Бу сайёҳ бу замонда бўлгани муносабати ила энг аввал маънавий Қуръон иъжозининг ёғдулари бўлган Рисола-и Нурга боқди ва унинг бир юз ўттиз рисолалари Фурқон оятларининг нукталари ва ишиқлари ва асосли тафсирлари бўлганини кўрди. Ва Рисола-и Нур бу қадар муаннид ва мулҳид бир асрда ҳар тарафга Қуръон ҳақиқатларини мужоҳидона нашр этгани ҳолда, қаршисига ҳеч ким чиқолмаганидан исбот этарки, унинг устози ва манбаи ва маржии ва Қуёши бўлган Қуръон самовийдир, башар каломи эмасдир. Ҳатто Рисола-и Нурнинг юзлаб ҳужжатларидан битта Қуръон ҳужжати бўлган Йигирма Бешинчи Сўз ила Ўн Тўққизинчи Мактубнинг охири Қуръоннинг қирқ жиҳат ила мўъжиза бўлганини шундай исбот этганки, ким кўрган бўлса, танқид ва эътироз этмоқ эмас, балки исботларига ҳайрон қолган, тақдирлаб кўп сано этган. Қуръоннинг иъжоз жиҳатини ва ҳақ Каломуллоҳ бўлганини исбот этмоқ жиҳатини Рисолат-ун Нурга ҳавола этиб ёлғиз бир қисқа ишора ила буюклигини кўрсатган бир нечта нуқтага диққат этди.
Биринчи Нуқта: Қандайки Қуръон бутун мўъжизалари ила ва ҳаққониятига далил бўлган бутун ҳақиқатлари ила Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг бир мўъжизасидир. Худди шунинг каби Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассалам ҳам бутун мўъжизалари ила ва пайғамбарлигининг далиллари ила ва илмий камолоти ила Қуръоннинг бир мўъжизасидир ва Қуръон каломуллоҳ бўлганига бир қатъий ҳужжатидир.
Иккинчи Нуқта: Қуръон бу дунёда шундай нуроний ва саодатли ва ҳақиқатли бир суратда ижтимоий ҳаётни ўзгартириши ила баробар инсонларнинг ҳам нафсларида, ҳам қалбларида, ҳам руҳларида, ҳам ақлларида, ҳам шахсий ҳаётларида, ҳам ижтимоий ҳаётларида, ҳам сиёсий ҳаётларида шундай бир инқилоб қилган ва давом эттирган ва идора этганки, ўн тўрт аср муддатида ҳар дақиқада олти минг олти юз олтмиш олти оятлари мукаммал эҳтиром ила ҳеч бўлмаса юз миллиондан зиёда инсонларнинг тиллари ила ўқилмоқда ва инсонларни тарбия ва нафсларини оқлаб ва қалбларини тозаламоқда. Руҳларга инкишоф ва тараққий ва ақлларга истиқомат ва нур ва ҳаётга ҳаёт ва саодат бермоқда. Албатта, бундай бир китобнинг мисли йўқдир, ғаройибдир, фавқулоддадир, мўъжизадир.
Учинчи Нуқта: Қуръон у асрдан то ҳозирга қадар шундай бир балоғат кўрсатганки, Каъбанинг деворида олтин ила ёзилган энг машҳур адибларнинг "Муаллақоти Сабъа" номи ила машҳур қасидаларини шу даражага туширдики, Лабиднинг қизи отасининг қасидасини Каъбадан тушираркан деган: "Оятга қарши бунинг қиймати қолмади".
Ҳам бадавий бир адиб: فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ ояти ўқилар экан эшитган пайти саждага борган. Унга деганлар: "Сен мусулмон бўлдингми?" У деган: "Йўқ, мен бу оятнинг балоғатига сажда этдим".
Ҳам балоғат илмининг доҳийларидан Абдулқохири Журжоний ва Саккокий ва Замахшарий каби минглаб доҳий имомлар ва мутафаннин адиблар ижмоъ ва иттифоқ ила қарор берганларки: "Қуръоннинг балоғати башар тоқатидан устундир, етишилмас".
Ҳам у замондан бери доимо муораза майдонига даъват этиб, мағрур ва анониятли адибларнинг ва балиғларнинг томирларига тегизиб, ғурурларини синдирадиган бир тарзда дер: "Ё битта суранинг мислини келтиринглар ва ёхуд дунёда ва охиратда ҳалокат ва зиллатни қабул этинглар." дея эълон этгани ҳолда, у асрнинг муаннид балиғлари битта суранинг мислини келтирмоқ ила қисқа бир йўл бўлган муоразани ташлаб, узун бўлган, жон ва молларини таҳликага отган уруш йўлини ихтиёр этишлари исбот этарки, у қисқа йўлда кетмоқ мумкин эмасдир.
Ҳам Қуръоннинг дўстлари Қуръонга ўхшамоқ ва тақлид этмоқ шавқи ила ва душманлари ҳам Қуръонга муқобала ва танқид этмоқ мақсади ила у вақтдан бери ёзганлари ва ёзилган ва фикрларнинг қўшилиши ила тараққий этган миллионлаб Арабий китоблар ўртада юрмоқда. Ҳеч бирисининг унга етишолмаганини, ҳатто энг оддий одам ҳам тингласа, албатта деяжак: "Бу Қуръон буларга ўхшамас ва уларнинг мартабасида эмас". Ё уларнинг остида ёки умумининг устида бўлади. Умумининг остида бўлганини дунёда ҳеч бир киши, ҳеч бир кофир, ҳатто ҳеч бир аҳмоқ деёлмас. Демак балоғат мартабаси умумидан устундир. Ҳатто бир одам سَبَّحَ ِللهِ مَا فِى السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ оятини ўқиди. Деди: "Бу оятнинг ғаройиб деб қабул этилган балоғатини кўролмаётирман". Унга дейилди: "Сен ҳам бу сайёҳ каби у замонга кет, у ерда тингла". У ҳам ўзини Қуръондан аввал у ерда тасаввур этаркан кўрдики: Оламдаги борлиқлар паришон, қоронғу, жонсиз ва идроксиз ва вазифасиз бўлиб холи, ҳадсиз, ҳудудсиз бир фазода; қарорсиз, фоний бир дунёда ўтирмоқдалар. Бирдан Қуръоннинг лисонидан бу оятни тингларкан кўрди:
Бу оят коинот устида, дунёнинг юзида шундай бир парда очди ва ишиқлантирдики, бу азалий нутқ ва бу сармадий фармон асрлар қаторларида тизилган идроклиларга дарс бериб кўрсатмоқдаки, бу коинот катта бир масжид ҳукмида, бошда самовот ва ер бўлиб умум махлуқотни ҳаётдорона зикр ва тасбеҳда ва вазифа бошида жўшиб тошиш ила масъудона ва мамнунона бир вазиятда сақламоқда дея мушоҳада этди ва бу оят балоғатининг даражасини завқ этиб бошқа оятларни бунга қиёс ила Қуръоннинг балоғат оҳанги Ернинг ярмини ва нави башарнинг бешдан бирини истило этиб ҳашамати салтанатни мукаммал эҳтиром ила ўн тўрт аср тўхтамасдан давом этганининг минглаб ҳикматларидан бир ҳикматини тушунди.
Тўртинчи Нуқта: Қуръон шундай ҳақиқатли бир ҳаловат кўрсатганки, энг ширин бир нарсадан ҳам зериктирган кўп такрор Қуръонни тиловат этганлар учун зериктирмоқ эмас, балки қалби чиримаган ва завқи бузилмаган одамларга тиловатининг такрори ҳаловатини зиёдалаштиргани эски замондан бери ҳаркасча шубҳасиз қабул қилинган бўлиб, зарбул масал ҳукмига ўтган. Ҳам шундай бир янгилик ва ёшлик ва навқиронлик ва ғариблик кўрсатганки, ўн тўрт аср яшагани ва ҳаркаснинг қўлига осонча киргани ҳолда, ҳозир нозил бўлган каби янгилигини муҳофаза этмоқда. Ҳар аср ўзига хитоб этаётгандай бир ёшликда кўрган. Ҳар илм тоифаси ундан ҳар вақт фойдаланмоқ учун касрат ила ва тўкинлик ила ёнларида сақлаганлари ва ифода услубига тобе ва иқтидо этганлари ҳолда, у услубидаги ва баён тарзидаги ғариблигини айнан муҳофаза этмоқда.
Бешинчиси: Қуръоннинг бир қаноти мозийда, бир қаноти истиқболда, илдизи ва бир қаноти эски Пайғамбарларнинг иттифоқли ҳақиқатлари бўлгани ва бу уларни тасдиқ ва дастаклагани ва улар ҳам мос тушишнинг ҳол лисони ила буни тасдиқ этганлари каби, шунингдек: Авлиё ва асфиё каби ундан ҳаёт олган мевалари ва ҳаётдор такаммуллари ила муборак шажараларининг ҳаётдор, файздор ва ҳақиқат-мадор бўлганига далолат этган ва иккинчи қанотининг ҳимояси остида етишган ва яшаган валийликнинг бутун ҳақ тариқатлари ва Исломиятнинг бутун ҳақиқатли илмлари Қуръоннинг айни ҳақ ва ҳақиқатларнинг маркази ва жомеъиятда мислсиз бир ғаройиб бўлганига шаҳодат этар.
Олтинчиси: Қуръоннинг олти жиҳати нуронийдир, сидқ ва ҳаққониятини кўрсатар. Ҳа, остида ҳужжат ва бурҳон тиргаклари, устида иъжоз муҳри ёғдулари, олдида ва ҳадафида икки дунё саодати ҳадялари, орқасида таянч нуқтаси самовий ваҳий ҳақиқатлари, ўнгида ҳадсиз мустақим ақлларнинг далиллар ила тасдиқлари, сўлида салим қалбларнинг ва тоза виждонларнинг жиддий қаноатлари ва самимий инжизоблари ва таслимлари Қуръоннинг фавқулодда, ғаройиб, метин ва ҳужум этилмас ер юзининг самовий қалъаси бўлганини исбот этганлари каби, олти мақомдан ҳам унинг айни ҳақ ва содиқ бўлганига ва башарнинг каломи бўлмаганига, ҳам хато бўлмаганига имзо этган, бошда бу коинотда доимо гўзалликни изҳор, яхшиликни ва тўғриликни ҳимоя ва сохтакорларни ва туҳматчиларни имҳо ва йўқ этмоқ одатини бир фаолият дастури қабул этган бу коинотнинг мутасаррифи у Қуръонга оламда энг мақбул, энг юксак, энг ҳокимона бир ҳурмат мақоми ва бир муваффақият мартабасини бериши билан уни тасдиқ ва имзо этгани каби, Исломиятнинг манбаи ва Қуръоннинг таржимони бўлган зотнинг (Алайҳиссалоту Вассалам) ҳаркасдан зиёда унга эътиқод ва эҳтироми ва нозил бўлиш замонида уйқу каби бир уйқуолуд вазиятда бўлиши ва бошқа каломларнинг унга етишолмаслиги ва бир даража ўхшамаслиги ва уммийлиги ила баробар кетган ва келадиган ҳақиқий олам ҳодисаларини ғайбиёна Қуръон ила иккиланмасдан ва ишонч ила баён этиши ва кўп диққатли кўзларнинг назари остида ҳеч бир ҳийла, ҳеч бир хато вазияти кўрилмаган у таржимоннинг бутун қуввати ила Қуръоннинг ҳар бир ҳукмига иймон этиб тасдиқ этиши ва ҳеч бир нарса уни йўлдан чиқармаслиги Қуръон самовий, ҳаққониятли ва ўз Холиқи Раҳиймининг муборак каломи бўлганини имзо этар.
Ҳам инсон навининг бешдан бири, балки энг катта қисми кўз ўнгида унга мунжазибона ва диндорона боғланиши ва ҳақпарастона ва муштоқона қулоқ солиши ва кўп аломатларнинг ва воқеаларнинг ва кашфиётларнинг шаҳодати ила, жин ва малак ва руҳонийларнинг ҳам тиловати вақтида парвона каби ҳақпарастона атрофида тўпланиши Қуръоннинг коинотча мақбулиятига ва энг юксак бир мақомда бўлганига бир имзодир.
Ҳам нави башарнинг умум табақалари, энг аҳмоқ ва омидан тут то энг ақлли ва олимга қадар ҳар бириси Қуръоннинг дарсидан тўлиқ ҳисса олишлари ва энг чуқур ҳақиқатларни тушунишлари ва юзлаб фан ва Ислом илмларининг ва хусусан шариати кубронинг буюк мужтаҳидлари ва усули дин ва Калом илмининг ҳам муҳаққиқлари каби ҳар тоифа ўз илмларига оид бутун ҳожатларини ва жавобларини Қуръондан чиқаришлари Қуръон манбаи ҳақ ва маъдани ҳақиқат бўлганига бир имзодир.
Ҳам адабиёт жиҳатидан энг олдинда бўлган Араб адиблари, -Исломиятга кирмаганлар- ҳозирга қадар муоразага жуда кўп муҳтож бўлганлари ҳолда Қуръоннинг иъжозидан етти буюк жиҳати бор экан, ёлғиз битта жиҳати бўлган балоғатининг, (битта суранинг) мислини келтиришдан чекинишлари ва ҳозирга қадар келган ва муораза ила шуҳрат қозонмоқ истаган машҳур балиғларнинг ва доҳий олимларнинг унинг ҳеч бир иъжоз жиҳатига қарши чиқолмаслари ва иъжозига сукут этишлари Қуръон мўъжиза ва башар тоқатидан устун бўлганига бир имзодир.
Ҳа, бир калом "Кимдан келган ва кимга келган ва нима учун?" дейилиши билан қиймати ва юксаклиги ва балоғати кўриниши нуқтасидан Қуръоннинг мисли бўлолмас ва унга етишиб бўлмас. Чунки Қуръон бутун оламларнинг Рабби ва Холиқининг хитоби ва гапириши ва ҳеч бир жиҳатда тақлидни ва сохтакорликни ҳис эттирадиган бир аломат бўлмаган бир муқоламаси ва бутун инсонларнинг, балки бутун махлуқотнинг номига элчи ва нави башарнинг энг машҳур ва номдор мухотоби бўлган ва у мухотобнинг қувват ва иймонининг кенглиги катта Исломиятни сизиб чиқиб соҳибини Қоби Қавсайн мақомига чиқариб мухотоби Самадонияга мазҳарият ила нозил бўлган ва икки дунё саодатига доир ва коинот яратилишининг натижаларига ва ундаги Раббоний мақсадларга оид масалаларни ва у мухотобнинг бутун Ислом ҳақиқатларини ташиган энг юксак ва энг кенг бўлган иймонини баён ва изоҳ этган ва катта коинотнинг бир харита, бир соат, бир хона каби ҳар тарафини кўрсатиб айлантириб уларни қилган санъаткорни ҳолати ила ифода ва таълим берган Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг албатта мислини келтирмоқ мумкин эмасдир ва иъжози даражасига етишилмас.
Ҳам, Қуръонни тафсир этган ва бир қисми ўттиз-қирқ, ҳатто етмиш жилд бўлиб биттадан тафсир ёзган юксак заковатли мудаққиқ минглаб мутафаннин олимларнинг ҳужжатлари ва далиллари ила баён этганлари Қуръондаги ҳадсиз мазиятларни ва нукталарни ва хусусиятларни ва сирларни ва олий маъноларни ва ғайбий ишларнинг ҳар навидан касратли ғайбий хабарларни изҳор ва исбот этишлари ва хусусан Рисола-и Нурнинг бир юз ўттиз китобининг ҳар бири Қуръоннинг бир мазиятини, бир нуктасини қатъий бурҳонлар ила исбот этиши ва хусусан Мўъжизоти Қуръония Рисоласи, поезд ва тайёра каби маданиятнинг ғаройибларидан кўп нарсаларни Қуръондан чиқарган Йигирманчи Сўзнинг Иккинси Мақоми ва Рисола-и Нурга ва электрга ишора этган оятларнинг ишорасини билдирган Қуръон Ишоралари номидаги Биринчи Шуа ва Қуръон ҳарфлари нақадар мунтазам, сирли ва маъноли бўлганини кўрсатган Румузоти Самония номидаги саккиз кичик рисолалар ва Фатҳ Сурасининг охирги оятлари беш важҳ ила ғайбий хабар жиҳатида мўъжизалигини исбот этган кичик бир рисола каби Рисола-и Нурнинг ҳар бир жузи Қуръоннинг бир ҳақиқатини, бир нурини изҳор этиши Қуръоннинг мисли бўлмаганига ва мўъжиза ва ғаройиб бўлганига ва бу шаҳодат оламида ғайб оламининг лисони ва бир Аллам-ул Ғуюбнинг каломи бўлганига бир имзодир.
Хуллас, олти нуқтада ва олти жиҳатда ва олти мақомда ишора этилган Қуръоннинг мазкур мазиятлари ва хусусиятлари учундирки, ҳашаматли нуроний ҳокимияти ва азаматли муқаддас салтанати асрларнинг юзларини ишиқлантириб, замин юзини ҳам бир минг уч юз йил нурлантириб мукаммал эҳтиром ила давом этиши, ҳам у хусусиятлари учундирки Қуръоннинг ҳар бир ҳарфи ҳеч бўлмаса ўн савоб ва ўн ҳасана бўлиши ва ўн боқий мева бериши, ҳатто бир қисм оятларнинг ва сураларнинг ҳар бир ҳарфи юз ва минг ва янада зиёда мева бериши ва муборак вақтларда ҳар ҳарфнинг нури ва савоби ва қиймати ўндан юзларга чиқиши каби муқаддас имтиёзларни қозонган дея дунё сайёҳи тушунди ва қалбига деди: Хуллас, бундай ҳар жиҳат ила мўъжизали бу Қуръон сураларининг ижмоъи ила ва оятларининг иттифоғи ила ва сир ва нурларининг мос тушишлари ила ва мевалар ва асарларининг уйғунлиги ила битта Вожиб-ул Вужуднинг вужудига ва ваҳдатига ва сифат ва исмларига далиллар ила исбот суратида шундай шаҳодат этганки, бутун иймон аҳлининг ҳадсиз шаҳодатлари унинг шаҳодатидан сизиб чиққанлар.
Хуллас, бу йўлчининг Қуръондан олган тавҳид ва иймон дарсига қисқа бир ишора сифатида Биринчи Мақомнинг Ўн Еттинчи Мартабасида бундай:
дейилгандир.
Сўнгра бир фақир инсонга фоний ва вақтинчалик бир экинзор, бир хонани эмас, балки катта коинотни ва дунё қадар бир боқий мулкни қозонтирган ва бир фоний одамга абадий бир ҳаётнинг лавозимотини топтирган ва ажалнинг дорёғочини кутган бир бечорани иъдоми абадийдан қутқарган ва сармадий саодатнинг хазинасини очган энг қийматдор инсон сармоясининг иймон бўлганини билган мазкур мусофир ва ҳаёт йўлчиси ўз нафсига дедики: "Қани, олдинга! Иймоннинг ҳадсиз мартабаларидан бир мартаба яна қозонмоқ учун коинотнинг жами бутунига мурожаат этиб, у ҳам нима демоқда, тинглашимиз керак, асосларидан ва парчаларидан олганимиз дарсларни тугатишимиз ва нурлантиришимиз керак",- дея Қуръондан олган кенг ва иҳотали бир дурбин ила боқди, кўрди:
Бу коинот шу қадар маънодор ва мунтазамдирки, мужассам бир китоби Субҳоний ва жисмоний бир Қуръони Раббоний ва музайян бир саройи Самадоний ва мунтазам бир шаҳри Раҳмоний суратида кўринади. У китобнинг бутун суралари, оятлари ва калималари, ҳатто ҳарфлари ва боблари ва фасллари ва саҳифалари ва сатрлари.. умумининг ҳар вақт маънодорона маҳву исботлари ва ҳакимона тағйир ва таҳвиллари, ижмоъ ила, бир Алийми Кулли Шайнинг ва бир Қодийри Кулли Шайнинг ва бир Мусаннифнинг ҳамма нарсада ҳамма нарсани кўрган ва ҳамма нарсанинг ҳамма нарсаси билан муносабатини билган, риоя этган бир Наққоши Зулжалолнинг ва бир Котиби Зулкамолнинг вужудини ва мавжудиятини шаксиз ифода этганлари каби, бутун асослар ва навлари ила ва парча ва жузъиётлари ила ва яшовчилари ва ичидагилари ила ва кирим ва масрафлари ила ва уларда фойдали табдиллари ила ва ҳикматпарварона таждидлари ила, иттифоқан ҳадсиз бир қудрат ва ниҳоясиз бир ҳикмат ила ишлаган олий бир устонинг ва мислсиз бир Сонеънинг мавжудиятини ва ваҳдатини билдирадилар. Ва коинотнинг азаматига муносиб икки буюк ва кенг ҳақиқатнинг шаҳодатлари коинотнинг бу буюк шаҳодатини исбот этадилар.
Биринчи Ҳақиқат: Усули дин ва Калом илмининг доҳий олимлари ва Исломият файласуфлари кўрган ва ҳадсиз бурҳонлар ила исбот этган "ҳудус" ва "имкон" ҳақиқатларидир. Улар деганларки: "Модомики оламда ва ҳамма нарсада тағайюр ва табаддул бор, албатта фонийдир, ҳодисдир, қадийм бўлолмас. Модомики ҳодисдир, албатта уни майдонга келтирган бир Сонеъ бор. Ва модомики ҳамма нарсанинг зотида вужудий ва адамий бир сабаб бўлмаса тенгдир, албатта вожиб ва азалий бўлолмас. Ва модомики маҳол ва ботил бўлган давр ва тасалсул ила бир-бирини ижод этмоқ мумкин бўлмагани қатъий бурҳонлар ила исбот этилган, албатта шундай бир Вожиб-ул Вужуднинг мавжудияти лозимдирки, нозири имконсиз, мисли маҳол ва бутун маадаси мумкин ва масивоси махлуқи бўлади".
Ҳа, ҳудус ҳақиқати коинотни истило этган. Кўпини кўз кўради, бошқа қисмини ақл кўради. Чунки кўзимизнинг ўнгида ҳар йил куз мавсумида шундай бир олам вафот этадики, ҳар бирисининг ҳадсиз фардлари бўлган ва ҳар бир жонзот бир коинот ҳукмида бўлган юз минг нави наботот ва кичкина ҳайвонот у олам ила баробар вафот этадилар. Фақат шу қадар интизом ила бир вафотдирки, ҳашр ва нашрларига мадор бўлган ва раҳмат ва ҳикматнинг мўъжизалари, қудрат ва илмнинг ҳориқолари бўлган уруғларни ва тухумларни ва тухумчаларни баҳорда ерларида қолдириб, амал дафтарларини ва қилган вазифаларининг дастурларини уларнинг қўлларига бериб, Ҳофизи Зулжалолнинг ҳимояси остида ҳикматига омонат этар, сўнгра вафот этарлар. Ва баҳор мавсумида ҳашри аъзамнинг юз минг мисоли ва намуна ва далиллари ҳукмида бўлиб у вафот этган дарахтлар ва илдизлар ва бир қисм ҳайвончалар айнан иҳё ва тириладилар. Ва бир қисмининг ҳам ўз ерларида ўхшашлари ва айнан уларга ўхшаганлари ижод ва иҳё қилинар. Ва ўтган баҳорнинг мавжудоти ишлаган амалларининг ва вазифаларининг саҳифаларини эълонот каби нашр этиб, وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ оятининг бир мисолини кўрсатадилар.
Ҳам жами биргалик жиҳатида ҳар кузда ва ҳар баҳорда буюк бир олам вафот этар ва янги бир олам вужудга келар. Ва у вафот ва ҳудус шу қадар мунтазам жараён этар ва у вафот ва ҳудусда ғоят интизом ва мезон ила шу қадар навларнинг вафотлари ва ҳудуслари бўларки, гўё дунё шундай бир мусофирхонадирки, жонли коинотлар унга мусофир бўладилар ва сайёр оламлар ва сайёр дунёлар унга келарлар, вазифаларини қиларлар, кетарлар. Хуллас, бу дунёда бундай ҳаётдор дунёларни ва вазифадор коинотларни мукаммал илм ва ҳикмат ва мезон ила ва мувозана ва интизом ва низом ила ўртага қўйиб ва ижод этиб Раббоний мақсадларда ва Илоҳий ғояларда ва Раҳмоний хизматларда қодирона истеъмол ва раҳимона истеҳдом этган бир Зоти Зулжалолнинг вужуби вужуди ва ҳадсиз қудрати ва ниҳоясиз ҳикмати, шаксиз Қуёш каби ақлларга кўринади. "Ҳудус" масаласини Рисола-и Нурга ва муҳаққиқийни Каломиянинг китобларига ҳавола ила у бахсни ёпамиз.
Аммо "имкон" жиҳати бўлса, у ҳам коинотни истило ва иҳота этган. Чунки кўраётирмизки, ҳамма нарса, куллий ва жузъий бўлсин, катта ва кичик бўлсин Аршдан фаршга, зарралардан сайёраларга қадар ҳар мавжуд махсус бир зот ва муайян бир сурат ва мумтоз бир шахсият ва хос сифатлар ва ҳикматли кайфиятлар ва фойдали жиҳозлар ила дунёга юборилмоқда. Ҳолбуки у махсус зотга ва у моҳиятга ҳадсиз имконот ичида у хусусиятни бермоқ.. ҳам суратлар ададича имконлар ва эҳтимоллар ичида у нақшли ва фариқали ва муносиб у муайян суратни кийдирмоқ.. ҳам ҳамжинсидан бўлган шахсларнинг миқдорича имконлар ичида чайқалган у мавжудга у лойиқ шахсиятни имтиёз ила таҳсис этмоқ.. ҳам сифатларнинг навлари ва мартабалари миқдорича имконлар ва эҳтимоллар ичида шаклсиз ва қарорсиз бўлган у маснуъга у хос ва мувофиқ, фойдали сифатларни ерлаштирмоқ.. ҳам ҳадсиз йўллар ва тарзларда бўлиши мумкин бўлиши нуқтасида ҳадсиз имконлар ва эҳтимоллар ичра ҳайратда қолган, саргардон, ҳадафсиз у махлуққа у ҳикматли кайфиятларни ва иноятли жиҳозларни тақмоқ ва безамоқ, албатта куллий ва жузъий бутун мумкинот ададича ва ҳар мумкиннинг мазкур моҳият ва ҳувият, ҳайъат ва сурат, сифат ва вазиятининг имконлари ададича таҳсис этувчи, таржиҳ этувчи, тайин этувчи, иҳдас этувчи бир Вожиб-ул Вужуднинг вужуби вужудига ва ҳадсиз қудратига ва ниҳоясиз ҳикматига ва ҳеч бир нарса ва ҳеч бир иш ундан яширинмаганига ва ҳеч бир нарса унга оғир келмаганига ва энг катта бир нарса энг кичик бир нарса каби унга осон бўлганига ва бир баҳорни бир дарахт қадар ва бир дарахтни бир уруғ қадар осонлик ила ижод этиб билишига ишоралар ва далолатлар ва шаҳодатлар имкон ҳақиқатидан чиқиб коинотнинг бу буюк шаҳодатининг бир қанотини ташкил этадилар. Коинотнинг шаҳодатини ҳар икки қаноти ва икки ҳақиқати ила Рисола-и Нур парчалари ва айниқса Йигирма Иккинчи ва Ўттиз Иккинчи Сўзлар ва Йигирманчи ва Ўттиз Учинчи Мактублар тамоми ила исбот ва изоҳ этганларидан, уларга ҳавола этиб бу жуда узун қиссани тугатдик.
Коинотнинг жами бутунидан келган буюк ва куллий шаҳодатнинг иккинчи қанотини исбот этган:
Иккинчи Ҳақиқат: Бу доимо чайқалган инқилоблар ва ўзгаришлар ичида вужудини ва хизматини ва жонзот бўлса ҳаётини муҳофазага ва вазифасини ўрнига келтиришга ҳаракат қилган махлуқотда қувватларининг бутун-бутун хорижида бир таовун ҳақиқати кўринмоқда. Масалан: Унсурларни жонзотларнинг ёрдамига, хусусан булутларни набототнинг мададига ва набототни ҳам ҳайвонотнинг ёрдамига ва ҳайвонот бўлса инсонларнинг ёрдамига ва кўкракларнинг кавсар каби сутлари болаларнинг озуқланишларига ва жонзотларнинг иқтидорлари хорижидаги жуда кўп ҳожатларни ва ризқларни кутмаган ерлардан уларнинг қўлларига берилиши, ҳатто таом зарралари ҳам бадан ҳужайраларининг таъмирига югуришлари каби тасҳири Раббоний ила ва истиҳдоми Раҳмоний ила таовун ҳақиқатининг жуда кўп мисоллари тўғридан-тўғрига бутун коинотни бир сарой каби идора этган бир Раббул Оламийннинг умумий ва раҳимона рубубиятини кўрсатадилар.
Ҳа, жонсиз ва идроксиз ва шафқатсиз бўлган ва бир-бирига шафқаткорона, идрокли каби вазият кўрсатган ёрдамчилар, албатта ғоят Раҳийм ва Ҳакийм бир Рабби Зулжалолнинг қуввати ила, раҳмати ила, амри ила ёрдамга югуртириладилар.
Хуллас, коинотда жорий бўлган умумий таовун сайёралардан то жонзотларнинг аъзолар ва жиҳозлар ва бадан зарраларига қадар мукаммал интизом ила жараён этган мувозана-и омма ва муҳофаза-и шомил ва самовотнинг заррин юзидан ва заминнинг зийнатли юзидан то гулларнинг безалган юзларига қадар қалам кездирган тазйин ва каҳкашондан ва манзума-и шамсиядан то макажўхори ва анор каби меваларга қадар ҳукм этган танзим ва Қуёш ва Ойдан ва унсурлардан ва булутлардан то асал ариларига қадар маъмурият берган тавзиф каби жуда буюк ҳақиқатларнинг катталиклари нисбатидаги шаҳодатлари коинот шаҳодатининг иккинчи қанотини исбот ва ташкил этадилар. Модомики Рисола-и Нур бу буюк шаҳодатни исбот ва изоҳ этган, биз бу ерда бу қисқача ишора ила қаноат қиламиз. Хуллас, дунё сайёҳининг коинотдан олган иймон дарсига қисқа бир ишора бўлиб Биринчи Мақомнинг ўн саккизинчи мартабасида бундай:
дейилгандир.
Сўнгра дунёга келган ва дунёнинг Яратганини қидирган ва ўн саккиз адад мартабалардан чиққан ва арши ҳақиқатга етишган бир меърожи иймоний ила ғойибона маърифатдан ҳозирона ва мухотобона бир мақомга тараққий этган мароқли ва муштоқ йўлчи одам ўз руҳига дедики: Фотиҳа-и Шарифда бошидан то اِيَّاكَ калимасига қадар ғойибона мадҳу-сано ила бир ҳузур келиб اِيَّاكَ хитобига чиқилиши каби, биз ҳам тўғридан-тўғрига ғойибона қидиришни ташлаб, қидирганимизни қидирганимиздан сўрашимиз керак, ҳамма нарсани кўрсатган Қуёшни Қуёшдан сўраш керакдир. Ҳа, ҳамма нарсани кўрсатган ўзини ҳамма нарсадан зиёда кўрсатади. Ундай бўлса, шамснинг шуалари ила уни кўрмоқ ва танимоқ каби, Холиқимизнинг асмойи ҳуснаси ила ва муқаддас сифатлари ила уни қобилиятимизнинг нисбатида танишга ҳаракат қилишимиз мумкин.
Бу мақсаднинг ҳадсиз йўлларидан икки йўлни ва у икки йўлнинг ҳадсиз мартабаларидан икки мартабани ва у икки мартабанинг жуда кўп ҳақиқатларидан ва жуда ҳам узун тафсилотидан ёлғиз икки ҳақиқатни ижмол ва қисқартириш ила бу рисолада баён этамиз.
Биринчи Ҳақиқат: Шубҳасиз кўзимиз ила кўринган ва муҳит ва доимий ва мунтазам ва даҳшатли ва самовий ва арзий бўлган бутун мавжудотни айлантирган ва табдил ва таждид этган ва коинотни қоплаган фаолияти муставлия ҳақиқати кўриниши ва у ҳар жиҳат ила ҳикмат-мадор фаолият ҳақиқатининг ичида тазоҳури рубубият ҳақиқатининг шаксиз ҳис этилиши ва у ҳар жиҳат ила раҳмат-фашон тазоҳури рубубият ҳақиқатининг ичида улуҳиятнинг кўриниш ҳақиқати истар-истамас билинган бўлишидир.
Хуллас, бу ҳокимона ва ҳакимона доимий фаолиятдан ва пардасининг орқасида бир Фоили Қодийр ва Алиймнинг ишлари кўринаётгандай ҳис этилар. Ва бу мураббиёна ва мудаббирона Раббоний ишлардан ва пардасининг орқасидан ҳамма нарсада жилвалари бўлган асмойи Илоҳия ҳис этилар даражада яққол билинар. Ва бу жалолдорона ва жамолпарварона жилваланган асмойи ҳуснадан ва пардасининг орқасида етти муқаддас сифатнинг илмаляқийн, балки айналяқийн, балки ҳаққаляқийн даражасида вужудлари ва таҳаққуқлари тушунилар. Ва бу етти муқаддас сифатларнинг ҳам, бутун маснуъотнинг шаҳодати ила ҳам ҳаётдорона, ҳам қодирона, ҳам олимона, ҳам самиъона, ҳам басирона, ҳам муридона, ҳам мутаккалимона ниҳоясиз бир суратда тажаллийлари ила билбадоҳа ва биззарура ва биилмаляқийн бир Мавсуфи Вожиб-ул Вужуднинг ва бир Мусаммо-и Воҳиди Аҳаднинг ва бир Фоили Фарди Самаднинг мавжудияти Қуёшдан янада зоҳир, янада порлоқ бир тарзда қалбдаги иймон кўзига кўринар каби қатъий билинар. Чунки гўзал ва маънодор бир китоб ва мунтазам бир хона, яққоллик ила ёзмоқ ва қилмоқ феълларини ва гўзал ёзмоқ ва интизомли қилмоқ феъллари ҳам яққоллик ила ёзувчи ва дурадгор номларини, ёзувчи ва дурадгор унвонлари бўлса яққоллик ила китобат ва дурадгорлик санъатларини ва сифатларини ва бу санъат ва сифатлар яққоллик ила ҳар ҳолда бир зотни талаб қиларки, мавсуф ва сонеъ ва мусаммо ва фоил бўлсин. Фоилсиз бир феъл ва мусаммосиз бир исм мумкин бўлмагани каби, мавсуфсиз бир сифат, санъаткорсиз бир санъат ҳам мумкин эмасдир.
Хуллас, бу ҳақиқат ва қоидага биноан, бу коинот бутун мавжудоти ила баробар қадарнинг қалами ила ёзилган, қудратнинг болғаси ила қилинган маънодор ҳадсиз китоблар, мактублар, ниҳоясиз бинолар ва саройлар ҳукмида ҳар бири минглаб жиҳат ила ва баробар ҳадсиз жиҳатлар ила Раббоний ва Раҳмоний ниҳоясиз феълларни ва у феълларнинг манбалари бўлган минг бир асмойи Илоҳиянинг ҳадсиз жилвалари ила ва у гўзал исмларнинг манбаи бўлган етти сифати Субҳониянинг ниҳоясиз тажаллийлари ила у етти муҳит ва муқаддас сифатларнинг маъдани ва мавсуфи бўлган азалий ва абадий бир Зоти Зулжалолнинг вужуби вужудига ва ваҳдатига ҳадсиз ишоралар ва ниҳоясиз шаҳодатлар этганлари каби, бутун у мавжудотда бўлган бутун ҳуснлар, жамоллар, қийматлар, камоллар ҳам Раббоний ишларнинг ва асмойи Илоҳиянинг ва сифати Самадониянинг ва шууноти Субҳониянинг ўзларига лойиқ ва мувофиқ муқаддас жамолларига ва камолларига ва ҳаммаси бирдан Зоти Ақдаснинг муқаддас жамолига ва камолига яққол шаҳодат этадилар.
Хуллас, фаолият ҳақиқати ичида тазоҳур этган рубубият ҳақиқати илм ва ҳикмат ила халқ ва ижод ва сунъ ва ибдо, низом ва мезон ила тақдир ва тасвир ва тадбир ва тадвир, қасд ва ирода ила таҳвил ва табдил ва танзил ва такмил, шафқат ва раҳмат ила итъом ва инъом ва икром ва эҳсон каби шууноти ила ва тасарруфоти ила ўзини кўрсатар ва таниттирар. Ва тазоҳури рубубият ҳақиқати ичида яққол ҳис этилган ва бўлган улуҳиятнинг таборуз ҳақиқати ҳам асмойи ҳуснанинг раҳимона ва каримона жилвалари ила ва етти сифати субутия бўлган Ҳаёт, Илм, Қудрат, Ирода, Самъ, Басар ва Калом сифатларининг жалолли ва жамолли тажаллийлари ила ўзини таниттирар, билдирар.
Ҳа, қандайки калом сифати ваҳийлар ва илҳомлар ила Зоти Ақдасни таниттирар, худди шунинг каби қудрат сифати ҳам, мужассам калималари ҳукмида бўлган санъатли асарлари ила у Зоти Ақдасни билдирар ва коинотни бошдан охиригача бир Фурқони Жисмоний моҳиятида кўрсатиб, бир Қодийри Зулжалолни васфлантирар ва таъриф этар. Ва илм сифати ҳам ҳикматли, интизомли, мезонли бўлган бутун маснуъот миқдорича ва илм ила идора ва тадбир ва тазйин ва тамйиз этилган бутун махлуқот ададича мавсуфлари бўлган битта Зоти Ақдасни билдирар. Ва ҳаёт сифати эса қудратни билдирган бутун асарлар ва илмнинг вужудини билдирган бутун интизомли ва ҳикматли ва мезонли ва зийнатли суратлар, ҳоллар ва бошқа сифатларни билдирган бутун далиллар ҳаёт сифатининг далиллари ила баробар, ҳаёт сифатининг таҳаққуқига далолат этганлари каби, ҳаёт ҳам бутун у далиллари ила ойналари бўлган бутун жонзотларни шоҳид кўрсатиб Зоти Ҳаййи Қайюмни билдирар. Ва коинотни ёппасига ҳар вақт янги-янги ва бошқа-бошқа жилваларни ва нақшларни кўрсатмоқ учун доимо алмашган ва янгиланган ва ҳадсиз ойналардан таркиб топган бир ойна-и акбар суратига айлантирар. Ва бу қиёс ила кўрмоқ ва эшитмоқ, ихтиёр этмоқ ва гапирмоқ сифатлари ҳам ҳар бири биттадан коинот қадар Зоти Ақдасни билдирар, таниттирар.
Ҳам у сифатлар Зоти Зулжалолнинг вужудига далолат этганлари каби, ҳаётнинг вужудига ва таҳаққуқига ва у зотнинг ҳаётдор ва тирик бўлганига ҳам яққол далолат этадилар. Чунки билмоқ ҳаётнинг аломати, эшитмоқ тириклик нишони, кўрмоқ тирикларга махсус, ирода ҳаёт ила бўлиши мумкин, ихтиёрий иқтидор жонзотларда бўлар, сўзлашмоқ бўлса билган тирикларнинг ишидир.
Хуллас, бу нуқталардан тушуниладики, ҳаёт сифатининг етти марта коинот қадар далиллари ва ўз вужудини ва масуфнинг вужудини билдирган бурҳонлари бордирки, бутун сифатларнинг асоси ва манбаи ва исми аъзамнинг масдари ва мадори бўлгандир. Рисола-и Нур бу биринчи ҳақиқатни қувватли бурҳонлар ила исбот ва бир даража изоҳ этганидан, бу денгиздан бу мазкур қатра ила ҳозирча қаноат қиламиз.
Иккинчи Ҳақиқат: Калом сифатидан келган такаллуми Илоҳийдир.
оятининг сири ила: Каломи Илоҳий ниҳоясиздир. Бир зотнинг вужудини билдирган энг зоҳир аломат гапиришидир. Демак, бу ҳақиқат ниҳоясиз бир суратда Мутакаллими Азалийнинг мавжудиятига ва ваҳдатига шаҳодат этар. Бу ҳақиқатнинг икки қувватли шаҳодати бу рисоланинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи мартабаларида баён этилган ваҳийлар ва илҳомлар жиҳати ила ва кенг бир шаҳодати ҳам ўнинчи мартабасида ишора этилган самовий муқаддас китоблар жиҳати ила ва жуда порлоқ ва жомеъ бир бошқа шаҳодати ҳам ўн еттинчи мартабасида Қуръони Мўъжиз-ул Баён жиҳати ила келганидан, бу ҳақиқатнинг баён ва шаҳодатини у мартабаларга ҳавола этиб у ҳақиқатни мўъжизона эълон этган ва шаҳодатини бошқа ҳақиқатларнинг шаҳодатлари ила баробар ифода этган
буюк оятининг нурлари ва сирлари бизнинг бу йўлчига етарли ва кифоя келганки, яна олдин кетолмаган. Хуллас, бу йўлчининг бу муқаддас мақомдан олган дарсининг қисқа бир маъносига бир ишора сифатида Биринчи Мақомнинг ўн тўққизинчи мартабасида:
дейилгандир.
Учинчи Шуа бўлган бу Муножот Рисоласи Оят-ул Кубро ва беш-олти рисолалар ила бирликда Қастамўнуда таълиф этилгандир. Устознинг Қастамўнудаги ҳаётининг томошасига ва машғулиятига ва хизматининг қайси масалалар атрофида айланганига порлоқ бир намунадир. Ҳа, Саид Нурсий бу рисолалардаги ҳақиқатларнинг далолати ила, миллат ва Исломият учун энг алзам хизмат бўлган иймоннинг қувватланиши учун ҳаракат қилаётган эди.
Бу Саккизинчи Ҳужжати Иймония вужуби вужудга ва ваҳдониятга далолат этгани каби, ҳам қатъий далиллар ила рубубиятнинг иҳотасига ва қудратининг азаматига далолат этар. Ҳам ҳокимиятининг иҳотасига ва раҳматининг шумулига ҳам далолат ва исбот этар. Ҳам коинотнинг бутун қисмларини ҳикматининг иҳотасини ва илмининг шумулини исбот этар.
Ал-ҳосил: Бу Саккизинчи Ҳужжати Иймониянинг ҳар бир муқаддимасининг саккиз натижаси бор. Саккиз муқаддималарнинг ҳар бирида саккиз натижани далиллари ила исбот этарки, бу жиҳатда бу Саккизинчи Ҳужжати Иймонияда юксак мазиятлар бордир.
Саид Нурсий
Ё Илоҳий ва ё Раббий!
Мен иймоннинг кўзи ила ва Қуръоннинг таълими ва нури ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг дарси ила ва исми Ҳакиймнинг кўрсатмаси ила кўраётирманки:
Самода ҳеч бир даварон ва ҳаракат йўқдирки, бундай интизоми ила Сенинг мавжудлигингга ишора ва далолат этмасин.
ий табассуми ила ва бутун юлдузларнинг мисли ва ўхшаши бўлганининг муҳри ила Сенинг улуҳиятингнинг ҳашаматига ва ваҳдониятингга ишора ва шаҳодатда бўлмасин.
Ва ўн икки сайёрадан ҳеч бир сайёра юлдуз йўқдирки, ҳикматли ҳаракати ила ва итоатли бўйсуниши ва интизомли вазифаси ила ва аҳамиятли йўлдошлари ила Сенинг вужуби вужудингга шаҳодат ва улуҳиятингнинг салтанатига ишора этмасин.
Ҳа, кўклар ўз аҳолиси ила ҳар бири алоҳида шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, яққол даражада - эй замин ва кўкларни яратган Яратувчи! - Сенинг вужуби вужудингга шундай зоҳир шаҳодат - ва эй зарраларни таркиблари ила мунтазам равишда тадбирини қилаётган ва идора этаётган ва бу сайёр юлдузларни манзум йўлдошлари ила айлантираётган, амрига итоат эттираётган Зот! - Сенинг ваҳдатингга ва бирлигингга шундай қувватли шаҳодат этадиларки, кўк юзидаги юлдузлар ададича нуроний ҳужжатлар ва порлоқ далиллар у шаҳодатни тасдиқлайдилар.
Ҳам бу соф, пок, гўзал кўклар фавқулодда буюк ва фавқулодда тез жисмлари ила мунтазам бир қўшин ва электр чироқлари ила безалган бир салтанат флоти вазиятини кўрсатиш жиҳати ила Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва ҳар нарсани ижод этган қудратингнинг азаматига яққол далолат;
ва ҳадсиз самони иҳота этган ҳокимиятингнинг ва ҳар бир жонзотни қучоғига олган раҳматингнинг ҳадсиз кенгликларига қувватли ишора;
ва барча самовий махлуқотнинг барча ишларига ва ҳолатларига тааллуқи бор бўлган ва ҳовучига олган, низомга келтирган илмингнинг ҳар нарсани иҳотасига ва ҳикматингнинг ҳар ишни шумулига шубҳасиз шаҳодат этадилар. Ва у шаҳодат ва далолат шу қадар зоҳирдирки, гўё юлдузлар шоҳид бўлган кўкларнинг шаҳодат калималари ва мужассам бўлган нуроний далилларидирлар.
Ҳам само майдонидаги, денгизидаги, фазосидаги юлдузлар эса итоатли аскарлар, мунтазам кемалар, ҳориқо тайёралар, ажойиб чироқлар вазияти ила Сенинг улуҳият салтанатингнинг дабдабасини кўрсатадилар.
Ва у қўшиннинг аскарларидан бир юлдуз бўлмиш қуёшимизнинг сайёраларидаги ва заминимиздаги вазифаларининг далолат ва хотирлатиши ила қуёшнинг бошқа шериклари бўлмиш юлдузларнинг бир қисми охират оламларига боқадилар ва вазифасиз эмаслар, балки боқий оламларнинг қуёшларидирлар.
Эй Вожиб-ул Вужуд! Эй Воҳиди Аҳад!
Бу ҳориқо юлдузлар, бу ажиб қуёшлар, ойлар Сенинг мулкингда, Сенинг самонгда, Сенинг амринг ила ва қудратинг ва қувватинг ила ва Сенинг идора ва тадбиринг ила бўйсундирилган ва интизомга солинган ва вазифалантирилган. Бутун у улкан жисмлар ўзларини яратган ва айлантираётган ва идора этаётган биргина Холиққа тасбеҳ айтадилар, такбир айтадилар, ҳол лисони билан "Субҳаналлоҳ, Аллоҳу Акбар" дейдилар. Мен ҳам уларнинг бутун тасбеҳлари ила Сени поклайман.
Эй шиддатли намоён бўлиши боис кўринмаётган ва эй улкан азамати боис яширинган Қодийри Зулжалол! Эй Қодийри Мутлақ!
Қуръони Ҳакимнинг дарси ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила англадим: Кўклар, юлдузлар Сенинг мавжудлигингга ва ваҳдатингга қандай шаҳодат этсалар, шунингдек, кўк юзи булутлари ила ва чақмоқлари ва момоқалдироқлари ва шамоллари ва ёмғирлари ила Сенинг вужуби вужудингга ва ваҳдатингга шаҳодат этадилар.
Ҳа, жонсиз, онгсиз булут оби ҳаёт бўлган ёмғирни муҳтож бўлган жонзотларга мадад учун юбориши фақатгина Сенинг раҳматинг ва ҳикматинг иладир. Чалкаш тасодиф бу ишга қўшилолмас.
Ҳам электрнинг энг каттаси бўлган ва ёритиш фойдаларига ишора этиб ундан фойдаланишга ташвиқ қилаётган чақмоқ эса Сенинг фазодаги қудратингни гўзал равишда нурлантиради.
Ҳам ёмғир келишининг хушхабарини бераётган ва улкан фазони сўзлатаётган ва тасбеҳотининг шовқини ила кўкларни жаранглатаётган момақалдироқлар ҳам ўз ҳолати билан гапириб, Сени тақдис этиб, рубубиятингга шаҳодат этади.
Ҳам жонзотларнинг ҳаётига энг керакли ризқни ва фойдаланиш жиҳатидан энг осони ва нафас бериш ва одамларни роҳатлантириш каби кўп вазифалар ила вазифаланган шамоллар ҳам, осмонни гўё бир ҳикматга биноан "Лавҳи маҳв ва исбот" ва "ёзиб, ифодалаб, кейин ўчирадиган тахта" суратига айлантириш билан Сенинг қудратинг фаолиятига ишора ва Сенинг мавжудлигингга шаҳодат этгани каби, Сенинг марҳаматинг ила булутлардан соғиб жонзотларга юборилган раҳмат ҳам ўлчовли, мунтазам қатрали калималари ила Сенинг бепоён раҳматингга ва кенг шафқатингга шаҳодат этади.
Эй Мутасаррифи Фаол! Эй Файёзи Мутаол!
Сенинг вужуби вужудингга шаҳодат этган булут, чақмоқ, момақалдироқ, шамол, ёмғир ҳар бири алоҳида-алоҳида шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, хусусиятларига кўра бир-биридан узоқ, моҳият жиҳатидан бир-бирига мухолиф бўлишига қарамай, бирлик, баробарлик, бир-бири ичига кирмоқ ва бир-бирининг вазифасига ёрдам этмоқ эътибори ила Сенинг ваҳдатингга ва бирлигингга ғоят қувватли ишора этадилар.
Ҳам улкан фазони ажойиб маҳшар қилган ва баъзи кунлари у ерни бир неча марта тўлдириб-бўшатиб турадиган рубубиятингнинг ҳашаматига ва у кенг осмонни ёзар-алмаштирар бир тахта каби ҳамда сиқиб, у билан замин боғини суғорадиган бир мочалка каби тасарруф этувчи қудратингнинг азаматига ва ҳар нарсани ўраганига шаҳодат этганларидек, умум заминга ва бутун махлуқотга осмон пардаси орқасидан боқаётган ва идора этаётган раҳматингнинг ва ҳокимиятингнинг бепоён кенгликларига ва ҳар нарсага етишишларига далолат этади.
Ҳам фазодаги ҳаво шу қадар ҳакимона вазифаларда хизмат эттирилади ва булуту ёмғир шу қадар олимона фойдаларда истеъмол қилинадики, ҳар нарсани иҳота этган бир илм ва ҳар нарсага шомил бир ҳикмат бўлмаса, у истеъмол, у хизмат эттирмоқ бўлолмайди.
Эй Фаолун лима юрид!
Фазо оламидаги фаолиятинг ила ҳар вақт бир ҳашр ва қиёмат намунасини кўрсатиш, бир соатда ёзни қишга ва қишни ёзга айлантириш, бир олам келтириш ва бир оламни ғайбга юбориш сингари ишлардаги қудратинг дунёни охиратга айлантириб, охиратда сармадий ишларни кўрсата олишига ишора қилади.
Эй Қодийри Зулжалол!
Фазо оламидаги ҳаво, булут ва ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқ Сенинг мулкингда, Сенинг амринг ва қувватинг ила, Сенинг куч ва қудратинг ила сенга бўйсунган ва вазифадордирлар. Моҳиятларига кўра бир-биридан узоқ бўлган бу фазо махлуқоти уларни ғоят тез ва оний амрларга ва тезкор ва шошилинч буйруқларга итоат эттириб қўйган амир ва ҳокимларини тақдис этиб, раҳматини мадҳу-сано этадилар.
Эй Ер ва кўкларнинг Холиқи Зулжалоли!
Сенинг Қуръони Ҳакимингнинг таълими ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг дарси ила иймон келтирдим ва билдимки: Само юлдузлари ила ва фазо олами ўз ичидагилари ила Сенинг вужуби вужудингга ва Сенинг бирлигингга ва ваҳдатингга шаҳодат этганларидек, Ер бутун махлуқоти ва аҳволи ила Сенинг мавжудлигингга ва ваҳдатингга мавжудоти ададича шаҳодатлар ва ишоралар қилади.
Ҳа, жузъий бўлсин, куллий бўлсин заминда ҳеч бир ўзгариш, дарахт ва ҳайвонларида ҳар йили либосларини алмаштиришдек ҳеч бир ўзгариш йўқдирки, интизоми ила Сенинг вужудингга ва ваҳдатингга ишора этмасин.
Ҳам ҳеч бир ҳайвон йўқдирки, заифлиги ва эҳтиёжининг даражасига кўра берилган раҳимона ризқи ила ва яшашига лозим жиҳозларнинг ҳакимона берилиши ила Сенинг борлигингга ва бирлигингга шаҳодати бўлмасин.
Ҳам ҳар баҳорда кўзимиз ўнгида ижод этилаётган наботот ва ҳайвонотдан ҳеч бири йўқдирки, ажойиб санъати ила ва латиф зийнатлари ила ва тўлиқ ажралиб туриши ила ва интизоми ила ва ўлчовлиги ила Сени билдирмасин. Ва замин юзини тўлдирган наботот ва ҳайвонот дейилган қудратингнинг ҳориқолари ва мўъжизалари чекланган ва моддалари бир хил ва ўхшаш бўлган тухум ва тухумчалардан ва қатралардан ва дон ва дончалардан ва уруғлардан хатосиз, мукаммал, безакли, фарқли аломатлари билан яратилишлари Сонеъи Ҳакиймларининг мавжудлигига ва ваҳдатига ва ҳикматига ва ҳадсиз қудратига шундай бир шаҳодатдирки, зиёнинг қуёшга шаҳодатидан кўра қувватли ва порлоқдир.
Ҳам ҳаво, сув, нур, оташ, тупроқ каби ҳеч бир унсур йўқдирки, онгсизликларига қарамай, онглилардек вазифаларини мукаммал бажаришлари, оддий, лекин ҳар ёқни тез эгаллаб кетувчи, интизомсиз, ҳар ерга ёйилгани билан ғоят мунтазам ва хилма-хил меваларни ва махсулотларни ғайб хазинасидан келтириши ила Сенинг бирлигингга ва борлигингга шаҳодати бўлмасин.
Эй Фотири Қодийр! Эй Фаттоҳи Аллом! Эй Фаоли Халлоқ!
Ер бутун аҳолиси ила Холиқининг Вожиб-ул Вужуд эканига қандай шаҳодат этса, худди шунингдек Сенинг - Эй Воҳиди Аҳад! Эй Ҳаннони Маннон! Эй Ваҳҳоби Раззоқ! - ваҳдатингга ва аҳадиятингга юзидаги муҳри ила ва аҳолисининг юзларидаги муҳрлари ила ва бирлик ва баробарлик ва бир-бирининг ичига кирмоқ ва бир-бирига ёрдам бермоқ ва уларга қараган рубубият исмларининг ва феълларининг бир бўлиши жиҳатидан Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга яққол шаҳодат, балки мавжудот ададича шаҳодатлар этади.
Ҳам замин бир лашкаргоҳ, бир машҳар, бир таълимгоҳ вазияти ила ва наботот ва ҳайвонот фирқаларида бўлган тўрт юз минг фарқли миллатларнинг бошқа-бошқа жиҳозотлари мунтазам равишда берилиши ила Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва қудратингнинг ҳар нарсага етишига қандай далолат этса, худди шунингдек ҳадсиз барча жонзотларнинг алоҳида-алоҳида ризқлари ўз вақтида, қуруқ ва оддий бир тупроқдан раҳимона, каримона берилиши ила ва у ҳадсиз жонзотларнинг мукаммал итоат ила Раббоний амрларга бўйсунишлари раҳматингнинг ҳар нарсани шумулини ва ҳокимиятингнинг ҳар нарсани иҳотасини кўрсатади.
Ҳам заминда тинимсиз алмашиб турган махлуқот гуруҳларининг чорланиши ва бошқарилиши, ўлим ва ҳаётнинг навбатлашишлари, ҳайвон ва набототнинг идора ва тадбирлари яна ҳар нарсага тааллуқли бир илм ила ва ҳар нарсага ҳукми ўтадиган бениҳоят бир ҳикмат ила бўла олиши Сенинг илминг ва ҳикматингнинг иҳотасига далолат этади.
Ҳам заминда қисқа бир вақт ичида беҳад кўп вазифаларни бажарадиган ва чексиз замонлар яшайдигандек истеъдоди ва маънавий жиҳозлар ила жиҳозланган ва бу истеъдоди ва маънавий жиҳозотини замин мавжудотига тасарруф этган инсон учун бу дунё таълимгоҳида ва бу вақтинчалик замин лашкаргоҳида ва бу вақтинчалик машҳарда бу қадар аҳамият, бу ҳадсиз масраф, бу ниҳоясиз рубубият тажаллийлари, бу ҳадсиз Субҳоний хитоблар ва бу бағоят кўп бўлган Илоҳий эҳсонлар албатта ва ҳар ҳолда бу қисқа ва қайғули умрга, бу чалкаш ва аламли ҳаётга, бу балоли ва фоний дунёга сиғмайди. Балки фақат бошқа ва абадий бир умр ва боқий бир саодат юрти учунгина бўлиши мумкинлиги жиҳатидан бақо оламидаги ухровий эҳсонларга ишора, балки шаҳодат этади
Эй Холиқи Кулли Шай!
Заминнинг барча махлуқоти Сенинг мулкингда, Сенинг заминингда, Сенинг куч ва қувватинг ила ва Сенинг қудратинг ва ироданг ила ва илминг ва ҳикматинг ила бошқарилади ва уларга бўйсунган. Ва замин юзида фаолияти кўриниб турган бир рубубият шундай иҳота ва шумул кўрсатадики, ҳамда Унинг идораси ва тадбири ва тарбияси шундай мукаммал ва шундай нозикдирки, ҳамда ҳар тарафдаги ижрооти шундай бирлик ва баробарлик ва ўхшашлик ичидадирки, қисмларга бўлинмайдиган бир кулл ва парчаланиши мумкин бўлмаган бир куллий ҳукмидаги бир тасарруф, бир рубубият эканини билдиради. Ҳам замин бутун аҳолиси билан бирга қол лисонидан ҳам зоҳир тарзда ҳадсиз лисонлар билан Холиқини тақдис ва тасбеҳ этадилар, ниҳоясиз неъматларининг ҳол лисонлари ила Раззоқи Зулжалолини ҳамд ва мадҳу-сано этадилар.
Эй шиддатли намоён бўлиши боис яширинган ва эй кибриёсининг азамати туфайли ёпинган Зоти Ақдас!
Заминнинг барча тақдислари ва тасбеҳлари ила Сени камчиликдан, ожизликдан, шерикдан тақдис ва барча таҳмидлари ва санолар ила Сенга ҳамд ва шукр айтаман.
Эй қуруқликлару денгизларнинг Рабби!
Қуръоннинг дарси ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила англадимки: Кўклар ва фазо ва замин Сенинг бирлигингга ва борлигингга қандай шаҳодат этсалар, денгизлар, дарёлар ва чашмалар ва ирмоқлар ҳам Сенинг вужуби вужудингга ва ваҳдатингга яққоллик даражасида шаҳодат этадилар.
Ҳа, бу дунёмизнинг ажойиб манбаларида, яъни буғ қозонлари бўлмиш денгизларда ҳеч бир мавжудот, ҳатто ҳеч бир қатра сув йўқдирки, вужуди ила, интизоми ила, манфаати ила ва вазияти ила Холиқини билдирмасин.
Ва оддий бир қумда ва оддий бир сувда ризқлари мукаммал бир шаклда берилаётган ғаройиб махлуқотдан ва яратилишлари ғоят мунтазам бўлган денгиз ҳайвонларидан, хусусан, биттаси бир миллион тухум қўйиб денгизларни жонлантирадиган балиқлардан ҳеч бири йўқдирки, яратилиши ила ва вазифаси ила, идораси ва озиқлантирилиши ила ва тадбир ва тарбияси ила яратганига ишора ва Раззоқига шаҳодат этмасин.
Ҳам денгиздаги қийматли, хосиятли, зийнатли гавҳарлардан ҳеч бири йўқдирки, гўзал яратилиши ила ва жозибадор фитрати ила ва манфаатли хосияти ила Сени танимасин, билдирмасин.
Ҳа, улар ҳар бири алоҳида-алоҳида биттадан шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда баробарлиги ва бир-бири ичра қоришиб кетгани ва яратилиш муҳрида бирлиги ва ижод қилинишда ғоят осонлиги ва сон жиҳатида ғоят кўплиги нуқталаридан Сенинг ваҳдатингга шаҳодат этганлари каби, заминни тупроғи ила бирликда бу Ер Куррасини ўраб олган бепоён денгизларини муаллақда сақлаш ва тўкмай, сочиб юбормай Қуёшнинг атрофида кездириш ва тупроқни бостириб юбормай; ва оддий қумидан ва сувидан хилма-хил ва мунтазам ҳайвонларни ва гавҳарларни яратиш; ва ризқ бериш ва шунга ўхшаш ишларини куллий ва мукаммал бир суратда бошқариш ва тадбирларини кўриш; ва сув юзида тўпланиб кетиши лозим бўлган беҳисоб жанозалардан ҳеч бири қолиб кетмаслиги билан Сенинг борлигингга ва Вожиб-ул Вужуд бўлганингга мавжудоти ададича ишоралар қилиб, шаҳодат этади.
Ва Сенинг рубубият салтанатингнинг ҳашаматига ва ҳар нарсани қамраб олган қудратингнинг азаматига ғоят равшан далолат этганлари каби, кўклар устидаги ғоят буюк ва мунтазам юлдузлардан то денгизлар тубидаги ғоят кичик ва интизом ила ризқлантирилаётган балиқларга қадар ҳар нарсага етишган ва ҳукм этаётган раҳматингнинг ва ҳокимиятингнинг бепоён кенгликларига далолат; ва интизоми ила ва фойдалари ила ва ҳикматлари ила ва мезону ўлчовлиликлари ила Сенинг ҳар нарсани қамраб олган илмингга ва ҳар нарсага шомил ҳикматингга ишора этадилар.
Ва Сенинг бу дунё меҳмонхонасида йўлчилар учун бундай раҳмат ҳовузларининг бўлиши ва инсоннинг сайру-саёҳатига ва кемасига ва фойдаланишига бўйсунган бўлиши ишора этадики, йўлда қурилган бир карвонсаройда бир кеча меҳмонларига бу қадар денгиз ҳадяларини тортиқ этаётган Зот, албатта абадий салтанатининг қароргоҳида шундай раҳмат денгизларини бунёд этганки, булар уларнинг фоний ва кичик намуналаридир.
Хуллас, денгизларнинг шундай ғоятда ғаройиб тарзда ер атрофида ажиб бир вазият ҳосил қилиб туриши ва денгизларнинг махлуқоти ҳам ғоят мунтазам идора ва тарбия этилиши яққол кўрсатадики, ёлғиз Сенинг қувватинг ва қудратинг ила ва Сенинг ирода ва тадбиринг ила Сенинг мулкингда Сенинг амрингга бўйсунганлар. Ва ҳол лисонлари ила Холиқларини тақдис этиб, "Аллоҳу Акбар" дерлар.
Эй тоғларни замин кемасига хазинали устунлар қилган Қодийри Зулжалол!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакимингнинг дарси ила англадимки, денгизлар бутун ғаройиботлари ила Сени қандай танисалар ва таниттирсалар, шунингдек, тоғлар ҳам зилзила таъсирларидан заминнинг сукунатига ва ички инқилоблар тўфонларидан сукутига ва денгизларнинг босиб кетишидан сақлашига ва ҳавонинг зарарли газлардан тозалашига ва сувнинг сақланиши ва тўпланиб туришига ва жонзотларга лозим маъданларга хазинадор сифатида кўрсатган хизматлари ила ва ҳикматлари ила Сени танийдилар ва танитадилар.
Ҳа, тоғлардаги тошларнинг навларидан ва турли хасталикларга дори бўлмиш моддаларнинг қисмларидан ва жонзотларга, хусусан инсонларга жуда лозим ва жуда хилма-хил бўлмиш маъданларнинг турларидан ва тоғларни, саҳроларни гуллари ила безаган ва мевалари ила жонлантирган ўсимликларнинг синфларидан ҳеч бири йўқдирки, тасодифга ҳаволаси мумкин бўлмаган ҳикматлари ила, интизоми ила, гўзал яратилиши ила, фойдалари ила, хусусан маъданларнинг туз, лимон тузи (лимон кислотаси), сулфат тузи (безгак дориси) ва аччиқтош каби суратан бир-бирига ўхшамоқ ила баробар, таъмларининг бир-биридан кескин фарқланиши ва айниқса ўсимликларнинг оддий бир тупроқдан хилма-хил турлари ила, бошқа-бошқа гул ва мевалари ила ниҳоясиз Қодийр, ниҳоясиз Ҳакийм, ниҳоясиз Раҳийм ва Карийм бир Сонеънинг вужуби вужудига очиқ-ойдинлик ила шаҳодат этганларидек, бутунидаги ваҳдати идора ва ваҳдати тадбир ҳамда манба, маскан, яратилиш ва санъат жиҳатларида баробарлик ва бирлик ва арзонлик ва осонлик ва кўплик ва қилинишда тезлик нуқталарида Сонеънинг ваҳдатига ва аҳадиятига шаҳодат этадилар.
Ҳам тоғларнинг юзаси-ю ичидаги санъатли асарлар заминнинг ҳар тарафида ҳар бир навни бир пайтда, бир тарзда, хатосиз, ғоят мукаммал ва тез қилинишлари, бир иш бир ишга тўсиқ бўлмай, бошқа навлар ила қоришган бўлса ҳам аралашиб кетмай яратилишлари Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва ҳеч бир нарса оғир келмаган қудратингнинг азаматига қандайин далолат этса, худди шунингдек замин юзидаги бутун жонли махлуқотнинг ҳадсиз эҳтиёжларини, ҳатто хилма-хил хасталикларини, ҳатто фарқли завқларини ва бошқа-бошқа иштаҳаларини қондирадиган бир суратда тоғларнинг юзалари-ю ичларини мунтазам дарахтлар, ўсимликлар ва маъданлар ила тўлдирмоқ ва муҳтожларга бўйсундирмоқ жиҳати ила Сенинг раҳматингнинг чексиз кенглигига ва ҳокимиятингнинг ниҳоясиз вусъатига далолат ва тупроқ қаватлари ичида яширин, қоронғи ва аралаш бўлгани ҳолда билиб, кўриб, чалкаштирмай, интизом ила, эҳтиёжларга кўра ҳозирланишлари Сенинг ҳар нарсага тааллуқли илмингнинг иҳотасига ва ҳар бир нарсани низомга солган ҳикматингнинг барча нарсаларни шумулига ва дориларнинг ҳозирланиши ва маъданли моддаларнинг тўпланишлари ила рубубиятингнинг раҳимона ва каримона бўлган тадбирларининг маҳосинига ва иноятингнинг эҳтиётли латифаларига жуда ошкор бир суратда ишора ва далолат этадилар.
Ҳам бу дунё карвонсаройида улкан тоғлар мусофир йўлчилар учун заруратларига ва истиқболдаги эҳтиёжларига яроқли мунтазам захира омбори ва жиҳозот омбори ва яшаш учун зарур бўлган кўп хазиналарнинг мукаммал омбори экани жиҳати ила ишора, балки далолат, балки шаҳодат этадики, бу қадар Карийм ва мусофирпарвар ва бу қадар Ҳакийм ва шафқатпарвар ва бу қадар Қодийр ва рубубиятпарвар бир Сонеънинг, албатта ва ҳар қандай ҳолда, жуда суйган у меҳмонлари учун абадий бир оламда абадий эҳсонларининг абадий хазиналари бор. Бу ердаги тоғларга бадал у ерда бу вазифани юлдузлар бажарадилар.
Эй Қодийри Кулли Шай!
Тоғлар ва ичидаги махлуқлар Сенинг мулкингда ва Сенинг қувват ва қудратинг ила ва илм ва ҳикматинг ила бўйсундирилган ва тўплатилганлар. Уларни бу тарзда вазифалантирган ва бўйсундирган Холиқларини тақдис ва тасбеҳ этадилар.
Эй Холиқи Раҳмон! Ва эй Рабби Раҳийм!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакимингнинг дарси ила англадим: Само ва фазо ва замин ва денгиз ва тоғ ичидаги нарсалари ва махлуқоти ила бирга Сени қандай танисалар ва таниттирсалар, заминнинг барча дарахтлари ва ўсимликлари ҳам япроқлари ва гуллари ва мевалари ила Сени шундайин яққол даражада таниттирадилар ва танийдилар.
Ва барча дарахтлар ва ўсимликларнинг жозибадор зикрий ҳаракатда бўлган япроқларидан, ва зийнатлари ила Сонеъининг исмларини васфлаётган ва таърифлаётган гулларидан, латофати ва марҳамати жилвасидан табассум этган меваларидан ҳар бири тасодифга ҳаволаси ҳеч бир имкон жиҳати бўлмаган ғаройиб санъат ичидаги низом ва низом ичидаги мезон ва мезон ичидаги зийнат ва зийнат ичидаги нақшлар ва нақшлар ичидаги гўзал ва хилма-хил ҳидлар ва ҳидлар ичидаги меваларнинг хилма-хил таъмлари ила ниҳоясиз Раҳийм ва Карийм бир Сонеънинг вужуби вужудига очиқ-ойдин даражада шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, бутун замин юзида бирлик ва баробарлик, бир-бирига ўхшашлик ва яратилиш муҳрида ўхшашлик, тадбир ва идора қилинишда муносабат ва уларга тааллуқли ижод ишларида ва Раббоний исмларда мувофиқлик; ва у юз минг навларнинг ҳадсиз турларини бир-бири ичида чалкаштирмай бирданига бошқаришлари каби жиҳатлари ила ул Вожиб-ул Вужуд бўлган Сонеънинг ваҳдатига ва аҳадиятига яққол шаҳодат этадилар.
Ҳам улар Сенинг вужуби вужудингга ва ваҳдатингга қандайин шаҳодат этаётган бўлса, рўйи заминда тўрт юз минг миллатдан ташкил топган жонзотлар армиясидаги беҳисоб аскарларининг юз минглаб хилда, чалкаштириб ва аралаштириб юборилмай мукаммал тарзда озуқлантирилиши ва бошқарилиши ила Сенинг рубубиятингнинг ваҳдониятдаги ҳашаматига ва бир баҳорни бир гул каби осон ижод этадиган қудратингнинг азаматига ва ҳар нарсага тааллуқига далолат қилганлари каби, улкан заминнинг ҳар тарафида беҳисоб ҳайвонотига ва инсонларга ҳадсиз таомлардан хилма-хил улушлар ҳозирлаб қўйган раҳматингнинг чексиз кенглигига; ва у ҳадсиз ишлар ва инъомлар ва идоралар ва озуқлантиришлар ва ижроотлар мукаммал интизом ила жараён этишлари ва ҳар нарса, ҳатто зарралар ҳам у ишларга ва ижроотга итоат ва бўйсунишлари ила ҳокимиятингнинг бепоён вусъатига қатъий далолат этишлари ила баробар у дарахтларнинг ва ўсимликларнинг ва ҳар бир япроқ ва гул ва мева ва илдиз ва шох ва шода каби ҳар бирининг ҳар нарсасини, ҳар бир ишини билиб, кўриб, фойдаларга, мақсадларга, ҳикматларга кўра қилиниши ила Сенинг илмингнинг ҳар нарсани иҳотасига ва ҳикматингнинг ҳар нарсани шумулига жуда зоҳир бир суратда далолат ҳамда ҳадсиз бармоқлари ила ишора этадилар. Ва Сенинг ғоят камолдаги санъатингнинг жамолига ва ниҳоятда жамолдаги неъматингнинг мукаммаллигига ҳадсиз тиллари ила ҳамду-сано айтадилар.
Ҳам бу ўткинчи карвонсаройда ва фоний мусофирхонада ва қисқа бир замонда ва оз бир умрда дарахтлар ва ўсимликларнинг қўллари ила бу қадар қийматли эҳсонлар ва неъматлар ва бу қадар фавқулодда сарфлар ва икромлар ишора қилади, балки шаҳодат этадики: меҳмонларига бу ерда бундай марҳаматлар кўрсатган қудратли, карамли Зоти Раҳийм бутун бу қилган сарфу эҳсонларини Ўзини севдириш ва таниттириш натижасининг акси ила, яъни бутун махлуқотнинг: "Бизга тоттирди, лекин едирмай бизни йўқ қилди" демаслиги ва дегизмаслик, улуҳияти салтанатини ерга урмаслик ва ниҳоясиз раҳматини инкор этмаслик ва эттирмаслик, барча муштоқ дўстларини маҳрумият жиҳатида душманларга айлантирмаслик жиҳатларидан, албатта ва ҳар ҳолда, абадий бир оламда, абадий бир мамлакатда абадий қолдирадиган абдларига абадий раҳмат хазиналаридан, абадий Жаннатларида абадий ва Жаннатга лойиқ бир суратда мевали дарахтлар ва гулли ўсимликларни ҳозирлаб қўйгандир. Бу ердагилари эса харидорларга кўрсатиш учун намуналардир.
Ҳам дарахтлар ва ўсимликлар, умуман япроқ ва гул ва меваларининг калималари ила Сени тақдис ва тасбеҳ ва таҳмид этишлари каби, у калималардан ҳар бири ҳам алоҳида Сени тақдис этар. Хусусан, меваларнинг бадиъ бир тарзда, этлари ғоят хилма-хил, санъатлари ғоят ажиб, уруғлари ғоят ҳориқо қилиниб, у таом идишларини дарахтларнинг қўлларига бериб ва ўсимликларнинг бошларига қўйиб жонзот мусофирларига юбориш жиҳатида ҳол лисони бўлган тасбеҳотлари намоён бўлиб қол лисони даражасига чиқар. Буларнинг ҳаммаси Сенинг мулкингда, Сенинг қувват ва қудратинг ила, Сенинг ирода ва эҳсонларинг ила, Сенинг раҳмат ва ҳикматинг ила бўйсундирилган ва Сенинг ҳар бир амрингга мутедилар.
Эй шиддатли намоён бўлиши боис яширинган ва эй азаматининг кибриёси туфайли тасаттур этган Сонеъи Ҳакийм ва Холиқи Раҳийм!
Барча дарахтлар ва ўсимликларнинг барча япроқлари ва гуллари ва меваларининг тиллари ила ва адади ила Сени камчиликдан, ожизликдан, шерикдан тақдис этиб, ҳамду-сано айтаман.
Эй Фотири Қодийр! Эй Мудаббири Ҳакийм! Эй Мураббийи Раҳийм!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакимнинг дарси ила англадим ва иймон келтирдимки, ўсимликлар ва дарахтлар Сени танигани ва Сенинг муқаддас сифатларингни ва гўзал исмларингни қандайин билдираётган бўлсалар, худди шунингдек, жонзотларнинг руҳли қисми бўлмиш инсон ва ҳайвонотдан ҳеч бири йўқдирки, жисмида ғоят мунтазам соатлар каби ишлаётган ва ишлаттирилаётган ички ва ташқи аъзолари ила, ҳамда баданидаги ғоят нозик бир низом ва ғоят сезгир бир мезон ва ғоят муҳим фойдалар ила жойлаштирилган аъзо ва туйғулари ила, ҳамда жасадида ғоят санъатли бир тузилиши ва ғоят ҳикматли бир тафриш ва ғоят диққатли бир мувозанада жойлаштирилган баданий жиҳозлари ила Сенинг вужуби вужудингга ва сифатларингнинг таҳаққуқига шаҳодат этмасин. Чунки бу қадар басирона нозик санъат ва онгли равишда тузилган нозик ҳикмат ва мудаббирона тўлиқ мувозанага, албатта кўр қувват ва онгсиз табиат ва бебош тасодиф аралашолмаслар ва уларнинг иши бўлолмас ва мумкин эмасдир. Ва ўз-ўзидан шаклланиб, бундай ҳолга келиши эса юз даража маҳол ичра маҳолдир. Чунки у ҳолда ҳар бир зарраси ҳар бир нарсасини ва жасадининг шаклланишини, балки дунёда алоқадор бўлган ҳамма нарсасини билади, кўради, қила олади, худди илоҳ каби иҳотали бир илм ва қудрати бўлади. Шундагина жасаднинг шаклланишини унга ҳавола этиш ва "Ўз-ўзидан бўлмоқда" дейиш мумкин бўлади.
Ва бутунидаги ваҳдати тадбир ва ваҳдати идора ва ваҳдати навъия ва ваҳдати жинсия ва барчаларининг юзларида кўз, қулоқ, оғиз каби нуқталарда иттифоқ жиҳатида кўрилган яратилиш муҳрида бирлик ва ҳар навнинг фардлари сиймоларида кўринган ҳикмат муҳридаги иттиҳод ва озуқланиш ва ижодда баробарлик ва бир-бирининг ичида бўлиш каби ҳолатлардан ҳеч бириси йўқдирки, Сенинг ваҳдатингга қатъий шаҳодатда бўлмасин. Ва ҳар бир фардида коинотга боққан бутун исмларнинг жилвалари борлиги ила воҳидият ичида Сенинг аҳадиятингга ишораси бўлмасин.
Ҳам қандайки инсон билан ҳайвонотнинг бутун ер юзига тарқалган юз минг турини мунтазам бир қўшин каби жиҳозлаш ва таълим бериш ва итоат қилдириш ва бўйсундириш ила ва энг кичикдан то энг каттага қадар рубубиятинг амрлари интизом ила жараён этишлари ила у рубубиятингнинг ҳашамати даражасига ва ғоят кўплиги билан бирга ғоят қийматли ва ғоят мукаммаллиги билан бирга ғоят тез қилинишлари ва ғоят санъатлилиги билан бирга ғоят осон қилинишлари ила қудратингнинг азамати даражасига далолат этгани каби; шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга қадар ёйилган микробдан то каркидонга қадар, энг кичик чивиндан то энг катта қушга қадар уларнинг барча ризқларини етиштирган раҳматингнинг ҳадсиз кенглигига ва ҳар бири вазифадор аскар каби фитрий вазифасини бажариш, куз мавсумида хизматдан озод этилганлар ўрнида замин юзи ҳар баҳорда янгидан аскарликка олинган бир қўшинга лашкаргоҳ бўлиш жиҳатида ҳокимиятингнинг ниҳоясиз кенглигига қатъий далолат этадилар.
Ҳам қандайки ҳайвонотдан ҳар бири коинотнинг бир кичик нусхаси ва бир кичрайтирилган мисоли ҳукмида ғоят теран бир илм ва ғоят нозик бир ҳикмат ила, аралашиб кетган қисмларни аралаштирмай ва барча ҳайвонларнинг бошқа-бошқа суратларини чалкаштириб юбормай, хатосиз, янглишсиз, нуқсонсиз қилинишлари ила илмингнинг ҳар нарсани иҳотасига ва ҳикматингнинг ҳар нарсани шумулига ададларича ишоралар қилсалар, худди шунингдек, ҳар бири биттадан санъат мўъжизаси ва биттадан ҳикмат ғаройиби бўладиган даражада санъатли ва гўзал қилинишлари ила, жуда севганинг ва кўрсатилишини истаганинг Раббоний санъатнинг мукаммал ҳуснига ва ғоят даражада гўзаллигига ишора ва ҳар бири, хусусан болалар ғоят ноздор, нозанин бир суратда ўстирилиши ила ва ҳавасларининг ва орзуларининг қондирилиши жиҳати ила Сенинг иноятингнинг ғоят ширин жамолига ҳадсиз ишоралар қиладилар.
Эй Раҳмонирраҳийм! Эй Содиқул Ваъдил Амин! Эй Малики Явмиддин!
Сенинг Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламингнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакимингнинг иршоди ила англадимки: Модомики коинотдан кўзланган энг буюк натижа ҳаётдир ва ҳаётдан кўзланган энг буюк хулоса руҳдир ва руҳ эгаларидан энг сайланган қисми онглилардир ва онг эгаларидан энг жомеъи инсондир. Ва бутун коинот эса ҳаётга бўйсунган ва унинг учун ишлаётир ва жонзотлар руҳ эгаларига бўйсунган, улар учун дунёга юборилмоқдалар ва руҳ эгалари инсонларга бўйсунган, уларга ёрдам қилаётирлар. Ва инсонлар фитратан Холиқини ўта жиддий севадилар ва Холиқлари ҳам уларни севади, ҳам Ўзини уларга ҳар васила ила севдиради ва инсоннинг истеъдоди ва маънавий жиҳозлари бошқа бир боқий оламга ва абадий бир ҳаётга боқади ва инсоннинг қалби ва онги бутун қуввати ила бақо истайди ва тили ҳадсиз дуолари ила бақо учун Холиқига ёлвораётган экан, албатта ва ҳар ҳолда, у жуда севган ва севилган ва маҳбуб ва муҳиб бўлган инсонларни, улар абадий бир муҳаббат учун яратилгани ҳолда, қайта тирилтирмай ўлдириш билан абадий бир адоватда бўлиш билан хафа қилмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки бошқа бир абадий оламда севинч ила яшаш ҳикматига кўра, бу дунёда ҳаракат қилиш ва уни қозониш учун юборилган. Ва инсонда тажаллий этган исмларнинг, бу фоний ва қисқа ҳаётдаги жилвалари билан бақо оламида уларнинг ойнаси бўлган инсонларнинг абадий жилваларига сазовор бўлажакларига ишора этадилар.
Ҳа, Абадийнинг содиқ дўсти абадий бўлажак. Ва Боқийнинг онгли ойнаси боқий бўлиши лозим.
Ҳайвонларнинг руҳлари боқий қолажагини ва Сулаймон Алайҳиссаломнинг Ҳудҳуди ва чумолиси ва Солиҳ Алайҳиссаломнинг туяси ва Ғор Соҳибларининг ити каби баъзи хос ҳайвонлар ҳам руҳи, ҳам жасади ила боқий оламга кетажаги ва ҳар бир навнинг онда-сонда истеъмол қилиш учун биргина жасади бўлажаги саҳиҳ ривоятлардан англашилмоқ ила баробар ҳикмат ва ҳақиқат, ҳам раҳмат ва рубубият шундай тақозо этарлар.
Эй Қодийри Қайюм!
Барча жонзотлар, руҳ эгалари, онг эгалари Сенинг мулкингда ёлғиз Сенинг қувват ва қудратинг ила ва фақатгина Сенинг ирода ва тадбиринг ила ва раҳмат ва ҳикматинг ила рубубиятингнинг амрларига бўйсундирилган ва фитрий вазифалар ила вазифалантирилганлар. Ва баъзилари инсоннинг қуввати ва ғалабаси учун эмас, балки фитратан инсоннинг заифлиги ва ожизлиги учун раҳмат тарафидан унга тобе қилинган. Ва ҳол лисони ва қол лисони ила Сонеъларини ва Маъбудларини нуқсондан, шерикдан тақдис ва неъматларига шукр ва ҳамд этиб, ҳар бири махсус ибодатини қилмоқдалар.
Эй шиддатли намоён бўлиши боис яширинган ва эй кибриёсининг азамати туфайли пардаланган Зоти Ақдас!
Бутун руҳ эгаларининг тасбеҳоти ила Сени тақдис этмоқ ният қилиб,
дейман.
Ё Раббал Оламин! Ё Илаҳал Аввалина вал Охирин! Ё Раббас Самавати вал Аразин!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакимнинг дарси ила англадим ва иймон келтирдимки: Қандайки само, фазо, арз, қуруқлик, денгиз, дарахт, ўсимлик, ҳайвон фардлари ила, аъзолари ила, зарралари ила Сени биладилар, танийдилар ва борлигингга ва бирлигингга шаҳодат ва далолат ва ишора этадилар, худди шунинг каби коинотнинг хулосаси бўлган жонзотлар ва жонзотларнинг хулосаси бўлган инсон ва инсоннинг хулосаси бўлган анбиё, авлиё, асфиёнинг ҳам хулосаси бўлмиш қалбларнинг ва ақлларнинг мушоҳадалари ва кашфлари ва илҳомлари ва истиҳрожлари ила, юзлаб ижмоъ ва юзлаб тавотур қувватида бир қатъият ила Сенинг вужуби вужудингга ва Сенинг ваҳдоният ва аҳадиятингга шаҳодат этиб хабар берадилар. Мўъжизалар ва кароматлар ва шак-шубҳасиз далиллар ила хабарларини исбот этадилар.
Ҳа, қалбларда ғайб пардаси ортидан хотирлатувчи бир зотга қараган ҳеч бир ғайбий хотира ва илҳом берувчи бир зотга қараган ҳеч бир содиқ илҳомлар ва ҳаққаляқийн суратида муқаддас сифатлар ва асмойи ҳуснани кашф этган ҳеч бир қатъий эътиқод; ва анбиё ва авлиёда бир Вожиб-ул Вужуднинг нурларини айналяқийн ила кўрган ҳеч бир нуроний қалб; ва асфиё ва сиддиқийнда бир Холиқи Кулли Шайнинг оёти вужубини ва ваҳдатининг далилларини илмаляқийн ила тасдиқлаган, исботлаган ҳеч бир мунаввар ақл йўқдирки, Сенинг вужуби вужудингга ва муқаддас сифатларингга ва Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга ва асмойи ҳуснангга шаҳодат этмасин, далолати ва ишораси бўлмасин.
Ва айниқса, бутун анбиё ва авлиё ва асфиё ва сиддиқийннинг имоми ва раиси ва хулосаси бўлмиш Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг хабарларини тасдиқлаган ҳеч бир яққол мўъжизаси; ва ҳаққониятини кўрсатган ҳеч бир олий ҳақиқати; ва барча муқаддас ва ҳақиқатли китобларнинг хулосаларининг хулосаси бўлган Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг ҳеч бир қатъий тавҳидий ояти ва иймон масалаларидан ҳеч бир муқаддас масаласи йўқдирки, Сенинг вужуби вужудингга ва муқаддас сифатларингга ва Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга ва исму-сифатларингга шаҳодат этмасин ва далолати ва ишораси бўлмасин!..
Ҳам қандайки бутун у юз минглаб мухбири содиқлар мўъжизаларига ва кароматларига ва ҳужжатларига таяниб, Сенинг борлигингга ва бирлигингга шаҳодат этарлар, худди шунингдек, ҳар нарсани қамраган Арши Аъзамнинг барча ишларини бошқаришдан, то қалбнинг ғоят махфий ва жузъий хотирларини ва орзуларини ва дуоларини билмоқ ва эшитмоқ ва идора этмоққа қадар жараён этган рубубиятингнинг ҳашамати даражасини ва кўзимиз ўнгида сон-саноқсиз хилма-хил нарсаларни бирдан ижод этаётган ҳеч бир фаолият бошқа фаолиятга, бир иш бошқа ишга тўсиқ бўлмай, энг катта бир нарсани энг кичик бир чивин каби осонлик билан қилган қудратингнинг азамати даражасини ижмоъ ила, иттифоқ ила эълон ва хабар ва исбот этадилар.
Ҳам қандайки бу коинотни жонлига, хусусан инсонга мукаммал бир сарой ҳукмига келтирган ва Жаннатни ва абадий саодатни жин ва инсонларга ҳозирлаб қўйган ва энг кичик бир жонзотни ҳам унутмаган ва энг ожиз бир қалбга ҳам қаноат беришга ва илтифот кўрсатишга ҳаракат қилаётган раҳматингнинг ҳадсиз кенглигини ва зарралардан то сайёраларга қадар бутун махлуқот навларини амрларига итоат эттирган ва бўйсундирган ва вазифалантирган ҳокимиятингнинг ниҳоясиз кенглигини хабар бериб, мўъжизалари ва ҳужжатлари ила исбот этарлар, худди шунингдек, коинотни парчалари ададича рисолалар ичида бўлган бир улкан китоб ҳукмига келтирган ва Лавҳи Маҳфузнинг дафтарлари бўлмиш Имоми Мубин ва Китоби Мубинда бутун мавжудотнинг барча саргузаштларини қайд этиб ёзган ва барча уруғларда умум дарахтларнинг мундарижаларини ва дастурларини ва онг эгаларининг бошларида бутун қувва-и ҳофизаларда соҳибларининг таржимаи ҳолларини хатосиз, мунтазам равишда ёздирган илмингнинг ҳар нарсани иҳотасига ва ҳар бир мавжудга кўп ҳикматлар тоққан, ҳатто ҳар бир дарахтда мевалари ададича фойдаларни кўзлаган, ҳатто инсоннинг тилини кўп вазифаларда вазифалантирмоқ ила баробар, таомларнинг таъмлари ададича завқи бўлган мезончалар ила жиҳозлантирган муқаддас ҳикматингнинг ҳар бир нарсани шумулига; ҳам бу дунёда намуналари кўрилган жалолий ва жамолий исмларингнинг тажаллийлари янада порлоқ бир суратда абад-ул ободда давом этажагига ва бу фоний оламда намуналари мушоҳада этилган эҳсонларингнинг янада дабдабали бир суратда саодат оламида давом этишига ва бақосига; ва бу дунёда уларни кўрган муштоқларнинг абадда ҳам ёнма-ён ва бирга бўлишига ижмоълан, иттифоқан шаҳодат ва далолат ва ишора этадилар.
Ҳам юзлаб очиқ-ойдин мўъжизаларига ва қатъий оятларига таянган ҳолда бошда Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам ва Қуръони Ҳакиминг ўлароқ, барча нуроний руҳ соҳиблари бўлмиш анбиёлар ва нуроний қалблар қутблари бўлмиш авлиёлар ва мунаввар ақллар арбоблари бўлмиш асфиёлар, барча муқаддас саҳифа ва китобларда Сенинг кўп такрор ила қилган ваъдаларингга ва қўрқитишларингга таянган ҳолда; ва Сенинг қудрат ва раҳмат ва иноят ва ҳикмат ва жалол ва жамолинг каби муқаддас сифатларингга ва шаънларингга ва жалолингнинг иззатига ва рубубиятингнинг салтанатига таянган ҳолда ва кашфлар ва мушоҳадалар ва илмаляқийн эътиқодлари ила абадий саодатни жин ва инсонларга хушхабар қиладилар. Ва залолат аҳли учун Жаҳаннам борлигини хабар бериб эълон қиладилар ва иймон келтириб шаҳодат этадилар.
Эй Қодийри Ҳакийм! Эй Раҳмони Раҳийм! Эй Содиқул Ваъдил Карийм! Эй иззат ва азамат ва жалол соҳиби бўлган Қаҳҳори Зулжалол!
Бу қадар содиқ дўстларингни ва бу қадар ваъдаларингни ва бу қадар сифат ва шуунотингни ёлғонга чиқариб, рубубият салтанатингнинг қатъий тақозо қилган нарсаларини ва севганинг ва улар ҳам Сени тасдиқ ва итоат ила ўзларини Сенга севдирган ҳадсиз мақбул қулларингнинг ҳадсиз дуоларини ва даъволарини рад этиб, куфр ва исён ила ва Сени ваъдангда ёлғончига чиқариш ила Сенинг кибриёнгнинг азаматига тегилган ва жалолинг иззатига тегдирган ва улуҳиятингнинг ҳайсиятига тил теккизган ва рубубиятинг шафқатини ранжитадиган залолат ва куфр аҳлининг ҳашрни инкор қилишда тасдиқ этишдан юз минг даража муқаддассан. Ва ҳадсиз даража муназзаҳ ва олийсан. Бундай ниҳоясиз бир зулмдан, бир чиркинликдан Сенинг ниҳоясиз адолатингни ва жамолингни ва раҳматингни тақдис этаман. سُبْحَانَهُ وَتَعَالٰى عَمَّا يَقُولُونَ عُلُوًّا كَبِيرًا оятини вужудимнинг барча зарралари ададича сўйлашни истайман.
Балки Сенинг у содиқ элчиларинг ва у тўғри Салтанатингнинг даллоли ҳаққаляқийн, айналяқийн, илмаляқийн суратида Сенинг ухровий раҳмат хазиналарингга ва боқий оламда эҳсонларингнинг хазиналарига ва саодат оламида бутунлай кўринадиган гўзал исмларингнинг ажойиб гўзал жилваларига шаҳодат, ишора, башорат этадилар. Ва бутун ҳақиқатларнинг манбаи ва Қуёши ва ҳомийси бўлган Ҳақ исмингнинг энг улкан бир шуаси бу ҳашр буюк ҳақиқати эканига иймон келтириб, Сенинг қулларингга дарс берадилар.
Эй Раббул Анбиё вас Сиддиқийн!
Уларнинг барчаси Сенинг мулкингда Сенинг амринг ва қудратинг ила, Сенинг ирода ва тадбиринг ила, Сенинг илминг ва ҳикматинг ила бўйсунган ва вазифалантирилганлар. Тақдис, такбир, таҳмид, таҳлил ила Ер Куррасини бир зикрхона-и аъзам, бу коинотни бир масжиди акбар ҳукмида кўрсатганлар.
Ё Раббий ва ё Раббас Самавати вал Аразин! Ё Холиқий ва ё Холиқи Кулли Шай!
Кўкларни юлдузлари ила, заминни ичидагилари ила ва барча махлуқотни барча ҳолатлари ила бўйсундирган қудратинг ва ироданг ва ҳикматинг ва ҳокимиятинг ва раҳматинг ҳаққи, нафсимни менга мусаҳҳар айла! Ва матлубимни менга мусаҳҳар қил! Қуръонга ва иймонга хизмат учун инсонларнинг қалбларини Рисола-и Нурга мусаҳҳар қил! Ва менга ва биродарларимга мукаммал иймон ва ҳусни хотима бер. Ҳазрати Мусо Алайҳиссаломга денгизни ва Ҳазрати Иброҳим Алайҳиссаломга оташни ва Ҳазрати Довуд Алайҳиссаломга тоғни, темирни ва Ҳазрати Сулаймон Алайҳиссаломга жин ва инсни ва Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламга Қуёш ва Ойни бўйсундирганинг каби, Рисола-и Нурга қалбларни ва ақлларни мусаҳҳар қил! Ва мени ва Рисола-и Нур талабаларини нафс ва шайтоннинг шарридан ва қабр азобидан ва Жаҳаннам оташидан муҳофаза айла ва Жаннат-ул Фирдавсда масъуд қил! Омин, омин, омин!
Қуръондан ва муножоти Набавия бўлмиш Жавшан-ул Кабирдан олган бу дарсимни бир тафаккурий ибодат ўлароқ Рабби Раҳиймимнинг даргоҳига арз этишда қусур этган бўлсам, қусуримнинг афви учун Қуръонни ва Жавшан-ул Кабирни шафоатчи этиб, раҳматингдан афвимни ниёз этаман.
Бешинчи Қисм
Сўнгра Рисола-и Нур куллиётида сиёсий бир мавзу бўлиб бўлмаганини тадқиқ учун бир нечта маъмурдан ташкил топган бир тадқиқ ҳайъати ташкил этилиб, мусодара этилган Нур Рисолалари ва мактублар тадқиққа бошланиши ила, Бадиуззамон: "Бу илмсиз тадқиқ ҳайъати Рисола-и Нурни тадқиқ этолмас. Анқарада юксак, илмий бир тадқиқ ҳайъати ташкил эттирилсин. Оврупадан файласуфлар келтирилсин. Агар улар бир айб топсалар, энг оғир жазога розиман",- дер. Шундай қилиб Рисола-и Нур Куллиёти ва бутун мактублар Анқарада профессорлар ва юксак олимлардан ташкил топган бир тадқиқ ҳайъатига қаторма-қатор тадқиқ эттирилар. Тадқиқ ҳайъати тарафидан: "Бадиуззамоннинг сиёсий бир фаолияти йўқдир. Унинг маслагида жамиятчилик ва тариқатчилик мавжуд эмасдир. Асарлари илмий ва иймонийдир, Қуръоннинг бир тафсиридир",- дея рапорт берилади. Маҳкамага берилишидаги иттиҳомлар, далилсиз ва исботсиз бўлгани учун, бир қатор уйдирма баҳона ва ҳийлалардан иборат бўлгани тушунилади. Натижада Бадиуззамон буюк бир мудофаа қилади. Ниҳоят, маҳкама иттифоқ ила 16/6/944 тарих ва 199/136 рақамли бароат қарорини беради. Бир юз ўттиз парча Рисола-и Нур Куллиётининг ҳаммасига эркинлик бериб соҳибларига тамоман қайтариб беради. Бароат қарорини, Темйиз Биринчи Жазо Доираси, 30/12/1944 тарихли хабар ила, иттифоқ ила тасдиқ этиб, Рисола-и Нур даъвосининг ҳаққонияти қазия-и муҳкама ҳолини олади.
Бадиуззамон Саид Нурсий ва талабаларидан бир қисми қамоқда тўққиз ой қолгандан сўнгра бароат қарори сабабли бўшатилади. Фақат Саид Нурсий Ҳазратларини қамоқхонада заҳарлайдилар, ўлим таҳликасини ўтказади! Жаноби Ҳақнинг инояти ила халос бўлса ҳам, тарихда ҳеч бир кишига қилинмаган зулм, исканжа ва хоинликларга маъруз қолдирилади. Бадиуззамон яширин динсиз мунофиқларнинг фитналари ила кирган бутун маҳкамаларида бўлгани каби, бу иъдом режаси ила берилган маҳкамада ҳам ҳақ ва ҳақиқатни парвосизча ва ўлимни ҳеч санаб ҳайқиради.
Ҳа, биз бир жамиятмиз ва шундай бир жамиятимиз борки, ҳар асрда уч юз миллион доҳил мансублари бор ва ҳар кун беш марта у муқаддас жамиятнинг принциплари ила камоли ҳурмат ила алоқаларини ва хизматларини кўрсатадилар ва اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ қудсий дастури ила бир-бирининг ёрдамига дуолари ила ва маънавий қозончлари ила югурадилар.
Хуллас, биз бу муқаддас ва муаззам жамиятнинг аъзолариданмиз ва хусусий вазифамиз ҳам Қуръоннинг иймоний ҳақиқатларини таҳқиқий бир суратда иймон аҳлига билдириб уларни ва ўзимизни иъдоми абадийдан ва доимий ҳибси мунфариддан қутқармоқдир. Бошқа дунёвий ва сиёсий ва иғволи жамият ва комитетлар ила муносабатимиз йўқдир ва таназзул этмаймиз.
Дунёга қўшилмоқ орзуси бизда бўлса эди, бундай чивин виззилаши каби эмас, замбарак ўқи каби овоз ва портлаш берар эди. Ҳарбий трибуналда ва Мустафо Камолнинг ҳиддатига қарши девони раёсатда шиддатли ва таъсирли мудофаа қилган бир одам, ўн саккиз сана мобайнида ҳеч кимга сездирмасдан дунё иғволарини қилмоқда дея уни иттиҳом этган, албатта бир ғараз ила қилар.
Бу масалада менинг шахсимнинг ёки баъзи қардошларимнинг камчилиги ила Рисола-и Нурга ҳужум этилмас. У тўғридан тўғрига Қуръонга боғланган. Ва Қуръон ҳам Арши Аъзам ила боғлиқдир. Кимнинг ҳадди борки, қўлини у ерга узатсин, у қувватли ипларни очсин?
Баъзи зиндиқларнинг шайтонлиги ила Рисола-и Нурга қарши ўгирилган режалар ва ҳужумлар иншааллоҳ бузиладилар. Унинг шогирдлари бошқаларга қиёс этилмас, тарқаттирилмас, воз кечирилмас, Жаноби Ҳақнинг инояти ила мағлуб этилмаслар. Агар моддий мудофаадан Қуръон ман этмаса эди, бу миллатнинг жон томири ҳукмида умумнинг таважжуҳини қозонган ва ҳар тарафда бўлган у шогирдлар Шайх Саид ва Манаман ҳодисалари каби жузъий ва натижасиз ҳодисалар ила кирланмаслар. Аллоҳ кўрсатмасин, агар мажбурият даражасида уларга зулм этилса ва Рисола-и Нурга ҳужум қилинса, албатта ҳукуматни алдаган зиндиқлар ва мунофиқлар минг даража пушаймон бўладилар.
Ал-ҳосил, модомики биз дунё аҳлининг дунёларига тегилмаёбмиз, улар ҳам бизнинг охиратимизга, иймоний хизматимизга тегилмасинлар.
Банди
Саид Нурсий
Жаноблар!
Сизга қатъий хабар бераманки, бу ердаги зотларнинг биз ила ва Рисола-и Нур ила муносабати бўлмаган ёки оз бўлганлардан бошқа, истаганингиз қадар ҳақиқий қардошларим ва ҳақиқат йўлида ҳақиқатли дўстларим бор. Биз Рисола-и Нурнинг қатъий кашфиёти ила икки карра икки тўрт бўлар даражасида тебранмас бир қаноат ила билганмизки, ўлим биз учун Қуръон сири ила иъдоми абадийдан эркинлик рухсатномасига айланган. Ва бизга мухолиф ва залолатда юрганлар учун у қатъий ўлим ё иъдоми абадийдир (агар охиратга қатъий иймони бўлмаса) ёки абадий ва қоронғу ҳибси мунфариддир (агар охиратга ишонса ва сафоҳат ва залолатда кетган бўлса). Ажабо, дунёда бу масаладан янада катта, янада аҳамиятли бир инсоният масаласи бормики, бу унга қурол бўлсин? Сиздан сўрайман! Модомики йўқдир ва бўлолмас, нима учун биз билан овора бўлмоқдасиз? Биз энг оғир жазонгизга қарши ўзимиз, нур оламига кетмоқ учун бир эркинлик рухсатномасини олмоқдамиз дея камоли матонат ила кутмоқдамиз. Фақат бизни рад этиб, залолат ҳисобига маҳкум этганларни, сизни бу мажлисда кўрганимиз каби, иъдоми абадий ила ва ҳибси мунфарид ила маҳкум ва жуда яқин бир замонда у даҳшатли жазони чекишларини мушоҳада даражасида биламиз, балки кўрмоқдамиз, уларга инсоният томири ила ҳақиқатдан ачинмоқдамиз. Бу қатъий ва аҳамиятли ҳақиқатни исбот этишга ва энг мутамарридларни ҳам илзом этишга ҳозирман! Илмсиз, ғаразкор, маънавиятдан бебаҳра тадқиқ ҳайъатига қарши эмас, балки энг катта олим ва файласуфларингизга қарши кундуз каби исбот этмасам, ҳар жазога розиман!
Хуллас, ёлғиз бир намуна бўлиб, икки жума кунида маҳбуслар учун таълиф этилган ва Рисола-и Нурнинг принципларини ва хулоса ва асосларини баён этиб Рисола-и Нурнинг бир мудофааномаси ҳукмида ўтган Мева Рисоласини кўрсатаман ва Анқара мақомларига бермоқ учун янги ҳарфлар ила ёздиришга қийинчиликлар ичида яширин ҳаракат қилмоқдамиз. Хуллас, уни ўқинг, тўлиқ диққат қилинг, агар қалбингиз (нафсингизга қўшилмайман) мени тасдиқ этмаса, менга ҳозирги тажриди мутлақ ичида ҳар ҳақорат ва қийноқни ҳам қилсангиз, сукут этаман!
Ал-ҳосил: Ё Рисола-и Нурни тўлиқ эркин қолдиринг ва ёхуд бу қувватли ва задаланмас ҳақиқатни қўлингиздан келса синдиринг! Мен ҳозирга қадар сизни ва дунёнгизни ўйламаган эдим ва ўйламас эдим, фақат мажбур этдингиз, балки да сизни уйғотмоқ лозим эдики, қадари Илоҳий бизни бу йўлга чорлади. Биз ҳам مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ أَمِنَ مِنَ الْكَدَرِ қудсий дастурни ўзимизга раҳбар қилиб, ҳар бир машаққатларингизни сабр ила қаршилаймиз дея азм этдик.
Банди
Саид Нурсий
* * *
Саодат замонидан ҳозирга қадар жорий бир Ислом одатига иттибо қилиб Рисола-и Нурнинг хусусий манбалари бўлган юзлаб машҳур оятларни буюк бир Анъом каби Ҳизби Қуръоний қилганимизни, "Динда бузғунчилик қилмоқда" дея сўроқ қилмишлар.
Ҳам бир сана жазосини чекканим ва маҳрам тутилган ва баённомада қайд этилгани каби ўтин йиғинлари остидан чиқарилган Тасаттур Рисоласи бу сана ёзилган ва нашр этилгандай, бизни айбламоқ истайди. Ҳам Анқарада ҳукуматнинг раёсатида бўлган бирисига (Мустафо Камолга) айтганим эътирозларга ва оғир сўзларга муқобала этмасдан сукут этиши ва у ўлгандан сўнг унинг хатосини кўрсатган бир ҳадис ҳақиқатини баёндаги фитрий ва керакли ва маҳрам танқидларим жавобгарлик сабаби қилинган. Ўлган ва ҳукуматдан алоқаси кесилган бир шахснинг хотири қаерда, ва ҳукуматнинг ва миллатнинг бир хотираси ва Жаноби Ҳақнинг бир тажаллийи ҳокимияти бўлган адолат қонунлари қаерда?
Ҳам биз жумҳурият ҳукумати ва асосларидан энг зиёда ўзимизга таянч нуқтаси ва у билан ўзимизни мудофаа қилганимиз виждон эркинлиги асоси бизга қарши жавобгарлик сабаби тутилган. Гўё биз виждон эркинлиги асосига қарши кетмоқдамиз!
Хуллас, бу намуналарга қиёсан, нақадар адолатга хилоф бир муомала бўлганини, иншааллоҳ, инсофли, адолатли бўлган Денгизли Прокурори ва Маҳкамаси кўрсатиб, у баённомаларнинг шубҳаларига аҳамият бермайдилар.
Ҳам энг ажиби будирки: Бошқа маҳкаманинг прокурори мендан сўради: "Маҳрам Бешинчи Шуада дегансан: "Қўшин тизгинини у даҳшатли шахснинг қўлидан қутқаради". Муродинг қўшинни ҳукуматга қарши итоатсизликка чорламоқдир". Мен ҳам дедим: "Мақсадим у қўмондон ё ўлади ёки алмаштирилади, қўшин таҳаккумидан қутулади демакдир. Ажабо, ҳам ғоят маҳрам, саккиз санада ёлғиз икки марта қўлимга ўтган ва айни замонда йўқотилган, ҳам охирзамонга оид бир ҳадиснинг маъносини куллий бир суратда баён этган, ҳам асли эскидан таълиф этилган бир рисола, ҳам бир киши кўрмагани ҳолда қандай айблаш сабаби бўлар?" Афсуски, у инсофсизларнинг у ажиб айблови айбномага кирган.
Ва Йигирманчи Сўзда Қуръоннинг маданият ҳориқоларидан ғайбий хабар берганини баён этаркан, бир оятнинг ишораси бўлиб, кофирлар поездлар ила Ислом оламини мағлуб этарлар деганман. Исломни бу ҳориқоларга ташвиқ этганим ҳолда, бир айблаш сабаби бўлиб, "Поезд ва тайёра ва радио каби замонавий тараққиётга қарши" дея айбноманинг охирида мени аввалги прокурорнинг ғаразларига биноан айблар.
Ҳам ҳеч бир муносабати бўлмагани ҳолда, бир одам Рисола-и Нурнинг иккинчи бир исми бўлган Рисолатун-Нур таъбиридан, "Қуръоннинг нуридан бир рисолатдир, бир илҳомдир" деган. Айбномада бошқа ер берган хато маъно ила, гўё "Рисола-и Нур бир расулдир" дея мен учун бир айблаш сабаби қилинган.
Ҳам мудофааларимда йигирма ерда қатъий бир суратда ҳужжатлар ила исбот этганмизки, бутун дунёга қарши ҳам бўлса дин ва Қуръон ва Рисола-и Нурни қурол қилмаймиз ва этилмас ва биз уларнинг бир ҳақиқатини дунё салтанатига алмаштирмаймиз ва ҳақиқатдан шундаймиз. Бу даъвонинг аломатлари йигирма санада минглабдир. Модомики ундайдир, мен ва биз бутун қувватимиз ила деймиз:
Саид Нурсий
Бу эътирозда мухотобим Денгизли Маҳкамаси ва прокурори эмас, балки бошда Испарта ва Инеболу прокурорлари бўлиб, хато ва нуқсон баённомалари ила бу ердаги ажиб айбномани бизга қарши бердирган ғаразкор ва шубҳачи маъмурлардир.
Авваломбор: Асоссиз бўлган ва хотиримга келмаган бир сиёсий жамият номини маъсум ва сиёсат ила ҳеч алоқалари бўлмаган Рисола-и Нур талабаларига тақиб ва у доира ичига кирган ва иймон ва охиратидан бошқа ҳеч бир мақсадлари бўлмаган бечораларни, у жамиятнинг ношири, ё фаол бир рукни ёки мансуби ёки Рисола-и Нурни ўқиган ва ўқитган ёки ёзган дея айбдор санаб маҳкамага бермоқ нақадар адолатнинг моҳиятидан узоқ бўлганига қатъий бир ҳужжати шудирки:
Қуръонга қарши ёзилган Доктор Дузининг ва бошқа зиндиқларнинг у зарарли асарларини ўқиганлар учун фикр эркинлиги ва илм эркинлиги дастури ила бир жиноят саналмагани ҳолда, Қуръон ва иймон ҳақиқатларини ўрганишга ғоят муҳтож ва муштоқ бўлганларга Қуёш каби билдирган Рисола-и Нур ўқимоқ ва ёзмоқ бир жиноят саналган. Ва ҳам, юзлаб рисола ичида хато маъно берилмаслиги учун маҳрам сақлаганимиз ва нашрига изн бермаганимиз икки-уч рисолада ёлғиз бир нечта жумлаларини баҳона кўрсатиб айблаган. Ҳолбуки, у рисолаларни, бири мустасно, Эскишаҳар Маҳкамаси тадқиқ этган, кераклисини қилган. Ва мустасно бўлса, ҳам илтимосномамда ва ҳам эътирозномамда ғоят қатъий жавоб берилгани ва "Қўлимизда нур бор, сиёсат тўқмоғи йўқ" дея Эскишаҳар Маҳкамасида йигирма жиҳат ила қатъий исбот этилгани ҳолда, у инсофсиз прокурорлар, уч маҳрам ва нашр қилинмаган рисолаларнинг уч-тўрт жумлаларини бутун Рисола-и Нурга ташмил этар каби, Рисола-и Нурни ўқиган ва ёзганни айбдор ва мени ҳам ҳукумат ила мубораза этар дея айблаганлар.
Мен ва менга яқин ва мен ила кўришган дўстларимни шоҳид кўрсатиб ва қасам ила ишонтираманки, бу ўн санадан зиёдадирки, икки раисдан ва бир депутатдан ва Қастамўну ҳокимидан бошқа ҳукуматнинг идорачиларини, вазирларни, қўмондонлари, маъмурлари, депутатлари кимлар бўлганини қатъиян билмайман ва билишга ҳам қизиқмаганман. Ажабо, ҳеч имкони бормики, бир одам мубораза қилган одамларни танимасин ва билишга қизиқмасин? Дўст-ми, душман-ми, қаршисидагини танишга аҳамият бермасин? Бу ҳоллардан тушуниладики, бил-илтизом ҳар ҳолда мени маҳкум этмоқ учун ғоят аслсиз баҳоналарни ижод этарлар.
Модомики кайфият бундайдир. Мен ҳам бу ернинг маҳкамасига эмас, балки у инсофсизларга дейман:
Мен, сизнинг менга берадиганингиз энг оғир жазонгизга ҳам парво қилмайман ва ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки мен қабр эшигида, етмиш ёшдаман. Бундай мазлум ва маъсум бир-икки сана ҳаётни шаҳидлик мартабаси ила алмаштирмоқ мен учун буюк саодатдир. Рисола-и Нурнинг минглаб ҳужжатлари ила қатъий иймоним борки, ўлим биз учун бир эркинлик рухсатномасидир. Агар иъдом ҳам бўлса, биз учун бир соат заҳмат абадий бир саодатнинг ва раҳматнинг калити бўлар. Фақат, сиз, эй динсизлик ҳисобига адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз ила сабабсиз машғул қилган инсофсизлар! Қатъий билинг ва титрангки, сиз иъдоми абадий ила ва абадий ҳибси мунфарид ила маҳкум бўлмоқдасиз. Интиқомимиз сиздан ҳаддан ортиқ бир суратда олинаётганини кўрмоқдамиз. Ҳатто сизга ачинмоқдамиз.
Ҳа, бу шаҳарни юз марта мозористонга бўшатган ўлим ҳақиқати, албатта ҳаётдан зиёда бир истагани бор. Ва унинг иъдомидан қутулмоқ чораси, инсонларнинг ҳар масаласидан устун энг буюк ва энг аҳамиятли ва энг керакли бир зарурий ва қатъий эҳтиёжидир. Ажабо, бу чорани ўзига топган Рисола-и Нур шогирдларини ва у чорани минглаб ҳужжатлар ила топтирган Рисола-и Нурни оддий баҳоналар ила айблаганлар нақадар ўзларини ҳақиқат ва адолат назарида айбдор бўлишини девоналар ҳам тушунар.
