Биз дунёга қарамаймиз. Қараганимиз вақт ҳам уларга ёрдамчи бўлиб ишлаймиз. Осойишни муҳофазага мусбат бир шаклда ёрдам этмоқдамиз. Хуллас, бу каби ҳақиқатлар эътибори ила, бизга зулм ҳам қилсалар, хуш кўришимиз даркор.
Рисола-и Нурнинг нашри ҳар тарафда тўлиқ қаноат бердики, Демократлар динга тарафдордирлар. Ҳозир бир рисолага илишмоқ ватан, миллат фойдасига тамоман зиддир.
Бир маҳрам рисола бор эдики, у маҳрам рисоланинг нашрини ман этгандим. "Ўлганимдан сўнг нашр қилинсин" дегандим. Сўнгра маҳкамалар олиб ўқидилар, тадқиқ этдилар, сўнгра бароат бердилар. Темйиз Маҳкамаси у бароатни тасдиқ этди. Мен ҳам буни доҳилда осойишни таъмин учун ва юздан тўқсон беш маъсумга зарар келмаслиги учун нашр этганларга изн бердим. "Саид машварат ила нашр эта олар" дедим.
Учинчи масала: Ҳозир куфри мутлақ шундай маънавий жаҳаннамнинг нашрига ҳаракат қилмоқдаки, коинотда ҳеч бир кофир унга яқинлашмаслиги лозим келади. Қуръоннинг "раҳматан лил оламин" бўлганининг бир сири будирки: Қандайки мусулмонларга раҳматдир, охиратга иймон, Аллоҳга иймон эҳтимолини бериши ила ҳам, бутун динсизларга ва бутун оламга ва нави башарга раҳмат бўлишига бир нукта, бир ишорадирки, у маънавий жаҳаннамдан дунёда ҳам уларни бир даража қутқарган. Ҳолбуки ҳозир фан ва фалсафанинг залолат қисми, яъни Қуръон ила ярашмаган, йўлдан чиққан, Қуръонга мухолифлик қилган қисми куфри мутлақни комунистлар тарзида нашрни бошладилар. Комунистлик пардасида анархистликни натижа берадиган бир суратда мунофиқлар, зиндиқлар воситаси ила ва баъзи муфрит динсиз сиёсатчилар воситаси ила нашр ила сингдиришга бошлангани учун, ҳозирги ҳаёт динсиз бўлиб мумкин эмасдир, яшамас. "Динсиз бир миллат яшамас" ҳукми бу нуқтага ишорадир. Куфри мутлақ бўлган замон ҳақиқатдан яшанмас. Шунинг учун Қуръони Ҳаким бу асрда бир маънавий мўъжизаси бўлиб Рисола-и Нур шогирдларига бу дарсни берганки, куфри мутлаққа,анархистликка қарши тўсиқ қўйсин. Ҳам қўйган. Ҳа,Чинни, ҳам ярим Оврупани ва Болқонларни истило этган бу жараёнга қарши бизни муҳофаза этган Қуръони Ҳакимнинг бу дарсидирки, у ҳужумга қарши тўсиқ қўйган, бу сурат ила у таҳликага қарши чора топгандир.
Демак, бир мусулмон мумкин эмаски, бошқа бир динга кириб, ё Насроний ва Яхудий, хусусан болшевик каби бўлсин... Чунки бир Исавий мусулмон бўлса, Исо Алайҳиссаломни янада зиёда севар. Бир Мусавий мусулмон бўлса, Мусо Алайҳиссаломни янада зиёда севар. Фақат бир мусулмон Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг занжиридан чиқса, динини ташласа, ортиқ ҳеч бир динга кирмас, анархист бўлар, руҳида камолотга мадор ҳеч бир ҳолат қолмас. Виждони бузилар, ижтимоий ҳаётга бир заҳар бўлар.
Шунинг учун, Жаноби Ҳаққа шукр, Қуръони Ҳакимнинг ғайбий ишоралари ила, қаҳрамон Турк ва Араб миллатлари ичида Туркча ва Арабча тил ила бу асрни қутқарадиган бир Қуръон мўъжизасининг Рисола-и Нур номи ила бир дарси интишорни бошлаган. Ва ўн олти сана аввал олти юз минг одамнинг иймонини қутқаргани каби, ҳозир миллионлардан ўтгани собит бўлган. Демак, Рисола-и Нур башарни анархистликдан қутқаришга бир даража васила бўлгани каби, Исломнинг икки қаҳрамон қардоши бўлган Турк ва Арабни бирлаштиришга, бу Қуръоннинг асос қонунларини нашр этишга васила бўлганини душманлар ҳам тасдиқ этмоқдалар.
Модомики бу замонда куфри мутлақ Қуръонга қарши чиқмоқда. Куфри мутлақда Жаҳаннамдан зиёда дунёда ҳам янада катта бир жаҳаннам бор. Чунки ўлим модомики ўлдирилмайди. Ҳар кун башарда ўттиз минг жаноза ўлимнинг давомига шаҳодат этади. Бу ўлим куфри мутлаққа тушганларга, ёхуд тарафдор бўлганлагра, ҳам шахснинг иъдоми абадийси ва бутун ўтган, келадиган ақраболарининг ҳам иъдоми абадийси бўлиб ўйлагани учун, Жаҳаннамдан ўн марта ортиқ даҳшатли жаҳаннам азоби тортар. Демак, у жаҳаннам азобини куфри мутлақ ила қалбида сезади. Чунки ҳар бир инсон ақрабосининг саодати ила масъуд, азоби ила азият чеккан бўлгани каби, Аллоҳни инкор этганларнинг эътиқодларича бутун у саодатлари маҳв бўлади, ўрнига азоблар келади. Хуллас, бу замонда, бу дунёда бу маънавий жаҳаннамни инсонларнинг қалбидан изола этган биргина чораси бор. У ҳам Қуръони Ҳакимдир. Ва бу замоннинг фаҳмига кўра унинг бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нур парчаларидир.
Ҳозир Аллоҳга шукр этмоқдамизки, сиёсий партиялар ичида бир партия бироз буни ҳис этдики, у асарларнинг нашрига монеъ бўлмади, ҳақоиқи иймониянинг дунёда бир маънавий жаннатни иймон аҳлига қозонтирганини исбот этган Рисола-и Нурга монеъ бўлмади, нашрига мусоадакор ҳаракат қилди, ноширларини ҳам ҳам тазйиқ қилишлардан воз кечди.
Қардошларим, хасталигим жуда шиддатли, балки жуда яқинда ўламан ва ёхуд бутун-бутун гапиришдан баъзан ман бўлганим каби, ман этиламан. Шунинг учун менинг Нур охират қардошларим, "аҳванушшар" деб баъзи бечора хаточиларнинг хатоларига ҳужум этмасинлар. Доимо мусбат ҳаракат этсинлар. Манфий ҳаракат вазифамиз эмас... Чунки доҳилда ҳаракат манфийча бўлмас. Модомики сиёсатчиларнинг бир қисми Рисола-и Нурга зарар бермайди, оз мусоадакор, "аҳванушшар" бўлиб қарангиз. Янада "азамушшар"дан қутулмоқ учун, уларга зарарингиз тегилмасин, уларга фойдангиз тегсин. Ҳам доҳилдаги маънавий жиҳод маънавий тахриботга қарши ҳаракат қилмоқдирки, моддий эмас, маънавий хизматлар лозимдир. Шунинг учун сиёсат аҳлига қўшилмаганимиз каби, сиёсат аҳли ҳам биз билан машғул бўлишга ҳеч бир ҳақлари йўқ...
Масалан, бир партия менга минглар жиҳат ила машаққат бергани ҳолда, ҳатто ўттиз санада қамоқлар ҳам, тазйиқлар ҳам бўлгани ҳолда, ҳаққимни ҳалол этдим. Ва азобларига муқобил, у бечораларнинг юздан тўқсон бешини камситиш ва эътирозларга, зулмларга маъруз қолишдан қутулишга васила бўлдимки, وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى ояти ҳукмича қабоҳат фақат юздан бешига берилди. У бизга қарши бўлган партиянинг ҳозир ҳеч бир жиҳат ила бизга қарши шикоятга ҳақлари йўқдир.
Ҳатто бир маҳкамада хато мухбирларнинг ва жосусларнинг шубҳалари ила бизни, етмиш кишини маҳкум этмоқ учун суи фаҳми ила, диққатсизлиги ила Рисола-и Нурнинг баъзи қисмларига хато маъно бериб саксон хато ила мени маҳкум этишга урингани ҳолда, маҳкамаларда исбот этилгани каби, энг зиёда ҳужумга маъруз бир қардошингиз, маҳбус экан деразадан у прокурорнинг уч ёшли боласини кўрди, сўради. Дедилар: "Бу прокурорнинг қизидир". У маъсумнинг хотири учун у прокурорга баддуо этмади. Балки у берган заҳматлар у Рисола-и Нурнинг, у маънавий мўъжизанинг интишорига, эълонига бир васила бўлгани учун раҳматларга инқилоб этди.
Қардошларим, балки мен ўламан. Бу замоннинг бир хасталиги яна бор. У ҳам менлик, аноният, худфурушлик, ҳаётини гўзал равишда маданият фантазияси ила ўтказмоқ иштаҳаси, ўрганиб қолиш каби хасталиклардир. Рисола-и Нурнинг Қуръондан олган дарсининг энг биринчи асоси менлик, аноният, худфурушликни тарк этмоқ лозимлигидир. Токи ҳақиқий ихлос ила иймоннинг қутулишига хизмат қилинсин. Жаноби Ҳаққа шукр, у аъзамий ихлосни қозонганларнинг жуда кўп фардлари майдонга чиққан. Менлигини, шон ва шарафини энг кичик бир иймон масаласига фидо этган кўпдир. Ҳатто Нурнинг бечора бир шогирдининг душманлари дўст бўлган вақт у ила суҳбат этмоқ кўпайгани учун, раҳмати Илоҳия жиҳатида овози ўчган. Ҳамда унга тақдир ила қараганлар исобати назар ҳукмига ўтиб уни ранжитади. Ҳатто қўл сиқмоқ ҳам таъзир урмоқ каби машаққат беради.
"Сенинг бу вазиятинг нимадир?" дея сўралди. "Модомики миллионлар қадар дўстларинг бор, нима учун буларнинг хотирларини муҳофаза этмаётирсан?"
Жавобан деди: "Модомики маслагимиз аъзамий ихлосдир. Эмас менлик, аноният, дунё салтанати ҳам берилса, боқий бир иймоний масалани у салтанатга таржиҳ этмоқ аъзамий ихлоснинг тақозосидир. Масалан, уруш ичида, овчи ҳаттида, душманнинг замбарак ўқлари орасида Қуръони Ҳакимнинг биргина оятининг, биргина ҳарфининг, биргина нуктасини таржиҳ этиб, у ўқлар ичида Ҳабиб котибига 'Дафтарни чиқар' деб от устида у нуктани ёздирган. Демак Қуръоннинг бир ҳарфининг, бир нуктасини душманнинг ўқларига қарши тарк этмаган руҳининг қутулишига таржиҳ этган".
У қардошимиздан сўрадик: "Бу ажиб ихлосни қаердан дарс олгансан?"
Деган: Икки нуқтадан...
