҳол лисонидир:

Тўхтатилмас бир отга ўхшар, қираман қонли кема,

Маккор душманларга, асло, сотолмайман ўзлигимни...

Ўзлигимдан узоқ бўлмоқдир асорат менча,

Бундай бир зиллатга тушмоқ не ҳазин исканжа...

Абадий қовушишнинг ишқи ила ўтар ҳар оним...

Дасти қудрат ила қилинган қалъадир иймоним,

Бу муқаддас орзуимдан нақадар дилшодман.

Кўрмоқ истар мени жаннатда шаҳид аждодим...

Руҳим бўлганча муаббад, абадийдир умрим,

Энг буюк қовушишга Аллоҳга чиққан йўлдир ўлим.

Китобга кирмасдан аввал Устозни илмий, фикрий, тасаввуфий ва адабий жабҳалари ила ҳам мутолаа этмоқ истардим... Фақат жуда чуқур ва жуда шумулли бўлган бу мавзуларнинг бир неча саҳифа ила хулоса қилиб бўлмаслигини қатъий бир суратда идрок этгандан сўнг, ортиқ номи ўтган мавзуларга бир неча жумла ила тегилиб ўтишни муносиб кўрдим.

Раббим имконлар лутф этарса, бу чуқур мавзуларни Рисола-и Нур Куллиёти ва Нур Талабалари ила бирликда, буюк ва мустақил бир асар ила, таҳлилий бир суратда тадқиқ ва мутолаа этишни бутун руҳим ила орзу қиламан. Бу хусусда буюк Устозимизнинг ва азиз биродарларимнинг қийматли дуоларини ниёз айлайман!

Устознинг илмий жабҳаси:

Марҳум Зиё Пошшо Шу:

Ойнаси ишдир кишининг сўзга қаралмас,

Шахснинг кўринар рутба-и ақли асарида.

байти ила наслдан наслга бир дастур ҳолида интиқол этадиган жуда буюк бир ҳақиқатни ифода этгандир.

Ҳа, Мусулмон ирқимизга "Рисола-и Нур Куллиёти" каби муаззам бир иймон ва ирфон кутубхонасини ҳадя қилган, кўнгиллар устида муқаддас бир нур муассасаси қурган мумтоз ва мустасно зотнинг илмий қудрати ҳақида тафсилотларга киришмоқ пешин вақти қуёшни таъриф этмоқ қадар кераксиз бир ишдир.

— 17 —

Ёлғиз куюнчак бир шоиримизнинг:

Ҳусн бўлар ким, томоша қиларкан ихтиёр қўлдан кетар.

дегани каби, ҳаётининг ҳар лаҳзасида Илоҳий тажаллийларга мазҳар бўлган бу муборак зотнинг илм ва ирфонидан, ахлоқ ва камолотидан баҳс этмоқ инсонга бутун бошқа бир завқ ва Илоҳий бир лаззат беради. Шунинг учун сўзни чўзишдан ўзимни тўхтатолмаётирман.

Устоз Рисола-и Нур Куллиётида диний, ижтимоий, ахлоқий, адабий, ҳуқуқий, фалсафий ва тасаввуфий энг муҳим мавзулар ҳақида баҳс этган ва ҳаммасида ҳам ҳориқулода бир суратда муваффақ бўлгандир.

Ишнинг асл ҳайрат берган нуқтаси, бир қанча олимларни таҳликали йўлларга солган энг қийин мавзуларни ғоят очиқ бир шаклда ва энг қатъий бир суратда ҳал этгани каби, энг гирдобли чуқурликлардан Аҳди Суннат ва Жамоатнинг тутган нурли йўлини таъқиб этиб саломатлик соҳилига чиққан ва асарларини ўқиганларни ҳам шундай чиқаргандир.

Бу сабаб ила Рисола-и Нур Куллиётини азиз миллатимизнинг ҳар табақасига мукаммал ишонч ва самимият ила тақдим этмоқни шараф деб биламиз. Нур Рисолалари Қуръони Каримнинг нур дарёсидан олинган шаффоф қатралар ва ҳидоят қуёшидан сизилган биллур томчилардир. Шунинг учун, ҳар мусулмонга тушган энг муқаддас вазифа иймонни қутқарадиган бу нурли асарларнинг ёйилишига ҳаракат қилмоқдир. Зеро, тарихда жуда кўп дафалар кўрилгандирки, бир асар қанчалаб фардларнинг, оилаларнинг, жамиятларнинг ва сонсиз инсон жамоатларининг ҳидоят ва саодатига сабаб бўлгандир... Оҳ! Қандай бахтиёр у инсонки, бир мўъмин қардошининг иймонининг қутулишига сабаб бўлса!...