Бу инсофсизларни алдатган ва ҳеч муносабати бўлмаган бир сиёсий жамият шубҳасини берган уч моддадир.
Биринчиси: Эскидан бери менинг талабаларим мен ила қардош каби шиддатли алоқадор бўлишлари бир жамият шубҳасини берган.
Иккинчиси: Рисола-и Нурнинг баъзи шогирдлари ҳар ерда бўлган ва жумҳурият қонунлари рухсат берган ва тегилмаган ва Ислом жамоатлари ҳайъатлари каби ҳаракат қилишларидан, бир жамият деб ўйланган. Ҳолбуки у маҳдуд уч-тўрт шогирднинг ниятлари жамият-мамият эмас, балки ёлғиз иймон хизматида холис бир қардошлик ва ухровий тасонуддир.
Учинчиси: У инсофсизлар ўзларини залолат ва дунёпарастликда билганларидан ва ҳукуматнинг баъзи қонунларини ўзларига уйғун топганларидан, фикран дейдиларки: "Ҳар ҳолда Саид ва дўстлари бизларга ва ҳукуматнинг, бизнинг маданийча номашруъ ҳавасотимизга уйғун қонунларига мухолифдирлар. Ундай бўлса мухолиф бир сиёсий жамиятдирлар". Мен ҳам дейман:
Ҳой бадбахтлар! Дунё абадий бўлса эди ва инсон ичида доимий қолса эди ва инсоний вазифалар ёлғиз сиёсат бўлса эди, балки бу бўҳтонингизда бир маъно бўлиши мумкин эди. Ҳам агар мен сиёсат ила ишга кирсайдим, юз рисолада ўн жумла эмас, балки минг сиёсатворий ва муборазакорона жумла бўлар эди. Ҳам фарзи маҳол бўлиб, агар биз ҳам сиз каби бутун қувватимиз ила дунё мақсадларига ва кайфларига ва сиёсатларига ҳаракат қилмоқдамиз дея-ки, шайтон ҳам буни ишонтиришга уринолмаётир ва ҳеч кимга қабул эттиролмас. Қани бундай ҳам бўлса, модомики бу йигирма санада ҳеч бир ҳодисамиз кўрсатилмаётир. Ва ҳукумат қўлга боқар, қалбга боқолмас. Ва ҳар бир ҳукуматда шиддатли мухолифлар бўлар. Албатта, яна адлия қонуни ила бизларни масъул этмайсизлар. Сўнг сўзим:
Саид Нурсий
Эскишаҳар Маҳкамасида яширин қолган, расман расмий қайтларга ўтмаган ва мудофааларимда ҳам ёзилмаган бир эски хотирани ва латиф бир мудофаа воқеасини айнан баён этмоқдаман.
У ерда мендан сўрадиларки: "Жумҳурият ҳақида фикринг недир?"
Мен ҳам дедим: "Эскишаҳар маҳкама раисидан бошқа ҳали сизлар дунёга келмасдан мен диндор бир жумҳуриятчи бўлганимни қўлингиздаги тарихча-и ҳаётим исбот этар. Хулосаси шудирки: У вақт ҳозирги каби, холи бир мақбара гумбазида инзивода эдим. Менга шўрво келар эди. Мен ҳам гуручларини чумолиларга берардим, нонимни унинг суви ила ердим. Эшитганлар мендан сўрар эдилар. Мен ҳам дер эдим: Бу чумоли ва ари миллатлари жумҳуриятчидирлар. У жумҳуриятпарварликларига ҳурматан гуручларини чумолиларга берардим".
Сўнгра дедилар: "Сен Салафи Солиҳийнга қарама-қаршилик қилмоқдасан".
Жавобан дер эдим: "Халифа-и Рошидийн, ҳар бири ҳам халифа, ҳам раиси жумҳур эди. Сиддиқи Акбар (р.а.), Ашара-и Мубашшара ва Саҳоба-и Киромга албатта раиси жумҳур ҳукмида эди. Фақат маъносиз исм ва расм эмас, балки ҳақиқий адолатни ва шаръий эркинликни ташиган ҳақиқий диндор жумҳуриятнинг раислари эдилар".
Мана, эй прокурор ва маҳкама аъзолари.
Эллик санадан бери менда бўлган бир фикрнинг акси ила мени айбламоқдасиз. Агар лаик жумҳурият сўраётган бўлсангиз, мен биламанки, лаик маъноси бетараф қолмоқ, яъни виждон эркинлиги дастури ила динсизларга ва сафоҳатчиларга тегилмаганлиги каби, диндорларга ва тақвочиларга ҳам тегилмайдиган бир ҳукумат деб қабул қиламан. Ўн санадир (ҳозир йигирма сана бўлмоқда) ки сиёсий ва ижтимоий ҳаётдан чекилганман. Жумҳурият ҳукумати не ҳол касб этганини билмайман. Аллоҳ сақласин, агар динсизлик ҳисобига иймони ва охирати учун ҳаракат қилаётганларни масъул қиладиган қонунларни қилган ва қабул қилган бир даҳшатли шаклга кирган бўлса, буни сизга парвосиз эълон қиламан ва эслатаманки, минг жоним бўлса, иймонга ва охиратимга фидо этишга ҳозирман. Нима қилсангиз қилинг, менинг сўнг сўзим حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ бўлиб, сиз мени иъдом ва оғир жазо ила зулман маҳкум қилишингизга муқобил дейман:
Мен Рисола-и Нурнинг қатъий кашфи ила иъдом бўлмаётирман. Балки бўшалиб нур оламига ва саодат оламига кетмоқдаман. Ва сизни, эй залолат ҳисобига бизни эзган бадбахтлар, иъдоми абадий ила ва доимий ҳибси мунфарид ила маҳкум билганимдан ва кўрганимдан, тамоми ила интиқомимни сиздан олиб камоли роҳати қалб ила таслими руҳ қилишга ҳозирман.
Банди
Саид Нурсий
Жаноблар!
Кўп аломатлар ила қатъий қаноатим келганки, ҳукумат ҳисобига "диний ҳисларни қурол қилиб ички осойишни бузмоқ" учун бизга ҳужум этилмаётир. Балки бу ёлғончи парда остида динсизлик ҳисобига бизнинг иймонимиз учун ва иймонга ва осойишга хизматимиз учун бизга ҳужум этилганига кўп ҳужжатлардан бир ҳужжати шудирки: Йигирма йил мобайнида Рисола-и Нурнинг йигирма минг нусхалари ва парчаларини йигирма минг одамлар ўқиб қабул этганлари ҳолда, Рисола-и Нурнинг шогирдлари тарафидан осойишнинг бузулишига доир ҳеч бир ҳодиса бўлмаган ва ҳукумат қайд этмаган ва эски ва янги икки Маҳкама топмаган. Ҳолбуки, бундай касратли ва қувватли ташвиқот йигирма кунда ҳодисалар ила ўзини кўрсатар эди. Демак, виждон эркинлиги принципига зид бўлиб, бутун диндор насиҳатчиларни ичига олган эгилувчан бир қонуннинг 163-чи моддаси сохта бир ниқобдир. Динсизлар баъзи ҳукумат бошлиқларини алдатиб, адлияни адаштириб, бизни ҳар ҳолда эзмоқ истайдилар.
Модомики ҳақиқат будир, биз ҳам бутун қувватимиз ила деймиз: Эй динини дунёга сотган ва куфри мутлаққа тушган бадбахтлар! Қўлингиздан нима келса, қилинг. Дунёнгиз бошингизни есин ва ейди! Юзлаб миллион қаҳрамон бошлар фидо бўлган бир қудсий ҳақиқатга бошимиз ҳам фидо бўлсин! Ҳар жазо ва иъдомингизга тайёрмиз! Қамоқнинг хорижи бу вазиятда юз даража доҳилидан янада ёмондир. Бизга қарши келган бундай бир истибдоди мутлақ остида ҳеч бир эркинлик, на илмий эркинлик, на виждон эркинлиги, на дин эркинлиги бўлмаслигидан, номус ва диёнат аҳли ва эркинлик тарафдори бўлганларга ё ўлмоқ ёки қамоққа кирмоқдан бошқа бир чора қолмас. Биз ҳам اِنَّا ِللهِ وَاِنَّا اِلَيْهِ رَاجِعُونَ деб Раббимизга таянамиз.
Банди
Саид Нурсий
Маҳкама Раиси Али Ризо Жаноблари!
Ҳуқуқимни мудофаа этмоқ учун аҳамиятли бир талабим ва бир истагим бор. Мен янги ҳарфларни билмайман ва эски ёзувим ҳам жуда нуқсонлидир, ҳам мени бошқалар ила кўриштирмайдилар. Худди тажриди мутлақ ичидаман. Ҳатто айбнома ўн беш дақиқадан сўнг мендан олинди. Ҳам адвокат йўллашга иқтидорим йўқ. Ҳатто сизга тақдим этганим мудофааларимнинг, кўп заҳмат ила, бир қисмини яширин бўлиб фақат янги ҳарф ила бир нусхасини олиб билдим. Ҳам Рисола-и Нурнинг бир нави мудофааномаси ва маслагининг хулосаси бўлган Мева Рисоласининг бир нусхасини прокурорга бермоқ учун ва бир-икки нусхасини Анқара мақомларига юбормоқ учун ёздирган эдим. Бирдан уларни қўлимдан олдилар, ҳали бермадилар. Ҳолбуки Эскишаҳар адлияси бизга бир ускунани қамоққа юборди. Биз мудофааларимизни унда янги ҳарф ила бир-икки нусха ёздик, ҳам у маҳкама ҳам ёзди. Хуллас, аҳамиятли талабим: Ё бизга бир ускунани сиз беринг ёки бизга рухсат беринг, биз жалб этамиз, токи ҳам мудофааларимни, ҳам Рисола-и Нурнинг мудофааномаси ҳукмидаги рисолани янги ҳарф ила икки-уч нусхасини олиб, ҳам Адлия Вазирлигига, ҳам Вазирлар Маҳкамасига, ҳам Депутатлар Кенгашига, ҳам Давлат Кенгашига юборамиз. Чунки айбномада бутун асос Рисола-и Нурдир ва Рисола-и Нурга оид даъво ва эътироз жузъий бир ҳодиса ва шахсий бир масала эмаски, кўп аҳамият берилмасин. Балки бу миллатни ва мамлакатни ва ҳукуматни жиддий алоқадор этадиган ва демакки Ислом оламининг диққат назарини аҳамиятли бир суратда жалб этадиган бир куллий ҳодиса ҳукмида ва умумий бир масаладир.
Ҳа, Рисола-и Нурга парда остида ҳужум этган, ажнабий бармоғи ила бу ватандаги миллатнинг энг катта қуввати бўлган Ислом оламининг таважжуҳини ва муҳаббатини ва ухувватини синдирмоқ ва нафрат бердирмоқ учун сиёсатни динсизликка қурол қилиб парда остида куфри мутлақни ерлаштирганлардирки, ҳукуматни алдатиб ва адлияни икки мартадир адаштириб, дер: "Рисола-и Нур ва шогирдлари динни сиёсатга қурол қилар, хавфсизликка зарар эҳтимоли бор".
Ҳой бадбахтлар! Рисола-и Нурнинг гарчи сиёсат ила алоқаси йўқдир. Фақат куфри мутлақни синдиргани учун куфри мутлақнинг ости бўлган анархистликни ва усти бўлган истибдоди мутлақни асоси ила бузар, рад этар. Хавфсизликни, осойишни, эркинликни, адолатни таъмин этганига юзлаб ҳужжатлардан бири бу мудофааномаси ҳукмидаги Мева Рисоласидир. Буни олий бир илмий ва ижтимоий ҳайъат тадқиқ этсинлар, агар мени тасдиқ этмасалар, мен ҳар жазога ва қийноқли иъдомга розиман!
Банди
Саид Нурсий
Раис Жаноблари,
Қарорномада уч модда асос тутилган:
Бириси: Жамиятдир. Мен бу ердаги бутун Рисола-и Нур шогирдларини ва мен билан кўришганларни ёки ўқиган ва ёзганларини айни ила шоҳид кўрсатаман, улардан сўрангчи, мен ҳеч бирисига демаганман: "Бир сиёсий жамият ёки Нақший жамият ташкил этамиз". Доимо деганим будир: Биз иймонимизни қутқаришга ҳаракат қиламиз. Умум иймон аҳли доҳил бўлганлари ва уч юз миллиондан зиёда кишилари бўлган бир муқаддас Ислом жамоатидан бошқа мобайнимизда бахслашиш сабаби бўлмаганини ва Қуръонда "Ҳизбуллоҳ" номи берилган ва умум иймон аҳлининг ухуввати жиҳати ила ўзимизни Қуръонга хизматимиз учун Ҳизб-ул Қуръон, Ҳизбуллоҳ доирасида топганмиз. Агар қарорномада бу маъно мурод бўлса, бутун руҳимиз ила, камоли ифтихор ила эътироф этамиз. Агар бошқа маънолар мурод бўлса, улардан хабаримиз йўқдир!
Иккинчи Модда: Қарорноманинг эътирофи ила Қастамўну зобитасининг рапорт ва тасдиғи ила, ҳеч нашр бўлмайдиган тарзда ўтин ва кўмир йиғинлари остида ва мехланган сандиқларда бўлган ва Эскишаҳар Маҳкамасининг тадқиқидан ва танқидидан ўтган ва бир енгил жазони чектирган ва қатъиян маҳрам тутилган "Тасаттур Рисоласи" ва "Ҳужумоти Ситта ва Иловаси" Рисоласи каби китоблардан баъзи жумлаларига хато маъно бериб тўққиз йил аввалги замонга бизни этиб, жазосини чекканимиз айб ила масъул этмоқ истайди.
Учинчи Модда: Қарорномада нечта ерида: "Давлатнинг хавфсизлигини буза олар ёки қила олар" каби таъбирлар ила имконот вуқуот ўрнида истеъмол этилган. Ҳаркас мумкиндирки бир қатл қилсин, бу имкон ила масъул бўлиш мумкинми?
Банди
Саид Нурсий
Раис Жаноблари!
Анқара мақомларига ва раиси жумҳурга илтимоснома суратида юборганим мудофааномамни ва Бошвазирликнинг ҳам буни аҳамият ила қабул этганларини кўрсатган жавобий мактубини қўшиб юбораман, тақдим этаман. Прокаратуранинг бизга қарши баён этган аслсиз, иттиҳомкорона шубҳаларнинг қатъий жавоблари бу мудофааларимда бордир. Бошқа ерларнинг ғаразкорона ва сатҳий баённомаларига бино этилган бу ернинг тадқиқ ҳайъати рапортида ҳақиқатга зид ва мантиқсиз кўп сўзлар бордирки, уларга қарши ҳам бу эътирозномам тақдим этилган эди. Жумладан:
Сизга аввалча арз этганим каби, Эскишаҳар Маҳкамасига 163-чи модда ила мени маҳкум этмоқ истаганлари замон деган эдим: Жумҳурият Ҳукуматининг икки юз депутати ичида айни рақам 163 депутатнинг имзолари ила Вандаги Мадрасамга бир юз эллик минг банкнот таҳсисот қабул этишлари ва унинг ила жумҳурият ҳукуматининг менга қарши таважжуҳи бу 163-чи моддани ҳаққимда ҳукмдан туширади деганим ҳолда, у тадқиқ ҳайъати "163 депутат Саидга қарши таъқиблар қилганлар" дея бузган. Мана, прокаратура ҳам бу тадқиқ ҳайъатининг бундай бутун-бутун аслсиз айблашларига биноан бизни масъул тутмоқда. Ҳолбуки мажлисингизнинг қарори ила энг юксак илм ва фан ҳайъатининг тадқиқига ва таҳқиқига ҳавола этилган Рисола-и Нурнинг бутун парчалари тадқиқдан сўнг иттифоқ ила, ҳаққимизда берган қарорида: "Саиднинг ва Рисола-и Нур шогирдларининг ёзувларида динни, муқаддас нарсаларни қурол қилиб, давлатнинг хавфсизлигини бузишга ташвиқ ёки бир жамият қурмоқ ва ҳукуматга қарши бир ёмон мақсади бўлмоқ қасдида бўлганини кўрсатадиган бир сароҳат ва нишон бўлмаганини ва Саиднинг шогирдлари, хабарлашишларида ҳукуматга қарши ёмон бир қасдда бўлмоқ, бир жамият қурмоқ ёки тариқат қурмоқ фикри ила ҳаракат этмаганлари тушунилмоқдадир" дея иттифоқан қарор берганлар.
Ҳам тадқиқ ҳайъати "Саид Нурсийнинг юздан тўқсон рисоласи ҳам самимий, ҳам холис, ҳам илм ва ҳақиқат ва дин асосларидан ҳеч бир жиҳат ила айрилмаганлар. Буларда динни қурол қилмоқ ёки жамият ташкил қилмоқ ила хавфсизликни бузмоқ ҳаракатининг бўлмагани очиқдир. Шогирдларнинг бир-бири ила ва Саид Нурсий ила хабарлашиш мактублари ҳам бу навдандирлар. Беш-ўн маҳрам ва шикоятли ва ғайри илмий бўлган рисолалардан бошқа бутун рисолалари ҳар бири бир оятнинг тафсири ва бир ҳадиси шарифнинг ҳақиқати номига ёзилгандирлар. Дин, иймон, Аллоҳ, пайғамбар, охират ақидаларини ва ибораларини очиқча тушунтирмоқ учун тамсиллар ила ёзилган ва илмий назарларни ва кексаларга ва ёшларга ахлоқий ўгитлар ва ҳаёт тажрибасидан олинган ибратли воқеаларни ва фойдали манқибаларни ичига олган мавжуд рисолаларнинг юздан тўқсонини ташкил этгандир. Ҳукуматга ва идорага ва осойишга тегиладиган ҳеч бир жиҳати йўқдир" дея иттифоқан қарор бергандирлар.
Хуллас, прокаратура бу юксак тадқиқ ҳайъатининг рапортига қарамасдан эски ва чалкаш ва нуқсонли рапортга биноан ажиб тарзларда бизни айблашидан, ҳақиқатдан ҳаддан зиёда ранжимоқдамиз. Бу инсофли Маҳкаманинг мусаллам инсофларига албатта ярашмайди. Ҳатто, тамсилда хато бўлмасин, бир Бектошидан: "Нима учун намоз ўқимайсан?" деганлар. У ҳам: "Қуръонда لَا تَقْرَبُوا الصَّلٰوةَ бор" деган. Унга деганлар: "Бунинг орқасини, яъни وَاَنْتُمْ سُكَارٰى ни ҳам ўқи" дейилганида, "Мен ҳофиз эмасман" дегани қобилидан, Рисола-и Нурнинг бир жумласини тутиб, у жумлани тўғрилаган ва натижани баён этган охирини олмасдан бизга қарши берилмоқдадир. Тақдим этадиганим мудофааномамда у айбномага қарши қиёс этилганида бунинг ўттиз-қирқ мисоли кўрилади. Бу намуналардан латиф бир воқеани баён этаман:
Эскишаҳар Маҳкамасида прокаратуранинг нима бўлганда ҳам бир хато натижаси Рисола-и Нурнинг иймон дарсларига "Халқларни бузмоқда" каби бир таъбир ва сўнгра у таъбирдан воз кечгани ҳолда, Рисола-и Нур шогирдларидан Абдураззоқ исмли бир зот маҳкамадан бир сана сўнгра деган:
"Ҳой бадбахт! Ўттиз уч Қуръон оятлари ишорасининг тақдирига мазҳар ва Имоми Алининг (Р.А.) уч кароматининг ғайбий хабари ила ва Ғавси Аъзамнинг (Қ.С.) қувватли бир тарзда хабари ила диний қиймати таҳаққуқ этган ва бу йигирма йил мобайнида идорага ҳеч бир зарари тегмаган ва ҳеч кимга ҳеч бир зарар бермаслиги ила баробар минглаб ватан авлодини танвир ва иршод этган ва иймонларини қувватлантирган ва ахлоқларини тузатган Рисола-и Нурнинг иршодларига "бузғунчилик" демоқдасан. Аллоҳдан қўрқмайсан, тилинг қурисин!" деган.
Ҳозир бу шогирднинг ҳақли бўлиб бу сўзини прокуратура кўргани ҳолда, "Саид атрофига фасод сочган" таъбирини инсофингизга ва виждонингизга ҳавола этаман.
Прокуратура Рисола-и Нурнинг ижтимоий дарсларига илишмоқ фикри ила, "Диннинг тахти ва мақоми виждондир, ҳукмга, қонунга боғланмас. Эскидан боғланиши ила ижтимоий чалкашликлар бўлгандир" деди. Мен ҳам дейманки: "Дин ёлғиз иймон эмас, балки амали солиҳ ҳам диннинг иккинчи қисмидир. Ажабо, қатл, зино, ўғрилик, қимор, шароб каби ижтимоий ҳаётни заҳарлантирган жуда кўп катта гуноҳларни қилганларни улардан ман этмоқ учун ёлғиз қамоқ қўрқуви ва ҳукуматнинг бир жосусининг кўриши таваҳҳуми етарли келарми? У ҳолда ҳар хонада, балки ҳаркаснинг ёнида доимо бир полициячи, бир жосус бўлмоғи лозим келадики, исёнчи нафслар ўзларини у чиркинликлардан тортсинлар. Мана, Рисола-и Нур амали солиҳ нуқтасида иймон тарафидан ҳаркаснинг бошида ҳар вақт бир маънавий посбон сақлар. Жаҳаннам қамоғини ва ғазаби Илоҳийни хотирига келтирмоқ ила ёмонликлардан осонча қутқарар.
Ҳам прокуратура бир рисоланинг гўзал ва фавқулодда кароматкорона бир тавофуғининг имзо этилиши ила "бир жамият аъзоси" дея маъносиз бир аломат баён этган. Ажабо, ҳунармандларнинг ва карвонсарой хизматчиларининг дафтарларида бўлган бу нави имзоларга жамият унвони бериларми? Эскишаҳарда айни шундай бир шубҳа бўлди. Жавоб берганим ва Мўъжизоти Аҳмадия Рисоласини кўрсатганим замон ҳайрат ила қаршиладилар. Агар мобайнимизда дунёвий бир жамият бўлсайди, бу даража менинг юзимдан зарар кўрганлар, албатта камоли нафрат ила мендан қочар эдилар. Демак, қандайки мен ва биз Имом Ғаззолий ила боғланишимиз бор, узилмайди. Чунки ухровийдир, дунёга қарамайди. Айнан шунинг каби, бу маъсум ва соф ва холис диндорлар мен каби бир бечорага иймон дарсларининг хотири учун бир қувватли алоқа кўрсатганлар. Ундан бу аслсиз мавҳум бир сиёсий жамият шубҳасини берган. Сўнг сўзим:
Банди, ҳибси мунфаридда
Жаноблар! Раис бей, диққат қилинг! Рисола-и Нурни ва шогирдларини маҳкум этмоқ тўғридан-тўғрига куфри мутлақ ҳисобига Қуръон ҳақиқати ва иймон ҳақиқатларини маҳкум этмоқ ҳукмига ўтмоқ ила бир минг уч юз йилдан бери ҳар йилда уч юз миллион унда юрган ва уч юз миллиард мусулмонларнинг ҳақиқатга ва саодати дарайнга кетган катта йўлларини ёпишга ҳаракат қилмоқдир ва уларнинг нафратларини ва эътирозларини ўзингизга жалб этмоқдир. Чунки у йўлда келиб-кетганлар келган-кетганларга дуолар ва ҳасанотлари ила ёрдам этадилар. Ҳам бу муборак ватаннинг бошига бир қиёмат келишига васила бўлмоқдир. Ажабо, Маҳкама-и куброда бу уч юз миллиард даъвочиларнинг қаршисида сиздан сўралсаки: "Доктор Дузининг бошдан охирига қадар тўлиқ Исломиятингиз ва ватанингиз ва динингизга қарши ва оврупа тилида "Тарихи Ислом" номли асарики, зиндиқларнинг кутубхоналарингиздаги асарларига, китобларига ва эркин ўқишларига ва у китобларнинг шогирдлари қонунингизча жамият шаклини олишлари ила баробар, динсизлик ёки комунистлик ёки анархистлик ёки жуда эски бузғунчи комитетчилик ёки манфий Турончилик каби сиёсатингизга мухолиф жамиятларига илишмас эдингиз? Нима учун ҳеч бир сиёсат ила алоқалари бўлмаган ва ёлғиз иймон ва Қуръон катта йўлида кетган ва ўзларини ва ватандошларини иъдоми абадийдан ва ҳибси мунфариддан қутқармоқ учун Қуръоннинг ҳақиқий тафсири бўлган Рисола-и Нур каби ғоят ҳақ ва ҳақиқат бир асарни ўқиганларга ва ҳеч бир сиёсий жамият ила муносабати бўлмаган у холис диндорларнинг бир-бири ила ухровий дўстлик ва ухувватларига жамият номи бериб илишгансиз. Уларни жуда ажиб бир қонун ила маҳкум этдингиз ва этмоқ истадингиз" деганлари замон нима жавоб берасиз? Биз ҳам сизлардан сўрамоқдамиз. Ва сизни алдатган ва адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз билан ватанга ва миллатга зарарли бир суратда машғул айлаган муоризларимиз бўлган динсизлар ва мунофиқлар истибдоди мутлаққа "жумҳурият" номи бермоқ ила, тўлиқ динсизликни тартиб остига олмоқ ила, сафоҳати мутлаққа "маданият" исмини бермоқ ила, жабри кайфийи куфрийга "қонун" исмини тақмоқ ила ҳам сизни алдаб, ҳам ҳукуматни ишғол, ҳам бизни паришон этиб, Исломият ҳокимиятига ва миллатга ва ватанга ажнабий ҳисобига зарбалар бермоқдалар.
Эй жаноблар! Тўрт йилда тўрт марта даҳшатли зилзилалар айнан тўрт марта Рисола-и Нур шогирдларига шиддатли бир суратда ҳужум ва зулм замонларига тавофуғи ва ҳар бир зилзила ҳам айнан ҳужум замонида келиши ва ҳужумнинг тўхташи ила зилзиланинг тўхташи ишораси ила ҳозирги маҳкумиятимиз ила келган самовий ва арозий балолардан сиз масъулсиз!
Денгизли Қамоқхонасида тажриди мутлақ ва ҳибси мунфаридда банди
Саид Нурсий
Жаноблар! Ҳозирги ижтимоий ҳаётни билмаганимдан, прокуратура ишларининг кетишига кўра, сизча қарори берилган маҳкумиятимизга бир баҳона бўлмоқ учун жуда тиришиб айтаётганингиз жамиятчилик айбловингизга қарши жуда кўп қатъий жавобларимизни Анқара тадқиқ ҳайъатининг ҳам иттифоқан тасдиқлари ила баробар бу даража бу нуқтада тиришишингизга жуда ҳайрат ва таажжубда бўларкан, қалбимга бу маъно келди: Модомики ижтимоий ҳаётнинг бир пойдевори ва башарият фитратининг бир зарурий ҳожати ва оила ҳаётидан то қабила ва миллат ва Исломият ва инсоният ҳаётига қадар энг керакли ва қувватли робита ва ҳар инсоннинг коинотда кўрган ва бир ўзи муқобала этолмаган зарар ва ҳайрат сабаби ва инсоний ва Исломий вазифаларнинг қилинишига моне моддий ва маънавий сабабларнинг ҳужумларига қарши бир таянч нуқтаси ва тасаллига сабаб бўлган дўстлик ва қардошона жамоат ва тўпланмоқ ва самимона ухровий жамият ва ухувват, ҳам сиёсий томони бўлмагани ҳолда ва айниқса ҳам дунё, ҳам дин, ҳам охират саодатларига қатъий васила бўлиб иймон ва Қуръон дарсида холис бир дўстлик ва ҳақиқат йўлида бир арқадошлик ва ватанига ва миллатига зарарли нарсаларга қарши бир тасонуд ташиган Рисола-и Нур шогирдларининг жуда кўп тақдир ва таҳсинга лойиқ иймон дарсида тўпланишларига "сиёсий жамият" номини берганлар, албатта ва ҳар ҳолда ё ғоят ёмон бир суратда алданган ёки ғоят ғаддор бир анархистдирки, ҳам инсониятга ваҳшиёна душманлик этар, ҳам Исломиятга намрудона адоват этар, ҳам ижтимоий ҳаётга анархистликнинг энг бузуқ ва мутарадди ҳолати ила хусумат этар ва бу ватанга ва миллатга ва Исломият ҳокимиятига ва диний муқаддасотга қарши муртадона, мутамарридона, анудона мужодала этар. Ёки ажнабий ҳисобига бу миллатнинг жон томирини кесишга ва бузишга ҳаракат қилган ал-ҳаннос бир кофирдирки, ҳукуматни алдар ва адлияни адаштирар, то у шайтонларга, фиръавнларга, анархистларга қарши ҳозирга қадар истеъмол этганимиз маънавий қуролларимизни қардошларимизга ва ватанимизга ўгирсин ёки синдиртирсин.
Банди
Саид Нурсий
Жаноблар! Ўттиз-қирқ йилдан бери ажнабий ҳисобига ва куфр ва динсизлик номига бу миллатни бузмоқ ва бу ватанни парчаламоқ фикри ила Қуръон ҳақиқатига ва иймон ҳақиқатларига ҳар васила ила ҳужум этган ва кўп шаклларга кирган бир яширин фасод комитетига қарши бу масаламизда ўзларига парда қилган инсофсиз ва диққатсиз маъмурларга ва бу Маҳкамани адаштирган уларнинг Мусулмон қиёфасидаги тарғиботчиларига хитобан, фақат сизнинг ҳузурингизда зоҳиран сиз ила бир нечта сўз айтишимга изн беринг.
(Фақат иккинчи кун бароат қарори у даҳшатли нутқни орқага қолдирди.)
Тажриди мутлақда ва ҳибси мунфаридда
Банди
Катта маъмурлардан бир нечта зот мендан сўрадиларки: "Мустафо Камол сенга уч юз лира маош бериб, Курдистонга ва шарқий вилоятларга Шайх Сунусий ўрнига бош имом қилмоқ таклифини нима учун қабул қилмадинг? Агар қабул қилсайдинг, қўзғолон юзидан ўлдирилган юз минг одамнинг ҳаётларини қутқаришга сабаб бўлар эдинг!" дедилар.
Мен ҳам уларга жавобан дедимки: Йигирма-ўттиз йиллик дунёвий ҳаётни у одамлар учун қутқармаганимга бадал, юз минглаб ватандошга, ҳар бирисига миллионлаб сана ухровий ҳаётни қозонтиришга васила бўлган Рисола-и Нур у йўқотишларнинг ўрнига минглаб даража иш қилган. Агар у таклифни мен қабул қилсайдим, ҳеч бир нарсага қурол бўлолмаган ва тобе бўлмаган ва ихлос сирини ташиган Рисола-и Нур майдонга келмас эди. Ҳатто мен қамоқда муҳтарам қардошларимга дегандим: Агар Анқарага юборилган Рисола-и Нурнинг шиддатли таъзирлари учун мени иъдомга маҳкум этган зотлар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқариб иъдоми абадийдан нажот топсалар, сиз шоҳид бўлинг, мен уларни ҳам руҳу жоним ила ҳалол этаман!
Бароатимиздан сўнг Денгизлида мени назорат ила машаққат берганларга ва катта амирларига ва полиция мудири ила тафтишчиларга дедим: Рисола-и Нурнинг инкор этилиши мумкин бўлмаган бир кароматидирки, йигирма йил мазлумият ҳаётимда, юзлаб рисола ва мактубларимда ва минглаб шогирдларда ҳеч бир жараён, ҳеч бир жамият ила ва доҳилий ва хорижий ҳеч бир комитет ила ҳеч бир васиқа, ҳеч бир алоқа тўққиз ой тадқиқотда топилмаслигидир. Ҳеч бир фикрнинг ва тадбирнинг ҳаддимидирки, бу ҳориқо вазиятни берсин. Битта одамнинг бир неча йилдаги маҳрам сирлари майдонга чиқса, албатта уни масъул ва уялтирадиган йигирма модда топилади. Модомики ҳақиқат будир, ё дейсизки: "Жуда ҳориқо ва мағлуб бўлмас бир даҳо бу ишни қилмоқда" ёки дейсиз: "Ғоят инояткорона бир ҳифзи Илоҳийдир". Албатта, бундай бир даҳо ила мубораза этмоқ хатодир, миллатга ва ватанга катта бир зарардир. Ва бундай бир ҳифзи Илоҳий ва инояти Раббонияга қарши келмоқ фиръавнона бир тамарруддир.
Агар десангиз: "Сени эркин қолдирсак ва тарассуд ва назорат этмасак, дарсларинг ила ва яширин сирларинг ила ижтимоий ҳаётимизни булғата оларсан".
Мен ҳам дейман: Менинг дарсларим истисносиз ҳаммаси ҳукуматнинг ва адлиянинг қўлига ўтган, бир кун жазони керактирган бир модда топилмаган. Қирқ-эллик минг нусха рисола у дарслардан миллатнинг қўлларида диққат ва мароқ ила ўтгани ҳолда, манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари ҳеч бир кишига бўлмагани, ҳам эски Маҳкаманинг, ҳам янги Маҳкаманинг жавобгарликка сабаб бўлган бир модда тополмасликлари жиҳати ила янгиси иттифоқ ила бароатимизга, ва эскиси дунёча бир каттанинг хотири учун бир юз ўттиз рисоладан беш-ўн калима баҳона этиб, ёлғиз виждоний қаноат ила бир юз йигирма банди қардошларимдан ёлғиз ўн беш одамга олти ойдан жазо бера олиши қатъий бир ҳужжатдирки, менга ва Рисола-и Нурга илишишингиз маъносиз бир шубҳа ила чиркин бир зулмдир. Ҳам ортиқ янги дарсим йўқ ва бир сирим яширин қолмадики, назорат ила тўғрилашга ҳаракат қилсангиз.
Мен ҳозир эркинлигимга жуда муҳтожман. Йигирма йилдан бери кераксиз ва ҳақсиз ва фойдасиз тарассудлар ортиқ етар! Менинг сабрим тугади. Кексалик заифлигидан ҳозирга қадар қилмаганим баддуони қилишим эҳимоли бор. "Мазлумнинг оҳи аршга қадар кетар" бир қувватли ҳақиқатдир.
Сўнгра у золим дунёча катта мақомларда бўлган бадбахтлар дедилар: "Сен йигирма санадир бир марта бўлса ҳам шляпамизни бошингга қўймадинг, эски ва янги Маҳкамаларнинг ҳузурида бошингни очмадинг, эски қиёфанг ила бўлдинг. Ҳолбуки, ўн етти миллион бу қиёфага кирди". Мен ҳам дедим: Ўн етти миллион эмас, балки етти миллион ҳам эмас, балки розилиги ила ва қалбан қабули ила фақат етти минг Оврупапараст сарҳушларнинг қиёфаларига шаръий рухсат ва қонунан мажбурлаш жиҳати ила киришдан кўра шаръий азимат ва тақво жиҳати ила етти миллиард зотларнинг қиёфаларига киришни таржиҳ этаман. Мен каби йигирма беш йилдан бери ижтимоий ҳаётни тарк этган одамга "Қайсарлик қилмоқда, бизга мухолифдир" дейилмас. Қани қайсарлик ҳам бўлса, модомики Мустафо Камол у қайсарликни синдиролмади ва икки Маҳкама синдирмади ва уч вилоятларнинг ҳукуматлари уни бузмади, сиз ким бўлибсизки, беҳуда ҳам миллатнинг, ҳам ҳукуматнинг зарарига у қайсарликнинг синишига тиришмоқдасиз! Қани сиёсий мухолиф ҳам бўлса, модомики тасдиғингиз ила йигирма йилдир дунё ила алоқасини кесган ва маънан йигирма йилдан бери ўлган бир одам қайтадан тирилиб, фойдасиз ўзига кўп зарарли бўлиб сиёсий ҳаётга кириб сиз ила овора бўлмас, бу ҳолда унинг мухолифлигидан шубҳа этмоқ девоналикдир. Девоналар ила жиддий сўзлашмоқ ҳам бир девоналик бўлишидан, сиз кабилар ила сўзлашишни тарк этаман. "Нима қилсангиз, миннат чекмайман!" деганим уларни ҳам қиздирди, ҳам сустирди. Сўнг сўзим
Исломият душманлари Бадиуззамон Саид Нурсий ва Нур Талабаларини маҳкамаларга юбораркан, ўрталиққа қўрқувлар ва таҳдидлар ёярлар, расмий мақомларга бутун бутун уйдурма маълумотлар ёздирарлар, ҳаркасни Бадиуззамон ва Рисола-и Нурдан узоқлаштирмоқ учун ҳаракат қиларлар, Нур Талабаларининг ораларига фасод солиб тасонудларини бузмоқ учун ҳайлалар қиларлар.
Бадиуззамон Саид Нурсий Нур Талабаларининг манфий ташвиқотларга алданмасликлари.. ва ҳамда Нур Талабаларининг севгили Устозлари ила кўришмоқ иштиёқи шиддатли бўлганидан бу руҳий эҳтиёжни қондирмоқ учун, бошқа вақтларда бўлгани каби, Денгизли қамоғида ҳам ёзган мактублардан бир қисмини бу ерга киргизмоқдамиз. Қамоқхоналарда ёзилган мактуб ва асарларни Нур Талабалари яширинча Устозларидан келтиришни таъмин этарлар. Зеро, Устоз Ҳазратлари ҳар қамоқхонада тажриди мутлақ ичида қолдирилган ва бошқалар ила кўришиши ман этилгандир!
Рамазони Шарифдан бир кун аввал, яширин зиндиқ душманларим тарафидан берилганига қувватли эҳтимол берганимиз, докторнинг тасдиғи ила, бир заҳарнинг хасталиги ила ҳароратим қирқ даражадан ўтишни бошлаган экан, Қастамўнуда адлия прокурорлари ва қидирув бўлими ходимлари манзилимни қидирув қилишга келдилар. Мен у дақиқадан сўнгра бошимга келган даҳшатли тааррузни бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила англаб ва "Шиддатли заҳарли хасталигим ҳам ўлимга кетмоқда" дея Испарта Вилоятида қийматдор қардошларимнинг қучоқларида таслими руҳ этиб у муборак тупроқда дафн бўлишимни, қалбан ниёз этдим. Ҳизб-ул Акбар-ул Қуръонни очдим. Бирдан бу Ояти Карима
қаршимга чиқди, "Менга боқ!" деди. Мен ҳам боқдим, уч қувватли аломат ила ишорий маъно менга ва бизга тасалли бермоқда. Ҳозир бошимизга келган бу мусибатни бир жиҳатда ҳечга туширди ва Испартага қамалган ҳолда бешинчи сургунимни у қалбий дуомнинг қабул бўлишига далил айлади.
Биринчи Аломат: (Шаддалар саналар) Абжадий ҳисоб ила бир минг уч юз олтмиш икки, бу сананинг Арабий айни тарихига тавофуқ этиб маъноси ила дер: "Сабр айла! Бошингга келган қазо-и Раббонияга таслим бўл! Сен иноят кўзи остидасан, мароқ этма! Кечаларда тасбеҳот ва таҳмидотга давом айла!"
Таҳлил : Уч ر олти юз (600), тўрт ن икки юз (200), бир س бир م юз (100), бир ص , бир ف , бир م икки юз ўн (210), тўрт ك , бир ع бир юз эллик (150), уч ح , бир و , бир ى қирқ (40), бир ل , тўққиз ب , бир د , бир و , тўрт "алиф" олтмиш икки (62) этар. Якуни бир минг уч юз олтмиш икки (1362) этиб, бу сананинг айни тарихига ва бошимизга келган мусибатнинг айни дақиқасига айнан тавофуғи қувватли бир аломатдир.
Учинчи аломатнинг баёнига ҳозирча лузум бўлмаганидан ёздирилмади.
Саид Нурсий
Бу ҳодиса таъсири ила мен ўзимни маъсум қардошларимга ризо-и қалб ила фидо этишга қатъий азму жазм этганим ва чорасини фикран қидирганим ватқда, Жалжалутияни ўқидим. Бирдан хотирга келдики, Имоми Али Розияллоҳу Анҳ: "Ё Раб! Омон бер!" дея дуо қилган. Иншааллоҳ, у дуонинг сири ила саломатга чиқасиз.
Ҳа, Ҳазрати Али Розияллоҳу Анҳ Қасида-и Жалжалутияда икки сурат ила Рисола-и Нурдан хабар бергани каби, Оят-ул Кубро Рисоласига ишоратан
дер. Бу ишорада имо этарки: Оят-ул Кубро юзидан аҳамиятли бир мусибат Рисола-и Нур талабаларига келади ва Оят-ул Кубро ҳаққи учун у فَجَتْ ва "мусибатдан шогирдларига омон бер" дея ниёз этар, у рисолани ва манбаини шафоатчи қилар. Ҳа, Оят-ул Кубро Рисоласининг чоп этилиши баҳонаси ила келган мусибат айнан у ғайбий рамзни тасдиқ этди.
Ҳам у қасидада Рисола-и Нурнинг муҳим парчаларига тартиби ила ишораларнинг хотимасида муқобил саҳифада дер:
Яъни: "Мана, Рисола-и Нурнинг сўзлари, ҳарфларики, уларга ишоралар айладик. Сен уларнинг хоссаларини тўпла ва маъноларини таҳқиқ айла. Бутун хайр ва саодат улар билан тамом бўлар" дер. "Ҳарфларнинг маъноларини таҳқиқ эт" ишораси ила маънони ифода этмаган ҳижоий ҳарфлар мурод бўлмасдан, балки калималар маъносидаги "Сўзлар" номи ила рисолалар муроддир.
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Ўтган Лайла-и Қадрингизни ва келган байрамингизни бутун мавжудиятим ила табрик ва сизларни Жаноби Арҳамурроҳимийннинг бирлигига ва раҳматига омонат этаман.
مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ أَمِنَ مِنَ الكَدَرِ сири ила сизни тасаллига муҳтож кўрмаслик ила баробар, дейманки: وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَأِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ
оятининг ишорий маъноси ила берган тасаллини тамоми ила кўрдим. Шундайки:
Дунёни унутиш, рамазонимизни осуда ўтказишни ўйларкан, хотирга келмаган ва бутун-бутун таҳаммулдан устун бу даҳшатли ҳодиса ҳам менинг, ҳам Рисола-и Нурнинг, ҳам сизнинг, ҳам рамазонимиз, ҳам ухувватимиз учун айни иноят бўлганини мен мушоҳада этдим. Менга оид жиҳатининг эса кўп фойдаларидан ёлғиз икки-учини баён этаман.
Бири: Рамазонда жуда шиддатли бир ҳаяжон, бир жиддият, бир илтижо, бир ниёз ила мудҳиш касалликка ғалаба этиб ишлаттирди.
Иккинчиси: Ҳар бирингизга қарши бу йил ҳам кўришмоқ ва яқинингизда бўлмоқ орзуси шиддатли эди. Ёлғиз бирингизни кўрмоқ ва Испартага келмоқ учун бу чекканим заҳматни қабул этар эдим.
Учинчиси: Ҳам Қастамўнуда, ҳам йўлда, ҳам бу ерда фавқулодда бир тарзда бутун аламли ҳолатлар бирдан алмашади ва умидим ва орзумнинг хилофига бўлиб бир иноят қўли кўринмоқда. اَلْخَيْرُ فِيمَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ айттиради. Энг зиёда мени ўйлантирган Рисола-и Нурни энг ғофил ва дунёча катта мақомларда бўлганларга ҳам тўлиқ бир диққат ила ўқиттирмоқда, бошқа бир соҳада зафарларга майдон очмоқда. Ва энг зиёда риққатимга тегилган ва ўз аламимдан бошқа ҳар бирингизнинг машаққатидан бошимга тўпланган бутун аламларга ва таассуфларга қарши рамазонда бир соатни юз соат ҳукмига келтирган у муборак ойда бу мусибат ҳам у юз савобни ҳар бир соатни ўн соат даражасида ибодат қилмоқ ила мингга етиштирганидан, Рисола-и Нурдан тўлиқ дарс олган ва дунё фоний ва тижоратгоҳ бўлганини билган ва ҳамма нарсани иймони ва охирати учун фидо этган ва бу дарсхона-и Юсуфиядаги вақтинчалик машаққатларнинг доимий лаззатлар ва фойдалар беришларига ишонган сиз каби ихлосли зотларга ачинмоқ ва риққатдан йиғламоқ ҳолатини, табрик ва саботингизни ғоят истеҳсон ва тақдир этмоқ ҳолатига айлантирди. Мен ҳам
اَلْحَمْدُ ِللهِ عَلٰى كُلِّ حَالٍ سِوَى الْكُفْرِ وَالضَّلَالِ дедим. Менга оид бу фойдалар каби ҳам ухувватимизнинг, ҳам Рисола-и Нурнинг, ҳам рамазонимизнинг, ҳам сизнинг бу юзда шундай фойдалари борки, парда очилса, "Ё Раббана! Шукр. Бу қазо ва қадари Илоҳий ҳаққимизда бир иноятдир" айттиражак қаноатим бор.
Ҳодисага сабабият берганлардан аразламанг. Бу мусибатнинг кенг ва даҳшатли режаси кўпдан қурилганди, фақат маънан жуда ҳам енгил келди. Иншааллоҳ тез ўтар.
сири ила хафа бўлманг.
Саид Нурсий
Азиз қардошларим!
Яқинингизда бўлмоқ ила жуда бахтиёрман. Сизнинг хаёлингиз ила ора сира сўзлашаман, тасаллидор бўламан. Билингки: Мумкин бўлсайди, бутун машаққатларингизни камоли ифтихор ва севинч ила чекар эдим. Мен сизнинг юзингиздан Испартани ва атрофини тоши ила, тупроғи ила севаман. Ҳатто дейман ва расман ҳам дейман: Испарта ҳукумати менга жазо берса, бошқа бир вилоят мени бароат эттирса, яна бу ерни таржиҳ этаман.
Ҳа, мен уч жиҳат ила Испарталиман. Гарчи тарихча исбот этолмайман, фақат қаноатим борки, Испарит ноҳиясида дунёга келган Саиднинг асли бу ердан кетган. Ҳам Испарта Вилояти шундай ҳақиқий қардошларни менга бердики, Абдулмажид ва Абдураҳмон эмас, балки Саидни уларнинг ҳар бирисига мамнуният ила фидо айлайман.
Тахмин қиламанки, ҳозир Ер куррасида Рисола-и Нур шогирдларидан қалбан ва руҳан ва фикран янада оз машаққат чеккан йўқдир. Чунки қалб ва руҳ ва ақллари таҳқиқий иймон нурлари ила машаққат чекмаслар. Моддий заҳматлар эса, Рисола-и Нур дарси ила ҳам ўткинчи, ҳам савобли, ҳам аҳамиятсиз, ҳам иймон хизматининг бошқа бир йўлда инкишофига васила бўлишини билиб шукр ва сабр ила қаршилайдилар. Таҳқиқий иймон дунёда ҳам мадори саодатдир дея ҳоллари ила исбот этадилар. Ҳа, "Мавло кўрайлик найлар, найларса гўзал айлар" деб, метинона бу фоний заҳматларни боқий раҳматларга ўзгартиришга ҳаракат қиладилар.
Жаноби Арҳамурроҳимийн уларнинг ўхшашларини кўпайтирсин, бу ватанга мадори шараф ва саодат қилсин ва уларни ҳам Жаннат-ул Фирдавсда абадий саодатга мазҳар айласин, омин!
Саид Нурсий
Байрамингизни такрор табрик ила баробар, суратан кўришолмаганимизга афсусланманг. Бизлар ҳақиқатдан доимо баробармиз, абад йўлида ҳам иншааллоҳ бу баробарлик давом этади. Иймоний хизматингизда қозонганингиз абадий савоблар ва руҳий ва қалбий фазилатлар ва севинчлар ҳозирги ўткинчи ва вақтинчалик ғамларни ва машаққатларни ҳечга туширади деган қаноатдаман. Ҳозирга қадар Рисола-и Нур шогирдлари каби жуда қудсий хизматда жуда оз заҳмат чекканлар бўлмаган. Ҳа, Жаннат арзон эмас. Икки ҳаётни имҳо этган куфри мутлақдан қутқармоқ бу замонда жуда ҳам аҳамиятлидир. Бироз машаққат бўлса ҳам, шавқ ва шукр ва сабр ила қаршиланиши керак. Модомики бизни ишлаттирган Холиқимиз Раҳийм ва Ҳакиймдир, бошга келган ҳамма нарсани ризо ила, севинч ила раҳматига, ҳикматига эътимод ила қаршилашимиз керак.
Саид Нурсий
Рисола-и Нурдаги шафқат, виждон, ҳақиқат, ҳақ бизни сиёсатдан ман этган. Чунки маъсумлар балога тушадилар, уларга зулм этган бўламиз. Баъзи зотлар бунинг изоҳини истадилар. Мен ҳам дедим:
Ҳозирги тўфонли асрда ғаддор маданиятдан нашъат этган худгамлик ва ирқчилик томири ва жаҳон урушидан келган аскарий истибдод ва залолатдан чиққан марҳаматсизлик жиҳатида шундай бир ашаддий зулм ва ашаддий истибдод майдон олганки, ҳақ аҳли ҳаққини моддий куч ила мудофаа этса, ё ашаддий зулм ила, тарафгирлик баҳонаси ила кўп бечораларни ёқади, у ҳолатда у ҳам энг золим бўлади ва ёхуд мағлуб қолади. Чунки мазкур ҳиссиёт ила ҳаракат ва ҳужум этган инсонлар бир-икки одамнинг хатоси ила йигирма-ўттиз одамни оддий баҳоналар ила уриб паришон этар. Агар ҳақ аҳли ҳақ ва адолат йўлида ёлғиз урганни урса, ўттиз зиёнларга муқобил ёлғиз бирни қозонар, мағлуб вазиятида қолар. Агар муқобала-и билмисл золимона қоидаси ила у ҳақ аҳли ҳам бир-иккининг хатоси ила йигирма-ўттиз бечораларни эзсалар, у вақт ҳақ номига даҳшатли бир ҳақсизлик этадилар.
Хуллас, Қуръоннинг амри ила ғоят шиддат ила ва нафрат ила сиёсатдан ва идорага қўшилмоқдан қочганимизнинг ҳақиқий ҳикмати ва сабаби будир. Бўлмаса бизда шундай бир ҳақ қуввати борки, ҳаққимизни тўлиқ ва мукаммал мудофаа эта олар эдик. Ҳам модомики ҳар нарса ўткинчи ва фонийдир ва ўлим ўлмайди ва қабр эшиги ёпилмайди ва заҳмат эса раҳматга айланмоқда. Албатта, биз сабр ва шукр ила таваккал этиб сукут этамиз. Зарар ила, мажбурлаш ила сукутимизни буздирмоқ эса инсофга, адолатга, ватаний ғайратга ва миллий ҳамиятга бутун-бутун зиддир, мухолифдир.
Сўзнинг қисқаси: Ҳукумат аҳлининг ва сиёсат аҳлининг ва идора аҳлининг ва полициянинг ва адлия ва зобитанинг биз ила овора бўладиган ҳеч бир ишлари йўқдир. Бўлса-бўлса дунёда ҳеч бир ҳукуматнинг мудофаа этолмагани ва ақли бошида ҳеч бир инсоннинг хушланмагани куфри мутлақ ва даҳшатли бир инсонийлик вабосини ва моддиюнликдан келган динсизликнинг таассуби ила бир қисм яширин динсизлар шайтанати ила баъзи расмий маъмурларни алдаб шубҳалантириб, бизга қарши чорламоқ бор. Биз ҳам деймиз: Бундай бир неча шубҳачини эмас, балки дунёни бизга қарши чорласалар, Қуръоннинг қуввати ила, Аллоҳнинг инояти ила қочмаймиз. У диндан қайтган куфри мутлаққа ва у динсизликка қарши мужодаладан воз кечмаймиз!..
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Сизнинг сабот ва матонатингиз масонларнинг ва мунофиқларнинг бутун режаларини натижасиз қолдирмоқда.
Ҳа қардошларим, сақлаш керак эмас. У динсизлар Рисола-и Нурни ва шогирдларини тариқатга ва айниқса Нақший Тариқатига қиёс этиб, у тариқатчиларни мағлуб этган режалари ила бизларни чиритмоқ ва тарқатмоқ фикри ила бу ҳужумни қилдилар.
Биринчидан: Уркитмоқ ва қўрқитмоқ ва у маслакнинг суиистеъмолини кўрсатмоқ.
Ва иккинчидан: У маслакнинг рукнларининг ва алоқадорларининг камчиликларини кўрсатмоқ.
Ва учичидан: Моддиюн фалсафасининг ва маданиятининг жозибадор сафоҳат ва ухлаттирувчи лаззатли заҳарлари ила бузмоқ ила мобайнларида тасонудни синдирмоқ ва устозларини хоинликлар ила чиритмоқ ва маслакларини фаннинг, фалсафанинг баъзи дастурлари ила назарларидан сукут эттирмоқдирки, Нақшийларга ва тариқатчиларга қарши истеъмол этганлари айни қурол ила бизларга ҳужум этдилар, фақат алдандилар. Чунки Рисола-и Нурнинг асос маслаги тўлиқ ихлос ва тарки аноният ва заҳматларда раҳматни ва аламларда боқий лаззатларни ҳис этиб қидирмоқ ва фоний айни сафиҳона лаззатда аламли аламларни кўрсатмоқ ва иймоннинг бу дунёда ҳам ҳадсиз лаззатларга мадор бўлишини ва ҳеч бир фалсафанинг қўли етишмаган нуқталарни ва ҳақиқатларни дарс бермоқ бўлганидан, уларнинг режаларини иншааллоҳ тўлиқ натижасиз қолдиради ва Рисола-и Нур маслаги эса тариқатларга қиёс этилмас дея уларни сустиради.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу эски ва янги икки Мадраса-и Юсуфиядаги шиддатли имтиҳонда тебранмаган ва дарсидан воз кечмаган ва куйдирувчи шўрводан оғизлари ёнгани ҳолда талабалигини ташламаган ва бу қадар ҳужумга қарши маънавий қуввати синмаган зотларни ҳақиқат аҳли ва келажак насллар олқишлашлари каби, малоика ва руҳонийлар ҳам олқишламоқдалар дея қаноатим бор. Фақат ичингизда дардман ва нозик ва фақирлар бўлиши ила моддий машаққат зиёдадир. Ва бунга қарши ҳам ҳар бирингиз ҳар бирисига биттадан тасаллиси ва ахлоқда ва сабрда биттадан намуна-и имтисол ва тасонуд ва илтифотда биттадан шафқатли қардош ва дарс музокарасида биттадан зукко мухотоб ва мужиб ва гўзал сажияларнинг акс этишида биттадан ойна бўлишингиз у моддий машаққатларни ҳечга туширади дея тушуниб руҳимдан зиёда севганим сизлар ҳаққингизда тасалли топмоқдаман.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Қадари Илоҳий адолати бизларни Денгизли Мадраса-и Юсуфиясига чорлашишининг бир ҳикмати, ҳар ердан зиёда Рисола-и Нурга ва шогирдларига ҳам маҳбуслари, ҳам аҳолиси, балки ҳам маъмурлари ва адлияси муҳтож бўлишларидир. Бунга биноан биз бир иймоний ва ухровий вазифа ила бу машаққатли имтиҳонга кирдик. Ҳа, йигирма-ўттиздан фақат бир-иккиси таъдили аркон ила намозини қилган маҳбуслар ичида бирдан Рисола-и Нур шогирдларидан қирк-эллиги умуман истисносиз мукаммал намозларини қилишлари ҳол лисони ила ва феъл тили ила шундай бир дарс ва иршоддирки, бу машаққат ва заҳматни ҳечга туширади, балки севдиради. Ва шогирдлар феъллари ила бу дарсни берганлари каби, қалбларидаги қувватли таҳқиқий иймонлари ила ҳам бу ердаги иймон аҳлини залолат аҳлининг шак ва шубҳаларидан қутқаришларига мадор пўлатдан бир қалъа ҳукмига ўтишини раҳмат ва инояти Илоҳиядан умид этамиз.
Бу ердаги дунё аҳлининг бизни гапирмоқдан ва кўришишдан ман қилишлари зарар бермаётир. Ҳол лисони қол лисонидан янада қувватли ва таъсирли гапиради. Модомики қамоққа кирмоқ тарбия учундир. Миллатни севсалар, маҳбусларни Рисола-и Нур шогирдлари ила кўриштирсинлар. Токи бир ойда, балки бир кунда бир санадан зиёда тарбия олсинлар. Ҳам миллатга ва ватанга, ҳам ўз истиқболларига ва охиратига манфаатли биттадан инсон бўлсинлар. Ёшларга Раҳнамо бўлса эди, кўп фойдаси бўлар эди. Иншааллоҳ, бир замон кирар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бугун катта ва марҳум акам Мулло Абдуллоҳ ила Ҳазрати Зиёвиддин ҳақидаги билганингиз муҳоварани эсладим. Сўнгра сизни ўйладим. Қалбан дедим: Агар ғайб пардаси очилса, бу собит бўлмаган замонда бундай сабот кўрсатган ва бу ёқувчи, оташли ҳоллардан тебранмаган бу самимий диндорлар ва жиддий мусулмонлар агар ҳар бири бир валий, ҳатто бир қутб кўринса, менинг назаримда ҳозир берганим аҳамиятни ва алоқани жуда оз зиёдалаштиражак ва агар биттадан оми ва оддий кўринса, ҳозир берганим қийматни ҳеч нуқсон этмаяжак дея қарор бердим. Чунки бундай жуда оғир шароит остида иймонни қутқармоқ хизмати ҳамма нарсадан устундир. Шахсий мақомлар ва ҳусни зонларнинг илова этганлари мазиятлар бундай тўфонли, зарбали ҳолларда ҳусну зонларини синдирмоқ ила муҳаббатлари камаяр ва мазият соҳиби ҳам уларнинг назарларида мавқейини муҳофаза этмоқ учун тасаннуга ва такаллуфга ва машаққатли виқорга мажбурият ҳис этар. Хуллас, ҳадсиз шукр бўлсинки, бизлар бундай совуқ такаллуфларга муҳтож бўлмаётирмиз.
Саид Нурсий
Қардошларим! Гарчи бу вазият ҳам мувофиққа ва бир қисм маъмурларга Рисола-и Нурга қарши бир чекинмоқ, бир қўрқиш берган, фақат бутун мухолифларда ва диндорларда ва алоқадор маъмурларда бир диққат, бир иштиёқ уйғотмоқда. Мароқ этманг, у нурлар порлайдилар...
Саид Нурсий
Азиз қардошларим!
Мен тахмин этаманки, ҳақиқий ва энг сўнг мудофааномамиз Денгизли қамоқхонасининг меваси бўлган рисолача бўлади. Чукни аввалча баъзи шубҳалар юзидан бир санадан бери бизга қарши кенг бир тарзда ўгирилган режалар булардир: "Тариқатчилик, комитетчилик ва хорижий жараёнларига восита бўлмоқ ва диний ҳиссиётни сиёсатга қурол қилмоқ ва жумҳуриятга қарши ҳаракат қилмоқ ва идора ва осойишга илишмоқ" каби аслсиз баҳоналар ила бизга ҳужум этдилар. Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, уларнинг режалари самарасиз қолди. Шу қадар кенг бир соҳада юзлаб талабаларда, юзлаб рисолада, ўн саккиз сана мобайнидаги мактуб ва китобларда иймон ва Қуръон ҳақиқатидан ва охиратнинг таҳқиқидан ва абадий саодатга ҳаракат қилишдан бошқа бир нарса топмадилар. Режаларини яширмоқ учун ғоят оддий баҳоналарни қидиришни бошладилар. Фақат ҳукуматнинг баъзи рукнларини алдаб бизга қарши ўгирган даҳшатли ва яширин бир динсизлик комитети ҳозир тўғридан-тўғрига куфри мутлақ ҳисобига бизга ҳужум этмоқ эҳтимолига қарши Қуёш каби зоҳир ва шубҳа қолдирмас ва тоғ каби метин, тебранмас бўлган Мева Рисоласи уларга қарши энг қувватли бир мудофаа бўлиб уларни сустиради дея бизга ёздирилди деб ўйлайман.
Саид Нурсий
Азиз Қардошларим,
Бу Жума кунида муҳим бир ҳизб ўқиркан, сиз хотирга келдингиз. "Бу мусибатдан қутулмоқ учун нима қиламиз?" ҳол лисони ила дедингиз. Менинг қалбимга бу келди: Яқин бир тасонуд ила, қўл қўлга, елкама елка берингиз. Чунки бир-биридан ва Рисола-и Нурдан ва мендан чекинмоқ ва инкор этмоқ ва бизни эзмоқ истаган яширин қувватга хушомадгўйлик этмоқ каби тадбирларни қилганларнинг зарардан бошқа ҳеч бир манфаатлари йўқдир. Сизни ишонтираманки, агар билсайдимки мендан узоқлашмоқ ила қутуласиз, мени ҳақорат ва хоинлик ва ғийбат этишга изн бериб ҳалол этардим. Фақат, бизни эзмоқ истаган яширин қувват сизни билади, алданмайди. Заифлигингиздан, узоқлашишингиздан жасорат олар, янада зиёда эзар. Ҳам маслагимиз ҳиллат ва ухувват бўлганидан, шахсият ва аноният жиҳатидан бир рақобат бўлмас. Мен каби жуда қусурли ва жуда заиф бир бечоранинг нуқсониятларига эмас, балки Рисола-и Нурнинг камолотига қараш керак.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу дунёнинг ҳаёти жуда тез алмашинишига ва заволига ва фано ва фоний, оқибатсиз лаззатларига ва фироқ ва айрилиқ таъзирларига қарши бир аҳамиятли тасалли сабаби эса самимий дўстлар ила кўришмоқдир. Ҳа, баъзан битта дўстини бир-икки соат кўрмоқ учун йигирма кун йўл кетиб ва юз лирани сарф этар. Ҳозир бу ажиб, дўстсиз замонда самимий қирқ-эллик дўстини бирдан бир-икки ой кўрмоқ ва Аллоҳ учун суҳбат этмоқ ва ҳақиқий бир тасалли олиб бермоқ, албатта бошимизга келган бу машаққатлар ва молиявий йўқотишлар унга қарши жуда арзон тушар, аҳамияти қолмас. Мен ўзим бу ердаги қардошларимдан ўн сана фироқдан сўнгра биттасини кўрмоқ учун бу машаққатни қабул этар эдим. Шикоят қадарни танқид ва ташаккур қадарга таслимдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Модомики охират учун, хайр учун, ибодат ва савоб учун, иймон ва охират учун Рисола-и Нур ила боғлангансиз. Албатта бу оғир шароит остида ҳар бир соати йигирма соат ибодат ҳукмида ва у йигирма соат эса Қуръон ва иймон хизматидаги маънавий мужоҳада ҳайсияти ила юз соат қадар қийматдор ва юз соат эса бундай ҳар бири юз одам қадар аҳамиятли бўлган ҳақиқий мужоҳид қардошлар ила кўришмоқ ва ухувват аҳдини қилмоқ, қувват бермоқ ва олмоқ ва тасалли этмоқ ва тасалли топмоқ ва ҳақиқий бир тасонуд ила қудсий хизматга саботкорона давом этмоқ ва гўзал сажияларидан фойдаланмоқ ва Мадрасат-уз Заҳронинг шогирдлигига лаёқат қозонмоқ учун очилган бу имтиҳон мажлиси бўлган шу Мадраса-и Юсуфияда тайинини ва қадар жиҳатидан тақдир этилган қисматини олмоқ ва тақдир этилган ризқини емоқ ва у овқатда савоб қозонмоқ учун бу ерга келганингизга шукр этмоқ лозимдир. Бутун машаққатларга қарши мазкур фойдаларни ўйлаб, сабр ва таҳаммул ила муқобала этмоқ керакдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, саботли ва вафодор қардошларим!
Сизни ранжитмоқ ёки моддий бир тадбир қилмоқ учун эмас, балки маънавий дуо ширкатингиздан янада зиёда фойдаланишим учун ва сизнинг ҳам янада зиёда совуққонлик ва эҳтиёт ва сабр ва таҳаммул ва шиддат ила тасонудингизни муҳофаза учун бир ҳолимни баён этаманки: Бу ерда бир кунда чекканим машаққат ва азобни Эскишаҳарда бир ойда чекмас эдим. Даҳшатли масонлар инсофсиз бир масонни менга ҳужум қилдирмоқдалар, токи ҳиддатимдан ва қийноқларига қарши "Ортиқ етар" дейишимдан бир баҳона топиб, золимона тажовузларига бир сабаб кўрсатиб ёлғонларини яширсинлар. Мен ҳориқо бир эҳсони Илоҳий асари бўлиб шокирона сабр қилмоқдаман ва қилишга ҳам қарор бердим.
Модомики биз қадарга таслим бўлиб, бу машаққатларни
خَيْرُ الْاُمُورِ اَحْمَزُهَا сири ила зиёда савоб қозонмоқ жиҳати ила маънавий бир неъмат деб биламиз. Модомики ўткинчи, дунёвий мусибатларнинг охирлари аксарият ила севинчли ва хайрли бўлади. Ва модомики ҳаққаляқийн даражасида яқиний бир қатъий қаноатимиз борки, биз шундай бир ҳақиқатга ҳаётимизни вақф этганмизки, Қуёшдан янада порлоқ ва Жаннат каби гўзал ва абадий саодат каби шириндир. Албатта, биз бу машаққатли ҳоллар ила муфтаҳирона, муташаккирона бир маънавий мужоҳада қилмоқдамиз дея шикоят қилмаслик лозимдир.
Азиз қардошларим! Биринчи-охирги тавсиямиз, тасонудингизни муҳофаза; аноният, менлик, рақобатдан чекиниш ва совуққонлик ва эҳтиётдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу прокурорнинг айбномасидан тушунилдики, ҳукуматнинг баъзи рукнларини алдаб бизга қарши чорлаган яширин динсизларнинг режалари натижасиз қолиб ёлғон чиқди. Ҳозир баҳона сифатида жамиятчилик ва комитетчилик туҳмати ила ёлғонларини ёпишга ҳаракат қилмоқдалар ва бунинг бир асари сифатида мен билан ҳеч кимни кўриштирмаётирлар. Гўё кўришган бирдан биздан бўлар. Ҳатто катта маъмурлар ҳам кўп чекинмоқдалар ва менга машаққат бердирмоқ ила ўзларини амирларига севдирмоқдалар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Мен гарчи сиз билан суратан кўришолмаётирман, фақат сизнинг яқинингизда ва баробар бир бинода бўлганимдан жуда бахтиёрман ва муташаккирман ва ихтиёрим бўлмасдан баъзан керакли тадбирлар эслатилар. Жумладан бириси: Ёнимдаги камерага масонлар тарафидан ҳам ёлғончи, ҳам жосус бир маҳбус юборилган. Тахриб осон бўлишидан, хусусан бундай адабсиз ёшларда у ҳариф менга кўп машаққат бериши ва у ёшларни бузиши ила билдимки: Сизларнинг иршод ва ислоҳларингизга қарши динсизлар фасодга йўлиқтиришга ва ахлоқларни бузишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу вазиятга қарши ғоят эҳтиёт ва мумкин бўлгани қадар эски маҳбуслардан ранжимаслик ва ранжитмаслик ва иккиликка майдон бермаслик ва совуққонлик ва таҳаммул этмоқ ва иложи борича бизнинг дўстлар ухувватларини ва тасонудларини тавозуъ ила ва маҳвият ила ва тарки аноният ила қувватлантирмоқ ғоят лозим ва зарурийдир. Дунё ишлари ила машғул бўлмоқ менга озор беради, сизнинг қобилиятингизга эътимод этиб зарурат бўлмасдан қаролмайман.
Саид Нурсий
Қардошларим!
Ҳар эҳтимолга қарши бу эрталаб эслатилган бир масалани баён этмоқ лозим келди. Бизнинг Қуръондан олганимиз ҳақиқатлар Қуёш, кундуз каби шак ва шубҳа ва қарорсизликни кўтармаганини йигирма йилдан бери "Ажабо, динсиз файласуфлар менга қарши нима дейдилар ва таянганлари нимадир?" дея нафсим ва шайтоним кўп қидирдилар. Ҳеч бир бурчакда бир камчилик тополмаганларидан сустилар. Ўйлайманки, жуда ҳассос ва иш ичида бўлган нафс ва шайтонимни сустирган бир ҳақиқат энг қайсарларни ҳам сустирар. Модомики биз бундай тебранмас ва энг юксак ва энг катта ва энг аҳамиятли ва қиймат тақдир этилмас даражада қийматдор ва бутун дунёси ва жони ва жонони баҳосига берилса яна арзон тушган бир ҳақиқат учун ва йўлида ҳаракат қилмоқдамиз, албатта бутун мусибатларга ва машаққатларга ва душманларга камоли матонат ила муқобала этишимиз керакдир. Ҳам балки қаршимизга алданган ёки алдатилган баъзи домлалар ва шайхлар ва зоҳирда тақводорлар чиқартирилар. Буларга қарши ваҳдатимизни, тасонудимизни муҳофаза қилиб улар ила овора бўлмаслик лозимдир, муноқаша этмаслик керакдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Қастамўнуда тақводор бир зот шикоят тарзида деди: "Мен сукут этганман. Эски ҳолимни ва завқларни ва нурларни йўқотганман". Мен ҳам дедим: Балки тараққий этгансанки, нафсни эркалаган ва ухровий мевасини дунёда тоттирган ва худбинлик ҳиссини берган завқларни, кашфларни орқа қолдириб, янада юксак мақомга, маҳвият ва тарки аноният ва фоний завқларни қидирмаслик ила учгансан. Ҳа, бир аҳамиятли эҳсони Илоҳий эҳсонини анониятини ташламаганга ҳис эттирмасликдир.. токи ужб ва ғурурга кирмасин.
Қардошларим! Бу ҳақиқатга биноан, бу одам каби ўйлаган ёки ҳусни зоннинг берган порлоқ мақомларни назарга олган зотлар сизларга боқиб ичингизда маҳвият ва тавозуъ ва хизматкорлик кўйлаги ила кўринган шогирдларни оддий, оми одамлар кўрар ва дер: "Булар-ми ҳақиқат қаҳрамонлари ва дунёга қарши бас келган? Ҳайҳот! Булар қаерда, авлиёларни бу замонда ожиз қолдирган бу қудсий хизмат мужоҳидлари қаерда?" деб дўст бўлса хаёл бузилишига учрар, муориз бўлса ўз мухолафатини ҳақли топар.
Саид Нурсий
Бадиуззамон Ҳазратлари Денгизли қамоғида экан, ғоят муҳим тўққиз масалани ичига олган "Мева Рисоласи" ни икки Жума кунида таълиф этгандир. Бу асар Рисола-и Нурнинг ҳақиқатларини хулосатан жам этган қийматдор бир рисоладир. Қамоқ муддатида Нур талабалари бу Мева Рисоласини кўплаб дафалар ёзмоқ ва ўқимоқ сурати ила машғул бўлганлар. Ва олдин ғоят яширин бўлиб гугурт қутилари ичига ёзилиб камералар орасида нашр этилган Мева Рисоласи, кейинчалик ғоят қийматли ва манфаатли ва қамоқларга тарёқ каби фойдали бўлгани тушунилиши ила эркин ёзилган. Денгизли Маҳкамасига, Темйиз Маҳкамасига ва Анқара мақомларига Рисола-и Нурнинг ҳақиқий мудофааси бўлиб юборилгандир.
Денгизли қамоғида жуда муҳим таъсири бўлгани ва ташиган қудсий иймон ҳақиқатлари эътибори ила бир жиҳатда Денгизли бароатига васила бўлгани учун, аҳамиятига биноан бу Мева Рисоласидан Олтинчи ва Еттинчи Масалаларининг бу ерга киритилиши муносиб кўрилгандир.
Рисола-и Нурнинг кўп ерларида изоҳи ва ҳадсиз қатъий бурҳонлари бўлган Иймони Биллоҳ рукнининг мингларча куллий бурҳонларидан биргинасига қисқача бир ишорадир.
Қастамўнуда лицей талабаларидан бир гуруҳи ёнимга келди. "Бизга Холиқимизни таниттир, муаллимларимиз Аллоҳдан бахс этмаётирлар",- деди. Мен дедим: Сизлар ўқиётган фанлардан ҳар фан ўзига хос тили ила давомли равишда Аллоҳдан бахс этиб, Холиқни таниттирадилар. Муаллимларни эмас, уларни тингланглар.
Масалан: Қандайки мукаммал бир дорихона бўлса ва ҳар идишида ғаройиб ва сезгир мезонлар ила ўлчанган ҳаётдор маъжунлар ва тарёқлар бўлса, шубҳасиз ғоят маҳоратли ва кимёгар ва ҳакийм бир доричини кўрсатар. Айнан шунингдек, Ер Курраси дорихонасида мавжуд тўрт юз минг хил наботот ва ҳайвонот идишларидаги жонли маъжунлар ва тарёқлар жиҳати ила бу бозордаги дорихонадан қай даража ортиқ мукаммал ва буюк бўлиши нисбатида, ўқиётганингиз тиб фани миқёси ила Ер Курраси энг буюк дорихонасининг доричиси бўлмиш Ҳакийми Зулжалолни ҳатто кўр кўзларга ҳам кўрсатар, таниттирар.
Ҳам масалан: Қандайки бир ғаройиб фабрикаки, минглаб хилма-хил матоларни оддий бир моддадан тўқиса, шаксиз бир фабрикачини ва маҳоратли ускуначини таниттирар. Айнан шунингдек, Ер Курраси деб аталувчи юз минглаб бошли, ҳар бошида юз минглаб мукаммал фабрика бўлган бу сайёр Раббоний ускуна қай даражада бу инсон фабрикасидан катта, мукаммал бўлса, шу даража ўқиётганингиз ускуначилик фани миқёси ила Ер Куррасининг устасини ва соҳибини билдирар ва таниттирар.
Ҳам масалан, қандайки ғоят мукаммал минг бир хил озуқалар атрофидан жалб этиб ичида мунтазам бир тарзда терилган ва ҳозирлаб қўйилган таъминот омбори ва дўкон, шаксиз бир фавқулодда бир таъминот ва озуқа эгасини ва соҳибини ва маъмурини билдирар. Айнан шунингдек, бир йилда йигирма тўрт минг йиллик бир доирада ғоят интизом ила саёҳат этган ва юз мингларча бошқа-бошқа озуқалар истаган тоифаларни ичига олган ва саёҳати ила мавсумларга кириб чиқиб, баҳорни улкан бир вагон каби минглаб бошқа-бошқа таомлар ила тўлдириб, қишда озуқалари тугаган бечора жонзотларга келтирган ва Ер Курраси дейилган бу Раҳмоний таъминот омбори ва Субҳоний бир кема ва минг бир хил жиҳозларни ва молларни ва консерва қутиларини ташиган бу омбор ва Раббоний дўкон қай даража у фабрикадан катта ва мукаммал бўлса, ўқиётганингиз ва энди ўқийдиганингиз таъминот фани миқёси ила, ўша қатъиятда ва ўша даражада Ер Курраси омбори соҳибини, мутасаррифини, мудаббирини билдирар, таниттирар, севдирар.
Ҳам қандайки тўрт юз минг миллат ичида бўлган ва ҳар миллатнинг кўнгли тусаган озуқаси бошқа ва истеъмол этган қуроли бошқа ва кийган кийими бошқа ва таълимоти бошқа ва бўшалиш вақтлари бошқа бўлган бир қўшиннинг мўъжизакор бир қўмондони, бир ўзи бутун у бошқа-бошқа миллатларнинг бошқа-бошқа озуқаларини ва турли-туман аслаҳаларини ва кийимларини ва жиҳозларини, ҳеч бирини унутмасдан ва чалкаштирмасдан берган у ажиб қўшин ва лашкаргоҳ, шубҳасиз яққол у ғаройиб қўмондонни кўрсатар, тақдиркорона севдирар. Айнан шунингдек, замин юзининг лашкаргоҳида ва ҳар баҳорда янгидан қурол остига олинган бир янги Субҳоний қўшинда, наботот ва ҳайвонот миллатларидан тўрт юз минг навининг хилма-хил кийими, озуқаси, аслаҳаси, таълим ва бўшалишлари ғоят мукаммал ва мунтазам ва ҳеч бирини унутмасдан ва чалкаштирмасдан биргина қўмондони аъзам томонидан берилган Ер Куррасининг баҳор лашкаргоҳи, қай даражада мазкур инсон қўшини ва лашкаргоҳидан катта ва мукаммал бўлса, сизнинг ўқийдиганингиз аскарлик фани миқёси ила диққатли ва ақли бошида бўлганларга шу даража Ер Куррасининг Ҳокимини ва Раббини ва Мудаббирини ва Қўмондони Ақдасини ҳайратлар ва тақдислар ила билдирар ва таҳмид ва тасбеҳ ила севдирар.
Ҳам қандайки: Бир ғаройиб шаҳарда миллионлаб электр чироқлари ҳаракатланиб ҳар ерни кезарлар. Ёниш моддалари тугамайдиган тарздаги элекрт чироқлари ва фабрикаси, шаксиз, очиқчасига электрни идора этган ва сайёр чироқларни ясаган ва фабрикани қурган ва ёниш моддаларини келтирган бир мўъжизакор устани ва фавқулодда қудратли бир электрчини ҳайратлар ва табриклар ила таниттирар, олқишлар ила севдирар. Айнан шунингдек, бу олам шаҳрида дунё саройининг шифтидаги юлдуз чироқлари, бир қисми, астрономиянинг айтишича, Ер Куррасидан минг баробар катта ва замбарак ўқидан етмиш баробар тез ҳаракат этганлари ҳолда, интизомини бузмаётир, бир-бирига тўқнашмаётир, сўнмаётир, ёниш моддалари тугамаётир. Ўқиётганингиз астрономия фанининг айтишига кўра, Ер Куррасидан бир миллион мартадан зиёд катта ва бир миллион йилдан зиёд яшаётган ва бир Раҳмоннинг мусофирхонасида бир чироқ ва ўчоқ бўлган Қуёшимизнинг ёнишининг давоми учун, ҳар кун Ер Куррасининг денгизлари қадар керосин ва тоғлари қадар кўмир ёки минг Ер қадар ўтин йиғинлари лозимдирки, сўнмасин. Ва уни ва у каби юксак юлдузларни керосинсиз, ўтинсиз, кўмирсиз ёндираётган ва сўндирмаётган ва баробар катта тезликда кездираётган ва бир-бирига тўқнаштирмаётган бир ниҳоясиз қудратни ва салтанатни, ишиқ бармоқлари ила кўрсатган бу коинот шаҳри муҳташамидаги дунё саройининг электр чироқлари ва уларнинг идораси, у мисолдан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, сизлар ўқиётган ва ё энди ўқийдиганингиз электр фани миқёси ила бу коинот аъзамий намойишгоҳининг Султонини, Мунаввирини, Мудаббирини, Сонеъини, у нуроний юлдузларни шоҳид кўрсатиб таниттирар. Тасбеҳот ила, тақдисот ила севдирар, парастиш эттирар.
Ҳам масалан, қандайки бир китоб бўлсаки: Бир сатрида бир китоб майин қилиб ёзилган ва ҳар бир калимасида майин қалам ила бир Қуръон сураси ёзилган, ғоят маънодор ва бутун масалалари бир-бирини қувватлантирар ва котибини ва муаллифини фавқулодда маҳоратли ва иқтидорли кўрсатган бир ажойиб мажмуа шаксиз, кундуз каби котиб ва мусаннифини камолоти ила, ҳунарлари ила билдирар, таниттирар. Машааллоҳ, Баракаллоҳ жумлалари ила тақдир эттирар.
Айнан шунингдек, бу коинот буюк китобики, биргина саҳифаси бўлган замин юзида ва биргина шакли бўлган баҳорда уч юз минг бошқа-бошқа китоблар ҳукмидаги уч юз минг наботий ва ҳайвоний тоифаларни баробар, бир-бири ичида янглишсиз, хатосиз, адаштирмасдан, чалкаштирмасдан мукаммал, мунтазам ва баъзан дарахт каби бир калимада бир қасидани ва данак каби бир нуқтада бир китобнинг бутун мундарижасини ёзган бир қалам ишлаганини кўзимиз ила кўриб турганимиз бу бениҳоят маънодор ва ҳар калимасида кўп ҳикматлар бўлган шу коинот китоби ва бу мужассам Қуръони Акбари Олам мазкур мисолдаги китобдан қай даражада буюк ва мукаммал ва маънодор бўлса, шу даража сизлар ўқиётган табиат фани ва мактабда феълан ўқишга киришганингиз қироат фани ва китобат фани кенг миқёслари ва дурбин кўзлари ила бу коинот китобининг наққошини, котибини ҳадсиз камолоти ила таниттирар. "Аллоҳу Акбар" жумласи ила билдирар, "Субҳаналлоҳ" тақдиси ила таъриф этар, "Алҳамдулиллаҳ" санолари ила севдирар. Хуллас, бу фанларга қиёсан, юзлаб фанлардан ҳар бир фан кенг миқёси ва хусусий ойнаси ила ва дурбинли кўзи ила ва ибратли назарлари ила бу коинотнинг Холиқи Зулжалолини исмлари ила билдирар. Сифатини, камолотини таниттирар.
Хуллас, шу муҳташам ва порлоқ бир ваҳдоният бурҳони бўлган мазкур ҳужжатни дарс бермоқ учундирки, Қуръони Мўъжиз-ул Баён кўп такрор ила энг зиёда رَبُّ السَّموَاتِ وَالْاَرْضِ ٭ خَلَقَ السَّموَاتِ وَالْاَرْضَ оятлари ила Холиқимизни бизга таниттиради дея у мактаб ёшларига дедим. Улар ҳам тамоми ила қабул этиб, тасдиқ этиб: "Ҳадсиз шукрлар бўлсин Раббимизгаки, тўлиқ муқаддас ва айни ҳақиқат бир дарс олдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин!"- дедилар. Мен ҳам дедим:
"Инсон минглаб хил аламлар ила алам чекадиган ва минглаб нав лаззатлар ила лаззатланадиган бир жонли ускуна ва ғоят даража ожизлиги ила баробар ҳадсиз моддий, маънавий душманлари ва ниҳоясиз фақирлиги ила баробар ҳадсиз зоҳирий ва ботиний эҳтиёжлари бўлган ва доимо завол ва фироқ таъзирларини еган бир бечора махлуқ экан, бирдан иймон ва убудият ила шундай бир Подшоҳи Зулжалолга боғланиб бутун душманларига қарши бир таянч нуқтаси ва бутун ҳожатларига мадор бир мадад нуқтасини топиб, ҳаркас мансуб бўлган хўжайинининг шарафи, мақоми ила фахрлангани каби, у ҳам шундай ниҳоясиз Қодийр ва Раҳийм бир Подшоҳга иймон ила боғланса ва убудият ила хизматига кирса ва ажалнинг ўлим эълононини ўзи учун озодлик рухсатномасига айлантирса, нақадар мамнун ва миннатдор ва нақадар шукр этар шаклда фахрланиши мумкин, қиёс этингиз".
У мактаб ёшларига айтганимдек, мусибатзада маҳбусларга ҳам такроран дейман: Уни таниган ва итоат этган зиндонда ҳам бўлса, бахтиёрдир. Уни унутган саройларда ҳам бўлса, зиндондадир, бадбахтдир. Ҳатто бир бахтиёр мазлум қатл этилар чоғида бадбахт золимларга деган: "Мен ўлмаётирман. Балки озодлик ила саодатга кетмоқдаман. Аммо мен ҳам сизларни абадий йўқлик ила маҳкум кўрганимдан, сизлардан тўлиқ қасдимни олмоқдаман." لَا اِلهَ اِلَّا اللّهُ дея севинч ила руҳини таслим этар.
Бир замон Қастамўнуда "Холиқимизни бизларга таниттир" деган лицей талабаларига собиқ Олтинчи Масалада мактаб фанларининг тиллари билан берган дарсни Денгизли қамоқхонасида мен билан кўришиб билган маҳбуслар ўқидилар. Тўлиқ бир иймоний қаноат олганларидан охиратга бир иштиёқ ҳис этдиб, "Бизга охиратимизни ҳам тўлиқ билдир. Токи нафсимиз ва замоннинг шайтонлари бизни йўлдан чиқармасинлар, бошқа бундай қамоқларга солмасинлар" дедилар. Ва Денгизли қамоқхонасидаги Рисола-и Нур шогирдларининг ва собиқан Олтинчи Масалани ўқиганларнинг орзулари ила охират рукнининг ҳам бир хулосасининг баёни лозим келди. Мен ҳам Рисола-и Нурдан бир қисқача хулоса ила дейманки:
Қандайки Олтинчи Масалада биз Холиқимизни ердан, самовотдан сўрадик, улар фанларнинг тиллари ила Қуёш каби Холиқимизни бизга таниттирдилар. Айнан биз ҳам, охиратимизни бошда у билганимиз Раббимиздан, сўнг Пайғамбаримиздан, сўнг Қуръонимиздан, сўнг бошқа пайғамбарлар ва муқаддас китоблардан, сўнг малоикалардан, сўнг коинотдан сўраймиз. Мана, биринчи мартабада охиратни Аллоҳдан сўраймиз. У ҳам бутун юборган элчилари ила ва фармонлари ила ва бутун исмлари ила ва сифатлари ила "ҳа, охират бордир ва сизларни у ерга чорламоқдаман" фармон қилмоқда. Ўнинчи Сўз ўн икки порлоқ ва қатъий ҳақиқатлар ила бир қисм исмларнинг охиратга доир жавобларини исбот ва изоҳ этган. Бу ерда у изоҳга биноан ғоят қисқа бир ишора этамиз.
Ҳа, модомики ҳеч бир салтанат йўқдирки, у салтанатга итоат этганларга мукофоти ва исён этганларга жазоси бўлмасин. Албатта, мутлақ рубубият мартабасида бир сармадий салтанатнинг у салтанатга иймон ила интисоб ва итоат ила фармонларига таслим бўлганларга мукофоти ва у иззатли салтанатни куфр ва исён ила инкор этганларга эса жазоси у раҳмат ва жамолига, у иззат ва жалолига лойиқ бир тарзда бўлади дея "Раббул Оламийн" ва "Султон-уд Дайён" исмлари жавоб бермоқдалар.
Ҳам модомики Қуёш каби, кундуз каби замин юзида бир умумий раҳмат ва иҳотали бир шафқат ва карамни кўзимиз ила кўрмоқдамиз. Масалан, у раҳмат ҳар баҳорда умум дарахтларни ва мевали набототларни Жаннат ҳурийлари каби кийдириб, безаб, қўлларига ҳар хил меваларни бериб бизларга узатиб "қани олинглар, енглар" дегани каби, бир заҳарли ҳашарот қўли билан бизларга шифоли, ширин асални едиргани ва қўлсиз бир қуртнинг қўли ила энг юмшоқ ипакни бизларга кийдиргани каби, бир ҳовуч қадар кичик чекирдакларда, тухумчаларда минглаб ботмон таомларни бизлар учун сақлаган ва эҳтиёт заҳираси қилиб у кичкина манзилларда жойлаштирган бир раҳмат, бир шафқат, албатта ҳеч шубҳа йўқки, шу даража нозанинона парвариш қилган бу севимли ва миннатдорлари ва парастишкорлари бўлган мўъмин инсонларни иъдом этмас. Балки уларни янада порлоқ раҳматларга мазҳар этмоқ учун дунё ҳаёти вазифасидан бўшатар дея "Раҳийм" ва "Карийм" исмлари саволларимизга жавоб бермоқдалар, "Жаннат ҳақдир" демоқдалар.
Ҳам модомики биз кўзимиз билан кўраётирмизки: Умум махлуқларда ва замин юзида шундай бир ҳикмат қўли ишлаётганини ва шундай бир адолат ўлчовлари ила ишлар бўлмоқдаки, башар ақли унинг ҳашаматини тушунолмайди. Масалан: Инсоннинг минглаб жиҳозларига тоқилган ҳикматларидан ёлғиз бир кичик уруғ қадар қувва-и ҳофизасида бутун тарихча-и ҳаётини ва унга алоқадор бўлган ҳадсиз ҳодисаларни у қуттичасида ёзиб, уни бир кутубхона ҳукмига келтириб ва инсоннинг ҳашрда маҳкамаси учун нашр бўладиган амаллар дафтарининг бир кичик ҳужжати бўлиб ҳар вақт хотирлатмоқ сири ила ҳар инсоннинг қўлига бериб миясининг ичига қўйган бир азалий ҳикмат ва бутун маснуъотга ғоят аниқ мезонлар ила аъзоларини жойлаштирган, микробдан каркидонга, чивиндан симурғ қушига, бир гулли набототдан миллиардлар, триллионларча гуллар очган баҳор гулига қадар исрофсиз ўлчовлар ила бир уйғунлик, бир мувозана, бир интизом ва бир жамол ичида маснуоътни бир санъат гўзаллиги қилган ва ҳар жонзотнинг ҳаёт ҳуқуқини мукаммал мезон ила берган, яхшиликларга гўзал натижалар ва ёмонликларга ёмон натижалар бердирган ва Одам замонидан бери тоғий ва золим қавмларга берган жазолар ила ўзини жуда қувватли намоён эттирган бир сармадий адолат, албатта ва ҳеч шубҳа келтирмаски: Қуёш кундузсиз бўлмагани каби у азалий ҳикмат, у сармадий адолат охиратсиз бўлмайдилар ва ўлимда энг золимларнинг ва энг мазлумларнинг бир тарзда кетишларидаги оқибатсиз бир даҳшатли ҳақсизликка, адолатсизликка ва ҳикматсизликка ҳеч бир жиҳат ила тўғри келмайдилар дея "Ҳакийм" ва "Ҳакам" ва "Адл" ва "Одил" исмлари бизнинг саволимизга қатъий жавоб бермоқдалар.
Ҳам модомики бутун жонли махлуқларнинг қўллари етишолмаган ва иқтидорлари доирасида бўлмаган бутун ҳожатларини, бутун фитрий талабларини бир нави дуо ҳисобланган фитрий истеъдод ва зарурий эҳтиёж тиллари ила истаганлари вақтда, ғоят раҳим ва эшитгувчи ва шафқатли бир ғайбий қўл тарафидан берилганидан ва ихтиёрий бўлган инсонлар дуоларининг, хусусан ҳаваслар ва набийлар дуоларининг ўнтасидан олти-еттитасининг одатдан ташқари мақбул бўлишидан қатъий англашиладики, ҳар дардлининг оҳини, ҳар муҳтожнинг дуосини эшитган ва тинглаган бир Самиъ ва Мужиб парда орқасида бор, боқарки, энг кичик бир жонзотнинг энг кичик бир эҳтиёжини кўрар ва энг яширин бир оҳини эшитар, шафқат этар, феълан жавоб берар, мамнун этар. Албатта ва ҳар ҳолда ҳеч бир шубҳа эҳтимоли қолмаски, махлуқларнинг энг аҳамиятлиси бўлган нави инсоннинг энг аҳамиятли ва умумий ва умум коинотни ва умум асмо ва сифати Илоҳияни алоқадор этган ухровий бақога оид дуоларини ичига олган ва нави инсоннинг Қуёшлари ва юлдузлари ва қўмондонлари бўлган бутун пайғамбарларни орқасига олиб уларга дуосига "омин, омин" дедирган ва умматидан ҳар кун ҳар диёнатли шахс ҳеч бўлмаса неча марта унга саловот келтириш билан унинг дуосига "омин, омин" деган ва балки бутун махлуқот у дуосига иштирок этиб "Ҳа ё Раббана! Истаганини бер, биз ҳам унинг истаганини истаймиз" дейдилар. Бутун бу рад этилмас шароит остида ухровий бақо ва абадий саодат учун Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг ҳашрнинг ҳадсиз керактирувчи сабабларидан ёлғиз биргина дуоси Жаннатнинг вужудига ва баҳорнинг ижоди қадар қудратига осон бўлган охиратнинг ижодига етарли бир сабабдир дея "Мужиб" ва "Самиъ" ва "Раҳийм" исмлари бизнинг саволимизга жавоб берадилар.
Ҳам модомики кундуз яққол равишда Қуёшни кўрсатгани каби, замин юзида мавсумларнинг алмашинишида куллий ўлмоқ ва тирилмоқда парда орқасида бир Мутасарриф ғоят интизом ила катта Ер Куррасини бир боғча, балки бир дарахт осонлигида ва интизомида ва азаматли баҳорни бир гул осонлигида ва мезонли зийнатида ва замин саҳифасида уч юз минг ҳашр ва нашрнинг намуна ва мисолларини кўрсатган уч юз минг китоб ҳукмидаги наботот ва ҳайвонот тоифаларини унда ёзар, баробар ва бир-бири ичида адашмасдан, аралаш экан аралаштирмасдан, бир-бирига ўхшаши билан баробар алмаштирмасдан, саҳфсиз, хатосиз, мукаммал, мунтазам, маънодор ёзган бир қудрат қалами бу азамати ичида ҳадсиз бир раҳмат, ниҳоясиз бир ҳикмат ила ишлагани каби, улкан коинотнинг бир хонаси каби инсонга мусаҳҳар этмоқ ва безамоқ ва тўшамоқ ва у инсонни халифа-и замин қилиб тоғ ва кўк ва ер олишдан чекинганлари омонати куброни унга бериши ва бошқа жонзотларга бир даража зобитлик мартабаси ила мукаррам этиши ва хитоботи Субҳониясига ва суҳбатига мушарраф қилиши ила юксак бир мақом бергани ва бутун самовий фармонларда унга абадий саодатни ва ухровий бақони қатъий ваъда бергани ва аҳд этгани ҳолда, албатта ва ҳеч бир шубҳа йўқки, баҳор қадар қудратига осон бўлган дори саодатни у мукаррам ва мушарраф инсонлар учун очади ва яратади ва ҳашр ва қиёматни келтиради дея Муҳйи ва Мумит ва Ҳай ва Қайюм ва Алийм исмлари Холиқимиздан сўраганимизда жавоб берадилар.
Ҳам модомики нави башарнинг энг машҳурлари бўлган бир юз йигирма тўрт минг пайғамбарлар иттифоқ ила абадий саодатни ва ухровий бақони Жаноби Ҳақнинг минглаб ваъда ва аҳдларига таянган ҳолда эълон этиб мўъжизалари ила тўғри эканликларини исбот этганлари каби, ҳадсиз авлиёлар кашф ила ва завқ ила айни ҳақиқатга имзо босадилар. Албатта, у ҳақиқат Қуёш каби зоҳирдир, шубҳа этган девона бўлар. Ҳа, бир фанда ва бир санъатда мутахассис бир-икки зотнинг у фан ва у санъатга оид ҳукмлари ва фикрлари унда ихтисоси бўлмаган минг одамнинг, ҳатто бошқа фанларда олим ва мутахассис ҳам бўлсалар, мухолиф фикрларини ҳукмдан туширганлари каби, бир масалада, масалан, рамазон ҳилолини шубҳали кунда исбот этмоқ ва "Сут консерваларига ўхшаган ҳиндистон кокоси боғининг рўйи заминда бор" дея даъво этишда икки исбот этувчи минг инкор этувчи ва рад этувчиларга ғалаба этиб даъвони қозонарлар. Чунки исбот этган ёлғиз бир ҳиндистон кокосини ва ёхуд манзилини кўрсатса, осонлик билан даъвони қозонар. Уни рад ва инкор этган бутун рўйи заминни қидирмоқ, титкиламоқ ила ҳеч бир ерда топилмаганини кўрсатиш билан даъвосини исбот этиши мумкинлиги каби, Жаннатни ва дори саодатни хабар ва исбот этган ёлғиз бир изини кинодаги каби кашфан бир соясини, бир жилвасини кўрсатиш билан даъвони исботлагани ҳолда уни рад ва инкор этган бутун коинотни ва азалдан абадга қадар замонларни кўрмоқ ва кўрсатмоқ ила фақат инкорини ва радини исбот ила даъвони қозона олар. Ва бу аҳамиятли сирдандирки, хусусий бир ерга қарамаган ва иймоний ҳақиқатлар каби умум коинотга боққан радлар, инкорлар (зотида маҳол бўлмаслик шарти ила) исбот этилмас дея таҳқиқ аҳли иттифоқ этиб бир асосий дастур қабул этганлар.
Хуллас, бу қатъий ҳақиқатга биноан, минглаб файласуфларнинг мухолиф фикрлари бундай иймоний масалаларда биргина мухбири содиққа қарши ҳеч бир шубҳа, ҳатто васваса бермаслик лозим экан, бир юз йигирма минг исбот этувчи мутахассислар ва мухбири содиқлар ва ҳадсиз ва ниҳоясиз исботловчи ва мутахассис ҳақиқат аҳли ва таҳқиқ аҳли иттифоқ эттиклари иймон рукнларида ақли кўзига тушган, қалбсиз, маънавиятдан узоқлашган, кўр бўлган бир нечта файласуфнинг инкорлари ила шубҳага тушишнинг қай даража аҳмоқлик ва девоналик бўлганини қиёс этинглар.
Ҳам модомики кўзимиз ила, кундуз каби ҳам нафсимизда, ҳам атрофимизда бир раҳмати омма ва бир ҳикмати шомила ва бир инояти доима мушоҳада этмоқдамиз ва даҳшатли бир салтанати рубубият ва диққатли бир адолати олия ва иззатли ижрооти жалолиянинг асарларини ва жилваларини кўрмоқдамиз. Ҳатто бир дарахтнинг мевалари ва гуллалари саноғича у дарахтга ҳикматлар тоққан бир ҳикмат ва ҳар бир инсоннинг жиҳозлари ва туйғулари ва қуввалари ададича эҳсонларни, инъомларни унга боғлаган бир раҳмат ва қавми Нуҳ ва Ҳуд ва Солиҳ Алайҳимуссалом ва қавми Од ва Самуд ва Фиръавн каби осий миллатларга жазо берган ва энг кичик бир жонзотнинг ҳаққини муҳофаза этган иззатли ва иноятли бир адолат ва
ояти азаматли бир иъжоз билан дер:
Қандайки икки қароргоҳда ётган ва турган муте аскарлар бир қўмондоннинг чақириши билан қурол бошига ва вазифа бошига сур овози билан келишлари каби, бу икки қароргоҳнинг мисолида ва амрга итоатида улкан самовот ва Ер Курраси Султони Азалийнинг аскарларига икки муте қароргоҳ каби, қай вақт Ҳазрати Исрофил Алайҳиссаломнинг сурлари ила у қароргоҳда ўлим билан ётганлар чақирилса, дарҳол жасад либосларини кийиб ташқари чиқишларини исбот этиб кўрсатган ҳар баҳорда Ер қароргоҳи ичидагилар чақмоқ малагининг сури ила айни вазиятни кўрсатиши билан ниҳоясиз азамати тушунилган бир салтанати рубубият, албатта ва албатта ва ҳар ҳолда ва ҳеч шубҳа келтирмаски, Ўнинчи Сўзда исботига биноан у раҳмат ва ҳикмат ва иноят ва адолат ва салтанати сармадиянинг ғоят қатъий истаганлари дори охират ва доира-и ҳашру нашрнинг очилмаслиги билан у ниҳоясиз жамоли раҳмат ниҳоясиз бир чиркин марҳаматсизликка инқилоб этиши ва у ҳадсиз камоли ҳикмат ҳадсиз нуқсонли абасиятга ва фойдасиз исрофларга айланиши ва ғоят ширин иноят ғоят аччиқ хиёнатларга айланиши ва у ғоят мезонли ва ҳаққониятли адолат ғоят шиддатли зулмларга ўзгариши ва у ғоят даражада ҳашаматли ва қувватли салтанати сармадия пастга қулаши ва ҳашрнинг келмаслиги билан бутун ҳашамати йўқолиши ва камолоти рубубияти ожизлик ва нуқсон билан доғли бўлиши, ҳеч бир имкон жиҳати йўқ, ҳеч бир ақл эҳтимол бермас, юз маҳол ичида бирдан топилар, имкон доираси хорижида ботил ва имконсиздир. Чунки нозанин ва ноздор парваришлаган ва ақл ва қалб каби жиҳозлар ила абадий саодатга ва охиратда доимий бақога иштиёқ ҳиссини бергани ҳолда уни абадий иъдом этмоқ нақадар ҳақсиз бир марҳаматсизлик ва унинг ёлғиз миясига юзлаб ҳикматлар ва фойдалар тоққани ҳолда уни тирилтирмаслик билан бутун жиҳозларини ва минглаб фойдалари бўлган истеъдодларини оқибатсиз бир ўлим билан фойдасиз, нажотсиз, натижасиз, ҳикматсиз бутун-бутун исроф этмоқ қай даража ҳикматга зид ва минглаб ваъид ва аҳдларини ўрнига келтирмаслик билан, асло, ожизлигини ва жоҳиллигини кўрсатмоқ нақадар у ҳашамати салтанатга ва у камоли рубубиятга зиддир, ҳар ақл соҳиби англар. Буларга қиёсан иноят ва адолатни татбиқ айла.
Хуллас, Холиқимиздан сўраганимиз охиратга доир саволимизга Раҳмон, Ҳакийм, Адл, Карийм ва Ҳоким исмлари мазкур ҳақиқат ила жавоб бермоқдалар, шак-шубҳасиз, Қуёш каби охиратни исбот этмоқдалар.
Ҳам модомики биз кўзимиз ила кўраётирмизки: Шундай иҳотали ва азаматли бир ҳофизият ҳукм этарки, жонли ҳамма нарсанинг ва ҳар ҳодисанинг кўп суратларини ва қилган фитрий вазифасининг дафтарини ва асмо-и Илоҳияга қарши ҳол лисони ила тасбеҳотига доир амаллари саҳифасини мисолий лавҳаларда ва уруғларида ва тухумчаларида ва лавҳи маҳфузнинг намуначалари бўлган қувва-и ҳофизаларида ва айниқса инсоннинг миясидаги жуда катта ва жуда кичик кутубхонаси бўлган қувва-и ҳофизасида ва бошқа моддий ва маънавий акс этган ойналарида қайд этар, ёздирар, забт этиб муҳофаза остига олар. Сўнгра мавсуми келиши билан бутун у маънавий ёзувларни моддий бир тарзда ҳам кўзимизга кўрсатиб миллионларча мисоллар ва далиллар ва намуналар қуввати ила وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ оятидаги энг ажиб бир ҳашр ҳақиқатини қудратнинг бир гули бўлган ҳар баҳор ўзининг энг катта гулини миллиардлаб тил ила коинотга эълон этар. Ва бошда нави инсон бўлиб бутун жонзотлар ва бутун нарсалар фанога тушмоқ ва йўқликка қуламоқ ва ҳечликда маҳв бўлмоқ ва бошда нави башар бўлиб жонзотлар иъдом этилмоқ учун яратилмаганлар. Балки бақога тараққий ила ва давомга софланиш ила ва сармадий вазифага истеъдодлари ила кирмоқ учун яратилганликларини ғоят қувватли исбот этар.
Ҳа, ҳар баҳорда кўраётирмизки, куз мавсуми қиёматида вафот этган ҳадсиз наботот баҳор ҳашрида ҳар бир дарахт, ҳар бир илдиз, ҳар бир уруғ, ҳар бир тухум وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ оятини ўқиб бир маъносини, бир фардини ўз тили ила, ўтган саналарда қилган вазифанинг мисоллари ила тафсир қилиб у азаматли ҳофизиятга шаҳодат этар.
оятидаги тўрт муаззам ҳақиқатларни ҳамма нарсада кўрсатиб ҳофизиятни аъзамий даражада ва ҳашрни баҳор осонлигида ва қатъиятида бизларга дарс берар.
Ҳа, бу тўрт исмнинг жилвалари энг жузъийдан энг куллийга қадар жараён этарлар. Масалан: қандайки бу дарахтнинг манбаи бўлган бир уруғ اَلْأَوَّلُ исмига мазҳарият ила у дарахтнинг ғоят мукаммал дастурини ва ижодининг нуқсонсиз жиҳозларини ва шаклланишининг бутун шароитининг жомеъ бир қутичасидирки, ҳофизиятнинг азаматини исбот этар.
وَالْآخِرُ исмига мазҳар бўлган меваси эса уруғлари ила у дарахтнинг қилган бутун фитрий вазифаларнинг мундарижасини ва амаллариниг рўйхатини ва иккинчи ҳаётининг дастурларини ичига олган бир сандуқчадирки, аъзамий даражада ҳофизиятга шаҳодат этар.
وَالظَّاهِرُ исмига мазҳар бўлган у дарахтнинг жисмоний сурати бўлса, шундай уйғунли ва санъатли ва безалган бир кийим, бир либос ва хилма-хил нақшлар ва зийнатлар ва ялтироқ нишонлар ила зийнатлантирилган, гўё етмиш рангли бир ҳурий кўйлагидирки, ҳофизият ичида қудрат азамати ва ҳикмат мукаммалли ва раҳмат жамолини кўзларга кўрсатар.
وَالْبَاطِنُ исмига ойна бўлган у дарахтнинг ичидаги ускунаси бўлса, шундай мунтазам ва мукаммал ва мўъжизали бир фабрика, бир тазгоҳ, бир кимёхона ва ҳеч бир шохни ва мевани ва япроқни озуқасиз қолдирмаган мезонли бир ризқлар қозонидирки, ҳофизият ичида қудрат ва адолат камолини ва раҳмат ва ҳикмат жамолини Қуёш каби исбот этар.
Айнан шунинг каби, Ер Курраси санавий мавсумлар жиҳатидан бир дарахтдир. Исми Аввал жилваси ила куз мавсумида ҳофизиятга омонат этилган бутун тухумлар ва уруғлар баҳор чойшабини кийган замин юзининг миллиардлаб шох, илдиз, мева берган ва гул очган дарахтининг ташкилотига доир Илоҳий амрларнинг мажмуачалари ва қадардан келган дастурларнинг рўйхатлари ва ўтган ёзнинг қилган вазифаларининг кичкина амаллари саҳифаси ва хизматлар дафтаридирки, очиқчасига бир Ҳофизи Зулжалоли Вал Икромнинг ҳадсиз қудрат, адолат, ҳикмат, раҳмат ила ишлаганини кўрсатади.
Ва санавий замин дарахтининг охири эса иккинчи кузда у дарахтнинг бажарган бутун вазифаларини ва асмо-и Илоҳияга қарши қилган бутун фитрий тасбеҳотларини ва келаси баҳор ҳашрида нашр бўлиб биладиган бутун амаллар саҳифаларини заррадай ва кичкина қутичаларнинг ичига қўйиб, Ҳофизи Зулжалолнинг ҳикмат қўлига таслим этар. هُوَ الْآخِرُ исмини ҳадсиз тиллар ила коинот юзида ўқир.
Ва шу дарахтнинг зоҳири эса ҳашрнинг уч юз минг мисолларини ва намуналарини кўрсатган уч юз минг куллий ва турли-туман гуллар очиб ҳадсиз раҳмоният ва раззоқият ва раҳимият ва каримият дастурхонини ёзиб жонзотларга зиёфатлар бермоқ ила هُوَ الظَّاهِرُ исмини мевалари, гуллари, таомлари саноғича тиллари ила зикр этиб мадҳу сано этар, кундуз каби وَاِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ ҳақиқатини кўрсатар.
Бу ҳашаматли дарахтнинг ботини эса ҳадсиз ва ҳисобга келмас мунтазам ускуналарни ва мезонли фабрикаларни мукаммал диққат ва интизом ила ишлаттирган шундай бир қозон ва ускунасидирки, бир дирҳамдан минг ботмон таомларни пиширар, дарахтларга етиштирар. Ва шундай бир мезон ва диққат ила ишларки, зарра қадар тасодифнинг қўшилишига бир ер қолдирмас. هُوَ الْبَاطِنُ исмини заминнинг ич юзи ила, юз минг тил ила тасбеҳ этган баъзи малоика каби юз минг тарзларда эълон этиб исбот этар.
Ҳам ер шари санавий ҳаёти хусусияти ила бир дарахт бўлгани ва у тўрт исм ичида ҳофизиятни ва у билан ҳашрнинг эшигига бир калит бўлгани каби, айнан шунингдек даврлар ва дунё ҳаёти жиҳати ила яна мевалари охират бозорига юборилган бир мунтазам дарахтдир. Ва у тўрт исмга шундай бир мазҳар, бир ойна ва охиратга кетган бир йўл очарки, кенглигини иҳотага ва таъбирга ақлимиз етарли эмасдир. Ёлғиз бу қадар айтамиз: Қандайки бир соатнинг сонияларни ва дақиқаларни ва соатларни ва кунларни санаган ҳафталик соатнинг кўрсатгичлари бир-бирига ўхшар, бир-бирини исбот этар. Сонияларнинг ҳаракатини кўрган бошқа чархларнинг ҳаракатларини тасдиқ этишга мажбур бўлар. Айнан шунинг каби, самовот ва ернинг Холиқи Зулжалолининг энг катта соати бўлган бу дунёнинг сонияларини санаган кунлар ва дақиқаларини ҳисоблаган саналар ва соатларини кўрсатган асрлар ва кунларини билдирган даврлар бир-бирига ўхшар, бир-бирини исбот этар. Ва бу кечанинг наҳори ва бу қишнинг баҳори қатъиятида фоний дунёнинг қоронғули қишининг боқий бир баҳори ва сармадий бир наҳори келишини ҳадсиз намуналар ила хабар берар дея Ҳофиз исми ила
исмлари биз Холиқимиздан сўраганимиз ҳашр масаласига мазкур ҳақиқат ила жавоб бермоқдалар.
Ҳам модомики кўзимиз ила кўрмоқдамиз ва ақлимиз билан тушунмоқдамизки:
ИНСОН шу коинот дарахтининг энг сўнг ва энг жамиятли меваси
ва ҳақиқати Муҳаммадия Алайҳиссалоту Вассалам жиҳати ила асл уруғи
ва коинот Қуръонининг ояти куброси
ва Исми Аъзамни ташиган оят-ул курсиси
ва коинот саройининг энг мукаррам мусофири
ва у саройдаги бошқа яшовчиларга тасарруфда изнли энг фаол маъмури
ва коинот шаҳрининг замин маҳалласининг боғида ва экинзорида кирим ва сарфиётига ва экиш ва экилишига назорат маъмури
ва юзлаб фанлар ва минглаб санъатлар ила жиҳозлантирилган энг шовқинли ва масъулиятли нозири
ва коинот ўлкасининг Ер мамлакатида Подшоҳи Азал ва Абаднинг ғоят диққат остидаги бир тафтишчиси, бир нави Ернинг халифаси
ва жузъий ва куллий ҳаракати қайд этилган бир мутасаррифи
ва само ва Ер ва тоғнинг кўтаришдан чекинганлари омонати куброни бўйнига олган
ва олдида икки йўл очилган, бир йўлда жонзотларнинг энг бадбахти ва бошқасида энг бахтиёри, жуда кенг бир убудият ила мукаллаф бир абди куллийси
ва Коинот Султонининг Исми Аъзамига мазҳар ва бутун исмларига энг жомеъ бир ойнаси
ва хитоботи Субҳониясига ва гаплашишларига энг тушунадиган бир хос мухотоби
ва коинотнинг жонзотлари ичида энг зиёда эҳтиёжлиси
ва ҳадсиз фақирлиги ила ва ожизлиги ила баробар ҳадсиз мақсадлари ва орзулари ва ниҳоясиз душманлари ва уни хафа қилган зарарли нарсалари бўлган бир бечора жонзоти
ва истеъдод жиҳатидан энг бойи ва ҳаёт лаззати жиҳатидан энг аламзадаси ва лаззатлари даҳшатли аламлар ила қўшилган
ва бақога энг зиёда муштоқ ва муҳтож ва энг кўп лойиқ ва ҳақдор ва давомни ва абадий саодатни ҳадсиз дуолари ила истаган ва ёлворган ва бутун дунё лаззатлари унга берилса, унинг бақога қарши орзусини қондиролмаган
ва унга эҳсонлар қилган Зотни парастиш даражасида севган ва севдирган ва севилган жуда ҳориқо бир мўъжиза-и қудрати Самадония ва бир ажиба-и хилқат
ва коинотни ичига олган ва абадга кетмоқ учун яратилганига бутун инсоний жиҳозлари шаҳодат этган, бундай йигирмата куллий ҳақиқатлар ила Жаноби Ҳақнинг Ҳақ исмига боғланган ва энг кичик жонзотнинг энг жузъий эҳтиёжини кўрган ва ниёзини эшитган ва феълан жавоб берган Ҳофизи Зулжалолнинг Ҳофиз исми ила доимо амаллари қайд этилган ва коинотни алоқадор этадиган феъллари у исмнинг котибини кироми ила ёзилган ва ҳамма нарсадан зиёда у исмнинг диққат назарига мазҳар бўлган бу инсонлар, албатта ва албатта ва ҳар ҳолда ва ҳеч бир шубҳа келтирмаски, бу йигирмата ҳақиқатнинг ҳукми ила инсонлар учун бир ҳашр ва нашр бўлади ва Ҳақ исми ила аввалги хизматларининг мукофотини ва гуноҳларининг жазосини чекади. Ва Ҳофиз исми ила жузъий-куллий қайд остига олинган ҳар амалидан ҳисобга ва сўроққа тортилади. Ва дори бақода абадий саодат зиёфатгоҳининг ва доимий шақоват қамоқхонасининг эшиклари очилади. Ва бу оламда кўп тоифаларга қўмондонлик қилган ва аралашган ва баъзан аралаштирган бир зобит тупроққа кириб ҳар амалидан сўроқ қилинмаслик ва уйғоттирилмаслик учун ётиб сақланилмайди.