Бириси: Исломият оламининг энг ажиб уруши бўлган Бадр Урушида, намоз вақтида жамоатдан ҳиссасиз қолмаслик учун, душманнинг ҳужуми ила баробар мужоҳидларнинг ярми қуролини ташлаб жамоат хайрига шерик бўлмоқ, икки ракат сўнгра улар ҳам ҳиссадор бўлсин дея Фахри Олам Алайҳиссалоту Вассалам бир ҳадиси шарифи ила амр этган бўлишидир. Модомики урушда бу рухсат бор. Ва модомики жамоат хайри ҳам суннат бўлгани ҳолда, у суннатга риоя этмоқ энг буюк бир дунёвий ҳодисага таржиҳ этилган. Устози мутлақнинг бундай бир ишорасидан бир нуктача олиб, биз ҳам руҳ ва жонимиз ила иттибо этмоқдамиз.
Иккинчиси: Қаҳрамони Ислом Имоми Али Розияллоҳу Анҳ Жалжалутиянинг кўп ерларида ва охирида бир ҳимоячи истаганки, намоз ичида ҳузурига ғафлат келмасин. Душманлари тарафидан унга бир ҳужум маъноси хотирига келмаслик, ёлғиз намоздаги ҳузурига жуда кўп бўлган душманлари тарафидан бир ҳужум тасаввури ила намоздаги ҳузурига монеъ бўлмаслик учун, бир муҳофиз ифритни даргоҳи Илоҳийдан ниёз этган.
Хуллас, бу бечора, умри бу замонда худфурушлик ичида юмалаган бечора қардошингиз ҳам, ҳам сабаби хилқати оламдан, ҳам қаҳрамони Исломдан бу икки кичик нуктани дарс олдим. Ва бу замонда жуда лозим бўлган Қуръоннинг сирларига аҳамият бермоқ ила, уруш ичида руҳининг муҳофазасини тингламасдан, Қуръоннинг бир ҳарфининг бир нуктасини баён этган.
Саид Нурсий
Қабр эшигида ва саксондан ортиқ ёшда, бир қанча хасталик ила хаста бўлган ва ўлимга ўзини яқин кўрган бир бечора ғариб кекса дерки:
Биринчидан: Сизларнинг Покистон ва Ироқ ила ғоят муваффақияткорона иттифоқни бу миллатга камоли самимият ила, сурур ва фароҳ ила қозонишингизни бутун руҳу жонимиз ила табрик этамиз. Бу иттифоқингизни, иншааллоҳ тўрт юз миллион мусулмонларнинг умумий сулҳига ва умумий саломатликнинг таъминига қатъий бир муқаддима бўлиб руҳимда ҳис этдим. Ва намоз тасбеҳотидаги қувватли бир ихтор ила буни сизга ёзишга мажбур қолдим.
Ўттиз-қирқ санадан бери дунёни ва сиёсатни тарк этганим ҳолда, шиддатли бир алоқа ила бу қалбий ихторнинг сабаби: Эллик санадан бери иймонни қутқармоқ учун ғоят қисқа бир йўлни топган ва Қуръоннинг бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нурнинг Арабистон ва Покистонда ҳар ердан янада зиёда таъсирлари бўлгани ва мақбул бўлиши, ҳатто олган хабаримизга кўра, маҳкамача аниқ қилинган миқдорнинг уч мисли Рисола-и Нур талабаларининг у атрофда бўлишларидир. Бу сир учун охир ҳаётимда қабр эшигида бу буюк натижани кўрмоқ ва баён этишга руҳан мажбур бўлдим.
Иккинчидан: Ирқчилик фикри Умавийлар замонида буюк бир таҳлика бергани ва ҳурриятнинг бошида "клублар" суратида буюк зарари кўрилиши ва Биринчи Жаҳон Урушида яна ирқчиликнинг истеъмоли ила муборак қардош Арабларнинг мужоҳид Туркларга қарши зарари кўрилгани каби, ҳозир ҳам ухуввати Исломияга қарши истеъмол этилиши мумкин ва умумий истироҳат душманлари яширин динсизлар яна у ирқчилик ила буюк зарар беришга уринганликларига аломатлар кўринмоқда. Ҳолбуки, манфий ҳаракат ила бошқасининг зарари ила озуқланмоқ ирқчиликнинг фитрий сажияси бўлгани ҳолда, аввало бошда Турк миллати дунёнинг ҳар тарафида Мусулмон бўлганидан, уларнинг ирқчиликлари Исломият ила бирлашган, айрилиши мумкин эмас. Турк мусулмон демакдир. Ҳатто мусулмон бўлмаган қисми туркликдан ҳам чиққанлар. Турк каби Арабларда ҳам Араблик ва Араб миллати Исломият ила бирлашган ва бўлиши лозимдир. Ҳақиқий миллатлари Исломиятдир. У кифоядир. Ирқчилик бутун-бутун бир азим таҳликадир.
Сизнинг бу дафаги Ироқ ва Покистон ила жуда қийматдор иттифоқингиз, иншааллоҳ бу таҳликали ирқчиликнинг зарарини даф этажак ва тўрт-беш миллион ирқчиларнинг ўрнига тўрт юз миллион қардош мусулмонларни ва саккиз юз миллион сулҳ ва умумий келишувга шиддат ила муҳтож Насроний ва бошқа дин соҳибларининг дўстликларини бу ватан миллатига қозонтиришга тўлиқ бир васила бўлишига руҳимга қаноат келганидан, сизга баён этмоқдаман.
Учинчидан: Олтмиш беш сана аввал бир ҳоким менга бир газета ўқиди. Бир динсиз мустамлакалар нозири Қуръонни қўлида тутиб конференция ўтказган. Деганки: "Бу мусулмонларнинг қўлида қолдикча, биз уларга ҳақиқий ҳоким бўлолмаймиз, таҳаккумимиз остида тутолмаймиз. Ё Қуръонни сукут эттиришимиз керак ва ёхуд мусулмонларни ундан совутишимиз керак".
Хуллас, бу икки фикр ила даҳшатли ифсод комитети бу бечора фидокор, маъсум, ҳамияткор миллатга зарар беришга уринганлар. Мен ҳам олтмиш беш сана аввал бу жараёнга қарши Қуръони Ҳакимдан ёрдам сўрадим. Ҳақиқатга қарши қисқа бир йўл ва яна жуда катта бир "Дорулфунуни Исломия" тасаввури ила, олтмиш беш санадир, охиратимизни қутқармоқ ва унинг бир фойдаси бўлиб дунёвий ҳаётимизни ҳам истибдоди мутлақдан ва залолатнинг ҳалокатидан қутқаришга ва мусулмон қавмлар мобайнидаги ухувватини инкишоф эттиришга икки василани топдик.
Биринчи василаси: Рисола-и Нурдирки, ухуввати иймониянинг инкишофига иймон қуввати ила хизмат қилганига қатъий далил ўхшовсиз бир мазлумият ва ожизлик ҳолатида таълиф этилиши ва ҳозир Ислом оламининг аксар ерларида ва Оврупа ва Америкага ҳам таъсирини кўрсатиши ва исёнчиларга ва динсиз фалсафага ва ўттиз санадан бери даҳшатли бир суратда моддиюн ва табииюн каби динсизлик фикрига қарши ғалаба қозониши ва ҳеч бир маҳкама ва тадқиқ ҳайъати ҳам уларни чиритломаслигидир. Иншааллоҳ, бир замон ҳам сиз каби ухуввати Исломиянинг калитини топган зотлар бу мўъжиза-и Қуръониянинг жилвасини Ислом оламига эшиттиражаксиз.
Иккинчи василаси: Олтмиш беш сана аввал Жомеъ-ул Азҳарга кетмоқ истагандим. Ислом Оламининг мадрасасидир дея, мен ҳам у муборак мадрасада бир дарс олишни ният қилдим. Фақат қисмат бўлмади. Жаноби Ҳақ раҳмати ила бир фикр руҳимга бердики:
Жомеъ-ул Азҳар Африкада бир умумий мадраса бўлгани каби, Осиё Африкадан нақадар буюк бўлса, янада буюк бир дорулфунун, бир Ислом университети Осиёда лозимдир. Токи Ислом қавмларини, масалан: Арабистон, Ҳиндистон, Эрон, Кафкас, Туркистон, Курдистондаги миллатларни манфий ирқчилик ифсод этмасин. Ҳақиқий, мусбат ва қудсий ва умумий ҳақиқий миллат бўлган Исломият миллати ила اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ Қуръоннинг бир асос қонунининг тўлиқ инкишофига мазҳар бўлсин. Ва фалсафа фанлари ила диний илмлар бир-бири ила ярашсин ва Оврупа маданияти Исломият асослари ила тўлиқ мусолаҳа этсин. Ва Анадолудаги мактаб аҳли ва мадраса аҳли бир-бирига ёрдамчи бўлиб иттифоқ этсин дея, шарқий вилоятларнинг марказида ҳам Ҳиндистон, ҳам Арабистон, ҳам Эрон, ҳам Кафкас, ҳам Туркистоннинг ўртасида Мадрасатуз Заҳро маъносида Жомеъ-ул Азҳар услубида бир дорулфунун, ҳам мактаб, ҳам мадраса бўлиб бир университет учун тўлиқ эллик беш санадир Рисола-и Нур ҳақиқатларига ҳаракат қилганим каби унга ҳам уринганман. Энг аввал бунинг қийматини (Аллоҳ раҳмат этсин) Султон Рашод тақдир этиб ёлғиз биносини қилмоқ учун йигирма минг олтин лира бергани каби, сўнгра мен Биринчи Жаҳон Урушидаги асоратимдан қайтганим вақт, Анқарада мавжуд икки юз депутатдан бир юз олтмиш уч депутатнинг имзоси ила бир юз эллик минг лира, у замон пулнинг қийматли вақтида, айнан ўша университет учун беришни қабул ва имзо этдилар. Мустафо Камол ҳам ичида эди. Демак, ҳозирги пул ила беш миллион лирага яқин бир таҳсисот бермоқ ила, токи у замонда бундай қийматдор бир университетнинг таъсисига ҳамма нарсадан зиёда аҳамият бердилар. Ҳатто динда жуда лоқайд ва ғарблашишмоқ ва анъаналардан айрилмоқ тарафдори бўлган бир қисм депутатлар ҳам уни имзоладилар. Ёлғиз улардан иккиси дедиларки:
"Биз ҳозир анъанавий илмлар ва диний илмлардан зиёда ғарблашишмоққа ва маданиятга муҳтожмиз".
Сиз, фарзи маҳол бўлиб, ҳеч бир жиҳатда эҳтиёж бўлмаса ҳам, аксар анбиёнинг Осиёда, шарқда зуҳури ва аксар ҳукамонинг ва файласуфларнинг ғарбда келишларининг далолати ила Осиёни ҳақиқий тараққий эттиражак, фан ва фалсафанинг таъсирларидан зиёда диний ҳис бўлгани ҳолда, бу фитрий қонунни назарга олмасдан ғарблашишмоқ номи ила Исломий анъанани ташласангиз ва ладиний бир асос қилсангиз ҳам, тўрт-беш буюк миллатларнинг марказида бўлган шарқий вилоятларда миллат, ватан саломати учун динга, Исломиятнинг ҳақиқатларига қатъиян тарафдор бўлмоқ сизга лозим ва алзамдир. Минглаб мисолларидан бир кичик мисол сизга айтиб бераман:
Мен Ванда экан, ҳамиятли Курд бир талабамга дедимки: "Турклар Исломиятга кўп хизмат қилганлар. Сен уларга не ният ила қарамоқдасан?" дедим.