Устознинг Фикрий Жабҳаси:

Маълумки, ҳар мутафаккирнинг ўзига махсус бир тафаккур системаси, фикрий ҳаётида таъқиб этган бир ғояси ва бутун кўнгли ила боғланган бир "Идеал" и бордир. Ва унинг тафаккур системасидан, ғоя ва идеалидан баҳс этмоқ учун узун муқаддималар баён этила олар. Фақат Бадиуззамоннинг тафаккур системаси, ғоя ва идеали, узун муқаддималар ила феълан чарчамасдан бир жумла ила хулоса қилиниши мумкин:

Бутун Самовий китобларнинг ва бутун Пайғамбарларнинг ягона даъволари бўлган "Холиқи Коинотнинг Улуҳият ва Ваҳдониятини эълон" ва бу буюк даъвони ҳам илмий, мантиқий ва фалсафий далиллар ила исбот айламоқдир.

— 18 —

-У ҳолда Устознинг мантиқ, фалсафа ва мусбат илмлар ила ҳам алоқаси бор?

-Ҳа, мантиқ ва фалсафа Қуръон ила ярашиб ҳақ ва ҳақиқатга хизмат қилганлари муддатча Устоз энг буюк мантиқчи ва энг қудратли бир файласуфдир. Муқаддас ва жаҳоншумул даъвосини исбот водийсида қўллаган энг порлоқ далиллари ва энг қатъий бурҳонлари Қуръони Каримнинг "Аллоҳ каломи бўлгани" ни ҳар кун бир марта яна исбот ва эълон этган "Мусбат илм" дир.

Зотан фалсафа, аслида ҳикмат маъносига келсак, Вожиб-ул Вужуд Таоло ва Тақаддас Ҳазратларини Зоти Барисига лойиқ сифатлар ила исботга ҳаракат қилган ҳар асар энг буюк ҳикмат ва у асарнинг соҳиби ҳам энг буюк ҳакимдир.

Хуллас Устоз бундай илмий бир йўлни, яъни Қуръони Каримнинг нурли йўлини таъқиб этгани учун, минглаб университетликларнинг иймонини қутқармоқ шарафига мазҳар бўлгандир. Ҳазратнинг бу хусусда соҳиб бўлган илмий, адабий ва фалсафий яна жуда кўп мазиятлари бордир. Фақат уларни асарларидан мисоллар келтириб иншааллоҳ мустақил бир асарда арз этмоқ умидидаман. Ва миналлоҳит-тавфиқ.

Тасаввуф Жабҳаси:

Нақшбандий шайхларидан ҳар ҳаракатини Пайғамбари Зишон Афандимиз Ҳазратларининг ҳаракатига татбиқ этишга ҳаракат қилган ва буюк бир олим бўлган бир зотдан сўрадим:

-Муҳтарам Жаноб, олимлар ила тасаввуф аҳли орасидаги асабийликнинг сабаби нимадир?

-Олимлар Расули Акрам Афандимизнинг илмига, тасаввуф аҳли эса амалига ворис бўлганлар. Хуллас бу сабабдандирки, Фахри Жаҳон Афандимизнинг ҳам илмига ва ҳам амалига ворис бўлган бир зотга "Зулжаноҳайн", яъни "Икки қанотли" айтилади... Шунинг учун, тариқатдан мақсад рухсатлар ила эмас, азиматлар ила амал қилиб ахлоқи Пайғамбарий ила ахлоқланиб, бутун маънавий хасталиклардан тозаланиб, Жаноби Ҳақнинг ризосида фоний бўлмоқдир. Хуллас, бу улвий даражани қозонган кишилар, шубҳасизки ҳақиқат аҳлидирлар. Яъни, тариқатдан мақсуд ва матлуб бўлган ғояга етишганлар демакдир. Фақат бу юксак мартабани қозонмоқ ҳар одамга муяссар бўлолмаслиги учун, буюкларимиз матлуб бўлган ҳадафга осонлик ила етиша олмоқ учун, муайян қоидалар жорий қилгандирлар. Хулоса; тариқат шариат доирасининг ичида бир доирадир. Тариқатдан тушган шариатга тушар, фақат, Аллоҳ сақласин, шариатдан тушган абадий хусронда қолар.

— 19 —

Бу буюк зотнинг баёнотига кўра, Бадиуззамон очган нур йўли ила ҳақиқий ва шаибасиз тасаввуф орасида моҳиятан ҳеч бир ихтилоф йўқдир. Ҳар иккиси ҳам Ризо-и Барига ва натижада Жаннати аълога ва дийдори Мавлога этган йўллардир.

Шунинг учун, бу асл ғояни ғоя қилган ҳар қандай тасаввуф аҳли бир қардошимизнинг Рисола-и Нур Куллиётини сева-сева ўқишига ҳеч бир монеъ қолмагани каби, аксинча, Рисола-и Нур тасаввуфдаги муроқаба доирасини Қуръони Карим йўли ила кенгайтириб, унга яна тафаккур вазифасини энг муҳим бир вирд бўлиб илова этгандир.