Бўлмаса чивиннинг овозини эшитиб яшаш ҳаққини бериш билан феълан жавоб бергани ҳолда, кўк момақалдироғи қувватидаги бақога оид ҳадсиз инсон ҳақларининг мазкур йигирмата ҳақиқатлар лисонлари ила этилган ва Аршни ва фаршни ларзага солган дуоларини эшитмаслик ва у ҳадсиз ҳуқуқни зое этмоқ ва чивин қанотининг интизоми шаҳодати ила чивин қаноти қадар исроф этмаган бир ҳикмат бутун у ҳақиқатларнинг боғланган инсоний истеъдодларни ва абадга узанган амалларни ва орзуларни ва у истеъдод ва орзуларни парваришлаган коинотнинг жуда кўп робиталарини ва ҳақиқатларини бутун-бутун исроф этмоқ шундай бир ҳақсизликдир ва имкон хорижида ва золимона бир чиркинликдирки, Ҳақ ва Ҳофиз ва Ҳакийм ва Жамийл ва Раҳийм исмларига шаҳодат этган бутун мавжудод уни рад этар. Юз даража маҳол ва минг жиҳат ила маҳолдир дейдилар. Хуллас, биз Холиқимиздан ҳашрга оид сўраганимиз саволга Ҳақ, Ҳофиз, Ҳакийм, Жамийл, Раҳийм исмлари жавоб бериб дерлар: "Биз ҳақ ва ҳақиқат бўлганимиз каби ва ҳам бизга шаҳодат этган мавжудотнинг таҳаққуқи каби, ҳашр ҳақдир ва муҳаққақдир".
Ҳам модомики ... яна ёзар эдим, фақат Қуёш каби маълум бўлишидан қисқартирдим.
Хуллас, ўтган мисолларда ва юқорида айтилган моддаларга қиёсан, Жаноби Ҳақнинг юз, балки минг исмларининг коинотга боққан исмларининг ҳар бириси, қандайки мавжудоддаги ойна ва жилвалари ила исмларини яққол равишда исбот этар. Айнан шунинг каби, ҳашрни ва дори охиратни ҳам кўрсатарлар ва қатъият ила исбот этарлар.
Ҳам қандай Холиқимиздан сўраган саволимизга у Раббимиз бутун фармонлари ила ва нозил этган бутун китоблари ила ва мусаммо бўлган аксар исмлари ила бизга қудсий ва қатъий жавоб бермоқда. Айнан шунинг каби, малоикалари ила ва уларнинг тиллари ила яна бошқа тарзда дедирар:
"Сизнинг Одам замонидан бери ҳам руҳонийлар ила, ҳам бизлар ила кўришганингизнинг юзлаб тавотур қувватида ҳодисалари бор ва бизнинг ва руҳонийларнинг вужудларига ва убудиятларига далолат этган ҳадсиз нишон ва далиллар бор. Ва биз охират салонларида ва баъзи доираларида кезишимизни, бир-биримизга уйғун бўлиб сизнинг қўмондонларингиз ила кўришганимиз замон айтганмиз ва доимо ҳам айтамиз. Албатта, бу кезганимиз боқий ва мукаммал салонлар ва бу салонларнинг орқаларида ёйилган ва безалган саройлар ва манзиллар, ҳеч шубҳамиз йўқки, ғоят аҳамиятли мусофирларни у ерларда ерлаштирмоқ учун кутмоқдалар. Сизга қатъий баён этмоқдамиз" дея саволимизга жавоб бермоқдалар.
Ҳам модомики Холиқимиз бизга энг буюк муаллим ва энг мукаммал устоз ва адашмас ва адаштирмас энг тўғри раҳбар қилиб Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаламни тайин этган. Ва энг сўнг элчи қилиб юборган. Биз ҳам илмаляқийн мартабасидан айналяқийн ва ҳаққаляқийн мартабаларига тараққий ва такаммул этмоқ ила ҳамма нарсадан аввал бу устозимиздан Холиқимиздан сўраган саволимизни сўрашимиз лозим келади. Чунки у зот Холиқимиз тарафидан ҳар бири бир нишона-и тасдиқ бўлган минг мўъжизалари ила Қуръоннинг мўъжизаси бўлиб Қуръоннинг ҳақ ва каломуллоҳ бўлганини исбот этгани каби, Қуръон ҳам қирқ нави иъжоз ила у зотнинг бир мўъжизаси бўлиб, унинг тўғри ва Расулуллоҳ бўлганини исбот этиб иккиси баробар, бири шаҳодат олами лисони (бутун ҳаётида бутун анбиё ва авлиёнинг тасдиқлари остида), бошқаси ғайб олами лисони бутун самовий фармонларнинг ва коинот ҳақиқатларининг тасдиқлари ичида минглаб оятлари ила даъво ва исбот этганлари ҳашр ҳақиқати албатта Қуёш ва кундуз каби бир қатъиятдадир.
Ҳа, ҳашр каби энг ажиб ва энг даҳшатли ва ақл идроки хорижида бир масала, фақат ва фақат бундай ҳориқо икки устознинг дарслари ила ҳал этилар.
Эски замон пайғамбарлари умматларига Қуръон каби изоҳлар бермаганларининг сабаби, у даврлар башарнинг бадавият ва болалик даври бўлишидир. Ибтидоий дарсларда изоҳ кам бўлар.
Ал-ҳосил: Модомики Жаноби Ҳақнинг аксар исмлари охиратни тақозо этиб истарлар. Албатта, у исмларга далолат этган бутун ҳужжатлар бир жиҳатда охиратнинг таҳаққуқига ҳам далолат этарлар. Ва модомики малоикалар охиратнинг ва бақо оламининг доираларини кўрганликларини хабар бермоқдалар. Албатта, малоика ва руҳларнинг ва руҳониятнинг вужуд ва убудиятларига шаҳодат этган далиллар, демакки охиратнинг вужудига ҳам далолат этарлар. Ва модомики Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг бутун ҳаётида ваҳдониятдан сўнгра энг доимий даъвоси ва муддаоси ва асоси охиратдир. Албатта, у зотнинг нубувватига ва сидқига далолат этган бутун мўъжизалари ва ҳужжатлари, бир жиҳатда, демакки охиратнинг таҳаққуқига ва келишига шаҳодат этарлар. Ва модомики Қуръоннинг тўртдан бириси ҳашр ва охиратдир ва минг оятлари ила унинг исботи учун ишлар ва уни хабар берар. Албатта, Қуръоннинг ҳаққониятига шаҳодат ва далолат этган бутун ҳужжатлари ва далиллари ва бурҳонлари, демакки охиратнинг вужудига ва таҳаққуқига ва очилишига ҳам далолат ва шаҳодат этарлар. Хуллас боқ, бу иймон рукни нақадар қувватли ва қатъий бўлганини кўр.
Олинчи Қисм
Денгизли Оғир Жазо Маҳкамасининг бароат қарори натижаси бўлиб, Рисола-и Нур аксар вилоят, шаҳар ва қишлоқларда ёйилган ва Нур талабалари қисқа бир замонда юз минглардан ортиб кўпайгандир. Рисолалар кўпайтириш ила нашрга бошланган ва қисқа бир муддат ичида 1948 санаси бошларида (23 январь 1948) Устоз ва талабалари учинчи марта бўлиб такрор қамоққа олингандир.
Аввало, уч сана қадар Амиртоғда истиқомат эта олган Саид Нурсий, қамоқдан сўнгра такрор Амиртоғда уч-тўрт сана қадар қолган ва сўнгра Испартага ерлашгандир. Ва ҳозир тўқсон ёшга яқинлашган ва ҳаво алмаштиришга жуда муҳтож бўлган Устоз ора-сира Амиртоғга келиб истиқоматгоҳи бўлган дарсхона-и Нурияда қолмоқдадир.
Ҳозирча Амиртоғ ҳаётининг илк қимсики, Афён қамоғига қадар бўлган қисми зикр этилажак. Сўнгра Афён Қамоғини таъқиб этган такрор Амиртоғдаги ҳаёти, хизмати нурияси баён этилажакдир. Амиртоғдаги ҳаёти аввалги ҳаётига нисбатан янада кўп порлоқдир. Ҳам, мусибат ва айбловларга янада зиёда ҳадаф бўлган, доимий тарассудда, ҳатто имҳога маъруз қолгандир. Бунинг ила баробар, Рисола-и Нур кенг доирада ёйилган. Университет, маъмурлар ва сиёсат аҳли муҳитида ўқилишни бошлагандир.
Устознинг Амиртоғга сургунидан сўнгра унга қарши жуда инсофсизча туҳматлар қилингани ва жуда кенг бир доирада ёлғонлар ила иснодларга киришилгани муносабати ила ва Нурларнинг ҳориқо нашри сабаби ила бир ҳақиқатни бу муқаддимада баён этмоқ лозим келди. Шундайки:
Бизнинг Саид Нурсийнинг айни ҳақиқат бўлган аҳвол ва ҳаракат ва хизматида кўринган ҳориқоларни баён этишимиздан муродимиз:
Ўқувчиларнинг ҳайратли назарларини жалб этиб, асло, Бадиуззамоннинг фоний шахсини инсониятнинг олқиш тўфонига тутмоқ эмас, балки унинг шахсини ва хизматини инсофсизча туҳмат ва ёлғонлар ила қораламоқ истаган ва шундай қилиб Рисола-и Нурнинг хизмати иймониясига тўсиқ тортишга уринганларнинг муқобилида Рисола-и Нурнинг нурли, таъсирли ва саодат-фашон хизматини тушунтирмоқ учун Қуръоннинг бир шогирди ва Ҳазрати Пайғамбарнинг бир уммати ва Аллоҳнинг бир абди бўлиб ноил бўлган икромларини зикр этамиз. Дин душманларининг баҳоналар ила тааррузини ва инсофсиз ҳужумларини рад ва бир маъсумнинг маъсумиятини баён этмоқдамиз. Ҳатто дея оламизки: Тарихда Бадиуззамон каби ҳақиқатга зид бўлиб тушунча ва мафкура, хизмат ва ғоясининг тўлиқ зиддида шиддатли айблов ва иснодларга маъруз қолган бир киши йўқ кабидир. Заҳарга қарши дармонга заҳар иснод этмоқ каби, бу миллатни ва келажак наслларни анархистликдан, динсизликдан, ахлоқсизликдан муҳофазага ният ва ҳаракатига ёлғиз иймонсизликдан нашъат этган бир залолат девоналиги ила ватанга хоинлик, ёшларни эскичиликка чорламоқ ва заҳарламоқ айбловини қилмоқ нақадар аянчли ва инсоф аҳлини йиғлатадиган аламли бир вазият бўлгани бадиҳийдир. Хуллас, Бадиуззамон бир эмас, юз эмас, минглаб дафа бундай ҳақиқатга хилоф айбловларга дучор бўлган бир маъсумдир. Хизматида бундай бўлгани каби, хусусий аҳвол ва ахлоқи нуқтасида ҳам гўзал ахлоқнинг энг мустасно ўрнакларини яшатган, одоб ва иффатнинг энг шоҳасар намуналарини нафсида кўрсата олган бир поклик ва гўзал ахлоқ обидасидир. Хизматини адо этган, доҳилий ва хорижий ҳаёт ва ишларига ошино бўлган талаба ва хизматкорлари бўлган бизлар энг юксак овозимиз ила эълон этамизки:
Устознинг Қуръондан олиб иймон аҳли ва инсониятнинг истифодасига арз этган иймоний илмларда устозлиги каби, энг нозик муомалалар ва ҳолларида ва хусусий ҳаётида ҳам Қуръони Ҳакимнинг гўзал ахлоқ бўлиб таъриф этган ва юксак бир валийликнинг тарашшуҳоти бўлган асарлар ва доимий юксак бир ҳузур кўринар. Ҳар замон учун ҳар ҳолига диққат назари ва фаросат ила боққан қалб аҳли ва фазилат арбоблари унинг мунаввар қалбининг бир ҳақиқат ва маърифат қуёши ҳолида нур сочган бўлганини ва бир дарё ҳолида доимий тўлқинланишда бўлганини тўлиқ бир ҳайрат ила кўрмоқда ва Исломият дарахтининг бу сўнг ва комил мунаввар меваси ила замин ва замон фахрланаётганлигини эшиттирмоқдадирлар.
Эй ёмон нияти ила ва ўз манфий руҳларига қиёс ила бу ахлоқ, одоб, иймон, маърифат ва ҳақиқат обидасига тил узотган ва шайтонларни ҳам уялтиражак даражада туҳматлар ила бу фазилат тимсолини йўқ этишга, иғвога уринган бадбахтлар! Бу зотга қарши совурмоқ истаганингиз туҳматлар, сочганингиз заҳарлар фойда бермади. Ҳақ нурини ёқди ва порлаттирди. У нур ила оламларни зиёдор айлади. Сиз эса залил ва маънан инсониятнинг нафрат этганисиз. Сизга уятлар бўлсин! Инсон либосини ташишингиз ҳам сиз учун аламли ва даҳшатлидир. Бунга қарамасдан сиз учун бир нажот эшиги бор, у эшикни қоқсангиз балки қутуласиз. Саид Нурсий аҳд этган ва эълон этганки: "Менинг иъдомимга уринганлар ҳам агар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарсалар, Рисола-и Нурга боғлансалар, қардошларим, сиз шоҳид бўлинг, мен уларга ҳаққимни ҳалол этаман". Ҳа, уни маҳкум этмоқ истаганлардан кўпи ва аксар унга қарши бўлганлар бугун унга дўст бўлгани каби, иғво ва туҳматда бўлган сизлар ҳам надомат этсангиз, Нур дарсларига қулоқ солсангиз, умид этиларки, у шафқат қаҳрамони сиз учун, афвингиз учун дуо этар, ниёз этар. Ҳа, Саид Нурсий шундай тенгсиз бир қаҳрамондирки, бу қаҳрамонлигини уруш майдонида, маҳкама ўриндиғида мустабидларга қарши кўрсатгани ҳолда, келинг, сиз душманларни ва уни йўқ этмоқ учун уринганлардан Нурга мутаважжиҳ бўлганларнинг саломат ва қутулиши учун қўл очиб кўз ёшлари ила қандай ниёз этганини кўринг ва унинг юксак бир тавозуъ ила миллатнинг ҳар табақаси ила қандай камоли шафқат ила муомалада бўлганини англанг, инсониятнинг улвий мартабасини бу зотда томоша қилинг. У ҳақида санокор сўзлар, тақдирлар дунё аҳлининг олқишланиши навидан эмасдир, коинот ҳақиқатининг бу акмал инсонга ва инсоннинг юксак қийматини, мусулмонликнинг ҳақиқий тазоҳурини тамсил этган маънавий шахсиятига қарши бўлган тақдир ва табрикига бир иштирокдир. Ҳа, Саид Нурсийни тамсил ва тараннум этган ҳақиқат нурлари эътибори ила, ёлғиз инсоният эмас, балки олам бутун навлар ва жинслари ила олқишламоқда, табрик этмоқда. Ҳа, хизмати иймониясини мозий, истиқбол тақдир этмоқда...
Ҳа, Саид Нурсий Жаноби Ҳақ инсоният моҳиятига киргизган ҳадсиз камолот навларининг ҳаммасида энг олдин ва энг мукаммалдир. Баъзан юксак тоғ бошларида, буюк қояликлар орасида кезар, бир ўзи жим жит айланар. Баъзан боғ ва боғчаларни, наботот ва ҳайвонотни томоша ва тафаккур этиб, сўнгра қайтиб, шаҳарга тушиб, энг катта сиёсий йиғилишларда ғоят балиғ ва маъқулона хитобалар, ахлоқий адабий нутқлар сўйлай олган жаввол бир руҳ ҳолатини таширди. Ҳурриятдан аввал ва сўнгра Шарқдаги ҳаёти ва Истанбулдаги жўшқин ҳаёти бунга бир шоҳиддир. Бир ёнда Шарқий Анадолуда қабилалар орасида саёҳат ила уларга ахлоқий ва иймоний дарслар, ўгитлар бераркан, бошқа ёнда Шомда алломаларга Исом сиёсати нуқтасида энг кескин ва уйғун кўриш ва ташхислар ила мусулмонларнинг тараққий ва камолотининг асосларини аниқлаб, 350 миллион мусулмоннинг саодатининг субҳи содиқини хабар берар эди. Ҳам, машрутият замонида депутатлар мажлисига нутқи ва газеталардаги мақолалари ила Қуръоннинг қудсий асос қонунининг ваъз ва татбиқининг Ислом миллатига икки жаҳоннинг саодатини қозонтириб ҳақиқий камолот ва тараққийга мадор бўлишини ҳайқиради ва бу фикрининг Ҳарбий Трибуналда ҳам қаҳрамонча мудофаасини қиларди.
Хуллас, бир оз баён этилган аҳволи ва хизматлари далолати ила бу ҳориқо зот худди мухталиф истеъдод ва бошқа-бошқа заковат ва қобилиятлардан ташкил топган бир жамоат моҳиятида эди. Исломиятнинг зуҳуридан эътиборан 1300 йил ичида келиб ўтган ва Исломият шажара-и нурониясининг турли гул ва мевалари бўлиб асрларни тазйин этган умум ҳақ ва заковат аҳлининг камолот ва гўзалликларига соҳиб бўлган, нишон ва формаларини тоққан каби эди. Худди Исломият маорифи ва илмлари бу зот воситаси ила янги бошдан иҳё этилаётган эди.
Буюк Пайғамбарнинг дарс ва иршоди ила ҳақиқатга улашган ва камолотда тараққий этган ва ҳар бири Исломият жамоатидан бир тоифани танвир ва иршоди доирасида юритган қудсий устозлар, олим ва мужтаҳидлар бошқа-бошқа маслак ва илмларига бу зотни ворис тайин этганлари каби, мозийнинг бутун маҳосин ва мазиятларини кийиниб асримизда ўртага чиққан бу ҳориқо-и замон Саид Нурсий Ҳазратлари шундай Қуръон номига Рисола-и Нур ила киришган диний хизмат ва маънавий жиҳоди ила бир жамоатнинг, юксак бир ҳайъатнинг, балки муаззам бир қўшиннинг қила оладиган вазифаларни, куллий хизматларни изни Илоҳий ила қилгандир. Исломият нуридан ва иймон қардошлигидан келган бир қувват ва робита ила ташкил этган Нур шогирдлари маънавий шахси залолат аҳлининг жамоат ила ҳужумига муқобил чиққан, бу сурат ила мўъминларнинг таянч нуқтаси қизил таҳликанинг бу ватанни истилосига қарши Қуръоний бир тўсиқ ва Ислом Оламининг қаҳрамон Турк миллатига эскиси каби муҳаббат, ухувват ва иттифоғининг мадори бўлгандир.
Ҳа, Саид Нурсий ғоят жомеъ бир истеъдодга соҳиб бир зотдир. Бу истеъдодларнинг ҳаммасида жуда илгарилаб кетгандир. Жуз ила куллни, офоқнинг энг кенг доираси ила анфусий доирасини, масалан зарра ила самонйўлини баробарча диққат ила тадқиқ этар, улардаги тавҳид нурларини кўрар, кўрсатар ва исбот этар. Бир ёндан Ислом Олами ва инсониятга узанган куллий хизмати иймония ила машғул, бир ёндан инзиво ҳаёти ўтказиб қалами қудратнинг мактуботи бўлган фитратнинг антиқа асарларини, санъати Илоҳиянинг мўъжизаларини томоша ва тафаккур ила китоби коинотни мутолаа этар ва шундай қилиб ҳар кун бу кўпгина улвий вазифаларни қилиб, маърифати Илоҳия ва ҳузурнинг ниҳоясиз завқ ва нурларида тараққий этар.
Хуллас, бу руҳий ҳолат ва қудсий аҳвол Устознинг ҳаётининг ҳар даврида мушоҳада этилгани каби, Амиртоғда ўтказган ҳаёти ҳам фақат бу мазкур маъно ила тўладир. Иловалардаги мактубларда бир даража баён этилган бўлса ҳам, нуқсонлидир. Бу тарихчада фақат денгиздан бир қатрача ила қаноат этилгандир.
Денгизли Оғир Жазо Маҳкамасининг июнь 1944 тарихли бароат қарори ила қамоқдан бўшатилган Нур талабалари мамлакатларига кетганлар. Устоз эса Анқарадан бир амр олганча Денгизлида Шаҳар Меҳмонхонасида қолгандир. Рисола-и Нур талабаларининг қамалиши ва муҳокамалари муносабати ила Денгизли халқи Рисола-и Нур ила алоқадор бўлгандир. Адлияда икки-уч зот маҳкама даври асносида Нурларга яқиндан алоқадорлик кўрсатганлар ва Денгизлида нашрига ҳаракат қилгандирлар. Сўнградан Нур доирасида "Ҳаками одил" унвони ила эсланган маҳкама раиси ва аъзолари ва хизматлари теккан ҳамиятпарварлар одилона қарар ва ғайратлари ила бутун иймон аҳлининг сурурига васила бўлмоқ каби маънавий ва абадий порлоқ бир мақом қозонгандирлар.
Саид Нурсий Денгизлида икки ой қолгандан сўнг Афён Вилоятининг Амиртоғ туманига сургун қилинар. Амиртоғга 1944 санаси Август ойида юборилар. Олдин ўн беш кун қадар бир меҳмонхонада қолар, сўнгра киро ила бир уйга ерлашар, уй киросини ҳам ўзи берар.
Амиртоғдаги ҳаёти шундай хулоса қилиниши мумкин:
Доимий тарассуд остидадир. Маҳкамадан бароат қозониши ва асарларининг қайтариб берилишига қарамасдан, эркин қолдирилган эмасдир. Эскисидан янада зиёда текширув ва доимо дераза ва эшигидан назоратга маъруздир. Мактубларида ҳам баён этгани каби: Денгизли қамоғининг бир ойлик машаққатини баъзан бир кунда Амиртоғда чекар эди. Устозга қилинган бад муомалалар ва кўрсатилган вазият Амиртоғ аҳолисича яқиндан билинмоқдадир. Денгизли Маҳкамасининг бароатидан сўнг маҳкама қўли ила Нурларнинг интишорига ва Саид Нурсийнинг хизмати иймониясига тўсиқ тортолмаган яширин динсизлик комитетлари бу дафа бошқа йўллардан, идоравий мақомларни шубҳалантириб қарши ўгириб, ҳатто имҳосига қадар уринар эдилар. Бу режа қатъий эди.
Амиртоғ талабалари Устознинг Амиртоғдаги ҳаётига доир дейдиларки:
Устоз Амиртоғда доимий тарассуд остида бўлар эди. Очиқ ҳаволарда кезишга чиқарди. Устознинг баҳор ва ёз мавсумларида мутлақо қирларга чиқмоқ одати эди. Бир ўзи кетар, бир неча соат қолар, сўнгра уйига қайтарди. Қирларга чиққан замон кўп марта орқасидан таъқиб эттирилар эди. Баъзан қўриқчилар, баъзан жандармалар таъқиб этарди. Ҳатто бир марта орқасидан ўқ оттирилган, фақат тегмагандир. Бир кун бир расмий маъмур орқасидан югуриб, "Ташқари чиқиш мумкин эмас! Бошингга берет қўйолмайсан, салла ўролмайсан!" дея мутаҳаккимона ва мутажавизона ифодалар қўллаган. Устоз ҳам орқага қайтгандир. Бу тарз муомалалар кўпдир.
Устознинг Амиртоғдаги хизмати ва машғулияти, бошқа ерларда бўлгани каби, ёлғиз бир вазифага махсус эмас эди. Керак бўлса Иловалардаги мактублардан, керак бўлса зиёратига келган дўстларнинг ва эски илм дўстлари ва талабаларининг хабаридан ва керак бўлса ўзига яқиндан алоқадор бўлган талаба, қўшни ва халқларнинг мушоҳадаларидан тушунилмоқдаки: Ҳаққа мутаважжиҳ, ҳақиқатдан чиққан кўпгина хизматлари, вазифалари бор эди ва ҳар куни ҳам бу вазифаларини қилишга ҳаракат қилар эди. Ҳақоиқи Қуръония нурлари бўлган "Сўзлар", "Ёғдулар" каби асарларини таълиф, тасҳиҳ ва нашр ила машғул бўлмоқ ила баробар калимоти қудрат бўлган маснуъот ва мавжудотни сайр ва томошага, китоби коинотни мутолаага жуда муштоқ эди. Замин юзида ёзилган, баҳор саҳифасида намоён этилган раҳмат ва ҳикматнинг мўъжизали асарларини, дарахт ва наботот ва ҳайвонотдаги санъати Илоҳиянинг ҳориқоларини, сиймоларида порлаган тавҳид муҳрларини ўқишга зиёдаси ила мафтун эди. Шундай қилиб, ҳақоиқи иймониянинг, Маърифатуллоҳнинг ниҳоясиз уфқларида ҳаққаляқийн мартабасида қанот очиб кезар эди.
Асосан, Қуръондан олган маслагининг бир асоси тафаккурдир. Асарларида инсонни доимо тафаккурга чорлар ва тафаккурий дарс берар. Илм ва тафаккур ила қозонилган маърифати Илоҳиянинг руҳ учун коинот кенглигида бир кенглик таъмин этганини ва
ҳар бир нарсада Сонеъи Воҳидга ишоралар, далил ва оятлар бўлганини ифода этар;
сирига кўра ҳаракат этарди.
Бир сиёсий маъмурнинг алдаши ва "Имҳоси учун юқоридан амр олдик" дейишига алданган бир бош қўриқчи Устознинг деразасига кечаси норвон ила чиқиб, овқатига заҳар отган, эртаси кун Устоз заҳарланиб қийналишни бошлагандир. Заҳарнинг таъсири жуда азим бўлгани ҳолда, ўзи: "Жавшан-ул Кабир каби қудсий вирдларнинг файзи ила ўлимдан муҳофаза қилинмоқдаман. Фақат хасталик, истироб жуда шиддатлидир",- дерди. Бир ҳафта қадар оч, сувсиз деб бўладиган бир ҳолда паришон бир вазиятда инлаган, сўнгра биизниллоҳ шифо топиб, такрор тасҳиҳот каби Рисола-и Нур вазифалари ила машғул бўлишни бошлаганди. Бу шиддатли хасталик замонларида асло намозларини тарк этмади. Ёлғиз иккинчи ва учинчи заҳарланмоқ замонида таҳаммули имконсиз бир хасталикда икки-уч кун фарзини ётоғида зўрға қила олди.
Ўлим таҳликаси ўтказган кунларда, бир кеча тонгга қадар ёнида навбат кутиб кўз ёшлари ичида Устозга диққат этган икки талабаси дейди: "Тонгга яқин, кўзлари ёпиқ бўлгани ҳолда бошини кўтарди, қўлларини даргоҳи Илоҳияга очиб паст бир овоз ила бир неча калима ила Рисола-и Нур хизматининг инкишофига ва талабаларининг саломатига дуо этди. Сўнгра ҳолсиз вазиятда ётоққа тушди".
Хизматини навбат ила икки-уч ёш талабаси адо этарди. Бир муддат улар ҳам ман этилган бўлса ҳам, тиришқоқ талабалари хизматидан асло воз кечмасдан юксак бир фидокорлик кўрсатдилар.
Амиртоғнинг расмий катта бир маъмури кейинчалик Нурнинг қаҳрамон бир талабаси бўлган дўстига: "Яширинча Саид Нуурсийнинг имҳоси учун яширин бир режа ва амр бор!" дегандир. Хуллас, Устозга қилинган бутун муомалалар бундай бир режанинг натижаси бўлиб жараён этгандир. Бир-икки мартага махсус эмас, узун саналар муддатича доимий бўлгани учун, қилинган зулм, тарассуд ва маънавий тазйиқ жуда аламли ва ачинарли эди.
Устоз илк икки сана Бозор Масжидига кетар, жамоатга иштирок этар эди. Аксар кунлар аср намозини масжидда қилар ва хуфтонга қадар у ерда қолар, сўнгра уйига келарди. Икки сана шундай давом этди. Сўнгра раис, инсонлар ила кўришмоқда дея масжиддан ман этди. Амиртоғда ўтирган замонида бошда Испарта бўлиб кўп ерларда Нур рисолалари қўл ёзуви ила кўпайтирилаётган эди. Рисолаларни ўқиб истифода этганлардан устозни кўришга келганлар жуда кўп эди. Фақат зиёратга келганлардан оз бир қисми кўриша олишга муваффақ бўлар эди. Янада зиёда Рисола-и Нурга камоли садоқат ила ва ихлос ила хизмат қилишга қобилиятли бўлганлар ва ёлғиз Лиллоҳ учун муҳаббат ва ухувват тошиганлар кўриша олар, Устознинг дарсини, суҳбатини тинглай олар эди. Устоз мухталиф истеъдодда бўлган ҳар зиёратчининг фаҳмлаш ва идрок қилиш даражасига кўра сўзлар, назарларни Рисола-и Нурга ва хизмати иймонияга ўгирар, Рисола-и Нур ҳақиқатлари ила иймонга хизматнинг бу миллатга моддатан ва маънан энг буюк манфаатларни таъмин этишини даъво ва изоҳ этар эди. Келган зиёратчилар мухталиф халқ табақаларидан, ёшлардан, илм аҳлидан эди. Денгизли бароатидан сўнгра маъмурлар орасида катта уйғониш бўлган, Нурга талаба бўлганлар кўпайган эди.
Ҳамон умумият ила, Рисола-и Нур хизматининг ягона мақсади бўлган иймоннинг қувватланишининг ватан ва миллатни таҳдид этган динсизлик ва комунистлик таҳликасига монеъ бўлганини, ҳозир энг зарур вазифанинг фардларга ва жамиятга тушган хизматнинг иймонни қутқармоқ ва қувватлантирмоқ бўлганини, замоннинг энг буюк даъвосининг Қуръонга ёпишмоқ бўлганини, Рисола-и Нур бутун қуввати ила бу масалага бутун диққатини берганидан, ватан ва миллат душманлари, яширин динсизлар баҳоналар ила ҳужумга ўтиб унга қарши ҳаракатларда бўлганларини, "Фақат биз мусбат ҳаракат этишга мажбурмиз. Қўлимизда Нур бор, сиёсат таёғи йўқ. Юз қўлимиз ҳам бўлса, фақат Нурга кифоя келар" деб Нурнинг дин душманларини мағлуб этишидан мусбат ҳаракат этишнинг атом бомбаси каби таъсири бўлганидан, Рисола-и Нурнинг сиёсат ила ҳеч бир алоқаси бўлмаганини, маслагимизнинг энг буюк асосининг ихлос бўлганини, ризо-и Илоҳийдан бошқа ҳеч бир мақсад қабул қилинолмаслигини, Нур қувватининг мана бу бўлганини, ихлос ила, мусбат ҳаракат этмоқ ила иноят ва Раҳмати Илоҳиянинг Рисола-и Нурни ҳимоя этишини.. ила охир.. баён этарди.
Устознинг дарсини ва суҳбатини тинглаганларни шаҳид кўрсатиб дея оламизки:
Устознинг бир дарси, бир суҳбати кўп ёшлар учун нажот василаси бўлгани каби, Рисола-и Нурга фидокорона хизмат учун ҳам бир таянч манбаи бўлар эди. Нурга хизмат қилган фидокор талабаларнинг аксариси бундай бир ёки бир неча марта Устознинг дарсида, танбеҳида ҳозир бўлгандир. Амиртоғда экан, Анқарага Нур хизмати учун юборган бир талабаси оламнинг ҳолига қараб, "Бу инсонлар не замон Нур ҳақиқатларини тинглаяжак, қалин зулмат пардалари қандай йиртилажак, маънавий қоронғуликлар қандай изола бўлажак?" дея умидсизликка тушар. Сўнгра бир кун Амиртоғга Устознинг ёнига қайтган вақти, у буюк Устоз дер: "Вазифамиз хизматдир. Муваффақ бўлмоқ, инсонларга қабул эттирмоқ Жаноби Ҳақнинг вазифасидир. Биз вазифамизни қилмоқ ила мукаллафмиз. Сен у ерда: Бу инсонлар не замон Рисола-и Нурни тинглаяжаклар дея умидсизликка тушма, мароқ этма! Қатъиян билки: Мала-и аълонинг ҳадсиз яшовчилари бугун Рисола-и Нурни олқишламоқдалар. Шунинг учун, ҳеч аҳамияти йўқ. Қиймат каммиятда эмас, кайфиятдадир. Баъзан бир холис ва фидокор талаба мингга муқобилдир" деб умидсизлигини кетказар.
Устоз қирларга олдин пиёда чиқарди. Сўнгра арава ила кезишни бошлагандир. Бепул бир кун ҳам аравага мингани кўрилмагандир. Биз ўзига фақат масрафини идора этажак даражада нархини айтар, "Бунинг бу ерда нархи будир" дердик. Мутлақо бизнинг айтганимиздан ортиғини бизга берар ва "Пулини бермасам бўлмайди. Қандай муқобилини бермаганим бир луқма ҳадя мени хаста этади, бунинг ҳам пулини беришим керак ва беришга мажбурман" дерди.
Янада зиёда баҳор, ёз ва куз мавсумида кезар, қишда ҳам ора-сира қирга чиқарди. Амиртоғнинг тўрт томони очиқликдир. Бу ерларда Нурларнинг тасҳиҳи ила шуғулланувчи кўпгина дарсхоналари бордир. Амиртоғга ерлашишидан эътиборан доимий тарассуд остида бўлганидан ва қирларга чиққан замонда кўп марта жандарма ва қўриқчилар ила таъқиб этилиши сабабли ёлғиз кезар, ёлғиз ўтирар, ёлғиз ишларди. 1947 санасига қадар шундай давом этди. Ёлғиз аравасини идора этган бир талабаси йўлда рафиқлик қилар, ўтирган вақти бир ўзи қолар эди. Қирларда аксарият ила тасҳиҳот ила машғул бўлар эди. Бир муддат қўл ёзувларини тасҳиҳ ила вақт кечирар эди. Сўнгра Испарта ва Инаболудаги фидокор талабалари биттадан нусха кўчириш ускунаси қўлга киритиб Нур мажмуаларини кўпайтиришни бошладилар. Устоз бундан сўнгра тасҳиҳ учун ўзига келган мажмуаларни тасҳиҳга бошлади. Устоз Нурларнинг ёзилишига, кўпайтирилишига кўп аҳамият берар эди. "Рисола-и Нур бу асрни ва келажак асрларни нурлантирадиган бир Қуръон мўъжизасидир" деб, Нурга оид хизматни замоннинг энг буюк масаласи бўлиб қабул этар, бу аҳамият ила ҳаракат қилар эди.
Устоз тез бир ёзувга ва чиройли хатга соҳиб бўлмагани учун, Рисола-и Нурнинг мақбул, баракотли ва нурли ҳар кунги хизматига у ҳам тасҳиҳот ила иштирок этарди. Соатларча ишлар, чарчаш нималигини билмасди. Нур хизматларининг адоси Устоз учун маънавий бир озуқа ҳукмида эди. Айниқса шиддатли хасталикли замонида ҳам ишлаши кўрилар эди. Ижтимоий ҳаётдан чекилган бўлиб ҳеч ким ила кўришмас, мухобарадан ҳам ман этилганидан, инсонларнинг жамоатларидан келган унсият ва тасаллидан маҳрум эди. Фақат у бу йўқлик ичида туганмас бир борлиққа қовушган эди. Раҳмати Илоҳия унга Нурларни эҳсон этган эди. Бола-чақа, мол-мулк, ҳеч бир нарса ва ер юзида ўзига оид бир қарич ери йўқ эди. Ёлғиз бир Рисола-и Нури бор эди. Ҳар нарсаси у эди. Севинчи, мадори тасаллиси у эди. Бутун истеъдодлари ила Нурларга мутаважжиҳ эди. Фитрий вазифасини Нурларнинг дарс ва тааллуми ила инсонларга нашрни билар эди.
Устознинг сўзларидаги ҳаловат ва хитобидаги балоғат фавқулоддадир. Сайр пайтида, учраган инсонлари орасида ҳар синф халқ бўлгани каби, айниқса тоғларда, қирларда, ўрмонларда деҳқончилик ва тижорат ила шуғулланган халқдан жуда кўплари ила кўришган ва суҳбат этгандир. Устознинг кенг, куллий хизмати Қуръониясини ҳисобга олмасак, фаразан бутун машғулияти ва хизмати агар суҳбатига ва кўришган инсонларга бўлган дарс ва иршодига махсус бўлса ҳам, яна ўхшовсиз айтила оладиган қадар буюк ва таъсирли бир хизматдир. Ўзларининг бу соҳадаги хизматлари жуда муаззамдир. Барлада бўлгани муддатча талабалигига, қардошликка ва охират опа-сингиллигига қабул этган эркак ва хотинлар каби, Амиртоғ ва атроф қишлоқларда ҳам жуда кўп охират опа-сингиллари, талабалари ва қардошлари бор эди. Айниқса маъсум болалар ила алоқадорлиги жуда зиёдадир.
Устознинг иффат ва истиқоматдаги ҳудудсизлиги билмушоҳада собитдир ва инкори ғайри қабулдир. Ҳаёти бўйича хонимлар ила гапиришдан, ҳатто назари ила машғул бўлишдан шиддат ила сақланган. Бир мактубидан англашилгани каби, ёшлигида ҳам иффат ва истиқоматнинг зивра-и мунтаҳосида бўлгани, уни яқиндан таниган ва ҳаётига ошино бўлганларнинг мушоҳадалари ила собитдир.
Устознинг маъсум болалар ила суҳбат ва муҳовараси эса жуда ибратли ва саодатлидир. Амиртоғ ва атроф қишлоқларида ёнига келган маъсумларга катталар каби аҳамият бериб, қалбан уларга мутаважжиҳ бўлар эди. "Авлодларим! Сиз маъсумсизлар, ҳали гуноҳингиз йўқдир. Мен жуда хастаман, менга дуо этингиз, сизнинг дуонгиз мақбулдир. Мен сизни маънавий авлодларим ва талабаларим сифатида дуомга доҳил этдим" дерди. У болалар кўзларидан оққан муҳаббат нурлари ила устозни саломлар. Устоз ғофил катталардан зиёда уларга самимий ва жиддий салом этарди. Ва "Булар истиқболнинг Нур талабаларидир. Менга бўлган бу алоқа ва таважжуҳларининг сабаби эса: Маъсум руҳлари ҳис этмоқдаки, Рисола-и Нур уларнинг ёрдамига келган. Мен ҳам у Нурнинг бир таржимони бўлишим ҳисоби ила, ихтиёрим бўлмасдан бу фидокорона муҳаббат ва алоқани кўрсатмоқдалар" дер эди.
Устоз ёнига келган ёшларга ҳам доимо Нур дасрларини ўқишларини, замоннинг ахлоқсизлик таҳликаларидан сақланишларининг буюк манфаат ва саодатини уларга талқин этиб, намоз қилишларининг лозимлигини эслатарди. Бу тарздаги дарсидан, балки мингларча ёшлар уйғонгандирлар.
Амиртоғдаги қардошларимга
Мен ҳақимда шубҳа қилганларга дейингизки: Биз хизмат этганимиз бу одамнинг йигирма саналик ҳаётининг бутун маҳрам ва ғайри маҳрам мактубларини ва китобларини ва сирларини ҳукумат шиддатли қидирувлар ила қўлга киритди. Тўққиз ой ҳам Испарта, ҳам Денгизли, ҳам Анқара адлиялари тадқиқдан сўнгра, биргина кун жазони биргина талабасига беришни керактирган бир модда беш сандиқ китобларида ва варақларида топилмадики, ҳам Анқара Тадқиқ Ҳайъати, ҳам Денгизли Маҳкамаси иттифоқ ила бароатига қарор бердилар.
Ҳам бу зарурий ишларини кексалигига ҳурматан қилганимиз одам, маҳкамача даъво этган ва бутун ҳозир дўстларини шоҳид кўрсатиб тасдиқ эттирганки: Йигирма санадир ҳеч бир газетани ва сиёсий асарларни на ўқиган, на сўраган, на баҳс этган. Ва ўн санадир, ҳукуматнинг икки раисидан ва бир ҳоким ва бир депутатидан бошқа ҳеч бир идорачини ва катта маъмурларини билмайди ва танимайди ва танишга қизиқмаган. Ва уч санадир Жаҳон Урушини на сўраган, на билган, на қизиққан, на радио тинглаган. Ва интишор этган бир юз ўттиз таълифотидан йигирма сана мобайнида юз минг одамнинг диққат ила ўқиганлари ҳолда на идорга, на осойишга, на ватанга, на миллатга ҳеч бир зарарни ҳукумат кўрмаган. Беш вилоятнинг диққатли зобиталари ва қидирув маъмурлари ва маҳкама иши ила машғул бўлган уч вилоятнинг ва ҳукумат марказининг тўрт адлияларининг оғир жазо маҳкамалари энг кичик бир айб топмаганки, бўшатишга мажбур бўлдилар. Агар бу одамнинг дунё иштаҳаси ва сиёсатга майли бўлса эди, ҳеч имкони бормики, бир тарашшуҳоти ва аломатлари топилмасин! Ҳолбуки маҳкама босқичларида ҳеч бир аломат тополмадиларки, муаннид бир прокурор, мажбур бўлиб вуқуот ўрнида имконотни истеъмол этиб такрор-такрор айбномасида "қила олар" деган ва "қилган" демаган. Қила олар қаерда? Қилган қаерда? Ҳатто маҳкамада Саид унга деган: "Ҳаркас бир қатлни қила олиши мумкин, бу даъвонгиз ила ҳаркасни ва сизни маҳкамага бермоқ лозим келади..."
Ал-ҳосил: Ё бу одам батамом девонадирки, бу даража даҳшатли дунё ишларига қарши лоқайд қолмоқда ва ёхуд бу ватаннинг ва бу миллатнинг энг буюк бир саодатига ихлос ила хизмат қилмоқ учун ҳеч бир нарсага таназзул этмас ва аҳамият бермас. Ундай бўлса, бунга машаққат бермоқ ва тазйиқ этмоқ ватан ва миллатга ва осойишга бир нави хоинликдир. Ва у ҳақида бу тур шубҳага тушмоқ бир девоналикдир.
Бу суҳбатни Анқара идорачиларига эшиттиришни ислоҳдан сўнгра сизнинг уйғун топишингизга ҳавола этаман.
Ҳакам ўзи даъвочи бўлса, албатта: "Кимдан кимга шикоят етайим, мен ҳам ҳайрон қолдим",- мен каби бечораларга айттирар. Ҳа, ҳозирги вазиятим қамоқдан жуда кўп машаққатлидир. Бир куни бир ой ҳибси мунфарид қадар менга машаққат беради. Бу ғурбат ва кексалик ва хасталик ва фақирлик ва заифлик ила, қишнинг шиддати ичида ҳар нарсадан ман этилдим. Бир бола ила бир касалманд одамдан бошқа ҳечким ила кўришмайман. Зотан мен батамом бир ҳибси мунфаридда йигирма санадан бери азоб чекмоқдаман. Бу ҳолдан ортиқ менга тажрид ва тарассудлари ила машаққат бермоқ эса Ғайратуллоҳга тегилиб, бир балога васила бўлишидан қўрқилар. Маҳкамада деганим каби, қандайки тўрт марта даҳшатли зилзилалар бизга зулман ҳужумнинг айни замонида келиши каби жуда кўп вуқуот бор... Ҳатто тахмин қиламанки, менинг ҳуқуқимни муҳофаза ва мени ҳимоя этмоқ учун кўп ишонганим Афён Адлияси Денгизли Маҳкамасидаги Рисола-и Нур ҳақида мурожаатимга аксинча аҳамият бермади, мени маъюс этди, адлиянинг ёнғинига бир васила бўлди эҳтимоли бор.
Мен дейманки: Мен ҳаққимда виждонли ва инсониятли бўлган бу туманнинг ҳукумати, зобита ва адлияси ила баробар мени тўлиқ ҳимоя этмоқ энг аҳамиятли бир вазифасидир. Чунки йигирма саналик бутун асарларимни ва мактубларимни уч адлия ва ҳукумат маркази тўққиз ой тадқиқдан сўнгра бароатимизга ва бўшалишимизга қарор берди. Фақат ажнабий манфаати ҳисобига ва бу миллат ва бу ватаннинг жуда катта зарарига ишлаётган бир яширин комитет бизнинг бароатимизни бузмоқ учун ҳар тарафда чумолини фил қилиб бир қисм маъмурларни менга қарши шубҳалантирдилар. Бир мақсадлари -менинг сабрим тугасин, ортиқ етар дедиртинсинлар. Зотан уларнинг ҳозир мендан ғазабланганликларининг бир сабаби сукутимдир, дунёга қўшилмасликдир. Худди нима учун қўшилмаётирсан, токи қўшилсин, мақсадимиз ўрнига келсин демоқдалар...
Менга қарши ҳукуматнинг бир қисм маъмурларини шубҳалантиришда истеъмол этганлари бир-икки дасисаларини баён этмоқдаман.
Дейдилар: "Саиднинг нуфузи бор. Асарлари ҳам таъсирли, ҳам касратлидир. Унга яқинлашган, унга дўст бўлар. Ундай бўлса, уни ҳар нарсадан тажрид этмоқ ва хоинлик қилмоқ ила ва аҳамият бермаслик ила ва ҳаркасни ундан қочирмоқ ила ва дўстларини қўрқитмоқ ила нуфузини синдирмоқ лозимдир" дея ҳукуматни адаштирар, мени ҳам даҳшатли машаққатларга соларлар. Мен ҳам дейман:
Эй бу миллат ва ватанни севган қардошлар! Ҳа, у мунофиқларнинг деганлари каби, нуфуз бор. Фақат меники эмас, балки Рисола-и Нурникидир. Ва у синмас, унга ёпишганча қувватлашар. Ва миллат ва ватанга қарши ҳеч бир вақт истеъмол этилмаган ва этилмас ва этилолмас. Икки адлия ўн сана оралиқ ила шиддатли ва ҳиддатли йигирма саналик варақларимни тадқиқот натижасида бир ҳақиқий сабаб жазомизга топмаслиги бу даъвога рад этилмас бир шоҳиддир.
Ҳа, асарлар таъсирлидир. Фақат, миллат ва ватаннинг батамом манфаатига ва ҳеч бир зарар тегдирмасдан юз минг одамга қувватли таҳқиқий иймон дарси бермоқ ила, саодат ва абадий ҳаётларига тўлиқ хизматда таъсирлидир. Денгизли қамоқхонасида қисман оғир жазо ила маҳкум юзлаб одам ёлғиз "Мева Рисоласи" ила, ғоят одобли ва диндор суратига киришлари, ҳатто икки-уч одамни ўлдирганлар унинг дарси ила ортиқ тахтаканани ҳам ўлдиришдан чекинишлари ва у қамоқхона мудирининг иқрори ила, қамоқхонанинг бир тарбия мадрасаси ҳукмини олиши бу даъвога рад этилмас бир исботдир, бир ҳужжатдир.
Ҳа, мени ҳар нарсадан тажрид этмоқ исканжали бир азоб ва ҳаддан ортиқ бир зулмдир ва бу миллатга ғадрли бир хиёнатдир. Чунки ўттиз-қирқ сана ҳаётимни бу миллат ичида ўтказганим ҳолда, қўшилишимдан ҳеч зарар кўрмаганига ва бу диндор миллат жуда муҳтож бўлган маънавий қувват ва тасалли ва иймоний қувват манфаатини кўрганига қатъий бир далили -бу қадар менга қарши бўлган шиддатли ташвиқотларга қарамасдан, ҳар тарафда Рисола-и Нурга фавқулодда таважжуҳ ва рағбат кўрсатишлари.. ҳатто эътироф этаман, юз даража ҳаддимдан зиёда лойиқ бўлмаганим буюк илтифот этишидир.
Мен эшитдимки, менинг иошамга ва истироҳатимга бу ердаги ҳукумат мурожаат этган, қабул жавоби келган. Мен буларнинг инсониятига ташаккур ила баробар дейман: Энг зиёда муҳтож бўлганим ва ҳаётимда энг асосли дастур бўлган ҳурриятимдир. Аслсиз шубҳа юзидан ўхшовсиз бир тарзда ҳурриятимнинг қайдлар ва истибдодлар остига олиниши мени ҳаётдан жиддан зериктиради. Қамоқ ва зиндонни эмас, балки қабрни бу ҳолга таржиҳ этаман. Фақат, хизмати иймонияда зиёда машаққат эса зиёда савобга сабаб бўлиши менга сабр ва таҳаммул берар. Модомики бу инсониятли зотлар мен ҳаққимда зулмни истамайдилар, энг аввал менинг машруъ доирадаги ҳурриятимга тегдирмасинлар. Мен нонсиз яшайман, ҳурриятсиз яшолмайман. Ҳа, ўн тўққиз сана бу ғурбатда ёлғиз икки юз банкнот ила, шиддатли бир иқтисод ва қувватли бир риёзат ичида ўзини идора этиб, ҳурриятини ва иззати илмиясини муҳофаза учун ҳеч кимга изҳори ҳожат қилмаган ва миннат остига кирмаган ва садақа ва закот ва маош ва ҳадяларни қабул этмаган бир одам, албатта иошадан зиёда адолат ичида ҳурриятга муҳтождир. Ҳа, ўхшовсиз бир тазйиқ остидаман. Бир-икки жузъий намунасини баён этмоқдаман.
Бириси: Маҳкамача, Рисола-и Нурнинг илмий бир мудофааномаси ва Анқаранинг еттита идорасига ва раиси жумҳурга мудофааларим ила баробар юборилган ва натижада Анқара Тадқиқ Ҳайъатининг тақдири ила бароатимизга бир сабаб бўлган ва қамоқдаги дўстларимнинг менга бир туҳфа ва хотира бўлмоқ учун чиройли ёзувлари ила бир нечта нусхаси ёзилган ва қўлимда бўлган ва Денгизли Зобитаси кўриб тегилмаган ва Афён полиция идорасида бир кеча ва бу ернинг зобитасида ҳам очиқ бўлиб бир кеча қолган "Мева Рисоласи" ила "Мудофаанома"ни ҳар кун андишалар ичида, буларни ҳам қўлимдан олмасин дея сақлаётган эдим. Балки мени текшириб кўрадилар хавотири ила, бу ғурбатда танимаганим одамларга, "буларни сақла" дея олмаганимдан жуда хафа бўлаётган эдим.
Иккинчиси: Денгизли Маҳкамаси ҳеч тегилмагани ва Эскишаҳар Маҳкамаси ёлғиз биргина калимасига ёпишиб, биргина ҳарф ила жавобини олган "Кексалар Рисоласи"ни Истанбулли бир одам бу ерда бир одамдан олиб, Истанбулга этган. Нима бўлганда ҳам, менга қарши бўлган бир динсизнинг қўлига ўтган. Битта чумолини ўнта фил қилиб, вилоят зобитасини адаштириб: "Ким ила кўришмоқда, ёнига кимлар кетмоқда?" дея мени сиқишни бошладилар. Нима бўлганда ҳам, булар каби жуда ачинарли намуналар бор.. Фақат энг маъносизи будирки, мени гапиртирмаслик учун, хизматимда бир бола ила бир касалманд одамдан бошқа ҳаркасни қўрқитиб, мендан қочиришларидир. Мен ҳам дейман:
Ўн одамнинг мендан чекинишлари ўрнига ўн минглаб, балки юз минглаб Мусулмон Рисола-и Нурнинг дарсига ҳеч бир монега аҳамият бермасдан давом этмоқдалар. Ҳам бу мамлакатда, ҳам хориж Ислом оламида жуда қувватли ҳақиқатлари ва жуда қийматли фойдалари учун тўлиқ бир ривож ила интишор этган Рисола-и Нурнинг минглаб нусхаларидан ҳар бири менинг ўрнимга мендан мукаммал гапирмоқда. Менинг жим бўлишим ила улар жим бўлмас ва жим қилинолмаслар.
Ҳам, модомики маҳкамача исбот этилганки, йигирма санадан бери сиёсат ила алоқамни кесганим ва ҳеч бир аломат аксига зуҳур этмагани ҳолда, албатта мен ила кўришгандан гумон қилмоқ жуда маъносиздир.
Жаноблар! Сиз нима учун сабабсиз биз билан ва Рисола-и Нур ила овора бўлмоқдасиз? Қатъиян сизга хабар бермоқдаманки: Мен ва Рисола-и Нур сиз билан эмас мубораза, балки сизни ўйламоқ ҳам вазифамизнинг хорижидадир. Чунки Рисола-и Нур ва ҳақиқий шогирдлари эллик сана сўнгра келадиган келажак наслга ғоят буюк бир хизмат ва уларни буюк бир таҳликадан ва миллат ва ватанни буюк бир таҳликадан қутқаришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозир биз билан овора бўлганлар у пайт қабрда албатта тупроқ бўладилар. Фарзи маҳол бўлиб у саодат ва саломат хизмати бир мубораза бўлса ҳам, қабрда тупроқ бўлишга юз тутганларни алоқадор этмаслиги керакдир.
Ҳа, ҳурриятчиларнинг ижтимоий ахлоқда ва динда ва миллий ахлоқда бир даража эътиборсизлик кўрсатишлари ила, йигирма-ўттиз сана сўнгра динча, ахлоқча, номусча ҳозирги вазиятни кўрсатгани жиҳатидан, ҳозирги вазиятда ҳам, эллик сана сўнгра бу диндор, номускор, қаҳрамон сажияли миллатнинг келажак насли диний ахлоқ ва ижтимоий ахлоқ жиҳатида не шаклга киражак, албатта тушунмоқдасиз. Минг санадар бери бу фидокор миллат бутун руҳу жони ила Қуръоннинг хизматида ўхшовсиз қаҳрамонлик кўрсатганлари ҳолда, эллик сана сўнгра у порлоқ мозийсини даҳшатли доғли, балки маҳв этадиган бир қисм келажак наслнинг қўлига албатта Рисола-и Нур каби бир ҳақиқатни бериб, у даҳшатли сукутдан қутқармоқ энг буюк бир миллат ва ватан вазифаси билганимиздан, бу замоннинг инсонларини эмас, у замоннинг инсонларини ўйлаётирмиз.
Ҳа жаноблар! Гарчи Рисола-и Нур ёлғиз охиратга боқар, ғояси Ризо-и Илоҳий ва иймонни қутқармоқ ва шогирдларининг эса, ўзларини ва ватандошларини иъдоми абадийдан ва абадий ҳибси мунфариддан қутқаришга ҳаракат қилмоқдир, фақат дунёга оид иккинчи даражада ғоят аҳамиятли бир хизматдир. Ва бу миллат ва ватанни анархистлик таҳликасидан ва келажак наслнинг бечоралар қисмини мутлақ залолатдан қутқармоқдир. Чунки бир Мусулмон бошқасига ўхшамас. Динни тарк этиб Исломият сажиясидан чиққан бир Муслим мутлақ залолатга тушар, анархист бўлар, ортиқ идора этилмас. Ҳа, эски Ислом тарбиясини олганларнинг юздан эллиги майдонда бор экан ва миллий ва Ислом анъанасига қарши юздан эллиги лоқайдлик кўрсатилгани ҳолда, эллик сана сўнгра юздан тўқсони нафси амморага тобе бўлиб миллат ва ватанни анархистликка чорламоқ эҳтимолининг ўйланиши ва у балога қарши бир чора қидируви йигирма сана аввал мени сиёсатдан ва бу асрдаги инсонлар ила овора бўлишдан қатъиян ман этгани каби, Рисола-и Нурни, ҳам шогирдларини бу замонга қарши алоқаларини кесган, ҳеч улар ила на мубораза, на машғулият йўқ.
Модомики ҳақиқат будир, адлияларнинг мени ва уларни айбламоқ эмас, балки Рисола-и Нурни ва шогирдларини ҳимоя этмоқ энг биринчи вазифаларидир. Чунки улар бу миллат ва ватаннинг энг буюк бир ҳуқуқини муҳофаза этганларидан, уларнинг қаршисида бу миллат ва ватаннинг ҳақиқий душманлари Рисола-и Нурга ҳужум этиб, адлияни адаштириб, даҳшатли бир ҳақсизликка ва адолатсизликка чорламоқдалар. Кичкина икки намунасини баён этмоқдаман.
Жумладан: Қамоқдаги дўстларимдан, салом-каломдан иборат ва Арабий бир рисоламнинг нархи бўлган ўн банкнотни бу ердаги бир одамга юбориб, токи Испартада чоп масрафини берган у нусхалар соҳибига берилсин деган мактуби юзидан ҳам адлия, ҳам ҳукумат менга машаққатлар бериб, ҳам восита бўлган одамни тадқиқ этди. Бу чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган бир оддий мактубни, ҳам олти ой мобайнида биргина оддий мухобарани бу қадар катта бир масала суратига келтирмоқ, албатта адлиянинг шарафига, ҳайсиятига ярашмас.
Иккинчи намуна: Мен каби ғариб, кекса ва заиф ва бароат этган бир мусофирга ҳаркасни, ҳатто хизматчиларини расман ташвиқот ила ундан қўрқитмоқ, ўзини паришон бир вазиятга тиқмоқ бу вилоятдаги ҳукуматнинг ҳамияти миллиясига ярашмаганидан, чивин қаноти қадар мавҳум бир зарарга тоғ каби аҳамият бериб менга қарши расман ташвиқот қилмоқ, "ким ила кўришмоқда ва ёнига ким кетмоқда?" дея ҳаркасга бир хавотир бермоқ.. ҳукуматнинг ҳикмати ва ҳокимияти бу ажиб ҳолатга албатта таназзул этмаслиги керакдир. Нима бўлганда ҳам, бу икки модда каби, хабардор бўлганларга ҳайрат берган кўп моддалар бор...
Жаноблар! Залолат ва ёмонликлар жоҳилликдан келса, даф этилиши осондир. Фақат, фандан, илмдан келган залолатнинг изоласи жуда мушкулдир. Бу замонда залолат фандан, илмдан келгани учун, фақат уларни изола этишга ва келажак наслдан у балога тушган қисмини қутқаришга, қаршиларида таянишга Рисола-и Нур каби ҳар жиҳат ила мукаммал бир асар лозимдир. Рисола-и Нурнинг бу қийматда бўлганига далил шудирки: Йигирма санадан бери менинг шиддатли ва касратли бўлган муоризларим ва шиддатли таъзирларини еган файласуфларнинг ҳеч бириси Рисола-и Нурга қарши чиқмаган ва рад этолмаган ва чиқолмас. Ва тўққиз ой уч адлия ва ҳукумат маркази тадқиқ ҳайъати юз китобдан иборат парчаларида бизни масъул этажак биргина модда тополмасликларидир. Ва минглаб диққат аҳли бўлган Рисола-и Нур шогирдларига қатъий қаноат берган, Ишорати Қуръония ва Ихбороти Ғайбия-и Алавия ва Ғавсиянинг бу асрда Рисола-и Нурнинг аҳамиятига ва мақбулиятига имзо босишларидир.
Ҳа, адлиялар ҳуқуқларни муҳофаза этмоқ ва ҳақсизларни тажовуздан сақламоқ вазифалари бўлмоқ жиҳати ила, Рисола-и Нурнинг юз рисоласи йигирма санада юз минг одамнинг саодатларига хизмат этгани собит бўлмоқ ила баробар, ўн санадан бери икки маҳкама ва ҳукумат маркази ва бир нечта вилоятнинг зобиталари ва Денгизли Маҳкамаси муносабати ила тўққиз ой бутун маҳрам ва ғайри маҳрам варақларимизда ва рисолаларда миллатга ва ватанга бир зарарли моддани ва жазони керактирган бир хато кўрмаганидан, албатта Рисола-и Нурнинг бу ватанда ғоят куллий ва буюк ҳуқуқи бор. Бу куллий ва жуда аҳамиятли ҳуқуқни назарга олмасдан, оддий варақлар каби мусодара этиб, миллатга ва иймонни қувватлантиришга муҳтож бечораларга жуда буюк бир ҳақсизликни назарга олмаслик ва оддий бир одамнинг жузъий ва кичик бир ҳаққини аҳамият ила назарга олмоқ адлиянинг моҳиятига ва адолатнинг ҳақиқатига ҳеч бир жиҳат ила ярашмас дея сизга хотирлатмоқдамиз.
Доктор Дузининг ва бошқа зиндиқларнинг асарларига ёпишмаслик, Рисола-и Нурга ёпишмоқ ғазаби Илоҳийнинг жалбига бир васила бўлиши мумкин дея қўрқмоқдамиз. Жаноби Ҳақ сизга инсоф ва марҳамат ва бизга ҳам сабр ва таҳаммул эҳсон айласин. Омин...
Ғайри расмий, фақат тажриди мутлақда
Саид Нурсий
Йигирма санадан бери сабр этиб сукут этган бир мазлумнинг шикоятини тинглашингизни истайман! Ҳурриятнинг энг кенг суратини берган жумҳурият ҳукуматида ҳар бир ҳурриятдан ман этилмоқ ила баробар, душманларим менга қарши ҳар жиҳат ила эркин бўлиб мени эзмоқдалар. Ҳуррияти виждон ва ҳуррияти фикри илмияни таъмин этган Жумҳурият Ҳукумати ё мени тўлиқ ҳимоя этиб, ғаразкор, шубҳали душманларимни сустирсин ва ёхуд менга душманларим каби ҳуррияти қалам бериб, мудофааларимга таъқиқ демасин. Чунки расман, парда остида ҳар мухобарадан ман этилганим учун почталарга яширин амр берилган. Сув ва нонимни келтирган биргина боладан бошқа ҳеч ким ила мени кўриштирмаслик учун танбеҳлар берилган бир замонда, эскидан бери менинг муоризларим фурсат топиб, тўлиқ темйиз маҳкамасининг бароатимизни тасдиқ этиб, маҳкамадаги тадқиқ ҳайъати таҳсин этган китобларимни олишни кутаркан, у душманларим ҳеч муносабатим бўлмаган бир-икки маҳрам рисолаларимни бердириб, сўнгра маслакча менга қарши бўлган бир-икки тадқиқ ҳайъатининг қўлига ўтказиб, менга қарши ёмон бир рапорт ҳозирлаганларини эшитдим. Ортиқ сабр ва таҳаммулим қолмади. Мен жумҳурият ҳукуматининг бутун раисларига, балки дунёга эълон этаманки:
Қуръони Ҳакимнинг сири ҳақиқати ила ва иъжозининг тилсими ила, менинг ва Рисола-и Нурнинг дастуримиз ва маслагимиз ва ҳақиқатдан самарасини кўрганимиз ва ҳаракат қилганимиз ва ғоя-и ҳаракатимиз ва ҳадафимиз ўлимнинг иъдоми абадийсидан таҳқиқий иймон ила бечораларни қутқармоқ ва бу муборак миллатни ҳам ҳар нави анархистликдан муҳофаза этмоқдир.
Хуллас, Рисола-и Нур уч мутахассислар ҳайъатининг ва уч маҳкаманинг тадқиқидан ўтгани ҳолда, бу икки муқаддас вазифадан бошқа, қасдий бўлиб дунёга, идорага, осойишга тегиладиган жиҳати бўлмаганига йигирма саналик ҳаётим ва бир юз ўттиз Рисола-и Нур майдонда рад этилмас бир ҳужжатдир.
Ҳа, маҳкамача даъво этганим ва мен ила муносабатдор бутун дўстларимнинг тасдиғи остида, йигирма санадан бери ҳеч мурожаат этмаган ва ўн санадан бери ҳукуматнинг аъзоларини , бир нечтаси мустасно бўлиб, билмаган ва тўрт санадан бери дунё урушидан ва ҳодисаларидан ҳеч хабар олмаган ва мароқ этмаган бу бечора мазлум Саид, ҳеч имкони бормики, сиёсат аҳли ила овора бўлсин ва идорага илишсин ва осойишни бузишга майли бўлсин... Агар зарра миқдор бўлса эди, "Қаршимда кимлар бор, дунёда нелар бўлмоқда, менга ким ёрдам беради?" дея суриштиражак эди, мароқ этажакди, чалкаштиражак эди, ҳийлалар ила катталарга қўшилажакди. Энг аламли жузъий бир ҳодиса шудирки:
"Бир тажриди мутлақ ичида ҳар мухобарадан кесилган вазиятимдан қутулмоқ учун қамоққа киришга бир баҳона топингки, мени қамоққа олсинлар, бу азобдан қутулай" дея баъзи дўстларимга бир яширин мактуб қўлдан юборган эдим. Токи менинг ҳаётимнинг сармояси ва натижаси ва ғоят зийнатли бир суратда безалган Рисола-и Нурдан Денгизлида маҳкамада бўлган китобларимга яқин бўлай ва таслим олишга ҳаракат қилай. Афсуски, менга қарши бўлган у ердаги тадқиқ ҳайъатидан биргина одам мени мудофаа этаркан, у ҳам мактубимни кўриб, қамоққа киришим учун менга қарши ҳукм беришга мажбур бўлган.
Мени қамоқларга тиққан муоризларимнинг бир баҳоналари ҳам у маҳкамада ундан бароат қозонганим "Тариқатчилик"дир. Ҳолбуки, Рисола-и Нурда доимо даъво этиб деганман: "Замон тариқат замони эмас, балки иймонни қутқармоқ замонидир. Тариқатсиз жаннатга кирганлар кўпдир, иймонсиз жаннатга кетган йўқдир" дея бутун қувватимиз ила иймонга ҳаракат қилганмиз. Мен домламан, шайх эмасман. Дунёда бир хонам йўқки... Қаерда таккам бўлажак?... Бу йигирма сана мобайнида биргина одам йўқки, чиқсин, десин: "Менга тариқат дарси берган". Ва маҳкамалар ва зобиталар топмаганлар. Ёлғиз эскидан ёзганим тариқатларнинг ҳақиқатларини илман баён этган "Талвеҳот Рисоласи" борки, бир дарси ҳақиқатдир ва юксак бир дарси илмийдир, тариқат дарси эмасдир. Ҳуррияти виждонни асос тутган жумҳурият ҳукуматининг, албатта бу миллатнинг миллиардлаб аждодининг руҳлари боғланган бир ҳақиқатга ва унинг йўлида дунёга бас келганлари.. ва таҳқиқий иймонни ғолибона фалсафага қарши исбот этган бир асарни ва ходимларини ҳимоя этмоқ аҳамиятли бир вазифасидир.
Бўлмаса, у заиф ходимнинг қўлларини боғлаб,минглаб душманларини унга ҳужум қилдиришга ҳеч бир жиҳат ила у жумҳуриятнинг дастурлари изн бермас... Жумҳурият мени тинглаяжак дея шикоятимни ёздим. Ҳа حَسْبُنَا اللّٰهُ وَ نِعْمَ الْوَك۪يلُ дейман.
Азиз, сиддиқ қардошларим
(Ҳам маънавий, ҳам моддий бир неча жиҳатда сўралган бир саволга мажбурият тахтида бир жавобдир.)
Савол: Нима учун на доҳилда, на хорижда бўлган жараёнларга ва айниқса сиёсатли жамоатларга ҳеч бир алоқа пайдо этмаётирсан? Ва Рисола-и Нур ва шогирдларини мумкин бўлгани қадар у жараёнларга қўшилишдан ман этмоқдасан?... Ҳолбуки, агар қўшилсанг ва алоқадор бўлсанг, бирдан минглаб одам Рисола-и Нур доирасига кириб, порлоқ ҳақиқатларини нашр этар эдилар. Ҳам бу қадар сабабсиз машаққатларга ҳадаф бўлмас эдинг.
Жавоб: Бу алоқасизлик ва чекинишнинг энг аҳамиятли сабаби, маслагимизнинг асоси бўлган "ихлос" бизни ман этмоқда. Чунки бу ғафлат замонида, хусусан тарафгирона мафкуралар соҳиби ҳар нарсани ўз маслагига восита қилиб, ҳатто динини ва ухровий ҳаракатларини ҳам у дунёвий маслакка бир нави восита ҳукмига келтирмоқда. Ҳолбуки, ҳақоиқи иймония ва хизмати нурия-и қудсия коинотда ҳеч бир нарсага восита бўлолмас. Ризо-и Илоҳийдан бошқа бир ғояси бўлолмас. Ҳолбуки ҳозирги жараёнларнинг тарафгирона тўқнашувлари ҳангомида бу ихлос сирини муҳофаза этмоқ, динини дунёга восита этмаслик мушкуллашган. Энг яхши чора жараёнларнинг қуввати ўрнига иноят ва тавфиқи Илоҳияга таянмоқдир.
Чекинишимизнинг кўп сабабларидан бир сабаби да Рисола-и Нурнинг тўрт асосидан бириси бўлган "Шафқат этмоқ, зулм ва зарар этмасликдир".
Чунки, وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى яъни, "Бирисининг хатоси ила бошқаси ёки ақрабоси хатокор бўлмас, жазога ҳақдор бўлмас". бўлган дастури ирода-и Илоҳияга қарши бу замонда اِنَّهُ كَانَ ظَلُمًا جَهُولًا сири ила шиддатли бир зулм ила муқобала этар. Тарафгирлик ҳисси ила бир жиноятчининг хатоси ила ёлғиз ақрабосига эмас, балки тарафдорларига ҳам адоват этар. Қўлидан келса, зулм этар. Қўлида ҳукм бўлса, бир одамнинг хатоси ила бир қишлоққа бомба отар. Ҳолбуки бир маъсумнинг ҳаққи юз жиноятчи учун фидо этилмас, уларнинг юзидан унга зулм этилмас. Ҳозирги вазият юз маъсумни бир нечта жиноятчи учун зарарларга тиқар. Масалан: Хатоли бир одамга алоқадор, бечора кекса волида ва падарни ва маъсум бола-чақаларни эзмоқ, паришон этмоқ, тарафгирона адоват этмоқ шафқатнинг асосига зиддир. Мусулмонлар ичида тарафгирона жараёнлар юзидан бундай маъсумлар зулмдан қутулолмаётирлар. Хусусан қузғолонга сабабият берган вазиятлар бутун-бутун зулмни тарқатар, кенгайтирар. Диний жиҳодда бўлса, кофирларнинг бола-чақаларининг вазиятлари бир хилдир. Ғанимат бўлиши мумкин, Мусулмонлар уларни ўз мулкига доҳил этиши мумкин. Фақат Ислом доирасида бириси динсиз бўлса, бола-чақасига ҳеч бир жиҳат ила тамаллук этилмас, ҳуқуқига мудоҳала этилмас. Чунки у маъсумлар Исломият робитаси ила динсиз падарига эмас, балки Исломият ила ва Ислом жамоати ила боғлиқдир. Фақат, кофирнинг болалари, гарчи нажот аҳлидирлар. Фақат ҳуқуқда, ҳаётда падарларига тобе ва алоқадор бўлишидан, жиҳод зарбасида у маъсумлар мамлук ва асир бўлишлари мумкин.
Умум қардошларимга бир-бир салом ва фойдаси минглаб бўлган Лайла-и Меърожингизни табрик этаман. Марҳум Ҳожи Иброҳимнинг Раъфат бей каби алоқадор бўлганларига мен тарафимдан тазия этиб, дейингизки: "У марҳум Рисола-и Нур Талабалари доираси ичидадир, доимо уларга бўлган дуоларга мазҳардир. Биз ҳам хусусий унга дуо этамиз".
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Бу ёз мавсуми ғафлат замони ва дарди маишат машғулияти ҳангоми ва шуҳури салосанинг жуда савобли ибодат вақти ва замин юзидаги тўфонларнинг қурол ила эмас, дипломатия ила тўқнашишлари замони бўлгани жиҳат ила ғоят қувватли бир матонат ва вазифа-и нурия-и қудсияда бир сабот бўлмаса, Рисола-и Нурнинг хизмати зарарига бир тамбаллик, бир сустлик ва таваккуф бошлар.
Азиз қардошларим, сиз қатъий билингизки: Рисола-и Нур ва шогирдларининг машғул бўлганлари вазифа рўйи заминдаги бутун муаззам масалалардан янада каттадир. Шунинг учун дунёвий қизиқарли масалаларга қараб, вазифа-и боқиянгизда сустлик қилмангиз. Меванинг Тўртинчи Масаласини кўп дафа ўқингиз, маънавий қувватингиз синмасин.
Ҳа, дунё аҳлининг бутун муаззам масалалари фоний ҳаётда золимона бўлган уруш дастури доирасида ғаддорона, марҳаматсиз ва диний муқаддасотни дунёга фидо этмоқ жиҳати ила қадари Илоҳий уларнинг у жиноятлари ичида уларга бир маънавий жаҳаннам бермоқда. Рисола-и Нур ва шогирдлари ҳаракат қилган ва вазифадор бўлган фоний ҳаётга бадал боқий ҳаётга парда бўлган ўлимни ва дунёвий ҳаётнинг парастишкорларига ғоят даҳшатли ажал жаллодини абадий ҳаётга биттадан парда ва иймон аҳлининг абадий саодатларига биттадан васила бўлганини икки карра икки тўрт этар даражасида қатъий исбот этмоқдадир. Ҳозирга қадар у ҳақиқатни кўрсатганмиз.
Ал-ҳосил: Залолат аҳли вақтинчалик ҳаётга қарши мужодала этмоқдалар. Бизлар ўлимга қарши Қуръон нури ила урушда уларнинг энг буюк масаласи, вақтинчалик бўлгани учун, бизнинг масаламизнинг энг кичигига, бақога қарагани учун, муқобил келмайди. Модомики улар девоналиклари ила бизнинг муаззам масалаларимизга таназзул этиб қўшилмайдилар, биз нима учун қудсий вазифамизнинг зарарига уларнинг кичик масалаларини мароқ ила таъқиб этмоқдамиз?...
Бу оят لَا يَضُرُّكُمْ مَنْ ضَلَّ اِذَا اهْتَدَيْتُمْ ва усули Исломиятнинг аҳамиятли бир дастури бўлган اَلرَّاض۪ى بِالضَّرَرِ لَا يُنْظَرُ لَهُ Яъни "Бошқасининг залолати сизнинг ҳидоятингизга зарар этмас. Сизлар кераксиз уларнинг залолатлари ила машғул бўлмаслигингиз керак..." Дастурнинг маъноси: "Зарарга ўзи рози бўлган томон қаралмас. Унга шафқат этиб ачинмас". Модомики бу оят, бу дастур бизни зарарга билиб туриб рози бўлганларга ачинмоқдан ман этмоқда, биз ҳам бутун қувватимиз ва мароқимиз ила вақтимизни қудсий вазифага сарф этишимиз керак. Унинг хорижагиларни фойдасиз билиб, вақтимизни зое этмаслигимиз керак. Чунки қўлимизда нур бор, таёқ йўқдир. Биз тажовуз этолмаймиз. Бизга тажовуз этилса, нур кўрсатамиз. Вазиятимиз бир нави нуроний мудофаадир.
Рисола-и Нурнинг бир талабасини тажриба этдим. Ажабо, бу ҳаяжон ҳозирги сиёсатга қарши не фикрдадир дея Бўғозлар ҳақида бошбўғозлиги муносабати ила бир-икки нарса сўрадим. Қарасам, алоқадорона ва билган ҳолда жавоб берди. Қалбан афсус дедим. Бу вазифа-и нурияда зарари бўлажак. Сўнгра шиддат ила танбеҳ бердим. "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" бир дастуримиз бордир. Агар инсонларга ачинаётган бўлсанг, ўтган дастур уларга марҳаматга лаёқатини кетказади. Жаннат одамлар истагани каби, Жаҳаннам ҳам одам истар.
(Бешинчи Шуа яна қисман берган хабарлар тазоҳур этмоқда.)
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Ҳам буни қатъиян эълон этмоқдаманки: Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Менинг нима ҳаддим борки, соҳиб бўлай. Токи нуқсонларим унга ўтсин. Балки у Нурнинг нуқсонли бир ходими ва у олмос мужавҳарот дўконининг бир даллолиман. Менинг чалкаш вазиятим унга ўтолмас, унга тегилолмас. Зотан Рисола-и Нур бизга берган даср ҳам ҳақиқати ихлос ва тарки аноният ва доимо ўзини нуқсонли билмоқ ва худфурушлик этмасликдир. Ўзимизни эмас, Рисола-и Нурнинг маънавий шахсини иймон аҳлига кўрсатмоқдамиз. Бизлар нуқсонимизни кўрганга ва бизга билдирганга, фақат ҳақиқат бўлмоқ шарти ила, миннатдор бўламиз. Аллоҳ рози бўлсин деймиз. Бўйнимизда бир чаён бўлса, чақмасдан отилса, қандай мамнун бўламиз. Нуқсонимизни, фақат ғараз ва ўжарлик бўлмаслик шарти ила ва бидъатларга ва залолатга ёрдам этмаслик қайди ила, қабул этиб миннатдор бўламиз.
Азиз қардошларим. Мудофаатимда уларга жавобан дегандимки: "Улар менга оид эмас. Ва у кароматларга соҳиб бўлмоқ менинг ҳаддим эмас, балки Қуръоннинг маънавий мўъжизасининг тарашшуҳоти ва ёғдуларидирки, ҳақиқий бир тафсири бўлган Рисола-и Нурда кароматлар шаклини олиб, шогирдларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ учун икромоти Илоҳия навидандир. Икромнинг изҳори бир шукрдир, жоиздир, ҳам мақбулдир".
Ҳозир аҳамиятли бир сабабга биноан, бу жавобни бир парча изоҳ этаман ва "Нима учун изоҳ этмоқдаман.. ва нима учун бу нуқтада бу қадар таҳшидот қилмоқдаман..." дея сўралди.
Жавоб: Рисола-и Нурнинг хизмати иймонияда бу замонда минглаб тахриботчиларга муқобил юз минглаб таъмиротчиси бўлиши лозим келаркан, ҳам мен ила лоақал юзлаб котиб ва ёрдамчи бўлишига эҳтиёж бор экан, чекинмоқ ва муносабатдор бўлмаслик эмас, балки миллат ва идорачиларнинг тақдир ила ва ташвиқ ила ёрдам ва муносабатдор бўлиши зарурий экан, ва у хизмати иймония боқий ҳаётга боққани учун, фоний ҳаётнинг машғулиятларига ва фойдаларига таржиҳ этмоқ иймон аҳлига вожиб экан, ўзимни мисол олиб дейманки:
Мени ҳар нарсадан ва алоқадан ва ёрдамчилардан ман этмоқ ила баробар, бизга қарши бўлганлар бутун қувватлари ила дўстларимнинг маънавий қувватларини синдирмоқ, ва мендан ва Рисола-и Нурдан совутмоқ, ва мен каби кекса, хаста, заиф, ғариб, кимсасиз бир бечорага минглаб одамнинг қиладиган вазифасини бошига юкламоқ, ва бу тажрид ва тазйиқлардан, моддий бир хасталик навидан инсонлар ила алоқа ва қўшилишдан чекилишга мажбур бўлмоқ, ҳам шу даража таъсирли бир тарзда халқларни қўрқитмоқки, энг зиёда боғлиқ кўрилган баъзи дўстларни менга салом бермаслик, ҳатто баъзан намозни ҳам тарк этмоқ даражасида қўрқитмоқ ила маънавий қувватларини синдирмоқ жиҳатлари ила ва сабаблари ила ихтиёрим хорижида, бутун у монеъларга қарши Рисола-и Нур шогирдларининг маънавий қувватларини кучлантиришга мадор икромоти Илоҳияни баён этиб, Рисола-и Нур атрофида маънавий бир таҳшидот қилдирмоқ ва Рисола-и Нур ўз-ўзига, бир ўзи, бошқаларига муҳтож бўлмасдан бир қўшин қадар қувватли бўлганини кўрсатмоқ ҳикмати ила бу тур нарсалар менга ёздирилган. Бўлмаса, асло! Ўзимизни сотмоқ ва ёқтирмоқ ва мақтанмоқ, худфурушлик этмоқ эса Рисола-и Нурнинг аҳамиятли бир асоси бўлган ихлос сирини бузмоқдир. Иншааллоҳ, Рисола-и Нур ўз-ўзини ҳам мудофаа этгани, ҳам қийматини тўлиқ кўрсатгани каби, бизни ҳам маънан мудофаа этиб, нуқсонларимизни афв эттиришга васила бўлажакдир.
Азиз қардошларим, Рисола-и Нурнинг зуҳуридан қирқ сана аввал кенг бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ажиб бир тарзда ҳам менда, ҳам бизнинг қишлоқда, ҳам ноҳиямизда тазоҳур этганини ҳозир бир маънавий эслатма ила қатъий қаноатим келган. Шафиқ ва укам Абдулмажид каби эски талабаларимга бу сирни фош этмоқ истардим. Ҳозир Жаноби Ҳақ сизларда кўп Абдулмажидларни ва кўп Абдурраҳмонларни бергани учун, сизга баён этмоқдаман.
Мен ўн ёшда экан, буюк бир ифтихор, ҳатто баъзан мақтанмоқ суратида бир ҳолатим бор эди. Истамаганим ҳолда жуда буюк бир иш ва буюк бир қаҳрамонлик вазиятини кўрсатаётган эдим. Ўз-ўзимга дер эдим: "Сенинг беш пул қийматинг йўқ. Бу мақтанчоқона, хусусан жасоратда жуда ортиқ кўз-кўз қилишинг нима учундир?" Билмас эдим, ҳайрат ичида эдим. Бир икки ойдир у ҳайратга жавоб берилдики: Рисола-и Нур қабл-ал вуқуъ ўзини сездирар эди. Сен оддий ўтин парчаси каби бир уруғ экан, у фирдавс шингилларини феълан ўз молинг каби ҳисси қабл-ал вуқуъ ила ҳис этиб худфурушлик этардинг. Бизнинг "Нурс қишлоғимиз" эса, ҳам эски талабаларим, ҳам ҳамшаҳарларим биладиларки, бизнинг қишлоғимиз фавқулодда кўз-кўз ва жасоратда олдин кўрсатмоқ учун мақтанишни жуда севардилар. Гўё катта бир мамлакатни фатҳ этар каби, қаҳрамонона бир ҳолат олмоқ истар эдилар. Мен ҳам ўзимга, ҳам уларга жуда ҳайрат этардим. Ҳозир ҳақиқий бир эслатма ила билдимки: У маъсум Нурсли инсонлар (Нурс Қишлоғи) Рисола-и Нурнинг нури ила буюк бир ифтихор қозонажак. У вилоятнинг, ноҳиянинг исмини эшитмаган Нурс Қишлоғини аҳамият ила танияжак дея бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила у неъмати Илоҳияга қарши ташаккурларини мақтаниш суратида кўрсатганлар.
Сизни эски талабаларим ва эски биродарларим ва укам ва жияним Абдулмажид ва Абдурраҳмонлар билганимдан, бу маҳрам сирни сизга очдим. Ҳа, "Мен йигирма тўрт соат аввал сезгирлигим ила ва асабимнинг намликдан таъсири ила раҳмат ва ёмғирнинг келишини ҳис этганим каби, айнан шунингдек мен ва қишлоғим ва ноҳиям қирқ тўрт сана аввал Рисола-и Нурдаги раҳмат ёмғирини бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила ҳис этганмиз" демакдир. Умум қардошларимизга ва опа-сингилларимизга салом ва дуо этамиз. Дуоларини сўраймиз.
Азиз, сиддиқ қардошим
Жавобан, биз ҳам Рамазонингизни табрик этамиз. Тушларингиз жуда ҳам муборакдирлар. Иншааллоҳ, Жаноби Ҳақ сизни буюк эҳсонларга мазҳар айлаяжак, дея бир ишорадир. Менча бу замонда энг буюк бир эҳсон, бир вазифа иймонини қутқармоқдир, бошқаларнинг иймонига қувват берадиган бир суратда ҳаракат қилмоқдир. Асло, менлик ва ғурурга мадор нарсалардан чекин. Тавозуъ, маҳвият ва тарки аноният бу замонда ҳақиқат аҳлига лозим ва алзамдир. Чунки бу асрда энг буюк таҳлика менликдан ва худфурушликдан келиб чиққанидан, ҳақ ва ҳақиқат аҳли маҳвияткорона доимо нуқсонини кўрмоқ ва нафсини айбламоқ керакдир. Сиз каби, оғир шароит ичида қаҳрамончасига иймонини ва убудиятини муҳофаза этиши буюк бир мақомдир. Сенинг тушларингнинг бир таъбири да, бу нуқтадан сенга хушхабар бермоқдир. Рисола-и Нур парчаларида тариқат ҳақиқатига доир "Талвеҳоти Тисъа" номли рисолани қўлга киритиб боқингиз. Ҳам зотингиз каби метин ва иймонли ва ҳақиқатли зотлар Рисола-и Нур доирасига кирингиз. Чунки бу асрда Рисола-и Нур бутун ҳужумларга қарши мағлуб бўлмади. Энг муаннид душманларига ҳам эркинлигини расман таслим эттирди. Ҳатто икки санадан бери катта идоралар ва адлиялар тадқиқот натижасида Рисола-и Нурнинг эркинлигини тасдиқ ва маҳрам ва ғайри маҳрам бутун парчаларини соҳибларига таслимга қарор бердилар. Рисола-и Нурнинг маслаги бошқа тариқатлар, маслаклар каби мағлуб бўлмасдан, балки ғалаба этиб жуда кўп муаннидларни иймонга келтириши, жуда кўп ҳодисаларнинг шаҳодати ила, бу асрда бир мўъжиза-и маънавия-и Қуръония бўлганини исбот этар. У доиранинг хорижида, аксарият ила бу мамлакатда ва хусусий ва жузъий ва ёлғиз шахсий хизмат ёки мағлубона парда остида ёки бидъатларга мусомаҳа суратида ёки шарҳлаш ила бир нави тахрифот ичида хизмати диния қилиниши мумкин, дея ҳодисалар бизга қаноат берган.
Модомики сизда буюк бир ҳиммат ва қувватли бир иймон бор, тўлиқ бир ихлос ва тўлиқ бир маҳвият ила, саботкорона Рисола-и Нурга шогирд бўл. Токи минглаб, балки юз минглаб шогирдларнинг ухровий маънавий ширкатларига ҳиссадор бўл. Токи сенинг хайрларинг, яхшиликларинг жузъиётдан чиқиб куллийлашсин. Охиратга тўлиқ фойдали бир тижорат бўлсин.
Саид Нурсий
Жуда муборак, жуда қийматдор, жуда севгили устозимиз ҳазратлари
Алҳамдулиллаҳ, бу сана Испартадаги талабаларингизни дунёвий машғулиятлар янада кўп ғафлатга тиқмади. Хизмати Нуриядаги ғайратларимиз жиддий бир суратда давом этмоқда. Ҳар биримизнинг қалбларимиздаги Нурга қарши инжизоб сиймоларимизда ўқилмоқда. Худди бу талабаларингиз қалблари севинч ила тўладир. Ҳа севгили Устозимиз, бутун талабаларингиз ҳаммалари бирдан дейдилар: Лаёқатсизлигимиз, ҳечлигимиз ила баробар тоза бир қалб ила ишлаттирилганимиз бу хизмати Нурияда бадиъ бир Устозга ҳам талаба, ҳам котиб, ҳам мухотоб, ҳам ношир, ҳам мужоҳид, ҳам халққа насиҳатгўй, ҳам Ҳаққа обид бўлмоқ каби жаҳонқиймат гўзалликларининг ҳаммасини бирдан бизга берган Ҳазрати Аллоҳга нақадар шукр этсак оздир. Ва бу қилмоқ истаганимиз шукрлар ҳам, Холиқимизнинг фазли ила қалбимизга келган бир эҳсон бўлганини эслатган биз талабаларингизнинг қалбларини сурур ва севинч тўлдиради. Маъсум Нурсликларнинг Устозимизнинг кичиклигида ўтказган ҳаётларининг муташаккирона бир тарзи ҳол ва атворимизда ўқинмоқда. Ҳудутсиз шукрлар, ниҳоясиз санолар бўлсин у Зоти Зулжалолгаки, бизларни жаҳли мутлақ дараларидан, исён ва куфрон ботқоқликларидан лутф ва карами ила чиқариб, кўзларни қамаштирган энг порлоқ бир нурга талаба этгандир.
Агар севгили устозимиз "Иқтирон" таъбир этилган икки неъматнинг баробар келганини ҳали аввалдан бизга изоҳ этмасайди, кўп миннатдорликларимизни қалбларимизга таржимон бўлган қаламларимиздан ўқир эдилар.
Ҳа севгили Устозимиз, биз ўзимизга қарамоқдамиз, Рисола-и Нурга мухотоб бўлолмаётирмиз. Бунга қарамасдан, эҳтиёж шиддатланган сари, Холиқи Раҳиймнинг марҳаматли тажаллийларини мушоҳада этмоқдамиз. Қалби Устоз порлоқ бир ойна, бир мазҳар, бир маъкас. Лисони Устоз олий бир мубаллиғ, бир муаллим, бир муршид. Ҳоли Устоз тажассум этган энг чиройли бир ўрнак, бир намуна, бир мисол бўлади. Башар тоифаларининг эҳтиёжлари ёзилмоқда, кўрсатилмоқда. Хуллас, етти санадан бери оташ сочган золим башарнинг ҳоли бугун янада кўп истиробли бир ҳолга кирган ҳособланади. Ҳар бир идрок соҳиби, ажабо эртага нима бўлажак ўйлови ила қулоқларини радиоларнинг оғизларига қўйганлар, ҳайратда турмоқдалар. Шарқда Японларнинг мағлуб бўлиши ила, дунёнинг ярашишу саломатга ва амният ва қўрқувсизликка қовушиши кутиларкан, дажжолона бир ҳаракат Шимолда ўзини кўрсатгани кўрилмоқда. Шу вазият ҳаркасни ҳаяжонга, андишага чорламоқда. Истиқбол зулматларга кетган ўйлови ила, мароқ ила радиоларни таъқибга югуртиради. Лиллаҳилҳамд Рисола-и Нур олий баёноти ила руҳларимизни таскин этмоқда. Ҳақиқий дасрлари ила қалбларимизни қондирмоқда. Хуллас, бу кунда майдонга чиққан бу даҳшатли жараённи фақат ва фақат Насронийлик оламининг Мусулмонлик ила иттиҳоди, яъни Инжил Қуръон ила иттиҳод этиб ва Қуръонга тобе бўлиши натижаси қўлга киритилажак самовий бир қувват ила мағлуб этилиши ишора этмоқдаки, Ҳазрати Исо Алайҳиссаломнинг ҳам келишига интизор этмоқ замонининг келганини ишорий маъно ила эслатмоқда. Эшитилишича, бугунги Америка оламнинг ҳар тарафига тадқиқот учун юборган тўрт ҳайъатдан бирисини бу кунги башариятнинг саодатини таъмин этадиган салим бир дин қидиришга маъмур этгандир. Бу эса, мужаддидлигини маҳкама лисони ила ҳар тарафга эълон этган Рисола-и Нур бу истиробли, паришон башариятнинг энг буюк бир саодати бўлишига иймонимиз жуда қувватлидир.
Севгили Устозимиз бошимизда ва энг олий ҳақиқатларни ташиган ва Қуръоннинг энг юксак ва муборак тафсири бўлган Рисола-и Нур қўлимизда бўлганча, севинчларимиз ҳад ва ҳудудга олинмас.
Хуллас, бу ҳақиқатларнинг ҳар бир жузи фаолият соҳасига чиқса, ҳар тарафда мароқ ила, завқ ила ўзини ўқиттиради. Бунга яққол далиллар жуда кўп бор. Хусусан, инкори ҳашр мафкурасини мағлуб этган "Ўнинчи Сўз" чоп этилган нусхалари, ва айниқса яширин чоп этилгани ҳолда ўзини эркин ўқитган ва иймонни қувватлашда жуда юксак ҳориқоларни ташиган "Оят-ул Кубро" рисолалари, ва инкори улуҳият мафкурасини зиру-забар этган Куллиёти Нур "Ҳужжат-ул Балиға" ва "Мева" каби парчалари майдонда... Иншааллоҳ, Қуръоннинг атрофига ўралмоқ истанилган иймонсизликнинг марҳаматсиз деворини Рисола-и Нур тубидан олиб ташлайди, иймонсизликнинг марҳаматсиз оташини сўндириб, оби ҳаёт бахш этган шароби кавсарини бутун дунёга ишончли иймон бермоқ ила ичиради.
Талабангиз
ХУСРАВ
Азиз, сиддиқ қардошларим
Сизнинг байрамларингизни такрор бетакрор табрик этамиз. Ғоят аҳамиятли икки масалани сизларга заковатингизга эътимодан, Рисола-и Нурда бўлак-бўлак парчалари бўлишларига биноан ғоят мухтасар гапираман.
Биринчиси: Рисола-и Нурнинг ҳақиқий ва ҳақиқатли бир шогирди бўлган ва Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг котиби бу дафа ёзган мактубида ҳаддимдан минг даража зиёда ҳусни зонига таянган ҳолда, бир ҳақиқат сўрамоқда. Рисола-и Нур маънавий шахсининг ғоят аҳамиятли ва қудсий вазифасини, ва хилофати нубувватнинг ҳам ғоят улвий вазифаларидан бир вазифасини менинг оддий шахсимда, Устози нуқтасидан бир жилвасини кўрганидан, менга у хилофати маънавиянинг бир мазҳари назари ила боқмоқ истайди.
Биринчидан: Боқий бир ҳақиқат фоний шахсиятлар устига бино этилмас. Этилса, ҳақиқатга зулмдир. Ҳар жиҳат ила камолда ва давомда бўлган бир вазифа чиришга ва чиритилишга маъруз ва мубтало шахсиятлар ила боғланмас. Боғланса, вазифага аҳамиятли зарардир.
Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг тазоҳури ёлғиз таржимонининг фикри ила ва ёхуд унинг маънавий эҳтиёж лисони ила Қуръондан келган ёлғиз у таржимоннинг истеъдодига боққан файзлар эмас, балки у таржимоннинг мухотоблари ва дарси Қуръонда дўстлари бўлган холис ва метин ва содиқ зотларнинг у файзларни руҳан исташлари, ва қабул ва тасдиқ ва татбиқ этишлари каби кўп жиҳатлар ила у таржимоннинг истеъдодидан кўп зиёда у Нурларнинг зуҳурига мадор бўлганлари каби, Рисола-и Нурнинг ва шогирдларининг маънавий шахсининг ҳақиқатини улар ташкил этмоқдалар. Таржимонининг ҳам ичида бир ҳиссаси бор. Агар ихлоссизлик ила бузмаса, бир такаддум шарафи бўлиши мумкин.
Учинчиси: Бу замон жамоат замонидир. Фардий шахсларнинг даҳоси нақадар ҳориқо ҳам бўлсалар, жамоатнинг маънавий шахсидан келган даҳосига қарши мағлуб бўлиши мумкин. Шунинг учун, у муборак қардошимнинг ёзгани каби, Ислом оламини бир жиҳатда нурлантиражак ва қудсий бир даҳонинг нурлари бўлган бир вазифа-и иймония бечора, заиф, мағлуб, ҳадсиз душманларни ва уни хоинлик ила, ҳақорат ила чиритишга уринган муаннид душманлари бўлган бир шахсга юкланмас. Юкланса, у нуқсонли шахс хоинлик зарбалари ила душманлари тарафидан силкинса, у юк тушар, тарқалар.
Тўртинчидан: Эски замондан бери кўп зотлар устозини ёки муршидини ёки муаллимини ёки раисини шахсий қийматларидан кўп ортиқ ҳусни зон этишлари, дарсидан ва иршодидан истифодага васила бўлиши нуқтасида у жуда ортиқ ҳусни зонлар бир даража қабул этилган. Ҳақиқатга зиддир дея танқид этилмасди. Фақат ҳозир Рисола-и Нур шогирдларига лойиқ бир устозга мувофиқ улвий мартаба ва фазилатни бечора, нуқсонли бу шахсимда қабул этганлари сабаби ила ғайрат ва шавқлари ила ишлашлари, бу нуқтада ҳаддимдан зиёда ҳусни зонларни қабул этиши мумкин. Фақат Рисола-и Нурнинг маънавий шахсининг моли бўлиб қўлимда турмоқда дея билмоқ керакдир. Фақат бошда зиндиқлар ва залолат аҳли ва сиёсат аҳли ва ғафлат аҳли, ҳатто тоза қалбли диёнат аҳли шахсга ортиқча аҳамият берганлари жиҳатда ҳақсизлар, у шахсни чиритмоқ ила ҳақиқатларга зарба урмоқ, ва у Нурларга мен каби бир бечорани маъдан деб ўйлаб, бутун қувватлари ила мени чиритиб, у нурларни сўндиришга ва соф қалблиларни ҳам ишонтиришга уринмоқдалар. Жумладан, Иккинчи Масалада бир ҳодиса бу ҳақиқатни кўрсатмоқда.
Иккинчи Масала: Байрамнинг иккинчи кунида, танаффус учун қирларга чиққаним замон, аҳамиятли бир маъмур тарафидан беш жиҳат ила қонунсиз бир тааррузга маъруз қолдим. Жаноби Ҳақ раҳмат ва карами ила белимга, бошимга юкланган Рисола-и Нур парчаларини ва руҳимга ва қалбимга юкланган шогирдларининг ҳайсият ва иззат ва роҳатларини муҳофаза учун, фавқулодда бир таҳаммул ва сабр эҳсон айлади. Бўлмаса, бир режа натижасида мени ҳиддатга келтириб, Рисола-и Нурнинг, бохусус Оят-ул Кубронинг футуҳотига қарши бир парда тортмоқ бўлгани таҳаққуқ этди. Асло, асло ҳеч хафа бўлмангиз, мароқ этмангиз, ҳам ташвишланмангиз, ҳам менга ачинмангиз. Шаксиз-шубҳасиз инояти Илоҳия парда остида бизни муҳофаза этмоқ ила عَسٰٓى اَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ оятига мазҳар этсин. Уларнинг у режалари ҳам яна натижасиз қолди. Фақат бу вилоятда, тўғридан-тўғрига буюк бир мақомдан қувват олиб шахсим ила овора бўлганлар бор. Агар мумкин бўлса, бу ернинг ҳавосига ҳеч ўрганолмаганимни васила этиб, муносиб бир ерга кўчирилишимни, Денгизли маҳкамасини ва Анқара Темйиз Маҳкамаларини восита қилиб ҳаракат қилмоқ лозим келади. Мен ўзим қилолмаганим учун, мендан менга янада зиёда алоқадор Денгизли дўстлари ташаббус этсалар яхши бўлар. Ҳеч бўлмаса у ернинг қамоғига яна бир баҳона ила мени олсинлар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, саботкор, мухлис қардошларим
Ҳам моддий, ҳам маънавий, ҳам нафсим, ҳам мен билан муносабатдор бўлганлар ғоят аҳамиятли мендан савол сўрамоқдаларки: "Нима учун ҳаркасга мухолиф бўлиб, ҳеч кишининг қилмагани каби, сенга ёрдам этадиган жуда аҳамиятли қувватларга қарамаётирсан? Истиғно кўрсатмоқдасан? Ва ҳаркас муштоқ ва толиб бўлган ва Рисола-и Нурнинг интишорига, футуҳотига кўп хизмат этишига у Рисола-и Нур шогирдларининг хослари иттифоқда бўлганлари ва сендан қабул этганлари буюк мақомларни қабул этмаётирсан? Шиддат ила чекинмоқдасан?"
Жавоб: Бу замонда иймон аҳли шундай бир ҳақиқатга муҳтождирларки, коинотда ҳеч бир нарсага восита ва тобе ва зинапоя бўлолмас. Ва ҳеч бир ғараз ва мақсад уни кирлатолмас. Ва ҳеч бир шубҳа ва фалсафа уни мағлуб этолмас бир тарзда иймон ҳақиқатларини дарс берсин. Умум иймон аҳлининг минг санадан бери тўпланган залолатларнинг ҳужумига қарши иймонлари муҳофаза этилсин.
Хуллас, бу нуқта учундирки, доҳилий ва хорижий ёрдамчиларга ва аҳамиятли қувватларига Рисола-и Нур аҳамият бермайди, уларни қидириб тобе бўлмайди.. токи иймон аҳли авомининг назарида дунёвий ҳаётнинг баъзи ғояларига зинапоя бўлмасин. Ва тўғридан тўғрига боқий ҳаётдан бошқа ҳеч бир нарсага восита бўлолмаганидан, фавқулодда қуввати ва ҳақиқати ҳужум этган шубҳаларни ва иккиланишларни изола айласин.
Аммо, маънавий ва мақбул ва зарарсиз ва бутун ҳақиқат аҳлининг истаганлари нуроний мақомлар ва ухровий рутбалардан, холис қардошларимиздан ҳусни зон ила берилган ва ихлосингизга зарар келмагани ҳолда агар қабул этсанг, рад этилмайдиган даражада исботлар, ҳужжатлар бўлгани ҳолда, сен тавозуъ ва маҳвият ила эмас, балки шиддат ва ҳиддат ила ва у мақомни сенга берган қардошларингнинг хотирини синдирмоқ ила у рутбалардан ва мақомлардан қочмоқдасан?
Жавоб: Қандайки ҳамият аҳли бир инсон дўстларнинг ҳаётини қутқармоқ учун ўзини фидо этар. Худди шунинг каби, иймон аҳлининг абадий ҳаётларини таҳликали душманлардан муҳофаза этмоқ учун, керак бўлса (ҳам керакдир) ўзим, ёлғиз лойиқ бўлмаганим у мақомларни эмас, балки ҳақиқий абадий ҳаётнинг мақомларини ҳам фидо этишга Рисола-и Нурдан олганим шафқат дарси жиҳати ила тарк этаман. Ҳа, ҳар вақт, хусусан бу замонда ва айниқса залолатдан келган умумий ғафлатда, сиёсат ва фалсафанинг ғалабасида, ва аноният ва худфурушликнинг ҳаяжонли асрида буюк мақомлар ҳар нарсани ўзига тобе ва зинапоя қилар. Ҳатто дунёвий мақомлар учун ҳам муқаддасотини восита қилар. Маънавий мақомлар бўлса, янада зиёда восита этар. Умумнинг назарида ўзини муҳофаза этмоқ ва у мақомларга ўзини яраштирмоқ учун баъзи қудсий хизматларини ва ҳақиқатларни зинапоя ва васила қилади дея айблов остида қолиб, нашр этган ҳақиқатлари ҳам шубҳалар ила ривожи задаланар. Шахсга, мақомга фойдаси бир бўлса, ривожсизлик ила умумга зарари мингдир.
Ал-ҳосил: Ҳақиқати ихлос мен учун шону-шарафга ва моддий ва маънавий рутбаларга васила бўла оладиган нарсалардан мени ман этади. Хизмати нурияга, гарчи буюк зарар бўлар, фақат каммият кайфиятга нисбатан аҳамиятсиз бўлганидан, холис бир ходим бўлиб, ҳақиқати ихлос ила, ҳамма нарсадан устун ҳақоиқи иймонияни ўн одамга дарс бермоқ буюк бир қутбият ила минглаб одамни иршод этмоқдан янада аҳамиятли кўрмоқдаман. Чунки у ўн одам тўлиқ у ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун кўрганларидан сабот этиб, у уруғлар ҳукмида бўлган қалблари биттадан дарахт бўлишлари мумкин. Фақат у минглаб одам дунёдан ва фалсафадан келган шубҳалар ва васвасалар ила у қутбнинг дарсларини, "Хусусий мақомидан ва хусусий ҳиссиётидан келади" назари ила боқиб, мағлуб бўлиб тарқатила оларлар дея, хизматкорликни мақомларга таржиҳ этмоқдаман. Ҳатто бу дафа менга беш жиҳат ила қонунсиз, байрамда, душманларимнинг режаси ила менга хоинлик этган у маълум одамга ҳозирча бир бало келмасин дея хавотирландим. Чунки масала дабдабаланганлиги учун, тўғридан-тўғрига оддий халқ табақаси менга мақом бериб ҳориқо бир каромат деб ўйла оларлар дея, дедим: "Ё Рабби, буни ислоҳ эт ёки жазосини бер. Фақат бундай кароматворий бир суратда бўлмасин". Бу муносабат ила бир нарсани баён этаман. Шундайки:
Бу дафа маҳкамадан менга таслим қилинган талабаларнинг мактублари ичида кўп имзолар устида бўлган бир мактуб кўрдим, балки Иловаларга кирган. Рисола-и Нурнинг шогирдларининг маишат жиҳатидаги баракотига ва баъзиларнинг таъзирларига доир эди. Бу ерда, айнан Қастамўнудаги таъзир еганлар каби шубҳа қолмаган. Беш одам айнан бу ерда ҳам таъзир едилар.
Саид Нурсий
Азиз қардошларим,
لَهُ الْحَمْدُ وَ الْمِنَّةُ кеча Нурнинг маънавий бир футуҳоти бутун азамат ва даҳшати ила Истанбулда кўрилди. Куфри мутлақни дунёга, хусусан Ислом оламига ерлаштирмоқ истаган бир жамият ва уларнинг фикрларини нашр этган ва қилишга ташвиқ этган бир-икки газета матбуоти ва кутубхонаси тор-мор қилиниб, динсиз қилдик, комунист қилдик деб ўйланган ёшлар ва мактаблиларнинг оғзи ила ва ҳаракатлари ила ва феъллари ила норозилик кўрсатилди. Қаҳр бўлсин комунистлик дея баддуо этилди. Бу жамиятнинг минглаб лира моддий, миллионлаб лира эса маънавий зарари бўлди.
Эй Нурчилар! Ҳозир моддий имкон ҳосил бўлмаётир дея ранжимангиз! Нурнинг футуҳоти кенг бир соҳада давом этмоқда. Куллий бир муваффақият ҳосил бўлмоқда.
Азиз, сиддиқ қардошларим
Бир неча ойдан бери менга қарши ўгирилган дасисалари майдонга чиқди. Ҳифзи Илоҳий ила у мусибат йигирмадан бирга тушди. Бўш вақтимда масжидга кетаётган эдим. Хабарим бўлмасдан, талабалар мени совуқ емасин дея хонада бир кулбача қилган эдилар. Мен ҳам тўрт-беш кундир ўз-ўзимга қарор бердим, ортиқ бормайман. У маълум зобит одам восита бўлиб кулбачани олиб ташладилар, менга ҳам расман таблиғ этдиларки, ортиқ масжидга кетмаяжаксан! Фақат, чумолини фил қилиб бир ҳаяжон бердилар. Ҳеч бир аҳамияти йўқ, ҳеч ҳам мароқ этмангиз. Тахминимча, ҳар тарафда ҳаддимдан жуда ортиқ омманинг эътиборини синдирмоқ учун менга бундай баъзи баҳоналар ила хоинлик этмоқдалар. Эски замонимни ўйлаб гўё таҳаммул этмайман. Ҳолбуки, Рисола-и Нурнинг саломат ва интишорига зарар келмаслик шарти ила, ҳар кун минг хоинлик ва исканжалар ҳам келса, Аллоҳга шукр этаман. Мен аҳамият бермаганим каби, бу ердаги талабалар ҳам ҳеч тебранмаётирлар. Кўпдан бери кутганимиз бу ҳодиса ҳам инояти Илоҳия ила енгил ўтди.
Умум қардошларимга бир-бир салом ва дуо этамиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Ғоят аҳамиятли бир масалани (бундан аввал сизга ижмолан баён этган масалани) такрор сизга айтишимга қувватли, маънавий бир эслатма олдим. Шундайки:
Парда остидаги душманимиз мунофиқлар, ҳозирга қадар қилганлари каби, адлияни ва сиёсат ва идорани зоҳирий динсизликка восита этиб, бизга ҳужумлари натижасиз қолгани; ва Рисола-и Нурнинг футуҳотига манфаати бўлган эски режаларини ташлаб, янада мунофиқона ва шайтонни ҳам ҳайратда қолдирадиган бир режа ўгирдикларига доир бу ерларда аломатлари кўринди. У режаларнинг энг муҳим бир асоси хос, саботкор қардошларимизни совутмоқ, сустлик бермоқ, мумкин бўлса Рисола-и Нурдан воз кечирмоқдир. Бу нуқтада шу қадар ажиб ёлғонларни ва дасисаларни истеъмол этадиларки, Испарта ва атрофи, гул ва нур фабрикасининг қаҳрамон шогирдлари каби, пўлат ва темир каби бир сабот ва садоқат ва матонат лозимки таяна олсин. Баъзан эса дўст суратида кириб, қўрқитмоқ мумкин бўлса, чумолини фил қилиб ваҳима бермоқдалар. "Омон, омон! Саидга яқинлашмангиз! Ҳукумат таъқиб этмоқда" дея заифларни воз кечиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳатто баъзи ёш талабаларга ҳавасотларини қўзғамоқ учун баъзи ёш қизларни йўлиқтирмоқдалар. Ҳатто Рисола-и Нур рукнларига қарши ҳам менинг шахсимнинг нуқсонларини, чириклигини кўрсатиб, зоҳиран диндор бидъат аҳлидан баъзи шуҳратли зотларни кўрсатиб; "Биз ҳам мусулмонмиз, дин ёлғиз Саиднинг маслагига махсус эмас" деб, бизга қарши парда остида жабҳа олган зиндиқларга ва анархистлик ҳисобига у софдил диёнат аҳли ва домлаларни восита этиб истеъмол этмоқдалар. Иншааллоҳ буларнинг бу режалари ҳам натижасиз қолажак. Бундай ҳарифларга дейсиз:
"Биз Рисола-и Нурнинг шогирдларимиз. Саид ҳам биз каби бир шогирддир. Рисола-и Нурнинг манбаи, маъдани, асоси ҳам Қуръондир. Йигирма санадир ўхшовсиз тадқиқлар ва таъқиблар ила баробар, қийматини ва ғалабасини энг муаннид душманга ҳам исбот этгандир. Унинг таржимони ва бир хизматкори бўлган Саид не ҳолда бўлса бўлсин, ҳатто Саид ҳам, Аллоҳ сақласин, Рисола-и Нурга қарши қайтса, бизнинг садоқатимиз ва алоқамизни иншааллоҳ тебратмаяжак деб", у эшикни ёпарсиз. Фақат, мумкин бўлгани қадар Рисола-и Нур ила машғул бўлмоқ, қўлидан келса ёзмоқ, ва муболағали ташвиқотларга ҳеч аҳамият бермаслик, ва эскиси каби тўлиқ эҳтиёт этмоқ керакдир.
Умум қардошларимизга бир-бир салом ва дуо этамиз.
Саид Нурсий
Бу ватандаги миллатнинг энг буюк қуввати бўлган Ислом оламининг таважжуҳини ва ҳамиятини ва ухувватини синдирмоқ ва нафрат бердирмоқ учун сиёсатни динсизликка восита этиб, парда остида куфри мутлақни ерлаштирмоқ истаганлар ҳукуматни алдаб ва адлияни икки мартадир адаштириб, дер: "Рисола-и Нур шогирдлари динни сиёсатга восита этар, амниятга зарар бермоқ эҳтимоли бор". Ҳолбуки, бу мамлакатга моддий ва маънавий баракоти ва фавқулодда хизмати ва умум Ислом оламига тааллуқ этадиган ҳақиқатларни жамлаган бўлгани ўттиз уч Қуръон оятларининг ишоралари ила ва Имом Алининг (Р.А.) уч ғайбий каромати ила ва Ғавси Аъзамнинг қатъий хабари ила таҳаққуқ этган Рисола-и Нурнинг сиёсат ила алоқаси йўқдир. Фақат куфри мутлақни синдиргани учун, куфри мутлақнинг ости бўлган анархистлик ва усти бўлган истибдоди мутлақни асоси ила бузар, рад этар. Амниятни ва осойишни ва ҳурриятни ва адолатни таъмин этар. Рисола-и Нурга, ортиқ ватанга, идорага зарари тегилмоқ баҳонаси ила тажовуз этилмас. Ортиқ ҳеч кимни у баҳона ила ишонтира олмаслар. Фақат жабҳани ўзгартириб, дин пардаси остида баъзи софдил домлаларни ёки бидъат тарафдорларини ёки анониятли сўфий-машраблиларни баъзи айёрликлар ила Рисола-и Нурга қарши икки сана аввал Истанбулда ва Денгизли атрофида бўлгани каби истеъмол этишга мунофиқлар балки уринажаклар. Иншааллоҳ, муваффақ бўлолмаслар.