Деди: "Мен мусулмон бир Туркни фосиқ бир қардошимга таржиҳ этаман. Балки отамдан зиёда унга алоқадорман. Чунки тўлиқ иймонга хизмат этмоқдалар".
Бир замон ўтди, (Аллоҳ раҳмат этсин) у талабам, мен асоратда экан, Истанбулда мактабга кирган. Асоратдан келгандан сўнг кўрдим. Баъзи ирқчи муаллимлардан олган аксул амал ила у ҳам Курдчилик томири ила бошқа бир маслакка кирган. Менга деди: "Мен ҳозир ғоят фосиқ, ҳатто динсиз ҳам бўлса бир Курдни солиҳ бир Туркка таржиҳ этаман".
Сўнгра мен уни бир қанча суҳбатда қутқардим. Тўлиқ қаноати келдики, Турклар бу Исломият миллатининг қаҳрамон бир қўшинидир.
Эй савол сўраган депутатлар! Шарқда беш миллионга яқин Курд бор. Юз миллионга яқин Эронликлар ва Ҳиндлилар бор. Етмиш миллион Араб бор. Қирқ миллион Кафкас бор. Ажабо, бир-бирига қўшни, қардош ва бир-бирига муҳтож бўлган бу қардошларга бу талабанинг Вандаги мадрасадан олган диний дарс-ми кўпроқ лозим? Ва ёхуд у миллатларни чалкаштиражак ва ирқдошларидан бошқа ўйламаган ва ухуввати Исломияни танимаган, ёлғиз фалсафий илмларни ўқимоқ ва Исломий илмларни назарга олмаслик бўлган у марҳум талабанинг иккинчи ҳоли-ми янада яхшидир? Сиздан сўрамоқдаман.
Хуллас, бу жавобимдан сўнгра анъанага қарши ва ҳар жиҳат ила ғарблашишмоқ фикрини ташиганлар турдилар, имзо қўйдилар. Исмларини айтмайман. Аллоҳ нуқсонларини афв этсин, ҳозир вафот этганлар.
Тўртинчидан: Модомики раиси жумҳур ғоят муҳим сиёсий масалалар ичида Шарқ Университетини энг аҳамиятли бир масала қилиб, ҳатто ҳориқо бир тарзда олтмиш миллион лиранинг у университетга сарфи учун бир қонун чиқармоқ даражасида фавқулодда бир хизмат ила мадрасанинг мадори итихори ва ўзига буюк бир шараф бердирган бу мадраса-и Исломияга, эски домлалик ҳиссиёти ила бошланиши, бутун шарқ домлаларини миннатдор этган. Ва ҳозир ўрта шарқда умумий сулҳнинг пойдевори ва биринчи қалъаси бўлган бу университетни яна азим сиёсий масалалар ичида янгидан назарга олиши, албатта бу ватан, бу давлатга, бу миллатга бу азим, фойдали хизматни натижа беражак. Диний илмлар у университетда асос бўлажак. Чунки хориждаги қувват тахриботи маънавийдир, иймонсизлик иладир. У маънавий тахриботга қарши атом бомбаси, фақат маънавий жиҳатида маънавиятдан қувват олиб у тахриботни тўхтата олар.
Модомики эллик беш сана бу масалага бутун ҳаётини сарф этган ва бутун нозикликлари ила ва натижалари ила тадқиқ этган бир одамнинг бу масалада овозини олмоқ ва фикрини сўрамоқ лозим келаркан, Америкада, Оврупада бу масалага доир маслаҳатга ўзингизни мажбур билганингиздан, албатта менинг ҳам бу масалада сўз сўйлашга ҳаққим бор. Ҳамияткор бўлган бутун бир миллат номига сиздан кутмоқдамиз.
Саид Нурсий
РИСОЛА-И НУР ва ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАР
Рисола-и Нур Йигирманчи Асрнинг илм ва фан савиясига уйғун мусбат бир метод ила ақлга ва қалбга хитоб этиб қондириш ва исбот йўли ила кетгани учун, ёлғиз Туркияда эмас, хориж мамлакатларда ҳам ҳусни қабулга мазҳар бўлгандир. Асарлар мамлакатимизда янги ёзув ила матбуотларда босилмасдан аввал, бошда Покистон ва Ироқ бўлиб, бошқа Ислом мамлакатларида Арабча, Урдуча, Инглизча ва Ҳиндча чоп этилиб бутун Ислом Оламига танитилган ва фавқулодда таважжуҳга мазҳар бўлиб, кенг бир ўқувчилар оммаси топгандир.
Бадиуззамон қирқ-эллик санадан бери ёлғиз Ислом Оламида эмас, бутун дунёча танилган мумтоз бир шахсиятдир. Ўзи кичик ёшидан бери илм соҳасида илзом этилмаган бўлганидан, керак бўлса доҳилда ва керак бўлса хорижда назарлар устига ўгирилгандир. Ислом Оламининг илм маркази бўлган Жомеъ-ул Азҳар унинг илм мартабасини ва юксак заковатини Университет Ректори Шайх Баҳид каби мудаққиқ олимлар воситаси ила идрок этаркан, мусбат илмлардаги чуқур вуқуфи ҳам бутун дунёга ёйилаётган эди. Миср матбуотида "Фотин-ул Аср" дея вафслантирилиб, ҳақида мақолалар нашр этилар эди. Ўзи бундан қирқ беш-эллик сана аввал, Шомда, ичида юз илм аҳли бўлган ўн минг кишилик муаззам бир жамоатга Жомеъ-ул Умавийда сўзлаган муҳим бир хутбасида, Ислом Оламининг орқа қолиш сабабларини ва қандай илгарила олишини изоҳ этиб, Ислом Оламининг иттифоқининг нақадар зарурий бўлганини баён этган эди.
Бу хутбаси бутун Ислом Оламида ҳайронлик ила қаршиланган ва илм мажлисларида исми кўп олинишни бошлангандир. Унинг мужоҳада ва мужодалаларини эшитган ва асарларини ўқиган мингларча киши унга қарши буюк бир алоқа сезишни бошлагандирлар. Жомеъ-ул Азҳарнинг ҳамиятли талабалари бир Ҳадиси Шарифнинг шубҳага сабаб бўлган маъносини Устоз Бадиуззамондан сўраганлар ва Устоз хаста бўлиши сабаби ила талабалари Рисола-и Нурдан у масалага алоқадор мавзуларни ва Устоз тарафидан аввалроқ у Ҳадис сабабли кела оладиган бир саволга берилган қатъий бир жавобни бир орага келтириб юборганлар ва бу жавоб ғоят тақдир ила қаршилангандир. Покистон Маориф Нозир Вакили Али Акбар Шоҳ (ҳозир Синд Университетида Ректор), Туркияга келган вақти Бадиуззамонни зиёрат этган ва мамлакатимиздан айриларкан, Устоз ва асарлари ҳақида ёшларга бир хитобада бўлган ва мамлакатига борганда эса баробарида этган Нур Куллиётининг расман университетда ўқиттирилиши ва Урдучага таржимаси учун ташаббусга ўтгандир. Покистонда интишор этган Арабча ва Инглизча газета ва мажмуаларда Устоз ва асарлари ўқувчиларга танитилган. Туркиядаги Исломий инкишоф Рисола-и Нур фаолиятининг бир самараси бўлиб тушунтирилган, Устоз Бадиуззамон Ислом Оламининг маънавий лидери бўлиб зикр этилган ва "Ҳазрати Бадиуззамон Саид Нурсий" дея ҳақида бир қанча мақолалар ёзилгандир. Бугун Рисола-и Нур Ислом оламича Исломиятга қаратилган ҳужумларни синдирган бир Садди Қуръоний бўлиб билинмоқда ва қабул этилмоқдадир.
Рисола-и Нур Оврупа, Америка ва Африкада ҳам ҳусни таважжуҳга мазҳар бўлган. Бошда бахтиёр Олмония ва Финландия бўлиб, бир қанча мамлакатларда ўқилишни бошлангандир.
Бу жумладан бўлиб, Олмонияда, Берлин Техника Университети Масжидида Рисола-и Нур куллиёти қўйилган ва Шарқиёт Университети Илоҳиёт бўлимида Рисола-и Нур ҳақида конференция тайёрлангандир. Олмониядаги Исломий футуҳотда Рисола-и Нурнинг буюк роли бўлгандир.
Юнонистоннинг Гумулжина шаҳрида Ҳофиз Али Афанди тарафидан очилган дарсхонада Рисола-и Нур дарслари ҳам ўқиттирилмоқда ва юзларча Рисола-и Нур талабаси етишмоқдадир.
Финландияда Ислом Жамоати Раиси тарафидан Рисола-и Нур нашр этилмоқда ва бу сояда бир қанча Финлик Мусулмон бўлмоқдадир. Япония ва Кореяда ҳам Рисола-и Нурнинг бир қанча ўқувчилари топилмоқдадир. Корея уруши муносабати ила Туркиядан Кореяга кетган кўплаб Нур талабалари тарафидан бутун куллиёт у ерга этилган. Бу асарларнинг бир қисми Япония университетларига ва бир қисми эса Корея кутубхоналарига ҳадя этилгандир. Бу васила ила Япониядаги Ислом жамоати ҳам Рисола-и Нурдан истифода этишни бошлагандир.
Ҳиндистон ва Индонезиядаги Мусулмонлар ҳам Рисола-и Нурдан маҳрум қолмагандирлар. Ҳажга кетган бир Нур талабаси танишган бир Ҳиндли олимга Рисола-и Нур куллиётини ҳадя этган ва у олим ҳам асарларни Ҳиндчага таржима этишини ва унинг ўзи учун буюк бир вазифа бўлганига ишонганини айтгандир.
Америкадаги Вашингтон Масжидига баъзи рисолалар ҳадя этилган ва бу ердаги Мусулмонларнинг ҳам бу асарлардан истифодалари йўлга қўйилгандир.
Ироқдан юборилган Рисола-и Нур асарлари муносабати ила, Вашингтон Ислом Маданият Маркази Бош Секретари тарафидан асарларни юборган Нур талабасига бир ташаккур мактуби ёзилгандир.
Мазкур баёнотимиз Рисола-и Нурнинг хориж мамлакатлардаги инкишофининг маълумотимиз доирасидаги бир нечта намунасидир.
Яқинда чоп этиладиган "Мўъжизали Қуръон" ҳам Ҳофиз Усмон хати айнан муҳофаза этилмоқ ила баробар, Қуръоннинг лафзий мўъжизалари кўрсатилгандир. Бу Қуръоннинг Ислом Олами бошда бўлмоқ бўлиб, бутун дунёча нақадар буюк бир алоқа ила қаршиланиши шубҳасиздир.
Бутун булар Рисола-и Нурнинг дунё миқёсида муаззам бир бўшлиқни тўлдираётганининг далил ва аломатлари эмасмидир? Бутун башарият Қуръонга ва демакки асримизда унинг маънавий иъжозини исбот ва баён этган Рисола-и Нурга муҳтождир.
Хуллас, бу қисмда Устоз Бадиуззамон ва Рисола-и Нур ҳақида хориж мамлакатларда интишор этган мақолаларнинг бир қисмини Устозга ва талабаларига келган мактублардан баъзиларини пастга киргизмоқдамиз.