Ҳа, инсоннинг кўзига, кўнглига бутун бошқа уфқлар очган бу "Тафаккур" сабаби ила фақат қалбининг муроқабаси ила машғул бўлган бир солик қалби ва бутун туйғулари ила бирликда зарралардан юлдузларга қадар бутун коинотни азамат ва ҳашамати ила сайр ва томоша, муроқаба ва мушоҳада қилиб, Жаноби Ҳақнинг у оламларда минг бир шаклда тажаллий этаётган Асмойи Ҳуснасини, сифати улёсини камоли важд ила кўриб, ортиқ сўнгсиз бир маъбадда бўлганини айналяқийн, илмаляқийн ва ҳаққаляқийн даражасида ҳис этар. Чунки ичига кирган "Маъбад" шундай улуғ бир маъбаддирки, миллиардларга сиғмаган жамоатнинг ҳаммаси ишқ ва шавқ, хушу ва истиғроклар ичида Холиқини зикр этади. Куюнчак, ширин ва гўзал лисонлари шева, нома, оҳанг ва басталари ила бир оғиздан:

سُبْحَانَ اللّهِ وَالْحَمْدُ لِلّهِ وَلَا اِلهَ اِلَّا اللّهُ وَاللّهُ اَكْبَرُ

дейдилар.

Рисола-и Нурнинг очган иймон ва ирфон ва Қуръон йўлини таъқиб этган, хуллас бундай муаззам ва муҳташам бир маъбадга кирар. Ва ҳаркас ҳам иймон ва ирфони, файз ва ихлоси нисбатида файзёб бўлар.

Адабий Жабҳаси:

Эскидан бери лафз ва маъно, услуб ва ичидагилари жиҳатидан адиблар ва шоирлар, мутафаккирлар ва олимлар иккига айрилгандирлар. Булардан баъзилари фақат услуб ва ифодага, вазн ва қофияга қиймат бериб, маънони ифодага фидо этгандирлар. Ва бу ҳол ҳам ўзини энг кўп шеърда кўрсатар.

— 20 —

Бошқа гуруҳ эса энг кўп маъно ва ичидагиларга аҳамият бериб моҳиятни сўзга қурбон этмагандирлар.

Ортиқ Бадиуззамон каби буюк бир мутафаккирнинг адабий жабҳаси бу кичик муқаддима ила осонликча тушунилар деб ўйлайман. Зеро устоз у қийматли ва баракали умрини қулоқларда қоладиган сўзларнинг танзим ва тартиби ила эмас, аксинча қалбларда, руҳларда, виждон ва фикрларда муқаддас бир идеал ҳолида инсоният ила баробар яшайдиган дин ҳиссининг, иймон идрокининг, ахлоқ ва фазилат тушунчасининг асрларга, наслларга талқини ила машғул бўлган бир доҳийдир. Ортиқ бу қадар улвий бир ғоянинг таҳаққуқи учун жондан ва дунёдан кечган бир "мужоҳид", жуда табиийдирки, фоний шакллар ила машғул бўлолмас.

Бу билан баробар, Устоз завқ нозиклиги, кўнгил сезгирлиги, фикр чуқурлиги ва хаёл юксаклиги жиҳатидан ҳориқулода синалган даражада адабий бир қудрат ва малакага соҳибдир. Ва бу сабаб ила услуб ва ифодаси мавзуга кўра алмашар. Масалан: Илмий ва фалсафий мавзуларда мантиқий ва риёзий далиллар ила ақлни ишонтираркан, ғоят важиз таркиблар қўлланилар. Фақат кўнгилни маст қилиб, руҳни юксалтирадиган онларда ифода шу қадар шаффофлашарки, таъриф қилиб бўлмас. Масалан: Самолардан, қуёшлардан, юлдузлардан, маҳтоблардан ва айниқса баҳор оламидан ва Жаноби Ҳақнинг у оламларда тажаллий этаётган қудрат ва азаматини тасвир этаркан, услуб шу қадар латиф бир шакл оларки, ортиқ ҳар ташбеҳ энг ширин ранглар ила қамралган бир лавҳани эслатар.. ва ҳар тасвир ҳориқолар ҳориқоси бир оламни жонлантирар.

Хуллас, бу ҳикматга биноандирки, бир Нур Талабаси "Рисола-и Нур Куллиёти" ни мутолааси ила, университетнинг ҳар қайси бир факультетига мансуб бўлса ҳам, ҳиссан, фикран, руҳан, виждонан ва хаёлан тўлиқ маъноси ила қондирилган бўлади.

Қандай қондирилмасинки, "Рисола-и Нур Куллиёти" Қуръони Каримнинг жаҳоншумул боғчасидан терилган бир гул дастасидир. Шунинг учун Унда у муборак ва Илоҳий боғчанинг нури, ҳавоси, зиёси ва ҳиди бордир...

Руҳнинг бу эҳтиёжини айтар оққан сувлар,

Қуръонга ҳар замон башарнинг эҳтиёжи бор...

Али Улвий КУРУЖУ