"Рисола-и Нур бу муборак ватаннинг маънавий бир халоскори бўлмоқ жиҳати ила, ҳозир икки даҳшатли маънавий балони даф этмоқ учун матбуот олами ила кўринишни бошламоқ, дарс бермоқ замони келди ёки келажак кабидир деб ўйлайман.
У даҳшатли балодан бириси: Насроний динини мағлуб этган ва анархистликни етиштирган, шимолда чиққан даҳшатли динсизлик жараёнининг бу ватанни маънавий истилосига муқобил Рисола-ин Нур садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний вазифасини қила олар.
Саид Нурсий
Қардошларим,
Ҳозир тўлиқ таҳаққуқ этдики, расман менга хоинлик ва ҳақорат этмоқ, унинг ила омманинг эътиборини ҳақимда синдирмоқ учун яширин бир тадбир қурилган. Менинг бутун дўстларимни парда остида совутмоқ ва қўрқитишга уринмоқдалар. Ҳолбуки "Ғайбий Тасдиқ Муҳри" уларнинг бутун ташвиқотларини зиру-забар этмоқда. Гарчи бундай динсизлик ҳисобига менга бўлган ҳақорат бир даража мени сиқмоқда, эски Саиддан қолган баъзи томирларимга тегилмоқда. Фақат Рисола-и Нурнинг ҳориқо футуҳоти ва шогирдларининг ҳақиқат аҳли назарида ва руҳоний ва малоикалар ёнида ҳурмат ва марҳамат ила қаршиланишлари менинг шахсимга келган хоинлик ва ҳақоратларнинг чивин қаноти қадар аҳамияти қолмас. У бадбахт хоинлар диндорлик жиҳати ила дин аҳли ва дин аҳли олимларининг ҳурматини синдирмоқ динга бир хоинлик бўлиш жиҳатида, руҳоний ва малоикаларнинг ва иймон аҳли ва ҳақиқат аҳлининг назарида малъун бўлгани каби, мингдан фақат бир-икки бебошнинг ёки зиндиқнинг офаринини қозонарлар. У бадбахтлар менга ҳақорат этмоқ ила гўё Рисола-и Нурнинг нуфузини синдирмоқда, шахсимни манба ўйлаб, мени чиритмоқ ила Рисола-и Нур сукут этажак каби аҳмоқона бир ўйлов ила шахсимга тажовуз бўлмоқда.
Мен ҳам дейман: Эй менга динсизлик ҳисобига хоинлик ва ҳақорат этган бадбахтлар! Қатъиян сизга хабар бермоқдаман. Яқинда тавба этмаслик шарти ила, ҳеч халос чораси йўқки, ажал жаллоди ила сен иъдоми абадий ила ўлим дорёғочи ила осилажаксан! Ёмонлик ила тўла руҳинг ҳам абадий бир ҳибси мунфаридда маҳкум бўлмоқ ила баробар, иймон аҳли ва руҳонийларнинг нафрат ва лаънатини қозонажаксан! Тавба этмаслик шарти ила, менинг интиқомим сендан жуда ҳаддан ортиқ бир суратда олинмоқда билганимдан, ҳиддат эмас, ҳатто сенга ачинмоқдаман!..
Аммо Рисола-и Нурнинг, сен каби чивинлар қадар аҳамияти бўлмаганларнинг парда тортиши зарра қадар нуфузини синдиролмас. Юз минглаб одам унинг ила иймонларини қутқарганлари учун, руҳу жон ила ҳурмат ва парастиш этарлар. Аммо шахсимнинг истироби эса қатъиян сизга хабар бермоқдаманки, бир-икки дақиқа асабиятли бир истиробимга муқобил бирдан бундай бир тасалли топмоқдаманки, минг даража сизларнинг ҳақорат ва хоинлигингиз зиёдалашса, у тасаллини синдиролмас. Чунки Рисола-и Нурнинг қатъий кашфи ила динсизлик ҳисобига бизга ҳужум этганлар абадий азоблар ва ҳибси мунфаридда иъдоми абадий ила хоинлигини кўрганлари каби, Рисола-и Нур ила иймонини қутқарган шогирдлари ўлим ила эркинлик рухсатномаси ва абадий саодат васиқасини олиб, абадий бир ҳурмат ва марҳамат ва икромга мазҳар бўлишларини файласуфларни сустирган минглаб ҳужжатлар ила баён этганмиз.
Ҳам бу Янги Саид Эски Саид каби ўзига ҳурмат ва таважжуҳ қозонмоқ ва шону-шараф топмоқ, қатъиян унга қаршидир, қабул этмас. Шунинг учун, йигирма санадир инзивони таржиҳ этган.
Агар осойиш ва идора ҳисобига нуфузини синдирмоқ ва умумнинг назарида чиритмоқ учун қилаётган бўлсангиз, жуда катта бир хато қилмоқдасиз... Икки сана уч маҳкама йигирма саналик ҳаётимнинг бир юз йигирма асарида, бир юз йигирма минг Рисола-и Нур шогирдларидан ихтилолга сабаб ва масъулиятга мадор ва ватан ва миллатга қарши ҳеч бир нарса топмаганларига бароатимиз ила ва Рисола-и Нур парчалари бутунининг қайтарилиши ила кўрсатган жиҳат ила қатъиян сизга баён этмоқдаманки, динсизлик ҳисобига бизни эзган сизлар ватан ва миллат ва осойиш ва идорага қарши ва анархистлик фойдасига ва мудҳиш бир ажнабий ҳисобига мени сиқиб, бир ларза чиқариб, у жараённинг мудоҳаласини истамоқдасиз... Шунинг учун бутун хоинлик ва ҳақоратларингизга беш пул қиймат бермайман, осойишни давом эттирмоқ учун сабр ва таҳаммулга қарор бердим. Албатта, дунё доимий бўлмагани каби, ҳодисалари ҳам тўфонли, доимо ўзгарар. Бир неча соат жиноятлар ила дунёвий ва ухровий минглаб заққум ва азоб натижалари бор. У пайт фойдасиз "юз минглаб афсуслар" деяжаксиз! Мен расмий мақомларга ва биз ила тўлиқ алоқадор вазифадорларга ёзганим каби, сиз каби бадбахтларга ҳам дейман: Биз Рисола-и Нур ила бу мамлакатнинг ва истиқболининг энг буюк икки таҳликасини даф этишга ҳаракат қилмоқдамиз.. ва феълан кўп аломатлар ила, ҳатто маҳкамада ҳам қисман исбот этганмиз.
Биринчи Таҳлика: Бу мамлакатда хориждан қувватли бир суратда киришга ҳаракат қилаётган анархистликка қарши тўсиқ чекмоқ.
Иккинчиси: Уч юз эллик миллион мусулмонларнинг нафратларини қардошликка ўгирмоқ ила бу мамлакатнинг энг буюк таянч нуқтасини таъмин этмоқдир.
Афён Амният Мудирига дейманки: Мудир Бей! Дунёда эски замондан бери кўрилмаган бу даража қонунсиз ва маъносиз ва фойдасиз тажовузлар менга келгани ҳолда, нима учун аҳамият бермаётирсиз? Бир мисоли:
Масжидга, бўш вақтда, жамоат хайрига соҳиб бўлмоқ учун, баъзан бир-икки одамдан бошқа ҳеч кимни ёнимга қабул этмаганим ҳолда, расман, "Қатъиян масжидга бормайсиз!" деб бу ғурбатда, хасталик ва кексалик ва фақирлик ичида бу хоинлик қайси қонун иладир? Қайси фойда бор? Хабарим бўлмасдан, масжиднинг холи бир ерида икки-уч тахта, бир шолча ила мени шамоллатмаслик фикри ила бир зот қилган икки кишилик бир саттора юзидан, аҳамиятли бир масала шаклида, ҳам менга, ҳам умум халққа маъносиз хавотир бермоқ қайси қонун иладир? Қайси фойда бор? Сўрамоқдаман.
Менга бу хоинликларни қилганларнинг ҳеч бир баҳоналари йўқдир. Ёлғиз омманинг эътиборини баҳона этиб, бу сургун одамга нима учун ҳурмат кўрсатмоқдасиз? Мен ҳам дейман:
Бутун дўстларим биладиларки, мен шахсимга қарши ҳурматни ва омманинг эътиборини истамайман, рад этаман. Мен ҳаққимда бошқаларнинг ҳусни зонини қабул этмаганим ҳолда, қайси қонун мени масъул этарки, ихтиёрим ва ризом хорижида, бошқасининг ҳусни зони ила менга хоинлик этилмоқда. Фарзи маҳол бўлиб, бу омманинг эътибори ҳақиқат ҳам бўлса, ватанга, миллатга фойдаси бор, зарари бўлмас. Ҳам агар, бир парчасини мен ҳам қабул этсам, бу кексалик, хасталик, фақирлик ва совуқ бир уй ичида, даҳшатли бир ҳибси мунфаридда зарурий хизматларимни қилмоқ учун бир-икки инсоннинг дўстлигини қабул этишлигимда қайси ёмонлик бор? Қайси қонун буни ман этар? Бир-икки ишчи боладан бошқасини мен ила алоқадор эттирмаслик қайси қонун иладир? У ишчи болалар ҳар вақт бўлмагани учун, ўзим ишимни қилолмайман. Бу даҳшатли вазиятни, албатта бу мамлакатда осойиш ва ҳукумат ва идора одамлари назари аҳамиятга олмоқ қарзларидир.
Жиддий равишда алоқадор этар дея сизга баён этмоқдаман.
Амиртоғда бир тажриди мутлақда
Саид Нурсий
Жуда азиз, сиддиқ, бахтиёр қардошларим
Қизил Русядан чиқиб, қизил оташлар ва қизил учқунлар сочган ва бир-бир дунё шаҳрининг маҳаллаларини ўраган ва у ерларни ёқиб қовурган, баъзи ерларда ҳам мунофиқлик ва бўлиниш оташлари сочиб, қардошига, "Қардошингни ўлдир!" дея бақирган, ва энг ниҳоятда насронийлик оламини ёқиб қовуриб хирмон каби совурдикдан сўнгра Ислом олами маҳалласини ўраган, ва уйимизнинг ичларига учқунлари сачраган, ва жуда катта ва жуда даҳшатли бир бало бўлган комунизм каби азим бир ёнғинга қарши ёнғин ўчирувчи вазифасини бўйнига олган Рисола-и Нур мусулмонларнинг ва башарнинг энг буюк ва ягона паногоҳи ва энг буюк малжаидир.
Эй Фахри Оламнинг кўрсатган тўғри йўлдан адашганлар! Дунёнинг фоний матоларига ғурурланиб тошганлар! Ва эй "Дунёмизга зарари бўлар" қўрқуви ила Нури Қуръондан қочганлар! Куфри мутлақ оташи бизларни ўраган бир замонда фақат ва фақат энг мустаҳкам, энг кучли ва йиқилмас ва тебранмас бир таҳқимот бўлган Рисола-и Нурнинг нуроний қалқонларига илтижо этмоқ ила ва Унинг муқаддас доирасига кирмоқ ила қутулажаксиз... Ва иъдоми абадий деб ўйлаганингиз ўлимни бир боқий ҳаётга алмаштиражаксиз. Ва мана, у нурнинг муборак таржимонининг ва муборак маънавий шахсининг اَجِرْنَا وَ اَجِرْ وَالِدَيْنَا وَ اَجِرْ طَلَبَةَ رَسَٓائِلِ النُّورِ وَوَالِدَيْهِمْ مِنَ النَّارِ ва ўхшаш дуоларининг қабули ила ва шафоати ила ва Рисола-и Нурни давомли ўқимоқ ила мен даҳшатли маънавий хасталиклардан қандай қутулган бўлсам, сизлар ҳам у муборак муқаддас доирага кирганингизда дунёвий ва ухровий дардлардан, оташлардан қутулажак ва бола чақангизнинг бир нави чўпони бўлмоқ сабаби ила у севгилиларингизни ҳам қутқаражаксиз. Ва нурлар ила шуғулланмоқ ила, ҳар бирларингиз моддий ва маънавий саломат ва саодатга ноил бўлажаксиз! Бундай бўлган миллионлаб Нур Талабалари бу ҳақиқатга шоҳиддирлар.
Эй Нурчилар! Аллоҳ сизларга эҳсон этган азалий лутфга қарши сажда-и шукрондан бошингизни кўтармангиз! Кечанинг совуғига аҳамият бермангиз! Сизларга лутфни ҳеч бир хусусда аямаган Рабби Раҳиймга кечанинг бу муборак соатларида туриб вазифа-и шукрни адо этингиз. Ва баъзилар тушган, истиқболни ўйламоқ дарди ила маишатни тебратган ҳодисалар қаршисида титрамангиз.. қўрқмангиз! Нурнинг қудсий каромат ва ёрдамини мушоҳада этинг! Дунё фонийдир. Минглаб сана яшамоқ бўлса, боқий бўлган ухровий ҳаётнинг ёнида йўқ бир нарса даражасидадир. Фақат фоний бўлмоқ ила баробар, боқий ҳаётнинг боқий меваларини берадиган бир экинзоридир, Тўфонларнинг шиддати, ҳавонинг даҳшати сизларни тебратмасин, қўрқитмасин. Бу муборак экинзорга энг муборак ва нуроний ва унумдор ва баракотли бўлган Нур тухумларини экингиз! Зеро, "эккан ўрар" оталаримиздан қолган муборак бир сўздир.
Эй Нурчилар! Дин душманларининг ҳужумларидан қатъиян тебранмангиз.. сустлик қилмангиз.. ишлангиз, ишлангиз, ишлангиз! Ва қатъиян ишонингизки, Нурнинг шафоати, Нурнинг дуоси, Нурнинг ҳиммати сизларни қутқаражакдир!..
Қардошингиз
Мустафо Усмон
Азиз, сиддиқ қардошларим
Ўтган қишда менга қарши суиқасдларнинг инояти Илоҳия ила ва дуонгиз ёрдами ила келган сабр ва таҳаммулим натижасида натижасиз қолган режаси жуда кенг бир тарзда бўлганига далил эса, бу яқинда раисжумҳур Афёнда деган, "Бу вилоятда дин жиҳатида бир чалкашлик чиқади деб ўйлардик..."
Демак, яширин комитет мени сиқмоқ ила бир ҳодиса чиқармоқ истаган эдилар. Бир ажнабий мудоҳаласи ҳисобига, ва мусулмонлар ва ватандошлар орасида, бутун-бутун қонунсиз ва кайфий бир тарзда, томиримга шиддат ила тегилган хоинликлар ва машаққатлар ила азоб беришлари уларга дунёда батамом зарардир. Охиратда жаҳаннам ва сақар, ва бизга дунёда мукаммал савоб ва зафар, ва охиратда иншааллоҳ жаннат ва оби кавсарни қозонтирар. Демак бу яширин режани вакиллар ҳайъати ва Бош Вазир ҳис этгандирларки, бу ерларда умум маъмурлар, ҳатто ҳоким ва раис ва зобита мен ила кўришмоқдан қочар, қўрқар эдилар. Мен ҳам ҳайрат этардим. Фақат, қўлимизда ёлғиз Нур бўлганини ва сиёсат таёғи бўлмаганини зарра қадар ақли бўлганлар англадилар. Ғарибдирки, энг зиёда менинг фойдамга ишлаши лозим бўлган баъзи вазифадорлар менга қарши истеъмол этилди ва ишлаттирилди.
Нурчилар жуда эҳтиёт ва диққатли ва босиқ бўлишлари лозимдир. Чунки маънавий тўфонлар бор. Баъзи дассос мунофиқлар ҳар тарафга суқулар. Истибдоди мутлаққа динсизчасига тарафдор экан, ҳуррият фирқасига кирар. Токи уларни бузсин ва сирларини билсин, йўқ этсин.
Ҳам Салоҳиддиннинг Асойи Мусони Америкаликка бериши муносабати ила деймиз: "Миссионерлар ва Насроний руҳонийлари, ҳам Нурчилар жуда диққат этишлари алзамдир. Чунки ҳар ҳолда шимол жараёни Ислом ва Исовий динининг ҳужумига қарши ўзини мудофаа этмоқ фикри ила, Ислом ва миссионерларнинг иттифоқларини бузишга уринажак. Авом табақасига изн берувчи ва закотнинг фарзлиги ва фоизнинг ҳаром бўлиши ила, буржуаларни авомнинг ёрдамига даъват этиши ва зулмдан тортиши жиҳатида мусулмонларни алдатиб, уларга бир имтиёз бериб, бир қисмини ўз тарафига торта олар". Нима бўлганда ҳам, бу дафа сизнинг хотирингиз учун қоидамни буздим, дунёга боқдим.
Саид Нурсий
Бу машаққатли замонда нафсим сабрсизлик ила менга машаққат бераркан, бу ифода уни батамом сустирди, шукр эттирди. Сизга ҳам фойдаси бўлар дея бирга тақдим этилган бу ифода бошимнинг ёнида осилган туради.
1 - Эй нафсим! Етмиш уч сана юздан тўқсон одамдан зиёда завқлардан ҳиссангни олгансан. Ортиқ ҳаққинг қолмади.
2 - Сен оний ва фоний завқларнинг бақосини қидирмоқдасан. Шунинг учун унинг заволи ила йиғлашни бошлайсан. Кўр ҳиссиётинг ила бу хатонгнинг тўлиқ таъзирини ейсан. Бир дақиқа кулишга бадал ўн соат йиғлайсан.
3 - Сенинг бошингга келган зулмлар ва мусибатларнинг остида қадарнинг адолати бор. Инсонлар сен қилмаган бир иш ила сенга зулм этмоқдалар. Фақат қадар сенинг яширин хатоларингга биноан, у мусибат қўли ила сени ҳам тарбия, ҳам хатонгга каффорат этмоқда.
4 - Ҳам юзлаб тажрибанг ила, эй сабрсиз нафсим! Қатъий қаноатинг келганки, зоҳирий мусибатлар остида ва натижасида инояти Илоҳиянинг жуда ширин натижалари бор. عَسٰٓى اَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ Жуда қатъий бир ҳақиқатни дарс бермоқда. У дарсни доимо хотирга келтир. Ҳам фалакнинг чархини айлантирган қонуни Илоҳий сенинг хотиринг учун у жуда кенг қонуни қадарий алмаштирилмас.
5 - مَنْ اٰمَنَ بِالْقَدَرِ اَمِنَ مِنَ الْكَدَرِ Қудсий дастурини ўзингга раҳбар эт! Ҳавасли ақлсиз болалар каби, вақтинчалик, аҳамиятсиз лаззатларнинг орқасида югурма! Ўйлаки, фоний завқлар сенга маънавий аламлар, афсуслар қолдиради. Машаққатлар, аламлар эса, аксинча маънавий лаззатлар ва ухровий савоблар беради. Сен девона бўлмасанг, вақтинчалик лаззатни ёлғиз шукр учун қидира оласан. Зотан лаззатлар шукр учун берилган.
Азиз, муҳтарам қардошим
Аввало: Зотингизнинг бир рисола қадар жомеъ ва узун ва мудаққиқона ҳароратли мактубингизни камоли мароқ ила ўқидим. Олдиндан сизга буни баён этмоқдаманки, Рисола-и Нурнинг устози ва Рисола-и Нурга Жалжалутия қасидасида рамзли ишораси ила жуда кўп алоқадорлик кўрсатган ва менинг ҳақоиқи иймонияда хусусий устозим "Имоми Али"дир (Р.А.) ва
оятининг очиқ ва аниқ ҳукми ила, Оли Байтнинг муҳаббати Рисола-и Нурда ва маслагимизда бир асосдир. Ва Ваҳҳобийлик томири ҳеч бир жиҳатда Нурнинг ҳақиқий шогирдларида бўлмаслиги лозим келади. Фақат модомики бу замонда зиндиқо ва залолат аҳли ихтилофдан истифода этиб иймон аҳлини адаштириб ва Исломийлик аломатларини бузиб, Қуръон ва иймонга қарши қувватли жараёнлари бор. Албатта бу мудҳиш душманга қарши жузъий тафсилотларга доир ихтилофга сабаб муноқашаларнинг эшигини очмаслик керакдир.
Ҳам ўлган инсонларни ёмонлашга ҳеч лузум йўқ. Улар дори охиратга, жазо ва мукофот жойига кетганлар. Лузумсиз, зарарли, уларнинг нуқсонларини баён этмоқ амр қилинган Оли Байт муҳаббатининг тақозоси эмасдир ва лозим ҳам эмасдир дея Аҳли Суннат Вал Жамоат саҳобалар замонидаги фитналардан баҳс очишни ман этганлар. Чунки Воқеа-и Жамалда Ашара-и Мубашшарадан Зубайр (Р.А.) ва Талҳа (Р.А.) ва Оиша-и Сиддиқа (Р.А.) бўлиши ила, Аҳли Суннат Вал Жамоат у урушни "Ижтиҳод натижаси" деб, "Ҳазрати Али (Р.А.) ҳақли, бошқа тараф ҳақсиз, фақат ижтиҳод натижаси бўлиш жиҳати ила афв этилар" дерлар.
Ҳам Ваҳҳобийлик томири, ҳам ифрот этган Рофизийларнинг мазҳаблари Исломиятга зарар бермасин дея Сиффин Урушидаги бағилардан ҳам баҳс очишни зарарли кўрадилар. Ҳажжожи Золим, Язид ва Валид каби ҳарифларга Калом Илмининг буюк алломаси бўлган Саъдаддийни Тафтазоний "Язидга лаънат жоиздир" деган. Фақат, "Лаънат вожибдир" демаган. Хайрдир ва савоби бордир демаган. Чунки: Ҳам Қуръонни, ҳам пайғамбарни, ҳам бутун саҳобаларнинг қудсий суҳбатларини инкор этган ҳадсиздир. Ҳозир улардан майдонда кезганлар кўпдир. Шаръан бир одам ҳеч малъунларни хотирга келтирмасдан лаънат этмаса, ҳеч бир зарари йўқ. Чунки ёмонлаш ва лаънат мадҳ ва муҳаббат каби эмас. Улар амали солиҳда доҳил бўлолмас. Агар зарари бўлса, янада ёмон.
Хуллас, ҳозир яширин мунофиқлар Ваҳҳобийлик томири ила энг зиёда Исломиятни ва ҳақиқати Қуръонияни муҳофазага маъмур ва мукаллаф бўлган бир қисм домлаларни қўлга киритиб, ҳақиқат аҳлини Алавийликда айбламоқ ила бир-бирига қарши истеъмол этиб, даҳшатли бир зарбани Исломиятга уришга уринганлар майдонда кезмоқдалар. Сен ҳам бир парчасини мактубингда ёзмоқдасан. Ҳатто сен ҳам биласан, менга ва Рисола-и Нурга қарши истеъмол этилган энг таъсирли воситани домлалардан топганлар. Ҳозир Ҳарамайни Шарифайнга ҳукм этган Ваҳҳобийлар ва машҳур даҳшатли доҳийлардан Ибн Таймия ва Ибн-ул Қайюм-ил Жавзийнинг жуда ажиб ва жозибадор асарлари Истанбулда кўпдан бери домлаларнинг қўлига ўтиши ила, хусусан авлиёларга қарши ва бир даража бидъатларга мусоадакор машрабларини ўзларига парда қилмоқ истаган бидъатларга булғанган бир қисм домлалар сизнинг Оли Байт муҳаббатидан келган ва ҳозир изҳори лозим бўлмаган ижтиҳодингизни васила қилиб, ҳам сенга, ҳам Нур шогирдларига зарба ура оларлар. Модомики ёмонламасликда ва такфир этмасликда бир шаръий амр йўқ. Фақат ёмонлашда ва такфирда шаръий ҳукм бор. Ёмонлаш ва такфир агар ҳақсиз бўлса, катта зарари бор. Агар ҳақли бўлса, ҳеч хайр ва савоб йўқ. Чунки такфирга ва ёмонлашга ҳақдор ҳадсиздирлар. Фақат ёмонламасликда, такфир этмасликда ҳеч бир шаръий ҳукм йўқ, ҳеч зарари ҳам йўқ.
Хуллас, бу ҳақиқат учундирки, ҳақиқат аҳли, бошда Тўрт Мазҳаб Имомлари ва Аҳли Байтнинг Ўн Икки Имоми бўлиб, Аҳли Суннатнинг мазкур ҳақиқатга таянган муқаддас қонунни ўзларига раҳбар этиб, мусулмонлар ичида у эски замон фитналаридан баҳс мавзуси ва муноқаша этишни жоиз кўрмаганлар, манфаатсиз, зарари бор деганлар.
Ҳам у урушларда жуда аҳамиятли Саҳобалар, нима бўлганда ҳам икки тарафда бўлганлар. У фитналарни баҳс этишда у ҳақиқий саҳобаларга Талҳа (Р.А.), Зубайр (Р.А.) каби Ашара-и Мубашшарага ҳам тарафгирона бир инкор, бир эътироз қалбга келар. Хато бўлса ҳам, тавба эҳтимоли қувватлидир. У эски замонга кетиб, кераксиз, зарарли, шариат амр этмасдан у аҳволларни тадқиқ этмоқдан кўра ҳозир бу замонда феълан Исломиятга даҳшатли зарбаларни урган ва минглаб лаънатга, нафратга ҳақдор бўлганларга аҳамият бермаслик каби бир ҳолат мўъмин ва мудаққиқ бир зотнинг муқаддас вазифасига мувофиқ келолмас. Ҳатто Сабри ила кичкина муноқашангиз ҳам Рисола-и Нурга, ҳақоиқи иймониянинг интишорига аҳамиятли бир зарар берганини сендан сақламайман. Айни вақтда бу ерда ҳис этдим, мутаассир ва мутааллим бўлдим.
Сўнгра сен каби таҳқиқ аҳли бир олимнинг Рисола-и Нурга у ерликларча аҳамиятли бир хизматга васила бўладиган Сабрининг у ерга келиши, иккингиздан буюк бир хизмати Нурия кутаркан, аксинча уч жиҳат ила Нурга зарар келганини ҳис этдим ва кўрдим. Ажабо, нима учун бу зарар бўлган дея ўйларкан, икки-уч кун сўнгра хабар олдимки, Сабри маъносиз ва лузумсиз сен ила муноқаша этган. Сен ҳам ҳиддатга келгансан. "Эйвоҳ!"- дедим. "Ё Раб! Эрзурумдан ёрдамимга етишган бу икки зотнинг муноқашасини мусолаҳага табдил эт" дея дуо этдим. Рисола-и Нурнинг Ихлос Ёғдуларида айтилгани каби, ҳозир иймон аҳли мусулмон қардошлари ила эмас, балки Насронийнинг диндор руҳонийлари ила иттифоқ этмоқ ва ихтилофга сабаб масалаларни назарга олмаслик, низо этмаслик керакдир. Чунки куфри мутлақ ҳужум этмоқда. Сенинг диний ҳамиятинг ва илмий тажрибанг ва Нурларга қарши алоқанг сабаби ила сендан илтимос қиламанки, Сабри ила ўтган можарони унутишга урин. Ва уни ҳам афв эт ва ҳалол эт. Чунки у ўз боши ила гапирмаган, эскидан бери домлалардан эшитган нарсаларни лузумсиз муноқаша ила сўйлаган.
Биласанки, катта бир ҳасана ва яхшилик кўп гуноҳларга каффорат бўлар. Ҳа, у ҳамшаҳримиз Сабри ҳақиқатдан Нурга ва Нур воситаси ила иймонга шундай бир хизмат қилганки, минг хатосини афв эттирар. Сизнинг олийжаноблигингиздан, у Нур хизматлари хотири учун, дўст бир ҳамшаҳри ва Нур хизматида бир дўст назари ила боқишингиз керак. Саҳобаларнинг бир қисми у урушларда адолати изофия ва нисбия ва рухсати шаръияни ўйлаб, тобе бўлиб, Ҳазрати Али (Р.А.) таъқиб этган адолати ҳақиқийга ва азимати шаръия ила баробар зоҳидона, мустағниёна, муқтасидона маслагини тарк этиб, мухолиф тарафга бу ижтиҳод натижасида кирганларини, ҳатто Имом Алининг (Р.А.) қардоши Укайл ва Ҳарб-ул Умма унвонини олган Абдуллоҳ Ибн Аббос ҳам бир вақт мухолиф тарафда бўлганликларидан, ҳақиқий Аҳли Суннат Вал Жамоат, مِنْ مَحَاسِنِ الشَّر۪يعَةِ سَدُّ اَبْوَابِ الْفِتَنِ бир шаръий асосий дастурга биноан طَهَّرَ اللّٰهُ اَيْدِيَنَا فَنُطَهِّرُ اَلْسِنَتَنَا деб у фитналарнинг эшигини очишни ва баҳс этишни жоиз кўрмайдилар. Чунки эътирозга ҳақдор бир қанча дона бўлса, тарафгирлик томири ила буюк саҳобаларга, ҳатто мухолиф тарафида бўлган Оли Байтнинг бир қисмига ва Талҳа (Р.А.) ва Зубайр (Р.А.) каби Ашара-и Мубашшарадан буюк зотларга эътирозни бошлар, ёмонлаш ва адоват майли уйғонар дея, Аҳли Суннат у эшикни ёпмоқ тарафдоридир.
Ҳатто Аҳли Суннатнинг ва Калом Илмининг азим имомларидан машҳур Саъдаддийни Тафтазоний Язид ва Валид ҳақида лаънатламоқ ва залолатда бўлганини айтишга рухсат беришига муқобил Саййид Шариф Журжоний каби Аҳли Суннат Вал Жамоатнинг алломалари деганлар: "Гарчи Язид ва Валид золим ва ғаддор ва фожирдирлар, фақат сакаротда иймонсиз кетганлари ғайбийдир ва қатъий бир даражада билинмагани учун, шахслар ҳақида насси қатъий ва далили қатъий бўлмаган вақт, иймон ила кетиши эҳтимоли ва тавба этмоқ эҳтимоли ила ундай хусусий шахсга лаънат этилмас. Балки, لَعْنَةُ اللّٰهِ عَلَى الظَّالِم۪ينَ وَ الْمُنَافِق۪ينَ каби умумий бир унвон ила лаънат жоиз бўлиши мумкин. Бўлмаса зарарли, лузумсиздир" дея Саъдаддийни Тафтазонийга муқобала этганлар.
Сенинг мудаққиқона ва олимона мактубингга қарши узун жавоб ёзмаганимнинг сабаби, ҳам аҳамиятли хасталигим ва аҳамиятли ишларим ичида тез бу қадар ёза олдим.
Қардошингиз
Саид Нурсий
ДОҲИЛИЯ ВАКИЛИ ИЛА СУҲБАТДАН БИР ПАРЧАДИР
Ҳеч бир тарихда ва замин юзида ўхшаши содир бўлмаган бир зулмга ва ўн жиҳат ила қонунсиз бир ғадрга ва тазйиққа ҳадаф бўлганман. Шундайки:
Ҳам шиддатли суиқасд асари бўлиб заҳарланмасдан хаста, ҳам ғоят заиф, етмиш бир ёшда кекса, ҳам ҳечкимсиз, ачинадиган бир ғурбатда, ҳам пальто ва ич кийими ва оёқ кийимини сотмоқ ила маишатини таъмин этган фақир-ул ҳол, ҳам йигирма беш сана мунзавий бўлишидан, мингдан фақат тўлиқ содиқ бир одам ила кўриша олган бир мардумгириз, мутаваҳҳиш, ҳам йигирма сана ҳаётини ва асарларини уч маҳкама ва Анқара тадқиқ ҳайъати чуқурдан-чуқур тадқиқдан сўнгра иттифоқ ила бароатига ва асарлари ватанга, миллатга зарарсиз бўлиб манфаатли бўлишига қарор берилган бир маъсум, ҳам Биринчи Жаҳон Урушида аҳамиятли хизмат этган бир авлоди ватан, ҳам ҳозир бу миллатни, бу ватанни анархистликдан ва ажнабий фасодларидан қутқармоқ учун майдондаги таъсирли асарлари ила бутун қуввати ила ҳаракат қилган бир ҳамиятпарвар, ва маҳкамада етмиш шоҳид ила исбот этилгани каби, йигирма беш санада бир газетани ўқимаган, мароқ этмаган ва етти сана Жаҳон Урушига қарамаган, сўрамаган, билмаган ва асарларида қувватли далиллар ила сиёсатдан бутун-бутун алоқасини кесганини исбот этган
ва дунёнгизга қўшилмаганини адлияларингиз расман эътироф этган бир зарарсиз одам, ҳам охиратига ва ихлосига зарар келмаслиги учун шиддат ила омманинг эътиборидан қочган ва қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларидан ва мадҳларидан чекинган, ёқтирмаган бу бечора Саидга бошда Доҳилия Вакили бўлган сен, Афён Ҳокимини ва Амиртоғ зобитасини йўлиқтириб, ҳар кун бир ой ҳибси мунфарид азобини чектирмоқ ва тажриди мутлақ ичида бир ўзини бир ҳибси мунфаридда туришга мажбур этишга қайси фойдангиз тақозо этар? Қайси қонун бу даҳшатли ғадрга рухсат этар дея умумий ҳуқуқни муҳофаза этган адлиянинг юксак доираси воситаси ила доҳилия вакилига баён этмоқдаман.
Зулман бутун маданий
ва инсоний ҳуқуқдан ва яшамоқ ҳаққидан маҳрум этилган
Саид Нурсий
Биринчидан: Йигирма сана мобайнида биргина илтимоснома, доҳилия вакили экан сенга ёздим. Фақат йигирма саналик қоидамни бузмадим. Ҳам эски доҳилия вакили, ҳам ҳозир бош котиб сифатлари ила сен ила сўзлашаман.
Йигирма сана ҳукумат ила сўзлашмаган, биргина марта ҳукумат ҳисобига ҳукуматнинг катта бир рукни ила сўзлашган одам ўн соат қадар сўзласа, оздир. Шунинг учун сиз мен ила сўзлашишга бир-икки соат рухсат берингиз.
Иккинчидан: Ҳозир партиянинг бош котиби эътибори ила сизга бир ҳақиқатни баён этишга ўзимни мажбур биламан. Ҳақиқат ҳам шудир:
Сен бош котиб бўлган Халқ Партиясининг миллат қаршисида ғоят аҳамиятли бир вазифаси бор. У ҳам шудир:
Минг санадан бери Исломият Оламини қаҳрамонлиги ила мамнун этган ва Исломият ваҳдатини муҳофаза этган ва башарият оламининг куфри мутлақдан ва залолатдан шонли бир суратда қутулишига буюк бир васила бўлган Турк Миллати ва Турклашган бўлганларнинг дин қардошлари. Агар ҳозир эски замон каби қаҳрамончасига Қуръонга ва ҳақоиқи иймонга соҳиб чиқмасангиз ва тўғридан-тўғрига ҳақоиқи Қуръония ва иймонияни ёйишга ҳаракат қилмасангиз, сизга қатъиян хабар бераман ва қатъий ҳужжатлар ила исбот этаманки: Ислом Оламининг муҳаббат ва ухуввати ўрнига даҳшатли бир нафрат ва қаҳрамон қардоши ва қўмондони бўлган Турк миллатига бир адоват ва ҳозир Ислом оламини маҳвга ҳаракат қилган куфри мутлақ остидаги анархистликка мағлуб бўлиб, Ислом оламининг қалъаси ва шонли қўшини бўлган бу Турк Миллатининг парча-парча бўлишига ва шимолий шарқдан чиққан даҳшатли аждарҳонинг истило этишига сабабият беражаксиз.
Ҳа, хорижда икки даҳшатли жараёнга қарши бу қаҳрамон миллат Қуръон қуввати ила таяна олар. Бўлмаса, куфри мутлақни, истибдоди мутлақни, сафоҳати мутлақни ва номус аҳлининг сарватини бебошларга ҳалол кўрсатишини восита қилиб, даҳшатли бир қувват ила келган бир жараённи тўхтатадиган фақат Исломият ҳақиқати ила бутунлашган, иттиҳод этган ва бутун мозийдаги шарафини Исломиятда топган бу миллатдаги дин қуввати ва иймон бутунлигидир.
Ҳа, бу миллатнинг ҳамиятпарварлари, миллатпарварлари ҳар нарсадан аввал бу қўшилган, бирлашган миллатнинг жон томири ҳукмида бўлган Қуръон ҳақиқатларини маданият тарбияси ўрнига ерлаштирмоқ ва ҳаракат дастури қилмоқ ила у жараённи тўхтатар, иншааллоҳ...
Иккинчи Жараён: Агар сиз ҳамиятпарвар, миллатпарвар одамлар каби, ҳозирга қадар жараён этган ва маданият ҳисобига муқаддасотни оёқ ости қилган усулларни муҳофазага уриниб, уч-тўрт шахснинг инқилоб номидаги қилганлари ижроотни асос тутиб, мавжуд ҳасаналарни ва инқилоб яхшиликларини уларга бериб, ва мавжуд даҳшатли нуқсонлар миллатга берилса, у вақт уч-тўрт одамнинг уч-тўрт гуноҳи уч-тўрт миллион гуноҳ бўлиб, бу қаҳрамон ва диндор миллатни ва Ислом қўшини бўлган Турк Миллатининг ўтмиш асрлардаги миллиардлаб шарафли марҳум қўшинларига ва миллионлаб шаҳидларига ва миллатига буюк бир мухолафат ва руҳларига бир маънавий азоб ва шарафсизлик бўлмоқ ила баробар, у уч-тўрт инқилобчи одамнинг жуда оз ҳиссалари бўлган ва миллат ва қўшиннинг қувват ва ҳиммати ила вужуд топган ҳасаналари у уч-тўрт одамга берилса, у уч-тўрт миллион яхшиликлар уч-тўрт ҳасанага инхисор этиб кичраяр, ҳечга тушар. Ортиқ даҳшатли нуқсонларга каффорат бўлолмас.
Учинчидан: Сизга қарши, албатта кўп жиҳатларда доҳилий ва хорижий муоризлар бор. Агар бу муоризларингиз ҳақоиқи иймония номига чиқса эди, бирдан сизни мағлуб этарди. Чунки бу миллатнинг юздан тўқсони минг санадан бери Ислом анъанаси ила руҳ ва қалб ила боғланган. Зоҳиран мухолифи фитратидаги амрга итоат жиҳати ила бош эгса ҳам, қалбан боғланмас.
Ҳам бир мусулмон бошқа миллатлар каби эмас. Агар динини ташласа, анархист бўлар, ҳеч бир қайд остида қололмас. Истибдоди мутлақдан, рушвати мутлақадан бошқа ҳеч бир тарбия ва тадбир ила идора этилмас. Бу ҳақиқатнинг кўп ҳужжатлари, кўп мисоллари бор. Гапни чўхмасдан, сизнинг заковатингизга ҳавола этаман.
Бу асрнинг Қуръонга шиддатли эҳтиёжини ҳис этишда Швеция, Норвегия, Финландиядан орқа қолмаслик сизга алзамдир. Балки уларга ва улар кабиларга раҳбар бўмоқ вазифангиздир. Сиз ҳозирга қадар келган инқилоб нуқсонларини уч-тўрт одамларга бериб, ҳозирга қадар жаҳон уруши ва бошқа инқилобларнинг мажбурлаши ила қилинган тахриботлари, хусусан диний анъана ҳақида таъмирга уринсангиз, ҳам сизга истиқболда жуда буюк бир шараф ва охиратда буюк нуқсонларингизга каффорат бўлиб, ҳам ватан ва миллат ҳақида манфаатли хизмат этиб, миллатпарвар, ҳамиятпарвар номига ҳақдор бўласиз.
Тўртинчидан: Модомики ўлим ўлдирилмайди ва қабр эшиги ёпилмайди ва модомики сиз ҳам ҳаркас каби қабрга югурмоқдасиз ва модомики у қатъий ўлим залолат аҳли учун иъдоми абадийдир. Юз минг жамиятчилик ва дунёпарастлик ва сиёсатчилик уни ўзгартира олмас. Ва модомики Қуръон у иъдоми абадийни иймон аҳли учун эркинлик рухсатномасига ўзгартирганини қуёш каби исбот этган Рисола-и Нур қўлингизга ўтган ва йигирма санадан бери ҳеч бир файласуф, ҳеч бир динсиз унга қарши чиқолмаётир, аксинча, диққат этган файласуфларни иймонга келтирмоқда. Ва бу ўн икки сана мобайнида тўрт катта маҳкамангиз ва файласуф ва олимлардан ташкил топган тадқиқ ҳайъатингиз Рисола-и Нурни таҳсин ва тасдиқ ва тақдир этиб, иймон ҳақидаги ҳужжатларига эътироз этолмаганлар. Ва бу миллат ва ватанга ҳеч бир зарари бўлмаслик ила баробар, ҳужум этган даҳшатли жараёнларга қарши садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний бўлганига Турк Миллатидан, хусусан мактабда ўқиган ёшлардан юз минг шоҳид кўрсата оламан. Албатта, менинг сизга қарши бу фикримни тўлиқ назарга олмоқ аҳамиятли бир вазифангиздир. Сиз дунёвий кўп дипломатларни ҳар замон тинглайсиз, бир парча ҳам охират ҳисобига гапирган мен каби қабр эшигида, ватандошларнинг ҳолига йиғлаган бир бечорани тингламоқ лозимдир.
Бу илтимоснома, йигирма санадан бери ҳеч мурожаат этмаганим ҳолда, бир ҳиддат замонида, бир марта бўлиб, мени азоб берган доҳилия вакили Ҳилмига хитобан ёзилган, маълумот учун Афён Амният Мудирига юборилган. Маъносиз, кераксиз тўрт-беш марта менга машаққат бердилар, " Сенинг ёзувинг бундай эмас, ким сенга бундай ёзган!" дея расман мени полицияга чақирдилар. Мен ҳам дедим: "Бундайларга мурожаат этилмас. Йигирма сана сукутим ҳақли экан".
Эй Амиртоғ ҳукумати ва зобитаси! Бу суҳбатни бир сана аввал ёзган эдим, фақат бермадим, сақладим. Ҳозир беш жиҳат ила қонунсиз, мени хусусий истиқоматгоҳимда бир хизматчидан ман ва мудоҳала этишлари каби, дунёда ўхшовсиз бир тарзда мени истибдоди мутлақ остига олмоқдалар. Қонун номига қонунсизлик этганларни инсофга келмоқ фикри ила изҳор этмоқдаман.
Азиз, сиддиқ қардошим, бу фоний дунёда ҳамиятли ва жиддий бир арқадошим
Биринчидан: Бутун дўстларим ва ҳамшаҳарларимдан энг зиёда зотингиз ва баъзи Эрзурумли зотларнинг менинг бу исканжали мазлумият ҳолатимда шафқаткорона жиддий алоқадорлигингизга ва ёрдамимга фикран югуришингизга жиддий равишда жуда миннатдорман ва охир умримга қадар унутмайман. Сизга минг Машааллоҳ ва Баракаллоҳ дейман.
Иккинчидан: Маслагимга ва Рисола-и Нурдан олган дарсимга бутун-бутун мухолиф бўлиб ва ўн санадан бери фоний дунёнинг ўткинчи, аҳамиятсиз ҳодисаларига қарамаслик бўлган бир ҳаёт дастуримга ҳам зид бўлиб, ёлғиз сенинг хотиринг ва мароқ этганинг ва бу дафаги узун мактубинг учун, вазиятимга ва золимларнинг исканжаларига оид бир нечта моддани баён этаман.
Биринчиси: Ўттиз сана аввал Дор-ул Ҳикматда аъзо экан, бир кун арқадошимиздан ва Дор-ул Ҳикмат аъзосидан Саййид Садеддин Пошшо дедики: Қатъий бир восита ила хабар олдим, илдизи ажнабийда ва ўзи бу ерда бўлган бир зиндиқо комитети сенинг бир асарингни ўқиган, деганларки: "Бу асар соҳиби дунёда қолса, биз маслагимизни, яъни зиндиқони (динсизликни) бу миллатга қабул эттиролмаймиз. Бунинг вужудини йўқотишимиз керак!" -дея, сенинг иъдомингга ҳукм этганлар. Ўзингни муҳофаза эт. Мен ҳам: "Таваккалту Алаллоҳ.. ажал бирдир, тағайюр этмас",- дедим.
Хуллас, бу комитет ўттиз сана, балки қирқ санадан бери ҳам кенгайди, ҳам мен ила мужодалада ҳар бир дасисани истеъмол этди. Икки марта имҳо учун қамоққа ва ўн бир марта ҳам мени заҳарлашга уриндилар. Энг сўнг даҳшатли режалари собиқ доҳилия вакилини ва Афённинг собиқ ҳокимини, Амиртоғнинг собиқ раисини менга қарши чорлашлари ила, расмий ҳукуматнинг нуфузини бутун шиддати ила менга қарши истеъмол этишларидир. Мен каби заиф, кекса, мардумгириз, фақир, ғариб, хизматга жуда муҳтож бир бечорага у уч расмий маъмурлар менга қарши шундай бир ташвиқот қилган ва ҳаркасдаги қўрқув шу даражага борганки, бир маъмур менга салом берса, хабар олганлари вақт алмаштирганлари учун, жосусликдан бошқа ҳеч бир маъмур менга йўлиқмаганини ва қўшниларимнинг ҳам баъзилари қўрқувларидан ҳеч салом бермаганликларини кўрганим ҳолда, иноят ва ҳифзи Илоҳий менга бир сабр ва таҳаммул берди. Ўхшовсиз бу исканжа ва бу тазйиқ мени улардан ёрдам сўрашга мажбур этмади.
Бириси: Эскидан бери иноятни қабул этмаганимдан, мени у суратда ҳиддатга келтириб, бир масала чиқариб маҳвимга йўл очмоқ эди. Бундан бир нарса чиқара олмаганлари учун, заҳарлантирмоқ воситаси ила маҳвимга уриндилар. Фақат инояти Илоҳия ила Нур шогирдларининг дуолари тарёқ каби, заҳарга қарши дармон каби ва сабр ва таҳаммулим тўлиқ бир дори каби у режани натижасиз қолдирди. У моддий ва маънавий заҳарнинг таҳликасини ўтказди. Гарчи ҳеч бир тарихда, ҳеч бир ҳукуматда бу тарзда исканжали зулмлар қонун номига, ҳукумат номига қилинмагани ҳолда, томирларимга тегдирадиган тарзда доимо тарассудлар ила, ҳаркасни қўрқитмоқ ила мени ҳиддатга келтираётган эди. Фақат бирдан қалбимга эслатилдики, бу золимларга ҳиддат эмас, ачинишинг керак! Уларнинг ҳар бириси жуда оз бир замон сўнгра сенга вақтинчалик берган азоблари ўрнига минг даража ортиқ боқий азобларга ва моддий ва маънавий жаҳаннамларга маъруз қолажаклар. Сенинг интиқоминг минг марта зиёда улардан олинар. Ва бир қисми, ақли бўлса, дунёда ҳам қолдикча ўлгунга қадар виждон азоби ва иъдоми абадий қўрқуви ила исканжа чекажаклар. Мен ҳам уларга қарши ҳиддатни тарк этдим, уларга ачиндим, "Аллоҳ ислоҳ этсин" дедим.
Ҳам бу азоб ва исканжалар жуда буюк савоб қозонтирмоқ ила баробар, Рисола-и Нур шогирдлари ўрнига ва уларнинг бадалига мен ила машғул бўлиб, ёлғиз мени азоб беришлари Нурчиларга буюк бир фойда ва саломатларига хизмат бўлиши жиҳатида ҳам Жаноби Ҳаққа шукр этмоқдаман. Ва мудҳиш машаққатларим ичида бир севинч ҳис этмоқдаман.
Тўртинчиси: Сенинг мактубингда менинг истироҳатимни ва агар иқтидорим бўлса менинг Шом ва Ҳижоз тарафига кетишимга доир сизнинг ҳозирги ҳукуматга мурожаат моддаси эса...
Биринчидан: Биз иймонни қутқармоқ ва Қуръонга хизмат учун, Маккада бўлсам ҳам бу ерга келишим лозим эди. Чунки энг зиёда бу ерда эҳтиёж бор. Минглаб руҳим бўлса, минглаб хасталикларга мубтало бўлсам ва заҳматлар чексам, яна бу миллатнинг иймонига ва саодатига хизмат учун бу ерда қолишга Қуръондан олган дарсим ила қарор бердим ва берганмиз.
Иккинчидан: Менга қарши ҳурмат ўрнига ҳақорат кўрмоқ нуқтасини мактубингизда, "Мисрда, Америкада бўлсайдингиз, тарихларда ҳурмат ила ёд этилажакдингиз!",- дея ёзмоқдасиз.
Азиз, диққатли қардошим. Биз инсонларнинг ҳурмат ва эҳтиромидан ва шахсимизга оид ҳусни зон ва икром ва таҳсинларидан, маслагимиз эътибори ила жиддий равишда қочамиз. Хусусан, ажиб бир риёкорлик бўлган шухратпарастлик ва жозибадор бир худфурушлик бўлган тарихларга дабдабали ўтмоқ ва инсонларга яхши кўринмоқ эса Нурнинг бир асоси ва маслаги бўлган ихлосга зиддир ва тескаридир. Уни орзуламоқ эмас, аксинча шахсмиз эътибори ила ундан қўрқамиз. Ёлғиз Қуръоннинг файзидан келган ва иъжози маънавийсининг ёғдулари бўлган ва ҳақиқатларининг тафсири бўлган ва тилсимларини очган Рисола-и Нурнинг ривожини ва ҳаркаснинг унга эҳтиёжини ҳис этишини ва жуда юксак қийматини ҳаркас тақдир этишини ва унинг жуда зоҳир маънавий кароматини ва иймон нуқтасида зиндиқонинг бутун динсизликларини мағлуб этганларини ва этишларини билдирмоқ, кўрсатмоқ истаймиз ва уни раҳмати Илоҳиядан кутамиз.
Шахсимга оид аҳамиятсиз ва жузъий бир моддани изоҳ бўлиб баён этмоқдаман:
Модомики Ражаб Бей ва Кара Козим сен ила дўст ва менимча эски Саид ила ҳам муносабатлари бор, улардан яхшилик истамоқ эмас, балки менга қарши, салафлари каби маъносиз, кераксиз тазйиқ ва зулмга майдон бермасинлар. Ҳақиқатдан бу ернинг моддий ва маънавий ҳавосига ўрганолмаётирман. Машаққатларим жуда кўп. Истиқоматгоҳимни ҳам ташқаридан, ҳам ичкаридан қулфлайман. Ҳар жиҳат ила ёлғизман. Ва бир жиҳатда ҳам қўшнисиз, машаққатли бир хонада, хаста бир ҳолда ҳаётимни ўтказмоқдаман. Баъзан бир куни Денгизлида бир ой қамоқдан ортиқ мени сиққан. Бу йигирма сана даҳшатли зулм ила ҳурриятимга ва эркинлигимга илишмоқ ортиқ етар! Зотан икки сана маҳкамаларнинг тадқиқоти ила ва менга қарши мунофиқларнинг режалари натижасиз қолиши ила қатъиян маълум бўлганки, шахсимда ва Нурларда бу ватан ва миллатга зарар таваҳҳум этмоқ ила ортиқ ҳеч кимни қондира олмаслар. Мен ҳам ҳаркас каби ҳурриятимга соҳиб бўлсам, балки ҳаво алмаштириш учун мўътадил ҳавоси бўлган бу туманнинг баъзи қишлоқларига кетишимга изн берувчи бир таблиғ бўлса, муносиб бўлар. Сизга ва у ердаги Нур дўстларимга кўп салом ва дуо этамиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Моддий ва маънавий бир савол муносабати ила хотирга келган бир жавобдир.
Айтилмоқдаки: Нима учун Нур шогирдларининг қувватли ҳусни зонлари ва қатъий қаноатлари сенинг шахсинг ҳақида Нурларга янада зиёда шавқларига мадор бўлган бир мақомни ва камолотни шахсингга қабул этмаётирсан? Ёлғиз Рисола-и Нурга бериб, ўзингни жуда нуқсонли бир ходим кўрсатмоқдасан?
Жавоб: Ҳадсиз ҳамд ва шукр бўлсинки, Рисола-и Нурнинг шундай қувватли ва тебранмас таянч нуқталари ва шундай порлоқ ва кескин ҳужжатлари борки, менинг шахсимда деб ўйланган мазиятга, истеъдодга эҳтёжи йўқдир. Бошқа асарлар каби муаллифнинг қобилиятига боқиб, мақбулиятни ва қувватни ундан олмайди. Хуллас, майдонда йигирма санадир қатъий ҳужжатларига таяниб, шахсимнинг моддий ва маънавий душманларини таслимга мажбур этоқда. Агар шахсиятим унга аҳамиятли бир таянч нуқтаси бўлса эди, динсиз душманларим ва инсофсиз муоризларим нуқсонли шахсимни чиритмоқ ила Нурларга буюк зарба ура олар эдилар. Ҳолбуки, у душманлар девоналикларидан яна ҳар нави дасисалар ила мени чиритишга ва ҳаққимда омманинг эътиборини синдиришга уринганлари ҳолда, Нурларнинг футуҳотига ва қийматига зарар бермайдилар. Ёлғиз баъзи заиф ва янги муштоқларни чалкаштирса ҳам, воз кечиролмайдилар.
Бу ҳақиқат учун, ҳам бу замонда аноният зиёда ҳукм этгани учун, ҳаддимдан кўп зиёда бўлган ҳусни зонларни ўзимга олмайман. Ва мен қардошларим каби ўз нафсимга ҳусни зон этмайман. Ҳам қардошларимнинг бу бечора қардошларига берган ухровий мақом, ҳақиқий, диний мақом эса, Мактуботда, Иккинчи Мактубнинг охиридаги қоидага кўра, "Шахсимга берган маънавий ҳадялари бўлган камолотни, агар -асло- мен ўзимни ундай билсам, бўлмаслигига далилдир. Ўзимни ундай билмасам, уларнинг у ҳадясини қабул этмаслик лозим келади". Ҳам ўзимни мақом соҳиби билмоқ жиҳатида аноният мудоҳала эта олар...
Бир нарса яна қолдики, дунё жиҳатида ҳақоиқи иймониянинг нашридаги вазифадор мақом соҳиби бўлса, янада яхши таъсир этар дейилабилир. Бунда ҳам икки монеъ бор.
Бириси: Фаразан валийлик бўлса ҳам, билиб туриб, истамасдан мақом қилмоқ тарзида, валийликнинг моҳиятидаги ихлос ва маҳвиятга зиддир. Нубувватнинг ворислари бўлган Саҳобалар каби изҳор ва даъво этолмаслар, уларга қиёс этилмас.
Иккинчи Монеъ: Жуда кўп жиҳатлар ила чиритила олар ва фоний ва жузъий ва вақтинчалик ва нуқсонли бир шахс соҳиб бўлса, Нурларга ва ҳақоиқи иймониянинг футуҳотига зарар келар. Фақат бир нуқта борки, шукрни талаб қилади. Сиёсат аҳлидаги душманларим мазкур ҳақиқатларни билмаганлари учун, шарафли, иззатли эски Саидни ўйлаб, доимо Нурлар бадалига менинг шахсимга хоинлик ва камситмоқ ила машғул бўлмоқдалар. Баъзи мутаассиб анониятли домлаларни ҳам шахсимга қарши ўгирмоқдалар. Гўё Нурларни сўндиришга уринмоқдалар. Ҳолбуки Нурларни янада зиёда порлаттиришга васила бўлмоқдалар. Нурлар оддий шахсимдан эмас, Қуръон қуёшининг манбаидан нурларни олмоқда.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Бу кўз қамаштирувчи баҳорнинг гулларини томоша этмоқ учун машина ила бир-икки соат кезаман. Ҳеч ҳаётимда кўрмаганим бир тарзда бутун гулли ўтлар одатдан устун бир тарзда ўсган, гуллар очган, табассумкорона тасбеҳот этиб, ҳол лисони ила Сонеъи Зулжалолларининг санъатини тақдир ва олқишламоқдалар каби ҳаққаляқийн ҳис этганимдан, дунёвий ҳаётга муштоқ ҳиссиётим ва ғофил ва бардошсиз нафсим бу ҳолдан истифода этиб, дунёдан нафрат ва хасталикли ва машаққатли ҳаётдан зерикмоқ ва барзоҳга кетишга ва у ердаги юздан тўқсон дўстларини кўришга иштиёқ жиҳатида қарор берган қалбимга ва фонийда боқий завқ қидирган нафсимга эътироз келди. Бирдан ҳиссиётга ҳам, томирларга ҳам тарқалган иймон нури у эътирозга қарши кўрсатдики, модомики тупроқ бу қадар жамол ва раҳмат ва ҳаёт ва зийнатларга моддий жиҳатида мазҳар бўлишидан ҳадсиз бир раҳматнинг пардасидир ва ичига кирган ҳеч бир нарса ўзига-ўзи қолмайди, албатта бутун бу зоҳирий ва моддий зийнатларнинг ва гўзалликларнинг
ва ҳусн ва жамол ва раҳмат ва ҳаётнинг маънавий марказларининг ва бир қисм тазгоҳларининг фаол бир нави тупроқ пардасининг остида ва орқасидадир. Албатта, бу ҳамиятли онамиз бўлган тупроқ остига кирмоқ ва қучогига сиғинмоқ ва у ҳақиқий ва доимий ва маънавий гулларни томоша қилмоқ янада зиёда севилар ва иштиёқ ила лойиқдир дея, у кўр ҳиссиётнинг ва дунёпараст нафснинг эътирозини тамоми ила изола ва даф этди, "Алҳамдулиллаҳи аъла нур-ил ийман мин кулли важҳин" дунёпараст нафсимга ҳам айттирди.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Биринчидан: Саксон сана ибодатли бир умрни бахтиёрларга қозонтирган Рамазони муборакда, иншааллоҳ Нурнинг маънавий ширкати у қозончга мазҳар бўлажак. Байрамга қадар қўлдан келгани қадар Нурчилар ихлос ила бир-бирининг дуоларига маънавий омин дейишлари керакки, бириси у саксонни қозонса, ҳар бири даражасига кўра ҳиссадор бўлар. Энг заиф ва энг оғир юки бўлган бу хаста қардошингизга, албатта маънавий ёрдам этарсиз.
Иккинчидан: Нурларнинг рукнларидан бир-икки доктор менинг хасталигимнинг шиддати ила баробар, у холис, содиқ зотларга хасталик нуқтасида мурожаат этмасдан ва дориларимни ҳам ичмасдан, жуда оғир хасталиклар ичида улар ила мавшарат этмасдан ва шиддатли эҳтиёжим ва аламларнинг ичида ёнимга келганлари вақт, хасталикка доир баҳс очмаганимдан андишали бир мароқ уларга келганидан, сирли бир ҳақиқатни изҳорга мажбур бўлдим. Балки сизга ҳам фойдаси бор дея ёзмоқдаман.
Уларга дедимки: Ҳам яширин душманларим, ҳам нафсим шайтоннинг талқини ила заиф бир томиримни қидирмоқдаларки, мени у ила ушлаб Нурларга тўлиқ ихлос ила хизматимга зарар келсин. Энг заиф томир ва даҳшатли монеъ хасталик томиридир. Хасталикка аҳамият бериш ила баданга оид туйғу ғалаба этар. "Заруратдир, мажбурият бор" дер, руҳ ва қалбни сустирар. Докторни мустабид бир ҳоким каби қилар. Ва тавсияларига ва кўрсатган дориларга итоатга мажбур этади. Бу эса фидокорона ихлос ила хизматга зарар берар. Ҳам яширин душманларим ҳам бу заиф томиримдан истифодага уринганлар ва уринмоқдалар. Қандайки қўрқув ва очкўзлик ва шону-шараф жиҳатида ишламоқдалар... (Чунки инсоннинг энг заиф томири бўлган қўрқув жиҳатида бир чалкашлик этолмадилар, иъдомларига умуман аҳамият бермаганимизни тушундилар.)
Сўнгра инсоннинг бир заиф томири маишат дарди ва очкўзлик жиҳатида кўп сўроқладилар. Охирида у заиф томирдан бир нарса чиқаролмадилар. Сўнгра уларча таҳаққуқ этдики, улар муқаддасотларини фидо этганлари дунё моли назаримизда ҳеч аҳамияти йўқ ва кўп вуқуотлар ила уларча ҳам таҳаққуқ этган. Ҳатто бу ўн сана мобайнида юз дафадан зиёда, расман, "Нима ила яшамоқда?" дея маҳаллий ҳукуматлардан сўраганлар.
Сўнгра энг заиф бир инсон томири бўлган шону шараф ва рутба нуқтасида, менга жуда аламли бир тарзда у заиф томиримни тутмоқ учун амр этилган хоинликлар, ҳақоратлар, томирга тегдирадиган исканжалар қилдилар, ҳеч бир нарсага муваффақ бўлолмадилар. Ва қатъиян англадиларки, улар парастиш этган дунёнинг шону шарафини бир риёкорлик ва зарарли бир худфурушлик биламиз. Уларнинг фавқулодда аҳамият берганлари ҳуббу жоҳ ва дунёвий шону шарафга беш тийин аҳамият бермаймиз. Балки уларни бу жиҳатда девона биламиз.
Сўнгра бизнинг хизматимиз эътибори ила бизда заиф томир саналган, фақат ҳақиқат нуқтасида ҳаркаснинг мақбули ва ҳар шахс уни қозонишга муштоқ бўлган маънавий мақом соҳиби бўлмоқ ва валийлик мартабаларида тараққий этмоқ ва у неъмати Илоҳияни ўзида билмоқдирки, инсонларга манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари йўқ. Фақат бундай менлик ва аноният ва манфаатпарастлик ва нафсини қутқармоқ ҳисси ғалаба қилган бир замонда, албатта ихлос сирига ва ҳеч бир нарсага восита бўлмасликка бино этилган хизмати иймония шахсий маънавий мақомни қидирмасликни тақозо этади. Ҳаракатида уларни истамаслик ва ўйламаслик лозимдирки, ҳақиқий ихлоснинг сири бузилмасин.
Хуллас шунинг учундирки, ҳаркас қидирган кашфу-кароматни ва руҳий камолотни Нур хизматининг хорижида қидирмаганимни заиф томирларимни тутишга уринганлар англадилар, бу нуқтада ҳам мағлуб бўлдилар.
Умум қардошларимизга бир-бир салом. Ва келажак Лайла-и Қадр ҳар бир Нурчи ҳақида саксон уч сана ибодат ила ўтган бир умр ҳукмига ўтишини Лайла-и Қадр ҳақиқатини шафоатчи этиб, раҳмати Илоҳиядан ниёз этамиз.
Қардошингиз
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Аввало: Лайла-и Қадрда қалбга келган жуда узун ва кенг бир ҳақиқатга жуда қисқача бир ишора этамиз. Шундайки:
Нави башар бу сўнг Жаҳон Урушининг ашаддий зулм ва истибдоди ила ва марҳаматсиз тахриботи ила ва бир душманнинг юзидан юзлаб маъсумни паришон этиши ила; ва мағлубларнинг даҳшатли маъюсиятлари ила ва ғолибларнинг даҳшатли хавотир ва ҳокимиятларини муҳофаза ва буюк тахриботларини таъмир этолмасликларидан келган даҳшатли виждон азоблари ила; ва дунё ҳаётининг бутун-бутун фоний ва вақтинчалик бўлиши ва маданият фантазияларининг алдатувчи ва ухлаттирувчи бўлиши умумга кўриниши ила; ва башарият фитратидаги юксак истеъдотларнинг, инсоният моҳиятининг умумий бир суратда даҳшатли яраланиши ила; ва абадпараст боқий ҳиссиёт ва фитрий инсоният ишқининг ҳаяжон ичида уйғониши ила; ва ғафлат ва залолатда энг қаттиқ, кар бўлган табиатнинг Қуръоннинг олмос қиличи остида парчаланиши ила; ва ғафлат ва залолатнинг энг бўғувчи, алдатувчи, энг кенг пардаси бўлган сиёсатнинг рўйи заминда жуда чиркин, жуда ғаддорона ҳақиқий сурати кўриниши ила; ва албатта, ҳеч бир шубҳа йўқки, шимолда, ғарбда, Америкада аломатлари кўринганига биноан, нави башарнинг мажозий маъшуқи бўлган дунёвий ҳаёти ила бундай чиркин ва ўткинчи бўлишидан, башар фитратининг ҳақиқий севган ва қидирган боқий ҳаётни бутун қуввати ила қидиражак. Ва албатта ҳеч шубҳа йўқки, бир минг уч юз олтмиш санада, ҳар асрда уч юз эллик миллион шогирди бўлган ва ҳар ҳукмига ва даъвосига миллонлаб ҳақиқат аҳли тасдиқ ила имзо босган; ва ҳар дақиқада миллионлаб ҳофизларнинг қалбида қудсият ила бўлиб, лисонлари ила башарга дарс берган ва ҳеч бир китобда ўхшаши бўлмаган бир тарзда, башар учун боқий ҳаётни ва абадий саодатни хушхабар бериб, бутун башарнинг яраларини даволаган
Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг шиддатли, қувватли ва такрорли минглаб оятлари ила, балки сариҳан ва ишоратан ўн минглаб марта даъво этиб, хабар бериб, тебранмас қатъий далиллар ила, шубҳа келтирмас ҳадсиз ҳужжатлар ила боқий ҳаётни қатъият ила хушхабар ва абадий саодатни дарс бериши, албатта нави башар бутун-бутун ақлини йўқотмаса ва моддий ва маънавий бир қиёмат бошларида келмаса; Швеция, Норвегия, Финландия ва Англиянинг Қуръонни қабулга уринган машҳур хатиблари ва ҳақ динини қидирган Американинг жуда аҳамиятли диний жамияти каби рўйи заминнинг қитъалари ва ҳукуматлари Қуръони Мўзжиз-ул Баённи қидиражаклар ва ҳақиқатларини тушунгандан сўнг бутун руҳу жонлари ила ёпишажаклар. Чунки бу ҳақиқат нуқтасида қатъиян Қуръоннинг мисли йўқдир ва бўлолмас! Ва ҳеч бир нарса бу буюк мўъжизанинг ўрнини тутолмас!...
Иккинчидан: Модомики Рисола-и Нур у мўъжиза-и кубронинг қўлида бир олмос қилич ҳукмида хизматини кўрсатган ва энг муаннид душманларни таслимга мажбур этган. Ҳам қалбни, ҳам руҳни, ҳатто ҳиссиётни тўлиқ танвир этадиган ва дармонларини берадиган бир тарзда хазина-и Қуръониянинг даллоллигини қилган ва ундан бошқа манба ва маржии бўлмаган, бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нур у вазифани қилмоқда ва унга қарши даҳшатли ташвиқотлар ва ғоят муаннид зиндиқларга тўлиқ ғалаба қилган ва залолатнинг энг қалин ва бўғувчи ва кенг доира-и офоқида ва фаннинг энг кенг пардаларида, Асойи Мусодаги Меванинг Олтинчи масаласи ва Биринчи ва Иккинчи, Учинчи ва Саккизинчи ҳужжатлари ила ғоят порлоқ бир тарзда ғафлатни тарқатиб, тавҳид нурини кўрсатган. Албатта бизларга лозим ва миллатга алзамдирки, ҳозир расман изн берилган дин тадрисоти учун хусусий дарсхоналар очилишига ва изн берилишига биноан, Нур шогирдлари мумкин бўлгани қадар ҳар ерда кичкина бир дарсхона-и Нурия очиши лозимдир. Ғарчи, ҳаркас ўз-ўзига бир даража истифода этар. Фақат ҳаркас ҳар масаласини тўлиқ англамас. Ҳам иймон ҳақиқатларининг изоҳи бўлгани учун, ҳам илм, ҳам маърифатуллоҳ, ҳам ибодатдир.
Эски мадрасаларда беш-ўн санага муқобил, иншааллоҳ Нур мадрасалари беш-ўн ҳафтада айни натижани таъмин этажак. Ва йигирма санадир этмоқда. Ва ҳам ҳукумат ва миллат ва ватан, ҳам дунёвий ва сиёсий ва ухровий ҳаётига жуда кўп фойдаси бўлган бу Қуръон ёғдуларига ва даллоли бўлган Рисола-и Нурга илишмоқ эмас, тамоми ила тарвиж ва нашрига ҳаракат қилишлари алзамдирки, ўтган даҳшатли гуноҳларга каффорат ва келажак мудҳиш балоларга ва анархистликка бир тўсиқ бўла олсин.
Қардошларим, мароқ этмангиз. Ва Нурнинг фавқулодда парда остидаги футуҳотига қаноат этингиз. Ҳозирга қадар ҳеч бир асарнинг бундай оғир шароит остида бу даража таъсирли интишорини тарих кўрсатмайди. Ҳам тўлиқ эркинлик берилмаслигининг сабаби ва ҳикмати, Нурларнинг фавқулодда қувватидан қўрқадилар. Балки ларза беражак дея тўлиқ тақдир ва қабул этмоқ ила баробар, ҳозирча расман интишоридан хавотирланганларини Диёнат Раиси катта раис ила кўришишида хабар олинган. Эски каби ҳужум йўқ, балки мусолаҳа истайдилар. Фақат Нурлар томон қувватли жараёнлар, иншааллоҳ у хавотирни иштиёқ ила расман нашрига ўгиражак.
Ҳам кўп анониятлилар асарларини тарвиж этмоқ учун Нурларнинг майдонга чиқишларига қизғониш томири ила тарафдор бўлмайдилар.
Учинчидан: Рисола-и Нур ҳожилар ила хориж Ислом оламига ёйилмоқда. Ўзини ўзи лойиқ қўлларга етиштирмоқда. Ва Шомга қўл ёзуви ила юборганимиз Асойи Мусо ва Зулфиқорни илмий ҳайъат ўн беш кун тадқиқ этган, тўлиқ тақдир этишларига аломат бўлиб деганлар: "Биз буни мажмуалар ҳолида қисм-қисм чоп қилайлик. Ҳам буни бирдан чоп қилишга кўп пул лозим".
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Аввало: Сизга ҳам ажиб, ҳам аламли, ҳам латиф бир ҳаёт можаромни душманларимнинг ҳам чиркин, ҳам минг эҳтимолдан биргина эҳтимол ила ҳеч бир шайтон ҳеч бир кишини қондиролмаган бир туҳматларини ва Нурга қарши истеъмол этиладиган ҳеч бир қуроллари қолмаганини баён этишга бир муносабат келди. Шундайки:
Ҳаёт харихимни билганларга маълумдир. Эллик беш сана аввал, мен йигирма ёшларда экан, Битлисда, марҳум ҳоким Умар Пошшо хонасида икки сана унинг қаттиқ илтимоси ила ва илмга зиёда ҳурмати ила қолдим. Унинг олтита қизи бор эди. Учи кичик, учи катта. Мен уч катталарни икки сана баробар бир хонада қолганимиз ҳолда, бир-биридан ажратиб танимас эдим. Шу даража диққат этмас эдимки, билай. Ҳатто бир олим мусофирим ёнимга келди, икки кунда уларни бир-биридан фарқ этди, таниди. Ҳаркас мендаги ҳолга ҳайрат этиб мендан сўрадилар: "Нима учун қарамайсан?" Дедим: "Илмнинг иззатини муҳофаза этмоқ мени қаратмайди".
Ҳам қирқ сана аввал Истанбулда Қоғозхона шодиёнасининг махсус кунида, Кўприкдан то Қоғозхонага қадар, Кўрфазнинг икки тарафида минглаб очиқ-сочиқ Юнон ва Армани ва Истанбулли хоним ва қизлар тизилганлари қаторда мен ва марҳум депутат Мулло Саййид Таҳа ва депутат Ҳожи Илёс ила баробар бир қайиққа миндик. У хотинларнинг ёнларидан ўтаётган эдик. Менинг ҳеч хабарим йўқ эди. Ҳолбуки, Мулло Таҳа ва Ҳожи Илёс мени тажрибага қарор берганлари ва навбат ила мени тарассуд этганларини бир соат саёҳат сўнгида эътироф этиб, дедилар: "Сенинг бу ҳолингга ҳайрат этдик. Ҳеч қарамадинг!" Дедик: "Кераксиз, ўткинчи, гуноҳли завқларнинг оқибати аламлар, таассуфлар бўлишидан истамайман".
Ҳам бутун ҳаёт тарихимда ҳадяларни қабул этмоқ ва миннат остига кириб, халқнинг садақа ва эҳсонларини олмоқдан чекинганимни мен ила дўстлик қилганлар биларлар. Нурларнинг ва хизмати иймония ва Қуръониянинг шарафини ва саломатини ҳимоя этмоқ учун, дунёнинг моддий ва ижтимоий ва сиёсий бутун завқларини ва мароқини тарк этганим ва иъдом каби ғараз аҳлининг бутун таҳдидларига беш тийин аҳамият бермаганим йигирма сана исканжали асоратимдаги икки даҳшатли қамоқларимда ва маҳкамаларимда қатъий кўринди.
Хуллас, етмиш беш сана давом этган бу ҳаёт дастурим бор экан, Рисола-и Нурнинг фавқулодда қийматини синдирмоқ фикри ила шайтонларнинг ҳам хотир ва хаёлига келмаган бир туҳматни расмий мақомни ишғол этган бир одам қилди. Ва деган: "Кечалари патнислар ила паҳлавалар, фоҳиша ва номуссизлар ёнига кетадилар!" Ҳолбуки, менинг эшигим кечаси ташқаридан ва ичкаридан калитли, эрталабга қадар бир қўриқчи у бадбахтнинг амри ила эшигимни қўриқларди.
Ҳам бу ердаги қўшнилар ва бутун дўстлар биладиларки, мен хуфтон намозидан сўнгра, то эрталабга қадар ҳеч кишини ёнимга қабул этмаганман.
Хуллас, бундай бир туҳматга бир сафиҳ аҳмоқ инсон эшак бўлса, сўнгра шайтон бўлса, бунга эҳтимол бермас. У одам англади, у каби режалардан воз кечди. Бу ердан бошқа ерга Жаҳаннам бўлиб кетди. Унинг расмият жиҳати ила мени эмас, балки Нурчиларни қораламоқ учун қурган режаси ила бу янги ҳодисани васила этиб, шогирдларга доғ сурмоқ истанилди. Фақат ҳифз ва ҳимоя ва инояти Илоҳия у режани ҳам ҳориқо бир тарзда натижасиз қолдирди. Бу баён ила мен нафсимни оқламайман, балки қудсий хизмати иймония у нафсни бутун ҳавасотидан воз кечирган ва у хизматдаги маънавий завқ унга кифоя келмоқда демоқ истайман. Ва Нурчиларнинг эҳтиёт ва диққатга эҳтиёжларини баён этмоқдаман.
Иккинчидан: Ёзув машинкаси ишида тажрибали ва муқтадир, хусусий котибни сизга юбормоқдаман. Ўзим заҳмат ила ёзганимдан, бундан сўнгра қисқача ёзаман, хафа бўлмангиз.
................................................
Тўртинчидан: Бу дақиқада Қастамўну Хусрави Маҳмад Файзининг табрик ва Нур футуҳотининг хушхабарларини ичига олган порлоқ гўзал мактубини олдим. Ва у қийматли қардошимиз бошда бўлиб, Ҳилми, Амин, бешқардошларга, Заҳролар, Лутфиялар, Улвиялар каби Нурчи хонимларимизнинг ҳам лайла-и ашараларини, ҳам байрамларини руҳи жонимиз ила табрик этамиз. Ҳам Хулусийнинг, ҳам Файзининг мактубларини қўшиб юбормоқдамиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Биринчидан: Умум Нурчиларнинг муборак байрамларини ва Ҳажж-ул Акбарда бўлган Нур шогирдлари ила ва ҳаждаги Нур тарафдорларининг байрамларини табрик ичида ва кўп замондан бери асорат остида қолган ва истиқлолиятини йўқотган Ҳиндистон, Арабистон каби Ислом оламининг катта мамлакатлари биттадан Ислом давлати шаклида, Ҳиндда юз миллион бир Ислом давлати, Жавада эллик миллиондан зиёда бир Ислом давлати ва Арабистонда тўрт-беш ҳукумат бир бирлашган давлат каби, Араб бирлиги ила Ислом бирлигини билаштиришидаги Ислом оламининг бу буюк байрамининг муқаддимасини табрик ила бу байрам бизга хушхабар бермоқда.
Иккинчидан: Истанбулда Раъфат Бейнинг ва Мустафо Оручнинг ёзганларига кўра, кўп замон Ислом қўшинини идора этган ва сўнгра Дорулфунунга инқилоб этган Ҳарбия Назорати ва Боби Сараскарий, у муаззам бинонинг пешонасида
Қуръон хати ила у маънодор Қуръон ояти ёзилган экан, сўнгра эса мармар тошлар ила усти ёпилиб у Нурларни яширган эдилар. Ҳозир янгидан Қуръон хатига бир рухсат намунаси ва Рисола-и Нур таъқиб этган мақсадига бир васила ва университет келажакда бир Нур мадрасаси бўлишига бир ишора бўлгани каби, Денгизли Нурчиларидан Аҳмадларнинг, машҳур олим ва ақлча ўн тўққизинчи асрнинг энг буюги ва ижтимоий файласуфларнинг энг пешқадами Бисмаркнинг асаридан олганлари бир парчада, у юксак Бисмарк асарида дейдики:
"Қуръонни ҳар жиҳат ила тадқиқ этдим, ҳар калимасида буюк бир ҳикмат кўрдим. Бунинг мисли ва башариятни идора этадиган ҳеч бир асар йўқдир ва келолмас". Ва Пайғамбарга хитобан дер:
«Ё Муҳаммад, сенга асрдош бўлмаганимдан жуда мутаассирман. Башарият сен каби мумтоз бир қудратни бир марта кўрган, бундан сўнг кўролмаяждир. Шунинг учун сенинг ҳузурингда камоли ҳурмат ила эгиламан».
БИСМАРК
дея имзосини қўйган. Ва у парчасида бузилган ва ҳукми бекор қилинган тушурилган китобларни зиёда камситгани учун у жумлалар ёзилмаслиги керак. Мен ҳам ишора этдим.
У зот Ўн Тўққизинчи Асрнинг энг ақлли ва энг буюк бир файласуфи ва сиёсатнинг ва башарият ижтимоий ҳаётининг энг муҳим бир шахсияти бўлиши, ҳам Ислом олами истиқлолиятини бир даража қўлга киргизиши ва ажнабий ҳукуматларнинг ҳақоиқи Қуръонияни қидириши ва ғарб ва шимолий ғарбда Қуръон томон буюк жараён бўлиши; ҳам Американинг энг юксак ва машҳур файласуфи бўлган Мисрет Карлайл ҳам айнан Бисмарк каби деган: "Бошқа китоблар ҳеч бир жиҳатда Қуръонга етишолмас, ҳақиқий сўз удир. Уни тинглашимиз керак" дея қатъий қарор бериши ва Нурларнинг ҳам ҳар тарафда футуҳоти ва олдин кетиши буюк бир хайрли ишдирки, ажнабийда кўп Бисмарклар ва Мистер Карлайллар чиқажаклар ва аломатлари ҳам бор дея Нурчиларга бир байрам ҳадяси бўлиб тақдим этмоқдамиз ва Бисмаркнинг парчасини қўшиб юбормоқдамиз.
Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг бу қадар муоризларига муқобил энг буюк қуввати ихлос бўлганидан ва дунёнинг ҳеч бир нарсасига восита бўлмагани каби, тарафгирлик ҳиссиётига бино этилган жараёнларга, хусусан сиёсатга муносабатдор бўлган жараёнларга алоқадор бўлмас. Чунки тарафгирлик томири ихлосни синдирар, ҳақиқатни алмаштирар. Ҳатто менинг ўттиз санадан бери сиёсатни тарк этганимга сабаб, муборак бир олим таъқиб этган жараёнининг тарафгирлик томири ила солиҳ ва буюк бир олимни, унинг фикрига мухолиф бўлишидан, такфир даражасида таҳқир этиб, ўз фикрига мувофиқ машҳур ва ҳаддидан ошган бир мунофиқни ғоят мадҳ ва сано этди. Мен ҳам бутун руҳим ила қўрқдим. Демак, тарафгирлик ҳиссига сиёсатчилик қўшилса, бундай ажиб хатоларга сабабият беради дея "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" дедим. У замондан бери сиёсатни тарк этдим. У ҳолимнинг натижаси бўлиб, сиз каби қардошларим биласизки, йигирма беш санадан бери бир газетани на ўқидим, на тингладим ва на мароқ этдим. Ва ўн сана Жаҳон Урушига қарамадим, билмадим ва мароқ этмадим. Ва йигирма икки сана бу исканжали асоратимда, тарафгирликка ва сиёсатга тегилмаслик учун ва Нурдаги ихлосга зарар келмаслиги учун мудофааларимдан бошқа истироҳатим учун ҳеч мурожаат этмаганимни биласиз.
Ҳам биласизки, қамоқда сизга ёзганим каби, менинг иъдомимга ҳукм этган одамлар, мени исканжа ила азоб берганлар Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарсалар, шоҳид бўлингизки, мен уларни ҳалол этаман. Ва тарафгирлик томири ила ихлосга зарар келмаслиги учун, бу икки-уч санада, доҳилдан ва хориждан келган тўфонли жараёнларга ҳеч алоқадор бўлмадик ва қардошларимни ҳам бир даража огоҳлантирдим.
Биласизки, ўзим садақа ва ёрдамларни қабул этмаганим каби, шундай ёрдамларга ҳам васила бўлолмаганимдан, ўз кўйлагимни ва керакли ашёмни сотиб, у пул ила ўз китобларимни ёзган қардошларимдан сотиб олар эдим. Токи Рисола-и Нурнинг ихлосига дунё манфаатлари кирмасин, бир зарар бермасин ва бошқа қардошлар ҳам ибрат олиб, ҳеч бир нарсага восита этилмасин. Нурнинг ҳақиқий шогирдларига Нур кифоядир, улар ҳам қаноат этсин, бошқа шарафларга ёки маънавий-моддий манфаатларга кўзини тикмасин.
Ҳам муноқаша, мунозаа ва диний масалаларда томирларга тегилажак тарафгирона мубоҳаса этмаслик лозимдирки, Нурга қарши ғаразкорлар чиқмасин. Ҳатто, бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила, Мустафо Оруч қардошимизнинг Рисола-и Нурнинг маслагига мухолиф бўлиб бириси ила мубоҳасаси айни дақиқада унга ғоят ҳиддат ва шиддат ила бир ранжимоқ қалбга келди. Ҳатто, у Нурдан қозонган жуда аҳамиятли мақомидан отмоқ орзуси бўлди. Қалбан мутаассир бўлдим. Бу мен учун бир Абдурраҳмон эди.. нима учун бундай шиддатли ҳиддат этдим?!
Сўнгра бу байрамда ёнимга келди. Жаноби Ҳаққа шукрки, жуда аҳамиятли бир дарс тинглади ва у катта хатосини ҳам англади. Ва менинг бу ерда ҳиддатимнинг айни дақиқада хатосини эътироф этди. Иншааллоҳ у каффорат бўлди, топ-тоза бўлиб қутулди.
Тўрт-беш ойдан бери бир зот менга бу ерга бир газета юбораётган экан. Мен янгидан хабар олдимки, менга юборилаётган экан. Бу ердаги дўстларим одатимни билганлари учундирки, газета эмас, Нурдан бошқа ҳеч бир китобни, ҳеч бир мажмуани қабул этмаганим каби, янги ёзувдан ҳеч бир ҳарф билмаганим учун қўрққанлар, менга хабар бермаганлар ва кўрсатмаганлар. Ҳозир бир зот, бир мактуб ичида бир саҳифаси мен ила гаплашган, бир газетачининг, фақат дўст ва ҳамшаҳри бир зотнинг мактубини кўрсатди. Дедиларки: Кўпдан бери сенинг номингга бир газета юборар эди, биз қўрқдик, сенга айтмадик. Мен ҳам дедим:
У зотга менинг тарафимдан кўп салом этингиз. У дўстнинг эски билган Саиди ўзгарган, дунё ила алоқаси кесилган, ҳам хаста, ҳам хусусий мактубни укамга ҳам ёза олмаганимдан, у зот ранжимасин. У ердаги умум дўстларга, хусусан Ҳофиз Амин ва Ҳофиз Фахриддин каби қардошларимизга салом ва байрамларини такрор табрик этамиз...
Ҳадсиз шукр бўлсинки, Рисола-и Нурнинг Ҳарамайни Шарифайнча мақбулиятига бир аломат шудирки: Денгизли қаҳрамони Ҳофиз Мустафо Истанбулдан олган "Зулфиқор" ва "Асойи Мусо" ва "Сирожиннур"ни Ҳиндистон олимларига юборар эди, уларни олиб, йўлда баъзи ҳожиларга ўқитиб, баробар Мадина-и Мунавварада Кашмирли ғоят машҳур бир олим ва Туркчани ҳам яхши билган зотга таслим этган. У зот ҳам кўп тақдир этиб қатъий ишонтириш ила Ҳиндистон олимларининг марказига юборишини ва Мадина-и Мунавварга махсус бўлган мажмуалар ҳам етишганини ва бошқа ерларга ҳам юборилган мажмуалар саломат ила етишганини, Денгизлили Ҳофиз Мустафога дўст бўлиб ва йўлда Нурларни ўқиб кетган ҳам ёш, ҳам Нурчи икки Афёнли ҳожи ва бошқа ҳожилар бу хушхабарни менга келтирдилар. Ва хорижда Рисола-и Нурнинг аҳамиятли ривож ва мақбулиятини хушхабар бердилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Сиз ҳеч мароқ этмангиз. Бу йигирма сана юзлаб тажриба ила инояти Илоҳия бизни ҳимоя этгани ва даҳшатли зулмлардан қутқаргани каби, бу янги, маъносиз ва бутун-бутун қонунсиз, даҳшатли, ғаддорона зулмдан бизни қутқаришига қатъий қаноат этишимиз керак. Шоят бир парча машаққат, заҳмат, зарар ҳам кўрсак, минглаб даража у заҳматдан зиёда ва эҳсони Илоҳийга ва савобга мазҳар бўлмоқ ила баробар, жуда кўп бечора иймон аҳлининг иймонларига бошқа бир тарзда бир қудсий хизмат ҳукмига ўтганини раҳмати Илоҳиядан жуда қувватли умид этамиз. Бу ҳодисанинг ўн жиҳат ила қонунсиз бўлганини баён этмоқдаман.
Биринчиси: Уч маҳкама ва уч тадқиқ ҳайъатининг ва Анқаранинг етти бошқарув идораларининг ва адлияларнинг қўлида икки сана Рисола-и Нур тадқиқдан ўтгани ҳолда, иттифоқ ила, ҳеч бири мухолиф қолмасдан ҳам умум рисолаларнинг бароатига, ҳам Саид ила баробар етмиш беш биродари ила бирликда бароат этилгани ва бир кун ҳам жазо берилмагани ҳолда, янгидан зарарли варақалар каби уларга қўл узотмоқ қай даража қонунсиздир, зарра қадар инсофи бўлган билар.
Иккинчиси: Дейсизки: Бароатдан сўнгра уч ярим сана Амиртоғда мунзавий, ғариб, эшигини ҳам ташқаридан қулф, ҳам ичкаридан занжир ила ёпган ва юздан бир одамни, зарурий бир иш бўлмаса ёнига қабул этмаган; ва йигирма санадан бери давом этган таълифини ҳам ташлаб ортиқ таълиф этмаган бир одамга, дунё сиёсати учун эшигининг қулфини синдириб ёнига келиб, Арабий вирдларидан ва бошидаги бир икки иймонга оид лавҳадан бошқа қидирув ходимлари бир нарса топа олмаганлари ҳолда, бу азиятнинг қай даража қонунга хилоф бўлганини зарра қадар ақли бўлган англар!
Учинчиси: Маҳкамача етмиш шоҳиднинг тасдиғи ила, етти сана Иккинчи Жаҳон Урушини билмаган ва мароқ этиб сўрамаган, ҳозир ўн санадир айни у ҳолда, ва етмиш беш санадан бери ҳеч бир газетани ўқимаган ва тингламаган ва ўттиз санадан бери "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" деб, сиёсатдан бутун қуввати ила қочган; ва йигирма икки сана исканжали машаққатлар чеккани ҳолда, сиёсат аҳлининг диққат назарини ўзига жалб этмаслик ва сиёсатга қўшилмаслик учун, бир марта истироҳати учун ҳукуматга мурожаат этмаган бир одамга даҳшатли бир сиёсий каби (сиёсат найрангчиси каби) унинг манзилини ва инзивогоҳини босиб хаста ҳолида ўхшовсиз бир машаққат руҳига бермоқ ҳеч бир қонунга мувофиқ келарми? Зарра қадар виждони бўлган бу ҳолга ачинажак.
Тўртинчиси: Эскишаҳар Маҳкамасида олти ой тадқиқдан сўнгра ва сабаби ҳам жамиятчилик ва тариқатчилик бўлган шубҳа баҳонаси ила, катта бир раиснинг унга шахсий ғараз ила, унга қарши баъзи адлиячиларни ташвиқ этгани ҳолда; жамиятчилик, тариқатчилик ва Рисола-и Нур жиҳатида бароат эттириб; ёлғиз Рисола-и Нурнинг бир кичкина парчаси бўлган "Тасаттур Рисоласи"ни баҳона этиб, қонун ила эмас да, ёлғиз виждоний қаноат ила, бир юз йигирма шогирд ичида беш-ўн шогирдга олти ой жазо бердиларки, тадқиқ замонига қадар тўрт ой банди, бир ярим ойда қамалган қолганлари ва ўн сана сўнгра Денгизли Маҳкамаси, яна тўққиз ой жамиятчилик ва тариқатчилик каби бир қанча баҳона ила, бутун йигирма саналик мактубот ва таълифотларини чуқурдан чуқур тадқиқ ила баробар; Анқаранинг Оғир Жазо Маҳкамасига беш сандиқ китобларни юборганлари ва икки сана у китоблар ва мактублар Анқара ва Денгизли Маҳкамасидаги тадқиқ назарида қолганлари ҳолда, у маҳкамалар иттифоқ ила жамиятчилик ва тариқатчилик ва бошқа баҳоналари жиҳатида бароат қарори бериб, у китоб ва мактубларни айнан соҳибларига қайтариб ва Саидни дўстлари ила баробар бароат эттирганлари ҳолда, бир сиёсий жамият назари ила ва найрангчи бир сиёсий одам тарзида Уни туҳмат этмоқ ва адлия маъмурларини унга қарши жамиятчилик нуқтасида чорламоқ нақадар қонунсиз бўлганини инсонияти сукут этмаган билар.
Бешинчиси: Бир одамки, ҳақиқий маслак ва машраб қабул этган йигирма-ўттиз саналик ҳаётида дастур қабул этган бир ҳолнинг зидди ила уни айбламоқ навидан, қонунсиз ва кайфий бу таарруз ҳодисасининг моҳияти шудирки: Мен Рисола-и Нур маслагининг асоси бўлган шафқат эътибори ила, бир маъсумга зарар келмаслиги учун менга зулм этган қотилларга илишмоқ эмас, ҳатто баддуо ҳам этолмайман. Ҳатто энг шиддатли ва ғараз ила менга зулм этган баъзи фосиқ, балки динсиз золимларга ҳиддат этганим ҳолда, моддий эмас, балки баддуо ила ҳам муқобаладан мени у шафқат ман этади. Чунки у золим ғаддорнинг ё падар ва волидаси каби кекса бечораларга, ёки авлоди каби маъсумларга моддий ва маънавий зарба келмаслиги учун, у тўрт-беш маъсумнинг хотирига биноан у золим ғаддорга илишмайман, баъзан эса ҳалол этаман.
Хуллас, бу шафқат сири учундирки, идора ва осойишга қатъиян илишмаганим каби, бутун дўстларимга ҳам шу даража тавсия этганманки, уч вилоятнинг инсофли зобиталарининг бир қисми эътироф этганларки: "Бу Нур Шогирдлари маънавий бир зобитадир, идора ва осойишни муҳофаза этмоқдалар" деганлари ва бу ҳақиқатга минглаб шоҳид ва йигирма сана ҳаёти ила тасдиқ ва минглаб шогирдларнинг ҳам зобитача ҳеч бир вуқуот қайд этмаслиги ила тасдиқ ва қувватлаганлари ҳолда, у бечора одамнинг исёнкор ва инсофсиз бир комитетчи каби манзилини босмоқ ва инсофсиз одамлар унга хоинлик этмоқ ва манзилида бир нарса топилмаслик ила баробар, юз жинояти бўлган бир одам каби, ҳатто Қуръонни ва бошидаги лавҳаларини зарарли варақалар каби тўпламоқ, ажабо дунёда қайси қонун рухсат этар?
Олтинчиси: Бундан ўттиз сана аввал Жаноби Ҳақнинг инояти ила дунёнинг вақтинчалик шону шарафининг ва анониятли худфурушлик ва шухратпарастликнинг нақадар зарарли ва нақадар фойдасиз ва маъносиз бўлганини, ҳадсиз шукр бўлсинки, Қуръоннинг файзи ила англаган бир одам у замондан бери бутун қуввати ила нафси аммораси ила мужодала этиб, маҳвияти ила менлигини ташламоқ ва тасанну ва риёкорлик қилмаслик учун қўлдан келгани қадар ҳаракат қилганига унга хизмат ёки дўстлик этганлар қатъий билганлари ва шаҳодат этганлари ҳолда ва йигирма санадан бери ҳаркас ўз ҳақида хушлангани зиёда ҳусни зон ва инсонлар эътиборига тушиш ва шахсини мадҳ ва санодан ва ўзини маънавий мақом соҳиби бўлганини билишдан ҳаркасга мухолиф бўлиб бутун қуввати ила қочиши ва ҳам хос қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларини рад этиб, у холис қардошларининг хотирларини синдириши ва ёзган жавоб мактубларида уларнинг у ҳақида мадҳларини ва зиёда ҳусни зонларини синдириши ва ўзини фазилатдан маҳрум кўрсатиб, бутун фазилатни Қуръоннинг тафсири бўлган Рисола-и Нурга ва демакки Нур Шогирдларининг маънавий шахсига бериб ўзини оддий бир хизматкор билиши қатъий исбот этадики, шахсини ёқтиртиришга уринмагани ва истамагани ва рад этгани ҳолда, унинг ризоси бўлмасдан баъзи дўстлари узоқ бир ердан у ҳақида зиёда ҳусни зон этиб, мадҳ этиб бир мақом бериши ва Кутаҳя атрофида танимаган бир воизнинг баъзи сўзлари ила, ажабо қайси қонун ила мадори масъулият бўларки, у бечора ва хаста ва жуда кекса ва ғариб ва мунзавийнинг хонасига буюк бир жиноят қилган каби қулфини синдириб қидирув бўлимлари ходимларини тиқмоқ; ҳам вирдларидан ва лавҳаларидан бошқа бир баҳона ҳам топмаслик, ажабо дунёда ҳеч бир қонун ва ҳеч бир сиёсат бу тааррузга изн берарми?
Еттинчиси: Бу қаторда доҳилда шу қадар доҳилий ва хорижий ҳаяжонли партия жараёнлари бор экан ва бундан тўлиқ фойдаланмоқ, яъни саноқли бир қанча дўстларига бадал минглаб дипломатларни ўзига тарафдор қозонмоқ учун замин ҳозир экан, ёлғиз сиёсатга қўшилмаслик ва ихлосга зарар бермаслик ва ҳукуматнинг назарини ўзига жалб этмаслик ва дунё ила машғул бўлмаслик учун, дўстларига ёзиб, "Асло жараёнларга берилмангиз.. сиёсатга кирмангиз.. осойишга тегилмангиз" дегани ва икки жараён бу чекинишидан унга зарар берганлари; эскиси шубҳасидан, янгиси эса "Бизга ёрдам этмаётир" дея унга кўп машаққат берганлари ҳолда ва дунё аҳлининг дунёларига ҳеч қўшилмасдан, ўз охирати ила машғул бўлган бир бечоранинг охират машғулиятига бу қадар илишишга қайси қонун рухсат беради? Ва ватанга ва миллатга ва ахлоққа жуда зарарли бўлган динсизларнинг китобларининг интишорига ва комунистларнинг нашриётларига эркинлик қонуни ила илишмагани ҳолда, уч маҳкама мадори масъулият бўладиган ичида ҳеч бир моддани топмаган ва миллат ва ватаннинг ижтимоий ҳаётини ва ахлоқини ва осойишини таъминга йигирма санадан бери уринган ва бу миллатнинг ҳақиқий таянч нуқтаси бўлган Ислом оламининг ухувватини ва бу миллатга дўстлигини қайтарган ва қувватланишига таъсирли бир суратда тиришган ва диёнат раёсатининг олимлари танқид нияти ила, доҳилия вакилининг амри ила уч ой тадқиқдан сўнгра, танқид этмасдан тўлиқ қийматини тақдир этиб, "Қийматдор асар" дея диёнат кутубхонасига қўйилган Зулфиқор ва Асойи Мусо каби Нур парчаларини зарарли варақалар каби тўплаб маҳкама қўлига беришга ажабо ҳеч бир қонун, ҳеч бир виждон, ҳеч бир инсоф бунга рухсат берарми?...
Саккизинчиси: Йигирма сана машаққатли ва сабасиз бир сургундан сўнгра эркинлик берилгани вақт, минглаб ақрабо ва аҳбоби бўлган туғилган мамлакатига кетмасдан; ғурбатни, кимсасизликни таржиҳ этиб, токи дунё ва ижтимоий ҳаётга ва сиёсатга алоқадор бўлмасин, ва жуда савобли бўлган масжиддаги жамоатнинг хайрини ташлаб хонасида ёлғиз ўтиришини таржиҳ этган, яъни халқнинг ҳурматидан чекинмоқ каби бир руҳий ҳолатни ташиган ва йигирма сана ҳаётининг шаҳодати ила ва юз минглаб қийматдор Турк зотларнинг тасдиғи ила, бир диндор тақводор Туркни лоқайд кўп Курдлардан устун қўйган; ҳатто маҳкамада Ҳофиз Али каби қувватли иймони бўлган Турк қардошларини юз Курдга алмаштирмаганини исбот этган ва ҳурмат ва эҳтиром кўрмаслик учун зарурат бўлмасдан халқлар ила кўришмаган ва масжидга кетмаган ва қирқ санадан бери бутун қуввати ила ва асарлари ила Исломиятнинг ухувватига ва мусулмонларнинг бир-бирига муҳаббатига ҳаракат қилган ва шиддатли душманига қарши манфий ҳаракат этмаган ва ҳатто унинг ила машғул бўлмасдан баддуони ҳам қилмаган бир одам ҳақида, расмий лисон ила, хоинлик учун бир ташвиқот қилмоқ, дўстларини қўрқитмоқ учун, "У Куртдир, сиз Турксиз; у Шофеъийдир, сиз Ҳанафийсиз" деб, халқларни қўрқитиб ундан чекинтиришга қайси фойда, қайси қонун рухсат этар?
Тўққизинчиси: Жуда муҳимдир, қувватлидир. Фақат сиёсатга алоқадорлиги учун сукут этмоқдаман.
Ўнинчиси: Бу ҳам, ҳеч бир қонун рухсат бермагани ва ҳеч бир фойда бўлмагани ҳолда, ёлғиз маъносиз шубҳадан ва бир чумолини филлар қилмоқдан иборат, ҳеч бир қонунга кирмаган бир таарруздир. Бунга ҳам маслагимизча қарай олмаганимиз сиёсатга алоқадор бўлмаслик учун сукут этиб, шундай қилиб ўн жиҳат ила қонунсиз муомалаларга қарши ёлғиз حَسْبُنَا اللّٰهُ وَ نِعْمَ الْوَك۪يلُ деймиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Биринчидан: Нурнинг аҳамиятли мажмуаларини Макка-и Мукаррамага этиб, ғоят буюк бир Ҳиндли олим Аҳмад Али Ширширийга таслим этиб, ҳам Ҳиндчага таржима этишга ва ҳамда Ҳиндга юборишга кафолат олган Нурнинг аҳамиятли қаҳрамонларидан қардошимиз Ҳофиз Мустафога минглаб Баракаллоҳ ва Машааллоҳ ва Эсъадакаллоҳ дериз. Мадрасат-уз Заҳро Макка-и Мукаррамадаги у буюк зот ила мухобара этсин.
Яна, айнан аввалги кун каби у беш тайёра атрофимизда шаҳарча устида кезиб, уйимизга кирганимиз замон уларнинг ҳам кетишлари қувватли бир аломатдирки, бир чумоли юз фил қилинган. Бу ерда бундай маъносиз шубҳа юзидан менга азият берилиши ва Мадрасат-уз Заҳронинг қаҳрамонларига бу ерга нисбатан бу уч санада ўн даражадан ёлғиз бир даража азият берилмоқ жиҳати ила, Испарта ҳукуматига ва адлиясига ташаккуримни ва миннатдорлигимни ва уларнинг берган азиятларини ҳам ҳалол этганимни билдирарсиз.
Саид Нурсий
Ўттиз санадан бери сиёсий ҳаётдан чекилганим ҳолда, бу қаторда бир мартага махсус бўлиб, ватаний ва миллий ва осойиший бир масалани баён этмоқдаман. Шундайки:
Кўп аломатлар ила қатъий қаноатимиз келдики, анархистлик ҳисобига менга ва бу Амиртоғ шаҳарчасига ва демакки бу ватанга бир суиқасд борки, бир чумолини филлар ва бир чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган бир ҳодисани тоғ каби кўрсатиб, сукунатга муҳтож бўлган бу ватанда мени баҳона этиб, анархистлик ҳисобига ва бир ажнабий режаси ила бизга, яъни бечора ватандошларимизни иъдоми абадийдан ва ухровий шубҳалардан қутқаришга уринган Нур Шогирдларига бутун-бутун қонунсиз ва кайфий ҳужум этилди. Жуда зоҳир бир ғараз ила, шубҳа юзидан, порохга оташ отмоқ каби, бу ватанга ва осойишга мени баҳона этиб суиқасд этилди. Шундайки:
Уч маҳкама йигирма саналик мактубларимни ва китобларимни ва ҳолларимни чуқурдан чуқур тадқиқдан сўнгра, бизга ва китобларимга бароат берилгани ҳолда ва уч санадан бери таълифотни тарк этганим ва ҳафтада фақат бир мактуб ёза олганим ва мажбур бўлмасдан ҳар бири бир кун навбат ила зарурий хизматимни қилган уч-тўрт тикувчининг шогирдидан бошқа ҳеч кимни қабул этмаганим ҳолда, ва эркинлик берилгани ва мамлакатимга кетмаганим ҳолда, ҳеч умримда кўрмаганим бир тарзда ва расмий бир суратда мени ҳиддатга келтириб бир ҳодиса чиқармоқ учун, таҳқир ва хоинлик қасди ила, қонунсиз ва ғараз ила мени қидирув ила эшигимнинг қулфини синдириб, Қуръонимни ва Арабий лавҳаларимни зарарли варақалар каби олиб этмоқ ила баробар, адлиянинг муҳим бир маъмури расман бу ердаги маъмурларга амирона деганки: "Саидни икки жандрма ила кўрсатиш суратида чиқариб, мажбуран бошига шапка кийдириб, шундай тарзда ифодага келтиришингиз керак эди. Ҳам унга яқинлашганларни тутингиз" дея, аҳамиятли бир мажлисда ва айни ҳақиқат бўлган ифодамни ўқиганлари вақт сўйлаган. Бунда шак ва шубҳа қолмадики, мени таҳқир ва хоинлик қилиб, ҳиддатга келтириб, осойишни бузмоқ ғарази таъқиб этилмоқда.
Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, минглаб ҳайсият ва шарафимни бу ватандаги бечораларнинг истироҳатига ва улардан балоларнинг дафига фидо этмоқ учун менга бир руҳий ҳолат эҳсон айлаганки, мен ҳам уларнинг қилган ва ниҳоятида бўлганлари таҳқирот ва хоинликларга қарши таҳаммулга қарор берганман. Бу миллатнинг осойишига, хусусан маъсум болаларнинг ва муҳтарам кексаларнинг ва бечора хасталарнинг ва фақирларнинг дунёвий истироҳатларига ва ухровий саодатларига минглаб ҳаётимни ва минглаб шарафимни фидо этишга ҳозирман...
Хуллас, чивин қанотини тоғ каби қилганларининг бир аломати шуки, мен каби ғурбатда, хаста, кекса, заиф, бир ўзи бўлган бир одам учун ўн кун мобайнида беш марта Афён Ҳокими ва Амният Мудири ва икки марта Афён Прокурори мен учун бу ерга келиши ва икки кунда, ҳар бир кунда беш тайёра мен кезган ерларда мени назорат остига олиши; ва беш полиция жосусининг бу ерда менга тарассуд этганларга илова этилиб, аҳволимни яширинча ўрганмоқ учун юборилиши; ва почталарга менга оид мактубларнинг мусодараси учун расман амр берилиши кўрсатадики, Шайх Саид ва Манаман ҳодисасининг ўн мисли бир ҳодисани шубҳа ила ўйлаганлар! Чумолини фил сўйлаганларки, бундай бир вазият олмоқдалар! Менинг эски ҳаётимни ўйлаб, хоинлик ила ҳиддатга келади тахмин этганлар. Аксинча алдандилар. Биз бутун қувватимиз ила анархистликка бир садди Зулқарнайн каби бир садди Қуръоний таъсисига ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга илишганлар анархистлик ва балки комунистликка замин тайёрламоқдалар.
Ҳа, агар эски ҳаётим каби, иззати илмиямни муҳофаза этмоқ учун ҳеч бир ҳақоратни қабул этмаслик бўлса эди ва ҳақиқий вазифаси ёлғиз охират ва ўлимнинг иъдоми абадийсидан мусулмонларни қутқармоқ вазифаси бўлмасайди ва менга илишганлар каби ёлғиз дунё ва манфий сиёсат учун ҳаракат қилмоқ бўлсайди, ўн Манаман, ўн Шайх Саид ҳодисаси каби бир ҳодисага у анархистлик ҳисобига ҳаракат қилганлар сабабият берар эдилар.
Ҳам уч маҳкама ва йигирма санада неча вилоятнинг зобиталари қиёфатимга қонунча илишмаганлари ва маърузлигим ва инзивомга биноан, қиёфамни алмаштиришга ҳеч бир эслатма бўлмагани ҳолда, бундай кайфий, қонунсиз, жабран аҳоли ичида бошимга шапкани кийдиришга уринмоқ, қирқ санадан бери бу ватанда, хусусан таҳқиқий иймон дарсида қардошона алоқадор бўлган юз минглаб одам жуда буюк бир ҳаяжон ичида заминни ҳиддатга келтириб, ўхшовсиз йиғлашга васила бўлар эди.
Зотан ажнабий бармоғи ила гўё ҳаққимда омманинг эътиборини синдирмоқ фикри ила томирларимга тегилажак қонунсиз муомаларнинг мазкур мақсад учун қилинганига кўп аломатлар ила қатъий қаноатимиз келди. Фақат Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, мен каби қабр эшигида, алоқасиз, дунёдан зериккан, ҳурматдан, омманинг эътиборидан қочган ва шону шараф ва худфурушлик каби риёкорликларга ҳеч бир майли қолмаган бир вазиятда экан, буларнинг менга қарши қонунсиз хоинликларининг ҳеч бир аҳамияти қолмади, Жаноби Ҳаққа ҳавола этаман. Менга кераксиз шубҳа юзидан азият этганларнинг яқинда ўлим ила иъдоми абадийга гирифтор бўлишларини ўйлаб, ҳақиқатдан ачинмоқдаман. Ё Рабби, уларнинг иймонларини Рисола-и Нур ила қутқар! Иъдоми абадийдан сири Қуръон ила эркинлик рухсатномасига айлантир! Мен ҳам уларга ҳаққимни ҳалол этаман!..
Саид Нурсий
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг дарс ва иршоди ила ҳақиқатга улашган ва Нур хизматида жуда қийматдор ва юксак хизматлари ўтган қаҳрамон ва холис бир талабанинг Устознинг моҳиятини таъриф этган айни ҳақиқат бир ифодасидир.
Бу кунда Мала-и Аълонинг Арзда мадори сурури.
Бу кунда сакана-и Арзнинг Мала-и Аълода мадори ифтихори.
Бу кунда Ҳабибуллоҳнинг мадори назари.
Бу кунда мусулмонликнинг сартожи.
Бу кунда ҳақ тариқларнинг шоҳи.
Бу кунда ҳақиқатларнинг имоми.
Ҳам бу кунда Маҳбуби Худо.
Ҳам бу кунда аллома-и аср.
Ҳам бу кунда зулматнинг нури.
Ҳам бутун кунларда сардори ҳидоят.
Ҳам Мулло Саид-ун Нурсий..
Ҳам Бадиуззамон ал-Фаҳруддавроний...
Хусрав
оятининг Варосати Аҳмадия (С.А.В.) жиҳатида, ишорий маъно нуқтасида, бу асрда у Раҳматан лил оламиннинг бир ойнаси ва ҳақиқати Қуръониянинг бир ҳақиқий тафсири бўлган Рисола-и Нур у куллий раҳматнинг бир жилваси, бир намунаси бўлишидан; ҳақиқати Муҳаммадиянинг (С.А.В.) бир қисм васфлари мажозий маъно ила жузъий бир ворисига берилиши мумкин дея бу порлоқ қасидага илишмадим. Ёлғиз ҳақиқати Аҳмадия (С.А.В.) ила ойнасининг фарқига ишоратан баъзи калималар илова этилди.
Саид Нурсий
Ҳузур топар бу кун сен ила олам;
Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!
Сурур топар бугун сен ила Одам,
Эй бир раҳмати олам Рисола-и Нур!
Бу хаста кўнгиллар кўпдан паришон;
Борса сенда агар Луқмондан нишон;
Бир шифо бер, кел эй маҳбуби зишон,
Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Келмас ми охири бу узун онларнинг,
Ўтмас ми ғами бу мотамли кечанинг,
Йиғлаши ортди, сабри тугади қанчанинг,
Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Фахри Олам Аршдан бу ерга тушди;
Шоҳи валоят келиб Дулдулга минди;
Зулфиқорга бугун ортиқ нур денди,
Эй бу замонда раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Дардларга дармонсан, маҳбуби жонсан;
Ҳам жами-ул асмо вал Қуръонсан;
Ҳамда Нури Ҳақдан бизга эҳсонсан,
Эй бир раҳмати олам Рисола-и Нур!
Бу оламда модда эмас, бир моҳиятсан;
Ҳар заррадан боққан бутун бир кўзсан;
Коинотни ҳайрон этган бутун бир юзсан,
Эй мисоли раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Чунки сенсан бу асрда Раҳматан лил оламиннинг жилваси,
Чунки сенсан ҳозир Шафи-ул Музнибийнинг вориси,
Ағисна ё ғиёс-ал мустағисин, бир дуоси
Эй шуъла-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Шифо топсин ҳозир бироз ярамиз,
Ривож топсин ўтмас бўлган пулимиз;
Соч нурини, оққа қайтсин қорамиз,
Эй зиё-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Майлимиз йўқ ёлғончи бир дунёга,
Тугатдик биз бидъатларни, риёни;
Берилмаймиз ундай қуруқ хаёлларга,
Эй бир ҳақиқати раҳмати олам Рисола-и Нур!
Йўқ бизда жамият қурмоқ хаёли,
Йўқ бошқа бир йўлга кетмоқ савдоси;
Бўлдик фақат нурнинг дардли шайдоси,
Эй дардлиларга раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Ўтганмиз ҳамма мадҳлардан, санодан,
Юз ўгирдик сарватлардан, бойликдан;
Нур истариз, ўтмасдан бу фанодан,
Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Ошиқларнинг аршга чиққан фарёди
Йиғлатмоқда у пок руҳли аждоди;
Аллоҳ учун айла бизга ёрдамни,
Эй муҳтожларга раҳмати олам Рисола-и Нур!
Кўклар солди бало, ер берди бало,
Тебратди уфқларни бир аламли вовайло,
Раҳмат эт оламга эй Нури Мавло!
Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Бир ёнда сел бор, бир ёнда қон оқар,
Бу бало оташи оламни ёқар;
Йиғлаган бу башар фақат сенга боқар,
Эй намуна-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Ўгрилди оташ ила бу катта дунё,
Бир Жаҳаннам каби қайнади дарё!