Азиз, сиддиқ қардошим
Кўп замондан бери сизга мактуб ёзмаганим учун узр сўрайман. Иншааллоҳ бундан сўнгра тез-тез ёзаман. Ва сиздан ҳам тез-тез ёзишингизни илтимос қиламан. Муҳаббатимда ҳеч бир камайиш йўқ, балки бу муҳаббат янада ҳам ортмоқда.
Туркча билмайман, лекин сизнинг Рисола-и Нурни кўрмоқдаман ва жуда ёқтирмоқдаман.
Забони ёри ман Турки ва ман Турки намедонам,
Бу нақадар яхшидирки, куллиётимизнинг номи ҳам Нурдир ва бу Нурнинг сабабидир. Орамизда руҳоний робита бор. Аллоҳдан бу руҳоний боғларнинг кўп-кўп пойдор этишини дуо этаман. Туркияда экан, дўстларингиз ила ҳам кўришган эдим. Уларнинг ҳолларини ёзинг ва ҳурмат ва саломларимни етказинг, машкур бўламан. Ҳазрати Нур қандайдир? У ҳақида ёзинг ва саломларимни ва ҳулусларимни, хизматида бўлганимизни арз этинг. Сабир Эҳсон Ўғли ила кўришдим ва ҳозирча унинг ила баробар ўтириб Туркияга оид ва сизлар ҳақида баҳс этмоқдаман. Бизлар бироз яна ҳаракат қиламиз ва дин хизматида бўламиз, Аллоҳ ёрдам этсин.
Мактубни тугатаркан, сиҳат учун дуо этаман, Жаноби Ҳақдан Мусулмонларга амният беришини ёлвораман.
Дин Қардошингиз
САЙЙИД АЛИ АКБАР ШОҲ
Синд Университети Илоҳиёт Факультети Декани
Ҳайдаробод - Ғарбий Покистон
Покистон Талаба Жамияти йиллик конгреси Покистоннинг пойтахти бўлган Карачида Ҳижрий 14-15-16 Рабиюл ахир 1377, Милодий 8-9-10 Декабрь 1957 да тўпланишини билдирмоқ ила шарафёб бўламиз. Исломият йўлида ҳаракат қилган ёшларни жасоратлантирмоқ ғояси ила, бу конгрес муносабати ила хабарингизни юборишингизни илтимос қиламиз.
Балки сахий Афандимиз Покистондаги Мусулмон Талаба Жамиятининг Исломиятни шиор қилиб олганини биладилар... Ва жаҳондали мушкул масалаларни тўғрича ҳал эта оладиган фақат Ислом динининг бўлганига ҳам ишонмоқдадир.
Бу жамият Покистонда энг қувватли бир жамият, энг соғлом бир ижтимоий низом бўлиб, ўн санадан бери жаҳоншумул Исломият фикрини ва юксак низомларини талаба қаршисида ва жамиятларида исбот этишга ҳаракат қилмоқдадир.
Бундан ташқари рухсатларингизни ва лойиқ бўлган шаклда бизнинг сизда бўлган умидларимизни бўш қолдирмаслигингиздан аминмиз. Кўп ташаккурлар этамиз. Саломлар...
Дин Қардошингиз
ИБСАР АЛИМ
Покистон Ислом Талаба Жамияти Раиси
Рисола-и Нурнинг Покистонда нашриётини қилиб жуда кўп кишиларнинг бу асарлардан истифодасини таъминлаган Карачи Университети Турк Тарих Бўлими асистенти ва тўртта катта газетанинг муҳаррири М. Сабир Эҳсон Ўғлининг бир мактуби.
Муҳтарам дин қардошларимиз
Қийматли мактубингизни олдим, кўплаб ташаккурлар.
Ҳазрати Устозимиз Саид Нурсийнинг ҳол ва сиҳати қандайдир? Уни севган талабалар ва халқ сўрамоқда. Менга хабар юборишингизни илтимос қиламан.
Бу ой ичида Ҳиндистонда Исломиятнинг ва Туркларнинг ҳақиқий душмани бўлган сионист ва қизил кофирларга қарши тўрт мақола нашр этдим. Турк - Покистон дўстлигининг асос ва тарихи ҳақида ҳам Карачида ҳам бир парча нашр этдим, сизга ҳам юбордим. "Имом" номли ойлик бир газетада, "Русяда Мазлум Мусулмон" сарлавҳали бир мақола ёздим, буни ҳам юбордим ва бошқа Урдуча газеталарга ҳам юбордим. Мақсадим Исломитяга хизмат, Турк адабиётини танитмоқ ва Турк душманларига қарши ёзмоқ ва ҳаракат қилмоқдир.
Бу ерда муҳим бир китоб нашр этмоқ истайман, шунинг учун сизга ёзмоқдаман. Бу хусусда халқчиларни таниттирмоқдаманки, булар Туркларга қарши ҳаракат қилганлар ва жумҳурият номига бутун миллатни алдатиб диндорларни зиндонларга отган эдилар. Карачида нашр этилган бу мақолаларни бир китоб ҳолида чоп этмоқ истайман. Бизга нақадар материал берсангиз, ҳаммаси бу ерда нашр қилинажак.
Бу мактубимдан сўнгра сизга муҳим бир мактуб ёзаман ва бунда нечун Устознинг Ислом Дунёсининг энг буюк дин шахсияти бўлгани ва бунинг каби ҳеч бир одам на Индонезия, на Ҳинд-Пок Ярим ороли, на Араб ва на Африкада чиқмагани кўрсатилажак.
Эй Нурчи дўстларим! Турк - Покистон дўстлиги учун ҳаракат қилингиз, комунистлардан огоҳ бўлингиз. Ифтихор этамизки, Туркия ила Покистон Боғдот Пакти келишувида шерикдир. Йўлимиз исломийдир, на Арабчилик, на Эрончилик...
Ўтган ой Саййид Али Акбар Шоҳ мени чақирди, бу зот 1950 да Устозимизни кўрган, менга жуда яхши маълумот берди. У мақолалар ила ҳам Устозни танитган ва Яҳудийларга қарши ёзгандир. Бу зот Устозга саломлар ва талабаларга дуолар этмоқда ва демоқдаки: "Мен икки одамнинг таъсири остида қолдим: Бири Мавлоно, бошқаси эса Саид Нурсий".
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
Бир хабарга кўра Мандарас Ҳукумати Ислом Оламининг ва дунёнинг буюк мутафаккири бўлган Ҳазрати Устоз Саид Нурсийнинг жуда муҳим Исломий асарлари бўлган Рисола-и Нурнинг нашри учун амр берган. Бу хабардан Покистонлик дин йўлида ҳаракат қилган одамлар буюк бир севинч ичида қолгандир. Бу нашр муносабати ила ҳазрати Саид Нурсийни, талабаларини ва Турк дин қардошларимизни руҳу жонимиз ила табрик этаман, миллатни зулм ва истибдод ва динсизликдан қутқарган бошда Мендерес бўлиб бутун Демократларга ташаккур этаман.
Бу ҳаракат сабабли Турк Миллатига қарши қилинган хорижий ташвиқотлар синажак ва Ислом Оламининг Туркияга бўлган эски муҳаббати янгидан вужуд топажакдир. Мен бир Покистонлик Мусулмон Туркияга ҳеч бормадим, Саид Нурсийни кўрмадим, лекин Истанбул Университети Нур талабалари нашр этган китобларидан баъзи парчаларни мутолаа этиб, ҳақиқий, руҳоний бир лаззат ҳис этдим. Ва ҳозир бу узоқ диёрда бир Нур шогирди бўлдим.
Она тилим Урдучада ёзилган бу каби асарлар йўқ. Ва Нурсий каби бир дин қаҳрамони Ҳиндистон ва Покистонда йўқ. Бу бир ҳақиқатдир. Агар бу асарлар Урдучага таржима қилинса, буюк Исломий хизматлар бўлишини умид қиламиз. Ҳақиқатдан, комунизмга қарши нашриёт йўли ила мужодала жуда зарурийдир. Ва Демократлар тузукларида бунга ер бергандир. Иншааллоҳ, бу каби Исломий фаолиятлар ила Туркларга қарши ҳаракат қилган комунистлар, фармасонлар ва бошқалари маҳв бўлажак ва истиқболда Туркия эски мақомига тараққий этажак... Омин!
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
Аррабодли
Покистонда Бир Нур Шогирди
Муҳтарам Афандим
Азиз ва буюк Устозимиз бўлган Ҳазрати Бадиуззамон Саид Нурсийнинг муҳим асарларини олдим. Бошқа асарларини кўрмаган эдим. Сиз менга илк марта бўлиб юбордингиз. Имтиҳоним жуда яқин. Майдан сўнгра Ҳазрати Устоз ҳақида ва унинг иймоний ва Қуръоний хизматларига оид мақолалар ёзаман. Иншааллоҳ, сизларга бу ерда нашр қилинган нусхалардан ҳам юбораман. Моддатан сизни танимасам ҳам, маънан танийман. Қуръони Каримга кўра бутун Мусулмонлар ҳақиқий бир қардош каби... Мен сизга сизнинг Исломий биродар ва айниқса Туркиялик Мусулмон ва Нурчи бўлишингиз ҳайсияти ила ёзмоқдаман. Мен бир Покистонликман, Туркиялик эмасман. Она тилим Туркча эмас, фақат Нур талабасиман. Бадиуззамон Саид Нурсийни энг буюк дин ва фикр одами биламан ва ўзимни бир Нур талабаси эълон этаман. Саид Нурсий Ҳазратлари сизларнинг эмас, бутун Ислом ёшларининг устозидир. Афсуски, мамлакатимизда Туркча биладиган йўқдир, шунинг учун Устознинг хизматларидан хабарсиздирлар.
Покистондан Рисола-и Нур ҳақида сизга маълумот бермоқдаман:
Устоз ва Туркия ҳақида маълумот жуда оздир. Икки йилдир бироз ҳаракат қилмоқдаман.. Покистон, Бухоро ва Бирма газеталарида мақолалар ёздим. Жуда тақдир этилиб, мендан Турклар ва Рисола-и Нур ҳақида ёзувлар илтимос қилдилар. Менинг, аввало Устоз ҳақида маълумотим йўқ эди. Бу орада Солиҳ Ўзжан исмли бир ёшга Туркияга доир китоблар юбориши учун ёздим, менга юбордилар. Булардан бириси Серденгечти эди. Бунда Рисола-и Нур ҳақида бир мақола кўрдим. Ўқидим, истифода этдим ва Нур ҳақида маълумот тўплашни бошладим. Мен унинг асарларини ўқиб ёзишни жуда истардим. У пайтдан бери унинг ёзувларини ўқидим, ўйладим. У недир? Менга маълум бўлдики: Унга қарши Ислом душманлари ташқарида ташвиқот қилганлар. У ҳақида бу кунга қадар ўн икки мақола ёздим. Даъват (Деҳли), Истиқлол (Рангун), Тасним (Лаҳор), Алмунир (Лайелпур), Осиё (Лаҳор), Муслим (Дакка), Инқилоб (Карачи), Анжам ва Женг (Карачи) ва бошқа баъзи газеталарда ёзган эдим.
Устоз ҳақида ёзилган бу мақолалар бошқа тилларга ҳам таржима этилгандир. Бугун Уни мингларча, балки миллионларча муслим ва ғайри муслим билади, мендан у ҳақида маълумот истайдилар. Ҳар газета у ҳақида ёзмоқ истайди. Иншааллоҳ, уч ой сўнгра бу мавзуда бутун қувватим ила ҳаракат қиламан. Ислом душманидан қўрқмайман. Карачида Устознинг китобларини ва бошқа Туркча китобларни тўпладим ва бир кичик кутубхона таъсис этдим. Туркиядан келган бутун китоблар бу ердадир.