Етиш ёрдамга эй шоҳи авлиё,
Эй бу замонда раҳмати олам Рисола-и Нур!
................................................
Зиндиқога, куфрга қарши ташландинг,
Кўнгиллардан ғамларни кўтардинг,
Бизни нурнинг дарёсига шўнғитдинг,
Эй бечораларга раҳмати олам Рисола-и Нур!
Кўтаролмас сенга асло ҳеч ким қўл,
Боғламоқдамиз бизлар сенга жондан бел;
Дунёларга сенсан умид ва истак,
Эй зиё-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Сен қўшин қурмассан эрла, аскарла,
Урушмассан ундай замбаракла, пичоқла;
Нуринг ила шу асрни тутиб қучоқла,
Эй ҳозир раҳмати олам Рисолат-и Нур!
Битсин да бу қўрқинч шиддатли тўфон,
Очилсин яп-янги бир даври масъуд;
Ўн саккиз минг олам айласин доим ид,
Эй аҳли Қуръонга раҳмати олам Рисола-и Нур!
Келмоқда шу қаршидан гарчи бир зулмат,
Фақат сенсан бугун ато-и раҳмат,
Буғажаксан уни нурингла албат,
Эй бир раҳмати олам Рисолат-и Нур!
Қизил аждар инимизга кирмасин,
Заҳарли қўли ёқамизга етмасин;
Қарши туриб нуринг фурсат бермасин,
Эй сайфи раҳмати олам Рисола-и Нур!
Қора туман устимиздан тарқалсин,
Қизил олов сўниб олам уйғонсин,
Бу зафаринг ҳашрга қадар эслансин,
Эй зулфиқори раҳмати олам Рисола-и Нур!
У наслдандир қанча жонлар ёққанлар;
У наслдандир уйлар хоналар йиқитганлар,
У наслдандир сенга кин ила боққанлар.
Эй ҳужжати раҳмати олам Рисола-и Нур!
Маъсумларнинг қонларини ичарлар!
Абу Жаҳлни, Намрудларни ўтарлар,
Ўлимлардан ўлимларни танларлар,
Эй ҳозир бир раҳмати олам Рисола-и Нур!
Бир микробки, жигарларни тишлайди,
Қонимизла ўзини тўйдирар;
Тоза юртни кирлатиб кирлатар,
Эй бир дорихона-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Ғозийларнинг, фотиҳларнинг қўноғи,
Саййидларнинг, сарварларнинг ўтови
Бу ватандир, шаҳидларнинг ётоғи..
Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
У шаҳидларнинг қизилга қайтмиш кафани;
Мисклар ҳиди келар, гулга ўхшар бадани.
Ўпар Малаклар ҳам нурли наъшини,
Эй жилва-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Қуръон дейди; ўлмагандир, тирикдир..
Ҳар бириси, Ҳақнинг арслон эридир!
Мақбаралари юракларни титратар,
Эй ойна-и раҳмати олам Рисола-и Нур!
Ҳадясан чунки асл миллатга,
Тушмайлик бир кун ҳам зиллатга..
Этгин бизни шонли буюк давлатга,
Эй мисоли раҳмати олам Рисола-и Нур!.
Қилсинлар нуринг ила фақат ҳужум,
Зафарлар ила шонлар топар бу миллат,
Шарққа, ғарбга зиё солсин бу давлат,
Эй бизларга раҳмати олам Рисола-и Нур!
Нурдан қанотинг, ҳам соғлом қўлинг бор,
Нурдан сенинг Ҳаққа кетган йўлинг бор.
Қабул эт бир камтар Файзи қулинг бор..
Эй бу асрда раҳмати олам Рисола-и Нур!
Устозим Афандим Ҳазратлари!
وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَم۪ينَ оятининг нурларидан нурнинг соясида ола билганим бир заррани бу шаклда ёздим. Ва ҳузури ирфонингизга тақдим қилдим. Қабулини илтимос қилиб, саломларимизни тақдим қилиб ва муборак қўлларингиздан ўпамиз афандимиз.
Бечора талабангиз
ҲАСАН ФАЙЗИ
(Раҳматуллоҳи алайҳи абадан даима)
Марҳум Ҳасан Файзи Нурлардан олган ҳақиқат дарсини Нурларга ишора этиб гўзал танзим этган. Иловаларга кирсин.
Саид Нурсий
Гўзал ўқи! Ҳар заррада жўшқин биттадан маъно бор,
Дард аҳлига бу маънода жонлар берган адо бор.
Бермоқ учун порлоқлиги, ғамли кўнгил уйига,
Бир боқ хусусан, ҳар жилодан устун бўлган жило бор.
Чуқур, гўзал тушунча ила тадқиқ қиларсан буни сен,
Заифланган руҳлар учун тоғлар каби озуқа бор.
Ҳам тиларсанг, тугамаган сармоя-и сарвати,
Оч кўзингни, Нурларга боқ, мана сенга тўфон каби гина бор.
Мени тани, юри қулим, юри дея бизларга,
Ҳар нафасда шафқат ила Раббимиздан нидо бор.
Эшитган бўлсанг бу нидони ҳар зарранинг тилидан,
Хушхабар бўлсин, ортиқ сенга Жаннат деган ҳузур бор!
Узоқларга боқма! "Нурларга боқ, юри!" олам унинг ойнаси;
Кўрмасмисан, ҳар юзида айни рангда зиё бор.
Бир қуёшдир ҳар заррада жилва қилиб порлаган;
Билмасмисан, сенда ҳам у адодан адо бор.
Қўллар очиб юри бугун тўйдира тўйдира Рисола-и Нурдан ишиқ ол!
Ишққа уйғон, нурга тўйган ҳар заррада реҳа бор,
Ҳунар эмас дўсту душман, яри ағёр айламак;
Вафоли бўлишни билишинг керакки, фақат дўстда вафо бор.
Ҳунардирки, япроқ, атлас; тупроқ олмос бўлиши керак!
Чунки бир боқ, на япроқда на тупроқда бақо бор.
Қисқа кўриб денгизларни томчиларга ўгирма;
Ҳақиқатда, ҳам томчида яширин биттадан дарё бор.
Томчи экан аслинг сенинг, тоғни тошни ошарсан,
Ҳам кўкларни кашф этарсан, сенда эй Нур, бундай даҳо бор.
Бир нуқтани бир жаҳон қил, у жаҳонга ҳоким бўл,
Зеро сенинг бир нуқтангда, қуёш қадар зако бор!
Ҳар зарранинг Каъбасидир қалби, яна ўзига,
Диққат айла, ҳар бирида яна фақат ҳидоят бор.
Асло Файзи!. Сен кўзингни ҳақ юзидан айирма,
Ҳақни кўрган ҳақиқатларга, ҳаққи қадар ато бор.
(Денгизли Қаҳрамони Марҳум)
ҲАСАН ФАЙЗИ
Чекилиб нури ҳидоят яна зиндон бўлажак!
Яна фирқат, яна ҳасрат, яна ҳусрон бўлажак.
Яна сен, ёш ўрнига қон оқитиб йиғла кўзим..
Чунки ҳижрон тўла қалбим яна ҳижрон бўлажак.
Яна кўчиш бор дея мажнунга хабар берма асло!
Яна мотам, яна зари, яна афғон бўлажак.
Очилган ул гули тавҳид, сарғайиб сўлса керак;
Ёпилиб Каъба-и ирфон, яна вайрон бўлажак.
Хабар олдимки ярим ёд бўлажакмиш бизга ёр,
Не буюк яраки, кимлар бунга дармон бўлажак?
Бу буюк дарди оламдан кимга шикоят этайим?
Эшитган ноламни, доим мен каби нолон бўлажак.
У шифо-бахш бўлган нурларини сен тортсанг агар,
Менга ким нур беражак, ким менга Луқмон бўлажак?
У тоза пок нафаснинг, оби ҳаёти бу чўлнинг;
Уни узоқ этмаки ҳар фард унга раййон бўлажак.
Хусусан ул нури шарифинг кимга тегмишса агар,
Кичкина зарра ҳам бўлса, моҳи тобон бўлажак.
У лутуфкор, у карамкор қўлни ўптикча менинг
Бу кичик қалби ҳазиним яна хандон бўлажак.
Боби файзидан йироқ бўлишни асло чеколмам,
Ҳам онтим бу ки жоним сенга қурбон бўлажак.
Назаринг етишса ғариб бошимга эй нури Худо,
Бу кун ортиқ бу ҳақир бандада уммон бўлажак.
Бу унсурлар, юзига ҳар нақадар чекса ҳижоб;
Яна ҳақсан, бунга шоҳид яна Қуръон бўлажак.
Қоби Қавсайндан олиб дарсимни билдимки оён,
У чиройли нури бадиъ, маънавий султон бўлажак.
Сақланиб, Файзи-и бечорага баҳс очма бу кун;
Янги бошдан яна шайдо, яна гирён бўлажак.
Бечора Талабангиз
ҲАСАН ФАЙЗИ
Еттинчи Қисм
1947 санасининг сўнг ойларида, Афёндан уч фуқаролар кийимида бўлган полиция ходими гўё мамлакат доирасида яширин бир диний жамиятнинг фаолиятини ўрганмоқ учун Амиртоғга келган эдилар. Бошда Саид Нурсий бўлиб, Нур Талабаларини аниқлашга уринар эдилар. Сувдан баҳоналар ижод этишга киришдилар. Бир намунаси шудир:
Бир фуқаро маъмури бир қоғозга ёзади: "Саиднинг хизматчиси бу ердан Саидга ароқ олди" ва ароқчи дўконида сархуш ва ақли жойида бўлмаган бир одамга бу қоғознинг остига имзо қўйишни таклиф этади. У одам дейди:
-Тавбалар бўлсин, бу ёлғонни ким имзо қўяр? Сўнгра у қоғозни имзолатишга уринган, фақат муваффақ бўлолмаган маъмур айни кеча ажиб бир ҳодисада қилган хатосининг таъзирини ейди. Шундайки:
Баробар ароқ ичган одамлар ила сой бўйида кезаркан, ораларида бир уруш жараён этар. У бадбахт одамни у ерда бир чиройли калтаклайдилар ва тўппончасини ҳам оладилар.
Устоз арава ила қирга чиққан замон тўрт-беш кун муддатича беш тайёра устозни таъқиб этади. Устоз уйига кирган замон улар ҳам Амиртоғдан чекинадилар. Устознинг ёлғиз иймоний, ухровий хизмати Қуръониясига хато маънолар бердириб унга қарши ташвиқот қилинади ва юқори мақомларга хато акс эттирилади.
Рисола-и Нурнинг нусха кўчириш ускунаси ила интишори ва Анадолуда Нурларнинг борганча инкишофи қаршисида бу иймоний хизматни тўхтатмоқ мақсади ила ҳаракатга ўтган яширин динсиз комитетлари ҳукуматни шубҳага солиб, унга қарши иғвогарчилик қиладилар. Амиртоғ, Испарта, Қастамўну, Коня, Инаболу, Сарфанболу, Ойдин каби яна бир қанча вилоят, шаҳарча ва қишлоқлардаги Нурчиларнинг уйларининг қидирилишига амр берилади. Ниҳоят 1947 санасининг сўнг ойида Устоз Саид Нурсий ва ўн беш қадар Нур Талабаси Амиртоғдан олиниб Афёнга келтирилар ва сўроқлагандан сўнг қаматиладилар. Ва бошқа вилоятлардаги Нур Талабалари қаматилиб Афёнга жалб этилади. Шундай қилиб Учинчи Мадраса-и Юсуфия ҳаёти бошланади.
Бадиуззамон ҳар кирган қамоғидаги маҳбусларни иршод этар, қамоқдаги баъзи қотиллар қўй каби бир ҳол олар. Қамоқда ҳам тажриди мутлақ ичида қолдирилгани ҳолда, қамоқхона бир Нур мактаби вазиятига кирар. Шунинг учун кирган қамоқхоналарга "Мадраса-и Юсуфия" дер. Ҳатто Денгизли Қамоқхонасида бир қисм ёшлар Мадраса-и Юсуфиядан айрилмоқ истамасдан, "Бадиуззамон ортиқ бу ерда қолса, биз ўзимизни айбдор кўрсатиб жазо оламиз, ундай айрилмаймиз, Рисола-и Нурдан дарс оламиз..." дегандирлар.
Денгизли Қамоғида "Мева Рисоласи" исмли асар таълиф этилгандан сўнгра, қамоқхонада таъсирли бир ислоҳот мушоҳада этилади... Бу вазият душманларни ҳам тақдирга чорлайди.
Рисола-и Нурнинг моҳиятини диққат ва тафаккур ила ўқиб англаб таҳқиқий бир иймонга соҳиб бўлган холис Нур Талабалари ўлимдан, қамоқдан, зиндондан ва ҳеч бир башарий азо ва жафодан қўрқмаслар. Муқаддас Қуръон ва иймон хизмати ила, ватан ва миллат ва Ислом Олами ва башариятнинг абадий қутулишига ҳаракат қиларкан, динсизлар дучор этган бир зулм ва мусибат ила қаршилашсалар, асло сустлик ва умидсизликка тушмаслар, қамоқларга ифтихор ва мамнуният ила кирарлар. Уларнинг битта истинод нуқталари бордир. У ҳам ёлғиз ризо-и Илоҳий учун, ихлос ила Қуръон ва иймонга хизматларидир. Маъсум ва мазлумларнинг муҳофизи Жаноби Ҳақдир. Ҳеч бир тўсиқларга аҳамият бермасдан, Рисола-и Нурни ўқишга ва нашр этишга қаҳрамон устозлари каби фароғат ила ҳаракат қиларлар. Шунинг учундирки, йигирма беш саналик мудҳиш бир истибдоди мутлақ ичида Нурларга хизмат қилган Нур Талабалари иймон ва Исломият хизматида тебранмагандирлар. "Зоҳирда зарарли каби кўринган нарсалар ҳақиқатда неъматдир. Заҳматда раҳмат бордир. Иймон хизмати йўлида бошимизга не келса хайрдир. Биз бошимизга келажакни ўйламоқ ила мукаллаф эмасмиз, хизмати Қуръония ила мукаллафмиз. Биз Рабби Раҳиймимизнинг доимо инояти остидамиз. Ўлсак шаҳидмиз, қолсак Қуръоннинг хизматкоримиз. Исломият душманлари бизни абадий дунё қамоққа ҳам маҳкум этсалар, бизлар яна Рисола-и Нурнинг хизматидамиз" дея иймон этганлар ва фақат иймон ила қолмаганлар, феълан ҳам амал этгандирлар, майдондадир.
Ҳа, Бадиуззамон бир минг тўққиз юз қирқ тўртда Денгизли Маҳкамасида бароат этгани ҳолда, Афён Вилоятига боғлиқ Амиртоғ Туманига сургун қилинади. У ерда ўз охирати ва Рисола-и Нур ила машғул бўларкан, бир минг тўққиз юз қирқ саккиз санасида яширин дин душманлари қилинган зулмлар оз кўрилган каби айни нақарот ила, "Яширин жамият қурмоқда, халқни ҳукуматга қарши ўгирмоқда, кексайганча ортган ғайрати ила, қуввати ила тизимни йиқитишга уринмоқда. Мустафо Камолга Ислом Дажжоли, Суфён! демоқда" каби бир тур баҳоналар ила, эллик Рисола-и Нур Талабаси ила бирликда Афён Оғир Жазо Маҳкамасига жалб қилинади ва қамоққа қўйилади.
Қилинган чуқур ва узун таҳқиқот натижасида биргина айб далили топа олмайдилар. Фақат, нима бўлган бўлса бўлди, нима қилган бўлсалар қилдилар.. охири маҳкама, гўё виждоний қаноат ила, Бадиуззамонга йигирма ой ва мудаққиқ бир олимга ўн аккиз ой, йигирма икки кишига эса олти ойдан ҳукм беради. Бошқаларини эса, "Булар Бадиуззамонни буюк бир муршид бўлиб билганлар ва ичларидаги чуқур бўшлиқни тўлдирмоқ учун Рисола-и Нурни ўқиганлар" дея бароат беради. Ҳукм олганларни ҳам, "Бадиуззамон қурган яширин жамиятга ёрдам берганлар!" дея жазолантирилади. Ҳукмни дарҳол ўрнига келтириб ҳаммасини қамайдилар.
Миллиардлаб марта уятлар бўлсинки, ватанга, миллатга ва ёшларимизга ва Ислом Оламига энг муқаддас иймон хизматини қилган, башарнинг бутун маънавий эҳтиёжини таъминлайдиган даражада ҳориқулода ва муаззам асарлар берган бу доҳий ва мислсиз зот маҳкамалардан маҳкамаларга судралмоқда, қамоқхоналарда чиритилишга уринилмоқдадир.
Бадиуззамон йигирма санада бўлгани каби, шу уч-тўрт санада ҳам шу қадар ўхшовсиз бир исканжага маъруз қолгандирки, тарихда ҳеч бир илм одамига бу қадар қотилона бир суиқасд қилинмагандир. Денгизли қамоғида бир ойда чеккан машаққатни Афёнда бир кунда чеккандир! Ўзига бутун-бутун қонунсиз муомалалар қилингандир. Қамоқхонада тўлиқ йигирма ой қишнинг жуда совуқ бўлган тартибсиз бир камераси ичида ёлғиз қолдирилиб, тажриди мутлақ ичида имҳо бўлишига интизор этилгандир. Қишнинг энг шиддатли кунларида, қамоқхона деразалари икки миллиметр муз қоплаган замонларда заҳар берилган. Кекса, жуда хаста ҳоли ила ойларча истироб чектирилгандир. Муборак ётоғида бир тарафдан бошқа тарафга ўгиролмайдиган бир ҳолга келган замонларда ҳам, хизматига, бир талабаси бўлсин изн берилмагандир. У қўрқинч шароит остида ўз-ўзига ўлиб кетиши кутилгандир. Хасталиги шу қадар шиддатлангандирки, кунларча бир нарса еёлмаган ва озуқасиз қолган ва жуда заиф бир вазиятга келгандир. Бундай бўлгани ва жуда қаттиқ бир тарассуд ва тазйиқлар остида сақлангани ҳолда, Рисола-и Нурнинг таълифидан орқа қолмаган, ҳар қамоқда бўлгани каби, бу ерда ҳам яширинча асар таълиф этгандир. Маҳбуслар яширин-яширин Рисола-и Нурни қўллари ила ёзиб кўпайтирганлар ва қамоқхонадан ташқари ҳам чиқариб нашрини таъмин этгандирлар. Бадиуззамон қамоқда бўлган кунлар ҳам Рисола-и Нурнинг нашриёти тўхтамаган, парда остида юз мингларча нусхаларни эски ёзув ила нашр этишга Нур Қаҳрамони Хусрав каби Нур Талабалари муваффақ бўлгандирлар.
Қамоқхонада заҳарланиб, ўлим тўшагида экан, фурсат топиб зиёратига бора олган бир талабассига шундай дегандир: "Балки ҳаётда қолмайман, бутун мавжудиятим ватан, миллат, ёшлар ва Ислом Олами ва башарнинг абадий роҳат ва саодати йўлида фидо бўлсин. Ўлсам, дўстларим интиқомимни олмасинлар!"
Бадиуззамоннинг қамоқхонага келиши ила жуда фойдаланган қамалганлардан бириси деразадан салом берган замони, "Сен Бадиуззамонга нима учун салом бердинг? Нима учун унинг деразасига қарамоқдасан?" деб, калтаклангандир. Жуда муборак ва жуда севгили Устозларининг хаста ва жуда аянчли вазиятида яширинча фурсат топиб кўришишга ҳаракат қилган талабалари ушланганлари замон, ётқизиб оёқларининг остини таёқ ила савалаганлар. Фақат улар бу зулмлардан асло қўрқмаганлар, иймондан ва иззати Исломиядан келган бир салобат ила, у золимлар урганча, улар ҳам ҳар уришларида "Ур! Ур!" дея бақиргандирлар. "Душманнинг этиги бўғзимизни босган замон унинг юзига тукур! Руҳинг қутулсин.. жасадинг эзилсин" ҳақиқатини матбуот лисони ила ҳам баён этган Устозлари Бадиуззамонга иттибо этгандирлар.
Хуллас, бундай турли-туман исканжа ва тазйиқотлар ила керак бўлса қамоқхона доҳилида, керак бўлса хорижида хизматини ҳам қилдирмасликка урингандирлар. Дунёда ҳеч бир кишига қилинмаган зулм ва хоинлик Бадиуззамонга қилингандир. Ниҳоят 20 сентябрь 1949 куни жазо муддатини қамоқхонада тугатиб бўшатилгандир. Бутун қамоқхоналарда қамалганлар расмий иш соатларида бўшатиларкан, Афён қамоқхонасида ҳам соат ўнда одат экан, Бадиуззамонни фавқулодда бир тазоҳурот ила қаршилашга ҳозирланган халқнинг истиқболига монеъ бўлмоқ учун шафақ вақти ила бомдод намози орасида қамоқхонадан бўшатгандирлар.
Бадиуззамон Ҳазратлари Афёнда бир муддат қолгандир. Бу аснода жазосини чеккани ва темйиз маҳкамаси маҳкумият қарорини тамоман унинг фойдасига бузгани ҳолда, уч полицияга эшиги ёнида кеча-кундуз соқчилик қилдирилгандир. Қамоқдан чиққанига пушаймон этганлар ва зулм ва тазйиқлар давом эттирилгандир. Икки саналик эзувчи ва эритувчи бир қамоқдан чиққани ҳолда, хасталигини сўрамоқ учун келганлар ҳам ёнига қўйилмагандир. Тарихча-и ҳаётида кўрилгани каби, Русяда Рус қўмондони унга эркинлик бергани ҳолда, ўз ватанида ва бу муборак ва азиз Ислом миллати учун ҳар нарсасини фидо этган Бадиуззамоннинг байрам зиёратига келганлар ҳам расмий маъмурлар тарафидан зиёратдан ман этилгандир. Ҳатто хизматчиси ила гапирганлар кўрилганда, "Сен Бадиуззамоннинг хизматчиси ила гапирдинг!" дея тазйиқлар қилиниб ким бўлганлари аниқланган. Бутун бундай қонунсизликлар халқни Бадиуззамонга бир бор яна яқинлаштирган, асарларини қидириб топмоқ хусусида худди бир қамчи таъсирини вужудга келтиргандир. Бадиуззамонга қарши ташвиқот қилган ва қилдирганлардан эса километрларча узоқлаштиргандир. Бадиуззамонга бўлган омманинг эътиборини синдиришга уринган сари, миллат ва ёшлар, хусусан олий таҳсил ёшларининг ҳурмат ва боғлиқлиги ортгандир. Бадиуззамонга қарши бўлиш қилиниши ила, бу боғлар мустаҳкамлангандир. Манфий ташвиқотлардан мақсад, миллатнинг Бадиуззамонга бўлган эътиборини синдириб, шахсини чиритиб, Рисола-и Нурнинг нашриётини тўхтатмоқдир. Ҳолбуки Рисола-и Нур муаллифнинг шахси ила боғлиқ эмасдир. Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Рисола-и Нур бошқа асарларга ўхшамас. Рисола-и Нур бир ўзи ҳужжат ва бурҳон хазинасидир, яъни шахсан ўзи бурҳон ва ҳужжатдир. Рисола-и Нур ўқиган муаллифнинг шахсига боқмас, тўғридан-тўғрига асарнинг ичидаги ҳақиқатларга, бурҳон ва далилларга эътиборни тўплар. Бу ва яна бир қанча ҳақиқатларга биноандирки, Бадиуззамонга қарши қилинган жуда даҳшатли расмий ташвиқотлар ҳам натижасиз қолгандир. Ва натижасиз қолишга ҳам маҳкумдир.
Ҳа, бу Исломият Миллати, ватан ва миллатга бу даража ҳадсиз истифода таъмин этган, Қуръон ва иймон хизматини кўрилмаган бир фароғати нафс ила ва фидокорликлар ила қилган бу буюк муаллиф ва мутафаккирнинг бу дараажа маҳкамаларда судралганига миллиардлаб таассуфлар ёғдиради. Ватан ва миллатнинг фойдаси номига хабар берамизки: Бу иш бир он аввал натижаланиши ва маҳкамалар тугатилиши керак. Зеро Бадиуззамон қилган Қуръоний хизмат Ислом дунёси кенглигида ва жаҳоншумул бир миқёсдадир. Бадиуззамон Саид Нурсий ҳақида тақдим этганимиз ғоят юксак ҳақиқатлар ва ғоят олий қийматлар далилсиз эмасдир, ичида муболаға йўқдир. Шубҳа этганлар ҳануз ҳаётда бўлган Бадиуззамонни яқиндан танимоқ ила ва Рисола-и Нурни сабот ва давом ила ва холис ният ила ўқимоқ ила фарқига боражаклардирки, биз бу тарихча-и ҳаётда нақл этганимиз ҳақиқатларни ифода этаркан, сўз ва ифодаларимиз жуда сўниқ бўлгандир. Ҳам ўзларининг ихлос ила биздан зиёда идрок этажак қаноатлари бутун башариятга эълон этмоқ иштиёқига ҳам соҳиб бўлажаклардир.
Бутун дунё маҳкамалари яширин дин душманларининг қилганлари айбловларга назаран Бадиуззамонни маҳкум этишга уринганлар, у маҳкамалар далилга истинод эттикча, Бадиуззамонни маҳкум этолмаслар!
Бадиуззамон Саид Нусий Ҳазратлари Исломият душманлари тарафидан заҳарланишларнинг хасталиклари ила доимий ётоқ ичида кун ўтказмоқда ва шундай демоқдадир: "Қабр эшигини кутмоқдаман". Фақат биз Жаноби Ҳақдан бутун қудрат ва қувватимиз ила дуо ва ниёз этамизки, у буюк дин қаҳрамонига янада кўп узун умрларни лутф этсин. Зеро у каби Қуръоннинг фидоий ва мухлис бир ходимига, у каби юксак бир доҳийга, у каби буюк бир мутаффакирга, у каби бир ҳақиқат қаҳрамонига, у каби беназир бир Ислом ҳакимига бутун Ислом Олами ва бутун жаҳон муҳтождир.
Бадиуззамоннинг Амиртоғ ва Афён Ҳаётини ўз қалами ила ифодалаган Ўн Бешинчи Умид Ёғдулардан олинган бўлиб, бу ерга киргизилгандир.
Бир пайтлар Амиртоғида истиқомат қилишга маҳкум ва ёлғиз ўзим бир манзилда бамисоли бир кишилик қамоқдек ва менга жуда оғир келган назоратлар ва зўравонликлар ила мени исканжага солганлари учун ҳаётдан бездим, қамоқдан чиққанимга афсусландим. Руҳу-жоним ила Денгизли қамоқхонасини соғиндим ва қабрга киришни истадим. Ва "қамоқ ва қабр бу тарз ҳаётдан яхшироқ" дея, ё қамоққа ва ё қабрга киришга қарор қилиб турганимда Аллоҳнинг инояти мададга келди. Яъни, қаламлари нусха кўчириш ускунасидек бўлган Мадрасат-уз Заҳро шогирдларининг қўлига янги чиққан нусха кўчириш ускунасини берди. Бирдан Нурнинг қийматдор мажмуаларининг ҳар биридан бир қалам ила беш юз нусха вужудга келди. Ютуққа эриша бошлаганлари ул оғир ҳаётни менга севдирди, "Ҳадсиз шукр бўлсин", дедирди.
Бир оз муддатдан сўнг Рисола-и Нурнинг яширин душманлари Нурларнинг ғалабасига чидолмадилар. Ҳукуматни бизга қарши ташвиқ қилдилар. Яна ҳаёт менга оғир кела бошлади. Бирдан Раббоний иноят порлади. Энг зиёда Нурларга муҳтож мутасадди давлат ходимлари, вазифалари эътибори ила, мусодара қилинган Нур Рисолаларини мукаммал қизиқиш ва диққат ила мутолаа қилдилар. Бироқ Нурлар уларнинг қалбларини ўзига тарафдор айлади. Танқид ўрнига тақдирлай бошлаганларидан Нур дарсхонаси янада кенгайди. Моддий зараримиздан юз баробар кўпроқ манфаат берди, сиқувчи ташвишларимизни йўққа чиқарди.
Бундан сўнг яширин душман мунофиқлар ҳукуматнинг диққат назарини менинг шахсимга қаратдилар, эски сиёсий ҳаётимни хотирлатдилар. Ҳам адлияни, ҳам маориф доирасини, ҳам хавфсизлик хизматини, ҳам ички ишлар вакилларини ваҳимага солдилар. Партияларнинг жараёнлари ва коммунист пардаси остидаги анархистларнинг тескари ташвиқлари туфайли у ваҳима янада кенг тус олди. Бизни тазйиқ қилиб ва қамаб ва қўлларига тушган рисолаларни мусодара қила бошладилар. Нур шогирдларининг фаолиятида тўхташ юз берди. Менинг шахсимни бадном қилиш фикрида бир қисм расмий маъмурлар ҳеч ким ишонмайдиган туҳматлар қилдилар. Жуда ажиб бўҳтонларни ёйишга уриндилар. Бироқ ҳеч кишини ишонтиролмадилар.
Сўнгра жуда оддий баҳоналар билан қиш чилласининг энг шиддатли совуқ кунларида мени ушлаб, катта ва ниҳоятда совуқ ва икки кун ўчоқсиз бир камерага ёлғиз ўзимни қамаб қўйдилар. Мен ўзимнинг кичик хонамда кунига бир неча марта ўчоққа ўт ёқардим ва доимо ўчоғимда чўғ тургани ҳолда заифлигим ва хасталигим туфайли зўрға чидаб турардим. Ҳозир бу вазиятда ҳам совуқдан тутган безгак, ҳам даҳшатли бир сиқилиш ва ғазаб ичра беҳаловат бўлиб турганимда Аллоҳнинг инояти ила бир ҳақиқат қалбимда кашф бўлди. Маънан:
"Сен қамоққа "Мадраса-и Юсуфия" номини бергансан. Ҳам Денгизли қамоғида заҳматларингиздан минг бор зиёда ҳам севинч, ҳам маънавий фойда, ҳам у ердаги маҳбусларнинг Нурлардан фойда кўришлари, ҳам катта доираларда Нурларнинг ғалабаси каби натижалар сизга шикоят ўрнига минглаб шукр қилдирди. Ҳар бир соатдаги маҳбуслик ва заҳматингизни ўн соатлик ибодат ҳукмига келтирди, у фоний соатларни боқийлаштирди. Иншааллоҳ бу учинчи Мадраса-и Юсуфиядаги мусибатзадаларнинг Нурлардан фойда кўришлари ва тасалли топишлари сенинг бу совуқ ва оғир заҳматларингни ҳароратлантириб севинчларга айлантиради. Ва сен ғазабланган одамлар, агар алданган бўлсалар, билмай сенга зулм қилмоқда, улар ғазабга лойиқ эмас. Агар билиб туриб ва ғараз билан ва залолат тарафида туриб сени ранжитаётган бўлсалар, улар жуда яқин бир замонда ўлимнинг абадий қатли ила қабрнинг бир кишилик қамоғига кириб доимий аламли азоб чекадилар. Сен уларнинг зулми туфайли ҳам савоб, ҳам фоний соатларингни боқийлаштирмоқни, ҳам маънавий лаззатларни, ҳам илмий ва диний вазифангни ихлос билан бажаришни қозонмоқдасан!"- дея руҳимга эслатилди.
Мен ҳам бор қувватим ила "Алҳамдулиллаҳ" дедим. Инсонийлик ҳисси ила у золимларга ачиндим. "Ё Раббий! Уларни ислоҳ айла!" дея дуо қилдим. Бу янги ҳодисада, ифодамда Ички Ишлар Ваколатига ёзганим каби, ўн жиҳат ила ноқонуний экани ва асл айбдорлар қонун номидан ноқонуний иш тутган у золимлар бўлганидек, шундай баҳоналар изладиларки, эшитганларни кулдирадиган ва ҳақпарастларни йиғлатадиган туҳматларни ва уйдирмаларни инсоф аҳлига кўрсатдиларки, Рисола-и Нурга ва шогирдларига тажовуз қилиш учун қонун ва ҳақиқат тарафидан имкон тополмаётирлар, девоналик қилаётирлар.
Жумладан: Бир ой бизнинг ортимиздан жосуслик қилган маъмурлар ҳеч қандай баҳона тополмагач, бир қисқа хат ёзиб, "Саиднинг хизматкори бир дўкондан ароқ олиб, унга олиб бориб берган". У хатни имзо эттирмоқ учун ҳеч кимни тополмагандан сўнг, бегона ва маст бир одамни ушлаб олиб қўрқитишган, "Кел, бунга имзо бос",- деганлар. У деганки, "Тавбаларни тавбаси бўлсин, бу ажиб ёлғонга ким имзо босади?" Уларни хатни йиртиб ташлашга мажбур қилган.
Иккинчи бир намуна: Мен билмаган ва ҳозир ҳам танимайдиган бир зот отини мени кездириш учун берган. Мен ҳам касаллигим туфайли ҳаво алмаштириш мақсадида кўпинча ёзда бир-икки соат кезардим. У от ва арава соҳибига эллик лиралик китоб беришга сўз бергандим. Токи қоидам бузилмасин ва миннат остига кирмайин. Ажабо, бу ишда бирор зарар эҳтимоли борми? Ҳолбуки, "У от кимники?" дея эллик марта ҳам ҳоким, ҳам адлиячилар, ҳам хавфсизлик ва полициячилар сўрадилар. Гўё муҳим бир сиёсий ҳодиса ва осойишталикка тегишли бир воқеа рўй бергандек.. Ҳатто бу маъносиз суриштиришлар тўхтасин дея, икки кишининг ҳамиятан, бири "от меники", бошқаси "арава меники" дегани учун, икковини ҳам мен билан бирга қамоққа олишди. Бу намуналарга қиёслаб болаларнинг ўйинига ўхшаш бундай кўплаб ҳодисаларни кузатиб йиғладик ва англадикки, Рисола-и Нур ва шогирдларига қарши чиққанлар масхара бўладилар.
Шу намуналардан келиб чиққан латиф бир суҳбат: Менинг қамаш учун ордеримда сабаб қилиб "осойишталикни бузган" айби ёзилганидан, мен ҳали у ҳужжатни кўрмай туриб прокурорга дедим: "Сени ўтган кеча ғийбат қилдим, -ва хавфсизлик мудири буйруғи ила мени сўроқ қилган бир полициячига қараб, -Агар мингта прокурор ва мингта хавфсизлик мудиричалик бу мамлакатдаги умумий осойишталикка хизмат қилмаган бўлсам, Аллоҳнинг қаҳрига учрай", -дея уч марта қайтардим.
Сўнгра бу орада бу совуқда истироҳатга ва совуқ емасликка ва дунёни ўйламасликка жуда муҳтож бўлган чоғимда ғараз ва қасдни сездирадиган тарзда, мени бардош қилиб бўлмайдиган бу сургунга ва ёлғизлик ва қамоқ ва тазйиққа йўлиқтирганларга одатдагидан зиёд ғазабим келди. Бир иноят мададга келди. Маънан қалбга эслатилдики:
Инсонларнинг сенга қилган айни зулмларида айни адолат бўлган Аллоҳ тақдирининг буюк бир ҳиссаси бор. Ва бу ҳибсда ризқинг бор. У ризқинг сени бу ерга чақирди. Уни розилик ва таслим ила қаршиламоқ лозим. Ҳикмат ва Раббоний раҳматнинг ҳам бир ҳиссаси борки, бу қамоқдагиларни нурлантирмоқ ва тасалли бермоқ ва сизга савоб қозонтирмоқдир. Бу ҳиссага нисбатан минглаб шукр этмоқ лозим.
Ҳам сенинг нафсингнинг ўзинг билмаган айблари билан унда бир ҳиссаси бор. У ҳиссага жавобан истиғфор ва тавба ила нафсингга "Бу тарсакига ҳақдор бўлдинг" дейишинг керак.
Ҳам яширин душманларнинг ҳийлалари ила баъзи софдил ва ваҳимачи маъмурларни алдаш билан ўша зулмга чорламоқ жиҳатига кўра уларнинг ҳам ҳиссалари бор. Унга қарши Рисола-и Нур ул мунофиқларга урган даҳшатли маънавий тарсакилари сенинг интиқомингни тамоман улардан олган. Ўша уларга етади. Энг охирги ҳисса бевосита сабабчи бўлган расмий маъмурлардир. Бу ҳисса олдида уларнинг Нурларга танқид ниятида боқишларида, истар-истамас, шубҳасиз иймон жиҳатида фойда топганларининг хотири учун وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ дастури ила уларни афв этмоқ бир олийжанобликдир".
Мен бу ҳақиқатли эслатмадан мукаммал бир севинч ва шукр ила бу янги Мадраса-и Юсуфияда қолиш учун, ҳатто менга қарши бўлганларга ёрдам бўлсин дея, ўзимга жазони қабул қилиб, зарарсиз бир айб қилишга қарор қилдим.
Ҳам, етмиш беш ёшли ва ҳеч ким билан иши йўқ ва дунёда севган дўстларининг етмишидан фақат бештаси қолган мен каби одамни Нурларга оид вазифасини бажарадиган етмиш минг Нур нусхалари бор бўлиб, бемалол кезиб юрмоқдалар. Ва бир тил ўрнига минглаб тиллар ила иймон хизматини бажарадиган қардошлари, ворислари бор бўлган мендек бир одамга қабр бу қамоқдан кўра юз баробар хайрлидир. Ва бу қамоқ эса ташқаридаги ҳурриятни бўғувчи зўравонликлар остидаги озодликдан юз даража енгилроқ, фойдалироқдир. Чунки эркинликда ёлғиз ўзи юзлаб маъмурларнинг зўравонликларини тортгандан кўра қамоқда юзлаб маҳбуслар билан бирга бор-йўғи мудир ва назоратчи каби бир-икки зотнинг, манфаатга биноан енгил зўравонликларини тортишга мажбур бўлади, халос. Унинг эвазига қамоқда кўп дўстлардан биродорона илтифотлар, тасаллилар кўради.
Ҳам Исломий шафқат ва инсоний фитрат бундай вазиятдаги кексаларга марҳамат билан келиши қамоқ заҳматини раҳматга айлантиради дея ҳибсга рози бўлдим.
Бу Учинчи Маҳкамага келган чоғимда заифлик ва кексалик ва роҳатсизликдан оёқда туришга ҳолим йўқлиги учун маҳкама эшигидан ташқарида бир курсига ўтирдим. Бирдан бир ҳоким келди, жаҳл қилди ва ҳурматсизларча: "Нима учун оёқда туриб кутмайди?"- деди. Мен ҳам кексалигим туфайли бу марҳаматсизликка аччиғим чиқди. Бирдан қарасам, жуда кўп мусулмонлар мукаммал бир шафқат ва биродарлик билан марҳаматкорона боқиб атрофимизда тўпланганлар, тарқалмаётирлар. Бирдан икки ҳақиқат эслатилди.
Биринчиси: Менинг ва Нурларнинг яширин душманларимиз, мен истамаган ҳолда, омманинг менга бўлган эътиборини синдириш Нурнинг ютуқларига тўсиқ бўлади дея, баъзи содда расмий маъмурларни алдаб, мени халқнинг назарида бадном қилиш мақсадида бундай хиёнаткорона муомалага мажбур қилганлар. Бунга қарши Аллоҳнинг инояти Нурларнинг иймон хизмати эвазига бир икром сифатида ўша битта одамнинг хиёнатига бадал бу юзта одамга боқ! Хизматингизни тақдирлаб, шафқаткорона ачиниб сизни олқишламоқдалар ва жасоратлантирмоқдалар. Ҳатто иккинчи кун мен терговда прокурорнинг саволларига жавоб бераётганимда идора ҳовлисида маҳкама деразаларининг қаршисида мингга яқин аҳоли мукаммал бир муҳаббат ила тўпланиб, ҳолатлари билан "Буларни сиқмангиз" деётганларини вазиятлари ила ифода қилаётгандек кўриндилар. Полициячилар уларни тарқатолмаётганди. Қалбимга эслатилдики: Бу аҳоли бундай таҳликали асрда тўлиқ бир тасалли ва сўндирилмас бир нур ва қувватли бир иймон ва боқий саодат ҳақида ҳақиқий хушхабар истайдилар ва фитратан излайдилар ва Нур Рисолаларида излаганлари топилмоқда дея эшитганларки, менинг аҳамиятсиз шахсимга иймонга бир оз хизматкорлигим учун ҳаддан зиёд илтифот кўрсатаётирлар.
Иккинчи Ҳақиқат: Осойишталикни бузади деган ваҳима ила бизга ёмонлик қилиш ва омманинг эътиборини синдириш мақсадида ҳақораткорона алданган бир неча одамларнинг қўпол муомалалари ўрнига ҳадсиз ҳақиқат аҳлининг ва келажак наслларнинг тақдиркорона олқишлашлари бор дея эслатилди.
Ҳа, коммунист ниқоби остида анархистликнинг умумий осойишни бузишга даҳшатли уринишларига қарши Рисола-и Нур ва шогирдлари таҳқиқий иймон қуввати ила бу Ватаннинг ҳар тарафида у мудҳиш фасодларни тўхтатмоқда ва синдирмоқда. Тинчлик ва осойишталикни таъминлашга ҳаракат қилмоқдаки, жуда ҳам кўплаб ва мамлакатнинг ҳар тарафида бор бўлган Нур талабаларидан бу йигирма йил давомида шуғулланган уч-тўрт маҳкама ва ўнта вилоятнинг ички ишлар ходимлари осойишталикни бузадиган бирор ҳодиса тополмаган ва қайд қилинмаган. Ва уч вилоятнинг бир қисм инсофли ички ишлар ходимлари деганлар: "Нур талабалари маънавий қўриқчидирлар. Осойишталикни муҳофаза қилишда бизга ёрдам бермоқдалар. Мустаҳкам иймон ила Нурни ўқиган ҳар бир одамнинг миясида бир қўриқчи қолдирадилар. Осойишталикни таъминлашга уринмоқдалар". Бунинг бир намунаси Денгизли қамоқхонасидир. У ерга Нурлар ва маҳбуслар учун ёзилган Мева Рисоласи кириши билан уч-тўрт ой ичида икки юздан зиёд маҳбуслар шундай фавқулодда итоатли, диндорона, солиҳона бир ҳолга келдиларки, уч-тўрт одамни ўлдирган бир одам тахта битларини ўлдиришдан ўзини тортарди. Ўта марҳаматли, безарар, ватанга фойдали бир аъзо бўла бошлади. Ҳатто расмий маъмурлар бу ҳолни ҳайрат билан ва тақдирлаб кузатардилар.
Ҳам ҳали қарори ўқилмаган бир қисм ёшлар дедилар: "Нурчилар қамоқда қолсалар, биз ўзимизни маҳкум қилдирамиз ва жазо олишга интиламиз. Токи улардан дарс олиб улар каби бўлайлик..Уларнинг дарси ила ўзимизни ислоҳ қиламиз". Мана бу моҳиятда бўлган Нур талабаларини осойишни бузади деб туҳмат қилганлар, ҳар қалай ғоят ёмон бир суратда алданган ва алдатилган ва ё билиб ва ё билмай анархистлик номидан ҳукуматни гиж-гижлаб бизга азиятлар бериб эзишга уринмоқдалар. Биз уларга жавобан деймиз:
"Модомики ўлим ўлдирилмаётир ва қабр беркилмаётир ва дунё мусофирхонасида йўлчилар ғоят тезлик ва ташвиш ила тўп-тўп бўлиб тупроқ остига кириб йўқолаётган экан, албатта жуда яқин вақтда бир-биримиздан айриламиз. Сиз зулмларингизнинг жазосини даҳшатли бир суратда оласиз. Ҳеч бўлмаганда, мазлум иймон аҳлига озодлик рухсатномаси бўлмиш ўлимнинг абадий қатл қилувчи дорига чиқажаксиз. Сизнинг дунёда абадий қолиш тасаввури ила олган фоний завқларингиз боқий ва буюк аламларга айланади".
Афсуски, яширин мунофиқ душманларимиз бу диндор миллатнинг юз минглаб авлиё шаҳидларининг, қаҳрамон ғозийларининг қони ва қиличи билан қозонилган ва муҳофаза этилган Исломият ҳақиқатларига баъзан "тариқат" номини бериб ва ул қуёшнинг бир нури бўлган тариқат машрабини ул қуёшнинг айнан ўзи деб кўрсатиб, ҳукуматнинг баъзи диққатсиз маъмурларини алдаб, Қуръон ва иймон ҳақиқатлари йўлида таъсирли суратда ҳаракат қилаётган Нур талабаларига "тариқатчи" ва "сиёсий жамиятчи" номини бериб, бизга қарши қилиб қўйишни истамоқдалар. Биз эса ҳам уларга, ҳам уларни тинглаб бизга қарши бўлганларга Денгизлининг Одил Маҳкамасига айтганимиз каби деймиз:
"Юзлаб миллион бошлар фидо бўлган бу ҳақиқатга бизнинг ҳам бошимиз фидо бўлсин! Дунёни бошимизга оташ қилиб ёқсангиз ҳам Қуръон ҳақиқатларига фидо бўлган бошлар динсизларга таслим бўлмайди ва муқаддас вазифасидан воз кечмайди, иншааллоҳ!"
Хуллас, кексалик саргузаштларимдан келган оғриқлар ва маъюсликларга иймондан ва Қуръондан мададга келган муқаддас тасаллилар билан бу кексалигимнинг ўтган энг оғир бир йили ўрнига ёшлигимнинг энг севинчли ўн йилини берса алмаштирмайман. Хусусан қамоқда фарз намозларини ўқиган ва тавба қилганнинг ҳар бир соати ўн соат ибодат ўрнига ўтиши билан ва хасталикда ва мазлумликда ўтган ҳар бир фоний кун эса савоб жиҳатида ўн кунлик боқий умр қозонтириши билан мен каби қабр эшигида навбатини кутаётган бир одамга нақадар шукронага сабаб бўлишини ул маънавий эслатмадан билдим, "Раббимга беҳад шукр" дедим, кексалигимга севиндим ва қамоқдалигимга рози бўлдим. Чунки умр бир жойда турмайди, тез ўтади. Лаззатда, севинчда ўтса, лаззатнинг завол топиши алам бўлгани туфайли ҳам афсус ила, ҳам ношукурлик ила, ғафлат ила ўтиб, ўрнига баъзи гуноҳларни қолдиради, фоний бўлади, кетади. Агар қамоқда ва заҳматда ўтса, аламнинг завол топиши маънавий лаззат бўлгани туфайли, ҳам улар бир нави маънавий ибодат ҳисобланганидан, бир жиҳатда боқий қолади ва хайрли мевалари ила боқий бир умрни қозонтиради. Ўтган гуноҳларга ва қамоққа сабаб бўлган хатоларга каффорат бўлади, улардан поклайди. Шунинг учун маҳбуслардан фарзларни бажараётганлар сабр ичида шукр қилмоқлари лозимдир.
Афён маҳкамасини тартиб ва туҳматлар ила очтирган яширин динсизлар Бадиуззамонни иъдом этмоқ режасини қилгандирлар. Бу фавқулодда аҳамиятга соҳиб буюк мудофаалар бундай имҳочи золим динсизларга қарши унинг ўлимни писанд қилмасдан ҳайқирган ҳақиқатларидир. Натижада темйиз маҳкамаси маҳкумият қарорини бекор қилди. Ва айни маҳкама икки марта Бадиуззамонга бароат берди. Охири бутун Рисола-и Нур куллиёти ва беш юзга яқин мактублар ҳар қандай қайд ва шартсиз Бадиуззамонга қайтарилди.
[Ўн саккиз сана сукутдан сўнг мажбурият тахтида бу илтимоснома маҳкамага ва нусхаси Анқарага идорачиларга берилган экан, такрор беришга мажбур бўлганим айбномага қарши эътирозномамдир.]
Маълум бўлсинки, Қастамўнуда уч марта манзилимни қидирув қилмоқ учун келган икки прокурор ва икки қидирув комисарига ва учинчида полиция мудирига ва олти-етти комисар ва полицияларга ва Испартада прокурорнинг саволларига ва Денгизли ва Афён Маҳкамаларига қарши деганим айни ҳақиқат кичик бир мудофаанинг хулосасидир. Шундайки:
Уларга дедим: Мен ўн саккиз-йигирма санадир мунзавий яшамоқдаман. Ҳам Қастамўнуда саккиз санадир полиция қаршисида ва бошқа ерларда ҳам йигирма санадир доимо тарассуд ва назорат остида неча марта манзилимда қидирув қилганлари ҳолда дунё ила, сиёсат ила ҳеч бир тарашшуҳ, ҳеч бир нишон кўрилмади. Агар бир алоқадор ҳолим бўлсайди, у ернинг адлия ва зобитаси билмаган ёки билган, аҳамият бермаган бўлса, албатта мендан зиёда улар масъулдирлар. Агар бўлмаса, бутун дунёда ўз охирати ила машғул бўлган мунзавийларга илишмагани ҳолда, нима учун менга кераксиз, ватан ва миллат зарарига бу даража илишмоқдасиз!
Биз Рисола-и Нур шогирдлари Рисола-и Нурни дунё жараёнларига эмас, балки коинотга ҳам қурол қилолмаймиз. Ҳам Қуръон бизни сиёсатдан шиддат ила ман этган. Ҳа, Рисола-и Нурнинг вазифаси эса абадий ҳаётни маҳв этган ва дунёвий ҳаётни ҳам даҳшатли бир заҳарга айлантирган куфри мутлаққа қарши иймоний бўлган ҳақиқатлар ила ғоят қатъий ва энг қайсар динсиз файласуфларни ҳам иймонга келтирган қувватли бурҳонлар ила Қуръонга хизмат этмоқдир. Шунинг учун Рисола-и Нурни ҳеч бир нарсага қурол қилолмаймиз.
Биринчидан: Қуръоннинг олмос каби ҳақиқатларини ғафлат аҳли назарида бир сиёсий тарғибот таваҳҳуми ила шиша парчаларига туширмаслик ва у қийматдор ҳақиқатларга хоинлик этмасликдир.
Иккинчидан: Рисола-и Нурнинг асос маслаги бўлган шафқат, ҳақ ва ҳақиқат ва виждон бизларни шиддат ила сиёсатдан ва идорага илишмоқдан ман этган. Чунки таъзирга ва балога ҳақдор ва куфри мутлаққа тушган бир-икки динсизга алоқадор етти-саккиз бола-чақа, хаста, кекса, маъсумлар топилади. Мусибат ва бало келса, у бечоралар ҳам ёнадилар. Шунинг учун, натижанинг ҳам чиқиши шубҳали бўлгани ҳолда, сиёсат йўли ила идора ва осойишнинг зарарига ижтимоий ҳаётга қўшилмоқдан шиддат ила ман этилганмиз.
Учинчидан: Бу ватаннинг ва бу миллатнинг ижтимоий ҳаёти бу ажиб замонда анархистликдан қутулмоғи учун беш асос лозим ва зарурийдир: Ҳурмат, марҳамат, ҳаромдан чекинмоқ, амният, бебошликни ташлаб итоат этмоқдир. Рисола-и Нур ижтимоий ҳаётга қарагани замон, бу беш асосни қувватли ва қудсий бир суратда тасбит ва таҳким қилиб, осойишнинг пойдеворини муҳофаза этганига далил эса, бу йигирма сана мобайнида Рисола-и Нурнинг юз минг одамни ватан ва миллатга зарарсиз биттадан фойдали аъзо ҳолига келтиришидир. Испарта ва Қастамўну вилоятлари бунга шоҳиддир. Демак, Рисола-и Нурнинг мутлақ аксарият қисмларига илишганлар, ҳарҳолда билиб ёки билмасдан анархистлик ҳисобига ватанга ва миллатга ва Исломият ҳокимиятига хиёнат қиладилар. Рисола-и Нурнинг бир юз ўттиз рисолаларининг бу ватанга бир юз ўттиз буюк фойдасини ва ҳасанасини шубҳачи ғафлат аҳлининг сатҳий назарларида камчиликли таваҳҳум этилган икки-уч рисоланинг мавҳум зарарлари рад этолмас. Уларни булар билан рад этган ғоят даражада инсофсиз бир золимдир.
Аммо менинг аҳамиятсиз шахсимнинг нуқсонлари эса, мажбуран истамасдан дейманки: Йигирма икки сана муддатида ғурбатда ҳибси мунфарид ҳукмида, ёлғиз ва мунзавий бўлиб ҳаёт ўтказган ва бу муддат мобайнида ихтиёри ила бир марта бозорга ва инсонлар тўпланган катта масжидларга кетмаган ва кўп тазйиқ ва машаққат берилгани ҳолда, бутун ўхшаш сургун қилинганларга мухолиф бўлиб истироҳати учун бир марта ҳукуматга мурожаат этмаган ва йигирма сана мобайнида ҳеч бир газетани ўқимаган ва тингламаган ва мароқ этмаган ва тўлиқ икки сана Қастамўнуда ва етти сана бошқа сургун ерларида бутун яқин ва кўришган дўстларининг шаҳодати ила, Ер Курраси юзидаги курашларни ва урушларни ва сулҳ бўлган ва бўлмаган ва яна кимлар урушганларини билмаган ва қизиқмаган ва сўрамаган ва уч сана яқинида гапирган радиони уч мартадан бошқа тингламаган ва абадий ҳаётни имҳо этган ва дунёвий ҳаётни ҳам алам ичида аламга, азоб ичида азобга айлантирган куфри мутлаққа қарши ғолибона Рисола-и Нур ила муқобала этганига у билан иймонларини қутқарган юз минг шоҳиднинг шаҳодати ила исбот этган ва Қуръондан сизиб чиққан Рисола-и Нур ила ўлимни юз минг одам ҳақида иъдоми абадийдан эркинлик рухсатномасига айлантирган бир одамга бу даража илишмоқ ва маъюс этмоқ ва уни йиғлатмоқ ила у маъсум юз минглаб қардошларини йиғлатишга қайси қонун бор? Қайси фойда бор? Адолат номига мислсиз бир ғадр бўлмасми? Ва қонун ҳисобига мислсиз бир қонунсизлик эмасми?
Агар бу қидирувларда баъзи вазифадор маъмурларнинг эътироз этганлари каби десангизки: Сен ва бир-икки рисоланг тизимга ва усулимизга мухолиф кетмоқдасиз?
Жавоб: Биринчидан: Бу янги усулингизнинг мунзавийларнинг чиллахоналарига киришга ҳеч бир ҳаққи йўқдир.
Иккинчидан: Бир нарсани рад этиш бошқадир, қалбан қабул этмаслик бошқадир ва амал этмаслик бутун-бутун бошқадир. Ҳукуматда бўлганлар қўлга боқар, қалбга боқмас. Идора ва осойишга илишмаган шиддатли мухолифлар ҳар ҳукуматда топилар. Ҳатто Ҳазрат Умарнинг (Р.А.) ҳокимияти остидаги Насронийларга шариат қонунларини ва Қуръонни инкор этганлари ҳолда илишмас эди. Фикр эркинлиги ва виждон эркинлиги дастури ила Рисола-и Нурнинг бир қисм шогирдлари, идорага тегилмаслик шарти ила тизим ва усулингизни илман қабул этмаса ва мухолиф амал этса, ҳатто тизимнинг соҳибига адоват этса, уларга қонунан илишилмас. Рисолалар эса, у каби рисолаларга маҳрам деганмиз, нашрини ман этганмиз. Ҳатто бу дафа бу ҳодисага сабабият берган рисола Қастамўнуда саккиз сана мобайнида бир ёки икки марта битта нусхани бириси менга келтирди. Айни кунда йўқотдик. Ҳозир сиз уни мажбуран кўрсатмоқдасиз ва машҳур ҳам бўлди.
Маълумдирки, бир мактубда нуқсон бўлса, ёлғиз у нуқсонли калималар ман этилар, қолганларига изн берилар. Эскишаҳар Маҳкамасида тўрт ой тадқиқот натижасида юз Нур Рисолаларида танқидга сабаб ёлғиз ўн беш калима топишлари ва ҳозир тўрт юз саҳифали Зулфиқорнинг ёлғиз икки саҳифасида мерос масаласи ва тасаттур оятларининг ўттиз сана аввал ёзилган тафсири бўлиши ва ҳозирги маданият қонунига уйғун келмаслиги қатъий исбот этарки, унинг мақсади дунё эмас, ҳаркас унга муҳтождир. У тўрт юз саҳифалик ҳаркасга манфаатли Зулфиқор икки саҳифа учун мусодара этилмас. У икки саҳифа чиқарилсин, у мажмуамиз бизга қайтариб берилсин ва унинг қайтарилиши ҳаққимиздир.
Агар динсизликни бир нави сиёсат деб ўйлаб, бу ҳодисада баъзиларнинг деганлари каби десангиз: "Бу рисолаларинг ила маданиятимизни, кайфимизни бузмоқдасан".
Йигирма йилдан бери бир мунзавийнинг албатта ифодадаги камчилигига боқилмас. Рисола-и Нурни мудофаа этгани учун мавзу ҳорижига чиқди дейилмас. Модомики Эскишаҳар Маҳкамаси маҳрам ва ғайри маҳрам юз рисолаларни тўрт ой тадқиқдан сўнгра ёлғиз бир-икки рисолада енгил бир жазога тегиладиган бир-икки моддадан бошқа топмаган ва бир юз йигирма одамдан ўн бешига олти ойдан жазо берилган. Биз ҳам бу жазони тортдик. Ва модомики бир неча сана аввал Рисола-и Нурнинг бутун қисмлари Испарта ҳукуматининг қўлига ўтган. Бир неча ой тадқиқдан сўнг соҳибларига қайтариб берилган. Ва модомики у жазодан сўнг Қастамўнуда саккиз сана мобайнида шиддатли қидирувда зобитани ва адлияни алоқадор этадиган бир тарашшуҳ тополмаган. Ва модомики Қастамўнудаги сўнг қидирувда бир қисм рисолаларимнинг, ҳеч топилмайдиган ва нашр этилмайдиган бир тарзда неча сана аввал ўтин йиғинлари остида сақланган бўлгани кўринди ва зобита ҳайъатича таҳаққуқ этди. Ва модомики Қастамўнуда полис мудири ва адлияси у сақланган зарарсиз китобларимни менга қайтариб бераман деб қатъий сўз берганлари ҳолда, иккинчи кун бирдан Испартадан қамаш амри келганидан, ҳали у омонатларимни олмасдан юборилдим. Ва модомики Денгизли ва Анқара Маҳкамалари бизни бароат ва умум рисолаларимизни бизга қайтариб бердилар. Албатта ва албатта бу мазкур олти ҳақиқатга биноан Денгизли Маҳкамаси ва прокурори каби, Афён адлияси ва прокурори менинг жуда аҳамиятли бу ҳуқуқимни диққат назарига олишлари вазифалари тақозосидир. Ва умумий ҳуқуқни мудофаа этган прокурордан, Рисола-и Нур муносабати ила аҳамиятли бир умумий ҳуқуқ ҳукмига ўтган бу шахсий ҳуқуқимни ҳам мудофаа этишига умидворман ва кутмоқдаман.
Йигирма икки санадан бери ижтимоий ҳаётдан чекилган ва ҳозирги қонунларни ва мудофаа тарзини билмаган ва Эскишаҳар ва Денгизли Маҳкамаларида рад этилмас юз саҳифалик мудофааларини бу янги маҳкамага қарши ҳам айнан тақдим этган ва у замонга қадар нуқсонларининг жазосини тортган ва ундан сўнг Қастамўнуда ва Амиртоғда доимо тарассуд остида ва ҳибси мунфарид тарзида яшаган Янги Саид сукут ила сўзни Эски Саидга қолдиради.
Эски Саид ҳам дейдики: Янги Саид дунёдан юзини ўгиргани учун дунё аҳли ила гапиришни қатъий мудофаалар мажбурияти бўлмасдан қилмайди, лозим кўрмайди. Фақат бу масалада жуда маъсум деҳқон ва ҳунарманд одамлар бизга оз бир муносабати ила қаматилиб, иш замонида бола-чақаларига нафақа ҳозирлолмаганларидан, шиддатли риққатимга тегилди. Жуда қаттиқ мени йиғлатди. Қасам ичаман, агар мумкин бўлсайди, уларнинг бутун заҳматларини ўзимга олар эдим. Зотан бир нуқсон бўлса, меникидир. Улар маъсумдирлар. Хуллас, бу аламли ҳолат учун Янги Саиднинг сукутига қарамасдан мен дейман: Модомики Испарта ва Денгизли ва Афён прокурорларининг юзлаб кераксиз саволларига бечора Янги Саид жавоб бермоқда. Менинг ҳам ўн уч сана аввал бошда Кая Шукру бўлиб, Доҳилия Ваколатидан ва ҳозирги Адлия Вазирлигидан ҳуқуқимизни мудофаа нияти ила уч савол сўрамоқ бир ҳаққимдир.
Биринчиси: Рисола-и Нурнинг талабаси бўлмаган ва ёнида ёлғиз оддий бир мактубимиз бўлган Эғирдирли бир одамнинг бир жандарма човуши ила вуқуотсиз бир сўз ила муноқашаси юзидан мени ва бир юз йигирма одамни қамаш ила, тўрт ой маҳкама таҳқиқидан сўнг, ўн беш бечорадан бошқа бутуни бароат қозонмоқ ила маъсумиятлари таҳаққуқ этган юздан зиёда одамларга минглаб лира зарар бермоқ қайси қонун иладир. Бундай имконотни вуқуот ўрнида истеъмол этмоқ қайси усул иладир? Ва Денгизлида тўққиз ой тадқиқдан сўнг, бароат қозонган етмиш бечораларга минглаб лира зарар бермоқ адолатнинг қайси дастури иладир?
Иккинчи Савол: وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى асосий фармони ила бир қардошнинг хатоси ила бошқа туғишган қардоши масъул бўлмагани ҳолда, хато мано берилмаслиги учун нашрини ман этганимиз ва саккиз сана мобайнида бир ёки икки марта қўлимга ўтган ва йигирма беш санадан анча аввал асли ёзилган ва аҳамиятли нуқталарда иймонни шубҳалардан ва маъноси тушунилмаган бир қисм муташабиҳ ҳадисларни инкордан қутқарган бир кичик рисоланинг биздан узоқ бир ерда, билмаганимиз бир одамда бўлиши ила ва хато маъно берилиши ила ва Кутаҳя ва Балыкесир тарафида бир таъсирли мактуб топилиши ила бизларни у вақт Рамазони Шарифда ва ҳозир бу даҳшатли совуқда жуда кўп маъсум деҳқон ва ҳунармандларни, ҳатто оддий ва эски бир мактубимиз ёнида топилиши ила ва машинаси мени айлантириши ила ва бизга бир дўстлик муносабати ила ёки бир китобимни ўқиши ила қамаб, паришон этмоқ ва моддатан ва маънан уларга ва ватанга ва миллатга кераксиз бир шубҳа юзидан минглаб лира зарар бермоқ қайси адолат қонуни иладир? Адлиянинг қайси қонун моддаси иладир? Оёғимизни хато ташламаслик учун у қонунларни билишни талаб этамиз.
Ҳа, ҳам Денгизлида, ҳам Афёнда қамалишимизнинг бир сабабининг бир ҳақиқати шудирки: Бир қисм ҳадисларнинг маъноси ва таъвили билинмаслигидан, "Ақл қабул этмайди" дея инкор этганларга қарши авомнинг иймонини қутқармоқ фикри ила, кўп замон аввал Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда экан ва ундан аввал асли ёзилган Бешинчи Шуа фарзи маҳол бўлиб, дунёга ва сиёсатга боқса ва бу замонда ҳам ёзилса, модомики яшириндир ва қидирувда бизда топилмади ва ғайбий хабарлари тўғридир ва иймоний шубҳаларни изола этар ва осойишга тегилмайди ва мубораза этмайди ва ёлғиз хабар берар ва шахсларни тайин этмайди ва илмий бир ҳақиқатни куллий бир суратда баён этади. Албатта у ҳадисдаги ҳақиқат бу замонда ҳам бир қисм шахсларга уйғун чиқса ва муноқашага сабаб бўлмаслиги учун маҳкамаларнинг намоён ва нашрларидан аввал биз томондан тўлиқ маҳрам тутилса, адолат жиҳатида ҳеч бир жиҳат ила бир айб ташкил этмас. Ҳам бир нарсани рад этмоқ бошқадир ва илман қабул этмаслик ёки амал этмаслик бутун-бутун бошқадир. У рисола яқин бир истиқболда келадиган бир тизимни илман қабул этмайди дея бир айб бўлганига дунёда адлияларнинг бир қонуни бўлишига эҳтимол бермаймиз.
Ал-ҳосил: Абадий ҳаётни маҳв этган ва дунёвий ҳаётни даҳшатли бир заҳарга айлантирган ва лаззатини имҳо этган куфри мутлақни ўттиз санадан бери илдизи ила кесган ва табииюннинг даҳшатли бир куфрий фикрларини ўлдиришга муваффақ бўлган ва бу миллатнинг икки ҳаётининг саодат дастурларини ҳориқо ҳужжатлари ила порлоқ бир суратда исбот этган ва Қуръоннинг Аршга оид ҳақиқатига таянган Рисола-и Нур бундай кичик бир рисоланинг бир-икки моддаси ила эмас, балки минг нуқсони ҳам бўлса унинг минглаб буюк ҳасаналари уларни афв эттирар дея даво этмоқдамиз ва исботига ҳам ҳозирмиз.
Учинчи савол: Бир мактубнинг йигирма калимасида беш калима нуқсонли кўрилса, у беш калима ман этилар. Бошқаларига изн бермоқ бир дастур экан, Эскишаҳар Маҳкамасининг тўрт ой тадқиқдан сўнг юз минг калима ичида зоҳирий назарда зарарли таваҳҳум этилган ёлғиз ўн беш калимадан бошқа топмаслиги ила ва Вакиллар Ҳайъати ҳам тўрт юз саҳифали Зулфиқорнинг ёлғиз икки саҳифасида (ҳозирги қонунга уйғун бўлмаслигидан) ўттиз сана аввал ёзилган икки оятнинг тафсиридан бошқа илишмаслиги ва Денгизли ва Анқара тадқиқ ҳайъати ўн беш хатодан бошқа илишмаслиги ила ва ҳозирга қадар юз минглаб одамнинг ислоҳига васила бўлиши ила ватанга ва миллатга минг буюк манфаати таҳаққуқ этган Рисола-и Нурга кичик бир хизмат этган ёки ўз иймонини қутқаргани учун бир рисоласини ёзган ва Амиртоғда ғариб ва кексалигимга шафқатан менга қардошлик этган Чалишканлар каби ризо-и Илоҳий учун менга хизмат этган бечораларни иш мавсумида ва даҳшатли қишда қамоққа олмоқ Жумҳурият ҳукуматининг қайси дастури ила уйғун бўлиши мумкин? Ва қайси қонун изн беришига имкон бор?
Модомики жумҳурият дастурлари виждон эркинлиги қонуни ила динсизларга илишмайди, албатта мумкин бўлгани қадар дунёга қўшилмаган ва дунё аҳли ила мубораза этмаган ва охиратига ва иймонига ва ватанига ҳам фойдали бир тарзда ҳаракат қилган диндорларга ҳам илишмаслик керакдир ва зарурдир. Минг санадан бери бу миллатнинг озуқа ва дармон каби бир зарурий ҳожати бўлган тақвони ва салоҳатни бу пайғамбарлар юборилган ер бўлган Осиёда ҳукм этган сиёсатчилар ман этмас ва этолмас деб биламиз. Йигирма санадан бери мунзавий яшаган ва йигирма сана аввалги Саиднинг боши ила сўраган бу саволларида бу замоннинг қабул қилиш шаклига уйғун келмаган нуқсонларига қарамаслик инсониятнинг тақозосидир.
Ватан ва миллат ва осойишнинг манфаати ҳисобига буни ҳам хотирлатмоқ бир ватаний вазифам бўлиши жиҳати ила дейман: Бундай бизга ва Рисола-и Нурга оз бир муносабат ила қамоққа олинмоқ, ранжитмоқ юзидан ватанга ва осойишга диндорона манфаати бўлган жуда кўп зотларни идорага қарши айлантира олар, анархистликка майдон берар. Ҳа, Рисола-и Нур ила иймонларини қутқарган ва миллатга зарарсиз ва тўлиқ манфаатдор вазиятга кирганлар юз мингдан кўп зиёдадир. Жумҳурият ҳукуматининг балки ҳар катта доирасида ва миллатнинг ҳар табақасида фойдали ва мустақимона бир суратда мавжудлар. Буларни ранжитмоқ эмас, балки ҳимоя этмоқ зарурдир.
Шикоятимизни тингламаган ва бизни гапиртирмаган ва баҳоналар ила қисган бир қисм расмий одамлар ватанга қарши анархистликка майдон очмоқдалар дея қувватли бир тахмин хотиримизга келмоқда.
Ҳам ҳукумат фойдаси номига дейман: Модомики Бешинчи Шуани ҳам Денгизли, ҳам Анқара Маҳкамалари тадқиқ этиб илишмаганлар, бизга бердилар. Албатта уни бошқадан расмиятга қўйиб ғийбатларга майдон очмаслик идорача зарурийдир. Биз у рисолани маҳкамаларнинг қўлларига ўтмасдан ва уни кўрсатишларидан аввал яшинтирганимиз каби, Афён ҳукумат ва маҳкамаси ҳам уни мадори савол ва жавоб қилмаслиги керак. Чунки қувватлидир, рад этилмас! Қабл-ал вуқуъ хабар берган, тўғри чиққан. Ҳам мақсади дунё эмас, бўлса-бўлса ўлган-кетган бир шахсга кўпгина маъноларидан бир маъноси мувофиқ келади. Унинг дўстлиги таассуби ила у ғайбий хабарни ва маънони расмиятга қўймасликни ва бизни у билан сўроқ этмоқ ила янада зиёда намойишига йўл очмасликни ватан ва миллат ва осойиш ва идора ҳисобига эслатишга виждоним мени мажбур айлади.
Бу масалада менинг шахсимнинг ёки баъзи қардошларимнинг нуқсони ила Рисола-и Нурга ҳужум этилмас. У тўғридан-тўғрига Қуръонга боғланган ва Қуръон ҳам Арши Аъзам ила боғлиқдир. Кимнинг ҳадди борки, қўлини у ерга узатсин ва у қувватли ипларни ечсин. Ҳам бу мамлакатга моддий ва маънавий баракаси ва фавқулодда хизмати ўттиз уч Қуръон оятларининг ишораси ила ва Имоми Али Розияллоҳу Анҳнинг уч ғайбий каромати ила ва Ғавси Аъзамнинг (Қ.С.) қатъий хабари ила таҳаққуқ этган Рисола-и Нур бизнинг оддий ва шахсий нуқсонларимиз ила масъул бўлмас ва бўлолмас ва бўлмаслиги керак. Бўлмаса бу мамлакатга ҳам моддий, ҳам маънавий зарарини қоплаб бўлмайдиган даражада зарар бўлади.
Рисола-и Нурга қарши яширин душманларимиздан баъзи динсизларнинг шайтанати ила айлантирилган режалар ва ҳужумлар иншааллоҳ бузиладилар, унинг шогирдлари бошқаларга қиёс этилмас, тарқаттирилмас, воз кечирилмас, Жаноби Ҳақнинг инояти ила мағлуб этилмаслар. Агар моддий мудофаадан Қуръон ман этмасайди, бу миллатнинг жон томири ҳукмида умумнинг таважжуҳини қозонган ва ҳар тарафда бўлган у шогирдлар Шайх Саид ва Манаман ҳодисалари каби жузъий ва натижасиз ҳодисалар ила булғанмаслар. Аллоҳ кўрсатмасин, агар қатъий мажбурият даражасида уларга зулм этилса ва Рисола-и Нурга ҳужум этилса, албатта ҳукуматни алдатган динсизлар ва мунофиқлар минг даража пушаймон бўладилар.
Ал-ҳосил: Модомики биз дунё аҳлининг дунёларига илишмаётирмиз, улар ҳам бизнинг охиратимизга ва иймоний хизматимизга илишмасинлар.
Ҳа, биз бир жамоатмиз. Мақсадимиз ва дастуримиз аввало ўзимизни, сўнгра миллатимизни иъдоми абадийдан ва доимий, барзоҳий ҳибси мунфариддан қутқармоқ ва ватандошларимизни анархистликдан ва дайдиликдан муҳофаза этмоқ ва икки ҳаётимизни имҳога васила бўлган динсизларга қарши Рисола-и Нурнинг пўлат каби ҳақиқатлари ила ўзимизни муҳофазадир.
Мен, сизнинг менга берадиганингиз энг оғир жазонгизга ҳам парво қилмайман ва ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки мен қабр эшигида, етмиш ёшдаман. Бундай мазлум ва маъсум бир-икки сана ҳаётни шаҳидлик мартабаси ила алмаштирмоқ мен учун буюк саодатдир. Рисола-и Нурнинг минглаб ҳужжатлари ила қатъий иймоним борки, ўлим биз учун бир эркинлик рухсатномасидир. Агар иъдом ҳам бўлса, биз учун бир соат заҳмат абадий бир саодатнинг ва раҳматнинг калити бўлар. Фақат, сиз, эй динсизлик ҳисобига адлияни адаштирган ва ҳукуматни биз ила сабабсиз машғул қилган инсофсизлар! Қатъий билинг ва титрангки, сиз иъдоми абадий ила ва абадий ҳибси мунфарид ила маҳкум бўлмоқдасиз. Интиқомимиз сиздан ҳаддан ортиқ бир суратда олинаётганини кўрмоқдамиз. Ҳатто сизга ачинмоқдамиз.
Ҳа, бу шаҳарни юз марта мозористонга бўшатган ўлим ҳақиқати, албатта ҳаётдан зиёда бир истагани бор. Ва унинг иъдомидан қутулмоқ чораси, инсонларнинг ҳар масаласидан устун энг буюк ва энг аҳамиятли ва энг керакли бир зарурий ва қатъий эҳтиёжидир. Ажабо, бу чорани ўзига топган Рисола-и Нур шогирдларини ва у чорани минглаб ҳужжатлар ила топтирган Рисола-и Нурни оддий баҳоналар ила айблаганлар нақадар ўзларини ҳақиқат ва адолат назарида айбдор бўлишини девоналар ҳам тушунар.
Бундан ўттиз сана аввал Жаноби Ҳақнинг инояти ила дунёнинг вақтинчалик шону-шарафининг ва анониятли худфурушлигининг, шухратпарастлигининг нақадар фойдасиз ва маъносиз бўлганини ҳадсиз шукр бўлсинки, Қуръоннинг файзи ила англаган бир одамнинг у замондан бери бутун қуввати ила нафси аммораси ила мужодала этиб, маҳвият этмоқ, менлигини ташламоқ, тасанну ва риёкорлик қилмаслик учун қўлдан келгани қадар ҳаракат қилганига унга хизмат этган ёки дўстлик этганлар қатъий билганлари ва шаҳодат этганлари ҳолда ва йигирма санадан бери ҳаркас ўзи ҳақида ёқтирган зиёда ҳусни зон ва таважжуҳи нос ва шахсини мадҳу-санодан ва ўзини маънавий мақом соҳиби бўлганини билмоқдан ҳаркасга мухолиф бўлиб бутун қуввати ила қочгани ва ҳам хос қардошларининг у ҳақидаги ҳусни зонларини рад этиб у холис қардошларининг хотирини синдириши ва ёзган жавоб мактубларида у ҳақидаги мадҳларни ва зиёда ҳусни зонларини қабул этмаслиги ва ўзини фазилатдан маҳрум кўрсатиб бутун фазилатни Қуръоннинг тафсири бўлган Рисола-и Нурга ва демакки Нур шогирдларининг маънавий шахсига бериб ўзини оддий бир хизматкор билиши қатъий исбот этадики, шахсини ёқтиришга уринмагани ва истамагани ва рад этгани ҳолда, унинг ризолиги бўлмасдан баъзи дўстлари узоқ бир ердан у ҳақида зиёда ҳусни зон этиб мадҳ этишлари, бир мақом беришлари ва Кутаҳя атрофида танимагани бир воизнинг баъзи сўзлари ила ва Кутаҳяга ҳеч мактуб юбормаганим ва менинг имзомни тақлид ила ёзилган ва мадори масъулият таваҳҳум этилган бир мактуб ила ва кимнинг ёзуви билинмаган таъсирли бир китоб Балыкесирда бўлиши ила, ажабо қайси қонун ила мадори масъулият бўладики, у бечора хаста ва жуда кекса ва ғарибнинг мунзавий хонасига буюк бир жиноят содир қилган каби қулфини синдириб қидирув маъмурларини тиқмоқ, ҳам авродидан ва лавҳаларидан бошқа бир баҳона топмаслик, ажабо дунёда ҳеч бир қонун, ҳеч бир сиёсат бу ҳужумга изн берарми?
Ватанга ва миллатга ва ахлоққа жуда зарарли бўлган динсизларнинг китобларининг интишорига ва комунистларнинг нашриётига эркинлик қонуни ила илишмагани ҳолда, уч маҳкама мадори масъулият бўладиган ичида ҳеч бир моддани топмаган ва миллат ва ватаннинг ижтимоий ҳаётини ва ахлоқини ва осойишини таъминга йигирма санадан бери ҳаракат қилган ва бу миллатнинг ҳақиқий бир таянч нуқтаси бўлган Ислом оламининг ухувватини ва бу миллатга дўстлигини қайтариб беришга ва у дўстликни қувватлантиришга таъсирли бир суратда уринган ва Диёнат Раёсатининг уламолари танқид нияти ила Доҳилия Вакилининг амри ила уч ой тадқиқдан сўнг, танқид этмасдан тўлиқ қийматини тақдир этиб "Қийматдор асар" дея Диёнат кутубхонасига қўйилган Зулфиқор ва Асойи Мусо каби ва Қабри Пайғамбарий (Алайҳиссалоту Вассалам) устида аломати мақбулият бўлиб Асойи Мусо мажмуасини ҳожилар кўрганлари ҳолда, Нур парчаларини зарарли варақалар каби тўплаб маҳкама қўлига бермоқ, ажабо ҳеч бир қонун, ҳеч бир виждон, ҳеч бир инсоф бунга рухсат берарми?
Биринчиси: Аксар анбиёларнинг шарқда ва Осиёда зуҳурлари ва кўп файласуфларнинг ғарбда ва Оврупада келишлари қадари азалийнинг бир ишорасидирки, Осиёда дин ҳокимдир, фалсафа иккинчи даражададир. Бу қадарнинг ишорасига биноан, Осиёда ҳукм сурган диндор бўлмаса ҳам дин фойдасига ишлаётганларга илишмаслиги, балки ташвиқ этиши керак.
Иккинчиси: Қуръони Ҳаким бу замин бошининг ақли ва қувва-и муфаккирасидир. Агар Аллоҳ сақласин, Қуръон Ер Куррасининг бошидан чиқса, Ер девона бўлади, ақлдан бўш қолган бошини бир сайёрага уриши, бир қиёмат бўлишига сабаб бўлиши ақлдан узоқ эмасдир. Ҳа, Қуръон аршни фарш ила боғлаган бир занжир, бир ҳаблуллоҳдир. Жозиба-и умумиясидан зиёда заминни муҳофаза этади. Хуллас, бу Қуръони Азимушшоннинг ҳақиқий ва қувватли бир тафсири бўлган Рисола-и Нур бу асрда бу ватанда бу миллатга йигирма санадан бери таъсирини кўрсатган буюк бир неъмати Илоҳия ва сўнмас бир мўъжиза-и Қуръониядир. Ҳукумат унга илишмоқ ва талабаларини ундан қўрқитиб воз кечирмоқ эмас, балки ҳимоя этмоқ ва ўқилишига ташвиқ этмоғи керакдир.
Учинчиси: Иймон аҳлидан бутун келганлар мозийга кетганларга мағфират дуолари ила ва ҳасанотларини уларнинг руҳларига бағишлашлари ила ёрдамларига биноан Денгизли Маҳкамасида дегандим:
Маҳкама-и куброда миллиардлаб иймон аҳли бўлган даъвочилар тарафидан Қуръон ҳақиқатларига хизмат этган Нур талабаларини маҳкум ва паришон этмоқ истаганлардан ва сизлардан сўралсаки: "Эркинлик қонуни ила динсизларнинг, комунистларнинг нашриётларига ва анархистликни етиштирган жамиятларига кўз юмганча боқиб илишмаганингиз ҳолда, ватанни ва миллатни анархистликдан ва динсизлик ва ахлоқсизликдан ва ватандошларини ўлимнинг иъдоми абадийсидан қутқаришга ҳаракат қилган Рисола-и Нур ва талабаларини қамоқлар ва тазйиқлар ила паришон этмоқ истадингиз!" дея сизлардан сўралса нима жавоб берасиз? Биз ҳам сизлардан сўрамоқдамиз! Уларга дегандим. У замон у инсофли, адолатли зотлар бизни бароат эттирдилар, адлиянинг адолатини кўрсатдилар.
Тўртинчиси: Мен кутаётган эдимки: Ё Анқара ёки Афён мени сўроқда, жуда буюк масалалар учун Нурларнинг у масалаларга хизмати жиҳатида, бир машварат доирасига олиб бир савол ва жавоб кутаётган эдим. Ҳа, уч юз эллик миллион мусулмонларнинг эски қардошлигини ва муҳаббатини ва ҳусни зонини ва маънавий ёрдамларини бу мамлакатдаги миллатга қозонтирадиган чораларини топмоқки, энг қувватли чора ва василаси Рисола-и Нур бўлганига бир аломати шудир:
Бу сана Макка-и Мукаррамада ғоят буюк бир олим ҳам Ҳинд лисонига, ҳам Араб лисонига Нурнинг буюк мажмуаларини таржима этиб Ҳиндистонга ва Арабистонга юбориб энг қувватли истинод нуқтамиз бўлган ваҳдат ва ухуввати Исломияни таъминга ҳаракат қилгани каби, Турк миллатининг доимо динда ва иймонда олдин бўлганини Нур Рисолалари ила кўрсатмоқда деганлар.
Ҳам кутаётган эдимки, "ватанимизда анархистликка инқилоб этган комунист таҳликасига қарши Нурларнинг хизмати қай даражададир ва бу муборак ватан бу даҳшатли оқимдан қандай муҳофаза этилажак?" каби тоғ каби масалаларнинг сўралишининг кераги бор экан, чивин қаноти қадар аҳамияти бўлмаган ва ҳеч бир мадори масъулият бўлмаган жузъий ва шахсий ва ғаразкорларнинг бўҳтонлари ила чумоли фил қилинган масалалар учун бу оғир шароит остида ҳеч умримда чекмаганим бир паришониятимга сабабият берилди. Бизга уч маҳкаманинг сўраган ва бароат берган айни масалалардан ва оддий ва шахсий бир-икки масала учун маъносиз саволлар сўралди.
Бешинчиси: Рисола-и Нур ила мубораза этилмас, у мағлуб бўлмас. Йигирма санадир энг муаннид файласуфларни сустирмоқда. Иймон ҳақиқатларини Қуёш каби кўрсатмоқда. Бу мамлакатда ҳукм этган унинг қувватидан истифода этмоқ керакдир.
Олтинчиси: Менинг аҳамиятсиз шахсимнинг нуқсонлари ила мени чиритмоқ ва хиёнатлар ила омманинг назаридан туширмоқ Рисола-и Нурга зарар бермас, балки бир жиҳатда қувват берар. Чунки менинг бир фоний тилимга бадал Рисола-и Нурнинг юз минг нусхаларининг боқий тиллари сусмас, гапирар. Ва холис талабалари минглаб қувватли лисонлар ила у қудсий ва куллий вазифа-и Нурияни ҳозирга қадар бўлгани каби, иншааллоҳ қиёматга қадар давом эттирадилар.
Еттинчиси: Собиқ маҳкамаларда даъво этганим ва ҳужжатларини кўрсатганимиз каби, бизнинг яширин душманларимиз ва ҳукуматни алдаган ва бир қисм раисларини шубҳалантирган ва адлияларни бизга қарши чорлаган расмий ва ғайри расмий муоризларимиз ё ғоят ёмон бир суратда алданган ёки алдатилган, ёки анархистлик ҳисобига ғоят ғаддор бир исёнчидир, ёки Исломиятга ва Қуръон ҳақиқатига қарши муртадона мужодала этган бир дассос зиндиқдирки, бизга ҳужум этмоқ учун истибдоди мутлаққа жумҳурият номини бермоқ ила, иртидоди мутлақни тизим остига олмоқ ила, сафоҳати мутлаққа маданият номини тақмоқ ила, жабри кайфийи куфрийга қонун номини бермоқ ила ҳам бизни паришон, ҳам ҳукуматни алдаб, ҳам адлияни биз билан маъносиз машғул айладилар. Уларни Қаҳҳори Зулжалолнинг қаҳрига ҳавола этиб, ўзимизни уларнинг шарридан муҳофаза учун
حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ қалъасига илтижо этамиз.
Саккизинчиси: Ўтган сана Руслар кўплик ила ҳожиларни ҳажга юбориб, улар билан тарғибот қилиб, Руслар бошқа миллатлардан зиёда Қуръонга ҳурматкор дея, Ислом оламини дин нуқтасида бу ватандаги диндор миллатга қарши айлантиришга ҳаракат қилгани айни замонда, Рисола-и Нурнинг буюк мажмуалари ҳам Макка-и Мукаррамада, ҳам Мадина-и Мунавварада, ҳам Шоми Шарифда, ҳам Мисрда, ҳам Ҳалабда олимларнинг тақдирлари остида қисман интишорлари ила у комунист тарғиботини синдиргани каби, Ислом оламига кўрсатдики, Турк Миллати ва қардошлари аввалги каби динига ва Қуръонига соҳибдир ва бошқа Мусулмонларнинг диндор катта бир қардоши ва Қуръон хизматида қаҳрамон қўмондонидир дея у аҳамиятли, қудсий марказларда у Нур мажмуалари бу ҳақиқатни кўрсатдилар. Ажабо, Нурнинг бу қийматдор миллий хизмати бу тарз қийноқлар ила муқобала кўрса, заминни ҳиддатга келтирмасми?
Тўққизинчиси: Денгизли Мудофаасида изоҳи ва исботи бўлган бир масаланинг қисқача бир хулосасидир.
Бир даҳшатли қўмондон даҳо ва заковати ила қўшиннинг мусбат ҳасаналарини ўзига олиб ва ўзининг манфий саййиаларини у қўшинга бериб, у фардлар ададича ҳасаналарни, ғозийликларни бирга туширгани ва саййиасини у қўшин фардларига иснод этиб уларнинг ададича саййиалар ҳукмига келтирганидан даҳшатли бир зулм ва хилофи ҳақиқат бўлишидан, мен қирқ сана аввал баён этганим бир ҳадиснинг у шахсга урган таъзирига биноан, собиқ маҳкамаларимизда менга ҳужум этган бир прокурорга дедим: Гарчи уни ҳадисларнинг хабари ила синдирмоқдаман, фақат қўшиннинг шарафини муҳофаза ва катта хатолардан сақламоқдаман. Сен эса битта дўстинг учун Қуръоннинг байроқдори ва Ислом оламининг қаҳрамон бир қўмондони бўлган қўшиннинг шарафини синдирмоқдасан ва ҳасаналарини ҳечга туширмоқдасан" дедим. Иншааллоҳ у прокурор инсофга келди, хатодан қутулди.
Ўнинчиси: Адлияда адолат ҳақиқати ва мурожаат этган ҳаркаснинг ҳуқуқини айирмасдан муҳофазага, ёлғиз ҳақ номига ишламоқ вазифаси ҳукм этганига биноандирки, Имоми Али (Р.А.) халифалиги замонида бир Яҳудий ила баробар маҳкамада ўтириб муҳокама бўлганлар. Ҳам бир адлия раиси бир маъмурни қонунча бир ўғрининг қўлини кесган пайти у маъмурнинг у золим ўғрига ҳиддат этганини кўрди. У дақиқада у маъмурни вазифадан бўшаттирди. Ҳам кўп таассуф этиб деди: Ҳозирга қадар адолат номига бундай ҳиссиётини қўшганлар жуда кўп зулм қилганлар. Ҳа, қонун ҳукмини ижро этишда у маҳкумга ачинмаса ҳам ҳиддат қилолмас, қилса золим бўлар. Ҳатто қасос жазоси ҳам бўлса ҳиддат ила қатл этса, бир нави қатл бўлар дея у одил ҳоким деган.
Хуллас, модомики маҳкамада бундай холис ва ғаразсиз бир ҳақиқат ҳукм этар. Уч маҳкама бизларга бароат бергани ва бу миллатнинг юздан, билсалар, балки тўқсони, Нур талабаларининг зарарсиз бўлиб миллатга ва ватанга манфаатли бўлганликларига жуда кўп аломатлар ила шаҳодат этганлари ҳолда, бу ерда у маъсум ва тасаллига ва адолатнинг илтифотига жуда муҳтож Нур талабаларига қарши хоинликлар ва ғоят совуқ ҳиддатли муомалалар қилинмоқда. Биз ҳар мусибатга ва хоинликларга қарши сабрга ва таҳаммулга қарор берганимиздан сукут этиб Аллоҳга ҳавола этиб, "Балки бунда ҳам бир хайр бор" дедик. Фақат шубҳалар юзидан ва ғаразкорларнинг хабарлари ила бу бечора маъсумларга бундай муомалалар балоларнинг келишига бир васила бўлишидан қўрқдим, буни ёзишга мажбур бўлдим. Зотан бу масалада бир нуқсон бўлса, меникидир. Бу бечоралар ёлғиз иймонлари ва охиратлари учун менга ризо-и Илоҳий доирасида ёрдам берганлар. Жуда кўп тақдирга ҳақдор экан, бундай муомалалар ҳатто қишни ҳам ҳиддатга келтирди.
Ҳам мадори ҳайратдирки, бу дафа ҳам яна бир жамият шубҳасини такрор олдин сурмоқдалар. Ҳолбуки уч маҳкама бу жиҳатни тадқиқ этиб бароат бермоқ ила баробар мобайнимизда бундай мадори иттиҳом бўладиган ҳеч бир жамият, ҳеч бир аломат маҳкамалар, зобиталар, тадқиқ ҳайъатлари топмаганлар. Ёлғиз бир муаллимнинг талабалари ва университет шогирдлари ва Қуръон дарсини берган ҳофизнинг ёдлашга уринганлари каби, Рисола-и Нур талабаларида бир ухровий қардошлик бор. Буларга жамият номини берган ва у билан иттиҳом этган бутун синфлар ва мактаблиларга ва воизларга сиёсий жамият назари ила қараши керакдир. Шунинг учун мен бундай аслсиз ва маъносиз иттиҳомлар ила бу ерга қамоққа келганларни мудофаа этишга лойиқ кўрмаётирман.
Ёлғиз ҳам бу мамлакатни, ҳам Ислом оламини кўп алоқадор этган ва моддий ва маънавий бу ватанга ва бу миллатга жуда кўп барака ва манфаати таҳаққуқ этган Рисола-и Нурни уч марта мудофаа этганимиз каби такрор айни ҳақиқат ила мудофаамни ман этадиган ҳеч бир сабаб йўқ ва ҳеч бир қонун ва ҳеч бир сиёсат ман этмас ва этолмас.
Ҳа, биз бир жамиятмиз ва шундай бир жамиятимиз борки, ҳар асрда уч юз эллик миллион доҳил мансублари бор. Ва ҳар кун беш марта намоз ила у муқаддас жамиятнинг дастурларига камоли ҳурмат ила алоқаларини ва хизматларини кўрсатмоқдалар.
اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ қудсий дастури ила бир-бирининг ёрдамига дуолари ила ва маънавий қозончлари ила югурмоқдалар. Хуллас, биз бу муқаддас ва муаззам жамиятнинг фардлариданмиз. Ва хусусий вазифамиз ҳам Қуръоннинг иймоний ҳақиқатларини таҳқиқий бир суратда иймон аҳлига билдириб, уларни ва ўзимизни иъдоми абадийдан ва доимий ва барзоҳий ҳибси мунфариддан қутқармоқдир. Бошқа дунёвий ва сиёсий ва ҳийлали жамият ва комитетлар ила ва бизнинг мадори иттиҳомимиз бўлган жамиятчилик каби аслсиз ва маъносиз яширин жамият ила ҳеч бир муносабатимиз йўқдир ва таназзул этмаймиз. Ва тўрт маҳкама чуқурдан чуқур тадқиқдан сўнгра у жиҳатда бизга бароат берганлар.
Ҳа, Нур шогирдлари биладилар ва маҳкамаларда ҳужжатларини кўрсатганманки, шахсимга бир шону шараф мақоми ва шуҳрат бермоқ ва ухровий ва маънавий бир мартаба қозонтирмоқ эмас, балки бутун қаноат ва қувватим ила иймон аҳлига бир иймоний хизмат қилмоқ учун ёлғиз дунё ҳаётимни ва фоний мақомларимни эмас, балки, керак бўлса, охират ҳаётимни ва ҳаркаснинг қидирган ухровий боқий мартабаларни фидо этишни, ҳатто Жаҳаннамдан баъзи бечораларни қутқаришга васила бўлмоқ учун, керак бўлса, Жаннатни ташлаб Жаҳаннамга киришни қабул этганимни ҳақиқий қардошларим билганлари каби, маҳкамаларда ҳам бир жиҳатда исбот этганим ҳолда, мени бу иттиҳом ила Нур ва иймон хизматимга бир ихлоссизлик иснод этмоқ ила ва Нурларнинг қийматларини туширмоқ ила миллатни унинг буюк ҳақиқатларидан маҳрум этмоқдир.
Ажабо, бу бадбахтлар дунёни абадий ва ҳаркасни ўзлари каби динни ва иймонни дунёга қурол этади таваҳҳуми ила дунёдаги залолат аҳлига бас келган ва иймон хизмати йўлида ҳам дунёвий, ҳам керак бўлса ухровий ҳаётларини фидо этган ва маҳкамаларда даъво этгани каби, битта иймон ҳақиқатини дунё салтанати ила алмаштирмаган ва сиёсатдан ва сиёсий маъносини ҳис эттирган моддий ва маънавий мартабалардан ихлос сири ила бутун қуввати ила қочган ва йигирма сана кўрилмаган қийноқларга таҳаммул этиб сиёсатга маслак эътибори ила таназзул этмаган ва ўзини нафси эътибори ила талабаларидан жуда паст билган ва улардан доимо ҳиммат ва дуо кутган ва ўз нафсини жуда бечора ва аҳамиятсиз эътиқод этган бир одам ҳақида баъзи холис қардошлари, Рисола-и Нурдан олган фавқулодда иймон қувватига муқобил унинг таржимони бўлган у бечорага, таржимонлик муносабати ила, Нурларнинг баъзи фазилатларини хусусий мактубларида унга иснод этишлари ва ҳеч бир сиёсат хотирларига келмасдан одатга биноан, инсонлар севгани оддий бир одамга ҳам: "Султонимсан, валинеъматимсан" дейишлари навидан юксак мақом беришлари ва ҳаддидан минг даража зиёда ҳусни зон этишлари ва эскидан бери устоз ва талабалар мобайнида жорий ва эътироз этилмаган мақбул бир одат ила ташаккур маъносида жуда кўп мадҳу-сано этишлари ва эскидан бери мақбул китобларнинг охирларида муболаға ила мадҳиялар ва тақризлар ёзилишига биноан, ҳеч бир жиҳат ила айб санала оларми? Гарчи муболаға эътибори ила ҳақиқатга бир жиҳатда мухолифдир. Фақат ҳеч кимсиз, ғариб ва душманлари жуда кўп ва унинг ёрдамчиларини қочирадиган кўп сабаблар бор экан, инсофсиз кўп эътирозчиларга қарши фақат ёрдамчиларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ ва қочмоқдан қутқармоқ ва муболағали мадҳ этганларнинг шавқларини синдирмаслик учун уларнинг бир қисм мадҳларини Нурларга ўгириб бутун-бутун рад этмагани ҳолда унинг бу ёшда ва қабр эшигидаги иймоний хизматини дунё жиҳатига айлантиришга ҳаракат қилган баъзи расмий маъмурларнинг қай даража ҳақдан, қонундан, инсофдан узоқ тушганлари тушунилади.
Сўнг сўзим:
дир.
Эскидан бери фитратимда таҳаккумни кўтаролмаганим учун дунёга қарши алоқамни кесгандим. Ҳозир шу қадар маъносиз, кераксиз таҳаккумлар ичида ҳаёт менга ғоят оғир келган, яшай олмайман. Қамоқнинг хорижида юзлаб расмий одамларнинг таҳаккумларини чекишга иқтидорим йўқ. Бу тарз ҳаётдан тўйдим. Мен сиздан бутун қувватим ила жазоланишимни талаб этаман. Ҳозир қабр қўлимга ўтмаётир. Қамоқда қолмоқ менга лозимдир. Прокуратуранинг аслсиз иснод этган айблар, сиз ҳам биласизки, йўқ. Мени жазолантирмас. Фақат мени маънан жазолантирадиган ҳақиқий вазифага қарши буюк нуқсонларим бор. Агар сўрамоқ муносиб бўлса, сўранг, жавоб берай. Ҳа, буюк нуқсонларимдан битта айбим: Ватан ва миллат ва дин номига мукаллаф бўлганим буюк бир вазифани, дунёга қарамаганим учун, қилмаганимдан, ҳақиқат нуқтасида афв қилинмас бир айб бўлганига ва билмаслик менга бир узр ташкил этмаслигига ҳозир бу Афён қамоғида қаноатим келди.
Нур шогирдларининг холис ва ёлғиз ухровий, Нурларга ва таржимонига қарши алоқаларига дунёвий ва сиёсий жамият номини бериб уларни масъул этишга уринганларнинг нақадар ҳақиқатдан ва адолатдан узоқ тушганларига қарши уч маҳкаманинг у жиҳатда бароат бериши ила баробар деймизки:
Инсоният ижтимоий ҳаётининг, хусусан Ислом миллатининг уссул асоси: Қариндошлар ичида самимона муҳаббат ва қабила ва тоифалар ичида алоқадорона иртибот ва Исломият миллияти ила мўъмин қардошларига қарши маънавий, муованаткорона бир ухувват ва ўз жинси ва миллатига қарши фидокорона бир алоқа ва абадий ҳаётини қутқарган Қуръон ҳақиқатларига ва ноширларига тебранмас бир робита ва тарафдорлик ва боғликлик каби ижтимоий ҳаётни асоси ила таъмин этган бу робиталарни инкор этмоқ ила ва шимолдаги даҳшатли анархистлик тухумини сочган ва насл ва миллиятни маҳв этган ва ҳаркаснинг болаларини ўзига олиб яқинлик ва миллиятни йўқотган ва башарият маданиятини ва ижтимоий ҳаётни бутун-бутун бузишга йўл очган қизил таҳликани қабул этмоқ ила фақат Нур шогирдларига мадори масъулият жамият номини бера олар. Шунинг учун ҳақиқий Нур шогирдлари чекинмасдан Қуръон ҳақиқатларига қарши қудсий алоқаларини ва ухровий қардошларига қарши тебранмас иртиботларини изҳор этмоқдалар. У ухувват сабаби ила келган ҳар бир жазони мамнуният ила қабул этганларидан, одил маҳкамангизда ҳақиқий ҳолатни бўлгани каби эътироф этмоқдалар. Ҳийла ила, тилёғламачилик ила ва ёлғонлар ила ўзларини мудофаага таназзул этмаётирлар.
Биринчидан: Маҳкамага баён этаманки, бу янги айбнома ҳам Денгизли ва Эскишаҳар Маҳкамаларимиздаги у эски айбномаларга ва бизга қарши сатҳий тадқиқ ҳайъатларининг сатҳий таҳқиқотларига бино этилганидан маҳкамангизда даъво этдимки: Бу айбноманинг юз хатосини исбот этмасам, юз сана жазога розиман. Хуллас, у даъвомни исбот этдим, юздан зиёда хатоларнинг жадвалини истасангиз тақдим этаман.
Иккинчидан: Мен Денгизли Маҳкамасида, китоб ва варақларимиз Анқарага кетган пайтда, бизга қарши ҳукм берилажак дея хавотир ва маъюсият ила баробар, дўстларимга ёздим. Ва баъзи мудофааларимнинг охирида бўлган у ёзганим парча шудир: "Агар Рисола-и Нурни танқид фикри ила тадқиқ этган адлия маъмурлари иймонларини у билан қувватлантириб ёки қутқарсалар, сўнгра мени иъдом ила маҳкум этсалар, шоҳид бўлинг, мен ҳаққимни уларга ҳалол этаман. Чунки биз хизматкормиз. Рисола-и Нурнинг вазифаси иймонни қувватлантириб қутқармоқдир. Дўст ва душманни айирмасдан, иймон хизматини ҳеч бир тарафгирлик кирмасдан қилишга мукаллафмиз".
Хуллас, эй ҳакамлар ҳайъати, бу ҳақиқатга биноан Рисола-и Нурнинг рад этилмас қувватли ҳужжатлари албатта маҳкамада қалбларни ўзига ўгирган, менга қарши нима қилсангиз мен ҳаққимни ҳалол этаман, хафа бўлмайман. Шунинг учундирки, ашаддий зулм ила бир ашаддий истибдод тарзида шахсимни ҳеч умримда кўрмаганим хоинликлар ила чиритмоқ ила томиримга тегдирилгани ҳолда таҳаммул этдим. Ҳатто баддуо ҳам этмадим. Бизга қарши бутун иттиҳомларга ва бутун иснод этилган айбларга қарши қўлингиздаги Рисола-и Нурнинг мажмуалари менинг муқобала этилмас мудофааномам ва рад этилмас эътирозномамдирлар.
Мадори ҳайратдирки: Миср, Шом, Ҳалаб, Мадина-и Мунаввара, Макка-и Мукаррама алломалари ва Диёнат Раёсатининг мудаққиқ домлалари у Нур мажмуаларини тадқиқ этиб ҳеч танқид этмасдан тақдир ва таҳсин этганлари ҳолда, айбномани бизга қарши тўплаган заковатли зот, Қуръонни бир юз қирқ сурадир дея ажиб ва жуда зоҳир бир хатоси ила қай даража сатҳий қарагани ва Рисола-и Нур бу оғир шароит ичида ва менинг ғурбат ва кимсасизлигим ва паришониятимда ва менга қарши даҳшатли ҳужумлар ила баробар юз минглаб ҳақиқат аҳлига ўзини тасдиқ эттиргани ҳолда, ҳали Қуръоннинг нечта сураси бор бўлганини билмаган у даъвочи зот "Рисола-и Нур Қуръоннинг тафсирига ва ҳадисларнинг таъвилига ҳаракат қилиши ила баробар бир қисмида ўқиганларга бир нарса ўргатиш жиҳатидан илмий бир моҳият ва қиймат ташимагани кўрилмоқдадир" дея танқиди қай даража қонундан, ҳақиқатдан, адолатдан ва ҳақдан узоқ бўлгани тушунилади.
Ҳам сизга шикоят этаманки, қирқ саҳифали ва юзлаб хатоси бўлган ва қалбларимизни яралаган айбномани тамоми ила бизга икки соат тинглаттирганингиз ҳолда, айни ҳақиқат бир ярим саҳифани унга қарши қаттиқ илтимосим ила баробар икки дақиқа ўқишга рухсат бермаганингиз учун, унга муқобил эътирозномамни тамоми ила ўқишга адолат номига сиздан истайман.
Учинчидан: Ҳар бир ҳукуматда мухолифлар бор. Осойишга илишмаслик шарти ила қонунан уларга илишилмас. Мен ва мен каби дунёдан ранжиган ва ёлғиз қабри учун ҳаракат қилганлар, албатта бир минг уч юз эллик санада аждодимизнинг маслагида ва Қуръонимизнинг тарбияси доирасида ва ҳар замонда уч юз эллик миллион мўъминларнинг тақдис этган дастурларининг рухсат берган тарзида боқий ҳаёти учун ҳаракат қилишни тарк этиб, яширин душманларимизнинг мажбурлашлари ила ва дасисалари ила фоний ва қисқача дунёвий ҳаёти учун сафиҳона бир маданиятнинг ахлоқсизчасига, балки бир нави болшевизмда бўлгани каби вахшиёна қонунларга, дастурларга тарафдор бўлиб уларни маслак қабул этишимиз ҳеч мумкинмидир? Ва дунёда ҳеч бир қонун ва зарра миқдор инсофи бўлган ҳеч бир инсон буларни уларга қабул эттиришга мажбур қилмас. Ёлғиз у мухолифларга деймиз: Бизга илишманглар, биз ҳам илишмаганмиз.
Тўртинчидан: Менинг бу ўттиз сана ҳаётимда ва Янги Саид таъбир этганим замонимда бутун Рисола-и Нурда ёзганларим ва шахсим ила муносабатдор ҳақиқатларининг тасдиғи ила ва мен билан жиддий кўришган инсофли зотларнинг ва дўстларнинг шаҳодатлари ила даъво этаманки: Мен нафси амморамни қўлимдан келгани қадар худфурушликдан, шухратпарастликдан, фахрланишдан ман этишга уринганман ва шахсимга зиёда ҳусни зон этган Нур талабаларининг балки юз марта хотирларини синдириб рад этганман. "Мен мол соҳиби эмасман, Қуръоннинг мужавҳарот дўконининг бир бечора даллолиман" деганимни ҳам яқин дўстларим, ҳам қардошларимнинг тасдиқлари ила ва аломатларини кўришлари ила, мен дунёвий мақомларни ва шону-шарафни шахсимга қозонтирмоқ эмас, балки маънавий буюк мақомлар фаразан менга берилса ҳам, фақат хизматда ихлосимга нафсимнинг ҳиссаси қўшилмоқ эҳтимолига биноан қўрқиб у мақомларни ҳам хизматимга фидо этишга қарор берганим ва феълан ҳам ундай ҳаракат этганим ҳолда, олий маҳкамангизда гўё энг катта бир сиёсий масала каби, менга қарши баъзи қардошларимнинг Нурдан истифодаларига маънавий бир шукрон сифатида мен қабул этмаганим ҳолда отасидан кўп ортиқ ҳурмат этишини мадори савол ва жавоб қилдингиз. Бир қисмини инкорга чорладингиз ва бизга ҳайрат ила тинглаттирдингиз. Ажабо, ўзи рози бўлмагани ва ўзини лойиқ топмагани ҳолда, бошқаларнинг уни мадҳ этишлари ила у бечорага бир айб таваҳҳум этилиб бўларми?
Бешинчидан: Қатъиян сизга баён этаманки, ҳеч бир жамиятчилик ва жамиятлар ила ва сиёсий жараёнлар ила ҳеч бир алоқаси бўлмаган Нур талабаларини жамиятчилик ва сиёсатчилик ила иттиҳом этмоқ тўғридан-тўғрига қирқ санадан бери Исломият ва иймонга қарши ҳаракат қилган яширин бир динсизлик комитети ва бу ватанда анархистликни етиштирган бир нави болшевизм номига билиб ёки билмасдан биз билан бир мужодаладирки, уч маҳкама жамиятчилик жиҳатида бутун Нурчиларнинг ва Нур рисолаларининг бароатларига қарор берганлар. Ёлғиз Эскишаҳар Маҳкамаси тасаттури нисо ҳақида бир кичик рисоланинг битта масаласини, балки бу келган жумлани "Эшитганимга қараганда: Ҳукуматнинг марказида, бир оёқ кийими бўёвчиси бозор ичида бир катта одамнинг ярим яланғоч хотинига тегажоқлик этиб у ажиб адабсизликни қилиши тасаттурга қарши бўлганнинг ҳаёсиз юзига тарсаки уради" дея эскидан ёзилган жумла сабаби ила бир сана менга ва бир юз йигирма одамдан ўн беш дўстимга олти ойдан жазо бердилар. Демак, ҳозир Рисола-и Нурни ва шогирдларини иттиҳом этмоқ у уч маҳкамани маҳкум этмоқ ва иттиҳом ва хоинлик этмоқ демакдир.
Олтинчидан: Рисола-и Нур ила мубораза этилмас. Уни кўрган бутун уламо-и Ислом Қуръоннинг ғоят ҳақиқатли бир тафсири, яъни ҳақиқатларининг қувватли ҳужжатлари ва бу асрда бир маънавий мўъжизаси ва шимолдан келган таҳликаларга қарши бу миллат ва бу ватаннинг бир қувватли тўсиғи бўлганини тасдиқ этганларидан, маҳкамангиз бунинг талабаларини бундан қўрқитмоқ эмас, балки умумий ҳуқуқ нуқтасида тарғиб этмоқ бир вазифангиз деб биламиз ва уни сиздан кутмоқдамиз. Миллатга, ватанга, осойишга зарарли динсизларнинг ва баъзи сиёсий кофирларнинг китобларига ва мажмуаларига илмий ҳуррият эркинлиги ила илишмагани ҳолда, маъсум ва муҳтож бир ёшнинг иймонини қутқармоқ ва суи ахлоқдан қутулмоқ учун Нурга талаба бўлиши албатта бир айб эмас, балки ҳукумат ва маориф доираси ташвиқ ва тақдир этиладиган бир ҳолатдир.
Сўнг сўзим: Жаноби Ҳақ ҳакамларни ҳақиқий адолатга муваффақ этсин. Омин деб,
дир.
Ҳакамлар ҳайъатига баён этаманки:
Ҳам айбномадан, ҳам узун тажридларимдан тушундимки, бу масалада энг зиёда шахсим назарга олинмоқда ва шахсимни чиритмоқ ғоя кўрилган. Гўё шахсиятимнинг идорага, осойишга, ватанга зарари бор. Ва мен ҳам дин пардаси остида дунёвий мақсадлар кўраётган эканман, бир нави сиёсат орқасидан югураётган эканман. Бунга қарши сизга буни қатъият ила баён этаман:
Бу шубҳа юзидан менинг шахсиятимни чиритмоқ суратида Рисола-и Нурга ва бу ватанга ва бу миллатга фидокор ва қийматдор бўлган шогирдларини ранжитмангиз. Бўлмаса бу ватанга ва бу миллатга маънавий буюк бир зарар, балки бир таҳликага васила бўлар. Буни ҳам сизга қатъиян баён этаман: Шахсимга таҳқир ва хоинлик ва чиритмоқ ва қийноқ, жазо каби нима келса; Рисола-и Нурга ва шогирдларига менинг юзимдан зарар келмаслиги шарти ила, ҳозирги маслагим эътибори ила қабулга қарор берганман. Бунда ҳам охиратим учун бир савоб бор. Ва нафси амморанинг шарридан қутулишимга бир василадир дея бир жиҳатда йиғларкан мамнун бўлмоқдаман. Агар бу бечора маъсумлар мен билан баробар бу масалада қамоққа кирмаса эдилар, маҳкамангизда жуда шиддатли гапирар эдим. Сиз ҳам кўрдингизки, айбномани ёзган минг дарадан сув тўпламоқ каби йигирма-ўттиз саналик ҳаётимда маҳрам ва ғайри маҳрам бутун китоб ва мактубларимдан, жарбазаси ила ва қисман хато маъно бериши ила гўё умум улар бу сана ёзилган, ҳеч маҳкамаларни кўрмаган, афв қонунларига ва замоннинг ўтишига йўлиқмаган каби унинг ила менинг шахсиятимни чиритмоқ истайди. Мен ўзим шахсимнинг чирик бўлганини юз марта айтганим ва менга қарши бўлганлар ҳар васила ила яна шахсимни чиритганлари ҳолда, сиёсат аҳлини шубҳалантирадиган даражада омманинг эътиборига қарши фойда бермаганининг сабаби: Иймоннинг қувватланиши учун бу замонда ва бу заминда ғоят шиддатли қатъий бир эҳтиёж ила дин дарсида баъзи шахслар лозимдирки, ҳақиқатни ҳеч бир нарсага фидо этмасин, ҳеч бир нарсага қурол қилмасин. Нафсига ҳеч бир ҳисса бермасин. Токи, иймонга доир дарсидан истифода этилсин, қатъий қаноат келсин.
Ҳа, ҳеч бир замон бу заминда бу замон қадар бундай бир шиддатли эҳтиёж бўлмаган кабидир. Чунки таҳлика хориждан шиддат ила келган. Шахсимнинг бу эҳтиёжга қарши келмаганини эътироф этиб эълон этганим ҳолда, яна шахсимнинг мазиятидан эмас, балки эҳтиёжнинг шиддатидан ва зоҳиран бошқалар кўп кўринмаслигидан шахсимни у эҳтиёжга бир чора деб ўйламоқдалар. Ҳолбуки мен ҳам кўпдан бери бунга таажжуб ва ҳайрат ила боқар эдим ва ҳеч бир жиҳат ила лойиқ бўлмаганим ҳолда, даҳшатли нуқсонларим ила баробар бу омма эътиборининг ҳикматини ҳозир билдим. Ҳикмати ҳам шудир:
Рисола-и Нурнинг ҳақиқати ва шогирдларининг маънавий шахси бу замон ва бу заминда у шиддатли эҳтиёжнинг юзини ўзига ўгирган. Менинг шахсимни, хизмат эътибори ила мингдан бир ҳиссаси фақат бўлгани ҳолда, у ҳориқо ҳақиқатнинг ва у холис, мухлис шахсиятнинг бир тамсилчиси деб ўйлаб у таважжуҳни кўрсатадилар. Гарчи бу таважжуҳ ҳам менга зарар, ҳам оғир келади. Ҳамда ҳаққим бўлмагани ҳолда ҳақиқати Нуриянинг ва маънавий шахсиятининг ҳисобига сукут этиб у маънавий зарарларга рози бўлмоқдаман. Ҳатто Имоми Али (Р.А.) ва Ғавси Аъзам (Қ.С.) каби баъзи валийларнинг илҳоми Илоҳий ила бу замонимизда Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизасининг бир ойнаси бўлган Рисола-и Нурнинг ҳақиқатига ва холис талабаларининг маънавий шахсига ғайбий ишора ила хабар берганлари ичида менинг аҳамиятсиз шахсимни у ҳақиқатга хизматим жиҳати ила назарга олганлар. Мен хато қилганманки, уларнинг шахсимга оид бир парчагина илтифотларини баъзи ерда таъвил этиб Рисола-и Нурга ўгирмаганман. Бу хатомнинг сабаби ҳам заифлигим ва ёрдамчиларимни қўрқитадиган сабабларнинг кўпайтирилиши ва сўзларимга ишончни қозонмоқ учун зоҳиран шахсимга бир қисмини қабул этганман. Сизга эслатмоқдаман: Фоний ва қабр эшигидаги чирик шахсимни чиритишга эҳтиёж йўқ ва бу қадар аҳамият бериш ҳам керак йўқ. Фақат Рисола-и Нур ила мубораза этолмайсиз ва этмангиз. Уни мағлуб этолмайсиз. Муборазада миллат ва ватанга буюк зарар қиласиз. Фақат шогирдларини тарқатолмайсиз. Чунки Қуръон ҳақиқатининг муҳофазаси йўлида қирқ-эллик миллион шаҳид берган бу ватандаги ўтган аждодларимизнинг авлодларига бу замонда Қуръон ҳақиқатининг муҳофазаси ва Ислом оламининг назарида эскиси каби диндорона қаҳрамонликлари тарк эттирилмайди. Зоҳиран чекилсалар ҳам, у холис шогирдлар руҳу жони ила у ҳақиқатга боғлиқдирлар. Ва у ҳақиқатнинг бир ойнаси бўлган Рисола-и Нурни тарк этиб, у тарк ила ватан ва миллат ва осойишга зарар бермайдилар. Сўнг сўзим:
[Ҳашрдаги маҳкама-и куброга бир арзиҳолдир ва даргоҳи Илоҳияга бир шикоятдир. Ва бу замонда Темйиз Маҳкамаси ва истиқболдаги насллар ва олийгоҳларнинг мунаввар муаллим ва талабалари ҳам тингласинлар. Хуллас, бу йигирма уч санада юзлаб қийноқли мусибатлардан (ўн донасини) Одили Ҳокими Зулжалолнинг даргоҳи адолатига шикоят қилиб тақдим этаман.]
Биринчиси: Мен нуқсонларим ила баробар бу миллатнинг саодатига ва иймонимнинг қутулишига ҳаётимни вақф этдим. Ва миллионлаб қаҳрамон бошларнинг фидо бўлганлари бир ҳақиқатга, яъни Қуръон ҳақиқатига менинг бошим ҳам фидо бўлсин дея бутун қувватим ила Рисола-и Нур ила ҳаракат қилдим. Бутун золимона азиятларга қарши тавфиқи Илоҳий ила таяндим, орқа чекилмадим.
Жумладан: Бу Афён қамоғимда ва маҳкамамда бошимга келган кўп ғаддорона муомалалардан бириси: Уч марта ва ҳар дафасида икки соатга яқин бизга қарши ғаразкорона ва бўҳтонкорона иттиҳомномаларини менга ва адолатдан тассалли кутган маъсум Нур талабаларига жабран тинглаттирганликлари ҳолда, кўп илтимос қилдим, беш-ўн дақиқа менга изн этингки, ҳуқуқимизни мудофаа этайин. Бир-икки дақиқадан ортиқ изн бермадилар.
Мен йигирма ой тажриди мутлақда сақланганим ҳолда, ёлғиз уч-тўрт соат бир-икки дўстимга изн берилди. Мудофааларимнинг ёзувида оз бир парча ёрдамлари бўлди. Сўнгра улар ҳам ман этилди. Жуда ғаддорона муомалалар ичида жазолантирдилар. Прокурорнинг минг дарадан сув тўпламоқ навидан ва хато маъно бермоқ ила ва бўҳтонлар ва ёлғон иснодлар ила ғаразкорона ва ўн беш саҳифасида саксон бир хатосини исбот этганим бизга қарши иттиҳомномаларини тинглашга бизни мажбур этдилар. Мени гапиртирмадилар. Агар гапиртирса эдилар, дер эдим:
Иккинчиси: Мени жазолантиришга кўрсатган бир сабаблари: Менинг тасаттур, меъросхўрлик, зикруллоҳ, кўп хотинлик ҳақида Қуръоннинг ғоят очиқ оятларига маданиятнинг эътирозларига қарши уларни жим қиладиган тафсиримдир.
Ўн беш сана аввал Эскишаҳар Маҳкамасига ва Анқарага Темйиз Маҳкамасига ва тасҳиҳга ёзганим ва менга қарши бўлган қарорномада ёзганлари бу келган ифодани ҳам ҳашрда маҳкама-и куброга бир шикоят, ҳам истиқболда мунаввар маориф аҳли ҳайъатига бир танбеҳ, ҳам икки марта бароатимизда инсоф ва адолат ила фарёдимизни тинглаган Темйиз Маҳкамасига Ал-ҳужжатуз-заҳро ила баробар бир нави шикоят аризаси, ҳам мени гапиртирмаган ва саксон хатосини исбот этганимиз ғаразкорона иттиҳомнома ила мени икки сана оғир жазо ва тажриди мутлақ ва икки сана бошқа ерга сургун ва кўз назорати қамоғи ила маҳкум этган ҳайъатга айнан у парчани такрор этаман:
Хуллас, мен ҳам адлиянинг маҳкамасига дейманки: Бир минг уч юз эллик санада ва ҳар асрда уч юз эллик миллион мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётида қудсий ва ҳақиқий бир дастури Илоҳийни уч юз эллик минг тафсирнинг тасдиқларига ва иттифоқларига таянган ҳолда ва бир минг уч юз санада ўтган аждодимизнинг эътиқодларига иқтидо қилиб тафсир этган бир одамни маҳкум этган ҳақсиз бир қарорни, албатта рўйи заминда адолат бўлса, у қарорни рад ва бу ҳукмни бекор қилажакдир дея бақираман. Бу асрнинг кар қулоқлари ҳам эшитсин! Ажабо, бу замоннинг баъзи мажбурлашларининг тақозоси ила вақтинчалик қабул этилган бир қисм ажнабий қонунларини фикран ва илман қабул этмаган ва сиёсатни ташлаган ва ижтимоий ҳаётдан чекинган бир одамни у оятнинг тафсирлари ила айбдор қилмоқ ила Исломиятни инкор ва диндор ва қаҳрамон бир миллиард аждодимизга хоинлик ва миллионлаб тафсирларни иттиҳом чиқмасми?
Учинчиси: Маҳкумиятимга кўрсатганлари бир сабаб амниятни бузмоқ ва осойишни бузмоқдир. Жуда узоқ бир эҳтимол ва юзда, балки мингда бир имкон ила ҳатто узоқ имконотни вуқуот ўрнида қўйиб, баъзи маҳрам рисола ва хусусий мактублардан Рисола-и Нурнинг юз минг калима ва жумлаларидан қирқ-эллик калимасига хато маъно бериб бир далил кўрсатиб бизни иттиҳом ва жазолантирмоқ истайдилар.
Мен ҳам бу ўттиз-қирқ саналик ҳаётимни билганларни ва Нурнинг минглаб хос шогирдларини шоҳид кўрсатиб дейман: Истанбулни ишғол этган Инглизларнинг бош қўмондони Ислом ичида ихтилоф отиб, ҳатто шайхулислом ва бир қисм домлаларни қондириб бир-бирига қарши чорлаб итилофчи, иттиҳодчи фирқаларини бир-бири ила машғул қилиши ила Юноннинг ғалабасига ва миллий ҳаракатнинг мағлубиятига замин ҳозирлаган бир қаторда, Инглиз ва Юнонга қарши "Хутувоти Ситта" асаримни Ашраф Адибнинг ғайрати ила чоп ва нашр этмоқ ила у қўмондоннинг даҳшатли режасини синдирган ва унинг иъдом таҳдидига қарши орқа чекилмаган ва Анқара раислари у хизмати учун уни чақирганлари ҳолда Анқарага қочмаган ва асоратда Руснинг бош қўмондонининг иъдом қарорига аҳамият бермаган ва 31 Март ҳодисасида саккиз батальонни бир нутқ ила итоатга келтирган ва Ҳарбий Трибуналда маҳкамадаги пошшоларнинг "Сен ҳам муртажисан, шариат истагансан" деган саволларига қарши, иъдомга беш тийин қиймат бермасдан, жавобан: Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса, бутун жин ва инс шоҳид бўлсинки, мен муртажиман ва шариатнинг битта масаласига руҳимни фидо этишга ҳозирман деган ва у катта зобитларни ҳайрат ила тақдирга чорлаб, иъдомини кутаркан бароатига қарор берганлари ва бўшалиб қайтаркан, уларга ташаккур этмасдан "Золимлар учун яшасин Жаҳаннам" дея йўлда бақирган ва Анқарада девони раёсатда, Афён Қарорномасининг ёзгани каби, Мустафо Камол ҳиддат ила унга деди: "Биз сени бу ерга чақирдикки, бизга юксак фикрлар баён этгин. Сен келдинг, намозга доир нарсалар ёздинг, ичимизга ихтилоф солдинг". Унга қарши: "Иймондан сўнгра энг юксак намоздир. Намоз қилмаган хоиндир, хоиннинг ҳукми мардуддир",- дея қирқ-эллик депутатнинг ҳузурида айтган ва у даҳшатли қўмондон ундан бир нави кечирим сўраб ҳиддатини орқа олдирган ва олти вилоят зобитасича ва ҳукуматча осойишнинг бузилишига доир битта моддаси қайд этилмаган ва юз минглаб Нур шогирдларининг ҳеч бир вуқуоти кўрилмаган (ёлғиз бир кичик талабанинг, ҳақли бир мудофаада кичик бир вуқуотидан бошқа) ҳеч бир шогирдидан бир жиноят эшитилмаган ва қайси қамоққа кирган бўлса, у маҳбусларни ислоҳ этган ва Рисола-и Нурдан юз минглаб нусха мамлакатда ёйилмоқ ила баробар, манфаатдан бошқа ҳеч бир зарари бўлмаганликларини йигирма уч саналик ҳаётининг ва уч ҳукумат ва маҳкамаларнинг бароатлар беришларининг ва Нурнинг қийматини билган юз минг шогирдларининг қовлан ва феълан тасдиқларининг шаҳодати ила исбот этган ва мунзавий, мужаррад, ғариб, кекса, фақир ва ўзини қабр эшигида кўрган ва бутун қувват ва қаноати ила фоний нарсаларни ташлаб эски камчиликларига бир каффорат ва боқий ҳаётига бир мадор қидирган ва дунёнинг рутбаларига ҳеч аҳамият бермаган ва шафқатининг шиддатидан маъсумларга, кексаларга зарар келмаслиги учун ўзига зулм ва азоб этганларга баддуо этмаган бир одам ҳақида: "Бу кекса мунзавий осойишни бузар, амниятни вайрон этар ва мақсади дунё найрангларидир ва мухобаралари дунё учундир, ундай бўлса айбдордир" деганлар ва уни жуда оғир шароит остида маҳкум этганлар, албатта ердан кўкка қадар айбдордирлар. Маҳкама-и куброда ҳисобини берадилар!
Ажабо, бир нутқ ила исён этган саккиз батальонни итоатга келтирган ва қирқ сана аввал бир мақоласи ила минглаб одамни ўзига тарафдор қилган ва мазкур уч даҳшатли қўмондонларга қарши қўрқмаган ва тилёғламачилик қилмаган ва маҳкамаларда, "Бошимдаги сочларим ададича бошларим бўлса ва ҳар кун бири кесилса, динсизликка ва залолатга таслим бўлиб ватан ва миллат ва Исломиятга хиёнат қилмайман, Қуръон ҳақиқатига фидо бўлган бу бошимни золимларга эгмайман деган ва Амиртоғда беш-ўн охират қардоши ва уч-тўрт хизматчилардан бошқа ҳеч ким ила алоқадор бўлмаган бир одам ҳақида иттиҳомномада: "Бу Саид Амиртоғда яширин ишлаган, осойишга зарар бермоқ фикри ила у ерда бир қисм халқларни заҳарлаган, йигирма одам ҳам атрофда уни мадҳ этиб хусусий мактублар ёзганлари кўрсатмоқдаки, у одам инқилоб ва ҳукуматга қарши яширин бир сиёсат айлантирмоқда" деб ўхшовсиз бир адоват ва хоинликлар ила икки сана қамоққа тиқмоқ ва қамоқда тажриди мутлақ ила ва маҳкамада гапиртирмаслик ила азият берганлар қай даража ҳақдан ва адолатдан ва инсофдан узоқ тушганликларини виждонларига ҳавола этаман.
Ҳеч мумкинмидирки, бундай ҳаддидан юз даража зиёда омманинг эътиборига мазҳар ва бир нутқ ила минглаб одамни итоатга келтирган ва бир мақола ила минглаб инсонларни Иттиҳоди Муҳаммадия Жамиятига иштирок эттирган ва Авлиё София Масжидида эллик минг одамга тақдир ила нутқини тинглаттирган бир одам уч сана Амиртоғда ишласин, ёлғиз беш-ўн одамни қондирсин ва охират ишини ташлаб сиёсат найранглари ила овора бўлсин. Яқин бўлган қабрига нурлар ўрнига кераксиз зулматлар тўлдирсин. Ҳеч қабулмидир? Албатта шайтон ҳам буни ҳеч кимга қабул эттиролмас.
Тўртинчиси: Шапка киймаганимни маҳкумиятимга аҳамиятли бир сабаб кўрсатишларидир. Мени гапиртирмадилар. Бўлмаса мени жазолантиришга ҳаракат қилганларга деяжакдимки: Уч ой Қастамўнуда полициячилар ва комисар хонасида мусофир қолдим. Ҳеч бир вақт менга демадилар: "Шапкани бошингга қўй". Ва уч маҳкамада шапкани бошимга қўймаганим ва бошимни маҳкамада очмаганим ҳолда менга илишмаганлари ва йигирма уч сана баъзи динсиз золимларнинг у баҳона ила менга ғайри расмий кўп машаққатли ва оғир бир нави жазо чектирганлари ва болалар ва хотинлар ва аксар қишлоқликлар ва ташкилотларда маъмурлар ва берет кийганлар шапка кийишга мажбур бўлмаганлари ва ҳеч бир моддий фойда кийилишида бўлмагани ҳолда, мен каби бир мунзавий, бутун мужтаҳидларнинг ва умум шайхулисломларнинг ман этган бир сарпушни киймаганим баҳонаси ила ва уйдирмалар иловаси ила йигирма сана жазосини чекканим ва либосга оид, маъносиз бир одат ила такрор мени жазолантиришга ҳаракат қилган ва бозорда, рамазонда, кундузи ароқ ичиб намоз қилмаганларни шахсий ҳуррият бор дея, ўзига қиёс этиб илишмагани ҳолда, бу даража шиддат ва такрор ила ва таъкид ила мени қиёфам учун айблашга ҳаракат қилган, албатта ўлимнинг иъдоми абадийсини ва қабрнинг доимий ҳибси мунфаридини кўргандан сўнг маҳкама-и куброда ундан бу хатоси сўралади.
Бешинчиси: Ўттиз уч Қуръон оятининг таҳсинкорона ишорасига мазҳарияти ва Имоми Али (Каррамаллоҳу Важҳаҳу) ва Ғавси Аъзам (Қуддису Сирруҳу) каби авлиёларнинг тақдирларини ва юз минг иймон аҳлининг тасдиқларини ва йигирма санада миллатга, ватанга зарарсиз жуда кўп манфаатли бир мартабани қозонтирган Рисола-и Нурни чивин қаноти каби баҳоналар ила баъзи рисолаларининг мусодарасига, ҳатто тўрт юз саҳифа ва юз минг одамнинг иймонларини қутқарган ва қувватлантирган "Зулфиқор: Мўъжизоти Аҳмадия" мажмуасини, эскидан ёзилган ва замон ўтиши ва афв қонунлари кўрган икки оятнинг тўлиқ ҳақли тафсирига доир икки саҳифани баҳона этиб, у жуда кўп манфаатли ва қийматдор мажмуанинг мусодарасига сабаб бўлганлари каби, ҳозир ҳам Нурнинг қийматдор рисолаларини ҳар бирисида минг калима ичида бир-икки калимага хато маъно бермоқ ила у минг манфаатли рисоланинг мусодарасига уринилганини бу учинчи айбномани эшитган ва нашр этганимиз қарорномани кўрган тасдиқ этар. Биз ҳам:
деймиз.
Олтинчиси: Нурнинг шогирдларидан баъзиларининг Нурлардан фавқулодда иймон ҳужжатларини ва тебранмас, айналяқийн иймоний илмларни кўриб фойдаланганларидан, бу бечора таржимонига бир нави ташвиқ ва табрик ва тақдир ва ташаккур навидан зиёда ҳусни зон ила муфритона мадҳ этишлари ила мени айбли кўрсатганга дейман: Мен ожиз, заиф, ғурбатда, сургун, ярим уммий, менга қарши тарғибот ила халқни мендан қўрқитмоқ ҳолати ичида Қуръоннинг дармонларидан ва иймоний ва қудсий ҳақиқатларидан дардларимга тўлиқ дармон бўлиб ўзимга топганим замон, бу миллатга ва бу ватан авлодларига ҳам тўлиқ бир дармон бўлишига қаноат келтирганим учун у қийматдор ҳақиқатларни қаламга олдим. Хатим жуда нуқсон бўлишидан ёрдамчиларга жуда муҳтож экан, инояти Илоҳия менга содиқ, хос, метин ёрдамчиларни берди.
Албатта мен уларнингг ҳусни зонларини ва самимона мадҳларини бутун-бутун рад этишим ва хотирларини танбеҳ ила синдиришим у Қуръон хазинасидан олинган Нурларга бир хоинлик ва адоват ҳукмига ўтар. Ва у олмос қаламли ва қаҳрамон қалбли ёрдамчиларни қочиради дея уларнинг оддий, муфлис шахсимга қарши мадҳу-саноларини асл мол соҳиби ва бир маънавий Қуръон мўъжизаси бўлган Рисола-и Нурга ва хос шогирдларининг маънавий шахсиятига ўгирардим. Менинг ҳаддимдан юз даража зиёда ҳисса бермоқдасиз дея, бир жиҳатда хотирларини синдирар эдим. Ажабо, ҳеч бир қонун чекинган ва рози бўлмаган бир одамни бошқаларнинг уни мадҳ этиши ила айбдор қилармики, қонун номига ҳаракат этган расмий маъмур мени айбдор қилмоқда?
Ҳам нашр этганимиз бизга қарши ёзувлар қарорноманинг эллик тўртинчи саҳифасида "Охирзамоннинг у буюк шахси наслан Оли Байтдан бўлади. Биз Нур шогирдлари фақат маънавий Оли Байтдан санала оламиз. Ҳам Нурнинг маслагида ҳеч бир жиҳатда менлик, шахсият ва шахсий мақомларни орзу этмоқ, шону-шараф қозонмоқ бўлмас. Нурдаги ихлосни бузмаслик учун ухровий мақомлар ҳам менга берилса, ташлашга ўзимни мажбур биламан" дейилмоқдадир дея қарорномада ёзганлари...
Ва яна қарорномада йигирма иккинчи ва учинчи саҳифасида "Нуқсонини билмоқ, фақру-ожизлигини англамоқ, тазаллул ила даргоҳи Илоҳийга илтижо этмоқки, у шахсият ила ўзимни ҳаркасдан зиёда бечора, ожиз, нуқсонли кўрмоқдаман. У ҳолда бутун халқ мени мадҳу-сано этса, мени ишонтиролмасларки яхшиман, камол соҳибиман. Сизни бутун-бутун қочирмаслик учун учинчи ҳақиқий шахсиятимнинг яширин кўп ёмонликларини ва ёмон ҳолларини айтмайман. Жаноби Ҳақ инояти ила энг адно бир аскар каби, бу шахсимни Қуръон сирларида ишлаттирмоқда. Юз минг шукр бўлсин. "Нафс жумладан адно, вазифа жумладан аъло" парчасини қарорнома ёзгани ҳолда, мени бошқа зотларнинг мадҳи ила ва Рисола-и Нур маъноси ила буюк бир ҳидоят этувчи васфини бермоқ ила мени айбдор қилганлар, албатта бу хатонинг жазосини даҳшатли чекишга ҳақдор бўладилар.
Еттинчиси: Биз ва умум Нур Рисолалари Денгизли ва Анқара Оғир Жазоларининг ва Темйиз Маҳкамаларининг иттифоғи ила бароат этганимиз ва умум рисола ва мактубларимизни бизга қайтариб берганлари ва Темйизнинг бузувчи қарорида, Денгизли бароатида, фаразан бир хато ҳам бўлса, у бароат ва ҳукм қатъият касб этган, ортиқ такрор муҳокама этилмас" деганлари ҳолда, мен Амиртоғда уч сана мунзавий ва икки-уч тикувчининг шогирди навбат ила менга хизмат ва жуда нодир бўлиб беш-ўн дақиқа баъзи диндор зотлардан бошқа зарурат бўлмасдан гапирмаган ва битта ерга Нурларга ташвиқ учун ҳафтада битта мактубдан бошқа юбормаган ва ўз муфти укасига уч санада уч мактубдан бошқа ёзмаган ва йигирма-ўттиз санадан бери давом этган таълифини ташлаган, ёлғиз бутун Қуръон ва иймон аҳлига манфаатли йигирма саҳифалик икки нукта, бири Қуръондаги такрорларнинг ҳикматини, бошқаси малаклар ҳақида баъзи масалалардан бошқа ҳеч бир рисола ортиқ таълиф этмаган, ёлғиз маҳкамаларнинг қайтариб берган рисолаларнинг катта мажмуалар қилинишига ва эски ҳарф ила чоп этилган Оят-ул Кубронинг беш юз нусхаси маҳкама тарафидан бизга таслим этилганидан ва чоп машинаси расман ман бўлмаганидан, Ислом оламининг фойдаланиши фикри ила қардошларимга нашр учун кўпайтирилишига изн бериб уларнинг тасҳиҳлари ила машғул бўлган ва қатъиян ҳеч бир сиёсат ила алоқадор бўлмаган ва мамлакатига кетмоқ учун расман изн берилгани ҳолда, бутун сургунларга мухолиф бўлиб дунёга ва сиёсатга қўшилмаслик учун машаққатли бир ғурбатни қабул этиб мамлакатига кетмаган бир одам ҳақида бу учинчи иттиҳомномадаги аслсиз иснодлар ва ёлғон баҳслар ва хато маънолар ила у одамни айбдор қилишга уринганда, ҳозирча айтмайман, даҳшатли икки маъно ҳукм этганини, бу йигирма ойда менга қарши муомаласи исбот этади. Мен ҳам дейман: Қабр ва сақар етар, маҳкама-и куброга ҳавола этаман.
Саккизинчиси: Бешинчи Шуа икки сана Денгизли ва Анқара Маҳкамаларининг қўлларида қолиб сўнгра бизга қайтариб берганларидан, Денгизли Маҳкамасида бароатимизни натижа берган мудофааларим ила баробар Сирожиннур исмидаги катта мажмуанинг охирида ёзилган. Гарчи аввалча маҳрам тутардик, фақат модомики маҳкамалар уни кўрсатиб бароат ила бизга қайтариб бердилар. Демак, бир зарари йўқдир дея нашрига изн бердим. Ва у Бешинчи Шуанинг асли ўттиз-қирқ сана аввал ёзилган муташабиҳ ҳадислардир, фақат умматда эскидан бери ёйилган бир қисмига гарчи баъзи ҳадис аҳли бир заифлик иснод этганлар, фақат зоҳирий маънолари эътирозга сабаб бўлишидан, фақат иймон аҳлини шубҳалардан қутқармоқ учун ёзилгани ҳолда, бир замон сўнгра унинг ҳориқо таъвилларининг бир қисми кўзларга кўрингани учун биз уни маҳрам тутдик, токи хато маъно берилмасин. Сўнгра кўпгина маҳкамалар уни тадқиқ этиб кўрсатилишига сабаб бўлмоқ ила баробар, бизга қайтариб берганлари ҳолда, ҳозир мени такрор у билан айбдор қилмоқ нақадар адолатдан, ҳақдан, инсофдан узоқ бўлганини бизни виждоний қаноат ила маҳкум этганларнинг виждонларига ва уларни ҳам маҳкама-и куброга ҳавола этиб حَسْبُنَا اللّٰهُ وَنِعْمَ الْوَك۪يلُ деймиз.
Тўққизинчиси: Жуда муҳимдир. Фақат бизни маҳкум этганларнинг Рисола-и Нурни мутолааларининг хотири учун, уларни ғазаблантирмаслик фикри ила ёзмадим.
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Сизни таъзия эмас, балки табрик этаман. Модомики қадари Илоҳий бизни бу учинчи Мадраса-и Юсуфияга бир ҳикмат учун чорлади ва бир қисм ризқимизни бизга бу ерда едиради ва ризқимиз бизни бу ерга чақирди ва модомики ҳозирга қадар қатъий тажрибалар ила
сирига инояти Илоҳия бизни мазҳар этган ва модомики Мадраса-и Юсуфиядаги янги қардошларимиз ҳаркасдан зиёда Нурлардаги тасаллига муҳтождирлар ва адлиячилар маъмурлардан зиёда Нур қоидаларига ва бошқа қудсий қонунларига эҳтиёжлари бор ва модомики Нур нусҳалари жуда касрат ила хориждаги вазифангизни бажармоқдалар ва футуҳотлари тўхтамаётир ва модомики бу ерда ҳар бир фоний соат боқий ибодат соатлари ҳукмига ўтар, албатта биз бу ҳодисадан, мазкур нуқталар учун, камоли сабр ва матонат ичида масрурона шукр этишимиз лозимдир. Денгизли қамоғида тасалли учун ёзганимиз бутун у кичик мактубларни сизга ҳам айнан такрор этаман. Иншааллоҳ у ҳақиқатли парчалар сизни ҳам тасаллидор этарлар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Менинг шахсимга қилинган азият ва хоинликлардан ранжиманг. Чунки Рисола-и Нурда бир камчилик тополмаётирлар, унинг бадалига менинг аҳамиятсиз ва жуда нуқсонли шахсим ила овора бўлмоқдалар. Мен бундан мамнунман. Рисола-и Нурнинг саломатига ва шарафига минглаб шахсий аламлар, балолар, таҳқирлар кўрсам, яна фахрланиб шукр этмоқ Нурдан олган дарсимнинг тақозосидир ва шунинг учун менга бу жиҳатда ачингманглар.
Иккинчидан: Жуда кенг ва шиддатли ва марҳаматсиз бу таарруз ва ҳужум ҳозирча йигирмадан бирга тушди. Минглаб хослар ўрнига бир нечта зот ва юз минглаб алоқадорлар бадалига маҳдуд бир нечта янги қардошларни тўпладилар. Демак, инояти Илоҳия ила жуда енгил бир суратга ўгирилган.
Учинчидан: Инояти Раббония ила икки сана бизга қарши режа тузган собиқ ҳоким даф бўлди ва бизга қарши жуда зиёда шубҳалантирилган Доҳилия Вакилининг ҳамшаҳарлиги ва наслча боболари зиёда диндорлик жиҳати ила бу даҳшатли ҳужумни жуда кўп енгиллаштирганига қувватли бир эҳтимол бор. Шунинг учун маъюс бўлманг ва хавотирлангманг.
Тўртинчидан: Жуда кўп тажрибалар ила ва ҳодисалар ила қатъий қаноат берадиган бир тарзда Рисола-и Нурнинг йиғлаши ила ё замин титрар ёки ҳаво йиғлар. Кўзимиз ила кўп кўрганимиз ва қисман маҳкамада ҳам исбот этганимиз каби, тахминимча бу қиш ўхшовсиз бир тарзда ёз каби бошланишида кулиши, Рисола-и Нурнинг парда остида нусха кўчириш ускунаси ила кулишига ва ёйилишига тавофуқи ва ҳар тарафда қидирув ва мусодара андишаси ила тўхташ ила йиғлашига, бирданига қиш даҳшатли ҳиддати ва йиғлаши ила уйғунлиги қувватли бир аломатдирки, Қуръон ҳақиқатининг бу асрда порлоқ бир мўъжиза-и кубросидир, замин ва коинот у билан алоқадор...
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Ғариб ва латиф икки ҳолимни баён этмоқ лозим келди.
Бир замон машҳур бир алломани урушнинг кўпгина жабҳасида жиҳодга кетганлар кўрганлар, унга деганлар. У ҳам деган: "Менга савоб қозондирмоқ ва дарсларимдан иймон аҳлига истифода эттирмоқ учун менинг шаклимда баъзи авлиёлар менинг ўрнимда ишлар бажарганлар". Айнан шунинг каби, Денгизлида масжидларда мени кўрганлари ҳатто расман хабар берилган ва мудир ва соқчига акс этган. Баъзилари хавотирланиб, "Ким унга қамоқхона эшигини очмоқда?" деганлар. Ҳам бу ерда ҳам айнан шундай бўлмоқда. Ҳолбуки менинг жуда нуқсонли, аҳамиятсиз шахсиятимга жуда жузъий бир ҳориқо иснодига бадал, Рисола-и Нурнинг ҳориқоларини исбот этиб кўрсатган Ғайбий Муҳр Мажмуаси юз даража, балки минг даража зиёда Нурларга эътимод қозонтирар ва мақбулиятига имзо босар. Хусусан Нурнинг қаҳрамон талабалари, ҳақиқатдан ҳориқо ҳоллари ва қаламлари ила имзо босмоқдалар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Рисола-и Нур менинг бадалимга сизлар ила кўришар, дарсга муштоқ янги қардошларимизга гўзалча дарс берар. Нурлар ила ё ўқимоқ ёки ўқитмоқ ёки ёзмоқ суратидаги машғулият, тажрибалар ила қалбга фароҳ, руҳга роҳат, ризққа барака, вужудга сиҳҳат беради. Ҳозир Хусрав каби Нур қаҳрамони сизга эҳсон этилди. Иншааллоҳ бу мадраса-и Юсуфия ҳам Мадрасат-уз Заҳронинг бир муборак дарсхонаси бўлади. Мен ҳозирга қадар Хусравни дунё аҳлига кўрсатмаётган эдим, яширар эдим. Фақат нашр этилган мажмуалар уни сиёсат аҳлига тамоми ила кўрсатди, яширин бир нарса қолмади. Шунинг учун мен унинг икки-уч хизматини хос қардошларимга изҳор этдим. Ҳам мен, ҳам у ортиқ яширмоқ эмас, керак бўлса айни ҳақиқат баён этилади. Фақат ҳозирча қаршимизда ҳақиқатни тинглайдиганлар ичида даҳшатли ва тазоҳур этган икки муаннид; ҳам динсизлик, ҳам комунист ҳисобига, бири Амиртоғда маълум бўлган, бири да бу ерда ғоят дассосона, бизга қарши бўҳтонлар ила маъмурларни қўрқитишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун биз ҳозирча жуда эҳтиёт этиб хавотирланмаслик ва инояти Илоҳиянинг ёрдамимизга келишини таваккал ила кутишимиз лозимдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Мен ҳам Рисола-и Нурни, ҳам сизларни, ҳам ўзимни, Хусрав ва Ҳифзи ва Бартинли Саййиднинг қийматдор хушхабарлари ила ҳам табрик, ҳам табшир этаман. Ҳа, бу сана ҳажга кетганлар Макка-и Мукаррамада Нурнинг қувватли мажмуаларини буюк олимларнинг ҳам Арабча, ҳам Ҳиндча таржима ва нашрга ҳаракатлари каби, Мадина-и Мунавварада ҳам шу даража мақбул бўлганки, Равза-и Мутаҳҳаранинг мақбари саодати устида қўйилган. Ҳожи Саййид ўз кўзи ила Асойи Мусо мажмуасини қабри Пайғамбарий (С.А.В.) устида кўрган. Демак, мақбули Набавий бўлган ва ризо-и Муҳаммадий Алайҳиссалоту Вассалам доирасига кирган. Ҳам ният этганимиз ва бу ердан кетган ҳожиларга деганимиз каби, Нурлар бизнинг бадалимизга у муборак мақомларни зиёрат этганлар. Ҳадсиз шукр бўлсин, Нурнинг қаҳрамонлари бу мажмуаларни тасҳиҳли қилиб нашр этишлари ила жуда кўп фойдалардан бирисида мени тасҳиҳ вазифасидан ва мароқидан қутқаргани каби, қалам ила ёзилган бошқа нусхаларга тўлиқ бир манба бўлмоқ жиҳатида юзлаб тасҳиҳчи ҳукмига ўтдилар. Жаноби Арҳамурроҳимийннинг у мажмуаларнинг ҳар бир ҳарфига муқобил уларнинг дафтари ҳасаналарига минг ҳасана ёздирсин. Омин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва қамоқдаги дўстларим!
Биринчидан: Суратан кўришмаганимиздан мароқ этманг. Бизлар маънан ҳар замон кўришмоқдамиз. Менинг аҳамиятсиз шахсимга бадал Нурдан қўлингизга ўтган қайси рисолани ўқисангиз ёки тингласангиз, менинг оддий шахсим ўрнига Қуръоннинг бир ходими ҳайсияти ила мени у рисола ичида кўриб суҳбат этасиз. Зотан мен ҳам сиз билан бутун дуоларимда ва ёзувларингизда ва алоқангизда хаёлимда кўришмоқдаман ва бир доирада баробар бўлганимиздан ҳар вақт кўришаётгандаймиз.
Иккинчидан: Бу янги Мадраса-и Юсуфиядаги Рисола-и Нурнинг янги талабаларига деймиз: Қувватли ҳужжатлар ила ҳатто тадқиқ ҳайъатини ҳам таслимга мажбур этган Қуръон ишоралари ила Нурнинг содиқ шогирдлари иймон ила қабрга кирадилар. Ҳам Нур маънавий ширкатининг файзи ила ҳар бир шогирд даражасига кўра умум қардошларининг маънавий қозончларига ва дуоларига ҳиссадор бўлади. Гўё худди минглаб тил ила истиғфор этар, ибодат этар. Бу икки фойда ва натижа бу ажиб замонда бутун заҳматларни, машаққатларни ҳечга туширар, жуда ҳам арзон бўлиб у икки қийматдор фойдаларни содиқ муштарийларига берар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Афён мудофааномасининг ҳам бизга, ҳам бу Нурларга, ҳам бу мамлакатга, ҳам Ислом оламига алоқадор аҳамиятли ҳақиқатлари бор.
Ҳар ҳолда буни янги ҳарфлар ила беш-ўн нусха чиқармоқ лозимдир, токи Анқара идорачиларига юборилсин. Бизни бўшатсалар ва жазолантирсалар ҳам ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳозир вазифамиз у мудофаадаги ҳақиқатларни ҳам ҳукуматга, ҳам адлияларга, ҳам миллатга билдирмоқдир. Балки да қадари Илоҳий бизни бу дарсхонага чорлашининг бир ҳикмати ҳам будир. Мумкин бўлгани қадар тез ускуна ила чиқсин. Бизни бугун бўшатсалар, биз яна уни бу идорачиларга беришга мажбурмиз. Сизни алдатиб кейинга қолдирилмасин. Ортиқ етар! Айни масала учун ўн беш санада уч марта бу ашаддий зулм ва баҳоналар ва ўхшовсиз қийноқларга қарши сўнг мудофаамиз бўлсин. Модомики қонунан ўзимизни мудофаа этмоқ учун собиқ маҳкамаларда ускунани бизга берганлар, бу ерда у ҳаққимизни биздан ҳеч бир қонун ила ман этолмайдилар. Агар расман чора топмаган бўлсангиз, хориждан бизнинг адвокат ҳамма нарсадан аввал бунинг ускуна ила беш нусхасини чиқарсин, ҳам сиҳҳатига кўп диққат этилсин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бугун менинг деразаларимни мехлашларининг сабаби маҳбуслар ила кўришмаслик ва саломлашмасликдир. Зоҳирда бошқа баҳона кўрсатдилар. Ҳеч мароқ этманг. Аксинча менинг аҳамиятсиз шахсим ила машғул бўлиб Нурларга ва талабаларига кўп машаққат бермаганларидан, мени жиддан ва қалбан уларнинг шахсий хоинликлар ва қийноқлар ила азият беришлари Нурларнинг ва сизларнинг бадалингизга бўлгани ва бир даража Нурларга илишмасликлари жиҳатида мамнунман ва сабр ичида шукр этаман, мароқ этмайман. Сиз ҳам ҳеч хафа бўлманг. Яширин душманларимиз маъмурларнинг диққат назарини шахсимга ўгиришидан, Нурларнинг ва талабаларининг саломат ва фойдалари нуқтасида бир иноят ва бир хайр бор дея қаноатим бор. Баъзи қардошларимиз ҳиддат этиб таъсирли гапирмасинлар, ҳам эҳтиёт ила ҳаракат қилсинлар ва хавотирланмасинлар, ҳам ҳаркасга бу масаладан бахс очмасинлар. Чунки софдил қардошларимиз ва эҳтиётга ҳали ўрганмаган янги қардошларимизнинг сўзларидан маъно чиқарган жосуслар топилади. Чумолидан фил ясаб, хабар бера олар. Ҳозир вазиятимиз ҳазил кўтармайди. Бу билан баробар ҳеч андиша этманг. Биз инояти Илоҳия остидамиз ва бутун машаққатларга қарши камоли сабр ила, балки шукр ила муқобала этишга қарор берганмиз. Бир дирҳам заҳмат бир ботмон раҳмат ва савобни натижа берганидан, шукр этишга мукаллафмиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Демак, ҳозир ишимни ҳам сизларга қолдиришга фойдамиз тақозо этади. Ва ёнингиздаги янги ва эски мудофааларим менинг бадалимга сизнинг машваратингизга иштирок этар, у етарлидир.
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бугун маънавий бир эслатма ила сизнинг ҳисобингизга бир хавотир, бир қайғу менга келди. Тез чиқмоқ истаган ва маишат дарди учун андиша этган қардошларимизнинг ҳақиқатдан мени аламзада ва маҳзун этган айни дақиқада бир муборак хотира ила бир ҳақиқат ва бир хушхабар қалбга келдики: Беш кундан сўнгра жуда муборак ва жуда савобли ибодат ойлари бўлган шуҳури салоса келадилар. Ҳар ҳасананинг савоби бошқа вақтда ўн бўлса, Ражаби Шарифда юздан ўтар, Шаъбони Муаззамда уч юздан зиёда ва Рамазони Муборакда мингга чиқар ва жума кечаларида мингларга ва Лайла-и Қадрда ўттиз мингга чиқар. Бу жуда кўп ухровий фойдаларни қозонтирган ухровий тижоратнинг бир қудсий бозори ва ҳақиқат ва ибодат аҳли учун мумтоз бир машҳари ва уч ойда саксон сана бир умрни иймон аҳлига таъмин этган шуҳури салосани бундай бирга ўн фойда берган Мадраса-и Юсуфияда ўтказмоқ, албатта буюк бир фойдадир. Нақадар заҳмат чекилса айни раҳматдир. Ибодат жиҳатида бундай бўлгани каби, Нур хизмати ҳам нисбатан, миқдор бўлмаса ҳам сифат эътибори ила, бирга бешдир. Чунки бу мусофирхонада доимо кирган ва чиққанлар Нур дарсларининг ёйилишига бир воситадир. Баъзан бир одамнинг ихлоси йигирма одам қадар фойда берар. Ҳам Нурнинг ихлос сири сиёсаткорона қаҳрамонлик томирини ташиган, Нурнинг тасаллиларига жуда кўп муҳтож бўлган маҳбус бечоралар ичида ёйилиши учун бир парча заҳмат ва машаққат бўлса ҳам, аҳамияти йўқ. Маишат дарди жиҳати эса: Зотан бу уч ой охират бозори бўлишидан ҳар бирингиз кўп шогирдларнинг бадалига, ҳатто баъзингиз минг одамнинг ўрнига бу ерга кирганидан, албатта сизнинг хорижий ишларингизга ёрдамлари бўлар дея тамоми ила севиндим ва байрамга қадар бу ерда бўлмоқ буюк бир неъматдир билдим.
Саид Нурсий
Баъзи аломатлар ила билдимки, яширин душманларимиз Нурнинг қийматини туширмоқ фикри ила сиёсат маъносини хотирлатган маҳдийлик даъвосини таваҳҳум ила гўё Нурлар бунга бир қуролдир дея кўп аслсиз баҳоналарни қидирмоқдалар. Балки менинг шахсимга қарши бу қийноқлар бу шубҳаларидан келиб чиқмоқда. У яширин золим душманларга ва уларни бизга қарши тинглаётганларга деймиз: Асло ва асло!.. Ҳеч бир вақт бундай ҳаддимдан тажовуз этиб иймон ҳақиқаларини шахсиятимга бир шону шараф мақоми қозонтиришга қурол этмаганимга бу етмиш беш, хусусан ўттиз саналик ҳаётим ва бир юз ўттиз Нур Рисолалари ва мен билан тўлиқ дўстлик этган минглаб зотлар шаҳодат этадилар.
Ҳа, Нур шогирдлари биладилар ва маҳкамаларда ҳужжатларини кўрсатганманки, шахсимга бир шону шараф мақоми ва шуҳрат бермоқ ва ухровий ва маънавий бир мартаба қозонтирмоқ эмас, балки бутун қаноат ва қувватим ила иймон аҳлига бир иймоний хизмат қилмоқ учун ёлғиз дунё ҳаётимни ва фоний мақомларимни эмас, балки, керак бўлса, охират ҳаётимни ва ҳаркаснинг қидирган ухровий боқий мартабаларни фидо этишни, ҳатто Жаҳаннамдан баъзи бечораларни қутқаришга васила бўлмоқ учун, керак бўлса, Жаннатни ташлаб Жаҳаннамга киришни қабул этганимни ҳақиқий қардошларим билганлари каби, маҳкамаларда ҳам бир жиҳатда исбот этганим ҳолда, мени бу иттиҳом ила Нур ва иймон хизматимга бир ихлоссизлик иснод этмоқ ила ва Нурларнинг қийматларини туширмоқ ила миллатни унинг буюк ҳақиқатларидан маҳрум этмоқдир.
Ажабо, бу бадбахтлар дунёни абадий ва ҳаркасни ўзлари каби динни ва иймонни дунёга қурол этади таваҳҳуми ила дунёдаги залолат аҳлига бас келган ва иймон хизмати йўлида ҳам дунёвий, ҳам керак бўлса ухровий ҳаётларини фидо этган ва маҳкамаларда даъво этгани каби, битта иймон ҳақиқатини дунё салтанати ила алмаштирмаган ва сиёсатдан ва сиёсий маъносини ҳис эттирган моддий ва маънавий мартабалардан ихлос сири ила бутун қуввати ила қочган ва йигирма сана кўрилмаган қийноқларга таҳаммул этиб сиёсатга маслак эътибори ила таназзул этмаган ва ўзини нафси эътибори ила талабаларидан жуда паст билган ва улардан доимо ҳиммат ва дуо кутган ва ўз нафсини жуда бечора ва аҳамиятсиз эътиқод этган бир одам ҳақида баъзи холис қардошлари, Рисола-и Нурдан олган фавқулодда иймон қувватига муқобил унинг таржимони бўлган у бечорага, таржимонлик муносабати ила, Нурларнинг баъзи фазилатларини хусусий мактубларида унга иснод этишлари ва ҳеч бир сиёсат хотирларига келмасдан одатга биноан, инсонлар севгани оддий бир одамга ҳам: "Султонимсан, валинеъматимсан" дейишлари навидан юксак мақом беришлари ва ҳаддидан минг даража зиёда ҳусни зон этишлари ва эскидан бери устоз ва талабалар мобайнида жорий ва эътироз этилмаган мақбул бир одат ила ташаккур маъносида жуда кўп мадҳу-сано этишлари ва эскидан бери мақбул китобларнинг охирларида муболаға ила мадҳиялар ва тақризлар ёзилишига биноан, ҳеч бир жиҳат ила айб санала оларми? Гарчи муболаға эътибори ила ҳақиқатга бир жиҳатда мухолифдир. Фақат ҳеч кимсиз, ғариб ва душманлари жуда кўп ва унинг ёрдамчиларини қочирадиган кўп сабаблар бор экан, инсофсиз кўп эътирозчиларга қарши фақат ёрдамчиларининг маънавий қувватларини қувватлантирмоқ ва қочмоқдан қутқармоқ ва муболағали мадҳ этганларнинг шавқларини синдирмаслик учун уларнинг бир қисм мадҳларини Нурларга ўгириб бутун-бутун рад этмагани ҳолда унинг бу ёшда ва қабр эшигидаги иймоний хизматини дунё жиҳатига айлантиришга ҳаракат қилган баъзи расмий маъмурларнинг қай даража ҳақдан, қонундан, инсофдан узоқ тушганлари тушунилади.
Саид Нурсий
Азиз Сиддиқ Қардошларим,
Биринчидан: Ҳеч хавотир ва мароқ этмангиз. Ҳаққимиздаги ҳар ҳодисада ҳам парда остида, ҳам натижалар эътибори ила, ҳам раҳмат ва иноятнинг илтифотлари ва табассумлари, ҳам қадар ва қисматнинг ва адолат ва шафқатнинг тарбиялари бор бўлгани қатъий ва мукаррар тажрибалар ила таҳаққуқ этганидан, биз, энг ачинарли вазият ва машаққатларга қарши камоли сабр ичида шукр этмоқ ила мукаллафмиз. Ва жилдлари ва терилари сўйилган "Жержис Алайҳиссалом" каби, минглаб, миллионлаб ҳақиқат мужоҳидларининг ҳақоиқи иймониянинг қудсий хизматининг бир намунасига мазҳар бўлган Нур Шогирдларининг чекканлари заҳматлар у эски зотларнинг заҳматларига нисбатан миндан бир бўлмас. Ва ажр ва қозонч жиҳатида Иншааллоҳ бирдирлар ва баробардирлар.
Иккинчидан: Ўн бир марта менга суиқасд этган ва тўрт марта маҳкамаларни бизга қарши чорлаб уч марта қамоққа солган яширин душманларимизнинг Нурлар ҳақида режалари натижасиз қолганидан, бутун дасисалари ила аҳамиятсиз шахсимга қарши машаққат, тажриди мутлақ ва ҳеч ким ила кўришмаслик ва томиримга тегдирмоқ ила исканжалар бердиришга уринмоқдалар. Мен ҳам у исканжаларнинг остида иноятнинг илтифотини кўриб таҳаммул этиб шукр этаман. Ўйлайманки, ҳар бирингиздан вужудча ўн даража заиф ва ўн даража зиёда машаққатларимга қарши таҳаммулим сиз каби қувватли ва олийжаноб зотларнинг кичкина ва ўткинчи ва жузъий машаққатларингизни назарингизда ҳечга туширар дея ортиқ сизга тасалли беришга эҳтиёж кўрмаётирман.
Учинчидан: Ҳозир шахсимни чиритишга уринганликларидан ва сиққанларидан ва хоинлик этганлари сабабли сиқилмангиз. Чунки Нурларга ва талабаларига илишмаганига бир аломатдир ва тўлиқ алданганларига бир ишорадир. Яъни, қийматни, ҳунарни шахсимда деб ўйлаб мени сиқмоқдалар, чиритмоқ истайдилар. Бу алданишларида жуда катта бир наф ва Нурларга кўп фойдаси бор. Мен тўлиқ қиломаган вазифа-и шахсиямни ва хизмати Нуриямни бу сурат ила манфий бир тарзда менга қилдирмоқдалар. Иншааллоҳ, у нисбатда савоб қозонтирган нуқсонларимга каффорат бўлар.
Тўртинчидан: Яширин мунофиқлар, нима бўлганда ҳам, баъзи расмий маъмурларни алдатиб, "Саид ила кўришган дўст ва Нурчи бўлар. Ҳеч ким яқинлашмасин" дея уларни шубҳалантирганлар. Ҳатто, идора ҳайъати ва соқчилар ҳам мендан қочмоқдалар. Мен ҳам мамнун бўлмоқдаман ва бу ҳолга шукр этмоқдаман. Сизлар ила суратан кўришмаганимдан зарари йўқ. Чунки бир хонада моддатан ва маънан ва руҳан ва қалбан ва вазифатан ва фикран ва муованатан доимо баробармиз. Маънавий кўришмоқдамиз, етар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва хизмати Қуръония ва иймонияда фидокор ва метин биродарларим,
Бир неча кундир сиз ила қалам ила гапирмаганимдан сиқилмангиз. Ҳозир икки нуқтани баён этмоқ қалбга келди.
Биринчиси: اَلْخَيْرُ ف۪ى مَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ сири ила, таслим ва таваккалдан сўнгра тасалли ҳис этдим. Шундайки:
Бизни, хусусан Чалишканларни бўшатмасдан ва айирмасдан кейинга қолдиришларида, Иншааллоҳ моддий бир зарарга муқобил маънавий юз манфаат ва қозонч бўлажак. Масалан: Анқаранинг олти идораларига юборилган илмий ва иймоний ва жуда қувватли мудофаалар ҳозир йигирма кундир уларнинг назарларидадир. Ҳам унинг қийматдор ҳақиқатлари, ҳам алоқадорларнинг мароқ ила диққат назарларини жалб этган масаламизнинг босқичлари у идораларни албатта лоқайд қолдирмаслар. Ҳар ҳолда, агар у ҳақиқатларга мағлуб бўлмаса эдилар, ҳозирга қадар бизга тажовуз ва шиддатли дарак ва амрлар бўлар эди. Агар бўлсайди, ҳаққимизда чумолини фил қилганлардан тарашшуҳоти ҳис этилар эди. Демак ҳақиқат ғалаба этган, бўлса-бўлса мудофаали бир вазият ила бизга енгил бир илишмоқ бўлар. Мен ўз ҳисобимга, у натижа учун, ҳозирга қадар моддий зарар ва машаққатларим юз даража устун маънавий қозончим бор. Сиздан ҳар бир қардошимизни мендан зиёда ҳиссадор биламан. Демак, бўшатилишимизнинг кейинга қолдирилиши хайрлидир. Ҳам, Чалишканлардан уч қардош жуда кўп Нур Шогирдларини бу ерга келишдан қутқарганлари каби, ҳақларида этилган туҳматлар воситаси ила ҳам, Рисола-и Нурнинг бир жиҳатда, ҳозирги маҳкаманинг назаридан қутулишига бир васила бўлдилар. Бу икки қийматдор қозонч уларнинг хусусий бўшалишлари ила бузилар эди. Ҳам, уларнинг Нурларга жуда жиддий алоқалари халқнинг назарида сўнар эди.
Иккинчи Нуқта: Масаламиз Ислом Оламини алоқадор этган жуда буюк бир вазифа-и Қуръония ва иймониядир. Ундан даҳшат олган яширин мунофиқлар қўлларидан келгани қадар камситмоқ истарлар. Ва жуда аҳамият берганларидан, зоҳиран аҳамиятсиз кўрсатишга уринмоқдалар. Ҳукуматни ва адлияни алдатмоқдалар. Масалан: Нурларга мансуб фирқа қўмондонларидан ва полк қўмондонларидан сарфи назар этиб, Анқарада Нур Талабаси бир нафар аскарнинг қўлида, зарарсиз бир нечта рисола бўлиши ила, бу ердаги маҳкама масалани узаттиришга васила этмоқдалар. Ва менинг шахсимнинг аҳамиятсизлигини хоинликлар ва тазйиқлар ила, тажрибалар ила кўрсатиб, минглаб даража шахсимдан аҳамиятли бўлган Нурларнинг қувватли дарсларини ва шогирдларининг тебранмас ва жим бўлмас маънавий шахсларини назарга олмасдан, гўё аҳамият бермаётирлар. Ҳолбуки унинг аҳамиятидан титрамоқдаларки, у филларни чумоли кўрсатмоқ истамоқдалар.
Ҳам батамом алданганлар. Ичимизда ёлғиз тўрт-беш қардошимиз, оилавий тижорат жиҳатида бу кейинга қолдиришдан бир зарарлари бўлса ҳам, иншааллоҳ жуда кўп маънавий қозончлари у моддий зарарни ҳечга туширажак бир иноят остидамиз. Ҳеч мароқ ва хавотир этмангиз. Вазифамиз сабр ичида шукр этмоқ ва мумкиин бўлганча Нурлар ила машғул бўлмоқдир ва биздан кўп зиёда машаққатда бўлган маҳбусларга тасалли бермоқдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Қисқа бир маънавий эслатма ила бир масалани қалбга келгани каби баён этаман. Олти идораларга кетган ва ғалаба этган мудофааларнинг жавоби келган ва бизга тажовузга чора тополмаганлар. Ёлғиз бир мақомнинг, яширин бир дарак ила, менинг фидокор қардошларимни мендан совутмоқ ва шиддатли алоқаларини заифлатмоқ режаси бор. Зотан кўпдан бери мени хоинликлар ила ва туҳматлар ила ва тажридлар ила бу қудсий ва ухровий ва иймоний алоқани бузишга уриндилар, муваффақ бўлолмадилар. Ҳозир Нурчиларни қўрқитмоқ, заиф бир томир топиб назарларини бошқа тарафга ўгиришга баъзи баҳоналарни топмоқдалар.
Иншааллоҳ, темир каби метин Нурчиларнинг қаҳрамонона саботлари ва таҳаммуллари ва мужоҳиди акбар бўлган Нурнинг ҳақиқатлари унинг қўлида биттадан олмос қилич бўлган шогирдларнинг маънавий шахсининг жуда ҳориқо фидокорлиги уларнинг бу режасини ҳам натижасиз қолдиражак. Ҳа, Жаннат арзон бўлмагани каби, Жаҳаннам ҳам кераксиз эмас. Сизларга такрор ила баён этилган, эски замоннинг қаҳрамон мужоҳидларига нисбатан энг оз заҳмат, оғир шароит ва бу замоннинг шиддатли эҳтиёж жиҳати ила кўп савоб қозонган, иншааллоҳ холис Нурчилардир. Ва ҳуда-беҳуда, боди ҳаво, балки гуноҳли, зарарли кетган бир неча сана умрини бундай қудсий бир хизмати иймония ва Қуръонияга сарф этган ва у ила абадий бир умрни қозонган Нур талабаларидир. Мен ўз ҳиссамга тушган бутун ҳужумларига қарши жуда кўп заифлигим ила баробар таҳаммулга қарор бердим. Иншааллоҳ, қувватли, фидокор, ёш, қаҳрамон қардошларим мендан орқа қолмас ва қочмаслар.. ва қочганларни ҳам орқа қайтаришга, ҳозирга қадар уринганлари каби уринадилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ражаби Шарифингизни ва эртанги Лайла-и Рағоибингизни руҳу жонимиз ила табрик этамиз.
Иккинчидан: Маъюс бўлманглар, ҳам мароқ ва ташвиш чекманглар, инояти Раббония иншааллоҳ ёрдамимизга етишар. Бу уч ойдан бери бизга қарши ҳозирланган бомба портлади. Менинг ўчоғим ва Файзиларнинг сув стакани ва Хусравнинг икки сув стаканларининг берган хабарлари тўғри чиқди. Фақат даҳшатли эмас, енгил бўлди. Иншааллоҳ у оташ тамоман сўнажак. Бутун ҳужумлари шахсимни чиритмоқ ва Нурнинг футуҳотини тўхтатмоқдир. Амиртоғдаги маълум мунофиқдан янада зарарли ва яширин динсизларнинг қўлида қурол бир одам ва бидъаткор бир ярим домла ила баробар бутун қувватлари ила бизни уришга уринган зарбалари йигирмадан бирга тушган. Иншааллоҳ у бир ҳам бизни мажруҳ ва ярали этмайди ва ўйлаган ва қасд этган бизни бир-биридан ва Нурлардан қочирмоқ режалари ҳам бесамара қолажак. Бу муборак ойларнинг ҳурматига ва жуда кўп савоб қозонтиришларига эътимодан сабр ва таҳаммул ичида шукр ва таваккал этмоқ ва
дастурига таслим бўлмоқ жуда керакдир, вазифамиздир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим ва бу дунёда мадори тасаллиларим ва ҳақиқатнинг хизматида чарчамас биродарларим,
Бу муборак ойларда ва савоби зиёда бу чиллахонада мумкин бўлгани қадар бир Қуръон ва Рисола-и Нур ила машғул бўлмоқ ила машаққатли вақтимиз сарф этилса, кўп фойдалари бор. Машаққат енгиллашгани каби, қийматдор қалб ва руҳнинг фароҳларига мадор, савоби юксак бир ибодат, у Нурлар ила иймон жиҳатида машғулият, ҳам тафаккурий бир ибодат, ҳам "Ихлос Рисоласи" нинг охирида ёзилгани каби беш жиҳат ила бир нави ибодат санала олар. Мен бу кунларда қисман мудофаалар ила зеҳнан машғулиятимдан афсусланаркан, қалбга келдики: "У машғулият ҳам илмийдир, ҳақоиқи иймониянинг нашрига ва эркинлигига бир хизматдир ва бу жиҳатда бир нави ибодатдир". Мен ҳам сиқилган сари, юз марта томоша этганим Нур масалаларини яна завқ ила такрор мутолаага бошламоқдаман. Ҳатто мудофааларни ҳам Нурнинг илмий рисолалари каби кўрмоқдаман. Эскидан бир қардошимиз менга деганди: "Мен ўттиз марта Ўнинчи Сўзни ўқиганим ҳолда, яна такрор ила ўқилишига иштиёқ ва эҳтиёж ҳис этмоқдаман" ва бундан билдимки, Қуръоннинг мумтоз бир хоссаси бўлган зериктирмаслик Қуръон ҳақиқатларининг бир маъкаси, бир ойнаси, бир ҳақиқатли тафсири бўлган Нур Рисолаларига ҳам акс этган ҳисобланади.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу дунёда, хусусан бу замонда, хусусан мусибатга тушганларга ва айниқса Нур шогирдларидаги даҳшатли машаққатларга ва маъюсиятларга қарши энг таъсирли чора бир-бирига тасалли ва севинч бермоқ ва маънавий қувватини қувватлантирмоқ ва фидокор ҳақиқий қардош каби бир-бирининг ғам ва қайғу ва машаққатларига малҳам сурмоқ ва тўлиқ шафқат ила ғамгин қалбини эркалатмоқдир. Мобайнимиздаги ҳақиқий ва ухровий ухувват хафагарчилик ва тарафгирлик кўтармас. Модомики мен сизга бутун қувватим ила эътимод этиб бел боғлаганман ва сиз учун ёлғиз истироҳатимни ва ҳайсиятимни ва шарафимни эмас, балки севинч ила руҳимни ҳам фидо этишга қарор берганимни биласиз, балки да кўрмоқдасиз. Ҳатто қасам ила ишонтираманки: Саккиз кундир Нурнинг икки рукни зоҳирий бир-бирига нозланмоқ ва тасалли ўрнига қайғу бермоқ бўлган аҳамиятсиз ҳодисанинг бу қаторда менинг қалбимга берган азоби жиҳати ила, "Эйвоҳ, эйвоҳ! Ал омон, ал омон! Ё Арҳамурроҳимийн, мадад! Бизни муҳофаза айла, бизни жин ва инс шайтонларнинг шарридан қутқар, қардошларимнинг қалбларини бир-бирига тўлиқ садоқат ва муҳаббат ва ухувват ва шафқат ила тўлдир" дея ҳам руҳим, ҳам қалбим, ҳам ақлим фарёд этиб йиғладилар.
Эй темир каби тебранмас қардошларим! Менга ёрдам беринглар. Масаламиз жуда нозикдир. Мен сизларга жуда ишонар эдимки, бутун вазифаларимни маънавий шахсингизга қолдирган эдим. Сиз ҳам бутун қувватингиз ила менинг ёрдамимга югуришингиз лозим келади. Гарчи ҳодиса жуда жузъий ва ўткинчи ва кичик эди. Фақат соатимизнинг занбарагига ва кўзимизнинг қорачиғига келган бир соч, бир заррача ҳам оғритар. Ва бу нуқтада аҳамитялидирки, моддий уч портлаш ва маънавий уч мушоҳадалар айнан хабар бердилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Лайла-и Меърож иккинчи бир Лайла-и Қадр ҳукмидадир. Бу кеча мумкин бўлганча ишламоқ ила қозонч бирдан мингга чиқар. Маънавий ширкат сири ила, иншааллоҳ ҳар бирингиз қирқ минг тил ила тасбеҳ этган баъзи малаклар каби, қирқ минг лисон ила бу қийматдор кечада ва савоби кўп бу чиллахонада ибодат ва дуолар қиласиз ва ҳаққимизда келган тўфонда мингдан бир зарар бўлишига муқобил, бу кечадаги ибодат ила шукр қиласиз. Ҳам сизнинг тўлиқ эҳтиётингизни табрик ила баробар, ҳаққимизда инояти Раббония жуда зоҳир бир суратда тажаллий этганини хушхабар берамиз.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, мухлис қардошларим!
Бизлар имкон доирасида бутун қувватимиз ила Ихлос Ёғдусининг дастурларини ва ҳақиқий ихлоснинг сирини мобайнимизда ва бир-биримизга қарши истеъмол этишимиз вужуб даражасига келган. Қатъий хабар олдимки, уч ойдан бери бу ердаги хос қардошларим бир-бирига қарши машраб ёки фикр ихтилофи ила бир совуқлик бермоқ учун уч одам тайин этилган. Ҳам метин Нурчиларни зериктирмоқ ила паришон айламоқ ва нозик ва таҳаммулсизларни шубҳалантирмоқ ва Нур хизматидан воз кечирмоқ учун сабабсиз маҳкамамизни узатмоқдалар. Зинҳор, зинҳор!. Ҳозирга қадар мобайнингиздаги фидокорона ухувват ва самимона муҳаббат тебранмасин. Бир зарра қадар бўлса ҳам, бизга буюк зарар бўлар. Чунки жуда оз бир тебраниш Денгизлида ...... каби домлаларни бегоналаштирди. Бизлар бир-биримизга, керак бўлса, руҳимизни фидо этишга, Қуръон ва иймон хизматимиз тақозо этгани ҳолда, машаққатдан ёки бошқа нарсалардан келган инжиқлик ила ҳақиқий фидокорлар бир-бирига қарши аразлашга эмас, балки камоли маҳвият ва тавозуъ ва таслимият ила нуқсонини ўзига олар, муҳаббатини, самимиятини зиёдалаштиришга ҳаракат қилар. Бўлмаса чумоли фил бўлиб таъмир этилмайдиган бир зарар бера олар. Сизнинг фаросатингизга ҳавола этиб тугатаман.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: اَلْخَيْرُ ف۪ى مَا اخْتَارَهُ اللّٰهُ сири ила, иншааллоҳ маҳкамамизнинг қолдирилишида ва бўшатилган қардошларимизнинг яна маҳкама кунида бу ерда бўлишларида буюк хайрлар бор.
Ҳа, Рисола-и Нурнинг масаласи Ислом оламида, хусусан бу мамлакатда куллий бир аҳамияти бўлганидан бундай ҳаяжонли йиғилишлар ила умумнинг диққат назарини Нур ҳақиқатларига жалб этмоқ лозимдирки, умидимизнинг ва эҳтиётимизнинг ва яширишимизнинг ва муоризларнинг камситишларидан устун ва ихтиёримизнинг хорижида бундай порлоқлик ила Рисола-и Нур ўз дарсларини дўст ва душманларига ошкора бермоқда. Энг маҳрам сирларини энг номаҳрамларга чекинмасдан кўрсатмоқда. Модомики ҳақиқат будир, биз кичкина машаққатларимизни хинин каби бир аччиқ дори деб билиб, сабр ва шукр этишимиз, "Ҳой, бу ҳам ўтар" дейишимиз керак.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, тебранмас, машаққатдан зерикиб бизлардан чекилмас қардошларим!
Ҳозир моддий, маънавий бир машаққатдан нафсим сизнинг ҳисобингизга мени маҳзун айларкан, бирдан қалбга келдики, ҳам сенинг, ҳам бу ердаги қардошларнинг биргинаси ила яқинда кўришмоқ учун бу заҳмат ва машаққатнинг бошқа суратда ўн мислини чексайдингиз яна арзон бўлар эди. Ҳам Нурнинг тақводорона ва риёзаткорона машраби, ҳам умумга ва энг муҳтожларга, ҳатто муоризларга дарс бермоқ маслаги, ҳам доирасидаги маънавий шахсни гапиртирмоқ учун эски замонда ҳақиқат аҳлининг санада ҳеч бўлмаса бир-икки дафа тўпланишлари ва суҳбатлари каби, нур шогирдларининг ҳам бир неча санада энг уйғун бўлган Мадраса-и Юсуфияда бир марта тўпланишларининг кераклилиги жиҳатида минг заҳмат ва машаққат ҳам бўлса, аҳамияти йўқдир. Эски қамоқларимизда бир нечта заиф қардошларимизнинг зерикиб доира-и Нуриядан чекинишлари уларга жуда буюк бир зарар бўлди ва Нурларга ҳеч зарар келмади. Уларнинг ўрнига янада метин, янада мухлис шогирдлар майдонга чиқдилар. Модомики дунёнинг бу имтиҳонлари ўткинчидир, тез кетарлар. Савобларини, меваларини бизларга берадилар. Биз ҳам инояти Илоҳияга эътимод этиб сабр ичида шукр этишимиз даркор.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим, бу Мадраса-и Юсуфияда дарс ўртоқларим!
Бу келган кеча бўлган Лайла-и Барот, бутун санада бир қудсий чекирдак ҳукмида ва муқаддароти башариянинг дастури навидан бўлиши жиҳати ила Лайла-и Қадрнинг қудсиятидандир. Ҳар бир ҳасананинг Лайла-и Қадрда ўттиз минг бўлгани каби, бу Лайла-и Баротда ҳар бир солиҳ амалнинг ва ҳар бир Қуръон ҳарфининг савоби йигирма мингга чиқар. Бошқа вақтда ўн бўлса, шуҳури салосада юзга ва мингга чиқар. Ва бу қудсий машҳур кечаларда ўн минглар, йигирма минг ёки ўттиз мингларга чиқар. Бу кечалар эллик саналик бир ибодат ҳукмига ўта олар. Шунинг учун қўлдан келгани қадар Қуръон ила ва истиғфор ва салавот ила машғул бўлмоқ буюк бир фойдадир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Муборак рамазони шарифингизни бутун руҳу жонимиз ила табрик этамиз. Жаноби Ҳақ бу рамазони шарифнинг Лайла-и Қадрини умумингизга минг ойдан хайрли айласин, омин. Ва саксон сана қийматли бир умр ҳукмида ҳаққингизда қабул айласин, омин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, тебранмас, ҳовлиқмас, охиратни ташлаб фоний дунёга қайтмас қардошларим!
Бир парча яна бу ерда қолмоқдан, масаламизни бир даража кенгайтирмоқ исташларидан маҳзун бўлманг. Аксинча мен каби мамнун бўлинг. Модомики умр турмайди, заволга югурмоқда. Бундай чиллахонада ухровий мевалари ила боқийлашади. Ҳам Нурнинг дарс доираси кенгаймоқда. Масалан, тадқиқ ҳайъатининг домлалари тўлиқ диққат ила Сирожиннурни ўқишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳам бу қаторда чиқишимиз ила бир-икки жиҳат ила иймоний хизматимизга бир нуқсон келмоқ эҳтимоли бор. Мен сизлардан шахсан кўп зиёда машаққат чекканим ҳолда чиқмоқ истамайман. Сиз ҳам мумкин бўлгани қадар сабр ва таҳаммулга ва бу ҳаёт тарзига кўникишга ва Нурларни ёзмоқ ва ўқимоқдан тасалли ва ҳузур топишга ҳаракат қилинг.
Саид Нурсий
................................................
Иккинчидан: "Рисола-и Нур Қуръоннинг жуда қувватли, ҳақиқий бир тафсиридир" такрор ила деганимиздан, баъзи диққатсизлар тўлиқ маъносини билолмаганларидан бир ҳақиқатни баён этишга бир эслатма олдим. У ҳақиқат шудир:
Тафсир икки қисмдир:
Бириси: Маълум тафсирлардирки, Қуръоннинг иборасини ва калима ва жумлаларининг маъноларини баён ва изоҳ ва исбот этадилар.
Иккинчи қисм тафсир эса: Қуръоннинг иймоний бўлган ҳақиқатларини қувватли ҳужжатлар ила баён ва исбот ва изоҳ этмоқдир. Бу қисмнинг жуда кўп аҳамияти бор. Зоҳир маълум тафсирлар бу қисмни баъзан мужмал бир тарзда жойлаштирадилар. Фақат Рисола-и Нур тўғридан-тўғрига бу иккинчи қисмни асос тутган, ўхшовсиз бир тарзда муаннид файласуфларни сустирган бир маънавий тафсирдир.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Аҳамиятли бир тарафдан аҳамиятли ва маънодор бир савол сўралган. Мендан сўрадиларки: "Сизнинг жамият бўлмаганингизни уч маҳкама у жиҳатда бароат бериши ила ва йигирма санадан бери тарассуд ва назорат этган олти вилоятнинг у нуқтадан илишмасликлари ила таҳаққуқ этгани ҳолда, Нурчиларда шундай ҳориқо бир алоқа борки, ҳеч бир жамиятда, ҳеч бир комитетда йўқдир. Бу мушкулни ҳал этишингизни истаймиз" дедилар.
Мен ҳам жавобан дедимки: Ҳа, Нурчилар жамият-мамият, хусусан сиёсий ва дунёвий ва манфий ва шахсий ва жамоатий манфаат учун ташкил этилган жамият ва комитет эмаслар ва бўлолмаслар. Фақат бу ватаннинг эски қаҳрамонлари камоли севинч ила шаҳидлик мартабасини қозонмоқ учун руҳларини фидо этган миллионлаб Ислом фидоийларининг авлодлари, ўғиллари ва қизлари у фидоийлик томиридан мерос олганларки, бу ҳориқо алоқани кўрсатиб, Денгизли Маҳкамасида бу ожиз бечора қардошларига бу келган жумлани улар ҳисобига дедиртирдилар:
"Миллионлаб қаҳрамон бошлар фидо бўлган бир ҳақиқатга бошимиз ҳам фидо бўлсин" дея улар номига айтган, маҳкамани ҳайрат ва тақдир ила жим қилган. Демак, Нурчиларда ҳақиқий, холис, ёлғиз ризо-и Илоҳий учун ва мусбат ва ухровий фидоийлар борки, масон ва комунист ва фасод ва зиндиқо ва илҳод ва Тошноқ каби даҳшатли комитетлар у Нурчиларга чора тополмасдан ҳукуматни, адлияни алдатиб эластик қонунлар ила уларни синдирмоқ ва тарқатмоқ истайдилар. Иншааллоҳ бир чалкашлик этолмаслар. Балки Нурнинг ва иймоннинг фидоийларини кўпайтиришга сабабият берадилар.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Кечаги саволга ўхшаш қирқ сана аввал бўлган бир савол ва жавобни сизга ҳикоя этаман. У эски замонда Эски Саиднинг талабалари устозлари ила шиддатли алоқалари фидоийлик даражасига келганидан, Ван, Битлис тарафида Армани комитети, Тошноқ фидоийлари кўп фаолиятда бўлиши ила Эски Саид уларга қарши турар эди, бир даража сустирар эди. Ўз талабаларига маузер милтиқлари топиб мадрасаси бир вақт аскар қароргоҳи каби қуроллар китоблар билан баробар бўлгани вақт, бир фирқа қўмондони келди, кўрди деди: "Бу мадраса эмас, қароргоҳдир". Битлис ҳодисаси муносабати ила шубҳага тушди, амр этди: "Унинг қуролларини олинглар". Биздан қўлларига ўтган ўн беш маузеримизни олдилар. Бир-икки ой сўнгра Жаҳон Уруши бошланди. Мен милтиқларимни қайтариб олдим. Нима бўлганда ҳам...
Бу ҳоллар муносабати ила мендан сўрадиларки: "Даҳшатли фидоийлари бўлган Армани комитети сиздан қўрқадиларки, сиз Ванда Эрек Тоғига чиққанингиз замон фидоийлар сиздан чекиниб тарқаладилар, бошқа ерга кетадилар. Ажабо, сизда не қувват борки бундай бўлмоқда?"
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ, вафодор ва шафқатли қардошларим!
Икки кундир ҳам бошимда, ҳам асабимда таъсирли бир шамоллаш оғриғи бор. Бундай ҳолларда бир даража дўстлар билан кўришмоқдан тасалли ва унсият олишга эҳтиёжим ичида ажиб тажрид ва ёлғизлик ваҳшати мени сиқди. Бундай бир нави шикоят қалбга келди: "Нима учун бу азоб бўлаётир, хизматимизга фойдаси недир?"
Бирдан бу тонг қалбга эслатилдики: Сиз бу шиддатли имтиҳонга кирмоқ ва чуқурдан-чуқур сизни неча марта "олтинми, мисми" дея синамоқ ва ҳар жиҳатда сизни инсофсизча тажриба этмоқ ва "Нафсларингизнинг ҳиссалари ва дасисалари борми, йўқми?" уч-тўрт элаклар ила эланмоқ холисона, ёлғиз ҳақ ва ҳақиқат номига бўлган хизматингизга жуда кўп лузуми бордирки, қадари Илоҳий ва инояти Раббония изн этмоқда. Чунки бундай имтиҳон майдонида қайсар ва баҳоначи инсофсиз муоризларнинг қаршисида кўрсатилишидан ҳаркас англадики: Ҳеч бир ҳийла, ҳеч бир аноният, ҳеч бир ғараз, ҳеч бир дунёвий, ухровий ва шахсий манфаат қўшилмасдан, батамом холис, ҳақ ва ҳақиқатдан келмоқда. Агар парда остида қолсайди, кўп маънолар берила олар эди. Ортиқ иймон аҳли авоми эътимод этмасди. "Балки бизни алдатарлар" дер ва ҳавас қисми ҳам васваса этар эди. Балки баъзи мақом соҳиблари каби ўзларини сотмоқ, ишонч қозонмоқ учун бундай қилмоқдалар дея ортиқ тўлиқ қаноат этмасдилар. Ҳозир имтиҳондан сўнгра, энг муаннид васвасали ҳам таслимга мажбур бўлмоқда. Заҳматингиз бир, қозончингиз мингдир иншааллоҳ.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ибрат ва ҳайратга сабаб икки асоратимда шахсимга қарши бир муомалани баён этмоқ эслатилди. Шундайки:
Россияда Кострамада тўқсон асир зобитларимиз ила баробар бир камерада эдик. Мен у зобитларимизга ора-сира дарс берар эдим. Бир кун Рус қўмондони келди, кўрди, деди: "Бу Курд кўнгиллилар полкининг қўмондони бўлиб кўп аскарларимизни кесган. Ҳозир ҳам бу ерда сиёсий дарс бермоқда. Мен ман этаман, дарс бермасин". Икки кун сўнгра келди, деди: "Модомики дарсингиз сиёсий эмас, балки динийдир, ахлоқийдир. Дарсингни давом айла", изн берди.
Иккинчи асоратимда: Бу қамоқда экан йигирма сана дарсларимни тинглаган ва мендан янада гўзал дарс берган бир хос қардошимнинг ва зарурий хизматимни кўрган хизматчиларимнинг менинг ёнимга келишлари адлия маъмури тарафидан ман этилди, токи мендан дарс олмасинлар. Ҳолбуки Нур Рисолалари бошқа дарсларга ҳеч эҳтиёж қолдирмайди ва ҳеч бир дарсимиз қолмаган ва ҳеч бир сиримиз яширин қолмаган. Нима бўлганда ҳам бу узун қиссани тугатишга бир ҳол сабаб бўлди.
Биринчи: Ҳаққимизда заҳмат раҳматга айланиши.
Иккинчи: Қадар адолати ичида ризо ва таслим севинчи.
Учинчи: Хусусий иноятнинг Нурчилар ҳақида хусусиятидаги севинч.
Тўртинчи: Ўткинчи бўлишидан заволида лаззат.
Бешинчи: Аҳамиятли савоблар.
Олтинчи: Вазифа-и Илоҳияга қўшилмаслик.
Еттинчи: Энг шиддатли ҳужумда энг оз машаққат ва кичик яралар.
Саккизинчи: Бошқа музибатзадаларга нисбатан кўп даража енгил.
Тўққизинчи: Нур ва иймон хизматида шиддатли имтиҳондан чиққан юксак эълонларнинг таъсирларидаги сурур.
Тўққиз адад маънавий севинчлар шундай таскин этувчи бир малҳам ва ширин бир дармондирки, таъриф этилмас, оғир аламларимизни таскин этади.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Биринчидан: Ҳажни ман этган, замзамни тўкдирган, ҳаққимизда ашаддий зулмга изн бериб ҳаракат қилган ва Зулфиқор ва Сирожиннурнинг мусодарасига аҳамият бермаган ва бизни ғаразкорона, қонунсиз азоб берган маъмурларни мансабда юксалтириб уйимиздан чиққан мазлумона ҳол лисони ила баланд йиғлашимизни ва овозимизни эшитмаган бир мустабид ҳукуматнинг замонида энг роҳат ер қамоқдир. Ёлғиз мумкин бўлса бошқа қамоққа ўтказилсак, батамом саломат бўлар.
Иккинчидан: Улар қандай мажбурият ила энг маҳрам рисолаларни энг номаҳрамларга ўқитдилар. Худди шунинг каби, мажбуран таъкидлаб бизни жамият қилишга мажбур этмоқдалар. Ҳолбуки жамият ва комитетчиликка ҳеч эҳтиёжимизни ҳис этмаётган эдик. Чунки иймон аҳлининг иттиҳоди жамоатидаги Ислом ухуввати Нурчиларда жуда холисона, фидокорона инкишоф этгани каби ва эски аждодларимизнинг камоли ишқ ила руҳларини фидо этганлари бир ҳақиқатга Нур шогирдлари у миллионлаб қаҳрамон аждодларидан меърос олганлари қувватли бир фидоийлик ила у ҳақиқатга боғланишлари, ҳозирга қадар расмий ёки сиёсий, яширин ва ошкора жамиятлар ва комитетчиликка эҳтиёж қолдирмаётган эди. Демак, ҳозир бир эҳтиёж борки, қадари Илоҳий уларни бизга ҳужум эттирмоқда. Улар мавҳум бир жамият исноди ила зулм этарлар. Қадар эса, "нимага тўлиқ ихлос ила, тўлиқ бир тасонуд ила батамом бир ҳизбуллоҳ бўлмадингиз?" дея бизни уларнинг қўллари ила таъзирлади, адолат этди.
Саид Нурсий
Бу дафа ҳужум жуда кенг доирада.. Ҳукумат Раиси ва ҳозир ҳукумат режали, даҳшатли бир шубҳа ила бир ҳужум этди. Мен олган бир хабарга кўра ва кўп аломатлар ила яширин мунофиқларнинг ёлғон хабарлари ва дасисалари ила бизни халифалик комитети ила ва Нақший тариқатининг яширин жамияти ила тўлиқ алоқадор, балки пешдор кўрсатиб ҳукуматни буюк бир хавотирга чорлаб, Нурнинг буюк мажмуаларининг Истанбулда жилдланиб Ислом оламига ёйилишини ва ғоят мақбулиятларини бир далил кўрсатиб, ҳукуматни қўрқитиб, ҳасадчи расмий домлаларни ва шубҳачи маъмурларни бизга қарши инсофсизча ўгирдилар. Тахминларича ҳар ҳолда кўп нишонлар, аломатлар кўрилади, ҳам Эски Саид томири ила таҳаммул этмасдан атрофни чалкаштиради дея қаноатлари бор экан. Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсин, у мусибатни мингдан бирга туширди. Бутун қидирувларда ҳеч бир жамият ва комитетлар ила бир алоқамизни тополмадилар. Йўқдирки, топсинлар. Шунинг учун прокурор бўҳтонлар ила, хато маъноларга мадори масъулият бўлмаган жузъий айбловларга мажбур бўлган. Модомики ҳақиқат будир, Нурлар ва биз юздан тўқсон тўққиз даража мусибатдан халос бўлдик. Ундай бўлса шикоят эмас, балки минглаб шукр этмоқ ила инояти Илоҳиянинг бу жилвасининг тамомини сабр, шукр, ёлвориш ила кутишимиз керак ва Нур дарслари ила бу мадрасанинг доимо чиққан ва кирган муҳтож ва муштоқларига тасалли бериб ёрдам беришимиз керак.
Саид Нурсий
Учинчи Мадраса-и Юсуфия бўлган Афён Қамоқхонасида Устоз Саид Нурсий Ал-ҳужжатуз-заҳро отли бир рисола таълиф этди. Тавҳид, Рисолати Аҳмадия (С.А.В.) ва Фотиҳанинг тафсири ҳақида бўлган бу жуда қийматдор рисола қамоқда бўлган Нур Талабалари ва маҳбуслар учун илмий ва иймоний дарсларни ичига олган бўлишидан қамоқда хайрли ва нурли бир машғулият бўлди. Маҳкама қароридан сўнгра Устоз ила баробар қамоқда бўлган талабалар ёзган бир тақризни айнан пастга киргизмоқдамиз.
Ҳар аср бошида ҳадисча келиши хушхабар этилган диннинг юксак ходимлари дин ишларида мубтадиъ эмас, муттабиъдирлар. Яъни, ўзларидан ва янгидан бир нарса ўртага чиқармаслар, янги ҳукмлар келтирмаслар. Асослар ва диннинг ҳукмларига ва суннати Муҳаммадияга (С.А.В.) ҳарфиян иттибо йўли ила динни тўғрилаб ва қувватлантириб ва диннинг ҳақиқат ва аслиятини изҳор ва унга аралаштирилмоқ истанилган уйдурмаларни ўртадан олиб ташлаб ва бекор қилиб ва динга бўлган тажовузларни рад ва имҳо ва Раббоний амрларни ерлаштирмоқ ва Аллоҳ ҳукмларининг шарофат ва улвиятини изҳор ва эълон этарлар. Фақат асос ҳолатни бузмасдан ва асл руҳни ранжида этмасдан янги изоҳ тарзлари ила замоннинг фаҳмига уйғун янги ишонтириш усуллари ила ва янги тавжиҳот ва тафсилот ила вазифани ўрнига келтирадилар.
Бу Раббоний маъмурлар ишлари ила ва амаллари ила ҳам маъмуриятларининг тасдиқчиси бўларлар. Салобати иймонияларининг ва ихлосларининг ойнадорлигини шахсан қиларлар. Мартаба-и иймонларини феълан изҳор этарлар. Ва ахлоқи Муҳаммадиянинг (С.А.В.) тўлиқ бажарувчиси ва мишвари Аҳмадиянинг (С.А.В.) ва гўзал ҳиля-и Набавиянинг (С.А.В.) ҳақиқий либоси бўлганликларини кўрсатарлар. Хулоса: Амал ва ахлоқ жиҳатидан ва суннати Набавияга (С.А.В.) иттибо ва боғлиқлик жиҳатидан уммати Муҳаммадга (С.А.В.) тўлиқ бир ҳусни мисол бўларлар ва намуна-и иқтидо ташкил этарлар. Буларнинг Китобуллоҳнинг тафсири ва диний ҳукмларнинг изоҳи ва замоннинг фаҳмига ва илм мартабасига кўра йўналтириш тарзи мавзусида ёзган асарлари ўз нафслари ва юксак қобилиятларининг махсули эмасдир, ўз зако ва ирфонларининг натижаси эмасдир. Булар тўғридан-тўғрига ваҳий манбаи бўлган Зоти Поки Рисолатнинг (С.А.В.) маънавий илҳом ва талқинларидир. Жалжалутия ва Маснави-и Шариф ва Футуҳ-ул Ғайб ва ўхшаш асарлар ҳаммаси бу навдандир. Бу буюк асарларга у буюк зотлар фақат таржимон ҳукмидадирлар. Бу муқаддас зотларнинг у қийматли асарларнинг танзимида ва баён тарзида бир ҳиссалари бордир, яъни бу буюк зотлар у маънонинг мазҳари, ойнаси ва акси ҳукмидадирлар.
Рисола-и Нур ва Таржимонига Келсак: Бу шони юксак асарда ҳозирга қадар ўхшашига учралмаган бир улвий файз ва бир сўнгсиз мукаммаллик мавжуд бўлганидан ва ҳеч бир асар ноил бўлмаган бир шаклда машъала-и Илоҳия ва шамси ҳидоят ва наййири саодат бўлган Ҳазрати Қуръоннинг файзларига ворис бўлгани машҳуд бўлганидан, унинг асоси нури маҳзи Қуръон бўлгани ва авлиёуллоҳнинг асарларидан зиёда файзи анвори Муҳаммадияни (С.А.В.) ташигани ва Зоти Поки Рисолатнинг ундаги ҳисса ва алоқаси ва тасарруфи қудсийси авлиёуллоҳнинг асарларидан зиёда бўлгани ва унинг мазҳари ва таржимони бўлган маънавий зотнинг мазҳарияти ва камолоти эса у нисбатда олий ва ўхшовсиз бўлгани Қуёш каби ошкора бир ҳақиқатдир.
Ҳа, у зот ҳали болалик ҳолида экан ва ҳеч таҳсил кўрмасдан вазиятни қутқармоқ учун уч ойлик бир таҳсил муддати ичида улуми аввалин ва охиринга ва ладунният ва ҳақоиқи ашёга ва асрори коинотга ва ҳикмати Илоҳияга ворис қилингандирки, ҳозирга қадар бундай юксак мазҳариятга ҳеч ким ноил бўлмагандир. Бу ҳориқо-и илмиянинг тенги асло ўтмагандир. Ҳеч шубҳа этилолмаски, Таржимони Нур бу ҳоли ила бошдан охиригача мужассам иффат ва ҳориқо шижоат ва мутлақ истиғно ташкил этган ҳориқулода ахлоқий матонати ила шахсан бир мўъжиза-и фитратдир ва жисмлашган бир иноятдир ва бир мутлақ мавҳибадир.
У ҳориқолар соҳиби бўлган зот ҳали балоғат ёшига етмасдан бир тенгсиз аллома ҳолида бутун илм дунёсига бас келган, мунозара этган илм арбобларини илзом ва исқот этган, ҳар қаерда бўлса бўлсин, ўртага чиққан бутун саволларга мутлақ бир тўғрилик ва асло иккиланмасдан жавоб берган, ўн тўрт ёшидан эътиборан устозлик рутбасини ташиган ва доимо атрофига файзи илм ва нури ҳикмат сочган, изоҳларидаги нозиклик ва чуқурлик ва баёнларидаги улвият ва матонат ва тафсирларидаги чуқур фаросат ва басират ва нури ҳикмат ирфон арбобини ҳайрон қолдирган ва ҳаққи ила "Бадиуззамон" буюк унвонини бахш эттиргандир. Олий мазиятлари ва илмий фазилатлари ила ҳам дини Муҳаммадийнинг (С.А.В.) нашрида ва исботида тўлиқ бир мукаммаллик ҳолида кўринган бундай бир зот албатта Саййид-ул Анбиё Ҳазратларининг (С.А.В.) энг юксак илтифотига мазҳар ва энг олий ҳимоя ва ҳимматига ноилдир. Ва шубҳасиз у Набиййи Ақдаснинг (С.А.В.) амру фармони ила юрган ва тасарруфи ила ҳаракат этган ва унинг нурлари ва ҳақиқатларига ворис ва ойна бўлган бир зоти карим-ус сифатдир.
Анвори Муҳаммадияни (С.А.В.) ва маорифи Аҳмадияни (С.А.В.) ва фуюзоти шамъи Илоҳийни энг порлоқ бир шаклда порлатиши ва Қуръоний ва ҳадисий бўлган ишора-и риёзиянинг ўзида якун топиб тўпланиши ва хитоботи Набавияни (С.А.В.) ифода этган оёти жалиланинг риёзий баёнларининг ўз устида тўпланиши далолатлари ила у зот хизмати иймония нуқтасида рисолатнинг бир порлоқ ойнаси ва шажара-и рисолатнинг бир сўнг мева-и мунаввари ва лисони рисолатнинг ворис бўлиш нуқтасида сўнг даҳани ҳақиқати ва шамси Илоҳийнинг хизмати иймония жиҳатида бир сўнг ҳомили зисаодати бўлганига шубҳа йўқдир.
Учинчи Мадраса-и Юсуфиянинг Ал-ҳужжатуз-заҳро ва Зуҳратун-нур бўлган биргина дарсини тинглаган Нур Шогирдлари номига
Аҳмад Файзи, Аҳмад Назиф, Салоҳиддин, Зубайр, Жайлон, Сунгур, Табанжали
Менинг ҳиссамни ҳаддимдан юз даража зиёда беришлари ила баробар, бу имзо соҳибларининг хотирларини синдиришга жасорат этолмадим. Сукут этиб у мадҳни Рисола-и Нур шогирдларининг маънавий шахси номига қабул этдим.
Саид Нурсий
Саккизинчи Қисм
Устоз Саид Нурсий Афён Қамоқхонасидан 1949 да бир сентябрь тонги бўшатилди. Икки комисар орасида арава ила бир уйга келди. Ёнида хизматига қараган талабалари ҳам бор эди. Устознинг Афён қамоғидан сўнграки ҳаётида ва хизмати Нуриясида шу суратда бир инкишоф кўринар. Бу тарихга қадар Устоз уйида кечалари ҳеч кишини сақламас эди. Оқшомдан то қушлик вақтига қадар эшиги қулф қолар эди. Афён қамоғидан сўнгра эса содиқ талабаларидан баъзилари хусусий хизматида қолди. Устознинг хонаси доимо алоҳида эди. Фақат бир хизмат бўлган вақт ёнига келиб бўларди.
Бир раҳматнинг жиҳати шу эди: Маҳкама кунларида мухталиф вилоят ва туманлардан келган Нур талабалари бир-бири ила танишиб, ҳам Устоз, ҳам Рисола-и Нур, ҳам хизмати Нурия хусусида маълумот соҳиби бўларлар. Ва ухровий ва иймоний бўлган ва ризо-и Илоҳий йўлидаги Нурдан узилиб келган самимий бир ухувват ила бир маънавий қувват қўлга киритилар эди. Маҳкама кунлари Устоз ва талабаларининг қаҳрамонлар жамоати бўлиб саф ҳолида маҳкамага келишлари мўъминларнинг қалбларида Аллоҳ учун сўнгсиз бир муҳаббат ва яқинликка васила бўлар эди. Бу маҳкамалар иймон ва Ислом даъвосига хизмат учун ташвиққа сабаб ҳукмига ўтар эди. Дин душманларининг аксига бўлиб бу мусибат Рисола-и Нур хизмати иймониясини бажарадиган ва унинг ила ғоя-и ҳаёт қиладиган фидокорларни, қаҳрамонларни натижа берди. Янги ва мунаввар Нур Талабалари майдонга чиқдилар. Қамоқдан бўшалгандан сўнгра Устознинг уйининг эшиги қаршисида бир-икки полиция доимий навбат кутар ва ёнига ҳеч кимни қўймасдилар. Зотан қамоқ муддати давомида халққа даҳшат берадиган шаклда ёлғон-янглиш ташвиқотлар ила Бадиуззамоннинг имҳо этилажаги каби хабарлар атрофга ёйдирилган эди.
Устоз Афёнда икки ой қадар қолгандан сўнгра Амиртоғга келди. Амиртоғда бир қанча Рисола-и Нур талабалари бор эди. У ердаги хизмати Нурияни бу талабалар адо этдилар.
Испартада нусха кўчириш ускунаси ила Нур Мажмуаларининг нашрига давом этилар эди. Устоз яна одатий жиҳат ила тасҳиҳот ила машғул эди. Ёлғиз қамоқдан сўнгра хизмати Нурия бир нечта қисмга бўлинган эди. Ёлғиз кўпайтириш ила ва қўл ёзуви ила нашрга махсус бўлмаган эди. Бу замонлардаги хизмат ҳолатлари шу сурат ила ифода қилиниши мумкин:
1- Мухталиф вилоят, туман ва қишлоқлардаги Нур Талабалари бўлган муҳитларида Нурларни ўқимоқ, ёзмоқ, ўқитмоқ ва нашрига ҳаракат қилмоқ..
2- Испарта ва Инаболуда нусха кўчириш ускунаси ила Нур Рисолаларининг мажмуалар ҳолида кўпайтирилиши ва атрофга нашри..
3- Анқара ва Истанбулда мухталиф халқ табақалари орасида, хусусан университет ва бошқа мактаб талабалари, ёшлар, маъмурлар ва хонимлар орасида Нурларнинг ёйилиши, ўқилиши, Рисола-и Нур даъвосига кўпларнинг яқин маънавий алоқалари. Булардан холис фидокорлар ва иймон ходимларининг чиқиши. Иймон нурининг бу икки катта марказда ҳарорат ила инкишофи..
4- Китобларнинг қайтарилиши ва янгидан баъзи ерларда Нурларга ва талабаларига илишмоқ, демакки расмий мақомлар ила муносабат. Рисола-и Нурнинг ватан ва миллатнинг, келажак наслнинг саодатига василаси жиҳатининг эшиттирилиши.. исбот этилиши.. янги Турк Ҳукуматининг Қуръоннинг бу янги ва акмал Нурига тақдир ила боқиши. Энг замонавий нашр воситаси ила ҳам Анадолуга, ҳам Ислом Оламига ва инсониятга эшиттирилишининг таъмини..
5- Шарқ Вилоятларида Рисола-и Нурнинг интишори..
Хуллас, Саид Нурсий Афён Қамоғидан бўшатилиб Амиртоғга келгани замон, назаридаги хизмат ҳолатлари бу суратда эди ва ҳукумат маркази ила ҳам хизмат эътибори ила алоқадор эди. Бу замонга қадар Нур хизмати фақат рисолаларнинг ёзилиб кўпайтирилишига махсус эди. Устоз Барладан бери доимо хос талабалари ила, Нурларнинг нашрига ҳаракат қилганлар ила кўришган, уларни хизматлари туфайли табрик ва жасоратлантирган эди. Бу тарихдан сўнгра мактаблилар ва маъмурлар Нурларга мутаважжиҳ бўлдилар. Нур хизматини ҳаётларининг ғояси деб билган ва бу хизмат ила ватан, миллат ва Исломиятга энг буюк фойдани таъмин этган талабалар майдонга чиқиб хизматни бошладилар.
Афён Маҳкамасининг Рисола-и Нурни мусодара қарорини Темйиз Маҳкамаси асосдан бузди. Бекор қилиш қарорида илгари сурган сабаблардан бириси: Қарорномада айб унсури кўрсатилган рисолаларнинг Денгизли Оғир Жазо Маҳкамасида бароат этган асарлардан бўлиб бўлмаганининг зикр этилмагани, шоят бароат этиб қайтариб берилган асарлардан бўлса, қарорнинг хато бўлиши; ҳам Темйизнинг тасдиғидан ўтиб қазия-и муҳкама ҳолига келган бир даъвонинг янгидан тахти муҳокамага олинишининг қонунга ноуйғун бўлганидир.
Темйизнинг бекор қилиш қароридан сўнгра Афёнда такрор суд бошланди. Бу шаклда маҳкама давом этаркан, ҳокимиятни қўлга олган Демократ Партияси Ҳукумати умумий амнистия эълон этди. Афён Маҳкамаси ҳам амнистия қонунининг қамров доирасига киргани учун иш ёпилди.
Афён ҳодисаси бошланмасдан аввал Диёнат Ишлари Раиси Аҳмад Ҳамди Саид Нурсийдан икки тўплам Рисола-и Нур асарларини бир тўпламини Диёнат Ишлари Кутубхонасига қўймоқ, бир тўпламини эса ўзига олиб қўйиш учун истаган эди. Фақат қамоқ ҳодисаси чиқди, юборилмади. Устоз қамоқдан сўнгра Амиртоғга келган вақти, аввалча ҳозирланган икки тўпламни тасҳиҳ этиб Аҳмад Ҳамдийга юборди ва пастдаги мактубни ўзига ёзди:
Муҳтарам Аҳмад Ҳамди Жаноблари!
Бир руҳий ҳодисамни сизга баён этмоқдаман:
Кўп замон аввал зотингиз ва сизнинг маслагингиздаги домлаларнинг, заруратга биноан, рухсатга тобе ва азимати шаръияни ташлаган фикрларига менинг фикрларим мувофиқ келмас эди. Мен ҳам уларга, ҳам сенга ҳиддат этардим. "Нима учун азиматни тарк этиб рухсатга тобе бўлмоқдалар?" дея Рисола-и Нурни тўғридан тўғрига сизларга юбормас эдим. Фақат уч-тўрт сана аввал қалбимга сизга танқидкорона бир таассуф келди. Бирдан эслатилдики: "Бу сенинг эски мадраса биродарларинг бўлган бошда Аҳмад Ҳамди каби зотлар даҳшатли ва шиддатли бир тахриботга қарши "Аҳванушшар" дастури ила, бир қисм илмий вазифани муқаддасотнинг муҳофазасига сарф этиб таҳликани тўртдан бирга тушуришлари уларнинг мажбурият ила баъзи рухсатларига ва нуқсонларига иншааллоҳ каффорат бўлар" дея қалбимга шиддат ила эслатилди. Мен ҳам сизларни ва сиз кабиларни у вақтдан бери яна эски мадраса қардошларим ва дарс биродарларим дея ҳақиқий ухувват назари ила боқишни бошладим. Шунинг учун менинг бу шиддатли заҳарланиш хасталигим вафотим ила натижаланиши тушунчаси ила, Нурларга менинг бадалимга ҳақиқий соҳиб ва ҳомий ва муҳофиз бўлишингизни ўйлаб ва уч сана аввал сизнинг қаттиқ илтимос ила бир тўплам Рисола-и Нурни исташингизга биноан бермоқ ният қилгандим. Ҳозир, ҳам мукаммал эмас, ҳам тамоми эмас, Нур шогирдларидан уч зотнинг ўн беш сана аввал ёзган бир тўпламни сиз учун, шиддатли хасталигим ичида бир даража тасҳиҳ этдим. Бу уч зотнинг қаламининг менинг ёнимда ўн тўплам қадар қиймати бор. Сендан бошқа бу тўпламни ҳеч кимга бермас эдим. Бунга муқобил унинг маънавий нархи уч нарсадир.
Биринчиси: Сиз мумкин бўлгани қадар Диёнат Раёсатининг шўъбаларига, мумкин бўлса эски ҳарф, бўлмаса янги ҳарф ила ва хос дўстларимдан тасҳиҳга ёрдам учун бириси бошда бўлмоқ шарти ила мамлакатдаги Диёнат Раёсатининг шўъбаларига йигирма-ўттиз дона кўпайтириб юбормоқдир. Чунки хорижий динсизлик жараёнига қарши бундай асарларни нашр этмоқ Диёнат Раёсатининг вазифасидир.
Иккинчиси: Модомики Нур Рисолалари мадраса молидир. Сиз ҳам мадрасаларнинг ҳам асоси, ҳам бошлиқлари, ҳам шогирдларисиз. Улар сизнинг ҳақиқий молингиздир.
Учинчиси: Тавофуқли Қуръонимиз, мумкин бўлса, фотосурат нашри ила чоп этилсинки, тавофуқдаги иъжоз ёғдулари кўринсин.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларим
Биринчидан: Ҳам сизнинг, ҳам бу мамлакатнинг, ҳам Ислом Оламининг муҳим байрамларининг муқаддимаси ва бу мамлакатда Исломийлик аломатлари порлашишининг бир хушхабари бўлган Азони Муҳаммадийнинг мукаммал бир роҳатлик ила ўн минглаб минораларда ўқилишини табрик этамиз. Ва саксондан ортиқ сана бир ибодат умрини қозонтирган Рамазони шарифдаги ибодат ва дуоларингизнинг мақбулиятига омин деб, раҳмати Илоҳиядан ҳар бир кеча-и Рамазон бир Лайла-и Қадр ҳукмида сизларга савоб қозонтиришини ниёз этамиз. Бу Рамазонда шиддатли заифлик ва хасталигимдан тўлиқ ишлай олмаганимдан, сизлардан маънавий ёрдам умид қиламан.
Саид Нурсий
Ислом Олами Марказларидаги Муборак Мусулмон Қардошларга
Сизларни бутун руҳу жонимиз ила табрик этамиз. Асарлари ила фуҳули уламонинг ва фуҳули муфассириннинг энг юксаги бўлган Бадиуззамон Ҳазратларига қийматдор ва муборак бир мужоҳид олим тарафидан ёзилган бир табрикни тақдим этгандик.
Бадиуззамон Ҳазратларининг бизларга ёзган жавобий мактубларида, у қийматдор, беназир Устоз Бадиуззамон Ҳазратлари сизларни минглаб табрик этган ва Анадолуда Қуръон ва иймон қаҳрамонларининг халафлари бўлган Нурчилар ила Арабистондаги ҳақиқати Қуръонияга мутаважжиҳ мусулмонларни икки қардош бўлиб ҳизбул Қуръоннинг доираси ичида кўп сафлардан икки мувофиқ ва баробар саф ташкил этганларини хушхабар берган. Ва у мўъмин қардошларимизнинг Рисола-и Нур ила жиддий алоқалари ила баробар, бир қисмини Арабчага таржима этиб нашр этмоқ ниятларингиздан фавқулодда мамнун бўлганликларини ва муборак Ислом жамоатларининг Урфадаги Нур шогрдлари ила ва Нур парчалари ила ҳамияткорона алоқадор бўлишини ёзишимизни бизларга амр этгандирлар.
Эй азиз ва зотдор қавми Арабнинг нуроний аъзолари! Тарихнинг чуқурликларига кўмилган ва мозийдан истиқболга отлаган аждодларимизга бу Ислом миллатини парчаламоқ учун бир минг тўрт юз санадан бери ҳужум этган кофир қўшинлари энг ниҳоят Биринчи Жаҳон Урушида ниятларига муваффақ бўлдилар. Турк ва Араб икки ҳақиқий Мусулмон қардошнинг минг саналик тебранмаган муҳаббатларини жуда кўп дасисалар ила, ёлғонлар ила сўндирдилар. Мусулмонларнинг ва нави башарнинг мадори фахри ва бутун мавжудотнинг сабаби хилқати ва бутун Илоҳий Файзларнинг мазҳари у олий Пайғамбарнинг Равза-и Мутаҳҳарасига юзлар сурмоқ учун жуда буюк бир иштиёқни қалбларида яшатганларига таҳаммул этолмадилар. У олий Пайғамбари зишоннинг кичкина бир илтифотига мазҳар бўлмоқ учун руҳларига боришга қадар ҳар нарсаларини фидо этганларини ҳазм этолмадилар. Бир минг тўрт юз санадан бери заминнинг юзида, замоннинг саҳифалари устида ва шаҳидларнинг ва ғозийларнинг оқ қилич қаламлари ила қизил сиёҳлари ила ёзиб тарихга омонат қолдирганлари мадори ифтихорлари муҳташам ёзувларини Мусулмонларга унуттирмоқ истадилар. Бу азм ила юрган у аямайдиган душманлар жуда аянчли исканжалар остида эзганлари Турк ва Араб бу икки қардошни, яна бир бор иттиҳод этмаслик учун энг мудҳиш келишувларнинг занжирлари ила боғладилар. Пўлат занжирлар остида саналар давомида инграттирдилар. Ҳар турли ёмонликни Мусулмонликка ижро этдилар.
Ҳайҳот! Инояти Илоҳиянинг такрор ёр бўлишини Рисола-и Нур каби жуда буюк ва жуда ҳориқо бир тафсири Қуръон ила ва унинг олий муаллифи Бадиуззамон ила Мусулмонликнинг буюк зафарини билолмадилар ва кўрормадилар. У асарларки, ваҳдонияти Илоҳия ила Рисолати Муҳаммадияни (С.А.В.) ва ҳақиқати ҳашрияни шу қадар қувватли ва ҳақиқатли бурҳонлар ила шу қадар порлоқ бир суратда исбот этадики, ҳозирга қадар ҳеч бир файласуф, ҳеч бир олим қаршисига чиқиб эътироз этолмаган.
Биз Турклар саййидлари касрат ила ичида бўлган ва зотдор қавми Араб бўлган сизларга ва сизнинг аждодларингиз бўлган Саҳоба-и Гузинга Аллоҳ номига, Пайғамбари зишон ҳисобига сўнгсиз бир севги ва ниҳоясиз бир ҳурмат доимо қалбимизда, руҳимизда бор ва яшатмоқдамиз. У олий Пайғамбари зишон учун ва Унинг олий дини учун бошда руҳимиз ва ҳар нарсамизни фидога ҳозирмиз.
Жаноби Ҳақнинг лутфу карамидан буюк бир умид ила ёлвориб истаймизки, севгили Устозимиз Бадиуззамон Ҳазратлари берган башорат хабарлари ила, Турк ва Араб икки ҳақиқий қардош миллат иншааллоҳ яқин бир келажакда иттиҳод этажак. Ва у иттиҳод соясида у мудҳиш душманларнинг Мусулмонлар ичига сочган фасод тухумлари ўз юзларига отилажак. Ва занжирлар остида инграган тўрт юз миллион мусулмонлар янгидан Исломият муқаддас ҳаёти ила нави башарнинг бошига ўтиб,умумий сулҳ ва ҳузурни таъмин этажак, иншааллоҳ.
Рисола-и Нурнинг ожиз бир шогирди
ХУСРАВ
Рисола-и Нурнинг Ватанга, Миллатга ва Исломиятга буюк хизматини қабул ва тақдир этган Бош Вазир Аднан Мендересга Устознинг ёзган бир мактуби.
Мен жуда хаста бўлганим ва сиёсат ила алоқасиз бўлганим ҳолда, Аднан Мендерес каби бир Ислом қаҳрамони ила бир суҳбат этмоқ истардим. Ҳол ва вазиятим кўришишга изн бермагани учун, у сурий гаплашмоқ ўрнига бу мактуб менинг бадалимга гаплашсин дея ёздим.
Ғоят қисқа бир нечта асосни Исломиятнинг бир қаҳрамони бўлган Аднан Мендерес каби диндорларга баён этмоқдаман.
Биринчиси: Исломиятнинг жуда кўп асос қонунларидан бириси وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى ояти каримасининг ҳақиқатидирки, "Бирисининг жинояти ила бошқалари, ақрабо ва дўстлари масъул бўлолмас". Ҳолбуки, ҳозирги сиёсати ҳозирада партиячилик тарафдорлиги ила, бир қотилнинг юзидан жуда кўп маъсумларнинг зарарига ризо кўрсатилмоқда. Бир қотилнинг жинояти юзидан тарафдорлари ва ёхуд ақраболари ҳам ёмон ғийбатлар қилиниб ва камситилиб биргина жиноят юз жиноятга айланганидан, ғоят даҳшатли бир кин ва адоватни томирларга тегдириб, кин ва ғаразга ва муқобала-и билмислга мажбур этилмоқда. Бу эса ижтимоий ҳаётни тамоман зиру забар этган бир заҳардир ва хориждаги душманларнинг тумшуқ суқишларига тўлиқ бир замин ҳозирламоқдир. Эрон ва Мисрдаги ҳис этилган ҳодиса ва бурҳонлар бу асосдан келиб чиққани англашилмоқда. Фақат улар бу ер каби эмас, бизга нисбатан жуда енгил, юздан бир нисбатидадир. Аллоҳ кўрсатмасин, бу ҳол бизда бўлса, жуда даҳшатли бўлар.
Бу таҳликага қарши ягона чора: Исломият ухувватини ва асос Исломият миллатчилигини у қувватнинг пойдевори қилиб, маъсумларни ҳимоя учун, қотилларнинг жиноятларини ўзларига махсус қолдирмоқ лозимдир.
Ҳам амниятнинг ва осойишнинг пойдевори яна бу асос қонунидан келади. Масалан: Бир хонада ёки бир кемада бир маъсум ила ўн қотил бўлса, ҳақиқий адолат ила ва амният ва осойиш асосий дастури ила у маъсумни қутқариб таҳликага отмаслик учун, кемага ва хонага илишмаслик лозим, маъсум чиққунга қадар.
Хуллас, бу Қуръоннинг асос қонуни ҳукмича, осойиш ва доҳилий амниятга илишмоқ, ўн қотил юзидан тўқсон маъсумни таҳликага отмоқ ғазаби Илоҳийнинг жалбига васила бўлар. Модомики Жаноби Ҳақ бу таҳликали замонда бир қисм ҳақиқий диндорларнинг бошга ўтишига йўл очган, Қуръони Ҳакимнинг бу асос қонунини ўзларига бир таянч нуқтаси ва уларга ғаразкорлик этганларга қарши қалқон қилмоқ лозим келганини замон эслатмоқда.
Исломиятнинг иккинчи бир асос қонуни шу Ҳадиси Шарифдир:
ҳақиқати ила маъмурият бир хизматкорликдир. Бир ҳокимият ва менлик учун таҳаккум воситаси эмас. Бу замонда Ислом тарбиясининг нуқсонияти ила ва убудиятнинг заифлиги ила менлик, аноният қувват топган. Маъмуриятни хизматкорликдан чиқариб, бир ҳокимият ва мустабидона бир таҳаккум ва мутакаббирона бир мартаба тарзига келтирганидан, таҳоратсиз, қибласиз намоз қилмоқ каби, адолат бўлмас, асоси ила ҳам бузилар. Ва бандаларнинг ҳуқуқи ҳам зиру забар бўлар. Бандаларнинг ҳуқуқи ҳуқуқуллоҳ ҳукмига ўтолмайдики, ҳақ бўла олсин. Балки нафсоний ҳақсизликларга васила бўлар.
Ҳозир Аднан Мендерес каби Исломиятнинг ва диннинг ижобларини ўрнига келтирамиз дея ва мазкур икки асос қонунга қарши мухолифлик қилиб тўлиқ зиддига бўлиб икки даҳшатли жараён ғоят катта рушват ила халқларни алдатмоқ ва ажнабийларнинг мудоҳаласига йўл очмоқ вазиятида ҳужум этмоқ эҳтимоли қувватлидир.
Бириси: Биринчи Асос Қонунига мухолиф бўлиб, бир қотил юзидан қирқ маъсумни ўлдирган, бир қишлоқни ҳам ёққан. Бу даражада бир истибдоди мутлақ ҳар нафснинг завқига ўтадиган маъмуриятга бир ҳокимият суратида рушват бериб, диндор ҳурриятпарварларга ҳужум этилмоқда.