Бу йил "Турк - Покистон Талабалар Бирлиги" номли бир жамият қурмоқ ниятидамиз. Нур дўстларимиздан илтимос қиламанки, Турк - Покистон дўстлигининг боғларини мустаҳкам айласинлар, Урдуча тилда ҳам ўқисинлар. Бу ярим оролда бир юз ўттиз миллион Мусулмоннинг миллий тили ёлғиз Урдучадир. Бизлар бу ерда Туркча учун ҳаракат қиламиз. Туркча билган Сибирдан Арнавултуққа қадар олтмиш миллион Мусулмон ва Туркиядаги йигирма беш миллион Туркдир.
Устознинг қийматли ҳаёти қамоқхонада ўтгандир. Халқчилар унга кўп зулмлар раво кўрди. Алҳамдулиллаҳ, буларнинг истибдод даври кетган, Демократлар келгандир. Биз Покистонликлар бунинг учун Мандарас Ҳукуматининг ҳомийсимиз. Агар Демократлар бўлмаса эди, на Турк-Покистон дўстлиги бўлар эди, на да Боғдот Пакти ва сизлар ила иймоний боғлар...
Айбга буюрма, Устозим Ҳазратларига кўп-кўп саломлар ва ҳурматларимни айт, Нур дўстларимга ҳам салом. Устознинг катта ва яхши расмини юбор.
Яшасин Ислом Қардошлиги ва Турк-Покистон Дўстлиги
Уй Адресим:
Уй рақами: 8
Талабалар Ётоқхонаси
Мишшин кўчаси.
Карачи
Ал боқий Ҳувал боқий
Покистонлик Нур Шогирди
Аррабодли
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
30.3.1957
Азиз, сиддиқ, муҳтарам қардошларимиз
Тўрт адад муҳим мактубингизни, расмларни ва Ҳазрати Устознинг "Сўзлар" номли асарини олдим. Шу қадар мамнун бўлдимки, баён этолмайман. Мактубингизда ўқидимки, Туркияда Рисола-и Нур ва Исломият инкишоф этаётган экан. Бунга жуда мамнун бўлдим. Афсуски, эски ҳукумат Устозга қарши муориз эди ва унга кўп зулмлар этди. Лекин ҳақиқий Мусулмон бўлган бу Мендерес Исломиятни тазйиқдан қутқарди. Бор бўлсин. Иншааллоҳ Туркия яқинда эски юксак мақомини олажакдир. Устоз ва Рисола-и Нурни нашр этганлар каби муҳим дин одамлари Туркияда бордир. Ҳукуматингиз нечун буларни Исломий мажлисга юбормайди. Салоҳиятли одамлар Туркияда кўпдир. Қаноатим шудирки, Устоз каби олим дунёда йўқдир. Мамлакатимиздан Ҳазрати Устоз каби бир олим чиқмади. Афсуски, Қизил Руся ва кофир Хитойдан кўп олимлар келмоқдалар ва конференциялар бериб, ёшларни аста-аста фикран заҳарламоқдадирлар. Агар Турк Миллати катта Турк олимларни юборса, Покистонда ва бутун Ислом дунёсида катта таъсирлари бўлажакдир.
Биз Покистонликлар Туркияни Ислом дунёсининг лидери сифатида кўрмоқдамиз.
Туркия Ислом дунёсининг ғарбий қалъасидир. Туркиясиз иттиҳоди Ислом мумкин эмасдир. Сизга Устозга доир мақолаларимни юбордим. Устозга доир мақоламни ва "Шарқий Туркистонда Хитой Империялизми" номли мақоламни нашр этдим.
Покистонда на Туркча мактаби, на кутубхонаси, на тиришқоқ одамлари, ва элчилигингизда ҳам Урдуча билган одам йўқдир. Улар Покистоннинг ёшлари ила алоқада эмасдирлар. Урдуча нашриётлари ҳам йўқдир. Агар баъзилари уларни даъват этсалар, иштирок этмайдилар. Пресс Атташелигингизда динга доир маълумот ва китоб ҳам йўқдир.
Ўтган кунларда Лаҳорда бир Исломий музокара бўлди. Туркиядан машҳур зотлар келмади. Анқара Университетида ўқитувчи бўлган Др. Раҳмар (Покистонликдир) Исломиятга қарши гапирди. Бутун Исломий дунё уни лаънатладилар... Лекин авом газеталарда ўқиб уни Турк билдилар ва кўп ҳайрат этдилар. Бу одам динни ва Туркларни ҳақоратлади. Сабилуррашодда ёзмоқдаман.
Ҳазрати Устознинг мустақил адреси недир? Ҳазрати Устозга бир адад Қуръони Карим ва у ҳақида мақолалар нашр қилинган мажмуаларни тақдим этмоқ истайман. Ҳаққингизда кўп мақолалар ёздим. Уларни тўплаб китоб шаклида чоп этаман.
Ҳар замон Покистоннинг муҳим зотлари Ҳазрати Устозга ва сиҳатига доир маълумот сўрамоқдадирлар. Бизлар бу ердаги Нур Талабалари ила Ҳазрати Устозни бу ерга даъват этамиз.
Албоқий Ҳувал Боқий
Қардошингиз
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
Покистоннинг Энг Катта Мажмуаси "*" да Ислом Конгреси Раиси "ЗАФАР АФАҚ АНСАР" нинг "Исломнинг Буюк Ренессеанси" номли мақоласида Рисола-и Нурнинг муҳтарам ва жуда азиз муаллифидан шундай баҳс этади:
.........................................................................................
Бу ҳаракатларнинг асл марказини Саид Нурсийнинг ортиқ миқдорда талабаси бўлган университет ва маданият ерлари ташкил этар. Бу Талабалар Рисола-и Нур Талабалари исмини олар. Бу ёшлар, Биз Қуръонни ўзимизга дастур танладик. Бизнинг ғоямиз, завқни Аллоҳнинг йўлида қидирмоқ ва Исломиятни бутун дунёга ёймоқдир.
Сионизм, Комунизм, Ахлоқсизлик каби Исломиятга зид бўлган жараёнларга қарши мужодала этмоқдир.
Исломиятни бутун Турк ёшларининг тўлиқ маъноси ила қабул қилишига ҳаракат қилмоқдир.
Туркияни ҳар турли таҳликага қарши мудофаа этмоқдир. Ирқий ва қавмий фарқлиликларни бартараф этиб, Ислом Бирлигини майдонга келтирмоқдир.
Ҳазрати Устоз Нурсий тарафидан ёзилган ва 130 китоб ва рисолалардан иборат бўлган Рисола-и Нур Куллиёти бу талабалар тарафидан ёйилмоқдадир.
31 Январь 1958 тарихли (Талабаларнинг Овози) газетаси Покистон Ислом Талаба Жамияти тарафидан 15 кунда бир чиқарилган ва талабаларни истиқболнинг буюкларини юксак Исломий асосларга кўра ҳозирлашни ғоя қилган бир талаба жамиятининг нашр органидир. Бу газетанинг "Турк Ёшлари Уйғонмоқда" сарлавҳалили мақоласидан:
Бутун Ислом мамлакатларида Иттиҳоди Ислом учун ҳаракат қилган Исломий ташкилотлар санаб чиқилиб, Туркияда ҳам Нур Талабалари бу майдонда зикр этилади. Ва энг охири Иттиҳоди Ислом учун ҳаракат қилган ва Покистоннинг энг яхши дўстлари бўлган Нур Талабаларини танидик. Нур Талабаларининг Устози саксон беш ёшли буюк бир олим бўлган Устоз Саид Нурсийдир. Ҳақиқати Исломия учун қилган мужодала, ўз она ватанида, яъни Туркияда ўттиз сана исканжали бир ҳаёт ва тез-тез қамоқда ётишига сабаб бўлди ва 1952 да эркин қолдирилди. Фақат бу кексанинг боқишлари ҳали ҳам оташлидир. Ўттиз йиллик қамоқ ва исканжалар уни мағлуб этолмади. Бу мужодаласи ила бир-бирига жуда яқин боғлиқ бўлган Нур Талабалари оммасини майдонга келтирди. Устоз Саид Нурсий Рисола-и Нур асарлари воситаси ила Турк Ёшларини Ислом мафкурасининг энг буюк душманлари бўлган сионист ва комунистларнинг ҳийлакор тузоқларига тушишдан қутқаргандир. Туркия Бош Вазири Аднан Мендерас Рисола-и Нур куллиётининг нашрига изн бергани замон Туркиянинг Покистон элчиси Ҳурматли Салоҳиддин Рифат Эрбил воситаси ила бу буюк одамга тақдир ва табрикларимизни билдирган эдик. Ва бу васила ила Устоз Саид Нурсий ва Нур Талабаларини ҳам саломлаган эдик. Ва бу мактубимиз Туркияда минглаб босилиб тарқатилган эди. Бизнинг дастуримиз Туркчага ўгирилди. Биз ҳам бир нечта муҳим Рисолаларни Урдучага ўгирдик.
Покистон Исломий Талаба Жамиятининг ўнинчи йил даврида Туркиядаги Исломий ҳаракатни кўрсатмоқ учун, Туркларнинг Ислом Адабиёти кўргазмаси ҳам бор эди. Бу кўргазмада Илоҳиёт Факультети, Диёнат Ишлари нашриётлари, баъзи Туркчага ўгирилган Исломий асарлар ва ўн беш адад Рисола-и Нур куллиётидан асарлар бор эди. Нур Талабаларининг фаолияти бу кўргазмада харита ва расмлар ила ва жадвал ила изоҳ этилди.
Ҳар Ислом мамлакатида Исломиятнинг ҳокимияти учун қилинган фахрланишга лойиқ шарафли мужодалалар тушунтирилади.. ва Туркияда қилинган мужодалаларнинг натижаси бўлиб ҳукумат дин ҳурриятини сиққан боғларни бўшаттиргандир. Маҳмад Акиф материалист миллатчилигини ёмонлаган ва халқ орасида янги бир ҳаяжон берган "Сафаҳат" номли асарни ёзди.
Ҳазрати Саид Нурсий қўрқмасдан ҳақиқати Исломия учун мужодала этмоқдадир. Ўзи Туркияда энг катта жиноят деб қабул қилинган Отатуркка қарши бўлмоқ ила айбланган ва унга қарши нашриёт қилинган бўлса ҳам, бу зулмлар халқни унинг атрофида тўплагандир. 130 парча асарнинг соҳиби бўлган Устоз қамоқда экан, берилган заҳарларнинг таъсири ила кексалигини ўтказаётган бўлиб, бу ҳол саксон ёшини ўтгани ҳолда ҳақиқати Исломия ва Мусулмонларнинг саодати учун мужодаласига монеъ бўлолмагандир.
Мадина-и Мунавварада бўлган ва Нурнинг ҳақиқатларини тўлиқ англаган ва Исломиятга хизмат қилган бир олимнинг мактубидир
Кўнгиллар фотиҳи жуда муҳтарам ва мукаррам Устозимиз Ҳазратлари!
Муборак қўлларингиздан ўпиб, бутун азиз ва садоқатли талабаларингиз ила баробар сиҳат ва саломатда доим бўлишингизни Баригоҳи Кибриёдан ниёз айларим.