Иккинчи Ҳужумда: Исломият муқаддас миллатчилигини ташлаб, аввалгиси каби, бир қотил юзидан юз маъсумнинг ҳаққини оёқ ости қила олган, зоҳиран бир миллатчилик ва ҳақиқатда ирқчилик томири ила, ҳам ҳурриятпарвар, диндор Демократларга, ҳам бутун бу ватандаги юздан етмиши бошқа унсурлардан бўлганларга, ҳам ҳукуматга қарши, ҳам бечора Туркларга қарши, ҳам Демократ таъқиб этган сиёсатга қарши ҳаракат қилиб ва бебош ва анониятли нафсларга ғоят завқли бир рушват бўлиб, бир ирқчилик қардошлиги бермоқда. У завқли қардошликнинг ичида у завқли фойдадан минг марта янада зиёда ҳақиқий қардошларни душманликка ўгирмоқ каби ажиб таҳликани у сархушлиги ила ҳис этолмайди. Масалан: Исломият миллатчилиги ила тўрт юз миллион ҳақиқий қардошнинг ҳар кун
умумий дуоси ила маънавий ёрдам кўрмоқ ўрнига, ирқчилик тўрт юз миллион муборак қардошларни, тўрт юз бебошга ва эътиборсизга ёлғиз дунёвий ва жуда жузъий бир манфаати учун тарк эттиради. Бу таҳлика ҳам бу ватанга, ҳам ҳукуматга, ҳамда диндор Демократларга ва Туркларга буюк бир таҳликадир ва ундай қилганлар ҳам ҳақиқий Турк эмаслардир. Зотдор Турклар бундай хатодан чекинарлар. Бу икки тоифа ҳар нарсадан истифодага уриниб, диндор Демократларни йиқитишга уринганлари ва уринтирганлари майдондаги асарлар ила таҳаққуқ этмоқда. Бу ажиб тахриботга ва бу икки қувватли муоризларга қарши, қирқ саҳоба ила дунёнинг қирқ давлатига қарши муораза майдонига чиққан ва ғалаба этган ва бир минг тўрт юз сана мобайнида ва ҳар асрда уч юз, тўрт юз миллион шогирди бўлган ҳақиқати Қуръониянинг тебранмас қувватига таянмоқ ва унинг ичидаги дунёвий ва ухровий абадий саодатнинг завқларига у жозибадор ҳақиқат ила баробар таянч нуқтаси қилмоқ, у мазкур муоризларига ва ҳам доҳил ва хориждаги душманларингизга қарши энг лозим ва алзам ва зарурий бир ягона чорадир. Бўлмаса, у инсофсиз доҳилий ва хорижий душманларингиз, сизнинг бир жиноятингизни минглаб қилиб ва эскиларнинг ҳам жиноятларини илова этиб, бошқаларнинг бошига юклаганлари каби, сизга ҳам юклаяжаклар. Ҳам сизга, ҳам ватанга, ҳам миллатга зарарини қоплаб бўлмайдиган бир таҳлика бўлар. Жаноби Ҳақ сизларни Исломият томонидаги хизматларингизда муваффақ ва мазкур таҳликалардан муҳофаза айласин дея, мен ва Нурчи қардошларимиз қиладиганингиз хизматга ва мазкур ҳақиқатни қабул этишингизга муқобил дуо этишга қарор берамиз.
Учинчиси: Исломиятнинг ижтимоий ҳаётига доир бир асос қонун ҳам бу Ҳадиси Шарифнинг اَلْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ الْمَرْصُوصِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا ҳақиқатидир. Яъни, хориждаги душманларнинг тажовузларига қарши доҳилдаги адоватни унутмоқ ва батамом тасонуд этмоқдир. Ҳатто энг бадавий тоифалар ҳам бу асос қонуннинг манфаатини англамишларки, хорижда бир душман чиққан вақт, у тоифа бир-бирининг отасини, қардошини ўлдирганлари ҳолда, у доҳилдаги душманликни унутиб, хориждаги душман даф бўлишга қадар тасонуд этганлари ҳолда, минглаб таассуфлар ила деймизки, менликдан, худфурушликдан, ғурурдан ва ғаддор сиёсатдан келган доҳилдаги тарафгирона фикри ила ўз тарафига шайтон ёрдам этса, раҳмат ўқитажак, мухолифига малак ёрдам этса, лаънат этажак каби ҳодисалар кўринмоқда. Ҳатто бир солиҳ олим сиёсий фикрига мухолиф бир катта солиҳ олимни такфир даражасида ғийбат этгани ва Исломиятга қарши бир зиндиқни, унинг фикрига уйғун ва тарафдор бўлгани учун, ҳарорат ила сано этганини кўрдим ва шайтондан қочар каби ўттиз беш санадан бери сиёсатни тарк этдим.
Ҳам ҳозир бириси ҳам Рамазони Шарифга, ҳам Ислом шиорларига, ҳам бу диндор миллатга буюк бир жиноятни қилгани вақт мухолифларининг унинг у вазияти хушларига кетгани кўрилди. Ҳолбуки куфрга ризо куфр бўлгани каби, залолатга, фисққа, зулмга ризо ҳам фисқдир, зулмдир, залолатдир.
Бу ажиб ҳолнинг сирини кўрдимки, ўзларини миллат назарида қилган жиноятларидан маъруз кўрсатмоқ томири ила, мухолифларини ўзларидан янада динсиз, янада қотил кўрмоқ ва кўрсатмоқ истайдилар.
Хуллас, бу тур даҳшатли ҳақсизликларнинг натижалари жуда таҳликали бўлгани каби, ижтимоий ахлоқни ҳам зиру забар этиб, бу ватан ва миллатга ва ҳокимияти Исломияга буюк бир суиқасд ҳукмидадир.
Яна ёзар эдим, фақат бу уч асос нуқтани ҳозирча диндор ҳурриятпарварларга баён этмоқ ила кифояланмоқдаман.
Саид Нурсий
Аднан Мендересга юборилмоқ нияти ила аввалча ёзилган ижтимоий ҳаётимизга оид бир ҳақиқатнинг изоҳини такрор тақдим этамиз.
Изоҳ: Эскиларнинг кераксиз кайфий қонунлари ва суи истеъмоллари натижасида, балки да ҳаракатга келтиришлари ила зуҳур этган Тижаний масаласини диндор Демократларга юкламаслик ва Ислом оламининг назарида Демократларни туширмасликнинг ягона чораси ўзимча бундай ўйлайман: Азони Муҳаммадийнинг (С.А.В.) нашри ила Демократлар ўн даража қувват топгани каби, Авлиё Софияни беш юз сана давом этган муқаддас вазиятига ўгирмоқ ва шу онда Исломда кўп гўзал таъсир қилган ва бу ватан аҳолисига Ислом оламининг гўзал таважжуҳини қозонтирган, йигирма саккиз сана маҳкамаларнинг зарарли жиҳатини тополмаган ва беш маҳкама ҳам бароатига қарор берган Рисола-и Нурнинг расман эркинлигини диндор Демократлар эълон этишлари ва бу ярага бир нави малҳам уришлари керак. У вақт Ислом оламининг таважжуҳини қозонганлари каби, бошқаларининг золимона қабоҳатлари уларга юкланмас фикридаман. Диндор Демократлар, хусусан Аднан Мендерес каби зотларнинг хотирлари учун, ўттиз беш санадан бери тарк этганим сиёсатга бир икки соат боқдим ва буни ёздим.
Саид Нурсий
Азиз, сиддиқ қардошларимиз
Мактубингиздан Ислом қуёшининг бир зиёсини сезар каби бўлдик. Юзларча санадан бери инсонияга қарши, Исломият зарарига тажовузкор фикр нашр этган куфр аҳлининг тахрибларини таъмир учун ўртага отилган Рисола-и Нурнинг, сизларнинг мактубингиздан, ёшларнинг орасига ёйилганини сездик. Абадий ҳаёт йўлининг ҳақпараст йўлчилари хаёлий бўш сўзларни тарк этиб, Рисола-и Нур ила куфр тухумларини эритажакдирлар. Нурнинг талабалари қалб ва иймон аҳлининг ҳақиқий қардошларидирлар. Сиз қардошларимизнинг мактублари бизларга тезлик бермоқда ва беражак. Қуръоннинг тафсири бўлган Рисола-и Нур бизга залолатда қолишнинг ва куфр ила мужодала этмасликнинг бу замонда буюк аҳмоқлик бўлганини билдиради. Комунистлик, анархистлик, масонлик қувват қозонган бир даврда энг муҳим бир вазифа Нурга хизмат этмоқ ва ризо-и Илоҳийни таҳсил учун уни истаганга бермоқдир. Бу энг бош ва энг аҳамиятли, энг қийматли ва муборак вазифамиздан бизни қайтармоқ истаган энг оғир ҳужумлар ҳам бизларнинг тезлигимизнинг орттиражакдир. Рисола-и Нур бизга ўргатмоқда ва исбот этмоқдаки: Бу дунё бир мусофирхонадир. Абадий ҳаётни истаганлар мусофирхонадаги вазифаларига диққат кўрсатганлари нисбатда мамнун этиларлар. Демакки ҳозир энг асосли вазифамиз ботқоқликдан қутулмоқ истаган дин аҳлининг қоронғуликдан безган, озуқасиз қолган қалбларнинг ёрдамига югурмоқ, ўзимиздан бошлаб Нурнинг даллоллигини қилмоқдир. Айниқса ва айниқса шу ери жуда аҳамиятли ва жуда муҳимдирки, энг бошда ва энг аввал Рисола-и Нурни диққат ва тафаккур ила давомли бўлиб ўқимоқ ва у муаззам асар куллиётидаги Қуръон ва иймон ҳақиқатлари ила ўзимизни жиҳозламоқ ва бу асос ва шартлар ила у ҳориқо асар куллиётини бир он аввал тугатмоқдир. Хуллас, бу жуда буюк неъматга ноил бўлган ҳар ёш ва ҳаркас бирга юз, минг қувватида ўзига, ватан ва миллатига фойдали бўлар. Ватан, миллат, ёшлар ва Ислом Олами миқёсида хизмат эта оладиган бир вазиятга кела олар. Бунинг учун бошда Ҳазрати Устозимиз Бадиуззамон ва унинг ҳақиқий ва ихлосли талабалари бўлишга лойиқ сизлардан дуо сўраймизки, Рисола-и Нурнинг мажмуаларини бир он аввал қўлга киритайлик, қидирайлик, топайлик, диққат, тафаккур ва ихлос ила ўқийлик. Қуръон ва иймон хизматига бу вазиятда югурайлик.
Рисола-и Нурнинг бу асрдаги мақбулиятига ишора этган далиллар ортиғи ила мавжуд бўлганига кўра инсоф соҳиби ҳар мўъмин қардошимиз унинг табиий бир ёрдамчисидир.
Ҳам модомики Рисола-и Нур бу асрга хос хусусиятлар ташийди. Ҳам модомики мингларча олимларнинг тақдирлари ила қаршиланмоқда. Ҳам модомики Қуръоннинг даллоллигини қилган қаҳрамон Устоз ўхшашига учралмайдиган бир мукаммалият ила, дуруст қадамлар ила, ҳақиқий дастурлар ила бутун ҳаётини иймон ва Исломиятга вақф этган, дунёвий ҳеч бир манфаат қидирмасдан ёлғиз Аллоҳ ризоси йўлида ҳаракат қилгандир. Ҳам модомики бутун қуввати ила Нур талабалари ҳам иймон ва Исломиятга Аҳли Суннат доирасида хизмат учун ҳаётларини ҳам чекинмасдан бермоқда ва суфлий манфаат орқасида эмасдирлар ва модомики юз мингларча Нур талабалари бутун тазйиқ ва таҳдидларга қарамасдан бу ҳақиқатни феълан исбот этганлар. Ҳам ҳар талаба бугун жараён этган ботил фалсафанинг ақидаларига ҳақиқий, мантиқий жавоблар бермоқ тарзида етишганлар ва етиштирмоқдалар. Ҳам ҳар эҳтиёжимизга Қуръон жавоб бермоқда, унда лозим бўлган ҳар ҳақиқат очиқ равишда бордир ва модомики Қуръон энг гўзал шаклда дарс берган Аллоҳнинг ҳадяси, бир нури ва раҳматидир.. Ундай бўлса, бу хазина-и раҳматни ва манба-и ҳақиқатни дарс берган ва ҳақиқий суратда ёшлар ва авом тушуна оладиган бир шаклда билдирган Рисола-и Нурни диққат ва тафаккур ила ва давомли равишда уйғун вақтларимизни бўш ўтказмасдан ўқимоқ ва ёзмоқ энг буюк ибодат ва завқ манбаидир. Ҳозирги замон ва истиқболнинг ва биз ёшларнинг жуда лазиз ва иштиёқ ила оладиган ғоят фойдали ва етарли бир дори ва бир тарёқдир, бир маънавий қутқарувчидир. Бу қатъий ҳақиқатлар майдонда экан, унга бутун қувватимиз ила ёпишмаслик, бошдан охиригача Рисола-и Нурни тадқиқ этмаслик, алоқадор бўлмаслик фақат ғафлатнинг асари бўлиши мумкин.
Ҳам, ким ҳақиқат орқасида югураётган бўлса, Рисола-и Нурдан дарс олиши лозимдир. Ва Нур йўлида кетган ҳар мунаввар ҳақиқий саодатга қовушажак ва ер юзининг моҳиятини англаяжакдир дея биз Анқара Нур талабалари ҳам иттифоқ этмоқдамиз. Абадий ҳаёт хазинасини кўрсатган Қуръони Ҳакимнинг нури бўлган Рисола-и Нур, албатта бир замон дунёни жаранглатган нурли овозини юксалтажакдир.
Модомики Ислом олимлари, Ҳадиси Шарифга кўра, дунё иқбол ва ҳавасларнинг орқасида югурмадикча, пайғамбарларнинг энг амин ворисларидирлар. Биз ҳам Рисола-и Нурни унинг тўлиқ вориси биламиз. Рисола-и Нурнинг маънавий шахси ҳақиқий ворис бўлишнинг асосини яшаган ва яшамоқдамиз. Унинг қаршисига чиққан кўрлар ва карлар ва ҳиссиз ғофиллар кичраяжакдирлар. Бундай муаззам бир етукликка соҳиб бўлган Рисола-и Нур, албатта бутун файласуфларни, дунё илм ва ҳақ арбобини чақиражак ва ҳар ақли салим ва қалби карим бўлган муборак инсонларни талабаси қилажак. Бу ҳам иншааллоҳ узоқда эмас, яқинда таҳаққуқ этажакдир. Дунё аксар файласуфларнинг ва олимларнинг айтгани каби, яп-янги бир шаклланишнинг эшигидадир. Дунё нурини қидирмоқда. Ҳақиқат шоири Маҳмад Акиф:
У нурни юбор Илоҳий асрлар бўлди етар!
Булғанди миллатнинг уфқи бир тонг истар.
дея бу нурга ишора этгани бугун бизча бир ҳақиқатдир.
Азиз қардошларим
Рисола-и Нурга лойиқ бўладиган шаклда ишлашимиз учун бизга ҳам дуо қилингизки, Анқара муҳити бизни ичига олиб эритмасин. Нур ҳар нақадар қоронғуликни кетказаётган бўлса ҳам, яна уни кўрадиган кўз, тушунадиган бош лозим. Бундай бир муҳитда кўзларимизга парда тушмасин. Биз бечораларга дуо қилингиз. Аллоҳ ҳаммамизни Рисола-и Нурга ёпишмоқ ила азиз дини мубинимизга хизмат этганлардан айласин. Омин...
Бир қардошимиз дедики: Бугун бомдод намозидан сўнгра шу мисралар илҳомланди, қардошларимизга билдирайлик.
Диним Ислом, китобим Қуръон, иймоним ҳақдир.
Бу йўлда жон бермоқ абадий яшамоқдир.
Сизларни жуда севган
Анқара Университети нур талабалари
ТАҲЛИЛЛАР
Узун бир айрилиқдан сўнгра
Балки йигирма етти, йигирма саккиз сана бўлди Устозни кўриш керак. Уни кўрмоқ, муборак сиймосини тўя-тўя томоша қилмоқ учун ҳар замон кетиб зиёрат этмоқ истаганим ҳолда машғулиятдан қандай бўлиб вақт тополмадим. Фақат у қалбларда яшагани учун, маънавий борлиғи ила доимо баробар эдик. Бу кўнгиллардаги иштиёқни бир даражага қадар қондирмасмиди? Ўзини кўриб қучоқлашганимиз замон унинг нуроний сиймоси берган завқ моддий ҳасратнинг ҳам нақадар буюк бўлганини кўрсатди.
Устоз ила танишганимизга қирқ санадан ўтди. У замонлар қарийб ҳар кун идорахонага келар. Акифлар, Наимлар, Фаридлар, Измирлилар ила бирликда соатларча ширин-ширин суҳбатларда бўлар эдик. Устоз ўзига махсус шеваси ила юксак илмий масалалардан сўзлашар, унинг сўзлашишидаги жалодат ва шаҳомат бизни ҳам ҳаяжонлантирарди. Ҳориқулода фитрий бир заковат Илоҳий бир ҳадя. Энг қийин масалаларда заковатининг қудрат ва азамати ўзини кўрсатар. Доимо ишлаган ва ўйлаган бир бош. Нақллар ила жуда машғул эмас. Унинг раҳбари ёлғиз Қуръон. Бутун файз ва заковат манбаи бу. Бутун у ёғдулар тўғридан тўғрига бу манбадан оқмоқда. Бир мужтаҳид, бир имом қадар кўриш соҳиби. Қалби бир Саҳобий қадар иймон ила тўла. Руҳида Умарнинг шаҳомати бор. Йигирманчи Асрда Саодат Даврини нафсида яшатган бир мўъмин, бутун ҳадафи иймон ва Қуръон.
Ислом ғоясининг ғояси бўлган "Тавҳид" ва "Аллоҳга Иймон" асоси унинг ва Рисола-и Нурнинг энг буюк дастуридир. Саодат Даврида, Мусулмонликнинг илк қурулиш замонларида бўлсайди, Ҳазрати Пайғамбар Каъбадаги бутларнинг парчаланиши вазифасини унга берарди. Ширкка ва бутпарастликка шу даража душмандир.
Мужоҳада ила кўнгилларда иймон ва Қуръон ҳақиқатларини ерлаштирмоқ учун ўтган узун, бир асрга яқин бир умр. Фазилат ва шаҳомат ила ўтган бир умр. Уруш майдонларида, мужоҳидларнинг қаршисида, қилич қўлида, тим тик оёқда душманга ҳужум қилган бир қаҳрамон. Асоратда, душман қўмондонига қарши қўйган бир қаҳрамон. Иъдом дорёғочида душман қўмондонини ўйлаттирган, инсофга келтирган бир қаҳрамон...
Миллат ва мамлакат учун жонини бермоқдан зарра қадар чекинмаган бир фидоий. Фитнанинг, бузғунчиликнинг энг мудҳиш душмани. Миллатнинг манфаати учун ҳар турли зулмга, исканжага таҳаммул этмоқда. Унга зулм этганларга баддуо ҳам қилмас. Уни зиндонларга отганларга фақат яхшилик ва иймон тилар. Ғоя йўлида ўлим унинг учун оддий бир нарсадир.
Ўзи бир товоқ шўрво, бир пиёла сув, бир луқма нон ила озуқланар. Кўйлаги жуда оддий ва фақиронадир. Оқ Американинг бўзидан пахтали бир кўйлак. Кийимларини кирланмасдан алмаштирар ва тозалатар. Тозаликка фавқулодда диққат этар. Қоғоз пулни тутмас ва устида ташимас. Дунёлик номига дунёда ҳеч бир нарсаси йўқ. Ўзи учун яшамас, жамият учун яшар.
Тузилиши кичик ва заифдир, фақат ҳайбатлидир, ҳашаматлидир. Кўзлари биттадан шамси тобон каби нур сочар. Боқишлари шоҳонадир. Моддатан, балки дунёнинг энг фақир одамидир. Фақат маънавият оламининг султонидир.
Саксондан ортиқ сананинг аламлари юзида бир ажин қилолмаган, ёлғиз сочларини оқартиргандир. Ранги қизғиш оқдир. Сақоли йўқдир. Бир йигит қадар зиндадир. Ҳалим ва салимдир. Фақат ҳаяжонга келгани замон бир арслон ҳолатини олар, икки тиззасининг устига турар, бир шоҳаншоҳ каби сўзлашар.
Энг севмаган нарсаси сиёсатдир. 35 санадир бир газетани қўлига олмагандир. Дунё ишлари ила алоқасини кесгандир. Шом намозидан сўнгра эртаси пешинга қадар ҳеч кимни қабул этмас, ибодат ила машғул бўлар. Жуда оз ухлар. Талабаларини ҳам сиёсатдан шиддат ила ман этар. Мамлакатнинг ҳар тарафида 600 мингни ошган, балки бир миллионга етган талабалари мамлакатнинг энг фазилатли авлодларидир. Университетнинг мухталиф факультетларида мусбат илмлар таҳсил этган шогирдлари жуда кўпдир, юзларчадир, мингларчадир. Ҳеч бир Нур талабаси йўқдирки, синфининг энг фазилатлиси, энг тиришқоғи бўлмасин. Мамлакатнинг ҳар тарафида бўлган бу юз мингларча Рисола-и Нур талабасидан ҳеч бирининг ҳеч бир ерда осойишни бузган ҳеч бир ҳаракати, ҳеч бир воқеаси йўқдир. Ҳар Нур талабаси ҳукуматнинг, низом ва интизомнинг табиий биттадан муҳофизидир. Осойишнинг маънавий қўриқчисидир.
Истанбул саёҳатидан изтиробли бўлиб бўлмаганини сўрадим:
-Менга изтироб берган, деди, ёлғиз Ислом маъруз қолган таҳликалардир. Эскидан таҳликалар хориждан келар эди, шунинг учун муқовамат осон эди. Ҳозир таҳлика ичкаридан келмоқда. Қурт тананинг ичига кирди. Ҳозир муқовамат қийинлашди. Қўрқаманки жамиятнинг тузулиши бунга таяна олмас.. чунки душманни сезмас. Жон томирини қўпорган, қонини ичган энг катта душманини дўст деб ўйлар. Жамиятнинг басират кўзи бундай кўрлаширса, иймон қаласи таҳликададир. Хуллас менинг изтиробим, ягона изтиробим будир. Бўлмаса шахсим маъруз қолган заҳмат ва машаққатларни ўйлашга ҳам вақтим йўқдир. Кошки бунинг минг мисл машаққатга маъруз қолсам ҳам иймон қаласининг истиқболи саломатда бўлса!
-Юз мингларча иймонли талабаларингиз сизга келажак учун умид ва тасалли бермайдими?
-Ҳа, бус-бутун умидсиз эмасман...
Дунё буюк бир маънавий инқироз ўтказмоқда. Маънавий пойдеворлари тебранган ғарб жамияти ичида туғилган бир хасталик, бир вабо, бир вабо фалокати борганча ер юзига тарқалмоқда. Бу мудҳиш юқумли иллатга қарши Ислом жамияти қандай чоралар ила қарши туради? Ғарбнинг чириган, сасиган, бижиган ботил формулалари илами? Бўлмаса Ислом жамиятининг топ тоза иймон асослари илами? Катта бошларни ғафлат ичида кўрмоқдаман. Иймон қалъасини куфрнинг чирик тиргаклари тутолмас. Шунинг учун мен ёлғиз иймон устига ҳаракатимни жамлаганман.
Рисола-и Нурни тушунмаётирлар. Ёхуд англамоқ истамаётирлар. Мени схоластика ботқоқлиги ичида ботиб қолган бир мадраса домласи деб ўйлайдилар. Мен бутун мусбат илмлар ила, ҳозирги аср фан ва фалсафаси ила машғул бўлдим. Бу хусусда энг чуқур масалаларни ҳал этдим. Ҳатто бу хусусда ҳам баъзи асарлар таълиф айладим. Фақат мен ундай мантиқ ўйинлари билмайман. Фалсафа фирибгарликларига ҳам қулоқ солмайман. Мен жамиятнинг ич ҳаётини, маънавий борлигини, виждон ва иймонини тараннум этмоқдаман. Ёлғиз Қуръон таъсис этган тавҳид ва иймон асоси устида ишламоқдаман.. ки Ислом жамиятининг асос тиргаги будир. Бу тебранган куни жамият йўқдир.
Менга, "Сен шуни буни нима учун тегилдинг?" дейдилар. Фарқида эмасман. Қаршимда мудҳиш бир ёнғин бор. Оловдари кўкларга юксалмоқда. Ичида авлодим ёнмоқда, иймоним оташланмиш ёнмоқда. У ёнғинни сўндиришга, иймонимни қутқаришга югурмоқдаман. Йўлда бири мени чалишни истамиш да, оёғим унга урилмиш. Нима аҳамияти бор? У мудҳиш ёнғин қаршисида бу кичик ҳодиса бир қиймат ифода этарми? Тор тушунчалар! Тор кўришлар!
Мени нафсини қутқаришни ўйлаган худгам бир одамми ўйлайдилар? Мен жамиятнинг иймонини қутқармоқ йўлида дунёмни ҳам фидо этдим, охиратимни ҳам. Саксондан ортиқ саналик бутун ҳаётимда дунё завқи номига бир нарса билмайман. Бутун умрим уруш майдонларида, асорат зиндонларида, ёхуд мамлакат қамоқхоналарида, мамлакат маҳкамаларида ўтди. Чекмаганим жафо, кўрмаганим азоб қолмади. Ҳарбий трибуналларда бир қотил каби муомала кўрдим, бир бебош каби мамлакатма мамлакат сургунга йўлландим. Мамлакат зиндонларида ойларча инсонлар ила кўришишдан ман этилдим. Дафаларча заҳарландим. Турли-туман ҳақоратларга маъруз қолдим. Пайти бўлдики, ҳаётдан минг марта зиёда ўлимни таржиҳ этдим. Агар диним жонга суиқасддан мени ман этмасайди, балки бугун Саид тупроқлар остида чириб кетган бўлар эди.
Менинг фитратим зиллат ва ҳақоратга таҳаммул этмас. Иззат ва шаҳомати Исломия мени бу ҳолда бўлмоқдан шиддат ила ман этар. Бундай бир вазиятга тушиш ила, қаршимда ким бўлса бўлсин, истарса энг золим бир жаббор, энг хунхўр бир душман қўмондони бўлса тазаллул этмайман. Зулмини, хунхўрлигини унинг юзига ураман. Мени зиндонга отар, ёхуд иъдом дорёғочига этар.. ҳеч аҳамияти йўқдир, шундай ҳам бўлди. Буларнинг ҳаммасини кўрдим. Бир неча дақиқа яна у хунхўр қўмондоннинг қалби, виждони зулмкорликка таяна олсайди, Саид бугун осилган ва маъсумлар жамоатига қўшилган бўлар эди.
Хуллас, менинг бутун ҳаётим бундай заҳмат ва машаққат ила, фалокат ва мусибат ила ўтди. Жамиятнинг иймони, саодат ва саломати йўлида нафсимни, дунёмни фидо этдим. Ҳалол бўлсин. Уларга баддуо ҳам қилмайман. Чунки бу сояда Рисола-и Нур ҳеч бўлмаса бир неча юз минг, ёхуд бир неча миллион кишининг, ададини ҳам билмайман, шундай демоқдалар. Афён прокурори беш юз минг деганди. Балки янада зиёда, иймонини қутқаришга васила бўлди. Ўлмоқ ила ёлғиз ўзимни қутқараман, фақат ҳаётда қолиб эса заҳмат ва машаққатларга таҳаммул ила бу қадар иймоннинг қутулишига хизмат этдим. Аллоҳга минг карра ҳамд бўлсин.
Сўнгра мен жамиятнинг иймон саломати йўлида охиратимни ҳам фидо этдим. Кўзимда на Жаннат савдоси бор, на Жаҳаннам қўрқуви. Жамиятнинг, йигирма беш миллион Турк жамиятининг иймони номига бир Саид эмас, минг Саид фидо бўлсин. Қуръонимиз ер юзида жамоатсиз қолса, Жаннатни ҳам истамайман. У ер ҳам менга зиндон бўлар. Миллатимизнинг иймонини саломатда кўрарсам, Жаҳаннамнинг оловлари ичида ёнишга розиман. Чунки вужудим ёнаркан, кўнглим гул-гулистон бўлар.
Ҳазрат жўшган эди. Бир вулқон каби лавалар сочаётган эди. Бир тўфон каби кўнгил денгизини тўлқинлантираётган эди. Бир шаршара каби ҳашаматли хуш овозлар ила руҳим энг чуқур нуқталарига урилар эди. Жуда ҳаяжонланган эди. Миллат минбарида жўшган бир хатиб каби давом этаётган, сўзининг тўхтатилишини истамас эди. Чарчаганини ҳис этдим. Бу ҳаяжонли баҳсни ўзгартирайлик, дедим.
-Маҳкамада сиқилдингизми? дея сўрадим.
Диний таълимга, аёлларимизнинг, муҳтарам хонимларимизнинг Ислом тарбияси доирасида иффат ва шарафларини муҳофаза этишларига тарафдор бўлишнинг бир айб бўлганига доир қонунларда бир модда борми? "Қалбга келган ҳақиқат" каби таъбирлари ҳам шахсий нуфуз таъмини мақсадига далил кўрсатишларининг маъносини ҳам бу илм ила, ҳуқуқ ила машғул доцентлардан сўрайман.
Устоз ила кўришишимиз жуда узанган эди. Изн олиб айрилганим замон вақт анча ўтган эди.
1952
АШРАФ АДИБ
Бахтиёр бир ихтиёр бор. Атрофи саккиз ёшдан саксон ёшга қадар бутун насллар тарафидан ўралган. Ёшлар фарқли, бошлар фарқли, ишлар фарқли... Фақат бу фарқлилиқда ғайрилик йўқ! Ҳаммаси бир нарсага ишонган... Аллоҳга!... Оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳга... Унинг юксак Пайғамбарига.. Унинг буюк китобига.. Қуръон ҳануз янги нозил бўлган каби ҳаркас қидирганини топган каби бир ҳол бор уларда. Саид Нур ва талабаларини томоша қиларкан, инсон ўзини худди Саодат Асрида ҳис этади. Юзлари нур, ичлари нур, ташқи кўринишлари нур... Ҳаммаси ҳузур ичидадир. Тоза, юксак, сўнгсиз бир нарсага боғланмоқ, ҳар ерда ҳозир, нозир бўлганга, оламларнинг яратувчисига боғланмоқ, у йўлда юримоқ, у йўлни ҳаётининг ғояси деб билмоқ... Ҳа!... Не буюк саодат!
Саид Нур уч давр яшаган бир ихтиёр. Кун кўрган бир ихтиёр. Уч давр: Машрутият, Иттиҳод ва Тараққий, Жумҳурият. Бу уч давр катта қулашлар, йиқилишлар, чўкилишлар ила тўладир. Йиқилмаган қолмаган! Ёлғиз бир одам бор. У оёқда... Шарқ яйловларидан, Қуёш чиққан еридан Истанбулга қадар келган бир одам. Иймони тоғлар каби соғлом. Бу одам уч даврнинг ёмонларига қарши иймонли бағрини қалқон қилган. Аллоҳ деган, Пайғамбар деган, бошқа бир нарса демаган. Боши Арарат Тоғи қадар тик ва мағрур. Ҳеч бир золим уни эголмаган, ҳеч бир олим уни енголмаган... Қоялар каби қаттиқ, мудҳиш бир ирода... Яшинлар каби бир заковат... Мана Саид Нур!... Ҳарбий трибуналлар, маҳкамалар, қўзғолонлар, инқилоблар... Унинг учун қурилган иъдом дорёғочлари... Сургунлар... Бу мудҳиш одамни, бу маънавият одамини йўлидан қайтаролмаган! У буларга иймонидан келган сўнгсиз бир қувват ва жасорат ила қарши турган. Қуръони Каримда "Ишонсангиз муҳаққақ устунсиз" (Ал Имрон сураси 139- оят) буюрилмоқда. Бу Аллоҳ Каломи худди Саид Нурда тажаллий этган!
Маҳкамалардаги мудофааларини ўқидик. Бу мудофаалар бир нафс мудофааси эмасдир, буюк бир даъвонинг мудофаасидир. Жалодат, жасорат, заковат асари, шоҳасари...
Нима учун Сакрат бу қадар буюкдир? Бир фикр йўлида ҳаётни ҳақир кўргани учун эмасми? Саид Нур энг камида бир Сакратдир. Фақат Ислом душманлари тарафидан бир муртажи, бир софта дея тақдим қилинди. Уларга кўра буюк бўла олмоқ учун ажнабий бўлмоқ керак. У маҳкамалардан маҳкамаларга судралди. Маҳкум экан ҳам ҳукм этар эди.
У қамоқхоналардан қамоқхоналарга отилди. Қамоқхоналар, зиндонлар унинг соясида мадраса-и Юсуфия бўлди. Саид Нур зиндонларни нур, кўнгилларни нур айлади. Қанча ваҳший қотиллар, қанча низом ва номус душманлари бу иймон обидасининг қаршисида эридилар, худди янгидан яратилдилар. Ҳаммаси ҳалим-салим мўъминлар ҳолига, хайрли ватандошлар ҳолига келдилар... Сизнинг қайси мактабларингиз, қайси тарбия усулларингиз буни қила олди, қила олар?
Уни диёрма-диёр сурдилар. Ҳар сургун ери унинг ўз ватани бўлди. Қаерга кетса, қаерга сурилса, атрофи соф, тоза мўъминлар тарафидан ўралар эди. Қонунлар, таъқиқлар, полициялар, жандармалар, қалин қамоқхона деворлари уни мўъмин қардошларидан бир он ҳам айиролмади. Буюк муршиднинг талабалари ила орасига ёғилган бу моддий касофатлар дин, ишқ, иймон соясида латофатлар ҳолига келдилар. Кўр қувватнинг, ўлик модданинг бу тахдид ва таҳдидлари руҳ оламининг уммонларида буюк тўлқинлар майдонга келтирди. Бу тўлқинлар қишлоқ хоналаридан бошлаб, ҳар тарафни ўради, университетларнинг эшикларига қадар таянди.
Йиллардир муқаддасотлари оёқ ости қилинган ватан болалари, маҳв этилган насллар, иймонга сувсаганлар унинг йўлига, унинг нурига югурдилар. Устознинг Нур рисолалари қўлдан қўлга, тилдан тилга, вилоятдан вилоятга улашди, кезди. Ёш-кекса, жоҳил-мунаввар, саккизидан саксонига қадар ҳаркас ундан бир нарса олди, унинг нури ила нурланди. Ҳар талаба бир ускуна, бир босмахона бўлди. Иймон техникага бас келди. Нур рисолалари мингларча марта ёзилди, кўпайтирилди.
Кўзларининг нури сўнган, ич оламларининг ишиғи сўнган, харобага айланган кўрлар бу нурдан, бу ишиқдан қўрқдилар. Бу азиз одамни, тиллардан ҳеч туширмаганлари "Инқилобга - лаикликка зид ҳаракат этмоқда" дея, такрор-такрор маҳкамага бердилар. Такрор-такрор қамоқхоналарга отдилар. Неча марта заҳарламоқ истадилар. Унга заҳарлар заҳарга қарши дармон бўлди. Зиндонлар дарсхона... Унинг нури, Қуръоннинг нури, Аллоҳнинг нури ватан чегараларини ҳам ошди. Бутун Ислом Оламини кезди. Ҳозир Туркияда ҳар ташкилотнинг, ватанини севган ҳаркаснинг қаршисида ҳурмат ила туриши лозим келган бир қувват бордир: Саид Нур ва Талабалари. Буларнинг жамияти йўқдир, манзили йўқдир, ери йўқдир, юрти йўқдир, партияси, шовқини, нутқи, кўз қамаштириши, намойиши йўқдир. Бу билинмасларнинг, валийларнинг, ўзини буюк бир даъвога бағишлаганларнинг идрокли, иймонли, ишончли тўдасидир.
О. Юксал Серденгечти
Бундан етти сана олдин қонунлар оёқ ости қилинган, башар ҳақлари чормехга тортилган, ҳурриятлар ҳеч саналган, шахсий орзу ва эҳтирослар қонунлардан устун тутилган бир разилона даврда, Афён Вилоятининг Амиртоғ туманига саксон ёшли бир кекса, бир дин олими сургун қилинади. Яшаш манзилида қайд эттирилиб бу ерда яшашга мажбур этилади. Ягона ғояси Қуръони Каримнинг ҳукмларини таблиғ, инсонларни тўғрига, яхшига ва номуслиликка чорламоқ бўлган бир фикр одами сургун этилади... Ҳар жабҳасида қон тўккан ўз юртида Инквизиция Маҳкамаларининг ҳам инсон ўғлига раво кўрмайдиган зулмга, исканжаларга тобе тутилади. Соқолига, мўйловига, қилиқ қиёфасига ёпишадилар. Жандарма милтиқ дасталари остида ўлимга маҳкум этилади.
Сургун бўлиб юборилган ерида ҳам роҳат қолдирилмайди. Аждодидан мусофирпарварликни, кексаларнинг, ғариб ва кимсасизларнинг ёрдамига югуришни меърос олган ҳар Турк каби, бу туман халқи ҳам илмий асарлари ила, ишлари ва ҳаракатлари ила мусаллам бўлган бу зотнинг ёрдамига югуришни виждоний бир вазифа қабул қилади.
Исломнинг ва илмнинг иззату виқорини шараф ила муҳофаза этишни билган ва асло дунё завқлари учун миннат қабул этмаган бу шахснинг сиёсий ҳеч бир партия ва ташкилотга ҳам қатъиян алоқаси йўқдир.
Туркияда иймон ва феъл-атвор соҳиби ҳар фикр одамига қилингани каби, бу кишининг мухталиф дафалар уйи қидирилган, маҳкамаларга берилган, бутун асарлари, мактублари энг кичик тафсилотларга боргунча қадар мусодара этилиб айбсиз ҳолда қамоқхоналарда паришон этилгандир.
Ҳа, айбсиз ҳолда деймиз. Чунки ҳоким ва раисдан тутингиз да, полиция жандармасига боришга қадар Устозга азоб ва жафо этмоқ, қамоқхоналарда паришон этмоқ бир фахрланиш сабаби, бошлиқнинг кўзига кира олмоқ, мансабда кўтарилмоқ каби суфлий ҳирслар ила ёниб қоврулганлар учун эса топилмас бир фурсат бўлгандир.
Бу зулм, бу исканжанинг сабабларини у даврнинг динга қарши бўлган мойиллигида, виждон ҳурриятига ва Исломиятга қилган тазйиқда қидирмоқ лозимдир. Бу ҳолнинг у даврда ҳеч ҳам ажойиб бўлган бир тарафи йўқдир. Зеро у даврда мамлакатда динсиз, материалист, ҳайвоний ҳисларининг асири, қул руҳли бир насл етиштирилмоқ исталаркан, бу зотнинг ўз ҳаётини камситиш даражасида ўртага отилиб ҳуррият ила, ахлоқ ила, иймон ила тўқ, ҳайвоний ҳисларнинг асири бўлмаган бир ёшлар исташи ва бу йўлда ҳаракат қилиши албатта хуш кўрилмасди. Миллат ҳақларини оёқ ости қилиб, миллионларнинг орқасидан рўдаполар каби яшашни шиор этганлар учун қўрқиладиган бир ҳолдир бу. Таъқиблар, тазйиқлар саналарча давом этди. У ила гапирганларнинг, мактублашганларнинг, хизматига югурганларнинг уйлари қидирилди, ўзлари Афён Қамоқхонасида чиритилиб, бола чақалари кўчаларда паришон бўлишга маҳкум этилди.
Унинг қўл ёзуви Қуръони Карими ила бунинг тафсири бўлган Рисола-и Нур парчалари биттадан ватан хоинлиги варақлари экан каби мусодара этилиб прокаратураларга ўтказилди.
Муҳокамасига қамалган ҳолда давом этилиб йигирма ой айбсиз ҳолда қамоқхонада қолдирилди.
Шундай бир он келдики, бу воқеалар жараён этган Афён Қамоқхонасига Аллоҳга ишонмоқдан ва унинг амрларини ўрнига келтирмоқдан бошқа ҳеч бир айби бўлмаган маъсум ватандошлар ила тўлиб тошди. Уларга раво кўрилган зулм, исканжа шайтонларни ҳам даҳшатга туширди, аён бўлди, қўрқув ҳолини олди. Қандайки Қуддуси Шариф яҳудийларнинг даҳшатига ва пайғамбарларга қилинган зулмларга саҳна бўлган, Афён шаҳри ҳам инсон ҳақларининг оёқ ости қилиниб ватандош ҳақлари чормехга тортилган иккинчи бир шаҳар бўлди.
14 Май сайловлари ила чорак асрнинг диктаторлиги зиру-забар этилиб осонлик ила йиқиларкан, миллат ўз муқаддаротига ҳоким бўлмоқдан туйган ҳудудсиз бир севинч ичида байрам этмоқда.
14 Майдан сўнгра ҳар нарсанинг ўзгаришини кутаркан яна кўрмоқдамизки, ҳоким ва раислар эски одатларини давом этмоқдалар.
Қидирув бўлими ходимлари яна гапирган икки-уч ватандошнинг орқасида ва яна Бадиуззамоннинг уйи назорат остида. Шундайки, бир жандарма човуши ҳам қўлида қидирув амри бўлмасдан Туркия Жумҳурияти қонунлари ила тасдиқланган маскан дахлсизлигига тажовуз этади. Ва бу журъаткор бир турли жазо кўрмайди. Яна Устознинг қилиқ қиёфасига ёпишадилар, собиқ даврда бўлгани каби, зиёратига келганлар яна қайд этилиб полиция ташкилотларига чақирилади...
Ўзини миллатига бағишлаган саксон ёшдаги кекса бир дин олими ўлдирилмоқ истанилади, ҳамда Рамазон Байрами оқшоми ифтор овқатига заҳар қўйилмоқ сурати ила.
Бу не фожиали, бу не таҳаммул этилмас бир ҳолдир. Тажрид этилган, доимий бир тарассуд остида, эшигида кўриқчи. У ичкарида ўлим ила якка қолдирилади.
Ҳайҳот! Келингиз эй мусулмонлар. Бирга бўлиб йиғлайлик. Йўқ, йўқ! Кўз ёшлари ила, фарёд ила даволаниши мумкин эмас бу дарднинг... Аллоҳ учун ҳаракат қилайлик.
Ниҳат Язар
Буюк ва доҳий одамларнинг бешиги бўлган Туркия ҳозирга қадар нақадар кўп мужоҳидлар, мужаддидлар ва бутун маъноси ила буюк инсонлар кўргандир. Улар идрок этган ҳаёт шартлари ва кўрган эътибор, топган ва мазҳар бўлган ҳурмат, қадр ва қийматларига асло нуқсонлик бермаслик ила баробар, юрган ҳақ йўлларида муҳаққакки ўзларига буюк осонликлар таъмин этгандир. Бу шартларнинг тескари тажаллийсига ва зулмнинг энг оғирига маъруз қолганимиз шу ўтган йигирма беш йил, бизга оғир мужодала ва мужоҳадалар ичида қорилган, даъвосининг ва иймонининг азаматидан илҳом олган ва буюклигини дунёнинг энг узоқ бурчакларига ёйган бир доҳий, бир нур ва фазилат тимсоли ҳадя этгандир.
Нури бир қанча қоронғу виждонларни ойдинлатган, қудрати бир қанча заиф иймонли инсонларга жасорат берган, даҳоси бир қанча насибасиз инсонларнинг руҳига илҳом сочган бу буюк одам, ҳеч шубҳа йўқдирки, Саид Нур Ҳазратларидир.
Ундан фазилат ва фидокорлик дарси олган бир қанча йўлини адаштирган инсонлар ўзларини масъуд ва ойдин бир саҳронинг ўртасида топгандирлар. Даҳоси ва жалодати қадар иймони ҳам қувватли бўлган бу муҳтарам инсон йигирма беш йиллик истибдод ва зулмга кўзларини юммасдан чидаган ва унинг қўрқинч исканжа адолатсизлигига иймондан туғилган бир журъат ила қарши қўйган ягона шахсиятдир.
Бутун Мусулмон дунёси бу қутбнинг жозибасидан ўзини қутқаролмагандир. Туркиянинг ҳеч кимсасиз ва танҳо бир бурчагида чиққан бу нур зиёсини Покистонларга, Индонезияларга қадар ёйган ва ўзи ила баробар миллатимизнинг ҳам шон ва шарафига ҳалқалар қўшгандир.
Афсуски бағримиздан жўш урган, бизга шараф қозонтирган, қорайган кўнгилларимизни ойдинлатган, залолат йўлига кирган инсонларни ҳақ йўлига келтирган бу муҳташам ва муборак инсон биздан ҳурмат ўрнига фақатгина тазйиқ ва зулм кўргандир.
Фақат у бундан на қўрққан, на йўлини алмаштиргандир. Аксинча, у янада яхши биладики, мужодаласиз, фидокорликсиз, изтиробсиз ҳеч бир даъво илдиз отмас.
Шу билан бирликда, нақадар биз бу қуёшнинг ишиғини сўндирмоқ истасак ҳам, унинг нури қоронғу кўнгилларда биттадан машъала каби ёнмоқда ва бизни ойдинлатмоқда. Бу буюк инсоннинг ҳаққи ва даъвосининг мевасидир. Қандай ҳам бахтиёрдир у!
ЖЕВАТ РИФАТ АТИЛҲАН
Гўзал Турк ватани етиштириб бутун башариятга ўрнак инсон бўлиб ҳадя этган буюк доҳий, буюк муршид ва муҳташам бир инсоннинг исмидир. Тўқсон йилни тўлдирган ҳаётининг ҳар куни биттадан нур доираси, биттадан фазилат ишиғи, бир азм ва иймон ҳалқаси ҳолида Турк наслларининг руҳларига ва ақлларига кирган, ва бу нур саналар ила бир қанча қоронғу руҳларни ойдинлатиб уларни тўғри, гўзал ва ишиқли йўлларга чорлагандир.
Илоҳий бир заковатнинг рамзи бўлган буюк Устоз Саид Нур Ҳазратлари Аллоҳнинг мустасно бир лутф ва карами бўлган муҳташам даҳосини мўъмин бир азм ва жалодат ила бу азиз миллатнинг хайри, тараққийси ва юксалиши йўлига сарф этган ва унинг нури Турк ҳудутларидан тошиб қўшни мамлакатларга, Покистон ва Индонезияга қадар ёйилгандир.
Бу нурнинг ишиғи ва инсонларга бахш этган ахлоқ ва фазилат шуълаларининг биргина қиймат ва тақдир ўлчовида тўпланиши мумкин эмасдир.
Ундаги азм ва ирода, ундаги юксак қаноат ва устун инсон васфи ҳаммамиз учун ўрнак ташкил этадиган қадар буюкдир.
Ёлғиз биз эмас, ёлғиз Мусулмонлар эмас, бутун инсоният бу буюк инсоннинг шахсиятида асолат ва нажобатнинг, ахлоқ ва фазилатнинг ва айниқса юксак иймоннинг бутун кўз қамаштирувчи мисолларини томоша эта олар. Бутун Турк болалари ватанларининг бу қадар Илоҳий бир заковатга, бу қадар муҳташам бир шахсиятга, бу қадар тоза бир инсонга бешик вазифаси бажарганига ифтихор эта оларлар.
Аввалги кун унинг бир маҳкамаси бор эди. Бу маҳкамадан икки нарса ўргандик: Бири, асл ва ёш Турк наслининг фазилат ва юксак ахлоққа, юксак ишонч ва иродага бўлган чуқур ҳурмати ва юксак алоқаси...
Бошқасида, дабдабаларини, бойликларини, рутба ва мавқеларини ва бугунги фоний ва разил борлиқларини Турк миллатининг қашшоқлик ва қолоқлигида қидирган ва заҳарли илҳомларини ва амрларини ва қувватларини миллатлараро яширин, йиқитувчи ва бузғунчи Турк душманларидан олган бир ахлоқсизлар ва насаблари ноаниқ инсонлар олган ҳоллар.
Мингларча мунаввар Турк ёшлари ташкил этган буюк жамиятдан бир миқдор сесканиб заҳарли, малъун ва муфсид қаламларини қўрқоқ ва титроқ ҳам бўлса маккор-маккор қарши қўллаган ва ортиқ модаси ўтган ёлғонлар ила бу қийматни камситмоқ истаган гуруҳ.
Шундай бир таққослаш қила оламиз: Устози Аъзам ила (асло масон устози эмас), асрдош бўлган буюк одам ва Ҳиндистоннинг қутулиш раҳбари Махатма Ганди. Бири Инглиз жабарутига, Англия империализмига ва унинг қўрқинч истило ва мустамлакачилигига бош кўтарган ва йилларча буюк даъвосига хизмат этиб Англиянинг бутун ҳашамат ва қудратини азим иродаси қаршисида ожиз ва фалаж бир ҳолга келтиргандир. Биз бу турда етиштирган буюк инсоннинг мужодала ва ҳаётининг саъйи ва шакли биринчисига жуда ўхшамоқ ила баробар, ортиғи билан унга Жаноби Ҳақ бахш буюрган Мусулмонлик ва иймон нури ҳам ўз зиёсини Қуёш каби Ислом иқлимларига ва диёрдан диёрга ошириб этгандир.
Орада фақат буюк ва афсусланадиган бир фарқ бордир.
Бу фарқ биринчисига тўрт юз миллионга яқин бир инсон жамоати кўрсатган тебранмас ишонч, ҳурмат ва боғлиқлик... бизникига қарши эса, маҳдуд ҳам бўлса, баъзи асолат фуқароси ахлоқсизларнинг ўртага чиқарган камситиш ва маккор ҳужумлари.
Ё Рабби! Недан бизни бундай ҳар қиймат ва фазилатни латта-путтага айлантирадиган қадар разил қилдинг? Биламиз, сенга қарши гуноҳимиз кўп ва буюкдир. Етар ё Илоҳий, етар бу сукут бизга!
ЖЕВАТ РИФАТ АТИЛҲАН
Бадиуззамон билинган ва ҳалок этувчи жарликлар ила тўла бўлган ижтимоий сайримизни маънавий қийматлар жиҳатидан бир нури иймоний ва зиё-и иршодий ила амният остига олишга тиришган ва бу хусусда билишнинг ўз-ўзини идора этмо, билмасликнинг кўр-кўрона идора қилинмоқ ҳақиқатига вужуд беришини халқ оммалари орасида акс эттирган инсондир.
Бадиуззамон ахлоқий қийматлар ва миллий хислатларнинг мусбат илмлар ила мувозий бўлиб бирга бориб бўлмасликни, бу маъно ва шакл қаршисида етишган чўл қадар қуруқ ва бўш руҳлар ила булғанган ёшларнинг истиқболда миллатимизнинг руъят уфқида бир қора бало бўлиши қатъий ҳақиқатини кўзларга тиққан ва халос чорасини ҳам кўрсатган кишидир.
Бадиуззамон шарқ ва ғарб орасидаги азим фарқлиликнинг, шахсият маъносининг торайиш ва кенгайишидан нашъат этганини кўрган ва асрнинг маймун тақлидчилигига борган шахсиятсизлиги қаршисида шахсият маъносининг Илоҳий юксаклигини кўнгилларнинг кесишиш нуқтасида рамзлаштиришга киришган олимдир.
Бадиуззамон ҳур одамларнинг, ҳур мамлакатининг Илоҳий қурулиш фалсафасини ақлларга ва кўнгилларга нақш этган дин одамидир.
Бу зотдор миллат Бадиуззамон каби нафсидаги манфаат бутини йиқитган инсонларнинг хизматига кўп, аммо кўп муҳтождир.
Ҳуқуқ Факультетидан
ЗИЁ НУР
Нурчиларининг бир суҳбатидир.
Ҳозир миллатнинг орзуси ила Исломийлик аломатларининг эркинлигига васила бўлган Демократлар, ҳам мавқеларини муҳофаза, ҳам ватан ва миллатини мамнун этмоқ ягона чораси иттиҳоди Ислом жараёнини ўзига таянч нуқтаси қилмоқдир. Эски замонда Инглиз, Француз, Америка сиёсатлари ва манфаатлари мунга муориз бўлмоқ ила монеъ бўлардилар. Ҳозир манфаатлари ва сиёсатлари бунга муориз эмас, балки муҳтождирлар. Чунки комунистлик, масонлик, зиндиқлик, динсизлик тўғридан тўғрига анархистликни натижа бермоқда. Ва бу даҳшатли тахриб этувчиларга қарши фақат ва фақат ҳақиқати Қуръония атрофида иттиҳоди Ислом таяна олар. Ва башарни бу таҳликадан қутқаришга васила бўлгани каби, бу ватанни ажнабийлар истилосидан ва бу миллатни анархистликдан қутқарадиган фақат удир. Ва бу ҳақиқатга биноан, Демократлар бутун қувватлари ила бу ҳақиқатга таяниб комунист ва масонлик жараёнига қарши вазият олишлари зарурийдир.
Бир азони Муҳаммадийнинг (С.А.В.) эркинлиги ила ўз қувватларидан йигирма марта зиёда қувват қозондилар. Миллатни ўзларига исинтирдилар, миннатдор қилдилар. Ҳам маънан эски Иттиҳоди Муҳаммадийдан (С.А.В.) бўлган юз минглаб Нурчилар ила, эски замон каби фармасон ва Иттиҳодчиларнинг масон қисмига қарши иттифоқлари каби, ҳозир ҳам айнан Иттиҳоди Исломдан бўлган Нурчилар катта бир тўплам ташкил этар. Демократларга бир таянч нуқтасидир. Фақат Демократга қарши эски партиянинг муфрит ва масон ёки комунист маъносини ташиган қисми икки мудҳиш зарбани Демократларга уришга тайёрланмоқдалар.
Олдин қандай Аҳрорлар икки марта бошга ўтгани ҳолда, оз бир замонда уларни йиқитдилар. Уларнинг муттафиқи бўлган Иттиҳоди Муҳаммадий (С.А.В.) аъзоларининг кўпларини осдилар. Ва "Аҳрор" дейилган Демократларни ўзларидан янада динсиз кўрсатишга уриндилар. Айнан шунинг каби, ҳозир бир қисми диндорлик пардасига кириб Демократларни қарши чорламоқ ёки ўзлари каби тахриботга чорламоқ истаганлари қатъиян тушунилмоқда. Ҳатто олимларнинг расмий бир қисмини ўзларига олиб Демократларга қарши чорламоқ ва Демократнинг тарафида уларга муқобил келадиган Нурчиларни эзмоқ, токи Нурчилар воситаси ила олимлар Демократга илтижо этмасинлар. Чунки Нурчилар қайси тарафга майл этсалар олимлар ҳам тарафдор бўлар. Чунки улардан янада қувватли бир жараён йўқки, унга кирсинлар.
Хуллас модомики ҳақиқат будир, йигирма беш санадан бери илм аҳлини, тариқат аҳлини эзган, ё ўзларига хушомадгўйликка мажбур қилган эски партиянинг муфрит ва масон ва комунист қисми бу нуқтадан фойдаланиб Демократларни йиқитмаслик учун, Демократлар мажбурдирларки ҳам Нурчиларни, ҳам олимларни, ҳам миллатни мамнун ва миннатдор этмоқ, ҳам Америка ва муттафиқларининг ёрдамларини йўқотмаслик учун бутун қувватлари ила азон масаласи каби Исломийлик аломатларини иҳё учун мумкин бўлганча таъмирга уринишлари лозим ва алзамдир.
Афсуски, баъзи муфрит ва масон ва комунистлар Демократга қарши бўлгани ҳолда ўзини Демократ кўрсатадиларки, Демократларни тахриботга чорласин ва динга қарши кўрсатсин, уларни йиқитсин.
Нур талабалари ва Нурчи Университет ёшлари номига
Содиқ, Сунгур, Зиё
Диктаторлар ва бошлиқлар идорасида мамлакатнинг динини, иймонини, жонини, ҳаётини эзган марҳаматсиз эски даврнинг фармасон қулларининг шу ўлим олди азоблари даврида Демократларга йўналтирган қуроллардан энг таъсирлиси уни ўзларидан янада динсиз кўрсатишга уринишларидир. Бир қисми диндорлик пардасига ўралиб, Демократлар миллатга сўз берган дин эркинлигини таъмин этмасликларини ташвиқот этмоқдалар. Бир қисми эса, эскичиликни ҳимоя этмоқда айблови ила Демократларнинг дин эркинлигига тарафдорлик этишини ўнглашга; ўзлари каби Демократларни ҳам динни, дин муассасаларини бузишга, дин аҳлига қарши шиддат кўрсатишга чорламоқдалар.
Демократ Партиясининг бошқарувни қўлга олар олмас комунистларга қарши шиддатли ҳаракати, бошқа тарафдан Азони Муҳаммадийнинг эркинлигини таъмин этиши, бу сабаб ила халқнинг муҳаббатини қозониб ўз қувватидан йигирма марта ортиқ бир қувват қўлга киритиши Халқчиларни мудҳиш андишага туширди.
Эски даврнинг дин аҳлига ва Қуръон аҳли бўлган Нурчиларга қарши таъқиб этган золимона сиёсати уларни бу ҳолга туширганини Демократлар идрок этадиган бир савияда бўлганлари учун, уларнинг йўлларига тушмасликларига эътимодимиз бордир.
Эски даврнинг асосий шиори маълумдир. Демократлар бақоларини таъмин этмоқ истарларса, тамоми ила бу шиорга қарши бир сиёсат таъқиб этишлари ижоб этар. Бир тарафдан комунизмга қарши шиддат, бошқа тарафдан динни ва дин аҳлини ҳимоя. Очиқча ва мардча бу йўлда юрмоқ мажбуриятидадирлар. Бу хусусда кўрсатадиган энг кичкина бир заифлик, ёхуд энг кичкина бир самимиятсизлик уни Халқчиларнинг чуқурига туширар.
Биз Нур Талабалари қатъиян сиёсат ила машғул эмасмиз. Бизнинг ягона истагимиз мамлакатда дин эркинлигининг ҳақиқий суратда таъмини, динга ва дин аҳлига ва Қуръон аҳли бўлган Нурчиларга қарши чорак асрдан бери давом этган зулм ва тазйиқнинг тамоми ила бартараф бўлишидир. Демократ қардошларга тавсия этамиз: Собиқ Даврнинг шайтонкорона ўйинларига, ҳийлаларига алданмасинлар. Улар тушган залолатга тушмасинлар. Миллатнинг руҳини ва иродасини улар каби камситмасинлар. Комунизмга ва динга қарши тутган тўғри йўлда азм ила давом этсинлар.
Нур Талабалари Номига
Содиқ, Сунгур, Зиё
Бергсон "Ахлоқ ила диннинг икки манбаи" номли сўнг китобларидан бирисида, айниқса ахлоқнинг бир инсон жамиятида тубанлашмиш ҳодиса даракасидан улвий мафкура савиясига фақат диндор ва тоза шахсиятлар соясида юксала олишини қайд этар.
Бу қараш инсонлик ва мусулмонлик тарихида саноқсиз ўрнаклар ила ҳар замон таҳаққуқ бўлгандир. Зотан психология илмига таянган тарбия санъати, анъанавий йўлларида бу асосга тутингани ва янги бир истиқомат бериладиган наслларни бу каби ўрнак инсонларни тақлидга чорлагани нисбатда, биздан аввалги даврларда биздан кўп масъуд инсонлар етиштиргандир.
Бадиуззамон қайси жамиятда ва қайси даврда яшаса яшасин, мана бу ишора этганимиз ўрнак инсон васфларини муҳофаза этган тоза ва мустасно шахсиятлардан бирисидир. Турк Миллатини маҳв этмоқ учун жосус қўлларда парда орқасида етиштирилган ва Турк Миллатини ёлғон ила, алдов ила ҳар сония алдатишга ўзига бир тирикчилик манбаи қилган бир қатор ватан хоини ва миллат душмани махлуқлар бу тоза шахсиятнинг йиллардан бери ҳаётини маънавий тазйиқ остига олдилар. Сўраймиз: (Фақат кимдан сўраймиз? Бу сўроқдан ҳам нима кутамиз.) Бутун тарихимизда, ҳар фурсатда энг қўрқинч ва аёвсиз душманлигини исбот этган Фенер Патриархлари муҳташам саройларида салтанат сураркан, бу азиз тупроқнинг асрлардан бери эгаликни тасдиқловчи ҳужжатини, энг оз минг саналик бир мулкият ҳаққи ила терисида ва қалбида ташиган Бадиуззамон бу фасод ўчоғининг бир эшикчиси қадар ҳам яшамоқ ҳаққидан маҳрум қолсинми?
Қайсимиз япроқлари орасида фикрий ва руҳий саёҳатларга турганимиз китобларимизнинг, бирданига муқаддас билинган масканимизга тажовуз этилиб, уйимизда ҳужумга йўлиқиб қўлларимиздан ушланиб тортиб олинишига таҳаммул эта оламиз? Бундай бир ҳаракат, гўё тақлид этилган асрдош маданий жамиятлардан энг орқа қолган Испанияда ҳам содир бўлолмас. Хусусан бўлишидан сўнгра аниқ, асло такрорланолмас.
Биз Бадиуззамоннинг илм, ахлоқ, фазилат ва одоб сифатлари ила безанган тоза ва юксак шахсиятига кўрсатилган ва хусусан сўнг кунларда бутун-бутун шиддатланган ёмон муомалалардан ва бу муомалаларни унга раво кўрганлардан нафрат этамиз. Ахлоқсизлик жирканчининг бир тўфон ҳолида ҳар истиқоматга тошиб узаниб ҳар фазилатни бўғишга қўйилган Туркларнинг бу қадар қоронғу кунларида унинг файзини бир сир каби қалбдан қалбга муқовамати имконсиз бир ҳамла ҳолида ўтишини кўрмоқ ила тасалли топамиз. Кечаларимиз жуда қорайди ва жуда қорайган кечаларнинг наҳорлари жуда яқин бўлар. اِنَّ اللّٰهَ مَعَ الصَّابِر۪ينَ
ЖАВДАТ СЕЗАР
Жуда азиз, жуда муборак, жуда мушфиқ, жуда севгили устозимиз ҳазратлари
Рисола-и Нурни ҳиммат ва дуоларингиз ила, диққат ва тафаккур ила ўқиган сари, бу муаззам асар куллиётининг коинот тилсимининг муаммосини кашф ва ҳал этган бир кашшоф бўлганини, ҳозирги замон ва истиқболнинг бир муршиди акбари ва бир раҳбари аъзами бўлганини яна дуо ва ҳимматингиз ила идрок этмоқдамиз. Ҳа, Устозимиз Ҳазратлари! Рисола-и Нурни ўқиган ҳар идрок соҳиби англайдики, Рисола-и Нур керак бўлса бу асрнинг, керак бўлса олдимиздаги асрнинг башариятини фикр қоронғуликларидан қутқариб, танвир ва иршод этажакдир.
Рисола-и Нур ёлғиз бу ватан ва миллат учун эмас, Ислом Олами ва бутун башариятнинг эҳтиёжига жавоб берадиган бир куллиёт бўлиб таълиф этилгандир. Бугун тарихда ҳеч кўрилмаган бир фажоат ва фалокат ичида типирчилаган башарият учун халоскор бўлиб Рисола-и Нурга ёпишмоқдан ва нима баҳосига бўлса бўлсин, Рисола-и Нурнинг нуроний ва порлоқ парчаларини қўлга киритиб диққат ва тафаккур ила ўқимоқдан бошқа бир қутулиш чораси йўқдир. Рисола-и Нурни ўқиган ҳаркас бу ҳақиқатни идрок этган ва этмоқдадир. Агар биз муқтадир бўлсак, бу ҳақиқатни коинотга қараган бир ерга чиқиб, бутун коинотга эълон этамиз. Фақат модомики бунга муваффақ бўлолмаймиз, ва модомики Рисола-и Нурнинг жаҳоншумул қийматини бу даража Устозимизнинг ҳиммати ила идрок этганмиз, шу ҳолда у нур ва файз хазинаси ирфон ва камолот манбаи бўлган Рисола-и Нурни бир дақиқамизни ҳам бўш ўтказмасдан, доимий ва давомли бир шаклда ҳар кун ва ҳар соат ўқиймиз, ва бу йўлда кеча-кундуз ҳаракат қиламиз, иншааллоҳ. Фақат ҳар он бутун ишларимизда бўлгани каби, бунда ҳам буюк Устозимизнинг дуо ва ҳиммати ила муваффақ бўла оламиз.
Ҳам шу ҳақиқат очиқ ва аниқдирки: Бир киши аллома ҳам бўлса, Рисола-и Нурнинг ва муаллифининг талабасидир. Рисола-и Нурни ўқимоқ зарурат ва эҳтиёждадир. Агар ғафлат этарса, ўзини алдатган анониятига бўйин эгиб, Рисола-и Нур куллиётини ўқимаса, буюк бир маҳрумиятга дучор бўлар. Фақат биз идрок этганимиз бу муаззам ҳақиқат қаршисида, башариятнинг халоскори ва миллиардларча инсонлардан устун бўлган бир маъмури Раббонийга қандай миннатдор ва ундан қандай қарздор бўлганимизни таъриф этолмаймиз. Яна дуо ва ҳимматингиз ила идрок этганмизки, Қуръони Каримнинг бир маънавий мўъжизаси бўлган ҳориқо Рисола-и Нур Куллиётининг бир қаторидан этган истифодамизнинг энг кичик миқдорини ҳам тўлашга кучимиз етишмас. Шунинг учун, фақат Жаноби Ҳаққа шундай ёлворишга қарор бердик:
"Ё Раб! Бизни абадий ҳибси мунфариддан қутқариб боқий ва сармадий бир оламнинг саодатига ноил этадиган бир ҳақиқатлар хазинасининг калитини Рисола-и Нур каби тенгсиз бир асари ила бахш этган севгили ва мушфиқ Устозимизни золимларнинг ва душманларнинг суиқасдларидан муҳофаза айла, Қуръон ва иймон хизматида доимо муваффақ айла. Унга сиҳат ва саломатликлар, узун умрлар эҳсон айла!" дея дуо этмоқдамиз.
Ҳа, Устозимиз Ҳазратлари! Рисола-и Нурни диққат ва тафаккур ила ўқимоқ буюк неъматига ноил бўлган биз бир қисм университет ёшлари бир ҳусни зон ёки бир тахмин ила эмас, таҳқиқий ва тадқиқий бир суратда, тебранас ва тебранмаяжак бўлган илмаляқийн бир иймоний қувват ила ишонмоқдамизки, замин юзининг бу асрга қадар кўрмаган бир ваҳшат ва даҳшатнинг сабаби бўлган динсизлик ва илҳодни Бадиуззамон ўртадан йўқотишга инояти Ҳақ ила муваффақ бўлажакдир.
Бизнинг бу қаноатимиз софдилона ёки тахмин ила эмасдир. Илмий ва далилга таянган бир таҳқиқ иладир. Шунинг учун муориз бўлган ҳам бу ҳақиқатни қалбан тасдиқ этажакдир. Дуо ва шафқат қилинг, Қуръон ва иймон хизматида фидоий бўлайлик. Рисола-и Нурни бир дақиқамизни ҳам йўқотмасдан ўқийлик, ёзайлик, тўлиқ ихлосга муваффақ бўлайлик.
Университет Нур Талабалари Номига
АБДУЛМУХСИН
Жуда муборак устозимиз ҳазратлари
Аввало: Яқинда олинган Нур парчаларининг ҳаммаси тарқалди. Нурнинг муштоқлари сурур ичида қолдилар. Нурдан қисмати бўлганлар бир-бир чиқиб, унга югурмоқдалар. Нур қидирган қалблар, مَنْ طَلَبَ وَ جَدَّ وَجَدَ ҳақиқатича топмоқдалар. Бу сафар Зиё қардошимиз келтирган ўттиз тўрт адад Сўзлар талашиб олинди. Асойи Мусолар Анқарага ва Анадолунинг мухталиф ерларига тарқалмоқда.
...................................................................
Рисола-и Нурнинг парда орқасидаги порлоқлигини кўрмаганлар ҳам унга тарафдордирлар. Рисола-и Нурнинг Мадрасат-уз Заҳроси Анадолу миқёсида ва Ислом Олами ўлчовида кенгайишини Рисола-и Нурдаги ҳақиқатнинг юксаклигидан, ва диққат ва тафаккур ила ўқиган мўъминларнинг ва илм аҳлининг орасида вужудга келган тебранмас ухувват ва қардошликдан англамоқдамиз. Мадрасат-уз Заҳронинг бу муаззам фаолияти замин юзида баҳор мавсумида бўлган Илоҳий ва муаззам нашр каби овозсиз, шовқинсиз, дабдабасиз, намойишсиз ва мутавозе ва фақат муаззам бир шаклда жараён этмоқдадир. Фитратан шошқин бўлган инсон ўғли оламда ҳоким бўлган қонуни Илоҳийни ўйламасдан, ҳар масала истаган вақтида ҳал бўлишини истайди. Кичик доиралардаги вазифаларини ҳатлаб, катта доираларга кирмоқда.
Тухумлари отилган ва гуллаш вақти келган Рисола-и Нур етиштирган ҳақиқий иймонли зотлар, Иншааллоҳ яқин замонда Ислом Оламига биттадан намуна-и имтисол бўлиб нури ҳидоятни кўрсатажакдирлар.
Анқара Университети Нур Талабалари Номига
АБДУЛЛОҲ
Анқарада Нурларни нашр этмоқ буюк неъматига ноил бўлган катта бир олим ва қалб аҳли бир зотнинг устозга ёзган бир мактубидир.
Соҳиб-ул ихлос ван нур вал камол вал иршод мужоҳиди акбар Бадиуззамон Ҳазратлари!
Майдони синов ва имтиҳонга Лиллоҳ ва Филлоҳ учун отилганингиз ондан бу онга қадар ҳуқуқуллоҳ ва ҳуқуқи ибоднинг мудофаа ва муҳофазасига кеча кундуз, Ҳақ ва халқ ҳузурида, зотингизга хос қудрати илмия ва камолия ва нурия ва иршодияларингиз ила фавқулодда оғир шароит доирасида узлуксиз деб бўладиган даража саъю ғайрат ва ҳиммат ила ғайрат қилганингизга Малак, Фалак, Арш, Курси, Лавҳ, Қалам, Арз, Самовот, Олами Кавн, инс ва жин, ва хориждаги аҳли инсон ва Ислом ва бу абди ожиз "Ашҳаду биллаҳ ила охирид даврон" шоҳиди доимий ва абадиймиз.
Соҳибуннур бўлган Бадиуззамонимиз! Зоти нурияларингизнинг абди ожиз жон ва кўнгилдан дўстингизман. Бу дўстлигим келиб кетгувчи, заволга маҳкум дўстликлардан эмасдир. Олами маънода базми азали аластудаги фитрати зотияларимиздан мунтақил дўстлик бўлгани каби, олами шуҳудимизда бир ярим асрга яқинлашган атвор ва ақвол ва ҳаракат ва саканатингиздан ва бу муддат мобайнида даври истибдод ва машрутият ва жумҳуриятда бир-биридан ҳам ёмон синов ва имтиҳон ва азиятларингиздан; ва фарқли замонларда аъзамий оғир шароит доирасида Ҳарбий Трибунал ва бошқа муҳокамаларингиздан; ва майдони ғазоларда ҳарб ва зарбалар ва майдони илмда тенгдош ва ўхшашингизга устун мубоҳасат ва муноқашати илмия, ва интишор қилган асари жалила ва жамилаларингиздан, ихлосга қовушган амали солиҳа ва афкори нурияларингиздан; жиҳоди асғар ва акбарингизнинг сайру томоша ва тиловатидан олганим дарси ибрат ва ҳикматлар зоти акмалингизга бўлган эски дўстлигимни ҳар он орттирди, сўнг даража соғломлаштирди ва қувватлантирди; ишққа, важдга келтирди. Бу ишқ ва шавқ ила Султон Ҳамид замонидан бери зотингизнинг ва Нур Талабаларингизнинг ҳуқуқи умумия ва хусусияларингизнинг ҳасбатан лиллоҳ мудофаа ва муҳофаза ва ҳимояси учун, яқиндан узоқдан, чумоли қудратича, дўстлик мажбуриятларини маънан-моддатан адода камчилик этмасликка аъзамий ҳаракат қилдим, қилмоқдаман ва қиламан. Бу ҳолимга Ҳақ ва халқ ва Нур талабаларингизнинг бир қисми муҳими огоҳдирлар.
Иншааллоҳ, авни Ҳақ ва имдоди Муҳаммадия ила ва жиҳоди асғар ва акбардаги замонга ўхшовсиз ишқи ихлосияларингиз ила, яқинда ҳақ ғолиб, ботил мағлуб бўлар. Олами инсоният Исломиятга инқилоб ва маданияти Муҳаммадия бутун дабдабаси ила чиқмоқда. Инс ва жин, малак ва фалак фақат бирликда иди акбар айлариз. Хусусан, бу жаҳоншумул байрамимизни тўя-тўя ва қониқа-қониқа сиҳат ва саломатлик ила сайру томошаларингизни раҳмати Илоҳиядан оила ила бирликда дуода бардавоммиз. Жаноби Ҳақ даргоҳи Улуҳиятида дуоларимизни Ҳабиби Кибриё ҳурматига мустажоб айласин! Омин! яна омин!
Жуда муборак қалбий, руҳий, сиррий дўстим! Билмайман, абди ожизни хотирладингизми? Ҳар эҳтимолга қарши хотирлатайин: Юртнинг ҳар тарафида мужоҳада-и миллия давом этаркан зоти ҳакимоналарига Анқарада мужоҳада-и миллияга бирликда давомни ичига олган, мухталиф шахслардан ўн саккизи мутажовиз даъватномалар келган замон, бу даъватларга жавоб бериб-бермаслик хусусида Истанбулда истиқоматгоҳингизда орамизда тақаррур этган кунда кўришиб маслаҳат қилганингиз олой муфтиларидан эски дўстингиз Анқарали Усмон Нурийман. Охирги вақтларда Миллий Мудофаа Ваколати Муфтийлигига тайин қилиндим. 25 санага яқин бу ерда муфтийлик қилдим. Уч сана аввал нафақага чиқдим. Ҳозир Анқарада уйимда истиқомат этмоқдаман. Зотингизга ва аҳли инсон ва Исломга кечаю кундуз дуо ила ҳаёт кечирмоқдаман. Энг буюк истагим ва орзуим ўлимдан аввал дунё кўзи ила зотингизни кўрмоқ ва зиёрат этмоқ, ҳасбатан лиллоҳ бир суҳбатингизда бўлмоқдир. Буни жону кўнгилдан орзу этмоқдаман.
Азизларнинг азизи азизим! Камоли тазимот ва такримот ила зоти ҳакимоналарингизни ва талаба-и нурияларингизни ишқ ва шавқ ила саломлар ва хотирлар, икки жаҳонда азиз бўлишларини ва бўлишингизни Ҳақ Таоло ва Тақаддас Ҳазратларидан тазарру ва ниёз айлариз. Жуда муборак қўлларингиздан ҳасрат ва иштиёқ ила ўпар, дуо-и ихлосияларини ва жавоби савобларингизни кутар, Аллоҳга омонат айларим, бизнинг бир дона Соҳибун нур Вал азм Вал ирода Вал иршод Афандимиз Ҳазратлари.
Ал-Боқий Ҳуваллоҳ
Ёри ғорингиз, мунтаҳо-и зирва-и ҳичида биргина абди ғубор
УСМОН НУРИЙ
Устоз Саид Нурсий Афён Қамоғидан бўшатилгандан сўнгра, ёнидаги талабалари ила баробар Амиртоғга кетди. Икки сана қадар Амиртоғда қолди. 1371 йилининг Муҳаррам ойида Эскишаҳарга келди ва бир ярим ой қадар Юлдуз Меҳмонхонасида истиқомат этди. Устознинг бу келиши маънодор эди. 1950 га қадар сургун этилган жойлардан ҳеч бир ерга чиқмаган эди, асосан чиқишига изн берилмаган эди. Кўп вақт яқин бир қишлоққа ҳам кетолмас эди.
Устоз Эскишаҳарда муштоқ талабалари ила кўришди, Рисола-и Нурнинг янги ва тоза мевалари бўлган ёш Нур Талабалари ила гаплашди, бир даража ижтимоий ҳаёт ила алоқадор бўлган эди. У ерда ҳар синф халқдан талабалари касрат ила бўлгани каби, аскарлар ичида, айниқса учувчилардан жуда кўп Нур Талабалари бор эди. Буларнинг ҳар бириси иймонли ва юксак ахлоқ соҳиби бўлиб, шижоати миллия-и Исломия ила сарафроз, ихлосли, қалблари муҳаббати Набавия ва жаҳон-қиймат хизмати Исломия ва ватания ила тўйган кимсалар эди.
Бир муддат сўнгра Устоз Эскишаҳардан Испартага кетди ва етмиш кун қадар у ерда қолди. Бу қаторда Истанбулдаги фаол талабалари "Ёшларга Раҳнамо"ни чоп эттирганлар, бу юздан Устозга қарши даъво очилган ва Устоз маҳкама учун Истанбулга чақирилган эди.
Устоз Испарта ва Истанбулда экан, "Нур Оламининг Бир Калити" исми ила нашр этилган Тавҳид ҳақидаги баҳсларни ёзган ва мактуб сифатида талабаларига юборган эдики, бу баҳслар жуда қийматдор биттадан тавҳид хазинаси ҳукмидадир.
Баъзи университетли ёшлар ёшларнинг иймон ва ахлоқига хизмат мақсади ила "Ёшларга Раҳнамо"ни Истанбулда бостирдилар. Шу сабабли прокаратура тарафидан 163 инчи моддага таянган ҳолда асар лаикликка зид бўлиб, давлатнинг асосий низомларини диний асосларга уйдирмоқ мақсади ила ёзилгани, ташвиқот ва талқин моҳиятида бўлгани даъвоси ила, Устоз Истанбул Биринчи Оғир Жазо Маҳкамасига жалб қилинади.
22 Январь 1952 муҳокама куни бўлмоқ эътибори ила, Бадиуззамон Саид Нурсий Испартадан Истанбулга келиб маҳкамада ҳозир бўлган эди. Устознинг талабалари ёш университетликлар маҳкама залини тўлдирган эди. Коридорларда катта бир гавжумлик кўзга урилаётган эди. Аввало айбнома ва тадқиқ ҳайъати рапорти ўқилди, Устознинг сўроғи қилинган эди. Тадқиқ ҳайъати рапортида: "Муаллифнинг бу асарда дин тушунчасини ёйишга урингани, ёшларга раҳбар бўладиган фикрлар ўртага қўйгани, муаллифнинг тасаттур тарафдори бўлгани; хотинларнинг ярим яланғоч ва очиқ оёқ ила юришларининг Исломиятга зид ва хотиннинг фитратига зид бўлганини баён этгани; хотинни гўзаллаштирган нарсанинг Ислом тарбияси доирасида Қуръон одоби зийнати бўлганини айтгани; диний тадрисот тарафдори бўлгани; шунинг учун давлатнинг асосий низомларини диний асосларга уйдирмоқ истагани..." батафсил изоҳ этилгандир.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг мудофаасини Истанбул Адвакатларидан Саниюддин Бошоқ, Миҳри Ҳалев ва Абдурраҳмон Шараф Лач қилгандирлар.
Ўқилган айбнома ва рапортдан сўнг Устоз Саид Нурсий жавобан:
Ўттиз беш саналик ҳаётини мисол кўрсатиб, сиёсат ила, дунёвий ва манфий жараёнлар ила алоқадор бўлмаганини; ўзини машғул этган ва назарини тортган ягона нарса ҳақоиқи иймония ва хизмати Қуръония бўлганини, бутун қуввати ила иймонни қутқармоқ даъвосида кетганини билдирар, кўпгина маҳкамаларнинг бароат ва қайтариб бериш қарорларини зикр этар. "Ёшларга Раҳнамо" номли асарининг университетлик ёшлар тарафидан бостирилишининг буюк бир мамнуниятни талаб қилиши лозим бўлганини, ичида бўлганимиз асрнинг манфий жараёнларига, айниқса ижтимоий тузилишимизни тебратган ахлоқсизлик ва иймонсизлик эпидемиясига қарши Ёшларга Раҳнамо каби Рисола-и Нурнинг бутун парчаларининг куллият ила интишорининг ёшларга ва маъсум авлодларига ва аёлларга умуман ўқиттирилишининг ватан-миллат саодати нуқта-и назаридан ғоят алзам бўлганини балиғ бир суратда ифода этган, мазкур ғоялар учун ўз хабари бўлмасдан ёш университетликларнинг чоп этганини баён этгандир.
Маҳкама 19 Февраль 1952 кунига қолдирилгандир.
Иккинчи маҳкама кунида Рисола-и Нур Куллиётидан кўп истифода этган бир қанча университет талабалари ва ирфон аҳлидан ташкил топган катта бир гавжумлик маҳкамани тингламоқ учун барвақт коридорларни тўлдирган эдилар. Устоз олқишлар ила университетли Нур Талабаларининг қўллари орасида маҳкама залига кирди. Судланувчи ўриндиғига ўтирди. Адвакатлар ҳам келдилар, ерларини олдилар. Маҳкама залида мудҳиш бир гавжумлик бор эди. Мингларча киши маҳкамани тингламоқ учун залга кирмоқ истар, гавжумлик тўлқинлар ҳолида эшиклардан тошар эди. Бу ҳодисанинг зоҳирий ҳайбат ва ҳашамати акс эттирган маъно янада муаззам ва янада ҳашаматли эди. Исломият нурининг мужассам бир тимсоли мушаххаси бўлган Саид Нурсийга диний маданиятдан маҳрум бўлиб етиштирилган ёшлар таъзим этиб миннатдорлигини ифода этаётган эди. Гўё ҳол лисонлари ила: "Эй йигирманчи асрнинг зулматини Қуръоннинг нури ила ёрган, мусулмонларга нурли ва башоратли уфқлар кўрсатган, инсониятни фитратига муносиб юксак ва абадий саодатга даъват этган буюк мужоҳид! Инсониятга, айниқса бу ватан авлодларига қилганинг буюк хизматни бизлар шукрон ила қаршиламоқдамиз. Ва истиқбол ҳам сени тақдир ила ёд этажакдир. Сен маънан ўлимга юз тутган бир наслни маънавият оби ҳаётига қовуштирган бир ҳаким бўлиб жуда қийматдор ва юксак бир хизмат кўрсатдинг. Йўқликка, абадий шақоватга отилмоқ исталган бир миллатни ва келажак наслларини Қуръоннинг нури ила абадий саодатга улаштиришга ва Аллоҳга қовуштиришга ҳаракат ва ҳаётини бу йўлда фидо этганини биламиз...
Иймонли насллар сени таъқиб этажакдир;
Йилларча, асрларча орқасидан кетажакдир...
демоқдалар.
Залдаги гавжумликнинг ортиқ бўлишидан, маҳкаманинг давомига имкон қолмаган эди. Интизомни таъминга таҳсис этилган полициячилар халқнинг тўпланишиига монеъ бўлолмаётган эди. Ниҳоят маҳкама раисининг халққа хитобан:
Домла ҳазратларини севсангиз, бироз фурсат берингки, маҳкамага давом эта олайлик, дейиши ила халқ чекилишни бошлади. Бу сурат ила маҳкаманинг давомига имкон ҳосил бўлди.
Ёшларга Раҳнамони чоп этган нашриётчи ва сўнгра полициячилар тингланди. Кейин Устоз тадқиқ ҳайъати рапортига қарши эътироз айлади. Аср намози вақти ўтаётган бўлганидан, Устоз намоз қилмоқ учун изн истади. Маҳкама Раиси Устознинг бу илтимосини қабул этиб маҳкамага ниҳоят берди.
Устоз ёш университетликларнинг ва ўзини жондан севган талабаларининг қўллари орасида коридорлардан ўтаркан, мингларча халқ тарафидан олқишланар, ўзи ҳам икки қўли ила севгили талабаларини саломларди. Адлия биносининг қаршисида уч-тўрт минг киши тўпланган. Устозни кўрмоқ учун кутардилар. Устоз мингларча халқнинг олқиш тўфони орасида зинапоялардан тушди. Бу орада ҳаяжондан йиғлаганлар ҳам бор эди. Бу гавжумлик орасида пиёда юрмоқ имконсиз бўлгани учун Нур Талабалари тарафидан Устоз бир автомашинага миндирилиб Султонаҳмад Масжидига борилди ва жамоат ила намоз қилиниб истиқоматгоҳига этилди.
Устоз 5 Март 1952, сўнг маҳкама куни, яна ёш мактаб ўқувчилари ила халқ табақаларидан ташкил топган мингларча ўзини севганлар орасида маҳкама залига кирди. Маҳкама залидаги гавжумликнинг ўтган дафаги каби маҳкаманинг давомига монеъ бўладиган даражага бормаслиги учун, кўплаб полиция бўлинмалари Адлия биносининг зинапояларини ва коридорларни муҳофаза остига олганлар, йўлакларни ёпган эдилар. Бунинг ила баробар, маҳкама зали эшикларга қадар тўлиб тошган эди.
Маҳкама бошлади. Гувоҳ бўлиб Ёшларга Раҳнамони бостирган университет талабаси тингланди. Ифодасида: Шарқ ва Ғарбнинг асарларини ўқиганини, сўнгра Рисола-и Нур қўлига ўтганини, бу асарлардан ақли, фикри, руҳи ва қалби сўнг даража мустафид бўлганини, ирода ва ахлоқига муҳим таъсирлар қилганини, Ёшларга Раҳнамонинг ёшларнинг иймон ва ахлоқини таъмин ва муҳофаза йўлида буюк таъсири бўлиши сабаби ила бир ватанга хизмат қилмоқ нияти ила бостирганини, айб моҳиятига соҳиб бир нарса кўрмаганини айтгандир.
Жуда узун сурган мазлумона, можароли ҳаётимга доир ғоят қисқа маърузот қиламан. Илтимос, тинглашингизни сўрайман.
Маҳкама Устознинг мудофаасини эркин ва роҳатча қилишига изн берди. Устоз ҳам кенг ва енгил бир мудофаа қилди.
-Муҳтарам ҳакамлар, йигирма саккиз сана ўхшовсиз хоинликларга, исканжаларга, тарассуд ва қамоқларга маъруз қолдим. Бутун бу туҳмат ва иснодларнинг асоси бир нечта нуқтага таянар:
1- Энг биринчи айбловлари, мени режимга қарши сифатида қабул этишларидир. Маълумдирки, ҳар ҳукуматда мухолифлар бўлар. Осойишга, амниятга тегилмаслик шарти ила, ҳеч ким виждони ила, қалби ила қабул этган бир фикр, бир метод сабабли масъул бўлмас. Бу ҳуқуқий бир аксиомадир.
Динида жуда мутаассиб ва жаббор бир ҳукумат бўлган Инглизларнинг юз сана ҳокимиятлари остида бўлган юз миллиондан зиёда Мусулмонлар Инглизларнинг куфр режимларини қабул этмасдан Қуръон ила рад этганлари ҳолда, Инглиз маҳкамалари ҳозирга қадар уларга у жиҳатдан тегилмади.
Бу ерда ва бутун Ислом ҳукуматларида эскидан бери Яҳудийлар, Насронийлар тобе бўлганлари мамлакатнинг динига, қудсий режимига мухолиф, зид ва эътироз этганлари ҳолда, у ҳукуматлар ҳеч бир замон қонунлар ила уларга у жиҳатдан тегилмадилар.
Ҳазрати Умар халифалиги замонида оддий бир насроний ила маҳкамада бирликда муҳокама қилиндилар. Ҳолбуки у насроний Ислом ҳукуматининг муқаддас режимларига, динларига, қонунларга мухолиф экан, маҳкамада унинг у ҳоли назарга олинмаслиги очиқча кўрсатарки, адолат муассасаси ҳеч бир жараёнга берилмас, ҳеч бир тарафгирликка тоймас. Бу дин ва виждон ҳурриятининг бир асосий қоидасидирки, комунист бўлмаган Шарқда, Ғарбда, бутун дунё адолат муассасаларида жорий ва ҳокимдир.
Мен ҳам дин ва виждон ҳурриятининг бу асосий қоидасига ишониб юзларча Қуръон оятларига таяниб, маданиятнинг бузуқ қисмига ҳуррият пардаси остида юрган мутлақ бир истибдодга лаиклик ниқоби остида динга ва диндорларга қарши татбиқ этилган энг оғир бир тазйиққа зид ҳаракат этган бўлсам, қонунлар хорижига чиққан бўлдимми?
Бу ҳақиқатга хилоф бир ҳаракат санала оларми? Ҳақсизликка қарши, зулмга қарши, қонунсизликка қарши зид ҳаракат қилмоқ ҳеч бир ҳукуматда айб саналмас, аксинча мухолифлик машруъ ва самимий бир адолат мувозанаси унсуридир.
2- Менга зулм ва жафони раво кўрган собиқ давр қилган иснодларининг иккинчиси амният ва осойишни бузмоқдир. Бу шубҳа ва хаёл ила, бу уйдирмага иснод ила йигирма саккиз сана менга жазо чектирдилар. Мамлакатма-мамлакат, маҳкамама-маҳкама паришон қилдилар. Зиндондан зиндонга отдилар. Ҳеч ким ила кўриштирмадилар. Тажрид этдилар, заҳарладилар, турли-туман ҳақоратларда бўлдилар.
Биз-ки, беш юз минг фидокор Нур талабалари мамлакатнинг ҳар тарафида амният ва осойишнинг ихтиёрий маънавий муҳофизларимиз. Бизга бундай бир иснодда бўлишлари гуноҳларнинг энг каттасидир. Улар бизга шу қадар золимона хоинликларда бўлганлари ҳолда, биз асло ҳисларимизга берилмасдан, кўнгилларда амният ва осойишни таъмин йўлида, иймон ва Қуръонга хизмат йўлида, ғафлат ила анархистликка кирганларни тушганлари чалкашлик ботқоқлигидан қутқармоқ йўлида ҳаракат қилишдан бир он холи қолмадик.
Муҳтарам ҳакамлар, шуни қатъий бўлиб арз этаманки, бу далилсиз бир даъво эмасдир. Бизнинг зулм ва сургун жойимиз бўлган олти вилоятнинг олти маҳкамаси узун ва чуқур тадқиқлар натижасида, амният ва осойишни бузиш йўлида ҳеч бир вуқуот қайд этмагандир. Бу ҳаракатимиз исбот этарки, Нур мактаби ирфонининг талабалари қалблар устида ишлар, амният ва осойишнинг қўриқчисини бошларга, қалбларга ерлаштирар. Бизнинг иймон дарсларимиз анархистликка қаршидир, бузғунчиликка қаршидир, фармасонларга ва комунистларга қаршидир. Мамлакатнинг бутун зобита доираларидан сўралсин, беш юз минг Нур ирфон мактаби талабасидан бирининг бўлсин, низом ва интизомга зид бир вуқуоти бормидир? Йўқдир. Албатта йўқдир. Чунки ҳаммасининг қалбида низом ва интизомнинг энг соғлом муҳофизи бўлган иймон қўриқчиси бордир.
Сабиллуррашоднинг 116 инчи нусхасида "Ҳақиқат сўзламоқда" номли мақоламда бу ҳақиқатларни батафсил изоҳ этдим. Бутун дунёсини, ҳатто ижоб этарса ҳаётини, ҳатто охиратини динига фидо этганини бутун ҳаёти шаҳодат этган, ўттиз беш санадан бери сиёсатни тарк этган, кўплаб маҳкамаларнинг шу қадар тадқиқларига қарамасдан бу йўлда бир далил топилолмаган, саксонни ошган, қабр эшигига келган, дунё молидан ҳеч бир нарсага соҳиб бўлмаган ва аҳамият бермаган бир одам ҳақида "Динни сиёсатга қурол этмоқда" деган ердан кўкка қадар, кўкдан ерга қадар ҳақсиз ва инсофсиздир.
Биз Нур мактаби ирфони шогирдларининг Қуръони Ҳакимдан олганимиз ҳақиқат дарси шудирки: Уйда, ёхуд бир кемада бир маъсум, ўн қотил бўлса, Қуръон адолати шу маъсумнинг ҳаққига зарар бермаслик учун у хонани, у кемани ёқишни ман этгани ҳолда, ўн маъсумни биргина қотил юзидан маҳв учун у хона, у кема ёқиларми? Ёқилса, энг буюк зулм, энг буюк хиёнат ва ғадр бўлмасми? Бу сабаб ила осойишни бузиш йўлида юздан ўн қотил юзидан тўқсон маъсумнинг ҳаётини таҳликага ва зарарга солишга адолати Илоҳия ва ҳақиқати Қуръония шиддат ила ман этгани учун, биз бутун қувватимиз ила бу Қуръон дарсига эргашган ҳолда, осойишни муҳофазага ўзимизни динан мажбур биламиз.
Хуллас, бизни бундай ҳақсиз иснодлар ила айблаган собиқ даврдаги яширин душманларимиз, шубҳа йўқки ё сиёсатни динсизликка восита этмоқ истадилар, ёхуд билиб туриб, билмасдан бузуқ мафкураларни мамлакатимизга ерлаштирмоқ ғайратига тушдилар. Кўрилмоқдаки, низом ва интизомни бузган, моддий, маънавий мамлакатнинг амният ва осойишини бузган бизлар эмас, асл улар эди. Ҳақиқий бир Мусулмон, самимий бир мўъмин ҳеч бир замон анархистликка ва бузғунчиликка тарафдор бўлмас. Дин шиддат ила ман этган нарса фитна ва анархистликдир. Чунки анархист ҳеч бир ҳақ танимас. Инсонлик сажияларини ва маданият асарларини жонивор ҳайвонлар сажиясига ўгирарки, бунинг охир замонда Яжуж ва Мажуж комитети бўлганига Қуръони Ҳаким ишора этмоқдадир.
Хуллас, муҳтарам ҳакамлар, йигирма саккиз сана менга ва талабаларимга бундай азо ва жафода бўлдилар. Ва маҳкамаларда прокурорлар бизга ҳақоратларда бўлмоқдан чекинмадилар. Биз буларнинг ҳаммасига таҳаммул этдик. Иймон ва Қуръонга хизмат йўлида давом этдик. Ва собиқ давр одамларининг бутун у зулм ва жафоларини афв этдик. Чунки улар ҳақдор бўлган оқибатларига йўлиқдилар. Биз ҳам ҳақ ва ҳурриятимизга қовушдик. Сизлар каби одил ва иймонли ҳакамлар ҳузурида сўз сўйламоқ фурсатини Аллоҳ бизга бахш этгани учун шукр этамиз.
Саид Нурсий
Рисола-и Нур муаллифи бутун муаллиф ва муҳаррирларнинг энг мутавозесидир. Шухрат ва такаббурнинг энг буюк душманидир. Бутун дунё молига орқа ўгиргандир. На мол, на шухрат, на нуфуз... Буларнинг ҳеч бириси унинг ҳиссасига улашолмагандир ва улашолмас. Ганди ҳам у қадар дунёдан қўлини тортолмагандир. Кунда эллик грамм нон ила ва бир товоқ шўрво ила озуқланган бу буюк одам, яшаётган бўлса, фақат Қуръон ва иймонга хизмат учун яшамоқда. Бошқа ҳеч, ҳеч бир нарсанинг унинг назарида қиймат ва аҳамияти йўқдир. Бундай экан, асарининг мадҳу-санода бўлди дея уни айблашга уринмоқ, 163 инчи модданинг айб тўрига тиқишга уринмоқ; ҳақ ва адолат ила, инсоф ила, илм ила, инсоний тушунча ила, ҳуқуқ фикри ила, мантиқ ила, ақл ва фикр ила уйғун бўла оларми? Бу ери юксак маҳкаманинг тақдирига оиддир.
Ҳукуматга мухолифлик баҳси ҳақида ҳам бир қанча сўз айтиб маърузотимни натижалантирмоқ истайман. Қаршингизда камоли саффот ва самимият ила одилона қарорларингизга интизор этган бу асрдийда зот, умрида ҳеч бир дафа ҳақиқатга хилоф баёнда бўлишга таназзул этган бир одам эмасдир. Илк маҳкама жараёнида бу кунги ҳукуматдан мамнун бўлганини ва муваффақиятига дуо этганини, у ёқтирмаган ва танқид этган ҳукумат эски ҳукуматлар бўлганини очиқ бир шаклда сўйлагандир. Дарҳақиқат, муваккилим бутун миллат ила баробар истибдодга қарши мужодала этган, ҳуррият ва демократиянинг таъсисига ҳаракат қилган ва бу хусусда вужудга келган муваффақият сабабли ҳам мамнун бўлгандир. Рисола-и Нурнинг ғояси ҳам ижтимоий низом ва интизомни қалбларга ерлаштирмоқдир. Сиёсий одамлар сиёсий соҳада ижтимоий низомни, миллатнинг ҳақ ва ҳурриятларини таъминга уринганлари каби, Рисола-и Нур муаллифи ҳам маънавий соҳада қалбларда буларни ерлаштиришга уринмоқда. Ғоялар умумийдир. Бир мактаби ирфон бўлган Рисола-и Нурнинг муаллифи ва шогирдлари осойишнинг, низом ва интизомнинг ихтиёрий ва маънавий қўриқчиларидир. Маънавий соҳада, қалбларда ва ақлларда анархистликни, бузғунчиликни йўқотишга уринмоқдадирлар. Камоли самимият ила, ҳеч бир бадал ва ғараз бўлмасдан, ҳеч бир қаршилик кутмасдан, ёлғиз Аллоҳ ризоси учун, миллат ва мамлакатнинг манфаати учун ҳаракат қилмоқдалар. Буни қилмоқ бир айб ва жиноят эмас, миллат ва мамлакатга бир хизматдир. Айблашга эмас, тақдирга лойиқдир. Бароатини истамоқ ҳаққимиздир. Қарор юксак маҳкаманинг.
Ундан кейин муаллифнинг бошқа вакили бўлган адвокат Сениюддин Бошоқ турган, қисқа бир нечта сўз сўйлагандир:
-Ортиқ масала ойдинлашган, ҳақиқат Қуёш каби тазоҳур этгандир. Юксак Маҳкама ҳар нарсадан хабардор бўлгандир. Менинг бунга илова этадиган бир сўзим йўқдир. Бундай қийматли, фазилатли, миллат ва мамлакат учун жонини фидо қилиб ва ҳеч бир қаршилик ва бадал муқобили бўлмасдан фисабилиллоҳ ҳаракат қилган зотларни бу ерларга келтирган, жиноят ўриндиқларида ўтқизган тушунча ҳақида баъзи мутолаада бўлмоқ истардим. Фақат унинг ери бу ер эмасдир. Шунинг учун бошқа бир асар ёзмоқ ижоб этар. Чунки бу тушунча ила мужодала ҳаркас учун бир вазифадир. Юксак маҳкаманинг юксак виждони мени мудофаадан мустағни қилажак даражада итминонбахшдир. Муваккилимнинг бароатини истамоқ ила шараф сезаман.
Ундан кейин бошқа мумтоз адвокат биродарлари каби Устознинг мудофаасини ихтиёрий бўлиб қилган иймонли ва қудратли машҳур ва мумтоз адвокат Абдурраҳмон Шараф Лач мудофаани бошлади. Аввало бир муқаддима қилди. Дедики:
-Айбланувчи бўлиб ҳузурингизга келган саксон ёшни ошган бу муборак зотнинг айб ила ҳеч бир муносабат ва алоқаси бўлмагани тамоми ила тазоҳур этгандир. Юксак маҳкамача ҳам бунга тўлиқ қаноат ҳосил бўлганини, бароатига қарор берилишини ҳам қувват ила умид этаман. Фақат бизга қарши бир қарор берилишига мингдан бир эҳтимол бўлса ҳам бўйнимга олган бир маъсумнинг мудофаасини аҳамиятсиз қолдиришни бир вазифасизлик санайман. Юксак Темйиз Маҳкамасининг қаноат ва нуқтаи назарини ҳам ҳисобга олмоқ ижоб этар. Бу ерда баҳс этилмади дея усул нуқтасидан бир камчиликда бўлган бўлмайлик. Шунинг учун мудофаамни қилишга юксак маҳкаманинг изнларини сўрайман.
-Яхши Абдурраҳмон Бей, сўнг мудофаангизни тинглаймиз. Марҳамат қилинг.
.........................................................................................
-Ёшларга Раҳнамо номли асар Қуръони Азимушшоннинг амр ва тафсирларидан иборат бўлишига, Ислом динининг ва бу диннинг амр ва насиҳатларини ичига олишига ва Конститутциянинг 70 инчи моддасига кўра: Шахсий дахлсизлик, виждон, тафаккур, сўз ва нашр ҳақ ва ҳурриятни Туркларнинг табиий ҳақларидан бўлгани.. Конститутциянинг 75 инчи моддасига кўра ҳам ҳеч бир киши мансуб бўлган дини ва мазҳаби сабабли жавобгарликка тортиролмаслигидан, муваккилимнинг Конститутция ила ўзига бахш этилган бўлган бу дин ва нашр ҳурриятидан маҳрум этилиб жазони таъқибга маъруз қолдирилиши Конститутция ҳукмларига зиддир.
.........................................................................................
-Юқорида изоҳ этганимиз қонуний тарафларимиз фарзи маҳол диққат назарига олинмас, Турк Жазо Қонунининг антидемократик 163 инчи моддасига кўра муваккилимнинг таъқиби мумкин фараз этилса, иснод этилган айбнинг таҳлилига ўтамиз ва шундай деймиз:
Бир Мусулмон. Оқ сочли, қари бир Мусулмон. Сочини, бошини ва ёшини бутун умри бўйича нур ила оқартирган бир Мусулмон. Сочи, боши, ёши ва бутун вужуди Аллоҳнинг нури ила ювилган топ-тоза ва оппоқ бир Мусулмон. Бутун умри бўйича инъоми Ҳақ бўлган ҳаётини Турк миллатининг салоҳ ва ҳақиқий саодати учун вақф этган. Амри Илоҳий бўлган руҳини фалакнинг ҳақиқий соҳиби Аллоҳга таслим этгунга қадар айни йўлда юришга азм этган. Бинойи субҳоний бўлган баданини ёлғиз Аллоҳ йўлида ҳолдан тойирган буюк бир Мусулмон, бугун "Демократия бордир" дейилган бир кун, турмоқда, ёлғиз "Аллоҳ" демоқда, "Китоб" демоқда, "Расул" демоқда ва ёшларга "Диққат" демоқда. Дер-демас орқасидан прокурор (даъвони очган прокурор) ёпишмоқда.
-Кел бу ерга... Айб ишладинг! демоқда.
Ва уфқларни қоп-қора бир зулмат қоплагандир.
Фақат боқинг шу олийжаноб ва зотдор кекса Мусулмонга! Нақадар сокин ва нақадар роҳатдир. Зеро касратда эмас, ваҳдатдадир. Кечанинг зулматидан ва кундузнинг рангорангидан зерикмасдир. Бало зиндонида сафони сайр этмоқдадир. Жафо дастурхонида вафо топган, тажаллийга мазҳар бўлгандир. Зеро ашё ҳақиқатларидан хабардордир. Касофатни латофатга алмаштиргандир. Қони чекилган, томирларида қон ўрнига файзи Ҳақ ва нур жараён этмоқдадир ва прокурор (даъвони очган прокурор) бу Мусулмонни қўлидан ушлаган, қамоққа судрамоқдадир.
Нечун? Недан? Нима қилди бу пири фоний? Недир айби бу кекса Мусулмоннинг? Нима қилди? Боқинг прокурорга (даъвони очганга) кўра нелар ва нелар қилди?
"Ёшларга Раҳнамо" номли бир китоб чиқарди.
А- Лаикликка зид ҳаракат этди. Аллоҳ, дин, иймон лаикликка зид бўларми? Бўлар. Хўш, бошқа?
Б- Давлатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асос низомларини диний асосларга уйдирмоқ истади. Қандай, нима учун ва не мақсад ила қилди буларни?..
В- Шахсий нуфуз таъмин ва таъсис этмоқ мақсади ила. Хўш, ё сиёсий манфаат қасди борми, ажабо? Йўқ, бу эмас. Тадқиқ ҳайъати ҳам бу мақсадни кўрмаган. Прокурор ҳам буни айтмаётир. Хўш, аммо модомики сиёсий манфаат қасди йўқ экан, бу пири фонийнинг шахси, жуссаси, бадани не ки, дунёдан не кутмоқдаки, нуфуз таъмин этмоқ истасин?
Прокурор, "Мен у ёғини билмайман" дейди. Истамоқда. Ҳам буни бундай мутахассислар ҳам айтмоқдалар.
Хўш, қандай қилди бу ишларни бу Мусулмон?
А- Динни, диний ҳиссиётни ва динча муқаддас саналган нарсаларни қурол этмоқ сурати ила.
Недир бу муқаддас танилган нарсалар? Ислом дини, Мусулмонлик ҳислари, Аллоҳ калимасининг қалбдаги қўрқуви, Қуръон, тафсир... Демак прокурор буларни билади. Буларнинг муқаддасот бўлганига ишонади.
Хўш, аммо буларни билмоқ, ишонмоқ ва сўнгра айтмоқ қурол этмоқмидир? Ҳа, даъвони очган прокурорга кўра қурол этмоқдир. Ундай бўлса прокурор ҳам буларни қурол этмоқда.. ҳамда сиёсий бир қонунга қурол этмоқда.. ҳамда бир Мусулмонни маҳкум эттирмоқ учун қурол этмоқда. Шу ҳолда у ҳам 163 инчи моддага кўра айб ишламоқдами?
"Йўқ" дер прокурор, мен ташвиқот қилмаётирман. У ташвиқот ва талқин қилди. Не деди, хўш? Шуларни айтди:
"... Бу замонда зиндиқо залолати Исломиятга қарши мухорабасида нафси амморанинг режаси ила шайтон қўмондонлигига берилган фирқалардан энг даҳшатлиси ярим яланғоч хонимлардирки, очиқ оёғи ила, даҳшатли пичоқлар ила иймон аҳлига таарруз этиб ташланмоқдалар. Никоҳ йўлини ёпишга, фахш йўлини кенгайтиришга уриниб кўпларнинг нафсларини бирдан асир этиб, қалб ва руҳларини кабоир ила яраламоқдалар. Балки у қалблардан бир қисмини ўлдирмоқдалар".
Хўш, ёлғон-ми булар? Фахшни ташвиқ ва никоҳни имҳо этган фоҳишалар гуруҳи инкор-ми этилмоқда? Яширин ва ошкора фахш ила ва давлат қўли ила мужодала йўқми? Жазо Қонуни, Фахш ила Мужодала Низомномаси ва ахлоқ зобитаси булар билан кеча-ю кундуз мужодала этмаётирми?
Бор, бор аммо, бунга биз қўшиламиз, Аллоҳ не қўшилар? демоқда прокурор. Хўш, бундай десин. Десин аммо.. қонун, зобита ва прокурор, айб ишлангандан сўнгра ишлаганни ва ишлатганни ёқалайди. Яъни иш бўлиб битгандан сўнг, номус поймол бўлиб, одам ўлгандан сўнг. Олдинроқ тадбир олишга қонунан имкон йўқ, фақат динан бунга имкон бор: Аллоҳ қўрқуви ва дин. Бу қўрқув соясида ҳар турли разолатнинг олдини олиниб бўлишини билдирмоқда. Ислом дини буни амр этмоқда. Тадбирни аввалдан олинг демоқда. Қандай? Насиҳат этинг, огоҳлантиринг, Аллоҳни танитинг, инсоннинг қалбида Аллоҳ қўрқуви, Аллоҳ севгиси, оташ, Жаҳаннам, абадий азоб, абадий саодат ер олсин, билсин, англасин, севсин ва қўрқсин. Қўрқсинки, ёмонликлардан қочсин, ҳам ўзи қутулсин, ҳамда жамият, прокурор ҳам, давлат ҳам, ҳукумат ҳам, миллат ҳам роҳат этсин. Бунинг учун Аллоҳ қўрқувини ва севгисини инсонларга сингдиринг.
Қандай қилайлик бу ишни? Айтинг, ёзинг, ўқитинг. Хўш, аммо у замон ташвиқот дейдилар. Не бўлар? Булар Аллоҳнинг амрлари, Қуръони Азимушшоннинг ҳикматлари эмасми? Дин сизнинг энг табиий ҳаққингиз эмасми? Ким ман этар сизни бундан (Аллоҳ йўлидан)? Айб демоқдалар бунга. Ундайми? Аллоҳнинг амрини ўқинг:
Маъноси: "Хабарингиз бўлсинки, у куфр этиб халқни Аллоҳ йўлидан ман этган ва ҳақ ўзларига аён бўлгандан сўнгра Пайғамбарга қарши келганлар ҳеч бир замон Аллоҳга заррача бир зарар этажак эмаслар. У уларнинг амалларини зиён этажакдир".
Хўш, аммо тингламасалар? Тинглаганларга, иймон этганларга такрор этинг. Чунки қилганингиз иш яхшидир.. инсонлар учун, жамият учун, миллат учун, ҳукумат учун, давлат учун хайрлидир. Шаррдан, балодан қўриқловчидир. Иймон этганларга дейингки:
Маъноси: "Эй бутун иймон этганлар.. Аллоҳга ва Расулига итоат этинг да амалларингизни йўқ қилманг".
Бунга ҳам ишонмасалар, дейингки: Таҳлика.. ватан ва миллатингиз учун таҳлика, динда, диннинг ташвиқотида эмас, динсизликдадир. Буни Бош Вазиримиз ҳам айтди: "Коммунизмга қарши бўлганларнинг мамлакат учун таҳликали бўлгани кўрилмагандир. Бугун дин ташвиотига монеъ бир ҳол йўқдир, тадбир олишга ҳам эҳтиёж қолмагандир".
Муҳтарам ҳакамлар! Сиз биласиз, фақат бир марта ҳам даъвони очган прокурордан сўрангиз.. қарайлик йўқ дея олажакми? Аллоҳнинг амрлари, Қуръони Азимушшоннинг ҳикматлари ёшларга англатилмаса, билдирилмаса, ташвиқот айбдир дея ман этилса, ахлоқсизлик, иффатсизлик, тубсизлик, фахш, зино, қатл айбларининг қаршисига ўтмоқ ёлғиз жазо қонунлари ила мумкинмидир? "Комунизм" каби бутун дунёни таҳдид этган энг разил офатнинг, яширин ва ошкора, қатор ва маккор тахриботини тамоман нима ила ўнгламоқ мумкиндир?
Муҳтарам ватансевар, Аллоҳига ва муқаддасотига боғлиқ зотдор Турк ҳакамлари! Шу қўрқинч куфр ташвиқотига ёш Мусулмон Турк болаларининг тоза ва соф ақлларини саналарча тахриб этиб фалаж қилган қўрқинч дин душманлари оқитган заҳарларга боқинг.
Не қўрқинч ҳол ва зидликлар ичидамиз. Прокурор буни кўрмас, Ислом динига ва бутун муқаддас динларга қилинган бу қўрқинч таарруз ва ҳақоратни таъқиб этмас-да, бу таарруздан ёшларга муҳофаза тадбирларини тавсия этганни-ми ушлар?
Жуда муҳтарам Турк Мусулмон ҳакамлар! Сиз Қуръони Мубиннинг Аллоҳнинг нурининг шуълалари ила тўла бўлган ва ёлғиз у нури Илоҳийни акс эттирган Рисола-и Нур Ёшларга Раҳнамо сабабли муваккилимни маҳкум этолмайсиз!...
Муҳтарам, олийжаноб ва Мусулмон Турк ҳакамлари! Жуда яхши биласизки, ҳақиқий иршод олимлари Анбиёнинг ворисларидир. Бу муборак зотлар ҳам ўзларига меърос қолган ваъзу насиҳатни Қуръони Мубиннинг амрларига кўра ёймоқ ила мукаллафдирлар. Вазифасини қиларкан ҳеч бир ажр ва бадалнинг толиби эмасдирлар. Вазифаларини фисабилиллоҳ қиларлар. Фақат Аллоҳ ва Расулининг ризосига толибдирлар. Сўнг нафасларига қадар бу муқаддас вазифага давом этарлар. Чунки бу вазифа уларга Аллоҳ ва Расулининг омонатидир. Муваккилим бу омонатни аҳлига бермоқда дея қандай таъқиб қилинар ва азият берилар? Қандай бу кекса ёшида заиф ва наҳиф вужуди ишониб бўлмайдиган оғир бир таклиф ила мукаллаф тутилар?
-Кел, зиндонга кир!
Бу энг қўрқинч бир зулм бўлар. Бу зулмга монеъ бўлмоқ вазифаси ҳам сизларга омонат этилгандир.
Бутун ёмонликларни, гуноҳларни, ахлоқсизликни, разолатни, фасод ва фитнани имҳо этажак нурдир...
Маъноси: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари ила сўндирмоқ истайдилар. Аллоҳ эса, муҳаққақ нурини тамомламоқ (тамоман порлатмоқ) истайди.. кофирларга ёқмаса ҳам".
Адвокат
АБДУРРАҲМОН ШАРАФ ЛАЧ
Бу мудофаадан сўнг Устоз Саид Нурсийга бошқа бир айтадигани бўлиб бўлмагани маҳкама раиси тарафидан сўралган, Устоз оёққа туриб:
-Ёлғиз бир калима сўйламоқ учун рухсатингизни сўрайман.
-Марҳамат қилинг.
-Муҳтарам вакилларим менинг шахсим ҳақида айтганлари санокор сўзларга мен лойиқ эмасман. Мен Қуръон ва иймон хизматида ҳаракат қилган ожиз бир одамман. Бошқа бир айтадиганим йўқдир.
Шундай қилиб муҳокама тугаган. Ҳакамлар ҳайъати мажлисдан сўнгра иттифоқ ила бароат қарорини таблиғ этган ва бу қарор маҳкамада ҳозир бўлган университетликлар ва халқ тарафидан шиддат ила олқишлангандир. Прокаратура тарафидан темйиз этилмагани учун қарор қатъийлашгандир.
Бадиуззамоннинг Истанбулга ташрифи муносабати ила Университетлик бир Нур Талабасининг дўстига ёзган мактуби:
Севгили Устозимизнинг ташрифи сабабли бизни ва Истанбулни табрикингизга ташаккур этаман. Бу муҳташам, мустасно ҳодиса сабабли катта шаҳар қайнади, ичидан байрам қилмоқда. Олиму-жоҳили, фақиру-бойи, ёшу-қариси маҳкамаларда, менмонхонада ҳар ерда уни кўришга ва тинглашга югурмоқда.
Тушларимиз ҳам нашъа ва фароҳ ила тўла... Душманларимизнинг эса юзлари янада зиёда қорайди. Мунофиқликларининг ҳеч бир нарса қилмаганини ва қиломаслигини ортиқ биладилар. Устозимиз Истанбулнинг шахсият даврининг ёдгори бўлган ҳар нарсага янгидан жон бердилар. Қардошларимиз кўзида шаҳарнинг манзараси бирданига ўзгарди. Авлиё София Саройбурнига қадар узанди. Минораларида яна Азони Муҳаммадий (С.А.В.) ўқилмоқда. Ичида ҳофизлар қайтадан Қуръони Карим тиловатини бошладилар. Фотиҳ ҳар кун мақбарасидан туриб фатҳ этган шаҳарининг буюк ва муборак мусофирига, "Хуш келдингиз!" демоқда ва уни табрик этмоқда. Янги Масжиднинг шарафасидан, Боёғлунинг энг қоронғу ва ифлос ерига қадар нуфуз этадиган ишиқ тўфонини ҳозирдан кўраётгандай бўлмоқдамиз. Ҳаммасининг; Авлиё Софиянинг, Фотиҳнинг, Султон Аҳмаднинг, Айюбнинг ва Сулаймониянинг ва бутун Мусулмон Истанбулнинг ҳижоб пардаларини юзларидан отиши ва бизга янада муҳташам ва янада самимий кўринишлари бу буюк ташрифдан ва бу улвий нурдан... Устозимиз ортиқ бу шаҳарнинг қуёши. У кетса, уфқидаги қуёш ҳам уни таъқиб этажак ва миллионлик шаҳар қораяди. Тасаллимиз Фотиҳ шаҳрининг Рисола-и Нур ила ойдинланиши ва порлаши умидидир.
Устозимизнинг ташрифини телефон ила хабар берганлари замон, жонсиз вужудимдан бирданига бир жараён ўтди. Ўлдирувчи ва карахт қилувчи эмас, тирлтирган, жонлантирган бир жараён... Моддий ва маънвий борлиғимнинг бир онда қувват топиб, муаззам бир магнит мени тортганини ҳис этдим. Оғир Жазо Маҳкамасига борганим замон, бироз аввалги таҳассусларимнинг бутун жамиятда ҳоким бўлганини фарқ этдим. Маҳкаманинг ичи ва ташқариси лим-лим тўла эди. Тўдани ёриб ичкари кирмоқ истадим. Фақат кўзим икки университет талабасининг орасида юраётган Устозга илишди. Маъноси ила бўлгани қадар моддаси ва қиёфаси ила ҳам бошқача бўлган ва шу онда миллионларча кўз унинг устида тўпланган мустасно борлиқ, қандайки ҳеч бир нарса ила алоқадор эмас эди ва ҳеч бир ҳодисадан хабари йўқ эди.
Маҳкаманинг ичидаман. Улвий исм зикр этилар этилмас, буюк одам катта бир миллатнинг, диннинг ва даврнинг тарихий тамсилчиси бўлиб ичкари кирди. Кичкина бир жимжитликдан кейин овоз ҳам йўқ. Ҳаркас бу муҳташам ва муаззам оннинг маъносини ва ҳаяжонини эшитмоқда...
Хастаман дейишларига қарамасдан Устозимизнинг ўринларидан чақмоқ каби отилиб эътироз ва изоҳларни.. маҳкама ҳайъатининг ҳайронлик ила буюк одамни томошаси.. Иккинчи жараёнда янада муаззам бир гавжумлик.. Устозимизнинг илмсиз тадқиқ ҳайъати рапортига шахсан берган ҳориқулода жавоблари.. ва маҳкаманинг 5 мартга қолдирилиши.. титраб, гуноҳ ва заифликларимга минг таассуф ва тавба этиб яқинлашиб, муборак қўлларини сўнгсиз бир иштиёқ ила ўпганим ва ичимни топ тоза тутишга тиришиб кўзларини топишга жасорат этганим у он, у кун хотираларимнинг энг буюк ва энг нодида ёдгори бўлажак. Университетли бошқа қардошларим Устозимизнинг хизматида бўлмоқ ила буюк шарафга қовушганлар. У Устозимиздан Жаноби Ҳақ абадиян рози бўлсин, ва бутун талабаларига ва айниқса мен каби бечора, шўрлик ва ожизларга ақл, заковат, азм ва ихлос эҳсон буюрсин. Омин. Ҳа дўстим, бу асрнинг маънавий шоҳи бўлгани, ҳаёти ва асарлари ила собит бўлган бир Устознинг асарларини биз муҳтожларга лутф этган Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр ила баробар, шу замоннинг яраларига энг муносиб бир дармон, бир малҳам ва зулматнинг ҳужумига маъруз Исломий тузулишга энг фойдали бир нур ва залолат водийларида ҳайратга тушганлар учун энг тўғри бир раҳбар бўлган Рисола-и Нурни ўлгунча ўқиймиз, нашр этамиз иншааллоҳ.
Истанбул Университети Нур Талабаларидан
КОМИЛ
Устоз Бадиуззамон Истанбулдаги муҳокамасининг бароат ила натижаланишидан сўнг Амиртоғга келди. Амиртоғда рамазон ойининг бир кунида қирга чиққани замон, бир бош човуш ва уч қуролли жандарма ёнига юборилиб, келадиган парчада баён этилгани каби, ўзига шапка кийилиши таклиф этилади. Бу сабаб ила полиция ташкилотига жалб этилади. Шундай қилиб Устоз бир илтимоснома ёзиб, Адлия ва Доҳилия Ваколатига юборади. Айни замонда Анқарадаги бир талабасига ҳам юбориб, алоқадор депутатларга ҳодисанинг эшиттирилишини билдиради. Анқарадаги талабалари бу шикоятнинг бир нусхасини Самсунда интишор этган Буюк Жиҳод газетасига юборадилар. Ёзув Буюк Жиҳодда "Энг Буюк Исбот" сарлавхаси остида ва бир изоҳ илова этилиб нашр этилади. Сўнгра Анқара ва Истанбул Университетидаги Нур Талабалари ҳам икки-уч мақола ёзув Буюк Жиҳод газетасига юборадилар ва нашр этадилар. Бу қаторларда Малатя ҳодисаси содир бўлади, диндорларга қарши бир тур ёлғон, туҳмат, иғво тарғиботи бошланади. Бу таҳликаларга алданган баъзи шахсиятлар диний газеталардан айбланишга сабаб нуқталар топмоқ учун уринадилар. Самсунда ҳам мазкур "Энг буюк Исбот" сарлавҳали ёзув ва Университет Нур талабаларининг мақолалари сабабли газета нашриёт мудири ила Анқарадан бу ёзувларнинг баъзиларини юборган бир Нур талабаси ушланиб маҳкамага берилади. Нурчиликнинг мамлакатда инкишофига қарши газеталарда баёнотлар, қаноатлар илгари сурилади. 600 қадар Нур талабасининг маҳкумиятини ҳадаф этар шаклда, Туркияда йигирма беш ерда қидирув қилиниб, бир қисмида даъво очилади. Натижада Рисола-и Нурда ва Нур Талабаларида айбланишга сабаб бир нуқта бўлмасдан, айб бўлмагани қаноатига борилади.
Самсунда очилган даъвода аввало маҳкумиятга қарор берилган бўлса ҳам, темйиз маҳкамасининг Рисола-и Нур асарлари ва муаллифи Бадиуззамон ҳақида баён қилган мутолаа ила маҳкумият қарорини асосдан бузиши сабаби ила, такрор қилинган жараёнда ёзувларда айб унсури бўлмагани қаноатига борилиб, бароат қарори берилгандир.
"Энг Буюк Исбот" сарлавҳали ёзув сабабли Самсунда Устозимизга қарши ҳам даъво очилган эди. Самсунга маҳкамага жалб қилиниши истанилаётган эди.
Жуда роҳатсиз ва кекса бўлиши сабаби ила туман табиблигидан олган бир рапорти эътибор назарига олинмасдан, мутлақо маҳкамада бўлиши истанилаётган эди. Ниҳоят Устоз Самсунда маҳкамада бўлишга қарор бериб, Истанбулга қадар келди. Фақат соғлигининг ёмонлиги ва таҳаммул этолмаслигидан йўлга давом этолмасдан соғлиқ ҳайъатидан бир рапорт олиб маҳкамага юборди. Рапортда Саид Нурсийнинг қилинган текшириш натижаси, на қуруқликдан, на денгиздан ва на ҳаводан Самсунга кетишга вужуди таҳаммул этолмаслиги ёзилган эди. Маҳкамада прокурор шиддатли қатъий талаблар ила Саид Нурсийнинг мутлақ маҳкамада бўлишини истаган бўлса ҳам, маҳкама ҳайъати соғлик рапортига таянган ҳолда, Бадиуззамоннинг Истанбул маҳкамаларидан бирида истиноба сурати ила ифодасининг олинишига қарор берди. Ниҳоят давом этган маҳкамалар натижасида Самсун маҳкамаси даъво мавзуси ёзувда маҳкумиятни ижоб эттиражак бир қасд кўрмаганидан, Саид Нурсийнинг бароатига қарор берди.
Яширин душманларимиз бу Рамазони Шарифда такрор адлияни менга қарши чорладилар. Масала ҳам бир яширин комунист комитети ила алоқадордир.
Бириси: Бутун-бутун қонунга хилоф бўлиб, мен бир ўзим ва ёлғиз бўлиб қирда ва тоғда ўтираркан, уч қуролли жандарма ила бир бош човуш ёнимга юбордилар, "Сен бошингга шапка киймайсан" дея мажбурлаб мени полиция ташкилотига келтирдилар. Мен ҳам адолатни ҳадаф тутган бутун адлиялардан сўрамоқдаманки:
Бундай беш жиҳат ила қонунсизлик этиб қонун номига беш жиҳат ила Ислом қонунларини синдирган одам ҳақиқий қонунсизлик ила иттиҳом этилмоқ лозим келаркан, уларнинг у ажиб қонунсизлиги ва баҳонси ила, икки санадан бери виждоний азоб берганларидан, албатта маҳкама-и кубро-и ҳашрда бунинг жазосини чекажакдирлар. Ҳа, ўттиз беш санадир мунзавий бўлгани ҳолда, ҳеч бозор ва шаҳарчаларда кезмаган бир одамни, "Сен фиранк сарпушини киймаётирсан" дея иттиҳом этишга дунёда қайси қонун рухсат этар?
Йигирма саккиз санадан бери беш вилоят ва беш маҳкама ва беш вилоятнинг зобиталари унинг бошига илишмаганлари ҳолда, хусусан бу дафа Истанбул адолатли маҳкамасида юздан зиёда полицияларнинг кўзлари қаршисида, ҳам икки ой ҳам пиёда бўлиб ҳар ерни кезгани ҳолда, ҳеч бир полиция илишмагани ва ҳам темйиз маҳкамаси берет ман эмас дея қарор бергани, ҳам бутун хотинлар ва боши очиқ кезганлар ва бутун аскарий нафарлар ва вазифадор маъмурлар кийишга мажбур бўлмаганликларидан ва кийилишида ҳеч бир фойда бўлмаганидан ва менинг расмий бир вазифам бўлмаганидан-ки расмий бир либосдир, беретни кийганлар ҳам масъул бўлмаслар дейилгани ҳолда; хусусан мунзавий ва инсонлар орасига кирмаган ва Рамазони Шарифнинг ичида бундай қонунга хилоф энг чиркин бир нарса ила руҳини машғул этмаслик ва дунёни хотирига келтирмаслик учун хос дўстлари ила ҳам кўришмаган, ҳатто шиддатли хаста бўлгани ҳолда, руҳи ва қалби вужуди ила машғул бўлмаслик учун дармонларни олмаган ва ҳакимларни чақирмаган бир одамга шапка кийдирмоқ, ажнабий попларга ўхшатмоқ учун унга таклиф этмоқ ва адлия ила таҳдид этмоқ, албатта зарра қадар виждони бўлган бундан нафрат этар.
Масалан: Унга таклиф этган деган: "Мен амр қулиман." Жабри кайфий қонун ила амр бўлармики, амр қулиман десин. Ҳа, Қуръони Ҳакимда Яҳудий ва Насронийларга бошда ўхшамаслик учун унга доир оят бўлгани каби,
Эй Муборак Мушфиқ ва Азиз Устозимиз Ҳазратлари
Бу ажиб модда ва динсизлик асрида назарлар қисқарган, қалблар шарр ва ёмонликлар ила тўлган; ёлғиз ва ёлғиз Қуръони Ҳакимнинг бу замондаги энг ҳақиқий ва қатъий тарашшуҳоти бўлган Рисола-и Нур у қисқарган назарларни, худди модданинг руҳига нуфуз эттиради; у ёмон қалбларнинг зиндон каби қоронғу бўлган ичини нур ила тўлдиради. Шунинг учун бу асрга "Нур асри" дейилиши муносибдир.
.........................................................................................
Рисола-и Нур башариятнинг бу таъмири имкон бўлмаган ярасини ухровий дармонлар ила даволайди.
Рисола-и Нур ва унинг ҳориқо муаллифи сиз муборак Устозимиз мингларча мунаввар ёшларга халоскорлик вазифасини қилган ва қилмоқдасиз. Бунинг бундай бўлганига иймонлари қутқарилган бу ожизлар жонли шоҳидлармиз. Бу даҳшатли асрда, материализмни, моддачиликни асосидан йиқитган, масон ва комунистларнинг ботил мафкураларини бутун илм ва идрок доирасида зиру-забар этган Рисола-и Нур ўқувчиларига, бу асрнинг бахтли инсонларига, бу дунё ила, ҳатто коинот ила ҳам алмашилмас оби ҳаётни, абадийлик сувини, яъни бақо оламининг чиптаси бўлган иймонни бахш этади.
Эй азиз ва муборак Устозимиз! Бу қадар қийматли бир ҳадяни бизларга берган сиз Устозимизга нақадар ҳурмат ва муҳаббат кўрсатсак оздир. Сиз қутқарувчи Устозимиз ила Рисола-и Нур талабалари орасидаги боғ абадий бир боғлиқликдир. Буни ҳеч бир қувват ечолмас. Ҳурмат ила муборак қўлларингиздан ўпаман, дуоларингизни кутаман.
Университет Нур Талабалари Номига
Сиёсий Билимлар Факультетидан
АҲМАД АТАК
БУ МАКТУБ САМСУНДА НАШР ЭТИЛГАН БУЮК ЖИҲОД ГАЗЕТАСИДА ИНТИШОР ЭТГАНДИР. ТУҲМАТЧИЛАРНИНГ ИҒВОЛАРИ ИЛА САМСУНДА МУҲОКАМА ОЧИЛИШИГА ВАСИЛА БЎЛГАНДИР. МУҲОКАМА БАРОАТ ИЛА НАТИЖАЛАНГАНДИР.
Ислом Оламининг халоскори, иймон аҳлининг сартожи, Рисола-и Нурнинг таржимони Устозимиз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратларига!
Бу дафа диндор Демократларнинг далолати ила Афён Маҳкамасича Рисола-и Нурнинг эркинлигига, бутун рисола, мактуб ва мажмуаларининг айб мавзуси ташкил этмаганидан қайтарилишларига қарор берилишини саналарча аввал эълон этганингиз "Рисола-и Нур менинг эмас, Қуръоннинг молидир, Қуръоннинг файзидан келгандир. Ҳеч бир қувват уни Анадолунинг сийнасидан қўпориб отолмаяжакдир. Рисола-и Нур Қуръонга боғлиқдир. Қуръон эса Арши Аъзам ила боғлангандир. Кимнинг ҳадди борки, уни у ердан юлиб ташласин" дея бўлган ҳақиқатли баёнотингизнинг очиқ бир тазоҳури ва бу юксак хизматингизнинг Илоҳий ва Қуръоний бўлганининг порлоқ бир далили билиб, бу бароат қарорининг Ислом Оламининг ва айниқса бу Исломият миллати саодатларининг бошланғичи бўлиши эътибори ила, бошда бутун борлиги ила бу зафарларни кутган ва Нур оиласига раис ва ҳақиқатлар дарёсига капитан тайин этилган ва куфр зулмати ила туғён этган инсониятга ҳади эҳсон этилган азиз, севгили Устозимиз ва бунга васила бўлмоқ ила иймон аҳлини ўзларига дўст ва тарафдор айлаган диндор Демократларни ва одил ҳакамлар ҳайъатини сўнгсиз миннатлар ила табрик этамиз ва арз этамизки:
Узун саналардан бери тараққий ва юксалиши учун ҳаракат қилганингиз ва йўлида нафс ва жонингизни фидо айлаганингиз ҳақиқати Қуръониянинг бугун бутун бир мамлакат, бир миллат доирасида иймон аҳлининг қалбларига сурурлар келтириб фавқулодда инкишофи, хизматига маъмур қилганингиз ва феълан муваффақ бўлганингиз муқаддас даъво ва хизматингизнинг нақадар юксак ва порлоқ бўлганини Қуёш каби исбот этади.
Йигирма беш-ўттиз санадан бери бутун монеъларга ва машаққатларга қарамасдан бу қадар сабр ва матонатингиз ва Қуръондан қалби мунавварингизга келган Рисола-и Нурнинг нашри жиҳатида бу ҳориқо хизмат ва мужоҳадаларингиз истиқболнинг наслларига ва Исломнинг қаҳрамон мужоҳидларига бир иқтидо ва имтисол намунаси бўлади. Қуръон қуёшининг сўнмаган нурлари ва абадий ёғдулари бўлган Нур шуалари ила жаҳл ва залолат қоронғуликларини изола этиб, миллионлаб қалбларни у нур ила нурлантириб, иймон аҳлини ўзингиздан миннатдор этдингиз. Бу ватан ва бу миллат, бу тарих ва бу тупроқ сизнинг бу хизматингизни, бу фидокорлигингизни ҳеч бир замон унутмаяжакдир. Абадият оламига кўчганингизда ҳам, сизнинг бу хизматингиз бир уруғ бўлиб, ундан жўшиган бир шажара-и олия ҳар тарафни қоплаяжак ва у Нур дарахтининг атрофига тўпланган буюк жамоатлар ва Рисола-и Нурнинг юксалган абадий шуалари у хизматингизни абадга қадар ва янада порлоқ ва янада дабдабали давом этажаклар.
Сиз Рисола-и Нурнинг таржимони ҳайсияти ила ва бу иймон хизматингизнинг Ислом уфқларида порлаши жиҳати ила бу асрнинг бир ҳидоят сардорисиз.
Қуръони Каримнинг Ўн Тўртинчи Асри Муҳаммадийдаги (С.А.В.) азиз даллоли ва у мудҳиш замоннинг мудҳиш зулматига қарши нури Қуръон ила муқобала этган буюк фидокори ва Рисола-и Нурнинг юз минглаб нусхаларини юз минглаб талабаларининг қаламлари ила ҳар тарафда нашр этиб динсизликка ва куфри мутлаққа қарши бир садди Қуръоний таъсис этган муҳташам қаҳрамон севгили Устозимиз!
Оламларга раҳматлар ва саодатлар келтирган ва инсониятга саломат ва тасаллилар бахш этган бу муқаддас хизматингиз ила иймон аҳлига зуҳурини хушхабар бериб исбот этганингиз ва аломатлари кўринишни бошлаган ва бутун қитъаларга шомил Исломият ҳокимиятининг нурли ва буюк байрамини бутун руҳимиз ила табрик этамиз. Жаноби Ҳақдан узун умрларингизга дуолар этиб, қўлларингиздан таъзим ила ўпамиз.
Анқара Университети Нур Талабаларидан
ИСМОИЛ, СОЛИҲ, АТИФ, АҲМАД, ЗИЁ, МАҲМАД, АБДУЛЛОҲ
1953 санаси ёз ойларида Устоз Амиртоғдан Испартага келди. Испартада жуда кўп содиқ талабалари бор эди. Олдинроқ юборган мактубларида Испартани тоши ила, тупроғи ила муборак қилиб тавсиф этар ва Рисола-и Нурнинг зуҳури ва интишори ила вужуд топган маънавий ҳаётининг давомига энг қувватли мадор Испарта бўлганини баён буюрар эди. Дарҳақиқат, Испарта Устознинг бу илтифотига лойиқ бўлганини узун саналардаги ҳодисаларнинг шаҳодати ила исбот этган ва кўрсатгандир. Чунки Рисола-и Нурнинг биринчи мадрасаси ва таълиф ери бўлган Барла Испартанинг бир туманидир. Рисола-и Нурнинг буюк мажмуалари бу ерда таълиф этилгандир.
Рисола-и Нурни минглаб қаламлар ила энг қўрқинч замонларда ёзиб нашр этганлар Испарта ва қишлоқларидаги талабалардир. Мисол равишда Сав Қишлоғини кўрсатмоқ кифоядир. Устоз Қастамўнуда бўлгани замон, Испартанинг ёлғиз Сав қишлоғида минг қадар қалам саналарча Нурларни ёзган, кўпайтирилишида ҳаракат қилгандир.
Ҳар бириси биттадан вилоят қадар, балки янада зиёда Рисола-и Нурга алоқа кўрсатган ва Нурларнинг ёйилишида биттадан станция каби ҳаракат қилган Нур марказлари Испартададир. Гул ва Нур фабрикалари ва буларнинг атрофида Мадраса-и Нурия шогирдлари, Мубораклар Ҳайъати, ҳаммаси Испарта вилояти доҳилидадир.
Ҳам ҳар бириси хизмати Қуръония эътибори ила биттадан қутб ҳукмида бўлган Нур талабаларининг мадори ифтихор буюк қардошлари ҳам яна Испарталидирлар.
Ҳам Испарта адлияси ва амнияти доимо Нурларга инсоф ила муомала этгандир. Устоз Испарта адлиясига кўп марта дуо этган, бошқа вилоятларга бу нуқтада ҳам Испартани ҳусни мисол кўрсатгандир.
Бу ва бу каби сабаблар тахтида Устоз охир умрини Испартада ўтказмоқ, ўлимини у ердаги муборак содиқ қардошларининг орасида қаршиламоқ, мозорини Испартада Савда ёки Барлада васият этмоқ учун Испартага келди. Киро ила бир уйга ерлашди. Ёнида тўрт-беш талабаси бор эди. Бу талабалари ила Устоз хусусий дарсхона-и Нуриясини вужудга келтирган эди.
Амниятнинг жуда кўп яширин мансублари Нур талабалари орасида юришни, ҳар ҳаракатларини текширишни бошладилар. Анқара, Истанбул, Адабозори, Сафранболу, Карабук, Динар, Инаболу, Ван каби ерларда қидирувлар, сўроқлар қилинди. Қилинган бутун тадқиқот ва қидирувлар натижаси: Ватан, миллатга қарши зарра қадар бир ҳаракат бўлмасдан, аксинча ҳар ватандошнинг кўксини ифтихор ила кеккайтириб илмий, иймоний, ватаний хизматлар, ахлоқий ғайрат ва фаолиятлар ила ҳаракат этганлари, Рисола-и Нурни ўқимоқ, ўқитмоқ ва нашрига ҳаракат қилмоқдан бошқа бир ғоя ва мақсадлари бўлмагани тушунилиши ила, "Нурчиларда айб тополмаётирмиз, мадори масъулият бир ҳаракат ва фаолиятлари кўрилмагандир" дея умуман қаноат келтирилди. Бу сўроқлашлар Рисола-и Нурнинг ҳаққониятининг тушунилишига васила бўлди. Натидажада Нурларнинг бароатига қарор берилди.
Урфа ва Диёрбақирдаги фаол Нур талабалари биттадан мадраса-и Нурия қурдилар. Рисола-и Нурни ҳар синф халқдан, айниқса талабалардан, ёшлардан келган жамоатга ўқимоқ сурати ила илмий дарсларни бошладилар. Бу замонда жуда аҳамиятли бўлган талаба-и улумнинг шарафини иҳё этдилар. Шарқ атрофида буюк хизмати иймония адо қилинди. Бир вақт Диёрбақирда у ерда Нурлар ила иймонга ва Қуръонга хизмат этган фаол бир Нур талабасига қарши даъво очилди, бароат ила натижаланди, мўъминларнинг сурур ва миннатдорлигига васила бўлди.
Афёнда ҳам давом этган маҳкама натижаланди. 1956 тарихида Рисола-и Нурни тадқиқ қилган Диёнат Ишлари Кенгаш Ҳайъати берган бир рапорт ила, Рисола-и Нурнинг иймон ва ахлоқий камол топишга хизмат хусусидаги васфини эълон этди. Афён маҳкамаси ҳам бу рапортга таянган ҳолда, Рисола-и Нур асарларининг бароатига ва эркинлигига қарор берди, ҳукм қатъийлашди.
Афён Маҳкамасининг бароат қароридан сўнгра, Испарта Тергов Бошқармаси ҳам суд қилмаслик қарори берди. Шундай қилиб, Рисола-и Нур бир қанча адлиявий сузгичлардан ўтиб умумий ва куллий бир эркинлик ва ҳусни қабулга мазҳар бўлди.
Нурларнинг Нашри: Анадолунинг бир қанча ерларида Нурларга хизмат давом этмоқ ила баробар, айниқса Анқара, Истанбул, Диёрбақир, Урфа Мадраса-и Нуриялари ёлғиз бўлганлари муҳитда эмас, жуда кенг бир соҳада хизмати иймонияда бўлдилар. Бу хизматлари ёлғиз бир киши эмас, бир марказ эмас, ёлғиз маълум шахслар эмас, хизмати Қуръония бўлгани учун, жуда кўп жиҳатларда, жуда кўп зотлар тарафидан адо этилди. Исми билинмаган қанчалаб холис талабалар, содиқ мўъминлар бу муқаддас хизматда ҳаракат қилдилар, Нури Муҳаммадийнинг ёйилишига ғайрат этдилар.
Анқарада Университетли талабалар ва муҳтарам ҳамиятпарвар зотлар Рисола-и Нур мажмуаларини матбуотларда чоп ила ҳар тарафга нашрига, айниқса янги ҳарф ила истифодага мунтазир омманинг қўлларига улашишига ҳаракат қилдилар. Рисола-и Нурнинг куллий нашриётини ёшларнинг, мактаб ўқувчиларининг қилишлари, бу хусусда буюк фидокорлик кўрсатишлари эса, бу миллат ва ватан учун буюк бир саодат бўлди. Чунки ҳеч бир шахсий манфаат талаб этмасдан ва ёлғиз ризо-и Илоҳий учун ҳаракат этишлари уларнинг бу асл миллатнинг ҳақиқий авлодлари бўлганини кўрсатди.
Устоз Барладан йигирма беш сана аввал айрилган ва у замонга қадар ҳеч кетмаган эди. Барла ила ўз Нурс қишлоғидан зиёда алоқадор эди. Чунки маънавий ҳаёти бўлган Рисола-и Нур бу ерда таълиф этилишни бошлаган эди. Қуръони Ҳакимнинг ҳидоят нурларини тамсил этган "Сўзлар" ва "Мактубот" ва "Нур Ёғдулари" бу ердан атрофга ёйилган эди. Бу эътибор ила Барла Рисола-и Нур дарсхонасининг илк маркази эди.
Барладаги ҳаёти гарчи сургун ва инзиво ичида ва тарассуд остида ўтмоқ ила ачинарли эди. Фақат Рисола-и Нур ҳақиқатларининг таълиф ери бўлганидан Устознинг энг завқли ва ширин ҳаёти ҳам яна Барла ҳаётидир дейилиб бўлар. Бу дафа Барлага сургун ила эмас, қамоқ ила эмас, ўз розилиги ила ва эркин бўлиб кетаётган эди. Гўзал бир баҳор куни Барлага келди. Барладаги талабаларининг муҳим бир қисми Устозни қаршиладилар. Устоз саккиз саналик истиқоматгоҳи бўлган Мадраса-и Нуриясига яқинлашар экан, ўзини сақлай олмади, муборак кўзларидан ёшлар оқди. Ҳашаматли чинор дарахти ҳам худди ўзини саломлаётган эди. Бир вақтлар, яъни Барлада саккиз сана истиқоматдан сўнгра Испартага жалб этилган эди. У замонги вазиятда муборак чинор дарахти Устозни маънан кузатиб қўйган, ҳашаматли қанотлари бўлган шохларининг Жаноби Ҳаққа бўлган саждаворий убудияти ила Устозни кузатиб қўйган эди. Бу дафа ҳам яна узун бир айрилиқдан сўнгра такрор Устозга қовушишнинг сурури ичида Холиқи Раҳмонга сажда-и шукронга чўкар эди. Устоз у муборак чинор дарахтига ёпишган, ёнидаги талабаларига ва аҳолига ўзини ёлғиз қолдиришларини сўйлаганди. Зотан кўз ёшларини тутолмаётган эди. Сўнгра Нур Дарсхонаси бўлган хонасига кирди ва икки соат қадар қолди, ҳазин йиғлаши ташқаридан эшитилаётган эди.
Ҳа, шубҳасиз раҳмати Илоҳиянинг ниҳоясиз тажаллийларига мазҳар эди. Бир замонлар Шарқий Анадолудан Испарта ўлкасига сургун қилинган эди... Испартадан ҳам тоғлар орасидаги Барла туманига сургун қилинган эди.. Бу ерда ўлиб кетар эди. Эски тарихча-и ҳаётининг шаҳодати ила жуда қаҳрамон ва фидокор бўлган бу зот тўғридан-тўғрига Қуръони Ҳакимнинг ҳақиқатларини ўзлаштирган, шахсий ва миллий саодатни Исломият ҳақиқатларига ёпишишда кўрган ва буни ҳайқирган ва ақлий далиллар ила илм майдонига чиққан бир киши эди.
Уч давр ўтказган, жаббор қўмондонларга бўйин эгмаган, муқаддас даъвосидан қайтмаган. Яраланган, заҳарланган, ўлмаган. Тоғлар каби ҳодисаларнинг тўлқинларидан қўрқмаган эди...
Миллатларни, қавмларни ичига олган, зеҳният ва қабул этишларни алмаштирган, ҳозирги асрнинг жараёнлари бу зотни Қуръон ва иймон даъвосидаги йўлидан ўгиролмаган. У руҳидаги иймоний шижоат ила қатъий ишонар эдики, даъво этган ҳақиқати бир кун миллатча ўзлаштирилажак. Бир Саид минглаб, балки юз минглаб Саид бўлажак. Инсоният жамиятида нашр этган ҳақоиқи иймониянинг футуҳоти ва инкишофи бошланажак.. ва Ислом дунёси уфқларини ўраган зулмат булутлари Қуръондан қўлига берилган бу ҳидоят машъаласи ила тарқатилажак.. Ўлишга юз тутган деб ўйланган иймон руҳи янгидан жонланажак.. Жонларга жон қўшажак.. Маънан ўлишга юз тутган Исломият миллатини иҳё этажак.. Оламга хўжайин бўлган Исломиятнинг биизниллоҳ, жаҳонга хўжайинлигининг моддий-маънавий хушхабарчиси бўлар эди.
Хуллас, бу муқаддас ҳақиқатнинг ҳомили ва ношири бўлган ва ҳақиқатда бу кунги башариятнинг мадори ифтихори бўлган бу азиз зот дин душманларининг режаси ила бир вақтлар бу шаҳарга юборилган, Анадолуда таъсис эттирилган режимга қарши бўлишига, феълий мудоҳаласига тўсиқ бўлинган эди. Ҳайҳот! Асосан ўзи сиёсатдан чекилган эди, дунё аҳлининг дунёсига қўшилмас эди. У истиқболни нурлантирадиган бир ҳақиқатнинг таълиф ва нашрига ҳаракат қилаётган эди. Коинотнинг соҳиби ва ҳодисаларнинг мутасаррифи бўлган Аллоҳ унинг ҳомийси, муини ва ёрдамчиси эди.
Хуллас, ўттиз сана сўнгра такрор Барлага қайтгани замон, хизмати иймониясида ноил бўлган буюк икромларини, иноятларини ўйлаб, мушоҳада этиб масрур бўлди ва суруридан йиғлар эди, сажда-и шукронга борар эди.
Шу онда Устоз Испартада истиқомат этар. Баъзан Амиртоғга, баъзан Барлага борар. Бу ерларни Рисола-и Нурнинг таълиф ва инкишоф марказлари бўлгани учун руҳан жуда алоқадордир. Ҳам ўзи тўқсон ёшга яқинлашгани ва бир қанча дафалар заҳарлангани учун, роҳатсиздир. Хасталиги таъриф этилмайдиган даражада оғирдир ва шиддатлидир. Руҳан ҳиссиёти қувватли, ва олам, айниқса Ислом Олами, айниқса Рисола-и Нур доираси маънавий вужуди ҳукмида бўлганидан, ҳар икки вужудидаги истироб шиддатлидир. Гарчи талабаларининг дуолари ва иймон нурларининг нашри у изтиробига бир малҳам ва даво бўлса ҳам, яна ҳам жуда кенг шафқати эътибори ила замон-замон изтироби шиддатланмоқдадир. Бу эътибор ила ҳаво алмаштиришга жуда муҳтождир. Бир ерда ортиқ қололмайди. Ҳаво алмаштиришга чиққан замони хасталиги қисман камаяди, роҳат нафас олиб билади.
Устоз Рисола-и Нур касрат ила интишор этганидан ва ҳар ерда жуда кўп Нур Талабалари мавжуд бўлганидан халқлар ила гапиришни тамоми ила тарк этгандир. "Рисола-и Нур мен ила суҳбатдан ўн даража зиёда фойдалидир" деб зиёратчи ҳам қабул этмаётирдир. Ҳатто ёнидаги талабалари ила ҳам зарурат ҳолида гаплашмоқдадир.
Ортиқ ҳаётининг сўнг босқичга келганини айтмоқда, доимо ичида яшаган ойни яшай олишидан шубҳа этар бир вазиятда ажалини кутмоқдадир. Нурларнинг нашриётидан мамнун ва муташаккирдир. Миллат ва давлатча Исломият ва саодат йўлида отилган ҳар қадами тақдир ва тасдиқ ила қаршиланмоқда. Ҳақ йўлида юрган, Исломий шиорларни иҳё этганларга дуо этмоқдадир. Айни замонда, Ислом Оламининг моддатан ва маънан саломат ва саодатини тиламоқда ва бу йўлда киришилган доҳил ва хориждаги ғайратлардан ҳадсиз даражада севинч ва мамнуният сезмоқдадир.
Рисола-и Нурни Қуръони Ҳакимнинг бу замонга махсус бир мўъжизаси билмоқда, бу ватанни комунизм таҳликасидан Рисола-и Нурдаги ҳақиқати Қуръония муҳофаза этганини баён этмоқда ва Ислом Олами ила ҳақиқий қардошликка ва ухувватга ва иттифоққа мадор бўлишини, дунёвий ва ухровий саодатимизнинг бу ҳақиқатга ёпишишимизда бўлганини эшиттирмоқдадир.
Рисола-и Нурнинг Анадолудан ташқари бошқа Мусулмон мамлакатларда ёйилишининг зарур бўлгани қаноатидадир. Сиёсий ғайрат ва фаолиятлардан аввал Рисола-и Нурнинг нашр бўлишининг янада манфаатдор бўлишини хабар бермоқдадир.
Қуръоннинг ҳақиқатларини мусбат илм тушунчасига уйғун бир тарзда изоҳ ва исбот этган Рисола-и Нур Куллиёти ҳар инсон учун энг муҳим масала бўлган "Мен кимман? Қаердан келмоқдаман? Қаерга кетаман? Вазифам недир? Бу мавжудот қаердан келиб, қаерга кетмоқдалар? Моҳият ва ҳақиқатлари недир?" каби саволларнинг жавобини очиқ ва қатъий бир шаклда, тортувчи бир услуб ва чиройли бир ифода ила баён этиб, руҳ ва ақлларни нурлантирмоқда ва қондирмоқда.
Йигирманчи асрнинг Қуръон фалсафаси бўлган бу асарлар бир тарафдан техник, фан ва санъат бўлиб моддиётни, бошқа тарафдан иймон ва ахлоқ бўлиб маънавиятни жамлайдиган ва ичига оладиган Турк Маданиятининг фақат моддиётга таянган бошқа маданиятларни орқада қолдиришини ҳам исбот ва эълон этмоқдадир.
Аждодимизнинг бир замонлар қалбларида ерлашган иймон ва эътиқод жиҳати ила замин юзида юз мислидан зиёда давлатларга, миллатларга қарши иймонидан келган бир қаҳрамонлик ила муқобала этиши, Исломият ва маънавий камолотнинг байроғини Осиё, Африка ва ярим Оврупада кездириши ва "Ўлсам шаҳидман, ўлдирсам ғозийман" деб ўлимни кулиб қаршилаб кетма-кет душман ҳодисаларга қарши таяниши каби, миллатча мадори ифтихор олий сажиямизнинг бугун биз ёшларда инкишофи ватан ва миллат манфаати жиҳатидан ва истиқболимизнинг саломати нуқтасидан қай даража алзам бўлгани маълумдир. Мутлақо ҳар ҳаракат ва хизматда моддий бир ҳақ ва шахсий манфаатлар мулоҳаза этмоқ Туркнинг миллий тарихининг шараф ва ҳайсияти ила уйғун бўлолмас. Бизлар фақат Ризо-и Илоҳий учун ҳаракат қимоқдамиз. Шахсан хизматида бўлмоқ ила олганимиз талаззуз қардош ва ватандошларимизга, Исломиятга ва инсониятга ёрдамда бўла олмоқ мазҳариятидан келган абадий ҳаётимизга оид сурур ва умид бизнинг бу бобда олганимиз ва оладиганимиз ягона ҳақиқий муқобала ва ажрдир.
Рисола-и Нур қандай бир тафсирдир?
Тафсир икки қисмдир. Бириси: Маълум тафсирлардирки, Қуръоннинг иборасини ва калима ва жумлаларининг маъноларини баён ва изоҳ ва исбот этарлар. Иккинчи қисм тафсир эса: Қуръоннинг иймоний бўлган ҳақиқатларини қувватли ҳужжатлар ила баён ва исбот ва изоҳ этмоқдир. Бу қисмнинг кўп аҳамияти бор. Зоҳир маълум тафсирлар бу қисмни баъзан мужмал бир тарзда ерлаштирадилар. Фақат Рисола-и Нур тўғридан-тўғрига бу иккинчи қисмни асос тутган, ўхшовсиз бир тарзда муаннид файласуфларни ҳам жим қилган бир маънавий тафсирдир.
Рисола-и Нур субъектив назария ва мутолаалардан узоқ бир шаклда, ҳар асрда миллионларча инсонга раҳбарлик қилган муқаддас китобимиз бўлган Қуръоннинг ҳақиқатларини рационал ва объектив бир шаклда изоҳ этиб инсониятнинг истифодасига арз этилган бир куллиётдир.
Рисола-и Нур!.. Қуръон оятларининг нурли бир тафсири.. Бошдан охиригача иймон ва тавҳид ҳақиқатлари ила далиллантирилган.. Ҳар синф халқнинг тушунишига кўра ҳозирланган... Мусбат илмлар ила жиҳозланган.. Васвасали шубҳачиларни ишонтиради... Энг авомдан энг ҳавасга қадар ҳаркасга хитоб этиб, энг муаннид файласуфларни ҳам таслимга мажбур этади...
Рисола-и Нур!.. Нурли бир куллиёт... Бир юз ўттиз асар... Катта-кичик рисолалар ҳолида... Асрнинг эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берар... Ақлни ва қалбни қондирар... Қуръони Каримнинг йигирманчи асрдаги лафзий эмас, маънавий тафсири...
Исбот этади!.. Ақлга келган бутун саволларни... Заррадан Қуёшга қадар иймон мартабаларини... Ваҳдонияти Илоҳияни... Нубувватнинг ҳақиқатини...
Исбот этади!.. Арз ва Самовотнинг табақаларидан, малоика ва руҳ баҳсидан, замоннинг ҳақиқатидан, Ҳашр ва Охиратнинг бўлишидан, Жаннат ва Жаҳаннамнинг борлигидан, ўлимнинг асл моҳиятидан
Абадий саодат ва шақоватнинг манбаига қадар... Ақлга келган ва келмаган бутун иймоний масалаларни энг қатъий далиллар ила ақлан, мантиқан, илман исбот этади... Мусбат илмларнинг ташвиқчиси... Риёзий масалалардан янада қатъий далиллар ила ақлни ва қалбни қондириб, мароқларни изола этган бир шоҳасар...
Оз миқдорда бостира олган, ҳеч бир тижорий ғоя ва тушунча ила ҳаракат қилмасдан сотувчиларга ҳам берилмаган бу асарларнинг фойдаси қолган асарларнинг чоп этилишига ажратилади.
Катта бир инжиқлик ва диққат ила устида турганимиз муҳим бир хусус ҳам Рисола-и Нурнинг лойиқ қўлларга ўтиши ва унинг ҳақиқий баҳоси бўлиб энг оз йигирма беш кишининг истифода этишининг таъмин этилишидир.
Бу маънавий тафсир "Сўзлар", "Мактубот", "Ёғдулар", "Шуалар" дея тўрт катта қисмдан ташкил топган бўлиб, якуни бир юз ўттиз рисоладир.
Нашрида Хизмат Қилганлар
Рисола-и Нурда исбот этилгандирки, баъзан зулм ичида адолат тажаллий этар. Яъни, инсон бир сабаб ила бир ҳақсизликка, бир зулмга маъруз қолар, бошига бир фалокат келар, қамоққа ҳам маҳкум бўлар, зиндонга ҳам отилар. Бу ҳукм бир зулм бўлар. Фақат бу воқеа адолатнинг тажаллийсига бир васила бўлар. Қадари Илоҳий бошқа бир сабаб сабабли жазога, маҳкумиятга ҳақ касб этган бўлган кишини бу дафа бир золим қўли ила жазога йўлиқтирар, фалокатга дучор қилар. Бу Адолати Илоҳиянинг бир нави тажаллийсидир.
Мен ҳозир ўйлаётирман... Йигирма саккиз санадир вилоятма-вилоят, шаҳарма-шаҳар санқитилмоқдаман, маҳкамадан-маҳкамага етакланмоқдаман. Менга бу золимона исканжаларни қилганларнинг қўйганлари айб недир? Динни сиёсатга қурол қилмоқми? Фақат нечун буни таҳаққуқ эттиролмайдилар? Чунки ҳақиқатдан бундай бир нарса йўқдир. Бир маҳкама ойларча, саналарча айб топиб мени маҳкум этишга уринади. У қўйверади.. Бошқа бир маҳкама айни масала сабабли мени такрор муҳокама остига олади, бир муддат энди у машғул бўлади.. Мени тазйиқ этади.. турли-туман исканжаларга маъруз қилади. У ҳам натижа қўлга киритолмайди, қолдиради. Бу дафа бир учинчиси ёқамга ёпишади. Шундай қилиб мусибатдан мусибатга, фалокатдан фалокатга дучор қилиниб кетмоқдаман. Йигирма саккиз сана умрим шундай ўтди. Менга иснод этган айбларининг асли, асоси бўлмаганини ниҳоят ўзлари ҳам тушундилар. Улар бу иттиҳомни қасддан қилдиларми, бўлмаса бир шубҳага тушдиларми? Истар қасд, истар шубҳа бўлсин, менинг бундай бир айб ила муносабат ва алоқам бўлмаганини камоли қатъият ила яқийнан ва виждонан биламан.. Динни сиёсатга қурол этадиган бир одам бўлмаганимни бутун инсоф дунёси ҳам билади. Ҳатто мени бу айб ила иттиҳом этганлар ҳам биладилар... У ҳолда недан менга бу зулмни қилишда қатъиятда турдилар? Недан мен айбсиз ва маъсум бўлганим ҳолда бундай давомли бир зулмга, муаннид бир исканжага маъруз қолдим? Недан бу мусибатлардан қутулолмадим? Бу аҳвол Адолати Илоҳияга мухолиф тушмасми?
Бир чорак асрдир бу саволларнинг жавобларини тополмаётирдим, ранжиётган эдим, изтироб чекаётган эдим. Менга зулм ва исканжа қилганликларининг ҳақиқий сабабини ҳозир билдим. Мен камоли таассур ила сўйлайманки;
Менинг айбим хизмати Қуръониямни моддий-маънавий тараққиётимга, камолотга қурол қилмоқ экан.. Ҳозир буни англамоқдаман, ҳис этмоқдаман. Аллоҳга минглаб шукр этмоқдаманки, узун саналар ихтиёрим хорижида бўлиб хизмати иймониямни моддий ва маънавий камолот ва тараққиётимга, азобдан, Жаҳанамдан қутулишимга, ҳатто абадий саодатимга васила қилишимга, ёхуд ҳар қайси бир мақсадга қурол қилишимга маънавий ғоят қувватли монеълар мени ман этар эди. Бу ички ҳислар ва илҳомлар мени ҳайратлар ичида қолдирди. Ҳаркас хушланган маънавий мақомларни ва ухровий саодатларни солиҳ амаллар ила қозонмоқ ва бу йўлга мутаважжиҳ бўлмоқ ҳаркаснинг машруъ ҳаққи бўлгани, ҳамда ҳеч кимга ҳеч бир зарари бўлмагани ҳолда мен руҳан ва қалбан бу аҳволдан ман этилмоқдаман. Ризо-и Илоҳийдан бошқа фитрий илмий вазифанинг чорлаши ёлғиз ва ёлғиз иймонга хизмат хусуси менга кўрсатилди. Чунки ҳозир бу замонда ҳеч бир нарсага қурол ва тобе бўлмаган ва ҳар ғоядан устун бўлган ҳақоиқи иймонияни фитрий убудият ила билмаганларга, билмоқ эҳтиёжида бўлганларга таъсирли бир суратда билдирмоқ, бу чалкаш дунёсида иймонни қутқаражак ва муаннидларга қатъий қаноат беражак бир тарзда, яъни ҳеч бир нарсага қурол бўлмаяжак бир тарзда бир Қуръон дарси бермоқ лозимдирки, куфри мутлақни ва мутамаррид ва инодчи залолатни синдирсин, ҳаркасга қатъий қаноат бера олсин. Бу қаноат ҳам бу замонда, бу шароит доҳилида диннинг ҳеч бир шахсий, ухровий, дунёвий, моддий ва маънавий бир нарсага қурол этилмаслигини билмоқ ила майдонга кела олар. Бўлмаса комитетчилик ва жамиятчиликдан таваллуд этган даҳшатли динсизлик маънавий шахсиятига қарши чиққан бир шахс энг буюк маънавий бир мартабада бўлса, яна васвасаларни бутун-бутун изола этолмас. Чунки иймонга кирмоқ истаган муанниднинг нафси ва анаси дея оларки: "У шахс даҳоси ила, ҳориқо мақоми ила бизни қондирди". Бундай дер ва ичида шубҳаси қолар.
Аллоҳга мингларча шукрлар бўлсинки: Йигирма саккиз санадир, динни сиёсатга қурол иттиҳоми остида Қадари Илоҳий ихтиёрим хорижида, динни ҳеч бир шахсий нарсага қурол этмаслик учун башарнинг золимона қўли ила маҳзи адолат бўлиб мени таъзирламоқда, огоҳлантирмоқда. Асло демоқда, иймон ҳақиқатини ўз шахсингга қурол қилма. Токи иймонга муҳтож бўлганлар англасинларки, ёлғиз ҳақиқат сўзламоқда, нафснинг шубҳалари, шайтоннинг дасисалари қолмасин, жим бўлсин.
Хуллас, Нур Рисолаларининг катта денгизларнинг катта тўлқинлари каби кўнгиллар устида вужудга келтирган ҳаяжоннинг қалбларда ва руҳларда қилган таъсирнинг сири будир, бошқа бир нарса эмасдир. Рисола-и Нур баҳс этган ҳақиқатларнинг айнисини мингларча олимлар, юз мингларча китоблар янада балиғона нашр этганлари ҳолда, яна куфри мутлақни тўхтатолмаётирлар. Куфри мутлақ ила мужодалада бу қадар оғир шароит остида Рисола-и Нур бир даража муваффақ бўлаётган бўлса, бунинг сири мана будир. Саид йўқдир, Саиднинг қудрат ва иқтидори ҳам йўқдир. Сўзлаётган ёлғиз ҳақиқатдир, ҳақиқати иймониядир.
Модомики нури ҳақиқат иймонга муҳтож кўнгилларда таъсирини қилмоқда.. Бир Саид эмас, минг Саид фидо бўлсин. Йигирма саккиз сана чекканим азо ва жафолар, маъруз қолганим исканжалар, сабр қилганим мусибатлар ҳалол бўлсин. Менга зулм этганларнинг, мени шаҳарма-шаҳар санқитганларнинг, ҳақорат этганларнинг, турли-туман айбловлар ила маҳкум этмоқ истаганларнинг, зиндонларда менга ер ҳозирлаганларнинг ҳаммасига ҳаққимни ҳалол этдим.
Одил қадарга ҳам дейманки: Мен сенинг бу шафқатли таъзирларингга ҳақдор эдим. Бўлмаса ҳаркас каби ғоят машруъ ва зарасиз бўлган бир йўл тутиб шахсимни ўйласайдим, моддий-маънавий файзлар ҳисларимни фидо этмасайдим, иймон хизматида бу буюк маънавий қувватни йўқотар эдим. Мен моддий ва маънавий ҳар нарсамни фидо этдим, ҳар мусибатга таҳаммул этдим, ҳар исканжага сабр этдим. Бу сояда ҳақиқати иймония ҳар тарафга ёйилди. Бу сояда Нур мактаби ирфонининг юз мингларча, балки да миллионларча талабалари етишди. Ортиқ бу йўлда хизмати иймонияда улар давом этажакдирлар. Ва менинг моддий ва маънавий ҳар нарсадан фароғат маслагимдан айрилмаяжакдирлар. Ёлғиз ва ёлғиз Аллоҳ розилиги учун ҳаракат қилажакдирлар.
Бизга исканжа этганлар, билмасдан Қадари Илоҳийнинг сирларига, чуқур тажаллийларига ақли етишмасдан бизнинг даъвомизга, ҳақиқати иймониянинг инкишофига хизмат этдилар. Бизнинг вазифамиз улар учун ёлғиз ҳидоят истагидан иборатдир. Мен жуда хастаман. На ёзишга, на сўзлашга тоқатим қолмади. Балки да булар сўнг сўзларим бўлар. Мадрасатуз заҳронинг Рисола-и Нур талабалари бу васиятимни унутмасинлар.
Саид Нурсий
ИСЛОМИЯТ ДУШМАНЛАРИ ҚИЛГАН ТААРРУЗ ВА ҲАҚИҚАТГА ХИЛОФ МАНФИЙ ТАШВИҚОТЛАРИГА МУҚОБИЛ УНИВЕРСИТЕТ НУР ТАЛАБАЛАРИНИНГ БИР ИЗОҲЛАШИДИР
Азиз, сиддиқ қардошларимиз
Имтиҳон ва ғазотингиз хайрли ўтган бўлсин деб, сизни табрик этамиз. Рисола-и Нурнинг таҳқиқий иймон дарслари ила иймон мартабаларида тараққий этиб ва юксалиб қувватли иймонни қўлга киритган Нур Талабалари учун шундай тааррузлар бир жиҳатдан бир имтиҳондир ва кўмир ила олмосни ажратган бир ўлчовдир. Нур Талабалари учун Аллоҳга иймон, Пайғамбарга иттибо ва Қуръони Карим ила амал сабабли қамоқлар бир Мадраса-и Юсуфиядир. Зулм ва исканжалар биттадан қамчи, биттадан парчиндир. Қадари Илоҳий бизга у ҳужумлар ила ишора бермоқдаки: "Қани турма, ишла!.." Қуръон ва иймон хизмати йўлида маҳкамаларда гапирмоқ Нур Талабаларича бир дўсти ила суҳбат этмоқдир. Полиция ташкилотларига этилиб-келтирилмоқ бозорга бориб келмоқдан фарқсиздир. Кишанлар диний жиҳоди акбарнинг биттадан олтин билак узугидирлар. Башарнинг зулман маҳкум этиши эса, ҳақиқатда Ҳақнинг бароат беришига бир далилдир. Бутун ундай исканжа ва зулмлар Нур Талабалари учун биттадан шараф медалидир. Қандай бахтлики, ўттиз санадан бери Нур Талабалари акаларимиз бу неъматларга мазҳар бўлганлар. Афсус бизларгаки, бизлар бу шарафларга ноил бўлолмадик ва бўлолмаймиз ҳам. Зеро буларни қозонтирган давр ёпилмоқ илинжидадир.
Рисола-и Нур бу ватан ва миллатга амният ва осойишни таъмин этган ва қалбларга биттадан посбон қолдирган иймоний бир асардир. Исломият душманларининг иғволари ила бўлган кўплаб маҳкамаларда Рисола-и Нурга бароатлар берилган, Темйиз Маҳкамаси иттифоқ ила бароат қарорини тасдиқ этиб Рисола-и Нур даъвоси қазия-и муҳкама ҳолини олгандир. Йигирма беш маҳкама ҳам "Рисола-и Нурда айб тополмаётирмиз" дея қарор бергандир. Ўттиз санадан бери юз минглар ила Нур талабаларининг биргина ҳодисаси кўрилмагандир. Шунинг учун Рисола-и Нурнинг нашрига монеъ бўлишга уринганлар амният ва осойишнинг душмани ва ватан ва миллат хоини анархистларнинг ҳисобига билиб ёки билмасдан ҳаракат қилгандирлар. Рисола-и Нурга илишган ҳукумат эмасдир, чунки амният ва зобита англаганки, Бадиуззамон ва Нур Талабаларида сиёсий бир ғоя йўқдир. Буларнинг машғулияти фақатгина иймон ва Исломиятдир. Хуллас, у яширин дин душманларининг тааррузлари қаршисида Нур Талабалари Рисола-и Нурдаги таҳқиқий иймон дарслари берган иймон қуввати ила метин, салобатли ва мағлуб этилмас бир ҳизбул Қуръон ва фатҳ этилмас бир қалъа ҳолидадирлар. Дин душманлари тарафидан ҳужумлар бўлган сари, Нур Талабаларининг Рисола-и Нурга ва устозларига бўлган садоқат ва сабот ва фаолиятлари зиёдалашар, мустаҳкамланар. Бир талабаси устозимизга шундай ёзган:
«Эй менинг азиз қаҳрамон устозим! Муоризларимиз кўпайган сари қувватимиз кўпаймоқда.. Рабби Раҳиймимизга ҳадсиз шукрлар бўлсин».
Ҳа, у бир замонларки, қоронғу, зулматли ва ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ даврида ҳаркас жим қилинган. Фақат биргина киши жим бўлмаган ва жим қилинолмаган. Бу якто ва нодир киши бўлган Бадиуззамоннинг талабалари ҳам мағлуб этилолмагандирлар...
Нур талабалари аввало ўз иймонларини қутқармоқ, бу билан баробар дин қардошларининг ҳам иймонларини қутқармоқ учун Қуръони Ҳакимнинг юксак ва порлоқ бир тафсири бўлган Рисола-и Нурни ўқиганлар ва ўқитгандирлар. Иймонларини қутқаришга уринганлари ва Ризо-и Илоҳий учун Қуръонга ва иймонга Рисола-и Нур ила хизмат этганлари қаторда, маъруз қолганлари ҳужум ва тааррузларга ҳеч аҳамият бермасдан у яширин дин душманларининг безовта қилишлари, ҳужумларини ўзлари учун иймон ва Қуръон ҳисобига бир қамчи ва бир ташвиқчи ҳукмига ўтганига қаноат келтиргандирлар. Ўттиз саналик бу нави ҳодисаларнинг ва бу нави таъсирларнинг натижалари бу Миллати Исломия қаршисида майдондадир.
Хуллас, Рисола-и Нурнинг янги ва муштоқ талабалари бўлган қардошларимиз! Сизлар ҳам бундай бир Устознинг ва бундай бир асарнинг талабалари бўлганингиздан сизларнинг ҳам бу самараларга ва меваларга мазҳар бўлиб Нурларга янада зиёда ёпишиб, ҳарорат ва иштиёқингиз янада ортиқ зиёдалашиб, Нурларни сабот ва садоқат ила ўқимоқ даражасига ноил бўлишингиздан ҳам сизларни руҳу жонимиз ила табрик этамиз, ҳам сизларга минглаб салом ва дуолар этиб дуоларингизни кутамиз.
Нурларга бўлган тааррузларнинг бир зарари бўлса, йигирма фойдаси бордир. Албатта йигирма қозончга қарши бир зарар ҳеч ҳукмидадир. Тааррузлар фақат ва фақат Нурнинг нашриёт ва футуҳотининг кенгайишига, инкишофига сабабдир ва Миллати Исломия назарида ишонч ва амният қозонишига мадордир. Рисола-и Нурнинг Анадолу кенглигида ва Ислом Олами вусъатида ва Оврупа ва Америка доирасидаги моддий ва маънавий таъсирот ва футуҳотига ва нашриётига шоҳид бўлган Исломият душманлари яна баъзи тааррузлар қилганлар. Олган хабарларимизга кўра, бу тааррузлардан сўнгра, хусусан шарқ вилоятларида, эскисига назаран Нурнинг футуҳоти ўн кун ичида ўн мисл ортган. Ҳам шундай қилиб халқнинг назари диққати Рисола-и Нурга ва устозимизга ўгирилган, ухлаганлар уйғонган, танбаллар ҳаракатга келган, эҳтиётсизлар эҳтиётга муваффақ бўлгандирлар. Бу аччиқ тааррузлаб келиб кетгувчи бўлмоқ ила баробар, ёлғиз бир қўрқув ва шубҳа ёймоқ қасди ила қилинган василалар ва дасисали манёврлардир. Аҳмоқ дин душманлари гўё Нур Талабаларини қўрқитмоқ савдоси ила расмий кишиларни алдатиб ҳаракатлантириб ва қурол этишга уринмоқдалар. Ажабо, у ғофиллар билмайдилармики, бизлар Нурнинг талабаларимиз.. Динсизларнинг, масонларнинг, комунистларнинг моҳияти ғоят даражада заифдир. Зоҳиран қувватли каби кўринишлари бебош бир боланинг бир хонани бир гугурт ила маҳв этиши каби тахрибот ила иш кўришларидадир. Ҳа, улар сўнг даража заифдирлар. Чунки бир чумчуқ қадар иқтидори бўлмаган ўз борлиқларига ишонарлар. Ҳам сўнг даража зиллат, мискинлик ва пастлик ичидадирлар. Чунки инсонларга қул бўлиб уларга иккиюзламачилик, риёкорлик ва тилёғламачилик этмоқдалар. Иймон аҳли эса, хусусан таҳқиқий иймон ила иймонни инкишоф этганлар кучлидирлар, жуда азиздирлар. Уларнинг ҳар бири бир абди азиз ва бир абди куллийдирлар. Чунки улар бир Қодийри Зулжалолга ва бир Ҳакийми Зулкамолга ва бир Холиқи Коинотга ва бир Раббус Самавати вал Арзга ва бир "Ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр"га ибодат этарлар.. қуллик этарлар... Унга интисоб этарлар.. ҳам истинод этарлар.
Бу яширин дин душманлари ва мунофиқлар кўпдандир англадиларки, Нур Талабаларининг кафанлари бўйинларидадир. Уларни Рисола-и Нурдан ва устозларидан айирмоқ мумкин эмасдир. Шунинг учун шайтоний режаларини, дасисаларини алмаштирдилар. Бир заиф томирларидан ёки софиятларидан истифода этамиз фикри ила алдатмоқ йўлини тутдилар. У мунофиқлар ёки у мунофиқларнинг одамлари ёки одамларига алданганлар дўст суратига кириб, баъзан эса талаба шаклига кириб дерлар ва дедиртирларки: "Бу ҳам Исломиятга хизматдир, бу ҳам улар ила курашдир. Шу маълумотни қўлга киргизсанг, Рисола-и Нурга янада яхши хизмат этасан. Бу ҳам буюк асардир" каби бир тур қондиришлар ила ёлғиз у Нур Талабасининг Нурлар ила бўлган машғулият ва хизматини аста-аста камайтирмоқ ила ва бошқа нарсаларга назарини ўгириб, ниҳоят Рисола-и Нур ила машғул бўлишга вақт қолдирмаслик каби тузоқларга тушуришга ҳаракат қилмоқдалар. Ва ёхуд маош, сарват, мавқе, шуҳрат каби нарсалар ила алдатишга ёки қўрқитмоқ ила хизматдан воз кечиришга ғайрат этмоқдалар. Рисола-и Нур диққат ила ўқиган кишига шундай бир фикрий, руҳий, қалбий уйғониш ва уйғоқлик берадики, бутун бундай алдатмалар бизни Рисола-и Нурга шиддат ила йўллаш ва ташвиқ ва у дассос мунофиқларнинг мақсадларининг тўлиқ аксига бўлиб бир таъсир ва бир натижа ҳосил этади. Фасубҳаналлоҳ... Ҳатто шундай Нур Талабалари майдонга келмоқдадирки, асл холис ният ва муқаддас ғоядан сўнгра, бир сабаб бўлиб ҳам, мунофиқларнинг мазкур режаларининг аксига, зид равишда дунёни тарк этиб ўзини Рисола-и Нурга вақф этмоқда.. ва устозимизнинг айтгани каби демоқдалар: "Замон Исломият фидоийси бўлмоқ замонидир".
Бизнинг хизмати Иймонияга назаран шиша парчалари ҳукмидаги сиёсат ила алоқамиз йўқдир. Диёнат Раёсати тадқиқ ҳайъати рапортида: "Рисола-и Нур китобларида сиёсатни алоқадор этган мавзулар йўқдир" дегандир. Ҳатто у пайт яна Афён прокурори ҳам айбномасида: "Бадиуззамон ва талабаларининг фаолияти сиёсий эмасдир" дея ҳукм этгандир. Ҳа, Рисола-и Нур Шогирдларининг машғул бўлган вазифалари энг муаззам бўлган дунё масалаларидан янада буюкдир. Сиёсат ила машғул бўлишга вақтимиз йўқдир. Юз қўлимиз ҳам бўлса, фақат Нурга кифоя келар. Америка, Инглиз қадар сарватимиз ҳам бўлса, яна иймонни қутқармоқ даъвосига сарф этамиз. Ҳам бир қанча сиёсий ишлар ила ёки бир қанча ботил жараёнлар ила ва фикрлар ила машғул бўлишга замонимиз йўқдир. Умримиз қисқадир. Вақтимиз тордир. Устозимизнинг айтгани каби, "Фано нарсалар ила машғулият фано таъсир этар. Фано из қолдирар". Хусусан бундай бир асрда "Ботилни яхшилаб тасвир этмоқ соф зеҳнларни адаштиришдир". Ҳа, манфийликларни ўрганиб мужодала этаман каби соф бир ният ила бошлаб манфий нарсалар ила машғул бўла-бўла диний боғларни ва диний салобат ва садоқатни эски ҳолига назаран сустлаштирганлар бўлгандир.
Рисола-и Нур нурни ерлаштириб, зулматни изола этади, йўқ этади. Яхшини ўргатиб, фанони фарқ ва ажраттиради ва воз кечиради. Ҳақиқатни дарс бермоқ ила ботилдан қутқаради ва ботилдан муҳофазалайди.
Хулоса-и калом: Биз фақат нурлар ила машғулмиз.. биз мужавҳароти Қуръония ила машғулмиз. Бизлар Қуръоннинг Коинот кенглигидаги олмос каби ҳақиқатларига ҳаракат қилмоқдамиз. Бизлар фақат боқийга хизмат этмоқдамиз. Бизлар фоний нарсаларга куч сарф этмаймиз. Бизнинг Рисола-и Нур ила бўлган хизмати иймониямиз бошқа нарсалар ила машғулиятимизга эҳтиёж қолдирмайди, ҳар нарсага кифоя келади.
Ал-ҳосил: Устозимиз Бадиуззамон ила ва Рисола-и Нур ила мужодала этган инсофсиз яширин дин душманлари ажзи мутлақ ила абадга қадар мағлубиятдадирлар. Бадиуззамон ва Рисола-и Нур эса абадиян музаффар ва муваффақдир. Шахсни чиритишга уринмоқ ила Рисола-и Нур чиритилмас. Зеро Рисола-и Нур шахсан ўзи ҳужжат ва бурҳондир. Уни ва Унинг муаллифини чиритишга уринганлар чиришга маҳкум бўлгандирлар. Намунаси тарих қаршисида майдондадир, ва ҳамда чирияжакдирлар. Рисола-и Нурдаги юксак ҳақиқат Рисола-и Нурни абадга қадар бардавом қилажакдир...
Ҳа, Нур Талабалари оғир жазо маҳкамаларида деганларки: "Бизни устозимиз Бадиуззамондан ва Рисола-и Нурдан ва бизни биздан айирадиган ҳеч бир башарий қувват йўқдир". Ҳа, у мунофиқларнинг атомлари ҳам бу хусусда ожиздир. Фарзи маҳол қила олсалар, ҳатто жасадимизни ўлдирсалар ҳам, руҳимиз саломат ва саодат ила абадиятга кетажакдир". Ҳам Устозимизнинг Мактубот Мажмуасида айтгани каби деймиз: "Биримиз дунёда, биримиз охиратда, биримиз шарқда, биримиз ғарбда, биримиз шимолда, биримиз жанубда бўлсак, биз яна бир-биримиз ила баробармиз".
Устозимиз ҳеч бир маънавий мақом даъво этмайди. Бошқалар тарафидан ўзига берилган буюк ва мустасно мақомларни рад этади. Фақат Унинг ҳол ва аҳволи, ишлари ва ҳаракати Унинг ким бўлганини тушунишга ва исботга кифоядир. Ҳа, Бадиуззамоннинг ва Рисола-и Нурнинг Қуръон, иймон ва Исломият хизматига монеъ бўла олмоқ учун дунёни қўлида тутиб айлантирадиган бир қувват лозимдир.
Ҳазрати Устозимизнинг иъдом режалари ила йўлиқтирилган маҳкамадаги мудофааларидан Буюк Мудофаалар китобидан баъзи жумлалар:
"Рисола-и Нур Талабалари бошқаларига ўхшамас, улар ила овора бўлинмас, улар мағлуб бўлмаслар. Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Қуръони Ҳакимдан сизилгандир. Қуръон эса Аршни Фарш ила боғлаган бир нуроний занжирдир... Кимнинг ҳадди борки, бунга қўл узатсин. Рисола-и Нур бу Анадолунинг сийнасига ерлашгандир, ҳеч бир қувват уни юлиб отолмаяжакдир".
Машҳур ва ҳориқулода бир асар бўлган "Оят-ул Кубро Рисоласи"дан:
"Рисола-и Нур ёлғиз бир жузъий тахриботни ва бир кичик хонани таъмир этмаётир. Балки куллий бир тахриботни ва Исломиятни ичига олган ва тоғлар катталигида тошлари бўлган бир муҳит қалъани таъмирлаётир. Ва ёлғиз хусусий бир қалбни ва хос бир виждонни ислоҳга ҳаракат қилмаётир, балки минг йилдан бери ҳозирланган ва йиғилган бузғунчи асбоблар ила даҳшатли яраланган умумнинг қалбини ва омманинг фикрларини ва умумнинг ва айниқса авоми мўъмининнинг паногоҳлари бўлган Исломий асосларни ва жараёнларнинг ва аломатларнинг синиши ила бузилишга юз тутган умумий виждонни Қуръоннинг иъжози ила ва кенг яраларини Қуръоннинг ва иймоннинг дорилари ила даволашга ҳаракат қилаётир. Албатта, бундай куллий ва даҳшатли тахриботга ва жароҳатларга ва яраларга ҳаққаляқийн даражасида, тоғлар қувватида ҳужжатлар, жиҳозлар ва минг тарёқ ҳайсиятида тажрибаланган дорилар ва ҳадсиз даволар бўлиши керакки, бу замонда Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг маънавий иъжозидан чиққан Рисола-и Нур у вазифани қилмоқ ила баробар, иймоннинг ҳадсиз мартабаларида тараққиёт ва инкишофларга мадор бўлгандир ва бўлмоқдадир!.."
Азиз қардошларимиз, юзларча олимлар жим қилинган ва диний нашриёт қилдирилмаган ва Қуръоннинг ҳақиқатларини баён ва таблиғ этишга динан вазифадор бўлганлари ҳолда жабран қилдирилмаган ва дин одамларининг имҳо этилиши каби даҳшатли ва тарих кўрмаган бир ҳангомда, Қуръон ва иймон ва Исломиятни йиқитмоқ режалари татбиқ этилган энг мудҳиш бир даврда ва куфри мутлақнинг ва динсизликнинг энг ваҳший бир замонида Бадиуззамон Саид Нурсий Қуръон ва иймон ва Исломиятнинг фидокор ва парвосиз бир мудофаачиси ва муҳофизи бўлиб диний жиҳод майдонида ягона шахс бўлиб кўрилгандир. Ҳа, Бадиуззамон давлатларга, миллатларга муқобил, ёлғиз бир ердаги Фиръавнларга эмас, бутун Оврупа динсизлигига қарши бир ўзи қарши чиққан ва чиқмоқда. Ва Қуръон ҳақиқатларини ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ ичида нашр этмоқда.. "Вазифамиз ҳаракат қилмоқдир. Бизни ғолиб этмоқ, мағлуб этмоқ, муваффақ этмоқ ва Нурларни қабул эттирмоқ Жаноби Ҳаққа оиддир. Биз вазифа-и Илоҳияга қўшилмаймиз" деган ва тарихда мислига учралмаган зулм ва исканжалар ичида кўп золимона муомалалар кўрган ва эшигида жандарма ва полиция қўриқчилик қилдирилмоқ сурати ила Жума Намозига ҳам кетишдан ман этилган. Ва бутун бу тарихий фожиаларни ёпмоқ ва ҳеч кимга эшиттирмаслик учун ҳам қаттиқ бир назорат остига олингандир.
Хуллас, бундай оғир шартлар ичида Рисола-и Нурни Ҳазрати Устозимиз инояти Илоҳия ила таълиф этиб, аксариятини Қуръон ҳарфлари ила ва қўл ёзуви ила нашр этгандир. Шундай қилиб, айни замонда Қуръон хатини ҳам муҳофаза этган ва юз минглар ила Мусулмон Турк Ёшлари Рисола-и Нурни ўқий олмоқ учун муқаддас китобимиз бўлган Қуръоннинг ёзувини ўрганмоқ неъмат ва шарафига ноил бўлгандирлар. Устозимиз соҳиб бўлган иймон қуввати ва тўлиқ бир ихлос ила ҳақоиқи Қуръония ва иймонияни авом ва ҳавас талабаларининг умуми истифода эта оладиган ва асрнинг тушунишига уйғун яп-янги бир баён тарзи ила ифода ва изҳор этгандир. Шундай қилиб Рисола-и Нур каби топ-тоза ва порлоқ ва юксак бир тафсири Қуръонийни инояти Ҳақ ила майдонга келтиргандир.
Бу ҳориқулода асарлардирки, бу ватан ва миллатни динсизлик ва комунистликдан муҳофаза этгандир. Ҳам Ислом шиорларининг жабран олиб ташланган жабарут даврида, дунё хотири учун ўзини мажбур деб ўйлаб у муқаддас шиорлардан фидокорлик қилганларнинг ва дин зарарига ҳаракат этганларнинг ва Исломиятга мухолиф фатволарга ва бидъатларга мажбур этилганларнинг кўплиги замонида Бадиуззамон на ҳол лисонида, на қол лисонида ва на ишларида шу қадар зулмлар чеккани ва иъдомлар ила қўрқитилгани ҳолда, энг кичик бир ўзгариш ҳам қилмагандир. Аксинча, "Ажал бирдир, ўзгармас... Ўлим бу фано оламидан бақо оламига ва нур оламига кетмоқ учун бир бўшатилишдир" деб мужодалага отилган, бидъатларни танитган ва тўхтатган ва Ислом шиорларини муҳофаза этган ва Суннати Санияни иҳё этган асарларни парда остида ўттиз санадан бери нашр этган ва муҳитида худди Саодат Даврининг бир жилвасини яшагандир. Бир Суннати Санияга мухолиф ҳаракат этмаслик учун исканжали бир инзивони ихтиёр этгандир. Ўттиз санадан бери миллионларга ҳукм этган динсиз ва ўхшовсиз бир истибдоди мутлақ Бадиуззамонни ҳеч бир жиҳатдан ҳеч бир вақт ҳукми остига ололмаган, аксинча золим мустабидлар Унга мағлуб бўлгандирлар.
Уйғонган мадраса аҳли хабардор бўлмоқдаларки, эски замонда мадраса усули ила ўн беш санада қўлга киритилган иймоний ва Исломий натижа бу замонда Рисола-и Нур ила ўн беш ҳафтада қўлга киритила олмоқда. Устозимиз буюрмоқдаларки: "Бир сана Рисола-и Нур дарсларини тушуниб ва қабул этиб ўқиган киши бу замоннинг муҳим ва ҳақиқатли бир олими бўлиши мумкин".
Рисола-и Нур Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам Афандимизнинг нуроний машрабини ва Саҳоба-и Киромнинг олий сажиясини баён этган бир нур ва файз хазинасидир. Хуллас, бу мазкур вазият бу кунги дунёга топ-тоза, нуроний бир ҳаёт ва яп-янги бир шакл бериб шу ҳақиқатни кўрсатадики, кўпдандир бир-бирига муориз деб ўйланган мактаб аҳли ила мадраса аҳлини ва такя аҳлини Рисола-и Нур бирлаштиради ва таълиф этади. Ҳамда муораза ҳолида бўлган Шарқ ила Ғарбни яраштиради.
Эски замон Ғарб файласуфлари ечолмаган ва янги замон файласуфлари ҳам: "Фалсафа ҳануз буни ҳал этолмагандир" деган тугунларни Рисола-и Нурда Қуръоннинг файзи ила кашф ва ҳал этилиб, ақлан ва мантиқан исбот этилгандир. Шарқнинг ҳам файласуфлари қирқ саҳифада тушунтиришга ҳаракат қилганлари мушкуллар Рисола-и Нурнинг бир саҳифасида важиз бир шаклда ифода этилгандир.
Бадиуззамоннинг 1935 санасида иъдом этилмоқ учун берилган Оғиржазо Маҳкамасидаги мудофаасидан бир-икки жумла: "Рисола-и Нур сўнмас, сўндириламас. Рисола-и Нур сўндирилмоқ учун уфладикча порлаган бир нурдир. Рисола-и Нур коинот тилсимининг муаммосини кашф ва ҳал этган бир кашшофдир".
Ҳам жисмоний ҳашр масаласида, файласуфлардан Ибн Сино каби машҳур бир доҳийнинг, "Ҳашр нақлийдир, иймон этамиз. Ақл бу йўлда кетолмас" деган бир ҳақиқати Рисола-и Нурда ҳам умумнинг истифода эта оладигани ўхшовсиз бир тарзда Қуръоннинг файзи ила ақлан исбот этилгандир.
Залолат-олуд Оврупа файласуфларининг ва адашган талабаларининг баъзи муташабиҳ Ояти Карима ва Ҳадиси Шарифларнинг зоҳирий маъноларини тушунмасдан қилганлари қасдли эътирозларга Рисола-и Нурда ақлан, мантиқан жавоблар берилиб, у Оятларнинг ва у Ҳадисларнинг биттадан мўъжиза бўлганлари исбот этилгандир. Шундай қилиб, бу замонда фан ва фалсафадан келган залолат ва шубҳаларни Рисола-и Нур илдизидан кесгандир. Рисола-и Нур буни қиларкан ҳам мусбат бир усул таъқиб этгандир.
Рисола-и Нур фавқулодда мустасно бир абадий устунликка соҳибдир.
Энг машҳур асарлар ила ҳам қиёси мумкин бўлмаган ва бир ўзи бир хусусиятга соҳиб бўлган услубида юксак бир балоғат, фасоҳат ва салосат ва ижоз бордир. Ҳатто Бадиуззамоннинг асарларини Ислом Оламининг қатъийлик ила орзу этиши ила Арабчага таржима эттирмоқ учун буюк Ислом олимларига "Асойи Мусо Мажмуаси" этилган вақт, ўқиганлар ва дегандирларки: "Бадиуззамоннинг асарларини фақат ўзи таржима эта олар. Рисола-и Нурдаги юксак балоғатни ва мислсиз бўлган фасоҳат ва ижозни таржимада муҳофаза қилишдан ва Унинг илмини иҳота этишдан ожизмиз!" Бу сурат ила у юксак олимлар Устозимизнинг фазилатини ва Рисола-и Нурнинг камолотини кўрсатгандирлар.
Бадиуззамон асарларида қарийб бутун буюк муаллиф ва адиблардан фарқли бўлиб лафздан зиёда маънога аҳамият бергандир. Маънони лафзга фидо этмаган, лафзни маънога фидо этгандир. Услубда ўқувчининг бир нави ҳавасини назарга олмаган, ҳақиқатни ва маънони асос тутгандир. Вужудга кўйлакни қиларкан, вужуддан кесмаган, кўйлакдан кесгандир. Рисола-и Нурдаги ақлни, қалбни, руҳни ва виждонни жалб этган ва ҳақиқатга ром этган у Илоҳий жозибадандирки, бола-чақа, ёшу-кекса, авому-ҳавас у Нурга югурмоқдалар ва у жозибадор Нурнинг парвонаси бўлмоқдалар. Бу ҳақиқатнинг порлоқ бир мисоли бўлиб кенг бир талаба оммаси оз замонда дин душманларини титратган бир ҳолга келгандир.
Рисола-и Нурнинг ҳар жиҳатдан бўлгани каби адабий жиҳатдан ҳам қиймат ва аҳамиятини ифода этмоқ адибларнинг, хусусан бизларнинг минг даража ҳаддимиздан узоқдир. Бу хусусдаги чумоли қарорича бўлган сўниқ, фақат самимий ва ҳақиқатли ифодаларимиз Рисола-и Нурдан кўрганимиз азим истифодага муқобил сўнгсиз бир миннат ва шукронимизнинг ифодасидан иборатдир. Бўлмаса бу мавзуларда салоҳият соҳиби ва ихтисос соҳиби фақат ва фақат Рисола-и Нурнинг ўз муаллифи бўлиши мумкин.
Рисола-и Нур бу асрнинг эҳтиёжига тўлиқ жавоб берган ягона тафсири Қуръоний бўлгани анониятини Ҳаққа фидо этган фазилатпарвар Ислом олимлари тарафидан тасдиқ ва фавқулодда бир шаклда тақдир ва таҳсин этилган ва этилмоқдадир. Эллик сана аввал Бадиуззамон Саид Нурсийнинг таълифотидаги хусусиятлар ва бир баҳри уммон каби Унинг илмий даҳосидирки, Миср матбуотида "Бадиуззамон Фотин-ул асрдир" дея юксак илм аҳлига ҳукм бердиргандир.
Бадиуззамон муқобаласиз ҳадя қабул этмасликни ҳаёт дастури этгани душманларича ҳам тасдиқ этилиб, Исломият душманларининг илм аҳлига қилган айбловларни бу дастури ила феълан такзиб ва илмнинг ҳеч бир нарсага қурол бўлмаганини яна ишлари ила исбот этгандир. Ислом олимларининг шараф ва ҳайсиятини ва Исломият иззати ва дин иззатини энг золим ва хунхўр ҳукмдорлар қаршисида ҳам муҳофаза ва мудофаа этгандир. Оч қолган замонларида ҳам ҳаёти бўйича бўлган истиғно қоидасини бузмаган ва "иқтисод ва қаноат икки буюк хазинадир, буларнинг баракаси менга кифоядир" деб халқлардан истиғно этган ва этмоқдадир.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг саналардан бери қамоқдан қамоққа, зиндондан зиндонга отилиши ва бир сургун еридан бошқа ерга кўчирилиши ва ўзига доимо тазйиқлар ва шиддатли зулм ва даҳшатли исканжалар қилиниши ва ўн етти марта заҳар берилиши, бир кунда бир ойлик азоблар чектирилиши ўзининг ва Рисола-и Нур Куллиётининг ҳаққоният ва сидқига биттадан жонли муҳр ва биттадан порлоқ далилдир. Масалан: Ҳиндистонда сўраганлар: "Бадиуззамон қандай бир кишидир?" Жавобан дейилганки: "Хаста, ғариб, фақир, мазлум, ҳадя ва садақаларни қабул этмаган ва ҳозир ҳам кўраётган бўлган шу қадар зулмларга қарамасдан олтмиш санадир даъвосидан воз кечмаган бир кексадир". Улар ҳам: "Ундай бўлса у ҳақиқат айтаётир ва куфри мутлаққа, динсизларга, зиндиқларга бўйин эгмаётир, риёкорлик этмаётир, тилёғламачилик қилмаётир ва Қуръон ва Исломиятга таъсирли ва куллий бир хизмат қилаётирки, улар ҳам Унга зулм этганлар" деганлар.
Шундай бўлгани ҳолда, Устозимиз шундай зотларнинг ва Рисола-и Нур талабаларининг ҳақиқатли тақдир ва баёнларига қарши ғазабланиб, кўп марта ҳам хотирларини синдириб дейдики: "Замон шахс замони эмас, маънавий шахс замонидир. Рисола-и Нурда шахс йўқ, маънавий шахс бор. Мен бир ҳечман, Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир, Қуръондан сизилгандир. Шараф ва ҳусн Қуръоннингдир. Шахсим ила Рисола-и Нур чалкаштирилган. Мазият Рисола-и Нурга оиддир. Рисола-и Нурнинг нашридаги ҳориқо муваффақия эса Рисола-и Нур талабаларига оиддир. Ёлғиз шу қадар борки, шиддатли эҳтиёжимга биноан Жаноби Ҳақ Қуръони Ҳакимдан менга дармон ва тарёқларни эҳсон этди, мен ҳам қаламга олдим. Нима бўлганда ҳам, бу замонда биринчи таржимонлик вазифаси менга тушган. Мен ҳам Рисола-и Нурнинг талабасиман. Бир рисолани ҳозирга қадар юз марта ўқиганим ҳолда яна ўқишга муҳтож бўлмоқдаман. Мен сизларнинг дарс арқадошингиз" дер.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг жаҳоншумул Қуръон ва иймон ва Исломият хизматидаги мустасно муваффақият ва зафарининг ва Рисола-и Нурдаги қувватли таъсирларининг сири: Ўзининг тўлиқ ихлосни қозонган бўлишидир. Яъни, ёлғиз ва ёлғиз Ризо-и Илоҳийни асос мақсад қилгандир. Бу хусусда: "Маслагимизнинг асоси аъзамий ихлос ва тарки анониятдир. Ихлосли бир дирҳам амал ихлоссиз юз ботмон амалдан устундир. Инсонларнинг моддий-маънавий ҳадяларидан, ҳурмат ва омманинг эътиборидан, шуҳратдан шиддат ила қочмоқдаман" дер. Зиёратчи қабул этмаслигининг бир ҳикмати ҳам бу сир бўлса керак. Ҳам ихлосга берган ғоят ортиқ аҳамият, бир юз ўттиз парча асаридан ёлғиз "Ихлос Рисоласи"нинг бошига, "Лоақал ҳар ўн беш кунда бир марта ўқилиши керак" қайдини қўйишидан ҳам тушунилади. "Буюк Маҳкама Мудофаалари" китобида: "Рисола-и Нур дунёга эмас, коинотга ҳам қурол этилолмас. Ғоямиз Ризо-и Илоҳийдир" дегандир.
Хуллас, бу ихлос сиридандирки, Имом Ғаззолий (Р.А.) каби энг машҳур Ислом файласуфларининг асарларини тадқиқ қилган муҳаққиқ ва мудаққиқ бир илм аҳли дейдики:
Рисола-и Нурдан ўқиганим бир саҳифанинг менга берган истифодаси бошқа асарларнинг ўн саҳифасидан янада ортиқдир.
Фалсафий асарлар ила машғул бир муаллим:
Мен бу қадар санадир илмий ва фалсафий асарлар ила машғул бўлдим. Рисола-и Нур қадар мени қондирган ва Ғарб асарларидан ва фалсафадан олган яраларни даволаган ва бу замонниг эҳтиёжига тўлиқ жавоб берган бир асарни кўрмадим.
Бир адабиётчи:
Менинг ақлим нурсиз, қалбим мўъмин эди. Рисола-и Нур ҳам ақлимни, ҳам қалбимни танвир ва нафсимни илзом этди. Мени Жаҳаннамий бир азобдан қутқарди.
Бир доктор:
Рисола-и Нурдан истифодага бошлаганим кунни ҳаётга кўзларимни очганим кун бўлиб биламан.
Бахтиёр бир университетлик:
Устозимизга ва Рисола-и Нурга оид бир мактубни Истанбулнинг бир еридан бошқа ерига этмоқ каби бир хизматни депутатликка таржиҳ этаман.
Ўттиз сана аввал ихлосли ва фазилатли кекса бир тасаввуф аҳли Лутфий исмли бир ёшни кўрсатиб: "Бу Нур талабаси мендан олдиндир" дегандирки, булар минглаб эътирофлардан биттадан намунадир.
Яна бу азим ихлос сирига биноандирки, Рисола-и Нур талабалари иймон ва Исломият хизматида оғир шартлар ва қайдлар ва чеклашлар ичида муваффақ бўлмоқдалар ва ҳаётларини Рисола-и Нурга ва Устозларига вақф этганлар. Рисола-и Нурни умр сармояси ва ҳаёт ғояси деб қабул қилганлар. Рисола-и Нур даъвоси ризо-и Илоҳий даъвоси бўлгани учундирки, ҳамияти Исломияга соҳиб мумтоз адвокатлар Рисола-и Нурнинг фахрий адвокати бўлмоқ ва диндор ҳақпараст мужоҳид муҳаррирлар дунёни истило этадиган Нурнинг эълонида ҳиссадор бўлмоқ шараф ва неъматига мазҳар бўлгандирлар. Рисола-и Нурнинг нашриёт ва футуҳоти ва таъсироти овозсиз, буюк бир ҳашамат ила муҳташам бир баҳор мавсумида интишор этган мавжудот кабидир.
Хуллас эй Рисола-и Нур каби ҳадсиз ҳамду-саноларга лойиқ бўлган бир буюк неъматга ноил бўлган Нур қардошларимиз! Бундай бир доҳийи аъзамнинг, бундай бир мутафаккири акбарнинг, бундай бир муаллифи исломнинг ва улуми аввалин ва охиринга воқиф бундай бир аллома-и асрнинг, бундай бир мужоҳиди акбарнинг, бундай бир соҳиби зуҳд ва тақвонинг ҳақоиқи иймониянинг борлиғида худди тажассум этган бундай бир абди куллийнинг, Ризо-и Илоҳийдан бошқа ҳеч бир нарсага илтифот этмаган ва аъзамий ихлоснинг мазҳари бўлган бундай бир тилмизи Қуръон ва ходими Исломнинг ва "Бир кишининг иймонини қутқармоқ учун Жаҳаннамга ҳам отилишга ҳозирман" деган бундай бир халоскори иймоннинг ва иъдом учун юборилган Ҳарбий Трибуналда: "Сен ҳам муртажисан" айбловига қарши: "Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса, бутун инс ва жин шоҳид бўлсинки, мен муртажиман. Минг руҳим ҳам бўлса, Қуръоннинг биргина масаласига ҳаммасини фидо этишга ҳозирман" деган ва бароатидан сўнгра ҳам ташаккур этмасдан, Боязид майдонидаги гавжумликда: "Яшасин золимлар учун Жаҳаннам... Яшасин золимлар учун Жаҳаннам" дея бақириб борган ва имҳо режаси ила берилган маҳкамаларида йигирма тўрт сана аввал: "Эй мулҳидлар! Эй зиндиқлар! Саид эллик минг аскар қувватида дегансиз... Адашмоқдасиз... Қуръонга ва иймонга хизматим жиҳати ила эллик минг эмас, эллик миллион қувватидаман!... Титрангиз! Ҳаддингиз бўлса илишингиз!...", "Менинг ўлимим сизнинг бошингизда бомба каби портлаб, бошингизни тарқатажакдир. Тупроққа отилган бир тухумнинг юзлаб гуллар бериши каби, бир Саид ўрнига юзлаб Саид сизга у юксак ҳақиқатни ҳайқиражакдир". Ва ўн беш сана аввал: "Сочларим ададича бошларим бўлса, ҳар кун бири кесилса, бу хизмати иймониядан чекилмайман". Ва: "Дунёни бошимга оташ қилсангиз, ҳақиқати Қуръонияга фидо бўлган бу бошни зиндиқога эгмайман" деган ва эллик сана аввал Ислом Оламини сўрган мустамлакачи жаббор ва золим бир Императорликка қарши: "Тукуринг у золимларнинг ҳаёсиз юзига" дея матбуот лисони ила жавоб берган ва Катта Миллат Мажлисида Раисга: "Коинотда энг юксак ҳақиқат иймондир. Иймондан сўнгра намоздир. Намоз қилмаган хоиндир. Хоиннинг ҳукми мардуддир. Жаноби Ҳақ Қуръони Каримида юз ерда адосини амр этган намоздан янада буюк бир ҳақиқат бўлса эди, иймондан сўнгра уни амр этар эди" деган ва ёзган бир баённомадан сўнгра Мажлисда жамоат ила намоз қилиш бошланган ва Биринчи Жаҳон Урушида Кўнгиллилар Полкининг Қўмондони бўлиб асир тушган Русяда Москва Чор Империясига қарши иззати Исломияни муҳофаза этиб, отилишга маҳкум қилиниш ҳангомида: "Охиратга кетмоқ учун менга бир паспорт лозим эди" дея ўлимни камситган бундай бир қаҳрамони Ислом Устозимиз Бадиуззамоннинг асарларини ўқимоқ неъмати узмосига муқобил жонимизни ҳам фидо этсак, умримизни ҳам Унга вақф этсак, зулмдан зулмга ҳам дучор қилинсак, умримизнинг охирига қадар шукрон саждасидан ҳам турмасак, бизга яна арзондир...
Устозимиз тез-тез дейдики: Маслагимиз мусбатдир, манфий ҳаракатдан Қуръон бизни ман этади.
Эй Саййиди санадимиз! Эй руҳимизнинг руҳи, қалбимизнинг қалби, жонимизнинг жони, жононимиз, сартожимиз, севгили Устозимиз Афандимиз!.. Модомики бизга манфий ҳаракатга изн бермаётирсиз. Ундай бўлса, биз ҳам Раҳмати Илоҳиядан ниёз этиб аҳд этамизки, дин душманлиги ила устозимизга зулм этган у ғаддор, инсофсиз золимлардан интиқомимизни шундай қилиб оламиз: Рисола-и Нурни ўлгунча қадар доимо ўқиймиз.. ва нашрида сабот ва садоқат ила хизмат этамиз.. Уни олтин сиёҳлар ила ёзамиз, иншааллоҳ...
Университет Нур Талабалари
Аксар ҳаётим инзивода ўтгани каби, ўттиз-қирқ санадир тарассуд ва тааррузга маъруз қолганимдан, заруратсиз суҳбат этишдан чекиниб таваҳҳуш этаман. Ҳам эскидан бери маънавий ва моддий ҳадялар менга оғир келар эди. Ҳам ҳозир зиёратчилар, дўстлар кўпайган. Ҳам маънавий муқобала лозим келган. Ҳозир моддий бир луқма ҳадя мени хаста этгани каби, маънавий бир ҳадя бўлган зиёрат этмоқ, кўришмоқ, хусусан бошқа ерлардан қўл сиқмоқ учун заҳмат этиб келмоқ зиёрати ҳам аҳамиятли бир маънавий ҳадядир.. Унга муқобала этолмайман. Ҳамда арзон эмас, маънан қимматдир. Мен ўзимни у ҳурматга лойиқ кўрмайман, маънан муқобала ҳам этолмайман. Шунинг учун ҳозирча айнан моддий ҳадя каби, бир эҳсони Илоҳий бўлиб менга маънавий ҳадя каби бўлган суҳбатдан зарурат бўлмасдан ман этилдим. Баъзан мени хаста этар, моддий ҳадянинг тўлиқ муқобилини бермаганим вақт мени хаста этгани каби. Шунинг учун хотирингиз синмасин, хафа бўлмангиз.
Рисола-и Нурни ўқимоқ ўн марта мен ила кўришмоқдан янада фойдалидир. Зотан мен ила кўришмоқ охират, иймон, Қуръон ҳисобигадир. Дунё ила алоқамни кесганим учун дунё ҳисобига кўришмоқ маъносиздир. Охират, иймон, Қуръон учун эса Рисола-и Нур ортиқ менга эҳтиёж қолдирмаган. Ҳатто хизматимиздаги хос қардошларим ила ҳам зарурат бўлмасдан кўришолмайман. Ёлғиз баъзи Рисола-и Нурнинг футуҳотига ва нашриётига оид баъзи хизматлар учун баъзи зотлар ила кўришмоқ истайман. Не вақт бу нуқталар учун кўришмоқ истасам, у пайт кўришмоқ жоиз бўлиши мумкин ва менга машаққат бермас. Бу нуқтани билмаган зиёратга келганларга хабар бермоқдаманки, бир неча санадир газеталар ила эълон этганманки мен ила кўришмоқ истаганларни, хусусан узоқ ердан келиб кўришмасдан кетганларни хусусий дуоларимга доҳил этаман.. ҳар тонг эса дуо этаман.. шунинг учун ҳам ранжимасинлар.
Саид Нурсий
Устозимиз ҳам дедики: Бу "Тарихча-и Ҳаёт"нинг энг муҳим қисми уч марта Сабиулрашод тарафидан, тўрт марта эса ўттиз-қирқ санадан бери ҳам эски ҳарф, ҳам янги ҳарф ила нашр этилган ва ичидаги мудофаалар парчалари ҳам кўплаб маҳкамаларнинг ҳузурида ўқилган ва расман да нашр этилган. Янги бўлиб Мадина-и Мунаввара каби хориж ерлардан бир-икки олим зотнинг изоҳ ва ташаккур навидан бир нечта ҳақиқатли мактублари бор. Шунинг учун маҳкамаларнинг расман буларга илишадиган ҳеч бир жиҳати йўқ.
Иккинчидан: Рисола-и Нур қирқ-эллик санада бутун сиёсат аҳлининг тазйиқлари остида бир ўзи Ислом Оламида ҳориқо бир тарзда нашр бўлгани ҳолда, ҳозир миллионлаб ноширлари бор экан, эски бир партия эмас, дунё тўпланса, унга қарши бир тўсиқ чеколмас, мумкин эмас. Балки бир эълоннома ҳукмига ўтар. Шунинг учун Нур талабалари ранжимасинлар...
Учинчидан: Ҳам эски партиянинг менга қарши зулмларини ҳалол этганим, ҳам Қуръоннинг бир асос қонуни бўлган وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى яъни, бирисининг хатоси ила бошқаси, партияси, қариндоши масъул бўлмас, бўлолмас дея, ҳам Анадолу, ҳам шарқий вилоятларда Рисола-и Нур ила нашр этилгани сабаби ила, осойишга тўлиқ қувватли бир тарзда хизмат этилган. Демак бир маънавий зобита ҳукмида ҳаркаснинг қалбида бир посбон қолдирмоқда. Бу нуқтага биноан, Рисола-и Нур эски партиянинг тўрт-беш хатосини юз даража зиёдалаштиришга монеъдир. Юздан беш одамнинг хатосини тўқсон бешга ҳам бериб йигирма-ўттиз даража зиёдалаштирмаган. Шунинг учун умум у партиянинг аксариси иқтидор партияси қадар Рисола-и Нурга миннатдор бўлиши лозимдир. Чунки бу дарсни, бу Қуръоннинг Асос Қонунини Рисола-и Нур дарс бермаса эди, у беш одамнинг хатоси минглаб одамни ҳам хатокор қилар эди.
Тўртинчидан: Қатъиян таҳаққуқ этганки: Рисола-и Нур хориждан ҳужум этган куфри мутлаққа қарши бу миллатни ва Исломият Оламини муҳофаза этадиган Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизасидан бир дарсдирки, динсиз файласуфлардан ҳеч бириси унга қарши муқобала чораси тополмадилар. Қатъиян хабар олдикки: Хорижда баъзи ерда бир миллион ёшлар "Мусаламоти умумияни таъмин этадиган Рисола-и Нурдир" деганлар. Умумий сулҳ тарафдори Олмония ва Америка каби баъзи ажнабийларнинг ҳам Рисола-и Нурни таржима қилишни бошлагани хабарини олдик.
Бешинчидан: Агар расмий одамлар баъзи янги қонунларга хато маънолар бериб бир-икки сатрига илишсалар, менинг бадалимга дейингизки: "Бир одамнинг хатоси ила йигирма минг қўшниси жазолантириларми, қаматиларми? Дунёда бундай ҳукм этган ҳеч бир қонун борми?" Хуллас, ҳар саҳифаси йигирма сатр бўлган беш юз саҳифалик бир китобнинг бир сатрида бир одамга шиддатли таъзир урган бўлса: Аввало, исм муайян эмас, у ерда масъулият йўқ... Шоят бўлса ҳам, цензура каби у сатр ўчирилар. У китобни мусодара этмоқ ўн минг одамни қамоққа тиқмоқ каби коинотда эшитилмаган бир қонунсизлик, бир зулм бўлгани каби, бошқа йигирма минг сатрлар ҳозирга қадар йигирма минг одамнинг иймонини қувватлантиргани жиҳат ила йигирма минг ҳасана ва яхшилик бўлганидан, албатта у хатони ва саййиани афв эттирар...
Мен шиддатли хаста бўлмасайдим, яна гапирар эдим. Сиз хизматкорларим тасҳиҳ ва ислоҳ этарсиз. Ҳатто муносиб кўрсангиз, маънан полицияларнинг бир вазифасини бажарган Рисола-и Нурнинг осойиш хизматида полицияларга буюк бир қувват бўлган дарсларига полициялар ҳаркасдан зиёда тарафдор бўлмоқ лозим келаркан, ҳозир расман қидирув бўлими ходими суратида полицияга қарши бўлган бу хизматни полицияларга беришга руҳим рози эмас. Уларга умуман ҳаққимни ҳалол этганимни айтарсиз.
Олтинчидан: Шиддатли бир таассуф ила "Лайла-и Меърож" вақтида Меърожи Шариф, Шуҳури Салоса ҳурматига васила кутаркан, Тарихча-и Ҳаёт сабабли қидирув ҳодисаси шиддатли бир қайғу берди. "Садақа балони даф этар" маъносидаги саҳиҳ ҳадиснинг ҳукми ила, Рисола-и Нур Анадолу учун балоларни даф этадиган бир садақа ҳукмига ўтгани, унга бароатлар ва эркинликлар берилгани замон балоларнинг даф этилиши, унга ҳужум этилгани замон балоларнинг келиши юз ҳодисаси борки, баъзан зилзила ва тўфонлар ила қайд этилгани каби, бу дафа ҳам ҳаётимда кўрмаганим минус ўн саккиз даражага яқин бир совуқ, таарруз ва қидирувнинг айни вақтида келди.
Устозимиз шиддатли хасталигидан ортиқ гапирмади. Хаста ҳолида хизматкорига деди: Мароқ этмасликлари учун маълумот сифатида баъзи дўстларга ва баъзи расмий зотларга юборарсиз.
Шиддатли хаста устозимизнинг хизматкори
Ҳа, хизматкоримнинг ёзгани тўғридир.
Саид Нурсий
Муҳтарам Устозимиз,
Мужоҳада-и маънавиянгизга ва сабри жамилингизга мукофотан Жаноби Ҳақ тарафидан эҳсон этилган муқаддас иймон даъвонгизнинг таҳаққуқини Рисола-и Нурнинг эркин интишори ила идрок этган бўлмоқдамиз. Саналардан бери давом этиб келган бу муқаддас даъво, бу идеал ва бу қийин мужодала зафар ила натижаланган, Ҳақнинг истагани бўлган, кўнглимизнинг истак ва орзуси содир бўлган, иймон куфрга ғалаба этиб, зулмат пардалари осонлик ила йиртилиб дунё уфқлари Нурнинг порлоқ зиёси ила ойдинлангандир. Бу натижага ва бу зафарга улашмоқ, иймон неъматининг сўнгсиз саодатига қовушмоқ ва демакки Ҳаққа яқинлашмоқ бахтиёрлигини бизларга, Турк миллатига ва балки бутун инсониятга бахш этган Рисола-и Нур бу муаззам ва қўрқинч иймонсизлик урушининг қутқарувчи атоми бўлган, руҳларимизни таъмир, қалбларимизни тақвия, кўнгилларимизни фатҳ айлагандир. Бу жиҳатдан миннат ва шукронларимизни севгили ва жуда азиз Устозимизга арз этаркан, асрлик умри муборакларингиз ўтказган ҳаёт саҳифаларининг ҳар они мужодала, мужоҳада, исканжа, азият, зулм, сургун тўла қўрқинч бир даврнинг азият ва изтироблари ила ўтишига қарамасдан, азмингизнинг, садоқатингизнинг, фароғат ва жасоратингизнинг ва ниҳоят у пўлатдан янада қувватли иймон ва идрокингизнинг, хулоса: Исломиятни тушунишда, инсониятни қаврашда, ичкарида ва ташқарида ўрнак инсон бўлишингизнинг ва айниқса Рисола-и Нур Куллиётингизнинг инсоният олами устига қолдирган таъсири, акс эттирган маъно ила доимо изингиздан, йўлингиздан кетадиган, кетган, кетишга азм этган миллионлаб Нур талабалари сизга ошиқ, сизга муташаккирдирлар.
Муҳтарам Устозимиз, ортиқ бутун чарчаганингизга ва кексалигингизга қарамасдан қийин имтиҳонингизнинг муваффақият ила натижаланиши соясида хотиржам бўлинг. Ортиқ бу муқаддас даъвони, бу иймон ва Қуръон даъвосини давом эттирадиган истиқболнинг ёш Саидлари етишгандир. Иймон нури ва идроки ила улар бу муқаддас ва улвий даъвони юритажаклар ва иншааллоҳ қиёматга қадар давом эттиражаклар ва наслдан наслга интиқол эттиражаклар.
Муҳтарам Афандимиз, эртага тарихнинг олтин саҳифаларида ифтихор ва тантана ила ёд этиладиган янги ва муфассал "Тарихча-и Ҳаёт"ингизнинг Анқарада чоп этилиб якунланишининг севинчи ичида байрам этмоқдамиз. Зеро бу "Тарихча-и Ҳаёт" умрингиз бўйича асос ғоя қиганингиз иймонни қутқармоқ даъвонгиз йўлидаги мужодала ва мужоҳада ҳолатларингизни, минг турли маҳрумиятлар ичида чарчаш билмаган бир азм ила мақсадга восил бўлишингизни ва оламга раҳмат бўлган Рисола-и Нурларнинг таълиф, танзим ва нашри ҳақида қондирувчи маълумот бериши жиҳатидан буюк аҳамиятга соҳибдир. Бугун миллионлаб инсонни жўштириб, саломатга этган бу Нур дарёси доимо тошияжак, куфрни буғажак, зулматни йиртажак, инсониятга ҳомий ва халоскор бўлажакдир.
Сизга шукрда қарздормиз. Энг чуқур севги ва муҳаббатларимиз ила салом ва ҳурматларимизни арз этар, муборак дуоларингизга интизоран қўлларигиздан ўпамиз азиз, севгили Устозимиз.
Истанбул Нур Талабалари
Рисола-и Нур Муаллифи Устоз Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратларининг, энг охирги марта васиятномаси ҳукмида Амиртоғ Иловасининг охирига киргизилган ва нашр этилган бир баёни ила янги Амиртоғ Иловасида нашр этилган энг охирги сана қаламга олган "Раиси Жумҳурга ва Бош Вазирга" деб номланган бир нутқини бу Тарихча-и Ҳаётнинг охирига илова этмоқдамиз.
Нур талабалари Ҳазрати Устознинг бу васиятномасида баён этганлари мусбат хизмат тарзи ила "Нурларни" бутун жаҳонга қарши эълон этдилар. Қуръони Ҳакимнинг бу замонга юзланган мусбат хизмат талаққийси ва иймон нурларини ақл ва қалбларга ерлаштирдилар.
Устоз Ҳазратларининг хизматида бўлган талабалари
Азиз қардошларим,
Бизнинг вазифамиз мусбат ҳаракат этмоқдир. Манфий ҳаракат эмасдир. Ризо-и Илоҳийга кўра ёлғиз хизмати иймонияни қилмоқдир, вазифа-и Илоҳияга қўшилмасликдир. Бизлар осойишни муҳофазани натижа берган мусбат иймон хизмати ичида ҳар бир машаққатга қарши сабр ила, шукр ила мукаллафмиз.
Масалан, ўзимни мисол олиб дейман: Мен эскидан бери зўравонлик ва камситишга қарши бўйин эгмаганман. Ҳаётимда зўравонликни кўтара олмаганим бир қанча ҳодисалар ила собит бўлган. Масалан, Русяда қўмондон қаршисида оёққа турмаслик, Ҳарбий Трибуналда иъдом таҳдидига қарши маҳкамадаги пошшоларнинг саволларига беш чақа аҳамият бермаганим каби, тўрт қўмондонларга қарши бу вазиятим зўравонликларга бўйин эгмаганимни кўрсатади. Фақат бу ўттиз санадир мусбат ҳаракат этмоқ, манфий ҳаракат этмаслик ва вазифа-и Илоҳияга қўшилмаслик ҳақиқати учун, менга қарши қилинган муомалаларга сабр ила, ризо ила муқобала этдим. Жержис Алайҳиссалом каби ва Бадр, Уҳуд урушларида кўп жафо чекканлар каби, сабр ва ризо ила қаршиладим.
Ҳа, масалан саксон бир хатосини маҳкамада исбот этганим бир прокурорнинг хато даъволари ила бизга қарши қарорига қарши баддуо ҳам қилмадим. Чунки асл масала бу замоннинг маънавий жиҳодидир. Маънавий тахриботига қарши тўсиқ қўймоқдир. Бу билан доҳилий осойишга бутун қувватимиз ила ёрдам этмоқдир.
Ҳа, маслагимизда қувват бор. Фақат бу қувват осойишни муҳофаза этмоқ учундир. وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى дастури ила-ки "Бир жиноятчи юзидан унинг қардоши, хонадони, бола-чақаси масъул бўлолмас". Мана бунинг учундирки, бутун ҳаётимда бутун қувватим ила осойишни муҳофаза қилишга ҳаракат қилганман. Бу қувват доҳилга қарши эмас, фақат хорижий тажовузга қарши истеъмол қилиниши мумкин. Мазкур оятнинг дастури ила вазифамиз доҳилдаги осойишга бутун қувватимиз ила ёрдам бермоқдир. Шунинг учундирки, Ислом оламида осойишни бузувчи доҳилий урушлар фақат мингдан бир бўлгандир. У ҳам орадаги бир ижтиҳод фарқи сабабли содир бўлган. Ва маънавий жиҳоднинг энг катта шарти ҳам вазифа-и Илоҳияга қўшилмасликдирки, "Бизнинг вазифамиз хизматдир, натижа Жаноби Ҳаққа оиддир. Биз вазифамизни қилмоқ ила мажбур ва мукаллафмиз".
Мен ҳам Жалолиддин Хоразмшох каби, "Менинг вазифам хизмати иймониядир, муваффақ этмоқ ёки этмаслик Жаноби Ҳақнинг вазифасидир" деб ихлос ила ҳаракат этишни Қуръондан дарс олганман.
Хорижий тажовузга қарши қувват ила муқобала этилар. Чунки душманнинг моли, бола-чақаси ғанимат ҳукмига ўтар. Доҳилда эса ундай эмасдир. Доҳилдаги ҳаракат мусбат бир шаклда маънавий тахриботга қарши маънавий, ихлос сири ила ҳаракат этмоқдир. Хориждаги жиҳод бошқа, доҳилдаги жиҳод бошқадир. Ҳозир миллионлаб ҳақиқий талабаларни Жаноби Ҳақ менга берган. Биз бутун қувватимиз ила доҳилда фақат осойишни муҳофаза учун мусбат ҳаракат этамиз. Бу замонда доҳил ва хориждаги маънавий жиҳоддаги фарқ жуда азимдир.
Бир масала яна бор. У ҳам жуда аҳамиятлидир. Қуръон ҳукмига кўра, бу замонда мимсиз маданиятнинг ижобатидан бўлиб зарурий ҳожатлар тўртдан йигирмага чиққан. Ўрганиб қолиш ила, урф-одат ила ва одатланиш ила ғайри зарурий ҳожатлар зарурий ҳожатлар ҳукмига ўтган. Охиратга иймон келтиргани ҳолда, "Зарурат бор" дея ва зарурат шубҳаси ила дунё манфаати ва маишат дарди учун дунёни охиратга таржиҳ этади.
Қирқ сана аввал бир бош қўмондон мени бир парча дунёга ўргатмоқ учун баъзи қўмондонларни, ҳатто домлаларни менинг ёнимга юборди. Улар дедилар:
"Биз ҳозир мажбурмиз. اِنَّ الضَّرُورَاتِ تُب۪يحُ الْمَحْظُورَاتِ қоидаси ила, Оврупанинг баъзи усулларини маданиятнинг ижобларини тақлидга мажбурмиз" дедилар.
Мен ҳам дедим: "Жуда алдангансиз. Зарурат суи ихтиёрдан келса, қатъиян тўғри эмасдир, ҳаромни ҳалол этмас. Суи ихтиёрдан келмаса, яъни зарурат ҳаром йўл ила бўлмаган бўлса зарари йўқ. Масалан, бир одам суи ихтиёри ила ҳаром бир тарзда ўзини сархуш этса ва сархушлик ила бир жиноят қилса, ҳукм унга қарши жорий бўлар, маъруз саналмас, жазо кўрар. Чунки суи ихтиёри ила бу зарурат содир бўлгандир. Фақат бир мажзуб бола жазба ҳолида бирисини урса, маъруздир. Жазо кўрмас. Чунки ихтиёри доҳилида эмасдир".
Хуллас, мен у қўмондонга ва домлаларга дедим: "Нон емоқ, яшамоқ каби зарурий эҳтиёжлар хорижида бошқа қайси зарурат бор? Суи ихтиёрдан, ғайри машруъ майллардан ва ҳаром муомалалардан таваллуд этган ҳаракатлар ҳаромни ҳалол этишга мадор бўлолмаслар. Кино, театр, рақс каби нарсаларга ўрганиб қолган бўлса, мутлақ зарурат бўлмагани ва суи ихтиёрдан келгани учун, ҳаромни ҳалол этишга сабаб бўлолмас. Башар қонуни ҳам бу нуқталарни назарга олганки, ихтиёр хорижида қатъий зарурат ила суи ихтиёрдан нашъат этган ҳукмларни айиргандир. Аллоҳнинг қонунида эса янада асосли ва соғлом бир шаклда бу асослар ажратилгандир".
Бунинг ила баробар, замоннинг мажбур қилиши ила заруратлар атрофда деб ўйлаб баъзи домлаларнинг бидъатларга тарафдорлиги сабабли уларга ҳужум қилмангиз. Билмасдан "Зарурат бор" фикри ила ҳаракат қилган у бечораларни урмангиз. Шунинг учун қувватимизни доҳилда сарф этмаётирмиз. Бечора, зарурат даражасига кирган, бизга мухолиф бўлганлардан домла ҳам бўлса, уларга илишмангиз. Мен бир ўзим ҳали олдин менга қарши у қадар муоризларга қарши таянганим, зарра қадар умидсизликка тушмаганим, у хизмати иймонияда муваффақ бўлганим ҳолда, ҳозир миллионлаб Нур талабаси бўлгани ҳолда, яна мусбат ҳаракат этмоқ ила уларнинг бутун ҳақоратларига, зулмларига таҳаммул этмоқдаман.