Мусулмонлар учун энг буюк бир байрам дея фақат васфлантирила бўладиган бароатингиз бутун Нурчиларни шод ва хандон айлагани каби, бандангизни ҳам дунёлар қадар мамнун ва масрур айлагандир... Қандай мамнун этмасинки: Сизнинг асарларингиз ила бирликда бароатингиз демак, руҳнинг моддиётга, нурнинг зулматга, иймоннинг куфрга, ҳақнинг ботилга, тавҳиднинг ширкка ва ирфоннинг жоҳилликка ғолиб келиши демакдир.
Йиллардан бери қаршисига тоғлар каби тўсиқлар, қўрқинч жарликлар каби монеълар қўйилган Нур шаршараси энг охирида мўъжизавий бир шаклда бутун тўсиқларни йиқитган, монеъларни ошган нур ила бутун зулматларни тору -мор айлагандир.
"Мўъжизавий ҳориқолар ила чиққан Илоҳий тажаллийларнинг васфида қаламлар синар, фикрлар гумбурлар, илҳомлар ёнар, кул бўлар" дерларди. Ҳақиқатдан, бандангиз ҳозир бу мустасно зафарнинг қаршисида айни ожизликни бутун борлиғим ила ҳис этмоқдаман. Зеро тафаккур ва илҳомимга ниҳоясиз бир уфқ очилмоқда.. жаҳон муҳташам бир Нур маъбадини эслатмоқда... Атрофимдаги ҳар нарса, ҳар ер чуқур важд ва истиғрок ила ўзидан кетган бир ҳолда... Ҳар заррада وَ اِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪ сири Субҳонийси тажаллий этмоқда...
Дарҳақиқат, билмайман, бу масъуд ҳодисани шонли бир зафар, шоҳона бир фатҳ, Илоҳий бир қутулиш, жаҳоншумул бир байрам дея-ми васфлантирай? Зеро, қудсий даъво қозонган бу Илоҳий зафар бутун Ислом ва инсоният дунёсидаги мужоҳидларнинг азмларига қувват, руҳларига жон, иймонларига куч ва ҳаяжон бергандир.
Ҳа, азм ва иймонлари, ишқ ва ниятлари ҳануз камолга етмаган бир қанча мусулмонлар, афсуски аччиқ бир умидсизлик ичида эдилар. Бундай бир зафарнинг таҳаққуқини хаёл ва маҳол кўрар эдилар. Фақат бутун файз ва нурини инсониятни танвир ва иршод учун Илоҳий бир қуёш ҳолида Арши Аъзамнинг пурнур уфқларидан тушган Қуръони Каримдан олган нур нашриёти сокин кўлларни эслатган кўнгилларни дарёлар каби жўштирган, машаққат ва ҳижрон йилларининг умид ва орзуларга урган мудҳиш занжирларни синдиргандир. У нур қайноғидан жўшган у бошдан охиригача файз ва ҳикматлар сочган асарлар ҳисларнинг, фикрларнинг ва айниқса оловлар ичида ёнган руҳ ва виждонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжларига жавоб бергани каби, уларни орқама-орқа бўғувчи қоронғуликлар муҳитидан топ-тоза ва жуда порлоқ нур уфқларига чиқаргандир.
Йилларча давом этган узун бир сукут, чуқур бир ғафлат ва бўғувчи бир зулматдан сўнгра Илоҳий бир қуёш ҳолида порлаган бу қудсий зафар нур учун йўл қидираётган паришон башариятнинг яқин бир келажакда уйғонишини хушхабар бермоқдадир... Чунки дин эҳтиёжи ёлғиз мусулмонларнинг эмас, умумий бўлиб инсонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжидир.
Бугун бадбахт инсоният дин неъматидан маҳрум бўлишнинг давомли ҳижрон ва фалокатларини бағри ёниб чекмоқдадир. Бу аччиқ бурҳоннинг қўрқинч натижасидирки, чорак аср мобайнида икки катта урушга кетган ва учинчисининг ҳам эшигини қоқмоқ умидини кўрсатмоқдадир.
Ортиқ бутун инсонларни қардош қилиб ям-яшил жаннатларнинг нурли уфқларидан эсган фаровонлик ва саодат, ҳузур ва осойиш шамоли ила тўлқинлаган оламшумул бир байроқ остида тўплайдиган ягона қувват Исломдир. Зеро башариятнинг бу кунги ҳоли ўхшаш Исломдан аввалги инсон жамиятларининг аянчли ҳолидир. Шунинг учун инсониятни у кунги абадий фалокатдан қутқарган Ислом бу кун ҳам қутқара олар... Ҳа, миллионларнинг, миллиардларнинг қалбида асрлардан бери қонаётган у чуқур ярани ўрайдиган ягона мушфиқ қўл Исломдир. Ҳар нақадар уфқларда замон-замон баъзи уйдирма ишиқлар кўрилаётган бўлса ҳам, истиқбол бутун нур ва файзини қуёшлардан эмас, шахсан Раббул Оламийндан олган азалий ва абадий юлдузникидир. У юлдуз дунёлар турганча туражак ва уни сўндирмоқ истаганларни ердан ерга уражакдир.
Жаҳон-қиймат Устозим, маълуми фозилоналаридирки, сўнг кунларда муқаддас даъвога хизмат этган баъзи танвир ва иршод ҳаракатлари чиққан, фақат афсуски ҳеч бириси "Рисола-и Нур" куллиёти қилган муҳим ишни қилолмаган ва қўлга киритган Илоҳий зафарни қозонолмагандир. Зеро бу йўл Пайғамбарларнинг, валийларнинг, орифларнинг, солиҳларнинг ва айниқса жонини жононга сева-сева фидо этган ва саноғи миллионларга сиғмаган қаҳрамон шаҳидларнинг муқаддас йўлидир. Ортиқ бу қийин йўлда юрмоқ истаганлар ҳар он қаршиларига қўйиладиган мудҳиш монеъларни доимо кўз ўнгида тутишлари лозимдир. Ҳа, бу йўлда юрадиганларнинг сиздаги тебраниш билмаган иймон ила, юксак ва Илоҳий ирфон ила ва айниқса ҳориқулода ихлос ва фароғат ила жиҳозланган бўлишлари керакдир. Чунки бу муҳим водийда Нур даъвоси таъқиб этган таблиғ, танвир ва иршод усули бошқача хусусиятлар ташимоқдадир. Ортиқ инсоннинг ҳис ва фикрига, руҳ ва виждонига бошқача уфқлар очадиган бу чуқур баҳсни, дуо қилинг да, мустақил ва муфассал бир асарда азиз дин ва кўнгилдошларимизга арз этмоқ шарафига ноил бўлайим... Чунки бу нурли баҳс шу қадар чуқур ва шу даража муҳимдирки, бундай бир нечта саҳифалик мактуб ва мақолалар ила асло ифода қилиб бўлмас.
Такрор-такрор қўлларингиздан ўпаман, қийматли дуоларингизни кутаман, жуда муҳтарам Устозимиз Ҳазратлари.
Маънавий Авлодларингиздан
Али Улвий
Сабилуррашод Мажмуасига,
Истанбул.
Буюк Ислом олими Бадиуззамон Ҳазратларининг бароат қарори бизларни сўнгсиз бир севинч ичида қолдирди. Бу севинчимизга васила бўлган бу одил ҳукмга таянган ҳолда, Турк Маҳкамасига ва ихтиёрий адвокатларига ташаккурларимизни, Устоз ва қардошларимизга табрикларимизни мажмуангиз воситаси ила билдирамиз.
Ироқ
АМЖАД ЗУҲАВИ
Бундан бир неча кун аввал Покистонда талабалар конференцияси бор эди. Ҳазрати Устоздан бир хабар истаган эдилар ва бунинг тарихий бир таъсири бўлар эди. Хабар олдикки, Солиҳ Нур Талабалари номига бир хабар юборган. Сизларга ҳам ёзганларки, тезда Ҳазрати Устозга билдирарсиз... Конференцияда Ҳазрати Устоз ва Нурлар кўп мадҳ этилган. Комунистлар тарафидан эътирозлар қилинган. Фақат раис ҳаммасини рад этгандир. Ҳазрати Устознинг расмлари намоён этилган. Яқинда Нур ва Нурга оид узун ва расмли бир ёзув ила бир мажмуа чиқарар эканлар. Сўнгсиз салом ва дуолар.
АҲМАД РАМАЗОН
Боғдодда чиққан "Эддифа" газетаси Рисола-и Нур Талабаларидан баҳс ила дейдики:
Туркиядаги Нур талабаларининг Ихвони Муслимийн жамияти ила алоқалари недир, не муносабати бор? Ҳам фарқлари недир? Туркиядаги Нур Талабалари Мисрда ва Араб ўлкаларида Ихвони Муслимийн номли иттиҳоди Исломга ҳаракат қилган жамиятлар каби мустақил жамиятмидирлар? Ва улар ҳам уларданмидир? Мен ҳам жавоб бераманки :
Нур Талабаларининг ва Ихвони Муслимийн жамиятининг гарчи мақсадлари ҳақоиқи Қуръония ва иймонияга хизмат ва иттиҳоди Ислом доирасида Мусулмонларнинг дунёвий ва ухровий саодатларига хизмат этмоқдир. Фақат Нур Талабаларининг беш-олти жиҳат ила фарқлари бор.
Биринчи Фарқ: Нур Талабалари сиёсат ила машғул бўлмаслар, сиёсатдан қочадилар. Агар сиёсатга мажбур бўлсалар, сиёсатни динга қурол қиладилар, токи сиёсатни динсизликка қурол этганларга қарши диннинг қудсиятини кўрсатсинлар. Сиёсий бир жамиятлари асло мавжуд эмас.
Ихвони Муслимийн эса: Мамлакат ва вазият сабаби ила сиёсат ила дин фойдасига машғул бўладилар ва сиёсий жамият ҳам ташкил этадилар.
Иккинчи Фарқ: Нурчилар Устозлари ила тўпланмайдилар ва этишга ҳам мажбур эмаслар. Ўзларини Устозлари ила тўпланишга мажбурият ҳис этмайдилар, дарс олмоқ учун баробар бўлишни лузум кўрмайдилар. Балки катта бир мамлакат бир дарсхона ҳукмида, Рисола-и Нур китоблари уларнинг қўлига ўтмоқ ила устоз ўрнига уларга бир дарс берар. Ҳар бир рисола бир Саид ҳукмига ўтар.
Ҳам қўлларидан келгани қадар бепул қўл билан ёзиб кўпайтирадилар. Муҳтожларга муқобаласиз берадиларки, ўқисинлар ва тингласинлар. Бу сурат ила катта бир мамлакат катта бир дарсхона ҳукмида бўлади.
Ихвони Муслимийн эса: Умумий марказларда муршид ва раислари ила кўришмоқ ва амрлар ва дарслар олмоқ учун зиёратига кетарлар. Ва у уммий жамиятнинг шўъбаларида ҳам у буюк устоз ила ва ноиблари ила ва вакиллари ҳукмидаги зотлар ила яна кўришарлар, дарс оларлар, амр оларлар.
Ҳам умумий марказларда чиққан газета ва китобларнинг пулини бериб, олиб, улардан дарс оладилар.
Учинчи Фарқ: Нур Талабалари айнан олий бир мадрасанинг ва бир университет дорулфунунининг талабалари каби, илмий мухобара воситаси ила дарс оладилар. Катта бир вилоят бир мадраса ҳукмига ўтар. Бир-бирини кўрмаганлари, танимаганлари ва узоқ бўлганлари ҳолда, бир-бирига дарс берадилар ва баробар дарс ўқийдилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Мамлакатлари ва вазиятлари тақозоси ила журналларни ва китобларни чиқарадилар, дунёнинг ҳар тарафига нашр этадилар. Унинг ила бир-бирини таниб дарс оладилар.
Тўртинчи Фарқ: Нур Талабалари бу замонда ва бу кунда аксар Ислом ўлкаларида интишор этганлар ва кўплик ила бордирлар. Бу интишорларида бошқа-бошқа ҳукуматларда бўлганликлари ҳолда, ҳукуматлардан изн олишга муҳтож бўлмайдиларки бирикиб тўплансинлар ва дарс қилсинлар. Чунки маслаклари сиёсат ва жамият бўлмаганидан ҳукуматлардан изн олишга ўзларини мажбур билмайдилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Вазиятлари эътибори ила сиёсатга алоқадор бўлишга ва жамият ташкилига ва шўъбалар ва марказлар очишга муҳтож бўлганликларидан, бўлган ерларидаги ҳукуматдан ижозат ва рухсат олишга муҳтождирлар ва Нурчилар каби билинмайдилар эмаслар. Ва бу асосга биноан, ўзларига умумий марказлари бўлган Мисрда, Сурияда, Ливанда, Фаластинда, Иорданияда, Суданда, Мағрибда ва Боғдодда кўп шўъбалар очганлар.
Бешинчи Фарқ: Нур Талабалари ичида кўп мухталиф табақалар бор. Етти-саккиз ёшли масжидларда Қуръон ўқимоқ учун алифбони дарс олаётган болалардан тут, то саксон-тўқсон ёшдаги кексаларга боргунча қадар хотин-эркак, ҳам бир қишлоқли ҳаммол одамдан тут то катта бир депутатга қадар, ва бир аскардан катта бир қўмондонга қадар тоифалар Нурчиларда бор. Бутун Нурчиларнинг бу кўп тоифаларининг умуман бутун мақсадлари Қуръони Мажиднинг ҳидоятидан ва ҳақоиқи иймония ила нурланмоқдан иборатдир. Бутун ғайратлари илм ва ирфон ва ҳақоиқи иймонияни нашр этмоқдир. Бундан бошқа бир нарса ила машғул бўлганликлари билинмайди. Йигирма саккиз санадан бери даҳшатли маҳкамалар, дассос ва ҳасадчи муоризлар бу қудсий хизматдан бошқа уларда бир мақсад тополмаганлари учун, уларни маҳкум этолмайдилар ва тарқатолмайдилар. Ва Нурчилар харидорларни ва ўзларига тарафдорларни қидиришга ўзларини мажбур билмайдилар... "Вазифамиз хизматдир, харидорларни қидирмаймиз, улар келсинлар, бизни қидирсинлар, топсинлар" дейдилар. Каммиятга аҳамият бермайдилар. Ҳақиқий ихлосни тошиган бир одамни юз одамдан устун қўядилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Гарчи улар ҳам Нурчилар каби улуми Исломия ва маърифати Исломия ва ҳақоиқи иймонияга боғланмоқ учун инсонларни ташвиқ ва чорлайдилар. Фақат вазият мамлакат ва сиёсатга алоқадорлик тақозоси ила, зиёдалашишга ва каммиятга аҳамият берадилар, тарафдорларни қидирадилар.
Олтинчи Фарқ: Ҳақиқий ихлосли Нурчилар моддий манфаатга аҳамият бермаганлари каби, бир қисми аъзамий иқтисод ва қаноат ила ва фақир-ул ҳол бўлишлари ила баробар, сабр ва инсонлардан истиғно ила ва хизмати Қуръонияда ҳақиқий бир ихлос ва фидокорлик ила ва жуда касратли ва шиддатли залолат аҳлига қарши мағлуб бўлмаслик учун ва муҳтожларни ҳақиқатга ва ихлосга даъват этишда бир шубҳа қолдирмаслик учун ва ризо-и Илоҳийдан бошқа у муқаддас хизматни ҳеч бир нарсага қурол этмаслик учун бир жиҳатда ижтимоий ҳаёт фойдаларидан чекинадилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Улар ҳам ҳақиқатан мақсад эътибори ила айни моҳиятда бўлганлари ҳолда, макон ва мавзу ва баъзи сабаблар сабали Нур Талабалари каби дунёни тарк этолмайдилар. Аъзамий фидокорликка ўзларини мажбур билмайдилар.
Исо Абдулқодир
Нур Талабаларининг муршиди бўлган Бадиуззамон Нурсий ҳақида "Эддифа" газетасини ўқиганлар мендан сўрайдилар: "Туркиядаги Нур Талабаларидан ва Устозлари бўлган Саид Нурсийдан бизга маълумот бер" дейдилар. Мен ҳам булар ҳақида қисқа бир жавоб бераман. Чунки Устознинг, Нурнинг ва Нур Талабаларининг Арабларда ҳаққи бўлгани учун, Араблар улардан жиддий баҳс этсинлар. Зеро: Исломиятнинг асос моддаси бўлган Араблар Рисола-и Нурдан зиёдаси ила фойда кўришни бошлаганлар.
Бу Нур Талабалари Рисола-и Нур ила ҳам Туркияда, ҳам Араб ўлкаларида комунистликка қарши қувватли бир тўсиқ таъсис этадилар.
................................................
Бу ёзув Демократлар чиқмасдан аввалги замонга боқар, шунинг учун Нур Талабаларининг адади ҳақида прокурорнинг айтгани каби, ёлғиз беш юз минг эмас, балки ҳозир Туркияда миллионларни ошгандир.. ва ҳар кун ҳам зиёдалашмоқда.
................................................
Рисола-и Нур эса шундай кенг бир миқёс ила интишор этмоқдаки, ёлғиз Туркияда ва Ислом ўлкаларида эмас, ҳатто ажнабийларда ҳам иштиёқ ила истанилмоқда. Ва Нурнинг Талабаларининг шавқларини ҳеч бир нарса синдиролмайди. Хуллас, Нур Талабалари ила, Нур Рисолалари ила ва уларнинг бу буюк хизмати Қуръониялари Демократ Ҳукуматининг бир буюк ҳасанасидирки, муборак Ислом оламидаги Ислом ҳаракати бу демократия ҳукуматини тақдир ва таҳсин ила қаршилайди. Бутун Ироқ Мусулмон халқики, Араб, Турк, Курд, Эрон бу Исломий хизматни ва қудсий мужоҳадани камоли фароҳ ила қаршиламоқдалар. Ва Туркаядаги Турк қардошларимиз ғарбнинг хато таъсирларига қарши булар ила муқовамат кўрсатмоқдлар қаноатидадирлар.
Исо Абдулқодир
Мактуб: Қоҳирадан 13/4/1952
Муҳтарам Устозимиз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратларига
Қалблардаги иймонни нурлантирган ва умумий низомнинг тиргаги, охират йўлининг ҳақиқий компаси бўлган ва илҳомини Қуръони Каримдан олган асарларингиздан "Ёшларга Раҳнамо" номли рисолангиз айб ташкил этгани даъвоси ила давом этган маҳкамангизнинг бароат қарорини ўлчанмас севинчларимиз ила билиб олдик. Сиз муборак Устозимизни ва Демократ Турк адлиясининг одил ҳакамларини жондан табрик этамиз.
Ҳаётини Исломиятнинг сиҳати учун вақф этган, Турк Миллатига хизмат этишни шараф деб билган, асримизда тенгига тасодиф этилмаган бир дин мужоҳиди бўлган Устозимиз! Сизга Ислом Олами ва инсоният муташаккирдир. Бизлар кичкина бир заррасини ифода учун ҳурматларимизни, ташаккурларимизни билдирамиз, муборак дуоларингизни талаб этамиз. Аллоҳ сиздан ва сизни севганлардан рози бўлсин.
Жомеъ-ул Азҳар Университети Турк
талабалари номига
ҲОЖИ АЛИ КИЛИНЖАЛП
(Туркия Жумҳуриятига тобе Испартанинг Барла туманида муқим жуда муҳтарам, фазилатмаоб Бадиуззамон Ҳазратларига тақдим қилинар)
Жуда муҳтарам фазилатмаоб Устози Муҳтарам Бадиуззамон Ҳазратларига
Ҳар нарсадан аввал салом ва ҳурмати махсусимни тақдим, сиҳат ва саломатликда давомингизни Жаноби Қодири Мутлақ Ҳазратларидан таманни ва ниёз айларим. Илтимос, аҳволи ожизонам сўралса, лаҳулҳамд валминна, вужуди фонийим боқий Эронда, Ризоия вилоятига тобе Маргивар ерида Дизе қишлоғида ҳаёт сураётган бўлганимни арз айларим.
Бу ўтган қирқ йил мобайнидаги инқилоби замон сабабли шўнғиб узоқларга тушган бўлганим эътибори ила, сиҳат ва саломатингиздан бехабар қолган доимо вужуди муҳтарамингизни сўроқлаш биринчи истак ва орзуларимдан эди. Жаноби Ҳақ Ҳазратларига кўп шукр, бу кунларда муҳтарам қардошимиз Зобит Таййиб Эронли воситаси ила сиҳат хабарларингизни олганимдан сўнг даража мамнун ва таъсирланган бўлдим. Қодийри Зулжалол Дини Мубини Исломнинг хизмат ва саодати учун сизни жуда кўп вақт лутф ва ҳимоясида қўриқласин ва муҳофаза буюрсин. Омин.
Қийматдор таълифотингиздан "Нурнинг Илк Эшиги", "Асойи Мусо", "Ёшларга Раҳнамо" ва бошқа китобларингизнинг кўпгинаси муҳтарам қардошимиз воситаси ила қўлимга ўтди ва сўнг даража мамнун бўлдим. Иншааллоҳ, булардан баҳраёб бўламиз. Бу илк мактубим бўлишидан ортиқ роҳатсиз қилишдан сақланиб хотима бераман, сиҳат ва саломатингизга мубашшар, сиҳат ва вужуди муҳтарамингизнинг давомини Холиқи Мутлақдан ниёз айларим.
Лутфномангизни олишимга умидвор, ҳазратларидан таманни ва ниёз айларим афандим.
Марҳум Саййид Абдулқодирзода, муҳиббингиз
САЙЙИД АБДУЛЛОҲ
22 Шаввол 1373
Фаҳр-ул Ислом Устози Аъзам Бадиуззамон Ҳазратларига
Камоли эҳтиром ила хоки пойи зоти олийларингизга юзимни ва кўзимни суриб ўпаман. Олти ёшдаман. Рамазони Шарифнинг йигирма олтинчи кунида Қуръони Каримни хатм этдим. Сурияда энг кичик бир Нур Талабасиман. Дўстларимдан ўн бир талаба яна Қуръони Каримни хатм этдилар. Ҳаммамиз намоз ўқиймиз. Бу мактуб ила расмимни Урфа Нур Талабалари воситаси ила зоти маали сифати олийларингизга юбормоқдаман. Кўп илтимос қиламан, муборак хати шарифингиз ила расмнинг орқа тарафига менга бир-икки жумла дуо ёзингиз, такрор расмимни қайтаришингизни илтимос қиламан. Падарим Абдулҳоди, хоки пойи олийларингиздан ўпаман, дуоларингизни талаб этаман.
Сурия Дарбасия Туманига Тобе
Олия Қишлоғида Нур Талабаларидан
ҲУСАН АБДУЛҲАДИ
Рисола-и Нур Ислом Оламида бўлгани каби, Оврупада ҳам ҳусни қабулга мазҳар бўлгандир. Рисола-и Нурнинг ҳусни қабулга мазҳариятига намуна бўлиб Финландиядаги "Темпереен Мусулмонлар маҳалласи Имоми" Ҳабибурраҳмон Шокирнинг икки Мактубини Киргизамиз:
(Темпереен Мусулмонлар маҳалласи Имоми)
Велламонкату 21
Жуда муҳтарам қардошим
Ҳадя сифатида юборганингиз жуда қийматли асар, яъни "Ал-Маснавийюл Арабий Мин Рисолат-ин Нур" номли китобни олдим. Бу муносабат ила томонингизга ташаккурларимни билдираман. Аллоҳи Карим ҳар тилагингизни ато айласин дея дуо этаман.
Мен учун бу қийматли ҳадянгиз жуда фойдали бўлажак ва менинг таблиғ ишларимда кўпроқ ёрдам этажакдир, иншааллоҳ. Сизга ҳам доимо ажр ва савоби эришиб туришида, садақа-и жория қобилидан бўлишида албатта шубҳа йўқдир.
Китобнинг муаллифи Саид Нурсий Ҳазратларини ҳам бизга танитишингизни илтимос қиламан. Ҳурмат ва саломлар ила...
ҲАБИБУРРАҲМОН ШОКИР
Рисола-и Нурнинг Оврупадаги интишори ва ҳусни қабулга мазҳариятига намуна сифатида Финландиядаги Нур Талабаси Ҳабибурраҳмон Шокирдан келган бошқа бир мактуб
Велламонкату 21 12/2/1958
Жуда Муҳтарам Қардошларим
Юборган иноятномангизни ва тўрт дона рисола "Ихлос", "Зайлул Ҳубоб", "Рисола-и Нур ҳақида муаллифига юборилган бир мактуб", "Рисола-и Нур ҳақида берилган конференция"ларни олдим. Ташаккурларимни тақдим этаман афандим.
Ҳа, Буюк Устоз Саид Нурсий Ҳазратлари замонимизнинг буюк доҳийларидан ва Аллоҳнинг энг буюк севгили бандаларидан бўлганига асло шубҳамиз йўқдир. Балки бу зотга 14 асрнинг мужаддидларидан деб эътиқод этсак ҳам муболаға этган бўлмаймиз. Ҳамдлар бўлсин Аллоҳ Ҳазратларигаки, Турк Миллати хазиналаридан зуҳур этган бу жавҳарни инқилоб дахлизларида ғарқ бўлиб зое бўлишидан замонимизга қадар сақлади. Асримизни бу зотнинг вужуди ила зийнатлади. Мусо Пайғамбарни Фиръавннинг этагида парвариш қилгани каби, бу зоти муборакни ҳам динсиз золимлар орасида жафолар ичида парваришлади. Келажакларда ҳам саломатлик ила узун саналар яшашини бир Аллоҳдан таманни этамиз. Устоз Бадиуззамон ҳақида бизнинг ақидамиз будир.
Мумкин бўлса, биз тарафимиздан ҳузурларига арзи ихлосимизни, ғойибона муҳаббатимизни билдирсангиз ва ўзларидан бизлар учун хайр дуоларини ваколатан сўрасангиз дея илтимосда қоламиз. Ҳурмат ва саломлар ила.
Мухлис Дини, Миллий Қардошингиз
ҲАБИБУРРАҲМОН ШОКИР
Сорбон Университети Ислом ва Рим Таққослаш Ҳуқуқ Факультети профессори ва Париж Ислом Маданият Маркази Фахрий Раисининг Устоз Бадиуззамон Ҳазратларига ёзган мактуби
21/Жумад-ул Охир/1377
ИСТАНБУЛ
Аллоҳ йўлида мужоҳид муҳтарам Ҳазрати Устоз
Аллоҳ сизга узун умр эҳсон айласин. Юборганингиз қийматли ҳадянгиз бўлган китобингизни ва саломингизни олиб ташаккур этдим. Аллоҳ сизга саломат берсин. Қийматли юксак асарларингиздан истифодага муваффақ қилсин.
Эскидан бери сизнинг юксак васфларингизни ва буюк мужоҳадангизни эшитар эдим ва доимо ҳам эшитмоқдаман. Аллоҳ бир-биридан узоқ бўлганларни қовуштирувчидир. Бизларни севги ва ризосини қозонишда муваффақ қилсин. Бу фақир ва залил қул юксак ва азиз бўлган сиз Қуръон ходимига ташаккурларини арз этар.
Вашингтондаги Ислом Жамиятининг ва Ислом Маданият Марказининг Бош Секретари Др. Муҳаммад Ҳабибуллоҳдан Ироқдаги Нур Талабаси Аҳмад Рамазонга келган мактуб
Вашингтон Ислом Маданият Марказига ҳадя этмоқ лутфида бўлганингиз Бадиуззамон Саид Нурсийнинг "Хутба-и Шомия" ва "Рисола-и Нур Меъзонлари" номли китобларга муқобил холис ташаккурларимнинг қабулини илтимос қиламан.
Такрор-такрор ташаккурларимни арз этаман, яхши ва саодатли кунлар тилайман.
Ислом Маданият Маркази Бош Секретари
Ал-Мухлис
Др. МУҲАММАД ҲАБИБУЛЛОҲ
Юнонистонда Рисола-и Нурнинг нашриётини қилган ва юзларча Нур Талабаси етиштирган бир зотнинг Туркиядаги Нурчи қардошларига ёзган мактуби
Дин ва Иймонга Ходим (хизмат этувчи), Ширк ва Куфрни Ҳадим (йиқитувчи) жуда азиз қардошларим
(Абдуллоҳ, Ҳусну, Абдулқодир, Маҳмад ва Сулаймон Нурдошларим)
Биринчидан: Жуда самимий ва холисона ёзилган мактубингизни олиб даражасиз мамнун бўлдим. Мухлис баёнларингиз ва ичдан табрикларингиз фақат жўшқин диний ишқингиздан ва хос нурга мустағрақ руҳингиздан туғилган бўлганидан, у Нурнинг электраниши ила мунаввар қалбларни жўшқинлантирмаслик ва тўлқинлантирмаслик мумкин эмасдир. Шунинг учун, салом ва муҳаббатингизга муқобил салом ва муҳаббатларимиз бепоён бўлгани каби, бу робита ва иштиёқ ила ҳам сизларни қучоқлар ва Исломий ҳасрат ва холислик ила кўзларингиздан ўпаман.
Иккинчидан: Юборилишига лутф этганингиз "Хутба-и Шомия", "Шикоят" ва бошқа маҳкама қарори ила мактуб ёзувларини олиб фавқулодда мамнун бўлдим. Бунинг жавобини бермоқ ниятида экан, Каркутдан Аҳмад Рамазон қардошимиздан юборилган "Сўзлар Мажмуаси"ни олдим. Унинг учун ҳам бениҳоя таҳассуслар ила хурсанд бўлдим. Унга ҳам ҳозир сиз ила баробар ташаккур бобида мактуб ёзмоқдаман. Бу мамнуният ва ташаккурларга ҳам жамоатимизнинг бутун фардлари иштирок этиб ҳаммангизни саломлар ва азиз Нурдошлари ила қардошланарлар.
Керак бўлса мен ва керак бўлса бутун қардошларимиз Устоз Ҳазратларига боғлиқликни шундай деб қабул қиламиз: Офоқ ва анфусдан мустадлал ниҳоясиз оятларни энг яхши тафсир этажак бир инсони комилга ҳар аср муҳтождир. Асримизда Шарқ ва Ғарбда фозил ва муқтадир кўп олимлар йўқ эмасдир, фақат фоний манфаатлардан мутажаррид, ёлғиз Нури боқий ила мутанаввир ва муталаззиз ғавси фарид мақомида энг зиёда бир мутамадга эҳтиёж бордир. Бу баҳси ўтган васфлар ила Устози Кабир васфланган бўлганидан замонимизнинг қутби даражасидадир. Унга тобе бўлмоқ, тўлиқ эргашишга лойиқ бир муқтадабиҳга иқтидо маъносидадир. Замоннинг мужаддиди, имоми куброси фатратга дучор бўлганига кўра, бундай бир муршиди аъзамга боғлиқлик вожиб даражасига боргандир. Хуллас, бу саиқа бизни ва уларни ўйлашга ҳам чорламасдан Устози Кабирга боғламоқда. Буни қилган улардаги иймон боғининг, ўзида мавжуд бўлган нури аслийнинг, нур қайноғининг марказ оғирлигидаги жозиба қувватига инжизоб ва инжилобидир. Булар бу асарларни ҳозир мутолаа ва музокара этмоқ ила, таҳсиллари оз замонда баъзисининг дарҳол майдонга келиши ила ўзгармоқдадир... Яъни, дарҳол Нур мавзусини идрок қобилияти ила файзланган бўлмоқдалар. هذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّى هذَا رَحْمَةٌ مِنْ رَبِّى Шунинг учун фазл ва раҳматига қарши нақадар ҳамду сано этилса оздир.
Бу хизматда муваффақ бўлмоқ учун сизнинг минг бир мушкулот ила танбеҳкор ва иршодкор ҳаракатларингиз каби йиқилмас ва тебранмас азм ва матонатлар лозимдир. Иншааллоҳ, ҳар уфқда, ҳар миқёсда бундай хизмат қилиниши Исломиятнинг халоси умумийсини мужиб ва мунжит бўлажакдир.
ҲОФИЗ АЛИ
Исми Аъзамнинг ҳаққига ва Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг ҳурматига ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг шарафига бу мажмуани бостирганларни ва муборак ёрдамчиларини ва Рисола-и Нур талабаларини Жаннат-ул Фирдавсда абадий саодатга мазҳар айла. Омин... Ва иймон ва Қуръон хизматида доимо муваффақ айла. Омин... Ва дафтари ҳасанотларига бу мажмуанинг ҳар бир ҳарфига муқобил минг ҳасана ёздир. Омин... Ва Нурларнинг нашрида сабот ва давом ва ихлос эҳсон айла. Омин!
Ё Арҳамурроҳимийн! Умум Рисола-и Нур Шогирдларини икки жаҳонда масъуд айла. Омин... Инсий ва жинний шайтонларнинг шаррларидан муҳофаза айла. Омин... Ва бу ожиз ва бечора Саиднинг қусурларини афв айла. Омин!...
Умум Нур Шогирдлари
номига
Саид Нурсий
ИЧИДАГИЛАР
ЎНГ СЎЗ
КИРИШ
ИЛК ҲАЁТИ
БАРЛА ҲАЁТИ
ЭСКИШАҲАР ҲАЁТИ
ҚАСТАМЎНУ ҲАЁТИ
ДЕНГИЗЛИ ҲАЁТИ
АМИРТОҒ ҲАЁТИ
АФЁН ҲАЁТИ
ИСПАРТА ҲАЁТИ
БАДИУЗЗАМОН ва РИСОЛА-И НУР
РИСОЛА-И НУР ва ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАР