Risale-i Nur

Тарихча-и Ҳаёт
— 4 —
Рисола-и Нур куллиётидан
Тарихчаи Ҳаёт
Муаллифи
Бадиуззамон Саид Нурсий
— 5 —
﴿ بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ ﴾
وَ بِهِ نَسْتَع۪ينُ

СЎЗБОШИ

(Бу сўзбоши Мадина-и Мунавварада бўлган муҳим бир олим тарафидан ёзилгандир.)

Буюк Иқболга оид бўлган "Сўзбоши" да дегандимки: "Буюкларнинг ҳаёт тарихлари ўқиларкан, улвий ривоятлар айтилиб, азиз хотиралари эсга олинаркан, инсон бошқа бир оламга кирганини ҳис этади. Кўнглини топ-тоза севги ҳисларининг улвий оташи ёқади ва Илоҳий файзи қамрайди. Тарих шундай буюк инсонлар қайд этарки, бир қанча буюклар уларга нисбат ила кичик қолар.

Тарихга шарафлар берган қаҳрамонлар эсланаркан,

Юксалишда руҳ энг кенг оламларга, ердан...

Минг ройиҳанинг файзи ўрар руҳни чуқурдан,

Ўтмиш каби, Жаннатдаги гул боғчаларидан...

Бу чуқур ҳақиқатни "Сўзбоши" ни ёзаркан, бутун азамат ва ҳашамати ила идрок этаётган бўламан. Зеро, азиз ва муҳтарам мутолаачиларимизга энг чуқур бир ихлос ва самимият ила тақдим этганимиз бу асар қарийб бир асрга яқинлашган узун ва баракали умрининг ҳар ҳоли минглаб ҳориқога саҳна бўлган кўнгиллар фотиҳи буюк Устоз Бадиуззамон Саид Нурсийга, унинг бир юз ўттиз парчадан иборат бўлган Рисола-и Нур Куллиётига; ва ахлоқ ва фазилатлари, ихлос ва самимиятлари, иймон ва ирфонлари ила ҳаётнинг ҳар ҳолатида фақат бир ўлкага эмас, бутун инсоният оламига топ-тоза ўрнаклар беришда давом этган Нур Талабаларига оиддир.

— 6 —

Бир китобнинг "Муқаддима" сини у китобнинг хулосаси дея таъриф этарлар. Ҳолбуки, ҳар мавзуси мустақил бир асарга сиғмайдиган қадар чуқур ва кенг бўлган бу муаззам китобнинг ичидагиларини бундай бир қанча саҳифалик муқаддимага сиғдирмоқ мумкинмидир?

Бу кунга қадар ожизона ёзган назмий ва насрий ёзувларимнинг ҳеч бирисида бу қадар ожизлик ва ҳайрат ичида қолмаган эдим. Дарҳақиқат, бу асарни чуқур бир завқ, Илоҳий бир севинч ва жўшқин бир ҳаяжон ила ўқийдиган бўлганлар ҳайронлик ила кўрадиларки, Бадиуззамон болалигидан бери мустасно бир шаклда етишган ва бутун умри давомида Илоҳий тажаллийларга мазҳар бўлган тамомила бошқа бир олим ва мумтоз бир шахсиятдир.

Мен бу буюк зотни, асарларини ва талабаларини чуқурдан-чуқур тадқиқ этиб, у нур оламида ҳиссан, фикран ва руҳан яшагандан сўнг буюк ва эски бир Араб шоирининг бир байти ила жуда чуқур бир ҳақиқатни ифода этганини билдим. "Бутун оламни бир шахсиятда тўпламоқ Жаноби Ҳаққа қийин эмас..."

* * *

Ғоясининг улвиятидан, даъвосининг ҳашаматидан ва иймонининг азаматидан файз ва илҳом олган бу қутбнинг жозибасига берилганларнинг адади кундан кунга кўпаймоқдадир.

Ақлларга ҳайрат берган бу улвий ҳодиса мункирларни қаҳр этгани каби, мўъминларни ҳам шод ва масрур айлашда давом этиб кетмоқда.

Иймонли кўнгилларда маънавий бир робита ҳолида яшаган бу Илоҳий ҳодисани буюк бир мужоҳид қалбларни важд ичида қолдирган бир услуб ила қаранг қандай ифода этмоқда:

"Ахлоқсизлик жирканчлигининг бир тўфон ҳолида ҳар истиқоматга тошиб узаниб ҳар фазилатни бўғишга қўйилган қора кунларда Унинг, яъни Бадиуззамоннинг файзини бир сир каби қалбдан қалбга қаршилик кўрсатиш имконсиз бир ҳамла ҳолида ўтаётганини кўрмоқ ила тасалли топмоқдамиз... Кечаларимиз жуда қорайди, ва жуда қорайган кечаларнинг наҳорлари жуда яқин бўлар".

— 7 —

Ҳа, бир сир каби қалбдан қалбга қаршилик кўрсатиш имконсиз бир ҳолда ёйилиб тарқалган бу нурнинг мамлакатнинг ҳар бурчагида файз ва таъсирини кўрганлар ҳайрат ва даҳшатлар ичида сўрашни бошладилар: "Шуҳрати мамлакатимизнинг ҳар тарафини қоплаган бу зот кимдир? Ҳаёти, асарлари, маслак ва машраби недир? Тутган йўли бир тариқатми, бир жамиятми, бўлмаса сиёсий бир ташкилотмидир?"

Бу билан ҳам тугамади, дарҳол керак бўлса идоравий ва керак бўлса адлиявий жуда муҳим таъқиблар ва жуда жиддий тадқиқлар, узун ва кетма-кет маҳкамалар жараён этди... Натижада, бу Илоҳий тажаллийнинг кўнгиллар ўлкасида қурилган бир "Иймон ва Ирфон Муассасаси" дан бошда бир нарса бўлмагани таҳаққуқ этиш билан адолатнинг Илоҳий бир суратда тажаллийси шу шаклда зуҳур этди: "Бадиуззамон Саид Нурсий ва бутун Рисола-и Нур асарларининг бароати" қарори расман эълон этилди. Ва ортиқ руҳнинг моддага, ҳақнинг ботилга, нурнинг зулматга, иймоннинг куфрга ҳар замон ғалаба қозониши азалдан абадга алмашмайдиган бўлган Илоҳий қонунларнинг бошида келган бир ҳақиқат бўлгани қуёшлар каби аниқ бўлди.

Ҳар қандай бир иқлимда зуҳур этган бир ислоҳотчининг моҳият ва ҳақиқатини, садоқат ва самимиятини кўрсатган энг ҳақиқий меъёр даъвосини эълон қилишни бошлаган илк кунлар ила музаффар бўлган охирги кунлар орасида фардий ва ижтимоий, баданий ва руҳий ҳаётида вужудга келган ўзгариш фарқларидир дерлар.

Масалан: У одам илк кунларда мутавозе, олийжаноб, фароғат ва маҳвияткор, хулоса; бутун ахлоқ ва фазилат жиҳатидан жиддий равишда ўрнак бўлган ғоят пок ва сўнг даражада мумтоз бир шахсият эди. Қарайлик, жиҳодида музаффар бўлиб ҳисларда, орзуларда, кўнгилларда ер тутгандан сўнг яна у эски пок ва ўрнак ҳолида қола олганми? Бўлмаса, зафар севинчи ила бир қанча буюк саналган кишилар каби, ерга-кўкка сиғмас бўлганми?

Хуллас, катта-кичик ҳар қандай бир даъво ва ғоя соҳибининг моҳият ва ҳақиқатини, шахсият ва ҳувиятини энг ҳақиқий чеҳраси ила акс эттирадиган энг порлоқ ойна будир.

Тарих бўйича бу мудҳиш имтиҳонни ўтишнинг шоҳасар мисолини аввало Пайғамбарлар ва айниқса Султон-ул Анбиё Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам Афандимиз, сўнгра Унинг Халифа ва Саҳобалари ва ундан сўнг уларнинг нурли йўлида юрган буюк зотлар кўрсатгандирлар.

— 8 —

Пайғамбар Афандимиз шу اَلْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الْاَنْبِيَاءِ яъни: "Олимлар Пайғамбарларнинг ворисларидирлар" ҳадиси шарифи ила олим бўлишнинг жуда осон бир нарса бўлмаганини иъжозкор балоғатлари ила баён қилмоқдалар.

Зеро модомики бир олим Пайғамбарларнинг ворисидир, у ҳолда ҳақ ва ҳақиқатнинг таблиғ ва нашри хусусида айнан улар тутган йўлни таъқиб этиши лозимдир. Ҳар нақадар бу йўл бутун тоғ, тош, балчиқ, шағал, жарлик, янада ёмони таъқиб, тавқиф, муҳокама, қамоқ, зиндон, сургун, тажрид, заҳарланиш, иъдом дорёғочлари ва яна ақл ва хаёлга келмаган неча минг зулм ва исканжалар ила тўла ҳам бўлса...

Хуллас, Бадиуззамон ярим асрдан ортиқ у муқаддас жиҳоди ила бутун умри давомида бу қийин йўлда юрган ва қаршисига чиққан минглаб тўсиқларни бир чақмоқ тезлиги ила ошган ва Пайғамбарларнинг вориси бўлган бир олим бўлганини амалий бир суратда исбот этган бир зотдир.

Ўзининг илми, ахлоқи, адаби, бир қанча фазилат ва мазиятлари орасида мени энг кўп мафтун этган нарса унинг у тоғлардан янада соғлом, денгизлардан янада чуқур, самолардан янада юксак ва кенг бўлган иймонидир.

Раббим, у не муаззам иймон! У не битмас ва туганмас сабр! У не пўлатдан ирода! Хаёл ва хотираларга титрашлар берган бунча тазйиқ, таҳдид, азоб ва исканжаларга қарамасдан у не эгилмас бош, не бўғилмас овоз ва қандай қисилмас нафасдир!

Буюк Иқболнинг ҳаяжонли шеърларидан олган жўшқин бир илҳом севинчи ила бир вақтлар ёзган "Мужоҳид" унвонини ташиган бир манзумада, пастдаги мисраларни ўқиганлардан, балки шоирона бир муболағада бўлганимни айтганлар бўлгандир.

Лекин шу муқаддимасини ёзмоқ ила шараф ҳис қилганим шоҳасарни ўқиганлар важд ила тўла бир ҳайронлик ила тушунадиларки, Аллоҳнинг не қуллари бор экан. Агар бир иймон камолини топса, нелар қилар ва не ҳориқолар чиқараркан..

Бир азм агар иймон тўла бир қалбга кирса,

Инсон ҳам у иймондаги сўнг сирга етишса,

Энг ваҳший ўлимлар унга занжир уролмаслар...

Вулқон каби жўшқин оқмоқда, тўхтатолмаслар...

Раббимдан тушар азмингга қувват берган илҳом...

Пайғамбарни тушда кўрар балки ҳар оқшом...

Фақат нур унинг иймон тўла қалбидаги меҳроб,

Қандил бўлолмас уфқига дунёдаги маҳтоб...

Қор, қиш демас, сесканмас, ранжимас, оғриқ сезмас...

Мавсум бутун умрича илиқ сояли бир ёз...

Жаннатдаги оламларни дунёда кўрар-да,

Маҳв бўлса эгилмас сира тоғлар каби дардга...

Энг тикка жарликлар келиб атрофини ўраса,

Ой ботса, қуёш сўнса, уфқлар ҳам қорайса,

Кўклар йиқилиб чўкса, йўлидан яна қайтмас!

— 9 —

Руҳидаги иймон ила ёнган машъала сўнмас!..

Қалбида вулқон каби иймон не муқаддас!

Виждонига ҳар он шуни ҳайқирмоқда бир овоз:

Эй йўлчи! Шафақлар сўнажак турма, олдинла.

Зулматларга қон йиғлатадиган машъалалар ила...

Юлдузларга бос, чиқ, юксак оламларга юксал!

Инсониятни қутқаришга Жаннатдан тушган қўл!..

Худди бу мисралар иймон қаҳрамони буюк мужоҳид Бадиуззамон Ҳазратлари учун ёзилган. Зеро бу юксак сифатлар ҳаммаси унинг сифатларидир. Жаноби Ҳақ шу Ояти Каримада қаранг мужоҳидларга нималар ваъда бермоқда:

﴿ وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَاِنَّ اللّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ ﴾

Шариф маъноси: "Бизнинг йўлимизда мужоҳада қилганларга мутлақо йўлларимизни кўрсатамиз. Ва ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳ муҳсинлар ила -Аллоҳни кўраётгандай ибодат этган мужоҳидлар ила- баробардир".

Демакки, иймон ва Қуръон йўлида жондан ва дунёдан воз кечган мужоҳидларга буюк Аллоҳ ҳақиқат ва ҳидоят йўлларини кўрсатишини ваъда этмоқда. Асло, Жаноби Ҳақ ваъдасидан қайтмас.. етарки, бу азим Аллоҳнинг ваъдасини ижоб эттирадиган шартлар таҳаққуқ этсин.

Бу Ояти Карима "Устоз" нинг феъл-атвор ва шахсиятини таҳлил хусусида бизга нурдан бир раҳбар бўлмоқда, ва у нурнинг биллур ишиғи остида ортиқ энг нозик чизиқларни ва энг ҳассос нуқталарни кўриб сеза олмоқдамиз. Зеро, модомики бир инсон Жаноби Ҳақнинг ҳифз ва ҳимоясида бўлмоқ неъматига мазҳар бўлгандир, ортиқ у учун қўрқув, андиша, ғам, қўрқмоқ, зерикмоқ ва бошқа каби нарсалар баҳс мавзуси бўлолмас.

— 10 —

Аллоҳнинг нури ила нурланган бир кўнгилнинг самосини қайси булутлар қоплай олар? Ҳар он Аллоҳнинг ҳузурида бўлмоқ бахтиёрлигига эришган бир қулнинг руҳини қайси фоний истак ва орзулар, қайси бечора таважжуҳ ва илтифотлар ва қайси паст ғоя ва эҳтирослар қондирар, таскин ва тасалли эта олар?

Аллоҳдир унинг ёри, мураббийси, валийси;

Эслаш ила бутун нур бўлади туйғуси, ҳисси!

Юксалмоқдадир маърифат иқлимига ҳар он,

Бутун бошқа уфқлар очмоқда руҳига Қуръон...

"Қуръон" унга ёд эттирмоқда "Базми Аласт" ни.

Ошиқ у тажаллийнинг азалдан бери масти...

Хуллас, Бадиуззамон бундай ҳориқолар ҳориқоси бир иноятга мазҳар бўлган муборак бир шахсиятдир. Ва шунинг учундирки, зиндонлар унга бир гулистон бўлган, у ердан абадиятларнинг нурли уфқларини кўрар. Иъдом дорёғочлари биттадан ваъз ва иршод курсисидир. У ердан инсониятга улвий бир ғоя йўлида сабр ва сабот, матонат ва жалодат дарслари берар. Қамоқхоналар биттадан Мадраса-и Юсуфияга инқилоб этар. У ерга кираркан, бир профессорнинг университетга дарс бермоқ учун киргани каби кирар. Зеро у ердагилар унинг файз ва иршодига муҳтож бўлган талабаларидир. Ҳар кун бир қанча ватандошнинг иймонини қутқармоқ ва қотилларни малак каби бир инсон ҳолига келтирмоқ у учун дунёларга алмашилмас бир саодатдир.

Бундай бир юксак иймон ва ихлос идрокига соҳиб бўлган инсон, ҳеч шубҳасизки, замон ва макон тушунчаларининг фонийлар устида қолдирган заррин таъсирларни нурсиз модда оламида қолдириб, руҳи ила маънавият оламининг жуда порлоқ нурлар сочган уфқларига юксалган бир ҳолдадир.

Буюк тасаввуф аҳлининг (Р.А.) Фанофиллоҳ, Бақобиллоҳ дея таъриф ва васф этганлари юксак мартаба мана бу муқаддас шарафга ноил бўлмоқдир.

Ҳа, ҳар мўъминнинг ўзига махсус бир ҳузур, хушу, тафайюз, тажарруд ва истиғрок ҳоли бордир. Ва ҳаркас иймон ва ирфони, салоҳ ва тақвоси, файз ва маънавияти нисбатида бу Илоҳий завқдан файзёб бўлиши мумкин. Лекин бу гўзал ҳол, бу ширин висол ва бу ўхшовсиз завқ ўтган Ояти Каримадаги эҳсон арбоби бўлган у буюк Мужоҳидларда ҳар замон давом этмоқда. Ва мана улар бу сабабдандирки, Мавлони унутмоқ ғафлатига тушмайдилар. Нафслари ила арслонлар каби бутун умрлари давомида урушмоқдалар. Ва ҳаётларининг ҳар лаҳзаси энг юксак тараққий ва такомил хотираларини қайд этади. Ва бутун борлиқлари у жамол, камол ва жалол сифатлари ила васфланган бўлган Раббул Оламийннинг ризосида эриган ҳисобланадилар.

— 11 —

Мавло бизларни ҳам у бахтиёрлар жамоатига доҳил айласин, омин.

Юқоридаги саҳифаларда буюк Устознинг дўстларини мафтун ва ҳайрон қилгани қадар душманларини ҳам даҳшатлар ичида қолдирган азаматли иймонидан баҳс этдик. Энди бироз мумтоз шахсияти, нурдан бир ҳалқа ҳолида ўраётган бўлган устун мазиятларидан, ахлоқ ва камолотидан баҳс этайлик.

Маълумки, ҳар шахсиятни мухталиф ва муайян мазиятлар қамрайди. Шунинг учун Устознинг шахсиятини майдонга келтирган энг муҳим сифатлар шулардир:

Фароғати:

Бир давъво соҳибининг ва хусусан ислоҳотчининг муваффақият шартларининг энг муҳими фароғатдир. Зеро кўзлар ва кўнгиллар бу муҳим нуқтани энг нозик бир сезгирлик ила тадқиқ ва таъқибга майлдордирлар. Устознинг бутун ҳаёти эса бошдан охиригача фароғатнинг шоҳасар мисоллари ила тўлиб тошмоқдадир.

Аллома Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди марҳумдан фароғатга оид шундай бир сўз эшитган эдим: "Ислом бугун шундай мужоҳидлар истарки, дунёсини эмас, охиратини ҳам фидо этишга ҳозир бўлсин".

Буюк одам тилга келтирган бу буюк сўзни тамоман қаврай олмаганим учун тасаввуф аҳлининг истиғрок ҳолларида айтган сирли сўзларга ўхшатиб, ҳаммага айтмаган ва бўлар-бўлмас ерларда ҳам очмагандир.

Қачон айни сўзни Бадиуззамоннинг оташлар сочган ҳаяжонли ифодаларида ҳам ўқиганимда тушундимки, буюкларга кўра фароғатнинг ўлчови ҳам катталашар... Ҳа, Ислом учун бу қадар қайғули бир фароғатга сабр қилишга рози бўлган мужоҳидларни Арҳамурроҳимийн бўлган Аллоҳу Зулкарим Таоло ва Тақаддас Ҳазратлари қўярми? У фидоий қулини лутф ва карамидан, иноят ва марҳаматидан маҳрум этмоқ обрўйига, асло, ярашарми?

Хуллас, Бадиуззамон бу мустасно тажаллийнинг энг порлоқ мисолидир. Бутун умри давомида мужаррад яшади. Дунёнинг бутун машруъ лаззатларидан тамоман маҳрум қолди. Бир уй қурмоқ ва у ерда масъуд бир оила ҳаёти ўтказмоқ савдосига тушишга вақт ва фурсат тополмади. Фақат, Жаноби Ҳақ ўзига шундай нарсалар эҳсон этдики, фоний қаламлар ила таъриф қилиб бўлмайдиган қадар муаззам ва муҳташамдир.

— 12 —

Бугун дунёда қайси бир оила раиси маънан Бадиуззамон Ҳазратлари қадар масъуддир? Қайси бир ота миллионлаб фарзандларга соҳиб бўлгандир? Ҳамда қандай фарзандлар!... Ва қайси бир устоз бу қадар талаба етиштира олгандир?

Бу муқаддас ва руҳий робита Биизниллоҳи Таоло дунёлар турганча туради ва нурдан бир сел ҳолида абадиятларга қадар оқиб кетади. Чунки бу Илоҳий даъво Қуръони Каримнинг нур дарёсида биллурлашган бир борлиқ бўлгани каби, Қуръондан чиққан ва Қуръон ила баробар яшаяжакдир:..

Шафқат ва Марҳамати:

Буюк устоз ҳақ ва ҳақиқатни ҳали болалигида топганди. Қалбининг фарёдини ва руҳининг муножотини тингламоқ учун ғорларга чекинган кунларида ҳам ибодат ва тоатдан, тафаккур ва муроқабалардан файз ва ҳузур олишнинг завқига етишган бир "Орифи Биллоҳ" эди.

Лекин қоронғу кеча тўлқинларини эслатган қўрқинч куфр ва илҳод қобусининг Мусулмон Дунёсини ва бу сабабдан мамлакатимизни истило этмоқ илинжида бўлган у таҳликали кунларда ётоғидан отилган бир арслон каби, вулқонларни эслатган бир бўкириш ила жиҳод майдонига отилди. Бутун роҳат ва ҳузурини бу муқаддас даъвога фидо этди. Ва мана бу ҳикматга биноандирки, у кундан бери ҳар сўзи бир парча лава, ҳар фикри бир оташ парчаси бўлган. Тушган кўнгилларни ёқади, ҳисларни, фикрларни олавлантиради...

Буюк Устознинг тўлиқ бир узлат ва инзиводан сўнгра такрор иршод ва жамият ҳаётига отилиши айнан Имом Ғаззолийнинг ҳаётида ўтказган у муҳим ва тарихий босқичга ўхшамоқдадир.

Демакки, Жаноби Ҳақ буюк муршидларни бундай бир муддат инзивода тарбия, тасфия ва тазкия этгандан сўнг танвир ва иршод вазифаси ила мукаллаф қилади. Ва бу сабаб иладирки, бир ма-и муқаттардан ҳам тоза ва порлоқ бўлган юракларидан узилиб келган нафаслар қалбларга акс этар-этмас бутун бошқа таъсирлар ижро этади...

— 13 —

Арз этганим каби, Имом Ғаззолийнинг бундан тўққиз юз сана аввал ахлоқ ва фазилат соҳасида қилган фатҳларни бу асрда Бадиуззамон иймон ва ихлос водийсида уддалагандир.

Ҳа, Ҳазрати Устозни бу мудҳиш жиҳод майдонларига чорлаган фақат бу тенгсиз шафқат ва марҳамати бўлгандир. Ва буни шахсан ўзидан тинглайлик:

Менга: "Сен уни-буни нима учун безовта қилдинг?" дейдилар. Фарқида эмасман, қаршимда мудҳиш бир ёнғин бор.. оловлари кўкларга юксалмоқда.. ичида фарзанларим ёнмоқда.. иймоним оташланиб ёнмоқда. У ёнғинни сўндиришга, иймонимни қутқаришга югурмоқдаман. Йўлда бириси менга тўсқинлик кўрсатмоқ истамиш ва оёғим унга урилмиш, нима аҳамияти бор? У мудҳиш ёнғин қаршисида бу кичик ҳодиса бир қиймат ифода этарми? Тор тушунчалар, тор назарлар..."

Истиғноси:

Устознинг ҳаёти давомида жамиятимизнинг ҳар табақасига бераётган минглаб истиғно ўрнаклари тилларга достон бўлган бир буюкликка соҳибдир.

Масиводан тўлиқ маъноси ила истиғно этиб, аъзовий ва руҳий бутун борлиғи ила Раббул Оламийннинг битмас ва туганмас хазинасига таянишни ҳаёти давомида бир одат эмас, худди бир мазҳаб, машраб ва маслак бўлиб қабул этгандир. Ва бунда ҳам не баҳода бўлса бўлсин сабот айлашда ҳанузгача давом этмоқдадир.

Ишнинг ўзига хос тарафи: Бу маслак ўз шахсига махсус қолмаган, талабаларига ҳам муқаддас бир мафкура ҳолида интиқол этгандир. Нур дарёсида ювилмоқ шарафига мазҳар бўлган бир Нур Талабасининг истиғносига ҳайрон бўлмаслик мумкин эмасдир...

Қаранг, Устоз Мактублар унвонини ташиган шоҳасарнинг Иккинчи Мактубида бу муҳим нуқтани олти жиҳат ила нақадар асл бир иймон ва ирфон идроки ила изоҳ этар:

Залолат аҳли илм аҳли ҳақида: "Илмни пул топиш воситаси қилади",- деб туҳмат қиладилар. Яъни: "Илмни ва динни ўзларининг тирикчилигига восита қиладилар"- деб инсофсизларча уларга ҳужум қилмоқдалар. Буларни феълан ёлғонламоқ лозим.

— 14 —

Иккинчиси: Ҳақни ёйишда анбиёлардан ўрнак олишга мукаллафдирмиз. Қуръони Ҳакимда ҳақни ёйувчилар: اِنْ اَجْرِىَ اِلَّا عَلَى اللّهِ ٭ اِنْ اَجْرِىَ اِلَّا عَلَى اللّهِ дея инсонлардан истиғно кўрсатганлар ".

Хуллас, Рисола-и Нур Куллиёти мазҳар бўлган Илоҳий фатҳлар фақат бу Анбиё маслагида сабот қаҳрамонлигининг шоҳасар мисоли ва ҳориқулода натижасидир. Ва бу сояда Устоз иззати илмиясини жаҳон-қиймат бир олмос каби муҳофаза қилгандир.

Ортиқ ҳаркас у йўлда асир бўлган маош, рутба, сарват ва яна неча минг шахсий ва моддий манфаатлар ила асло алоқаси бўлмаган бир инсон, қандай бўлар-да кўнгиллар фотиҳи бўлмас? Иймонли кўнгиллар қандай унинг файз ва нури ила тўлмас?

Иқтисодчилиги:

Иқтисод бундан аввал баҳс этганимиз "Истиғно" нинг тафсир ва изоҳидан бошқа бир нарса эмасдир. Зотан иқтисод саройига кира олмоқ учун, аввало истиғно дейилган эшикдан кирмоқ лозимдир. Бу сабаб ила иқтисод ила истиғно лозим ила малзум кабидир.

Устоз каби истиғно хусусида Пайғамбарларни ўзига ўрнак қабул қилган бир мужоҳиднинг иқтисодчилиги ўзлигидан майдонга келадиган қадар табиий бир хусусият ҳолини олар ва ортиқ унга кунда бир коса шўрво, бир стакан сув ва бир парча нон кифоя бўла олар. Зеро бу буюк инсон буюк ва инсофли Француз шоири Ламартнинг дегани каби: "Ёйиш учун яшамайди, балки яшаш учун ёйди".

Устознинг машраб ва маслагини тамоман тушунгандан сўнг ортиқ унинг юксак иқтисодчилигини бундай емоқ-ичмоқ каби оддий нарсалар ила қиёс этишни кўп кўрмоқдаман. Зеро, бу буюк инсоннинг юксак иқтисодчилигини маънавий соҳаларда татбиқ этмоқ ва моддий бўлмаган ўлчовлар ила ўлчамоқ лозим келар.

Масалан: Устоз бу юксак иқтисодчилик қудратини ёлғиз емоқ, ичмоқ, киймоқ каби оддий нарсалар ила эмас, аксинча фикр, зеҳн, истеъдод, қобилият, вақт, замон, нафс ва нафас каби маънавий ва мужаррад қийматларнинг исроф ва зиён этилмаслиги ила ўлчаган бир доҳийдир. Ва бутун умри давомида бир феъл-атвор ҳолида таъқиб этган бу инжиқ ҳисоб-китоб ва назорат усулини бутун талабаларига ҳам талқин этгандир. Шунинг учун бир Нур Талабасига бўлар- бўлмас асарни ўқиттирмоқ ва ҳар сўзни тинглаттирмоқ осон бир нарса эмасдир. Зеро, унинг кўнглининг жамланиш нуқтасида ёзилган бўлган шу "Диққат!" калимаси энг ҳассос бир бошқарув вазифаси бажармоқдадир.

— 15 —

Хуллас, Бадиуззамон қудратли бир ислоҳотчи ва ҳориқолар ҳориқоси бир "Педагог" - Мураббий бўлганини етиштирган топ-тоза насл ила феълан исбот этган ва иқтисод тарихига нурдан шуълалар ила ёзилган бир атлас саҳифа яна илова этган бир нодира-и фитратдир.

Тавозуъси ва Маҳвияткорлиги:

Нур Рисолаларининг бу қадар ҳориқулода бир шаклда жаҳонга ёйилишида бу икки хислатнинг кўп фойдаси бўлган ва жуда чуқур таъсирлари кўрилгандир.

Чунки Устоз суҳбат ва таълифларида ўзига бир "Қутб-ул Орифин" ва бир "Ғавс-ул Восилин" зеби бермагани учун кўнгиллар унга жуда тез исинган, уни топ-тоза бир самимият ила севган ва дарҳол улвий ғоясини ўзлаштиргандир.

Масалан: Ахлоқ ва фазилатга, ҳикмат ва ибратга оид бўлган бир қанча суҳбат ва талқинларини тўғридан-тўғрига нафсига қаратар. Кескин ва оташин хитобларининг илк ва ягона мухотоби ўз нафсидир. У ердан - марказдан атрофга ёйилиб - бутун нур ва сурурга, саодат ва ҳузурга муштоқ бўлган кўнгилларга ёйилар.

Устоз хусусий ҳаётида ғоят ҳалим - салим ва сўнг даража мутавозедир. Бир фардни эмас, ҳеч бир заррани ранжитмаслик учун аъзамий фидокорликлар кўрсатар. Чексиз заҳмат ва машаққатларга, изтироб ва маҳрумиятларга сабр қилар... Фақат иймонига, Қуръонига тегилмаслик шарти ила...

Ортиқ у замон қарабсизки, у сокин денгиз тўлқинлари самоларга юксалган бир тўфон, соҳилларга ҳайбат ва даҳшат сочган бир уммон шаклига киргандир. Чунки У Қуръони Каримнинг содиқ хизматкори ва иймон ҳудудларини қўриқлаган қаҳрамон ва фидоий бир аскаридир. Ўзи бу ҳақиқатни важиз бир жумла ила шу шаклда ифода этар: "Бир аскар навбатда экан, бош қўмондон ҳам келса, қуролини ташламайди. Мен ҳам Қуръоннинг бир хизматкори ва бир аскариман. Вазифа бошида экан, қаршимга ким чиқса чиқсин, ҳақ будир дейман, бошимни эгмайман..."

— 16 —

Вазифа бошида ва жиҳод майдонида экан, шу мисралар ҳол лисонидир:

Тўхтатилмас бир отга ўхшар, қираман қонли кема,

Маккор душманларга, асло, сотолмайман ўзлигимни...

Ўзлигимдан узоқ бўлмоқдир асорат менча,

Бундай бир зиллатга тушмоқ не ҳазин исканжа...

Абадий қовушишнинг ишқи ила ўтар ҳар оним...

Дасти қудрат ила қилинган қалъадир иймоним,

Бу муқаддас орзуимдан нақадар дилшодман.

Кўрмоқ истар мени жаннатда шаҳид аждодим...

Руҳим бўлганча муаббад, абадийдир умрим,

Энг буюк қовушишга Аллоҳга чиққан йўлдир ўлим.

Китобга кирмасдан аввал Устозни илмий, фикрий, тасаввуфий ва адабий жабҳалари ила ҳам мутолаа этмоқ истардим... Фақат жуда чуқур ва жуда шумулли бўлган бу мавзуларнинг бир неча саҳифа ила хулоса қилиб бўлмаслигини қатъий бир суратда идрок этгандан сўнг, ортиқ номи ўтган мавзуларга бир неча жумла ила тегилиб ўтишни муносиб кўрдим.

Раббим имконлар лутф этарса, бу чуқур мавзуларни Рисола-и Нур Куллиёти ва Нур Талабалари ила бирликда, буюк ва мустақил бир асар ила, таҳлилий бир суратда тадқиқ ва мутолаа этишни бутун руҳим ила орзу қиламан. Бу хусусда буюк Устозимизнинг ва азиз биродарларимнинг қийматли дуоларини ниёз айлайман!

Устознинг илмий жабҳаси:

Марҳум Зиё Пошшо Шу:

Ойнаси ишдир кишининг сўзга қаралмас,

Шахснинг кўринар рутба-и ақли асарида.

байти ила наслдан наслга бир дастур ҳолида интиқол этадиган жуда буюк бир ҳақиқатни ифода этгандир.

Ҳа, Мусулмон ирқимизга "Рисола-и Нур Куллиёти" каби муаззам бир иймон ва ирфон кутубхонасини ҳадя қилган, кўнгиллар устида муқаддас бир нур муассасаси қурган мумтоз ва мустасно зотнинг илмий қудрати ҳақида тафсилотларга киришмоқ пешин вақти қуёшни таъриф этмоқ қадар кераксиз бир ишдир.

— 17 —

Ёлғиз куюнчак бир шоиримизнинг:

Ҳусн бўлар ким, томоша қиларкан ихтиёр қўлдан кетар.

дегани каби, ҳаётининг ҳар лаҳзасида Илоҳий тажаллийларга мазҳар бўлган бу муборак зотнинг илм ва ирфонидан, ахлоқ ва камолотидан баҳс этмоқ инсонга бутун бошқа бир завқ ва Илоҳий бир лаззат беради. Шунинг учун сўзни чўзишдан ўзимни тўхтатолмаётирман.

Устоз Рисола-и Нур Куллиётида диний, ижтимоий, ахлоқий, адабий, ҳуқуқий, фалсафий ва тасаввуфий энг муҳим мавзулар ҳақида баҳс этган ва ҳаммасида ҳам ҳориқулода бир суратда муваффақ бўлгандир.

Ишнинг асл ҳайрат берган нуқтаси, бир қанча олимларни таҳликали йўлларга солган энг қийин мавзуларни ғоят очиқ бир шаклда ва энг қатъий бир суратда ҳал этгани каби, энг гирдобли чуқурликлардан Аҳди Суннат ва Жамоатнинг тутган нурли йўлини таъқиб этиб саломатлик соҳилига чиққан ва асарларини ўқиганларни ҳам шундай чиқаргандир.

Бу сабаб ила Рисола-и Нур Куллиётини азиз миллатимизнинг ҳар табақасига мукаммал ишонч ва самимият ила тақдим этмоқни шараф деб биламиз. Нур Рисолалари Қуръони Каримнинг нур дарёсидан олинган шаффоф қатралар ва ҳидоят қуёшидан сизилган биллур томчилардир. Шунинг учун, ҳар мусулмонга тушган энг муқаддас вазифа иймонни қутқарадиган бу нурли асарларнинг ёйилишига ҳаракат қилмоқдир. Зеро, тарихда жуда кўп дафалар кўрилгандирки, бир асар қанчалаб фардларнинг, оилаларнинг, жамиятларнинг ва сонсиз инсон жамоатларининг ҳидоят ва саодатига сабаб бўлгандир... Оҳ! Қандай бахтиёр у инсонки, бир мўъмин қардошининг иймонининг қутулишига сабаб бўлса!...

Устознинг Фикрий Жабҳаси:

Маълумки, ҳар мутафаккирнинг ўзига махсус бир тафаккур системаси, фикрий ҳаётида таъқиб этган бир ғояси ва бутун кўнгли ила боғланган бир "Идеал" и бордир. Ва унинг тафаккур системасидан, ғоя ва идеалидан баҳс этмоқ учун узун муқаддималар баён этила олар. Фақат Бадиуззамоннинг тафаккур системаси, ғоя ва идеали, узун муқаддималар ила феълан чарчамасдан бир жумла ила хулоса қилиниши мумкин:

Бутун Самовий китобларнинг ва бутун Пайғамбарларнинг ягона даъволари бўлган "Холиқи Коинотнинг Улуҳият ва Ваҳдониятини эълон" ва бу буюк даъвони ҳам илмий, мантиқий ва фалсафий далиллар ила исбот айламоқдир.

— 18 —

-У ҳолда Устознинг мантиқ, фалсафа ва мусбат илмлар ила ҳам алоқаси бор?

-Ҳа, мантиқ ва фалсафа Қуръон ила ярашиб ҳақ ва ҳақиқатга хизмат қилганлари муддатча Устоз энг буюк мантиқчи ва энг қудратли бир файласуфдир. Муқаддас ва жаҳоншумул даъвосини исбот водийсида қўллаган энг порлоқ далиллари ва энг қатъий бурҳонлари Қуръони Каримнинг "Аллоҳ каломи бўлгани" ни ҳар кун бир марта яна исбот ва эълон этган "Мусбат илм" дир.

Зотан фалсафа, аслида ҳикмат маъносига келсак, Вожиб-ул Вужуд Таоло ва Тақаддас Ҳазратларини Зоти Барисига лойиқ сифатлар ила исботга ҳаракат қилган ҳар асар энг буюк ҳикмат ва у асарнинг соҳиби ҳам энг буюк ҳакимдир.

Хуллас Устоз бундай илмий бир йўлни, яъни Қуръони Каримнинг нурли йўлини таъқиб этгани учун, минглаб университетликларнинг иймонини қутқармоқ шарафига мазҳар бўлгандир. Ҳазратнинг бу хусусда соҳиб бўлган илмий, адабий ва фалсафий яна жуда кўп мазиятлари бордир. Фақат уларни асарларидан мисоллар келтириб иншааллоҳ мустақил бир асарда арз этмоқ умидидаман. Ва миналлоҳит-тавфиқ.

Тасаввуф Жабҳаси:

Нақшбандий шайхларидан ҳар ҳаракатини Пайғамбари Зишон Афандимиз Ҳазратларининг ҳаракатига татбиқ этишга ҳаракат қилган ва буюк бир олим бўлган бир зотдан сўрадим:

-Муҳтарам Жаноб, олимлар ила тасаввуф аҳли орасидаги асабийликнинг сабаби нимадир?

-Олимлар Расули Акрам Афандимизнинг илмига, тасаввуф аҳли эса амалига ворис бўлганлар. Хуллас бу сабабдандирки, Фахри Жаҳон Афандимизнинг ҳам илмига ва ҳам амалига ворис бўлган бир зотга "Зулжаноҳайн", яъни "Икки қанотли" айтилади... Шунинг учун, тариқатдан мақсад рухсатлар ила эмас, азиматлар ила амал қилиб ахлоқи Пайғамбарий ила ахлоқланиб, бутун маънавий хасталиклардан тозаланиб, Жаноби Ҳақнинг ризосида фоний бўлмоқдир. Хуллас, бу улвий даражани қозонган кишилар, шубҳасизки ҳақиқат аҳлидирлар. Яъни, тариқатдан мақсуд ва матлуб бўлган ғояга етишганлар демакдир. Фақат бу юксак мартабани қозонмоқ ҳар одамга муяссар бўлолмаслиги учун, буюкларимиз матлуб бўлган ҳадафга осонлик ила етиша олмоқ учун, муайян қоидалар жорий қилгандирлар. Хулоса; тариқат шариат доирасининг ичида бир доирадир. Тариқатдан тушган шариатга тушар, фақат, Аллоҳ сақласин, шариатдан тушган абадий хусронда қолар.

— 19 —

Бу буюк зотнинг баёнотига кўра, Бадиуззамон очган нур йўли ила ҳақиқий ва шаибасиз тасаввуф орасида моҳиятан ҳеч бир ихтилоф йўқдир. Ҳар иккиси ҳам Ризо-и Барига ва натижада Жаннати аълога ва дийдори Мавлога этган йўллардир.

Шунинг учун, бу асл ғояни ғоя қилган ҳар қандай тасаввуф аҳли бир қардошимизнинг Рисола-и Нур Куллиётини сева-сева ўқишига ҳеч бир монеъ қолмагани каби, аксинча, Рисола-и Нур тасаввуфдаги муроқаба доирасини Қуръони Карим йўли ила кенгайтириб, унга яна тафаккур вазифасини энг муҳим бир вирд бўлиб илова этгандир.

Ҳа, инсоннинг кўзига, кўнглига бутун бошқа уфқлар очган бу "Тафаккур" сабаби ила фақат қалбининг муроқабаси ила машғул бўлган бир солик қалби ва бутун туйғулари ила бирликда зарралардан юлдузларга қадар бутун коинотни азамат ва ҳашамати ила сайр ва томоша, муроқаба ва мушоҳада қилиб, Жаноби Ҳақнинг у оламларда минг бир шаклда тажаллий этаётган Асмойи Ҳуснасини, сифати улёсини камоли важд ила кўриб, ортиқ сўнгсиз бир маъбадда бўлганини айналяқийн, илмаляқийн ва ҳаққаляқийн даражасида ҳис этар. Чунки ичига кирган "Маъбад" шундай улуғ бир маъбаддирки, миллиардларга сиғмаган жамоатнинг ҳаммаси ишқ ва шавқ, хушу ва истиғроклар ичида Холиқини зикр этади. Куюнчак, ширин ва гўзал лисонлари шева, нома, оҳанг ва басталари ила бир оғиздан:

سُبْحَانَ اللّهِ وَالْحَمْدُ لِلّهِ وَلَا اِلهَ اِلَّا اللّهُ وَاللّهُ اَكْبَرُ

дейдилар.

Рисола-и Нурнинг очган иймон ва ирфон ва Қуръон йўлини таъқиб этган, хуллас бундай муаззам ва муҳташам бир маъбадга кирар. Ва ҳаркас ҳам иймон ва ирфони, файз ва ихлоси нисбатида файзёб бўлар.

Адабий Жабҳаси:

Эскидан бери лафз ва маъно, услуб ва ичидагилари жиҳатидан адиблар ва шоирлар, мутафаккирлар ва олимлар иккига айрилгандирлар. Булардан баъзилари фақат услуб ва ифодага, вазн ва қофияга қиймат бериб, маънони ифодага фидо этгандирлар. Ва бу ҳол ҳам ўзини энг кўп шеърда кўрсатар.

— 20 —

Бошқа гуруҳ эса энг кўп маъно ва ичидагиларга аҳамият бериб моҳиятни сўзга қурбон этмагандирлар.

Ортиқ Бадиуззамон каби буюк бир мутафаккирнинг адабий жабҳаси бу кичик муқаддима ила осонликча тушунилар деб ўйлайман. Зеро устоз у қийматли ва баракали умрини қулоқларда қоладиган сўзларнинг танзим ва тартиби ила эмас, аксинча қалбларда, руҳларда, виждон ва фикрларда муқаддас бир идеал ҳолида инсоният ила баробар яшайдиган дин ҳиссининг, иймон идрокининг, ахлоқ ва фазилат тушунчасининг асрларга, наслларга талқини ила машғул бўлган бир доҳийдир. Ортиқ бу қадар улвий бир ғоянинг таҳаққуқи учун жондан ва дунёдан кечган бир "мужоҳид", жуда табиийдирки, фоний шакллар ила машғул бўлолмас.

Бу билан баробар, Устоз завқ нозиклиги, кўнгил сезгирлиги, фикр чуқурлиги ва хаёл юксаклиги жиҳатидан ҳориқулода синалган даражада адабий бир қудрат ва малакага соҳибдир. Ва бу сабаб ила услуб ва ифодаси мавзуга кўра алмашар. Масалан: Илмий ва фалсафий мавзуларда мантиқий ва риёзий далиллар ила ақлни ишонтираркан, ғоят важиз таркиблар қўлланилар. Фақат кўнгилни маст қилиб, руҳни юксалтирадиган онларда ифода шу қадар шаффофлашарки, таъриф қилиб бўлмас. Масалан: Самолардан, қуёшлардан, юлдузлардан, маҳтоблардан ва айниқса баҳор оламидан ва Жаноби Ҳақнинг у оламларда тажаллий этаётган қудрат ва азаматини тасвир этаркан, услуб шу қадар латиф бир шакл оларки, ортиқ ҳар ташбеҳ энг ширин ранглар ила қамралган бир лавҳани эслатар.. ва ҳар тасвир ҳориқолар ҳориқоси бир оламни жонлантирар.

Хуллас, бу ҳикматга биноандирки, бир Нур Талабаси "Рисола-и Нур Куллиёти" ни мутолааси ила, университетнинг ҳар қайси бир факультетига мансуб бўлса ҳам, ҳиссан, фикран, руҳан, виждонан ва хаёлан тўлиқ маъноси ила қондирилган бўлади.

Қандай қондирилмасинки, "Рисола-и Нур Куллиёти" Қуръони Каримнинг жаҳоншумул боғчасидан терилган бир гул дастасидир. Шунинг учун Унда у муборак ва Илоҳий боғчанинг нури, ҳавоси, зиёси ва ҳиди бордир...

Руҳнинг бу эҳтиёжини айтар оққан сувлар,

Қуръонга ҳар замон башарнинг эҳтиёжи бор...

Али Улвий КУРУЖУ

— 21 —

КИРИШ

Аввало шуни эътироф этайликки, бу Тарихча-и Ҳаёт буюк Устознинг ҳаётини тўлиқ маъноси ила ифода этишдан жуда узоқдир. Жуда кўп нуқталар қисқартирилгандир.

Ҳам унинг шахсиятига оид хусусларни ойдинлатадиган ва очадиган моҳиятдаги воқеа ва ҳодисалардан бир қанчаси зикр этилмагандир. Баён этилган фикр ва қаноатларни тасдиқлайдиган воқеа ва ходисалар жуда кўпдир. Баҳс этмаганимизнинг ягона сабаби, ўзининг рози бўлмаслигидир.

Аввалдан бери ҳам суҳбатларида, ҳам мактубларида бу замоннинг жамоат замони бўлиб, шахсий камолот ва мазиятларнинг иймон хизматида маънавий шахс қадар таъсири бўлмаганини зикр этиши.. ҳам фоний шахсидан зиёда Қуръони Ҳакимдан қайнаб чиққан Рисола-и Нурга назар этилишини, бутун қиймат ва фазилатнинг Рисола-и Нурда тажаллий этган Қуръон ҳақиқатига оид бўлганини дафаларча эслатиши.. ва ўзига оид бундай бир тарихча-и ҳаёт тайёрланганини эшитган замони: "Тафсилотга эҳтиёж йўқ. Ёлғиз Рисола-и Нур хизматига доир баҳслар ёзилсин" дея хабар юбориши каби сабабларга биноан шахсига оид баҳслар ғоят қисқартирилгандир. Устознинг ҳаётига муносабати бўлган, ва янада зиёда хизмати Нурияга оид мактублар, мудофаалар, мухталиф замонларга оид у замондаги аҳволини бир даража ифода этган мақола ва хотираларини бўлгани каби қўйдик. Бу сурат ила бу асар истиқболдаги мунаввар Нур Талабалари учун ҳақиқий бир манба ташкил этмоқдадир. Муҳтарам адиб ва мухаррирлар бундан истифода ила Иншааллоҳ янада мукаммал, янада ҳақиқатли ва фойдали тарихча-и ҳаётлар ёзадилар.

Шу ерини ҳам хотирлатмоқ истаймизки, бу асар мухталиф маслак ва машрабларга мансуб бўлган мухаррирларнинг бошқа-бошқа мутолааларига ва адибларнинг ўринсиз муболағаларга қочган қаламларига ҳавола этилиб тозалиги бузилмагандир.

Ҳам яна эътироф этайликки: Рисола-и Нурнинг порлоқ ва нурли васфига ва Саид Нурсийнинг бошдан охиригача мужассам иффат ва ҳориқо шижоат ташкил этган ҳаёт ва ахлоқига лойиқ изоҳ, ифода ва услуб ила майдонга чиқолмадик. Бу зот адо этган минглаб куллий хизматдан биргина хизмат яшаган кўпгина замонлардан биргина замонда кўрсатган қаҳрамонлик ва ҳориқо шижоати, таълиф этган асарларидан биргина асари ҳам унинг учун муаззам бир тарихча-и ҳаёт ҳозирланишига сабаб бўла оларкан, минглаб бошқа-бошқа сажия, ахлоқи олия, хизмати Қуръония, шаҳомати иймония ила тўла ва 130 қадар асарлари ила бир шаҳар, бир вилоят, бир мамлакатда эмас, балки миллатлар, давлатлар қаршисида Ислом Олами ва инсониятни ичига олган ва таъсирли куллий хизмат ила жиҳозланган тарихчаси, албатта бу асарга сиғишмас.. ва сиғишолмади...

— 22 —

Ҳам Устознинг маслагини, машрабини ва хусусий аҳволини, жуда кўп сажия ва хислатларни шахсида ва хизматида тўплаган шахсиятини таъриф этолмадик. У яшаган кўпгина ҳаёт саҳифаларини яқиндан кўрган ва ичида бўлган талаба ва хизматкорларини бир-бир тингламоқ ва улар ила кўришмоқ лозимдирки, тарихча-и ҳаёти бир даража муфассал ҳозирлана олсин.

Бу асарнинг мутолааси ила кўриладики: Бугун ёлғиз Анадолу ва Ислом Олами учун эмас, бутун инсоният учун қайдга лойиқ буюк бир ҳақиқат майдонга чиққандир. Бу ҳақиқат умумнинг иштироки ила куллият касб этиб, "Рисола-и Нур хизмати иймонияси", ва "Бадиуззамон ва Нур талабалари" дея номланилмоқдадир. Бу ҳақиқатнинг ва бу жараённинг нимадан иборат бўлгани, манбаи, ғоя ва идеали нима бўлгани, халқ табақаларидаги таъсири, инсон ва жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётига, истиқболдаги миллатча тинчлик ва саодатимизнинг таъминига оид таъсири бу Тарихча-и Ҳаёт ила маълум бўлмоқдадир.

Натижа эътибори ила, заҳарламоқдан завқ олган чаён каби ва анархист руҳли бўлмаган ҳар бир киши бу даъвонинг қаршисида фақат севинч сезар.

Балки биздан шундай бир савол сўралиши мумкин:

"Ажабо, бу Тарихча-и Ҳаёт ила Саид Нурсий башарнинг фикрларида инсонлардан устун бир борлиқ бўлиб кўрсатилмоқ-ми истанилмоқда?.."

Йўқ!...

Дунёнинг ва ҳаётнинг моҳиятини билган инсонлар учун вақтинчалик жўжакўрсинчиликнинг, шон ва шухратнинг ҳеч бир қиймати йўқдир. Ҳақиқатни идрок этган бир инсон фонийларнинг сохта илтифотларига қиймат бермас ва орқасига қайтиб боқмас. Хуллас, Саид Нурсий бу нуқтадан ҳам маънавий буюк бир қаҳрамондир. Ҳаёти инсонни ҳайратда қолдирган турли қаҳрамонликлар ила тўла бўлмоқ ила баробар Ҳақда, Ҳақ йўлида фоний бўлиб, шахсидан фароғат этишда ҳам мумтоз бир фидокор бўлиб назарга урилмоқдадир. Илоҳий бир иноятга мазҳарият ила тоғ каби тўсиқларни ошиб, бу асрнинг юзларча манфий жараёнлари қаршисида муқаддас даъвосини чекинмасдан эълон этиб саломатга чиқариши ўзининг фоний шахсиятидан тамоми ила фароғат этганини, Ҳақ йўлида фидоий бўлганини кўрсатмоқдадир.

— 23 —

Ҳа, Саид Нурсий шахсий даҳоси ила инсоният оламида янги бир йўл очмагандир. Бу зот бутун истеъдодини ва менлигини азалий бир ҳақиқатга фидо этиб, бутун замонларда ҳукмрон бўлан бир ҳақиқат даъвосида бўлган. Шахсида ва хизматида кўринган бутун юксак васф ва камолот фақат муқаддас даъвосидан акс этмоқдадир. Қандайки минглаб ойна ўртасида бўлган бир чироқ нуроний ишиққа соҳиб бўлгани учун қаршисидаги ойналар ададича куллият касб этар ва у қадар қиймат олар. Зеро ҳар бир ойнада бир чироқ ишиғи ила баробар мавжуддир. Айнан шунинг каби, Бадиуззамон шу коинотнинг ва умум замонларнинг маънавий қуёши бўлган Қуръони Ҳакимга ва Дини Мубини Исломнинг мубаллиғи Ҳазрат Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламга мутаважжиҳ бўлгандир. Ва уларнинг зиёсига ойна Рисола-и Нурнинг зуҳурига, инкишофига васила бўлгани учун асаридан ишиқ олган, даъвосидан файз ва қувват олган юз минглар, ҳатто миллионларча инсоннинг ойна-мисол ақл, қалб ва руҳларида маънан яшамоқда ва ўрнак бир инсон, буюк бир мутафаккир сифатида қабул ва ёд этилмоқдадир.

Хуллас, уни маънан яшатган бу каби қийматлидир. Залолат жараёнларининг қаршисида иймон аҳли фидокорларидан буюк бир маънавий шахс майдонга чиқиб, соғлом бир садди Қуръоний ва иймоний таъсис этиб, мўъминларнинг таянч нуқтаси бўлишидир. Ишонган муқаддас даъвосига кўрсатган азм ва сабот ила мўъминларнинг қалбларини ларзага келтириб, руҳларида Исломий ишқ ва ҳаяжонни уйғотишидир. Фонийларга парастиш этган бечора инсонларга боқий ва лоямут бир ҳақиқатни кўрсатиб, назарларни у ерга ўгиришга уринишидир. Вазифасининг бундай улвияти ила баробар, фақат башарият эътибори ила, убудият вазифаси ила ҳам ўзини ҳаркасдан зиёда қусурли, нуқсон ва ожиз кўрган ва ундай билган, даргоҳи раҳматда ожизлик ва фақирлик ила ниёз этган ва инсониятга раҳматни, саодатни талаб этган бир абди азиздир, бир фақири мустағнийдир. Ҳа, У: "Бир кишининг иймонини қутқарсам, у замон менга Жаҳаннам ҳам гул-гулистон бўлар",- айтмоқдадир. Нафсидаги аноният ва ғурур бутини синдирмоқ ила қолмаган, оламдаги табиатпарастларнинг бутларини ҳам тору-мор этмоқ каби бир вазифа қилгани дўст ва душман, ҳаркаснинг маълуми бўлгандир.

— 24 —

Хуллас, Бадиуззамон ҳақида тақдир ва табрикни ифода этган бутун ёзувлар бу маъно учундир.

Баъзи газеталарнинг замон-замон қилган нашриётлардан тушуниладики: Дин ва Исломият душманлари кўпинча парда орқасидан баҳоналар ижод этиб динга ҳужум қилмоқдалар. Тўғридан-тўғрига дин ва Исломиятга қарши вазиятда эмаслар, динга хизмат қилган, бу йўлда турли фидокорликларга сабр қилганларни омманинг назарида ёмонламоқ, халқнинг севгисини чиритмоқ учун ҳужумга ўтмоқдалар, токи динга хизмат қилганларни тамбал вазиятга келтириб, диний инкишофга монеъ бўлсинлар. Иймонсизликнинг, ахлоқсизликнинг ривож топишини таъмин этсинлар. Демократия даврида ва дин эркинлигига рухсат берилган бу замонда бундай бўлса, "Дин заҳардир" дея миллат курсисидан эълонот қилинган бир даврда диндорларга, хусусан Исломий тараққиёт ва инкишофга хизмат қилганларга қандай муомала қилингани осонча тушунилар...

Собиқ даврда Устоз ва Нур талабаларини маҳкамага чорлаганлар орасида шундайлари чиққанки, қонун пардаси остида манфий идеологияларига, шахсий кин ва эҳтиросларига кўра ҳаракат қилганлар. Вазифаларининг ижобини қилишлари лозим келаркан, худди ватан ва миллат хоинларини тутган каби турли ҳақорат ва бўҳтонлар ила Бадиуззамон ва талабаларига ҳужум қилганлар. Маҳкама бароат берган экан, қонунни татбиқ этмоқ ила мукаллаф баъзилари Саид Нурсий учун яқинда иъдом этилиши хабарини атрофга ёймоқдан уялмаганлар. Биз бу ёзувлар ила уларга қарши гапирмоқ эмас, бир ҳақиқатни баён этмоқ истаймиз. Балки улардан бир қанчаси бу ҳаракатида маъруздир, мажбуран қилгандир. Нима бўлганда ҳам бу муомалалар исбот этадики, Бадиуззамон муҳокама қилинган, маҳкамага чорланган тарихларда яширин динсизлар, ифсод комитетлари фаолиятда эдилар. Маҳкама қўли ила маҳкум этолмаганлари ва даъвосига монеъ бўлолмаганлари Саид Нурсийга инсофсизча бўҳтонларда, ёлғон пропагандаларда бўлар эдилар ва бўлдилар. Бу аянчли вазиятни кўрган ҳар инсоф соҳиби Унинг мустақим бир дин одами, ҳақиқат одами бўлганини айтишдан чекинмагандир. Шунинг учун Бадиуззамон ва Рисола-и Нур ҳақида такрор ила ва тиришиб давом этиб келган тақдиркор ёзув ва тақризларнинг нашр этилишининг бир муҳим омили ҳам бу бўлса керакдир ва танқид этилмаслиги керак. Назари диққат ила бу зотни ва асарларини томоша этганлар камоли тақдир ила табрик ва санодан ўзларини тўхтатолмаганлар.

— 25 —

Айниқса маҳкум эттирилмоқ учун чорланган маҳкамалар ва тадқиқ ҳайъатлари асарларини ва ҳаётини тадқиқдан сўнгра, асарларида кўринган камолот ва гўзалликни тасдиқ этгандирлар. Шу ҳолда миллатнинг энг заковатли ва фаросатли табақасининг, ақл ва қалб аҳлининг ярим асрдан бери давом этиб келган ва борганча умумият касб этган Саид Нурсий ва Рисола-и Нур ҳақидаги қаноат ва ифодалари ҳақиқатдан буюк бир ҳақиқатнинг тазоҳури сифатида қабул этилиши ижоб этар.

***

Савол: Модомики Аллоҳ Алиймдир. Унинг билиши ва илтифоти етарлидир. Камол аҳли буюк зотлар доимо ўзларини яширганлар. Ҳам боқий бир оламда ҳақиқатлар бутун яққоллиги ила ўртага чиқишига кўра, нима учун Рисола-и Нурнинг мазиятлари, Илоҳий иноят ва икромлар кўплик билан зикр этилгандир. Саид Нурсийнинг хизмати Қуръонияси асносида мазҳар бўлган ҳориқо муваффақият ва камолот баён этилган ва булар нима учун нашр этилган? Ҳатто илмий асарларининг бир қанчасининг орқасида бу нави тақризлар қўйилган?..

Жавоб: Бу хусусда қондирувчи жавоблар баъзи мактубларда бордир. Бир хулосаси шудир: Бадиуззамоннинг Рисола-и Нурнинг нашри ила хизмати тўғридан тўғрига Қуръон ҳисобигадир. Иймон ҳақиқатларининг нашри мусулмонларнинг иймонларининг кучайиши, қувватланиши, натижада Ислом динининг юксалиши, дин душманларининг бузғунчи ҳужумларининг даф этилиши ва Ислом динининг инсонлар орасида моддий ва маънавий камолотнинг моҳият ва хулосаси бўлганини оламга эълон этмоқ ва ҳаркасга қатъий қаноат бермоқ учун зикр этилгандир. Юқорида баҳс этилгани каби уларга қарши шундай инсофсизча ҳужумларда бўлдиларки, Саид Нурсий ҳадсиз муоризларга, жуда қувватли ва касратли душманларга қарши оз, фақир ва заиф бўлган Рисола-и Нур талабаларига маънавий қувват, ғайбий ёрдам, жасоратлантирмоқ, сабот ва матонат бермоқ учун Рисола-и Нур ҳақидаги икроми Илоҳий ва хизматнинг мақбулиятига оид инояти Раббонияни зикр этган, инсофсиз ҳужум ва аслсиз бўҳтонларга қарши мажбурият ила мудофаага ўтилгандир.

Ҳам Тарихча-и Ҳаётга ўтган бир мактубида Бадиуззамон:

— 26 —

-"Мен эътироф этаманки, бундай мақбул бир асарнинг мазҳари бўлишга ҳеч бир жиҳат ила лаёқатим йўқдир. Фақат жуда аҳамиятсиз бир уруғдан катта тоғ каби бир дарахтни халқ этмоқ қудрати Илоҳиянинг шаънидандир ва одатидир ва азаматига далилдир. Мен қасам ила ишонтираманки: Рисола-и Нурни санодан мақсадим, Қуръоннинг ҳақиқатларини ва иймоннинг рукнларини қувватлантирмоқ ва исбот ва нашрдир. Холиқи Раҳиймимга юз минглаб шукр бўлсинки: Мени ўзимга ёқтиртирмаган, нафсимнинг айбларини ва қусурларини менга кўрсатган ва у нафси амморани бошқаларга ёқтиртирмоқ орзуси қолмаган. Қабр эшигида кутган бир одамнинг орқасидаги фоний дунёга риёкорона боқиши ачинадиган бир аҳмоқликдир ва даҳшат берувчи бир зарардир. Хуллас, бу руҳий ҳолат ила ёлғиз иймон ҳақиқатларининг таржимони бўлган Рисола-и Нурнинг Қуръоннинг моли бўлиб мазиятларини изҳор этмоқдаман. Сўзлардаги ҳақоиқ ва камолот меники эмас, Қуръонникидир ва Қуръондан сизиб чиққандир. Модомики мен фонийман, кетаман. Албатта боқий бўладиган бир нарса ва бир асар мен ила боғланмаслиги керак ва боғланилмаслиги керак. Ҳа, лаззатли узум шингилларининг хусусиятлари қуруқ чўпчасида қидирилмас. Хуллас, мен ҳам шундай қуруқ чўпча ҳукмидаман."

Ҳа, Саид Нурсий Рисола-и Нур ила динсизликка ва Исломиятга қарши жараёнларга қарши киришган Қуръон ва Иймон хизматида кўп ёрдамчиларга, ҳукумат ва миллат томонидан ташвиқ ва ёрдамга муҳтож экан, аксинча турли бўҳтон, ёлғон ва айбловлар ила қамоққа ташланмоқ, асарларини имҳо этмоқ, халқни ўзидан совутмоқ учун унга қарши турли иснодлар қилингандир. Албатта ҳақ билган маслагини Қуръоннинг шарафига ва Ҳазрат Пайғамбар Нубувватининг юксалишига оид хизматини унга қарши бўҳтонлардан мубарро қилмоқ учун ҳақиқатни айтади, мудофаа қилади. Фаразан баъзилар тарафидан шахсий бир нуқсонлик деб ўйланса ҳам, умумнинг истифода ва саодати учун шахсий зарарига ҳам рози бўлади. Шунинг учун Рисола-и Нур ҳақида баён этилган ва нашр этилган саноларга бу каби нуқталардан боқмоқ лозимдир. Бўлмаса хизматга зарар бўлар. Тор тушунча ила ҳаракат этмоқ замонида эмасмиз. Иймонсизлар ўз зарарли маслакларини, манфий идеологияларини, сохта қаҳрамонлари ҳатто Ислом душманларини, улар асло лойиқ бўлмагани ҳолда, турли мадҳу-сано ила инсониятнинг назарига кўрсатишга, олқиш тўплашга уринмоқдалар. Узоққа кетишга эҳтиёж йўқ, дунёни ўраган даҳшатли динсизлик жараёнини идора этганлар буюк қаҳрамонлар бўлиб эълон этиларкан, нима учун мусулмонлар ҳақ динларини мадҳу-сано этмасинлар. Унинг камолотини, юксаклигини нашр этмасинлар. Қуръонга ойна бўлган ва бу замоннинг динсизлик жараёнларига бас келиб, динга энг буюк хизматни қилган бир асар куллиёти ва унинг муҳтарам, мутавозе ва ҳадсиз зулмларга маъруз қолган муаллифи мадҳ этилмасин! Ҳолбуки ёзилган ёзувлар мавҳум мавзулар бўлиб эмас, аксарият ила мудофаа қобилидан, қарши бўлган бўҳтонларга жавоб сифатида нашр этилган ҳақиқатлардир.

— 27 —

Устознинг ҳаёти куллий хизмати нуқтасидан умумий бўлиб икки катта босқич арз этмоқдадир.

Биринчиси: Туғилишидан эътиборан таҳсил ҳаёти, Вандаги истиқомати, Истанбулга келиши, сиёсий ҳаёти, саёҳатлари, Жаҳон Урушида иштироки, Русиядаги асорати, Истанбулда Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзолигида бўлиши, Қува-и Миллияда Истанбулдаги хизмати, Анқарага келиб илк Депутатлар Кенгашидаги фаолиятлари ва қисқа бир муддат сўнгра Ванга чекилиб инзивони ихтиёр этиши каби.. ҳар бири бошқа бир ҳаёт саҳнаси бўлган Устознинг ҳаётининг бу биринчи босқичи иймон ва Қуръон хизмати эътибори ила иккинчи босқич ҳаётининг муқаддимаси ҳукмидадир. Иккинчи буюк хизматига ҳозирликдир. Умирининг эллигинчи санасига қадардир.

Иккинчиси : Ванда инзивода экан Ғарбга сургун қилиниб, Испартанинг Барла Ноҳиясида сургун жазоси берилган замондан бошларки, "Рисола-и Нурнинг зуҳури ва интишоридир". Аъзамий ихлос, аъзамий фидокорлик, аъзамий садоқат, матонат ва диққат ва иқтисод ичида Рисола-и Нур ила киришган хизмати иймония ва маънавий жиҳоди диниядир.

Ҳаётининг бу иккинчи босқичи: Жаҳон Уруши натижасида Усмонийлик Халифалигининг инқироз топиши ила инсоният оламида башарият маданиятини маҳв этган ва самовий динларга мужодалани асос қабул қилган комунизм идора усулининг инсониятнинг ярмини истило этиб дунёни даҳшатга солган ва мамлакатимизни таҳдидга уринилган ва маънавий тахриботининг таҳликасига маъруз қолганимиз бир даврга учрар. Бу давр минг санадир Қуръонга байроқдорлик қилган, Исломиятга асрларча хизмат қилган қаҳрамон бир миллат учун диққат ила ўрганилиши лозим келган бир даврдир.

— 28 —

Устоз Рисола-и Нурни таълиф этаркан, Қуръоннинг иъжозий ёғдулари бўлган бу асарларнинг ҳар инсоният тоифасида инкишоф этажагини, динсизликнинг мамлакатимизни истилосига монеъ бўлишини, мамлакат ва миллат учун бир садди Қуръоний вазифасини бажаришини, Рисола-и Нур хизматининг умумият касб этиб, Турк Миллатининг яна Исломиятнинг қаҳрамон бир қўшини ва фидокори бўлишини, Рисола-и Нурнинг нашри ва келажакда расман интишори миллат томонидан қабул қилиниши ва маориф доирасининг Қуръон ҳақиқатига ёпишиши натижаси моддатан ва маънан миллатнинг тараққий этишини, Исломиятнинг буюк қувват топишини зикр этгандир.

Рисола-и Нур бир оламдир, унвондир. Бу замонда зуҳур этган Қуръоний ҳақиқатлар манзумасидир. Зотдор Миллатимизнинг инсонияти кубро бўлган Исломиятга ёпишиши, яп-янги бир руҳ ва тоза бир иймон ишқи ва ҳаяжони ичида уйғонишининг ифодасидир. Ичида бўлганимиз асрнинг алмаштирган ҳаёт шартлари ва янги бир дунё низоми ва назари қаршисида иймоннинг соғломлантирилиши ва қувватлантирилиши ила жўшган ҳамияти Исломиянинг маъносидир. Уйғонган, қалблари иймон ва муҳаббати Набавий ила жўшқин ва жаҳон-қиймат шарафи интисоби ила сарафроз фидокорларнинг етишиши ва бу миллатнинг мозийсига мутаносиб қаҳрамонликни, юксак иймон ва ахлоқни изҳор этиши ишорасидир.

Бадиуззамон Рисола-и Нурни ҳеч бир мақом ва машрабнинг таъсири остида қолмасдан, моддий-маънавий ҳеч бир манфаат ва ҳиссиёт қўшилмасдан, тўғридан-тўғрига Қуръони Ҳакимнинг умумнинг истифода эта оладиган ва умумга хитоб этган ҳақиқатларини тафсир этган, бу ҳақиқатларнинг таржимонлигини қилгандир. Таълиф этган асарларидан ҳаркас истифода эта олмоқдадир. Бир тоифага, бир синф халққа махсус эмасдир. Бу Тарихча-и Ҳаёт ўқувчиларнинг назарини бу замонда Қуръоннинг ҳикмат нурлари бўлган Рисола-и Нурга ўгириб, ундан истифодани кўрсатажакдир. Саид Нурсий эса Қуръоннинг хизматида фидокорона ҳаракат қилган, Суннати Пайғамбарийга иттибо этган, намуна-и имтисол бир зот бўлиб кўринмоқдадир.

Тарихча-и Ҳаётда ўтган баъзи мактублардан тушунилишича:

Саид Нурсий бир замонлар фалсафа маслагида кўп илгарилаб кетган, сўнгра Қуръони Ҳакимнинг иршоди ила ҳақ ва ҳақиқатга эришган ва бу замонда фан ва фалсафа ила машғул бўлиб шак ва шубҳаларга маъруз қолганларни ақлий далиллар ила шубҳалардан қутқарадиган асарлар таълиф этгандир.

Рисола-и Нурнинг йўли, маслаги бу замондаги ҳаёт шартларига, инсонларнинг руҳий аҳволларига кўра энг саломатли, энг қисқа ва умумий бир Қуръон йўлидир. Бошдан охир илм ва тафаккур устида кетмоқдадир. Ижтимоий ҳаётда турли хизматлар бажарган кишиларнинг истифодаси буюкдир.

— 29 —

Рисола-и Нурни ўқиган ва ундан дарс олиб иймоний тафаккурни қозонганлар дунёвий вазифа ва маслакларини Охират ҳаётига ва абадий саодатга васила қилиб буюк бахтиёрликка эришадилар. Ислом динидаги бу буюк ҳақиқатни тушунган мунавварлар, албатта ҳақ динининг хизматини буюк бир саодат ила бажарадилар, ҳақиқатни қидирган, фақат тополмаган инсониятга ҳам нашрга ҳаракат қиладилар. Ҳа, талаба, профессор, депутат, ким бўлса бўлсин, масъулият доираси бўлганлар, атрофини танвир ила мукаллафдир. Бир вилоят, ҳатто бир мамлакатнинг саодат ва саломати, танвир ва иршоди ила мукаллаф бўлганлар, албатта янада зиёда диққатли ҳаракат қилмоқ мажбуриятидадирлар. Саид Нурсий Рисола-и Нур ила бу миллатга энг буюк хизматни, яхшиликни қилгандир. Муқобилида шахси учун бир ташаккур ҳам истамайди, гарчи шахсига қаратилган юксак мадҳ ва васфларни ичига олган мактублар бор. Буларни ўқувчиларнинг Нурлардан истифодаларига бир аломат бўлгани жиҳат ила, Рисола-и Нур ҳисобига қабул этган. Ҳақиқатда Саид Нурсийнинг бу миллатдан, ёшлардан истагани: Иймон ила дунёвий ва ухровий саодатни қозонишларидир. Шунинг учун Қуръоннинг бу замонга оид дарси бўлган Рисола-и Нурни асос тутиб, ҳар ерда, ҳар доирада нашрини, иймон ҳақиқатларининг ўрганилишини истамоқдадир. Ўзи дафаларча бу миллат ва мамлакатга қарши бўлган жараёнларга қарши ягона чоранинг Рисола-и Нур бўлганини эслатмоқда ва хушхабар бермоқдадир.

Устознинг Ризо-и Илоҳийга оид бўлган хизмат, ҳаракат ва фаолиятларини бошқа мақсад ва ғоялар ила изоҳламоқ истаганлар фақат басиратсизликларини эълон этадилар.

Инсоннинг юксак моҳият ва руҳи истаган ҳақиқий саодат фақат Қуръон кўрсатган йўлда ва Ризо-и Илоҳий порлаган уфқдадир. Бадиуззамон Рисола-и Нур ила инсониятга бу йўлни ва бу уфқни кўрсатмоқда, сироти мустақим соҳибларининг нурли жамоатига қўшилишнинг инсон учун жуда лозим бўлганини эшиттирмоқда ва исбот этмоқдадир.

Хуллас, биз ожизона тайёрлаган бу асаримиз ила бу ҳақиқатга бир оз хизмат этмоқ истадик. Истиқболнинг мунаввар бахтиёрларига бир манба бўлиб бу асарни нашр этмоқдамиз. Янада чуқур ва кенг бир Тарихча тайёрланиши тилагимиздир.

وَ مِنَ اللّهِ التَّوْفِيقُ

Тайёрлаганлар

***
— 30 —

Биринчи Қисм

ИЛК ҲАЁТИ
БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙ (Ҳижрий 1293) санасида Битлис Вилоятига боғлиқ Ҳизон Туманининг Испарит Ноҳиясининг Нурс Қишлоғида туғилган. Отасининг оти Мирзо, онасининг оти Нуриядир. Тўққиз ёшига қадар ота ва онасининг ёнида қолди. У ҳангомда бир руҳий ҳолат таҳсилда бўлган катта акаси Мулло Абдуллоҳнинг илмдан қай даража файзёб бўлганини тадқиққа чорлади. Мулло Абдуллоҳнинг борганча илгарилаб қишлоқдаги ўқимаган дўстларидан ўқимоқ ила тазоҳур этган мазиятини ўйлаб ҳайрон қолди. Шундай қилиб жиддий бир шавқ ила таҳсилни журъат қилди ва бу ният ила ноҳиялари Испарит ўчоғи доҳилида бўлган Тоғ Қишлоғида Мулло Маҳмад Амин Афандининг мадрасасига кетди. Фақат кўп турмади. Фитрий ҳолатлари ижоби, доимо иззатини  ҳимоялаши ва ҳатто амирона айтилган кичик бир сўзга ҳам таҳаммул этолмаслиги мадрасадан айрилишига сабаб бўлди. Такрор Нурсга қайтди. Нурсда бундан бошқа бир мадраса бўлмаганидан дарсини катта акасининг ҳафтада бир марта уйга келган кунларга чегараларди. Бир муддат сўнгра Пирмис қишлоғига, сўнгра Ҳизон шайхининг яйловига кетди. Бу ерда ҳам таҳаккумга таҳаммулсизлиги тўрт талаба ила келишмаслигига сабаб бўлди. Бу тўрт талаба бирлашиб, ўзини доимо роҳатсиз қилганларидан бир кун Шайх Саййид Нур Муҳаммад Ҳазратларининг ҳузурига чиқиб, ожизлигини изҳор ила биродарларини шикоят этмасдан шундай деди:
— 31 —

-Шайх афанди, буларга айтинг, мен билан урушган вақтлари, тўртови бирдан келмасинлар, иккитадан-иккитадан келсинлар.

Саййид Нур Муҳаммад кичик Саиднинг бу мардлигидан хушланиб:

-Сен менинг талабамсан, ҳеч ким сенга тегилолмас! деди.

Бу ҳодисадан сўнгра "Шайх Талабаси" дея ёд этилди. Бу ерда бир муддат қолгандан сўнгра акаси Мулло Абдуллоҳ ила баробар Нуршин қишлоғига келдилар. Ёз бўлиши сабаби ила аҳоли ва талабалар ила бирликда Шайҳон яйловига кетдилар. У ерда акаси Мулло Абдуллоҳ ила бир кун урушган. Тағи Мадрасаси Мударриси Маҳмад Амин Афанди кичик Саидга:

-Нима учун акангнинг амридан чиқмоқдасан? дея орага қўшилган.

Бўлган мадрасалари машҳур Шайх Абдурраҳмон Ҳазратларининг бўлиши сабаби ила, домласига шу йўлда жавоб берар:

-Жаноб, шу такяда бўлмоқ ҳисоби ила, сиз ҳам мен каби талабасиз. Шу ҳолда бу ерда домлалик ҳаққингиз йўқдир! деб кундуз вақти ҳам ҳаркаснинг қийинчилик ила ўта оладиган қалин бир ўрмондан кечаси ўтиб Нуршинга келар.

Шарқий Анадолуда мадраса ташкилотидаги хусусиятлардан бириси шудирки: Ижозат олган бир олим истаган қишлоғида Аллоҳ розилиги учун бир мадраса очар, мадраса талабаларининг эҳтиёжи, иқтидори бўлса мадраса соҳиби тарафидан, иқтидори бўлмаса халқ тарафидан таъмин этилар. Домла бепул дарс берар, талабаларнинг иоша ва лавозимотини эса халқ бўйнига оларди. Буларнинг ичида ёлғиз Мулло Саид ҳеч бир сурат ила закот олмас эди. Закот ва бошқасининг миннат асари бўлган бир пулни қатъиян қабул этмас эди. 
— 32 —

Нуршинда бир муддат қолгандан сўнг Ҳизонга қайтди. Сўнгра мадраса ҳаётини тарк этиб падарининг ёнига келди ва баҳорга қадар уйда қолди. У вақт шундай бир туш кўрди:

Қиёмат бўлган, коинот янгидан тирилган. Мулло Саид Пайғамбар Алайҳиссалоту Вассаламни қандай зиёрат эта олишини ўйлар. Ниҳоят сирот кўпригининг бошига бориб турмоқ хотирига келар. "Ҳаркас у ердан ўтар, мен ҳам у ерда кутаман" дер ва сирот кўпригининг бошига борар. Бутун Буюк Пайғамбарлар Ҳазратларини бир-бир зиёрат этар, Пайғамбар Афандимизни ҳам зиёратга мазҳар бўлиш билан уйғонар.

Ортиқ бу тушдан олган файзи илм таҳсили учун  буюк бир шавқ уйғотар. Падаридан изн олиб, таҳсил олмоқ учун Арвас ноҳиясига борар. Бу ерда дарс бериш ишларини юритган машҳур Мулло Маҳмад Амин Афанди унга дарс беришга таназзул этмасдан, талабаларидан бирисига ўқитишни тавсия этиши иззатига оғир келар. Бир кун бу машҳур мударрис масжидда дарс ўқитмоқда экан, Мулло Саид эътироз етиб:

-Жаноб, ундай эмас! хитобида бўлар. Ўқитишига таназзул этмаганини хотирлатар. У ерда бир муддат қолгандан сўнг, Мир Ҳасан Вали Мадрасасига кетди. Паст синфда ўқиган янги талабаларга аҳамият берилмаслик бу мадрасанинг одати бўлганини тушуниш билан навбат ила ўқилиши керак бўлган етти дарс китобини тарк этиб, саккизинчи китобдан ўқиганини айтди.

— 33 —

Бир неча кун сўнгра Вастан шаҳарчасига кетган бўлса ҳам, у ерда ҳаво алмаштирмоқ учун фақат бир ой қадар қолди, сўнгра Мулло Маҳмад исмли бир зотнинг ҳамроҳлигида Эрзурум Вилоятига тобе Боязидга ҳаракат қилди. Ҳақиқий таҳсилни мана бу сана бошлар. Бу замонга қадар фақат "Сарф" ва "Наҳв" бошланғич таълими ила машғул бўлган эди ва "Изҳор" га қадар ўқиган эди. Боязидда Шайх Маҳмад Жалолий Ҳазратларининг наздида қилган бу ҳақиқий ва жиддий таҳсили уч ой қадар давом этгандир. Фақат жуда ғарибдир. Зеро Шарқий Анадолу таълим усули ила "Мулло Жомий" дан охирига қадар ўқишни тугатди. Бунга ҳам ҳар китобдан бир ёки икки дарс, ниҳоят ўн дарс дарс олмоқ ила муваффақ бўлди ва бошқасини тарк қилди. Домласи Шайх Маҳмад Жалолий Ҳазратлари нима учун бундай қилганини сўраганида Мулло Саид жавобан:

-Бу қадар китобни ўқиб англашга иқтидорли эмасман. Фақат, бу китоблар қийматли зийнатлар қутисидир, калити сиздадир. Ёлғиз сиздан шу қутиларнинг ичида нима бўлганини кўрсатишингизни илтимос қиламан, яъни бу китоблар нимадан баҳс этганини тушунай ва сўнгра табиатимга мувофиқ бўлганларни ўқийман дегандир.

Мақсади эса, асосан ўзида фитратан мавжуд бўлган ижод ва янгиланиш фикрини мадраса усулларида кўрсатмоқ ва бир янгиланиш вужудга келтирмоқ  ва бир қатор изоҳ ва шарҳлар ила вақтни зое этмаслик эди. Бу сурат ила усулан йигирма сана таҳсили лозим бўлган илм ва фанларнинг асос ва хулосасини уч ойда таҳсил этган ва тугатгандир.

Бунинг устига домлаларининг; "қайси илм табиатига уйғун" бўлган саволларига жавобан:

— 34 —

-Бу илмларни бир-биридан ажратолмайман. Ё ҳаммасини биламан ва ёхуд ҳеч бирисини билмайман дер.

Ҳар қандай бир китобни қўлига олса, тушунарди. Йигирма тўрт соат мобайнида "Жамъул Жавомий", "Шарҳ-ул Мавоқиф", "Ибн-ул Ҳожар" каби китобларнинг икки юз саҳифасини ўз-ўзига тушунмоқ шарти ила мутолаа этар эди. Шу даража илмга шўнғиган эдики, зоҳирий ҳаёт ила ҳеч алоқадор кўринмас эди. Қайси илмдан бўлса бўлсин, сўралган саволга иккиланмасдан дарҳол жавоб берар эди.

***
У ЗАМОНГИ ҲАЁТИГА ҚИСҚА БИР БОҚИШ

Аввало: Ишрокиюн файласуфлари маслакларига сулук этиб, зуҳд ва риёзатни бошлади. Ишрокиюн файласуфлари тадриж қонунига кўра вужудларини риёзатга ўргатар эдилар. У эса тадрижга риоя этмасдан бирданига риёзатга шўнғиди. Кун ўтиши билан вужуди таҳаммул этмасдан заифлашишни бошлади. Уч кунда бир парча нон ила кун кечирар эди. Ишрокиюн файласуфлари, "Риёзатнинг фикр очиқлигига хизмат қилгани" назарияси устига улар каби қиламан дея ҳаракат қилар эди.

Иккинчидан: Имом Ғаззолий Ҳазратларининг "Иҳё-ул улум"ида тасаввуф нуқта-и назарида

دَعْ مَا يُر۪يبُكَ اِلٰى مَالَا يُر۪يبُكَ

қоидасига эргашган ҳолда, нонни ҳам бир замон тарк этиб, ўт ила кун кечирди.

Учинчидан: Жуда оз гапирар эди. Курдларнинг адиб доҳийларидан Мулло Аҳмад Ҳани Ҳазратларининг кундузи ҳам хавф ила кирилган қубба-и саодатида ёпинар, баъзан кечаси ила у ерда қолар эди. Бу сабабли аҳоли Бадиуззамон ҳақида: "Аҳмад Ҳани Ҳазратларининг файзига мазҳар бўлгандир" дер эди. Бу ҳолни у кишининг кароматидан деб билар эди. У вақтларда ўзи ўн уч, ўн тўрт ёшларида эди. Сўнгра олимлардан мумтоз сиймолар ила мулоқот қилишга қарор қилди ва Боғдодга, зиёрат нияти ила домласидан изн истади. Дарвеш қиёфасига кирди. Йўлларни таъқиб этмасдан тоғларда, ўрмонларда кечаси юриб Боғдодга кетмоқ ниятида экан Битлисга келди. Битлисда Шайх Маҳмад Амин Афанди Ҳазратларининг ёнига бориб, икки кун қадар дарсида бўлди. Шайх Маҳмад Амин Афанди унга илмий қиёфага киришини таклиф қилди. Мулло Саид жавобан:

-"Мен ҳануз балоғат ёшига етмаганимдан, муҳтарам бир мударрис қиёфасини ўзимга яраштиролмайман. Ва мен бир бола экан, қандай домла бўлишим мумкин?"- деб таклифини қабул этмаган.

— 35 —

Бундан сўнг Ширвондаги акасининг ёнига борди. У ерда катта акаси ила илк кўришишларида ораларида шундай қисқа бир муҳовара жараён этди.

Мулло Абдуллоҳ:

-Сиздан сўнгра мен Шаҳри Шамсий китобини битирдим, сиз нима ўқимоқдасиз?

Бадиуззамон:

-Мен саксон китоб ўқидим:

Мулло Абдуллоҳ:

-Нима дегани?

Бадиуззамон:

-Ўқишни тугатдим ва дарс китобларидан ташқари бир қанча китобларни ҳам ўқидим.

Мулло Абдуллоҳ:

-Ундай бўлса сени имтиҳон қилайин?

Бадиуззамон:

-Ҳозирман, не сўрасангиз сўранг!

Мулло Абдуллоҳ укасини имтиҳон қилар. Кифояти илмиясини тақдир ила, саккиз ой аввал талабаси бўлган Мулло Саидни ўзига устоз қабул қилди ва талабаларидан яширин равишда укасидан дарс олишни бошлади. Ва табиийки, ундан аввал ўқитган укасини ўзига устоз қилганини сездирмас эди. Охири талабалар Мулло Абдуллоҳнинг Мулло Саид ёнида дарс ўқиганини эшикдан, калит тешигидан яширинча кўриш ила таажжуб этиб сўраган бўлсалар ҳам, Мулло Абдуллоҳ жавобан:

-"Кўз тегилмаслиги учун, мен унга дарс бермоқдаман" деган ва талабаларини алдатган.

Мулло Абдуллоҳнинг ёнида бир муддат қолгандан сўнгра Сииртга келар.

— 36 —

У ерда бўлган Мулло Фатҳуллоҳ Афандининг мадрасасига кетар. Мулло Фатҳуллоҳ Мулло Саидга:

-Ўтган сана "Суютий" ўқиётган эдингиз, бу сана Мулло Жомийни-ми ўқимоқдасиз?

Бадиуззамон:

-Ҳа "Жомий" ни битирдим.

Мулло Фатҳуллоҳ қайси китобни сўраган бўлса, "битирдим" жавобини олиш билан ҳайратда қолди. Бу қадар китобни битирганини, ҳамда оз замонда битирганини ақлига сиғиштиролмади, таажжуб этди ва деди:

-Ўтган сана девона эдинг, бу сана ҳам девонамисан?

Бадиуззамон:

-Инсон бошқасига қарши нафсни синдирмоқ учун ҳақиқатни яшира олар. Фақат отадан ҳам муҳтарам бўлган устозига қарши айнан ҳақиқатдан бошқа бир нарса айта олмас. Амр этарсангиз, айтганим китоблардан мени имтиҳон этинг, дер.

Мулло Фатҳуллоҳ қайси китобдан сўраган бўлса, жавобини чиройли берар.

Бунинг устига бу суҳбатни тинглаган ва бир сана аввал Саиднинг домласининг домласи бўлган Мулло Али-и Суран исмли зот ўзларидан дарс олишни бошлади.

Мулло Фатҳуллоҳ:

-Жуда яхши, зеҳний ўткирликда ҳориқосиз, фақат хотирангиз қандайдир? Мақомоти Ҳаририядан бир қанча сатрни икки марта ўқимоқ ила ҳифз эта оласизми? деб китобни узатар.

Мулло Саид олиб, бир япроғини бир марта ўқимоқ ила ҳифз этди ва ўқиди.

Мулло Фатҳуллоҳ:

-Заковат ила хотиранинг ифрот даражада бир кишида жамланиши нодирдир деб ҳайратда қолди.

Бадиуззамон у ерда экан, Жамъул Жавомий китобини, кунда бир-икки соат машғул бўлмоқ билан бир ҳафтада ёдлади. Бунинг устига Мулло Фатҳуллоҳ шу каломни айтиб китобнинг устига ёзди:

— 37 —
قَدْ جَمَعَ ف۪ى حِفْظِهِ جَمْعُ الْجَوَامِعِ جَم۪يعَهُ ف۪ى جُمْعَةٍ

Бу ҳол Сииртда машҳур бўлган ва Мулло Фатҳуллоҳ олимларга:

-Бизнинг мадрасага ғоят ёш бир талаба келди. Ҳар қандай савол сўраган бўлсам тўхтамасдан жавоб берди. Бу ёшда зеҳний ўткирлигига ва илмига ва фазлига ҳайрон қолдим деб жуда кўп мадҳ этар. Бунинг устига олимлар бир ерда тўпланиб Бадиуззамонни даъват этарлар. Бадиуззамон танлаган бутун саволларига иккиланмасдан жавоб берар экан, Мулло Фатҳуллоҳнинг юзига боқар эди. Худди китобга қараётгандан ўзларидан ўқиб жавоб берар эди. Буни кўрган олимлар Бадиуззамоннинг ҳориқулода бир ёш бўлганига ҳукм қилиб, фазилатини тақдир ва сано этдилар. Бу ҳол атрофга эштилар. Аҳоли ўзига валиюллоҳ даражасида эҳтиром этар ва у назар ила боқарлар. Бу вазият иккинчи даражада бўлган бир тур олим ва талабаларнинг рақобатларини орттирди. Ёш, тажрибасиз талабалардан бир қисми илман мағлуб этолмаган Бадиуззамонни уруш йўли ила исқот этмоқ ташаббусида бўлган бўлсалар ҳам, масаладан хабардор бўлган Сиирт аҳолиси уни қутқармоқ учун келганлар. Аҳоли назарида буюк мавқеси бўлгани учун, дарҳол муоризларнинг қўлларидан қутқарилган ва бир хонага қўйилган бўлса ҳам Бадиуззамон маслакларига бўлган фавқулодда муҳаббатидан, муоризлари бўлган талаба ва илм аҳлининг жоҳилларга ҳадаф бўлмаслигини таъминлаш учун ўзи хонадан чиқиб муоризлари тарафидан зарар кўрса ҳам илм аҳлининг ишига жоҳилларнинг қўшилмаслигини мудофаа этар. Бу ихтилофни йўқотмоқ мақсади ила ҳар қайси бир талабага:

-Мени ўлдиринг, илмнинг ҳайсиятини муҳофаза этинг! деб юзини ўгирган бўлса ҳам, ҳеч бир талаба ўзига ҳужум қилмаган ва охири ихтилоф бартараф этилгандир. Сиирт ҳокими ўзини муҳофаза этмоқ учун ёнига чақирган ва у талабаларни сургун қилиши хабарини етказишга юборган жандармага қарши Бадиуззамон:

-"Биз талабамиз, бир-биримиз ила урушамиз, ярашамиз. Шунинг учун маслагимиз хорижида бўлган бирисининг бизга қўшилиши мувофиқ бўлмаганидан келолмайман ва хато ҳам меникидир",- жавобида бўлиб жандармаларни рад этгандир.

— 38 —

Бу аснода ўн беш, ўн олти ёшларда эди. Лекин баданий қувватча жуда эпчил ва метин эди. "Саид-ул-Машҳур" лақаби ила ёд этилаётган эди.

Сииртда ўзи ила мужодала қилмоқ истаган бутун ўртоқларига қарши тайёр бўлгани ва айни замонда сўраладиган бутун саволларга жавоб беришини, ҳеч кимдан савол сўрамаслигини эълон қилди. Сўнгра такрор Битлисга келди. Битлисда бир-икки шайх хонадонининг, олим ва талабаларнинг орасида келишмовчилик бўлганини эшират. Фасодий натижа берган сўзларнинг, айниқса ғийбатнинг Исломиятга ярашмаганини уларга эслатганда, Мулло Саидни Шайх Амин Афандига шикоят этарлар. Шайх Амин эса:

-Ҳануз бола бўлганидан, қабули хитоб эмасдир, дер.

Бу сўз Мулло Саидга билдирилган онда, зотан бу каби сўзларга фитратан таҳаммулсиз бўлганидан, Шайх Амин Афандининг ҳузурига чиқиб қўлини ўпар ва:

-Жаноб, мени имтиҳон этинг, қабули хитоб бўлганимни исбот этмоқ истайман, дер.

Шайх Амин Афанди ҳар хил илмлардан ва энг мушкул масалалардан ўн олти савол тартиб этиб сўрар. Мулло Саид саволларнинг умумига жавоб бергандан сўнг, Қурайш Масжидига борар, аҳолига ваъз ва насиҳат этишни бошлар. Бунинг устига Битлис аҳолисининг бир қисми Мулло Саидга, бир қисми эса Шайх Амин Афандига ёрдам бермоқ истарлар. Шунинг учун ҳоким катта бир ҳодисага майдон бермаслик учун Бадиуззамонни сургун қилар. Бу дафа бўлса Ширвонга кетар. Зотан инфирод этган бундай зотларнинг муоризлари жуда кўп топилар. Айниқса илмий мужодалада мағлуб бўлганлардан баъзи зоҳир домлалар Мулло Саидни аҳоли назарида пастга урмоқ учун бор қувватлари ила уринар эдилар. Ҳар хусусларини яширинча таъқиб этар эдилар. Бир кун қандай бўлиб, қазо ила бомдод намозини ўтказган. Бундан хабардор бўлган душманлари, "Мулло Саид намозни тарк этди" деб аҳоли орасида ёйиб юбордилар. Мулло Саиддан сўрадиларки:

-Нима учун ҳаркас буни бундай айтмоқда?

Мулло Саид:

"Ҳа, асоссиз бир нарса оламнинг ичида тез ёйилмас. Хато мендадир. Шунинг учун икки жазога учрадим: Бириси Аллоҳнинг жазоси, бошқаси инсонларнинг танқиди. Бунинг асос сабаби эса, кечалари одат қилган вирди шарифни тарк этганимдир. Хуллас, оламнинг руҳи бу ҳақиқатга тегилган бўлса ҳам, тамомини қаврай олмасдан исмини билолмасдан шу жиҳат ила хатони исмлантирганлар",- жавобини берар.

— 39 —

Ширвонда бўлган пайти Сиирт атрофидан бириси келиб:

-Эй воҳ, Сииртга бир бола келган, ўзи ўн тўрт -ўн беш ёшда, умум олимларни илзом этди. Уни илзом этмоқ учун сизни даъватга келдим, дер.

Мулло Саид ҳам шу даъватни қабул қилиб Сииртга бормоқ учун ҳозирланар. Йўлга тушарлар, икки соат юргандан сўнг, у кичик домланинг сифатлари ва қиёфасини сўрар. У одам:

-Жаноб, исмини билмайман, фақат илк келишда дарвеш қиёфасида бўлиб елкасида бир қўйнинг териси бор эди. Сўнгра талаба қиёфасига кирди ва умум олимларни илзом этди.

Буни тинглаганида, ўзидан баҳс этганини ва бир сана аввалги ўз ҳодисасининг ҳозир атроф қишлоқларда ёйилганини тушуниб орқага қайтар, даъватни қабул қилмас.

Сўнгра Сииртга боғлиқ Тилло шаҳарчасига борди. Машҳур бир мақбарага ёпинди. У ерда ҳориқо бўлиб Қомуси Океанусни Син бўлимига қадар ёдлади. Не фикрга биноан қомусни ёдлагани сўралганида:

-Қомус ҳар калиманинг неча маънога келганини ёзади, мен ҳам бунинг аксига бўлиб ҳар маънога неча калима қўлланилганини кўрсатадиган бир қомус вужудга келтиишга қизиқиб қолдим, жавобида бўлди. Мазкур мақбарага ёпинган вақтда кичик укаси Маҳмад овқатини келтирар эди. Овқат ичидаги гуручларни қуббанинг атрофида бўлган чумолиларга бериб ўзи нонини овқатнинг сувига ботириб қаноат этар эди.

-Нима учун гуручларни чумолиларга бермоқдасан? дейилганида,

-Буларда ижтимоий ҳаётга соҳиблик ва фавқулодда вазифашуностлик ва меҳнат бўлганини мушоҳада этганим учун жумҳуриятпарварликларига мукофотан ўзларига ёрдам этмоқ истайман, жавобида бўлгандир... 
— 40 —

Тиллода экан, бир кеча Шайх Абдулқодир Гейлоний (Қ.С.) Ҳазратларини тушида кўрар. Гейлоний Ҳазратлари (Қ.С.) ўзига хитобан:

-Мулло Саид! Миран қабиласи раиси Мустафо Пошшога боринг ва уни ҳидоят йўлига даъват этинг, қилган зулмдан воз кечиб намоз ва амри маъруфга давом этишини тавсия қилинг. Акс тақдирда ўлдиринг.

Мулло Саид бу тушни кўрар-кўрмас, ҳамон тайёргарлигини қилиб Миран қабиласига тўғри Тиллодан ҳаракат қилар, тўғри Мустафо Пошшонинг чодирига кирар. Пошшо у ерда бўлмаганидан, бироз истироҳат этар. Сўнгра Мустафо Пошшо ичкари кирар. У ерда ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси оёққа қалқиб қўл қовуштирганлари ҳолда Мулло Саид ўрнидан ҳам қимирламас. Пошшонинг назари диққатини жалб этиш билан, қабила мингбошиларидан Фаттоҳ Бейдан ким бўлганини сўрар. Фаттоҳ Бей машҳур Мулло Саид бўлганини билдирар. Ҳолбуки Пошшо олимларни ҳеч ёқтирмасди. Шубҳасиз бунинг устига янада ортиқ жаҳли чиққан бўлса ҳам изҳор этмаганди. Мулло Саидга нима учун бу ерга келганини сўраганда, Мулло Саид жавобан:

-Сени ҳидоятга келтиришга келдим. Ё зулмни тарк этиб намозингни қиласан ва ёхуд сени ўлдираман!, дейишидан пошшо ғазаб отига миниб ташқари чиқар. Бироз айлангандан сўнг яна чодирга кирар ва Мулло Саиддан нима учун келганини такрор сўрар. Мулло Саид:

-Сенга айтдимку .. шунинг учун келдим, дер. Мустафо Пошшо чодирнинг устунида осилиб турган Саиднинг қиличига ишора этиб:

-Бу ифлос қилич биланми?

Бадиуззамон:

-Қилич ўлдирмас, қўл ўлдирар жавобида бўлар.

Мустафо Пошшо такрор ташқарига чиқиб бир оз айлангандан сўнг ичкарига кирар. Бадиуззамонга:

— 41 —

-Менинг Жазирада кўп олимларим бор, агар ҳаммасини илзом эта олсанг, сенинг айтганингни қиламан. Агар илзом этолмасанг, сени Фирот Дарёсига отаман.

Мулло Саид:

-Бутун олимларни илзом этмоқ менинг ҳаддим бўлмагани каби, мени ҳам дарёга отмоқ сенинг ҳаддинг эмасдир. Фақат олимларга жавоб бериш ила сиздан бир нарса истайманки, у ҳам маузер тўппончасидир. Шоят сўзингда турмасанг, сени у ила ўлдираман, дер.

Бу муҳоварадан сўнгра Пошшо ила бирликда отлар ила Жазирага борарлар. Йўлда Пошшо қатъиян Мулло Саил ила гаплашмас. Бани Ҳани деган жойга келиш билан, чарчаганидан Мулло Саид у ерда бироз ётар, уйқудан уйғонар-уйғонмас атрофида бутун Жазира олимларининг китоблари қўлларида кутаётганларини кўрар. Бироз кўришгандан сўнг чой икром этилар. Жазира олимлари Мулло Саиднинг шуҳратини эшитганлари учун, шошқин ва ҳайрон бир вазиятда чойларини ҳам унутиб Мулло Саиднинг саволларига интизор этмоқда эдилар. Мулло Саид эса ўз чойини ичгандан сўнг паришонхотир қаршисида бўлган бир - икки олимнинг чойини ҳам ичар, улар фарқ этолмаслар. Мустафо Пошшо домлаларга хитобан:

-Мен зиёли эмасман, фақат Мулло Саид ила мужодалангизда мағлуб бўлишингизни ҳозир тушунмоқдаман. Зеро кўрмоқдаман, сиз ўйламоқдан чойларингизни унутганингиз ҳолда, Мулло Саид ўз чойини ичганидан бошқа икки-уч пиёла яна сизнинг чойингизни ичди.

Бунинг устига, бироз латифа этгандан сўнг Мулло Саид бу олимларга қарши:

-Жаноблар! Бандангиз ваъда бергандир, ҳеч кимдан савол сўрамайман, шунинг учун саволларингизга мунтазирман, дер.

Бу домлалар қирқ қадар савол сўрарлар. Умумига жавоб бергандан сўнг кутилмаганда Мулло Саид бир саволнинг жавобини хато айтгани ҳолда қаршисидагилар тўғри деб ўйлаб тасдиқ этгандилар. Мажлис тарқалиши ила Мулло Саид хотирлар, ҳамон орқаларидан югуриб:

-Кечирасизлар, бир саволнинг жавобини хато айтганим ҳолда фарқига бормадингиз, деб жавобини тўғрилар.

Домлалар дедилар:

-Мана энди ҳаққи ила бизни тўлиқ илзом этдингиз!

Сўнгра у домлалардан бир қисми Мулло Саиддан дарс олишга келарлар.

— 42 —

Бундан сўнгра Мустафо Пошшо ваъда берган маузер тўппончасини ҳадя этар ва намоз қилишни бошлар.

Мулло Саид илмдаги тенгсиз ҳориқо истеъдоди даражасида вужудча ҳам ғоят чиниққан ва қувватли эди. Кураш олишни жуда ёқтирарди. Мадрасаларда бўлган умум талабалар ила курашар эди. Ҳеч бириси курашда ҳам уни мағлуб этолмас эди.

Мустафо Пошшо ила бир кун от мусобақасига чиқарлар. Фақат қасддан Мустафо Пошшо ғоят ёввойи ва ўргатилмаган ва ҳеч минилмаган бир от ҳозирланишини амр этар. Мулло Саидга минмоқ учун берар. (Аллоҳу аълам, отдан йиқилиб ўлишини истаган.) Ўн олти ёшда бўлган Мулло Саид ёввойи отни бироз кездиргандан сўнгра югуртиришни орзу этар. От у кўрсатган йўналишдан чиқиб бошқа бир йўналиш томон тўғри югурар. Бор қуввати ила тўхтатмоқ истаган бўлса ҳам, муваффақ бўлолмас. Охири болалар бўлган ерга борар. Жазира оғаларидан бирисининг ўғли йўл устида экан ҳайвон икки оёғини кўтариб боланинг елкалари орасига уриши билан бола ерга тушиб ҳайвоннинг оёқлари остида типирчилашни бошлар. Охири атрофдан ёрдамга етишадилар. Болани ҳаракатсиз ўлик суратида кўриш билан Мулло Саидни ўлдирмоқ истарлар. Оғанинг хизматчилари ханжарларини олганларида, Мулло Саид ҳамон ровелверига қўл отар ва одамларга хитобан:

-Ҳақиқатга боқилса, болани Аллоҳ ўлдирган. Зоҳирга боқилса, от ўлдирган. Сабабга боқилса, Кал Мустафо ўлдирган, чунки бу отни менга у берди. Тўхтанглар, мен келиб болага қарай, ўлган бўлса кейин урушайлик, деб отдан тушиб болани қучоқлар. Болада ҳаракат кўрмаслик билан совуқ сувнинг ичига ботириб чиқарар. Бола кулиб кўзини очар. Шундай қилиб бутун аҳоли ҳайратда қоларлар. Бу ажиб воқеадан кейин бир муддат Жазирада қолгандан сўнг талабаси Мулло Солиҳ ила бадавий арабларнинг маскани бўлган Бирога борарлар. У ерда бир оз қолиб такрор Мустафо Пошшонинг олдинги каби зулмни бошлаганини эшират, ёнига борар ва унга насиҳат этар, таҳдид этар. Бир кун бир муноқаша орасида Мустафо Пошшога:

-Яна зулмни бошладингми, сени Ҳақ номига ўлдираман!, таҳдидида бўлар. Пошшонинг котиби ўртага отилар.

— 43 —

У пайтда Мулло Саид Мустафо Пошшони зулм сабабли кўп таҳқир этар.

Пошшо бу таҳқирга таҳаммул этолмасдан, ўлдирмоқ учун устига ҳужум этар. Фақат Миран оғалари тўхтатадилар. Охири Мустафо Пошшонинг ўғли Абдулкарим Мулло Саидга яқинлашиб:

-Унинг ақидаси хатодир, илтимос қиламан, ҳозирча бу ердан бошқа ерга ташриф этингиз, дер.

Абдулкаримнинг сўзини ерда қолдирмас, ёлғиз равишда бадавийларнинг маскани бўлган Биро Чўлига тўғри ҳаракат қилар. Йўлда бадавий қароқчиларига учрар. Бадавийларнинг қуроллари найза ва Мулло Саиднинг қуроли маузер бўлганидан, қароқчиларга тўғри ўқ отишни бошлар, қароқчилар чекиларлар. Йўлига давом этаркан, иккинчи босқинчилар тўдасига тасодиф этар. Бу дафа қароқчилар кўп бўлганидан, атрофини ўраб оладилар. Уни ўлдираётган вақтда ичларидан бириси таниб:

-Мен буни Миран қабиласининг ичида кўрдим. Бу машҳур бир одамдир айтиши билан дарҳол бадавийлар чекилиб қусурларининг афв этишини сўрарлар. Ва қўрқинч бўлган ерларда ўзларига қўриқчилик қилмоқ истаган бўлсалар ҳам, Мулло Саид рад этиб, ёлғиз равишда йўлига давом этар. Бир неча кун сўнгра Мардинга келар. Мардин олимлари муоразага турган бўлсалар ҳам муваффақ бўлолмаслар, болалари ёшида бўлган ёш Саидда ҳориқо бир шаклда илмий қудратни кўриш билан ўзларига устоз қабул этарлар.

Бу аснода Мардинга келган икки талабага тасодиф этди. Булардан бириси Жамолиддини Афғонийга мансуб бўлиб, бошқаси Сунусий тариқатидан эди. Булар воситаси ила ҳам Жамолиддини Афғонийнинг маслагига, ҳамда Сунусий тариқатига ошналик пайдо қилди.

Мулло Саид жуда ёш ёшда экан, сиёсий ҳаётга отилар, ватан ва миллатга хизматни бошлар. Илк сиёсий ҳаёти Мардинда бошлагандир. Бунинг устига бир мутасаррифнинг қаҳр панжаси ила, қўллари боғлиқ, қўриқчилар назоратида Битлисга сургун қилинди. Жандармалар ила йўлда бораркан, намоз вақти келар. Намоз қилмоқ учун кишанларнинг очилишини жандармаларга эслатар. Жандармалар қабул этмаганларида, темир кишанларни бир рўмол каби очиб қаршиларига отар, жандармалар бу ҳолни каромат қабул қилиб ҳайратлар ичида қоларлар. Таслимият ила, илтимос ва илтижо ила:

— 44 —
-Биз ҳозирга қадар қўриқчингиз эдик, бундан сўнгра хизматчингизмиз! дерлар. 

Битлисда экан, бир кун ўзларига ҳоким ила бир қисм маъмурларнинг ички ичганлари хабар қилинганида, ғазабланиб:

-Битлис каби диндор бир мамлакатда ҳукуматни тамсил этган бир зот иртиқоб этган бу муомалани қабул этолмайман! деб ички мажлисига борар. Аввало ички ҳақида бир Ҳадиси Шариф ўқигандан сўнг жуда аччиқ сўзлар айтар. Ҳокимнинг урдирмоқ учун ишора этиши эҳтимолига биноан эса бир қўлини револверининг бўлган ерида тутар. Фақат ҳоким фавқулодда бардошли ва ҳамиятли бир зот бўлганидан, қатъиян овоз чиқармас. У ердан айрилганда ҳокимнинг ёрдамчиси Ёш Саидга:

-Нима қилдингиз? Айтганларингиз иъдомингизни келтириб чиқаради, дер.

Ёш Саид:

-Иъдом хаёлимга келмади, қамоқ ва сургун ўйлаган эдим. Нима бўлганда ҳам, бир мункарни даф этмоқ учун ўлсам, нима зарари бор?, жавобида бўлар.

У ердан қайтганидан бир икки соат сўнгра икки полициячи воситаси ила ҳоким ўзини чақирар. Ҳокимнинг хонасига кираркан, ҳоким ҳурмат ва таъзим ила ёш Саидни қаршилаб, қўлини ўпмоқ истар. Илтифот ила ер кўрсатиб:

-Ҳаркаснинг бир устози бордир. Сен ҳам менинг устозимсан, дер.

***

Ёш Саид фитратан бир қонун остида яшашни ва ҳаракатининг чекланишини севмас, ҳар ҳолида, ҳар ҳаркатида ғоят эркин бўлишини орзу этар ва доимо: "Мен ҳуррият ва эркинлигимни ҳеч бир кайфий қонун ила чеклатмайман",- дерди. Шунинг учундирки, илк Истанбулга ташрифларида яна ҳар қайддан узоқ қолишда қаттиқ турган ва ҳаётининг бутун ҳолатларида бу вазият мушоҳада этилгандир. Ундаги бу эркинлик ва ҳуррият ишқи ҳаётининг ярмидан сўнгра Оврупадан келган мудҳиш бир залолат ва зиндиқо ҳужумига қарши қўйишни ва табиат фалсафасидан туғилган даҳшатли бир истибдоди мутлақнинг Қуръонга зид қонун-қоидаларига бўйин эгмасликни, уларга итоат этмасликни ва ҳақиқий ҳуррияти машруъа бўлган Исломий ҳуррият ва маданият учун ҳаракат қилишни натижа бергандир.

— 45 —

Мулло Саид Битлисда экан, ўн беш - ўн олти ёшларда эди. Энди балоғат ёшига етишган эди. У замонга қадар бутун маълумоти сунуҳот туридан бўлгани учун батафсил мутолаага эҳтиёж кўрмасди. Фақат у замон балоғат ёшига етишганиданми ва ёхуд сиёсатга қўшилганиданми, нима бўлганда ҳам эски сунуҳот аста-аста йўқолишни бошлади. Бунинг устига ҳар турли фанга оид асарларни тадқиққа киришди. Айниқса Ислом Динига келган шак ва шубҳаларни рад этмоқ учун "Метали" ва "Мавоқиф" ном асарлар ила улуми олия ( آليه ) (Сарф, Наҳв, Мантиқ ва бошқа) ва олияга ( عاليه ) (тафсир ва Калом Илми) га доир қирқ қадар китобни икки сана мобайнида ёдлади. Ҳатто, ҳар кун ўқимоқ шарти ила, ёдлаган китобларини уч ойда бир карра такрорлашга муваффақ бўлар эди. Мулло Саиднинг икки бир-бирига зид ҳоли бор эди:

Биринчиси: Фикри очиқ бўлган вақтларки, ҳар нима қўлига олса, уни тушунмаслиги мумкин эмас эди.

Иккинчиси: Фикри қисилган бўлган вақтларки, мутолаа эмас, гапиришдан ҳам хушланмасди.

Мулло Саид, кунда бир-икки жуз ўқимоқ шарти ила Қуръонни ёд олишни бошлади. Ҳар кун икки жуз ёд олмоқ ила Қуръоннинг муҳим бир қисмини ҳифзига олди, фақат икки сунуҳот ила тугатишга муяссар бўлмади:

Биринчиси, Қуръоннинг жуда тез ўқилиши бир ҳурматсизлик бўлмасин дея. Иккинчиси, Қуръон ҳақиқатларини ёдлашнинг янада зиёда кераги бор дея қалбига келган. Шунинг учун Қуръон ҳақиқатларининг калити бўладиган ва шубҳаларга қарши муҳофаза ва муқобала этадиган ҳикмат ва Ислом фанларига доир қирқ рисолани икки санада ёдлади. Ҳар кун бир парча ёддан ўқимоқ сурати ила, ҳаммасини уч ойда фақат такрорлар эди.

— 46 —

"Миркат" номли китобни изоҳ ва шархсиз ёдлашни бошлади. Сўнгра қўлига ўтган мазкур китобнинг изоҳ ва шархи ила ўз нуқта-и назарини қаршилаштирган, бутун масалалар мувофиқ бўлиб фақат уч калима тавофуқ этмаган. Бу изоҳлари ҳам олимларнинг таҳсинига мазҳар бўлиб қабул этилгандир.

Бир кун Битлис шайхларидан Шайх Маҳмад Куфравий Ҳазратларининг ўзларига баддуо этганини бириси ёлғондан айтар. Бунинг устига у кишини зиёратга борар. Шайх Ҳазратлари Мулло Саидга илтифот этар, табаррукан бир дарс берар. Хуллас, Мулло Саиднинг энг сўнг олган дарси бу бўлгандир.

Бир кеча Мулло Саид тушида Шайх Маҳмад Куфравий Ҳазратларини кўрар. Ўзига хитобан:

-Мулло Саид, кел мени зиёрат қил, кетаман дейиши сабабли ҳамон борар, зиёрат қилар. Ва шайхнинг учиб кетганини кўриш билан уйғонар. Соатга қарар, соат кечанинг еттисидир. Такрор ётар. Эрталаб Шайхнинг хонасидан мотам овозларининг юксалганини эшитар, у ерга борар ва Шайх Ҳазратларининг кечаси соат еттида вафот этган хабарини олар.

﴿ اِنَّا لِلّهِ وَاِنَّا اِلَيْهِ رَاجِعُونَ * رَحْمَةُ اللّهِ عَلَيْهِ *آمِينَ ﴾

Маҳзун бўлиб орқага қайтар.

Мулло Саид Шарқнинг буюк олим ва шайхларидан бўлган Саййид Нур Маҳмад, Шайх Абдуррахмон Тоғи, Шайх Фаҳим ва Шайх Маҳмад Куфравий каби олий зотларнинг ҳар бирисидан ирфон илми хусусида бошқа-бошқа дарсларга ноил бўлганидан, уларни фавқулодда севарди. Олимлардан Шайх Амин Афанди, Мулло Фатҳуллоҳ ва Шайх Фатҳуллоҳ жанобларига ҳам зиёда муҳаббати бор эди.

Ванда машҳур олимлар бўлмаганидан, Ҳасан Пошшонинг даъвати ила Мулло Саид Ванга кетди. Ванда ўн беш сана қолиб, қабилаларнинг иршоди учун ораларида саёҳат ила тадрис ва тадаррус вазифаси ила ҳаёт ўтказди. Ванда бўлган муддатда ҳоким ва маъмурлар ила кўришиб, бу асрда ёлғиз эски тарздаги Калом Илмининг Ислом Дини ҳақидаги шак ва шубҳаларнинг раддига етарли бўлмаганига қаноат ҳосил қилган ва фанларнинг таҳсилига лузум кўргандир 
— 47 —

Бу қаноатни ҳосил қилган у вақтда мусбат илмлар дейилган бутун фанларни тадқиқ қилишни бошлаб жуда қисқа бир замонда Тарих, Геофрафия, Математика, Геология, Физика, Кимё, Астрономия, Фалсафа каби илмларнинг асосларини қўлга киритгандир. Бу илмларни бир домладан дарс олиб эмас, ёлғиз ўз мутолааси соясида ҳаққи ила тушунгандир. Масалан, бир География муаллимини баҳсга киришмасдан аввал йигирма тўрт соат ичида қўлга киргизган бир география китобини ёдламоқ сурати ила, эртаси кун Ван Ҳокими марҳум Тоҳир Пошшонинг қўноғида уни илзом этар. Ва яна айни суратда бир муораза натижасида беш кун мобайнида Инорганик Кимёни қўлга киритиб, Кимё муаллими ила муоразага киришар ва уни ҳам илзом этар. Хуллас, жуда кичик ёшидаги мазкур ҳориқулодаликларга ва баҳри уммон ҳолида бир илмга эгалигига шоҳид бўлган илм аҳли Мулло Саидга "Бадиуззамон" лақабини бергандир. Бадиуззамон Ванда бўлган муддат мобайнида у замонга қадар ўзлаштирган фикр ва мутолаалар ва илмий ва диний тадрис усулларини кўрмоқ ила ва замоннинг зарурий эҳтиёжларини эътибор назарига олмоқ ила ўзига махсус бир таълим усулини ижод этар. Бу ҳам диннинг асосларини асрнинг фаҳмига уйғун энг янги изоҳ ва баён тарзлари ила исбот этмоқ сурати ила талабаларни танвир этмоқдир.

Мулло Саид Ванда бўлган замонларда баъзи хусусларда у атрофнинг олимларига мухолиф ҳолда эди.  Бу хусуслар шулардир:

1- Қатъиян ҳеч кишидан ҳадя сифатида пул олмаслик ва маошни ҳам қабул қилмаслик. Ҳа, ҳаётда ҳеч бир моддий мол-мулки бўлмасдан, фақир ва кимсасиз ва доимий сургун ва қамоқлар ила жуда машаққатли ва дахшатли мусибатлар ичида яшагани ҳолда ҳеч кимдан пул ва муқобаласиз ҳадя олмагани шубҳасиз кўрилгандир.

2- Ҳеч бир олимдан савол сўрамаслик. Йигирма сана мобайнида доимо фақат сўралганларга жавоб берган эди. Бу хусусда ўзлари дедиларки: "Мен олимларнинг илмини инкор этмайман, шунинг учун улардан савол сўрамоқ ортиқчадир. Менинг илмимдан шубҳа қилганлар бўлса сўрасинлар, уларга жавоб берай".

— 48 —

3- Ёнида бўлган талабаларини айнан ўзи каби закот ва ҳадя олмоқдан ман этмоқ. Уларни ҳам ёлғиз Ризо-и Илоҳий учун ишлаттирарди. Ҳатто кўп вақтлар талабаларини ўзи иоша этарди.

4- Доимо бўйдоқ қолмоқ ва дунёда ҳеч бир нарса ила алоқа пайдо этмаслик. Шунинг учундирки: "Бутун молимни бир қўлим ила кўтариб эта олишим керак" дегандир. Бу ҳолнинг сабаби сўралганда "Бир замон келажак, ҳаркас менинг ҳолимга ҳасад қилажак. Иккинчидан, мол ва сарват менга лаззат бермайди, дунёга фақат бир мусофирхона назари ила қарайман",- дерди.

Ванда бўлган вақти марҳум ҳоким Тоҳир Пошшо Оврупа китобларини тадқиқ қилиб ўзига саволлар тайёрлаб сўрарди. Буларнинг ҳеч бирисини кўрмагани ва Туркчани ҳам энди гаплашишни бошлагани ҳолда, жавобида иккиланмасди. Бир кун китобларни кўрар ва Тоҳир Пошшонинг булардан савол тайёрлаганини тушуниб оз бир замонда китобларнинг ичидагиларини қўлга киритар.

У замонда энг буюк ғоя ва тушунчаси Мисрдаги Жоъме-ул Азҳарга муқобил Битлис ва Ванда "Мадрасат-уз Заҳро" номли бир дорулфунун вужудга келтирмоқ эди. Бу ташаббусини ғоядан ҳаётга татбиқ этмоқ ниятида бўлиб буни режалаштирарди.

Ванда ёз замонларини Башит ва Байтушшабоб номли яйловларда ўтказар эди. Бир кун Тоҳир Пошшога мазкур тоғларнинг бошида июльда ҳам муз бўлганини айтар. Тоҳир Пошшо эътироз этар ва "Июльда қатъиян у ерларда муз бўлмас" даъвосида бўлар. Яйловда экан бир кун буни хотирлаб Тоҳир Пошшога ёзган илк Туркча мактубида дер:

-Эй Пошшо! Башитнинг усти муз ила қопланган. Кўрмаган нарсангни инкор этма. Ҳар нарса сенинг илминг доҳилида эмасдир, вассалом!

Мулло Саид қабилалар орасида бўлган ҳар қайси бир келишмовчиликни эшитиш билан ҳамон мудоҳала этиб, иршод йўли ила ҳар икки тарафни ҳам дарҳол яраштирарди. Ҳатто ҳукумат ҳам яраштирмоқдан ожиз қолган Шакар Оға ила Миран Раиси Мустафо Пошшони яраштирди. Ва Мустафо Пошшога:

-Ҳали тавба қилмадингми? деб сўраганида, Мустафо Пошшо ҳам жавобан:

— 49 —

-Саид Жаноблари! Нима айтсангиз, сўзингиздан чиқмайман дегандир.

Мустафо Пошшо от ила пул ҳадя этмоқ истар. Бадиуззамон рад этиб:

-Ҳозирга қадар ҳеч кимдан пул олмаганимни эшитмадингизми? Бохусус сиз каби золимдан қандай пул оламан? Ва сиз кўринишдан тавбангизни буздингиз, шу тақдирда Жазирага етишолмайсиз, дегандир.

Ва ҳақиқатдан Жазирага етишмасдан йўлда ўлганини хабар олар.

Бадиуззамон математикада ҳориқулода бир суръати интиқолга соҳиб эди. Ҳар қандай бир мушкул масалани зеҳнан ҳамон ҳал этар эди. Ҳатто Жабр Муқобала илмида бир рисола таълиф этганди. Тоҳир Пошшо наздида ҳисоб масалалари муноқаша мавзуси бўлганидан, ҳисобга доир қайси масала баҳс этилса, бошқалар ва энг моҳир котиблар натижани тополмасдан, Мулло Саид зеҳнан чиқарар эди. Кўп марталар бундай мусобақаларга киришар ва умумида доимо биринчи бўларди. Бир марта шундай бир савол сўрадилар:

-Ўн беш муслим, ўн беш ғайри муслим фараз этилиб, бир-бири орқасида қатор турганда буларга қилинадиган ҳар қуръада ғайри муслимга чиқиши истанилган. Қандай тақсим этилар?

Бу саволга жавобан:

-Буларнинг бир юз йигирма тўрт эҳтимоллик вазияти бордир, деб қилар.

Ҳамда дер:

-Бундан янада қийинини ҳам ўзим ижод этаман. Икки минг беш юз эҳтимоллик вазиятига кўра қиламан.

Икки соат мобайнида юз одамдан эллик адад ғайри муслимни у вазиятда тақсим этарки, доимо қуръа ғайри муслимга тушар. Ва ҳатто беш юз ғайри муслим бўлмоқ ила икки юз эллик минг эҳтимоллик вазиятга биноан бир масала чиқарди ва Тоҳир Пошшога кўрсатиб бир рисола шаклида ёзди. 

Бадиуззамон Ванда бўлган замонларда ҳоким Тоҳир Пошшо ила баъзи газеталардан ҳодисалар ўқирди. Айниқса Исломиятни алоқадор қилган хусусларга диққат этарди. Вандаги истиқомати асносида Ислом Оламининг вазиятини бир даража ўрганган эди. Бир кун Тоҳир Пошшо бир газетада шу мудҳиш хабарни унга кўрсатган эди. Хабар шу эди:

— 51 —

Англия Депутатлар Мажлисида Мустамлакалар Нозири, қўлида Қуръон Каримни кўрсатиб айтган бир нутқида:

Бу Қуръон Мусулмонларнинг қўлида бўлганча биз уларга ҳоким бўлолмаймиз. Нима қилиб бўлса ҳам, бу Қуръонни уларнинг қўлидан олишимиз керак, ёхуд Мусулмонларни Қуръондан совутишимиз керак, дея хитобда бўлган.

Хуллас, бу мудҳиш хабар унда таърифдан устун бир таъсир уйғотган эди. Истеъдоди чақмоқ каби оловли, туйғулари ва бутун латифалари уйғоқ ва илм, ирфон, ихлос, жасорат ва шижоат каби ҳориқо иноят ва сажияларга мазҳар бўлган Бадиуззамоннинг бу хабарлардан сўнг: "Қуръоннинг сўнмас ва сўндирилмас маънавий бир қуёш ҳукмида бўлганини мен дунёга исбот этаман ва кўрсатаман!" дея қувватли бир ният руҳида уйғонар ва бу рағбатлантирувчи омил ила ҳаракат қилар. 
— 52 —

Бадиуззамон Шарқий Анадолуда "Мадрасатуз заҳро" номли бир дорулфунун очмоқ, ё Ванда ва ёхуд Диёрбақирда дорулфунун даражасида бир мадраса таъсисига уринмоқ учун Истанбулга келди. Истанбулга келишини бир муҳаррир шундай тасвир этган эди: "Шарқнинг тик қояликларидан бир оташпора-и зако Истанбул уфқида чиқди".

Истанбулга келмасдан аввал бир кун Тоҳир Пошшо:

-Шарқ олимларини илзом этмоқдасан, фақат Истанбулга кетиб у денгиздаги катта балиқларга ҳам бас кела оласанми? деганди.

Истанбулга келар келмас олимларни мунозарага даъват этди. Бунинг устига Истанбулдаги машҳур олимлар гуруҳ-гуруҳ зиёратга келиб саволлар сўрарлар ва у ҳаммасининг ҳам жавобларини тўғри бўлиб берар эди. Бундан мақсади, Шарқий Анадолудаги илм ва ирфон фаолиятига назари диққатни жалб этмоқ эди. Бўлмаса Мулло Саид қатъиян худфурушликни севмас эди. Ҳар турли кўз-кўз қилиш ва хўжакўрсинчиликдан мубарро бўлиб ҳаракат қиларди. Илм, жасорат, ҳофиза ва зеҳн ўткирлиги эътибори ила жуда ҳориқо эди. Айни даражада балки янада зиёда бўлиб холис ва мухлис эди. Тасанну ва такаллуфни қатъиян ёқтирмасди. Истанбулдаги турар жойининг эшигида шундай бир лавҳа осилган эди: Бу ерда ҳар масала ҳал этилар, ҳар саволга жавоб берилар, фақат савол сўралмас. 
— 53 —

Истанбулда гуруҳ-гуруҳ келган олимларнинг саволларига жавоб берар эди. Кичик ёшида бундай истисносиз бутун саволларга жавоб бериши ва ғоят ишонтирувчи ва балиғ ифода ва ҳориқо ҳол ва ҳолатлари ила илм аҳлини ҳайронлик ила тақдирга чорлар эди. Ва "Бадиуззамон" унвонига ҳаққи ила лойиқ кўрадилар ва бу фавқулодда зотни бир "нодира-и хилқат" сифатида васфлантирадилар.

Ҳатто бу замонларда Миср Жоъме-ул Азҳар Университети раисларидан машҳур Шайх Баҳид Жаноблари Истанбулга бир саёҳат учун келганида, курдистоннинг ўткир, тик қоялари орасидан келиб Истанбулда бўлган Бадиуззамон Саид Нурсийни илзом этолмаган Истанбул олимлари Шайх Баҳиддан бу ёш домланинг илзом этилишини истарлар. Шайх Баҳид ҳам бу таклифни қабул этиб бир мунозара замини қидирар. Ва бир намоз вақти Авлиё София масжидидан чиқиб чойхонада ўтирилганида буни фурсат деб билган Шайх Баҳид Жаноблари, ёнида олимлар ҳозир бўлгани ҳолда Бадиуззамонга хитобан:

مَا تَقُولُ فِى حَقِّ الْاَوْرُوبَائِيَّةِ وَ الْعُثْمَانِيَّةِ

Яъни: Оврупа ва Усмонийлар ҳақида нима дейсиз, фикрингиз недир? дер.

— 54 —

Шайх Баҳид Жанобларининг бу саволдан мақсади Бадиуззамоннинг шак бўлмаган бир баҳри уммон каби илмини ва оташпора-и закосини тажриба этмоқ эмас, балки, истиқбол замонига оид иҳотасининг шиддатини ва олам идорасидаги сиёсатини англамоқ эди. Бунга қарши Бадиуззамоннинг бергани жавоб шу бўлди:

اِنَّ الْاَوْرُوبَا حَامِلَةٌ بِالْاِسْلَامِيَّةِ فَسَتَلِدُ يَوْمًا مَا وَ اِنَّ الْعُثْمَانِيَّةَ حَامِلَةٌ بِالْاَوْرُوبَائِيَّةِ فَسَتَلِدُ يَوْمًا مَا

Яъни "Оврупа бир Ислом давлатига ҳомиладир, куннинг бирида уни туғади. Усмонийлар ҳам Оврупа ила ҳомиладир, у ҳам уни туғади".

Бу жавобга қарши Шайх Баҳид Ҳазратлари:

-Бу ёш ила мунозара этилмас, мен ҳам айни қаноатдаман. Фақат бу қадар важиз ва балиғона бир тарзда ифода этмоқ фақат Бадиуззамонга хосдир  дегандир.

Бадиуззамоннинг Истанбулда ҳаёти бир даража сиёсийдир. Сиёсат йўли ила Исломиятга хизмат этилади дея қаноатда эди. Сиёсий ҳаётга қўшилиши исломиятга хизмат ишқининг бир натижаси эди. Доимо ҳуррият тарафдори эди. Кўрган ҳақсизликлар сабабли Жон Туркларга доимо қарши бўлиб:

-Сиз динни ранжитдингиз, ғайратуллоҳга тегилдингиз, шариатни камситдингиз. Натижаси жуда хавфли бўлажакдир, дея қарши бўлганини айтишдан чекинмас эди.

Ҳурриятдан сўнгра мужоҳид дўстлари ила баробар Иттиҳоди Муҳаммадий (С.А.В.) Жамиятини қурганлар, жамият жуда қисқа бир замонда инкишофни бошлаган, ҳатто Бадиуззамоннинг бир мақоласи ила Адабозори ва Измит атрофида эллик минг киши жамиятга доҳил бўлганди.

— 55 —

Ҳурриятни хато шарҳламаслик ва машрутиятни машрутияти машруъа сифатида қабул этмоқ лозим келганини илгари суриб бу хусусда диний газеталарда мақолалар нашр этади ва оммавий чиқишлар қилади. Бу мақола ва чиқишларни ўхшовсиз синаш қадар балиғ ва ишонтирувчи эди. Илм аҳли ва сиёсат аҳли Саид Нурсийнинг бу ёзувларидан ва дарсларидан кўп истифода этгандирлар. У замондаги миллий уйғонишни Анадолу ва Осиёнинг дунёвий саодатининг субҳи содиқи сифатида хушхабар берар, фақат қўлдан қочмаслиги учун Шаръий амрларга тез уймоқнинг зарурий бўлганини таклиф қилар эди. "Агар машрутиятни шаръий ҳуррият ила қабул қилмасак ва ундай татбиқ қилинмаса, қўлимиздан қочади, мустабид бир идорага ўрнини тарк этади" дея эслатар эди. У нутқ ва мақолалардан намуна сифатида жузъий бир қисмини бу ерга киргизамиз:

Бадиуззамон Саид Нурсийнинг ҳуррият эълонининг учинчи кунида иртижолан сўйлаган ва сўнгра Селаникда Ҳуррият Майдонида такрор этган ва у замоннинг газеталари нашр этган нутқининг суратидир.

Ҳурриятга Хитоб

Эй ҳуррияти шаръий! Шундай мудҳиш ва фақат чиройли ва хушхабарли бир садо ила чақирмоқдасанки, мен каби бир бадавийни ғафлат табақалари остида ётган экан уйғотмоқдасан. Сен бўлмасайдинг, мен ва умум миллат зиндони асоратда қолар эдик. Сенга умри абадийни хушхабар бераман. Агар айнулҳаёт шариатни манба-и ҳаёт қилсанг ва у Жаннатда нашву намо топсанг, бу миллати мазлуманинг ҳам эски замонга нисбатан минг даража тараққий этишини хушхабар бермоқдаман. Агар ҳаққи ила сени раҳбар қилса ва шахсий ғараз ва интиқом фикри ила сизни кирлатмаса...

Ё Раб! Қандай саодатли бир қиёмат ва қандай гўзал бир ҳашрки, وَالْبَعْثُ بَعْدَ الْمَوْتِ ҳақиқатининг кичик бир мисолини бу замон бизга тасвир этмоқда. Шундайки:

— 56 —

Осиёнинг ва Румалининг бурчакларида дафн этилган бўлган қадимий маданият ҳаётни бошлаган ва манфаатини умумий зарарларда қидирган ва истибдодни орзу қилганлар يَا لَيْتَن۪ى كُنْتُ تُرَابًا дейишни бошладилар. Янги Ҳукумати Машрутамиз мўъжиза каби туғилгани учун иншааллоҳ бир санага қадар,

﴿ نُكَلِّمُ مَنْ كَانَ فِى الْمَهْدِ صَبِيًّا ﴾

сирига мазҳар бўламиз. Мутаваккилона, собирона тутганимиз ўттиз сана Рамазони сукутнинг савобидирки, азобсиз жаннати тараққий ва маданият эшикларини бизга очгандир. Ҳокимияти миллиянинг бароати истиҳлоли бўлган қонуни шаръий ҳазини жаннат каби бизни киришга даъват этмоқда.

Эй мазлум иҳвани ватан! Борайлик, доҳил бўлайлик! Биринчи эшиги шариат доирасида иттиҳоди қулуб, иккинчиси муҳҳабати миллия, учинчиси маориф, тўртинчиси саъйи инсоний, бешинчиси тарки сафоҳатдир. Бошқаларини сизнинг зеҳнингизга ҳавола этаман...

Зинҳор эй иҳвани ватан! Сафоҳатлар ила ва динда эътиборсизликлар ила такрор ўлдирмангиз. Ва бутун афкори фасидага ва ахлоқи разилага ва дасоиси шайтонияга ва табасбусатга қарши шариати ғарра устида қурилган қонуни асосий Азроил ҳукмига ўтди, уларни жим қилди.

Зинҳор эй иҳвани ватан! Исрофот ва хилофи шариат ва лазоизи номашруъа ила такрор иҳё этмангиз! Демак, ҳозирга қадар мозорда эдик, чириётган эдик. Ҳозир бу иттиҳоди миллат ва машрутият ила раҳми модарга ўтдик, нашву намо топамиз. Юз бу қадар сана орқа қолганимиз масофа-и тараққийдан иншааллоҳ мўъжиза-и Пайғамбарий ила, шариат асос қонунлари воситасига амалан ва шаръий машварат буроқига фикран минамиз. Бу қўрқитувчи саҳро-и кабирни қисқа замонда ўтмоқ ила баробар, маданийлашган миллатлар ила елкама-елка мусобақа қиламиз. Зеро улар гоҳ ҳўкиз машинасига минганлар, йўлга чиққанлар. Биз бирдан поезд ва ҳаво шари каби воситаларга минамиз, ўтамиз. Балки гўзал ахлоқларни ичига олган ҳақиқати Исломиянинг ва истеъдоди фитрийнинг ва файзи иймоннинг ва шиддати очликнинг ҳазмга берган тасҳил ёрлами ила кўп-кўп ўтамиз. Қандайки вақтида ўтгандик.

Талабалик менга берган вазифа ила ва ҳурриятнинг фармони мазунияти ила эслатмоқдаманки:

— 57 —
Эй абнойи ватан! Ҳурриятни хато шарх қилмангиз, токи қўлингиздан қочмасин. Ва сассиқ бўлган эски асоратни бошқа қопда бизга ичирмоқ ила бизни бўғмасин.  Зеро ҳуррият мурооти аҳком ва одоби шариат ва ахлоқи ҳасана ила таҳаққуқ этар ва нашву намо топар.

Бадиуззамон

— 58 —
Яшасин Шариати Аҳмадий (С.А.В.)

Диний Жарида: 77

5/Март/1325

18/Март/1909

ШАРИАТИ ҒАРРА, каломи азалийдан келганидан, абадга кетажакдир. Нафси амморанинг истибдоди разиласидан саломатимиз Исломиятга истинод иладир, у ҳаблулметинга ёпишмоқ иладир ва ҳақли ҳурриятдан ҳаққи ила истифода этмоқ иймондан ёрдам иладир. Зеро, Сонеъи Оламга ҳаққи ила абд ва хизматкор бўлганнинг халққа убудиятга таназзул этмаслиги керакдир. Ҳаркас ўз оламида бир қўмондон бўлганидан, олами асғарида жиҳоди акбар ила муккаллафдир ва ахлоқи Аҳмадия ила ахлоқланмоқ ва суннати набавияни иҳё ила вазифадордир.

Эй авлиё-и умур! Тавфиқ истасангиз, одатуллоҳ қонунларига уйғун ҳаракат қилингиз. Бўлмаса тавфиқсизлик ила жавоби рад оласиз. Зеро, машҳур умум пайғамбарларнинг Мусулмон ва Усмонийлар заминларидан чиқиши қадари Илоҳийнинг бир ишора ва рамзидирки, бу мамлакат инсонларининг тараққиёт ускуналарининг буғи диёнатдир. Ва бу Осиё ва Африка экинзорининг ва Румали бўстонининг гуллари зиё-и Исломият ила нашву намо топажакдир. Дунё учун дин фидо қилинмас. Ҳаром ўлаётган истибдодни муҳофаза учун бир вақтлар шариат масалаларида унинг ҳукмлари тарк этиларди. Диннинг масалалари тарк ва фидо этилишидан, зарардан бошқа не фойдаси кўрилди? Миллатнинг қалб хасталиги заъфи диёнатдир, буни қувватлантириш ила сиҳат топа олар. Бизнинг жамоатимизнинг машраби муҳаббатга муҳаббат ва хусуматга хусуматдир. Яъни, Мусулмонлар орасида муҳаббатга ёрдам ва хусумат аскарини бузмоқдир. Маслагимиз эса ахлоқи Аҳмадия ила хулқланмоқ ва суннати Пайғамбарийни иҳё этмоқдир. Ва раҳбаримиз шариати ғарра.. ва қиличимиз ҳам қатъий бурҳонлар.. ва мақсадимиъ иълои Калиматуллоҳдир!...

Бадиуззамон

— 59 —
Ҳақиқат

Диний Жарида: 70

26/Февраль/1324

Март/1909

БИЗ ҚОЛУ БАЛОДАН ЖАМИЯТИ МУҲАММАДИЙДА ДОҲИЛМИЗ

Жиҳатул ваҳдати иттиҳодимиз тавҳиддир. Паймон ва қасамимиз иймондир. Модомики муваҳҳидмиз, муттаҳидмиз. Ҳар бир мўъмин иълои Калиматуллоҳ ила мукаллафдир. Бу замонда энг буюк сабаби моддатан тараққий этмоқдир. Зеро ажнабийлар фанлар ва саноат қуроли ила бизни истибдоди маънавийлари остида эзмоқдалар. Биз ҳам фан ва ҳунармандчилик қуроли ила иълои Калиматуллоҳнинг энг мудҳиш душмани бўлган жоҳиллик ва фақирлик ва фикрлар ихтилофига жиҳод қиламиз. Аммо жиҳоди хорижийни шариати ғарранинг қатъий бурҳонларининг олмос қиличларига ҳавола этамиз. Зеро маданийларга ғалаба қилмоқ қондирмоқ иладир, сўз тушунмаган ваҳшийлар каби мажбурлаш ила эмасдир. Биз муҳаббат фидоийларимиз, хусуматга вақтимиз йўқдир!...

Машрутият-ки, адолат ва машварат ва қонунда инхисори қувватдан иборатдир. Ўн уч аср аввал шариати ғарра таъсис этилганидан, ҳукмларда Оврупага тиланчилик қилмоқ Дини Исломга буюк бир жиноятдир ва шимолга юзланиб намоз қилмоқ кабидир.

Қувват қонунда бўлиши керак, бўлмаса истибдод ёйилади.

اِنَّ اللّٰهَ هُوَ الْقَوِىُّ الْمَت۪ينُ

ҳоким ва амири виждоний бўлиши керак. У ҳам тўлиқ маърифат ва умумий маданият ва ёхуд Дини Ислом номи ила бўлиши керак. Бўлмаса истибдод доимо ҳукмфармон бўлади. Иттифоқ ҳудодадир, ҳаво ва ҳавасда эмас! Инсонлар ҳур бўлдилар, аммо яна абдуллоҳдирлар. Ҳар нарса ҳур бўлди. Бошқасининг қусури инсоннинг қусурига ҳужжат ва узр бўлолмас! Умидсизлик бутун мукаммалликларнинг тўсиғидир. "Нимага керак, бошқаси ўйласин" истибдоднинг ёдгоридир.

Бадиуззамон

***
— 60 —

Истанбул Яҳудий Руҳонийси Кароссо ила Бадиуззамон орасида Селаникда жараён этган бир суҳбат чоғида Кароссо суҳбатни чала қолдириб ташқарига отилган ва дўстларига: "Агар ёнида яна бироз қолсайдим, оз қолдики, мени ҳам Мусулмон қиларди" деб мағлубиятини ҳайрат ва хавотир ила изҳор этгандир. Кароссоки, Усмонийлик Императорлигини парчаламоқ учун яширин ва тартибли бир шаклда ҳаракат қилаётган яширин бир ташкилотга мансуб бўлиб, ўртада муҳим бир роль ўйнаётган эди. Кароссонинг Бадиуззамонни зиёрат этишдан мақсади, уни ўз фикрига ўгирмоқ ва машъум ғоясига қурол қилмоқ эди. Фақат афсус!...

Охири бадбахт 31 Март ҳодисаси содир бўлар. Шариат истаган ва у ҳодисада исми қўшилган ўн беш қадар домла иъдом этилар. Бадиуззамон, улар маҳкама биносининг боғчасида осилган турганлари ва ўзи ҳам деразадан уларни кўргани бир ҳолда муҳокама қилинар. Маҳкама раиси Хуршид Пошшо сўрар:

-Сен ҳам шариат истаганмисан?...

Бадиуззамон жавоб берар:

-Шариатнинг бир ҳақиқатига, минг руҳим бўлса фидо этишга ҳозирман. Зеро шариат сабаби саодат ва адолати маҳз ва фазилатдир. Фақат исёнчилар истагани каби эмас!

Бадиуззамоннинг ҳарбий трибуналдаги бу қаҳрамонча мудофааси у замон икки марта чоп этилиб нашр этилгандир. У даҳшатли маҳкамадан иъдомини кутаркан, бароат этган ва маҳкамага ташаккур этмасдан, йўлда Боязиддан то Султонаҳмадга қадар орқасига кўп сонли бир халқ оммаси мавжуд бўлгани ҳолда: "Золимлар учун яшасин Жаҳаннам! Золимлар учун яшасин Жаҳаннам!" нидолари ила боргандир.

Ҳарбий трибуналдаги мудофаасининг бир қисми бу тарихча-и ҳаётда ёзилгандир. Токи 31 Март ҳодисасининг ич юзи ва Бадиуззамоннинг қаҳрамонча мудофааси бир даража тушунила олсин.

— 61 —
Икки Мусибат Мактабининг Шаҳодатномаси ёхуд Ҳарбий Трибунал ва Саид Нурсий отли асардан парчалар:
﴿ بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪ ﴾

МУҚАДДИМА: Қачонки ҳуррият девоналик ила ёд қилинарди, заиф истибдод девонахонани менга мактаб айлади.

Қачонки итидол, истиқомат эскичилик ила чалкаштирилди, машрутиятда шиддатли истибдод қамоқхонани мактаб айлади.

Эй шаҳодатномамни томоша этган зотлар! Илтимос, руҳ ва хаёлингизни мусофир бўлиб янги маданиятга қўшилган асабий бир бадавий талабанинг исён ҳолида бўлган жасад ва миясига юборингиз, токи таҳтиа ила хатога тушмангиз!... 31 Март ҳодисасида, Ҳарбий Трибуналда дедимки:

-Мен талабаман. Шунинг учун ҳамма нарсани меъзони шариат ила мувозана этаман. Мен миллатчилигимизни ёлғиз Исломият деб биламан. Шунинг учун ҳар нарсани ҳам Исломият нуқта-и назаридан муҳокама этаман. Мен қамоқхона дейилган олами барзоҳнинг эшигида тураркан ва дорёғочи дейилган станцияда охиратга кетган поездни кутаркан, жамияти башариятнинг ғаддорона ҳолларини танқид этиб, ёлғиз сизларга эмас, балки бу замондаги нави бани башарга тақдим қилганим бир нутқдир. Шунинг учун يَوْمَ تُبْلَى السَّرَٓائِرُ сирича, қабри қалбдан ҳақиқатлар яланғоч чиқди, номаҳрам бўлган кишилар назар этмасин. Охиратга камоли иштиёқ ила муҳайёман, бу осилганлар ила баробар кетишга ҳозирман. Қандайки, бир бадавий ғаройибпараст Истанбулнинг ажойиб ва гўзалликларини эшитган, фақат кўрмаган. Қандай камоли хоҳиш ила кўришни орзу этар. Мен ҳам ажойиб ва ғаройибларнинг намойишгоҳи бўлган Олами Охиратни у хоҳиш ила кўрмоқ истайман. Ҳозир ҳам ундайман. Мени у ерга сургун қилмоқ менга жазо эмас! Сизнинг қўлингиздан келса, мени виждонан азоб беринг! Ва фақат бошқа сурат ила азоб, азоб эмас, мен учун шарафдир!

Бу ҳукумат истибдод замонида ақлга хусумат этар эди. Ҳозир эса ҳаётга адоват этмоқда... Агар ҳукумат бундай бўлса, яшасин девоналик!... Яшасин ўлим!.. Золимлар учун ҳам яшасин Жаҳаннам!... Мен зотан бир замин истаётган эдимки, фикрларимни унда баён этайин. Ҳозир бу Ҳарбий Трибунал яхши бир замин бўлди.

— 62 —

Бидоятларда ҳаркасдан сўралгани каби, Ҳарбий трибуналда мендан сўрадилар:

-Сен ҳам шариат истаганмисан?

Дедим:

-Шариатнинг бир ҳақиқатига, минг руҳим бўлса фидо этишга ҳозирман. Зеро шариат сабаби саодат ва адолати маҳз ва фазилатдир. Фақат исёнчилар истагани каби эмас!

Ҳамда дедилар:

-Иттиҳоди Муҳаммадийга (С.А.В.) доҳилмисан?

Дедим:

-Маалифтихор... Энг кичик аъзосиданман, фақат мен таъриф этган жиҳат ила... Ва у иттиҳоддан бўлмаган динсизлардан бошқа кимдир, менга кўрсатинг?..

Хуллас, у нутқни ҳозир нашр этмоқдаман, токи машрутиятни доғдан ва аҳли шариатни умидсизликдан ва аҳли асрни тарих назарида жоҳиллик ва девоналикдан ва ҳақиқатни гумон ва шубҳалардан қутқарайим. Хуллас бошлайман:

Дедим:

-Эй пошшолар, зобитлар! Қамалишимизни тақозо қилган жиноятларнинг қисқача хулосаси:

اِذًا مَحَاسِنِى اللَّات۪ى اَدَلُّ بِهَا كَانَتْ ذُنُوب۪ى فَقُلْ ل۪ى كَيْفَ اَعْتَذِرُ

Яъни, мадори ифтихорим бўлган маҳосиним ҳозир гуноҳ саналмоқда! Ортиқ қандай эътироз этайин, ҳайронман! Муқаддима сифатида айтмоқдаман:

Мард бўлган жиноятга таназзул этмас. Шояд иснод қилинса, жазодан қўрқмас. Ҳамда, ҳақсиз ерга иъдом қилинсам, икки шаҳид савобини қозонаман. Шоят қамоқда қолсам бундай оғзаки ҳурриятдан иборат бўлган ғаддор бир ҳукуматнинг энг роҳат жойи қамоқхона бўлса керакдир. Мазлумият ила ўлмоқ золимият ила яшамоқдан янада хайрлидир.

— 63 —

Буни ҳам дейманки: Сиёсатни динсизликка қурол қилган баъзи одамлар қабоҳатларини ёпмоқ учун бошқасини эскичилик ила ва динини сиёсатга қурол қилмоқ ила иттиҳом этарлар.

Ҳозирги жосуслар эскилардан баттардирлар. Буларнинг садоқатига қандай ишонилар? Адолат уларнинг сўзларига қандай бино қилинар? Ҳамда жарбаза ила инсон адолат қиларкан, зулмга тушади. Зеро инсон нуқсонсиз бўлмас. Фақат узун замонда ва афроди касира ичида ва таҳаллули маҳосин ила тўғриланган мутафарриқ қусурларни жарбаза ила жам этиб бир замони воҳидда, бир шахси воҳиддан чиққанини таваҳҳум этиб, шиддатли жазога ҳақдор кўрар. Ҳолбуки бу тарз шиддатли бир зулмидир... Ҳозир келайлик ўн бир ярим жиноятларимни санашга: 

БИРИНЧИ ЖИНОЯТ: Ўтган сана бидояти ҳурриятда эллик - олтмишта телеграф умум шарқ қабилаларига Садарет воситаси ила юбордим. Маъноси шу эди:

Машрутият ва қонуни асосий эшитганингиз масала эса, ҳақиқий адолат ва машварати шаръиядан иборатдир. Ҳусни талаққий қилингиз. Муҳофазасига ҳаракат қилингиз. Зеро дунёвий саодатимиз машрутиятдадир. Ва истибдоддан ҳаркасдан зиёда биз зарардийдамиз".

Ҳар ердан бу телеграфнинг жавоби мусбат ва гўзал бўлиб келди.

Демак, Шарқий вилоятларни огоҳлантирдим, ғофил қолдирмадим;. Токи янги бир истибдод уларнинг ғафлатидан истифода этмасин. "Нимага керак" демаганимдан жиноят қилдимки, бу маҳкамага кирдим!

ИККИНЧИ ЖИНОЯТ: Авлиё Софияда, Боязидда, Фотиҳда, Сулоймонияда, умум олим ва талабаларга хитобан кўпгина нутқлар ила шариатнинг ва мусаммо-и машрутиятнинг ҳақиқий муносабатини изоҳ ва шарҳ этдим. Ва мутаҳаккимона истибдоднинг шариат ила бир муносабати бўлмаганини баён этдим. Шундайки: سَيِّدُ الْقَوْمِ خَادِمُهُمْ ҳадисининг сири ила, шариат оламга келган, токи истибдодни ва золимона таҳаккумни маҳв этсин. Ҳар қандай бир нутқ сўйлаган бўлсам, ҳар бир калимасига бирон кишининг бир эътирози бўлса, бурҳон ила исботга ҳозирман.

— 64 —

Ва дедимки: "Асл шариатнинг маслаги ҳақиқийси ҳақиқати машрутияти машруъадир". Демак, машрутиятни шаръий далиллар ила қабул этдим. Бошқа маданиятчилар каби тақлидий ва хилофи шариат талаққий этмадим. Ва шариат ҳукмларини тарк этмадим. Ва олимлар ва шариатни Оврупанинг зунуни фасидаларидан иқтидоримга кўра қутқаришга ҳаракат қилганимдан жиноят қилдимки, бу тарз муомалангизни кўрдим!

УЧИНЧИ ЖИНОЯТ: Истанбулда йигирма мингга яқин ҳамшаҳарларимни, ҳаммол ва ғофил ва софдил бўлганликларидан баъзи партиячилар уларни алдаш ила Шарқий Вилоятларни кирлатишларидан қўрқдим. Ва ҳаммолларнинг умум ерларини ва қироатхоналарини кездим. Ўтган сана тушунадиганлари суратда машрутиятни уларга талқин этдим. Шу маънода:

"Истибдод зулм ва таҳаккумдир. Машрутият адолат ва шариатдир. Подшоҳ Пайғамбаримизнинг амрига итоат этса ва йўлидан кетса, халифадир. Биз ҳам унга итоат этамиз. Бўлмаса Пайғамбарга тобе бўлмасдан зулм қилганлар подшоҳ бўлсалар ҳам, қароқчидирлар. Бизнинг душманимиз жоҳиллик, қашшоқлик, ихтилофдир. Бу уч душманга қарши ҳунармандчилик, маърифат, иттифоқ қуроли ила жиҳод қиламиз. Ва бизни бир жиҳатда ҳушёрликка ва тараққийга чорлаган ҳақиқий қардошларимиз Турклар ила ва қўшниларимиз ила дўст бўлиб, қўлни қўлга берамиз. Зеро хусуматда ёмонлик бор, хусуматга вақтимиз йўқдир. Ҳукуматнинг ишига қўшилмаймиз. Зеро ҳикмати ҳукуматни билмаймиз...

Хуллас, у ҳаммолларнинг Австрияга қарши, мен каби бутун Оврупага қарши,  бойқутлари ва энг мушавваш ва ҳаяжонли замонларда оқилона ҳаракатларида бу насиҳатнинг таъсири бўлгандир. Подшоҳга қарши алоқаларини ислоҳ этишга ва бойқутлар ила Оврупага қарши иқтисодий урушни очишга сабабият берганимдан, демак жиноят қилдимки, бу балога тушдим!
— 65 —

ТЎРТИНЧИ ЖИНОЯТ: Оврупа биздаги жоҳиллик ва таассуб рухсати ила шариатни (йўқ ва асло) истибдодга уйғун деб ўйлаганларидан, ниҳоят даражада қалбан ранжиган эдим. Уларнинг ўйловини ёлғонламоқ учун машрутиятни ҳаркасдан зиёда шариат номига олқишладим. Лекин яна қўрқдимки, бошқа бир истибдод такрор у ўйловни тасдиқ этар дея, нақадар қувватим бўлса Авлиё София масжидида депутатларга хитобан фарёд этдим. Ва айтдимки: "Машрутиятни машруият унвони ила қабул ва талқин қилингиз. Токи янги ва яширин ва динсиз бир истибдод кир қўли ила у муборакни ғаразларига қалқон қилмоқ ила кирлатмасин. Ҳурриятни одоби шариат ила тақйид қилингиз. Зеро жоҳил афрод ва авоми нос қайдсиз ҳур бўлса, шартсиз тўлиқ эркин бўлса, сафиҳ ва итоатсиз бўлар. Адолат намозида қиблангиз тўрт мазҳаб бўлсин. Токи намоз саҳиҳ бўлсин. Зеро ҳақоиқи машрутиятнинг сароҳатан ва зимнан ва рухсатан тўрт мазҳабдан истиҳрожи мумкин бўлганини даъво этдим. Мен-ки, бир оддий талабаман. Олимларга фарз бўлган бир вазифани елкамга олдим, демак жиноят қилдимки, бу таъзирни едим!

БЕШИНЧИ ЖИНОЯТ: Газеталар икки қиёси фосид жиҳати ила ва ҳайсият синдирувчи бир нашриёт ила ахлоқи Исломияни силкитдилар ва умумнинг фикрини паришон этдилар. Мен ҳам газеталар ила уларни рад этган мақолалар нашр этдим. Дедимки:

-Эй газетачилар! Адиблар одобли бўлиши керак, ҳамда одоби Исломия ила одобланган бўлиши керак. Ва уларнинг сўзлари қалби умумийи муштараки миллатдан бетарафона чиқиши керак. Ва матбуот низомномасини виждонингиздаги ҳисси диёнат ва нияти холис тартиблаши керак. Ҳолбуки сиз икки қиёси фосид ила, яъни вилоятни Истанбулга ва Истанбулни Оврупага қиёс этиб умумнинг фикрини ботқоқликка туширдингиз. Ва шахсий ғаразларни ва фикри интиқомни уйғотдингиз. Зеро алифбо ўқимаган болага табиат фалсафаси дарси берилмас! Ва эркакка театрчи хотин либоси ярашмас! Ва Оврупанинг ҳиссиёти Истанбулда татбиқ қилинмас! Қавмларнинг ихтилофи маконларнинг ва минтақаларнинг фарқлилиги замонларнинг ва асрларнинг ихтилофи кабидир. Бирисининг либоси бошқасининг бўйига тўғри келмас. Демак, Франция Катта Революцияси бизга тамоман ҳаракат дастури бўлолмас! Хатолик татбиқи назариёт ва муқтазо-и ҳолни ўйламасликдан чиқар.

Мен-ки, уммий бир қишлоқликман, бундай жарбазали ва муғолатали ва ғаразли муҳаррирларга насиҳат қилдим. Демак жиноят қилдим (!)..

— 66 —

ОЛТИНЧИ ЖИНОЯТ: Неча марта, катта йиғилишларда ҳаяжонларни ҳис қилдим. Қўрқдимки, авоми нос сиёсатга қўшилмоқ ила осойишни бузмасинлар. Туркчани энди ўрганган қишлоқлик бир талабанинг лисонига ярашадиган лафзлар ила ҳаяжонни таскин этдим. Жумладан, Боязидда талабаларнинг йиғилишида ва Авлиё София мавлудида ва Фароҳ Театридаги ҳаяжонга етишдим, бир даража ҳаяжонни таскин этдим. Бўлмаса бир тўфон яна бўлар эди. Мен-ки? бадавий бир одамман, маданийларнинг ҳийлаларини билганим ҳолда, ишларига қўшилдим. Демак, жиноят қилдим (!)...

ЕТТИНЧИ ЖИНОЯТ: Эшитдим: "Иттиҳоди Муҳаммадий (С.А.В.)" номли бир жамият ташкил топган. Ниҳоят даражада қўрқдимки, бу исми муборакнинг остида баъзиларининг бир хато ҳаракати майдонга келмасин. Сўнгра эшитдим: Бу исми муборакни баъзи муборак зотлар (Суҳайл Пошшо ва Шайх Содиқ каби зотлар) янада оддий ва ёлғиз ибодатга ва суннати санияга тобе бўлишга нақл этганлар. Ва у сиёсий жамиятдан алоқани кесдилар, сиёсатга қўшилмайдилар. Фақат такрор қўрқдим, дедим: Бу исм умумнинг ҳаққидир, таҳсис ва тахдид қабул этмас. Мен қандайки диндор кўп сонли жамиятга бир жиҳат ила мансубман. Зеро мақсадларини бир кўрдим. Шунинг каби, у исми муборакка интисоб этдим. Лекин таъриф этганим ва доҳил бўлганим иттиҳоди Муҳаммадийнинг (С.А.В.) таърифи будирки: Шарқдан ғарбга, жанубдан шимолга узанган бир силсила-и нуроний ила боғлиқ бир доирадир. Доҳил бўлганлар ҳам бу замонда уч юз миллиондан зиёдадир. Бу иттиҳоднинг жиҳатулваҳдати ва иртиботи Тавҳиди Илоҳийдир. Паймон ва қасами иймондир. Мунтасиблари қолу балодан доҳил бўлган умум мўъминлардир, дафтари асмолари ҳам Лавҳи Маҳфуздир. Бу иттиҳоднинг ношири афкори умум кутуби Исломиядир. Кунлик газеталари ҳам иълои Калиматуллоҳни ҳадафи мақсад қилган умум диний газеталардир. Клуб ва мажлислари жоъме ва масжидлардир ва диний мадрасалардир ва зикрхоналардир, маркази ҳам Ҳарамайни Шарафайндир. Бундай жамиятнинг раиси Фахри Оламдир (С.А.В.) ва маслаги ҳаркас ўз нафси ила мужоҳада, яъни ахлоқи Аҳмадия (С.А.В.) ила хулқланмоқ ва Суннати Набавияни иҳё ва бошқаларга ҳам муҳаббат ва агар зарар қилмаса насиҳат қилмоқдир. Бу иттиҳоднинг низомномаси Суннати Набавия ва қонунномаси авомир ва навоҳи-и шаръиядир ва қиличлари ҳам қатъий бурҳонлардир. Зеро, маданийларни мағлуб қилмоқ ишонтирмоқ иладир, мажбурлаш ила эмасдир! Таҳарри-и ҳақиқат муҳаббат иладир. Хусумат эса ваҳшат ва таассубга қарши эди. Ҳадаф ва мақсадлари ҳам иълои Калиматуллоҳдир. Шариатда юздан тўқсон тўққизи ахлоқ, ибодат, охират ва фазилатга оиддир, юздан бир нисбати сиёсатга алоқадордир. Уни ҳам улул-амирларимиз ўйласинлар. Ҳозирги мақсадимиз у силсила-и нуронияни ҳаракатлантирмоқ ила ҳаркасни бир шавқ ва хоҳиши виждония ила тариқи тараққийда каъба-и камолотга чорламоқдир. Зеро, иълои Калиматуллоҳнинг бу замонда бир буюк сабаби моддатан тараққий этмоқдир!

— 67 —

Хуллас, мен бу иттиҳоднинг фардлариданман ва бу иттиҳоднинг тазоҳурига ташаббус этганларданман. Бўлмаса, сабаби ифтироқ бўлган фирқалардан, партиялардан эмасман...

Алҳосил: Султон Салимга байъат этганман, унинг иттиҳоди Исломдаги фикрини қабул қилдим. Зеро у шарқий вилоятларни огоҳлантирди, улар ҳам унга байъат этдилар. Ҳозирги Шарқликлар у замондаги Шарқликлардир. Бу масалада салафларим Шайх Жамолиддин Афғоний, алломалардан Миср Муфтийси марҳум Муҳаммад Абдуҳ, муфрит олимлардан Али Суавий, Хожа Таҳсин ва Иттиҳоди Исломни ҳадаф тутган Намик Камол ва Султон Салимдирки, деган:

Ихтилофу тафриқа андишаси,

Куше-и қабримда ҳатто беқарор айлар мени.

Иттиҳодкан савлати аъдани дафга чорамиз,

Иттиҳод этмаса миллат, доғ-дор айлар мени...

Ёвуз Султон Салим

Мен зоҳиран бунга ташаббус этдим, икки мақсади азим учун:

Биринчиси: У исмни тахдид ва таҳсисдан халос этмоқ ва умум мўъминларга шумулини эълон этмоқ, токи бўлинишга тушмасин ва шубҳалар чиқмасин.

Иккинчиси: Бу ўтган мусибати азимага сабабият берган фирқаларнинг ифтироқининг тавҳид ила қаршисига тўсиқ бўлмоқ эди. Уятлар бўлсинки, замон фурсат бермади. Сел келди, мени ҳам йиқитди. Ҳам дейман: Бир ёнғин бўлса, бир парчасини сўндираман. Фақат домлалик кўйлагим ҳам ёнди. Ва қўлимдан келмаган бир ёлғончи шухрат ҳам мамнуният ила йўқолди. Мен-ки, оддий бир одамман, бундай депутатлар ва сенат ва вазирлар мажлисининг энг муҳим вазифаларини тушунтирадиган бир амрни бўйнимга олдим. Демак жиноят қилдим (!)...

— 68 —

Саккизинчи Жиноят: Мен эшитдимки, аскарлар баъзи жамиятларга интисоб этмоқдалар. Пиёда аскарларнинг мудҳиш ҳодисаси хотирамга келди. Ғоят хавотирландим. Бир газетада ёздимки: "Ҳозир энг муқаддас жамият иймон аҳли аскарларининг жамиятидир. Умум мўъмин ва фидокор аскарларнинг маслагига кирганлар аскардан бош қўмондонга қадар доҳилдир. Зеро иттиҳод, ухувват, итоат, муҳаббат ва иълои Калиматуллоҳ дунёнинг энг муқаддас жамиятининг мақсадидир. Умум мўъмин аскарлар тамоми ила бу мақсадга мазҳардирлар. Аскарлар марказдир, миллат ва жамият уларга интисоб этиши лозимдир. Бошқа жамиятлар миллатни аскар каби мазҳари муҳаббат ва ухувват этмоқ учундир. Аммо иттиҳоди Муҳаммадийки (С.А.В.), умум мўъминларга шомилдир, жамият ва фирқа эмасдир. Марказни ва сафи аввални ғозийлар, шаҳидлар, олимлар, муршидлар ташкил этади. Ҳеч бир мўъмин ва фидокор аскар (зобит бўлсин, аскар бўлсин) хориж эмас, токи интисобга лузум қолсин. Лекин баъзи жамияти хайрия ўзига Иттиҳоди Муҳаммадий дея олар, бунга аралашмайман.

Мен-ки оддий бир талабаман. Бундай катта олимларнинг вазифаларини ғасб этдим. Демак жиноят қилдим.(!)

ТЎҚҚИЗИНЧИ ЖИНОЯТ: Мартнинг ўттиз биринчи кунидаги даҳшатли ҳаракатни икки-уч дақиқа узоқдан томоша қилдим. Кўпгина истакларни эшитдим. Фақат етти ранг тезлик билан айлантирилса, ёлғиз оқ кўрингани каби, у бошқа-бошқа истаклардаги фасодларни мингдан бирга туширган ва авомни анархистликдан қутқарган ва фардлар қўлида қолган умум сиёсатни мўъжиза каби муҳофаза қилган "Лафзи Шариат" ёлғиз кўринди. Англадим: Иш ёмон, итоат бузилган, насиҳат таъсирсиздир. Бўлмаса, ҳар пайтги каби, яна у оташнинг сўндирилишига ташаббус этар эдим. Фақат авом кўп, бизнинг ҳамшаҳарлар ғофил ва софдил. Мен ҳам ёлғончи шухрат ила кўринмоқдаман. Уч дақиқадан сўнгра чекилдим, Бакиркўйга кетдим. Токи мени таниганлар қўшилмасинлар, учраганларга ҳам қўшилмасликни тавсия қилдим. Агар зарра миқдор доҳиллигим бўлса эди, зотан кўйлагим мени эълон этмоқда, истамаганим бир шухрат ҳам мени ҳаркасга кўрсатаётган эди, бу ишда жуда катта кўринар эдим. Балки Аястафаносга қадар, бир ўзим бўлсин, Ҳаракат Қўшинига муқобала этиб ҳозир бўлар эдим, мардона ўлар эдим. У вақт қўшилганим бадиҳий бўлар эди, таҳқиққа эҳтиёж қолмас эди.

— 69 —

Иккинчи кунда бир уқда-и ҳаётимиз бўлган итоати аскариядан савол қилдим, дедиларки:

-Аскарларнинг зобитлари аскар қиёфасига кирган, итоат кўп бузилмаган.

Такрор савол қилдим:

-Нечта зобит урилган?

Мени алдадилар, дедилар:

-Ёлғиз тўрт дона. Улар ҳам мустабид эканлар. Ҳам шариатнинг одоб ва таъқиқлари ижро қилинади.

Ҳамда газеталарга боқдим, улар ҳам у қиёмни машруъ каби тасвир қилаётган эдилар. Мен ҳам бир жиҳатда севиндим. Зеро энг муқаддас мақсадим шариатнинг ҳукмларини тамоман ижро ва татбиқдир. Фақат аскарларнинг итоатига зарар келганидан, ниҳоят даражада маъюс ва хафа бўлдим ва умум газеталар ила аскарларга хитобан нашр этдимки:

"Эй аскарлар! Зобитларингиз бир гуноҳ ила нафсларига зулм қилаётган бўлсалар, сиз у итоатсизлик ила ўттиз миллион Усмоний ва уч юз миллион Ислом нафсларининг ҳақларига бир нави зулм қилмоқдасиз. Зеро умум Ислом ва Усмонийларнинг ҳайсият, саодат ва байроқи тавҳиди бу замонда бир жиҳатда сизнинг итоатингиз ила қоимдир. Ҳамда шариат истамоқдасиз, фақат итоатсизлик ила шариатга мухолафат қилмоқдасиз".

Мен уларнинг ҳаракатини ва шижоатларини сийладим. Зеро афкори умумиянинг ёлғончи таржимони бўлган газеталар назаримизга ҳаракатларини машруъ кўрсатган эдилар. Мен ҳам тақдир ила баробар насиҳатимни бир даража таъсир эттирдим, исённи бир даража бостирдим. Бўлмаса, бундай осон бўлмасди. Мен-ки, билфеъл девонахонани зиёрат қилган бир одамман, "Нимага керак, бундай ишларни ақллилар ўйласин" демаганимдан жиноят қилдим (!)...

ЎНИНЧИ ЖИНОЯТ: Ҳарбия Назоратидаги аскарлар ичига Жума куни олимлар ила баробар кетдим. Ғоят таъсирли нутқлар ила саккиз батальон аскарни итоатга келтирдим. Насиҳатларим таъсирини кейин кўрсатди. Мана нутқнинг сурати:

"Эй асакири муваҳҳидин! Ўттиз миллион Усмоний ва уч юз миллион Исломнинг номуси ва ҳайсияти ва саодати ва байроқи тавҳиди бир жиҳатда сизнинг итоатингизга боғлиқдир. Сизнинг зобитларингиз бир гуноҳ ила ўз нафсига зулм қилса, сиз бу итоатсизлик ила уч юз миллион Исломга зулм қилмоқдасиз. Зеро бу итоатсизлик ила ухуввати Исломияни таҳликага отмоқдасиз. Шуни билингки: Аскар ўчоғи катта ва мунтазам бир фабрикага ўхшар, бир чарх итоатсизлик қилса, бутун фабрика харжу-марж бўлар. Аскар нафарлари сиёсатга қўшилмас. Пиёда аскарлар шоҳиддир.

— 70 —

Сиз "шариат" дейсиз, ҳолбуки шариатга мухолафат қилмоқдасиз ва кирлатмоқдасиз. Шариат ила, Қуръон ила, ҳадис ила, ҳикмат ила, тажриба ила собитдирки: Соғлом, диндор, ҳақпараст улул-амирга итоат фарздир. Сизнинг улул-амирингиз устозингиз зобитларингиздир. Қандайки моҳир муҳандис, маҳоратли табиб бир жиҳатда гуноҳкор бўлмасалар, тиб ва муҳандисликка зарар бермас. Айнан шунинг каби, мунаввар-ул афкор ва фанни ҳарбга ошно, ўқиган, ҳамиятли, мўъмин зобитларингизнинг бир жузъий номашруъ ҳаракати учун итоатингизга халал бермоқ ила, Усмонийларга, Мусулмонларга зулм қилмангиз! Зеро итоатсизлик ёлғиз бир зулм эмас, миллионларча нафсларнинг ҳаққига бир нави тажовуз демакдир. Биласизки, бу замонда байроқи тавҳиди Илоҳий сизнинг еди шижоатингиздадир. У еднинг қуввати ҳам итоат ва интизомдир. Зеро, минг мунтазам ва муте аскар юз минг бебошга муқобилдир. Не ҳожат, юз сана мобайнида ўттиз миллион нафслар вужудга келтирмаган бундай жуда кўп қон тўкдирган инқилобларни, сиз итоатингиз ила қон тўкмасдан қилдингиз.

Буни ҳам айтаманки: Ҳамиятли ва мунаввар-ул фикр бир зобитни зое этмоқ, маънавий қувватингизни зое этмоқдир.

Зеро ҳозир ҳукмфармон: Шижоати иймония ва ақлия ва фанниядир. Баъзан бир мунаввар-ул фикр юзга муқобилдир. Ажнабийлар сизни бу шижоат ила мағлуб қилишга уринмоқдалар. Ёлғиз шижоати фитрия кифоя эмас!..

Алҳосил: Фахри Оламнинг фармонини сизга таблиғ этмоқдаманки, итоат фарздир, зобитингизга исён қилмангиз!

Яшасин аскарлар! Яшасин машрута-и машруъа!.. "

Демакки, мен бу қадар олим бор экан, бундай муҳим вазифаларни бўйнимга олганимдан, жиноят қилдим (!)...

ЎН БИРИНЧИ ЖИНОЯТ: Мен Шарқий Вилоятларда қабилаларнинг ҳоли паришониятини кўраётган эдим. Англадимки: Дунёвий саодатимиз бир жиҳат ила маданий янги фанлар ила бўлажак. У фанларнинг ҳам сасимаган бир ўзани уламо ва бир манбаи ҳам мадрасалар бўлмоқ лозимдир.

— 71 —

Токи дин олимлари фанлар ила унсият пайдо этсин. Зеро у вилоятларда ярим бадавий ватандошларнинг зимами ихтиёри уламо қўлидадир. Ва у сабаб ила Дар-Саодатга келдим. Саодат таваҳҳуми ила у вақт ҳам (ҳозир қисмларга айрилган, шиддатланган бўлган) истибдодлар марҳум Султони маҳлуа иснод этилгани ҳолда, унинг Заптия Нозири ила менга берган маош ва эҳсони шоҳонасини қабул этмадим, рад этдим, хато этдим. Фақат у хатом, мадраса илми ила дунё молини истаганларнинг хатоларини кўрсатмоқ ила, хайр бўлди. Ақлимни фидо этдим, ҳурриятимни тарк этмадим. У шафқатли Султонга бўйин эгмадим. Шахсий манфаатимни тарк этдим. Ҳозирги чивинлар мени жабр ила эмас, муҳаббат ила ўзларига иттифоқдош эта оларлар. Бир ярим санадир бу ерда мамлакатимнинг нашри маорифи учун ҳаракат қилмоқдаман. Истанбулнинг аксарияти буни билар. Мен-ки, бир ҳаммолнинг ўғлиман, бу қадар дунё менга муяссар экан, ўз нафсимни ҳаммол ўғиллигидан ва фақри ҳолдан чиқармадим. Ва дунё ила бутунлашолмадим ва энг севганим мавқе бўлган Шарқий Вилоятларнинг юксак тоғларини тарк этмоқ ила миллат учун девонахонага ва қамоқхонага ва машрутият замонида исканжали қамоқхонага тушишимга сабабият берган ундай ишларга ташаббус этмоқ ила буюк бир жиноят айладимки, бу даҳшатли маҳкамага кирдим (!)...

ЯРИМ ЖИНОЯТ: Шундайки: Доира-и Исломнинг маркази ва робитаси бўлган нуқта-и хилофатни қўлидан чиқармаслик фикри ила ва собиқ Султон марҳум Абдулҳамид Хон Хазратлари собиқ ижтимоий хатоларини англамоқ ила надомат этиб қабули насиҳатга истеъдод касб этган ўйлови ила ва "Энг яхши йўл ярашишдир" мулоҳазаси ила ҳозирги энг кўп ғаразлар ва таъсирланишга мабдаъ ва тухум бўлган бу содир бўлган шиддат суратини янада гўзал суратда ўйлаганимдан, марҳум собиқ Султонга газета лисони ила айтдимки: "Мунҳасиф Юлдузни дорулфунун эт, токи Сурайё қадар олий бўлсин! Ва у ерга сайёҳлар забонийлар ўрнига аҳли ҳақиқат малоика-и раҳматни ерлаштир, токи жаннат каби бўлсин! Ва Юлдуздаги миллат сенга ҳадя этган сарватини миллатнинг бош касаллиги бўлган жоҳиллигини даволаш учун буюк диний дорулфунунларга сарф ила миллатга қайтариб бер ва миллатнинг мурувват ва муҳаббатига эътимод эт. Зеро, сенинг шохона идорангга миллат мутакаффилдир. Бу умрдан сўнгра ёлғиз охиратни ўйламоқ лозим. Дунё сени тарк этмасдан аввал сен дунёни тарк эт! Закот-ул умрни охират ҳаёти йўлида сарф айла. Энди мувозана қилайлик: Юлдуз хурсандчилик ўрни бўлиши керак ёки дорулфунун бўлиши керак? Ва ичида сайёҳлар кезиши керак ёки уламо дарс бериши керак? Ва ғасб этилган бўлиши керак ва ёхуд ҳадя этилган бўлиши керак? Қайсиси янада яхшидир? Инсоф соҳиблари ҳукм этсин".

Мен -ки бир гадоман. Бир буюк подшоҳга насиҳат этдим. Демак ярим жиноят этдим.

— 72 —
Жиноятнинг бошқа ярмини айтмоқ замони келмади. 

Афсус, қандай ёмон! Саодатимиз бўлган машрутияти машруъа бир манба-и ҳаёти ижтимоиямиз ва Исломиятга уйғун бўлган маорифи жадидага миллат ниҳоят даражада муштоқ ва сувсаган бўлгани ҳолда, бу ҳодисада ифротпарвар бўлганлар машрутиятга ғаразлар қориштирмоқ ила ва фикран мунаввар бўлганлар ҳам динсизча ҳурматсиз ҳаракатлар ила миллатнинг рағбатига қарши афсуски тўсиқ чекдилар. Бу тўсиқни чекканлар олиб ташлашлари керак, ватан номига умид қилинар.

Эй Пошшолар, Зобитлар! Бу ўн бир ярим жиноятнинг шоҳидлари минглаб одамдир. Балки баъзиларига Истанбулнинг ярмиси шоҳиддир. Бу ўн бир ярим жиноятнинг жазосига ризо ила баробар, ўн бир ярим саволимга ҳам жавоб истайман. Хуллас, бу саййиотимга бадал бир ҳасанам ҳам бор. Айтаман:

Ҳаркаснинг шавқини синдирган ва завқини қочирган ва ғаразлар ва тарафдорликлар ҳиссини уйғотган ва бўлиниш сабаби бўлган ирқчилик миллатлар жамияти ташкилига сабабият берган. Ва исми машрутият ва маъноси истибдод бўлган ва Иттиҳод ва Тараққий исмини ҳам кир қилган бу ердаги шўъба-и мустабидонага мухолафат этдим.

Ҳаркаснинг бир фикри бор. Хуллас, сулхи умумий, афви умумий ва рафъи имтиёз лозим. Токи бири бир имтиёз ила бошқасига ҳашоратлар назари ила боқмоқ ила мунофиқлик чиқмасин. Фахр бўлмасин! Дейман: Бизки ҳақиқий мусулмонмиз. Алданамиз, фақат алдатмаймиз. Бир ҳаёт учун ёлғонга таназзул этмаймиз! Зеро биламизки: اِنَّمَا الْح۪يلَةُ ف۪ى تَرْكِ الْحِيَلِ Фақат машруъ, ҳақиқий машрутиятнинг мусаммосига аҳду-паймон этганимдан, истибдод не шаклда бўлса бўлсин, машрутият либоси кийсин ва исмини тоқсин, учрасам шапалоқ ураман.

— 73 —

Фикримча машрутиятнинг душмани машрутиятни ғаддор, чиркин ва хилофи шариат кўрсатмоқ ила машваратнинг ҳам душманларини кўп қилганлардир. "Исмларни алмаштирмоқ ила ҳақиқатлар ўзгармас". Энг катта хато, инсон ўзини хатосиз ўйлаши бўлганидан хатомни эътироф этаманки, инсонларнинг насиҳатини қабул этмасдан, инсонларга насиҳатни қабул эттирмоқ истадим. Нафсимни иршод этмасдан, бошқасининг иршодига уринганимдан амри билмаъруфни таъсирсиз этмоқ ила танзил этдим. Ҳамда тажриба ила собитдирки: Жазо бир қусурнинг натижасидир. Фақат баъзан у қусур қилинмаган бошқа қусур суратида ўзини кўрсатар. У одам маъсум экан, жазога ҳақдор бўлар. Аллоҳ мусибат берар, қамоққа отар, адолат этар. Фақат ҳоким унга жазо берар, зулм этар.

Эй улул-амир! Бир ҳайсиятим бор эди, у ила Исломият миллатига хизмат қилар эдим, синдирдингиз. Ўз-ўзига бўлган истамаганим бир шуҳрати казибам бор эди, у ила авомга насиҳатни таъсир эттираётган эдим, мамнуният ила маҳв эттингиз. Ҳозир зериккан бир ҳаёти заифам бор. Маҳв бўлайин агар иъдомдан афсуслансам, мард бўлмайин агар ўлишга кулмоқ ила кетмасам. Суратан маҳкумиятим виждонан маҳкумиятингизни келтириб чиқаражакдир. Бу ҳол менга зарар эмас, балки шарафдир. Фақат миллатга зарар этдингиз. Зеро насиҳатимдаги таъсирни синдирдингиз. Иккинчидан, ўзингизга зарардир. Зеро душманингизнинг қўлида бир ҳужжати қатъия бўламан. Мени тажриба қилдингиз. Ажабо, фирқа-и холиса деганингиз одамлар бундай тажриба қилсалар, неча донаси соғлом чиқажакдир? Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса ва хилофи шариат ҳаракат бўлса,

فَلْيَشْهَدِ الثَّقَلَانِ اَنّ۪ى مُرْتَجِعٌ
 

Зеро ёлғонлар ила иттиҳод ёлғондир. Ва ифсадот устида бино этилган исми машрутият фасиддир. Мусаммо-и машрутият ҳақ, сидқ ва имтиёзсизлик устида бақо топажакдир.

"31 Март Ҳодисаси" дейилган у чақмоқ ва мудҳиш тўфон оддий сабаблар тахтида шундай бир истеъдоди табиийни муҳайё этганки, натижаси харжу марж бўлгани ҳолда, мин индиллоҳ аҳли қиёмнинг лисонига доимо мўъжизасини кўрсатган исми шариат келди. У тўфонни ғоят енгил ўтказганидан, Апрелнинг ярмидан сўнграки газеталарни индаллоҳ маҳкум этади. Зеро у ҳодисага сабабият берган етти масала ва у ила баробар етти ҳол назари мутолаага олинса, ҳақиқат тазоҳур этар. Улар ҳам булардир:

1- Юздан тўқсони Иттиҳод ва Тараққийга қарши, ҳам уларнинг таҳаккум ва истибдодига қарши бир ҳаракат эди.

— 74 —

2- Фирқаларнинг майдони муноқашати бўлган вакилларни алмаштирмоқ эди.

3- Султони мазлумни сукути мусаммамдан қутқармоқ эди.

4- Ҳиссиёти аскариянинг ва одоби диндороналарининг мухолиф талқинотининг олдига тўсиқ бўлмоқ эди.

5- Жуда кўп катталаштирилган Ҳасан Фаҳми Бейнинг қотилини майдонга чиқармоқ эди.

6- Айрилганларни ва полк зобитларини жафокаш этмаслик эди.

7- Ҳурриятни сафоҳатга шумулини ман ва одоби шариат ила тахдид ва авомнинг сиёсати шаръий деб билган ёлғиз қасос ва қатъи ед ҳаддини ижро эди.

Фақат замин ботқоқлик.. ва тузоқ ва режа қўйилган эди. Муқаддас бўлган итоати аскария фидо этилди. Уссул асос сабаблар фирқаларнинг тарафдорона ва ғаразкорона муноқашалари ва газеталарнинг балоғат ўрнига муболағалар ва ёлғон ва ифротпарварона чигалликлари эди. Бу етти истакда қандайки етти ранг айлантирилса ёлғиз оқ кўринар, бунда ҳам ёлғиз зиё-и шариати байзо тажаллий этди, фасоднинг олдига тўсиқ қўйди.

Бутун қувватим ила дейманки: Тараққийимиз фақат миллиятимиз бўлган Исломиятнинг тараққийси ила ва ҳақоиқи шариатнинг тажаллийси иладир. Бўлмаса, "Юришини тарк этди, бошқасининг ҳам юришини ўрганмади" бўлган зарбул масалга масадақ бўламиз. Ҳа, ҳам шон ва шарафи миллати Исломия, ҳам савоби охират, ҳам ҳамияти миллия, ҳам ҳамияти Исломия, ҳам ҳуббу ватан, ҳам ҳуббу дин ила ҳисланишимиз керак.

Эй Пошшолар, Зобитлар! Жиноятларимга жазо ва ҳозир саволларимга ҳам жавоб истайман. Исломият эса инсонияти кубро.. ва шариат эса маданияти фузла (энг фазилатли) бўлганидан, Исломият Олами мадина-и фазила-и Афлотуния бўлишга лойиқдир.

Биринчи Савол:
 

Газеталарнинг алдатишлари ила машруъ билиб бу ердаги урф ва одатларга биноан жараёни умумийга тушган софдилларнинг жазоси недир?

— 75 —

Иккинчи Савол: Бир инсон илон суратига кирса, ёхуд бир валий қароқчи қиёфасига кирса, ва ёхуд машрутият истибдод шаклига кирса, унга ҳужум этганларнинг жазоси недир? Балки, ҳақиқатдан улар илондирлар, қароқчидирлар ва истибдоддирлар.

Учинчи Савол: Ажабо, мустабид ёлғиз бир шахс-ми бўлар? Мутааддид шахслар мустабид бўлмасми? Менча "Қувват қонунда бўлиши керак", бўлмаса истибдод мунқасим бўлган бўлар ва комитетчилик ила тўлиқ шиддатланар.

Тўртинчи Савол: Бир маъсумни иъдом этмоқми, ёки ўн қотилни афв этмоқ-ми кўпроқ зарардир?

Бешинчи Савол: Моддий тазйиқлар аҳли маслак ва фикрга ғалаба этмагани каби, янада зиёда мунофиқлик ва бўлиниш бермасми?

Олтинчи Савол: Бир маъдани ҳаёти ижтимоиямиз бўлган иттиҳоди миллат рафъи имтиёздан бошқа не ила бўлар?

Етинчи Савол: Тенгликни бузмоқ ва ёлғиз баъзиларга таҳсис ва ҳақларида қонунни тамоми ила татбиқ этмоқ зоҳиран адолат экан, бир жиҳатда ажабо тенгсизлик ила зулм ва ғараз бўлмасми? Ҳамда бароат ва бўшалиш ила маъсумиятлари англашилган аксар маҳбусларнинг, балки юздан саксони маъсум экан, ажабо аксарият нуқта-и назарида бу ҳол ҳукмфармон бўлса, ғараз ва фикри интиқом бўлмасми? Ҳарбий трибуналда айтадиганим йўқ, ҳабар берганлар ўйласинлар.

Саккизинчи Савол: Бир фирқа ўзига бир имтиёз тоқса, ҳаркаснинг энг ҳассос нуқта-и асабиясига доимо тегдира-тегдира қийинчилик ила ҳаркасни машрутиятга мухолиф каби кўрсатса ва ҳаркас ҳам уларнинг ўзларига тоққан исми машрутият остида бўлган қайсар истибдодга илишган бўлса, ажабо айб кимдадир?

Тўққизинчи Савол: Ажабо, боғбон бир боғнинг эшигини очса, ҳаркасга изн берса, сўнгра эса йўқотишлар содир бўлса, айб кимдадир?

Ўнинчи Савол: Фикр ва сўз ҳуррияти берилса, сўнгра эса жавобгарликка тортирилса, ажабо бечора миллатни оташга отмоқ учун бир режа бўлмасми? Бундай бўлмаса эди, бошқа баҳона ила мавқе-и татбиққа қўйилиши хаёлга келмасми эди?

— 76 —

Ўн Биринчи Савол: Ҳаркас машрутиятга қасам ичмоқда. Ҳолбуки ё мусаммо-и машрутиятга ўзи мухолиф, ёки мухолафат этганларга қарши сукут этса, ажабо каффорати қасам бермоқ лозим келмасми? Ва миллат ёлғончи бўлмасми? Ва маъсум бўлган афкори умумия ёлғончи, қийналган ва ғайри мумаййиз саналмасми?

Алҳосил: Шиддатли бир истибдод ва таҳаккум жоҳиллик жиҳати ила ҳозир ҳукмфармондир. Гўё истибдод ва жосуслик бошқа бир шаклга кириб ўртага чиққан. Ва мақсад ҳам Султон Абдулҳамиддан истирдоди ҳуррият эмас экан. Балки енгил ва оз истибдодни шиддатли ва касратли қилмоқ экан!

Ярим Савол: Нозик ва заиф бир вужудки, чивинларнинг ва ариларнинг чоқишига таҳаммул этолмагани учун ғоят хавотир ва заҳмат ила уларни даф қилишга уринаркан, бири чиқса, десаки: "Мақсади чивинларни, ариларни даф этмоқ эмас, балки катта арслонга танбеҳ бериб ўзига мусаллат этмоқ истар". Ажабо бундай демоқ ила қайси ахмоқни ишонтиражакдир?

Саволнинг бошқа ярми чиқишига рухсат йўқдир!

Эй пошшолар, зобитлар! Бутун қувватим ила дейманки:

Газеталарда нашр этганим умум мақолаларимдаги умум ҳақиқатларда ниҳоят даражада қатъийман. Шоят замони мозий тарафидан Асри Саодат маҳкамасидан адолатнома-и шариат ила даъват қилинсам, нашр этганим ҳақиқатларни айнан кўрсатаман. Жуда нари борса, у замоннинг илжоотининг одатига кўра бир либос кийдираман. Шоят истиқбол тарафидан уч юз сана сўнграки танқидоти уқала маҳкамасидан тарих жалбномаси ила жалб қилинсам, яна бу ҳақиқатларни тавассуъ ва инбисот ила ёрилган баъзи ерларини ямоқламоқ ила баробар янги бўлиб у ерда ҳам кўрсатаман. Демак, ҳақиқат ўзгармас. Ҳақиқат ҳақдир. اَلْحَقُّ يَعْلُو وَلَا يُعْلٰى عَلَيْهِМиллат уйғонган, муғолата ва жарбаза ила алданса, давом этмаяжакдир. Ҳақиқат деб ўйланган хаёлнинг умри қисқадир. Қайнаб тошган афкори умумия ила у алдатишлар ва муғолаталар тарқалажак ва ҳақиқат майдонга чиқажакдир, Иншааллоҳ.

Сизнинг исканжали қамоқхонангизнинг ҳоли: Замон мудҳиш, макон муваҳҳиш, маҳбусин мутаваҳҳиш, газеталар муржиф, фикрлар мушавваш, қалблар ҳазин, виждонлар мутаассир ва маъюс. Бидояти ҳолда маъмурлар шамотатли, соқчилар музъич бўлмоқ ила баробар виждоним мени азоб бермагани учун, у ҳол менга ўйин-кулги каби эди. Мусибатларнинг турли хил бўлиши мусиқасининг оҳангларининг ҳар хил бўлиши каби менга туйилаётган эди. Ҳамда, ўтган сана девонахонада таҳсил этган дарсимни ҳозир бу мактабда битирдим. Мусибат замонининг узунлигидан узун дарслар кўрдим. Дунёнинг руҳоний лаззати бўлган ҳузни маъсумона ва мазлумонадан, заифга шафқат ва ғадрга шиддатли нафрат дарсини олдим.

— 77 —

Умидим кучлидирки, кўп маъсумларнинг қалбларидан ҳарорати ҳузн ила табаҳҳур этган "Ой", "Вой" ва "Оҳ" лар раҳматли бир булут ташкил этажакдир. Ва Ислом Оламидаги янги-янги Ислом давлатларининг шаклланишлари ила у раҳматли булут шаклланишни бошлагандир.

Агар маданият бундай ҳайсият синдирувчи тажовузларга ва мунофиқлик берувчи бўҳтонларга ва инсофсизчасига интиқом фикрларига ва шайтончасига муғолаталарга ва диёнатда жиддий бўлмаган ҳаракатларга уйғун бир замин бўлса, ҳаркас шоҳид бўлсинки, у "Саодат-Саройи Маданият" номланган бундай ғаразлар жойига бадал Шарқий Вилоятларнинг ҳуррияти мутлақанинг майдони бўлган юксак тоғларидаги бадавият ва ваҳшат чодирларини таржиҳ этаман. Зеро бу мимсиз маданиятда кўрмаганим ҳуррияти фикр ва сарбасти-и калом ва ҳусни ният ва саломати қалб Шарқий Анадолунинг тоғларида тўлиқ маъноси ила ҳукмфармондир.

Билишимча, адиблар одобли бўларлар. Одобсиз баъзи газеталарни ғаразларнинг ношири кўрмоқдаман. Агар одоб бундай бўлса ва афкори умумия бундай чалкаш-чулкаш бўлса, шоҳид бўлингизки, бундай адабиётдан воз кечдим. Бунда ҳам доҳил эмасман. Ватанимнинг юксак тоғларида, яъни Башид тепасидаги кўк жисмлари ва олам лавҳаларини газеталарга бадал мутолаа этаман.

Муарродир фазо-и файзимиз шайни таманнодан;

Бизга доди азалдир зирдан баладан истиғно.

Чекилдик нашва-и умиддан, тулъи амаллардан;

Шундай мажнунмизки, этдик вуслати Лайлодан истиғно!..

Танбеҳ: Маданиятдан чекинишим сизни ўйлантиради. Ҳа, бундай истибдод ва сафоҳатга ва зиллат ила мамзуч маданиятга бадавиятни таржиҳ этаман. Бу маданият шахсларни фақир ва сафиҳ ва ахлоқсиз этар. Фақат ҳақиқий маданият нави инсоннинг тараққий ва такаммулига, ва моҳияти навъиясининг қуввадан феълга чиқишига хизмат этганидан, бу нуқта-и назардан маданиятни истамоқ инсониятни истамоқдир. Ҳамда маъно-и машрутиятга ибтило ва муҳаббатимнинг сабаби шудирки: Осиёнинг ва Ислом Оламининг истиқболда тараққийсининг биринчи эшиги машрутияти машруъа ва шариат доирасидаги ҳурриятдир!

— 78 —

Ва толеъ ва тахт ва бахти Исломнинг калити ҳам машрутиятдаги шўродир. Зеро, ҳозирга қадар уч юз етмиш миллион мусулмонлар ажнабийларнинг истибдоди маънавийси остида эзилмоқда эди. Ҳозир ҳокимияти Исломия оламда, бохусус бундан сўнгра Осиёда ҳукмфармон бўлгани ҳолда ҳар бир фарди мусулмон ҳокимиятнинг бир жузъи ҳақиқийсига соҳиб бўлар. Ва ҳуррият уч юз етмиш миллион мусулмонларни асоратдан халос этишга бир чора-и ягонадир. Фарзи маҳол бўлиб бу ерда йигирма миллион нафслар таъсиси ҳурриятда кўп зарардийда бўлсалар ҳам, фидо бўлсинлар.. йигирмани бериб, уч юзни оламиз.

Афсус, қандай ёмон! Биздаги унсурлар, ирқлар ҳаво каби мухталитдир, сув каби мамзуч бўлмаганлар. Иншааллоҳ, электри ҳақоиқи Исломият ила уюшиб, зиё-и маорифи Исломия ҳарорати ила қувват тавлид этиб, бир мизожи мўътадила-и адолат вужудга келажакдир!

Яшасин машрутияти машруъа, соғ бўлсин ҳақиқати шариатнинг тарбиясидан тўлиқ дарс олган ҳуррият қуёши!

Истибдоднинг Ғарибуззамони

Машрутиятнинг Бадиуззамони

Ҳозиргининг ҳам Бидъатуззамони

Саид Нурсий

Бундан сўнгра Истанбулда ортиқ қолмас, Ванга кетмоқ учун Истанбулдан айрилар, Батум йўли ила Ванга бораркан Тифлисга кириб чиқар. Тифлисда Шайх Санъон Тепасига чиқар. Диққат ила атрофни томоша этаркан, ёнига бир Рус полициячи келар ва сўрар:

-Нимага бундай диққат этмоқдасан?

Бадиуззамон дер:

-Мадрасамнинг режасини қилмоқдаман.

У дер:

-Қаерликсан?

Бадиуззамон:

— 79 —

-Битлислиман.

Рус полиси:

-Бу Тифлисдир!

Бадиуззамон:

-Битлис, Тифлис бир-бирининг қардошидир.

Рус полиси:

-Не демак?

Бадиуззамон:

-Осиёда Ислом Оламида уч нур бир-бири орқасидан чиқишни бошлайди. Сизда бир-бири устида уч зулмат чиқишни бошлайди. Шу парда-и мустабидона йиртилажак, такаллус этажак, мен ҳам келиб бу ерда мадрасамни қиламан.

Рус полиси:

-Ҳайҳот!.. Ҳайронман сенинг умидингга?

Бадиуззамон:

-Мен ҳам ҳайронман сенинг ақлингга! Бу қишнинг давомига эҳтимол бера оласанми? Ҳар қишнинг бир баҳори, ҳар кечанинг бир наҳори бордир.

Рус полиси:

-Ислом парча-парча бўлган?

Бадиуззамон:

-Таҳсилга борганлар. Мана Ҳиндистон, Исломнинг истеъдодли бир валадидир. Инглиз мактабида ўқимоқда. Миср, Исломнинг заковатли бир авлодидир. Инглиз мактаби мулкиясидан дарс олмоқда. Кафкас ва Туркистон, Исломнинг икки баҳодир ўғилларидир. Рус мактаби ҳарбиясида таълим олмоқдалар. Ила охир...

Хой, шу аслзода авлод шаҳодатномаларини олгандан сўнг, ҳар бири бир қитъа бошига ўтажак, муҳташам одил падарлари бўлган Исломиятнинг байроғини офоқи камолотда ҳилпиратмоқ ила қадари азалийнинг назарида, фалакнинг инодига нави башардаги ҳикмати азалиянинг сирини эълон этажакдир.

— 80 —

Ванга боргандан сўнг, қабилаларни кезиб ижтимоий, маданий, илмий дарслар ила уларни иршодга ҳаракат қилгандир. Бу хусусда, савол-жавоб ҳолида, "Мунозарат" исмли бир китоб нашр этгандир.

Бадиуззамоннинг бир тарафдан сиёсат аҳли ила, бошқа тарафдан халқ табақаси ва қабилалар ила муҳовараси, шубҳасизки ғоят қизиқиш уйғотувчидир. Бутун буларда бу зотнинг ягона қатъият ва ғоясининг Исломият нурининг ва Қуръон ҳақиқатларининг дунёга ёйилиши бўлгани ва ўзининг ҳам бир даллоли Қуръон вазифасини бутун ҳаётида бажаргани кўрилмоқдадир.

Бадиуззамоннинг Шарқдаги қабилалар ила муҳовара ва мунозараларидан бир нечта мисол

Савол: Динга зарар бўлмасин, нима бўлса бўлсин?

Жавоб: Исломият Қуёш кабидир, пуфламоқ ила сўнмас. Кундуз кабидир, кўз юммоқ ила кеча бўлмас. Кўзини ёпган, ёлғиз ўзига кеча қилар.

Ҳамда, мағлуб бечора бир раисга, ёхуд хушомадгўй маъмурларга, ва ёхуд мантиқсиз бир қисм зобитларга эътимод қилинса ва диннинг ҳимояси уларга қолдирилса-ми янада яхшидир, бўлмаса афкори омма-и миллатнинг орқасидаги ҳиссиёти Исломиянинг маъдани бўлган ва ҳаркаснинг қалбидаги шафқати иймония бўлган анвори Илоҳий ёғдуларининг жамланишларидан ва ҳамияти Исломиянинг шарорати наййиронасининг аралашишидан ҳосил бўлган амуду нуронийнинг ва у сайфи олмоснинг ҳамиятига қолдирилса-ми янада яхшидир? Сиз муҳокама қилингиз!

Ҳа, шу амуду нуроний диннинг ҳимоясини шаҳоматининг бошига, муроқабасининг кўзига, ҳамиятининг елкасига олажакдир. Кўраётирсизки: Фарқли ёғдулар порлашни бошлаган, аста-аста тортмоқ ила бирлашажакдир. Фанни ҳикматда қарор топгандирки: Ҳисси диний, бохусус дини ҳаққи фитрийнинг сўзи янада нуфузли, ҳукми янада олий, таъсири янада шиддатлидир.

Ҳа, ҳа.. агар чивин овози тўхтаса, асал ариси дамдамасини бузса, сизнинг шавқингиз ҳеч бузилмасин, ҳеч афсусланмангиз. Зеро, коинотни оҳанглари ила рақсга келтирган ва ҳақиқатларнинг сирларини севинчдан жўштириб завқлантирган мусиқа-и Илоҳия ҳеч тўхтамайди, давомли равишда гум-гум этади.

— 81 —

Подшоҳлар подшоҳи бўлган Султони Азалий Қуръон дейилган мусиқа-и Илоҳияси ила умум оламни тўлдириб, қубба-и осмонда шиддатли овоз келтирмоқ ила садафи каҳф мисол бўлган олимлар ва шайхлар ва хатибларнинг ақл, қалб ва оғизларига уриб, акс садоси уларнинг лисонларидан чиқиб сайру саялон этиб турли-туман садолар ила дунёни гум-гум ила севинтирган у садонинг тажассум ва интибоъи ила умум Исломий китобларни бир танбур ва қонуннинг бир сими ва бир тасмаси ҳукмига келтирган ва ҳар бир сим бир нави ила уни эълон этган у садо-и самовий ва руҳонийни қалбнинг қулоғи ила эшитмаган ёки тингламаган, ажабо у садога нисбатан чивин каби бир амирнинг дамдамаларини ва уй чивинлари каби бир ҳукуматнинг одамларининг ғувиллашларини эшитажакмидир?

С- Ҳурриятни бизга жуда ёмон тафсир этганлар. Ҳатто худди ҳурриятда инсон ҳар қандай сафоҳат ва разолат ишласа, бошқасига зарар бермаслик шарти ила бир нарса дейилмас, дея бизга англатганлар. Ажабо, шундаймидир?

Ж- Ундайлар ҳурриятни эмас, балки сафоҳат ва разолатларини эълон этмоқдалар ва бола баҳонаси каби хазаён этмоқдалар. Зеро нозанин ҳуррият одоби шариат ила одоблантирилиши ва зийнатлантирилиши лозимдир. Бўлмаса, сафоҳат ва разолатдаги ҳуррият ҳуррият эмасдир, балки ҳайвонликдир, шайтоннинг истибдодидир, нафси амморага асир бўлмоқдир. Ҳуррияти умумий афроднинг зарроти ҳурриятининг махсулотидир. Ҳурриятнинг шаъни шудирки, на нафсига, на бошқасига зарари тегмасин.

Фақат, эй кўчманчилар! Сизда бўлган ярим ҳурриятдир, бошқа ярмиси эса бошқасининг ҳурриятини бузмасликдир. Ҳамда қутъу лоямут ва ваҳшат ила аралаш бўлган ҳуррият сизнинг тоғ қўшниларингиз бўлган ҳайвонларда ҳам мавжуддир. Ҳақиқатдан, шу бечора ваҳший ҳайвонларнинг бир лаззати ва тасаллиси бўлса, у ҳам ҳурриятларидир. Лекин қуёш каби порлоқ, руҳнинг машуқаси ва жавҳари инсониятнинг уйғун тушгани у ҳурриятдирки, саодат-саройи маданиятда ўтирган ва маърифат ва фазилат ва Исломият тарбияси ила ва ҳуллалари ила зийнатланган ҳурриятдир.

С- Қандай ҳуррият иймоннинг хоссасидир?

Ж- Зеро, робита-и иймон ила Султони Коинотга хизматкор бўлган одам бошқасига тазаллул ила таназзул этишга ва бошқасининг таҳаккум ва истибдоди остига киришга у одамнинг иззат ва шаҳомати иймонияси қўймагани каби, бошқасининг ҳуррият ва ҳуқуқига тажовуз этишни ҳам у одамнинг шафқати иймонияси қўймас!

Ҳа, бир подшоҳнинг тўғри бир хизматкори бир чўпоннинг таҳаккумига тазаллул этмас. Бир бечорага таҳаккумга ҳам у хизматкор таназзул этмас. Демак, иймон нақадар мукаммал бўлса, шу даража ҳуррият порлар. Мана Асри Саодат!..

— 82 —

С- Бир буюк одамга ва бир валийга ва бир шайхга ва бир буюк олимга қарши қандай ҳур бўламиз. Улар мазиятлари учун бизга таҳаккум этмоқ ҳақларидир. Биз уларнинг фазилатларининг асиримиз?

Ж- Валийликнинг, шайхликнинг, буюкликнинг шаъни тавозуъ ва маҳвиятдир, такаббур ва таҳаккум эмасдир! Демак, такаббур этган сабиййи муташаййихдир, сиз ҳам буюк танимангиз!

С- Афсус! Бизга тасалли берган шу улвий умидни умидсизликка инқилоб эттирган ва атрофимизда ҳаётимизни заҳарлантирмоқ ва давлатимизни парча-парча этмоқ учун оғизларини очган у мудҳиш илонларга нима деймиз?

Ж- Қўрқмангиз. Маданият, фазилат ва ҳуррият олами инсониятда ғалаба чолишни бошлаганидан, албатта тарозининг бошқа юзи аста-аста енгиллашажакдир. Фарзи маҳол бўлиб, Аллоҳ сақласин, агар бизни парча-парча этиб ўлдирсалар, амин бўлингиз, биз йигирма бўлиб ўламиз, уч юз бўлиб тириламиз. Бошимиздан разилликлар ва ихтилофларнинг ғуборини силкитиб, ҳақиқий мунаввар ва муттаҳид бўлиб карвони бани башарга пешдорлик қиламиз. Биз энг шиддатли, энг қучли ва энг боқий ҳаётни келтириб чиқарган ундай бир ўлимдан қўрқмаймиз. Биз ўлсак ҳам, Исломият соғ қолар. У миллати қудсия соғ бўлсин!..

С- Ғайри муслимлар ила қандай тенг бўламиз ?

Ж- Тенглик эса, фазилат ва шарафда эмасдир, ҳуқуқдадир. Ҳуқуқда эса, шоҳ ва гадо бирдир. Ажабо, бир шариат, "чумолига билиб туриб оёқ босмангиз..." деса, азоб берилишидан ман этса, қандай Бани Одамнинг ҳуқуқига бепарволик қилар? Асло ундай эмас... Биз имтисол этамадик. Ҳа, Имом Алининг (Р.А.) оддий бир яҳудий ила муҳокамаси ва мадори фахрингиз бўлган Салоҳиддин Айюбийнинг мискин бир насроний ила мурофааси сизнинг шу хатонгизни тўғрилар деб ўйлайман. 
— 83 —

Зеро машрутият ҳокимияти миллатдир. Ҳукумат хизматкордир. Машрутият тўғри бўлса, раис ва ҳоким бошлиқ эмаслар, балки ёлланма хизматкорлардир. Ғайри муслим бошлиқ бўлолмас, фақат хизматкор бўлар. Фараз қилингки, маъмурият бир нави риёсат ва бир оғаликдир. Ғайри муслимлардан уч минг одамни оғалигимизга, риёсатимизга шерик қилганимиз вақт, Миллати Исломиядан ақтори оламда уч юз минг одамнинг риёсатига йўл очилмоқда. Бирни зое этиб мингни қозонган зарар қилмас.

(31 Март Ҳодисаси Ҳақида Бир Жавоби)
Мен 31 Март ҳодисасида шунга яқин бир ҳол кўрдим. Зеро Исломиятнинг машрутият-парвар ва ҳамиятли фидоийлари жавҳари ҳаёт мақомида билганлари неъмати машрутиятни шариатга татбиқ этиб, аҳли ҳукуматни адолат намозида қиблага иршод ва тўлиқ муқаддас шариатни машрутият қуввати ила иъло. Ва машрутиятни шариат қуввати ила ибқо, ва бутун ўтмишдаги гуноҳларни мухофалати шариат устига илқо этмоқ учун баъзи талқинотда ва тафарруотнинг татбиқида бўлдилар. Сўнгра ўнгини чапидан фарқ этмаганлар, асло, шариатни истибдодга уйғун ўйлаб, тўти қушлари тақлиди каби "Шариат Истаймиз!" демоқ ила, ҳақиқий мақсад ўртада англашилмас бўлди. Зотан режалар ёйилганди. Хуллас, у замон ёлғон бўлиб ҳамият ниқобини осган баъзи ҳарифлар у исми муқаддасга тажовуз этдилар. Мана жойи ибрат қора бир нуқта! 

Ҳақиқатдан, менинг фикримча мусулмон наслидан келган бир одамнинг ақл ва фикри Исломиятдан тажарруд этса ҳам, фитрати ва виждони ҳеч бир вақт Исломиятдан воз кечмас. Энг аблаҳ ва энг сафиҳ ҳам садди расини истинодимиз бўлган Исломиятга бутун мавжудияти ила тарафдордир. Хусусан, сиёсатдан хабардор бўлганлар... Ҳам Замони Саодатдан ҳозирга қадар ҳеч бир тарих бизга билдирмайдики, бир мусулмон муҳокама-и ақлияси ила бошқа бир динни Исломиятга таржиҳ этган бўлсин ва далил ила бошқа бир динга кирган бўлсин. Диндан чиққанлар бор. У бошқа масала. Тақлид эса аҳамиятсиздир.

Ҳолбуки бошқа динлар мунтасиблари мутлақо гуруҳ-гуруҳ муҳокама-и ақлия ила ва бурҳони қатъий ила доира-и Исломиятга доҳил бўлганлар ва бўлмоқдадирлар. Агар биз тўғри Исломиятни ва Исломиятга лойиқ тўғриликни ва истиқоматни кўрсатсак, бундан сўнгра улардан гуруҳ-гуруҳ киражакдирлар.

— 84 —

Ҳамда тарих бизга билдирмоқдадирки, аҳли Исломнинг тамаддуни ҳақиқати Исломиятга иттиболари нисбатидадир. Бошқаларининг тамаддуни эса динлари ила тескари мутаносибдир. Ҳамда ҳақиқат бизга билдирмоқдадирки, мутанаббиҳ бўлган башар динсиз бўлолмас. Хусусан, уйғонган, инсониятни тотган, истиқболга ва абадга номзод бўлган одам динсиз яшай олмас. Зеро уйғонган бир башар коинотнинг ҳужумига қарши истинод этадиган ва ғайри маҳдуд орзуларига нашву намо берадиган ва истимдодгоҳи бўладиган нуқтани, яъни дини ҳақ бўлган дона-и ҳақиқатни қўлга киритмаса, яшай олмас!.. Бу сирдандирки, ҳаркасда дини ҳақни топмоқ учун бир қидириш майли уйғонгандир. Демак, истиқболда нави башарнинг дини фитрийси Исломият бўлишига бароат-ул истиҳлол бордир.

Эй инсофсизлар! Умум оламни ютадиган, бирлаштирадиган, озуқлантирадиган, зиёлантирадиган бир истеъдотда бўлган ҳақиқати Исломиятни қандай тор топдиингизки, фақирларга ва мутаассиб бир қисм домлаларга махсус қилиб, Исломиятнинг ярим аҳлини ташқарига отмоқ истайсиз! Ҳамда умум камолотни жомеъ ва бутун нави башарнинг ҳиссиёти олиясини озуқлантирадиган моддаларни қамраган бўлган у қасри нуронийи Исломиятни не журъат ила мотам тутган бир қора чодир каби бир қисм фақирларга ва бадавийларга ва муртажиларга хос бўлганини хаёл қилмоқдасиз! Ҳа, ҳаркас ойнасининг мушаҳадотига тобедир. Демак, сизнинг қора ва ёлғончи ойнангиз сизга ундай кўрсатгандир.

С- Ифрот этмоқдасан, хаёлни ҳақиқат кўрмоқдасан, бизни ҳам жоҳиллик ила таҳқир этмоқдасан. Замон охир замондир, борганча янада ёмонлашади..

Ж- Нима учун дунё ҳаркасга тараққий дунёси бўлсин да, ёлғиз биз учун таданний дунёси бўлсин! Шундайми? Мана мен ҳам сиз ила гапирмайман, шу тарафга қайтаман. Истиқболдаги инсонлар ила гаплашаман.

— 85 —
Эй уч юз санадан сўнграки юксак асрнинг орқасида яширинган ва сукутона Нурнинг сўзини тинглаган ва бир назари ҳафийи ғайбий ила бизни томоша этган Саидлар, Ҳамзалар, Умарлар, Усмонлар, Тоҳирлар, Юсуфлар, Аҳмадлар ва бошқалар! Сизларга хитоб этмоқдаман. Бошларингизни кўтарингиз, "Садақта" дейингиз. Ва бундай демоқ сизларга қарз бўлсин. Шу асрдошларим борсин, мени тингламасинлар. Тарих дейилган мозий дараларидан сизнинг юксак истиқболингизга узанган симсиз телеграф ила сиз ила гапирмоқдаман. Нима қилай, шошилдим, қишда келдим. Сизлар жаннат-асо бир баҳорда келасизлар. Ҳозир экилган Нур тухумлари заминингизда гул очажакдир. Биз хизматимизнинг ҳақи бўлиб сиздан шуни кутмоқдамизки, мозий қитъасига ўтмоқ учун келганингиз вақт, мозоримизни зиёрат қилинг. У баҳор ҳадяларидан бир нечта донасини мадрасамнинг  мозор тоши дейилган ва суякларимизни мусофир этган ва Ҳорҳор тупроғининг дарвозабони бўлган қалъанинг бошига қўйинг. Дарвозабонга танбеҳ қиламиз, бизни чақиринг. Мозоримиздан هَن۪يئًا لَكُمْ садосини эшитажаксиз.
Шу замоннинг кўкрагидан биз ила сут эмган ва кўзлари орқада мозийга боққан ва тасаввуротлари ўзлари каби ҳақиқатсиз ва айрилган бўлган бу болалар борсинлар, шу китобнинг  ҳақиқатларини хаёл таваҳҳум этсинлар. Зеро мен биламанки, шу китобнинг масалалари ҳақиқат бўлиб сизда таҳаққуқ этажакдир.

Эй мухотобларим! Мен қаттиқ бақирмоқдаман. Зеро Асри Солиси Ашрнинг, яъни ўн учинчи Асрнинг минорасиининг бошида турганман, суратан маданий ва динда лоқайд ва фикран мозийнинг энг чуқур дараларида уларни масжидга даъват этмоқдаман.

Хуллас, эй икки ҳаётнинг руҳи ҳукмида бўлган Исломиятни ташлаган икки оёқли мозори мутаҳаррик бадбахтлар! Келаётган наслнинг эшигида турмангиз. Мозор сизни кутмоқда, чекилингиз. Токи ҳақиқати Исломияни ҳаққи ила коинот устида тамаввуж-соз этадиган янги насл келсин!..

С- Эскилар биздан аъло ёки биз каби. Келадиганлар биздан янада ёмон келажаклар?..

Ж- Эй Турклар ва Курдлар! Ажабо, ҳозир бир митинг қилсам, сизнинг минг сана аввалги аждодингизни ва икки аср сўнграки авлодларингизни шу шовқин-хона бўлган асри ҳозир мажлисига даъват этсам. Ажабо, ўнг тарафда саф тортган эски аждодингиз демаяжакларми: "Ҳой меъросхўри ярамас болалар! Натижа-и ҳаётимиз сизмисиз? Афсус! Бизни натижасиз бир қиёс этдингиз, бизни қисир қолдирдингиз!" Ҳамда чап тарафда турган ва шаҳристони истиқболдан келган авлодларингиз ўнгдаги аждоларингизни тасдиқ этиб демайдилармики: "Эй танбал падарлар! Сизмисиз ҳаётимизнинг суғро ва куброси? Сизмисиз шу шонли аждодимиз ила бизни боғлаган робитамизнинг ҳадди эвсати? Афсус... Нақадар ҳақиқатсиз ва чалкаштирувчи ва мушоғабали бир қиёс бўлдингиз".

— 86 —
Хуллас, эй бадавий кўчманчилар ва эй инқилоб софталари!)  Манзара-и хаёл  устида кўрдингизки, шу буюк митингда икик тараф ҳам сизга норозилик билдирдилар.

Жавоблардан Бир Қисм

Ундай бўлса мен дейман: Ҳақиқатдан сизнинг ҳориқулода шижоатга истеъдодингиз бордир. Зеро бир манфаат ёки жузъий бир ҳайсият ёки эътиборий бир шараф учун ёки "Фалонча марддир" сўзларини эшитмоқ каби кичик амрларга ҳаётини камситган ёки оғасининг номусини катталаштириш учун ўзини фидо этган кишилар, агар уйғонсалар, хазиналар қийматида бўлган Исломият миллиятига,  яъни уч юз миллион Исломнинг ухувватларини ва маънавий ёрдамларини қозонтирган Исломият миллиятига минглаб руҳи ҳам бўлса, ажабо ҳаётни камситмасларми? Албатта ҳаётини ўн пулга сотган ўн лирага минглаб шавқ ила сотар...

Афсуски, гўзал нарсаларимиз ғайри муслимлар қўлига ўтгани каби, гўзал бўлган ахлоқларимизни ҳам яна ғайри муслимлар ўғирлаганлар. Гўё бизнинг бир қисм ижтимоий ахлоқи олиямиз ёнимизда ривож топмаганидан, биздан ранжиб уларга борган. Ва уларнинг бир қисм разилликлари ўзлари ичида кўп ривож топмаганидан, жоҳиллимизнинг бозорига келтирилган...

— 87 —

Ҳам катта бир таажжуб ила кўрмаётирсизмики, тараққиёти ҳозиранинг уссул асоси ва балки дини ҳақнинг муқтазоси бўлган "Мен ўлсам, давлатим, миллатим ва аҳбобларим соғдирлар" каби калима-и байзо ва хислати ҳамрани ғайри муслимлар ўғирлаганлар. Чунки уларнинг бир фидоийси дер: "Мен ўлсам, миллатим соғ бўлсин. Ичида бир ҳаёти маънавиям бордир". Ва бутун қашшоқликнинг ва худбинликнинг асоси бўлган: "Мен ўлгандан сўнг дунё не бўлса бўлсин, истаса тўфон бўлсин " ва ёхуд وَاِنْ مِتُّ عَطْشًا فَلَا نَزَلَ الْقَطْرُ бўлган аҳмоқларнинг сўзи ва дунёпарастлик ҳимматимизнинг қўлини тутган, раҳбарлик этмоқда.

Хуллас, энг яхши хислатки, динимизнинг тақозосидир. Биз руҳимиз ила, жонимиз ила, виждонимиз ила, фикримиз ила ва бутун қувватимиз ила дейишимиз керакки: "Биз ўлсак, Миллатимиз бўлган Исломият ҳаётдир, илалабад боқийдир. Миллатим соғ бўлсин, савоби ухровий менга кифоядир. Миллатнинг ҳаётидаги ҳаёти маънавиям мени яшаттирар, олами улвийда мени муталаззиз этар. وَالْمَوْتُ يَوْمُ نَوْرُوزِنَا" деб Нурнинг ва ҳамиятнинг нурли раҳбарларини ўзимизга раҳбар этишимиз керак.

С- Ҳамма нарсадан аввал бизга лозим бўлган недир?

Ж- Тўғрилик.

С- Яна.

Ж- Ёлғон гапирмаслик.

С- Сўнгра.

Ж- Сидқ, садоқат, ихлос, сабот, тасонуддир.

С- Нима учун?

Ж- Куфрнинг моҳияти ёлғондир, иймоннинг моҳияти сидқдир. Шу бурҳон кифоя эмасмидирки, ҳаётимизнинг бақоси иймоннинг ва сидқнинг ва тасонуднинг давоми иладир.

С- Энг аввал бошлиқларимиз ислоҳ бўлишлари керак?

Ж- Ҳа. Бошлиқларингиз молингизни чўнтакларига тушириб қамаганлари каби, ақлларингизни ҳам сиздан олганлар ёки миянгизда қамаганлар. Ундай бўлса, ҳозир уларнинг ёнидаги ақлларингиз ила гаплашаман:

Айюҳар руус вар руасо! Такасулий бўлган таваккулдан сақланингиз! Ишни бир бирингизга ҳавола этмангиз! Қўлингиздаги молимиз ила ва ёнимиздаги ақлимиз ила бизга хизмат этингиз. Чунки шу мискинларни ишлаттирмоқ ила ҳақингизни олгансиз.

— 88 —
فَعَلَيْكُمْ بِالتَّدَارُكِ لِمَا ضَيَّعْتُمْ فِى الصَّيْفِ

Хуллас, ҳозир хизмат вақтидир.

Алҳосил: Ислом  уйғонди ва уйғонмоқда. Ёмонликни ёмон, яхшиликни яхши сифатида кўрдилар. Ҳа, шу даралар қабилаларини тавбакор қилган мана шу сирдир. Ҳамда бутун Ислом аста-аста бу истеъдодни олмоқда ва касб этмоқдадир. Лекин сизлар бадавий бўлганингиздан ва фитрати аслиянгиз анчагина бузилмаган бўлганидан, Исломиятнинг муқаддас миллиятига янада яқинсиз.

Саёҳатимда мени танимаганлар қиёфамга қараб мени савдогар деб ўйлаганларидан дердиларки:

С- Савдогармисан?

Ж- Ҳа, ҳам савдогарман, ҳамда кимёгарман.

С- Қандай?

Ж- Икки модда бор, аралаштираман. Биридан тарёқи шафи, биридан электри музи майдонга келар.

С- Булар қаерда бўлар?

Ж- Маданият ва фазилат бозорида, жабҳасида инсон ёзилган, икки оёқ устида кезган сандиқ ичидаги устида қалб ёзилган ё қора ёки олмос каби порлоқ бўлган бир қутидадир.

С- Исмлари недир?

Ж- Иймон, муҳаббат, садоқат, ҳамият!...

Жарида-и Сайёра.. Абу Ла шей.. Ибнуз замон.. Аҳул Ажойиб.. Ибну Аммил ғаройиб
Саид Нурсий

Сўнгра Вандан Шомга кетар. Шом уламосининг қаттиқ илтимос ва талаби сабабли Жоъме-ул Умавийда ўн мингга яқин ва ичида юз илм аҳли бўлган азим бир жамоатга қарши бир хутба ўқир. Бу хутба фавқулодда тақдир ва таҳсин ила қабулга мазҳар бўлар. Сўнгра бу ердаги хутбаси "Хутба-и Шомия" номи ила нашр этилгандир.

— 89 —

Бу Хутба-и Шомия Ислом Оламининг ичида бўлган моддий-маънавий хасталикларнинг нималардан иборат бўлганини, фалокат ва асоратга қайси сабаблар сабабли маъруз қолганларини билдирган ва бунга қарши қутулиш чорасини кўрсатган ва бундан сўнгра Исломиятнинг замин юзида моддий-маънавий энг юксак тараққийни кўрсатишини, Исломий маданиятнинг камоли ҳашамат ила майдонга келишини ва замин юзини чиркинликлардан тозалашини ақлий далиллар ила исбот этган, хушхабар берган жуда қийматдор, бутун мусулмонларга, ҳатто инсониятга шомил бир дарсдир, бир хутбадир.

Хутба-и Шомиянинг бош тарафларида дейди:

Мен бу замон ва заминда, башариятнинг ижтимоий ҳаёт мадрасасида дарс олдим ва билдимки, ажнабийлар, оврупаликлар тараққийда истиқболга парвоз қилишлари билан бирга, бизни моддий жиҳатда ўрта асрларда тўхтатган ва тўсган олтита хасталик бор. У хасталиклар шулардан иборат:

Биринчиси: Яъснинг, (умидсизликнинг) орамизда ҳаёт топиб тирилиши.

Иккинчиси: Сидқнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда йўқолганлиги.

Учинчиси: Адоватга муҳаббат.

Тўртинчиси: Аҳли иймонни бир-бирига боғлаган нуроний алоқаларни билмаслик.

Бешинчиси: Хилма-хил юқумли касалликлар каби ёйилган истибдод.

Олтинчиси: Бутун ҳимматни шахсий манфаатига сарфлашлик.

Ижтимоий ҳаётимиздаги бу олтита даҳшатли хасталикнинг давосини эса, бир тиббиёт факультети ҳукмида бўлган Қуръон дорихонасидан дарс олган "Олти калима" ила баён этаман. Уларни муолажанинг асоси деб биламан.

БИРИНЧИ КАЛИМА: "Ал-амал", яъни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда умидвор бўлмоқ. Ҳа, мен ўзим учун олган дарсимга биноан:

Эй Ислом жамоати! Хушхабар бераманки, ҳозирги олами Исломнинг дунёвий саодати, бохусус Усмонлиларнинг саодати ва айниқса ўз уйғонишлари билан Исломнинг тараққиётига сабаб бўлган Араблар саодатининг субҳи содиқининг нишоналари кўрина бошламоқда. Ва саодат қуёшининг ҳам чиқиши яқинлашган. Умидсизликнинг аксига бўлиб,  мен дунёга эшиттирадиган даражада қатъий қаноат ила дейман:
— 90 —

Истиқбол фақат ва фақат Исломиятники бўлажак. Ва ҳоким Қуръон ва иймон ҳақиқатлари бўлажак. Бу даъвоимга кўп далиллардан дарс олганман. Ҳозир у далиллардан муқаддимали бир ярим далилни келтираман. У далилларнинг муқаддимасини бошлаймиз.

Исломият ҳақиқатлари ҳам маънан, ҳам моддатан тараққий этишга қобил ва мукаммал бир истеъдоди бор.

Биринчи жиҳат бўлган маънан тараққий бўлса: Билиб қўйинг, ҳақиқий ҳодисаларни қайд этган тарих ҳақиқатдан энг тўғри шоҳиддир. Хуллас, тарих бизга кўрсатмоқда.

Ҳатто, Русни мағлуб этган Япон бош қўмондонининг Исломиятнинг ҳақлигига шаҳодати шудирки:

Ислом ҳақиқатларининг қуввати нисбатида, мусулмонлар у қувватга кўра ҳаракат қилганлари даражасида аҳли Ислом маданийлашиб тараққий қилганини тарих кўрсатади. Ва аҳли Исломнинг Ислом ҳақиқатларида заифлашиши даражасида таваҳҳуш этганларини, ваҳшатга ва тубанлашишга тушганларини ва алғов-далғов ичида балоларга, мағлубиятларга учраганларини тарих кўрсатмоқда. Бошқа динлар эса аксинчадир.

Агар биз Ислом ахлоқининг ва иймон ҳақиқатларининг камолотини амалларимиз билан изҳор этсак, бошқа динларга эргашувчилар, албатта жамоатлар ила Исломиятга киражаклар, балки Ер куррасининг баъзи қитъалари ва давлатлари ҳам Исломиятни қабул қилажаклар.

Эй бу Масжиди Умавийдаги қардошларим каби Олами Исломнинг улкан масжидидаги қардошларим! Сиз ҳам ибрат олингиз. Бу қирқ беш йил давомидаги шу даҳшатли ҳодисалардан ибрат олингиз, яхшилаб ақлингизни йиғиб олингиз, эй мутафаккир ва ақл соҳиби ва ўзини мунаввар деб юрганлар!

Ҳосили калом: Биз Қуръон шогирдлари бўлган мусулмонлар далилга тобе бўламиз. Ақл ва фикр ва қалбимиз ила иймон ҳақиқатларига кирамиз. Бошқа дин вакилларининг баъзилари каби руҳонийларни тақлид қилиш учун далилни ташламаймиз. Шунинг учун ақл ва илм ва фан ҳукм сурадиган истиқболда, албатта ақлий далилларга таянган ва барча ҳукмларини ақлга қабул қилдирган Қуръон ҳукм суражак.

— 91 —

Ҳамда Исломият қуёшининг инкишофига ва башарни нурлантиришига тўсиқлик қилган пардалар очила бошладилар. У тўсиқлик қилганлар чекилишни бошлаганлар. Қирқ беш йил аввал у субҳнинг белгилари кўринди. Етмиш биринчида субҳи содиқ бошланди ёки бошланади. Агар у субҳи козиб бўлса ҳам, ўттиз-қирқ йил кейинроқ субҳи содиқ чиқажак.

Ҳа, Ислом ҳақиқатларининг ўтмиш қитъасини тамоман қамраб олишига саккизта даҳшатли монеликлар йўл қўймадилар.

Биринчи, Иккинчи, Учинчи Монелар: Ажнабийларнинг жоҳиллиги ва у замонларда ваҳшатлари ва динларига таассубларидир. Бу уч моне маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари ила синди, тарқай бошламоқда.

Тўртинчи ва Бешинчи Монелар: Попларнинг ва руҳоний раисларнинг раёсатлари ва зўравонликлари ва ажнабийларнинг уларга бўлган кўр-кўрона тақлидларидир. Бу икки моне ҳуррият фикрининг ва ҳақиқатни излаш майлининг нави башарда уйғона бошлагани билан заволга юз тута бошлади.

Олтинчи, Еттинчи Монелар: Биздаги истибдод ва шариатга хилоф бўлган суи ахлоқимиз тўсиқлик қиларди. Бир шахсдаги мунфарид истибдод қуввати ҳозирга келиб завол топиши жамоат ва қўмитанинг даҳшатли истибдодларининг ўттиз-қирқ йил сўнгра завол топишига ишора қилиш билан ва Исломий ҳамиятнинг шиддатли тарзда жўш ура бошлагани билан, суи ахлоқнинг чиркин натижалари кўрилиши билан бу икки моне ҳам завол топмоқда ва топа бошлади. Иншааллоҳ бутунлай завол топажак.

Саккизинчи Моне: Янги фанларнинг баъзи мусбат масалалари Ислом ҳақиқатларининг зоҳирий маъноларига мухолиф ва муориз деб таваҳҳум этилиши ила ўтмиш замондаги истилосига бир даража тўсиқ бўлган. Масалан, амри Илоҳий ила Ер куррасининг назоратига буюрилган "Савр" ва "Ҳут" исмли икки руҳоний малоикани, даҳшатли бир ҳўкиз ва бир балиқ дея таваҳҳум этиб, аҳли фан ва фалсафа ҳақиқатни билмаганидан, Исломиятга қарши чиққанлар.

Бу мисол каби юз мисол борки, ҳақиқати билинганидан сўнг, энг қайсар файласуф ҳам таслим бўлишга мажбур бўлади. (Ҳатто Рисола-и Нур "Мўъжизоти Қуръония" да фан ҳужум қилган барча оятларнинг ҳар бирининг остида Қуръоннинг бир мўъжизавий ёғдусини кўрсатиб, аҳли фан мадори танқид деб ўйлаган Қуръони Каримнинг жумла ва калималарида фаннинг қўли етишмаган юксак ҳақиқатларни изҳор этиб энг қайсар файласуфни ҳам таслим бўлишга мажбур этади. Майдондадир, истаган кимса боқиши мумкин ва боқсин. Бу моне қирқ беш йил аввал айтилган у сўздан кейин қандай парчаланганини кўрсин.)

— 92 —

Ҳа, баъзи Ислом муҳаққиқ олимларининг бу йўлда нашр этган асарлари бор. Бу саккизинчи даҳшатли моненинг чил-парчин бўлишининг аломатлари кўринмоқда.

Ҳа, фан ва ҳақиқий маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари, бу уч қувватни керакли сабаблар билан тўлиқ жиҳозлаб, у саккизта монени ҳозир бўлмаса ҳам, ўттиз-қирқ йил сўнгра мағлуб этиб тарқатиб юбориши учун ҳақиқатни излаш майлини ва инсофни ва инсоний муҳаббатни у саккиз душман тоифасининг саккиз жабҳасига жўнатган. Ҳозир уларни қочира бошлади. Иншааллоҳ ярим аср сўнгра уларни тору-мор этажак.

Ҳа, машҳур бир гап бор: "Энг қатъий фазилат шудирки, душманлари ҳам у фазилатни тасдиқлаб шаҳодат этсин".

Бадиуззамон мисол сифатида, Исломиятнинг ҳаққонияти ҳақида тақдиркор ифодаларда бўлган "Принц Бисмарк" ила "Мистер Карлайл" нинг сўзларини нақл этгандан сўнгра дейди:

Хуллас, Амриқо ва Оврупанинг заковат майдонларининг етиштирган ҳосили бўлмиш Мистер Карлайл ва Бисмарк каби бундай доҳий муҳаққиқ олимларга таянган ҳолда мен ҳам бутун қаноатим ила дейманки:

Оврупа ва Амриқо Исломиятга ҳомиладордир. Кунларнинг бирида бир Исломий давлат туғажак. Бамисоли Усмонийлар Оврупага ҳомиладор бўлиб, Оврупа давлатини туққанидек...

Эй Масжиди Умавийдаги қардошларим ва ярим аср кейинги Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Ажабо, бошдан бу ергача бўлган муқаддималар натижа бермайдимики, истиқбол қитъаларида ҳақиқий ва маънавий ҳоким бўладиган ва башариятни дунё ва охират саодатига чорлайдиган фақат Исломиятдир ва Исломиятга айланган ва хурофотлардан ва бузулишлардан қутулиб чиқадиган Исавийларнинг ҳақиқий динидирки, Қуръонга тобе бўлади, иттифоқ этади.

Иккинчи Жиҳат: Исломиятнинг моддий тараққиётининг қувватли сабаблари кўрсатадики, моддатан ҳам Исломият истиқболда ҳукм суражак. Биринчи Жиҳат маънавият жиҳатидаги тараққиётни исбот этгани каби, бу Иккинчи Жиҳат ҳам қувватли равишда моддий тараққиётини ва истиқболдаги ҳокимиятини кўрсатади. Чунки Олами Исломнинг маънавий шахсининг қалбида ғоят қувватли ва синмас "Беш Қувват" жамланган ва уюшиб ўрнашган.

— 93 —

Биринчиси: Барча камолотнинг устози ва уч юз етмиш миллион инсонларни бир инсон ҳукмига келтира олган ва ҳақиқий маданият билан, ҳамда мусбат ва тўғри фанлар билан жиҳозланган ва ҳеч бир қувват уни синдиролмайдиган бир моҳиятга эга бўлган Исломият ҳақиқатидир.

Иккинчи Қувват: Маданият ва санъатнинг ҳақиқий устози ва воситаларнинг ва асосларнинг такомили ила жиҳозланган шиддатли бир эҳтиёж ва белимизни синдирган ўта фақирлик шундайин бир қувватдирки, ўчмас ва синмас.

Учинчи қувват: Юксак мақомларга мусобақа тарзида башариятга юксак мақсадлардан дарс берган ва у йўлда ишлаттирган ва истибдодларни парча-парча қилган ва олий ҳисларни ҳаяжонга келтирган ва кўролмаслик ва ҳасад ва қизғанчиқлик ва рақобат ва тўлиқ уйғониш ила ва мусобақа шавқи ила ва янгиланиш майли ила ва маданийлашмоқ маялони ила жиҳозлантирилган "Учинчи Қувват" фақатгина шариат доирасидаги ҳурриятдир. Яъни, инсонийликка лойиқ энг юксак камолотга бўлган майл ва орзу ила жиҳозланмоқдир.

Тўртинчи Қувват: Шафқат билан жиҳозланган шаҳомати иймониядир. Яъни ўзини хор қилмаслик, ҳақсизлар, золимлар олдида зиллат кўрсатмаслик, мазлумларни эса хўрламаслик. Яъни шаръий ҳурриятнинг асоси бўлган золимларга тилёғламачилик қилмаслик ва бечораларга зўравонлик ва такаббур кўрсатмасликдир.

Бешинчи Қувват: Иззати Исломиядирки, Иълои Калиматуллоҳни эълон қилади. Бу замонда Иълои Калиматуллоҳ моддий тараққиётга боғлиқдир... Ҳақиқий маданиятни эгаллаш билангина Иълои Калиматуллоҳга йўл очилиши мумкин. Иззати Исломиянинг иймон ила берган бу қатъий амрини, албатта Олами Исломнинг маънавий шахси истиқболда батамом адо этишига шубҳа қилинмас.

Ҳа, қадимда Исломиятнинг тараққиёти, душманнинг таассубини парчаламоқ ва қайсарлигини синдирмоқ ва тажовузини даф этмоқ қурол-аслаҳа ва қилич ёрдамида бўлган. Истиқболда эса, қурол ва қилич ўрнига ҳақиқий маданият ва моддий тараққиёт ва ҳақ ва ҳаққониятнинг маънавий қиличлари душманларни мағлуб этиб, парчалаб ташлайди.

Билингизки, бизнинг мақсадимиз маданиятнинг фазилатлари ва башариятга манфаатли бўлган яхшиликларидир. Йўқса маданиятнинг гуноҳлари, саййиотлари эмасдирки, аҳмоқлар у саййиотларни, у сафоҳатларни фазилат деб ўйлаб, уларга тақлид қилиб молимизни хароб этдилар. Ва динини сотиб, дунё ҳам қозонолмадилар. Маданиятнинг гуноҳлари яхшиликларининг устидан ғалаба қилиб, саййиоти ҳасанотидан устун келиш билан, башарият икки жаҳон уруши туфайли икки даҳшатли тарсаки еб, у гуноҳкор маданиятни чил-парчин қилиб шундай қусдики, ер юзини қонга булғаб ташлади. Иншааллоҳ, истиқболда Исломиятнинг қуввати ила маданиятнинг фазилатлари ғалаба этажак, замин юзини ифлосликлардан тозалаб, сулҳи умумийни ҳам таъмин этажак.

— 94 —

Ҳа, Оврупанинг маданияти фазилат ва ҳидоят устига таъсис этилмаганидан, балки ҳавас ва ҳаво, рақобат ва зўравонлик устига бино этилганидан, ҳозиргача маданиятнинг саййиоти ҳасаноти устидан ғалаба қозониб, исёнкор қўмиталар ила қуртлаб кетган бир дарахт ҳолига келгани учун, бу ҳол Осиё маданиятининг ғалаба қозонишига қувватли бир мадор, бир далил ҳукмидадир. Ва қисқа вақтда ғалаба қозонажакдир.

Ажабо, истиқболга юзланган аҳли иймон ва Ислом учун бундай моддий ва маънавий тараққиётга восита ва қувватли, мустаҳкам сабаблар бор экан ва темир йўлдек истиқбол саодати сари йўл очилгани ҳолда, қандай маъюс бўлиб умидсизликка тушмоқдасиз ва олами Исломнинг маънавий кучини синдирмоқдасиз? Ва яъс ва умидсизлик билан ўйламоқдасизки: "Дунё ҳар кимга ва ажнабийларга тараққий дунёси-ю, фақат ёлғиз бечора аҳли Ислом учун таданний дунёси экан!" дея жуда янглиш хатога йўл қўймоқдасиз.

Модомики, такомиллашиш майли коинотда инсон фитратига яратилишидан жойлаштирилган экан, албатта инсоннинг зулм ва хатоси туфайли бошига тезлик билан бир қиёмат келмаса, истиқболда ҳақ ва ҳақиқат Олами Исломда нави башарнинг эски хатоларига каффорат бўладиган бир дунёвий саодатни ҳам кўрсатажак, иншааллоҳ...

Ҳа, боқингиз, замон тўғри чизиқ узра ҳаракат этмаётирки, боши ва охири бир-биридан узоқлашса. Балки ер куррасининг ҳаракати каби, бир доира ичра айланиб юради. Баъзан тараққий ичра ёз ва баҳор мавсумини кўрсатади. Баъзан таданний ичра қиш ва бўрон мавсумини кўрсатади. Ҳар қишдан сўнгра бир баҳор, ҳар кечадан сўнгра бир наҳор келгани каби, башариятнинг ҳам бир наҳори, бир баҳори келажак, иншааллоҳ. Ислом Ҳақиқатларининг қуёши билан сулҳи умумий доирасида ҳақиқий маданиятни кўришни Раҳмати Илоҳиядан кутишингиз мумкин.

ИККИНЧИ КАЛИМА: Ҳаётим давомида тажрибаларим ила фикримда таваллуд топган нарса шудир:

Умидсизлик энг даҳшатли бир хасталикдирки, Олами Исломнинг қалбига кириб олган.

— 95 —

Мана шу умидсизликки бизни ўлдиргандек, ғарбда бир-икки миллионлик кичкинагина бир давлат шарқда йигирма миллион Мусулмонларни ўзига хизматкор ва ватанларини мустамлака ҳолига келтирган. Ҳам у умидсизликки, юксак ахлоқимизни ўлдирган; умумий манфаатни ташлаб, назаримизни фақатгина шахсий манфаатга қаратиб қўйган. Ҳам у умидсизликки маънавий кучимизни синдирган. Оз бир қувват ила иймондан келган маънавий куч ёрдамида шарқдан ғарбгача истило этгани ҳолда, у ҳориқо маънавий куч маъюсият ила синганидан сўнг, золим ажнабийлар тўрт юз йилдан бери уч юз миллион мусулмонни ўзларига асир этган. Ҳатто бу умидсизлик бўлгани учун бошқаларнинг лоқайдлигини ва футурини ўз танбаллигига узр деб ҳисоблаб "менга нима" дейди, "ҳар ким мендек барбоддир" дея шаҳомати иймонияни тарк этиб, Исломий хизматларни адо қилмайди.

Модомики бунчалик зулмни бизга бу хасталик етказиб, бизни ўлдираётган экан, биз ҳам у қотилимиздан қасосимизни олиб ўлдирамиз.

لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللّٰهِ қиличи ила у умидсизликнинг бошини парчалаймиз.

مَا لَا يُدْرَكُ كُلُّهُ لَا يُتْرَكُ كُلُّهُ ҳадисининг ҳақиқати ила белини синдирамиз иншааллоҳ.

Умидсизлик умматларнинг, миллатларнинг саратон деб номланган энг даҳшатли бир хасталигидир. Ва камолотга моне ва اَنَا عِنْدَ حُسْنِ ظَنِّ عَبْد۪ى ب۪ى ҳақиқатига мухолифдир. Қўрқоқ, пасткаш ва ожизларнинг шаънидир, баҳоналаридир. Шаҳомати Исломиянинг шаъни эмасдир. Хусусан араб каби ифтихор этса арзийдиган юксак хулқлар ила инсоният ичра сайланган бир қавмга ярашмас. Олами Ислом миллатлари арабларнинг матонатидан дарс олганлар. Иншааллоҳ яна араблар умидсизликни ташлаб, Исломиятнинг қаҳрамон лашкари бўлган турклар ила ўзаро ҳақиқий бир тасонуд ва иттифоқ ила қўлни қўлга бериб Қуръоннинг байроғини дунёнинг ҳар тарафида эълон этажаклар.

УЧИНЧИ КАЛИМА: Бутун ҳаётимдаги изланишларимдан ва ижтимоий ҳаётнинг тўлғанишидан қилинган хулоса ва моҳияти менга қатъий равишда шуни билдирганки:

Сидқ Исломиятнинг уссул асосидир ва олий хулқларининг робитасидир ва олий ҳисларининг мизожидир. Шундай экан, ижтимоий ҳаётимизнинг асоси бўлган сидқни, тўғриликни ичимизда тирилтириб унинг ила маънавий хасталикларимизни даволамоғимиз керак.

— 96 —
Ҳа, сидқ ва тўғрилик Исломиятнинг ижтимоий ҳаётининг жон томиридир. Риёкорлик ёлғончиликнинг амалий бир кўринишидир. Тилёғламачилик ва сунъийлик пасткашларча бир ёлғончиликдир. Нифоқ ва мунофиқлик зарарли бир ёлғончиликдир. Ёлғончилик эса Сонеъи Зулжалолнинг қудратига туҳмат қилишдир. Куфр барча навлари ила кизбдир, ёлғончиликдир. Иймон сидқдир, тўғриликдир. Бу сирга биноан кизб ва сидқнинг ўртасида ҳадсиз бир масофа бор, шарқ ва ғарбчалик бир-биридан узоқ бўлиши лозим бўлади. Нор ва нур каби бир-бирига киришиб кетмаслиги керак. Ҳолбуки, ғаддор сиёсат ва золим пропаганда бирини бирига аралаштириб юборган, инсоннинг камолотини ҳам чалкаштириб ташлаган. 

Эй бу Умавий Масжидидаги қардошларим! Ва қирқ-эллик йил кейинги улкан Ислом олами масжидидаги тўрт юз миллионлик аҳли иймон биродарлар! Нажот фақат сидқда, тўғриликда бўлади. "Урватул вусқо" сидқдир. Яъни энг маҳкам ва у билан боғланадиган занжир тўғриликдир. Аммо муроса учун ишлатса бўладиган ёлғонга келсак, замон уни бекор қилган.

— 97 —

ТЎРТИНЧИ КАЛИМА: Бутун ҳаётимда инсонларнинг ижтимоий ҳаётидан қатъий ўрганганим ва таҳқиқотларнинг менга берган натижаси шудирки: Муҳаббатга энг лойиқ нарса муҳаббатдир ва хусуматга энг лойиқ сифат хусуматдир. Яъни, инсонларнинг ижтимоий ҳаётини таъмин этган ва саодатга йўллаган муҳаббат ва севмоқ сифати энг зиёда севилишга ва муҳаббатга лойиқдир.

Ва инсонларнинг ижтимоий ҳаётини остин-устун қилган душманлик ва адоват ҳар нарсадан зиёда нафратга ва адоватга ва ундан юз ўгиришга лойиқ ва чиркин ва зарарли бир сифатдир.

БЕШИНЧИ КАЛИМА: Шаръий машваратдан олган дарсим будир:

Шу замонда бир одамнинг бир гуноҳи бирлигича қолмайди. Баъзан катталашади, ёйилади, юзга чиқади. Биргина ҳасаноти баъзан бирлигича қолмайди. Балки баъзан минглаб даражага тараққий этади. Бунинг сири ҳикмати шудир:

Шаръий ҳуррият ила шаръий машварат ҳақиқий миллатимизнинг ҳукмронлигини кўрсатди. Ҳақиқий миллатимизнинг асоси, руҳи эса Исломиятдир. Ва Усмонли Халифалиги ва Турк Лашкарининг у миллатга байроқдорлиги эътибори ила Ислом миллатининг садафи ва қалъаси ҳукмидадир. Араб ва Турк ҳақиқий икки қардош у муқаддас қалъанинг қўриқчиларидир.

Хуллас, бу муқаддас миллатпарварлик алоқалари ила умум аҳли Ислом бир қабила ҳолига келади. Бир қабила аъзолари каби Ислом тоифалари ҳам бир-бирига Ислом биродарлиги ила боғлиқ ва алоқадор бўлади. Бир-бирига маънан, керак бўлса моддатан, ёрдам қилади. Гўё барча Ислом тоифалари бир нуроний сулола ила бир-бирига боқлангандек бўлади.

Бир қабиланинг бир аъзоси бир жиноят қилса, ўша қабиланинг барча аъзолари у қабиланинг душмани бўлган бошқа қабиланинг назарида ёмон отлиғ бўлади. Гўё ҳар бир аъзоси у жиноятни қилгандек, у душман қабила уларга душман бўлади. У биргина жиноят минглаб жиноят ҳукмига ўтади. Агар у қабиланинг бир аъзоси у қабиланинг моҳиятига тегишли бўлган мадори ифтихор бир яхшилик қилса, у қабиланинг барча аъзолари у билан фахрланади. Гўё ҳар бир одам қабилада ўша яхшиликни қилгандек фахрланади.

Хуллас, бу мазкур ҳақиқат учундирки, бу замонда, хусусан қирқ-эллик йил сўнгра саййиа, ёмонлик уни қилган одамннинг ўзидагина қолмайди. Балки миллионлаб мусулмонларнинг ҳуқуқларига тажовуз бўлади. Қирқ-эллик йил сўнгра бунинг кўп мисоллари кўрилажак.

— 98 —

Эй бу сўзларимни тинглаган бу Масжиди Умавийдаги қардошлар ва қирқ-эллик йил сўнгра Олами Ислом Масжидидаги Муслим биродарлар!

"Биз зарар бермаётирмиз, фақат манфаат берадиган иқтидоримиз йўқ, шунинг учун маъзурмиз" дея, бундай узр баён этмангиз, бу узрингиз қабул эмас.. Танбаллигингиз ва "Менга нима" деб ҳаракат қилмаганингиз ва Исломда ҳамжиҳатлик ила ҳақиқий миллат бўлган Исломият ила ғайратга келмаганингиз сизлар учун ғоят буюк бир зарар ва бир ҳақсизликдир.

Хуллас, саййиа бундайин мингларга чиққани каби, бу замонда ҳасана, яъни муқаддас Исломиятга тегишли бўлган яхшилик фақатгина уни қилганга хос бўлиб қолмайди. Балки у ҳасана миллионлаб аҳли иймонга маънан фойда бериши мумкин. Маънавий ва моддий ҳаётининг робитасига қувват бера олади. Шунинг учун, "Менга нима" дея ўзини танбаллик тўшагига отадиган замон эмас!..

Эй бу масжиддаги қардошларим ва қирқ-эллик йил кейинги Улкан Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Мени бу дарс мақомига сизга насиҳат этиш учун чиққан деб ўйламанг. Балки, бу ерга чиқишимдан мақсад сиздан ўз ҳаққимизни талаб қилишдир. Яъни, курд каби кичик тоифаларнинг манфаати ҳамда дунё ва охиратдаги саодатлари сизлар каби буюк ва муаззам тоифа бўлмиш Араб ва Турк каби ҳоким устозлар ила боғлиқдир. Сизнинг танбаллигингиз ва футурингиз ила биз бечора кичик қардошларингиз бўлган Ислом тоифалари зарар кўрмоқдамиз.

Хусусан, эй муаззам ва буюк ва тўлиқ уйғонган ва ё уйғонажак Араблар! Энг аввал бу сўзлар билан сизга мурожаат қилмоқдаман. Чунки бизнинг ва барча Ислом тоифаларининг устозлари ва имомлари ва Исломиятнинг мужоҳидлари сизлар эдингиз. Сўнгра муаззам Турк миллати у муқаддас вазифангизга тўлиқ ёрдам қилдилар.

Шунинг учун танбалликдаги гуноҳингиз каттадир. Ва яхшиликларингиз ва ҳасанангиз ҳам ғоят буюк ва олийдир. Хусусан қирқ-эллик йил сўнгра Араб тоифалари Жамоҳири Муттафиқа-и Амриқо каби энг олий бир вазиятга киришга, асоратда қолган ҳокимияти Исломияни эски замонлар каби ер куррасининг ярмида, балки аксарият қисмида, таъсис қилишга муваффақ бўлишингизни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда кутамиз. Агар бирдан қиёмат келмаса, иншааллоҳ келажак насллар кўражак.

Зинҳор, қардошларим! Мени бу сўзларим ила ҳимматингизни сиёсат ила машғул қилиш учун ундамоқда деб ўйлаб таваҳҳум қилмангиз... Асло! Ислом Ҳақиқатлари барча сиёсатлардан устундир. Барча сиёсатлар унга хизмат қилиши мумкин. Лекин ҳеч бир сиёсатнинг ҳадди эмаски, Исломиятни ўзига восита қилсин. Мен қусурли фаҳмим ила бу замонда Исломнинг ижтимоий ҳайъатини кўп чарҳ ва ускуналардан иборат бир фабрика суратида тасаввур қиламан. У фабриканинг бир чарҳи орқада қолса, ёхуд бир биродари бўлмиш бошқа чарҳга тажовуз қилса, ускунанинг мувозанали ҳаракати бузилади. Шунинг учун Исломий Бирлашишнинг айни вақти келмоқда. Бир-бирингизнинг шахсий қусурларингизга эътибор бермаслигингиз керак.

— 99 —

Буни ҳам афсуслар ва аламлар ила сизга баён этаманки: Ажнабийларнинг бир қисми қийматли молимизни ва Ватанларимизни биздан қандайин олиб, эвазига арзимас бир мол берган бўлсалар, айнан шунингдек, юксак ахлоқимизни ва юксак ахлоқимиздан чиққан ва ижтимоий ҳаётимизга тегишли фазилатларимизнинг ҳам бир қисмини биздан олдилар. Тараққиётларига восита қилдилар. Ва унинг эвазига бизга берган нарсалари сафиҳона ёмон ахлоқларидир, сафиҳона хислатларидир.

Масалан: Биздан олган миллий хислат ила улардан бир одам дер: "Агар мен ўлсам, миллатим соғ бўлсин. Чунки миллатим ичида бир боқий ҳаётим бор". Мана шу калимани биздан олганлар ва тараққиётларидаги энг метин асос ҳам шудир. Биздан ўғирлаганлар. Бу калима эса дини ҳақдан ва иймон ҳақиқатларидан чиқади. У бизнинг, аҳли иймоннинг молидир. Ҳолбуки, ажнабийлардан ичимизга кирган ифлос ва ёмон ахлоқ туфайли биздан бир худбин одам дейдики: "Мен сувсизликдан ўлсам, ёмғир қайтиб дунёга ёғмасин. Агар мен бир саодат кўрмасам, дунё истаганича бузилсин". Мана бу аҳмоқона калима динсизликдан чиқаётир, охиратни билмаганликдан келаётир. Ичимизга ташқаридан кирган, заҳарламоқда. Ҳам яна ажнабийлардан бир шахс биздан олган миллатчилик фикри ила бир миллатчалик қийматга эга бўлмоқда. Чунки бир одамнинг қиймати ҳиммати нисбатидадир. Кимнинг ҳиммати миллати учун бўлса, унинг ёлғиз ўзи кичик бир миллатдир.

Баъзиларимиздаги диққатсизликдан ва ажнабийларнинг зарарли хулқларини олганимиздан, қувватли ва муқаддас Исломий миллатимиз бўла туриб, ҳар ким "Нафсим, нафсим," дейиши билан ва миллатининг манфаатини ўйламаслик билан, шахсий манфаатинигина кўзлаш билан, мингта одам бир одам даражасига тушади.

مَنْ كَانَ هِمَّتُهُ نَفْسَهُ فَلَيْسَ مِنَ الْاِنْسَانِ لِاَنَّهُ مَدَنِىٌّ بِالطَّبْعِ

Яъни:"Кимнинг ҳиммати ёлғиз ўз нафси учун бўлса, у инсон эмас. Чунки инсоннинг фитрати маданийдир. Бошқа инсонларни ўйлаб мулоҳаза юритишга мажбурдир. Шахсий ҳаёти ижтимоий ҳаёт билангина давом этиши мумкин.

— 100 —

Масалан, бир нонни еса, қанча қўлларга муҳтож ва унинг эвазига у қўлларни маънан ўпганини ва кийган либоси билан неча фабрикаларга боғлиқ эканини қиёслаб кўринг. Ҳайвон каби биргина пўсти билан яшай олмагани учун, бошқа инсонлар ила фитратан алоқадор бўлганидан ва уларга маънавий бир қиймат беришга мажбурлигидан фитрати билан маданиятпарвардир.

Шахсий манфаатига назар қаратган инсон инсонликдан чиқади, маъсум бўлмаган йиртқич бир ҳайвон бўлади. Бир иш қўлидан келмаса, ҳақиқий узри бўлса, у мустасно!

ОЛТИНЧИ КАЛИМА: Мусулмонларнинг Исломнинг ижтимоий ҳаётидаги саодатларининг калити машварати шаръиядир. وَ اَمْرُهُمْ شُورٰى بَيْنَهُمْояти каримаси шўрони асос ўлароқ амр этади.

Ҳа, бамисоли инсониятдаги фикрларнинг қўшилиши унвони остида асрлар ва замонларнинг тарих воситаси ила бир-бири билан машварати бутун башариятнинг тараққиёти ва фанларнинг асоси бўлгани каби, энг катта қитъа бўлган Осиёнинг энг орқада қолганининг бир сабаби ҳам у ҳақиқий шўрога риоя қилмаганидадир.

Осиё қитъасининг ва истиқболининг кашшофи ва калити шўродир. Яъни шахслар бир-бири билан машварат қилганидек, тоифалар, қитъалар ҳам у шўрони қилишлари лозимдирки, уч юз, балки тўрт юз миллион мусулмонларнинг оёқларига солинган хилма-хил истибдодларнинг кишанларини, занжирлирини ечадиган, парчалайдиган машварати шаръия ила шаҳомат ва шафқати иймониядан таваллуд топган ҳуррияти шаръиядирки, у ҳуррияти шаръия шаръий одоблар ила безатилиб, бузуқ ғарб маданиятининг гуноҳларини ташламоқдан иборатдир. Иймондан келган ҳуррияти шаръия икки асосни амр этади:

اَنْ لَا يُذَلِّلَ وَ لَا يَتَذَلَّلَ مَنْ كَانَ عَبْدًا لِلّهِ لَا يَكُونُ عَبْدًا لِلْعِبَادِ
وَ لَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا اَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللّهِ ٭ نَعَمْ اَلْحُرِّيَّةُ الشَّرْعِيَّةُ عَطِيَّةُ الرَّحْمنِ

Яъни: Иймон зўравонлик ва истибдод ила бошқани хўрламаслик ва зиллатга туширмаслик... ва золимлар олдида ўзни паст тутмасликни тақозо этади...

Аллоҳга ҳақиқий қул бўлган бошқаларга қул бўлолмас.

Бир-бирингизни, Аллоҳдан бошқа ўзингизга Раб қилиб олмангиз. Яъни, Аллоҳни танимаган одам ҳар нарсада, ҳар кимда даражасига кўра бир рубубият таваҳҳум этади, ўз бошига бало орттиради.

Ҳа, ҳуррияти шаръия Жаноби Ҳақнинг Раҳмон, Раҳийм исмларининг тажаллийси ила бир эҳсонидир ва иймоннинг бир хоссасидир.

— 101 —
فَلْيَحْيَى الصِّدْقُ وَلَا عَاشَ الْيَاْسُ فَلْتَدُمِ الْمَحَبَّةُ وَلْتَقْوَى الشُّورٰى
﴿ اَلْمَلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهَوٰى وَالسَّلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدٰى ﴾

Яшасин сидқ! Ўлсин умидсизлик! Муҳаббат давом этсин! Шўро қувват топсин! Барча маломат ва таъна ва нафрат ҳавои ҳавасга тобе бўлганларга бўлсин. Салом ва саломат ҳидоятга тобе бўлганлар узра бўлсин. Омин...

***

Шомда ортиқ қолмади. Шарқий Анадолуда Мадрасат-уз Заҳро номи ила вужудга келтирмоқ истаган дорулфунуннинг очилига ҳаракат қилиш учун Истанбулга келди. Султон Рашоднинг Болқонларга саёҳати муносабати ила Шарқий Вилоятлар номига ҳамроҳлик қилди. Йўлда поездда икки мактаб муаммили ила ораларида бир баҳс очилар. Поездда қилганлари бу баҳснинг хулосаси Хутба-и Шомия отли асарнинг иловасида ёзилгандир. Бир нечта жумласини айнан оламиз:

Ҳурриятнинг бошланишида Султон Рашоднинг Болқонларга саёҳати муносабати билан Шарқий Вилоятлар номидан мен ҳам бирга ҳамроҳлик қилдим. Поездимизда икки ўқимишли фан одамлари билан бир баҳс бўлди. Мендан савол сўрадилар:

"Диний ҳамият ила миллий ҳамиятнинг қайси бири қувватлироқ ва зарурроқ?"

Ўша пайт дедим:

Биз мусулмонларнинг назаримизда ва ёнимизда дин ва миллат тушунчаси чамбарчас бирлашиб кетган. Эътиборий, зоҳирий, аризий бир фарқи бор. Балки дин миллатнинг ҳаёти ва руҳидур. Икковига бир-биридан айириб ва фарқлаб қаралган вақт, диний ҳамият авом ва хосларга тааллуқли бўлиб қолади. Миллий ҳамият юздан бирига, яъни шахсий манфаатини миллатга фидо этгангагина хос бўлиб қолади. Шундай экан, умумий ҳуқуқлар ичида диний ҳамият асос бўлмоғи лозим. Миллий ҳамият унга ходим ва қувват ва қалъаси бўлмоғи керак.

Хусусан, биз шарқликлар ғарбликлар каби эмасмиз. Ичимизда қалбларга ҳоким дин ҳиссидир. Тақдири Азал аксари анбиёларни шарқда юбориши ишора этадики, шарқни уйғотадиган, тараққийга бошлайдиган фақатгина дин ҳиссидир. Асри Саодат ва Тобеъинлар бунинг бир қатъий далилидир.

— 102 —

Эй бу диний ва миллий ҳамиятдан қайси бирига кўпроқ аҳамият бермоқ лозимлигини сўраган бу поезд дейилган сайёр мадрасадаги дарсдошларим! Ва шу онда замон поездида истиқбол тарафига биз билан бирга кетаётган барча зиёлилар! Сизга ҳам дейманки:

"Диний ҳамият ва Исломий миллатпарварлик Турк ва Араб ичида тамоми ила аралашиб кетган ва ажратиб бўлмайдиган бир ҳолга келган. Ҳамияти Исломия энг қувватли ва метин ва Аршдан келган бир нуроний занжирдир. Синмас ва узилмас бир урватул вусқодир. Бузиб бўлмас, мағлуб бўлмас бир муқаддас қалъадир" деган вақтимда, у икки мунаввар мактаб муаллимлари менга дедилар:

"Ҳужжатинг недир? Бу улкан даъвога улкан бир ҳужжат ва ғоят қувватли бир далил лозим. Далил недир?"

Бирдан поездимиз тунелдан чиқди. Биз ҳам бошимизни чиқариб деразадан боқдик. Поезд ўтадиган йўлнинг ёнгинасида олти ёшга тўлмаган бир бола турганини кўрдик. У икки муаллим йўлдошимга дедим:

Мана бу бола турган ҳолати билан саволимизга тўлиқ жавоб бермоқда. Менинг ўрнимга у маъсум бола бу сайёр мадрасамизда устозимиз бўлсин. Унинг бу ҳолати қуйидаги ҳақиқатни баён қилмоқда:

Қаранг, бу даббат-ул арз даҳшатли ҳужум ва гумбирлаши ва пишқириши ила ва тунел оғзидан чиқиб даҳшатли ҳужум қилган дақиқада, унинг ўтадиган йўлидан бир метр нарида у бола турмоқда. У даббат-ул арз таҳдиди ила ва ҳужумининг таҳаккуми ила пишқириб таҳдид этмоқда. "Менга дуч келганларнинг ҳолига вой!" дегани ҳолда, у маъсум йўлида турмоқда. Мукаммал бир ҳуррият ва ажиб бир жасорат ва қаҳрамонлик ила унинг таҳдидига беш тийинлик аҳамият бермаётир. Бу даббат-ул арзнинг ҳужумини камситмоқда ва қаҳрамонлиги ила демоқдаки:

"Эй поезд! Сен осмондаги момақалдироқ каби бақиришинг билан мени қўрқитолмайсан!"

Сабот ва матонатли ҳолати гўё буни айтаётгандай:

"Эй поезд, сен бир низомнинг асирисан. Сенинг юганинг, тизгининг сени кездирганнинг қўлидадир. Менга тажовуз қилиш сенинг ҳаддинг эмас. Мени истибдодинг остига ололмайсан. Қани йўлингдан қолма, қўмондонингнинг изни ила йўлингдан ўтавер!"

Хуллас эй бу поезддаги дўстларим ва эллик йил кейинги фанларга интилган қардошларим! Бу маъсум боланинг ўрнида Рустами Эроний ва Ҳаркули Юноний ўша ажиб қаҳрамонликлари билан бирга замонлар ошиб у боланинг ўрнида бўлишларини фараз қилиб кўринг. Уларнинг замонасида поезд бўлмагани учун, албатта, поезд бир интизом билан ҳаракатланишига эътиқодлари бўлмайди. Бирданига бу тунел оғзидан, бошидан оташ, нафаси момақалдироқ каби, кўзларидан электр чақмоқлари чақнаган ҳолда бирдан чиқиб келган поезднинг даҳшатли таҳдид ҳужуми ила Рустам ва Ҳаркул томон бостириб келиши қаршисида, у икки қаҳрамон нақадар қўрқар, нақадар қочадилар! Ўшандай ажиб жасоратлари бўла туриб, бир чақиримдан узоққа қочадилар. Қаранг, қандай бу даббат-ул арзнинг таҳдидига қарши ҳурриятлари, жасоратлари маҳв бўлар. Қочмоқдан бошқа чора тополмайдилар. Чунки, улар унинг қўмондонига ва интизомига эътиқодлари бўлмагани учун ғоятда итоатли бир маркаб деб тасаввур қилмайдилар. Балки ғоятда мудҳиш, парча-парча қилгувчи вагон катталигидаги йигирмата арслонни орқасига улаган бир нави арслон деб ўйлайдилар.

— 103 —

Эй қардошларим ва эй эллик йил кейин бу сўзларни тинглаган дўстларим! Мана шу олти ёшга тўлмаган болага ўша икки қаҳрамондан зиёда жасорат ва ҳуррият ва кўп мартаба уларникидан ортиқ бир ишонч ва қўрқмаслик ҳолатини берган нарса у маъсумнинг қалбидаги ҳақиқатнинг бир уруғи бўлган поезднинг интизомига ва тизгини бир қўмондоннинг қўлида эканига ва жараёни бир интизом остида ва кимдир уни ўз номидан кездираётганига бўлган эътиқоди ва қаноати ва иймонидир. Ва у икки қаҳрамонни ғоят қўрқитган ва виждонларини ваҳимага солган, уларнинг унинг қўмондонини билмасликдан ва интизомига ишонмасликдан иборат бўлган жоҳилона эътиқодсизликларидир.

У икки мисолда у икки ажиб қаҳрамоннинг жуда ажиб қўрқув ва ташвиш ва аламларига сабаб уларнинг эътиқодсизликлари ва жоҳилликлари ва залолатлари бўлгани каби, Рисола-и Нурнинг юзлаб ҳужжатлар ила исбот этган бир ҳақиқатики, бу рисоланинг муқаддимасида бир-икки мисоли келтирилган. У ҳам бўлса шуки:

Куфр ва залолат бутун коинотни аҳли залолатга минглаб мудҳиш душман тоифалари ва силсилалари қилиб кўрсатади. Кўр қувват, дайди тасодиф, кар табиат қўллари ила қуёш системасидан тортиб то ўпкадаги сил микробларига қадар минглаб тоифа душманлар бечора башарга ҳужум қилганларини, ва инсоннинг жомеъ моҳияти ва куллий истеъдодлари ва ҳадсиз эҳтиёжлари ва чексиз орзуларига доимо қўрқув, алам, даҳшат ва ташвиш бергани учун куфр ва залолат бир жаҳаннам заққуми эканини, ва бу дунёда ҳам соҳибини бир жаҳаннам ичига отганини, дин ва иймондан айрилган минглаб фан ва инсониятнинг тараққиёти у Рустам ва Ҳаркулнинг қаҳрамоликлари каби беш тийинлик фойда бермаслигини кўрсатиб, ёлғиз ибтоли ҳис навидан вақтинчалик у аламли қўрқувларни ҳис этмаслик учун сафоҳат ва сархушлик билан санчитиб юборади.

— 104 —

Хуллас, иймон ва куфрнинг мувозанаси охиратда Жаннат ва Жаҳаннам каби меваларни ва натижаларни бергани каби, бу дунёда ҳам иймон бир маънавий жаннатни таъминлашини ва ўлимни бир озодлик рухсатномасига айлантиришини, куфр эса дунёда ҳам бир маънавий жаҳаннам ва инсоннинг ҳақиқий саодатини маҳв этишини ва ўлимни бир иъдоми абадий моҳиятига келтиришини қатъий бир ҳис ва шуҳудга таянган Рисола-и Нурнинг юзлаб ҳужжатларига ҳавола қилиб қисқартирамиз.

Бу мисолнинг ҳақиқатини кўрмоқ истасангиз бошингизни кўтаринг, бу коинотга қаранг. Қанчалар поездга ўхшаш ҳаво шари, автомобил, тайёра, дарё ва денгиз кемалари ерда, денгизда, ҳавода қудрати Азалиянинг низом ва ҳикмат билан яратган юлдуз шарларига ва коинот жисмларига ва ҳодисаларнинг силсилаларига ва мутасалсил воқеаларига боқингиз.

Ҳам олами шаҳодатда ва жисмоний коинотда буларнинг борлиги каби, руҳоний ва маънавий оламда қудрати Азалиянинг янада ажиб мутасалсил ўхшашлари борлигини ақли бор бўлганлар тасдиқлайди, кўзи бор бўлганлар кўпини кўра олади.

Хуллас, коинотдаги моддий ва маънавий барча бу силсилалар иймонсиз аҳли залолатга ҳужум қилади, таҳдид этади, қўрқитади, маънавий кучини чил-парчин қилади.

Аҳли иймонга эса таҳдид ва қўрқитмоқ у ёқда турсин, балки севинч ва саодат, унсият ва умид ва қувват беради.

Чунки аҳли иймон иймон ила кўрадики, у ҳадсиз силсилаларни, моддий ва маънавий поездларни, сайёр коинотларни мукаммал интизом ва ҳикмат доирасида биттадан вазифа учун юборган бир Сонеъи Ҳакийм уларни ишлаттирмоқда. Вазифаларидан зарра миқдор адашмайдилар, бир-бирига тажовуз қилолмайдилар. Ва коинотдаги камолоти санъатга ва тажаллиёти жамолияга сазовор бўлганликларини кўриб, маънавий кучини тамоман қўлига бериб, абадий саодатнинг бир намунасини иймон кўрсатади.

Хуллас, аҳли залолатнинг иймонсизликдан келган даҳшатли аламларига ва қўрқувларига қарши ҳеч бир нарса, ҳеч бир фан, инсониятнинг ҳеч бир тараққиёти тасалли беролмас, маънавий кучни таъмин этолмас. Жасорати яксон бўлади. Фақат вақтинчалик ғафлат парда тортар, алдатар.

— 105 —

Аҳли иймон иймон туфайли қўрқиши ва маънавий кучи синиши у ёқда турсин, балки шу мисолдаги маъсум бола сингари фавқулодда бир маънавий куч ва бир матонат ила ва иймондаги ҳақиқат ила уларга боқади. Бир Сонеъи Ҳакиймнинг ҳикмати доирасида тадбир ва идорасини мушоҳада этади, ваҳима ва қўрқувлардан қутулади. "Сонеъи Ҳакиймнинг амри ва изни бўлмаса, бу сайёр коинотлар ҳаракат этолмайдилар, келиб урилолмайдилар" дея англайди. Мукаммал ишонч ила дунёвий ҳаётида ҳам даражасига кўра саодатга эришади. Кимнинг қалбида иймондан ва дини ҳақдан келган бу ҳақиқат уруғи топилмаса ва таянч нуқтаси бўлмаса, албатта, мисолдаги Рустам ва Ҳаркулнинг жасоратлари ва қаҳрамонликлари сингани каби, унинг жасорати ва маънавий кучи йўқ бўлиб, виждони чириб кетади. Ва коинот ҳодисаларининг асири бўлади, ҳар нарса қаршисида қўрқоқ бир тиланчига айланади.

Иймоннинг бу ҳақиқат сирини ва залолатнинг бу даҳшатли дунёвий шақоватини Рисола-и Нур юзлаб қатъий ҳужжатлар ила исбот этганига биноан, бу жуда узун ҳақиқатни қисқартирамиз.

Ажабо, энг зиёда маънавий кучга ва тасаллига ва матонатга эҳтиёжини ҳис этган бу асрдаги башар бу замонда у маънавий кучни ва тасаллини ва саодатни таъминлаб берган ва Исломият ва иймондаги таянч нуқтаси бўлган иймон ҳақиқатларини ташлаб, ғарблашишлик унвони ила Исломият миллатидан фойдаланиш ўрнига, маънавий кучни тамоман синдириб ва тасаллини маҳв этган ва матонатини синдирган залолат ва сафоҳатга ва ёлғончи сиёсатга таяниш нақадар башариятга фойдадан ва инсониятга манфаатдан узоқ бир ҳаракат эканини жуда яқин бир замонда уйғонган бошда мусулмонлар ўлароқ башар ҳис этажак, дунёнинг умри қолган бўлса, Қуръон ҳақиқатларига ёпишажак.

У вақт Косовада катта бир Ислом дорулфунунининг таъсисига ташаббус этилган эди. У ерда ҳам Иттиҳодчиларга, ҳам Султон Рашодга дейдики: "Шарқ бундай бир дорулфунунга янада зиёда муҳтож ва Ислом Оламининг маркази ҳукмидадир". Шундай қилиб шарқда бир дорулфунун очилишига ваъда берарлар. Кейинроқ Болқон Уруши чиқиши ила у мадраса ери, яъни Косова истило этилар. Шундан кейин мурожаат ила Косовадаги дорулфунун учун ажратилган ўн тўққиз минг олтин лиранинг шарқ дорулфунуни учун берилишини талаб этар, бу талаби қабул этилар.

— 107 —

Бадиуззамон такрор Ванга ҳаракат этар. Ван Кўли бўйидаги Артемитда (Эдремит) у дорулфунуннинг пойдевори отилар. Фақат не чораки Жаҳон Урушининг чиқиши ила ташаббус орқа қолар. Зотан у қиш Мулло Саид талабаларига: "Тайёр бўлингиз, катта бир мусибат ва фалокат бизга яқинлашмоқда" дея хабар берган эди.

БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙНИНГ КЎНГИЛЛИЛАР ПОЛКИНИНГ ҚЎМОНДОНИ БЎЛИБ ВАТАН ВА МИЛЛАТГА ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ:

Бадиуззамон Кавкас Жабҳасида Анвар Пошшо ва фирқа қўмондонининг ҳайронлик ила тақдир эттганлари жиҳод хизматини қилгандан сўнг, Рус қувватларининг олдинга келиши сабабли Ванга чекилди. Ваннинг озод қилиниши ва Русларнинг ҳужуми вақтида бир қисм талабалари ила Ван қалъасида шаҳид бўлишга қадар мудофаага қатъий қарор берганлари ҳолда, орқа чекилган Ван Ҳокими Жавдат Бейнинг қатъий талаби ила Вастан шаҳарсчасига чекилди. Ҳоким, раис, аҳоли ва аскар Битлис тарафига чекиларкан, бир полк Қозоқ отлиқ аскарлари Вастан устига ҳужум этганди. Мулло Саид Вандан қочган аҳолининг мол ва бола-чақаларининг душман қўлига ўтмаслиги учун ўттиз-қирқ қадар қочолмаган аскар ва бир қисм талабалари ила у Қозоқларга қаршилик қилган ва ҳаммасининг қутулишини таъминлагандир. Ҳатто ҳужум қилган Қозоқларга даҳшат бермоқ учун кечаси уларнинг устидаги баланд бир тепага ҳужум тарзида чиқади, гўё катта бир ёрдам қуввати келган деб ўйлаттириб, Қозоқларни машғул қилиб олдинга боришга қўймас эди. Шундай қилиб, Вастаннинг Рус истилосидан қутулишига сабаб бўлгандир.

У уруш замонларида ҳандаққа қайтган вақти қийматдор талабаси Мулло Ҳабиб ила "Ишорат-ул Иъжоз" номли тафсирини таълиф этар эди. Баъзан овчи ҳаттида, баъзан от устида, баъзан эса ҳандаққа кирган вақтлари ўзи айтар, Мулло Ҳабиб эса ёзар эди. " Ишорат-ул Иъжоз" нинг катта бир қисми бу вазиятда таълиф этилгандир. 

Бу ҳориқо тафсирнинг бошидаги "Ифода-и Маром"ни тафсир ҳақида бир даража маълумот бериши эътибори ила айнан киргизамиз.

— 108 —
ИФОДА-И МАРОМ

"Қуръони Азимушшон бутун замонларда келиб кетган нави башарнинг табақаларига, миллатларига, фардларига хитобан Арши Аълодан ирод этилган Илоҳий ва шумулли бир нутқ ва умумий ва Раббоний бир хитоба бўлгани каби, билиниши бир фарднинг ёки кичик бир жамоатнинг иқтидоридан хориж бўлган, айниқса, бу замонда дунё моддиётига оид жуда кўп фанларни, илмларни ўзида жамлагандир. Бу эътибор ила замонча, маконча, ихтисосча қамраш доираси жуда тор бўлган бир фарднинг фаҳмидан, ақл-ифдрокидан чиққан бир тафсир ҳақиқий маънода Қуръони Азимушшонга тафсир бўлолмас. Чунки Қуръоннинг хитобига мухотоб бўлган миллатларнинг, инсонларнинг руҳий аҳволларига, моддиётига ва бутун бўлган нозик фанларга, илмларга бир фард воқиф ва соҳиби ихтисос бўлолмаски, унга кўра бир тафсир қила олсин. Шу билан бирга бир фарднинг маслаги, машраби таассубдан холи бўлолмаски, ҳақоиқи Қуръонияни кўрсин, бетарафона баён этсин. Шу билан бирга бир фарднинг фаҳмидан чиққан бир даъво ўзига хос бўлиб, бошқаси у даъвонинг қабулига даъват этилолмас. Магарки бир нави ижмоънинг тасдиқига мазҳар бўлсин.

— 109 —

Шунинг учун Қуръоннинг нозик маъноларининг ва тафсирларда тарқоқ бир суратда бўлган маҳосинининг ва замоннинг тажрибаси ила фаннинг кашфи соясида тажаллий этган ҳақиқатларининг тасбити ила, ҳар бири бир қанча фанда мутахассис бўлиш билан бирга, муҳаққиқийни уламодан юксак бир ҳайъатнинг тадқиқоти ила, таҳқиқоти ила бир тафсирнинг қилиниши лозимдир.

Қандайки қонуний ҳукмларнинг танзим ва иттироди бир фарднинг фикридан эмас, юксак бир ҳайъатнинг назари диққат ва тадқиқотидан ўтиши лозимдирки, умумий бир амниятни ва жумҳури носнинг ишончини қозонмоқ учун миллатга қарши бир кафолати зимния вужудга келсин ва ижмоъи уммат ҳужжатни қўлга кирита олсин.

Ҳа, Қуръони Азимушшоннинг муфассири юксак бир даҳо соҳиби ва нуфузли бир ижтиҳодга эга ва бир валояти комилага соҳиб бир зот бўлиши керак. Айниқса бу замонда бу шартлар фақат юксак ва азим бир ҳайъатнинг тасонуди ила талоҳуки афкоридан ва руҳларининг уйғунлиги ила бир-бирига ёрдам беришдан ва ҳуррияти фикр ила таассубдан ҳур бўлмоқ ила тўлиқ ихлосларидан туғилган доҳий бир маънавий шахсда бўлар. Ва у маънавий шахс Қуръонни тафсир эта олар. Чунки: "Жузда бўлмаган куллда бўлар" қоидасига биноан, ҳар фардда бўлмаган бу каби шартлар ҳайъатда мавжуд бўлар. Бундай бир ҳайъатнинг чиқишини кўпдан бери кутаркан, ҳисси қабл-ал вуқуъ навидан, мамлакатни бузиб ёқадиган буюк бир зилзиланинг арафасида бўлганимиз зеҳнга келди. 
— 110 —

"Бир нарса тамоми ила қўлга киритилолмаган тақдирда тамоми ила тарк этмоқ жоиз эмасдир" қоидасига биноан, ожизлик ва қусурим ила баробар, Қуръоннинг баъзи ҳақиқатлари ила назмидаги иъжозига доир баъзи ишораларни бир ўзим қайд этишни бошладим. Фақат Биринчи Жаҳон Урушининг бошланиши ила Эрзурумнинг, Пасинларнинг тоғларига ва дараларига тушдик. У қиёматларда, у тоғ ва тепаларда фурсат топиш билан, қалбимга келганларни бир-бирига мос келмаган иборалар ила у даҳшатли ва мухталиф ҳолларда ёзар эдим. У замонларда у каби ерларда мурожаат этилажак тафсирларнинг, китобларнинг бўлиши мумкин бўлмаганидан, ёзганларим ёлғиз сунуҳоти қалбиямдан иборат қолди. Шу сунуҳотим агар тафсирларга мувофиқ бўлса, нурун ала нур. Шоят мухолиф жиҳатлари бўлса, менинг қусурларимга иснод этилиши мумкин. Ҳа, тасҳиҳга муҳтож ерлари бордир. Фақат, уруш жабҳасида буюк бир ихлос ила шаҳидлар орасида ёзилиб кийдирилган у йиртиқ ибораларнинг ўзгартирилишига, шаҳидларнинг қон ва кўйлаклари ўзгартирилиши каби, изн беролмадим ва қалбим рози бўлмади, ҳозир ҳам рози эмасдир. Чунки, ихлос ҳақиқати ила боқдим, тасҳиҳ ўрнини тополмадим. Демак, сунуҳоти Қуръония бўлганидан иъжози Қуръония уни хатолардан ҳимоя этган. Шу билан бирга, қаламга олганим шу "Ишорат-ул Иъжоз" отли асаримни ҳақиқий бир тафсир нияти ила қилмадим. Фақат Ислом олимларидан таҳқиқ аҳлининг тақдирларига мазҳар бўлгани тақдирда, узоқ бир истиқболда қилинадиган юксак бир тафсирга бир мисол ва бир манба бўлмоқ учун у замонларнинг инсонларига бир туҳфа мақсади ила қилдим".

У урушда йигирма талаба қадар қийматдор ва "Ишорат-ул Иъжоз" тафсирининг котиби бўлган Мулло Ҳабиб Эрон жабҳасида қўмондон Ҳалил Пошшо ила муҳим бир хабарлашиш вазифасини таъмин этгандан сўнг Вастанда шаҳид бўлар.

У урушлар асносида Армани фидоийлари баъзи ерларда бола чақаларни ўлдирар эдилар. Бунга қарши Арманиларнинг болалари ҳам баъзан ўлдирилар эди. Бадиуззамон бўлган туманда минглаб Армани болалари тўпланган эди. Мулло Саид аскарларга: "Буларга тегилманглар!" дея амр этди. Кейинроқ бу Армани бола-чақалари қўйиб юборилди. Улар ҳам Русларнинг ичидаги оилаларининг ёнига қайтдилар. Бу ҳаракат Арманилар учун буюк бир ибрат дарси бўлиб, Мусулмонларнинг ахлоқига ҳайрон қолган эдилар. Бу ҳодиса сабабли Руслар бизни истило этганларида, фидоий комитетларнинг раислари Мусулмон бола чақасини ўлдирмоқ одатини ташлаб, "Модомики Мулло Саид бизнинг бола чақаларимизни ўлдирмади, бизга таслим этди. Биз ҳам бундан сўнг Мусулмонларнинг болаларини ўлдирмаймиз" дея аҳд этдилар. Мулло Саид бу сурат ила у атрофдаги минглаб маъсумларнинг фалокатдан қутулишини таъмин этган бўлди.

— 111 —

Бир муддат сўнгра Руслар Ван ва Муш тарафини истило этиб, уч фирқа ила Битлисга ҳужум қилган пайтда, Битлис Ҳокими Мамдуҳ Бей ила Кал Али Бадиуззамонга:

-Қўлимизда бир батальон аскар ва икки минг қадар кўнгиллиларингиз бор, биз орқа чекилишга мажбурмиз, дедилар.

Бадиуззамон уларга:

-Атрофдан қочиб келган аҳолининг ва ҳамда Битлис халқининг моллари, бола ва чақалари душман қўлига ўтажак, биз маҳв бўлгунгача тўрт-беш кун қаршилик кўрсатишга мажбурмиз, дейишидан кейин, улар:

-Мушнинг душман қўлига ўтиши сабаби ила ўттизта замбарагимизни аскарлар бу тарафга қочиришга уринмоқдалар. Агар сен у ўттиз замбаракни кўнгиллиларинг ила қўлга кирита олсанг, бир неча кун у замбараклар ила муқобала этамиз ва аҳоли ҳам қутулар, дедилар.

Бадиуззамон:

-Ундай бўлса, мен ё ўламан ёки у замбаракларни келтираман, деб уч юз кўнгиллининг бошига ўтди. Кечалайин Нуршин тарафига, замбараклар келтирилган тарафга кетди. Замбаракларни таъқиб этган бир олой Рус Қозоғига ўз мухбирлари: "Битлисни мудофаа этган кўнгиллилар қўмондони уч минг одам ила ва тоғдаги машҳур Мусо Бей минг киши ила замбаракларни қутқаришга келмоқдалар" деб жуда зиёда муболаға ила хабар беришларидан сўнг Қозоқ қўмондони қўрққан, олдинга боролмаган. Бадиуззамон ҳам баробаридаги уч юз кўнгиллини учраган замбаракларни биттадан-иккитадан тақсим қилиб Битлисга юборар. Ўзи эса олдинга бориб замбаракларни биттадан-биттадан қутқариб, энг охирги замбаракни ҳам уч дўсти ила бирликда қўлга киритар. Бу шаклда ўттиз замбаракнинг Битлисга келишини таъмин этар. У замбараклар ила уч-тўрт кун аскар ва кўнгиллилар душманга муқобала этиб, бутун аҳоли ва жиҳозлар ва моллар қутулар.

— 113 —
Бадиуззамон у урушда кўнгиллиларга жасорат бермоқ учун ҳандаққа кирмасдан овчи ҳаттида кезар эди. Овчи ҳаттида энг олдинда отини ўнгга-чапга югуртираркан, бирдан хотирига келар ва руҳида сезарки: "Шу онда шаҳит бўлсам, бу вазиятим, яъни энг олдинда кўзга урилган шу ҳолим, асло шаҳидлик мартабасининг бир асоси бўлган ихлосимга зарар бермасин, бир худфурушлик маъноси бўлмасин" деб, бирдан отини қайтарар ва дўстларининг ёнига келар. 

Овчи ҳаттида бораркан, вужудига тўрт ўқ теккан, фақат орқа чекилмаган ва кўнгиллиларнинг жасорати синмаслиги учун ҳандаққа ҳам кирмагандир. Ҳатто буни эшитган ҳоким Мамдуҳ Бей ва қўмондон Кал Али, "Эй воҳ, орқа чекилсин!" дея хабар юборганлари замон деган:

-Бу кофирларнинг ўқи мени ўлдирмайди...

Ҳақиқатдан уч ўқ ўладиган ерига теккани ҳолда, бири ханжарини, бошқаси папирос қуттисини тешиб ўтган ва ўзига бир зарар бермагандир.

Кечалайин ҳоким ва қўмондон Кал Али ва аҳоли қутулгандан, кўнгиллилар ва аскарлар чекилгандан сўнгра бир қисм фидокор талабалари ила Битлисда қолган бир қисм бечоралар учун ўзларини фидо этмоқ фикри ила қочмаслар. Тонглаб душманнинг бир батальони ила тўқнашарлар, дўстларининг кўпи шаҳид бўлар. Ҳатто жияни ва фидокор бир талабаси бўлган Убайд ҳам ўз бадалига шаҳид бўлгандан сўнг душманнинг уч қатор аскарини ёриб ўтиб, ҳаётда қолган уч талабаси ила жуда ажиб бир суратда сув устида бўлган бир пардага кирар. Ҳам ярали, ҳам оёғи синган бир ҳолда ўттиз уч соат сув ва балчиқ ичида қолар. Милтиқ қўлларида, у мудҳиш вазият ичида, уст қаватдаги хонада душман аскари ва зобитлари бўлгани ҳолда, мукаммал қалб истироҳати ила ва аҳолининг қутулишининг севинчи ила сурур ичида, баробаридаги дўстларига тасалли бериб дер:

— 114 —

-Қаршимизга не вақт кўплик ила душман аскарлари келса, у вақт қуролларимизни қўллаймиз, ўзимизни арзонга сотмаймиз, бир-икки душманга ўқ отмаймиз...

Латиф бир инояти Илоҳиядирки, ўттиз уч соат улар Рус аскарларини кўрганлари ва Руслар ҳам уларни қидирганлари ҳолда, тополмадилар. Бу аснода Бадиуззамон талабалари бўлган кўнгилли фидоийларга хитобан:

-Дўстлар! Турманглар... Сизларга ҳаққимни ҳалол этдим, мени қўйинглар, сиз ўзингизни қутқаришга урининглар, дейишидан сўнг фидокор ва қаҳрамон талабалар:

-Сизни бу ҳолда ташлаб кетолмаймиз. Шаҳид бўлсак, яна хизматингизда бўлайлик, деб қоларлар. Сўнгра Руслар асир этиб Ван, Желфа, Тифлис, Килоғриф, Кастрамага юборарлар.

Армани фидоийлари машҳурдир. Ҳатто шундай ривоят этарларки: "Фидоийларнинг юзлари қизиган кўмир устида тутилиб кўзлари портлаш даражасига келса ҳам, яна сир бермаслар". Хуллас, Руслар у замон дердиларки: "Бадиуззамоннинг кўнгиллилари Армани фидоийларидан устундир! Шунинг учундирки, бизнинг Қозоқларимизни имҳода ортиқ муваффақ бўлгандирлар".

Бадиуззамонни асирлар лагерига этарлар. Бу ерда шу шаклда тақдирга лойиқ бир ҳодиса жараён этар. Шундайки:

Бир кун Рус Бош қўмондони асирларни тафтишга келар. Тафтиш асносида Бадиуззамон қўмондонга салом бермас ва ўрнидан турмас. Қўмондон ғазабланар, балки танимагандир деб такрор олдидан ўтгани замон яна ўрнидан турмагандан сўнг қўмондон таржимон воситаси ила дер:

-Мени ҳар ҳолда танимадилар?

Бадиуззамон:

— 115 —

-Танийман, Николай Николаевичдир.

Қўмондон:

-Шу ҳолда Рус қўшинини, демакки Рус Чорини ҳақорат этмоқдалар.

Бадиуззамон:

-Ҳақорат этмадим. Мен бир Мусулмон олимиман. Иймонли бир киши Жаноби Ҳақни танимаган бир одамдан устундир. Шунинг учун, мен сенга қиём этмам, дер.

Шундай қилиб Бадиуззамон ҳарбий трибуналга берилар. Бир нечта зобит дўсти ҳамон узр сўраб таҳликали натижанинг олдини олишга уринишини ёлворадилар.

Фақат Бадиуззамон:

-Буларнинг иъдом қарори менинг абадий оламга саёҳат этишим учун бир паспорт ҳукмидадир, деб мукаммал иззат ва шижоат ила ҳеч аҳамият бермас.

Охири иъдомига қарор берилар. Ҳукм ижро қилинадиган вақт намоз қилмоқ учун рухсат сўрар. Диний вазифасини адодан сўнгра отилажак ўқларга кўксини очишини баён этар. Айнан шу пайтда намозини адо этаркан, Рус қўмондони келиб, Бадиуззамондан узр сўраб:

-У ҳаракатингизнинг муқаддасотингизга бўлган боғлиқликдан келиб чиққанига қаноат келтирдим, илтимос қиламан, мени кечиринг, деб туриб берилган иъдом ҳукмини бекор қилар.

Бадиуззамон икки ярим сана қадар Сибир тарафларида асоратда қолар. Бутун ҳаётини фисабилиллоҳ Қуръонга, Исломиятга, Суннати Саниянинг иҳёсига сарф ва вақф этган бу Ислом фидокори бу ерларда ҳам қатъиян бўш турмас. Ичида бўлган муҳитни танвир ва иршод учун ҳаракат қилар. Бу муддат ичида ўзи ила баробар асоратда бўлган зобитларга дарслар берар эди. Бир кун тўқсон зобит дўстларига дарс бераётган пайтда бир Рус қўмондони келар. "Сиёсий дарс бермоқда" дея дарсига моне бўлсада, фаолиятининг диний, илмий, ижтимоий бўлганини билгандан сўнг эркин қолдирар.

— 116 —

Охири асоратдан қочмоқ ила қутули, Петербург ва Варшавага келишга муваффақ бўлар. Сўнгра Вена йўли ила (Р. 1334) санасида Истанбулга ташриф этар.

Жаҳон Урушида кўнгиллилар полкининг қўмондони бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий бу асорат ҳаётини бир асарида  шундай тушунтиради:
— 119 —
Йигирма Олтинчи Ёғдунинг Тўққизинчи Умидидан Бир Қисм

Биринчи Жаҳон урушида асир тушиб, Русиянинг шимолий шарқида, жуда узоқ бўлган Кострома вилоятига юборилгандим. У ерда машҳур Волга дарёсининг бўйида татарларнинг кичик бир масжиди бўларди. У ердаги дўстларим бўлмиш асир зобитлар ичида сиқилардим. Ёлғиз қолишни истадим. Ташқарида изнсиз кезолмасдим. Татар маҳалласи мени кафолатига олиб, Волга дарёсининг бўйидаги кичик масжидга ўтқиздилар. Масжидда ёлғиз ётардим. Баҳор яқинлашган эди. У шимол қитъасининг узун кечаларини бедор ўтказардим. У қоронғи кечаларда ва зулматли ғурбатда Волга дарёсининг ҳазин шовуллаши ва ёмғирнинг ўкинчли шивирлаши ва шамолнинг фироқли эсиши мени чуқур ғафлат уйқусидан вақтинча уйғотди. Гарчи ўзимни унчалик кекса деб билмасамда, бироқ Жаҳон урушини кўрган кексадир. Гўё يَوْمَ يَجْعَلُ اْلوِلْدَانَ شِيبًا сирига сазовор бўлиб, шундай кунлар эдики, ёш болаларни қаритиб юборарди. Шу жиҳатда қирқ ёшда бўла туриб, ўзимни саксон ёшлик бир вазиятда кўрдим. У қоронғи, узун кеча ва ҳазин ғурбат ва ҳазин вазият ичра ҳаётдан ва ватандан ноумид бўлдим. Ожизлигимни, ёлғизлигимни кўриб умидим узилди. Ўша вазиятимда Қуръони Ҳакимдан мадад келди, тилим حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ деди. Қалбим ҳам йиғлаб деди:

غَرِيبَمْ بِى كَسَمْ ضَعِيفَمْ نَاتُوَانَمْ اَلْاَمَانْ گُويَمْ
عَفُو جُويَمْ مَدَدْ خَواهَمْ زِدَرْ َاهَتْ اِلهِى

Руҳим ҳам ватанимдаги эски дўстларни ўйлаб, у ғурбатда вафот этишимни хаёл қилиб, Ниёзий Мисрий каби:

Дунё ғамидан кечиб, йўқликка қанот очиб,

Шавқ ила ҳар дам учиб, чақираман: дўст, дўст!

дея дўстларимни изларди. Ҳа, майли... Ўша қайғули, ўкинчли, фироқли, узун ғурбат кечасида Аллоҳнинг даргоҳида заифлигим ва ожизлигим шундай улкан бир шафоатчи ва васила бўлдики, ҳозиргача ҳайратланаман. Чунки бир неча кундан сўнг, ғоят кутилмаган бир суратда, яёв юрилса бир йиллик масофани босиб, ёлғиз ва русча билмаганим ҳолда асирликдан қочдим. Заифлигим ва ожизлигимга биноан келган Аллоҳнинг инояти ила ғаройиб тарзда қутулдим. Варшава ва Австрия орқали Истамбулга келдим. Бу тарзда осонликча қутулиш жуда ажойиб бўлганди. Русчани билган жасур ва энг айёр одамлар муваффақ бўлолмаган ул узун қочоқ саёҳатини жуда осон ва жуда енгиллик билан битирдим.

— 120 —

Аммо у Волга дарёси бўйидаги масжидда ўтказган мазкур вазиятдаги кечадан сўнг қолган умримни ғорларда кечираман деган қарорга келгандим. Инсонларнинг бу ижтимоий ҳаётига аралашмоқ энди етар. Модомики охир-оқибатда қабрга ёлғиз кирар эканман, ёлғизликка ўрганиш учун ҳозирдан ёлғизликни ихтиёр қиламан дегандим.

Бироқ Истамбулдаги жиддий ва кўп дўсту ёрлар ва Истамбулнинг дабдабали дунё ҳаёти, хусусан менга қаратилган ҳаддимдан ортиқ шон-шараф каби натижасиз нарсалар у қароримни вақтинчалик унуттирди. Гўё у ғурбат кечаси ҳаётим кўзидаги нурли қорачиққа ўхшарди. Ва Истамбулнинг оппоқ, дабдабали кундузи ҳаётим кўзининг нурсиз оқ қисми эдики, келажакни кўролмади, яна ётди. То икки йил сўнгра Ғавси Гейлоний "Футуҳ-ул Ғайб" китоби билан такрор кўзимни очтирди.

Истанбулни такрор шарафлантириши илм аҳли ва халқни ҳаддан ортиқ мамнун ва масрур қилди. Ўзига хабар берилмасдан, Машиҳат Доирасидаги "Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия" аъзолигига тайин қилинди. Дорулҳикмат у замон Маҳмад Акиф, Измирли Исмоил Ҳаққи, Элмалили Ҳамди каби Ислом олимларидан ташкил топган бир Ислом академияси моҳиятида эди.

Жуда заковатли, қаҳрамон ва ғайратли бир олим бўлган маънавий авлоди ва жияни Абдурраҳмон (Раҳматуллоҳи Алайҳ) шундай тушунтиради:

1334 санасида асоратдан келгандан сўнг амаким розилиги бўлмасдан Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияга аъзо тайин этилди. Фақат асоратда жуда ҳолсизланиб қолганидан, бир муддат узрли бўлиб вазифага кетолмади. Кўп марта истеъфо бериш ташаббусида бўлди, фақат дўстлари қўймадилар. Шундай қилиб Дорулҳикматга давомни бошлади. Ҳолига диққат этардимки, заруратдан ортиқ ўзига харажат қилмас эди. Маишат жиҳатидан нима учун бу қадар тежамкорона яшамоқдасан деганларга жавобан:

— 121 —

-Мен кўпчилик одамларга тобе бўлмоқ истайман. Кўпчилик одамлар эса бу қадар қўлга кирита олар. Мен озчиликдаги исрофгарларга тобе бўлмоқ истамайман, деганлар.

Дорулҳикматдан олган маошидан зарурат миқдорини айиргандан сўнг қолганини менга бериб, "Сақла!" дерди. Мен ҳам бир сана мобайнидаги ортиқ қолган пулларни амакимнинг менга бўлган шафқатига, ҳам молдан нафратланишига эътимодан, хабари бўлмасдан тамоман сарф этдим. Сўнгра менга дедики: "Бу пул бизга ҳалол эмасди, миллат моли эди, нима учун сарф этдинг? Модомики бундайдир, мен ҳам сени хўжалик мудирлигидан бўшатиш ила ўзим у вазифани оламан!"

Бир муддат орадан ўтди... Ҳақоиқдан ўн икки таълифотини чоп қилмоқ қалбимга келди. Маошдан тўпланган пулларни у таълифотларни чоп қилишга берди. Ёлғиз бир-икки кичкинаси мустасно бўлиб, қолганларини атрофга бепул тарқатди. Нима учун соттирмаганини сўрадим. Дедики:

-Маошдан менга қутъу лоямут жоиздир, ортиғи миллат молидир. Бу сурат ила миллатга қайтариб бермоқдаман...

Дорулҳикматдаги хизмати фақат бундай шахсий ташаббуси ила эди. Чунки у ерда биргалашиб иш қилиш учун баъзи монелар кўрар эди. Уни таниганлар биладирларки, Бадиуззамон кафанини бўйнига тоққан ва ўлимини ҳисобга олгандир. Шунинг учундирки, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда темир каби таянди. Ажнабий таъсирлари Дор-ул ҳикматни ўзига қурол қилолмади. Хато фатволарга қарши парвосизча мужодала этди. Исломиятга зарарли бир жараён ўртага отилган вақт у жараённи синдирмоқ учун асар нашр этарди.

АСОРАТДАН ҚАЙТГАНИДАН СЎНГРАКИ ИСТАНБУЛ ҲАЁТИГА ДОИР ҚАЛАМГА ОЛГАН БИР ПАРЧАДИР:
(Йигирма Олтинчи Ёғдудан Ўнинчи Умид)

Бир вақтлар асирликдан қайтганимдан сўнг Истамбулда бир-икки йил яна ғафлат ғолиб келди. Сиёсат ҳавоси назаримни нафсимдан кўтариб, атрофга сочиб юборган ҳолида, бир кун Истамбулнинг Айюб Султон қабристонининг дарага қараган юксак бир тепалигида ўтирган эдим. Истамбул атрофидаги уфққа боқдим. Бирдан, қарасам, менинг хусусий дунём вафот этаётгандек, баъзи жиҳатда руҳ чиқаётгандек бир хаёлий ҳолатга тушдим. "Ажабо, менга бундай хаёлни берган бу қабристоннинг мозор тошларидаги ёзувлармикан",- дея назар солдим. Узоққа эмас, у қабристонга боқдим. Қалбимга эслатилдики: "Бу сенинг атрофингдаги қабристонда юзта Истамбул бор. Чунки юз марта Истамбул бу ерга бўшатилган. Бутун Истамбулнинг халқини бу ерга бўшатган бир Ҳакийми Қодийрнинг ҳукмидан қутулиб мустасно қололмайсан, сен ҳам кетасан". Мен қабристондан чиқиб бу даҳшатли хаёл ила Султон Айюб жомеъ масжидининг ичидаги кичик бир хонага кўп марта кирганим каби, бу сафар ҳам кирдим. Тушундимки, мен уч жиҳатда мусофирман. Бу кичик манзилда мусофир бўлганимдек, Истамбулда ҳам мусофирман, дунёда ҳам мусофирман. Мусофир йўлини ўйлаши керак. Бамисоли бу хонадан чиққанимдек, бир кун келиб Истамбулдан ҳам чиқаман, бошқа бир кун дунёдан ҳам чиқаман.

— 122 —

Мана шу ҳолатда ғоят аянчли ва фироқли аламли бир ҳузун ва қайғу қалбимга ва бошимга чўмди. Чунки мен ёлғиз бир-икки дўстни йўқотмаётирман, балки Истамбулда минглаб севимли дўстларимдан айрилганим каби, жуда севганим Истамбулдан ҳам айриламан. Дунёдаги юз минглаб дўстларимдан айрилганим каби, жуда севганим ва мубтало бўлганим шу гўзал дунёдан ҳам айриламан дея ўйлаб юриб, яна қабристондаги ўша юксак тепаликка чиқдим. Ора-сира, ибрат учун кинога борганимдан ва кинонинг ўтмиш замон сояларини ҳозирги замонга келтиришлик жиҳатидан ўлганларни тирик юрганлар суратида кўрсатгани каби, айнан шунингдек, Истамбул ичидаги инсонларни мен ўша дақиқада оёқда юрган жанозалар вазиятида кўрдим. Хаёлим дедики, модомики бу қабристондагилардан бир қисми, киносига қаралса, юргандек кўринмоқда экан, келажакда қатъиян бу қабристонга кирувчиларни кириб бўлган деб тасаввур қил. Улар ҳам жанозалардир, кезиб юрмоқдалар.

Бирдан Қуръони Ҳакимнинг нури ила ва Ғавси Аъзам Шайҳи Гейлоний Ҳазратларининг иршоди ила у ҳазин ҳолат сурурли ва севинчли вазиятга айланди. Шундайки:

Ул ҳазин ҳолга қарши Қуръондан келган нур буни эслатдики: Сенинг шимолий шарқда, Костромадаги ғурбатингда бир-иккита асирга тушган зобит дўстларинг бор эди. Бу дўстларингни, нима бўлганда ҳам Истамбулга кетишларини билар эдинг. Сендан бир киши сўрасаки: "Сен Истамбулга кетасанми, йўқса бу ерда қоласанми?" Албатта, заррача ақлинг бўлса, Истамбулга кетишни хурсандлик ва сурур ила қабул қилардинг. Чунки дўст-ёрларингнинг мингдан тўққиз юз тўқсон тўққизи Истамбулдадирлар. Бу ерда бир-иккитаси қолган, улар ҳам у ерга кетадилар. Истамбулга бориш сен учун фироқ ва аламли бир айрилиқ бўлмайди. Ва ниҳоят келдинг ҳам. Мамнун бўлмадингми? Ўша душман мамлакатидаги ўта қоронғи узун кечаларингдан ва ўта совуқ бўронли қишлардан қутулдинг. Бу гўзал дунё жаннатидек Истамбулга келдинг.

— 123 —

Айнан шунингдек, сенинг болалигингдан шу ёшга қадар севганларингдан юздан тўқсон тўққизи сенга даҳшат берган қабристонга кўчиб кетганлар. Бу дунёда қолган бир-икки дўстинг бор. Улар ҳам у ерга кетадилар. Дунёда вафотинг фироқ эмас, висолдир; ул дўст-ёрларга қовушмоқдир. Улар, яъни ул боқий руҳлар эскирган уяларини тупроқ остига ташлаб, бир қисми юлдузларда, бир қисми барзоҳ олами табақаларида кезиб юрадилар дея эслатилди.

Ҳа, бу ҳақиқатни Қуръон ва иймон шу қадар қатъий бир суратда исбот қилганки, бутунлай қалбсиз ва руҳсиз бўлмаса ва ёҳуд залолат қалбини бўғмаган бўлса, кўриб тургандек ишонмоқ керак. Чунки бу дунёни лутф ва эҳсонларининг ҳадсиз навлари билан бунчалар зийнатлаб, карамкорона ва шафқаткорона рубубиятини кўрсатган ва уруғлардек энг аҳамиятсиз кичик нарсаларни ҳам муҳофаза қилган бир Сонеъи Карийм ва Раҳийм ўз асарларининг ичида энг мукаммали ва энг сермазмун, энг аҳамиятли ва энг севимли асари бўлмиш инсонни, албатта ва шубҳасиз, суратан кўринганидек бундай марҳаматсиз, оқибатсиз тарзда йўқ қилиб юбормайди, маҳв этмайди, зое қилмайди. Балки бир деҳқоннинг тупроққа эккан уруғлари сингари, бошқа бир ҳаётда куртак очиш учун Холиқи Раҳийм ул суюкли санъат асарини бир раҳмат эшиги бўлмиш тупроқ остига вақтинча ташлайди. 

Ушбу Қуръоний эслатмани олгандан сўнг, у қабристон менга Истамбулдан кўра яқинроқ бўлиб қолди. Хилват ва ёлғизлик мен учун суҳбат ва мулоқотдан кўра ёқимлироқ бўлди. Шунинг учун мен ўзимга бўғоз тарафидаги Сариерда бир хилватхона топдим. Ғавси Аъзам (Р.А.) "Футуҳ-ул Ғайб"и ила менга бир устоз ва табиб ва муршид бўлгани каби, Имоми Раббоний ҳам (Р.А.) "Мактубот"и билан мунис бир дўст, бир мушфиқ, бир муаллим ҳукмига ўтди. Ўша вақт кексая бошлаганимдан ва маданиятнинг лаззатларидан ўзимни тийганимдан ва ижтимоий ҳаётдан узилганимдан жуда ҳам мамнун бўлдим. Аллоҳга шукр қилдим.

— 124 —
Ўн Биринчи Умид

Асоратдан қайтгач, Истамбулда қарағайли Чомлича тепалигида жойлашган бир кўшкда марҳум жияним Абдураҳмон билан бирга яшай бошладик. Бу ҳаётимни дунёвий жиҳатдан биз кабилар учун энг саодатли бир ҳаёт дейиш мумкин эди. Чунки асоратдан қутулган эдим, Дор-ул Ҳикматда илмий маслагимга муносиб бўлган энг олий бир тарзда илм нашр қилиш учун шароит бор эди. Менга қаратилган обрўй-этибор ва шараф ҳаддан зиёд эди. Мавқеимга кўра Истамбулнинг энг гўзал бир жойи бўлмиш Чомличада истиқомат этаётгандим. Ҳам ҳар нарсам мукаммал эди. Марҳум жияним Абдураҳмондек ғоят заковатли, фидокор, ҳам бир талаба, ҳам дастёр, ҳам котиб, ҳам маънавий авлодим мен билан бирга эди. Ўзимни дунёда энг масъуд деб юрган ўша вақт ойнага боқдим, соч-соқолимда оқ толаларни кўрдим.

Бирдан асоратда, Костромадаги масжидда рўй берган руҳий ҳолат яна уйғона бошлади. Унинг асари ўлароқ мен қалбан боғланган ва дунёвий саодатга мадор деб ўйлаган ҳолатларни, сабабларни тадқиқ қила бошладим. Қай бирини тадқиқ қилмайин, кўрдимки: чирикдир, боғланишга арзимайди, алдайди. Ўша пайтларда энг садоқатли деб юрган бир дўстимдан кутилмаган бир садоқатсизлик ва хаёлга келмайдиган бир бевафолик кўрдим. Дунё ҳаётидан ҳуркмоқ ҳолига тушдим. Қалбимга дедим: "Ажабо, мен бутунлай алданганманми? Кўраётирманки, аслида ачинадиган ҳолимизга жуда кўп инсонлар ҳавас билан қарайдилар. Бу инсонларнинг барчаси девона бўлганми? Йўқса, ҳозир мен девона бўлдиммики, бу дунёпараст инсонларни девонадек кўраётирман?"

Нима бўлганда ҳам... Мен кексалик берган шиддатли уйғониш туфайли энг аввал ўзим боғланган фоний нарсаларнинг фонийлигини кўрдим. Ўзимга ҳам боқдим, ниҳоятда ожиз кўрдим. У вақт бақо истаган ва боқий деб ўйлаб фонийларга мубтало бўлган руҳим бор қуввати билан дедики: "Модомики жисман фоний эканман, бу фонийлардан менга нима фойда? Модомики ожиз эканман, бу ожизлардан нима кутиш мумкин? Менинг дардимга чора топиш учун бир Боқийи Сармадий, бир Қодийри Азалий лозим",-дея излай бошладим.

— 126 —

Ўша вақт ҳар нарсадан аввал эскидан бери таҳсил қилган илмимга мурожаат қилиб, бир тасалли, бир нажот излай бошладим. Афсуски, ўша вақтгача фалсафа илмларини Ислом илмлари билан бирга зеҳнимга тўлдириб, у фалсафа илмларини жуда янглиш ўлароқ, такомиллик манбаи ва нурланиш сабаби деб ўйлагандим. Ҳолбуки, у фалсафий масалалар руҳимни жуда кирлатиб, маънавий тараққиётимга тўсиқ бўлганди. Бирдан Жаноби Ҳақнинг раҳмат ва карами ила Қуръони Ҳакимдаги муқаддас ҳикмат мададга келди. Кўп рисолаларда баён этилгани каби, у фалсафий масалаларнинг кирларини ювди, тозалади.

Жумладан, ҳикмат фанларидан келган руҳий зулмат туфайли руҳим коинотда бўғиларди. Нур излаб қайси тарафга қарамай, ул масалаларда нур тополмадим, нафас ололмадим. Токи Қуръони Ҳакимдан келган ва "Ла илаҳа илла Ҳу" жумласи ила дарс берган тавҳид ғоят порлоқ бир нур ўлароқ барча зулматларни тарқатиб юборди ва роҳатланиб нафас олдим. Бироқ нафс ва шайтон залолат аҳли ва фалсафа аҳлидан олган дарсларига таяниб, ақл ва қалбга ҳужум қилдилар. Бу ҳужумдаги нафс билан мунозара, лиллаҳил-ҳамд, қалбнинг зафари билан натижаланди. Кўп рисолаларда қисман у мунозаралар ёзилган. Улар билан кифояланиб, бу ерда қалбнинг фақат мингтадан битта зафарини кўрсатиш учун минглаб ҳужжатларидан баён этаман, токи ёшлигида ажнабий ҳикмат ва маданий фанлар номи остидаги қисман залолат, қисман беҳуда масалалари ила руҳини кирлатган, қалбини хаста қилган, нафсини шиширган бир қисм кексаларнинг руҳида поклик ўрнатсин. Тавҳид борасида шайтон ва нафснинг шарридан қутулсин. Шундайки:

Фалсафа илмлари номидан нафсим дедики: "Бу коинотдаги нарсаларнинг табиат билан бирга бу мавжудотларнинг яратилишида иштироклари бор. Ҳар нарса бир сабабга боғлиқ. Мевани дарахтдан, уруғларни тупроқдан истамоқ лозим. Энг арзимас, энг кичик нарсани ҳам Аллоҳдан истамоқ ва Аллоҳга ёлвормоқ нима дегани?"

Ўша вақт Қуръон нури ила тавҳид сири қуйидаги суратда очилди. Қалбим ул файласуфлашлан нафсимга деди:

— 127 —

Энг арзимас ва энг кичик нарса энг улкан нарсадек тўғридан-тўғри бутун бу коинот Холиқининг қудратидан келади ва хазинасидан чиқади. Бошқа суратда бўлолмайди. Сабаблар эса бир пардадир. Чунки энг аҳамиятсиз ва биз энг кичик деб ҳисоблаган махлуқлар баъзан санъат ва яратилиш жиҳатида энг каттасидан кўра каттароқ бўлади. Чивин товуқдан санъат жиҳатида ўтиб кетмаса-да, орқада ҳам қолмайди. Шундай экан, катта-ю кичикнинг фарқи йўқ. Ё барчаси моддий сабабларга тақсимлаб берилади ва ёҳуд бараварига ягона Зотга берилади. Биринчи қисм амри-маҳол бўлганидек, иккинчиси вожибдир, зарурийдир. Чунки биргина Зотга, яъни Қодийри Азалийга берилса;

модомики, барча мавжудотнинг интизоми ва ҳикматлари орқали мавжудлиги қатъий билинган илми ҳар нарсани қамраб олган экан;

ва модомики, илмида ҳар нарсанинг миқдори тайин қилинган экан;

ва модомики, кўриниб турганидек, ҳар вақт йўқдан ниҳоятда осонлик билан бениҳоят санъатли асарлар вужудга келаётган экан;

ва модомики, ул Қодийри Алиймнинг бир гугурт чаққан каби "Кун фаякун" амри ила нима бўлса ҳам ижод эта олишини ҳадсиз қувватли далиллар ила кўп рисолаларда баён этилганига ва хусусан "Йигирманчи Мактуб" ва "Йигирма Учинчи Ёғду"нинг охирида исботланганига биноан, ҳадсиз бир қудрати бор экан;

албатта кўриниб турганидек, вужудга келишда ажиб бир осонлик ва енгиллик ул илмнинг кенг қамровидан ва қудратнинг азаматидан келиб чиқади.

Масалан, кўзга кўринмас бир сиёҳ билан ёзилган бир китобга ўша ёзувни кўрсатадиган махсус бир дори суртилса, ул катта китоб бирдан ҳар бир кўзга ўзининг мавжудлигини кўрсатиб, ўзини ўқиттиради. Айнан шунингдек, ул Қодийри Азалийнинг умумни қамраган илмида ҳар нарсанинг махсус суратлари муайян миқдор ила тайин қилинади. Ул Қодийри Мутлақ "Кун фаякун" амри билан ул ҳадсиз қудрати ва нуфузли иродаси билан, мазкур ёзувга суртилган дори каби, ғоят енгиллик ва осонлик билан қудратининг бир жилваси бўлган қувватини ўша илмий моҳиятга суртади, ул нарса орқали ташқи вужуд беради. Кўзга кўрсатади, ҳикматининг нақшларини ўқиттиради.

Агар барча нарсалар бараварига ул Қодийри Азалийга ва Алийми Кулли Шайга берилмаса, у вақт чивиндек энг кичик бир нарсанинг вужудга келиши ул вужудни дунёдаги аксарият моддалардан махсус бир ўлчов ила тўпламоқ лозим бўлиши билан бирга, ўша кичкинагина чивиннинг вужудида ҳаракат қилаётган зарралар ўша чивиннинг яратилиш сирини ва санъатининг камолотини барча нозик сирларигача билганидан кейингина бўлиши мумкин. Чунки табиий сабаблар билан моддий сабаблар, шубҳасиз ва барча ақл эгаларининг иттифоқига кўра, йўқдан бор қилолмайди. Шундай экан, ҳар ҳолда, агар улар ижод қилса, албатта тўплайдилар. Модомики тўплар экан, қайси жонзот бўлмасин, ичида аксарият модда ва навлардан намуналар бўлиб, бамисоли коинотнинг бир хулосаси, бир данаги ҳукмида бўлгани учун, албатта, у ҳолда бир данакни бутун бошли бир дарахтдан, бир жонзотни бутун рўйи заминдан нозик бир элак ила элаб ва энг аниқ бир ўлчов ила ўлчаб тўпламоқ лозим бўлади. Ва модомики табиий сабаблар жоҳил, жонсиз экан, бир илми йўқки бир режа, бир мундарижа, бир модел, бир дастурни танласа, келган зарраларни унга кўра маънавий қолипга эритиб тўкса, токи тарқалиб кетмасин, интизомини бузмасин. Ҳолбуки, ҳар нарсанинг шакли, ҳайъати ҳадсиз тарзларда бўлиши мумкинлиги учун ҳадду ҳисоби йўқ ҳадсиз шакллар ва миқдорлар ичидан биргина шакл ва миқдорда, сел каби оқувчан унсурларнинг зарралари тарқалиб кетмай, мунтазам равишда, миқдорсиз, қолипсиз, бир-бири устида бир тўплам ҳолида сақланиб туриши ва жонзотга мунтазам равишда бир вужуд бериши қанчалик ақлдан узоқлиги кўринади. Албатта кимнинг қалби кўр бўлмаса кўради.

— 128 —

Ҳа, бу ҳақиқатга биноан

﴿ اِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ ﴾
бу ояти азиманинг сирига кўра  барча моддий сабаблар тўпланса, уларда ихтиёр ҳам бўлса, битта чивиннинг вужудини ва вужуднинг аъзоларини махсус мезон ёрдамида тўплай олмаслар. Тўпласалар ҳам, у вужуднинг муайян миқдорида қолдиролмаслар. Қолдирсалар ҳам, доимо янгиланиб турган ва ул вужудга кириб ишлаётган зарраларни мунтазам равишда ишлаттиролмаслар. Шундай экан, аниқки, сабаблар бу нарсаларга соҳиб чиқолмаслар. Демак, ҳақиқий соҳиблари бошқа.

Ҳа, шундай бир Ҳақиқий соҳиблари борки, مَا خَلْقُكُمْ وَلَا بَعْثُكُمْ اِلَّا كَنَفْسٍ وَاحِدَةٍ оятининг сирига кўра, бутун ер юзидаги жонзотларни бир чивинни тирилтиргандек осонлик билан тирилтиради. Бир баҳорни бир гулни яратгандек осон яратади. Чунки бирма-бир тўплашга муҳтож эмас. "Кун фаякун" амрига молик бўлганидан; ва ҳар баҳорда ҳадсиз баҳорни мавжудотларнинг унсур моддаларидан ташқари ҳадсиз сифатлари ва ҳолатлари ва шаклларини йўқдан бор қилганидан; ва илмида ҳар нарсанинг режаси, модели, мундарижаси ва дастури тайин қилиб қўйилганидан; ва барча зарралар унинг илм ва қудрати доирасида ҳаракат қилганидан, ҳар нарсани гугурт чаққандек осонлик билан ижод қилади ва бу иш жараёнида ҳеч бир нарса заррача ҳаракатидан адашиб кетмайди. Сайёралар Унинг итоатли лашкари бўлганидек, зарралар ҳам интизомли лашкар ҳукмига ўтади. Модомики, ул Азалий Қудратга суяниб ҳаракат қилар эканлар ва ул Азалий Илмнинг дастури ила ишлар эканлар, демак ул асарлар ул қудратга кўра вужудга келади. Йўқса кичик, аҳамиятсиз моҳиятларига назарни қаратиш билан ул асарлар кичрайиб кетмайди. Ул қудратга боғланиш туфайли бир пашша Намрудни ҳаром ўлдиради. Чумоли Фиръавннинг саройини хароб қилади. Заррадек кичик бир арча уруғи тоғдек улкан бир қарағай дарахтининг юкини елкасида кўтариб туради. Бу ҳақиқатни кўп рисолаларда исбот этганимиз каби, бамисоли бир аскар аскарлик имтиёзи билан подшоҳга боғлиқлиги нуқтасида, ўз қувватидан юз минг баробар кўпроқ, бир шоҳни асир қилишдек ишларга сазовор бўлади. Худди шунингдек, ҳар нарса ул Қудрати Азалияга боғланиш билан табиий сабаблардан юз минг баробар устун бўлган санъат мўъжизаларига сазовор бўла олади.

— 129 —

Ал-ҳосил: Ҳар нарсанинг ниҳоятда ҳам санъатли, ҳам осонлик ила яратилган вужуди кўрсатадики, ҳар нарсани қамраб олган бир илм соҳиби бўлмиш бир Қодийри Азалийнинг асаридир. Йўқса, юз минг амри-маҳоллар ичра вужудга келиш у ёқда турсин, балки имкон доирасидан чиқиб, имконсизлик доирасига киради ва мумкин суратидан чиқиб, мумкин бўлмаган моҳиятга киради ва ҳеч бир нарса вужудга келмайди, балки вужудга келиши ҳам амри-маҳол бўлади. Ушбу ғоят нозик ва ғоят қувватли ва ғоят чуқур ва ғоят ошкор бир ҳужжат ила шайтоннинг вақтинчалик бир шогирди ва залолат аҳли ва фалсафа аҳлининг бир вакили бўлган нафсимнинг овози ўчди. Ва лиллаҳилҳамд, тўлиқ иймонга келди. Ва дедики:

Ҳа, менга шундай бир Холиқ ва Раб лозимки, қалбимнинг энг кичик хотирини ва энг хуфёна ниёзимни била оладиган;

ва руҳимнинг энг яширин эҳтиёжини қондиргани каби, менга абадий саодатни бермоқ учун улкан дунёни охиратга айлантира оладиган ва бу дунёни олиб ташлаб, ўрнига охиратни қура оладиган;

ҳам чивинни яратгани каби, осмонларни ҳам ижод қила оладиган;

ҳам қуёшни самонинг юзига бир кўз ўлароқ ўрнатиб қўйгани каби, бир заррани ҳам кўз қорачиғимда ерлаштира оладиган бир қудратга эга бўлсин.

Йўқса, чивинни яратолмаган қалбим хотирини билолмас, руҳимнинг ниёзини эшитолмас. Осмонларни яратмаган менга абадий саодатни беролмас. Шундай экан, менинг Раббим Удирки, ҳам қалбим хотирини ислоҳ этар, ҳам ҳаво оламини булутлар ила бир соат ичида тўлдириб бўшатгани каби, дунёни охиратга алмаштириб, Жаннатни қуриб эшигини менга очади ва "марҳамат, кир" дейди.

Хуллас, эй нафсим каби бадбахтлик натижасида бир қисм умрини нурсиз фалсафа ва ажнабий фанларга сарф этган кекса дўстларим! Қуръоннинг тилидаги қайта-қайта "Ла илаҳа илла Ҳу" муқаддас фармонидан бу иймон рукни нақадар қувватли ва нақадар ҳақиқатли ва ҳеч бир жиҳатда тебранмас ва задаланмас ва ўзгармас ва муқаддас бўлгани учун қандай қилиб бутун маънавий зулматларни тарқатишини ва маънавий яраларни даволашини англангиз.

***
— 130 —

Истанбулда Дорулҳикматда бўлгани замон Сунуҳот Рисоласида ёзган ғоят ажиб бир руҳоний воқеа:

ТУШДА БИР ХИТОБА

1335 санаси сенябрда, замон ҳодисалари берган умидсизлик ила шиддат ила истиробли эдим. Шу қалин зулмат ичида бир нур қидираётган эдим. Маънан туш бўлган яқазода тополмадим. Ҳақиқатдан яқазо бўлган содиқ тушда бир зиё кўрдим. Тафсилотни тарк ила, менга айттирилган нуқталарни қайд этаман. Шундайки:

Бир Жума кечасида, уйқу ила мисол оламига кирдим. Бири келди, деди:

-Муқаддароти Ислом учун ташкил этилган муҳташам бир мажлис сени истамоқда.

Бордим...Кўрдимки: Мунаввар, ўхшашини дунёда кўрмаганим, Салафи Солиҳийндан ва асрларнинг элчиларидан ҳар асрнинг элчилари ичида бўлган бир мажлис кўрдим. Уялиб эшикда турдим. Улардан бир зот дедики:

-Эй фалокат, ҳалокат асрининг одами! Сенинг ҳам фикринг бор, фикрингни баён эт.

Оёқда туриб дедим:

-Сўранг, жавоб берайин.

Бири деди:

-Бу мағлубиятнинг натижаси нима бўлажак? Ғолибиятда нима бўларди?...

Дедим:

-Мусибат шарри маҳз бўлмагани учун, баъзан саодатда фалокат бўлгани каби, фалокатдан ҳам саодат чиқар. Эскидан бери иълои Калиматуллоҳ ва бақо-и истиқлолияти Ислом учун фарзи кифоя-и жиҳодни бажариш ила ўзини яквужуд бўлган Ислом Оламига фидога вазифадор ва халифаликка байроқдор кўрган бу давлати Исломиянинг фалокати Ислом Оламининг истиқболдаги саодати ила ўрнини тўлдиради. Зеро шу мусибат моя-и ҳаётимиз ва оби ҳаётимиз бўлган ухуввати Исломиянинг инкишоф ва иҳтизозини ҳориқулода тезлаштирди. Биз оғриқ сезар экан, Ислом Олами йиғламоқда. Оврупа зиёда оғритса, бақиражакдир. Шоят ўлсак, йигирмата бўлиб ўлажамиз, уч юзта бўлиб тириламиз. Ҳориқолар асридамиз. Икки-уч сана ўлимдан сўнгра майдонда тирилганлар бор. Биз мағлубият ила бир саодати ажила-и ( عَاجِلَهء ) муваққата йўқотдик, фақат бир саодати ажила-и ( آجِلَهءِ ) мустамирра бизни кутмоқда. Жуда жузъий ва ўзгарувчан ва маҳдуд бўлган ҳолни кенг истиқбол ила алмаштирган қозонар.

— 131 —

Бирдан мажлис тарафидан дейилди:

-Изоҳ эт!

Дедим:

-Давлатлар, миллатлар уруши башар табақалари урушларига ўрнини бўшатади. Зеро башар асир бўлмоқ истамагани каби, ёлланма ишчи бўлмоқ ҳам истамас. Ғолиб бўлсак эдик, ҳасмимиз, душманимиз қўлидаги мустабидона жараёнга, балки янада шиддатлича тушар эдик. Ҳолбуки у жараён ҳам золимона, ҳам Ислом Олами табиатига зид, ҳам иймон аҳлининг мутлақ аксариятининг манфаатига мухолиф, ҳам умри қисқа, парчаланишга номзоддир. Агар унга ёпишса эдик, Ислом Оламини тўфон, табиатига мухолиф бир йўлга суражак эдик. Шу бузуқ маданиятки, биз ундан ёлғиз зарар кўрдик. Ва шариат назарида мардуд ва ёмонликлари яхшиликларига ғалаба этганидан, башар фойдаси фатвоси ила ҳукми бекор қилинган ва башар уйғониши ила инқироз маҳкуми, сафиҳ, қайсар, ғаддор, маънан ваҳший бир маданиятнинг ҳимоясини Осиёда қилар эдик.

Мажлисдан бири деди:

-Нима учун шариат шу маданиятни  рад этади?
— 132 —

Дедим:

-Чунки беш манфий асос устида қурилгандир. Таянч нуқтаси қувватдир. У эса, шаъни тажовуздир... Қасд қилган ғояси манфаатдир. У эса, шаъни тазоҳумдир... Ҳаётда дастури курашдир. У эса, шаъни танозудир... Жамоатлар мобайнидаги робитаси бошқасини ютмоқ ила озуқланган ирқчилик ва манфий миллатчиликдир. У эса, шаъни бундай мудҳиш тасодумдир. Жозибадор хизмати ҳаво ва ҳавасни жасоратлантирмоқ ва орзуларини қондирмоқ ва матлубларини осонлаштирмоқдир. У ҳаво эса, шаъни инсониятни малаклик даражасидан итлик даракасига туширмоқдир. Инсоннинг маънавий жиҳатдан йўқ бўлишига сабаб бўлмоқдир. Бу маданийлардан кўпи, агар ичи ташқарига ўгирилса, бўри, айиқ, илон, чўчқа, маймун пўсти кўрилажак каби хаёлга келар. Хуллас, шунинг учун бу ҳозирги маданият башарнинг юздан саксонини машаққатга, шақоватга отган, ўнини хаёлий саодатга чиқарган, бошқа ўнини ҳам икковининг ўртасида қолдирган. Саодат удирки, куллга ё аксарга саодат бўлсин. Бу эса энг камнинг камидирки, нави башарга раҳмат бўлган Қуръон, фақат умумнинг, лоақал аксариятнинг саодатини ўз ичига олган бир маданиятни қабул этар. Ҳам эркин ҳавонинг таҳаккуми ила, зарурий бўлмаган эҳтиёжларни зарурий эҳтиёжлар ҳукмига ўтказганлар. Бадавиятда бир одам тўрт нарсага муҳтож экан, маданият юз нарсага муҳтож ва фақир этгандир. Саъй масрафга кифоя келмаганидан, ҳийлага, ҳаромга чорламоқ ила ахлоқнинг асосини шу нуқтадан бузгандир. Жамоатга, навга берган сарват, ҳашаматга бадал, фардий, шахсий фақир, ахлоқсиз этгандир.

Илк даврларнинг бутун ваҳшатини бу маданият бир мартада қусди!

— 133 —

Ислом Оламининг шу маданиятга қарши юз ўгириши ва совуқ муомала қилиши ва қабулда қийналиши диққат қилинадиган жойдир. Зеро истиғно ва истиқлолият хоссаси ила мумтоз бўлган шариатдаги Илоҳий ҳидоят Рим фалсафасининг даҳоси ила сингдирилмас, бирлашмас, ютилмас, тобе бўлмас... Бир аслдан экизак бўлиб майдонга келган Эски Рим ва Юнон икки даҳолари, сув ва ёғ каби асрларнинг ўтиши ва маданият ва Насронийликнинг бирлаштириб қўшишга урингани ҳолда, яна истиқлолларини муҳофаза, худди таносуҳ ила у икки руҳ ҳозир ҳам бошқа шаклларда яшамоқдалар. Улар экизак ва бирлаштириш сабаблари бор экан бирлашмаса, шариатнинг руҳи бўлган нури ҳидоят у қоронғи, чиркин маданиятнинг асоси бўлган Рим даҳоси ила ҳеч бир вақт бирлашмас, ютилмас...

Дедилар:

-Шариати Ғаррадаги маданият қандайдир?

Дедим:

-Шариати Аҳмадия (С.А.В.) ичига олган ва амр этган маданият эса, ҳозирги маданиятнинг йўқ бўлишидан инкишоф этажакдир. Унинг манфий асослари ўрнига мусбат асослар жорий қилар. Хуллас, таянч нуқтаси қувватга бадал ҳақдирки, шаъни адолат ва тавозундир. Ғояда манфаат ўрнига фазилатдирки, шаъни муҳаббат ва тажозубдир. Бирлик жиҳати ҳам ирқчилик ва миллатчилик ўрнига диний, ватаний, синфий робитадирки, шаъни самимий ухувват ва сулҳ ва хорижнинг тажовузига қарши ёлғиз тадофуъдир. Ҳаётда кураш дастури ўрнига таовун дастуридирки, шаъни иттиҳод ва тасонуддир. Ҳаво ўрнига ҳидоятдирки, шаъни инсониятан тараққий ва руҳан мукаммаллашмоқдир. Ҳавони тахдид этар, нафснинг суфлий ҳавасларининг осонлаштиришига бадал, руҳнинг юксак туйғуларини қондирар. Демак биз мағлубият ила иккинчи жараёнга тоқилдикки, мазлумларнинг ва кўпчиликнинг жараёнидир. Бошқаларида юздан саксони фақир ва мазлум бўлса, Исломда тўқсон, балки тўқсон бешдир. Ислом Олами шу иккинчи жараёнга қарши лоқайд ёки муориз қолмоқ ила ҳам ишончсиз, ҳам бутун меҳнатини зиён, ҳам унинг истилоси ила истиҳолага маъруз қолишдан кўра ақилона ҳаракат қилиб уни Исломий бир тарзга ўгириб ўзига ходим қилмоқдир. Зеро душманнинг душмани душман қолгунча дўстдир. Қандайки душманнинг дўсти дўст қолгунча душмандир. Шу икки жараён бир-бирига зид, ғоялари зид, манфаатлари зид бўлганидан, биринчиси деса: "Ўл", бошқаси дейди: "Тирил!" Бирининг манфаати зарар, ихтилоф, таданний, заифлик, ухлашимизни истилзом этгани каби, бошқасининг манфаати ҳам қувватимизни, иттиҳодимизни биззарура тақозо этар.

Шарқ хусумати Ислом инкишофини бўғаётган эди. Зоил бўлди ва бўлиши керак... Ғарб хусумати Исломнинг иттиҳодига, ухувватнинг инкишофига энг таъсирли сабабдир, боқий қолиши керак...

Бирдан у мажлисдан тасдиқ аломатлари тазоҳур этди. Дедилар:

-Ҳа, умидвор бўлингиз.. шу истиқбол инқилоби ичида энг юксак гур садо Исломнинг садоси бўлажакдир!.

Такрор бири сўради:

-Мусибат жиноятнинг натижаси, мукофотнинг муқаддимасидир. Қайси ишингиз ила қадарга фатво бердингизки, шу мусибат ила ҳукм этди. Оммавий мусибат аксариятнинг хатосидан келиб чиқади. Ҳозирда мукофотингиз недир?

— 134 —

Дедим:

-Муқаддимаси уч муҳим Ислом рукнларидаги бепарволигимиздир: Намоз, Рўза, Закот. Зеро, йигирма тўрт соатдан ёлғиз бир соатни беш намоз учун Холиқ Таоло биздан истади. Танбаллик этдик. Беш сана йигирма тўрт соат таълим, машаққат, ҳаракатлантирииш ила бир нави намоз қилдирди. Ҳам йилда ёлғиз бир ой рўза учун нафсимиздан истади. Нафсимизга ачиндик. Каффоратан беш сана рўза туттирди. Ўндан, қирқдан ёлғиз бирни, эҳсон этган молидан закот истади. Очкўзлик қилдик, зулм этдик. У ҳам биздан йиғилган закотни олди.

اَلْجَزَٓاءُ مِنْ جِنْسِ الْعَمَلِ

Ҳозирги мукофотимиз эса: фосиқ, гуноҳкор бир миллатдан бешдан бири бўлган тўрт миллионни валийлик даражасига чиқарди. Ғозийлик, шаҳидлик берди. Умумий хатодан келиб чиққан умумий мусибат мозий гуноҳини тозалади.

Яна бири деди:

-Бир амир хато ила фалокатга отган бўлса?

Дедим:

-Мусибатзада мукофот истар. Ё хатоли амирдан ҳасаноти берилажакдир, у эса ҳеч ҳукмида, ёки ғайб хазинаси берилажакдир. Ғайб хазинасида бундай ишлардаги мукофоти эса шаҳидлик ва ғозийлик даражасидир.

Боқдим, мажлис истеҳсон этди. Ҳаяжонимдан уйғондим. Терлаган, қўлларим кўксимда ётоқда ўтирган ўзимни топдим. У кеча шундай ўтди.

Бадиуззамон ёнида бошқа китоблар йўқ эди.

-Нима учун бошқа китобларга қарамайсан? дейилганида, айтар эдиларки:

-Ҳар нарсадан зеҳнимни узмоқ ила Қуръондан фаҳм этаман.

Асарлардан нақл этса ҳам, баъзи муҳим топган масалаларни ўзгартирмасдан оларди.

-Нима учун айнан бундай такрор этмоқдасан? дея сўралганида:

— 135 —

-Ҳақиқат зериктирмас, либосни алмаштирмоқ истамайман, деб жавоб берар эди.

Юқорида бир оз зикр этилгандики, Бадиуззамон Ҳақоиқи Қуръонияга  оид ўн икки таълифотини чоп эттирганди. Бу асарлардан уч-тўрти Туркча бўлиб, қолганлари Арабийдирлар. Бу замонга қадар ҳеч бир китобда ўхшаши топилмаган бир баён ва ифода тарзи ила ҳақиқатларни исбот этадилар.
— 136 —

Дорулҳикматда бўлган замонларда ўтказган бир руҳий инқилобни кейинроқ нашр этган бир асарида шундай баён этади:

"Эски Саиднинг ғофил бошига мудҳиш таъзирлар тушди, "Ал-Мавту Ҳаққун" ҳукмини ўйлади, ўзини ботқоқлик балчиғида кўрди, мадад истади, бир йўл қидирди, бир халоскор қидирди. Кўрдики йўллар мухталиф, иккиланиб қолди. Ғавси Аъзам бўлган Шайхи Гейлонийнинг (Р.А.) "Футуҳ-ул Ғайб" номли китоби ила тафаъул этди, тафаъулда шу чиқди:

اَنْتَ فِى دَارِ الْحِكْمَةِ فَاطْلُبْ طَب۪يبًا يُدَاو۪ى قَلْبَكَ

Ажибдирки, у вақт мен Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзоси эдим. Гўё мусулмонларнинг яраларини даволашга уринган бир ҳаким эдим. Ҳолбуки энг зиёда хаста мен эдим. Хаста аввало ўзига қараши керак, сўнгра хасталарга қарай олар.

Хуллас, Ҳазрати Шайх менга дерки: "Сен ўзинг хастасан, ўзингга бир табиб қидир!" Мен дедим: "Сен табимим бўл!" Туттим, ўзимни унга мухотоб деб билиб у китобни менга хитоб этмоқда каби ўқидим. Фақат китоби жуда шиддатли эди, ғуруримни даҳшатли синдирар эди, нафсимда шиддатли жарроҳлик амалиёти қилди, таяна олмадим, ярмига қадар ўзимни унга мухотоб қилиб ўқидим, битиришга сабрим қолмади. У китобни жовонга қўйдим. Фақат сўнгра шифокорона амалиётдан келган дардлар кетди, лаззат келди. У биринчи устозимнинг китобини тўлиқ ўқидим ва жуда кўп истифода этдим. Ва унинг вирдини ва муножотини тингладим, жуда кўп файзландим. Сўнгра Имоми Раббонийнинг "Мактубот" китобини кўрдим, қўлимга олдим, холис бир тафаъул қилиб очдим. Ажойибдирки, бутун Мактуботида ёлғиз икки ерда "Бадиуззамон" лафзи бор.

— 137 —
У икки мактуб менга бирдан очилди. Падаримнинг исми Мирзо бўлганидан, у мактубларнинг бошида "Мирзо Бадиуззамонга мактуб" дея ёзилган бўлиб кўрдим. Фасубҳаналлоҳ! дедим, бу менга хитоб этмоқда. У замон Эски Саиднинг бир лақаби Бадиуззамон эди. Ҳолбуки Ҳижратнинг уч юз санасида Бадиуззамони Ҳамадонийдан бошқа у лақаб ила машҳур бўлган зотларни билмас эдим. Демак, Имомнинг замонида ҳам шундай бир одам бор эдики, унга у икки мактубни ёзган. У зотнинг ҳоли менинг ҳолимга ўхшар эканки, у икки мактубни ўз дардимга даво топдим. Ёлғиз Имом у мактубларида тавсия этгани каби кўп мактубларида тиришиб шуни тавсия этади. "Тавҳиди қибла эт" яъни: "Бирини устоз тут, орқасидан кет, бошқаси ила машғул бўлма". Шу энг муҳим тавсияси менинг истеъдодимга ва руҳий аҳволимга мувофиқ келмади. Нақадар ўйладим.. бунинг орқасидан-ми, бўлмаса бошқасинингорқасидан-ми кетайин? Ҳайратда қолдим. Ҳар бирида бошқа-бошқа жозибадор хусусиятлар бор. Бири ила қаноат этолмайман. У ҳайратда экан, Жаноби Ҳақнинг раҳмати ила қалбимга келдики: Бу мухталиф тариқларнинг боши ва шу жадвалларнинг манбаи ва шу сайёраларнинг қуёши Қуръони Ҳакимдир, ҳақиқий тавҳиди қибла бунда бўлар. Ундай бўлса энг аъло муршид ҳам ва энг муқаддас устоз ҳам удир, унга ёпишдим..." 

"Жаҳон уруши" да мағлубиятимиз сабабли ортиқ ранжиган бўлганингизни кўрмоқдамиз деганларга жавобан:

-Мен ўз аламларимга чидадим, фақат мусулмонларнинг аламларидан келган изтироблар мени эзди. Ислом Оламига урилган зарбаларнинг энг аввал қалбимга урилганини ҳис этаётган эдим. Шунинг учун бу қадар эзилдим. Фақат бир ишиқ кўрмоқдаманки, у аламларимни унуттиражак иншааллоҳ, деб табассум айларди.

Истанбулда энг катта ва энг аҳамиятли ва таъсирли ватаний ва миллий хизматидан бириси ҳам "Хутувоти Ситта" отли асари ила ғаддор золимларнинг юзларига тукуриб, диннинг иззатини ва Ислом шарафини муҳофаза этишидир. Истанбулнинг бегоналар тарафидан ишғоли вақтларида Инглиз Англикан Черковининг Машиҳати Исломиядан сўраган олти саволига олти тукурук маъносида берган маъқул ва қаттиқ жавоблари унинг жасорат ва камолот ва шижоат даражасини феълан кўрсатмоқдадир. "Хутувоти Ситта" ни нашр этган замон Чаноққалада уруш бўлаётган эди. Истанбулнинг ишғолидан сўнг Инглиз Бош Қўмондонига бу асар кўрсатилар ва Бадиуззамоннинг бутун қуввати ила қарши бўлгани ўзига хабар берилар. У жаббор қўмондон иъдом қарори ила вужудини ўртадан йўқотмоқ истаган бўлса ҳам, фақат ўзига, Бадиуззамон иъдом қилинса, бутун Шарқий Анадолу Инглизга абадиян адоват этиши ва қабилалар ҳар нима баҳосига бўлса бўлсин, исён этишлари айтилгандан сўнг бир нарса қилолмас.

— 138 —

Истанбулда Инглизлар дасисалари ила шайхулисломни ва бошқа баъзи олимларни ўзлари томон ўгиришга уринишларига муқобил Бадиуззамон "Хутувоти Ситта" номли асарни ва Истанбулдаги фаолияти ила Инглизнинг Ислом Олами ва Туркларга қарши мустамлакачилик сиёсатини ва ҳийлаларини, тарихий душманлигини атрофга нашр этиб, Анадолудаги Миллий Қутулиш Ҳаракатини дастаклаган, бу хусусда энг катта омиллардан бириси бўлганди.

Бу хизматига доир ўз ифодасидан бир парча:

"Бир замон Инглиз Давлати Истанбул Бўғозининг замбаракларини йўқ қилиб ва Истанбулни истило этган ҳангомда, у давлатнинг энг катта диний доираси бўлган Англикан Черковининг Бош Попи тарафидан Машиҳати Исломиядан диний олти савол сўралди. Мен ҳам у замон Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзоси эдим. Менга дедилар: "Бир жавоб бер. Улар олти саволларига олти юз калима ила жавоб истамоқдалар". Мен дедим: "Олти юз калима ила эмас, олти калима ила эмас, ҳатто бир калима ила эмас, балки бир тукурук ила жавоб бераман. Чунки у давлат, мана кўрмоқдасиз оёғини бўғзимизга босган дақиқада, унинг попи мағрурона устимизда савол сўрашига қарши юзига тукурмоқ лозим келади... Тукуринг у золимларнинг у марҳаматсиз юзига!.. дегандим".

Истанбулдаги бу жуда аҳамиятли ва муваффақиятли хизматидан, Турк Миллатига жуда зиёда манфаатлар вужудга келганини кўрган Анқара Ҳукумати Бадиуззамоннинг қиймат ва аҳамиятини тақдир этиб, Анқарага даъват этарлар. М. Камол Пошшо калит сўз ила даъват этган бўлса ҳам, жавобан:

— 139 —

-Мен таҳликали ерда мужоҳада этмоқ истайман. Ҳандақ орқасида мужоҳада қилмоқ табимга ўтирмайди. Анадолудан зиёда бу ерни янада таҳликали кўрмоқдаман, дегандир.

Уч марта калит сўз ила даъват этилади. Эски Ван ҳокими дўсти Депутат Таҳсин Бей воситаси ила даъват этилгани учун, ниҳоят қарор берар ва Анқарага келар. Анқарада олқишлар ила қаршиланар. Фақат умид этган муҳитни тополмас. Ўзи Ҳожи Байрам атрофида истиқомат этар. Депутатлар Кенгашида динга қарши кўрган лоқайдлик ва ғарблашишмоқ баҳонаси остида Турк Миллатининг муқаддас тарихий ифтихорлари бўлган Исломийлик Аломатларидан бир совуқлик кўргани учун, депутатларнинг ибодатга, айниқса намозга бардавом бўлишларининг лузум ва аҳамиятига доир бир баённома нашр этар ва депутатларга тарқатар. Козим Қорабекир Пошшо ҳам М. Камолга ўқир. У баённома шудир:

يَٓا اَيُّهَا الْمَبْعُوثُونَ اِنَّكُمْ لَمَبْعُوثُونَ لِيَوْمٍ عَظ۪يمٍ

"Эй мужоҳидини Ислом ва эй аҳли ҳолу ақд!..

Бу фақирнинг бир масалада ўн сўзини, бир нечта насиҳатини тинглашингизни илтимос қиламан.

1- Шу ғалабадаги ҳориқулода неъмати Илоҳия бир шукр истарки, давом этсин, зиёда бўлсин. Бўлмаса, неъмат бундай шукр кўрмаса, кетар. Модомики Қуръонни, Аллоҳнинг тавфиқи ила душманнинг ҳужумидан қутқардингиз. Қуръоннинг энг яққол ва энг қатъий амри бўлган "салот" каби фарзларни адо этишингиз лозимдир. Токи унинг файзи бундай ҳориқо суратда устингизда сурилсин ва давом этсин.

2- Ислом Оламини масрур этдингиз. Муҳаббат ва эътиборини қозондингиз, лекин у эътибор ва муҳаббатнинг давом этиши Исломийлик аломатларга боғланиш ила бўлар. Зеро мусулмонлар Исломият ҳисоби ила сизни севарлар.

— 140 —

3- Бу оламда авлиёуллоҳ ҳукмида бўлган ғозий ва шаҳидларга қўмондонлик этдингиз!.. Қуръоннинг қатъий амрларига эргашмоқ ила бошқа оламда ҳам у нуроний гуруҳга рафиқ бўлишга уринмоқ олий ҳимматлиларнинг шаънидир. Бўлмаса бу ерда қўмондон экан, у ерда бир аскардан нур исташга мажбур бўлажаксиз. Бу қийматсиз дунё шон ва шарафи ила шундай бир мато эмаски, ақли бошидаги инсонларни тўйдирсин, қондирсин ва асл ғоя бўлсин.

4- Бу Ислом миллатининг жамоатлари, ҳар нақадар бир жамоат намозсиз қолса, ҳатто фосиқ ҳам бўлса, яна бошларидагини диндор кўрмоқ истар. Ҳатто умум Курдистонда, умум маъмурларга доир энг аввал сўрайдиган савол бу экан:

-Ажабо, намоз ўқийдиларми? дерлар, намоз ўқиса мутлақ ишонарлар. Ўқимаса, нақадар муқтадир бўлса назарларида муттаҳамдир.

Бир замон Байтушшабоб қабилаларида исён бор эди. Мен бордим, сўрадим:

-Сабаб недир?

Дедиларки:

-Раисларимиз намоз қилмаётган эди, ундай динсизларга қандай итоат этамиз? Ҳолбуки бу сўзни айтганлар ҳам намозсиз, ҳамда қароқчи эдилар.

5- Анбиёларнинг аксари Шарқда ва файласуфларнинг кўпи Ғарбда келиши Қадари Азалийнинг бир рамзидирки, Шарқни оёққа кўтарадиган дин ва қалбдир. Ақл ва фалсафа эмасдир. Модомики Шарқни уйғотдингиз, фитратига мувофиқ бир жараён берингиз. Бўлмаса саъйингиз ё натижасиз бўлар ёки сатҳий қолар.

6- Душманингиз ва Исломият душмани Инглиз диндаги эътиборсизлигидан ҳаддан ортиқ истифода этдилар ва этмоқдалар. Ҳатто дея оламанки, Юнон қадар Исломга зарар берган динда бепарволигингиздан истифода этган инсонлардир. Исломиятнинг фойдаси ва миллат саломати номига бу бепарволикни амалларга ўзгартиришингиз керакдир. Кўрилмоқдаки, иттиҳодчиларнинг шу қадар азму сабот ва фидокорликлари ила, ҳатто Исломнинг шу уйғонишига ҳам сабаб бўлганликлари ҳолда, бир қисми динда жиддий бўлмаслик ҳолатини кўрсатганлари учун, доҳилдаги миллатдан нафрат ва камситиш кўрдилар. Хориждаги мусулмонлар диндаги бепарволикларини кўрмаганлари учун, уларга тақдир ва ҳурмат бердилар ва бермоқдалар.

— 141 —

7- Куфр олами бутун воситалари ила ва маданияти ила, фалсафаси ила, фанлари ила, миссионерлари ила Ислом Оламига ҳужум ва моддатан узун замондан бери ғалаба қилганлари ҳолда, Ислом Оламига динан ғалаба қилолмади. Ва доҳилий бутун Исломиятдан айрилган залолат фирқалари биттадан зарарли озчилик суратида маҳкум қолган ва Исломият матонатини ва салобатини суннат ва жамоат ила муҳофаза айлаган бир замонда, лоқайд қолиб, Оврупа ёвуз маданиятидан сизилган бир бидъаткорона жараён сийнасида ер тутолмас. Демак, Ислом Олами ичида муҳим ва инқилобворий бир иш қилмоқ Исломиятнинг дастурларига бўйин эгмоқ ила бўлиши мумкин, бошқа бўлолмас. Ҳам бўлмаган, бўлган бўлса ҳам тез ўлиб сўнган.

8- Дин заифлигига сабаб бўлган Оврупа сафиҳона маданияти йиртилишга юз тутган бир замонда ва Қуръон маданиятининг зуҳур замони келган бир онда, лоқайдона ва бепарво бўлиб мусбат бир иш қилинмас. Манфийча тахрибкорона иш эса, бу қадар яраларга маъруз қолган Ислом, зотан муҳтож эмасдир.

9- Сизнинг ғалабангизни ва хизматингизни тақдир этган ва сизни севган мўъминларнинг ҳаммасидир ва айниқса авом табақасидирки, соғлом мусулмонлардир. Сизни жиддий севар ва тутар ва сизга миннатдордир ва фидокорлигингизни тақдир этарлар. Ва уйғонган энг катта ва мудҳиш бир қувватни сизга тақдим этарлар. Сиз ҳам Қуръон амрларига уймоқ ила уларни бирлаштирингиз ва уларга таянишингиз Ислом манфаати номига зарурийдир. Бўлмаса, Исломиятдан айрилган бадбахт, миллатсиз, Оврупа мафтуни фиранк тақлидчиларини муслимларнинг авомига таржиҳ этмоқ Исломнинг манфаатига зид бўлганидан, Ислом Олами назарини бошқа тарафга ўгиражак ва бошқасидан ёрдам сўраяжакдир.

10- Бир йўлда тўққиз ҳалокат эҳтимоли, биргина нажот эҳтимоли бўлса, ҳаётидан воз кечган мажнун бир жасур лозимки, у йўлда кетсин. Ҳозир йигирма тўрт соатдан бир соатни олган намоз каби зарурияти динияни адо этишда юздан тўқсон тўққиз нажот эҳтимоли бор. Ёлғиз ғафлат, танбаллик ҳайсияти ила, бир эҳтимол дунёвий зарар бўлиши мумкин. Ҳолбуки фарзларнинг таркида тўқсон тўққиз зарар эҳтимоли бор. Ёлғиз ғафлатга, залолатга таянмоқ биргина нажот эҳтимоли бўлиши мумкин.

Ажабо, динга ва дунёга зарар бўлган бепарволик ва фарзларнинг таркига не баҳона топилиши мумкин? Ҳамият қандай рухсат берар? Бохусус, бу мужоҳид қўмондонлар ва Депутатлар Кенгаши тақлид этилар. Қусурларини миллат ё тақлид ёки танқид этажак. Иккиси ҳам зарардир. Демак, уларда ҳуқуқуллоҳ ҳуқуқи ибодни ҳам ичига олади. Тавотур сири ва ижмоъни ичига олган ҳадсиз хабарларни ва далилларни тингламаган ва нафс сафсатаси ва шайтон васвасасидан келган бир шубҳани қабул этган одамлар ила ҳақиқий ва жиддий иш қилинмас. Шу буюк инқилобнинг пойдеворлари соғлом керак...

— 142 —

Шу мажлиснинг маънавий шахси соҳиб бўлган қувват жиҳати ила салтанат маъносини бўйнига олгандир. Агар Исломийлик аломатларини шахсан бажармоқ ва бажартирмоқ ила халифалик маъноси ҳам ваколатан бўйнига олмаса, ҳаёт учун тўрт нарсага муҳтож, фақат давом этган анъана ила кунда лоақал беш марта динга муҳтож бўлган шу фитрати бузилмаган ва маданият лаҳвиёти ила руҳнинг эҳтиёжларини унутмаган миллатнинг диний ҳожатларини Кенгаш қондирмаса, мажбуран халифалик маъносини тамоман қабул этганингиз исмга ва расмга ва лафзга беражак. У маънони давом этмоқ учун қувватни ҳам беражак. Ҳолбуки Кенгаш қўлида бўлмаган ва Кенгаш йўли ила бўлмаган шундай бир қувват иншиқоқи асога сабабият беражакдир. Иншиқоқи асо эса, وَ اعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللّٰهِ جَم۪يعًا оятига зиддир.

Замон жамоат замонидир. Жамоатнинг руҳи бўлган маънавий шахс янада метиндир ва шариат ҳукмларининг татбиқида янада зиёда муқтадирдир. Халифа-и шахси фақат унга таяниш ила вазифаларини бажара олар. Жамоатнинг руҳи бўлган маънавий шахс агар мустақим бўлса, зиёда порлоқ ва комил бўлар. Агар ёмон бўлса жуда ҳам ёмон бўлар. Фарднинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам маҳдуддир, жамоатнинг ғайри маҳдуддир. Хорижга қарши қозонганингиз яхшиликни доҳилдаги ёмонлик ила бузмангиз. Биласизки, абадий душманларингиз ва зидларингиз ва рақибларингиз Исломийлик аломатларни бузмоқдалар. Ундай бўлса зарурий вазифангиз аломатларни иҳё ва муҳофаза этмоқдир. Бўлмаса идроксиз бўлиб, идрокли душманга ёрдамдир. Аломатларда менсимаслик миллатнинг заифлигини кўрсатар. Заифлик эса душманни тўхтатмас, жасоратлантирар.

﴿ حَسْبُنَا اللّٰهُ وَ نِعْمَ الْوَك۪يلُ ﴾

Бу депутатларга хитоб намоз қилганларга олтмиш депутат яна қўшар. Намозгоҳ бўлган кичкина хона катта бир хонага алмаштирилар.

— 143 —

Бу парча депутатларга ва умум қўмондонларга ва уламоларга ўқиттирилмоқ ила, раис ила шиддатли бир муноқашага сабабият берар. Бир кун девони раёсатда, эллик-олтмиш депутат ичида, қаршиликли фикр алмаштиришда М. Камол Пошшо:

-Сиз каби қаҳрамон бир домла бизга лозимдир. Сизни юксак фикрларингиздан фойдаланмоқ учун бу ерга чақирдик. Келдингиз, энг аввал намозга доир нарсаларни ёздингиз, орамизга ихтилоф бердингиз, дер. Бу сўздан сўнг, Бадиуззамон бир нечта мақул жавобни бергандан сўнг, шиддат ила ва ҳиддат ила икки бармоғини олдинга узатиб:

-Пошшо.. пошшо! Исломиятда иймондан сўнгра энг юксак ҳақиқат намоздир. Намоз ўқимаган хоиндир, хоиннинг ҳукми мардуддир, дер. Фақат пошшо кечирим сўрар, илишолмас.

Бадиуззамон Анқарада бўлгани муддатча энг биринчи мақсади бўлган Шарқ Дорулфунунининг таъсиси учун ҳаракат қилишдан қатъиян орқа турмади.

Бир кун депутатлар ҳайъатига дер:

-Бутун ҳаётимда бу дорулфунунни таъқиб этмоқдаман. Султон Рашод ва Иттиҳодчилар йигирма минг олтин лира бердилар. Сиз ҳам шу қадар илова этингиз...

У вақт бир юз эллик минг банкнот беришга қарор бердилар. Шундай қилиб, "Буни депутатлар имзо этишлари керак" дер. Баъзи депутатлар дейдиларки:

-Ёлғиз сен мадраса усули ила ёлғиз Исломият нуқтасида кетмоқдасан. Ҳолбуки ҳозир ғарбликларга ўхшамоқ лозим.

Бадиуззамон:

-У Шарқий Вилоятлар Ислом Оламининг бир нави маркази ҳукмидадир. Янги фанлар ёнида диний илмлар ҳам лозим ва алзамдир. Чунки: Аксар пайғамбарларнинг Шарқда, аксар файласуфларнинг Ғарбда келиши кўрсатмоқдаки, Шарқнинг тараққиёти дин ила қоимдир. Бошқа вилоятларда ёлғиз янги фанларни ўқиттирсангиз ҳам, Шарқда ҳар ҳолда миллат, ватан манфаати номига, диний илмлар асос бўлиши керак. Бўлмаса, Турк бўлмаган мусулмонлар Туркка ҳақиқий қардошлигини ҳис этолмаяжак. Ҳозир бу қадар душманларга қарши таовун ва тасонудга муҳтожмиз. Ҳатто бу хусусда сизга бир ҳақиқатли мисол берайин:

— 144 —

Аввал Турк бўлмаган бир талабам бор эди. Эски мадрасамда, ҳамиятли ва ғоят заковатли у талабам диний илмлардан олган ҳамият дарси ила ҳар вақт дерди: "Солиҳ бир Турк, албатта фосиқ қардошимдан ва отамдан менга янада зиёда қардошдир ва қариндошдир". Сўнгра айни талаба, бахтсизлигидан, ёлғиз моддий янги фанлар ўқиган. Сўнгра мен, тўрт сана сўнгра асоратдан келиб у ила суҳбатлашдим. Миллий ҳамият баҳси бўлди. У дедики:

-Мен ҳозир рофизий бир курдни солиҳ бир Турк домласига таржиҳ этаман. Мен ҳам:

Эйвоҳ! дедим, нақадар бузилибсан? Бир ҳафта уриндим, уни қутқардим. Эски ҳақиқатли ҳамиятга ўгирдим.

Хуллас, эй депутатлар!... У талабанинг аввалги ҳоли Турк Миллатига нақадар кераги бор. Иккинчи ҳоли нақадар ватан манфаатига уйғун бўлмаганини фикрингизга ҳавола этаман. Демак, фарзи маҳол бўлиб, сиз бошқа ерда дунёни динга таржиҳ этиб, сиёсатча динга аҳамият бермасангиз ҳам, ҳар ҳолда Шарқ вилоятларида дин таълимига аъзамий аҳамият беришингиз лозим.

Бу ҳақиқатли маърузалардан сўнг, мухолифлар ташқари чиқиб, 163 депутат у қарорни имзо этарлар.

Бадиуззамон, кичик ёшда экан тасаввур этган ва ҳаётини у йўлда фидо этишга азм этган ва ҳаётининг бир ғояси ва натижаси бўлиб қабул этган "Ислом Оламида буюк бир уйғониш ва инкишоф" умиди ила Анқарага келган эди. Ҳали машрутиятнинг эълонидан аввал, Истанбулга келмасдан, Шарқий Анадолуда, юзлаб олимлар ва фазилатли кишилар ила суҳбатлари ва Истанбулда бирдан майдонга чиқиб, олимларни ҳайратга чорлаши ва сиёсатчиларни ташвишлантириши руҳида буюк бир Исломий инқилобнинг таъсисчиси ҳолининг мавжуд бўлганини кўрсатар эди. Ва ўзи ҳали аввалдан руҳида бу вазифанинг масъулиятини, ҳам шавқ ва сурурини ҳис этган эди.

Ҳурриятнинг эълонидан сўнг газеталарда машрутиятни шариатга ходим қилмоқ ила, Анадолу ва Ислом Олами қитъасида буюк бир саодатнинг зуҳурига васила бўлажак умиди ила нашр этган мақолалари ва мухталиф мажлислардаги нутқлари фақат бу мазкур ният ва тасаввурининг натижаси эди. "Ал Хутбат-уш Шомия", "Сунуҳот" ва "Лемаат" каби баъзи асарларида ҳам кўрилгани каби, "Шу истиқбол зулматлари ва инқилоблари ичида энг гур ва энг муҳташам садо Қуръоннинг садоси бўлажакдир!" дея баёноти бор эди.

— 145 —

Аббосийларни таъқиб этиб, Ислом Олами ичида Исломий идорани қўлга олган Туркларнинг минг саналик муаззам идорасидан ва халифалик қилишларидан сўнгра, бутун дунёни даҳшатга берган бир жаҳон уруши майдонга келган, Усмонийлар Давлати инқироз топган, Исломнинг абадий душманлари ҳукумат марказини истило этиб, мусулмонликнинг маҳв бўлгани қаноатига боргандилар. Хуллас, Бадиуззамон Илоҳий қудратнинг тажаллийси ила ва эҳсони ила, бундай энг алзам бир вақтда, динга ривож бера оладиган бир ташкилотнинг зуҳури сабаби ила, ва ўзи ҳам баробар ҳаракат қилмоқ умиди ила Анқарага келган эди. Аллоҳнинг ёрдами ва Пайғамбарнинг мўъжизаси ила душман ҳужумларини даф этган ва миллат идорасининг бошига ўтган янги Жумҳурият Ҳукуматида, тўғридан-тўғрига Қуръонга таянган ва Ислом Оламининг ваҳдатини таянч нуқтаси қиладиган ва Исломиятнинг ҳақиқатида мавжуд юксак қувват ила моддий ва маънавий маданиятни майдонга келтирадиган бир ният ва ғояни сақламоқ ва сингдирмоқ учун Кенгашда ҳаракат қилар эди. Фақат, жуда қувватли монеълар қаршисига чиқди.

Ислом Оламини алоқадор этган ва бир минг уч юз йиллик умматнинг, даҳшатли таҳликасидан истиоза этган (Аллоҳдан паноҳ сўраган) бир замоннинг ва фитнани оташлантирадиганлар кимлар бўлишини англаган бўлган. Бир кун раёсат хонасида М. Камол Пошшо ила икки соат қадар гаплашдилар. Ислом ва Турк душманларининг орасида ном қозонмоқ нияти ила Исломийлик аломатларни тахриб этишнинг бу миллат ва ватан ва Ислом Олами ҳақида буюк зарар майдонга келтиришини, агар бир инқилоб қилмоқ лозим бўлса, тўғридан-тўғрига Исломиятга юзланиб Қуръоннинг муқаддас асос қонунлари нуқтасидан қилмоқ лозим келгани маъносида эслатмаларда бўлар ва шу мисолий дарс берар.

— 146 —

(Мактублар: "Олтинчи Рисола бўлган Олтинчи Қисм") Масалан, Авлиё София жомеъ-масжиди, фазилат ва камолот аҳлидан иборат муборак ва муҳтарам зотлар билан тўлиб турган бир пайтда, яккам-дуккам, даҳлизда ва эшикда ярамас болалар ва бетайин ахлоқсизлар бор бўлиб, жомеъ деразаларининг устида ва яқинида эса ажнабийларнинг томошаларга ўч сайёҳлари турибди. Бир одам у жомеъга кириб у жамоат ичига қўшилди. Агар у одам гўзал бир садо ила ширин бир тарзда Қуръондан бир нечта оят ўқиса, у вақт минглаб ҳақиқат аҳлининг назарлари унга тушади; ҳурмат-эътибор билан, маънавий бир дуо билан у одамга савоб қозонтирадилар. Фақат ярамас болаларга ва бетайин динсизларга ва бир-иккита ажнабийларга ёқмайди.

Агар у муборак жомеъга ва у муаззам жамоат ичига у одам кирган вақт, пасткаш ва беадабларча фаҳшга оид қўшиқларни айтиб бақириб чақирса, рақсга тушиб сакраса, у ярамас болаларни кулдиради, у бетайин ахлоқсизларни фаҳш ишларга ташвиқ этгани учун, уларга ёқади ва Исломиятнинг нуқсонини кўришдан лаззатланувчи ажнабийларнинг масхараомуз табассумларини жалб этади. Аммо ул муборак ва буюк жамоатнинг барча аъзоларининг нафрат назарини ва ҳақоратини жалб этади. Улар назарида асфали софилийнга қулаган даражада пасткаш бўлиб кўринади.

Айнан мана шу мисол каби, Ислом Олами ва Осиё буюк бир жомеъдир. Унинг ичидаги иймон аҳли ва ҳақиқат аҳли ўша жомеънинг муҳтарам жамоатидир. У ярамас болалар эса бола ақлидаги тилёғламачилардир. У бетайин ахлоқсизлар фаранги машраб, миллатсиз, динсиз нусхалардир. Ажнабий сайёҳлар эса ажнабийлар фикрини тарқатувчи журналистлардир. Ҳар бир мусулмон, хусусан фазилат ва камолот аҳлидан бўлса, бу жомеъда ўз даражасига кўра бир мавқега эга бўлади, кўринади, диққат назарлар унга қаратилади. Агар унда, Исломиятнинг асос сири бўлган ихлос ва Аллоҳнинг (Ж.Ж.) розилиги жиҳатида, Қуръони Ҳакимнинг дарс берган ҳукмлари ва муқаддас ҳақиқатларига доир ҳаракатлар ва амаллар содир бўлса, ҳолати маънан Қуръон оятларини ўқиса, у вақт маънан Ислом оламининг ҳар бир аъзосининг энг кўп такрорлаган каломи бўлмиш اَللّهُمَّ اغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَ الْمُؤْمِنَاتِ дуосида доҳил бўлиб ҳиссадор бўлади ва ҳаммаси билан биродарона алоқа пайдо қилади. Фақат зарарли ҳайвонлар навидан баъзи залолат аҳлининг ва соқолли болалар ҳукмидаги баъзи аҳмоқларнинг назарларида қиймати кўринмайди. Агар у одам, мадори шараф деб билган барча аждодларини ва мадори ифтихор деб билган барча ўтиб кетганларни ва руҳан таянч нуқтаси деб ҳисоблаган Салафи Солиҳийннинг нуроний кенг йўлларини тарк этиб, ҳаваскорона, ҳавопарастона, риёкорона, шуҳратпарварона, бидъаткорона ишларда ва ҳаракатларда бўлса, барча ҳақиқат ва иймон аҳлининг назарида маънан энг паст мавқега тушади.

اِتَّقُوا فِرَاسَةَ الْمُؤْمِنِ فَاِنَّهُ يَنْظُرُ بِنُورِ اللّهِ сирига кўра, иймон аҳлидан бири нақадар оми ва жоҳил бўлса ҳам, ақли идрок этмагани ҳолда, қалби ундай худфуруш одамларни кўрса ёқтирмайди, маънан нафратланади.

— 147 —

Хуллас, ҳуббу жоҳга мафтун ва шуҳратпарастликка мубтало одам (иккинчи одам) ҳадсиз бир жамоатнинг назарида асфали софилийнга тушади, аҳамиятсиз ва масхарабоз ва сафсата сотувчи баъзи бетайинларнинг назарида вақтинчалик, наҳс босган бир мавқе қозонади. اَلْاَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ اِلَّا الْمُتَّقِينَ сирига кўра дунёда зарар, барзоҳда азоб, охиратда душман бўлган баъзи ёлғончи дўстларни топади.

Биринчи суратдаги одам, фараз қилайлик ҳуббу жоҳни қалбидан чиқаролмади, аммо ихлосни ва Аллоҳнинг розилигини асос тутмоқлик ва ҳуббу жоҳни асосий мақсад қилмаслик шарти билан, бир нави шаръий бўлган маънавий мақом, ҳам муҳташам бир мақом қозонадики, унинг ҳуббу жоҳ ҳиссини мукаммал равишда тўйдиради. Бу одам жуда оз ва аҳамиятсиз нарсани йўқотади. Унинг ўрнига талайгина, ҳам жуда қийматли, зарарсиз нарсаларни топади. Балки бир нечта илонларни ўзидан қочиради-ю, унинг ўрнига кўп муборак махлуқлардан дўст топади, уларга кўникиб қолади. Ва ё чақувчи ёввойи қовоғариларини ўзидан ҳайдаб, муборак раҳмат шарбатчилари бўлган асалариларни ўзига жалб қилиш, уларнинг қўлидан асал ейиш каби, шундай дўстлар топадики, доимо уларнинг дуолари билан Ислом оламининг ҳар тарафидан унинг руҳига оби Кавсардек файзлар ичирилади ва амал дафтарига қайд этилади.

М. Камол Пошшо эътироз ила, ичидаги ният ва руҳий ҳолатини ифода ила, Бадиуззамонни ўзига тортмоқ ва нуфузидан фойдаланмоқ истар. Ва Бадиуззамонга депутатлик, ҳам Дорулҳикматдаги эски вазифасини, ҳам Шарқда Шайх Сунусийнинг ўрнига бош имом, ҳам бир кўшк таҳсиси каби таклифлар қилар.

— 148 —

Бадиуззамон ривоятларда келган охирзамон шахсларига оид хабарларнинг муҳим бир қисмини ва Ҳурриятдан аввал Истанбулда таъвилини айтган Ҳадислар хабар берган охирзамоннинг даҳшатли шахсларининг Ислом ва инсоният оламида зуҳур этганини кўрар. Ва яна, келган ривоятлардан, уларга қарши чиқадиган ва муқобала этадиган ҳизбул Қуръон ҳақида, "У замонга етишганингиз замон, сиёсат томонидан уларга ғалаба этилмас. Фақат маънавий қилич ҳукмида иъжози Қуръоннинг нурлари ила муқобала этиб бўлар" тавсиясига риоя этмоқ ила, Анқарада бирликда ишлай олмаслиги учун, ўзига берилмоқ истанилган депутатлик, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия каби Диёнатдаги аъзолиги, ҳам Шарқ Вилоятлари бош имомлиги таклифларини қабул этмас. Ўзини фикридан воз кечирмоқ учун уринган ва Анқарадан кетмаслигини илтимос учун бекатга қадар келган бир қисм депутатларнинг ҳам орзуларига эргашолмаслигини билдириб Анқарадан айрилар, Ванга кетар. Ва у ерда ижтимоий ҳаётдан узоқлашиб Эрек Тоғи этагида, Зарнабод Суви бошида бир ғорчада ҳаётини давом эттиришни бошлар...

— 149 —
Анқарадаги ҳаётига доир Рисола-и Нурдан бир парча
(Йигирма Учинчи Ёғду "Табиат Рисоласи" дан)

... 1338 йили Анқарага бордим. Ислом лашкарларининг Юнонда ғалаба қилганларидан янги ривожланиш олган иймон аҳлининг қувватли фикрлари ичра ғоят мудҳиш бир динсизлик фикри уларнинг ичига кириш ва бузиш ва заҳарлантириш учун маккорона қилаётган ҳаракатини кўрдим. "Эй воҳ!",- дедим. Бу аждархо иймоннинг рукнларига ёпишажак. Ўшанда бу ояти карима вужуд ва ваҳдониятни ошкора далиллар билан англатгани учун ундан мадад олиб Қуръони Ҳакимдан олинган у динсизликнинг бошини йўқ қиладиган қувватга эга бир далилни арабий рисолада ёздим.

Анқарадаги "Янги кун" босмахонасида чоп эттирдим, лекин, афсус, арабий билганлар озлиги ва аҳамият билан қарайдиганлар ҳам ноёблиги боисидан ғоят мухтасар ва қисқа бир суратда битилган бу қувватли бурҳон ўз таъсирини кўрсатмади. Афсус, у динсизлик фикри майдонга келди ҳам, қувват топди ҳам.

— 150 —

ИККИНЧИ ҚИСМ

БАРЛА ҲАЁТИ
РИСОЛА-И НУРНИНГ ЗУҲУРИ

Устоз Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Шарқий Анадолуда дунёга келишидан эътиборан ўтказган ҳаёт саҳифаларини бу ерга қадар бир-бир кўрдик, томоша қилдик. Ҳозир ўтган қирқ-эллик саналик ҳаётининг натижаси ва меваси ҳукмида, тарих жуда нодир қайт этган жаҳон кенглигидаги муаззам бир даъвога кирмоқдамиз. Бутун моддий ва маънавий зулматларни йўқотиб, оламни нури ила зиёлантирадиган Рисоал-и Нур майдонга чиқмоқда, дунё илм ва ирфон соҳасига Туркиядан бир қуёш чиқмоқда!

БАДИУЗЗАМОН ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ШАРҚ ВИЛОЯТЛАРИДАН ҒАРБИЙ АНАДОЛУГА СУРГУН ҚИЛИНИШИ, РИСОЛА-И НУРНИНГ ЗУҲУРИ, ТАЪЛИФ ВА НАШРИ

Ванда, мазкур ғорда яшаётган экан, Шарқда қўзғолон ва исён ҳаракатлари бўлади. "Сизнинг нуфузингиз қувватлидир" деб ёрдам истаган бир зотнинг мактубига: "Турк Миллати асрлардан бери Исломиятга хизмат этган ва кўп валийлар етиштиргандир. Буларнинг авлодларига қилич кўтарилмас, сиз ҳам кўтарманг, ташаббусингиздан воз кечинг. Миллат иршод ва танвир этилиши керак!" дея жавоб юборади. Фақат яна, ҳукумат Бадиуззамонни Ғарбий Анадолуга сургун қилади.

Ванда ғордан чиқарилиб Анадолуга ҳаракат этмоқ учун жандармалар ила юборилар экан, йўлларга тўкилиб: "Эй воҳ, жаноб ҳазратлари, бизни ташлаб кетма. Рухсат беринг, сизни юбормайлик. Орзу этсангиз Арабистонга юборайлик",- дея ёлворган қуролли гуруҳларга, аҳолига ва пешқадам зотларга: "Мен Анадолуга бораман, уларни истайман",- деб ҳаммасини таскин этади. Аввало Бурдур Вилоятига аскарий қўриқчилар ила сургун қилинади. Бурдурда зулм ва тарассудлар остида исканжали бир асорат ҳаёти ўтказади. Фақат асло бўш турмайди, ўн уч дарс бўлган "Нурнинг илк эшиги" китобидаги ҳақиқатларни бир қисм иймон аҳлига дарс бериб, яширинча китоб ҳолига келтиради. Бу ҳикмат жавҳарларининг қийматини тақдир этган муштоқ иймон аҳли қўл ёзувлари ила бу китобни кўпайтирадилар. Ниҳоят, "Бу ерда Саид Нурсий бўш турмаётир, диний суҳбатларда иштирок этмоқда" дея яширин дин душманлари тарафидан рапорт тайёрланади. Ва бу ерда ҳам, "Узоқ бир бурчакда, маҳрумиятлар, кимсасизлик ва ғурбат ҳаёти ичида ўз-ўзига ўлиб кетар" тушунчаси ила тоғлар орасида танҳо бир ер бўлган Испарта Вилоятига боғлиқ Барла Ноҳиясига юборилишга қарор берилади.

— 151 —

Бадиуззамон Саид Нурсий Бурдурда экан, бир кун у замоннинг Аркони Ҳарбия-и Умумия Раиси Маршал Фавзи Чақмоқ Бурдурга келади. Ҳоким Маршалга: "Саид Нурсий ҳукуматга итоат этмаётир, келганларга диний дарслар бераётир" дея шикоят қилади. Маршал Фавзи Чақмоқ Бадиуззамоннинг нақадар доҳий ва нақадар маънавий буюк ва мустақим бир зот бўлганини билгани учун дейдики: "Бадиуззамондан зарар келмас, тегилманг, ҳурмат қилинг".

Сургун қилинган бутун ерларда Бадиуззамонга қарши жабр ила расмий кишилар воситаси ила даҳшатли ташвиқотлар қилдирилиб, иймон аҳлининг Устоз Бадиуззамонга яқинлашмасликлари ва диний дарсларидан истифода этмасликлари учун кўп манфий ғайратлар сарф этилади. Фақат Устознинг иймоний дарсларининг нуфуз ва қиймати аҳоли орасида қалбдан қалбга ўтади ва асарларига бўлган ишқ ва муҳаббат қалбларни истило этади.

Барла

Барла иймон аҳлининг маънавий ёрдамига юборилган Рисола-и Нур Куллиётининг таълиф этилиши бошланган илк марказдир. Барла Ислом Миллатининг, хусусан Анадолу халқининг бошига келган даҳшатли бир залолат ва динсизлик жараёнига қарши Қуръондан келган бир ҳидоят нури, бир саодат Қуёши чиққан шаҳардир. Барла Раҳмати Илоҳиянинг ва Эҳсони Раббонийнинг ва лутфи Яздонийнинг бу муборак Анадолу ҳақида, бу қаҳрамон Ислом Миллатининг авлодлари ва Ислом Олами ҳақида ҳаёт ва мамотларининг, абадий саодатларининг мадори бўлган асарлар порлаган бахтиёр ердир.

— 152 —

Бадиуззамон Саид Нурсий Барла ноҳиясида доимий ва жуда шиддатли бир истибдод ва зулм ва тарассуд остида сақланар эди. Барлага сургун сабаби эса гавжум шаҳарлардан узоқлаштириб, бундай марказдан узоқ бир қишлоққа отилиб руҳида мавжуд ҳамияти Исломиянинг жўш уришига тўсиқ бўлмоқ, уни сўзлатмаслик, гапиртирмаслик, Исломий, иймоний асарлар ёздирмаслик, таъсирсиз бир вазиятга тушириб динсизларга мужоҳададан ва Қуръонга хизматдан ман этмоқ эди. Бадиуззамон эса бу режанинг тамоман аксига ҳаракат этишга муваффақ бўлди, бир он ҳам бўш турмасдан, Барла каби танҳо бир ерда Қуръон ва иймон ҳақиқатларини дарс берган Рисола-и Нур асарларини таълиф этиб парда остида нашрини таъмин этди. Бу муваффақият ва бу музаффарият эса, жуда муаззам бир музаффарият эди. Зеро у жуда даҳшатли динсизлик даврида ҳақиқий биргина диний асар ҳам ёздирилмаётган эди. Дин одамлари жим қилдирилиб, йўқ этилишга уринилаётган эди. Динсизлар Бадиуззамонни йўқ этолмаганлар, қотиб қолган қалб ва ақлларни титратган Исломий ва иймоний нашриётига тўсиқ бўлолмаган эдилар. Бадиуззамон қилган бу диний нашриёт йигирма беш саналик ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ даврида ҳеч бир зот қилолмаган бир иш эди.

Бадиуззамон Барлага 1925-1926 саналарида сургун этилгандир. Бу саналар Туркияда йигирма беш сана давом этадиган бир истибдоди мутлақ фаолият қилишининг илк саналари эди. Яширин динсиз комитетлари, "Исломийлик аломатларни бир-бир йўқотиб Ислом руҳини йўқ этмоқ, Қуръонни тўплатиб имҳо этмоқ" режаларини амалга ошириш ниятида эдилар. Бунга муваффақ бўлиб-билмасликни иблисона ўйлаб, "Ўттиз сана сўнгра келадиган наслнинг ўз қўли ила Қуръонни имҳо этишини келтириб чиқарадиган бир режа қилайлик" деганлар ва бу режани татбиқни бошлаган эдилар. Исломиятни йўқ этмоқ учун тарихда кўрилмаган бузғунчиликлар ва тажовузлар ҳукм сургандир.

— 154 —

Ҳа, олти юз сана, балки Аббосийлар замонидан бери, яъни минг санадан бери Қуръони Ҳакимнинг бир байроқдори бўлиб бутун жаҳонга қарши бас келган Турк Миллатини, бу ватан авлодларини Исломиятдан узоқлаштирмоқ ва маҳрум қолдирмоқ учун мусулмонликка оид ҳар турли боғларнинг узилишига уринилар ва амалан ҳам муваффақ бўлинаётган эди. Бу воқеа жузъий эмас, куллий ва умумий эди. Миллионлаб инсонларнинг, хусусан ёшларнинг ва миллионлаб маъсумларнинг, талабаларнинг иймон ва эътиқодларига, дунёвий ва ухровий фалокатларига алоқадор бўлган жуда кенг ва шумулли бир ҳодиса эди. Ва қиёматга қадар келиб кетадиган Анадолу халқининг абадий ҳаётлари ила алоқадор эди. У замон ва у саналарда минг йиллик порлоқ мозийнинг далолат ва шаҳодати ила, Қуръоннинг байроқдори бўлиб энг юксак бир юксак мақомни қозонган қаҳрамон бир миллатнинг ҳаётида Исломият ва Қуръонга қарши даҳшатли ўзгаришлар ва бузғунчиликлар қилинар ва жаҳоннинг энг номдор қўшинининг минг саналик диний жиҳод ила ўтган порлоқ мозийси ва у мозийда дафн этилган муҳтарам аждоди янги наслларга ва мактабли талабаларга унуттирилишга уринилмоқда ва мозий ила боғлари кесилиб бир тур ниқобли ва суратан порлоқ каломлар ила алдатишларда бўлиб, комунизм тизимига замин ҳозирланаётган эди! Исломиятнинг ҳақиқатида мавжуд моддий-маънавий энг юксак тараққий ва маданият қонун-қоидалари ўрнига динсиз фалсафанинг ботқоқлигидаги нурсиз қонун-қоидалар, адабсиз адиб ва файласуфларнинг фикр ва мафкуралари яширин комунист, масонлар, динсизлар тарафидан талқин этилмоқда ва жуда кенг бир доирада тадрис ва таълимга уринилаётган эди. Айниқса Инглиз, Француз каби Ислом душманларининг Ислом Оламини моддатан ва маънан ҳолсизлантирмоқ, сўрмоқ ниятларининг бошида Қаҳрамон Турк Миллатининг диний боғлардан узоқлаштирилиши; урф-одат, анъана ва ахлоқ жиҳатидан тамоман Исломиятга зид бир ҳолатга келтирилмоқ режалари бор эди ва бу режалар афсуски татбиқ соҳасига қўнган эди!

Хуллас, Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Рисола-и Нур ила Анадолудаги иймон ва Қуръон хизматига жонини фидо қилиб ҳаракат қилган бир Ислом фидоийси бўлиб бошлаган саналарки, замин юзи кўрмаган жуда даҳшатли бир динсизлик даврининг бошланғичи ва қурилиши замони эди. Шунинг учун Бадиуззамоннинг Рисола-и Нур ила хизматига назар этилган вақт, бундай даҳшатли бир замонни кўз ўнгида келтирмоқ ижоб этар. Зеро, тарихда ўхшаши кўрилмаган бу қадар оғир шароит остида қилинган зарра қадар хизмат тоғ каби бир қиймат қозона олар, кичкина бир хизмат катта бир қиймат ва натижага соҳиб бўлиши мумкин!

— 155 —

Хуллас, Рисола-и Нур бундай даҳшатли ва аҳамиятли бир замоннинг махсули ва натижасидир. Рисола-и Нурнинг муаллифи йигирма беш саналик дин йиқитувчилик ҳукм этган даҳшатли бир даврнинг диний жиҳод майдонининг энг буюк қаҳрамони ва то қиёматга қадар Уммати Муҳаммадияни (С.А.В.) дорус-саломга даъват этган ва башариятга йўл кўрсатган раҳбари акмалидир. Ва ҳам Рисола-и Нур Қуръоннинг олмос бир қиличидирки, замон ва замин ва ишлар буни қатъият ила исбот этган ва кўзларга кўрсатгандир. Хуллас, шундай аянчли ва фожиали ва даҳшатли бир даврни ўртага чиқарган динсизларнинг татбиқлари бўлган жуда оғир шартлар остида Бадиуззамоннинг Ҳақнинг инояти ила таълифга муваффақ бўлган Рисола-и Нур асарлари динсизликнинг истилосига қарши, йиқилиши мумкин бўлмаган муаззам ва муҳташам бир тўсиқ ташкил этгандир. Рисола-и Нур моддиюнлик, табииюнлик каби динга муориз фалсафанинг маҳол, ботил ва имконсиз бўлганини чиритилмас бурҳонлар ила, ақлий, мантиқий далиллар ила исбот этиб энг динсиз файласуфларни ҳам илзом этгандир. Куфри мутлақни мағлубиятга дучор этган, динсизликнинг истилосини тўхтатгандир.

Ҳа, Бадиуззамонга қилинган у тарихий зулм ва исканжа ва хиёнатлар остида жўш уриб порлаган Рисола-и Нур бу замонда ва истиқболда бир сайф-ул Исломдир. Рисола-и Нур руҳларнинг севгилиси, қалбларнинг маҳбуби, ошиқларнинг маъшуқи, жонларнинг жонони бўлган, ижобида бу жонон учун жонлар фидо этилгандир. Рисола-и Нур башарнинг сартожи ва халоскори мавқеъи муаллосида хизмат қилган ва қилмоқдадир. Рисола-и Нур Қуръоннинг сўнг асрларда кутилган бир маънавий мўъжизаси бўлиб чиққан ва бошда муаллифи Бадиуззамон Саид Нурсий бўлиб миллионлаб талабалари ва қардошлари бу Қуръон ҳақиқатлари атрофида парвоналар каби айланиб унинг нури ила нурланганлар, ундаги Қуръон ва иймон ҳақиқатларини сўриб олганлар, иймонларини қувватлантирганлар ва бу буюк ҳақиқатни бутун дунёга эълон этмоқ ва ўлгунча уни ўқимоқ ва унга хизмат этмоқ ғоясини азм этгандирлар.

— 156 —

Ҳа, Турк Миллатини ва бу ватан аҳолисини ва Ислом Оламини абадга қадар шараф ила яшатажак ва мозийда бўлгани каби истиқболда ҳам тарихнинг олтин саҳифаларига, Қуръон ва Исломият хизматида Ислом Оламининг пешдори ва номдор ҳукмдори сифатида қайд эттирадиган мадори ифтихори Рисола-и Нурдир. Буюк бир вусъат ва куллиятни ташиган ва Анадолуда ва Ислом Оламида зуҳур этиб ҳар тарафда гўзал қабулга ва таъсирга мазҳарият ила борганча инкишоф ва интишор этган бу асар Қуръоннинг молидир, Ислом Оламининг ва иймон аҳлининг молидир ва бу ватан аҳолисининг Исломий бир мадори ифтихоридир. Бу мамлакатда ҳукм этган бир ҳукуматнинг таянч нуқтаси, ҳам айни замонда бутун дунёга эшиттирадиган муаззам ҳақиқатлар манзумасидирки, иншааллоҳ бир замон келиб радио ила бутун оламларга дарс берилажак ва эълон этилажакдир.

Ҳа, дунё илм ва ирфон соҳасига Туркиядан бир Қуёш чиққандир. Бу янги чиққан Қуёш бир минг уч юз йил аввал башарият оламига чиққан Қуёшнинг бир аксидир ва у маънавий Қуёшнинг ҳар асрда порлаган ёғдуларидан бирисидир ва кутилган охирги маънавий мўъжизасидир! Ёлғиз маънавият соҳасида эмас, зоҳиран ва моддатан ҳам таъсирини кўрсатгандир.

Ҳа, Рисола-и Нур бутун дунё миллатлари ҳаётларини муҳофаза ва мудофаа учун ёпишган ва ишонган атом ва ўхшаш бомба ва қуролларидан устун муаззам бир таъсирга соҳибдир! Бунинг бундай бўлганини бир парча илм ва басират назари ила Нур Рисолаларига боққанлар ва Рисола-и Нур муаллифи Бадиуззамон Саид Нурсийнинг ўттиз санадан бери Анадолудаги хизмати иймонияларига диққат этганлар кўрар, англар ва тасдиқ этарлар. Ҳақиқатга ўтган зотлар учун Рисола-и Нурнинг чиқишидан бу кунга қадар ўтган замон ичидаги қилинган хизматнинг натижалари ниҳоят даражада муҳташам ва муаззамдир, миллиардлаб тақдир ва табрикка лойиқдир!

Ҳа, Рисола-и Нур таҳқиқий иймонни бу ватанда нашр этмоқ ила иймонни қувватлантириб, бу мамлакатдаги динсизлик ва иймонсизлик, залолат ва сафоҳатга қарши муқобала ва мусбат бир тарзда мужодала этиб буларни мағлуб этгандир. Буюк ва куллий ва умумий диний мужоҳадасида музаффар бўлгандир. Мужоҳидлар тоифаси бўлган Нур Талабалари аъзамий садоқат ва иттиҳоддат нашъат этган азим, маънавий, мақбул бир сир ила раҳмати Илоҳиянинг жалбига ва таважжуҳига васила бўлгандир. Бу ихлосли мужоҳидлар тоифаси кичик бир уруғ каби тор бир доирада экан, у уруғда оламни истило этадиган бир шажара-и Тубонинг моҳияти бўлгани каби, Ўн тўртинчи Асри Муҳаммадийда (Алайҳиссалоту Вассалам) Қуръондан чиққан Рисола-и Нурнинг Анадолуда чиқиши ва интишор этиши ила, натижада нашву намо этиб Ислом Олами ва инсониятга қадар кенгайган ва яна ҳам кенгаяжакдир!

Хуллас, Рисола-и Нур ҳам фавқулодда ихлосни ва ҳам ёлғиз тавҳид ва иймон ақидаларининг хизматини асос маслак қабул этиб бир қудсият қозониши ва моҳиятида бутун Қуръон ва Ислом ҳақиқатлари мавжуд бўлиб ҳар тарафни қоплайдиган бир ҳақиқат нури бўлиши эътибори ила, раҳмати Илоҳия томонида бу Исломият миллатини моддий-маънавий фалокат ва ҳалокат таҳликаларидан бир садди Қуръоний ва нури иймоний бўлиб муҳофазага васила бўлгандир.

— 157 —

Рисола-и Нур Иймон ва Қуръон мухолифларига қарши мужодаласида мажбурлаш ва жанжаллашиш йўлини эмас, ишонтириш ва исбот йўлини ихтиёр этгандир!

Рисола-и Нур бир юз ўттиз рисолаларида тўғридан-тўғрига ҳақиқатнинг порлоқ юзини бутун очиқлик ва яққоллиги ила кўрсатгандир. Дини Ҳақ бўлган Исломиятни ва инсоният оламининг ҳидоят Қуёши бўлган Қуръоннинг мўъжизалигини бутун дунё фикрий жараёнларда ва бутун фикр ва фалсафа соҳасида рад этилмас қатъий далиллар ила кўрсатгандир. Ва мантиқий ҳужжатлар ила исбот этгандирки, ер юзидаги бутун камолот ва маданият ва тараққий меъёрлари самовий динлар ва пайғамбарлар қўли ила келган ва айниқса Исломиятнинг зуҳури ила инсоният олами Ислом Оламининг идораси остида жоҳиллик қудуғидан халос бўлган ва халос бўлажакдир! Фалсафа ва Ҳикматнинг ичида кўринган фазилат умумий манфаат ва бошқалар каби инсоний асослар эса Қуёшнинг чиқиши ила ундан ёйилган ва ойдинланган кеча оламининг нурлари каби Нубувват Қуёшининг чиқиши башариятнинг фикр ва қалбларида акслар ва ёғдулар майдонга келтирган бўлишидандир. Ҳақиқатли Фалсафа ва Ҳикматнинг, Фан ва Санъатнинг устида кўринган бу ишиқлар Қуръон Қуёшининг ва Нубувват қандилининг башарият оламига аксларидан ва жилваларидан чиққандир.

Эй Ислом Олами! Уйғон, Қуръонга ёпиш. Исломиятга моддий ва маънавий бутун борлиғинг ила юзлан!

Ва Эй Қуръонга минг йиллик тарихининг шаҳодати ила ходим бўлган ва Исломият нурининг замин юзида ношири бўлган юксак аждоднинг авлоди! Қуръонга йўнал ва уни тушунишга, ўқишга ва уни тушунтирадиган, унинг бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Нур Рисолаларини мутолаа этишга ҳаракат қил. Лисонинг Қуръоннинг оятларини оламга эшиттираркан, ҳол ва атвор ва ахлоқинг ҳам унинг маъносини нашр этсин, ҳол лисонинг ила ҳам Қуръонни ўқи. У замон сен дунёнинг хўжайини, оламнинг раиси ва инсониятнинг саодат воситаси бўласан!

Эй асрлардан бери Қуръоннинг байроқдорлиги вазифаси ила жаҳонда энг муқаддас ва муҳтарам бир мавқеъи муаллони қўлга киритган наслнинг авлод ва аждодлари! Уйғонингиз! Ислом Оламининг субҳи содиқида ғафлатда бўлмоқ қатъиян ақл иши эмас! Яна Ислом Оламининг уйғонишида раҳбар бўлмоқ, дўст, қардош бўлмоқ учун Қуръоннинг ва иймоннинг нури ила мунаввар бўлиб Исломиятнинг тарбияси ила такаммул этиб ҳақиқий инсоният маданияти ва тараққий бўлган Исломият маданиятига ёпишмоқ ва уни ҳол ва ҳаракатида ўзига раҳбар айламоқ лозимдир.

— 158 —

Оврупа ва Америкадан келтирилган ва ҳақиқатда яна Исломнинг моли бўлган фан ва санъатни тавҳид нури ичида қориб, Қуръон баҳс этган тафаккур ва ҳарфий маъно назари ила, яъни унинг санъаткори ва устоси номи ила уларга қараши керак ва "абадий ва сармадий саодатни кўрсатган иймон ва Қуръон ҳақиқатлари мажмуаси бўлган Нурларга тўғри олдин қадам бос!" айтишимиз ва айттиришимиз керак!..

Эй эски асрларнинг жаҳонгир Осиё Қўшинларининг қаҳрамон аскарларининг аждодлари бўлган муҳтарам дин қардошларим!

Беш юз санадир ётганингиз етар! Ортиқ Қуръоннинг тонгида уйғонингиз. Бўлмаса Қуръони Каримнинг Қуёшидан кўзларингизни ёпиб ғафлат саҳросида ётмоқ ила ваҳшат ва ғафлат сизни тор-мор қилиб паришон этажакдир.

Қуръоннинг ариғидан айрилиб бирлашмаган сув томчилари каби тупроққа тушмангиз. Бўлмаса тупроқ каби сафоҳат ва маданият шаҳвати сизни сўриб ютажакдир. Бирлашган сув томчилари каби, Қуръони Каримнинг саодат ва саломат ариғида иттиҳод этиб, сафоҳат ва маданият разолатини супуриб, бу ватанга оби ҳаёт бўлган Ислом Ҳақиқатлари сувларини оқитингиз.

У Ислом Ҳақиқатлари сувлари ила бу тупроқларда иймон зиёси остида ҳақиқий маданиятнинг фан ва санъат гулларини очади, бу ватан моддий ва маънавий саодатлар ичида гул ва гулистонга айланади, иншааллоҳ.

Мавзуга қайтамиз. Ҳа, Бадиуззамон Саид Нурсий Барлада яшашга мажбур қилиниб Рисола-и Нурни таълиф этган саналар, юқорида бир парча зикр этганимиз каби, заррани тоғ каби қийматлантирган аҳамиятли саналар эди. Қандайки қишнинг музлатадиган совуғида ва оғир шароит остида бир соатлик соқчилик бир сана ибодатдан хайрлидир. Айнан шунинг каби, у мудҳиш замонда бир юз ўттиз рисолани эмас, балки иймон ва Исломиятга доир ҳақиқий биргина рисола ёза олмоқ ҳам минглаб рисола қиймат ва аҳамиятида эди.

— 159 —

Ҳа, динсизлик ҳукмфармон бўлган у даҳшатли даврда диндорлар разил этилишга уринилаётган эди. Ҳатто Қуръонни ҳам тамоман олиб ташлаб ва Россиядаги каби диний ақидаларни тамоман имҳо этмоқ ўйланган, фақат Исломият миллатича бир аксул амални натижа бера олиши эҳтимоли илгари сурилганда бундан воз кечилган, ёлғиз шу қарор олинган эди: "Мактабларда қилдирадиганимиз янги таълим усуллари ила етишадиган ёшлар Қуръонни ўртадан олиб ташлайди ва бу сурат ила миллатнинг Исломият ила бўлган алоқаси кесилади!" Бутун бу қўрқинч режаларни қилган у мудҳиш фитнанинг манбалари ҳозирги диний инкишофнинг муоризи ва душманлари бўлган хорижий динсиз жараёнларнинг раислари ва одамлари эди. Ҳа, Турк миллати ичида майдонга келтирилган у даҳшатли ҳодисаларнинг ич юзини, тафсилотини истиқболнинг ҳақиқатпараст тарихчиларига, ва буларни ҳозир Демократик идорадаги эркинлик ила бир даража нашр этаётган Ислом-Турк муҳаррирларига ҳавола этамиз. Бизнинг вазифамиз ёлғиз ва ёлғиз иймон ва Қуръон ҳақиқатлари ила машғул бўлмоқдир. Биз ёлғиз ва ёлғиз иймон ва Исломият жараёнидамиз.

Ҳа, у залолат ва динсизликнинг энг ваҳший даврларида Бадиуззамон Саид Нурсий доимий назорат ва тарассуд остида ва бундай мудҳиш ва жуда ҳам оғир шароит ичида эди. Намрудлар, Фиръавнлар, Шаддодлар ва Язидлар қилолмаган зулмларнинг турлари Бадиуззамонга қилинар эди. Ва йигирма беш сана бундай давом этди. У замон Ислом Олами моддий жиҳатдан фақир эди ва истилочиларнинг асоратида эди. Бутун яширин фасод ва динсизлик комитетлари ҳам Туркияда, ҳам Ислом Оламида мудҳиш фаолиятлар қилар ва тарафдорлари уларни дастаклар ва ҳаммаси ҳам Исломиятга қарши иттифоқ этардилар.

Хуллас, Рисола-и Нур Саодат Асрида, Исломнинг жаҳонни фатҳ калитлари ҳукмида бўлган Бадр, Уҳуд урушлари аҳамияти навидан бир қийматни ичига олган бир замоннинг махсулидирки, васила бўлган иймон хизмати ва адо қилган маънавий диний жиҳод тарихда Саодат Асридан бошқа ҳеч бир замонда кўрилмаган бир азаматдадир. Чорасиз ҳукмида бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий ундай даҳшатли бир асоратда, сургун ва инзивода таълиф ва нашр этган бир юз ўттиз парча Рисола-и Нур асарлари ила, балиғ бир хатиб бўлиб Анадолу масжидида ва Ислом Олами масжидида гапирмоқда, мусулмонларга Қуръондан олган дарсини такрор этмоқда. Гўё Бадиуззамон Саид Нурсий Ўн Тўртинчи Асри Муҳаммадийнинг ва Йигирманчи Асри Милодийнинг минорасининг тепасида туриб, асрдошлари бўлган мусулмонлар ва инсониятга бақирмоқда ва бу асрнинг орқасида тизилган ва истиқбол қаторларида саф тортган келажак насл 
— 160 —

ила бир Муршиди Аъзам, бир Мужаддиди Акбар сифатида гапирмоқда...

РИСОЛА-И НУРНИНГ ТАЪЛИФИ ВА НАШРИ

Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари шундай мушкул ва оғир вазиятлар остида Рисола-и Нур куллиётини таълиф этадики, тарихда ҳеч бир илм одами учрамаган қийинчиликларга маъруз қолади. Фақат, сўнмаган азим бир ирода ва хизмат ишқига соҳиб бўлгани учун қўрқмасдан, ҳолдан тоймасдан, зерикиб безмасдан, бутун қувватини сарф этиб ўхшовсиз бир сабр ва таҳаммул ва фароғати нафс ила бу миллат ва мамлакатни комунизм аждаридан, масон офатидан, динсизликдан муҳофаза этадиган, этган ва этаётган, ва Ислом Оламини ва башариятни танвир ва иршодда буюк бир раҳбар бўлган бу ҳориқулода Рисола-и Нур асарларини майдонга келтиради. Бир юз ўттиз парча бўлган Рисола-и Нур куллиётининг таълифи йигирма уч санада хотима топади. Нур Рисолалари шиддатли эҳтиёж замонида таълиф этилганидан, ҳар ёзилган рисола ғоят шифоли бир тарёқ ва дармон ҳукмини ташийди ва шундай ҳам таъсир этиб жуда кўп кишиларнинг маънавий хасталикларини даволайди. Рисола-и Нурни ўқиган ҳар бир киши гўё у рисола ўзи учун ёзилган каби бир руҳий ҳолат ичида қолиб катта бир иштиёқ ва шиддатли бир эҳтиёж ҳис этиб мутолаа этади. Ниҳоят шундай асарлар вужудга келадики, бу аср ва келажак асрларнинг бутун инсонларининг иймоний, Исломий, фикрий, руҳий, қалбий, ақлий эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган ва кифоя қиладиган Қуръоний ҳақиқатлар эҳсон этилади.

— 161 —

Рисола-и Нур Қуръони Ҳакимнинг ҳақиқий бир тафсридир. Оятлар кетма-кетлиги ила эмас, даврнинг эҳтиёжига жавоб берган иймоний ҳақиқатларни англатган оятлар тафсир этилгандир.

Тафсир икки қисмдир: Бири, оятнинг иборасини ва лафзини тафсир этар. Бири эса, оятнинг маъно ва ҳақиқатларини изоҳ ила исбот этар. Рисола-и Нур бу иккинчи қисм тафсирларнинг энг қувватлиси ва энг қийматдори ва энг порлоғи ва энг мукаммали бўлгани минглаб таҳқиқ ва тадқиқ аҳлининг шаҳодати ила ва тасдиғи ила собитдир.

— 162 —

Рисола-и Нурнинг таълифи ва нашриёти ҳозирга қадар мисли кўрилмаган бир тарздадир. Бадиуззамон Саид Нурсий ўз қўли ила рисолаларни ёзиб кўпайтирадиган даражада бир ёзувга соҳиб эмасдир, ярим уммийдир. Шунинг учун котибларга жуда тез айтар ва жуда тез ёзилар. Ҳар кун бир-икки соат таълифот ила машғул бўлиб ўн, ўн икки ва бир-икки соатда ёзилган ҳориқо асарлар бордир.

Устоз Бадиуззамоннинг таълиф этган рисолаларни талабалар қўлдан қўлга улаштирмоқ сурати ила кўпгина нусхалар ёзарлар, ёзилган нусхаларни муаллифига келтирарлар. Муаллиф нусха кўчирувчиларнинг хатоларини тузатар. Бу тасҳиҳларни қиларкан, асарнинг асли ила қаршилаштирмасдан текширар. Ҳозир ҳам йигирма беш, ўттиз сана аввал таълиф этган бир асарини тасҳиҳ этаркан, аслига боқмас.

Ёзилган рисолаларни атроф қишлоқлардан ва туманлардан келганлар катта бир қизиқиш ва иштиёқ ила олиб кетар ва қўл ёзуви ила нашр этардилар.

Устоз Бадиуззамон Қуръондан бошқа ҳеч бир китобга мурожаат этмасдан ва таълифлар замонида ёнида ҳеч бир китоб бўлмасдан Нур Рисолаларини таълиф этгандир.

Марҳум Маҳмад Акифнинг:

Тўғридан-тўғрига Қуръондан олиб илҳомни,

Асрнинг идрокига айттиришимиз керак Исломни.

байти ила ифода этган идеалини таҳаққуқ эттирмоқ Бадиуззамонга муяссар бўлгандир.

Рисола-и Нурнинг нашр кайфияти ҳам тарихда ҳеч бир асарда кўрилмагандир... Шундайки:

Қуръон хатини муҳофаза этмоқ хизмати ила ҳам вазифадор бўлган Рисола-и Нурнинг муҳаққақ Қуръон ёзуви ила нашр этилиши лозим эди. Эски ёзув ман этилган ва босмахоналари олиб ташланган эди. Бадиуззамоннинг пули, сарвати йўқ эди. Фақир эди, дунё моли ила алоқаси йўқ эди. Рисолаларни қўл ила ёзиб кўпайтирганлар ҳам фақат зарурий эҳтиёжларини таъмин этар эдилар. Рисола-и Нурни ёзганлар милиция ташкилотларига этилар.. исканжа ва азиятлар қилинар, қамоқларга отилар эди. Бадиуззамонга қарши ҳукумат қўли ила қилдирилган ташвиқот ва тазйиқлар ила ҳар тарафга даҳшатлар сочилар. Аҳоли Ҳазрати Устозга яқинлашишга, ундан дин, иймон дарси олишга жасорати қолмайдиган даражада қўрқитилар эди. Бир вақт бўлса дин одамларининг, ҳақиқатпарастларнинг ёлғиз диндор бўлганлари учун дорёғочларда жон беришлари бир қўрқув ва воз кечиш ҳавосини майдонга келтирган эди. Ҳукм сураётган ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ ичида диёнат аҳли сукути мутлаққа маҳкум этилган эди. На диннинг ҳақиқатларидан баҳс этган ҳақиқий бир рисола нашр эттирилмоқда ва на у ҳақиқатлар миллатга дарс берилаётган эди. Бу сурат ила Исломият руҳсиз бир жасад ҳолига келтирилишга уринилар, Ислом Динининг моҳияти ва асосларини дарс бермоқ қатъиян ман этилаётган эди. 

Хуллас, бошланғичда жуда ваҳший бўлган бу динсизлик даври Рисола-и Нурнинг умумият касб этган нашриёти ила йиқилган, иймон аҳлининг маънавий ва моддий (айниқса маънавий) ҳаётига татбиқ этилган истибдод занжирлари парчалангандир. Рисола-и Нур динсизликнинг белини синдирган ва пойдеворларини тор-мор этгандир.

Ҳа, у замонларки, динсизликнинг муқобил жабҳасида Рисола-и Нур яшинлар каби порлаган ва Қуръони Ҳакимнинг бу нури бутун қувват ва шавкати ила зуҳур этиб парда остида нашр қилингандир.

— 163 —

Рисола-и Нурдан таҳқиқий иймон дарси олган ва борганча зиёдалашган Нур Талабаларининг иймонлари инкишоф этган, иймоний бир шаҳомат ва Исломий бир жасоратга соҳиб бўлгандирлар. Қандайки, жасур бир қўмондон юзларча аскарга ҳол лисони ила жасорат берар ва таянч нуқтаси бўлар, айнан шунинг каби Рисола-и Нур маънавий шахсининг тамсилчиси бўлган Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари бошда бўлиб, таҳқиқий иймон дарслари ила иймонлари қувватланган юз мингларча, ҳозир миллионларча Нур Талабалари иймон аҳлига бир таянч нуқтаси ва бир гўзал мисол бўлгандирлар. Нур Талабаларининг бу иймон қувватлари ва динсизликка қарши қаҳрамонча курашлари халққа кўп таъсир қилган ва бир уйғоқлик майдонга келтиргандир. Шундай қилиб, миллатнинг ичидаги қўрқув ва ваҳималарни ҳам Рисола-и Нур ила изола этганлар, ватан ва миллатга умумий бир жасорат, умид ва севинч майдонга келтириб мусулмонларни умидсизликдан қутқаргандирлар.

Рисола-и Нурни ҳаётининг ғояси қилган бир Нур Талабаси юз одам қувватида бўлгани ва юз насиҳатчи қадар иймон ва Исломиятга хизмат этгани ҳақиқат аҳлича мусаллам ва мусаддақдир. Нур талабалари динсизликнинг дабдабали ҳужумларига, тантанали шовқинларига, зулмларига, қамоқларига, устозлари каби, аҳамият бермасдан, қўрқмасдан, керагида жонларини, молларини, бола-чақаларини ҳам чекинмасдан Рисола-и Нур ила иймон ва Исломиятга хизмат йўлида фидо этгандирлар. Нур Талабалари биргина нарсани ғоя қилгандирлар: "Иймонларини қутқармоқ нияти ила Рисола-и Нурни ўқимоқ ва Ризо-и Илоҳий учун иймон ва Исломиятга Рисола-и Нур ила хизмат этмоқ". Бу ғояларида муваффақ бўлмоқ учун ҳар нарсаларини бу хизматга хизматкор қилгандирлар.

Ҳа, Нур Талабалари Уммати Муҳаммадияни саломат соҳилига чиқарган бир Раббоний кеманинг хизматчилари бўлганликларига ишонгандирлар. Ҳаётда энг буюк ғоялари Қуръон ва иймонга хизмат қилиб, Уммати Муҳаммаднинг фаровонлик ва саодат ичида яшашига васила бўлмоқдир. Рисола-и Нурнинг қўл ёзуви ила нашри саналарида уйларидан етти-саккиз сана чиқмасдан Рисола-и Нурни ёзиб нашр этганлар бўлгандир. У замонлар, Испарта атрофида, эркак, хотин, ёш ва кексалардан мингларча Нур Талабаси, ҳатто Нур Дарсхонаси бўлган Сав Қишлоғи минг қалам ила саналарча Нур Рисолаларини ёзиб кўпайтирар эдилар. Рисола-и Нур таълифидан йигирма сана сўнгра нусха кўчириш ускунаси ила нашр этилган ва ўттиз беш сана сўнгра ҳам босмахоналарда босилишни бошлагандир. Иншааллоҳ, бир замон келади, Рисола-и Нур куллиёти олтин ила ёзилади ва радио тили ила турли хил тилларда ўқилади ва замин юзини кенг бир Нур дарсхонасияга айлантиради.

— 164 —

Рисола-и Нурнинг нашрида муборак хонимлар ҳам аҳамиятли фидокорликларга мазҳар бўлгандирлар. Ҳатто, Устоз Ҳазратларига келиб, "Устозим! Мен хўжайиним қиладиган дунёвий ишларни ҳам қилишга ҳаракат қиламан, у сеникидир, Рисола-и Нурникидир" деган ва эркакларининг Рисола-и Нур хизматида бўлишларида янада ортиқ имконлар берган қаҳрамон хонимлар кўрилгандир. Рисола-и Нурни ёзган хўжайинларига кечалари чироқ тутиб, уларнинг дин, иймон хизматларига сева-сева иштирок этгандирлар. Рисола-и Нурни хонимлар, қизлар қўллари ила ёзганлар, кўз нурлари тўкканлар, муборак котибалар бўлиб иймонга хизмат этгандирлар. Ҳатто шундай Нур Талабаси хонимлар бордирки, ўзларини сўнг нафасда иймон нури ила ҳусни хотимага ноил этадиган Нур Рисолаларини ҳарорат ила ўқиганлар ва бошқа дин қардошлари бўлган хонимларга ҳам ўқиб танитганлар. Нурларни хонимлар ичида нашр этиб, кўп хонимларнинг Қуръон ва иймон нурлари ила нурланишларига васила бўлиб қаҳрамонча хизматда бўлгандирлар. Рисола-и Нурни ўқиб ўқитмоқ ила иймон мартабаларида тараққий этиб худди биттадан муршид мартабасига юксалгандирлар. Хонимлар ёлғиз Аллоҳ розилигини қозонмоқ учун самимият ва ихлос ила Рисола-и Нурдаги порлоқ ва жуда файзли Қуръон нурларига боғланган ва қалбларида сўнмас бир муҳаббат ва севги сезиб дунё ва охиратда бахтиёр бўладиган бир вазиятга қовушгандирлар. Рисола-и Нурнинг қиймат ва буюклиги пок қалбларига шу қадар ерлашганки, уни баробар бўлиб ўқиб тинглаган сари, ичлари нурлар ила, файзлар ила тўлиб тошган, нуроний кўз ёшлари тўкиб хурсандчилик ва севинчдан ҳаяжонга келгандирлар. Қандай бахтиёрдир у хонимларки, Рисола-и Нурнинг бу муқаддас иймоний хизматида бўлганлари учун улар доимо хайр ила ёд этилажак, охиратларига нурлар юборилажак, қабрлари Жаннат-мисол пурнур бўлажак ва охиратда ҳам энг юксак мартабаларга улашажаклар, иншааллоҳ. Энг бошда Бадиуззамон Ҳазратларининг дуоларига доҳил бўлмоқ ила баробар, Нур Талабалари мобайнидаги маънавий ширкат сири ила дафтари ҳасанотларига хайрлар қайд этилмоқдадир. Рисола-и Нурга самимий алоқалари у фидокор хонимларни миллионлаб Нур Талабаларининг дуоларига ноил этмоқдадир. Рисола-и Нурларни ўқиб ўқитмоқ ила буюк маънавий фойдаларга, юксак даражаларга эришмоқдадирлар. Иншаллоҳ, аксар хонимларнинг бундай бўлишини раҳмати Илоҳийдан қувват ила эътиқод ва умид ва ниёз этамиз.

— 165 —

Басиратли Нур ноширлари ўттиз беш сана аввал Рисола-и Нурдаги юксак ҳақиқатларни кўрган, у муқаддас дарсларни олган ва у замондан бери ихлос ва садоқат ила яширин дин душманларига қаршилик қилгандир. Нур қаҳрамонларининг хоналари кўплаб дафалар қидирилгани ва ўзлари дафаларча қамоқларга отилиб у ерда шиддатли азоблар ва машаққатлар чектирилгани ҳолда, олмос қаламлари ила Рисола-и Нурнинг бу қадар санадир ноширлигини қилгандирлар. Истаганлари тақдирда дунё неъматлари ўзларига ёр бўлгани ҳолда, ҳар турли шахсий, дунёвий мартабалардан, борлиқлардан фароғат ила, умрларини Рисола-и Нурнинг хизматига вақф этгандирлар.

"Ажабо, Рисола-и Нур Шогирдларидаги бу ғайрат ва қувватнинг, бу фароғат ва фидокорликнинг ва бу даража сабот ва садоқатнинг сабаби недир?" дея бир савол сўраларса, бу саволнинг аниқ жавоби шу бўлажакдир: Рисола-и Нурдаги рад этилмас юксак ҳақиқатлар, иймон хизматининг ёлғиз ва ёлғиз Ризо-и Илоҳий учун қилиниши ва Бадиуззамон Ҳазратларининг аъзамий ихлосидир.

Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари Барлада саккиз сана қадар қолгандир. Аксар замонларини қирларда, боғ ва боғчаларда ўтказар эди. Икки-уч соат қадар узоқликдаги танҳо тоғларга ёки боғларга чекилар, Нур Рисолаларини таълиф этар, бир тарафдан бўлса таълиф этган рисолалари Испарта ва атрофида қўл ёзуви ила кўпайтирилиб ўзига юборилганида буларни тасҳиҳ этарди. Бир кун ичида ҳам тасҳиҳот қилар, ҳам бориб-келиш тўрт-беш соат бўлган ерларга пиёда борар, ҳам айни куннинг уч-тўрт соатини таълифотга айирар ва ҳамда кўп вақт овқатини ўзи тайёрлар эди. У замонларда қирқ ерда рисолалар Рисола-и Нурга муштоқ илк талабалар тарафидан қўл ёзуви ила кўпайтирилар эди. Устоз бу китобларни орқасига олар. Тоғ, боғ ёки қирларга қадар борар, у ерда тасҳиҳини қилар, уйига келарди. Сургунга маҳкум этилиб, замоннинг энг даҳшатли зулмига маъруз қолдирилган ва ҳеч ким ила кўришишига изн берилмас эди. Фақат у бу йўқлик ичида туганмас бир борлиққа қовушган эди. Чунки у Ислом Олами ва инсониятни танвир ва иршод этадиган Қуръондан келган иймон ҳақиқатларини таълиф этар ва айни замонда нашр этар эди. Бутун ишини таълиф этаётган асарларга қаратган эди. Бир кун келиб бу асарлар Анадолуга ёйилажак, Ислом Олами марказларига боражак, сиёсат аҳлининг диққат назарини жалб этажак ва у замон Ислом Оламининг асрлардир байроқдорлигини қилган бир миллат ичида ерлаштирилмоқ истанилган динсизлик, иймонсизлик мафкураларини парчалаяжак, охирги асрларнинг залолат тоғутларининг маънавий шахсидан иборат бўлган куфр аҳли, сафоҳат аҳли ва залолат аҳли жараёнларининг бу ватанни истилосига тўсиқ чекажак, истиқбол наслларининг абадий қутулиш ва саодатини таъминга мадор бўлажакдир.

— 166 —

Хуллас, у тарихнинг энг муаззам бир ҳодисасининг бошланишини изни Илоҳий ва тасарруфи Раббоний ила ҳозирлагани учун бундай жуда муқаддас бир маънони ичига олган даъвонинг тошувчиси бўлиш эътибори ила дунёнинг энг масъуди, замоннинг энг бахтиёри эди. Кийинишида, ғоясида, идеалида зарра қадар ўзгариш ва силкиниш бўлмаган эди. Аксинча олам ҳолининг эътиқодларини тузатадиган, зулматни изола этадиган бир машъала-и ҳидоятни ташиётган эди. Вазифаси ва хизмати бутун инсонларнинг икки жаҳонга оид саодат ва фаровонлигини ичига олгани учун бир ғайрат ва азм ичида эди.

Устознинг Барладаги истиқоматгоҳи икки хонадан иборат бир уйдир. Асосан мустақил бир уйи ва ер юзида ўз мулки ва тасарруфи остида бир қарич ери ҳам йўқдир. Барлада саккиз сана муддат давомида яшаган уйи уч юз эллик миллион мусулмонларнинг маркази ҳукмида илк дарсхона-и Нуриясидир. Бу дарсхона-и Нуриянинг остида доимий оққан бир чашма бордир. Ва қаршисида дарсхона-и Нурия ила ёнма-ён жуда қалин ва уч устун ҳолида самога юксалган ғоят муҳташам бир чинор дарахти бордир. Чинор дарахтининг шохлари орасида бир кулбача қилингандир. Бу ер Устоз Ҳазратларининг баҳор ва ёз мавсумларидаги истироҳат ва тафаккур ва убудият вазифаси учун энг муносиб бир манзилдир. Устознинг сиддиқ хизматкорлари, талабалари ва Барла аҳолиси дейдиларки: "Устозни кечалари дарсхона-и Нуриянинг ёнидаги бир муборак дарахт бўлган чинор дарахтининг шохлари орасида бўлган кулбачада тонгларга қадар тасбеҳот ила, зикрла ила тараннум этар кўрардик. Хусусан баҳор ва ёз мавсумларида бу муҳташам дарахтнинг мингларча шохлари орасида шавқ ва жазба ичида учаётган қушлар орасида устознинг бундай тонгларга қадар ишлашини кўрардик да, не замон ухлар, не замон турар, билолмасдик".

Устоз кўп хаста бўлар, кўп вақтлари ҳам хасталик ва машаққат ила кечарди. Жуда оз ер, у ҳам бир оз шўрво каби оз бир нарса эди. Кечалари Қуръони Каримдан вирд қилиб олган сураларни ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг машҳур муножоти бўлган Жавшан-ул Кабир номли муножотини ва Шоҳи Гейлоний ва Шоҳи Нақшбанд каби буюк авлиёларнинг муножот ва ҳизбларини ва саловоти Нурияларни ва айниқса Рисола-и Нурнинг манбаи бўлган "Ҳизб-ун Нурия"ни ва Қуръон оятларининг ярқирашлари бўлган ва бир тафаккур силсиласи бўлган ва Йигирма Тўққизинчи Ёғдуда жам этилган ҳизб ва муножотларни ўқир, буларни тугатиш билан яна Рисола-и Нур ила машғул бўларди. Кундузлари эса доимо Рисола-и Нурнинг мутолааси ва таҳсиси ила машғул бўлар, Рисола-и Нур хизматини ҳар нарсадан устун қўяр, Рисола-и Нурга оид, етишадиган шошилинч бир иш замонида бошқа ишларини қолдирар, аввало у ишни тугатарди.

— 168 —

Саид Нурсий баҳор мавсумида манзилининг қаршисидаги муҳташам чинор дарахтининг шохлари орасидаги кулбачасига чиқар, вазифасини у ерда адо этар, Рисола-и Нурнинг ҳақиқатларини, манба ва ҳақиқий маъдани бўлган мала-и аълода тафайюз ва томоша ва тафаккур этарди. Устознинг керак бўлса شَجَرَةٌ مُبَارَكَةٌ сирига мазҳар бўлган бу чинор дарахти ва керак бўлса қарағай тоғларидаги у жуда унсият этган дарахтларнинг ва тоғларнинг бошидаги тафаккур ва ҳиссиётини ифода эта олмоқ, ажабо мумкинмидир? Асло мумкин эмасдир! Жаноби Ҳақ Камоли Раҳмати ила бу фарди фаридни камолоти инсониянинг бутун навларини ичига олган бир истеъдодда яратган ва бу истеъдодларнинг ҳам аъзамий шаклда инкишофини ирода этганки, бу мустасно зотни Исломият дарахтининг сўнг асрларга узанган ва минглаб шох-шода солган Рисола-и Нур маънавий шахси эътибори ила бутун ҳақиқатларда "устози кулл" ҳукмига келтирган ва тамоми ила Исломият ҳақиқатлари нурининг аксини ва тажаллийсини Рисола-и Нур маънавий шахсида жойлаштириб, ҳақиқат ва камол аҳлини ҳайрат ила боқтирган ва шундай қилиб Рисолати Аҳмадия ва ҳақиқати Муҳаммадияни ичига олган бир ойнаси бўлган Рисола-и Нур ила Саид Нурсий бир Саид бўлиб чириган, эриган. Фақат маънан бутун Ислом Олами бўлиб таваллуд этган, бақо топгандир. Ва то қиёматга қадар Рисола-и Нур боқий қолажак ва доимо такаммул этажакдир. Ҳеч мумкинмидирки, чивин қанотининг ижодидан лоқайд қолмаган ва у қанотнинг зарраларида жуда кўп ҳикмат ва фойдаларни таъқиб этган Сонеъи Зулжалол Рисола-и Нур ила у таълиф этилган манзиллар ила ва Нур Муаллифининг муқаддас вазифаларини бажарган ерлар ила алоқадор бўлмасин.. ва шундай муқаддас хизматларга ходим (хизмат этган) бўлган маконлар ва дарсхона-и Нуриялар ва муборак дарахт раҳматнинг қасдий таҳсисидан хориж қолсин? Қатъиян мумкин эмасдир!

— 169 —

Саид Нурсий Ҳазратлари Барлада экан, ёз ойларида баъзан Қарағай Тоғига чиқар, бир муддат ёлғиз бўлиб у ерда қоларди. Бўлган тоғлари анча юксак эди. Барла дарсхона-и Нуриясининг қаршисидаги чинор дарахтининг тепасидаги кулбачаси каби, Қарағай Тоғининг энг юксак тепасида бўлган икки катта дарахт устида дарсхона-и Нурия маъносида биттадан манзили бор эди. Бу қарағай ва қатрон дарахтларининг тепаларида Рисола-и Нур ила машғул бўлар эди. Ҳам аксар замонлар Барладан бу ўрмони қалин жойга келиб кетарди. Ва дердики: "Мен бу манзилларни Юлдузлар Саройига алмаштирмайман!"

Ҳозир сўзни бу ерда тўхтатиб, Устоз Рисола-и Нурни таълиф этган мазкур Қарағай Тоғида ва Барла ноҳиясидаги ҳаётига ва Рисола-и Нурнинг моҳиятига оид рисола ва мактублардан бир нечтасини пастга киргизамиз.

— 172 —
Тўртинчи Мактуб
﴿ بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ ﴾
سَلَامُ اللَّهِ وَرَحْمَتُهُ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ وَعَلَى اِخْوَانِكُمْ لَاسِيَّمَا .. الى آخر

Азиз қардошларим!

Мен ҳозир Қарағай Тоғида, юксак бир тепаликда, улкан бир қарағай дарахтининг тепасида, бир чайладаман. Инсонлардан узоқлашиб, ёлғизликка кўникиб кетдим. Инсонлар билан суҳбатлашгим келганида, хаёлан сизларни ёнимда тасаввур қилиб, бир суҳбат қиламан, сизлар билан тасалли топаман. Бир монелик бўлмаса, бир-икки ой бу ерда ёлғиз қолиш орзусидаман. Барлага қайтсам, хоҳишингизга кўра, сиздан кўра кўпроқ мен муштоқ бўлган суҳбатлашиш чорасини излаб кўрамиз. Ҳозир бу қарағай дарахти устида ёдимга тушган икки-уч хотирани ёзмоқдаман.

Биринчиси: Бир оз маҳрам бир сирдир, аммо сендан сир сақланмайди. Яъни:

Ҳақиқат аҳлининг бир қисми қандайки Исми Вадудга мазҳар бўлганлар ва буюк бир мартабада у исмнинг жилвалари ила мавжудот деразалари орқали Вожиб-ул Вужудга боққанлар, шунинг каби, бу фақир қардошингизга, фақат Қуръон хизматида бўлган дамларида ва ул бениҳоят хазинанинг даллоли бўлган вақтларида Исми Раҳийм ва Исми Ҳакиймга мазҳарлик вазияти берилган. Бутун Сўзлар ўша мазҳариятнинг жилваларидир. Иншааллоҳ, у Сўзлар وَمَنْ يُؤْتَ اْلحِكْمَةَ فَقَدْ اُوتِىَ خَيْرًا كَثِيرًا сирига мазҳардирлар.

Иккинчиси: Нақший тариқати ҳақида айтилган, "Дар тариқи Нақшбандий лозим омад чор тарк: тарки дунё, тарки уқбо, тарки ҳасти, тарки тарк", бўлган раъно жумла бирдан ёдимга тушди. У хотира билан бирга бирдан шу жумла туғилди: "Дар тариқи ажзмандий лозим омад чор чиз: фақри мутлақ, ажзи мутлақ, шукри мутлақ, шавқи мутлақ эй азиз!"

Сўнгра сен ёзган, "Боқ китоби коинотнинг саҳифа-и рангдорига... ила охир", бўлган рангдор ва бой шеър ёдимга тушди. У шеър ила самонинг юзидаги юлдузларга боқдим. "Кошки шоир бўлсайдим, буни мукаммаллаштирсайдим",- дедим. Ҳолбуки шеър ва назмга истеъдодим бўлмаса-да, бошлайвердим, бироқ назм ва шеър қилолмадим, хотирамга қандай келса, шундай ёздим. Сен менинг ворисимсан, истасанг назмга сол, тартибла. Бирдан хотирга келган мана будир:

— 173 —

Тингла-да юлдузларни, шу хутба-и ширинини

Нома-и нурини ҳикмат, боқ не такрир айламиш.

Хўп баробар нутққа келмиш, ҳақ лисони ила дерлар:

"Бир Қодийри Зулжалолнинг ҳашмати Султонига

Биттадан бурҳони нурафшонмиз вужуди Сонеъга

Ҳам ваҳдатга, ҳам қудратга шоҳидлармиз биз.

Шу замин юзини порлатган

Нозанин мўъжизотни чун малак сайронига.

Шу самонинг Арзга боққан, Жаннатга диққат этган

Минглаб мудаққиқ кўзларимиз биз. 

Тубо-и хилқатдан самовот қисмига, бутун Каҳкашон шохларига

Бир Жамийли Зулжалолнинг, дасти ҳикмати ила тоқилмиш хўп гўзал мевалармиз биз.

Шу самовот аҳлига биттадан масжиди сайёр, биттадан хона-и даввор, биттадан улвий ошиёна,

Биттадан мисбаҳи наввор, биттадан кема-и жаббор, биттадан тайёралармиз биз.

Бир Қодийри Зулкамолнинг, бир Ҳакийми Зулжалолнинг биттадан мўъжиза-и қудрат, биттадан ҳориқо-и санъати холиқона,

Биттадан нодира-и ҳикмат, биттадан доҳия-и хилқат, биттадан нур оламимиз биз.

Бундай юз минг тил ила юз минг бурҳон кўрсатамиз, эшиттирамиз инсон бўлган инсонга.

Кўр бўлгур динсиз кўзи, кўрмас бўлди юзимизни, ҳам эшитмас сўзимизни, ҳақ сўйлаган оятлармиз биз.

Муҳримиз бир, имзомиз бир, Раббимизга мусаҳҳармиз. Мусаббиҳмиз, зикр этамиз обидона.

Каҳкашоннинг ҳалқа-и кубросига мансуб биттадан мажзублармиз биз!"

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

— 174 —
Олтинчи Мактуб
﴿ بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ ﴾
سَلَامُ اللَّهِ وَرَحْمَتُهُ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمَا وَعَلَى اِخْوَانِكُمَا مَادَامَ الْمَلْوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَمَا دَامَ الْقَمَرَانِ وَاسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ

Ғайратли қардошларим, ҳамиятли елкадошларим ва дунё дейилган ғурбат диёрида мадори тасаллиларим!

Модомики Жаноби Ҳақ фикримга эҳсон этган маънолардан сизларни ҳам ҳиссадор қилган экан, албатта ҳиссий кечинмаларимдан ҳам ҳиссадор бўлмоқ ҳаққингиздир. Сизларни кўп ранжитмаслик учун ғурбатли дамларимдаги фироқларнинг ўта аламли қисмини қолдириб, бир қисмини сизларга ҳикоя қиламан. Бундай бўлганди:

Шу икки-уч ойдан бери кўпинча ёлғиз қолдим. Баъзан ўн беш-йигирма кунда бир марта ёнимда меҳмон бўлади. Қолган вақтлар ёлғизман. Ҳам йигирма кун бўлибдики, тоғ сайёҳлари яқин атрофимда йўқ, тарқаб кетгандилар.

Мана шу кечада, шу ғарибона тоғларда, сас-садосиз, ёлғиз, дарахтларнинг ҳазинона шивирлашлари ичра ўзимни бир-бири ичидаги беш хил ғурбатларда кўрдим.

Биринчиси: Кексалик тақозосига кўра, яқинларим ва ёр-дўст ва қариндошларимнинг деярли аксариятидан айрилиб ёлғиз ва ғариб қолдим. Улар мени ташлаб барзоҳ оламига кетганларидан пайдо бўлган ҳазин бир ғурбатни ўзимда ҳис қилдим. Мана шу ғурбат ичида бошқа бир ғурбат доираси очилди. Ундан эса ўтган баҳор каби, мен боғланиб қолган аксар мавжудот мени ташлаб кетганидан ҳосил бўлган фироқли бир ғурбатни ҳис қилдим. Ва шу ғурбат ичида яна бир ғурбат доираси очилдики, ватанимдан ва ақраболаримдан ажраб ёлғиз қолганимдан пайдо бўлган фироқли бир ғурбатни ҳис этдим. Ва бу ғурбат ичра кечанинг ва тоғларнинг ғарибона вазияти менга яна бир ачинарли ғурбатни ҳис эттирди. Ва бу ғурбатдан эса, шу фоний меҳмонхонадан абад-ул обод тарафига силжишга ҳозир турган руҳимни фавқулодда бир ғурбатда кўрдим. Бирдан "Фасубҳаналлоҳ" дедим. "Бу ғурбатларга ва зулматларга қандай чидаш мумкин",- дея ўйладим. Қалбим фарёд билан деди:

— 175 —

Ё Раб! ғарибам, бекасам, заифам, нотавонам, алийлам, ожизам, ихтиёрам, беихтиёрам, ал-омон гўям, афв жўям, мадад хоҳам зидаргоҳи Илоҳий!

Бирдан иймон нури, Қуръон файзи, Раҳмон лутфи мададга келдилар. Ўша бешта зулматли ғурбатларни бешта нуроний дўстлар доирасига айлантирдилар.

Тилим: حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيل дея сўйлади.

Қалбим:

﴿ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ حَسْبِىَ اللّهُ لَا اِلهَ اِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ﴾

оятини ўқиди. Ақлим ҳам изтиробдан ва даҳшатдан фарёд этган нафсимга хитобан деди:

Ташла бечора фарёдни, балодан қил таваккул. Зеро фарёд бало андар, хато андар, балодир бил.

Бало берганни топсанг гар, шифо андар, вафо андар, ато андар балодир бил.

Модомики бундай экан, ташла шикоятни, шукр қил, чун булбуллар шодлиғидин кулар гул-мул.

Гар топмасанг, бутун дунё жафо андар, фано андар, ҳабо андар балодир бил.

Жаҳон тўла бало бошингда бор экан, не бақирурсан кичик бир балодан, кел таваккул қил.

Таваккул ила бало юзига кул, токи у ҳам кулсин, У кулган сари кичраяр, этар табаддул.

Ҳам устозларимиздан Мавлоно Жалолиддин ўз нафсига дегани каби дедим:

اُو ُفْتِ اَلَسْتُ وتُو ُفْتِى بَلَى شُكْرِى بَلَى يسْت كَثِيدَنْ بَلَا
سِرِّ بَلَا يسْتْ كِه يَعْنِى مَنَمْ حَلْقَه زَنِ دَرْ َهِ فَقْرُ و فَنَا
— 176 —

Шунда нафсим ҳам: "Ҳа, ҳа... ажз ва таваккул ила, фақр ва илтижо ила нур эшиги очилади, зулматлар тарқайди. Алҳамдулиллаҳи ала нурил ийман вал Ислам",- деди. Машҳур Ҳиками Атоиянинг қуйидаги:

مَاذَا وَجَدَ مَنْ فَقَدَهُ ٭ وَ مَاذَا فَقَدَ مَنْ وَجَدهُ

Яъни: "Жаноби Ҳақни топган нимани йўқотади? Ва Уни йўқотган нимани қозонади? Яъни: Уни топган ҳар нарсани топади, Уни топмаган ҳеч нарса топмайди. Топса ҳам бошига бало топади", жумласи қай даража олий бир ҳақиқат эканини кўрдим ва طُوبَى لِلْغُرَبَاء ҳадисининг сирини англадим, шукр қилдим.

Мана қардошларим, зулматли бу ғурбатлар, гарчи иймон нури билан ёришсалар-да, бироқ яна менда бир даража ҳукмларини ижро этдилар ва шундай бир тушунчани бердилар: "Модомики ғарибман ва ғурбатдаман ва ғурбатга кетар эканман, ажабо шу меҳмонхонадаги вазифам битдимикин? Токи сизларни ва Сўзларни ўрнимга вакил қилсам ва бутунлай алоқамни узсам",- деган фикр хотирамга келди. Шунинг учун сиздан сўрагандимки, "Ажабо, ёзилган сўзлар кифоями, ёки нуқсони борми? Яъни, вазифам битдимикин? Токи қалб роҳатлиги ила ўзимни нурли, ҳақиқий бир ғурбатга отиб, дунёни унутиб, Мавлоно Жалолиддин деганидек

دَانِى سَمَاعِ ه بُوَدْ نِى خُودْ شُدَنْ زِهَسْتِى
اَنْدَرْ فَنَاىِ مُطْلَقْ ذَوْقِ بَقَا شِيدَنْ

деб, олий бир ғурбатни изласаммикин?"- дея сизни шу саволлар билан безовта қилгандим.

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

* * *
— 177 —
Ўн Учинчи Мактуб
﴿ بِاسْمِه۪ وَ اِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪ ﴾
﴿ اَلسَّلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدٰى وَالْمَلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهَوٰى ﴾

Азиз қардошларим!

Ҳол-аҳвол ва туриш-турмушимни ва васиқа олиш учун мурожаат қилмаганимни ва оламнинг ҳозирги сиёсатига нисбатан лоқайдлигимни жуда кўп сўрамоқдасизлар. Бу саволларингиз жуда кўп такрорланганидан, ҳамда маънан мендан сўралганидан, бу уч саволга Янги Саид эмас, балки Эски Саид тили билан жавоб беришга мажбур бўлдим.

Биринчи Саволингиз: Туриш-турмушинг, ҳол-аҳволинг қандай?

Жавоб: Жаноби Арҳамурроҳимийнга юз минг шукр қиламанки, дунё аҳлининг менга қилган турли хил зулмларини турли хил раҳматларга айлантирди. Шундайки:

Сиёсатни тарк қилиб ва дунёдан ўзимни тортиб, бир тоғнинг ғорида охиратни ўйлаш билан машғул эканман, дунё аҳли мени зулман у ердан чиқариб сургун қилдилар. Холиқи Раҳийм ва Ҳакийм бу сургунни мен учун раҳматга айлантирди. Хатарли ва ихлосни бузадиган сабабларга дучор бўлган ул тоғдаги ёлғизликни Барла тоғларидаги бехатар, ихлосли хилватга айлантирди. Русияда асирлик чоғимда, умримнинг охирини бир ғорда ўтказайин деб ният ва ниёз қилгандим. Арҳамурроҳимийн мен учун Барлани ўша ғорга айлантирди. Яъни, ғорнинг савобини берди. Аммо ғорнинг заҳматини заиф вужудимга юкламади. Фақат Барлада икки-уч ваҳимачи бор эди. Ўша ваҳимачилик туфайли менга азият берилди. Ҳатто ўша дўстларим, гўё осойишимни ўйлардилар. Ҳолбуки, ўша ваҳимачилик туфайли ҳам қалбимга, ҳам Қуръоннинг хизматига зарар бердилар. Ҳам, дунё аҳли барча сургундагиларга васиқа берганлари ва жиноятчиларни қамоқдан чиқариб афв этганлари ҳолда, менга зулм ўлароқ рухсат бермадилар. Менинг Рабби Раҳиймим мени Қуръон хизматида янада зиёда тер тўктирмоқ ва Сўзлар номи остида Қуръон нурларини менга кўпроқ ёздирмоқ учун ташвишсиз бир суратда мени шу ғурбатда қолдириб, ўша зулмларни буюк бир марҳаматга айлантирди. Ҳам яна, дунё аҳли дунёларига аралашиши мумкин бўлган барча нуфузли ва қувватли раисларни ва шайхларни қишлоқларда ва шаҳарларда қолдириб, қариндош-уруғлари билан бирга ҳар ким билан ҳам учрашишларига изн берганлари ҳолда, мени зулман ёлғиз қолдириб, бир қишлоққа юборди.

— 178 —

Ҳеч бир ақрабо ва ҳамшаҳарларимни (бир-иккиси мустасно) ёнимга келишига изн бермади. Менинг Холиқи Раҳиймим ўша ёлғизликни мен учун азим бир раҳматга айлантирди. Зеҳнимни соф ҳолида қолдириб, ҳийлалардан пок ўлароқ, Қуръони Ҳакимнинг файзидан борича олишига восита қилди. Ҳам яна, аввалда мен икки йил мобайнида бор-йўғи иккита оддий мактуб ёзганимни дунё аҳли яхши билади. Ҳатто ҳозир, келса ўн ва ё йигирма кунда ва ё бир ойда бир-икки мусофирнинг фақатгина охират учун ёнимга келишини хуш кўрмадилар, менга зулм қилдилар. Менинг Рабби Раҳиймим ва Холиқи Ҳакиймим у зулмни мен учун марҳаматга айлантирдики, тўқсон йиллик маънавий бир умрни қозонтирувчи бу уч ой давомида (яъни, муборак ражаб, шаъбон ва рамазон ойларида) мени ёқтирилган бир хилватда ва мақбул бир ёлғизликда қолиш бахтига эриштирди. "Алҳамдулиллаҳи ала кулли ҳол", хуллас, ҳол ва турмушим мана шундай...

Иккинчи саволингиз: Нима учун васиқа олиш учун мурожаат этмаётирсан?

Жавоб: Шу масалада мен қадарнинг маҳкумиман, дунё аҳлининг маҳкуми эмасман. Қадарга мурожаат этаман. Қачон изн берса, ризқимни бу ердан қачон кесса, ўша вақт кетаман. Бу маънонинг ҳақиқати шудирки, бошга келган бир ишда икки сабаб бор. Бири зоҳирий, бошқаси ҳақиқий. Дунё аҳли зоҳирий бир сабаб бўлди, мени бу ерга келтирди. Қадари Илоҳий эса ҳақиқий сабаб бўлиб, мени бу ёлғизликка маҳкум этди. Зоҳирий сабаб зулм қилди, ҳақиқий сабаб адолат қилди. Зоҳирийси шундай ўйлади: "Бу одам илмга ва динга ортиғи билан хизмат қилади, балки дунёмизга аралашар" -деган эҳтимол билан мени сургун қилиб, уч томондан устма-уст зулм қилди. Қадари Илоҳий кўрдики, илмга ва динга керагича ва ихлос билан хизмат қилолмаётирман. Шунинг учун мени бу сургунга маҳкум этди. Уларнинг бу устма-уст зулмларини устма-уст раҳматларга айлантирди. Модомики, сургун қилинишимда қадар ҳоким экан ва ул қадар одил экан, унга мурожаат этаман. Зоҳирий сабаб эса, зотан баҳона навидан бир нарсалари бор. Демак, уларга мурожаат этиш маъносиздир. Агар уларнинг қўлида бир ҳақ ва ё кучли бир восита бўлганда эди, ўшанда уларга ҳам мурожаат этилса бўларди.

— 179 —

Бошларини есин, дунёларини тамоман ташлаганим ҳолда ва оёқларига ўралашсин, сиёсатларини бутунлай тарк этганим ҳолда, мен ҳақимда ўйлаган баҳоналари, ваҳималари, албатта, асоссиз бўлганидан, уларга мурожаат этиш билан ўша ваҳималарини ҳақиқатга айланишини истамайман. Агар учлари ажнабийлар қўлида бўлган дунё сиёсатига аралашмоққа бир иштаҳам бўлсайди, саккиз йил эмас, балки саккиз соатга ҳам қолмай ёйиларди, ўзини кўрсатарди. Ҳолбуки, саккиз йил бўлибди, биронта рўзнома ўқишга хоҳишим бўлмади ва ўқимадим. Тўрт йилдирки, бу ерда назорат остидаман, ҳеч бир аломати кўринмади. Демак, Қуръони Ҳаким хизматининг барча сиёсатлардан юксак бир устунлиги борки, аксарияти ёлғончиликдан иборат бўлган дунё сиёсатига таназзул этишга йўл қўймайди.

Мурожаат этмаганимнинг иккинчи сабаби шудирки, ҳақсизликни ҳақ деб ҳисоблаган одамларга ҳақ даъво этмоқ бир нави ҳақсизликдир. Бу навдаги ҳақсизликни пасткашларча қилишни истамайман.

Учинчи Саволингиз: Дунёнинг сиёсатига нима учун бу қадар лоқайдсан? Оламдаги бу қадар ўзгаришларга ҳеч парво қилмаётирсан? Бу ўзгаришларни хуш кўраётирсанми? Ва ёхуд қўрқаётирсанмики, сукут сақлаётирсан?

Жавоб: Қуръони Ҳакимнинг хизмати мени шиддатли бир суратда сиёсат оламидан ман қилди, ҳатто ўйлашни ҳам менга унуттирди. Йўқса, бутун ҳаёт саргузаштим шоҳиддирки, ҳақ деб билган маслагимда юришга қарши қўрқув қўлимни тутиб ман қилолмаган ва қилолмаётир. Нимадан ҳам қўрқайин? Дунё ила ажалимдан бошқа алоқам йўқ. Ўйлайдиган бола-чақам йўқ. Ўйлайдиган мол-дунёим йўқ. Шарафини ўйлайдиган хонадоним йўқ. Риёкор бир ёлғончи шуҳратдан иборат бўлган дунёвий шон-шарафни сақлаб қолишга эмас, синдиришга ёрдам қилганга раҳмат. Қолди ажалим. У Холиқи Зулжалолнинг қўлидадир. Кимнинг ҳадди борки, вақти келмай туриб унга қўл теккиза олсин. Зотан, иззат билан ўлишни зиллат билан яшашдан устун қўйганларданмиз. Эски Саид каби бир киши шундай деган:

وَ نَحْنُ اُنَاسٌ لَا تَوَسُّطَ بَيْنَنَا
لَنَا الصَّدْرُ دُونَ الْعَالَمِينَ اَوِ الْقَبْرُ

Асосан, Қуръон хизмати мени башариятнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётини ўйлашдан ман қилмоқда. Яъни:

— 180 —

Башарият ҳаёти бир сафардир. Бу замонда, Қуръоннинг нури билан кўрдимки, у йўл бир ботқоққа кирди. Ифлос ва бадбўй бир балчиқ ичра инсонлар карвони гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб кетмоқда. Бир қисми саломатли бир йўлда кетаётир. Бир қисми мумкин қадар балчиқдан, ботқоқдан қутулиш учун баъзи воситаларни топган. Аксарият қисми эса ўша бадбўй, ифлос, балчиқли ботқоқ ичра қоронғиликда кетмоқда. Бу аксариятнинг юзтадан йигирматаси мастлиги туфайли ўша ифлос балчиқни мушки-анбар деб ўйлаб, юз-кўзига суртмоқда; гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб, бора-бора ботиб бормоқда. Юзтадан саксони эса ботқоқлик эканини англайди; ифлос, бадбўй эканлигини ҳис қилади, бироқ, саросимада қолганлар, саломатли йўлни кўролмаётирлар.

Бас, буларга қарши икки чора бор:

Бири, тўқмоқ билан маст бўлмиш йигирматасини уйғотмоқдир;

Иккинчиси, нур кўрсатиш ила саросимада қолганларга саломатли йўлни ёритмоқдир.

Мен кўрмоқдаманки, йигирматага қарши саксон одам қўлига тўқмоқ олган. Ҳолбуки, ул бечора саросимада қолган саксонтага керагича нур кўрсатилмаётир. Кўрсатилса ҳам, бир қўлида ҳам тўқмоқ, ҳам нур бўлганлиги учун ишонарсиз кўринмоқда. Саросимада қолган одам, "Ажабо, нур билан мени жалб қилиб, тўқмоқ билан урмоқчимикин?" дея ҳадиксирайди. Ҳамда, баъзан бирон сабабга кўра тўқмоқ синган пайт, нур ҳам учар ва ё сўнар.

Ул ботқоқликдан мурод инсониятнинг ғафлаткорона ва залолат-пеша бўлган бузуқликларга тўла ижтимоий ҳаётидир. У сарҳушлар залолатдан лаззатланган динсизлардир. У саросимада қолганлар залолатдан нафратланганлардир, бироқ чиқолмаётирлар; қутулмоқни истайдилар, бироқ йўл тополмаётирлар, саросимада қолган инсонлардир. У тўқмоқлар эса сиёсат жараёнларидир. У нурлар эса Қуръон ҳақиқатларидир. Нурга қарши курашилмайди, унга адоват қилинмайди. Ёлғиз шайтони ражиймдан бошқа ундан нафратланган йўқдир. Хуллас, мен ҳам Қуръон нурини қўлда тутмоқ учун "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" дея сиёсат тўқмоғини ташлаб, икки қўлим билан нурга ёпишдим. Кўрдимки, сиёсат жараёнларида, ҳам мувофиқда, ҳам мухолифда бу нурларнинг ошиқлари бор. Барча сиёсат жараёнларидан ва тарафкашликлардан жуда юксак ва уларнинг ғаразкорона ўй-фикрларидан пок ва соф бўлган бир мақомда туриб берилган Қуръон дарси ва кўрсатилган Қуръон нурларидан ҳеч қайси тараф ва ҳеч бир қисм чекинмаслиги ва айб қидирмаслиги керак. Магар, динсизликни ва даҳрийликни сиёсат деб ўйлаб, унга тарафдор бўлган инсон суратидаги шайтонлардан ва ё инсон қиёфасидаги ҳайвонлардан бўлмаса.

— 181 —

Алҳамдулиллаҳ, сиёсатдан тийилганим туфайли, Қуръоннинг олмос ҳақиқатларини сиёсий ташвиқот деган туҳмат остида, шиша синиқлари қийматига туширмадим. Балки, борган сари ул олмослар ўз қийматларини ҳар тоифанинг назарида порлоқ бир тарзда зиёдалаштирмоқда.

﴿ وَقَالُوا اْلحَمْدُ لِلّهِ الَّذِى هَدَينَا لِهذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِىَ لَوْلَا اَنْ هَدَينَا اللّهُ لَقَدْ جَاءَتْ رُسُلُ رَبِّناَ بِاْلحَقِّ ﴾
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

— 182 —
Йигирма Иккинчи Ёғду
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Испартанинг одил ҳокимига ва суд органларига ва полициясига...энг маҳрам ва энг хос ва холис дўстларимга махсус равишда йигирма икки йил олдин Испартанинг Барла ноҳиясида эканман ёзган ғоят маҳрам бу рисолачамни Испарта миллати ила ва ҳукумати ила алоқадорлигини кўрсатгани учун тақдим этаман. Агар муносиб кўрилса ёки янги ёки эски ҳарф ила қўлёзма ила бир нечта нусха ёзилсинки, 25-30 йилдир сирларимни қидирганлар ва назорат этганлар ҳам тушунсинларки, яширин ҳеч қандай сиримиз йўқ. Ва энг яширин сиримиз мана шу рисоладир, билсинлар!

Саид Нурсий

Учта Ишора

Ўн Еттинчи Ёғдунинг Ўн Еттинчи Мулоҳазасининг Учинчи Масаласи экан, саволларининг шиддат ва шумулига ва жавобларининг қувват ва порлоқлигига биноан Ўттиз Биринчи Мактубнинг Йигирма Иккинчи Ёғдуси бўлиб Ёғдуларга қўшилди. Ёғдулар бу Ёғдуга ер беришлари керак. Маҳрамдир, энг хос ва холис ва содиқ дўстларимизга махсусдир.

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ ﴾
﴿ وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ اِنَّ اللّهَ ﴾
﴿ بَالِغُ اَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا ﴾

Бу Масала "Уч Ишора"дир.

Биринчи Ишора: Шахсимга ва Рисола-и Нурга оид муҳим бир савол.

Кўплар томонидан дейиладики: Сен дунё аҳлининг дунёсига қўшилмаганинг ҳолда, нимага ҳар фурсатда улар сенинг охиратингга қўшиладилар. Ҳолбуки ҳеч бир ҳукуматнинг қонуни дунёдан узоқлашганларга ва дарвишларга аралашмайди?

— 183 —

Жавоб: Янги Саиднинг бу саволга жавоби сукутдир. Янги Саид: "Менинг жавобимни Аллоҳнинг тақдири берсин",- дер. Шу билан баробар мажбурият ила омонатан қолган Эски Саиднинг боши дейдики: Бу саволга жавоб берадиган Испарта вилоятининг ҳукуматидир ва шу вилоятнинг миллатидир. Чунки бу ҳукумат ва шу миллат мендан кўпроқ бу саволнинг остидаги маъно ила алоқадордирлар. Модомики минглаб аъзолари бўлган бир ҳукумат ва юз минглаб кишилари бўлган бир миллат менинг бадалимга тушунишга ва мудофаа этишга мажбурдир. Мен нима учун керак бўлмаган ҳолда даъвочилар билан гапириб мудофаа қилай. Чунки тўққиз йилдир мен бу вилоятдаман, борганча янада зиёда дунёларига орқамни ўгирмоқдаман. Ҳеч бир ҳолим ҳам яширин қолмаган. Энг яширин, энг маҳрам рисолаларим ҳам ҳукуматнинг ва баъзи ходимларнинг қўлларига ўтган. Агар дунё аҳлини шубҳага ва андишага соладиган дунё ила қўшилган бир ҳолим ва қўшилиш бир ташаббусим ва фикрим бўлса эди, бу вилоят ва қишлоқлардаги ҳукумат тўққиз йил диққат ва назорат этганлари ҳолда ва мен ҳам чекинмасдан ёнимга келганларга сирларимни баён этганим ҳолда, ҳукумат менга қарши сукут этиб тегмадилар. Агар миллатнинг ва ватаннинг саодатига ва истиқболига зарар берадиган бир жиноятим бўлса, тўққиз йилдан бери ҳокимидан тортиб қишлоқ полиция бошлиғига қадар ўзларини масъул этади. Улар ўзларини масъулиятдан қутқармоқ учун ҳаққимда пашшани фил қилганларга қарши филни пашша қилиб мени мудофаа қилишга мажбурдирлар. Ундай бўлса бу саволнинг жавобини уларга ҳавола этаман.

Аммо шу вилоятнинг миллати умумият ила мендан зиёда мени мудофаа этмоқ мажбуриятлари шундандирки, шу тўққиз йилдир ҳам қардош, ҳам дўст, ҳам муборак бўлган бу миллатнинг абадий ҳаётига ва иймонининг қувватига ва ҳаётининг саодатига феълан ва моддатан таъсирини кўрсатган юзлаб рисолалар ила ишлаганимизни ва ҳеч бир таҳлика ва зарар ҳеч кишига у рисолалар юзидан келмагани ва ҳеч бир ғаразкорона сиёсий ва дунёвий ғоялар кўрилмагани ва "Лиллаҳилҳамд" шу Испарта вилояти эски замоннинг Шоми Шарифининг муборакияти ва Ислом оламининг умумий мадрасаси бўлган Мисрнинг Жомеъ-ул Азҳарининг муборакияти навидан иймон қуввати ва диний салобат жиҳатида бир мубораклик мақомини Рисола-и Нур воситаси ила қозониб, бу вилоятда иймоннинг қувватини лоқайдликка ва ибодатнинг иштиёқини сафоҳатга ҳоким бўлишини ва умум вилоятларнинг устида бир диндорлик туйғу ва васфларини Рисола-и Нур бу вилоятга қозонтирганидан, албатта бу вилоятдаги умум инсонлар, ҳатто айтайлик динсизи ҳам бўлса, мени ва Рисола-и Нурни мудофаага мажбурдир. Уларнинг жуда аҳамиятли мудофаа ҳақлари ичида мен каби вазифасини битирган ва "Лиллаҳилҳамд" минглаб шогирдлар мен каби бир ожизнинг ўрнида ишлаган ва ишлаётган пайтда аҳамиятсиз шахсий ҳаққим мени мудофаага йўналтирмайди. Бу қадар минглаб адвокатлари бўлган бир одам ўз даъвосини ўзи мудофаа этмас.

— 184 —

Иккинчи Ишора: Танқидкорона бир саволга жавобдир.

Дунё аҳли томонидан дейиладики: Сен нима учун биздан хафа бўлдинг? Бир марта бўлса ҳам ҳеч мурожаат этмасдан сукут этдинг? Биздан шиддатли шикоят этиб "Менга зулм қилмоқдасизлар!" дейсан. Ҳолбуки бизнинг бир қонун-қоидамиз бор, бу асрнинг зарурати бўлиб хусусий дастурларимиз бор. Буларнинг татбиқини сен ўзингга қабул этмаётирсан. Қонунни татбиқ этган золим бўлмас, қабул этмаган исён этар. Хусусан: Бу ҳуррият асрида ва бу янги бошлаганимиз мустақиллик даврида тенгҳуқуқлик асоси устида зўравонлик ва тағаллубни олиб ташлаш дастури бизнинг бу асосий қонунимиз ҳукмига ўтгани ҳолда, сен гоҳ устозлик, гоҳ зоҳидлик суратида омманинг эътиборини қозониб, диққат назарларини ўзингга жалб этиб, ҳукуматнинг нуфузи хорижида бир қувват, бир ижтимоий мақом қўлга киритишга ҳаракат қилганинг зоҳир ҳолинг ва эски замондаги ҳаётинг ҳодисалари далолати ила тушунилади. Бу ҳол эса, ҳозирги таъбир ила, буржуаларнинг мустабид таҳаккумлари ичида хуш кўриниши мумкин. Фақат бизнинг авом табақасининг уйғониши ила ва ғалабаси ила намоён бўлган тўлиқ социализм ва болшевизм дастурлари бизнинг янада зиёда ишимизга ярагани учун у социализм дастурларини қабул этганимиз ҳолда сенинг вазиятинг бизга оғир келмоқда, қонун-қоидаларимизга мухолиф тушмоқда. Шунинг учун сенга берган машаққатдан шикоятга ва хафа бўлишга ҳаққинг йўқдир.

Жавоб: Инсонларнинг ижтимоий ҳаётида бир йўл очган, агар коинотдаги фитрат қонунига мувофиқ ҳаракат этмаса, хайрли ишларда ва тараққийда муваффақ бўлолмас. Бутун ҳаракати ёмонлик ва бузғунчилик ҳисобига ўтар. Модомики фитрат қонунига ҳаракатни мослашга мажбурият бор, албатта башарият фитратини алмаштирмоқ ва инсонларнинг хилқатидаги асос ҳикматни олиб ташлаш билан мутлақ тенглик қонуни татбиқ этилиши мумкин. Ҳа, мен келиб чиқиш ва ҳаёт тарзим бўйича авом табақасиданман. Ва машрабан ва фикран "тенг ҳуқуқлик" маслагини қабул этганларданман. Ва шафқатан ва Исломиятдан келган адолат сири ила буржуа дейилган ҳавас табақасининг истибдод ва таҳаккумларига қарши эскидан бери қаршилик билан ҳаракат қилганларданман. Шунинг учун, бутун қувватим ила мутлақ адолат томонида зулм ва тағаллуб ва таҳаккум ва истибдодга қаршиман. Фақат инсонларнинг фитрати ва ҳикматининг сири мутлақ тенглик қонунига зиддир. Чунки Фотири Ҳакийм қудрат ва ҳикматининг мукаммаллигини кўрсатмоқ учун оз бир нарсадан кўп нарса чиқаради ва бир саҳифада кўп китобларни ёздиради ва бир нарса ила кўп вазифаларни қилдиргани каби, нави башар ила ҳам минглаб вазифаларни қилдиради.

— 185 —

Хуллас, шу азим сирдандирки: Жаноби Ҳақ инсон навини минглаб навларни сунбул берадиган ва ҳайвонотнинг бошқа минглаб навлари қадар табақа кўрсатадиган бир фитратда яратгандир. Бошқа ҳайвонлар каби жиҳозларига, латифаларига, туйғуларига чегара қўйилмаган. Эркин қўйиб ҳадсиз мақомларга кезадиган истеъдод берганидан, бир нав экан минглаб нав ҳукмига ўтгани учундирки, Ернинг халифаси ва коинотнинг натижаси ва жонзотларнинг султони ҳукмига ўтгандир.

Хуллас, инсон навининг турли хил бўлишининг энг муҳим асоси ва замбараги мусобақа ила ҳақиқий иймонли фазилатдир. Фазилатни олиб ташлаш башарият моҳиятининг алмаштирилиши ила, ақлнинг сўндирилиши ила, қалбнинг ўлдирилиши ила, руҳнинг маҳв этилиши ила бўлиши мумкин. Ҳа, шу ҳуррият пардаси остида мудҳиш бир истибдодни ташиган шу асрнинг ғаддор юзига уришга лойиқ экан ва ҳолбуки у таъзирга ҳақдор бўлмаган ғоят муҳим бир зотнинг хато ҳолда юзига урилган комилона шу сўзнинг:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи ҳуррият?

Тириш, идрокни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

Шу сўзнинг ўрнига бу асрнинг юзига урмоқ учун мен ҳам дейман:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи ҳақиқат?

Тириш, қалбни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

Ва ёхуд:

Не мумкин зулм ила, бидод ила имҳойи фазилат?

Тириш, виждонни ташла, муқтадирсан одамиятдан!

— 186 —

Дарҳақиқат, иймонли фазилат таҳаккум сабаби бўлмагани каби, истибдод сабаби ҳам бўлолмас. Таҳаккум ва тағаллуб этмоқ фазилатсизликдир. Ва айниқса фазилат аҳлининг энг муҳим машраби ожизлик ва фақирлик ва тавозуъ ила инсонларнинг ижтимоий ҳаётига қўшилмоқ тарзидадир. Лиллаҳилҳамд, бу машраб устида ҳаётимиз кетган ва кетмоқда. Мен ўзимда фазилат бор дея фахр суратида даъво этмайман. Фақат Аллоҳнинг неъматини айтмоқ суратида, шукр этмоқ нияти ила дейманки: Жаноби Ҳақ фазлу карами ила иймон ва Қуръон илмига хизмат этмоқ ва фаҳм этмоқ фазилатини эҳсон этгандир. Бу Аллоҳнинг эҳсонини бутун ҳаётимда, Лиллаҳилҳамд, Аллоҳнинг тавфиқи ила шу Исломият миллатининг манфаатига, саодатига сарф этиб, ҳеч бир вақт таҳаккум ва тағаллуб воситаси бўлмагани каби, аксар ғафлат аҳлича матлуб бўлган инсонлар эътибори ва халқнинг гўзал қабули ҳам, муҳим бир сирга биноан, менинг нафрат этганларимдандир. Улардан қочаман. Йигирма йил эски ҳаётимни зое этгани учун уларни ўзимга зарарли кўраман. Фақат Рисола-и Нурни ёқтирганликларини бир ишора деб биламан, уларни хафа қилмайман.

Мана эй дунё аҳли! Дунёнгизга ҳеч қўшилмаганим ва қонун-қоидаларингиз ила ҳеч бир алоқадорлигим жиҳати бўлмагани ва тўққиз йил асоратдаги бу ҳаётимнинг шаҳодати ила, янгидан дунёга қўшилишга ҳеч бир ният ва орзуим йўқ экан, менга эски бир зўравон ва доимо фурсатни пойлаган ва истибдод ва таҳаккум фикрини тошиган бир одам каби қилинган бунча назорат ва тазйиқингиз қайси қонун иладир? Қайси фойда иладир? Дунёда ҳеч бир ҳукумат бундай қонундан хориж ва ҳеч бир кишининг тасдиғига мазҳар бўлмаган бир муомалага изн бермагани ҳолда, менга қарши қилинган бу қадар бад муомалаларга ёлғиз нафақат менинг аразлашим, балки агар билса нави башар аразлар, балки коинот аразламоқда!...

Учинчи Ишора: Ғалати девоначасига бир савол.

Бир қисм ҳукумат вакиллари дейдиларки: Модомики сен шу мамлакатда турмоқдасан, шу мамлакатнинг ижтимоий қонунларига итоат этмоқ лозим келар экан, сен нима учун дарвишлик пардаси остида ўзингни у қонунлардан четлатмоқдасан? Жумладан, ҳозирги ҳукуматнинг қонунида вазифа хорижида бир мазиятни, бир фазилатни ўзига тоқиб, у билан бир қисм миллатга таҳаккум этиб, нуфузини ижро этмоқ тенглик асосига асосланган республиканинг бир дастурига қаршидир. Сен нима учун вазифасиз бўлганинг ҳолда қўлингни ўптирмоқдасан? Халқ мени тингласин дея худфурушона бир вазият кўрсатмоқдасан?

Жавоб: Қонунни татбиқ этганлар, аввало ўзларига татбиқ этгандан сўнг бошқасига татбиқ эта оладилар. Сиз ўзларингизга татбиқ этмаганингиз бир дастурни бошқасига татбиқ этмоқ ила ҳаркасдан аввал сиз дастурингизни, қонунингизни бузмоқдасизлар ва қарши чиқмоқдасизлар. Чунки бу мутлақ тенглик қонунининг менга татбиқини истамоқдасизлар. Мен ҳам дейман: Қачонки бир аскар бир маршалнинг ижтимоий мақомига чиқса ва миллатнинг у маршалга қарши кўрсатган ҳурмат ва эътиборига иштирок этса ва у каби у эътибор ва ҳурматга мазҳар бўлса ёки у маршал у аскар каби оддийлаширса ва у аскарнинг сўниқ вазиятини олса ва у маршалнинг вазифа хорижида ҳеч бир аҳамияти қолмаса.. ҳам агар энг ақлли ва бир қўшиннинг ғалабасига сабабият берган бир қўмондон энг аҳмоқ бир аскар ила омманинг эътиборида ва ҳурмат ва муҳаббатда тенгликка кирса, у вақт сизнинг бу тенглик қонунингиз ҳукмича менга шундай дея оласиз. "Ўзингга домла дема! Ҳурматни қабул этма! Фазилатингни инкор эт! Хизматчингга хизмат эт! Тиланчиларга дўст бўл!"

— 187 —

Агар десангиз: Бу ҳурмат ва мақом ва эътибор вазифа бошида бўлган вақтга махсусдир ва вазифадорларга хосдир. Сен вазифасиз бир одамсан, вазифадорлар каби миллатнинг ҳурматини қабул этолмайсан!

Жавоб: Агар инсон ёлғиз бир жасаддан иборат бўлса ва инсон дунёда ўлмасдан доимий қолса ва қабр эшиги ёпилса ва ўлим ўлдирилса, у пайт вазифа ёлғиз аскарлик ва идора маъмурларига махсус қолса, сўзингизда ҳам бир маъно бўлар эди. Фақат модомики инсон ёлғиз жасаддан иборат эмас. Жасадни тўйдирмоқ учун қалб, тил, ақл, мия қўпарилиб у жасадга едирилмас. Улар ҳам идора истарлар.

Ва модомики қабр эшиги ёпилмайди ва модомики қабрнинг бошқа томонидаги истиқбол андишаси ҳар кишининг энг муҳим масаласидир. Албатта миллатнинг итоат ва ҳурматига таянган вазифалар ёлғиз миллатнинг дунёвий ҳаётига оид ижтимоий ва сиёсий ва аскарий вазифалар ила чекланган эмасдир.

Дарҳақиқат, йўлчиларга саёҳат учун ҳужжат бермоқ бир вазифа бўлгани каби, абад тарафига кетган йўлчиларга ҳам ҳужжат, ҳам у зулматли йўлда нур бермоқ шундай бир вазифадирки, ҳеч бир вазифа у вазифа қадар аҳамиятли эмасдир. Бундай бир вазифанинг инкори ўлимнинг инкори ила ва ҳар кун اَلْمَوْتُ حَقٌّ даъвосини жанозаларнинг муҳри ила имзо этиб тасдиқ этган ўттиз минг шоҳиднинг шаҳодатини ёлғон демоқ ва инкор этмоқ ила бўлади. Модомики маънавий зарурий ҳожатларга таянган маънавий вазифалар бор. Ва у вазифаларнинг энг муҳими абад йўлида саёҳат учун паспорт ҳужжати ва барзоҳ зулматида қалбнинг чўнтак чироғи ва абадий саодатнинг калити бўлган иймондир ва иймоннинг таълими ва қувватланишидир. Албатта, у вазифани бажараётган маърифат аҳли ҳар ҳолда неъматга қарши нонкўрлик суратида ўзига берилган Аллоҳнинг неъматини ва иймон фазилатини ҳеч ҳукмида кўриб, аҳмоқ ва фосиқларнинг мақомига тушмайди. Ўзини паст кетганларнинг бидъатлари ила, сафоҳатлари ила булғамайди!... Мана, ёқтирмаганингиз ва тенгсизлик деб ўйлаганингиз ёлғиз яшашлик шунинг учундир.

— 188 —

Хуллас, шу ҳақиқат ила баробар мени қийноқ ила роҳатсиз этган сиз каби манманликда ва бу тенглик қонунини бузишда фиръавнлик даражасида илгарилаган мутакаббирларга қарши демайман. Чунки мутакабирларга қарши камтаринликни зиллат деб ўйланганидан тавозуъ этмаслик керакдир. Балки инсоф аҳли ва камтарин ва одил қисмига дейманки: "Мен, фалиллаҳилҳамд, ўз нуқсонимни, ожизлигимни биламан. Мусулмонлар устида мутакаббирона бир эҳтиром мақомини исташ эмас, балки ҳар вақт ниҳоятсиз нуқсонларимни, ҳечлигимни кўриб, истиғфор ила тасалли топиб, халқлардан эҳтиром эмас, дуо истайман. Ҳам ўйлайманки, менинг бу маслагимни менинг бутун дўстларим биладилар. Ёлғиз шу қадар борки: Қуръони Ҳакимнинг хизмати жиҳатида ва иймон ҳақиқатларининг дарси вақтида у ҳақиқатлар ҳисобига ва Қуръон шарафига у мақомнинг тақозо этган иззатни ва илмий виқорни дарс пайтида муҳофаза этиб, бошимни залолат аҳлига эгмаслик учун у иззатли вазиятни вақтинчалик кўрсатаман. Ўйлайманки, дунё аҳлининг қонунларининг ҳадди йўқдирки, бу нуқталарга қарши чиқа олсин!"

Ҳайратланадиган бир муомала тарзи: Маълумдирки; ҳар ерда маориф аҳли маърифат ва илм нуқтасида муҳокама этади. Қаерда ва кимда маърифат ва илм кўрса, маслак эътибори ила унга қарши бир дўстлик ва бир ҳурмат кўрсатадилар. Ҳатто душман бир ҳукуматнинг бир профессори бу мамлакатга келса, маориф аҳли унинг илм ва маърифатига ҳурматан уни зиёрат этадилар ва унга ҳурмат кўрсатадилар. Ҳолбуки Англия Фанлар Академиясининг Машиҳати Исломиядан сўраган олти саволнинг жавобини олти юз калима ила Машиҳати Исломиядан истаганлари замон бу ернинг маорифининг ҳурматсизлигига учраган бир маърифат аҳли у олти саволга олти калима ила тақдирга мазҳар бўлган бир жавоб берган ва ажнабийларнинг энг муҳим ва файласуфларнинг энг асосли дастурларига ҳақиқий илм ва маърифат ила қарши чиқиб, ғолиб бўлган ва Қуръондан олган маърифат қуввати ва илмга таянган ҳолда Оврупа файласуфларига қарши чиққан ва Ҳурриятдан олти ой аввал Истанбулда ҳам дин олимларини ва ҳамда фан олимларини мунозарага даъват этиб ўзи ҳеч савол сўрамасдан саволларига

— 189 —
нуқсонсиз тўғри жавоб берган  ва бутун ҳаётини шу миллатнинг саодатига сарф этган ва юзлаб рисолаларни у миллатнинг Туркча бўлган лисони ила нашр этиб у миллатни нурлантирган.. ҳам ватандош, ҳам диндош, ҳам дўст, ҳам қардош бир маърифат аҳлига қарши энг зиёда машаққат берган ва ҳақида адоват ташиган ва балки ҳурматсизлик этган бир қисм маориф доирасига мансуб бўлганлар билан оз бир қисм расмий домлалардир. Хуллас кел. Бу ҳолга нима дейсан? Маданиятмидир? Маърифатпарварликмидир? Ватанпарварликмидир? Миллатпарварликмидир? Жумҳуриятпарварликмидир? Асло! Асло! Ҳеч нарса эмас. Балки бир Аллоҳнинг тақдиридирки, у Аллоҳнинг тақдири у маърифат аҳли одамининг дўстлик умид этган еридан адоват кўрсатдики, ҳурмат юзидан илми риёга кирмасин ва ихлосни қозонсин.
Хотима

Ўзимча ҳайратланадиган ва шукрга сабаб бир ҳужум:

Бу ҳаддан ортиқ такаббур дунё аҳлининг такаббур ишларида шу қадар сезгирлилик борки, агар ақлан бўлса эди, каромат даражасида ва ёхуд буюк бир даҳо даражасида бир муомала бўлар эди. У муомала ҳам шудир: Ўз нафсим ва ақлим менда ҳис этмаганлари бир парча такаббурлик вазиятини улар такаббурликларининг сезгирлилик мезони ила ҳис этаётгандай, шиддатли бир суратда мен ҳис этмаганим такаббуримнинг қаршисига чиқмоқдалар. Бу саккиз-тўққиз йилда саккиз-тўққиз марта тажрибам борки, уларнинг золимона менга қарши муомалаларининг бўлганидан сўнг, Аллоҳнинг тақдирини тушуниб "Нима учун уларни менга йўлиқтирди" дея нафсимнинг макрларини қидирар эдим. Ҳар бирида ё нафсим идроксиз бўлиб такаббурликка фитрий майл этган ва ёхуд билиб мени алдаганини тушунмоқдаман. У вақт Аллоҳнинг тақдири у золимларнинг зулми ичида ҳаққимда адолат этган дердим. Хусусан: Бу ёз дўстларим чиройли бир отга мени миндирдилар. Бир сайронгоҳга кетдим. Идроксиз ҳолда нафсимда худфурушона бир кайф орзуси уйғониши билан дунё аҳли шундай шиддатли у орзумнинг қаршисига чиқдиларки, ёлғиз у яширин орзуни эмас, балки кўп иштаҳаларимни кесдилар.

— 190 —

Ҳатто хусусан бу дафа Рамазондан сўнг эски замонда ғоят буюк, азиз бир имомнинг бизга қарши ғайбий каромати ила илтифотидан сўнг қардошларимнинг тақво ва ихлослари ва зиёратчиларнинг ҳурмат ва ҳусни зонлари ичида, мен билмасдан, нафсим фахрланиб, гўё шукр этиш пардаси остида риёкорона бир такаббурлик вазиятини олмоқ истади. Бирдан бу дунё аҳлининг ҳадсиз сезгирлиликлари ила ва ҳатто риёкорликнинг зарраларига ҳам ҳис эттирадиган бир тарзда менга ёпишдилар. Мен Жаноби Ҳаққа шукр этаманки, буларнинг зулми менга бир ихлос воситаси бўлди.

﴿ رَبِّ اَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَاَعُوذُ بِكَ رَبِّ اَنْ يَحْضُرُونِ ﴾
اَللّهُمَّ يَا حَافِظُ يَاحَفِيظُ يَا خَيْرَ ا لْحَافِظِينَ اِحْفَظْنِى وَ احْفَظْ رُفَقَائِ مِنْ شَرِّ النَّفْسِ وَ الشَّيْطَانِ وَ مِنْ شَرِّ الْجِنِّ وَ الْاِنْسَانِ وَ مِنْ شَرِّ اَهْلِ الضَّلَالَةِ وَ اَهْلِ الطُّغْيَانِ آمِينَ آمِينَ آمِينَ
﴿ سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ ﴾
— 191 —
Йигирма Олтинчи Ёғдунинг Олтинчи Умиди

Бир замон аламли бир асоратимда инсонлардан бегоналашиб, Барла яйловидаги Қарағай Тоғининг тепасида ёлғиз қолдим. Танҳоликда бир нур излаётгандим. Бир кеча ўша юксак тепаликнинг чўққисидаги баланд бир қарағай дарахти устига ўрнатилган усти очиқ айвончада қолдим. Кетма-кет уч-тўрт ғурбатни кексалик менга хотирлатди. Олтинчи Мактубда изоҳлангани каби, ўша кеча жим-жит, сас-садосиз, фақатгина дарахтларнинг шитирлаши ва майин оҳангларидан келган ҳазин бир садо, бир товуш жуда ачинтириб, кексалигимга, ғурбатимга қаттиқ таъсир қилди. Кексалик менга эслатдики, бамисоли кундуз шу қоронғу бир қабрга айлангани ва дунё қора кафанини кийгани сингари, умрингнинг кундузи ҳам кечага ва дунёнинг кундузи ҳам барзоҳ кечасига ва ҳаётингнинг ёзи ҳам ўлимнинг қиш кечасига инқилоб этажагини қалбимнинг қулоғига сўйлади. Шу он нафсим мажбуран деди:

Ҳа, мен ўз ватанимда ғариб бўлганим каби, шу эллик йиллик умримда менинг завол топган севганларимдан ажраб қолишим ва уларнинг орқаларидан йиғлаб қолишим бу ватан ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатдир. Ва бу кеча ва тоғнинг ғарибона вазиятидаги ҳазин ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатга яқинлашмоқдаман. Бу билан кексалик менга бутун дунёдан бирданига айрилиш замони яқинлашганини хабар қилмоқда. Бу ғурбат ичра ғурбат ва бу маҳзунлик ичра маҳзунликдаги вазиятдан бир умид, бир нур изладим.

Бирдан Аллоҳга Иймон мададга келди. Шундай бир тасалли бахш этдики, мени икки томондан ўраб олган ваҳима, агар минг марта зиёдалашса ҳам, Аллоҳга Иймондан келган ул тасалли унга кифоя қилар эди.

Ҳа, эй муҳтарам ва муҳтарама кексалар! Модомики, Раҳийм бўлган бир Холиқимиз бор экан, бизлар учун ғурбат йўқдир. Модомики У бор экан, биз учун ҳамма нарса бор. Модомики У бор ва малаклари ҳам бор экан, шундай бўлгач, бу дунё бўш эмас. Холи тоғлар, бўш саҳролар Жаноби Ҳақнинг бандалари ила тўладир. Онгли бандаларидан ташқари Унинг нури ила, Унинг номидан тошлари ҳам, дарахтлари ҳам биттадан мунис дўст ҳукмига ўтади. Ҳолатлари ила биз билан сўзлаша оладилар ва хурсанд қиладилар.

Ҳа, бу коинотнинг мавжудоти ададича ва шу буюк олам китобининг ҳарфлари ададича мавжудлигига шаҳодат этган; ва жонзотларнинг шафқат, раҳмат, иноятга мадор бўла олган аъзолари, таомлари ва неъматлари ададича раҳматини кўрсатган далиллар, шоҳидлар бизга Раҳийм, Карийм, Мунис, Вадуд бўлган Холиқимизнинг, Сонеъимизнинг, Ҳомийимизнинг даргоҳини кўрсатмоқдалар. У даргоҳда энг мақбул бир шафоатчи ожизлик ва заифликдир. Ва ул ожизлик ҳамда заифликнинг айни вақти эса кексаликдир. Бундай бир даргоҳда мақбул бир шафоатчи бўлган кексаликдан ранжимоқ эмас, балки уни севмоқ лозимдир...

— 192 —

(Бадиуззамон Саид Нурсийнинг бир нечта мактуби ва Нур Рисолаларининг таълифи замонларида Рисола-и Нурни қўл ёзувлари ила нашр этганлардан баъзиларининг парчаларидир)

Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Учинчи Масаласининг қўшимчаси бўла оладиган кичик ва хусусий бир мактубдир.

Охират қардошларим ва тиришқоқ талабаларим Хусрав Афанди ва Раъфат Бей,

Сўзлар номли Қуръонга оид нурларда уч Қуръонга оид кароматни ҳис этаётган эдик. Сизлар ҳам, ғайрат ва шавқингиз ила тўртинчисини илова эттирдингиз. Билганимиз уч эса:

Биринчиси: Таълифида фавқулодда осонлик ва тезликдир. Ҳатто беш парча бўлган Ўн Тўққизинчи Мактуб икки-уч кунда ва ҳар кунда уч-тўрт соат мобайнида, мажмуи ўн икки соат бўлар, китобсиз, тоғда, боғда таълиф этилди. Ўттизинчи Сўз хасталикли бир замонда беш-олти соатда таълиф этилди. Йигирма Саккизинчи Сўз бўлган Жаннат баҳси бир ёки икки соатда Сулаймоннинг дала боғида таълиф этилди. Мен ва Тавфиқ ила Сулаймон бу тезликка ҳайратда қолдик. Ва ҳоказо...

Таълифида бу Қуръонга оид каромат бўлгани каби...

Иккинчиси: Ёзилишида ҳам фавқулодда бир енгиллик, бир иштиёқ ва зерикмаслик бор. Шу замонда руҳларга, ақлларга зерикиш берган кўп сабаблар ичида бу Сўзлардан бири чиқади, бирдан кўп ерларда мукаммал иштиёқ ила ёзилиши бошланади. Муҳим ишлар ичида улар ҳамма нарсадан устун қўйилади. Ва ҳоказо...

Учинчи Қуръонга оид Каромат: Буларнинг ўқилиши ҳам зерикиш бермайди. Хусусан эҳтиёж ҳис этилса, ўқиган сари завқ олинади, зерикилмайди.

— 193 —

Хуллас, сиз ҳам «Тўртинчи Қуръонга оид бир Каромат» ни исбот этдингиз. Хусрав каби, ўзига танбал деган ва беш санадир Сўзларни эшитгани ҳолда ёзишга жиддий равишда танбаллик этиб бошламаган бир қардошимиз бир ойда ўн тўрт китобни гўзал ва диққатли ёзиши, шубҳасиз тўртинчи Қуръон сирларининг бир кароматидир. Хусусан, Ўттиз Учинчи Мактуб бўлган ўттиз уч деразаларнинг қиймати тамоман тақдир этилганки, ғоят диққат ила ва гўзал ёзилган. Дарҳақиқат, у рисола маърифатуллоҳ ва Иймони Биллоҳ учун энг қувватли ва энг порлоқ бир рисоладир. Ёлғиз бошдаги деразалар ғоят ижмол ва қисқартириш ила кетгандир. Фақат борганча очилар, янада зиёда порлар. Зотан бошқа таълифларга мухолиф бўлиб, аксар Сўзларнинг бошлари қисқа бўлиб бошлар, борганча кенгаяр, нурланар.

Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Еттинчи Масаласи
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرّحْمنِ الرّحِيمِ ﴾
﴿ قُلْ بِفَضْلِ اللّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ ﴾

Шу масала "Етти Ишора"дир.

Аввало таҳдиси неъмат суратида бир нечта иноят сирини изҳор этган "Етти Сабаб"ни баён этамиз:

Биринчи Сабаб: Биринчи Жаҳон Урушидан аввал ва аввалида, бир содиқ воқеада кўрдимки: Арарат Тоғи дейилган машҳур Ағри Тоғининг остидаман. Бирдан у тоғ мудҳиш равишда портлади. Тоғлар каби парчаларни дунёнинг ҳар тарафига тарқатди. У даҳшат ичида боқдимки, марҳум волидам ёнимдадир. Дедим: "Она, қўрқма! Жаноби Ҳақнинг амридир, у Раҳиймдир ва Ҳакиймдир". Бирдан у ҳолатда экан, боқдимки муҳим бир зот менга амирона дедики: "Қуръон мўъжизалигини баён эт". Уйғондим, англадимки: Бир катта портлаш бўлади. У портлаш ва инқилобдан сўнгра Қуръон атрофидаги сурлар синади. Тўғридан тўғрига Қуръон ўзини ўзи мудофаа этади. Ва Қуръонга ҳужум этилади, мўъжизалиги унинг метин бир зирҳи бўлади. Ва шу мўъжизаликнинг бир навини шу замонда изҳорига, ҳаддимдан кўп ортиқ бўлиб, мен каби бир одам номзод бўлади ва номзод бўлганимни англадим.

Модомики Қуръон мўъжизалигини бир даража баён Сўзлар ила бўлди. Албатта у мўъжизаликнинг ҳисобига ўтган ва унинг қатралари ва баракаси навидан бўлган хизматимиздаги иноятни изҳор этмоқ мўъжизаликка ёрдамдир ва изоҳ этмоқ керакдир.

— 194 —

Иккинчи Сабаб: Модомики Қуръони Ҳаким муршидимиздир, устозимиздир, имомимиздир, ҳар бир одобда раҳбаримиздир. У ўзини ўзи мадҳ этмоқда. Биз ҳам унинг дарсига эргашган ҳолда, унинг тафсирини мадҳ этамиз.

Ҳам модомики ёзилган Сўзлар унинг бир нави тафсиридир ва у рисолалардаги ҳақиқатлар Қуръоннинг молидир ва ҳақиқатларидир. Ва модомики Қуръони Ҳаким аксар сураларда, хусусан الر ларда حم ларда ўзини ўзи мукаммал ҳашамат ила кўрсатади, камолотини айтади, лойиқ бўлган мадҳни ўзига ўзи этади. Албатта, Сўзларда акс этган Қуръони Ҳакимнинг мўъжизалик ёғдуларидан ва у хизматнинг мақбулиятига аломат бўлган Раббоний иноятнинг изҳорига мукаллафмиз. Чунки у устозимиз шундай қилар ва шундай дарс берар.

Учинчи Сабаб: Сўзлар ҳақида тавозе суратида айтмайман, балки бир ҳақиқатни баён этмоқ учун дейманки: Сўзлардаги ҳақиқатлар ва камолот меники эмас, Қуръонникидир ва Қуръондан сизиб чиққандир. Ҳатто Ўнинчи Сўз юзлаб Қуръон оятларидан сизилган баъзи қатралардир. Бошқа рисолалар ҳам умуман шундайдир. Модомики мен шундай биламан ва модомики мен фонийман, кетаман. Албатта боқий бўладиган бир нарса ва бир асар мен билан боғланмаслиги керакдир ва боғланилмаслиги керак. Ва модомики залолат ва туғён аҳли ёқтирмаган асарини асар соҳибини чиритмоқ ила асарни чиритмоқ одатларидир. Албатта, Қуръон самосининг юлдузлари ила боғланган рисолалар мен каби кўп эътирозларга ва танқидларга мадор бўла олган ва сукут эта олган чирик бир тиргак ила боғланмаслиги керак. Ҳам модомики инсонлар одатича, бир асардаги устун хусусиятлар у асарнинг масдари ва манбаи деб ўйлаганлари муаллифининг атворида қидирилар ва бу одатга кўра у олий ҳақиқатни ва у жуда қийматли жавҳарларни ўзим каби бир муфлисга ва уларнинг мингдан бирини ўзида кўрсатолмаган шахсиятимга мол этмоқ ҳақиқатга қарши буюк бир ҳақсизлик бўлгани учун рисолалар ўз молим эмас, Қуръоннинг моли бўлиб, Қуръоннинг устун хусусиятларининг қатраларига мазҳар бўлганларини изҳор этишга мажбурман. Дарҳақиқат, лаззатли узум шингилларининг ўзига хос хусусиятлари қуруқ чўпчасида қидирилмас. Хуллас, мен ҳам шундай бир қуруқ чўпча ҳукмидаман.

— 195 —

Тўртинчи Сабаб: Баъзан камтаринлик неъматга қарши нонкўрликни келтириб чиқаради, балки неъматга қарши нонкўрлик бўлар. Баъзан эса таҳдиси неъмат фахрланиш бўлар. Иккиси ҳам зарардир. Бунинг ягона чораси; на неъматга қарши нонкўрлик чиқсин, на фахрланиш бўлсин. Устун васфлар ва камолотларни эътироф этиб, фақат ўзига мол этмасдан, Мунъими Ҳақиқийнинг инъом асари бўлиб кўрсатмоқдир. Масалан: Қандайки безалган ва зийнатланган бир қийматли кўйлакни бири сенга кийдирса ва у билан жуда гўзаллашсанг, халқ сенга деса: "Машааллоҳ жуда гўзалсан, жуда ҳам гўзаллашдинг". Агар сен камтаронона десанг: "Йўқ!.. Мен кимман, ундай эмас. Бу недир, қаерда гўзаллик?" У пайт неъматга қарши нонкўрлик бўлар ва кўйлакни сенга кийдирган моҳир санъаткорга қарши ҳурматсизлик бўлар. Агар фахрланиб десанг: "Ҳа, мен жуда гўзалман, мен каби гўзал қаерда бор, мен каби бирисини кўрсатинг". У пайт мағрурона бир фахрдир.

Хуллас, фахрдан, нонкўрликдан қутулмоқ учун дейиши керакки: "Ҳа, мен гўзаллашдим, фақат гўзаллик либосникидир ва демакки либосни менга кийдирганникидир, меники эмасдир".

Хуллас, бу каби мен ҳам овозим етишса, бутун Ер Куррасига бақириб дейманки: Сўзлар гўзалдирлар, ҳақиқатдирлар. Фақат меники эмасдирлар, Қуръони Каримнинг ҳақиқатларидан порлаган шуалардир.

وَ مَا مَدَحْتُ مُحَمَّدًا بِمَقَالَتِى ٭ وَ لكِنْ مَدَحْتُ مَقَالَتِى بِمُحَمَّدٍ

дастури ила дейманки:

وَ مَا مَدَحْتُ الْقُرْآنَ بِكَلِمَاتِى ٭ وَ لكِنْ مَدَحْتُ كَلِمَاتِى بِالْقُرْآنِ

яъни: "Қуръоннинг мўъжизалик ҳақиқатларини мен гўзаллаштиролмадим, гўзал кўрсатолмадим. Балки Қуръоннинг гўзал ҳақиқатлари менинг таъбирларимни ҳам гўзаллаштирди, юксаклаштирди". Модомики бундайдир, Қуръон ҳақиқатларининг гўзаллиги номига Сўзлар номидаги ойналарининг гўзалликларини ва у ойнадорликка боғлиқ бўлиб майдонга келган Аллоҳнинг (Ж.Ж.) иноятларини изҳор этмоқ мақбул бир таҳдиси неъматдир.

Бешинчи Сабаб: Кўп замон аввал бир валийдан эшитдимки, у зот эски валийларнинг ғайбий ишораларидан истиҳрож этган ва қаноати келганки: "Шарқ тарафидан бир нур чиқажак, бидъатлар зулматини тарқатажак". Мен бундай бир нурнинг чиқишига кўп интизор этдим ва этмоқдаман. Фақат гуллар баҳорда келар. Шундай муқаддас гулларга замин ҳозир этмоқ лозим келади. Ва англадикки, бу хизматимиз ила у нуроний зотларга замин тайёрлаётирмиз. Модомики ўзимизга оид эмас, албатта Сўзлар номли нурларга оид бўлган Аллоҳнинг(Ж.Ж.) иноятларини баён этишда фахр ва ғурурга сабаб бўлолмас, балки ҳамд ва шукрга сабаб ва таҳдиси неъмат бўлар.

— 196 —

Олтинчи Сабаб: Сўзларнинг таълифи воситаси ила Қуръонга хизматимизга бир олдиндан берилган мукофот ва бир ташвиқ воситаси бўлган Раббоний иноят, бир муваффақиятдир. Муваффақият эса изҳор этилар. Муваффақиятдан ўтса, бўлса - бўлса бир Илоҳий икром бўлар. Илоҳий икром бўлса маънавий шукрнинг бир изҳоридир. Ундан ҳам ўтса, бўлса - бўлса ҳеч ихтиёримиз қўшилмасдан Қуръоннинг бир каромати бўлар. Биз мазҳар бўлганмиз. Бу нав ихтиёрсиз ва хабарсиз келган бир кароматнинг изҳори зарарсиздир. Агар оддий кароматдан юқори чиқса, у вақт бўлса - бўлса Қуръоннинг маънавий мўъжизалигининг шуълалари бўлар. Модомики мўъжиза изҳор этилар, албатта мўъжизага ёрдам этганнинг ҳам изҳори мўъжиза ҳисобига ўтар, ҳеч фахру ғурур сабаби бўлолмас, балки ҳамду шукрон сабабидир.

Еттинчи Сабаб: Инсон навининг юздан саксони таҳқиқ аҳли эмасдирки, ҳақиқатга нуфуз этсин ва ҳақиқатни ҳақиқат таниб қабул этсин. Балки суратга, ҳусни зонга биноан, мақбул ва эътимод этган инсонлардан эшитган масалаларини тақлидан қабул этарлар. Ҳатто қувватли бир ҳақиқатни заиф бир одамнинг қўлида заиф кўрар ва қийматсиз бир масалани қийматдор бир одамнинг қўлида кўрса, қийматдор деб ўйлар. Хуллас, шунга биноан, мен каби заиф ва қийматсиз бир бечоранинг қўлидаги иймон ва Қуръон ҳақиқатларининг қийматини, аксар инсонларнинг нуқтаи назарида туширмаслик учун, мажбур бўлиб эълон этмоқдаманки: Ихтиёримиз ва хабаримиз бўлмасдан, бириси бизни хизмат қилдирмоқда. Биз билмасдан бизни муҳим ишларда ишлаттирмоқда. Далилимиз ҳам шудирки: Идрокимиз ва ихтиёримиздан хориж бир қисм иноятга ва енгилликка мазҳар бўлмоқдамиз. Ундай бўлса, у иноятларни бақириб эълон этишга мажбурмиз.

Хуллас, ўтган етти сабабларга биноан куллий бир нечта Раббоний иноятга ишора этамиз.

Биринчи Ишора: Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Саккизинчи Масаласининг Биринчи Нуктасида баён этилгандирки, "мос тушишлар"дир. Жумладан: Мўъжизоти Аҳмадия Мактубида Учинчи Ишорасидан то Ўн Саккизинчи Ишорасига қадар олтмиш саҳифа; хабарсиз, билмасдан бир нусха кўчирувчининг нусхасида икки саҳифа мустасно бўлиб қолган бутун саҳифаларда, мукаммал мувозанат ила, икки юздан зиёда "Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам" калималари бир - бирига қарамоқдалар. Ким инсоф ила икки саҳифага диққат этса, тасодиф бўлмаганини тасдиқ этади. Ҳолбуки тасодиф, бўлса - бўлса бир саҳифада кўп ўхшаш калималари бўлса, ярим - ярим мос тушиш бўлар, фақат бир-икки саҳифада тамоман мос туша олар. У ҳолда бундай умум саҳифаларда Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимаси; икки бўлсин, уч бўлсин, тўрт бўлсин ёки яна зиёда бўлсин, мукаммал мезон ила бир - бирининг юзига боқса; албатта тасодиф бўлиши мумкин эмасдир.

— 197 —

Ҳам саккиз бошқа - бошқа нусха кўчирувчиларнинг бузолмагани бир мос тушишликнинг қувватли бир ғайбий ишора ичида бўлганини кўрсатар. Қандайки балоғат аҳлининг китобларида балоғатнинг даражалари бўлгани ҳолда, Қуръони Ҳакимдаги балоғат мўъжизалик даражасига чиққан. Ҳеч кимнинг ҳадди эмаски унга етишсин. Шунинг каби, мўъжизоти Аҳмадиянинг бир ойнаси бўлган Ўн Тўққизинчи Мактуб ва мўъжизоти Қуръониянинг бир таржимони бўлган Йигирма Бешинчи Сўз ва Қуръоннинг бир нави тафсири бўлган Рисола-и Нур парчаларида мос тушишликлар умум китоблардан устун ғариблик даражасини кўрсатади. Ва шундан тушунилмоқдаки, мўъжизоти Қуръония ва мўъжизоти Аҳмадиянинг бир нави кароматидирки, у ойналарда кўринмоқда ва акс этмоқда.

Иккинчи Ишора: Қуръон хизматига оид Раббоний иноятнинг иккинчиси шудирки: Жаноби Ҳақ мен каби қаламсиз, ярим уммий, ғурбат диёрида, ҳеч кимсиз, кўришишдан ман этилган бир тарзда; қувватли, жиддий, самимий, серғайрат, фидокор ва қаламлари биттадан олмос қилич бўлган қардошларни менга муовин эҳсон этди. Заиф ва ожиз елкамга жуда оғир келган Қуръон вазифасини у қувватли елкаларга миндирди. Мукаммал карамидан юкимни енгиллаштирди. У муборак жамоат эса, Хулусийнинг таъбири ила, симсиз телеграфнинг қабул қилувчилари ҳукмида ва, Сабрийнинг таъбири ила, нур фабрикасининг электрларини етиштирган ускуналар ҳукмида бошқа - бошқа устун васфлари ва қийматдор фарқли хусусиятлари ила баробар, яна Сабрийнинг таъбири ила, бир ғайбий мос тушишлик навидан бўлиб, шавқ ва саъю ғайрат ва жиддиятга бир - бирига ўхшаш бир суратда Қуръон сирларини ва иймон нурларини атрофга нашр этишлари ва ҳар ерга етказишлари ва шу замонда (яъни, ҳарфлар алмашган, босмахона йўқ, ҳаркас иймон нурларига муҳтож бўлган бир замонда) ва зерикиш берадиган ва шавқни синдирадиган кўп сабаблар бор экан, буларнинг зерикмасдан, мукаммал шавқ ва ғайрат ила бу хизматлари тўғридан - тўғрига Қуръоннинг бир каромати ва зоҳир Аллоҳнинг(Ж.Ж.) бир иноятидир. Ҳа, валийликнинг каромати бўлгани каби, холис ниятнинг ҳам каромати бордир. Самимиятнинг ҳам каромати бордир. Бохусус Лиллоҳ учун бўлган бир ухувват доирасидаги қардошларнинг ичида жиддий, самимий бирдамликнинг кўп кароматлари бўлиши мумкин. Ҳатто шундай бир жамоатнинг маънавий шахси бир комил валий ҳукмига ўта олар, иноятга мазҳар бўлар.

— 198 —

Хуллас, эй қардошларим ва эй Қуръон хизматида биродарларим! Бир қалъани фатҳ этган бир қўшиннинг сержантига бутун шарафни ва бутун ғаниматни бермоқ қандай зулмдир, бир хатодир. Шунинг каби маънавий шахсингизнинг қуввати ила ва қаламларингиз ила ҳосил бўлган зафарлардаги иноятни мен каби бир бечорага беролмайсиз. Албатта, бундай муборак бир жамоатда ғайбий мос тушишликдан янада зиёда қувватли бир ғайбий ишора бор ва мен кўрмоқдаман. Фақат ҳаркасга ва умумга кўрсатолмайман.

Учинчи Ишора: Рисола-и Нур парчалари бутун муҳим иймон ва Қуръон ҳақиқатларини ҳатто энг қайсарга қарши ҳам порлоқ бир суратда исботи жуда қувватли ғайбий бир ишора ва бир Илоҳий иноятдир. Чунки иймон ва Қуръон ҳақиқатлари ичида шундайлари борки, энг буюк бир доҳий деб қабул қилинган Ибн Сино фаҳмида ожизлигини эътироф этган, "Ақл бунга йўл тополмас!" деган. Ўнинчи Сўз Рисоласи у зотнинг даҳоси ила етишолмаган ҳақиқатларни авомларга ҳам, болаларга ҳам билдиради.

Ҳам масалан: Қадар сири ва жузъий ихтиёрнинг ҳал этилиши учун катта Саъди Тафтазоний каби бир аллома қирк-эллик саҳифада, машҳур Муқаддимоти Исно Ашар номли "Талвеҳ" ном китобида фақатгина ҳал этган ва фақатгина хосларга билдирган айни масалаларни қадарга доир бўлган Йигирма Олтинчи Сўзда Иккинчи Қисмнинг икки саҳифасида тамоми ила, ҳам ҳаркасга билдирадиган бир тарзда баёни иноят асари бўлмаса недир?

Ҳам бутун ақлларни ҳайратда қолдирган ва ҳеч бир фалсафанинг қўли ила кашф этилмаган ва олам яратилишининг сири ва коинот тилсими дейилган ва Қуръони Азимушшоннинг мўъжизаси ила кашф этилган у мушкул-кушо тилсим ва у ҳайрат-намо муаммо Йигирма Тўртинчи Мактуб ва Йигирма Тўққизинчи Сўзнинг охиридаги рамзли нуктада ва Ўттизинчи Сўзнинг зарралар ўзгаришининг олти адад ҳикматида кашф этилгандир. Коинотдаги ҳайрат-намо фаолиятнинг тилсимини ва коинот яратилишининг ва оқибатининг муаммосини ва зарралар ўзгаришидаги ҳаракатлар ҳикматининг сирини кашф ва баён этгандирлар, майдондадир, қарала олар.

— 199 —

Ҳам аҳадият сири ила, шериксиз рубубият ваҳдати. Ҳам сўнгсиз Аллоҳнинг(Ж.Ж.) маънавий яқинлиги ила сўнгсиз узоқлигимиз бўлган ҳайратнамо ҳақиқатларни мукаммал бир очиқлик ила Ўн Олтинчи Сўз ва Ўттиз Иккинчи Сўз баён этганлари каби, Илоҳий қудратга нисбатан зарралар ва сайёралар тенг бўлганини ва ҳашри аъзамда умум руҳ эгаларининг тирилтирилиши бир нафснинг тирилтирилиши қадар у қудратга осон бўлганини ва ширкнинг коинот яратилишида қўшилиши имконсизлик даражасида ақлдан узоқ бўлганини мукаммал очиқлик ила кўрсатган Йигирманчи Мактубдаги وَ هُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ калимаси баёнида ва уч мисолни ичига олган унинг иловаси шу азим ваҳдат сирини кашф этгандир.

Ҳам иймон ва Қуръон ҳақиқатларида шундай бир кенглик борки, энг буюк башар заковати қамрай олмагани ҳолда, мен каби зеҳни чалкаш, вазияти паришон, мурожаат этиладиган китоб йўқ экан, машаққатли ва тез ёзган бир одамда у ҳақиқатларнинг мутлақ аксарияти нозикликлари ила чиқиши тўғридан - тўғрига Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизалигининг асари ва Раббоний иноятнинг бир жилваси ва қувватли бир ғайбий ишорадир.

Тўртинчи Ишора: Эллик-олтмиш рисолалар  шундай бир тарзда эҳсон этилганки, мен каби оз фикрли ва зуҳурларга тобе бўлган ва тадқиққа вақт тополмаган бир инсоннинг эмас, балки буюк заковатлардан ташкил топган бир тадқиқ аҳлининг саъю ғайрати ила қилинмаган бир тарзда таълифлари тўғридан - тўғрига бир иноят асари бўлганликларини кўрсатади. Чунки бутун бу рисолаларда бутун чуқур ҳақиқатлар мисол келтиришлар воситаси ила энг оми ва уммий бўлганларга қадар дарс берилади. Ҳолбуки у ҳақиқатларнинг кўпини буюк олимлар "англатиб бўлмас" деб, авомга эмас, балки ҳавасга ҳам билдиролмайдилар.

Хуллас, энг узоқ ҳақиқатларни энг яқин бир тарзда энг оми бир одамга дарс берадиган даражада мен каби Туркчаси оз, сўзлари қийин тушуниладиган, кўпи англашилмас ва зоҳир ҳақиқатларни ҳам мушкиллаштиради дея эскидан бери ном қозонган ва эски асарлари у ёмон обрўйни тасдиқ этган бир шахснинг қўлида бу ажиб енгилликлар ва енгил баён, албатта шубҳасиз бир иноят асаридир ва унинг ҳунари бўлолмас ва Қуръони Каримнинг маънавий мўъжизасининг бир жилвасидир ва Қуръоний мисол келтиришларининг бир кўринишидир ва аксидир.

— 200 —

Бешинчи Ишора: Рисолалар умумият ила жуда кўп ёйилгани ҳолда, энг буюк олимдан тут то энг оми одамга қадар ва қалб аҳли буюк бир валийдан тут то энг қайсар динсиз бир файласуфга қадар бўлган инсон табақаси ва тоифалар у рисолаларни кўрганлари ва ўқиганлари ва бир қисми таъзирларини еганлари ҳолда танқид этилмаслиги ва ҳар тоифа даражасига кўра фойдаланиши, тўғридан - тўғрига Раббоний бир иноят асари ва Қуръоннинг бир каромати бўлгани каби, кўп тадқиқлар ва қидирувларнинг натижаси ила фақат ҳосил бўлган у тур рисолалар фавқулодда бир тезлик ила, ҳам идрокимни ва фикримни чалкаштирган машаққатли тутуқлик вақтларида ёзилиши ҳам бир иноят асари ва бир Раббоний икромдир.

Ҳа, аксар қардошларим ва ёнимдаги умум дўстларим ва нусха кўчирувчилар биладиларки, Ўн Тўққизинчи Мактубнинг беш парчаси бир неча кун мобайнида ҳар кун икки-уч соатда ва мажмуи ўн икки соатда ҳеч бир китобга мурожаат этилмасдан ёзилиши, ҳатто энг муҳим бир парча ва у парчада лафзи Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимасида зоҳир бир нубувват муҳрини кўрсатган тўртинчи қисм уч-тўрт соатда, тоғда, ёмғир остида ёддан ёзилган, ва Ўттизинчи Сўз каби муҳим ва жуда нозик бир рисола олти соат ичида бир боғда ёзилган, ва Йигирма Саккизинчи Сўз Сулаймоннинг боғида бир, ниҳоят икки соат ичида ёзилиши каби аксар рисолалар бундай бўлиши, ва эскидан бери машаққатли ва қийналганим замон энг зоҳир ҳақиқатларни ҳам баён этолмаганимни, балки билолмаганимни яқин дўстларим биладилар. Хусусан, у машаққатга хасталик ҳам илова этилса, янада зиёда мени дарсдан, таълифдан ман этмоқ ила баробар, энг муҳим Сўзлар ва рисолалар энг машаққатли ва хасталикли замонимда энг тез бир тарзда ёзилиши тўғридан - тўғрига бир Илоҳий иноят ва бир Раббоний икром ва бир Қуръон каромати бўлмаса недир?

Ҳам қайси китоб бўлса бўлсин, бундай Илоҳий ва иймоний ҳақиқатлардан баҳс этган бўлса, муҳаққақ бир қисм масалалари бир қисм инсонларга зарар берар ва зарар берганлари учун ҳар масала ҳаркасга нашр этилмаган. Ҳолбуки шу рисолалар бўлса, ҳозирга қадар ҳеч кишида, кўплардан сўраганим ҳолда, ёмон таъсир ва акс-ул амал ва зеҳнларни ковламоқ каби бир зарар бермаганлари тўғридан - тўғрига ғайбий бир ишора ва Раббоний бир иноят бўлгани бизча муҳаққақдир.

— 201 —

Олтинчи Ишора: Ҳозир менча қатъият пайдо этгандирки, аксар ҳаётим ихтиёр ва иқтидоримнинг, идрок ва тадбиримнинг хорижида шундай бир тарзда ўтган ва шундай ғариб бир суратда унга жараён берилган. Токи Қуръони Ҳакимга хизмат этадиган бу нави рисолаларни натижа берсин. Худди бутун илмий ҳаётим тайёргарлик муқаддимаси ҳукмига ўтган. Ва Сўзлар ила Қуръон мўъжизалигининг изҳори унинг натижаси бўладиган бир суратда бўлгандир. Ҳатто шу етти сана сургунимда ва ғурбатимда ва сабабсиз ва орзумнинг хилофига қутулишим ва машрабимга мухолиф ёлғиз бир қишлоқда ҳаёт ўтказганим, ва эскидан бери улфат этганим ижтимоий ҳаётнинг кўп алоқаларидан ва қоидаларидан нафрат этиб тарк этишим тўғридан - тўғрига бу Қуръон хизматини холис, соф бир суратда қилдирмоқ учун бу вазият берилганига шубҳам қолмагандир. Ҳатто кўп марта менга берилган машаққат ва зулман менга қарши бўлган тазйиқлар пардаси остида бир иноят қўли тарафидан марҳаматкорона, Қуръоннинг сирларига бутун фикрни бермоқ ва назарни тарқатмаслик учун қилинган деган қаноатдаман. Ҳатто эскидан мутолаага кўп муштоқ бўлганим ҳолда, бутун - бутун бошқа китобларнинг мутолаасидан бир ман, бир чекиниш руҳимга берилган эди. Бундай ғурбатда тасалли ва унсиятга сабаб бўлган мутолаани менга тарк эттирган, англадимки, тўғридан - тўғрига Қуръон оятларининг мутлақ устоз бўлишлари учундир.

Ҳам ёзилган асарлар, рисолалар, мутлақ аксарияти, хориждан ҳеч бир сабаб келмасдан, руҳимдан таваллуд этган бир ҳожатга биноан, оний ва бирдан бўлиб эҳсон этилган. Сўнгра баъзи дўстларимга кўрсатганим вақт деганлар: "Шу замоннинг яраларига даводир". Ёйилгандан сўнг аксар қардошларимдан англадимки, тўлиқ шу замондаги эҳтиёжга мувофиқ ва дардга лойиқ бир дармон ҳукмига ўтмоқда.

Хуллас, ихтиёр ва идрокимнинг доираси хорижида, мазкур ҳолатлар ва ҳаёт саргузаштларим ва илмларнинг навларидаги одатга хилоф ихтиёрсиз тадқиқлаб ўрганишим бундай бир муқаддас натижага етмоқ учун қувватли бир Илоҳий иноят ва бир Раббоний икром бўлганига менда шубҳа қолдирмаган.

Еттинчи Ишора: Бу хизматимиз замонида, беш-олти сана мобайнида, муболағасиз юз Илоҳий икром асари ва Раббоний иноят ва Қуръон кароматини кўзимиз ила кўрдик. Бир қисмига Ўн Олтинчи Мактубда ишора этдик, бир қисмини Йигирма Олтинчи Мактубнинг Тўртинчи Қисмининг турли - туман масалаларида, бир қисмини Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Учинчи Масаласида баён этдик. Менинг яқин дўстларим буни биладилар. Доимий дўстим Сулаймон Афанди кўпларини билади. Хусусан Сўзларнинг ва рисолаларнинг нашрида ва тасҳиҳларида ва ерларига жойлаштирмоқда ва қоралама ва оқлама нусха кўчиришда кутмаган шаклда кароматкорона бир енгилликка мазҳар бўлмоқдамиз. Қуръон каромати бўлганига шубҳамиз қолмаётир. Бунинг мисоллари юзлабдир.

— 202 —

Ҳам маишат хусусида шу қадар шафқат ила озуқланмоқдамизки, энг кичик бир қалб орзумизни, бизни ишлаттирган иноят соҳиби қондирмоқ учун, кутилмаган бир суратда эҳсон этмоқда. Ва ҳоказо... Хуллас, бу ҳол ғоят қувватли бир ғайбий ишорадирки, биз хизмат қилдирилмоқдамиз. Ҳам розилик доирасида, ҳам иноят остида бизга Қуръон хизмати қилдирилмоқда.

اَلْحَمْدُ لِلّهِ هذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّى
﴿ سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ ﴾
اَللّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَاةً تَكُونُ لَكَ رِضَاءً وَ لِحَقِّهِ اَدَاءً وَ عَلَى آلِهِ وَ صَحْبِهِ وَ سَلِّمْ تَسْلِيمًا كَثِيرًا آمِينَ
— 203 —
Маҳрам бир саволга жавобдир

[Шу иноят сири эскидан маҳрам равишда ёзилган, У Тўртинчи Сўзнинг охирига қўшилган эди. Нима бўлганда ҳам аксар нусха кўчирувчилар унутиб ёзмаган эдилар. Демак, муносиб ва лойиқ жойи бу ер эканки, яширин қолган.]

Мендан сўрамоқдасан: "Нима учун сенинг Қуръондан ёзганинг Сўзларда бир қувват, бир таъсир борки, муфассирларнинг ва орифларнинг сўзларида нодиран топилар. Баъзан бир сатрда бир саҳифа қадар қувват бор, бир саҳифада бир китоб қадар таъсир мавжуд?"

Жавоб: Гўзал бир жавобдир, Шараф Қуръон мўъжизалигига оид бўлганидан ва менга оид бўлмаганидан, қўрқмасдан дейман: Аксарият эътибори ила шундайдир. Чунки:

Ёзилган Сўзлар тасаввур эмас, тасдиқдир. Таслим эмас, иймондир. Маърифат эмас, шаҳодатдир, шуҳуддир. Тақлид эмас, таҳқиқдир. Илтизом эмас, изъондир. Тасаввуф эмас, ҳақиқатдир. Даъво эмас, даъво ичида бурҳондир. Шу сирнинг ҳикмати будирки:

Эски замонда иймонга оид асослар ҳифзланган эди, таслим кучли эди. Тафсилотларда орифларнинг маърифатлари далилсиз ҳам бўлса, баёнотлари мақбул эди, етарли эди. Фақат шу замонда фанга оид залолат қўлини асосларга ва рукнларга узатганидан, ҳар дардга лойиқ давони эҳсон этган Ҳакийми Раҳийм бўлган Зоти Зулжалол Қуръони Каримнинг энг порлоқ мўъжизага мазҳар бўлган мисол келтиришларидан бир шуъласини ожизлигу заифлигимга, фақирлигу эҳтиёжимга марҳаматан Қуръон хизматига оид ёзувларимга эҳсон этди. Фалиллаҳилҳамд, мисол келтириш сири дурбини ила энг узоқ ҳақиқатлар ғоят яқин кўрсатилди. Ҳам мисол келтириш сири бирлик тарафи ила энг тарқоқ масалалар тўплаттирилди. Ҳам мисол келтириш сири нарвони ила энг юксак ҳақиқатларга осонлик ила етиштирилди. Ҳам мисол келтириш сири деразаси ила ғайбий ҳақиқатларга, Исломга оид асосларга кўришга яқин бир шубҳасиз иймон ҳосил бўлди. Ақл ила баробар шубҳа ва хаёл, ҳатто нафс ва ҳаво таслимга мажбур бўлгани каби, шайтон ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди.

Ал-ҳосил: Ёзувларимда нақадар гўзаллик ва таъсир бўлса, фақат Қуръонга оид мисол келтиришларнинг ёғдуларидандир. Менинг ҳиссам ёлғиз шиддатли эҳтиёжим ила талабдир ва ғоят ожизлигим ила тазарруйимдир. Дард меникидир, даво Қуръонникидир.

— 204 —
Еттинчи Масаланинг Хотимасидир

[Саккиз Илоҳий иноят суратида келган ғайбий ишорага доир келган ёки келмоқ эҳтимоли бўлган ваҳималарни йўқ этмоқ ва иноятнинг азим бир сирини баён этишга доирдир.]

Шу Хотима "Тўрт Нукта"дир:

Биринчи Нукта: Йигирма Саккизинчи Мактубнинг Еттинчи Масаласида етти-саккиз куллий ва маънавий Илоҳий иноятдан ҳис этганимиз ғайбий бир ишорани "Саккизинчи Иноят" номи ила "мос тушишлар" таъбири остидаги нақшда у ишоранинг жилвасини кўрганимизни даъво этган эдик. Ва даъво этамизки: Бу етти-саккиз куллий иноятлар шу даража қувватли ва қатъийдирларки, ҳар бириси бир ўзи у ғайбий ишорани исбот этар. Фарзи маҳол бўлиб бир қисми заиф кўрилса, ҳатто инкор этилса, у ғайбий ишоранинг қатъиятига ҳалал бермас. У саккиз иноятни инкор этолмаган, у ишорани инкор этолмас. Фақат инсон табақалари фарқли бўлгани, ҳам касратли табақа бўлган авом табақаси кўзига янада зиёда ишонгани учун, у саккиз иноятнинг ичида энг қувватлиси эмас, балки энг зоҳирийси мос тушиш бўлганидан, гарчи бошқалари янада қувватли, фақат бу янада умумий бўлгани учун, унга келган шубҳаларни даф этмоқ мақсади ила бир мувозана навидан бир ҳақиқатни баён этишга мажбур қолдим. Шундайки:

У зоҳирий иноят ҳақида дегандик: Ёзганимиз рисолаларда Қуръон калимаси ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам калимасида шундай бир даража мос тушишлик кўринмоқда.. ҳеч бир шубҳа қолдирмаётирки, бир қасд ила тартибланиб, тенг бир вазият берилар. Қасд ва ирода эса, бизларники бўлмаганига далилимиз: Уч-тўрт сана сўнгра хабардор бўлганимиздир. Ундай бўлса бу қасд ва ирода бир иноят асари бўлиб ғайбийдир. Ёлғиз Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизасини қувватлантирмоқ суратида у икки калимада мос тушиш суратида у ажиб вазият берилгандир. Бу икки калиманинг мубораклиги Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизасига бир тасдиқ муҳри бўлмоқ ила баробар, бошқа ўхшаш калималари ҳам аксарият кўпчилик ила мос тушишга мазҳар этганлар. Фақат улар биттадан саҳифага махсус. Шу икки калима бир-икки рисоланинг умумида ва аксар рисолаларда кўринмоқда. Фақат такрор-такрор деганмиз: Бу мос тушишликнинг асли бошқа китобларда ҳам кўп топила олар, аммо қасд ва юксак иродани кўрсатадиган бу даража ғарибликда эмасдир. Ҳозир бу даъвомизни чиритмоқ қабул бўлмагани ҳолда, зоҳир назарларда чириган каби кўрмоқ ила бир-икки жиҳат бўла олар:

— 205 —
Бириси: "Сизлар ўйлаб, шундай бир мос тушишни тўғри келтиргансиз",- дея оларлар. "Бундай бир нарса қилмоқ қасд ила бўлса, роҳат ва осон бир нарсадир". Бунга қарши деймизки: Бир даъвода икки содиқ шоҳид етарлидир. Бу даъвомиздаги қасд ва иродамиз алоқадор бўлмасдан, уч-тўрт сана сўнгра хабардор бўлганимизга юз содиқ шоҳид топила олар. Бу муносабат ила бир нуқта айтаман: Бу мўъжилалик каромати Қуръони Ҳаким балоғат жиҳатида мўъжизалик даражасида бўлгани навидан эмасдир. Чунки Қуръон мўъжизалигида башар қудрати у йўлда кетиб у даражага етишолмайди. Шу мўъжизалик каромати эса башар қудрати ила бўлолмайди, қудрат у ишга қўшилолмайди. Қўшилса, сунъий бўлар, бузилар. 

Учинчи Нукта: Хусусий ишорага умумий ишора муносабати ила рубубият ва Раҳмониятнинг нозик яширин бир сирига ишора этамиз:

Бир қардошимнинг гўзал бир сўзи бор. У сўзни бу масалага мавзу этаман. Сўзи ҳам шудирки: Бир кун гўзал мос тушишликларни унга кўрсатдим, деди: "Гўзал! Зотан ҳар ҳақиқат гўзалдир. Фақат бу Сўзлардаги мос тушишликлар ва маваффақият янада гўзалдир". Мен ҳам дедим: Ҳа, ҳамма нарса ё ҳақиқатдан гўзалдир, ё шахсан гўзалдир ёки натижалари эътибори ила гўзалдир. Ва бу гўзаллик умумий рубубиятга ва раҳматнинг қамрашига ва умумий тажаллийга боқар. Деганинг каби, бу муваффақиятдаги ғайбий ишора янада гўзалдир. Чунки бу хусусий раҳматга ва хусусий рубубиятга ва хусусий тажаллийга боқар бир суратдадир. Буни бир мисол ила фаҳмга яқинлаштирамиз. Шундайки:

Бир подшоҳнинг умумий салтанати ва қонуни ила шоҳона марҳамати умум миллат аъзоларини ташмил эта олар. Ҳар киши тўғридан - тўғрига у подшоҳнинг лутфига, салтанатига мазҳардир. У умумий суратда аъзоларнинг кўп хусусий муносабатлари бордир.

Иккинчи жиҳат подшоҳнинг хусусий эҳсонларидир ва хусусий амрларидирки, умумий қонундан устун бир кишига эҳсон этар, илтифот этар, амр берар.

— 206 —

Хуллас бу мисол каби, Зоти Вожиб-ул Вужуд ва Холиқи Ҳакийм ва Раҳиймнинг умумий рубубият ва раҳматининг қамраши нуқтасида ҳамма нарса ҳиссадордир. Ҳар нарсанинг ҳиссасига учраган жиҳатда, хусусий у билан муносабатдордир. Ҳам қудрат ва ирода ва бепоён илми ила ҳар нарсага тасарруфлари, ҳар нарсанинг энг жузъий ишларига қўшилиши, рубубияти бордир. Ҳамма нарса ҳар ишида унга муҳтождир. Унинг илм ва ҳикмати ила ишлари қилинар, тартибланар. На табиатнинг ҳадди борки, у рубубият тасарруфи доирасида сақлансин ва таъсир соҳиби бўлиб қўшилсин ва на тасодифнинг ҳаққи борки, у сезувчан ҳикмат мезони доирасидаги ишларига қўшилсин. Рисолаларда йигирма ерда қатъий ҳужжатлар ила тасодифни ва табиатни рад этганмиз ва Қуръоннинг қиличи ила ўлдирганмиз, қўшилишларини маҳол кўрсатганмиз. Фақат умумий рубубиятдаги зоҳирий сабаблар доирасида ғафлат аҳлининг назарида ҳикмати ва сабаби билинмаган ишларга тасодиф номини берганлар. Ва ҳикматлари иҳота этилган баъзи Аллоҳ (Ж.Ж.) ишларининг қонунларини, табиат пардаси остида яширинган, кўролмаганлар, табиатга мурожаат этганлар.

Иккинчиси хусусий рубубиятидир ва хос илтифот ва Раҳмоний ёрдамидирки, умумий қонунларнинг тазйиқлари остида таҳаммул этолмаган кишиларнинг ёрдамига Раҳмонир Раҳийм исмлари ёрдамга етишарлар. Хусусий бир суратда ёрдам этарлар, у тазйиқлардан қутқарарлар. Шунинг учун ҳар жонзот, хусусан инсон ҳар онда ундан ёрдам сўрар ва мадад ола билар.

Хуллас, бу хусусий рубубиятидаги эҳсонлари ғафлат аҳлига қарши ҳам тасодиф остига яширилмас ва табиатга ҳавола этилмас.

Хуллас, бу сирга биноандирки, Қуръон мўъжизалиги ва Ҳз.Муҳаммад (С.А.В.) мўъжизаларидаги ғайбий ишорани хусусий бир ишора қабул ва эътиқод этганмиз. Ва бир хусусий ёрдам ва қайсарларга қарши ўзини кўрсатадиган бир хусусий иноят бўлганига иқрор бўлдик. Ва ёлғиз Лиллоҳ учун эълон этдик. Қусур этган бўлсак Аллоҳ афв этсин. Омин.

﴿ رَبَّنَا لَاتُؤَاخِذْنَا اِنْ نَسِينَآ اَوْ اَخْطَاْنَا ﴾
— 207 —

Қардошларим,

Сизга, устоз ва талабалар ва дарсдошлари ичида фойда берадиган бир фикримни баён этаман. Шундайки :

Сизлар, ҳаддимдан ортиқ, бир жиҳатда талабамсиз ва бир жиҳатда дарсдошларимсиз.. ва бир жиҳатда муин ва маслаҳатчиларимсиз.

Азиз қардошларим, устозингиз лаюҳтий эмас, уни хатосиз ўйламоқ хатодир. Бир боғда чириган бир олма бўлиши ила боғга зарар бермас. Бир хазинада эскирган пул бўлиши ила хазинани қийматдан туширмас. Ҳасананинг ўн саналиши ила саййианинг бир саналиш сири ила, инсоф удирки: Бир саййиа, бир хато кўринса ҳам, бошқа хасанотга қарши қалбни чалкаштириб эътироз этмасликдир. Ҳақиқатларга доир масалаларда куллиётларни ва баъзан эса тафсилотларни сунуҳоти илҳомия навидан бўлганидан, ҳамон умумият ила шубҳасиздир, қатъийдир.

Билинг қўйинг, қардошларим ва дарсдошларим! Менинг хатомни кўрганингиз вақт эркин менга айтсангиз масрур бўламан. Ҳатто бошимга урсангиз, Аллоҳ рози бўлсин дейман. Ҳақнинг хотирини муҳофаза учун бошқа хотирларга қаралмас. Нафси амморанинг анонияти ҳисобига, Ҳақнинг хотири бўлган билмаганимиз бир ҳақиқатни мудофаа эмас, "алар раъси вал аъйн" қабул этаман.

Биласизки, шу замонда шу вазифа-и иймония жуда муҳимдир. Мен каби заиф, фикри кўп жиҳатлар ила бўлинган бир бечорага юклатилмаслиги керак, қўлдан келгани қадар ёрдам этиш керак.

Жаноби Ҳақ камоли раҳматидан, икки санадир жиддий ҳақиқатларга нисбатан емишлар, мевалар навидан латиф тавофуқлар ила зеҳнларимизни лутфалантирди, зеҳнимизни шодлантирди. Камоли марҳаматидан у латиф тавофуқлар мевалари ила жиддий бир Қуръон ҳақиқатига зеҳнимизни йўналтирди ва руҳимизга у меваларни озуқа ва қувват қилди. Хурмо каби ҳам мева, ҳам қувват бўлди. Ҳам ҳақиқат, ҳам зийнат ва мазият бирлашди.

— 208 —

Қардошларим, бу замонда залолат ва ғафлатга қарши жуда кўп маънавий қувватга муҳтожмиз. Афсуски, мен шахсим эътибори ила жуда заиф ва муфлисман. Ҳориқо кароматим йўқки, бу ҳақиқатларни унинг ила исбот этайин. Ва муқаддас бир ҳимматим йўқки унинг ила қалбларни жалб этайин. Улвий бир даҳом йўқки, унинг ила ақлларни итоат эттирайин. Балки, Қуръони Ҳакимнинг даргоҳида бир тиланчи ходим ҳукмидаман. Бу қайсар залолат аҳлининг қайсарлигини синдирмоқ ва инсофга келтирмоқ учун Қуръони Ҳакимнинг сирларидан баъзан мадад исайман. Қуръон кароматлари бўлиб, тавофуқларда бир икроми Илоҳий ҳис этдим, икки қўлим ила ёпишдим. Ҳа, Қуръондан сизилиб чиққан "Ишорат-ул Иъжоз" ва "Рисола-и Ҳашр"да қатъий бир ишора ҳис этдим. Ўхшашлари топилсин-топилмасин, менингча бир Қуръон кароматидир.

Азиз сиддиқ, тиришқоқ қардошларим,

Сен қилган вазифа-и Қуръониянинг ҳаммаси муборакдир. Жаноби Ҳақ сизни муваффақ этсин, сустлик бермасин, шавқингизни орттирсин. Ухувват учун бир дастур баён этаман. У дастурни жиддий равишда назарга олишингиз керак. Ҳаёт ваҳдат ва иттиҳоднинг натижасидир. Имтизожкорона иттиҳод кетган вақт, маънавий ҳаёт ҳам кетар.

﴿ وَ لَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَ تَذْهَبَ ر۪يحُكُمْ ﴾

ишора этгани каби, тасонуд бузилса жамоат бузилар.

Биласизки, уч алиф алоҳида-алоҳида ёзилса, қиймати учдир. Ададий тасонуд ила ёзилса, бир юз ўн бир қийматида бўлгани каби, сиз каби уч-тўрт ҳақ ва ҳақиқат ходими, бошқа-бошқа ва иш тақсими бўлмаслик жиҳати ила ҳаракат этсалар, қувватлари уч-тўрт одам қадардир. Агар ҳақиқий бир ухувват ила, бир-бирининг фазилатлари ила ифтихор этадиган бир тасонуд ила, бир-бирининг айни бўлмоқ даражада бир тафоний сири ила ҳаракат этсалар, у тўрт одам тўрт юз одам қувватининг қийматидадирлар. Сизлар катта Испартани эмас, балки катта бир мамлакатни танвир этадиган электрларнинг ускуначилари ҳукмидасиз... Ускунанинг чархлари бир-бирига ёрдамга мажбурдир. Бир-бирини қизғанмоқ эмас, балки аксинча бир-бирининг ортиқ қувватидан мамнун бўларлар. Идрокли фараз этганимиз бир чарх янада қувватли бир чархни кўрса, мамнун бўлар, чунки вазифасини енгиллаштирар. Ҳақ ва ҳақиқатнинг, Қуръон ва иймоннинг хизмати бўлган буюк бир олий хазинани елкаларида тошиган зотлар қувватли елкалар остига кирганда ифтихор этар, миннатдор бўлар, шукр этар. Асло бир-бирингизга танқид эшигини очмангиз. Танқид этилажак қардошларингиздан хориж доираларда кўп бор. Мен қандай мазиятингиз ила ифтихор этаман, у мазиятлардан мен маҳрум қолганда, сизда бўлганидан мамнун бўламан, ўзимникидир деб ўйлайман. Сиз ҳам устозингизнинг назари ила бир-бирингизга қарашингиз керак.. Худди ҳар бирингиз бошқасининг фазилатларига ношир бўлсин.

Саид Нурсий

— 209 —

Севгили ва Муҳтарам Устозим,

"Сўз"ларингиз, яъни рисолаларингизнинг ҳар бири биттадан азим даводир. "Сўз"ларингиздан жуда кўп файз олмоқдаман. Шу қадарки, ўқиган сари такрор этишни истайман. Ва такрорида сезганим Илоҳий бир завқни таъриф этолмайман. Бугун "Сўз"ларингиздан эмас ҳаммасини, бир донасини олиб инсоф ила ўқиса ҳақиқий таслимга ва мункир бўлса, кетгани йўлни таркка; фосиқ бўлса, тавбага мажбур бўлишига қатъиян умидворман...

Хусрав

Нур Рисолаларига жуда муштоқ ва уларнинг мутолаасидан руҳи уйғонган бир докторга ёзилган мактуб.

Марҳабо, эй ўз хасталигини ташхис эта олган бахтиёр доктор, самимий ва азиз дўстим!

Сенинг ҳароратли мактубингдан кўринадики, сенда бир руҳий уйғониш бошланибди ва бу ҳолинг табрикка лойиқ. Билингизки, мавжудот ичра энг қийматлиси ҳаётдир. Ва вазифалар ичра энг қийматлиси ҳаётга хизматдир. Ва ҳаётий хизматлар ичра энг қийматлиси фоний ҳаётни боқий ҳаётга айланиши учун ҳаракат қилишдир. Бу ҳаётнинг бутун қиймати ва аҳамияти эса боқий ҳаётга уруғ ва асос ва манба бўлганидадир. Йўқса, абадий ҳаётни заҳарлайдиган ва бузадиган бир тарзда шу фоний ҳаётгагина назарни қаратиш, оний бир чақмоқни мангу бир қуёшдан устун қўйишдек бир девоналикдир. Аслида, ҳар кимдан зиёда хасталар моддапараст ва ғофил докторлардир. Агар улар, Қуръоннинг муқаддас дорихонасидан шифобахш иймоний дориларни олабилсалар, ҳам ўз хасталикларини, ҳам инсониятнинг яраларини даволай оладилар. Иншааллоҳ, сенинг бу уйғонишинг сенинг ярангга бир малҳам бўлганидек, сени ҳам бошқа докторларнинг касалига бир дори қилади. Ҳамда биласанки, маъюс ва ноумид бир хастага маънавий бир тасалли, баъзан мингта доридан афзалроқдир. Ҳолбуки, табиатпарастлик ботқоқлигида бўғилган бир табиб у бечора хастанинг аламли тушкунлигига яна бир зулмат қўшади. Иншааллоҳ, бу уйғонишинг сени ундай бечораларга тасалли бергувчи ва нурли бир табиб қилади.

— 210 —

Биласанки, умр қисқадир, зарурий ишлар жуда кўпдир. Ажабо, мен каби сен ҳам хотирангни тафтиш этсанг, маълумотинг ичра қанчадан-қанча кераксиз, фойдасиз, аҳамиятсиз, ўтин ғарамлари каби жонсиз нарсаларни топасан. Чунки мен тафтиш этдим, кўп кераксиз нарсаларни топдим. Ана ўша илмий маълумотни, у фалсафий маорифни фойдали, нурли, руҳли қилишнинг чорасини излаш лозимдир. Сен ҳам Жаноби Ҳақдан қалбингни очишини истаки, сенинг фикрингни Ҳакийми Зулжалол тарафига бурсин. У ўтинларга бир оташ бериб, нурлантирсин. Кераксиз илмий маориф қийматдор маърифати Илоҳияга айлансин. Заковатли дўстим! Фан аҳлидан иймон нурларига ва Қуръон сирларига иштиёқ даражасида эҳтиёжини ҳис этишда Хулусий бейга ўхшайдиган одамларнинг майдонга отилишини қалбим кўп орзу этарди. Ҳам модомики "Сўзлар" сенинг виждонинг билан сўзлаша оларкан, ҳар бир "Сўз"ни ўз шахсимдан эмас, балки Қуръоннинг даллолидан сенга бир мактуб ва Қуръоннинг муқаддас дорихонасидан рецепт дея фараз қил. Ёнма-ён бўлмасак ҳам, ҳозирона бир суҳбат доирасини оч. Ҳамда хоҳлаган вақтингда менга мактуб ёз. Мен жавоб бермасам ҳам хафа бўлма. Чунки эскидан бери кам мактуб ёзаман. Ҳатто уч йилдан бери укамнинг кўп мактубларига биргина жавоб ёздим.

Саид Нурсий

— 211 —

РИСОЛА-И НУР ҚОРАЛАМА НУСХА КЎЧИРИШИДА КЎП ХИЗМАТИ ЎТГАН ТОЗА ҚАЛБЛИ, ИХЛОСЛИ БИР ҲОФИЗ, МУДАҚҚИҚ БИР ДОМЛА БЎЛГАН ҲОФИЗ ХОЛИДНИНГ БИР ПАРЧАСИДИР

Рисола-и Нурнинг муаллифи Бадиуззамон, нодира-и жаҳон, ходими Қуръон Саид Нурсий ҳақида ҳиссиётимдан мингдан бирини баён этаман :

Устозим, ўзи Нур жалил исмига мазҳардир. Бу муборак исм ўзлари ҳақида бир исми аъзамдир. Ўз қишлоғининг номи Нурс, волидасининг исми Нурия, Қодирий устозининг исми Нуреддин, Нақший устозининг исми Саййид Нур Муҳаммад, Қуръон устозларидан Ҳофиз Нурий, хизмати Қуръонияда хусусий имоми Зиннурайн, фикрини ва қалбини танвир этган Нур ояти бўлиши ва мушкул масалаларни изоҳга восита бўлган нур тамсиллари ғоят қийматдордир. Рисолаларнинг мажмуига "Рисола-и Нур" номи берилиши Нур исми у ҳақида исми аъзам бўлганини қувватлантирмоқдадир. "Рисола-и Нур" номли ҳориқо таълифотининг бир қисми Арабий бўлмоқ ила баробар, Рисола-и Нур парчалари ҳозирга қадар бир юз ўн тўққизга етишгандир.  Ҳар бир рисола ўз мавзусида ҳориқодир. Ғоят юксак бўлмоқ ила баробар, "Ўнинчи сўз" исми ила машҳур бўлган, ҳашрга оид бўлган рисоласи жуда ҳориқодир, жомеъдир. Олимларча фақат нақлий бўлган ҳашрни ва нашрни ғоят қувватли ва қатъий ақлий далиллар ила исбот этгандир. У ила кўплар иймонини қутқарган.
﴿ هُوَ الَّذ۪ى جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَٓاءً وَ الْقَمَرَ نُورًا ﴾

оятининг сири ила дея оламанки: Рисола-и Нур бир қамари маърифатдирки, шамси ҳақиқат бўлган Қуръони Мўъжиз-ул Баёндан нурини истифоза айлаганки, نُورُ الْقَمَرِ مُسْتَفَادٌ مِنَ الشَّمْسِ бўлган машҳур фалакиёт илмининг ҳукмига масадақ бўлгандир.

Ҳам дея оламанки: Устозим Қуръон ҳақида бир қамар ҳукмида бўлиб, само-и рисолатнинг шамси бўлган Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан нурни истифода этиб "Рисола-и Нур" шаклида тазоҳур этган.

— 212 —

Устозим бошқаларда нодиран бўлган мумтоз хислатларнинг зоҳирий ҳолидан жуда юксак бир вазият кўрсатади. Зоҳир ҳолга боқилса, илми ҳолни билмайди каби кўринар, бирдан қарайсан бир дарё каби бўлади. Рухсатли бўлган миқдорни ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан истифода даражаси нисбатида айтар. Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламдан истифодаси бўлмаган вақтларда, янги ой каби маҳвият кўрсатар. "Менда нур йўқ, қиймат йўқ" дер. Бу хислати ҳам тўлиқ тавозедир ва مَنْ تَوَاضَعَ رَفَعَهُ اللّٰهُ ҳадиси ила тўлиқ боамал бўлишидир.

Хуллас, бу хислат лозим қилганлардандирки, биз каби талабаларидан баъзи илмий масалаларда мухолафат бўлса, уларнинг сўзларини ичида қидирар. Ҳақ топган вақти камоли тавозу ила ва лаззат ила қабул этиб таслим этар. "Машааллоҳ, сиз мендан янада яхши билдингиз. Аллоҳ рози бўлсин" дер. Ҳақ ва ҳақиқатни нафснинг ғурур ва анониятига доимо таржиҳ этар. Ҳатто мен баъзи масалаларда мухолафат этар эдим. Менга қарши ғоят илтифотли, мамнунона бир ҳолат олар. Агар хато қилсам, гўзалча ғазаблантирмасдан мени огоҳлантирар. Агар гўзал бир нарса айтган бўлсам, жуда мамнун бўлар.

Устозим айниқса ҳикмати ҳақиқия фанида, яъни ҳикмати шариат ва Исломият нуқтасида жуда ҳориқодир ва ҳикмати башарияда ҳам жуда олдиндадир. Ҳатто у илмда Афлотун ва Ибн Синони ўтган дея оламан. Бундан ўн уч сана аввал Дор-ул Ҳикмат-ул Исломия аъзосидан экан, кичиклигидан бери ҳозирга қадар изни Илоҳий ила унинг бир муини ва ёрдамчиси ва муҳофизи бўлган қутби Раббоний ва қандили нуроний Абдулқодир Гейлоний (Р.А.) Ҳазратларининг "Футуҳ-ул Ғайб" рисоласини тафаъулан очган аснода, اَنْتَ فِى دَارِ الْحِكْمَةِ فَاطْلُبْ طَب۪يبًا يُدَاو۪ى قَلْبَكَ ибораси чиқди. У ибора у ҳақида жуда маънодор бўлиб, Эски Саидни (Р.А.) Янги Саидга (Р.А.) айлантиришига сабабият бергандир. Эски Саид бўлган замонларда Инглизларнинг диний саволларига ғоят латиф ва оғиз очтирмайдиган бир жавоб бергандир. Ва мантиқ илмида Ибн Синонинг таълифотидан ўтадиган "Талиқот" номли ҳориқо бир рисоласи бор. Ишқоли мантиқияни "Қиёси Истикроий" жиҳати ила ўн мингга қадар етишиб, ҳеч бир олим етишолмаган бир даража-и иҳота кўрсатган. "Сунуҳот" исмли бир рисоласида кўрдимки, Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам маъно оламида бир мадрасада унга дарс берганини кўрган. У маънавий дарсга биноан "Ишорат-ул Иъжоз" номли ҳориқо тафсирни ёзган. Менга бир кун дедики :

— 213 —

-Жаҳон Уруши ҳодиса ва натижалари моне бўлмаса эди, Ишорат-ул Иъжозни, Аллоҳнинг изни ила олтмиш жилд ёзар эдим. Иншааллоҳ, Рисола-и Нур охири у тасаввур қилинган ҳориқо тафсирнинг ўрнини тутажак.

Устозим ила ети-саккиз сана суҳбатларим асносида муҳим машҳудотим кўпдир. Фақат اَلْقَطْرَةُ تَدُلُّ عَلَى الْبَحْرِ мужибича, дарёга далолат мақсади ила бу парча етарли кўрилди. Чунки устозимдан айрилмоқ замони эди, шошиб ёздим. Устозим وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ оятининг сири ила, кўп марта ёнларида мени суҳбатдош бўлмоқ ҳаққини ва таважжуҳ дуоси ила амалга оширишларига аминман.

Ҳофиз Холид

— 215 —

Учинчи Қисм

ЭСКИШАҲАР ҲАЁТИ

Рисола-и Нурнинг борганча инкишоф этганини, иймон ва Исломиятнинг қувватланиши бошлаганини тушунган яширин дин душманлари, "Бадиуззамон яширин жамият қурмоқда, идора усулига қаршидир, идора усулининг асос низомларини йиқитмоқда!" каби уйдирма ва ҳукуматни алдатувчи тартиб ва айбловлар ила 1935 санасида Эскишаҳар Оғир Жазо Маҳкамасида, иъдом қасди ила ва муҳаққақ суратда маҳкум этилиши амри ила ҳақида даъво очтирилади. Шундай қилиб, Доҳилия Вакили ва Жандарма Умум Қўмондони, қуролланган аскарий бир бўлинма ила бирликда Испартага келадилар. Испарта - Афён йўли бўйича суворий аскарлари ерлаштирилади. Испарта Вилояти ва атрофи аскарлар назорат остида сақланади. Бир тонг вақти маъсум ва мазлум Бадиуззамон инзивогоҳидан чиқарилиб, талабалари ила баробар, қўллари кишанланиб юк машиналари ила Эскишаҳарга этилади. Йўлда, Бадиуззамон ва талабаларига яқин бир алоқа сезган Бўлинма Қўмондони Руҳи Бей кишанларни ечтиради. Бу сурат ила, намозлар қазо қилинмасдан йўлда давом этилади. Ҳақиқатни ва Бадиуззамоннинг маъсумлигини идрок этган Бўлинма Қўмондони Бадиуззамон ва талабаларининг бир дўсти бўлгандир...

Бир юз йигирма талабаси ила Эскишаҳар Қамоқхонасига келтирилган Саид Нурсий тўлиқ бир тажриди мутлақ ичига олиниб, ўзига ва талабаларига даҳшатли исканжалар татбиқи бошланади. Бадиуззамон Саид Нурсий ўзига қилинган бу исканжа ва азобларга қарамасдан, Ўттизинчи Ёғду ва Биринчи ва Иккинчи Шуаларни таълиф этади. Қамоқдаги бир қанча кишилар Устоз Бадиуззамон қамоққа киргандан сўнг нафсини ислоҳ қилиб, диндор бир ҳолга келадилар.

— 216 —
Яширин динсизлар Испарта атрофида: "Бадиуззамон ва талабалари иъдом этилажак" дея ташвиқотлар қилдириб, қўрқув ва даҳшат сочадилар. 

Бошқа тарафдан Бадиуззамон қамоққа қўйилишидан майдонга келган эҳтимоли бўлган бир исён ҳаракатининг бўлишидан қўрққан истибдод ва жабарут даврининг ҳукумат раиси Шарқ Вилоятларига саёҳатга чиқади.

Ҳолбуки Бадиуззамон умри бўйича мусбат ҳаракат этишни дастур қилиб олган, "Бир нечта одамнинг хатоси ила юзлаб одамларнинг зарар кўришига сабаб бўлиш мумкин эмас" дегандир. Шунинг учундирки, қилинган шу қадар ғаддорона зулмлар асносида биргина ҳодиса содир бўлмаган ва Бадиуззамон Саид Нурсий талабаларига доимо сабр ва таҳаммул ва ёлғиз иймон ва Исломиятга хизмат қилишни тавсия эгандир. Ва бу каби шубҳаларнинг, динсизлик ҳисобига, махсус мақсад ила вужудга келтирилганини ҳаркас тушунгандир. Бадиуззамон бир юз йигирма талабаси ила баробар 1935 санасида Эскишаҳар Оғир Жазо Маҳкамасига юборилади. Оний қилинган қидирувлар ила қўлга киритилган бутун рисола ва мактублар майдонда бўлгани ҳолда, маҳкумиятларини келтириб чиқарадиган бир далилга учрай олмаганлар ва натижада виждоний қаноат ила кайфий бир суратда Саид Нурсийга ўн бир ой ва ўн беш дўстига ҳам олти ойдан жазо бериб, қолган бир юз беш кишини бароат эттиргандир. Ҳолбуки иснод этилган айб собит бўлсайди, Бадиуззамон Саид Нурсийнинг иъдомига ва дўстларининг ҳам ҳеч бўлмаса оғир қамалишига ҳукм этилажак эди. Шундай қилиб бу ўринсиз қарорга Бадиуззамон эътироз этган ва бу жазонинг бир от ўғрисига ёки бир қиз қочирувчисига лойиқ бўлганини айтиб ўзининг ё бароатига ёки иъдомига ва ёхуд бир юз бир сана қамоқ маҳкумиятига ҳукм этилишини қатъият ила истагандир.

Бу ерда ҳориқо бир ҳодисани нақл этмасдан ўтолмаймиз. Шундайки:

— 217 —

Бадиуззамон қамоқда экан, бир кун у замоннинг эскишаҳар прокурори Устозни бозорда кўрар. Ҳайрат ва таажжуб ила ва вазифасига якун бериши танбеҳи ила, қамоқхона мудирига:

- Нима учун Бадиуззамонни бозорга чиқардингиз? Ҳозир бозорда кўрдим, дер. Мудир ҳам :

- Йўқ жаноб. Бадиуззамон қамоқхонада, ҳатто тажриддадир, қаранг, дея жавоб берар.

Кўрарларки, Устоз ўрнидадир. Бу ҳориқо воқеа адлияда тарқалар. Ҳакамлар, "Бу ҳолни тушунолмаётирмиз" дея бир-бирларига нақл этарлар. 
— 218 —
БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙНИНГ ЭСКИШАҲАР МАҲКАМАСИ МУДОФААЛАРИДАН БИР ҚИСМИ
1935

Эскишаҳар маҳкамасида Саид Нурсийнинг сиёсий нарсалар ила машғул бўлмагани аниқ бўлган, фақатгина бир Ояти Каримани тафсир этган бир рисоласи сабабли жазо берилгандирки, Ояти Карима тафсири сабабли бир муфассирни жазолантирмоқ дунёнинг ҳеч бир маҳкамасида кўрилмагандир, албатта ва албатта буюк адлиявий бир хатодир.

У Мудофаадан Бир Парча

Эй ҳакамлар ҳайъати: Мени тўрт - беш модда ила иттиҳом этиб қамадилар.

Биринчи Модда : Эскичилик фикри ила динни қурол қилиб, умумий амниятни буза оладиган бир ташаббус нияти бўлгани хабар берилган.

Жавоб: Биринчидан имконот бошқадир, вуқуот бошқадир. Ҳар бир киши кўп одамларни ўлдира олиши мумкиндир. Бу ўлдириш имкони жиҳати ила маҳкамага бериларми? Ҳар бир гугурт бир хонани ёқиши мумкиндир. Бу ёнғин имкони ила гугуртлар йўқ этиларми?

Иккинчидан: Юз минг марта йўқ! Машғул бўлганимиз иймон илмлари Ризо-и Илоҳийдан бошқа ҳеч бир нарсага восита бўлолмас. Ҳа, Қуёш Қамарга йўлдош ва тобе бўлмагани каби, абадий саодатнинг нуроний ва муқаддас калити ва ухровий ҳаётнинг бир Қуёши бўлган иймон ҳам ижтимоий ҳаётнинг воситаси бўлолмас. Ҳа, бу коинотнинг энг муаззам масаласи ва шу олам яратилишининг энг буюк муаммоси бўлган иймон сиридан янада аҳамиятли бир коинот масаласи йўқдирки, бу иймон сири масаласи унга восита бўлсин.

Эй ҳакамлар ҳайъати! Агар бу исканжали тавқифим ёлғиз дунёвий ҳаётимга ва шахсимга оид бўлса эди, амин бўлингизки, ўн санадан бери сукут этганим каби яна сукут этар эдим. Фақат тавқифим кўпларнинг абадий ҳаётларига ва муаззам коинот тилсимининг кашфини тафсир этган Рисола-и Нурга оид бўлганидан, юз бошим бўлса ва ҳар кун бири кесилса, бу буюк сирдан воз кечмайман. Ва сизнинг қўлингиздан қутулсам, албатта ажал панжасидан қутулмайман. Мен кексаман, қабр эшигидаман. Хуллас, у мудҳиш коинот тилсимининг кашшофи бўлган Қуръони Ҳакимнинг у муаззам кашфини кўзга кўрсатар бир суратда тафсир этган Рисола-и Нурнинг у тилсимга оид юзлаб масалаларидан бу ҳаркаснинг бошига келадиган ажалга ва қабрга оид ёлғиз бу иймон сирига боқингизки:

— 219 —

Ажабо, бу дунёнинг бутун муаззам сиёсий масалалари ўлимга, ажалга ишонган бир одамга янада катта бўлиши мумкинмидирки, буни унга восита қилсин. Чунки вақт муайян бўлмаганидан, ҳар вақт бошни кеса олган ажал ё иъдоми абадийдир ва ёхуд янада чиройли бир оламга кетишга эркинлик рухсатномасидир. Ҳеч бир вақт ёпилмайдиган қабр ё ҳечлик ва абадий зулмат қудуғининг эшигидир ва ёхуд янада доимий ва янада нуроний боқий бир дунёнинг эшигидир.

Хуллас, Рисола-и Нур Қуръоннинг муқаддас кашфиётининг файзи ила, икки карра икки тўрт бўлар даражасида қатъият ила кўрсатарки, ажални иъдоми абадийдан эркинлик васиқасига, ва қабрни тубсиз, ҳечлик қудуғидан музайян бир боғ эшигига айлантиришлари, шубҳасиз, қатъий бир чораси бор. Хуллас бу чорани топмоқ учун, бутун дунё салтанати меники бўлса, шубҳасиз фидо этаман. Ҳа, ҳақиқий ақли бошида бўлган фидо этар...

Мана жаноблар, бу масала каби юзлаб иймоний масалаларни кашф ва изоҳ этган Рисола-и Нурга зарарли китоблар каби, йўқ, юз минг марта йўқ, сиёсат жараёнларига восита қилинган ғаразкор китоблар назари ила боқмоқ, қайси инсоф рухсат этар, қайси ақл қабул этар, қайси қонун тақозо этар? Ажабо, истиқбол келажак насли ва ҳақиқий истиқбол бўлган охиратнинг аҳли ва Ҳакийми Зулжалоли бу саволни сабабчиларидан сўрамайдиларми? Ҳам, бу муборак ватанда бу фитратан диндор миллатга ҳукм этганлар, албатта диндорликка тарафдор бўлиши ва ташвиқ этиши ҳокимият вазифаси жиҳати ила лозимдир. Ҳам модомики лаик жумҳурият асосий қонун-қоидаси ила бетарафона қолар ва у асосий қонун-қоидаси ила динсизларга тегилмас. Албатта диндорларга ҳам баҳоналар ила тегилмаслик керакдир.

Учинчидан: Бундан ўн икки сана аввал Анқара раислари Инглизларга қарши "Хутувоти Ситта" номли мужоҳадаларимни тақдир этиб, мени у ерга истадилар. Бордим. Вазиятлари менинг кексалик ҳиссиётимга уйғун келмади.

-Бизлар билан ишла, дедилар.

Дедим:

-Янги Саид бошқа дунё учун ишламоқ истайди, сизлар билан ишламас. Фақат сизга ҳам илишмас.

— 220 —

Ҳа, илишмадим ва илишганларга ҳам иштирок этмадим. Чунки: Исломий ва миллий анъаналар ҳисобига истеъмол қилиб бўладиган бир аскарий даҳони анъанага қарши ўгиришга афсуски бир васила бўлди. Ҳа, мен Анқара раисларида, хусусан раиси жумҳурда бир даҳо ҳис этдим ва дедим:

-Бу даҳони шубҳалантирмоқ ила анъаналарга қарши ўгирмоқ жоиз эмасдир. Шунинг учун, нақадар қўлимдан келган бўлса, дунёларидан чекиндим, қўшилмадим. Ўн уч санадан бери сиёсатдан чекилдим. Ҳатто бу йигирма байрамдир, бир-иккисидан бошқа умумларида, бу ғурбатда, ўз хонамда ёлғиз маҳбус каби ўтказдим. Токи сиёсатга булғанганим таваҳҳум этилмасин. Ҳукуматнинг ишларига илишмаганимга ва қўшилмоқ истамаганимга далолат этган:

Биринчи Далил: Ўн уч санадир сиёсат лисони бўлган газеталарни бу муддат мобайнида ҳеч ўқимаганим тўққиз сана ўтирганим Барла қишлоғида, тўққиз ой истиқомат қилганим Испартада дўстларим биладилар. Ёлғиз Испарта қамоқхонасида, ғоят инсофсиз бир газетачининг, динсизчасига, Рисола-и Нурнинг талабаларига ҳужумининг бир парчаси, истамаганим ҳолда қулоғимга кирди.

Иккинчи Далил: Ўн санадир Испарта Вилоятидаман. Дунёнинг кўп ўзгаришлари ичида сиёсатга қўшилмоқ ташаббусига доир ҳеч бир аломат, ҳеч бир тарашшуҳот кўрилмаганидир.

Учинчи Далил: Ҳеч бир хотирга келмаган, оний бўлиб менинг истиқоматгоҳим бостирилди, тўлиқ қидирилди. Ўн санадан бери энг маҳрам варақларимни ва китобларимни олдилар. Ҳам ҳоким доираси, ҳам полиция доираси бу китобларимда ҳукумат сиёсатига илишажак ҳеч бир моддани тополмаганликларини эътироф этишларидир. Ажабо, ўн сана эмас, балки ўн ой мен каби сабабсиз сургун қилинган ва марҳаматсизча зулм кўрган ва исканжали тазйиқ ва тарассуд этилган бир одамнинг энг маҳрам варақлари майдонга чиқса, золимларнинг юзларига отадиган ўн модда чиқмасми?

Агар дейилса: "Йигирмадан зиёда мактубларинг тутилди?" Мен ҳам дейман: У мактублар бир неча сана мобайнида ёзилганлар. Ажабо, ўн сана мобайнида ўн дўстга ўн ва йигирма ва юз мактуб кўпми? Модомики хабарлашиш эркиндир ва дунёнгизга илишмаслар, минг бўлса ҳам бир айб ташкил этмаслар.

— 221 —

Тўртинчи Далил: Мусодара этилган бутун китобларимни кўрмоқдасизки, сиёсатга орқаларини ўгириб, бутун қувватлари ила иймонга ва Қуръонга, охиратга мутаважжиҳ бўлишларидир. Ёлғиз икки-уч рисолаларда Эски Саид сукутни тарк этиб баъзи ғаддор маъмурларнинг исканжаларига қарши ҳиддат этган. Ҳукуматга эмас, балки вазифасини суиистеъмол этган у маъмурларга эътироз қилган, мазлумона шикоятини ёзган. Фақат, яна у икки-уч рисолани маҳрам деб нашрига изн бермадим, хос бир қисм дўстларимга махсус қолгандирлар. Ҳукумат қўлга боқар ва зоҳирга диққат этар. Қалбга боқмоқ, яширин ва хусусий ишларга боқмоқ ҳаққи йўқдирки, ҳаркас қалбида ва хонасида истаганини қила олар ва подшоҳларни ёмонлар, ёқтирмас.

Жумладан: Етти сана аввал, ҳали янги азон чиқмасдан, бир қисм маъмурлар салламга, ҳам хусусий Шофеийча ибодатимга мудоҳала этмоқ исташларига муқобил, бир қисқа рисола ёзилди. Бир замон сўнгра янги азон чиқди. Мен у рисолани маҳрам дедим, ёйилишини ман этдим. Ҳам, жумладан, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда бўлганим замон, тасаттур оятига қарши Оврупадан келган эътирозга қарши бир жавоб ёзган эдим. Бундан бир сана аввал, эски чоп этилган рисолаларимдан олинган ва "Ўн Еттинчи Ёғду" номли рисоланинг бир масаласи бўлиб қайд этилган ва сўнгра "Йигирма Тўртинчи Ёғду" исмини олган қисқача Тасаттур Рисоласи, олдиндаги қонунларга тегилмаслик учун, у Тасаттур Рисоласини сатр этдим. Нима бўлганда ҳам, хатолик ила бир жойга юборилган. Ҳам у рисола маданиятнинг, Қуръоннинг оятига қилган эътирозга қарши мускит ва илмий бир жавобдир. Бу илмий ҳуррият жумҳурият замонида албатта қайд остига олинолмас.

Бешинчи Далил: Тўққиз санадир, бир қишлоқда инзивони ихтиёр этганим ва ижтимоий ва сиёсий ҳаётдан четлашмоқ истаганим, ва бу дафа каби, мутааддид бошимга келган бутун исканжаларга таҳаммул этиб, дунё сиёсатига қўшилмаслик учун бу ўн санада ҳеч мурожаат этмаганимдир. Агар мурожаат этсайдим, Барла ўрнига Истанбулда ўтира олардим. Ва балки, бу дафадаги ғаддорона тавқифимнинг сабаби мурожатсизликдан аразлаган ва ғурурларига тегилган Испарта Ҳокимининг ва ҳукуматнинг баъзи маъмурларининг ғаразларидан ёки иқтидорсизликларидан чумолини фил қилиб, Доҳилия Ваколатини шубҳалантиришидир.

Ал-ҳосил: Мен ила кўришган бутун дўстларим биларларки, сиёсатга қўшилмоқ эмас, ташаббус эмас, балки ўйлови ҳам асос мақсадимга ва руҳий аҳволимга ва иймоний муқаддас хизматимга мухолифдир, ва бўлолмайди. Менга нур берилган, сиёсат таёқи берилмаган. Бу ҳолнинг бир ҳикмати шудирки, иймон ҳақиқатларига муштоқ ва маъмурият маслагига кирган бир қанча зотларни бу ҳақиқатларга андишали ва танқидкорона қаратмаслик, улардан маҳрум этмаслик учун, Жаноби Ҳақ қалбимга сиёсатга қарши шиддатли бир қочмоқ ва бир нафрат бергандир қаноатидаман.

— 222 —

Минг боши Марҳум Осим Бей сўроқ қилинди, агар рост айтса, Устозига зарар келар ва агар ёлғон айтса, қирқ саналик номускорона ва мустақимона аскарлигининг ҳайсиятига жуда оғир келар дея ўйлаб, "Ё Раб, жонимни ол!" деб ўн дақиқада руҳини таслим айлади. Истиқомат шаҳиди бўлди. Ва дунёда ҳеч бир қонуннинг хато деёлмайдиган бир муованати хайрияга ва бир тасдиққа хато таваҳҳум этганларнинг чиркин хатоларига қурбон бўлди. Ҳа, Рисола-и Нурдан тўлиқ дарс олган, бир сув ичар каби, осонча эркинлик рухсатномаси деб ўйлаган ажал шарбатини ичар. Агар мендан сўнгра дунёда қолган қардошларимнинг аламларини ўйламасайдим, мен ҳам, олийжаноб қардошим Осим Бей каби: "Ё Раб! Жонимни ҳам ол",- дер эдим. Нима бўлганда ҳам. Менинг иттиҳомланишимнинг сабабидан бўлган:

Учинчи Модда: Рисола-и Нурнинг ҳукумат рухсати олинмасдан интишори ва иймоний ҳиссиётни қувватлаштириши ила, келажакда балки ҳукуматнинг эркин асосий қонун-қоидаларига тўсиқ чекар ва умумий амниятни бузар.

Жавоб: Рисола-и Нур нурдир. Нурдан зарар келмас, сиёсат таёқини ўн уч санадан бери қўлидан отгандир ва бу ватаннинг ва бу миллатнинг ҳаётларининг пойдеворлари бўлган муқаддас ҳақиқатларни тасбит этар. Ва бу муборак миллатнинг юздан тўқсон тўққизига зарарсиз манфаати бўлганига парчаларини ўқиган бутун зотларни шоҳид эта оламан. Қани бири чиқсин, десин: "Бунда бир зарар кўрдим". Ва, Иккинчидан: Менинг босмахонам йўқ ва мутааддид котибларим йўқ. Биттасини зўрға топа оламан. Ва чиройли хатим йўқ. Ярим уммийман, бир соатда зўрға бир саҳифани жуда нуқсон ёзувим ила ёза оламан. Марҳум Осим Бей каби баъзи зотлар мен учун бир туҳфа бўлиб, гўзал ёзувлари ила ёрдам этдилар. Менинг жуда ҳазин ғурбатимдаги хотираларимни ёздилар. Сўнгра у иймон нурларини дардига тўлиқ дармон топган бир қисм зотлар уларни ўқимоқ истадилар ва ўқидилар. Абадий ҳаётларига тўлиқ бир тарёқ бўлганини ҳаққаляқийн кўрдилар, ўзлари учун кўчириб олдилар.

— 223 —

Қўлингизга ўтган ва текширилаётган "Мундарижа Рисоласи" кўрсатадики, Рисола-и Нурнинг ҳар бир жузи бир Қуръон оятининг ҳақиқатини тафсир этар. Ва хусусан иймон рукнларига доир оятларни шундай очиқлик ила тафсир этарки, Оврупа файласуфларининг минг санадан бери Қуръонга қарши ҳозирлаганлари ҳужум режаларини ва асосларини бузади. Ҳозирча қўлингизда "Кексалар Рисоласи"нинг Ўн Биринчи Умидида минглаб иймоний ва тавҳидий бурҳонлардан битта бурҳон бор. Намуна учун унга қаранг. Диққат қилинг, даъвом тўғримидир, хатомидир, тушунасиз. Ҳам бу ватанга ва бу миллатга нақадар манфаатли бўлганини, намуна учун, Рисола-и Нурнинг парчаларидан бўлган "Иқтисод Рисоласи" ва хасталарга иймондан келган йигирма беш даволи рисола. Ва кексаларга иймондан келган ўн уч умид ва тасалли рисолалари бу муборак миллатнинг ярмидан зиёда бир бутун ташкил этган фақирлар, хасталар, кексалар тоифаларига ғоят қийматдор бир сарват хазинаси ва тарёқ ва зиё бўлганини инсоф ила боққан ҳаркас қабул этар қаноатидаман.

Ҳам таҳқиқот вазифангизга ёрдам учун дейман: Мундарижа Рисоласи йигирма саналик рисолаларимнинг бир қисмининг мундарижасидир. Ичидаги рисолаларнинг бир қисмининг асллари Дорулҳикматдан бошлар. Мундарижадаги рақамлар таълиф тартиби ила эмасдирлар. Масалан: Йигирма Иккинчи Сўз Биринчи Сўздан ҳам аввал таълиф этилган ва Йигирма Иккинчи Мактуб Биринчи Мактубдан ҳам аввал ёзилган. Булар каби кўп бор...

Учинчидан: Иймон илмидан иборат бўлган Рисола-и Нур парчалари амният ва осойишни таъмин ва таъсис этарлар. Ҳа, гўзал сажияларнинг ва яхши хислатларнинг асос ва манбаи бўлган иймон, албатта амниятни бузмас, таъмин этар. Иймонсизликдирки, сажиясизлиги ила амниятни бузар.

Ҳам буни билингизки, йигирма - ўттиз сана аввал бир газетада кўрдимки, Инглизларнинг бир Мустамлакалар Нозири деган: "Бу Қуръон Мусулмонларнинг қўлида бор экан биз уларга ҳақиқий ҳоким бўлолмаймиз. Бунинг йўқотилишига ва чиритилишига ҳаракат қилишимиз керак". Хуллас, бу кофир муанниднинг бу сўзи ўттиз санадир назаримни Оврупа файласуфларига ўгирганидан, нафсимдан сўнгра улар ила курашмоқдаман. Доҳилияга кўп қаралмаётирман ва доҳилдаги қусурни Оврупанинг хатоси, ифсодидир дейман. Оврупа Файласуфларига ҳиддат этмоқдаман, уларни урмоқдаман. Фалиллаҳилҳамд, Рисола-и Нур у муаннид кофирнинг хаёлини синдиргани каби, моддиюн, табииюн файласуфларини батамом жим қилар бир вазиятга киргандир. Дунёда, қайси шаклда бўлса бўлсин, ҳеч бир ҳукумат йўқдирки, ўз мамлакатининг бундай муборак махсулини ва тебранмас маънавий қувватининг маъданини таъқиқласин ва ноширини маҳкум айласин! Оврупада роҳибларнинг эркинлиги кўрсатмоқдаки, ҳеч бир қонун тарки дунё қилганларга ва охиратга ва иймонга ўз-ўзига ҳаракат қилганларга тегилмас.

— 224 —

Ал-ҳосил: Ўн сана қадар сабабсиз бир сургунга маҳкум, иҳтилотдан, мухобарадан ман этилган ғурбатзада бир кекса одамнинг абадий саодатнинг калити бўлган иймонига доир илмий хотираларини ёзишини, дунёда ҳеч бир қонун унга мумкин эмас деёлмас ва демас қаноатидаман. Ва ҳозирга қадар ҳеч бир олим тарафидан танқид этилмаслиги, албатта у хотаралар айни ҳақ ва маҳзи ҳақиқат бўлганини исбот этар.

Менинг иттиҳомим ва тавқифимга сабаб кўрсатилган,

Тўртинчи Модда: Бутун давлатда ман этилган тариқат дарсини бермоқ ила хабар берилган бўлмоқлигимдир.

Жавоб: Биринчидан, қўлингиздаги бутун китобларим шоҳиддирларки, мен иймон ҳақиқатлари ила машғулман. Ҳам мутааддид рисолаларда ёзганманки: "Тариқат замони эмас, балки иймонни қутқармоқ замонидир. Тариқатсиз Жаннатга кетган жуда кўп, фақат иймонсиз Жаннатга кирадиган йўқ. Шунинг учун иймонга хизмат қилмоқ замонидир" дея баён этганман.

Иккинчидан: Ўн санадир Испарта Вилоятидаман. Бири чиқсин, менга: "Тариқат дарси берган" десин. Ҳа, баъзи хос охират қардошларимга иймон илмлари ва юксак ҳақиқатлар дарсини домлалик эътибори ила берганман. Бу тариқат таълими эмас, балки ҳақиқат тадрисидир. Ёлғиз бу қадар бор. Мен Шофеъийман, намоздан кейинги тасбеҳотим Ханафий тасбеҳотидан бироз фарқлидир. Ҳам, шом намозидан хуфтон намозига қадар ва бомдоддан аввал, ҳеч кимни қабул этмаслик шарти ила, ўз-ўзимга гуноҳларимдан истиғфор ва оятлар ўқимоқ каби нарсалар ила машғуллигим бор. Ўйлайманки, дунёда ҳеч бир қонун бу ҳолга мумкин эмас деёлмас. Бу тариқат масаласи муносабати ила ҳукумат ва маҳкама маъмурлари тарафидан мендан сўралмоқда:

— 225 —

-Нима билан яшамоқдасан?

Жавоб: Тўққиз сана яшаганим Барла халқининг мушоҳадаси ила, шиддатли иқтисод баракаси ила ва тўлиқ қаноат хазинаси ила. Аксар кунларда ҳар бир кун юз сўм ила, баъзан янада оз бир харажат ила яшаганимни мен билан кўришган дўстларим биларлар. Ҳатто етти сана мобайнида кўйлак, кошув каби нарсаларга етти банкнот ила идора этдим.

Ҳам қўлингизда бўлган тарихча-и ҳаётимнинг шаҳодати ила, бутун ҳаётимда халқларнинг ҳадя ва садақаларидан чекиниб, энг содиқ дўстларимнинг хотирларини ранжида этиб ҳадясини рад этганман. Агар мажбурият ила ҳадя олган бўлсам, муқобилини бермоқ шарти ила олганимни менга хизмат этган дўстларим биларлар. Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда олган маошимдан кўпини у замон ёзган китобларимнинг чопига сарф этдим. Оз бир қисмини ҳажга бормоқ учун сақладим. Мана ўша жузъий пул иқтисод ва қаноат баракаси ила ўн сана менга кифоя келди ва юз сувимни тўктирмади, ҳали у муборак пулдан бироз бор.

Эй ҳакамлар ҳайъати! Бу узун ифодаларимни тингламоқдан зерикмаслик керакдир. Чунки, йигирма - ўттиз китоб менинг тавқифномамнинг варақлари ичига кирганлар. Бу қадар айблов варақларимга қарши, албатта бу узун ифода қисқа қолар. Мен ўн уч санадир дунё сиёсатига қўшилмаганимдан, қонунларни билмайман. Ҳам ўзимни мудофаа учун алдатишга таназзул этмаганимга тарихча-и ҳаётим шоҳиддир. Мен вазиятнинг ҳақиқатини бўлгани каби баён этдим. Сизнинг виждонингиз бор ва қонунларнинг ғадрсиз татбиқ жиҳатларини биласиз, ҳақимда ҳукмингизни берасиз. Буни ҳам билингки: Баъзи иқтидорсиз маъмурларнинг иқтидорсизликларидан ёки шубҳаларидан ёки эчки ва бўри баҳонаси навидан ёки ўзларига мартаба бермоқ ёки ҳукуматни мамнун қилмоқ фикри ила, янги эркинлик қонунларининг татбиқларига замин ҳозирламоқ ҳийлаларидан, ҳақимда дурбин ила боқиб чумолини фил қилиб кўрсатдилар. Сизлардан умидимиз шудирки, иқтидорингиздан уларнинг шубҳаларининг филини чумоли бўлганини кўрсатмоқдир. Яъни уларнинг дурбинларини аксига ўгириб боқарсиз...

Ҳам бир илтимосим бор: Мусодара этилган китобларимнинг, минг лирадан зиёда менча қийматлари бор. Менга қайтариб берингиз. Уларнинг муҳим бир қисми ўн икки сана аввал Анқара кутубхонасига ифтихор ва ташаккур ила қабул этилганини кутубхона нозири газета ила эълон этгандир. Ҳозирча ҳаётимга ҳукмлари ўтган ҳайъатингизнинг фикри ила, бу ифодамнинг бир суратини прокурорга бериб мени бу зарарга тиққанларга қарши даъво очмоқ, ва бир суратини Доҳилия Ваколатига, ва бир суратини ҳам Депутатлар Кенгашига бермоқ истайман.

ЮҚОРИДАГИ МУДОФААЛАРИМНИНГ БИРИНЧИ ҚЎШИМЧАСИ

Мени гапиртирган зотнинг ва ҳакамлар ҳайъатининг диққат назарларига! Аввалги ифодамга уч моддани илова этмоқдаман.

— 226 —

Биринчи Модда: Бизни ҳайратда қолдирган ва ғоят чалкаштирган ва бир ғаразни ҳис эттирган ва айниқса ҳечдан бир иттиҳом сабаби ижод этмоқ навидан, тиришиб, бир жамият ва ташкилот бормиш каби сўрамоқдалар. "Бу ташкилотни қилмоқ учун қаердан пул олмоқдасиз?" демоқдалар.

Жавоб: Биринчидан, мен ҳам сўраганлардан сўрамоқдаман: Бундай бир сиёсий жамиятнинг бизнинг тарафимиздан вужудига доир қайси ҳужжат, қайси ишоралар бор. Ва пул ила ташкилот қилганимизга қайси далил, қайси ҳужжат топганларки, бу қадар тиришиб сўрамоқдалар? Мен ўн санадир Испарта Вилоятида шиддатли тарассуд остида бўлганман. Бир-икки хизматкор ва ўн кунда бир-икки йўлчидан бошқа одамларни кўрмаган ғариб, кимсасиз, дунёдан безган, сиёсатдан ғоят шиддат ила нафрат этган, ва қувватли сиёсий мухолиф жамиятларнинг нақадар аксул амаллар ила зарарли ва натижасиз қолганини такрорли мушоҳадалар ила кўрган. Ва ўз қавм ва минглаб дўстлари ичида энг муҳим фурсатда, сиёсий жамият ва жараёнларни рад этган ва қўшилмаган. Ва таҳқиқий иймоннинг ғоят муқаддас ва ҳеч бир нарса ила задаланиши жоиз бўлмаган хизматни бузмоқ ва сиёсий ғараз ила чиритишни энг буюк бир жиноят деб билиб шайтондан қочар каби сиёсатдан қочган ва ўн санадан бери "Аъузубиллаҳи минаш шайтони вас сиёсати" ўзига дастур қилган. Ва ҳийлани ҳийласизликда топган, асабий ва парвосиз сирларини фош этган, ўн сана катта Испарта Вилоятининг ҳассос ва жассос маъмурларига бундай ташкилот сездирмаган бу одамдан, "Бундай бир ташкилот бор ва сиёсий бир ҳийла қилмоқдасиз" деганларга қарши, ёлғиз мен эмас, балки Испарта Вилояти ва бутун мени таниганлар, балки бутун ақл ва виждон аҳли уларнинг бўҳтонларини нафрат ила қаршилар ва "Ғаразкор режалар ила уни айбламоқдасиз" деяжаклар.

Иккинчидан: Масаламиз иймондир. Иймон ухуввати ила бу мамлакатда ва Испартанинг юздан тўқсон тўққиз одамлари ила ухувватимиз бор. Ҳолбуки жамият эса, аксар ичида камчиликнинг иттифоғидир. Бир одамга қарши тўқсон тўққиз одам жамият бўлмас. Магар, ғоят инсофсиз бир динсиз, ҳаркасни (асло) ўзи каби динсиз деб ўйлаб, бу муборак ва диндор миллатни таҳқир этмоқ нияти ила бундай хабарни тарқатар...

— 227 —

Учинчидан: Мен каби жуда жиддий бир муҳаббат ила Турк Миллатини севган ва Қуръоннинг саносига мазҳариятлари жиҳати ила Турк Миллатини жуда кўп тақдир этган ва олти юз санадан бери бутун дунёга қарши қўйган ва Қуръоннинг байроқдори бўлган бу миллатга қарши ғоят шиддатли тарафдор бўлган ва минг Туркнинг шаҳодати ила, минг миллатчи Туркчилар қадар Турк Миллатига феълан хизмат қилган ва қийматдор ўттиз-қирқ Турк ёшларни намозсиз ўттиз минг ҳамшаҳарларига таржиҳ этмоқ ила бу ғурбатни ихтиёр этган ва домлалик ҳайсияти ила иззати илмияни муҳофаза этган ва иймон ҳақиқатларини жуда кенг бир суратда дарс берган бир инсоннинг ўн сана ва балки йигирма-ўттиз сана мобайнида, йигирма-ўттиз эмас, балки юз, балки минглаб талабаси ёлғиз иймон ва ҳақиқат ва охират нуқтасида у ила фидокорона боғланса ва охират қардоши бўлсалар кўпмидир ва зарари-ми бор? Ҳеч виждон ва инсоф аҳли буларни танқидга изн берарми? Ва буларга сиёсий жамият назари ила боқа оларми?

Тўртинчидан: Ўн сана мобайнида юз банкнот ила идора этган ва кунда баъзан қирқ сўм ила кун кечирган ва етмиш ямоқли бир чакмонни етти сана кийган бир одам ҳақида: "Қаердан пул олиб яшамоқдасан ва ташкилот қилмоқдасан?" деганлар, нақадар инсофдан узоқ тушганларини инсоф аҳли англар.

Иккинчи Модда: Манаман Ҳодисасининг бир ёлғончи тақлидини қилиб, миллатга даҳшат бериб, эркинлик қонунларини осонлик билан татбиқ этмоқ дасисаси ила ҳукуматни алдатиб, гўё "Ҳукуматнинг эркинлик қонунларини қабул эттиришига ёрдам этмоқда" найранги ила, мени Барладан Испартага жабран жалб этдилар. Қарадилар, мен ундай фитналарга восита бўлолмайман ва ундай ҳар жиҳатдан ватанга, миллатга, динга зарарли бўлган натижасиз ташаббусларга ҳеч бир майлим йўқдир, тушундиларки у вақт режаларини алмаштирдилар. Менинг ёқтирмаган бир ёлғончи шуҳратимдан фойдаланиб, ҳеч хотир ва хаёлимизга келмаган найранглар ила бошимизга Манаман ҳақсиз ҳодисасининг бир мавҳум тақлидини ўтказдилар. Ҳам миллатга, ҳам ҳукуматга, ҳам маъсум, банди бир қанча ватандошларга катта зарар бердилар. Ҳозир ёлғонлари майдонга чиққан сари, бўрининг эчкига баҳона топиши навидан баҳоналарни топиб, адлия маъмурларини адаштирмоқ истамоқдалар. Адлия маъмурларининг бу масалада жуда диққатга ва эҳтиётга муҳтож бўлганликларини миллий мудофаа ҳуқуқим нуқтасида хотирлатмоқдаман. Асл айбланадиганлар улардирки, ҳукуматнинг баъзи вакилларига хушомадгўйлик қилиб ва сохтакорлик ила, бир ёлғончи жамият ниқоби остида баъзи софдил маъсумларни, бечораларни ҳаяжонлантириб кичик бир ҳодиса чиқарар, сўнгра шайтон каби чумолини фил кўрсатиб, ҳукуматни адаштирар, кўп маъсумларни эздирар, мамлакатга катта зарар берар, айбни бошқаларга юклар. Хуллас, бу масаламиз айнан бундайдир.

— 228 —

Учинчи Модда: Ҳукуматнинг доиралари ичида энг зиёда ҳурриятини муҳофаза этишга ва хорижий таъсирлардан энг зиёда бетарафона, ҳиссиётсиз боқмоқ ила мукаллаф бўлган албатта маҳкамадир. Мен маҳкаманинг тўлиқ бир ҳурриятига таянган ҳолда, ҳуррият ила, ҳуррият ҳуқуқимни бу сурат ила мудофаа этишга ҳаққим бордир. Ҳа, ҳар ерда адлияда мол ва жон масалалари бор. Агар, ҳакам шахсий ҳиддат этиб бир қотилни қатл этса, у ҳакам қотил бўлар. Демак, адлия маъмурлари ҳиссиётдан ва хорижий таъсирлардан бутун-бутун холи ва эркин бўлмаса, суратан адолат ичида мудҳиш гуноҳларга кирмоқ эҳтимоли бор. Ҳам қотилларнинг, кимсасизларнинг ва мухолифларнинг ҳам бир ҳаққи бор. Ва ҳаққини қидирмоқ учун, ғоят бетарафона бир маржи истарлар. Адолат нуқтасидан тарафгирлик фикрини бериб, адолатнинг моҳиятини зулмга айлантирган, ҳақимда сарф этилган бир таъбирдирки, Испартада ва бу ерда баъзи сўроқларда исмим Саид Нурсий экан, ҳар такрорида Саид Курдий ва бу Курд дея мени шуйдай ёд этмоқдалар. Шу билан, ҳам охират қардошларимнинг миллий ҳамиятларига илишиб менга қарши бир ҳис уйғотмоқ, ҳам маҳкама ва адолатининг моҳиятига бутун-бутун зид ва мухолиф бир жараён бермоқдир. Ҳа, ҳакам ва маҳкама тарафгирлик шубҳасидан мубарро ва ғоят бетарафона қараши биринчи адолат шарти бўлганига доир минглаб тарихий воқеалардан, Ҳазрат Али Розияллоҳу Анҳнинг халифалиги замонида бир яҳудий ила маҳкамада баробар ўтиришлари ва кўп подшоҳларнинг оддий одамлар ила адолат маҳкамасида кўрилиши каби кўп тарихий ҳодисалар бор экан, мен ҳақимда бир бегоналик ҳиссини берган ва адолат назарини адаштирмоқ истаган одамларга дейман:

Эй жаноблар! Мен ҳамма нарсадан аввал Мусулмонман ва Курдистонда дунёга келдим. Фақат Туркларга хизмат қилдим ва юздан тўқсон тўққиз манфаатли хизматим Туркларга бўлган ва энг кўп ҳаётим Турклар ичида ўтган ва энг содиқ ва энг холис қардошларим Турклардан чиққан ва Исломият қўшинларининг энг қаҳрамони Турклар бўлганидан, Қуръоний маслагим жиҳати ила, ҳар миллатдан зиёда Туркларни севмоқ ва тарафдор бўлмоқ муқаддас хизматимнинг тақозоси бўлганидан, менга Курд деган ва ўзини миллатпарвар кўрсатган одамларнинг минги қадар Турк Миллатига хизмат қилганимни ҳақиқий ва қаҳрамон минг Турк ёшларини шоҳид кўрсата оламан.

Ҳам, ҳакамлар ҳайъатининг қўлларида бўлган ўттиз-қирқ китобимни, хусусан Иқтисод, Кексалар, Хасталар Рисолаларини шоҳид этаманки: Турк Миллатининг бешдан тўрт қисмини ташкил этган мусибатзада, фақирлар ва хасталар ва диндор тақводорлар тоифаларига минг Туркчи қадар хизмат қилган у китоблар Курдларнинг қўлларида эмас, балки Турк ёшларининг қўлларидадирлар. Ҳакамлар ҳайъатининг изни ила, бизни бу балога тиққан ва ҳукуматнинг муҳим баъзи вакилларини алдатган ва миллатпарварлик пардаси остида ҳийлаларни айлантирган мулҳид золимларга дейман:

— 229 —
Эй жаноблар! Мен ҳақимда аниқ қилинмаган ва аниқ қилинса ҳам бир айб ташкил этмаган ва айб бўлса ҳам ёлғиз мени масъул этган бир модда юзидан қирқдан ортиқ Туркнинг энг қийматдор ёшларини ва энг муҳтарам кексаларини, катта бир жиноят қилганлар каби бу балога отмоқ миллатпарварликмидир? Ҳа, сабабсиз бундай исканжали қамоққа тушганлар ичида Турк ёшларининг мадори ифтихори бўладиган бир қисм зотлар борки,  узоқдан қийматини ҳис этиб, унга ёлғиз бир салом ёки иймоний бир рисола юборишим ила, уни бир қотил каби бола ва чақалари ичидан олиб бу балога отмоқ миллатчиликмидир? Менки, сизнинг назарингизда бегона миллатданман дейман. Бу қамалган жавонмард ва муҳтарам Турк ёшлари ва кексалари ичида шундайлари борки, уларнинг бир донасини ўз миллатимдан юз одамга алмаштирмайман. Ичида шундайлари борки, ўн сана менга зулм қилган маъмурларга, беш санадан бери уларнинг хотирлари учун, у золимларга баддуони ташладим. Ва уларнинг ичида шундайлари борки, олий сажияларнинг энг холис намуналарини у олийжаноб Турк дўстларда мукаммал ҳайрат ва тақдир ила кўрдим. Ва Турк Миллатининг устунлик сирини улар ила англадим. Мен виждоним ила ва кўп аломатлар ила ишонтираманки, агар бу маъсум қамалганлар ададича вужудларим бўлсайди ва ёхуд уларнинг умумига келган ҳар нави машаққатларини олиб билсайдим, қасам ичаманки, ифтихор билан у қийматдор зотларга бадал чекмоқ истардим. Менинг буларга қарши бу ҳиссим уларнинг қиймати зотиялари учундир, бўлмаса шахсимга қарши фойдаси тегилиши эмасдир. Чунки бир қисмини энди кўрмоқдаман. Бир қисми, балки у мендан фойда кўрган, мен ундан зарар кўрганман. Фақат минглаб зарар кўрсам, яна уларнинг қиймати назаримда тушмас.

Хуллас, эй Туркчилик даъво этган мулҳид золимлар! Турк Миллатининг мадори ифтихори бўла оладиган бу қадар зотларни ғоят оддий ва аҳамиятсиз баҳоналар ила, сизнинг таъбирингиз ила, мен каби бир Курд юзидан паришон этмоқ, туширмоқ миллатчиликмидир? Туркчиликмидир? Ватанпарварликмидир? Қани, у инсофсиз виждонингизга ҳавола этаман.

— 230 —

Хуллас, одил маҳкама уларнинг маъсумсизлигини англамоқ ила кўпларини бўшаттирди. Агар ўртада бир айб бўлса, у айб меникидир. Улар олийжанобликларидан, мен каби ғариб бир кекса домлага ўчоқ ёқмоқ, сув келтирмоқ, овқат пиширмоқ ва ўзимга махсус бир рисоламни оқламада ёзмоқ каби жузъий ишларимни ёлғиз Лиллоҳ учун қилганлар ва менинг хотирим учун хотира дафтарим ҳукмида бўлган у икки рисоламнинг охирларида, бир хотира бўлиш учун имзоларини қўйганлар. Ажабо, дунёда бундайларни бундай баҳоналар ила сўроқлайдиган бир қонун, бир усул ва бир фойда борми?

МУДОФААЛАРИМНИНГ ИККИНЧИ ҚЎШИМЧАСИ

Эй ҳакамлар ҳайъати! Келадиган баёнотимда, балки вазифангизча кераксиз нарсалар топилажак. Фақат бу масалалар ила умум мамлакат, балки дунё алоқадордир. Ёлғиз сиз эмас, улар ҳам маънан тингламоқдалар. Ҳам баёнотимда интизомсизлик кўражаксиз. Сабаби эса, муҳим бир ҳаққим менга берилмади. Менинг чиройли хатим йўқ. Кўп илтимос қилдимки, бу ҳаёт-мамот масаласидир, бир ёзувчи менга берингиз, токи ҳаққимни мудофаа учун бир илтимоснома ёздирай. Бермадилар. Балки мени икки ой ғоят инсофсизчасига бутун-бутун гапиришдан ман этдилар. Шунинг учун ғоят нуқсон ва чалкаш ёзувим ила интизомли ёзолмадим. Хуллас, охир баёнотим будир:

Агар фарзи маҳол бўлиб, муфсидларнинг, мухбирларнинг хабар берганлари каби, Рисола-и Нур ҳукуматнинг бир тур сиёсати ила ва баъзи қонунлари ила уйғун тушмайди, муораза этади. Балки бошқа сиёсий қаноатлардир ва бошқа-бошқа фикрлардир, ва умум рисолалар иймондан эмас, балки сиёсатдан баҳс этар дея ғоят зоҳир бир бўҳтон фараз ва қабул этилса, жавобан дейман: Модомики ҳурриятнинг энг кенг шакли жумҳуриятдир ва модомики ҳукумат эса жумҳуриятнинг энг эркин суратини қабул этгандир, албатта ҳақиқий ва қатъий ва рад этилмас илмий қаноатни ва тўғри фикрларни осойишга тегилмаслик шарти ила, жумҳуриятнинг ҳуррияти у илмий ҳурриятни истибдод остига ололмас ва уни бир айб танимас. Ҳа, дунёда ҳеч бир ҳукумат бормидирки, бутун миллати биргина сиёсий қаноатда бўлсин. Қани, фарзи маҳол бўлиб, мен парда остида ўз-ўзимга сиёсий қаноатимни ёзганман ва бир қисм хос дўстларимга кўрсатганман, бунда айб бор деган қонунларни эшитмаганман. Ҳолбуки Рисола-и Нур иймон нуридан баҳс этар, сиёсат зулматига сукут этмаган ва таназзул этмас.

— 231 —

Агар фаразан, лаик жумҳуриятнинг моҳиятини билмаган бир динсиз деса: "Сенинг рисолаларинг қувватли бир диний жараён бермоқда, ладиний жумҳуриятнинг асосий қонун-қоидаларига муораза этмоқда".

Жавоб: Ҳукуматнинг лаик жумҳурияти динни дунёдан айирмоқ демак бўлганини биламиз. Бўлмаса, ҳеч бир хотирга келмаган динни рад этмоқ ва бутун-бутун динсиз бўлмоқ демак бўлганини ғоят аҳмоқ бир динсиз қабул этар. Ҳа, дунёда ҳеч бир миллат динсиз бўлиб яшамагани каби, Турк миллати каби бутун асрларда мумтоз бўлиб, бутун дунёнинг тўрт томонида, қаерда Турк бўлса Мусулмондир. Бошқа Ислом миллатларининг кичик ҳам бўлса яна бир қисми, Исломият хорижидадир. Бундай жуда жиддий ва ҳақиқий диндор ва минг сана қадар Ҳақ динининг қаҳрамон қўшини бўлиб замин юзида, миллий ифтихор хусусиятларини миллионлаб диний манбалар ила чаққан ва қиличларининг учлари ила ёзган бу муборак миллатни, "Динни рад этар ёки динсиз бўлар" дея айблаган ёлғончи динсизлар ва миллатсизлар, шундай бир жиноят қилмоқдаларки, Жаҳаннамнинг асфали софилийни табақасида жазо кўришга ҳақдор бўларлар. Ҳолбуки Рисола-и Нур ижтимоий ҳаётнинг қонунларини ҳам иҳота этган диннинг кенг доирасидан баҳс этмас. Балки асл мавзуси ва мақсади диннинг энг хос ва энг юксак қисми бўлган иймоннинг азим асосларидан баҳс этар. Ҳам аксарият ила мухотобим аввал ўз нафсим, сўнгра Оврупа файласуфларидир. Бундай муқаддас масалалардан, тўғри бўлмоқ шарти ила, зарар деб ўйлаган ёлғиз шайтонлар бўлиши мумкин тасаввуридаман. Ёлғиз уч-тўрт рисола танқидкорона шикоят суратида бир қисм маъмурларга боққан. Фақат у рисолалар ҳукумат ила мубораза ва танқид учун эмас, балки менга зулм қилган ва маъмуриятини суиистеъмол этган бир қисм маъмурларга қаршидир. Ҳам сўнгра эса, ёмон тушунишга мадор бўлмаслик учун, у уч-тўрт рисолаларга "Маҳрамдир" деб нашрини ман этганмиз. Бошқа рисолаларнинг мутлақ аксариси тўрт-беш сана аввал ва бир қисми саккиз сана аввал, бир қисми ўн уч сана аввал таълиф этилгандирлар. Ёлғиз Иқтисод ва Кексалар ва Хасталар рисолалари ўтган сана таълиф этилгандирлар. Ва бу билан баробар, рисолалар ҳукуматнинг қонунларига зид бўлмагани ва осойишни бузмоқ ва халқни ҳақ йўлдан чиқармоқ моҳиятида бўлмаганини ва аксинча ҳукуматча тақдирлар ила қаршиланиши лозим келишини, зарра миқдор ақли бўлган, рисолаларни бетарафона тадқиқ этган тасдиқ этар. Ва агар фарзи маҳол бўлиб, ҳукуматнинг нуқта-и назарига кўп нуқталари мухолиф бўлса ҳам 28 Июль 1933 тарихида, аввалги айбларнинг бу қисмларини кечирган ва энг охири нашр этилган Амнистия Қонунига кўра у рисолаларни таъқибга ўрин қолмаганини даъво қилиб, бизга қилинган ҳақсизликнинг бир он аввал даф этилиши ва рисолаларнинг қайтарилиб берилишини талаб этаман.

— 232 —

Агар инсониятнинг моҳиятини ҳайвониятнинг энг бадбахт ва энг паст даражасида талаққий ва дунёни доимий ва лоязал таваҳҳум ва инсонни боқий ва лоямут таҳайюл этган бир сархуш виждонсиз тарафидан дейилса: "Сенинг бутун рисолаларинг иймоний жуда қувватли дарс беради. Дунёдан совутади. Назарни охиратга ўгиради. Биз эса бутун қувват ва диққат ва зеҳнимиз ила дунё ҳаётига мутаважжиҳ бўлишимиз ила бу замонда яшай оламиз. Чунки ҳозир яшамоқ ва душманлардан сақланмоқ жуда мушкуллашгандир".

Жавоб: Таҳқиқий иймоннинг дарслари, гарчи назарни охиратга боқтиради. Фақат дунёни у охиратнинг экинзор ва бозори ва бир фабрикаси кўрсатмоқ ила, янада зиёда дунё ҳаёти учун ишлаттирар. Ҳам, иймонсизликдаги мудҳиш бир суратда синган маънавий қувватни ғоят қувватли бир тарзда қозонтирар. Ва маъюсият ичида тамбаллик ва лоқайдликка тушганларни шавқ ва ғайратга, саъйга чорлар, ишлаттирар. Ажабо, бу дунёда яшамоқ истаганлар бундай дунёвий ҳаётнинг лаззатини, ҳам ишлашга шавқни, ҳам ҳадсиз мусибатларига қарши таянишга мадор маънавий қувватини таъмин этган ва эътироз қабул этмаган далиллар ила исбот этилган таҳқиқий иймоннинг дарсларига таъқиқ дея оладиган бир қонуннинг вужудини қабул этарларми ва шундай бир қонун бўлиши мумкинми?

Агар миллат идораси ва мамлакат осойишининг ҳақиқий асосларини билмаган бир жоҳил ҳамиятфуруш деса: "Сенинг рисолаларинг осойишни бузганларга ва идорани чалкаштирганларга бир мадор бўлиши мумкин жиҳати ила ва сен ҳам эҳтиётсизлик қилиб ҳозирги идорага эътироз этсанг, рисолаларнинг қуввати ила бир машаққат яратмоқ эҳтимоли ила сенга илишмоқдамиз".

— 233 —

Жавоб: Рисола-и Нурдан дарс олган, албатта, кўп маъсумларнинг қонини ва ҳуқуқини зое этган фитналарга кирмас ва айниқса тажрибалари ила, мукарраран натижасиз ва зарарли қолган фитналарга ҳеч бир жиҳат ила яқинлашмас. Ва бу ўн санадаги ўн фитналарга Рисола-и Нурнинг шогирдларининг ўндан бириси, балки асло ҳеч бириси қўшилмагани кўрсатарки, рисолалар бу фитналарга зид ва осойишни таъминга мадордирлар. Ажабо, идора ва осойишни муҳофаза жиҳатидан минг иймонли одамми, бўлмаса ўн динсиз бебош янада осонмидир? Ҳа, иймон гўзал сажиялар бермоқ ила ҳам марҳамат ҳиссини, ҳам зарар бермоқдан сақланмоқ майлини берар. Аммо менинг эҳтиётсизлигим эса, бу ўн уч санадир имкон доирасида нақадар қўлимдан келган бўлса ҳукуматнинг диққат назарини жалб этмаслик ва у ила овора бўлмаслик ва ишларига қўшилмаслик учун Испарта Вилоятига маълум бўлган ҳориқо бир суратда мунзавиёна ва мардумгиризона ва мушфиқкорона ва сиёсатдан мучтанибона яшаганимни бу мамлакат билар.

Эй мени бу балога йўлиқтирган инсофсизлар! Тушунилмоқдаки, осойишга қарши ҳаракат этмаганимдан мендан ғазабландингиз, ҳиддат этдингиз. Осойишга душманлик томири ила мени тавқиф эттирдингиз. Ҳа, осойишни бузмоқ ва идорани чалкаштирмоқ истаганлар мен ҳаққимда ҳукуматни алдатиб, адлияни кераксиз машғул қилиб мени тавқиф эттиргандирлар. Улар ҳақида эмас ёлғиз биз, балки мамлакат номига, бошда прокурор бўлиб ҳакамлар ҳайъатига даъво этиши керак.

Агар дейилса: "Сен вазифасизсан, миллатнинг ҳурматини қабул этиб вазифадорлар каби диний дарс беролмайсан. Ҳам, диний дарс берадиган расмий бир доира бор, унинг рухсати лозимдир".

Жавоб: Биринчидан, менинг босмахонам ва котибларим йўқдирки, нашр вазифасини қилсин. Бизники хусусийдир. Хусусий ишларга, хусусан иймоний ва виждоний бўлса, виждон эркинлиги дастури унинг эркинлигини таъмин этар.

Иккинчидан: Иттиҳод ҳукумати иттифоқлари ила, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда Оврупага қарши Ислом ҳақиқатларини исбот этадиган ва миллатга дарс берадиган бир вазифа ила вазифалантиришлари ва Диёнат Раёсатининг Ванда мени воиз тайин этиши ва ҳозирга қадар юз рисоладан зиёда асарларим олимлар қўлларида кезиши ва танқид этилмаслиги исбот этарки, миллатга дарс беришга ҳаққим бор!

— 234 —

Учинчидан: Агар қабр эшиги ёпилсайди ва инсон дунёда лоямут қолсайди, у вақт вазифалар ёлғиз аскарий ва идорий ва расмий бўларди. Модомики ҳар кун лоақал ўттиз минг шоҳид, жанозалари ила اَلْمَوْتُ حَقٌّ даъвосига имзо қўймоқдалар, албатта дунёга оид вазифалардан янада аҳамиятли иймоний вазифалар бор. Хуллас, Рисола-и Нур у вазифаларни Қуръоннинг амри ила адо этмоқда. Модомики Рисола-и Нурнинг амирининг, ҳокимининг қўмондони бўлган Қуръон уч юз эллик миллионга ҳукм этиб таълимот қилдирмоқда, ва ҳар кун лоақал беш марта бешдан тўртининг қўлларини даргоҳи Илоҳияга очтирмоқда ва бутун масжидларда ва жамоатларда, намозларда, муқаддас, самовий фармонларини ҳурмат ила ўқиттирмоқда. Албатта унинг ҳақиқий тафсири ва у қуёшнинг бир нури ва унинг бир маъмури бўлган Рисола-и Нур у иймоний вазифасини, биизниллоҳ, тўқнашувларга йўлиқтирмасдан бажаражакдир. Ундай бўлса, дунё аҳли ва сиёсат аҳли у ила мубораза эмас, балки ундан истифода этишга жуда кўп муҳтождирлар. Ҳа, шу коинот тилсимининг муғлақини кашф этган ва мавжудотнинг қаердан қаерга ва нима бўлишларининг тилсимини очган Рисола-и Нурнинг парчаларидан Йигирма Тўққизинчи Сўз, ва зарралар алмашинишининг муаммосини кашф этган Ўттизинчи Сўз, ва коинотда доимо фано ва завол ичидаги фаолият ва умумий халлоқият ажиб тилсимини ҳал ва кашф этган Йигирма Тўртинчи Мактуб, ва тавҳиднинг энг чуқур ва энг муҳим муаммосини кашф ва ҳал ва изоҳ этган, ва башар ҳашрини, бир чивин иҳёси қадар осон бўлганини исбот этган Йигирманчи Мактуб, ва табиатпарастларнинг куфрий фикрларини асоси ила бузган ва тахриб этган "Табиат Рисоласи" номли "Йигирма Учинчи Ёғду" каби Рисола-и Нурнинг кўп парчалари бор. Буларнинг ёлғиз бирисидаги муаммони кашф этган бир олим, бир адиб, бир профессор, қайси ҳукуматда бўлса, тақдир ила мукофот ва икромия берилишини, бу рисолаларни диққат ила мутолаа этган тасдиқ айлар.

Бу баёнотимга мавзудан хориж тафсилот назари ила боқмаслик керакдир. Чунки Рисола-и Нурнинг юздан зиёда рисолалари менинг авроқи тавқифиям ҳукмига ўтганидан, ҳам ҳакамлар ҳайъати тадқиқ ила мукаллафдир, ҳам мен изоҳ ва жавоб беришга Қуръонга ва Ислом Оламига ва истиқболга алоқадорлиги жиҳати ила мажбурман. Модомики бир масаланинг тўлиқ танаввури, ҳар ҳолда узоқ ва яқин бутун эҳтимолларни баён этмоқ ила бўлар. Масаламизга оид узоқ бир эҳтимолни баён этишга эҳтиёж бор. Шундайки:

— 235 —

Агар динсизликни ва куфрни ўзига маслак деб қабул қилган бадбахт бир қисм одамлар бир сиёсий мақсаднинг пардаси остида ҳукуматнинг баъзи раислари орасига кириб уларни алдатсалар ёки маъмурият маслагига кирсалар ва Рисола-и Нурни дасисалар ила имҳо ва мени таҳдидлари ила сустирмоқ учун десалар: "Таассуб замони ўтди. Мозийни унутмоқ ва истиқболга бутун қувватимиз ила мутаважжиҳ бўлмоқ лозим келаркан, сенинг иртижокорона бир суратда диний ва иймоний қувватли дарс беришинг ишимизга тўғри келмас!...

Жавоб: Биринчидан, у мозий деб ўйланган замон эса истиқболга инқилоб этган. Ва ҳақиқий истиқбол удир. Ва у ерга борамиз.

Иккинчидан: Рисола-и Нур, тафсир бўлиш ҳайсияти ила, Қуръони Ҳаким ила боғланган. Қуръон эса Ер Куррасини Аршга боғлаган, умумий жозиба каби бир жозибадор ҳақиқатдир. Осиёда ҳукм этганлар Қуръоннинг Рисола-и Нур каби тафсири ила мубораза этолмаслар. Балки мусолаҳа этарлар, ундан истифода этарлар ва ҳимоя этарлар.

Аммо менинг жим ўтиришим эса, модомики оддий бир кашф йўлида ва аҳамиятсиз бир сиёсий фикр ортида ва дунёвий бир ҳайсият юзидан кўп иззат аҳлининг бошлари фидо этилса, албатта катта Жаннатнинг баҳоси бўладиган бир сарват ва абадий ҳаётни қозонтирадиган бир оби ҳаёт ва бутун файласуфларни ҳайратда қолдирадиган бир кашфиёт йўлида, вужудим зарралари ададича бошларим бўлса ва фидо этилиши лозим келса, шубҳасиз фидо этилар. Ҳам, мени таҳдид ёки имҳо сурати ила жим қилмоқ бир тил ўрнига минг тил гапиртиражак. Йигирма санадан бери руҳларга ерлашган Рисола-и Нур жим бўлган бир тилимга бадал минглаб тилларни гапиртиришини Раҳийми Зулжалолдан умидворман.

Аҳамиятсиз, Фақат Аҳамиятли Бир Айб Бўлиб Мендан Сўралган Бир Масала

Дейдиларки: "Сен шапкани бошингга қўймайсан, маҳкама каби жуда расмий ерларда бошингни очмайсан. Демак, у қонунларни рад этмоқдасан. У қонунларни рад этмоқнинг жазоси шиддатлидир!"

Жавоб: Бир қонунни рад этмоқ бошқадир ва у қонун ила амал этмаслик бутун-бутун бошқадир. Аввалгининг жазоси иъдом бўлса, бунинг жазоси ё бир кун қамоқ ва бир лира пуллик жазо ёки бир танбеҳ ёки бир огоҳлантиришдир. Мен у қонунлар ила амал этмайман, ҳам амал этмоқ ила ҳам мукаллаф бўлолмайман. Чунки мунзавий яшайман. Бу қонунлар хусусий манзилларга кирмас.

— 236 —

Бир эслатма: Бу икки ойдир ғоят диққат ила ва майин элак ила эламоқ сурати ила ҳам Испарта, ҳам Эскишаҳар маҳкамалари, ҳам Доҳилия Ваколати ўн санадан бери йиғилган маҳрам китобларимни ва хусусий мактубларимни мусодара этиб текширганлари ҳолда яширин бир комитет ва жамият каби айблаш сабаби ҳеч бир модда аниқламаганларини эътироф ила баробар, ҳали тадқиққа давом этмоқдалар. Мен ҳам дейман:

Эй жаноблар! Беҳуда чарчамангиз... Агар қидирганингиз бўлса, ҳеч бир учини бу қадар замон тополмаганингиздан, билингизки, уни идора этган шундай ажиб бир даҳо бордирки, мағлуб этилмас ва муқобала этилмас. Ягона чора, унинг ила мусолаҳадир. Бўлмаса, бу қадар маъсумларга зарар бермоқ ва эзмоқ етар! Балки Ғайратуллоҳга тегилар, қимматчилик (қаҳатчилик) ва вабо каби балоларга васила бўлар. Ҳолбуки мен каби асабий ва энг яширин бўлган сирини бегона одамларга чекинмасдан айтган ва Ҳарбий Трибуналда машҳур ва жуда мардона ва фидокорона мудофаани қилган, ва кексалик замонида энг зиёда оқибати таҳликали ва мажҳул саргузаштлардан сақланишга маслак жиҳатидан мажбур бўлган бир одамга бундай ҳеч кашф этилмайдиган комитетчиликни иснод этмоқ аҳмоқлик даражасида бир софдилликдир, ва ёхуд бир ҳийладир.

Ҳакамлар ҳайъатидан бир ҳаққимни истайман. Мендан мусодара этилган китобларимнинг менча минг лирадан зиёда қийматлари бор. Ва уларнинг муҳим бир қисми ўн икки сана аввал Анқара кутубхонасида ифтихор ва ташаккур ила қабул этилган. Хусусан, ёлғиз ухровий ва иймоний бўлган Ўн Тўққизинчи Мактуб ила Йигирма Тўққизинчи Сўзнинг мен учун кўп аҳамиятлари бор. Менинг маънавий сарватим ва ҳаётим натижасидирлар. Ва иъжози Қуръоннинг ўн қисмидан бир қисмининг жилвасини кўзга кўрсатганлари учун фавқулодда менингча қийматлари бор. Ҳам уларни ўзимга махсус бўлиб ёздириб порлаттирганман. Ҳам кексалигимнинг ғоят ҳазин хотираларига доир бўлган Кексалар Рисоласининг уч-тўрт нусхаларидан бир донасини ўзимга махсус ёздирган эдим. Модомики айблайдиган ҳеч бир дунёвий модда ичларида йўқдир, уларни ва арабий рисолаларимни менга қайтариб беришингизни бутун руҳим ила истайман. Қамоқда ва қабрда ҳам бўлсам, у китобларим бу ғариб дунёнинг менга юклаган беш аламли ва ҳазин ғурбатларда дўстларим ва биродарларимдирлар. Уларни мендан айирмоқ ила таҳаммулсиз бир олтинчи ғурбатга тушаман ва бу жуда оғир ғурбатнинг тазйиғидан чиққан оҳлардан сақланишингиз керак.

— 237 —
Маҳкаманинг Раис ва Аъзоларидан Аҳамиятли Бир Ҳаққимни Талаб Этаман

Шундайки: Бу масалада ёлғиз шахсим мадори баҳс эмаски, сиз мени оқламоқ ила ва вазиятнинг аслидан хабардор бўлишингиз ила масала ҳал бўлсин. Чунки, илм аҳли ва тақво аҳлининг маънавий шахси бу масалада миллат назарига айбламоқ остига киргани ва ҳукуматга ҳам тақво ва илм аҳлига қарши бир амниятсизлик келгани ва тақво ва илм аҳли таҳликали ва зарарли ташаббуслардан қандай сақланишини билиши лозим бўлгани учун, менинг мудофаамнинг ўзим қаламга олганим бу сўнг қисмини, ҳар ҳолда янги ҳарфлар ила, матбуот воситаси ила интишорини истайман. Токи тақво аҳли ва илм аҳли найрангларга алданмасдан, зарарли, таҳликали ташаббусларга яқинлашмасинлар. Ва ҳукуматнинг маънавий шахси миллат назарида айбланишдан қутулсин. Ва ҳукумат ҳам илм аҳли ҳақида амният этсин ва бу тушунмовчилик барҳам топсин. Ва ҳукуматга ва миллатга ва ватанга жуда зарарли бўлган бу каби ҳодисалар ва тушунмовчилик ортиқ такрорланмасин.

Дарҳақиқат, бундан тўққиз сана аввал Ўнинчи Сўз, саккиз юз нусҳа ёйилиши ила залолат аҳлининг қалбларидаги ҳашр инкорини қалбларида сиқиб лисонига келтиришга имконият бермади, оғизларини ёпди ва ҳориқо бурҳонларини кўзларига суқди. Ҳа, Ўнинчи Сўз, ҳашр каби бир азим рукн, иймоннинг атрофида пўлатдан совут бўлди, залолат аҳлини жим қилди. Албатта Жумҳурият Ҳукумати бундан мамнун бўлдики, депутатларнинг ва ҳокимларнинг ва катта маъмурларнинг қўлларида тўлиқ бир эркинлик ила Ўнинчи Сўзнинг нусхалари кезди.

Тўрт ойдан бери бу ҳаёт-мамот масаласида, ҳеч бир ердан менинг ачинадиган ҳолим бир мактуб ила ҳам сўралмагани. Ва мен ҳаққимда халқни нафрат этадиган бир суратда кўрсатмоқ ила омманинг нафратини менга қарши жалб этиб бутун-бутун осонликлар ва ёрдамлашишдан маҳрум қолган, ғариб ва кимсасиз ҳолимни тасвир этган, эътирозномамда изоҳ этганим бир ҳикоя:

— 238 —

Бир замон бир подшоҳ мубтало бўлган бир хасталикнинг давоси бир боланинг қони экан! У боланинг отаси болани, қозининг фатвоси ила бир пул муқобилида подшоҳга берган. Бола мажлисда йиғламоқ ва шикоят ўрнига кулган. Сўраганлар:

-Нима учун ёрдам сўрамаётирсан, шикоят этмаётирсан, кулмоқдасан?

Деганки:

-Инсон мусибатга гирифтор бўлган вақт аввал отасига, сўнгра қозига, сўнгра подшоҳга шикоят этар. Менинг отам мени кесилмоқ учун сотмоқда. Мана, қози ҳам ўлишимга қарор бермоқда. Мана, подшоҳ менинг қонимни истамоқда... Бу антиқа ва жуда ғариб ва шакли жуда чиркин ва ҳеч кўрилмаган бу ҳолга қарши фақат кулмоқ ила муқобала этилар.

Хуллас, эй Шукру Кая Бей! Биз ҳам у бола ҳукмига ўтдик. Дардимизни аввал маҳаллий ҳукуматдаги ҳокимга, сўнгра маҳкама адолатига, сўнгра Доҳилия Ваколатига мурожаат этиб мазлумиятимизни баён этиб золимлардан бизни қутқармоқ учун ҳолимизни билдирмоқ вазият тақозоси экан, кўрдикки: Энг сўнг шикоятимизни тинглайдиган Доҳилия Вакилининг ҳаққимизда тушган аслсиз шубҳаларига бир ҳақиқат ранги бермоқ ва хатосини ёпмоқ фикри ила хатосида тиришиши янада катта бир хато бўлганини ўйламаганидан, дучор бўлган ғурур хасталигига қонимизни истаб, бизни аслсиз баҳоналар ила паришон этмоқ истамоқда. Биз ҳам Шукру Каянинг шахсини Доҳилия Вакили бўлган Шукру Кая Бейга шикоят этмоқдамиз. 
— 239 —

Агар эркинликни тўлиқ муҳофаза этмоқ истаган ва ҳеч бир таъсир қаршисида мағлуб бўлмаган ва виждонларидаги адолат ҳисси ила ҳукм этган бу маҳкама, бизни Шукру Кая Бейнинг шахси ҳақида тинглашларини билсайдим, энг аввал биз Шукру Каянинг шахсига қарши даъво очардик. Чунки бир санадан бери ҳар кун ёки ҳар ҳафта ҳаққимизда рапорт иста-иста бизга қарши жосусларнинг, зобиталарнинг диққат назарини жалб эттириб, қурбон қўйи каби кесмоқ учун бизни боқтираётган эди. Маҳкама эса, адолатдан бошқа ҳеч бир нарса ўйламаслик лозим келаркан ва ҳақиқатдан маҳкама ичидаги зотлар ҳам адолатга тўлиқ боғлиқ бўлганликлари ҳолда, юксак мақомдаги Шукру Кая каби шахснинг таъсирларига қарши чидамаганлари учун, бизни бўшата олмасдан паришон этмоқдалар. Маҳаллий ҳукумат бўлган Испарта Ҳокими ва зобитаси эса, ҳаркасдан зиёда бизни ва Испартали бечора, маъсум қамалганларни ҳимоя этмоқ ва бир он аввал қутулишларига ҳаракат қилишлари виждоний вазифалари экан, аксинча жуда маъносиз ва аслсиз баҳоналар ила Испарта қамалганларининг, хусусан муҳтож ва фақирларнинг арзоқларини бердирмасдан, очлик ила фақирликка тушишлари учун уларни эздиришга уринмоқдалар. Хуллас, бу ҳолга шикоят эмас, балки йиғлашнинг ниҳоят даражасини кўрсатган бу аянчли ҳолга у бола каби кулмоқ ила муқобала этмоқдамиз ва таваккал қилиб, ишимизни Азизи Жабборга ҳавола этмоқдамиз.

***

Маъсум Қардошларимнинг Мазлумиятидан Келган Фарёдларининг Эшитилмагани ва Менинг ҳам Улар Ила Гапиртирилмаганим Бир Замонда, Уларнинг Маъюсиятларига Бир Тасалли Бермоқ учун Ёзган Бир Ифодамдир

(Бу мақом муносабати ила илова этилгандир)
— 240 —

Ҳофизи Зулжалолнинг ҳифз ва ҳимоясига боқингизки, масаламиз муносабати ила Рисола-и Нурнинг рисолалари ададига мувофиқ бўлиб, бир юз йигирмадан ортиқ одамнинг маҳрам варақлари ила сўроқ қилинганлари ҳолда, ва ажнабийларнинг ҳийлалари ила ва мухолиф комитетчиларнинг найранглари ила мавжуд ва ёйилган кўп сонли жамиятларнинг ҳеч бириси ила Рисола-и Нурнинг ҳеч бир шогирдининг муносабатдорлигини кўрсатадиган ҳеч бир модда топилмаслиги ғоят зоҳир ва порлоқ бир ҳимоя-и Раббониядир. Муҳофаза-и Илоҳияга ва Имом Али (Р.А.) ва Ғавси Аъзам (Қ.С.) Рисола-и Нурга оид ғайбий кароматларини жиддий равишда қўллаб қувватлаган бир инояти Раҳмониядир. Қирқ иккилик бир замбарак ўқини қирқ икки маъсум ва мазлум қардошларимизнинг даргоҳи Илоҳияга очилган қўллари ила тўлдириб, орқа қайтариб, отганларнинг бошларида маънан портлаттирди. Бизларга ёлғиз аҳамиятсиз, савобли, енгил бир нечта яра-чақадан бошқа бўлмади. Бундай бир санадан бери тўлдирилган бир замбаракдан бундай жуда оз зарар ила қутулмоқ ҳориқодир. Бундай жуда буюк бир неъматга қарши шукр ва сурур ва севинч ила муқобала этмоқ керакдир. Бундан сўнграки ҳаётимиз бизга оид бўлолмас, чунки фасодчиларнинг режаларига кўра, юзда-юз маҳв эди. Демак, бундан сўнграки ҳаётни ўзимизга эмас, балки ҳақ ва ҳақиқатга вақф этишимиз керак. Шикоят эмас, шукр эттирадиган раҳматнинг изини, юзини, моҳиятини кўришга ҳаракат қилишимиз керак.

Ғариб ва менга жуда ҳам оғир келган ва уч кунда бир стакан айрон ва бир стакан сутдан бошқа бир нарса едирмаган грипп касаллигининг учинчи кунида, бирдан хотирамга эслатилди. Мен ҳам у хотирани табаррук учун, маҳкамадаги мудофаамнинг бир муқаддимаси сифатида ёздим. Шиддат ва нуқсони бўлса, хасталигимга оиддир. Ҳа, юз одам мудофаа этадиган бир ҳақиқатни бир ўзим мудофаага мажбур бўлганимдан, зеҳн чарчоқлиги ва паришониятга ва янада кўп машаққатли аҳвол ичида ҳақиқатни тўғри бўлиб, бўлгани каби, бу қадар баён эта олдим.

(Сўнг мудофаатга кейинчалик бир ҳикматга биноан қўшилган бир муқаддимадир.)

Мудофаамнинг бутун вазиятларида яширин ва мудҳиш бир комитетга қарши мубораза вазиятини кўрсатган ифода тарзимдаги мақсадим шудир:

— 241 —
Қандайки Жумҳурият Ҳукумати "Динни дунёдан ажратиб бетарафона қолмоқ" асосий қонун-қоидасини қабул этган. Динсизларга динсизликлари учун тегилмагани каби, диндорларга ҳам диндорликлари учун тегилмаслиги у асосий қонун-қоиданинг керакли шартларидандир. Худди шунинг каби, мен ҳам бетараф ва ҳурриятпарвар бўлиши лозим келган Жумҳурият Ҳукуматининг динсизликка тарафдор ва найранглар қилган ва ҳукуматнинг маъмурларини алдатган яширин манфий комитетлардан айрилиб, ҳукуматнинг улардан узоқ бўлишини истайман, у найрангчилар ила мубораза этмоқдаман. У комитетлардан, тасодиф ила ҳукуматнинг маъмуриятига кирганлар, жиддий диндорларга тақмоқ учун икки баҳона қўлида тутган, ғараз этган диндорларига тақмоқдалар ва ҳукуматни алдашга ҳаракат қилмоқдалар. У икки баҳонанинг бириси: У мулҳидларнинг динсизлигига мойиллик кўрсатмаслик маъноси ила "Эскичилик" баҳонасини тақмоқда. Бошқаси: Йўқ ва асло! динзликни бу Ислом Ҳукуматининг айни сиёсати деб ўйламаганимиз маъносида "Динни сиёсатга қурол этмоқ" баҳонаси ила доғламоқ истамоқдалар. 

Ҳа, Жумҳурият Ҳукумати у яширин муфсидларнинг ватанга ва миллатга зарарли фикрларини албатта оммалаштирмас ва тарафдор бўлолмас. Ман этмоқ жумҳурият қонунларининг тақозосидир. Ва шундай муфсидларга тарафдорлик ила жумҳуриятнинг асосли қонун-қоидаларига тўлиқ зид кетолмас. Жумҳурият Ҳукумати биз билан у муфсидлар мобайнида ҳакам ҳукмини олсин. Қайсимиз золим бўлсак ва тажовуз этаётган бўлсак, у вақт ҳакам ҳукмини берсин ва ҳакамлик нуқтасида ҳукмини ижро этсин.

Ҳа, инкор этилмаски, коинотда динсизлик ила диндорлик Одам замонидан бери жараён этиб келмоқда ва қиёматга қадар кетажакдир. Бу масаламизнинг моҳиятидан воқиф бўлган ҳаркас бизга бўлган бу ҳужумнинг тўғридан тўғрига динсизлик ҳисобига диндорликка бир ҳужум бўлганини тушунар. Аксар файласуфларнинг Ғарбда ва Оврупада зуҳури ва кўпчилик пайғамбарларнинг Шарқда ва Осиёда чиқишлари Қадари Азалийнинг бир ишора ва рамзидирки, Осиёда ҳоким, ғолиб дин жараёнидир. Албатта, Осиёнинг олдинги қўмондони бўлган бу Жумҳурият Ҳукумати Осиёнинг бу фитрий хусусиятидан ва маъданидан истифода этажак. Ва бетарафона қоидасини динсизлик тарафига эмас, балки диндорлик тарафига мойил эттиражакдир.

Иккинчи Модда: Рисола-и Нурнинг парчаларида қонун моддаларига муориз масалалар бўлиши ўртага қўйилиши мумкин. Бу жиҳат маҳкамага оиддир. Фақат Рисола-и Нур ўз боши ила юз маънавий кашфиётни ўз ичига олган бир асардир. Бу кашфиётнинг биттасини ҳам, кашшофнинг кашф ҳаққини муҳофаза этмоқ ила, зиёнга дучор этмаслик лозим келар. Кашфиётнинг аҳамияти ҳақиқат аҳли ва илм аҳли ва адиблар ўртасида ғоят буюкдир ва аҳамияти бор. Бир киши бошқасининг кашфиётини ўзига мол қилолмас. Агар қилса, унга қарши даъво очмоқ бутун мамлакатларда жорий бўлган бир қонундир. Олдинда ҳукуматнинг рухсатини қўлга киритмоқ сурати ила нашр этмоқ истаганим ва йигирма-ўттиз санадан бери кашф ва таълифига ҳаракат қилганим ва эллик санадан бери давом этган тадқиқот ва фикрий мужоҳадалар ва мухталиф манбалардаги тинтув ва саъйларимнинг натижаси ва самараси бўлиб ёзганим ва маънавий юз кашфиётни кўрсатган ва мингларча ҳақиқатларни ичига олган юздан зиёда рисоладан иборат бўлган Рисола-и Нурнинг таълифидан сўнгра нашр этилган, баъзи қонунларга уйғун келмаган, ўн беш нуқтасини ўртага отиб туҳмат қилинган бир вазиятга қўймоқ бу ҳақиқатларнинг ва менинг уларга тааллуқ этган ҳуқуқларимнинг йўқолишини келтириб чиқармоқ ила баробар, бошқанинг адабий ўғрилик ва ўғрилигига ва тамаллук ва ўзига мол этишига замин ҳозирлаганидан, бу бобда ҳаммасидан олдин ва ҳар нарсадан зиёда ҳақиқат номига ва ҳуқуқ ҳисобига ҳаққимнинг муҳофазаси одил маҳкамангизнинг назарга оладигани илк жиҳатдир. Ва бир гуноҳ воситаси бўлмоқ таваҳҳуми ила мусодара этилган рисолаларим ичига олган ҳақиқатлар, фан ва фалсафа аҳлига ва Академик Муҳаққиқларга қарши исботимга мадор бўлмоқ учун қўлимда бўлиши лозим келишидан, бу кашфиёт ва илмий мунозаралар устида тайёрлигимни аниқ қилмоқ учун тарафимга қайтарилишини истайман. Мени маҳкум этсангиз ҳам, улар маҳкум бўлолмас.

— 242 —

Ва қамоқда ҳам менинг биродарим бўлишлари керак. Маҳкамаларнинг ҳақни ўрнига келтирмоқ жиҳатидаги ҳайсиятига, шарафига муҳим бир камчилик, балки зид бўлган ғаразкорларнинг талқинотига эргашишга, албатта адолат маҳкамаси таназзул этмаяжак ва ғаразкорларнинг ҳийлаларини натижасиз қолдиражакдир. Ва адолатдан ва ҳақни ўрнига келтирмоқдан янада буюк бир мақом вазифа жиҳатида танимаган маҳкаманинг, ҳар турли таъсирлардан эркин бўлиб вазифасини қиладиган асос адолатнинг зарурати бўлганига таянган ҳолда, шахсим номига эмас, балки кўп ҳақиқатларнинг ва бир қанча маъсум ҳуқуқларнинг ўзига боғлиқ бўлган бир олий ҳақиқат номига, ҳақидаги аслсиз шубҳаларини бир он аввал Рисола-и Нурнинг ҳурриятини эълон этмоқ ила олиб ташламоқдир.

Учинчи Модда: Бизга иснод этилган мавҳум айб эса, умумий бир таъбир ила ва қуюди иҳтирозия назарга олинмасдан, Жазо Қонунининг бир юз олтмиш учинчи моддаси, ёлғиз зоҳирига ва умумиятига тегдириб, маҳкумиятим истилзом этилмоқ истанилгани англашилмоқда. Бизга иснод этилган бир қанча модданинг қатъий ва ҳақиқий жавоблари қайдингизга ўтган мудофааларимда бўлмоқ ила баробар, ўн ёки ўн беш нуқта юзидан, маънавий юз кашфиётни ичига олган, юзлаб муҳим ҳақиқатларни жамлаган юздан зиёда жуздан иборат бўлган Рисола-и Нур мукофот ва тақдир ўрнига жазолантирмоқ ва танқид ила қаршилангандир. Маҳкамангиздан бу ҳаққимни ва Рисола-и Нурнинг ҳуррият ҳаққини истамоқ буюк бир ҳаққимдир. Бу жиҳатнинг ҳал қилиниши ва натижалантирилиши лозим ва зарурийдир.

— 243 —

Тўртинчи Модда: Ҳозирга қадар менга ҳужум этган ва ҳукуматни бизга қарши ўгирган кишиларнинг ғаразкор бўлганликлари ва ёлғиз ғараз ила ёпишганлари бу билан тушунилмоқдаки, бизни урмоқ учун ҳар эшикка бош урдилар. Аввало, "Тариқатчилик" (бир нарса тополмадилар), сўнгра "Жамиятчилик", сўнгра "Сиёсатчилик ва инқилобга мухолиф ҳаракат ва мухолиф комитетчилик ва рухсатсиз нашриётчилик" каби кўп жиҳатлар ила айбламоқ ва бизни урмоқ учун уринганликлари ҳолда, буларнинг ҳеч бирида тутинадиган бир аломат тополмаганликларидан, энг ниҳоят бир қонун моддасининг, қуюди иҳтирозияни назарга олмасдан, зоҳирий умумиятидан истифода этиб, ҳеч бир ақл соҳиби қабул этмайдиган ва уларга ҳақ бермайдиган бир нуқта ила бизни айбламоқ ва маҳкум этмоқ истайдилар. Ҳа, баҳс этадиганимиз нуқтани дунёда ҳеч бир ақл соҳиби ҳақиқат бўлиб қабул этмас, ва зарра миқдор инсофи бўлган "Бўҳтондир" деяжак. У нуқта шудир:

"Саиди Курдий динни сиёсатга қурол қилмоқда!" таъбиридир. Бу таъбирдаги айбловни чиритадиган ўн беш-йигирма далилдан зиёда ва беш-ўн қадари мудофааларимда қайдингизга ўтказилганлардан бириси шудирки:

Юзлаб шоҳидларнинг шаҳодати ила исбот этишга ҳозир бўлганим шу баён этадиганим ҳолим у айбловни асоси ила чиритмоқда. Шундайки:

Тўққиз сана ўтирганим Барла Қишлоғи халқининг мушоҳадаси ила ва тўққиз ой истиқомат этганим Испартадаги дўстларимнинг шаҳодатлари ила ва мени яқиндан таниган дўстларимнинг шоҳидликлари ила, ўн уч санадирки, сиёсат лисони бўлган ҳеч бир газетани на ўқидим ва на тингладим ва на истадим. Ҳатто бир қанча ҳодисада шахсим ила алоқадор деб ўйланган ва ҳаркасни мароққа чорлаган воқеалардан баҳс этган газеталарни ўқимоқ орзуси топилмади ва ўқимадим ва ўқитмайман.

Ўн беш моддадан бошқа бутун масалаларни, охиратимга ва иймонимга ва ҳақиқатга мутаважжиҳ бўлган ҳукуматнинг тадқиқоти омиқоси ила тазоҳур этган Рисола-и Нур ила, Саид динни сиёсатга қурол қилмоқда, яъни коинотда юксак ва муқаддас таниган бир муқаддас ҳақиқат бўлган Ҳақ динини ва таҳқиқий иймонни сиёсатга, яъни ихтилолкорона, энг таҳликали ва энг гуноҳли ва кўп ҳуқуқнинг зое бўлишига сабабият берган натижасиз, суфлий бир мақсадга қурол этган дейиларми?.. Бундай деганлар нақадар ақл ва инсоф ва виждон доирасидан узоқ тушганлари ва узоқ ҳукм этганлари англашилмасми? Албатта, адолат маҳкамаси бундай аслсиз бу шубҳа ва айбловларни даф этиб, ҳаққимизда ҳақни ўрнига келтиражакдир. Гарчи қонунларни билмаслик аксарга кўра бир узр ташкил этмас. Фақат ҳақсиз бўлиб, узоқ бир қишлоқда, тарассуд остида, бегона бир ерда, шиддат ила дунёдан нафратлантириб, сургун ила истиқомат эттириб, доимо тарассуд ила машаққат берилган бир одамнинг қонунларни билмаслиги, албатта инсоф аҳлининг назарида бир узр ташкил этар.

— 244 —

Хуллас, мен у одамман. Ва мени хато бир шубҳа ила сўроқлаганлари қонун моддаларининг ҳеч бирини билмасдим. Ҳатто янги ҳарфлар ила имзомни қўёлмас эдим. Баъзан хизматчимдан бошқа, ўн кунда бир одам ила кўришмадим. Ҳаркас менга ёрдамдан қочар. Адвокат ёллашга иқтидорим йўқ. Бутун ҳаётимда "Энг манфаатли ва энг яхши ҳийла, ҳийласизлик бўлгани" дастур бўлганидан, бутун мудофааларимда ҳақ ва ҳақиқат ва сидқ ва тўғрилик асосини таъқиб этдим. Бу ҳақиқатга биноан, мудофааларимда ва ёхуд баъзан нодиран бир-икки рисолаларимда, ҳозирги замоннинг қонунларига ва расмий маросимларига тавофуқ этмаган ифодаларимга кечиримли назар ила боқмоқ адолатнинг муқтазиёт ва ижобатидандир. Менинг мудофааларимда мужмал қолган нуқталар айбномага қарши ёзган эътирозномамда бордир ва эътирозномамда мужмал қолган нуқталарнинг мудофааларимда изоҳлари бордир. Бир-бирини мукаммаллаштирар. Бир юз олтмиш учинчи Қонун Моддаси ичига олган маънан қуюди иҳтирозия ила баробар ва қонунни жорий қилганнинг ирода этгани мақсад, осойишнинг бузилишига мадор бўлмаслик бўлганига биноан, осойишни бузишга ишора ва далолат этадиган ҳеч бир аломат ва сизмалар менинг ва рисолаларимнинг юзида кўрилмагани ва қайдингизга ўтган мудофааларимда йигирма дафа қатъий бир суратда бу қонуннинг масаламиз ила алоқаси бўлмаганини ва қатъиян жазони керактирган бир жиҳат бўлмаганини исбот этганим ҳолда, нима бўлганда ҳам, бошланғичдаги шубҳаларнинг таъсирлари ила, у қонун моддаси ила бизни айбламоқ учун мазкур моддани олдин сурмоқ ҳеч бир жиҳат ила адолат обрўйига ярашмаганидан, бароатимни талаб этиб, энг сўнг сўзим:

﴿ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ٭ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ حَسْبِىَ اللّهُ لَا اِلهَ اِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ﴾
— 245 —
АЙБНОМАГА ҚАРШИ ЭЪТИРОЗНОМАМ

Эй ҳакамлар ҳайъати ва эй прокурор! Бу айбномада айбланиш сабаби ҳар бир моддага қарши, сўроқ доирасида қайдингизга ўтган мудофааларимда жавоблари бордир. Хусусан, "Сўнг Мудофааларим" номидаги ўттиз беш саҳифалик бир мудофааномани эътироз ўрнига сизга тақдим этмоқдаман. Бу нуқтага адолат назари ва инсофни ўгирмоқ учун дейманки:

Ўн санадан бери Испарта Вилоятида, мазлум бир суратда, тазйиқ остида ички осойиш ва умумий амниятга зарар берадиган ҳеч бир аломат, ҳеч бир тарашшуҳот бўлмагани ҳолда, ички амниятни бузмоқ ташаббуси ила айбланишимга қайси инсоф, қайси виждон рухсат берар? Агар бир юз олтмиш учинчи қонун моддаси маъноси биз ҳаққимизда ҳам татбиқ жиҳати каби маъно берилса, у вақт бошда Диёнат Раёсати, бутун имомлар, хатиблар ва воизларга ташмил этмоқ лозим келар. Чунки диний ҳаётни талқин қилишда улар ила баробармиз. Агар диний талқинлар ички амниятни мутлақо бузмоқ каби маъносиз бир фикр илгари сурилса, умумга шомил бўлар. Ҳа, менда улардан устун бир жиҳат борки, у ҳам қатъият ила, шубҳасиз шаксиз иймон ҳақиқатларини изоҳ этмоқдир. Бу эса, фарзи маҳол бўлиб, умум дин аҳлига бир эътироз келса, бу ҳол бизни эътироздан қутқаришга васила бўлар. Мен ҳаққимда бу қадар таҳқиқот ила баробар ҳали аниқ қилинмаган ва аниқ қилинса ҳам, ҳақиқий адолат нуқтасида бир айб ташкил этмаган ва бир айб ташкил этса ҳам, ёлғиз мени масъул этган бир модда юзидан йигирма қадар маъсум ва бегуноҳ кишиларни бола чақасидан, ишидан тўхтатиб қамоқда паришон этмоқ, албатта адлиянинг адолат назарига уйғун келмас. Мен ила оддий бир муносабати бўлган кўп бечора маъсумлар қамалиш ила муҳим зарарларга дучор бўлдилар.

Шарқ ҳодисаси муносабати ила сургун қилинишим, айбномада иштирокни ҳис эттирган жиҳат ила жавоб бермоқдаманки: Ҳукуматнинг ҳужжатлар тўпламида менинг куням остида ҳеч бир шарҳлар йўқдир. Ёлғиз эҳтиёт юзидан сургун қилинганим ҳукуматча собит бўлгандир. Мен у замон ҳам, ҳозирги каби мунзавий яшар эдим. Бир тоғнинг ғорида бир хизматчи ила ёлғиз ўтираркан, мени тутиб, ўн сана сабабсиз, мурожаат этмаганим учун, тўққиз сана бир қишлоқда, бир сана ҳам Испартада истиқоматга маҳкум этиб, охирида бу мусибатга гирифтор этдилар.

— 246 —
Учинчи Айбнома

"Барлада экан муносабат қурган, узоғида ва яқинида бўлган бу шахсларнинг моддий ва маънавий ёрдамларини таъмин этиб фаолиятга киришган ва бутунига Рисола-и Нур отини берган ва қисм-қисм ёздирган бу асарларини мухталиф воситалар ила яширин-яширин кўпайтириш Анталия, Ойдин, Милас, Эғирдир, Динор ва Ван каби минтақаларда, одамларининг далолати ила ёйган ва эшиттирган бу асарлардан давлатнинг ички амниятини буза оладиган бўлганларига маҳрам ва ярим маҳрам деб ишоралар қўйган ва бу сурат ила мақсад қилган ғоясини ўзининг ҳам қабул ва изҳор этган бўлган" ҳақидаги ифодага қарши шу қатъий ва изоҳли жавобнинг сизнинг аввалча қайдингизга ўтган "Сўнг Мудофаа" номидаги ўттиз беш саҳифалик мудофаамни эътирознома сифатида тақдим ила баробар дейманки:

Юз минг марта асло!... Иймон илмини ризо-и Илоҳийдан бошқа бир нарсага восита этмаганман ва этолмайман ва ҳеч кимнинг ҳам ҳаққи йўқдирки, эта олсин. Ва Рисола-и Нур номи остидаги бир юз йигирма беш рисола йигирма сана мобайнида таълиф этилган.

Маҳрам деганимиз рисолалар эса, уч донаси бизга ғурур ва риёга мадор бўлмаслиги учун маҳрам деганман. Ҳозир эса у сатри маҳрамнинг бир бурчагини фош этишга мажбур бўлиб дейманки: У маҳрамлардан бириси Каромати Ғавсия, иккинчиси Каромати Алавия, учинчиси ихлос сирига оид рисолалардирки, у икки каромат менинг ҳаддимдан юз даража ортиқ ва хизмати Қуръониямни тақдир суратида Ҳазрати Али ила Ҳазрати Ғавснинг ишораларидир. Ва риёдан, ғурурдан, анониятдан қутқарадиган ихлос сирига доир рисолага, энг хос қардошларимга махсус бўлиб, маҳрам дейилгандир. Ички осойиш ила буларнинг не муносабати борки, улар айбланиш сабаби бўлмоқдалар!

— 247 —

Иккинчи қисм маҳрамлар эса, "Дор-ул Ҳикмат" да ва тўққиз сана аввал Оврупа эътирозларига ва Доктор Абдуллоҳ Жавдатнинг динсизча ҳужумларига қарши ёзган бир-икки рисолам, ва баъзи маъмурларнинг менга инсофсизчасига ва ғаддорона тажовузларига қарши шикоят суратида ёзган икки кичик рисоламдирки, сўнг мудофааларимда баҳс этган эдим. Бу тўрт рисоланинг таълифидан бир замон сўнгра, эркинлик қонунларига ва ҳукуматнинг ишига ҳеч бир жиҳатда қўшилмаслик учун, уларнинг нашрини ман этиб, "Маҳрамдир" деганман, энг хос бир-икки қардошимга махсус қолгандир. Далилим ҳам шудирки: Бу қадар қидирувларингизда у маҳрам дейилган рисолаларнинг ҳеч бир ерда топилмаслигидир. Ёлғиз умумининг мударижаси қўлингизга ўтган, у мундарижага кўра бу нуқталардан тушунтиришга лузум кўрилган. Мен ҳам жавоб берганман, у жавоб ҳам қайдингизга ўтгандир.

Айбномада, кўпгина минтақалар, ва Рисола-и Нурнинг ёйилиш ва эшитилишига одамлар воситаси ила ҳаракат қилганим баён этилмоқда. Жавобан дейманки:

Мен бир қишлоқда, ғурбатда, кимсасиз, дуруст хатим йўқ экан, тарассуд остида, ҳаркас менинг ёрдамимдан чекинаркан, ёлғиз ғоят оз сонли тўрт-беш дўстимга бир туҳфа бўлиб иймоний масалалар ила боғлиқ хотираларимни юборганимга "Ёйиш ва эшиттиришга ҳаракат қилмоқда" демоқ нақадар ҳақиқатга хилоф бўлганини албатта тақдир этарсиз. Мен каби ҳаддидан жуда ортиқ омманинг эътиборига мазҳар бир инсоннинг, ўн беш сана Ванда тадрис ила машғул бўлганим ҳолда, биргина дўстимга бир-икки иймоний рисолаларимни юбормоқ ила бунга қандай нашриёт дейилар? Менинг босмахонам йўқ, котибларим йўқ, дуруст хатим йўқ, албатта нашриёт қилолмадим. Демак, Рисола-и Нур жозибадордир, ўз ўзига интишор этмоқда. Ёлғиз бу қадар борки, "Ўнинчи Сўз" номли ҳашрга доир бўлган рисолани, ҳали янги ҳарфлар чиқмасдан аввал чоп эттирдик. Ҳукуматнинг катта маъмурларининг ва депутатларининг ва ҳокимларининг қўлларига ўтди, ҳеч ким эътироз этмади. Ундан саккиз юз нусха интишор этди. Унинг интишори муносабати ила, у каби ёлғиз ухровий ва иймоний бир қисм рисолалар ўз-ўзига бир қисм инсонларнинг қўлига ўтди. Албатта ихтиёрсиз, ўз-ўзига бу интишор менинг ёқди. Мен ҳам баъзи хусусий мактубларимда бу тақдиримни ташвиқ тарзида ёзганман. Бу уч ойдир, бу қадар таҳарриёти омиқо натижасида, улкан бир мамлакатда, ўн беш-йигирма одамнинг қўлларида китобларимни топганлар. Мен каби ўттиз сана таълифот ва тадрисот ила умри ўтган бир одамнинг, йигирма хусусий дўстида баъзи хусусий рисолалари бўлиши не сурат ила нашриёт бўлар? "У нашриёт ила қандай бир мақсадни таъқиб эта олар?" дейилар.

Жаноблар! Агар мен дунёвий ва ёхуд сиёсий бир мақсадни таъқиб этсайдим, бу ўн сана мобайнида, ўн беш-йигирма эмас, юз минг одамлар ила алоқадорлигим тазоҳур этар эди. Нима бўлганда ҳам, бу нуқтага доир сўнг мудофааларимда янада ортиқ изоҳот ва тафсилот бордир.

— 248 —
﴿ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ اْلاُنْثَيَيْنِ ٭فِلِاُمِّهِ السُّدُسُ ﴾

оятларининг эскидан бери маданиятнинг эътирозига қарши бутун тафсирларда бўлган бир ҳақиқат ва ғоят қатъий ва шубҳасиз бир илмий жавоб айбномада менга қарши қандай истеъмол этила олар?

Айбномада, яна Мундарижадан нақлан, ҳуруфи Қуръония ва зикриянинг таржималари ерларини тутмаганликларидан танқидга сабаб баён этилмоқда. Бу масала саккиз сана муқаддам бўлган бир масаладир ва ҳеч бир эътироз қабул этмас бир илмий ҳақиқатдир. Ундан анча замон сўнгра, бу замоннинг баъзи муқтазиётига кўра таржима этилишининг ҳукуматча қабули не сурат ила у илмий ҳақиқатни менга қарши ўгирар.

Масжидимизнинг ёпилиши муносабати ила, тўрт нуқтадан иборат, менга ваҳшиёна зулм қилган ноҳия мудири ила бир нечта дўсти ва туман амалдорининг шахсларига ва маъмуриятларининг суиистеъмолларига қарши бир шикоятномадирки, у рисолани ҳеч кимга бермадим. Чунки ҳеч кимда топилмагандир.

Ўнинчи Сўзнинг тавофуқларидандирки, Ўнинчи Сўзнинг сатрлари ҳам таълиф тарихига, ҳам динни дунёдан ажратган ладиний жумҳуриятнинг эълонига тавофуқ этмоқдаки, ҳашрнинг инкорига бир аломатдир. Яъни у ифоданинг маъноси будир: "Модомики жумҳурият динга, динсизликка тегилмаётир, асосий қонун-қоидалари ила бетарафона қолмоқда, залолат ва илҳод аҳли жумҳуриятнинг бу бетарафлигидан истифода этмоқ ила ҳашрнинг инкорини изҳор этишлари эҳтимол доҳилидадир" демакдир. Бўлмаса ҳукуматга бир ҳужум эмасдир, балки ҳукуматнинг бетарафона вазиятига ишорадир. Дарҳақиқат, бундан тўққиз сана аввал, Ўнинчи Сўз саккиз юз нусха ёйилиши ила, залолат аҳлининг қалбларидаги ҳашр инкорини қалбларида сиқди, лисонларига келтиришларига имконият бермади, оғизларини ёпди. Ўнинчи Сўзнинг ҳориқо бурҳонларини кўзларига суқди.

Ҳа, Ўнинчи Сўз ҳашр каби бир иймоннинг буюк асосининг атрофида тортилган бир қалъа бўлди ва залолат аҳлини жим қилди. Албатта Жумҳурият Ҳукумати бундан мамнун бўлдики, мажлисдаги депутатларнинг ва ҳокимларнинг ва катта маъмурларнинг қўлларида тўлиқ эркинлик ила кезди.

— 249 —

Оврупа маданият ва фалсафаси номига ва балки Инглизларнинг сиёсатни бузиш ҳисобига Тасаттур Оятига қилган эътирозга қарши, ғоят қувватли ва оғиз очтирмайдиган бир илмий жавобдир. Бундай бир илмий жавоб бундан ўн беш сана аввал эмас, ҳар замон тақдир ила қаршиланар. Бу илмий ҳурриятни, албатта ҳурриятпарвар бир Жумҳурият Ҳукумати чекламас.

Эй ҳакамлар ҳайъати! Рисола-и Нурнинг ғояси дунё бўлса эди ёки дунёвий бир мақсад ичида ният этилса эди, бир юз йигирма рисола ичида назарингизда ўн минглаб танқидга сабаб нуқталар топилар эди. Бундай бир юз йигирма минг ширин мевалар ичида, сизча сулфат тузи каби аччиқ бўлган ёлғиз ўн беш мевалар топилиши ила у муборак боғни таъқиқламоқ ва боғ соҳибини масъул этмоқ жоиз бўлиши мумкинми? Адолатпарвар бўлган виждонингизга ҳавола этаман. Мен сўнг мудофааларимда баён этганманки, ўттиз санадир Оврупа файласуфларига ва Оврупа файласуфлари ҳисобига доҳилда, ажнабий найранглари ҳисобига ишлаётган мулҳидларга қарши муораза этиб жавоб берганман ва бермоқдаман. Мухотобим, аксарият ила нафсимдан сўнгра улар бўлганини рисолаларимни таъқиб этган англар. Ҳозир мен сизлардан сўрамоқдаман: Бундай Оврупа файласуфларининг бошига ва ажнабий ҳийлалари ҳисобига ишлаётган динсиз ҳар бир мулҳиднинг юзига туширганим кучли илмий бир таъзир қайси сурат ила ҳукумат ҳисобига ўтади? Бундайларга оид бўлган таъзирни ҳукумат ҳисобига олмоқ бизнинг ақлимизга сиғмайди ва эҳтимол ҳам бермаймиз. Ҳукумат номига ва қонун ҳисобига бу ҳақли илмий таъзирларни маъсулият сабаби этмоқ эмас, балки Жумҳурият Ҳукуматининг ҳурриятпарварлиги бу таъзирларни олқишлар.

— 250 —
УЗРҲОЛ

(Уч кун муддат ила таблиғ этилган айбномага қарши эътирознома ёзмоқ)

Биринчи куни кеч келгани учун оқшомга қадар зўрға ўқилди. Иккинчи кун катта қисми таржима қилинди. Фақат беш-олти соат фурсат топиб, тез бу узун эътирозномани ёздим. Аввалги мудофааларимда деганим каби: Қонунларни, хусусан ҳозирги расмий ишларни билмаганимдан, кўпдан бери инсонлар ила гаплашиб кўришишдан ман этилганимдан ва тўрт - беш соатда ёзилган узун эътирознома, албатта жуда чалкаш ва нуқсон бўлажакдир. Афв назари ила қарашингизни истайман.

***
ЖАЗО ҲАКАМИГА СЎНГ МУДОФАА
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Олтмишдан ортиқ саҳифадан иборат бўлган айбловчи қарорномадаги ўн икки саҳифалик шахсимга оид қисмига қарши мудофаамдир:

Қарорномада менга қарши зикр этилган моддаларга қарши маҳкаманинг қайдига ўтган мудофааларимда қатъий жавоблари бордир. Бу қарорнома номидаги аслсиз ва шубҳали айбномага қарши ўн тўққиз саҳифадан иборат эътирозномамни ва йигирма тўққиз саҳифадан иборат сўнг мудофааларимни кўрсатмоқдаман. Бу икки мудофаа терговчиларнинг қарорномаларининг бутун айблаш нуқталарини ва асос айбловларини қатъий бир суратда рад ила чиритади, аслсиз бўлганини кўрсатади. Ёлғиз бу ерда, бу қарорнома таянган ва айбланганларнинг қаердан англадикларини, бу аслсиз айблашни қаердан иқтибос этганларини кўрсатадиган "Беш Қоида" сифатида айтаман.

Биринчиси: Рисола-и Нурнинг, бир юз йигирма парчасидан икки, уч, тўрт парчасида ўн беш ифодани баҳона қилиб, мени ва Рисола-и Нурни ҳукуматнинг қонун-қоидаларига мухолиф ва режимига қарши муориз ва ички амниятни бузишга ташаббус айблови ила ғоят аслсиз бир даъвога жавоб:

Мен ҳам дейман: Ажабо, умум Оврупанинг умумий моли бўлган маданият ва ёлғиз бу замон илжоотига биноан Жумҳурият Ҳукуматининг у маданиятнинг бир қисм қонунларини қабул этиши ила, у маданиятнинг манфаати эмас, балки нуқсонли қисмига, ҳақоиқи Қуръония ҳисобига бўлган илмий мудофааларимга қайси сурат ила "Ҳукуматнинг қонун-қоидасига ва ҳукуматнинг режимига мухолиф" ва "Ҳукуматнинг инқилобига қарши ҳаракат" номи берилмоқда? Ажабо, бу Жумҳурият Ҳукумати Оврупа маданиятининг нуқсонли қисмининг даъво вакиллигига таназзул этарми? У нуқсонли маданиятнинг Исломиятга мухолиф қонунлари эски замондан бери ҳукуматнинг ғоясимидир? Ҳукуматга муориз вазият олмоқ қаерда, бу бир қисм нуқсонли маданият қонунларига қарши ҳақоиқи Қуръонияни илмий бир суратда мудофаа этмоқ қаерда? Қуръони Ҳакимнинг қатъий оятлари ила, бир минг уч юз санадан бери, миллионлаб тафсирларида ва шу онда кутубхоналарда тўла тафсирларда

— 251 —
﴿ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ اْلاُنْثَيَيْنِ ٭ فِلِاُمِّهِ السُّدُسُ ٭ يَا اَيُّهَا النّبِىُّ قُلْ ِلاَزْوَاجِكَ ٭ فَانْكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ ﴾

ила охир каби оятларнинг муқаддас ҳақиқатларини Оврупа файласуфларининг эътироз ва тажовузларига қарши ўттиз санадан бери ёзган илмий мудофааларимни "Ҳукуматнинг инқилобига, қонун-қоидаларига ва режимига мухолиф қасди бор" дея мени айбламоқ шундай бир зоҳир ғараз ва шундай бир асоссиз шубҳадирки, бу ердаги одил маҳкамага тааллуқ этмасайди, мудофаа ва жавоб беришни лойиқ кўрмас эдим.

Ҳам ажабо, эскидан бери бу ватан ва миллатга зарар нияти ила, Оврупанинг динсиз комитетлари ҳисобига ва Рум, Арманийлар жамияти воситаси ила динсизлик ва ихтилоф ва фасод тухумларини сочган мулҳидларга қарши илмий мудофааларим қайси сурат ила ҳукуматга қарши олинмоқда? Ва қайси сабаб ила ҳукуматга бир ҳужум маъноси берилмоқда? Қайси инсоф ила бундай динсизликни ҳукуматга мол этиб айбланмоқда? Жумҳурият Ҳукуматининг қувватли асослари бундай динсизларга қарши бўлгани ҳолда, динсизликни ҳукуматнинг баъзи қонун-қоидаларига мол этиб, менинг ватан ва миллат ва ҳукумат ҳисобига шундай бузғунчиларга қарши йигирма санадан бери ғолибона илмий мудофааларимга "Динни сиёсатга қурол ва ҳукуматга қарши ташвиқ" маъносини бермоқ, қайси инсоф қабул этар ва қайси виждон рози бўлар?

Ҳа, бу маҳкамага эмас, балки бутун дунёга эълон этмоқдаман: Мен муқаддас иймоний ҳақиқатларни Оврупа файласуфларига ва айниқса динсиз файласуфларга ва айниқса сиёсатни динсизликка қурол қилганларга ва осойишни маънан бузганларга қарши мудофаа этганман ва этмоқдаман.

Мен Жумҳурият Ҳукуматини замон мажбурлашишига кўра бир қисм Маданий Қонунни қабул этган ва ватан ва миллатга зарар берган динсизлик жараёнларига изн бермаган бир Исломий ҳукумат биламан. Қарорнома номидаги айбномада, вазифасини қилган терговчиларга эмас, балки терговчилар таянган мулҳид золимларнинг шубҳа ва ҳийлаларига қарши дейман:

— 252 —

Сиз мени: "Динни сиёсатга қурол қилмоқ" ила айбламоқдасиз. Ва у айблов зоҳир бир бўҳтон бўлгани ва асоссиз, чирик бўлганини юз қатъий далил ила исбот этмоқ ила баробар, бу оғир бўҳтонингизга муқобил, мен ҳам сизни сиёсатни динсизликка қурол этмоқ истамоқдасиз дея айбламоқдаман!

Бир замон жарбазали бир подшоҳ адолат нияти ила кўп зулм қилаётган экан, бир муҳаққиқ олим унга деган: "Эй ҳоким! Сен раиятингга адолат номи ила зулм этмоқдасан. Чунки танқидкорона жарбазали назаринг замон жиҳатидан фарқли нуқсонларни бирдан тўплаб, бир замонда тасаввур этиб, соҳибини шиддатли бир жазога солмоқдасан. Ҳам бир қавмнинг фарқли фардларидан вужудга келган нуқсонлари у танқидкор жарбазали назарингда тўплайсан. Сўнгра у парда ила у тоифанинг ҳар бир фардига қарши бир нафрат, бир ҳиддат сизга келар. Ҳақсиз бўлиб уларга урасан. Ҳа, сенинг бир сана мобайнида отган тукуругинг бир кунда сендан чиқсайди, ичида бўғилардинг. Фарқли замонда истеъмол этганинг безгак дориси каби аччиқ дориларни бир кунда бир неча киши истеъмол этса, ҳаммасини ҳам ўлдира олар". Хуллас айни шунинг каби, маҳосиннинг ўрталарида бўлиши ила, ора-сира содир бўлган нуқсонларни сатр этмоқ лозим келаркан, сен раиятингга қарши нуқсонларни йўқотган маҳосинни ўйламасдан, жарбазали назаринг ила фарқли нуқсонларни тўплаб, оғир жазо бермоқдасан. Хуллас у подшоҳ у муҳаққиқ олимнинг танбеҳлари ила адолат номига қилган зулмидан қутулди.

Яширин бир қувват билиб туриб мени маҳкум этмоқ истамоқда. Ва ҳар баҳонани топиб, минг дарадан сув келтириш каби ҳар бир чорага мурожаат этиб, бўрининг эчкига баҳонасидан янада ғариб баҳоналар ила мени айбламоқ ва маҳкум эттирилмоқ истанилганимни ҳис этмоқдаман. Масалан, уч ойдир бу калимани такрор этмоқдалар: "Саиди Курдий динни сиёсатга қурол қилмоқда!" Мен ҳам бутун муқаддас нарсалар билан қасам ичаманки: Минг сиёсатим бўлса, иймон ҳақиқатларига фидо этмоқдаман. Мен қандай иймон ҳақиқатларини дунё сиёсатига қурол қила оламан? Мен юз ерда бу айбловни чиритганим ҳолда, яна маъносиз нақарот каби такрор этиб олдин сурмоқдалар. Демак, билиб туриб ва ҳар ҳолда мени масъул этмоқ орзусидадирлар. Мен ҳам, бизга қарши мулҳид золимларни, сиёсатни динсизликка қурол этишлари ила айблайман. Ва уларнинг айблаш сабаби бўлган бу мудҳиш маънони билдирмаслик учун менга иснод этганлари: "Саид динни сиёсатга қурол қилмоқда" жумласи ила сатрга уринмоқдалар. Модомики шундайдир, ҳар ҳолда мени маҳкум этмоқ истамоқдалар. Мен ҳам дунё аҳлига дейман: Бу кексаликдаги бир - икки саналик умр учун кераксиз тазаллулга таназзул этмайман.

— 253 —

Бешинчи Қоида: "Тўрт Нуқта" дир..

Биринчи Нуқта: Қарорномада калималар устида ўйналмоқда. Бир калиманинг, қасдий бўлмагани ҳолда, бир маъносида тариз чиқармоқдалар. Ҳолбуки, Рисола-и Нурда ғоя бутун-бутун бошқа бўлганидан, калималаридаги қасдга яқин бўлмаган таризлар эмас, балки тасриҳлар ҳам бўлса, хуш қаршилар ва афвга лойиқдир. Бу нуқтани изоҳ этган бу мисол миқёсдир. Масалан:

Мен бир мақсадимни ғоя қилиб йўлимда югуриб кетмоқдаман. Ихтиёрсиз, йўлимда югураркан катта бир одамга урилиб, у одам ерга тушса. Десам: "Афандим, кечир! Мен мақсадимга кетаётган эдим. Билмасдан урилдим". Албатта афв этар ва ранжимас. Агар қасдий бўлиб бир бармоғни у одамга безовта қилиш суратида қулоғига тегдирсам, ҳақорат деб қабул қилади ва мендан ранжийди.

Рисола-и Нурнинг ғояси иймон ва охират бўлганидан, илмий ва фикрий ҳаракатларида дунё аҳлининг сиёсатига урилса ва шиддатли сўзлар топилса, хуш қаршилаш ва афвга лойиқдир. Мақсадимиз сизга тегилмоқ эмасдир, ғоямизга кетмоқдамиз.

Дунёда ҳеч мисли кўрилмаган бир ҳақсизликка маъруз қолдим.

Шундайки:

Охирги мудофааларим ва уч эътирозномам ила йигирма жиҳат ила қатъий далилар ила ёзилган бир юз олтмиш учинчи модданинг менга алоқаси бўлмаганини ва йигирма санада ёзилган бир юз йигирма рисоламнинг ичида ўзларича танқидга сабаб йигирма калимадан паст оз сонли бир нечта нуқта топилиши ила, бошқа-бошқа вақтларда ёзилган қийматдор ва манфаатли ва ухровий ва Оврупа файласуфларининг динсиз ва мулҳид шогирдларига қарши, Дор-ул Ҳикмат-ул Исломиянинг аъзолиги муносабати ила, ҳақиқий ва илмий мудофааларим кўп вақт сўнгра замон мажбурлашига кўра қабул этилган Маданий Қонуннинг баъзи моддаларига юз минг калималар ичида ўн-ўн беш калиманинг мувофиқ келмаслиги сабаби ила ҳам менинг маҳкумиятим талаб этилган, ҳам муҳим маънавий кашфларни ўз ичига олган бир юз йигирма китоб бўлган Рисола-и Нурнинг қўлда бўлган нусхалари мусодара этилган ва маҳкама натижасида бутун илмий ва мантиқий ва қонуний даъво ва мудофааларим керактирувчи сабаблар кўрсатилмасдан сабабсиз ва қонунсиз рад этилгандир.

— 254 —

Бир юз олтмиш учинчи қонун моддаси осойишни буза оладиган диний ҳиссиётни ҳаракатлантирганлар маъносида бўлган шу қонуннинг, албатта бу ҳадсиз кенглик ичида бир тафсири бор. Албатта қуюди иҳтирозияси топилажак. Бўлмаса бу модда, бу кенг маъно ила мени маҳкум этгани каби, бутун диёнат аҳлини ва бошда Диёнат Раёсати бўлиб, бутун воизларга ва бутун имомларга менга ташмил этилгани каби ташмил этилиши мумкин. Чунки юз саҳифадан ортиқ қатъий ва ҳақиқий мудофааларим ила баробар, менга алоқадор бўла оладиган бир маъно берилмоқдаки, у маъно ҳар насиҳат этган кишига ва ҳатто бир дўстини яхшиликка чорламоқ учун иршод этган ҳаркасни ҳукми доираси остига олиши мумкин. Бу қонун моддасининг маъноси шу бўлмоқ керакдирки, таассуб пардаси остида мухолиф бир сиёсатни таъқиб ва маданият тараққиётига тўсиқ қўйганларга тўсиқ қўймоқ учундир. Бу моддани бу маънода кўп қатъий далиллар ила исбот этганмизки, бизга бир алоқадор жойи йўқдир.

Ҳа, бу модда бу маънода, тафсирсиз ва қуюди иҳтирозиясиз ва ғаразкор, истаган одамларини унинг ила уришига уйғун, ҳудудсиз бир маънода бўлолмас. Ҳа, мен ўн сана назорат ва диқат остида ва йигирма санада таълиф этганим бир юз йигирма рисола ила бу қадар ҳаққимдаги тадқиқоти омиқо натижасида жузъий бир даража осойишни бузган бир аломат, на менда ва на у рисолаларни ўқиганларда топилмагани ҳолда ва йигирма жиҳат ила исбот этганим ва мени яқиндан таниган зотларнинг шаҳодати ила, ўн уч санадан бери шайтондан қочар каби сиёсатдан қочганимни ва ҳукуматнинг ишига қўшилмаганимни ва башар таҳаммулидан устун исканжаларга таҳаммул этиб дунёга қўшилмаганим ва иймон хизматини бу дунёда энг буюк мақсад қабул этганим ҳолда, "Саид динни сиёсатга қурол қилиб, осойишни бузишга ташаббус ният этмоқда дея, мени бир юз олтмиш учинчи моддага алоқадор қилмоқ, маҳкум этмоқ бутун рўйи заминдаги адлия ва маҳкамаларнинг ҳайсиятига тегиладиган ва диққат назарини жалб этадиган ҳеч кўрилмаган бир адлиявий ҳодисадир қаноатидаман.

— 255 —

Хуллас, жаҳонгир ҳукмдорларнинг ва қаҳрамон қўмондонларнинг кичик маҳкамаларда тиз чўкиб мукаммал бўйсуниш ила итоат кўрсатишлари, маҳкаманинг ҳеч бир жиҳат ила задаланмаяжак бир ҳайсият ва шарафининг мавжудиятини исбот этар. Хуллас, маҳкамаларнинг бу юксак ва маънавий ҳайсиятига таяниб, ҳуқуқимни ҳуррият ила мудофаа этмоқдаман. Бир мақола ичидаги зарарли кўрилган тўрт-беш калима ман этилгандан сўнгра қолганининг нашрига изн бериларкан, бир юз йигирма китобнинг бир-биридан бошқа ва бошқа-бошқа замонларда таълиф этилгани ҳолда, ёлғиз бир-икки рисолада ҳозирги назарларга зарарли таваҳҳум этилган ўн беш калима юзидан, бир юз ўн беш маъсум ва манфаатдор ва муҳим бир қисми Анқара кутубхонасида мавжуд бўлиб ифтихор ила қабул этилган китобларнинг қўлга ўтганларининг мусодара ила маҳкум этилиши, рўйи заминдаги адлиянинг шарафига албатта тегиладиган моҳиятдадир. Албатта Олий Суд бу ҳайсият ва шарафни ҳимоя қилар.

Энг зиёда танқид этилган ва умум китобларимни айблашга сабабият берган беш-ўн масала ичида энг муҳими келадиган бу икки масаладир: لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ اْلاُنْثَيَيْنِ ٭فِلِاُمِّهِ السُّدُسُ оятларидир. Хуллас, менинг ва китобларимнинг маҳкумияти беш-олти масаладан энг биринчи бу икки масаладир. Мен ҳақиқий, манфаатли маданиятга қарши эмас, балки нуқсонли ва зарарли "мимсиз" таъбир этганим маданиятга қарши ўттиз-қирқ санадан бери иъжози Қуъонни асос тутиб, у маданиятнинг мухолиф нуқталарини пастга тушириб, маданиятнинг ожизлиги ила иъжози Қуръонни исбот этмоқ асоси узра, чоп қилинган ва чоп қилинмаган Арабча ва Туркча кўп китоблар ёздим. Меъросхўрлик ҳақидаги маданий қонуннинг Қуръоннинг бу икки оятига мухолиф моддаларини бир вақтлар мувозана этгандим. Уларнинг муаннид файласуфларини ҳам илзом этажак далиллар кўрсатгандим. Жумҳурият Ҳукумати замон мажбурлашига кўра қабул этган бир қисм маданий қонуннинг бир қисм моддаларини қабулдан аввал, бу масалаларни маданиятга ва файласуфларга қарши ёзгандим ва мудофаа этгандим. Илк ва ўрта асрлардаги зое бўлган хотинлик ҳуқуқини Қуръони Ҳаким ғоят аҳамият ила муҳофаза этганини баён этгандим. Ҳозир бу икки масаладаги баёнотим Жумҳурият Ҳукуматининг қонунига мухолифдир дея, бир юз олтмиш учинчи модда ила айбландим. Мен ҳам адлиянинг энг юксак маҳкамасига дейманки:

— 256 —

Бир минг уч юз эллик санада ва ҳар асрда уч юз эллик миллион инсонларнинг ижтимоий ҳаётида энг муқаддас ва ҳақиқий ва ҳақиқатли бир дастури Илоҳийнинг уч юз эллик минг тафсирларнинг тасдиғига ва айнан ҳукмларига таянган ҳолда, ва бутун аждодимизнинг руҳларига ҳурматан, иъжози Қуръонни Оврупа мулҳидларига қарши кўрсатмоқ учун икки насси оятни ўн беш сана аввал ва ўн сана аввал ва тўққиз сана аввал уч китобимда зикр этганим, мени ҳозирги шароит доҳилида ва соғлик аҳволим нуқтасида яшай олмайдиганим бир маҳбусиятга маҳкум этиб ва демакки, бир жиҳатда худди иъдомимга ҳукм этган ва бир юз ўн беш рисоламни бу каби бир - икки масала юзидан маҳкум этган ҳақсиз бир қарорни, албатта рўйи заминда адолат бўлса, бу қарорни рад ва бу ҳукмни бекор қилажакдир.

Энг зиёда бизни ғоят ҳайрат ила ниҳоят бир маъюсиятга туширган шудирки: Испартада чумолини фил қилиб, ҳеч бир ҳақиқатга таянмаган шубҳа ва хабарларга биноан ҳаққимда берган қарорларига қарши мазҳабимизда ёлғонга ҳеч бир жиҳат ила изн берилмаганидан, менга қарши ҳам бўлса, ҳақ ва тўғри айтмоқ мажбурияти ила, бир юз йигирма саҳифа қувватли ва мантиқий далиллар ила ўзимни мудофаа этганим ва бу қонун ила ҳеч бир жиҳат ила алоқам бўлмаганини исбот этганим ҳолда, бу мудофааларимни ва исботимни ҳеч назарга олмасдан, таълиф тарихи ила кўпайтирмоқ тарихларини, ҳатто бир шахсга юборганим тарихларни ҳам бир-бирига ҳийла ила чалкаштириб ва йигирма саналик ишни бир сана мобайнида бўлмиш каби кўриб нақарот каби, Испартадаги шубҳали қарори ҳам терговчиларнинг қарорномасида, ҳам прокуратуранинг айбномасида, ҳам бизни маҳкум этган маҳкаманинг сўнг қарорида айнан, ҳақли мудофааларимиз назарга олинмасдан такрор этилган ва бизни маҳкум этгандирлар. Ҳақ ва ҳақиқат аҳлини титратган бу ҳақсизликнинг бир он аввал бартараф этилиши ва Рисола-и Нурнинг маъсумиятининг эълонини шиддат ила адлиянинг энг юксак мақоми бўлган маҳкамадан кутаман. Агар жуда ҳақли ва қувватли бу фарёдимни, фарзи маҳол бўлиб, адлиянинг юксак мақоми эшитиб тингламаса, қувватли умидсизлигимдан дейман:

— 257 —

Эй мени бу балога йўллаб, бу ҳодисани ижод этган мулҳид золимлар! Модомики ва ҳар ҳолда маънан ва моддатан мени иъдом этишга ният этгандингиз, нима учун умум мазлумларнинг ва бечораларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этган адлиянинг жуда аҳамиятли ҳайсиятини зарарга йўлиқтиражак ҳийлалар ила, найранглар ила адлиянинг қўли ила юрдингиз? Тўғридан тўғрига қаршимда мардона чиқиб, "Сенинг вужудингни бу дунёда истамаймиз" айтишингиз керак эди.

Терговчиларнинг тўрт ойга яқин бир замонда, бир юз ўн етти одамнинг сўроқланиши ва таҳқиқоти ила, машғул бўлган бир масаласини бир ярим кунда Оғир Жазо Маҳкамаси ғоят сатҳий бир назар ила боқиб, уларнинг ичидаги нуқсон ва хатоларни кўрмасдан, ва айниқса академиклар ҳайъати қаршисида изоҳ ва исбот этишимни даъво этганим Рисола-и Нурдаги муҳим маънавий кашфларга оид илмий мудофааларим керактирувчи сабаблар ила рад ва инкор қилинмасдан, сатҳий бир назар ила ҳукмда шошилганликларидан, ҳақпараст ва адолатпарвар бўлишларига, бу сатҳий назар сабаби ила жуда хато бўлган бу қарорнинг қонуний тўғрилиги бўлмаганидан, мужиби тадқиқ ва накздир.

НАТИЖА: Бу бобда текширув ҳужжатининг ва айниқса мусодара этилган чоп қилинган ва чоп қилинмаган рисолаларимнинг тадқиқ ва мутолаасидан тушунилишидан, илмий ва мантиқий ва қонуний бутун эътирозлар ва мудофааларим диққат назарига олинмаган. Керак бўлса Тергов Бошқармасича ва керак бўлса маҳкамача керактирувчи сабаблар кўрсатилмасдан, далилсиз ва қонунсиз, шахсий мутолаалар ила очиқдан рад этилган ва бу сабаб ила ўттиз санадир Оврупа файласуфларига ва маданиятнинг бузуқ қисмига қарши Турк - Ислом ҳуқуқини мудофаа этган ва коинот тилсимининг муаммосини очган ва маънавий кашфиётларни ўз ичига олган рисолаларим мусодара қилингандан бошқа, соғлик аҳволим нуқтасида таҳаммул этолмайдиганим жисмоний жазо ила маҳкум этилган бўлганимдан, керак бўлса юқорида баён қилинган сабаблар ва керак бўлса айбномага қарши берган эътирозномам ва сўнг маҳкама жараёнида асосга доир беш қоидани ичига олган таҳририй тақдим этган иккинчи эътирозномам ва сўнг мудофааларимда тафсилан изоҳларга ва илмий ва қонуний сабабларга ва тадқиқ жараёнида тасодиф айтадиганингиз қонуний нуқсонликларга биноан, жуда очиқ ва яққол бир суратда жабрланганимни истилзом этган бу ҳукмингизнинг бекор қилиниши ила адолатнинг изҳорини ҳайъатингиздан кутаман.

﴿ وَ اُفَوِّضُ اَمْر۪ٓى اِلَى اللّٰهِ اِنَّ اللّٰهَ بَص۪يرٌ بِالْعِبَادِ ﴾

дер, таваккал ила Жаноби Ҳаққа илтижо қиламан.

— 258 —

Собиқ юздан ортиқ саҳифадан иборат етти босқич мудофааларим кўплаб марта маҳкамада ўқинмоқ ила баробар, кўпгина маҳкаманинг дафтарларида қайд этилган бу келадиган тасҳиҳ лойиҳаси эса, ҳали темйиз варақларимиз келмаганидан ўқинмаган ва қайдга ўтмагандир, албатта яқинда у ҳам қайд этилар.

Темйиз Маҳкамасининг даъвомизни бекор қилмасдан тасдиқи тақдирида, даъвонинг тасҳиҳи учун вакиллар ҳайъатига ёзилган бир арзиҳолдир.

(У ерда зоҳиран кўрилажак шикоят эса, ҳукуматга шикоят этмоқдир, ва танқидлар ҳукуматни алдашга уринган ҳийлачиларни танқид этмоқдир.)

Эй аҳли ҳолу ақд! Дунёда ўхшаши нодир бўлган бир ҳақсизликка гирифтор этилдим. Бу ҳақсизликка қарши сукут этмоқ ҳаққа қарши бир ҳурматсизлик бўлганидан, мажбур бўлиб ғоят аҳамиятли бир ҳақиқатни фош этишга мажбурман. Дейманки:

Ё менинг иъдомимни ва бир юз бир сана жазони истилзом этажак айбимни қонун доирасида кўрсатингиз, ва ёхуд бутун-бутун девона бўлганимни исбот этингиз, ва ёхуд менинг ва рисолаларимнинг ва дўстларимнинг тўлиқ эркинлигимизни бериб, зарар ва зиёнимизни сабабчиларидан олингиз. 

Ҳа, ҳар бир ҳукуматнинг бир қонуни, бир усули бор, у қонунга кўра жазо берилар. Жумҳурият Ҳукуматининг қонунлари ила мени ва дўстларимни энг оғир бир жазога ҳақдор этажак сабаблар топилмаса, албатта тақдир ва мукофот ва кечирим сўраш ила баробар, тўлиқ ҳурриятимизни бермоқ лозим келар. Чунки майдондаги ғоят аҳамиятли хизмати Қуръониям агар ҳукуматга қарши бўлса, бундай бир саналик менга жазо, бир нечта дўстимга олти ойдан маҳкумият ила бўлолмас. Балки бир юз бир сана ва иъдом каби менга жазо ва энг оғир жазолари ҳам мен ила жиддий хизматимга боғланганларга бермоқ лозим келар. Агар хизматимиз ҳукуматга қарши бўлмаса, у вақт жазо, қамоқ, иттиҳом эмас, балки тақдир, мукофот ила қаршиланмоқ лозим келар. Чунки, бир хизматки, бир юз йигирма рисола у хизматнинг таржимонлари бўлган. Ва у хизмат ила катта Оврупа файласуфларига бас келиб, асослари зиру забар этилган. Албатта у таъсирли хизмат ё доҳилда ғоят мудҳиш бир натижа берар, ва ёхуд ғоят манфаатли ва юксак ва илмий бир самара беражак. Шунинг учун кўз бўямоқ навида ва омманинг фикрини алдатмоқ тарзида ва ҳаққимизда золимларнинг ҳийлаларини, ёлғонларини сатр этмоқ суратида, бола ўйинчоғи каби менга бир сана жазо берилмас. Менинг ўхшашим ё иъдом бўлар, дорёғочига фахрланиб чиқарлар, ва ёхуд лойиқ бўлган мақомида эркин қоларлар.

— 259 —

Ҳа, минглаб лира қийматида олмосларни ўғирлай олган моҳир бир ўғри ўн тийинлик бир шиша парчасига ўғрилик қилмоқ ила олмос ўғирлаган каби айни жазога ўзини маҳкум этмоқ дунёда ҳеч бир ўғрининг, балки ҳеч бир идрок соҳибининг иши эмасдир. Бундай бир ўғри айёр бўлар. Бундай ниҳоят даражада аблаҳона ҳаракат этмас.

Эй жаноблар! Қани, шубҳангиз каби мен у ўғри каби бўлдим. Мен Испарта ноҳияларида паришон, бир қишлоқда тўққиз сана инзивода бўлган ва ҳозир мен ила баробар ғоят енгил бир жазога маҳкум бўлган софдил беш-ўн бечораларнинг фикрларини ҳукуматга қарши ўгирмоқ ила, ўзини ва ҳаётининг ғояси бўлган рисолаларини таҳликага отмоқдан кўра, эски замонда бўлгани каби, Анқарада ёки Истанбулда катта бир маъмуриятда ўтириб, минглаб одамни таъқиб этганим мақсадга ўгира олардим. У вақт бундай залилона маҳкумият эмас, балки маслагимга ва хизматимга муносиб бир иззат ила дунёга қўшила олардим. Ҳа, фахр ва мақтаниш нияти ила эмас, балки мажбурият ва маҳжубият ила, худфурушона эски бир қисм риёкорлигимни хотирлатмоқ ила мени аҳамиятсиз, вужудидан истифода этилмас, оддий мартабага сукут эттирмоқ истаганларнинг хатоларини кўрсатмоқ учун дейман:

"Икки Мусибат Мактубининг Шаҳодатномаси" номли чоп этилган эски мудофааларимни кўрганларнинг тасдиғи ила, Ўттиз Биринчи Март Ҳодисасида бир нутқ ила исён этган саккиз батальонни итоатга келтирган, ва бир вақт газеталарнинг ёзганлари каби, Истиқлол Урушида "Хутувоти Ситта" номли бир мақола ила Истанбулдаги олимлар фикрларини Инглизга қарши ўгириб, миллий ҳаракат томонида аҳамиятли хизмат этган, ва Авлиё Софияда минглаб одамга нутқини тинглаттирган ва Анқарадаги Депутатлар Кенгашининг шиддатли олқишлашиши ила қаршиланган ва бир юз эллик минг банкнот бир юз олтмиш уч депутатнинг имзоси ила Мадраса ва Дор-ул Фунунга таҳсисотни қабул эттирган, ва раиси жумҳурнинг ҳиддатига қарши, девони раёсатда 
— 260 —

мукаммал матонат ила сустлик қилмасдан муқобала этиб, намозга даъват этган, ва Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда иттиҳод ҳукуматининг иттифоғи ила, Исломият ҳикматини Оврупа файласуфларига таъсирли бир суратда қабул эттирмоқ вазифасига лойиқ кўринган, ва уруш жабҳасида ёзган ва ҳозир мусодара этилган "Ишорат-ул Иъжоз" у замоннинг бош қўмондони бўлган Анвар Пошшога шу даража қийматдор кўринганки, ҳеч кимга қилмаган бир ҳурмат ила, истиқболига югурган у уруш ҳадясининг хайрига, шарафига ҳиссадор бўлмоқ фикри ила, Ишорат-ул Иъжознинг чопи учун қоғозини бериб, муаллифининг урушдаги мужоҳадалари тақдиркорона ёд этилган бир одам бундай оддий бир от ўғриси ва ёхуд қиз қочирувчи ва бир чўнтаккесар каби энг паст бир жиноят ила ўзини булғатиб, илмнинг иззатини ва хизматининг муқаддаслигини ва қийматдор минглаб дўстларини разил этиб сукут этолмаски, сиз уни бир саналик жазо ила маҳкум этиб, оддий бир эчки, қўй ўғриси каби муомала этасиз... Ва сабабсиз, ўн сана машаққатли бир тарассуд ила азият бергандан сўнгра ҳозир ҳам бир йил қамоқ ила баробар, бир сана яна назорат остида тутмоқ сурати ила (подшоҳнинг таҳаккумини кўтаролмагани ҳолда) ғаразкор бир жосуснинг ёки оддий бир полициячининг таҳаккуми остида азоб кўришдан кўра, иъдом этилишини янада яхши кўрар. Агар бундай бир одам дунёга қўшилса эди ва қўшилишга орзуси бўлса эди ва муқаддас хизмати изн берса эди, Манаман Ҳодисасининг ва Шайх Саид воқеасининг ўнлаб мисли бўладиган бир тарзда қўшилар эди. Дунёга эшиттирадиган бир замбарак садоси бир чивин садосига тушмас эди.

Ҳа, Жумҳурият Ҳукуматининг диққат назарига арз этаманки, мени бу балога чорлаган яширин комитетнинг қилган тадбирлари ва қилган ташвиқот ва ҳийлалари бу ҳолни кўрсатмоқда. Чунки ҳеч бир ҳодисада кўрилмаган бир тарзда умумий бир ташвиқот, бир ҳийла ва бир даҳшат бизга қарши ўгирилганига далил шудирки: Олти ойдир, юз минг дўстим бор экан, ҳеч бири менга бир мактуб ёза олмади, бир салом юбора олмади. Ҳукуматни алдашга уринган найрангчиларнинг хабарлари ила Шарқий Вилоятлардан то Ғарбий Вилоятларга қадар ҳар ерда сўроқлашлар, қидирувлар давом этганидир. Мана, найрангчилар ўгирган режалари мен каби минглаб одамни энг оғир жазога соладиган бир ҳодисага кўра тартиб этилган. Ҳолбуки энг оддий бир одамнинг энг оддий бир ўғирлиги каби бир ҳодисани эслатадиган бир жазо вазиятини натижа берди. Бир юз ўн беш одамдан ўн беш маъсумларга беш-олти ой жазо берилди.

— 261 —

Ажабо, дунёда ҳеч бир ақл соҳиби, қўлида ғоят кескин олмос қилич бўлса, мудҳиш бир арслоннинг ёки аждарҳонинг думига енгилгина тегиздириб ўзига ҳужум қилдирарми? Агар мақсади ҳимояланмоқ ёки урушмоқ бўлса, қилични бошқа ерга ҳавола этар. Хуллас, сизнинг назарингизда ва шубҳангизда мени у одам каби ўйлагансизки, мени бу тарзда жазога, маҳкумиятга солдингиз. Агар бу даража идрокка хилоф ва ақлга мухолиф ҳаракат қилаётган бўлсам, катта мамлакатга даҳшат бериб ташвиқот ила омманинг фикрини менга қарши ўгирмоқ эмас, балки оддий бир девона каби девонахонага юборилишим лозим келар. Агар берганингиз аҳамиятга муқобил бир одам бўлсам, албатта арслонни ўзига ташлаттирмоқ ва аждарҳони ўзига ҳужум эттирмоқ учун у кескин қилични уларнинг думларига узатмас, балки мумкин бўлгани қадар ўзини муҳофаза этажак... Қандайки ўн сана ихтиёрий бир инзивони ихтиёр этиб, башар тоқатидан устун машаққатларга таҳаммул этиб, ҳукуматнинг ишига ҳеч бир жиҳат ила қўшилмадим ва қўшилмоқ орзу этмадим.. Чунки муқаддас хизматим мени ман этади.

Эй эй аҳли ҳолу ақд! Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, йигирма сана аввал газеталарнинг ёзгани каби, бир мақола ила ўттиз минг одамни ўз фикрига ўгирган, ва катта Ҳаракат Қўшинининг диққат назарини ўзига ўгирган ва Инглиз Бош Попининг олти юз калима ила истаган саволларига олти калима ила жавоб берган ва бидояти ҳурриятда энг машҳур бир дипломат каби нутқ сўзлаган бир одамнинг бир юз йигирма рисоласида дунёга, сиёсатга боқажак ёлғиз ўн беш калима-ми топилар? Ҳеч бир ақл қабул этармики, бу одам сиёсатни таъқиб этмоқда ва мақсади дунёдир ва ҳукуматга илишмоқдир? Агар фикри сиёсат ва ҳукуматга илишмоқ бўлса эди, бундай бир одам биргина рисоласида сариҳан, ишоратан юз ерда мақсадини сездиражакди. Ажабо, у одамнинг мақсади сиёсатча танқид бўлса эди, ёлғиз тасаттур ва меъросхўрликка доир эски замондан бери жорий бир-икки дастурдан бошқа танқидга сабаб топмас-ми эди? Ҳа, катта бир инқилобни қилган бир ҳукуматнинг режимига мухолиф бир сиёсий фикрни таъқиб этган бир одам, бир-икки маълум моддалар эмас, юз минглаб танқид моддаси топа оларди. Гўё Жумҳурият Ҳукуматининг ёлғиз инқилобий, бир-икки кичик масаласидир. Мен ҳам уни ҳеч бир танқид мақсадим бўлмагани ҳолда, эски ёзган бир-икки китобимда зикр этганим бир-икки калима бор экан дея ҳукуматнинг режимига ва инқилобига ҳужум этмоқда дейилган. Хуллас, мен ҳам сўрамоқдаман: Бундай энг оддий бир жазога мадор бўлолмаган илмий бир моддага катта бир мамлакатни машғул этиб андиша берадиган бир шакл бериларми?...

— 262 —

Хуллас, мени ва беш-ўн дўстларимни бу оддий, аҳамиятсиз жазога солмоқ умум мамлакатда бизга қарши бир шиддатли ташвиқот ва миллатни қўрқитиб биздан нафрат эттирмоқ ва Доҳилия Нозири муҳим бир қувват ила, Испартада биргина аскарнинг бажарадиган ишини қилмоқ учун Испартага жалб этилиши ва Вакиллар Ҳайъати Раиси Исмат Шарқий Вилоятларга у муносабат ила кетиши ва икки ой менинг қамоқда бутун-бутун гапиришдан ман этилишим ва бу ғурбатда, кимсасизликда, ҳеч киши ҳолимни сўрамоқ ва салом юборишга рухсат берилмаслик кўрсатмоқдаки, тоғ каби бир дарахтда нахўт каби биргина мева сақлаб, маъносиз, ҳикматсиз, қонунсиз бир вазиятдирки, Жумҳурият Ҳукумати каби энг зиёда қонунпараст ва қонуний бир ҳукумат эмас, балки ҳикмат ила иш кўрмоқ маъноси ила ҳукумат номи берилган дунёда ҳеч бир ҳукуматнинг иши бўлолмас. Мен ҳуқуқимни қонун доирасида истайман. Қонун номига қонунсизлик этганларни жиноят ила айблайман. Бундай қотилларнинг кайфларини, албатта Жумҳурият Ҳукуматининг қонунлари рад этар ва ҳуқуқимни қайтариб берар умидидаман.

Эскишаҳар қамоғида

тажриди мутлақда

Саид Нурсий

— 263 —
Ўн Олтинчи Мактуб
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرّحْمنِ الرّحِيمِ ﴾
﴿ اَلَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ اِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ اِيمَانًا وَ قَالُوا حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ﴾

Шу мактуб فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَيِّنًا оятининг сирига сазовор бўлган, шиддатли ёзилмаган.

Кўплар тарафидан сўралган ва маънан келган бир саволга жавобдир.

(Шу жавобни бермоқ мен учун нохуш, буни орзу қилмайман. Ҳар нарсамни Жаноби Ҳақнинг таваккалига боғлагандим. Бироқ, мени ўз ҳолимда ва оламимда тинч қўймаганлари ва юзимни дунёга бурганлари учун, Янги Саид эмас, мажбуран Эски Саид тили билан, шахсим учун эмас, балки дўстларимни ва "Сўзлар"имни дунё аҳлининг ваҳима ва азиятларидан қутқармоқ учун ҳақиқий ҳолатни ҳам дўстларимга, ҳам дунё аҳлига ва ҳукм аҳлига баён этмоқ учун "Беш Нуқта"ни баён қилмоқдаман.)

БИРИНЧИ НУҚТА. Дейдиларки: "Нима учун сиёсатдан узоқлашдинг? Ҳеч яқинлашмаётирсан?"

Жавоб: "Тўққиз-ўн йил аввалги Эски Саид бир даража сиёсатга кирди. Балки сиёсат воситаси билан динга ва илмга хизмат қиламан дея беҳуда чарчади. Ва кўрдики, у йўл шубҳали ва мушкул ва менга нисбатан фузулиёна, ҳам энг керакли хизматга монелик қилувчи ва хатарли бир йўлдир. Кўпи ёлғончилик ва ўзи билмай ажнабийлар қўлида қурол бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Ҳам сиёсатга кирган ё мувофиқ бўлади, ё мухолиф бўлади. Агар мувофиқ бўлса, модомики маъмур ва вакил эмасман, у ҳолда сиёсатчилик мен учун кераксиз ва фойдасиз бир нарсадир. Менга эҳтиёж йўқки, беҳуда аралашсам. Агар мухолиф сиёсатга кирсам, ё фикр ила ва ё қувват ила қўшилишим керак бўлади. Агар фикр билан бўлса менга эҳтиёж йўқ. Чунки масалалар аён, ҳар ким мен билганча билади. Беҳуда жағ урмоқ маъносиздир.

— 264 —

Агар қувват билан, бирор ҳодиса чиқариш билан мухолифлик қилсам, бу йўл билан амалга ошиши гумон бўлган бир мақсад учун минглаб гуноҳга кириш эҳтимоли бор. Бир кишини деб кўпчилик балога йўлиқади. Ҳам ўн эҳтимолдан бир-икки эҳтимолга биноан гуноҳларга киришни, маъсумларни гуноҳга тиқишни виждоним қабул қилмайди",- дея Эски Саид сигара билан бирга газеталарни ва сиёсатни ва дунёвий-сиёсий суҳбатларни тарк қилди. Бунга қатъий шоҳид -ўша вақтдан бери саккиз йил бўлибди, на бир газета ўқидим, на тингладим. Ўқиганимни ва тинглаганимни билганлар бўлса чиқсин, сўйласин. Ҳолбуки, саккиз йил аввал Эски Саид кунда ҳатто саккиз газета ўқирди. Ҳам беш йилдирки, бутун диққат ила менинг ҳолим назорат қилинмоқда. Сиёсатворий бир аломат кўрганлар бўлса сўйласин. Ҳолбуки, мен каби асабий ва اِنَّمَا الْحِيلَةُ فِى تَرْكِ الْحِيَلِ дастури ила энг буюк ҳийлани ҳийласизликда топган, парвосиз, алоқасиз бир инсоннинг фикри саккиз йил эмас, саккиз кун ҳам яширин қолмайди. Сиёсатга иштаҳаси ва орзуси бўлса эди, текширувларга, тинтувларга эҳтиёж қолдирмай, замбаракнинг ўқидек садо берган бўларди.

ИККИНЧИ НУҚТА. Янги Саид нима учун бу қадар шиддат ила ўзини сиёсатдан тортаётир?

Жавоб: Миллиардлаб йиллардан зиёда бўлган абадий ҳаёт учун ҳаракат қилишни ва уни қозонишни дунёвий ҳаётнинг гумонли бир-икки йилига беҳуда ва маъносиз уриниш ила фидо этмаслик учун. Ҳам энг муҳим, энг керакли, энг соф ва энг ҳақиқатли бўлган иймон ва Қуръон хизмати учун шиддат ила сиёсатдан қочмоқда. Чунки дейдики: "Мен кексаймоқдаман. Бундан буён қанча йил яшашимни билмайман. Шундай экан, мен учун энг муҳим иш абадий ҳаёт учун ҳаракат қилмоқдир. Абадий ҳаётни қозонишнинг энг биринчи воситаси ва абадий саодатнинг калити иймондир. Ана шуни қўлга киритмоқ лозимдир. Бироқ илм эътибори ила инсонларга ҳам бир манфаат етказиш учун шаръан хизматга буюрилганимдан, хизмат қилишни истайман.

— 265 —

Аммо у хизмат ё ижтимоий ва дунёвий ҳаётга оид бўлади, бу эса қўлимдан келмайди. Ҳам алғов-далғов бир замонда соғлом хизмат қилиб бўлмас. Шунинг учун у жиҳатни ташлаб, энг муҳим, энг керакли, энг саломатли бўлган иймонга хизмат жиҳатини танладим. Ўз нафсимга қозонганим иймон ҳақиқатларини ва нафсимда тажриба қилиб кўрган маънавий даволарни бошқа инсонлар ҳам қўлга киритиши учун у эшикни очиқ қолдирмоқдаман. Балки Жаноби Ҳақ бу хизматни қабул қилар ва эски гуноҳларимга каффорат қилар. Бу хизматга шайтони ражиймдан бошқа ҳеч кимсанинг -мўмин бўлсин, кофир бўлсин, сиддиқ бўлсин, динсиз бўлсин -қарши чиқишга ҳаққи йўқ. Чунки иймонсизлик бошқа нарсаларга ўхшамайди. Зулмда, фисқда, катта гуноҳларда биттадан жирканч шайтоний лаззат бўлиши мумкин. Бироқ, иймонсизликда ҳеч бир лаззат жиҳати йўқ. Алам ичра аламдир, зулмат ичра зулматдир, азоб ичра азобдир.

Хуллас, бундай ҳадсиз бир абадий ҳаёт учун ишлашни ва иймондек муқаддас бир нурга хизматни ташлаб, кексалик чоғида кераксиз таҳликали сиёсат ўйинчоқларига берилмоқ, наҳотки, мендек алоқаси узилган ва ёлғиз ва эски гуноҳларига каффорат излашга мажбур бир одамда бўлса... Бу нарса нақадар ақлга хилоф, нақадар ҳикматга хилоф, нечоғлиқ девоналик эканини девоналар ҳам англаб етадилар.

Аммо, Қуръон ва иймоннинг хизмати нима учун мени ман қилишини сўрасанг, мен эса дейманки: Иймон ва Қуръон ҳақиқатлари биттадан олмос ҳукмида бўлгани ҳолда, сиёсат билан қўшилган бўлсайдим, қўлимдаги у олмослар алданиши осон бўлган авом тарафидан, "Ажабо, тарафдор қозонмоқ учун бир сиёсий ташвиқот эмасмикин?" деб ўйланади. Ул олмосларга оддий шишалар назари билан қарашлари мумкин. У ҳолда, мен шу сиёсатга қўл уриш билан ул олмосларга зулм қилган ва қийматларини туширган бўламан. Хуллас, эй дунё аҳли! Нима учун мен билан ўчакишаётирсиз? Мени ўз ҳолимга қўймаётирсиз?

— 266 —

Агар десангизки: Шайхлар баъзан ишимизга аралашадилар. Сени ҳам баъзан шайх дейдилар.

Мен эса дейман: Ҳой афандилар! Мен шайх эмасман, мен мударрисман. Бунга далил: тўрт йилдирки, бу ердаман. Бирорта одамга тариқат дарсини берсайдим, шубҳаланишга ҳаққингиз бўларди. Балки ёнимга келган ҳар кимга дейманки, "Иймон лозим, Исломият лозим, тариқат замони эмас".

Агар десангизки: Сени Саиди Курдий дейдилар. Балки сенда миллатчилик фикри бордир. Бу бизга тўғри келмайди.

Мен эса дейман: Ҳой афандилар! Эски Саиднинг ва Янги Саиднинг ёзганлари майдонда. Шоҳид кўрсатаманки, мен اَلْاِسْلَامِيَّةُ جَبَّتِ الْعَصَبِيَّةَ الْجَاهِلِيَّةَ қатъий фармонига кўра, эски замондан бери манфий миллатчилик ва ирқчиликка, Оврупанинг бир нави ғарбий иллати бўлганидан, ўлдирувчи заҳар деган назарда қарайман. Ва Оврупа ўша ғарбий иллатини Ислом ичига отган, токи бўлиниш чиқсин, парчаласин, ютишга тайёр бўлсин деб ўйлайди. Ўша ғарбий иллатидан эскидан бери даволашга уринганимни, талабаларим ва мен билан мулоқотда бўлганлар биладилар. Модомики шундай экан, ҳой афандилар! Ҳар бир ҳодисани баҳона қилиб, менга сиқув беришга сабаб недир, ажабо? Шарқда бир аскар хато қилса, ғарбдаги бошқа бир аскарга, у ҳам аскар бўлгани учун заҳмат ва жазо бериш, ва ё Истамбулда бир савдогарнинг жиноятини деб Боғдодда бир дўкондорни, аввалгининг касбдоши бўлгани учун маҳкум қилишга ўхшаб, ҳар бир дунёвий ҳодисада мени сиқишлик қайси усулга биноандир? Қайси виждон ҳукм қила олади? Қайси маслаҳат тақозо қилади?

УЧИНЧИ НУҚТА: Ҳолимни, истироҳатимни ўйлаган ва ҳар мусибатга сабр ила сукут сақлашимдан таажжубга тушган дўстларимнинг шундай бир саволлари борки, дейдилар: "Сенга келган заҳматларга, қийинчиликларга қандай чидамоқдасан? Ҳолбуки, авваллари жуда қизиққон ва иззатли эдинг, арзимас бир ҳақоратга чидаб туролмасдинг?"

Жавоб: Иккита кичик ҳодисани ва ҳикояни тинглангиз, жавобини топасиз.

— 267 —

Биринчи ҳикоя: Икки йил аввал бир мудир бесабаб мени орқамдан камситадиган, ҳақоратли сўзлар сўзлаган экан. Кейинроқ буни менга айтдилар. Менда Эски Саиднинг ҳисси уйғониб, бир соатча менга ёмон таъсир қилди. Сўнгра Жаноби Ҳақнинг раҳмати ила шундай бир ҳақиқат қалбга келди, сиқилишимни кетказиб, менга у одамни кечиртирди. Ул ҳақиқат шуки:

Нафсимга дедим: Агар унинг ҳақорати ва баён қилган қусурлар шахсимга ва нафсимга оид бўлса, Аллоҳ ундан рози бўлсинки, менинг нафсимнинг айбларини айтган бўлади. Агар тўғри айтган бўлса, мени нафсимни тарбия қилишга ундаган бўлади ва мени ғурурдан қутулишимга ёрдам бўлади. Агар ёлғон сўзлаган бўлса, мени риёдан ва риёнинг асоси бўлмиш сохта шуҳратдан қутулишимга ёрдам бўлади. Ҳа, мен нафсим билан муроса қилмаганман. Чунки тарбиялаб бўлмаганман. Менинг бўйнимда ва ё қўйнимда чаён борлигини биров айтса ва ё кўрсатса, ундан ранжимоқ эмас, мамнун бўлмоғим лозим бўлади.

Агар ул одамнинг ҳақоратлари менинг иймонга ва Қуръонга хизматкорлик сифатимга оид бўлса, у менга оид эмас. У одамни мени хизмат эттираётган Соҳиби Қуръонга ҳавола этаман. У Азиздир, Ҳакиймдир.

Агар бор-йўғи мени сўкмоқ, ҳақоратламоқ ва бадном қилмоқ навидан бўлса, у ҳам менга оид эмас. Мен сургун ва асир ва ғариб ва қўлим боғлиқ бўлганидан, обрўйимни ўз қўлим билан тиклашга уринишим ноўриндир. Балки мен мусофир бўлган ва назорат остида юрган шу қишлоқ, сўнг туман, сўнг вилоят ҳокимларига оиддир. Бир инсоннинг қўлидаги асирини ҳақорат қилмоқ соҳибига оид бўлади, у мудофаа этади. Модомики ҳақиқат бундай экан, қалбим истироҳат этди.

﴿ وَاُفَوِّضُ اَمْرِى اِلَى اللّهِ اِنَّ اللّهَ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ ﴾

дедим. У воқеани бўлмагандек ҳисобладим, унутдим. Аммо афсус, кейинроқ маълум бўлдики, Қуръон уни кечирмабди...

Иккинчи ҳикоя: Шу йили эшитдимки, бир ҳодиса бўлибди. Ўша ҳодиса бўлиб ўтгач, бўлган воқеани фақат қисқагина мазмунини эшитганим ҳолда, ўша воқеага жиддий алоқам бордек муомала кўрдим. Зотан ҳеч ким билан хабарлашмас эдим, бўлса ҳам жуда камдан-кам ўлароқ, бир иймоний масалани бир дўстимга ёзардим. Ҳатто тўрт йилда укамга биргина мактуб ёздим. Ва инсонларга аралашиб юришдан мен ўзимни ман қилардим, яна дунё аҳли ҳам мени ман қиларди. Ёлғиз бир-икки аҳбобим билан ҳафтада бир-икки марта кўриша олардим. Қишлоққа келган мусофирлар эса ойда бир-иккитаси, баъзан бир-икки дақиқага, охиратга доир бир масалада мен билан кўришарди. Бу ғурбат ҳолимда ғариб, ёлғиз, кимсасиз, нафақа учун ишлаш мен кабиларга мувофиқ бўлмаган бир қишлоқда ҳар нарсадан, ҳар кимсадан ман этилдим. Ҳатто тўрт йил аввал хароб бўлган бир масжидни таъмирлатдим. Мамлакатимда имомлик ва воизлик қилишга ҳужжатим қўлимда бўлганидан, ўша жомеъда тўрт йилдан бери (Аллоҳ қабул этсин) имомлик қилганим ҳолда, ўтган шу муборак Рамазонда масжидга боролмадим. Баъзан намозимни ёлғиз ўқидим. Жамоат билан ўқилган намознинг йигирма беш савобидан маҳрум қолдим.

— 268 —

Бошимга тушган мана шу икки ҳодисага ҳам, айнан икки йил аввал ўша маъмурнинг менга қарши муомаласига кўрсатганим сабр ва бардошимни яна кўрсатдим. Иншааллоҳ, шундай давом этаман. Ҳам шундай деб ўйлайман ва дейманки: "Агар дунё аҳли тарафидан бошимга солинган шу азият, шу қийинчилик, шу тазйиқ менинг айбли ва нуқсонли нафсимга бўлса, уларга даъвоим йўқ. Менинг нафсим балки шу билан ислоҳ бўлар. Ҳам унинг гуноҳларига каффорат бўлади. Бу дунё мусофирхонасининг сафосини кўп кўрдим, озгина жафосини кўрсам, яна шукр қиламан.

Агар иймонга ва Қуръонга хизматкорлик жиҳатим туфайли дунё аҳли менга тазйиқ ўтказаётган бўлса, бунинг мудофааси менга оид эмас. Уни Азизи Жабборга ҳавола этаман.

Агар мақсадлари сохта ва риёга сабабчи ва ихлосни синдирувчи бўлган бир сохта шуҳратни синдирмоқ учун омманинг эътиборини ҳаққимда бузмоқ бўлса, уларга раҳмат. Чунки омманинг эътиборига сазовор бўлмоқ ва халқнинг назарида шуҳрат қозонмоқ мен каби одамларга зарар деб ҳисоблайман. Менга яқин юрганлар мени биладиларки, ўз шахсимга ҳурмат истамайман, балки нафратланаман. Ҳатто қийматдор муҳим бир дўстимни ҳаддан зиёда менга ҳурмати учун, янглишмасам эллик марта койиганман.

Агар мени бадном қилишдан ва омманинг назаридан туширишдан, иззатимни тўкишдан кўзлаган мақсадлари мен таржимони бўлган ушбу иймон ва Қуръон ҳақиқатларини яксон қилмоқ бўлса, беҳудадир. Зеро Қуръон юлдузларига парда тортиб бўлмас. "Кўзини юмган ёлғиз ўзи кўрмайди, бошқалар учун қоронғи қилолмас".

ТЎРТИНЧИ НУҚТА. Ваҳимали бир неча саволнинг жавобидир.

Биринчиси: Дунё аҳли менга дейдики: "Нима билан яшамоқдасан? Ишламай қандай кун кўрмоқдасан? Мамлакатимизда танбаллик қилиб ўтирганларни ва бошқаларнинг меҳнати ҳисобидан кун кечирганларнинг бўлишини истамаймиз".

Жавоб: Мен иқтисод ва барака ила яшамоқдаман. Раззоқимдан бошқа ҳеч кимнинг миннатини олмаганман ва олмасликка қарор берганман. Ҳа, кунини юз тийин, балки қирқ тийин билан ўтказган бир одам бошқанинг миннатини олмайди. Шу масалани изоҳлашни ҳеч хоҳламас эдим. Балки бир ғурурни ва манманликни билдирар деган фикр туфайли баён қилиш менга жуда нохушдир. Бироқ, модомики дунё аҳли ваҳимали бир суратда сўраётган эканлар, мен ҳам дейманки: Болалигимдан бери халқнинг молини қабул қилмаслик -ҳатто закот ҳам бўлса - ҳамда маошни қабул қилмаслик - ёлғиз бир-икки йил Дор-ул Ҳикмат-ул Исломияда, дўстларимнинг қистови билан қабул қилишга мажбур бўлдим ва у пулни ҳам маънан миллатга қайтариб бердик- ҳам дунё тирикчилиги учун миннат остига кирмаслик бутун умримдаги бир ҳаёт дастуримдир. Юртдошларим ва бошқа ерларда мени таниганлар буни биладилар. Шу беш йилдан бери сургундалик чоғимда, кўп дўстлар менга ҳадяларини қабул эттириш учун кўп уриндилар. Қабул қилмадим.

— 269 —

"Ундай бўлса қандай кун кечирасан?" дейилса, дейманки:

Барака ва Аллоҳнинг икроми ила яшамоқдаман. Нафсим гарчи ҳар қандай ҳақоратга, ҳар қандай хорликка ҳақдор бўлса-да, аммо Қуръонга хизматнинг каромати ўлароқ, ризқ хусусида Аллоҳнинг икроми бўлган баракага сазовор бўлганман. وَ اَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ сирига кўра, Жаноби Ҳақнинг менга берган эҳсонларини ёд этиб, бир маънавий шукр тариқасида бир нечта намунасини сўйлайман. Бир маънавий шукр бўлиш билан бирга, қўрқаманки, бир риё ва ғурур ҳиссини уйғотиб, шу муборак барака кесилиб қолмасин. Чунки фахрланиб яширин баракани изҳор қилмоқ кесилиб қолишига сабаб бўлади. Аммо начора, сўйлашга мажбур бўлдим.

Демак биринчиси: Шу олти ойдан бери ўттиз олтита нон чиқадиган бир кило буғдой менга кифоя қилди. Яна бор, битмаган. Қачонгача етади  билмайман.

Иккинчиси: Шу муборак Рамазонда ёлғиз икки хонадондан менга таом чиқди, иккиси ҳам мени хаста қилди. Англадимки, ўзгаларнинг таомини ейишдан ман қилинмоқдаман. Қолганига, бутун Рамазонда менинг рўзғоримни кўрган бир муборак хонадон ва ул хонадон соҳиби бўлмиш содиқ дўстим Абдуллоҳ Човушнинг хабари ва шаҳодатига кўра; учта нон, бир ўққа гуруч менга кифоя қилган. Ҳатто у гуруч Рамазондан ўн беш кун ўтгач битган.

Учинчиси: Тоғда уч ой бўлганимизда, менга ва меҳмонларимга бир ўққа сариёғ -ҳар куни нон билан ейиш шарти ила- кифоя қилди. Ҳатто, Сулаймон исмли муборак бир меҳмоним бор эди. Менинг ноним ҳам, уники ҳам битаётган эди. Чоршанба куни эди. Унга дедим:

-Бориб нон келтир.

Ҳар тарафимизда икки соатлик масофада ҳеч киши йўқ эдики, у ердан нон олинса.

-Жума кечаси сенинг ёнингда шу тоғда бирга дуо қилиш орзуим бор эди, - деди. Мен ҳам дедим:

— 270 —

-Таваккална алаллоҳ, қолақол.

Сўнгра, ҳеч муносабати бўлмагани ҳолда ва бир баҳона ҳам йўқ эди-ки, иккимиз юра-юра бир тоғнинг тепасига чиқдик. Қумғонда озгина сув бор эди. Озгина шакар билан чойимиз ҳам бор эди. Мен унга дедим:

-Қардошим, озгина чой дамла.

У ишга киришди. Мен эса дарага қараган бир қатрон дарахтининг тагига ўтирдим. Афсуслана шундай ўйладим: "Моғорлаган бир бўлак нонимиз бор, бу оқшом зўрға иккимизга етади. Икки кун нима қиларкинмиз ва бу софдил одамга нима дейман?" - дея ўйлаётган эдимки, бирданига бошим айланиб кетгандек, беихтиёр бошимни бурдим. Кўрдимки, катта бир нон қатрон дарахтининг тепасида, шохлари орасидан бизга қараб турарди. Мен дедим:

-Сулаймон, хушхабар! Жаноби Ҳақ бизга ризқ берди.

У нонни олдик. Назар солсак, қушлар ва ёввойи ҳайвонларнинг ҳеч бири тегмаган... Йигирма-ўттиз кундан бери ҳеч бир инсон у тепага чиқмаганди. У нон иккимизга икки кунга кифоя қилди. Биз еб тугататишимиз арафасида, тўрт йилдан бери содиқ бир сиддиқим бўлган мустақим Сулаймон нон билан пастдан чиқиб келди.

Тўртинчиси: Бу устимдаги чакмонни етти йил аввал эски ҳолда олгандим. Беш йилдан бери кўйлак, ич кийим, ковуш, пайпоқ учун тўрт ярим лира сарфладим. Иқтисод баракаси ва Илоҳий раҳмат менга кифоя бўлди.

Мана шу намуналар каби кўп воқеалар бор. Бу қишлоқ халқи кўпини биладилар. Аммо, зинҳор буларни фахр учун зикр қилмоқда деб ўйламанглар, балки мажбур бўлдим. Ҳам, мен учун бирон манфаатга сабаб бўлади деб тушунманглар. Бу баракалар ё ёнимга келган холис дўстларимга эҳсондир ва ё Қуръон хизматига бир икромдир ва ё иқтисоднинг баракали бир манфаатидир ва ёхуд "Ё Раҳийм, ё Раҳийм" дея зикр қилган ва ёнимда бўлган тўрт мушукнинг ризқларидирки, барака суратида келади, мен ҳам ундан фойдаланмоқдаман. Ҳа, ҳазин мир-мирларини диққат ила тингласанг, "Ё Раҳийм, ё Раҳийм" деганларини англайсан.

Мушук баҳси келди, товуқни хотирага келтирди. Бир товуғим бор. Шу қишда тухум машинаси каби жуда оз оралиқ билан ҳар кун раҳмат хазинасидан менга бир тухум келтирарди. Бир куни иккита тухум қўйди, мен кўриб ҳайратда қолдим. Дўстларимдан сўрадим: "Шунақаси ҳам бўладими?"- дедим. Дедиларки: "Балки бир Илоҳий эҳсондир".

— 271 —

Ҳам яна, шу товуқнинг ёзда очган кичик бир жўжаси бор эди. Рамазони Шарифнинг бошида тухумга кирди. Қирқ кун давом этди. Ҳам ўзи кичик, ҳам яна қишда, ҳам Рамазонда -бу муборак ҳолни бир Раббоний икром эканига на менинг, на менга хизмат қилганларнинг шубҳалари қолмади. Ҳам қачонки онаси тўхтатганда жўжаси бошлади, мени тухумсиз қолдирмади.

Иккинчи ваҳимали савол. Дунё аҳли дейдиларки: "Сени дунёмизга аралашмаслигингга қандай ишонамиз?" Сени эркин қўйсак балки дунёмизга аралашарсан. Ҳам айёрлик қилмаётганингни қандай биламиз? Ўзингни тарки-дунё қилган кўрсатиб, халқнинг молини зоҳиран олмай, аслида яширинча олишдек бир айёрлик қилмаганингни қандай биламиз?

Жавоб: Йигирма йил аввал ҳарбий трибуналда ва мустақилликдан аввалроқ кўпларга маълум ҳол-аҳволимни ва "Икки мусибат мактабининг шаҳодатномаси" номли ўша даврда ҳарбий трибуналда қилган мудофаам қатъий кўрсатадики, айёрлик тугул, балки энг оддий бир ҳийлага ҳам таназзул этмаган бир тарзда ҳаёт кечирганман. Агар ҳийла бўлсайди, бу беш йил мобайнида хушомадгўйларча мурожаат қилган бўларди. Ҳийлали одам ўзини севдиради, ўзини тортмайди. Доимо чалғитиб алдашга уринади. Ҳолбуки, менга қилинган энг мудҳиш ҳужумларга ва танқидларга муқобил паст келиб таназзул этмадим. "Таваккалту алаллоҳ" дея дунё аҳлидан юз ўгирдим. Ҳамда, охиратни билган ва дунёнинг ҳақиқатини кашф этган одам, ақли бўлса, пушаймон бўлмайди. Такрор дунёга қайрилиб, у билан овора бўлмайди. Эллик йилдан сўнгра алоқасиз, ёлғиз бир одам абадий ҳаётини дунёнинг бир-икки йиллик сафсаталарига, найрангларига фидо этмайди. Фидо қилса айёр бўлмайди, балки аблаҳ бир девона бўлади. Аблаҳ бир девонанинг қўлидан нима ҳам келадики, у билан овора бўлинса.

Аммо "кўринишда -тарки дунё, аслида -толиби дунё" деган шубҳаларга келсак, وَمَا اُبَرِّئُ نَفْسِى اِنَّ النَّفْسَ لَاَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ сирига кўра, "Мен нафсимни оқламайман. Нафсим ҳар қандай ёмонликни истайди. Бироқ шу фоний дунёда, шу вақтинчалик меҳмонхонада, кексалик чоғимда, қисқа бир умрда, оз бир лаззат учун абадий, доимий бўлган ҳаётини ва абадий саодатини барбод қилмоқ ақл аҳлининг иши эмас. Ақл ва онг аҳлининг иши бўлмагани учун нафси амморам истар-истамас ақлга тобе бўлган.

— 272 —

Учинчи ваҳимали савол. Дунё аҳли дейдиларки: Сен бизни севасанми? Ёқтирасанми? Агар севсанг, нима учун биздан норози бўлиб, қўшилмаётирсан? Агар бизни маъқул кўрмасанг, демак бизга душмансан. Биз душманларимизни эзамиз?"

Жавоб: Мен сизни эмас, балки дунёингизни севсайдим, дунёдан ўзимни тортмасдим. На сизни, на дунёингизни яхши кўрмайман. Фақат аралашмайман. Чунки мен бошқа мақсаддаман. Менинг қалбимни бошқа масалалар тўлдирган, ўзга нарсаларни ўйлашга қалбимда ўрин қолдирмаган. Сизнинг вазифангиз қўлга боқмоқдир, қалбга боқмоқ эмас. Чунки идорангизни, осойишингизни истамоқдасиз. Қўл аралашмаётган экан, нима ҳаққингиз борки, ҳеч лойиқ бўлмаганингиз ҳолда, "қалб ҳам бизни севсин" дейишга... Қалбга суқулишга... Ҳа, масалан, мен бу қиш ичида баҳорни орзу ва умид қила оламан, бироқ ирода қилолмайман. Келтиришга ташаббус қилолмайман. Айнан шунингдек, ҳозирги оламнинг ислоҳини истайман, дуо қиламан ва дунё аҳлининг ислоҳ бўлишини орзу қиламан, бироқ ирода қилолмайман, чунки қўлимдан келмайди. Ўзимга қолса ташаббус қилолмайман, чунки на вазифамдир ва на иқтидорим бор.

Тўртинчи шубҳали савол: Дунё аҳли дейдиларки: "Шунчалар балолар кўрдикки, ҳеч кимга ишонч қолмади. Сенга қандай ишона оламизки, фурсат қўлингга ўтса, ҳозир хоҳлаганинг каби аралашмайсан?"

Жавоб: Аввалги нуқталар сизга ишонч бериши керак. Шу билан бирга шуни билингки, юртимда, талаба ва ақраболарим ичида, мени тинглаганлар орасида, ҳаяжонли ҳодисалар ичида бўлганимда дунёингизга аралашмаганим ҳолда, ғурбат диёрида ва ёлғиз, бир ўзи, ғариб, заиф, ожиз, бор қуввати ила охиратга юзланган, инсонларга аралашишдан, хабарлашишдан тўсилган, иймон ва охират муносабати ила узоқдаги баъзи охират аҳлинигина дўст деб топган ва бошқа ҳар кимга бегона ва ҳар ким унга бегона назари билан қараган бир инсон сизнинг самарасиз, таҳликали дунёингизга аралашса, ўта кетган девона бўлиши керак...

БЕШИНЧИ НУҚТА: Бешта кичик масалага доирдир.

Биринчиси: Дунё аҳли менга дейдиларки: "Бизнинг маданият усулимизни, ҳаёт тарзимизни ва кийиниш қиёфамизни нима учун сен ўзингга татбиқ қилмаётирсан?" Демак, бизга душман экансан-да?"

— 273 —

Мен эса дейман: Ҳой жаноблар! Қайси ҳуқуқ ила менга маданият усулингизни таклиф этмоқдасиз? Ҳолбуки, сиз мени маданият ҳуқуқидан маҳрум қилган каби, ноҳақ беш йил бир қишлоқда одамлар билан кўришишдан ва аралашиб юришдан ман этиб, шу тарзда истиқомат қилдирдингиз. Сургундагиларнинг ҳар бирини шаҳарларда дўст ва ақраболари билан кўриштирдингиз, сўнгра рухсатини берганингиз ҳолда, сабабсиз мени яккалаб қўйиб, бир-икки мартадан ташқари ҳеч бир ҳамшаҳарим билан кўриштирмадингиз. Демак, мени шу миллатнинг вакили ва фуқароси деб ҳисобламайсиз. Қандай қилиб маданият қонунларингизни татбиқ қилишни менга таклиф қилмоқдасиз? Дунёни менга зиндон қилдингиз. Зиндондаги одамга бундай нарсалар таклиф қилинмайди. Сиз менга дунё эшигини беркитдингиз, мен охират эшигини қоқдим, Илоҳий раҳмат очди. Охират эшигида турган одамга дунёнинг чалкаш усул ва одатлари қандай таклиф этилади? Қачон мени озод этиб, мамлакатимга қайтариб, ҳуқуқимни берсангиз, шундан кейингина усулингизни татбиқини исташингиз мумкин.

Иккинчи масала: Дунё аҳли дейдиларки: "Бизга диний ҳукмларни ва иймон ҳақиқатларини таълим берадиган расмий бир доирамиз бор. Сен қай салоҳият билан динни ёймоқдасан? Сен модомики сургунга маҳкум экансан, бу ишларга аралашишга ҳаққинг йўқ".

Жавоб: Ҳақ ва ҳақиқатни чеклаб бўлмайди! Иймон ва Қуръонни қандай қилиб чеклаб қўйиш мумкин. Сиз дунёингиз усулини, қонунини чеклашингиз мумкин, аммо иймон ҳақиқатларини ва Қуръон асосларини расмий шаклда ва ажр эвазига дунё муомалалари суратига солиб бўлмайди. Балки Илоҳий ваҳий бўлган у ҳикматлар холис ният билан ва дунёдан ва нафсоний хоҳишлардан тийилиш билан у файзлар келиши мумкин. Ҳамда сизнинг ўша расмий доирангиз ҳам мени ўз юртимда воиз деб қабул қилди, тайинлади. Мен ул воизликни қабул қилдим, лекин маошини тарк этдим. Қўлимда ҳужжатим бор. Воизлик, имомлик ҳужжати билан ҳар ерда ишлай оламан. Чунки менинг сургуним ноҳақ бўлган. Ҳам модомики сургундагилар уйларига қайтарилган эканлар, эски ҳужжатларимнинг ҳукми давом этади.

Иккинчидан: Мен ёзган иймон ҳақиқатларини тўғридан-тўғри нафсимга хитоб қилганман. Ҳар кимни даъват қилмайман. Балки руҳлари муҳтож ва қалблари ярали бўлганлар ул Қуръоний даволарни излаб топмоқдалар. Фақат тирикчилигим учун, янги ҳарф чиқмасдан аввал, ҳашрга доир бир рисолани чоп эттирдим. Бундан ҳам, менга қарши бўлган ноинсоф эски ҳоким у рисолани тадқиқ қилиб чиқиб, танқид қиладиган бир жиҳат тополмагани учун тегилолмади.

— 274 —

Учинчи масала: Менинг баъзи дўстларим, дунё аҳли менга шубҳали қараганлари учун, дунё аҳлига хуш кўринмоқ учун мендан зоҳиран воз кечадилар, ҳатто танқид қиладилар. Ҳолбуки, айёр дунё аҳли буларнинг воз кечишларини ва мендан четлаб юришларини, ул дунё аҳлига садоқатлиликда эмас, балки бир нави риёкорликда, виждонсизликда қабул қилиб, ўша дўстларимга қарши ёмон назар билан қарайдилар.

Мен эса дейманки: Эй охират дўстларим! Менинг Қуръонга хизматкорлик жиҳатимдан воз кечиб қочмангиз. Чунки, иншааллоҳ, мен сабабли сизга зарар келмайди. Агар, фараз қилсакки, сизга мусибат келадиган ва ё зулм қилинадиган бўлса, мендан воз кечиш билан ундан қутулолмайсиз. У ҳолатингиз билан мусибатга ва даккига янада зиёда лойиқроқ бўласиз. Ўзи нима ҳам борки, ваҳимага тушмоқдасиз?..

Тўртинчи масала: Шу сургундалик давримда кўрмоқдаманки, худфуруш ва сиёсат ботқоғига тушган баъзи инсонлар менга тарафкашона, рақибона назар билан қарамоқдалар. Гўё мен ҳам улар каби дунё жараёнларига алоқадордек.

Ҳой афандилар! Мен иймоннинг жараёнидаман. Қаршимда иймонсизлик жараёни бор. Бошқа жараёнлар билан алоқам йўқ. У одамлардан ажр эвазига ишлаётганлар балки ўзини бир даража маъзур деб билар. Аммо ажрсиз, ҳамият номидан менга қарши тарафкашона ва рақибона вазият олмоқ ва ҳужум қилмоқ ва азият бермоқ ғоят ёмон бир хатодир.

Чунки аввал исботлангани каби, дунё сиёсатлари билан ҳеч алоқам йўқ. Бутун вақтимни ва ҳаётимни иймон ва Қуръон ҳақиқатларига бахшида этганман ва вақф қилганман. Модомики шундай экан, менга азият бериб рақибона ҳужум қилган одам билсинки, бу муомаласи динсизлик ва иймонсизлик номидан иймонга ҳужум қилиш ҳукмига ўтади.

Дунё -модомики фонийдир;

- ҳам модомики умр қисқадир;

- ҳам модомики зарур вазифалар кўпдир;

- ҳам модомики абадий ҳаёт бу ерда қозонилажак;

- ҳам модомики дунё соҳибсиз эмас;

- ҳам модомики шу дунё мусофирхонасининг ғоят Ҳакийм ва Карийм бир Мудаббири бор;

- ҳам модомики на яхшилик ва на ёмонлик жазосиз қолмаяжак;

- ҳам модомики لَا يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْسًا اِلَّا وُسْعَهَا нинг маъносига кўра, бажариб бўлмайдиган таклиф йўқдир;

- ҳам модомики зарарсиз йўл зарарли йўлдан афзалдир;

- ҳам модомики дунёвий дўстлар ва мартабалар қабр эшигига қадардир, албатта, энг бахтиёр удирки:

— 275 —
Дунё деб охиратни унутмасин, охиратини дунёга фидо қилмасин, абадий ҳаётини дунё ҳаётини деб бузмасин, маъносиз нарсалар билан умрини зое қилмасин, ўзини мусофир ҳисоблаб, мусофирхона соҳибининг амрларига кўра ҳаракат қилсин, саломат ила қабр эшигини очиб, абадий саодатга кирсин. 
Ўн Олтинчи Мактубнинг Иловаси
﴿ بِاسْمِهِ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ ﴾

Дунё аҳли мен каби ожиз, ғариб бир одамдан сабабсиз ваҳимага тушиб, минглаб одам қувватига эга деб хаёл қилиб, мени кўп таъқиқлар остига олганлар. Барланинг бир маҳалласи бўлган Бадрада ва Барланинг бир тоғида бир-икки кеча қолишимга рухсат бермаганлар. Эшитдимки, "Саид эллик минг аскар қувватидадир, шунинг учун эркин қўймаётирмиз", дейдилар.

Мен ҳам дейманки: "Эй бадбахт дунё аҳли! Бор қувватингизни дунё учун ишлатганингиз ҳолда, нега дунёнинг ишини ҳали ҳам билмайсиз? Девона каби мулоҳаза қилмоқдасиз? Агар қўрқувингиз шахсимдан бўлса, эллик минг аскар эмас, балки бир аскар мендан кўра зиёда ишлар қила олар. Яъни, уйимнинг эшигида туриб, менга "Чиқмайсан!" дея олар.

Агар қўрқувингиз маслагимдан ва Қуръоннинг ходимилигимдан ва иймонимдаги маънавий қувватимдан бўлса, эллик минг аскар эмас, янглишдингиз, маслак эътиборига кўра эллик миллион қувватидаман, бохабар бўлинг! Чунки Қуръони Ҳакимнинг қуввати билан сизнинг динсизларингиз билан қўшиб бутун Оврупани майдонга чақираман. Мен нашр этган бутун иймон нурлари ила Уларнинг мусбат фанлар ва табиат деб атаётган мустаҳкам қалъаларини чил парчин қилганман. Уларнинг энг буюк динсиз файласуфларини ҳайвондан паст қилганман. Динсизларингиз ҳам қўшилиб бутун Оврупа тўпланса, Аллоҳнинг тавфиқи ила, мени бу маслагимдан қайтаролмайдилар, иншааллоҳ мағлуб қилолмайдилар!

— 276 —

Модомики шундай экан, мен сизнинг дунёингизга аралашмаётган эканман, сиз ҳам менинг охиратимга аралашмангиз! Аралашсангиз ҳам беҳудадир!

Тақдири Худо қувваи бозу ила қайтмас

Бир ишиқки, Мавло ёқа, пуфламак ила сўнмас.

Мен ҳақимда, мустасно бир суратда, дунё аҳли ҳаддан ташқари ваҳима қилиб, гўё қўрқадилар. Менда кўрилмаган ва кўрилса ҳам сиёсий айбни ташкил этмаган ва туҳмат қилиниши тўғри бўлмаган: шайхлик, буюклик, олийнасаблик, қабила соҳиби, нуфузли, тобелари кўп, ҳамшаҳарлари билан кўришмоқ, дунё аҳволи билан алоқадор бўлмоқ, ҳатто сиёсатга кирмоқ, ҳатто мухолиф бўлмоқ каби менда бўлмаган сифатларни бор деб хаёл қилиб, ваҳимага тушганлар. Ҳатто ҳибсда ва ташқаридаги, яъни улар фикрича афв қилиб бўлмайдиганларни ҳам афв этишни музокара қилишаётган бир паллада, мени деярли ҳар нарсадан ман этдилар. Фано ва фоний бир одамнинг гўзал ва боқий шундай бир сўзи бор:

Зулмнинг замбараги, тўпи, қалъаси бўлса,

Ҳақнинг букилмас қўли, қайтмас юзи бордир.

Мен эса дейман:

Аҳли дунёнинг ҳукми, шавкати, қуввати бўлса,

Қуръоннинг файзи ила ходимида ҳам,

Янглишмас илми, ўчмас сўзи бордир,

Чарчамас қалби, сўнмас нури бордир.

Кўп дўстлар билан бирга, менга назорат қилган бир қўмондон қайта-қайта савол бердиларки: "Нима учун рухсатнома олиш учун мурожаат этмаётирсан? Ариза бермаётирсан?"

Жавоб: Беш-олти сабаб учун мурожаат этмаётирман ва этолмаётирман.

Биринчиси: Мен дунё аҳлининг дунёсига аралашмаганманки, уларнинг маҳкуми бўлсам, уларга мурожаат этсам. Мен Илоҳий тақдирнинг маҳкумиман ва унинг олдида айбим бор, унга мурожаат этаман.

— 277 —

Иккинчиси: Бу дунё тез ўзгариб турувчи бир мусофирхона эканини қатъиян иймон келтириб билдим. Шунинг учун ҳақиқий ватан эмас, ҳар ер бирдир. Модомики ватанимда боқий қолмас эканман, беҳуда у томон талпинмоқ, у ерга бормоқ ҳеч нарсага ярамайди. Модомики ҳар ер мусофирхона экан, агар мусофирхона соҳибининг раҳмати ёр бўлса ҳар ким ёрдир, хар ер ярайди. Агар ёр бўлмаса, ҳар ер қалбга тордир, ҳар ким душмандир.

Учинчиси: Мурожаат қонун доирасида бўлади. Ҳолбуки шу олти ойдан бери менга нисбатан муомалалари ўзбошимча ва ноқонунийдир. Сургун Қонунига кўра менга муомала қилинмади. Маданият ҳуқуқларидан ва балки дунёвий ҳуқуқлардан маҳрум қилинган одам тарзида менга қарадилар. Бундай ноқонуний муомалалар қилганларга қонун номидан мурожаат қилмоқ маъносиз бўлади.

Тўрттинчиси: Шу йил бу ернинг мудири менинг номимдан Барланинг бир маҳалласи ҳукмида бўлган Бадра қишлоғида ҳаво алмаштириш учун бир неча кун қолишимни сўраб, мурожаат этди. Рухсат бермадилар. Бундай аҳамиятсиз эҳтиёжимга рад жавобини берганларга қандай мурожаат этиб бўлади? Мурожаат этилса зиллат ичра фойдасиз бир тазаллул бўлади.

Бешинчиси: Ҳақсизликни ҳақ деб даъво қилганларга ҳақ даъво қилмоқ ва уларга мурожаат этмоқ бир ҳақсизликдир ва ҳаққа нисбатан ҳурматсизликдир. Мен бу ҳақсизликни ва ҳаққа нисбатан ҳурматсизлик қилишни истамайман, вассалом.

Олтинчиси: Дунё аҳлининг менга берган азиятлари сиёсат учун эмасдир. Чунки улар ҳам биладиларки, сиёсатга аралашмайман, сиёсатдан қочаман. Балки, билиб ё билмай, динсизлар фойдасига, менинг динга боғлиқлигим туфайли менга азоб бермоқдалар. Шундай экан, уларга мурожаат этмоқ диндан пушаймон бўлмоқ ва динсизлик маслагини қўлламоқ демакдир.

Ҳам яна, мен уларга мурожаат ва мойиллик қилсам, одил бўлган Илоҳий тақдир мени уларнинг қўли билан азоблайди. Чунки улар мени динга боғлиқлигим туфайли озор бермоқдалар. Тақдир эса менинг диндаги ва ихлосдаги нуқсонларим ва ора-сира риёкорликларим борлиги туфайли мени жазоламоқда. Шундай экан, ҳозирча у қийинчиликдан қутулишнинг чораси йўқ. Агар дунё аҳлига мурожаат этсам, Тақдир дейди: "Эй риёкор! Бу мурожаатингнинг жазосини чек!" Агар мурожаат этмасам, дунё аҳли дейди: "Бизни тан олмаётирсан, қийноқда қол!"

— 278 —

Еттинчи сабаб: Маълумки, бир маъмурнинг вазифаси ижтимоий ҳайъатга зарарли шахсларга йўл бермаслик ва фойдали инсонларга ёрдам бермоқдир. Ҳолбуки, мени назорати остига олган маъмур, қабр эшигида турган, мусофир бир кекса одамга мен "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидаги иймоннинг латиф бир завқини изоҳ қилаётган вақтим, худди бир катта жиноят устида ушлагандек, кўпдан бери ёнимга келмагани ҳолда, худди мен бир гуноҳ иш қилаётгандек, ўша вақт ёнимга келди. Ихлос билан тинглаётган ул бечорани ҳам маҳрум қилди. Мени ҳам ғазабга келтирди. Ҳолбуки, бу ерда баъзи одамлар бор бўлиб, у буларга аҳамият бермасди. Ҳатто, бу одамлар беадабликлар қилиб ва қишлоқнинг ижтимоий ҳаётини заҳарлайдиган вазиятга келганларида, у буларга илтифот қилиб, тақдирлай бошлади.

Ҳам яна маълумдирки, зиндондаги юзта жинояти бўлган бир одам, назорат қилувчи хоҳ бошлиқ бўлсин, хоҳ аскар бўлсин, ҳар доим у билан кўриша олади. Ҳолбуки, бир йилдирки, ҳам раис, ҳам ҳукумат назоратчиси қилиб тайинланган икки муҳим зот неча бор хонамнинг олдидан ўтиб юрганлари ҳолда, ҳечам ва асло на мен билан кўришдилар, на ҳолимни сўрадилар.

Мен аввалига ўйлагандимки, адоватлари борлигидан яқинлашмаётирлар. Сўнгра маълум бўлдики, ваҳимага тушганларидан, гўё мен уларни еб қўядигандек қочаётган эканлар. Мана шу одамлардек ходимлари ва маъмурлари бўлган ҳукуматни ҳукумат дея маржи деб таниб мурожаат этмоқ ақлдан эмас, беҳудага хор бўлишдир.

Эски Саид бўлганда эди, Антара каби шундай деган бўларди:

مَاءُ الْحَيَاةِ بِذِلَّةٍ كَجَهَنَّمَ ٭ وَ جَهَنَّمُ بِالْعِزِّ فَخْرُ مَنْزِلِى

Эски Саид йўқ. Янги Саид эса дунё аҳли билан кўришишни маъносиз деб билади. "Дунёлари бошларини есин! Нима қилсалар қилсинлар! Маҳкама-и Куброда улар билан бирга муҳокама бўламиз!"- дейди, сукут сақлайди.

— 279 —

Мурожаат қилмаганим сабабларидан саккизинчиси: "Ношаръий бир муҳаббатнинг натижаси марҳаматсиз бир адоватдир" дейилган қоидага кўра, одил бўлган Илоҳий тақдир, лойиқ бўлмасалар-да, мен майл кўрсатган шу дунё аҳлининг золим қўли билан мени азоблаётир. Мен ҳам бу азобга ҳақдорман деб сукут сақлаётирман. Чунки Жаҳон урушида Кўнгиллилар полкининг қўмондони ўлароқ икки йил уришдим, жанг қилдим. Армия қўмондони ва Анвар Пошшонинг тақдирлашлари остида қийматли талабаларимни, дўстларимни фидо этдим. Яраланиб асир тушдим.

Асирликдан қайтгач, "Хутувоти Ситта" каби асарларим билан ўзимни таҳликага солиб, Инглизларнинг Истамбулга ҳужум қилаётган онида, Инглизларнинг бошларига урдим. Ҳозирда мени исканжали ва сабабсиз асирликка олганларга ёрдам қилгандим.

Улар ҳам менга ўша ёрдамимнинг қаршилигини бу тарзда бераётирлар. Уч йил давомида Русиядаги асирликда чеккан заҳмат ва қийинчиликларимни бу ерда бу "дўстларим" менга уч ойда чектирдилар. Ҳолбуки, руслар менга Курд Кўнгиллилари қўмондони суратида, ҳамда казакларни ва асирларни ўлдирган ғаддор одам назарида қараганлари ҳолда, мени дарсдан ман этмадилар. Ҳибсдошларим бўлган тўқсон асир зобитларнинг аксарият қисмига дарс берардим. Бир марта рус қўмондони келди, тинглади. Туркча билмагани учун сиёсий дарс деб ўйлади ва бир гал ман қилди. Сўнгра яна изн берди. Яна айни ўша казарманинг бир хонасини масжид қилдик. Мен имомлик қилардим. Ҳеч қаршилик қилмадилар ва тўпланишдан ман қилмадилар. Мени бошқалар билан кўришиб туришдан маҳрум қилмадилар.

Ҳолбуки, бу "дўстларим", гўё ватандошларим ва диндошларим ва уларнинг иймоний манфаатлари учун мен жон куйдирган одамлар, ҳеч бир сабаб бўлмай туриб, сиёсатдан ва дунёдан алоқамни узганимни била туриб, уч йил эмас, олти йил мени азобли асорат остига олдилар, мулоқотдан ман этдилар. Ҳужжатим бўлгани ҳолда, дарс беришдан, ҳатто хонамда хусусий дарс қилишимни ҳам ман этдилар. Мактуб орқали алоқадан ҳам тўсдилар. Ҳатто ҳужжатим бўлгани ҳолда, ўзим таъмирлаган ва тўрт йил имомлик қилган масжидимдан мени ман этдилар. Энди яна жамоат савобидан маҳрум қилмоқ учун, доимий жамоатим ва охират қардошларим бўлган махсус уч одамга ҳам имомлик қилишимни қабул этмаётирлар.

Ҳам ўзим истамаганим ҳолда, биров мени яхши деса, менга назорат қилаётган маъмурнинг ғаши келиб, ғазаби қайнайди. "Нуфузини синдираман" дея виждонсизларча тадбирлар қилмоқда.

Хуллас, одам бундай вазиятда Жаноби Ҳақдан бошқа кимга мурожаат этиши мумкин? Ҳокимнинг ўзи қораловчи бўлса, албатта унга шикоят қилинмайди. Қани кел сен айтчи, бу ҳолга нима десак бўлади? Сен нима десанг де. Мен дейманки, бу "дўстларим" ичида кўп мунофиқлар бор. Мунофиқ кофирдан баттардир. Шунинг учун кофир Рус менга чектирмаганини чектирмоқдалар...

— 280 —

Ҳой бадбахтлар! Мен сизга нима қилдим ва нима қилмоқдаман? Иймонингизни қутулиши ва абадий саодатингиз учун хизмат қилмоқдаман! Демак, хизматим холис ва Аллоҳ учун бўлмабди-ки, аксул-амал бўлмоқда. Сизлар бунга жавобан, ҳар фурсатда мени ранжитмоқдасиз. Албатта Маҳкама-и Куброда сиз билан кўришажакмиз.

﴿ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ٭ نِعْمَ الْمَوْلَى وَنِعْمَ النَّصِيرُ ﴾

дейман.

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Саид Нурсий

* * *

— 281 —

Тўртинчи Қисм

ҚАСТАМЎНУ ҲАЁТИ

Бадиуззамон Саид Нурсий Эскишаҳар қамоғидан чиққандан сўнг Қастамўну Вилоятига сургун этилади. Узун бир муддат полисхонада ўтиришга мажбур этилгандан сўнг, полисхонанинг тўғри қаршисида, доимий бир тарассуд остида бўлган бир уйга ерлаштирилади.

— 282 —

У ерда саккиз сана оғир бир истибдод ва кўз ҳибси остида бир сургун ҳаёти ўтказтирилади. Фақат у қатъиян бўш турмайди, Қуръон нурларини ёйишга яширинча давом этади. Айниқса Инаболуда жуда фидокор ва фаол талабалари етишади. Айнан Испарта Талабалари каби, шавқ ила Рисола-и Нурни ёзишни ва атрофга парда остида нашр этишни бошлайдилар. Қораденгиз атрофида ҳам Рисола-и Нур асарлари шундай қилиб буюк бир рағбат кўришни бошлайди.

Устоз Ҳазратлари Қастамўнуда экан, Испартадаги талабалари ила доимо алоқадор эди. У изни Илоҳий ила билар эдики, Рисола-и Нурни дунёга эълон ва нашр этадиган фидокорлардан ва ноширлардан катта қисми Испартадан чиқажак.. ёки Испарта марказидаги хизмат ила бу буюк вазифа адо этилажак.

Рисола-и Нур Шогирдлари севгили Устозларининг ҳол ва истироҳати ила жуда алоқадордирлар. Мушфиқ Устозларидан ва Нурчи қардошларининг Рисола-и Нур хизматларидан тез-тез хабар олишни орзу этарлар.

Бадиуззамон Саид Нурсий йигирма етти сана мобайнида Нур Талабаларига хитобан илмий, иймоний, Исломий мавзуларда ва хизмати иймонияга доир баъзи мактублар ёзгандир. Нур Талабалари ҳам жуда муштоқ бўлганлари бу мактубларни қўл ёзувлари ила кўпайтириб нашр этгандирлар. Дин душманларининг, почталардан Нур Рисолаларини ва мактубларини юборишни таъқиқ этадиган даражага борган шиддатли тазйиқлари замонида бу мактубларни ва Нур рисолаларини Нур Талабалари қишлоқдан қишлоққа, шаҳардан шаҳарга, вилоятдан вилоятга этгандирлар. Ҳатто ўз ораларида "Нур Почтачилари" майдонга келтиргандирлар. Бутун руҳу жонлари ила кўнгилли бўлган бу Нур Почтачилари бу хизматнинг энг муқаддас бир вазифа бўлганига ишонгандирлар. Ғоят аҳамиятли ва ҳақиқатли бўлгани қадар ғоят гўзал бўлган ва Рисола-и Нурнинг "Илова Мактублари" исмини олган бу мактублар Нур Талабаларининг руҳий бир қанча эҳтиёжларини қондиргандир. Ҳам Рисола-и Нур Талабаларига Қуръон ва иймон хизматида биттадан раҳбар ҳукмига ўтган, ҳам Исломият душманларининг бутун-бутун ёлғон ва уйдирма ташвиқотларига алданмаслик ва хушёрликка чақириш хусусида уйғотувчи бир таъсир ўртага келтиргандир. Ва бу сурат ила ҳам, динсизликнинг у вақтинчалик дабдабали салтанати даврида, кўп кишилар умидсизликка ва тамбаликка туширилган у қоронғу кунларда, қалбларга роҳат ва сурур берган ва иймон хизмати учун фаолият ишқини ерлаштиргандир. Ва шундай қилиб мўъминларни умидсизликдан қутқариб, Исломиятнинг Рисола-и Нур ила истиқболдаги порлоқ зафарларига ишоралар этиб хушхабарлар бергандир.

— 283 —

Ҳа, у нуроний Илова Мактубларики, руҳларни, қалбларни жазб ва фатҳ этган, ақлларни итоат эттирган ҳақиқатлар ила тўладир. Бу Илова Мактубларидан баъзилари олдинда ўрни келганда киргизилажакдир. Устоз Ҳазратларининг Қастамўнудаги ҳаётига доир маълумотни Қастамўнудан ёзган мактубларининг бир қисмидан баъзи парчалар олмоқ ила ва у ердаги холис ва содиқ Нур Талабаларининг мактубларидан бир нечта мактубни бу тарихчага киргизмоқ сурати ила тақдим этамиз. Пастда ёзилган мактублар беш юз саҳифадан зиёда бўлган Қастамўну Иловаларидан Устознинг Қастамўнудан Испартадаги талабаларига юборган мактубларидан беш-ўн мактубдир. Бу мактубларда Устоз Ҳазратлари талабаларига қўл ёзуви ила рисолаларни ёзишларининг, нашр этишларининг аҳамиятини, Рисола-и Нур Талабаларининг ҳозирча жузъий каби кўринган хизматларининг, ҳақиқатда, коинотда энг муаззам масала бўлганини ва бир кун бу мамлкатда Рисола-и Нурнинг нури ила кенг доирада футуҳот бўлишини хушхабар бермоқда, Рисола-и Нур доирасининг ва нашриётининг пойдеворларини, асосларини қўймоқда ва қувватлантирмоқдадир.

***
— 284 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Рисола-и Нурнинг хизматидаги аксар шогирдлари биттадан бир каромат ва икроми Илоҳий ҳис этганлари каби, бу ожиз қардошингиз, жуда муҳтож бўлгани учун кўп навларини ва турларини ҳис этади. Ва бу қаторларда, бу атрофдаги шогирдлар қасам ила эътироф этмоқдаларки: "Биз Нурнинг хизматида бўлган сари, ҳам маишат жиҳатидан, ҳам қалб истироҳати жиҳатидан бир кенглик, бир фароҳ зоҳир бир суратда ҳис этамиз." Мен ўзимча шу қадар ҳис этаманки, нафс ва шайтоним у бадоҳатга қарши ҳайрат этиб жим бўлдилар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Охират қардошларимга муҳим бир эслатма:

Икки Моддадир.

Биринчиси : Рисола-и Нурга боғланган кишининг энг аҳамиятли вазифаси уни ёзмоқ ёки ёздирмоқдир ва ёйилишига ёрдам этмоқдир. Уни ёзган ва ёздирган ва ўқиган "Рисола-и Нур Талабаси" унвонини олар. Ва у унвон остида ҳар йигирма тўрт соатда менинг лисоним ила балки юз марта, баъзан янада зиёда хайрли дуоларимда ва маънавий ютуқларимда ҳиссадор бўлмоқ ила баробар, мен каби дуо этган қийматдор минглаб қардошларнинг ва Рисола-и Нур талабаларининг дуоларига ва қозончларига ҳам ҳиссадор бўлар. Ҳам тўрт жиҳат ила тўрт нави мақбул ибодат ҳукмида бўлган китобатида ҳам иймонини қувватлантирмоқ, ҳам бошқаларининг иймонларини таҳликадан қутқаришга ҳаракат қилмоқ, ҳам Ҳадиснинг ҳукми ила "Бир соат тафаккур баъзан бир сана қадар бир ибодат ҳукмига ўтган" иймоний тафаккурни қўлга киритмоқ ва кириттирмоқ, ҳам дуруст хати бўлмаган ва вазияти жуда оғир бўлган устозига ёрдам бермоқ ила ҳасанотига иштирок этмоқ каби кўп фойдаларни қўлга кирита олар. Мен қасам ила ишонтираманки: Бир кичик рисолани ўзига билиб ёзган одам менга буюк бир ҳадя берган ҳукмига ўтар. Балки ҳар бир саҳифаси бир ўққа шакар қадар мени мамнун этар.

— 285 —

Иккинчи Модда: Афсуски Рисола-и Нурнинг иймонсиз ва марҳаматсиз жинний ва инсий душманлари унинг пўлат каби метин қалъаларига, олмос қиличи каби қувватли ҳужжатларига муқобала этолмаганликларидан, жуда яширин дасисалар ва яширин воситалар ила, хабарлари бўлмасдан, ёзганларнинг шавқларини синдирмоқ ва зерикиш бермоқ ва ёзувдан воз кечирмоқ жиҳатида шайтончасига ҳужум этиб зарба урмоқдалар. Хусусан бу ерда эҳтиёж жуда кўп ва ёзувчилар жуда оз, душманлар жуда диққатли, қисман талабалар таянчсиз бўлганидан, бу мамлакатни у нурлардан бир даража маҳрум этмоқдалар.

Мен ила ҳақиқат машрабида суҳбат этмоқ ва кўришмоқ истаган одам қайси Рисолани очса, мен ила эмас, ходими Қуръон бўлган устози ила кўришар ва иймон ҳақиқатларидан завқ ила бир дарс олиши мумкин.

Сабрининг мактуби йўлда экан ва келмасдан аввал, у мактубнинг маънавий таъсири ила бу оятни, اَوَمَنْ كَانَ مَيْتًا ояти ила баробар ўйларкан, бирдан хотиримга келди: Рисола-и Нур бу даража қувватли ишорати Қуръонияга ва Шогиррдларининг бу қадар қийматли башорати Қуръонияга ва ақтобларнинг илтифотига мазҳариятининг сири ва ҳикмати мусибатнинг азамати ва даҳшатидирки, ҳеч бир асар мазҳар бўлмаган бир муқаддас тақдир ва таҳсин олган. Демак, аҳамият унинг фавқулодда буюклигида эмас, балки мусибатнинг фавқулодда даҳшатига ва тахриботига қарши мужоҳадаси оз бўлгани ҳолда, ғоят буюк бир аҳамият касб этганки, бу икки оят ҳам ишора ва башорати Қуръонияда ифода этарки: "Рисола-и Нур доирасига кирганлар таҳликада бўлган иймонларини қутқармоқдалар ва иймон ила қабрга кирмоқдалар ва Жаннатга кетажаклар" дея хушхабар бермоқдалар.

Ҳа, баъзи вақт бўларки, бир аскар қилган хизмати учун бир маршалдан баланд бўлар, минглаб даража қиймат олар.

— 286 —

Ўн Тўққизинчи Сўзнинг охирида баён этилган Қуръондаги такрорнинг аксар ҳикматлари Рисола-и Нурда ҳам жараён этади. Айниқса, иккинчи ҳикмати бутуни ила бордир. У ҳикмат шудирки: Ҳаркас ҳар вақт Қуръонга муҳтождир. Фақат ҳаркас ҳар вақт бутун Қуръонни ўқишга муқтадир бўлолмас. Фақат бир Сурага, кўпинча муқтадир бўлар. Шунинг учун, энг муҳим Қуръон мақсадлари аксар узун сураларда киргизилиб, ҳар бир сура бир кичик Қуръон ҳукмига ўтган. Демак, ҳеч кимни маҳрум этмаслик учун, Ҳашр ва Тавҳид ва Қисса-и Мусо каби баъзи мақсадлар такрор этилган. Айни аҳамиятли ҳикмат учундирки, баъзи пайтлар хабарим бўлмасдан, ихтиёрим ва розилигим бўлмагани ҳолда, баъзи нозик иймон ҳақиқатлари ва қувватли ҳужжатлари кўпгина рисолаларда такрор этилган. Мен кўп ҳайрат этардим: "Нима учун улар менга унуттирилган?" Сўнгра қатъий бир суратда билдимки, ҳаркас бу замонда Рисола-и Нурга муҳтождир. Фақат умумини қўлга киритолмас, қўлга киритса ҳам, тўлиқ ўқий олмас, фақат кичик бир Рисола-и Нур ҳукмига ўтган бир қамровли рисолани қўлга киритиши мумкин. Ва аксар вақтларда, муҳтож бўлган масалаларини ундан ўқий олар ва озуқа каби ҳар замон эҳтиёж такорлангани каби, у ҳам мутолаасини такрор этар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Шафқати инсония марҳамати Раббониянинг бир жилваси бўлганидан, албатта раҳматнинг даражасидан ошмаслик ва Раҳматан лил оламин Зотнинг мартаба-и шафқатидан тошмаслик керакдир. Агар ошса ва тошса, у шафқат албатта марҳамат ва шафқат эмасдир. Балки залолатга ва динсизликка булғанган бир марази руҳий ва бир сақами қалбийдир. Масалан: Кофир ва мунофиқларнинг Жаҳаннамда ёнишларини ва азоб ва жиҳод каби ҳодисаларни ўз шафқатига сиғиштирмаслик ва шарҳлашга киришмоқ Қуръоннинг ва самовий динларнинг катта бир қисмини инкор ва ёлғонламоқ бўлгани каби, буюк бир зулм ва ғоят даражада бир марҳаматсизликдир. Чунки, маъсум ҳайвонларни парчалаган жониворларга ҳимоякорона шафқат этмоқ у бечора ҳайвонларга шиддатли бир ғадр ва ваҳший бир виждонсизликдир.

— 287 —

Ва минглаб мусулмонларнинг абадий ҳаётларини маҳв этган ва юзлаб иймон аҳлининг ёмон оқибатига ва мудҳиш гуноҳларга чорлаган одамларга шафқаткорона тарафдор бўлмоқ ва марҳаматкорона жазодан қутулишларига дуо этмоқ, албатта у мазлум иймон аҳлига даҳшатли бир марҳаматсизликдир ва чиркин бир ғадрдир. Рисола-и Нурда қатъият ила исбот этилганки, куфр ва залолат коинотга буюк бир таҳқир ва мавжудотга буюк бир зулмдир ва раҳматнинг йўқолишига ва балоларнинг нузулига василадир. Ҳатто денгиз тубида балиқлар жиноятчилардан шикоят этарларки, "Истироҳатимизнинг йўқолишига сабаб бўлдилар" дея саҳиҳ ривоят бордир. У ҳолда, кофирнинг ва мунофиқнинг азоб чекишига ачиниб шафқат этган одамлар шафқатга лойиқ ҳадсиз маъсумларга ачинмаётирлар.

Рисола-и Нур Исломиятнинг ҳақиқатларига доир эҳтиёжларга кифоя келади, бошқа асарларга эҳтиёж қолдирмайди. Қатъий ва кўп тажрибалар ила тушунилганки: Иймонни қутқармоқ ва қувватлантирмоқ ва таҳқиқий қилишнинг энг қисқа ва энг осони Рисола-и Нурдадир. Ҳа, ўн беш сана ўрнига ўн беш ҳафтада Рисола-и Нур у йўлни қисқартирар, таҳқиқий иймонга қовуштирар. Бу фақир қардошингиз йигирма сана аввал кўп ўқиш ила баъзан бир кунда бир жилд китобни англаб мутолаа этаркан, йигирма санага яқиндирки, Қуръон ва Қуръондан келган Рисола-и Нур менга кифоя келар эди. Биргина китобга ҳам муҳтож бўлмадим, бошқа китобларни ҳам ёнимда сақламадим. Рисола-и Нур жуда хилма-хил ҳақиқатларга доир бўлгани ҳолда, таълифи замонида йигирма санадан бери мен муҳтож бўлмадим. Албатта сиз йигирма даража янада зиёда муҳтож бўлмаслигингиз лозим келади. Ҳам модомики мен сизларга қаноат этдим ва этмоқдаман, бошқаларга қарамаётирман ва машғул бўлмаётирман. Сиз ҳам Рисола-и Нурга қаноат этишингиз лозимдир, балки бу замонда алзамдир!..

Биринчи Асос : Иймон аҳлининг маъюсиятига қарши, истиқболда бир нур бор дея хушхабар берганидир. Бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила Рисола-и Нурнинг истиқболда, даҳшатли бир замонда кўп иймон аҳлининг иймонларини қувватлантириб қутқаришини ҳис этиб, у дурбин ила ҳуррият инқилобидаги сиёсат доираларига боққан. Таъбирсиз, таъвилсиз татбиққа уринган, сиёсат ва қувват ва каммият нуқтасида ўйлаган, тўғри ҳис этган, фақат тўлиқ тўғри дея олмаган.

— 288 —

Иккинчи Асос: Эски Саид баъзи сиёсий инсонлар ва ҳориқо адибларнинг ҳис этганлари каби, жуда даҳшатли бир истибдодни ҳис этиб, унга (истибдодга) қарши жабҳа олгандилар. У ҳисси қабл-ал вуқуъ, таъбир ва таъвилга муҳтож экан, билмасдан расмий, заиф ва исмий бир истибдод кўриб, у сиёсий ва доҳий адиблар унга қарши ҳужум кўрсатар эдилар. Ҳолбуки уларга даҳшат берган бир замон сўнгра келадиган истибдодларнинг заиф бир соясини асл деб ўйлаб шундай ҳаракат қилганлар, шундай баён этганлар. Мақсад тўғри, фақат ҳадаф хато. Хуллас, Эски Саид ҳам эски замонда бундай ажиб бир истибдодни ҳис этган, баъзи асарларида унга ҳужум ила баёноти бор. У мудҳиш ажиб истибдодга қарши машрута-и машруъани бир нажот воситаси кўрар эди. Ва "ҳуррияти шаръия Қуръоннинг ҳукмлари доирасидаги машварат ила, у мудҳиш мусибатни даф этар" дея ўйлаб ундай ҳаракат қилган.

Ҳам "Мунозарат Рисоласи"нинг руҳи ва асоси ҳукмида бўлган хотимасидаги Мадрасат-уз заҳронинг ҳақиқати эса, истиқболда чиқадиган Рисола-и Нур Мадрасасига бир замин тайёрламоқ эдики, билмаган ҳолида ихтиёрсиз бўлиб унга йўналтирилаётган эди. Бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила у нуроний ҳақиқатни моддий суратда қидирар эди. Сўнгра у ҳақиқатнинг моддий жиҳати ҳам вужудга келишни бошлади. Султон Рашод (Марҳум) ўн тўққиз минг олтин лирани Ванда пойдевори отилган у Мадрасат-уз заҳрога берди, пойдевор отилди, фақат собиқ Жаҳон Уруши чиқди, орқа қолди. Беш-олти сана сўнгра Анқарага бордим, яна у ҳақиқат учун ҳаракат қилдим. Икки юз депутатдан бир юз олтмиш уч депутатнинг имзолари ила у мадрасамизга бир юз эллик минг банкнот етказилиб, у таҳсисот қабул этилди. Фақат минг афсус, мадрасалар ёпилди, у ҳақиқат орқа қолди. Фақат Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр бўлсинки, у мадрасанинг маънавий моҳияти Испарта вилоятида таъсис этилди, Рисола-и Нурни тажассум эттирди.

Иншааллоҳ, истиқболда Рисола-и Нур шогирдлари у олий ҳақиқатнинг моддий суратини ҳам таъсис этишга муваффақ бўлажаклар...

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Рисола-и Нурнинг юксак, қийматдор хизмати иймонияси уларга кифоя бўлиб қаноат берар эди. У шогирдларнинг ғоят кескин қалб басирати шундай бир ҳақиқатни тушунганки: Рисола-и Нур ила хизмат эса иймонни қутқаради. Тариқат ва шайхлик эса валийлик мартабалари қозонтиради. Бир одамнинг иймонини қутқармоқ эса ўн мўъминни валийлик даражасига чиқаришдан янада муҳим ва янада савоблидир. Чунки иймон абадий саодатни қозонтиргани учун бир мўъминга ер курраси қадар бир боқий салтанатни таъмин этар. Валийлик эса мўъминнинг Жаннатини кенгайтирар, порлаттирар. Бир одамни султон қилмоқ ўн одамни валий қилмоқдан янада савобли бир хизматдир.

— 289 —

Мана бу нозик сирни сенинг Испартали қардошларингнинг бир қисмининг ақллари кўрмаса ҳам, умумининг кескин қалблари кўрганки, мен каби бечора, гуноҳкор бир одамнинг дўстлигини авлиёларга, агар бўлсайди, мужтаҳидларга ҳам таржиҳ этдилар. Бу ҳақиқатга биноан, бу шаҳарга бир қутб, бир Ғавси Аъзам келса, "Сени ўн кунда валийлик даражасига чиқараман" деса, сен Рисола-и Нурни ташлаб унинг ёнига кетсанг, Испарта қаҳрамонларига дўст бўлолмайсан!

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Рисола-и Нур Талабаларидан бир қисм қардошларимнинг менинг ҳаддимдан жуда баланд ҳусни зонларини тўғриламоқ учун эслатилган бир муҳоварадир.

Бундан қирқ сана аввал катта акам Мулло Абдуллоҳ (Раҳматуллоҳ Алайҳ) ила бир муҳоварамни ҳикоя этмоқдаман:

У марҳум акам буюк авлиёлардан Ҳазрат Зиёуддиннинг (қ.с.) хос муриди эди. Тариқат аҳлича, муршиди ҳақида муфритона муҳаббат ва ҳусни зон этса ҳам, мақбул кўрганлари учун, у марҳум акам дедики: "Ҳазрат Зиёуддин бутун илмларни билади, коинотда қутби аъзам каби ҳар нарсадан хабари бор". Мени у билан боғламоқ учун ҳориқо мақомларини баён этди. Мен ҳам у акамга дедимки : "Сен муболаға этмоқдасан. Мен уни кўрсам, кўп масалаларда уни илзом этишим мумкин. Ҳам сен мен қадар ҳақиқий уни севмайсан. Чунки коинотдаги илмларни биладиган бир қутби аъзам суратида хаёл этганинг бир Зиёуддинни севасан, яъни у унвон ила боғлиқсан, муҳаббат этасан. Агар ғайб пардаси очилса, ҳақиқати кўринса, сенинг муҳаббатинг ё зоил бўлар ва ёхуд тўртдан бирга тушар. Фақат мен у муборак зотни сен каби жуда жиддий севаман, тақдир этаман. Чунки, Суннати Сания доирасида, ҳақиқат маслагида, иймон аҳлига холис ва таъсирли ва аҳамиятли бир раҳбардир. Шахсий мақоми кўринса, орқа чекилмоқ, воз кечмоқ, муҳаббатда нуқсон бўлмоқ эмас, аксинча янада зиёда ҳурмат ва тақдир ила боғланаман. Демак, мен ҳақиқий бир Зиёуддинни, сен эса хаёлий бир Зиёуддинни севасан". Менин у акам инсофли ва мудаққиқ бир олим бўлгани учун, менинг нуқта-и назаримни қабул этиб тақдир этди.

— 290 —

Эй Рисола-и Нурнинг қийматли талабалари ва мендан янада бахтиёр ва фидокор қардошларим! Шахсиятим эътибори ила сизнинг зиёда ҳусни зонингиз, балки сизга зарар бермас. Фақат сиз каби ҳақиқатбин зотлар вазифага, хизматга боқиб, у нуқтада қарашингиз керак. Парда очилса, менинг бошдан пастга қадар нуқсонлар ила қоришиқ моҳиятим кўринса, менга ачинажаксиниз. Сизни қардошлигимдан қочирмаслик учун, нуқсонларимни яширмоқдаман.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Бир ҳафта аввалги мактубингизга қарши ҳусни зонингизни бир даража яралаган менинг жавобимнинг ҳикмати шудирки:

Бу замонда шундай фавқулодда ҳоким жараёнлар борки, ҳар нарсани ўз ҳисобига олгани учун фаразан ҳақиқий кутилган ва бир аср сўнгра келадиган у зот ҳам бу замонда келсайди, ҳаракатларини у жараёнларга олдирмаслик учун, сиёсат оламидаги вазиятдан фароғат этажак ва ҳадафини алмаштиражак дея тахмин қиламан.

Ҳам уч масала бор. Бири ҳаёт, бири шариат, бири иймон. Ҳақиқат нуқтасида энг муҳими ва энг аъзами иймон масаласидир. Фақат ҳозирги умумнинг назарида ва оламнинг ҳоли илжоотида энг муҳим масала ҳаёт ва шариат кўринганидан, у зот ҳозир бўлса ҳам, уч масаланинг бирдан умум рўйи заминда вазиятларини алмаштирмоқ, нави башардаги жорий бўлган одатуллоҳга мувофиқ келмаганидан, ҳар ҳолда энг аъзам масалани асос қилиб, бошқа масалаларни асос қилмаяжак. Токи иймон хизмати софлигини умумнинг назарида бузмасин ва авомнинг тез алдана оладиган ақлларида у хизмат бошқа мақсадларга восита бўлмагани таҳаққуқ этсин.

— 291 —

Ҳам йигирма санадан бери тахрибкорона ашаддий зулм остида шу даража ахлоқ бузилган ва матонат ва садоқат йўқолганки, ўндан, балки йигирмадан бирисига эътимод этилмас. Бу ажиб ҳолларга қарши фавқулодда сабот ва матонат ва садоқат ва ҳамияти Исломия лозимдир. Бўлмаса натижаиз қолар, зарар берар. Демак, энг холис ва энг саломатли ва энг муҳим ва энг муваффақиятли хизмат Рисола-и Нур шогирдларининг доиралари ичидаги муқаддас хизматдир.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Бу санаги Рамазони Шариф ҳам Ислом Олами учун, ҳам Рисола-и Нур шогирдлари учун ғоят аҳаммиятли ва жуда ҳам қийматлидир. Рисола-и Нур шогирдларининг "Ухровий амалларда шериклик" асос дастурлари сирича, ҳар бирисининг қозонгани миқдор қардошларига айни миқдор дафтари аъмолига ўтиши у дастурнинг ва раҳмати Илоҳиянинг муқтазоси бўлмоқ ҳайсияти ила, Рисола-и Нур доирасига сидқ ва ихлос ила кирганларнинг қозончлари жуда азим ва куллийдир, ҳар бири минглаб ҳисса олар. Иншааллоҳ, дунёвий молларнинг иштироки каби бўлинмасдан ва айрилмасдан, ҳар бирисининг дафтари аъмолига айнан ўтиши бир одам келтирган бир чироқ минглаб ойналарнинг ҳар бирисига ўша чироқ бўлинмасдан кириши кабидир. Демак, Рисола-и Нурнинг содиқ шогирдларидан бириси Лайла-и Қадрнинг ҳақиқатини ва Рамазоннинг юксак мартабасини қозонса, умум ҳақиқий содиқ шогирдлар соҳиб ва ҳиссадор бўлишини раҳмати Илоҳиянинг кенглигидан жуда қувватли умидвормиз.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Биринчи Масала: Қардошларимиздан бирисининг намоз тасбеҳотида тамбаллик кўрсатишига биноан дедим: Намоздан сўнграки тасбеҳотлар тариқати Муҳаммадиядир (С.А.В.) ва Валояти Аҳмадиянинг (С.А.В.) бир авродидир. У нуқтадан аҳаммияти буюкдир. Сўнгра бу калиманинг ҳақиқати шундай инкишоф этди:

— 292 —

Қандайки, рисолатга инқилоб этган Валояти Аҳмадия бутун валийликлардан устундир, худди шунинг каби, у валийликнинг тариқати ва у Валояти Кубронинг махсус вирдлари бўлган намознинг охиридаги тасбеҳот шу даража бошқа тариқатлардан ва авродлардан устундир. Бу сир ҳам шундай инкишоф этди:

Қандайки зикр доирасида бир мажлисда ва ёхуд хатма-и Нақшияда бир масжидда бир-бири ила алоқадор ҳайъати мажмуада нуроний бир вазият ҳис этилади. Қалби хушёр бир зот намоздан сўнгра "Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ" деб тасбеҳни тортаркан, у зикр доирасининг раиси бўлган Зоти Аҳмадиянинг (С.А.В.) қаршисида юз миллион тасбеҳ қилганлар тасбеҳ қўлида тасбеҳ тортганларини маънан ҳис этар. У азамат ва улвият ила "Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ" дер. Сўнгра у сар зокирнинг маънавий амри ила "Алҳамдулиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ" дегани вақт, у ҳалқа-и зикрнинг ва у жуда кенг доираси бўлган Хатма-и Аҳмадиянинг (С.А.В.) доирасида юз миллион муридларнинг "Алҳамдулиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ"ларидан тазоҳур этган азаматли бир ҳамдни ўйлаб ичида "Алҳамдулиллаҳ" ила иштирок этар. Ва ҳоказо "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар" ва дуодан сўнгра "Ла илаҳа иллаллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ" ўттиз уч марта у Тариқати Аҳмадиянинг (С.А.В.) ҳалқа-и зикрида ва хатма-и кубросида собиқ маъно ила у тариқатчи қардошларни назарга олиб, у ҳалқанинг сар зокири бўлган Зоти Аҳмадия Алайҳиссалоту Вассаламга мутаважжиҳ бўлиб اَلْفُ اَلْفِ صَلَاةٍ وَ اَلْفُ اَلْفِ سَلَامٍ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللّٰهِ дер, дея англадим ва ҳис этдим ва хаёлан кўрдим. Демак, намоз тасбеҳотининг кўп аҳамияти бор.

— 293 —

Иккинчи Масала: Ўттиз биринчи оятнинг ишоратининг баёнида يَسْتَحِبُّونَ الْحَيٰوةَ الدُّنْيَا баҳсида дейилганки :

Бу асрнинг бир хоссаси шудирки, дунёвий ҳаётни боқий ҳаётдан билиб туриб устун қўйдиради. Яъни: Синадиган бир шиша парчасини боқий олмослардан билгани ҳолда устун қўймоқ бир дастур ҳукмига ўтган. Мен бундан жуда ҳайрат этар эдим. Бу кунларда эслатилдики, қандайки бир инсоний аъзо хасталанса, яраланса бошқа аъзолар вазифаларини қисман ташлаб унинг ёрдамига югурар. Худди шунинг каби: ҳаёт ҳирси ва ҳаёт ҳифзи ва завқи ва ишқни ташиган ва инсоннинг фитратида киргизилган бир инсон жиҳозоти кўп сабаблар ила яраланган, бошқа латифаларни ўзи ила машғул этиб сукут эттиришга бошлаган, ҳақиқий вазифаларини уларга унуттиришга уринмоқда. Ҳам қандайки бир жозибадор сафиҳона ва сархушона дабдабали бир ўтириш бўлса, болалар ва бебошлар каби катта мақомларда бўлган инсонлар ва ўралган хонимлар ҳам у жозибага берилиб ҳақиқий вазифаларини тарк этиб иштирок этмоқдалар. Худди шунинг каби: Бу асрнинг инсоний ҳаёти, хусусан ижтимоий ҳаёти шундай даҳшатли, фақат жозибали ва аламли, фақат мароқли бир вазият олганки, инсоннинг улвий латифаларини, қалб ва ақлини нафси амморасининг орқасига тушириб парвона каби у фитна оташларига туширтирмоқда. Ҳа, дунёвий ҳаётнинг муҳофазаси учун, зарурат даражасида бўлмоқ шарти ила, баъзи ухровий ишлардан вақтинчалик устун қўйилишига шаръий рухсат бор. Фақат ёлғиз бир эҳтиёжга биноан, ҳалокатга сабабият бермаган бир зарарга кўра устун қўйилмас, рухсат йўқдир. Ҳолбуки бу аср у инсоний томирни шу даража ривожлантирганки, кичик бир эҳтиёж ва оддий бир дунёвий зарар юзидан олмос каби диний ишларни тарк этар. Ҳа, инсониятнинг яшамоқ томири ва ҳаётни қўриқлаш жиҳози бу асрда исрофлар ила ва иқтисодсизлик ва қаноатсизлик ва ҳирс юзидан баракотнинг кўтарилиши ила ва фақирлик зарурат ва маишат зиёдалашиши ила, шу даража у томир яраланган ва задаланган ва доимо залолат аҳли диққат назарини шу фоний ҳаётга жалб эта-эта, шу даража диққат назарини ўзига жалб этганки, энг оддий бир ҳаётий ҳожатни буюк бир диний масаладан устун туттиради. Бу ажиб асрнинг бу ажиб хасталигига ва даҳшатли маразига қарши Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг тарёқ-мисол дармонларининг ношири бўлган Рисола-и Нур таяна олар ва унинг метин, тебранмас, саботкор, холис, содиқ, фидокор шогирдлари муқовамат этарлар. Ундай бўлса, ҳар нарсадан аввал унинг доирасига кириш керак. Садоқат ила, тўлиқ матонат ила ва жиддий ихлос ва тўлиқ эътимод ила унга ёпишмоқ лозимки, у ажиб хасталикнинг таъсиридан қутулсин.

Саид Нурсий

— 294 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Ҳофиз Алининг ўз устози ҳақида, менинг ҳаддимдан жуда кўп зиёда иснод этган мазият ва маъсумиятни, унинг маъсум лисони ила, ҳаққимда мадҳ бўлиб эмас, бир нави дуо бўлиб тасаввур этамиз. Ҳам Ҳофиз Алининг, Сав каби ерлар, қишлоқлар ва Испарта бир Мадраса-и Нурия ҳукмига ўтиши ва Рисола-и Нурнинг содиқ шогирдлари ҳориқулода бўлиб кундан кунга юксалишлари ва танаввур этишлари бизларни, балки Анадолуни, балки Ислом Оламини масрур, бахтиёр этган бир ҳақиқатли хабар қабул этамиз. Охирдаги "Мухбири Содиқнинг хабар бергани каби, маънавий футуҳот қилмоқ ва зулматни тарқатмоқ замон ва замини ҳамон-ҳамон келмоқдадир" деган парчасига бутун руҳи жонимиз ила Раҳмати Илоҳиядан дуо ила ниёз этамиз, орзу қиламиз. Фақат биз Рисола-и Нур Шогирдлари эса вазифамиз хизматдир, вазифа-и Илоҳияга қўшилмаслик ва хизматимизни унинг вазифасига бино этмоқ ила бир нави тажриба қилмаслик ила баробар, каммиятга эмас, кайфиятга боқмоқ, ҳам кўпдан бери ахлоқнинг сукутига ва дунёвий ҳаётни ҳар жиҳат ила ухровий ҳаётга таржиҳ эттиришга чорлаган даҳшатли сабаблар остида Рисола-и Нурнинг ҳозирга қадар футуҳоти ва зиндиқонинг ва залолатнинг ҳужумларини синдириши ва юз минглаб бечораларнинг иймонларини қутқариши ва бири юзга ва баъзан мингга муқобил юзлаб ва минглаб ҳақиқий мўъмин талабаларни етиштириши Мухбири Содиқнинг хабарини айнан тасдиқ этган, ҳодисалар ила исбот этган ва этмоқда. Ва иншааллоҳ ҳеч бир қувват Анадолунинг сийнасидан уни чиқара олмас. Токи охирзамонда, ҳаётнинг кенг доирасининг асл соҳиблари, яъни Маҳдий ва шогирдлари Жаноби Ҳақнинг изни ила келар, у доирани кенгайтирирар ва у тухумлар сунбулланар. Бизлар ҳам қабримизда сайр этиб Аллоҳга шукр этамиз.

Саид Нурсий

— 295 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Аввалча дунёвий ҳаётни ухровий ҳаётдан устун қўйишга доир ёзилган икки парчага қўшимчадир.

Бу ажиб асрнинг дунёвий ҳаётни оғирлаштириши ва яшаш шароитини оғирлаштириб кўпайтириши ва зарурий бўлмаган ҳожаларни урф-одат ила, ўргатмоқ ва мубтало этмоқ ила зарурий ҳожатлар даражасига келтириши ила ҳаётни ва яшашни ҳаркаснинг ҳар вақтда энг буюк мақсад ва ғояси қилгандир. У ила диний ва абадий ва ухровий ҳаётга қарши ё тўсиқ тортар ёки иккинчи, учинчи даражада қолдирар. Бу хатонинг жазоси бўлиб шундай даҳшатли таъзир едики, дунёни бошига жаҳаннам айлади. Хуллас, бу даҳшатли мусибатда, диёнат аҳли ҳам буюк бир таҳликага тушмоқдалар ва қисман тушунмаётирлар.

Жумладан кўрдимки, диёнат аҳли, тақво аҳли бир қисм зотлар биз билан ғоят жиддий алоқадорлик пайдо этдилар. У бир-икки зотда кўрдимки, диёнатни истар ва қилинишини севар, токи дунёвий ҳаётида муваффақ бўла олсин, иши рост келсин. Ҳатто тариқатни кашф ва каромат учун истар. Демак, охират орзусини ва диний вазифаларнинг ухровий меваларини дунё ҳаётига бир тирсак, бир зинапоя каби қилади. Билмайдики ухровий саодат каби дунёвий саодатга ҳам мадор бўлган диний ҳақиқатларнинг дунёвий фойдалари ёлғиз таржиҳ этувчи ва ташвиқ этувчи даражасида бўлиши мумкин. Агар иллат даражасига чиқса ва у хайрли амалнинг қилинишидаги мақсад у фойда бўлса, у амални йўқ этар, лоақал ихлоси синар, савоби қочар.

— 296 —

Бу хаста ва ғаддор ва бадбахт асрнинг бало ва вабосидан ва зулм ва зулматидан энг тажрибали бир қутқарувчи Рисола-и Нурнинг меъзонлари ва мувозаналари ила нашр этган нур бўлганига қирқ минг шоҳид бордир. Демак, Рисола-и Нурнинг доирасига яқин бўлганлар ичига кирмаса, таҳлика эҳтимоли кучлидир. Ҳа, يَسْتَحِبُّونَ الْحَيٰوةَ الدُّنْيَا عَلَى الْاٰخِرَةِ ишораси ила бу аср дунёвий ҳаётни ухровий ҳаётга ислом аҳлига ҳам билиб туриб таржиҳ эттирди. Ҳам бир минг уч ўттиз тўрт санасидан бошлаб шундай бир режим иймон аҳли ичига кирди. Ҳа, عَلَى الْاٰخِرَةِ жифр ва абжад ҳисоби ила бир минг уч юз ўттиз уч ёки тўрт этиб, айни вақтда Биринчи Жаҳон Урушида Исломият душманлари ғалаба қозонмоқ ила келишув шартини, дунёни динга таржиҳ режимининг бошланишига тавофуқ этади. Икки-уч сана сўнгра феълан натижалари кўрилди.

Саид Нурсий

УСТОЗ БАДИУЗЗАМОННИНГ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
АСНОСИДА ЁЗГАН МУҲИМ БИР МАКТУБИ
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Шафқат ва риққат шиддатидан ва бу қишнинг шиддатли совуғи ила баробар маънавий ва шиддатли бир совуқ ва башарият мусибатидан бечораларга келган фалокатлар, паришонликлар, очликлар шиддат ила риққатимга тегилди. Бирдан эслатилдики: Бундай мусибатларда кофир ҳам бўлса, ҳақида бир нави марҳамат ва мукофот бордирки, у мусибат унга нисбатан жуда арзон тушар. Бундай самовий мусибат маъсумлар ҳақида бир нави шаҳидлик ҳукмига ўтади. Уч-тўрт ойдирки, дунёнинг вазиятидан ва урушидан ҳеч бир хабарим йўқ экан, Оврупа ва Россиядаги бола-чақага ачиниб эсладим. У маънавий эслатма баён этган тақсимот бу аламли шафқатга бир малҳам бўлди. Шундайки:

У самовий мусибатдан золим қисмининг жиноятининг натижаси бўлиб келган фалокатдан вафот этган ва паришон бўлганлар, агар ўн беш ёшга қадар бўлганлар бўлса, қай динда бўлса бўлсин, шаҳид ҳукмидадир. Мусулмонлар каби буюк маънавий мукофотлари у мусибатни ҳечга туширар.

— 297 —

Ўн бешидан юқори бўлганлар, агар маъсум ва мазлум бўлса, мукофоти буюкдир, балки уни Жаҳаннамдан қутқарар. Чунки охирзамонда модомики фатрат даражасида дин ва Дини Муҳаммадий Алайҳиссалоту Вассаламга бир лоқайдлик пардаси келган ва модомики охир замонда Исо Ҳазратларининг (А.С.) ҳақиқий дини ҳукм этажак, Исломият ила елкама-елка келажак. Албатта, ҳозир фатрат каби қоронғуликда қолган Исо Ҳазратларига мансуб Насронийлар мазлумлари чеккан фалокатлари улар ҳақида бир нави шаҳидликдир деб бўлар. Хусусан кексалар ва мусибатзадалар, фақир ва заифлар мустабид буюк золимларнинг жабр ва шиддатлари остида мусибат чекмоқдалар. Албатта, у мусибат улар ҳақида маданиятнинг сафоҳатидан ва куфронидан ва фалсафанинг залолатидан ва куфридан келган гуноҳларга каффорат бўлмоқ ила баробар, юз даража уларга фойдадир дея ҳақиқатдан хабар олдим. Жаноби Арҳамурроҳимийнга ҳадсиз шукр этдим ва у аламли аламдан ва шафқатдан тасалли топдим.

Агар у фалокатни кўрган, золимлар бўлса ва башарнинг паришониятини ҳозирлаган ғаддорлар ва ўз манфаати учун инсон оламига оташ берган худгам, пасткаш инсий шайтонлар бўлса, тўлиқ ҳақдор ва тўлиқ адолати Раббониядир.

Агар у фалокатни чекканлар мазлумларнинг ёрдамига югурганлар ва башарият истироҳати учун ва диннинг асосларини ва самовий муқаддасотни ва инсоният ҳуқуқини муҳофаза учун мужодала этганлар бўлса, албатта у фидокорликнинг маънавий ва ухровий натижаси шу қадар буюкдирки, у мусибатни улар ҳақида мадори шараф қилар, севдирар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз,сиддиқ, муборак қардошларим,

Уч кун аввал, айнан, нурли ҳадянгиз Қастамўнуга келадиган онида, тушда кўраётган эдимки:

Мақом ва рутбанинг юксалиши учун бизларга шоҳона фармон маънавий бир томондан келмоқда. Мукаммал ҳурмат ила қўлларида тутиб бизга келтирмоқдалар.

— 298 —

Биз боқдикки у олий фармон Қуръони Азимушшон бўлиб чиқди. У ҳолда, бу маъно қалбга келди: Демак, Қуръон юзидан Рисола-и Нурнинг маънавий шахси ва биз шогирдлари бир юксалиш ва тараққий фармонини ғайб оламидан оламиз. Ҳозир таъбири эса, у фармонни тамсил этган маъсумларнинг қалами ила маънавий Қуръоний тафсир олганимиздир. Бу тушнинг ҳозирги таъбири чиқмасдан бир-икки соат аввал Файзи ила Амин кўрсатганлари таъбир ҳам ҳақдир ва аҳамиятлидир. Ҳам бу сурур ва севинч сабаби бўлган нуроний ҳадяни бир ҳисси қабл-ал вуқуъ ила менинг руҳим тўлиқ ҳис этган, ақлга хабар бермаган эдики, у келмасдан икки кун аввал Файзи ва Аминнинг ифодасида баён этилган, тушни кўрганим кечанинг кунида, эрталабдан оқшомга қадар ва иккинчи куни ҳам қисман ҳеч кўрмаганим бир тарзда бир севинч бир сурур ҳис этиб, доимо бир баҳона ила севинчимни изҳор этиб ўттиз-қирқ марта табассум ила кулдим. Мен ва ҳам Файзи кўп таажжуб ва ҳайрат этдик. Ўттиз кунда бир марта кулмаганнинг бир кунда ўттиз марта кулиши бизларни ҳайратда қолдирди. Ҳозир тушунилдики, у сурур ва у севинч мазкур маънавий фармонни тамсил этган маъсумлар ва уммийларнинг қаламларининг ёзувлари келажак наслнинг ҳаёт саҳифаларига Ислом Оламининг муқаддарот саҳифасига ва иймон аҳли истиқболининг дафтарларига нашри анвор этадиган ва у маъсумларнинг холис ва соф амаллари ва хизматлари ила амалларимиз саҳифаларига ҳасанотлари ёзилиб қайд этилишининг ва Рисола-и Нур Шогирдларининг муқаддаротининг масъудона давом эттиришининг хабарини берган, у ҳали келмаган ҳадядан келар эди. Менинг у азим тўпламдан ҳиссамга тушган мингдан бир жузи руҳан ҳис этилган, мени масрурона ҳаяжонга келтирганди. Ҳа, бундай юзлаб маъсумларнинг мақбул амаллари ва рад этилмас дуолари, бошқа қардошларимнинг дафтарларига ўтиши каби, мен каби бир гуноҳкорнинг аммалари саҳифасига ҳам кириши минглаб сурур ва севинч берар. Бундай қоронғу бир замонда, бу оғир шароит остида, бундай маъсумона ва қаҳрамонона ҳаракат қилмоқ учун биз ҳам маъсумларни ва у уммийларни ва муаллимларини табрик, ҳам падар ва волидаларини табрик, ҳам қишлоқларини табрик, ҳам мамлакатларини, ҳам миллатларини, ҳам Анадолуни табрик этамиз. Муборак маъсумларнинг ва уммийларнинг ҳар бирига биттадан хусусий ташаккурнома ва табрикнома ёзмоқ қўлимдан келса эди, ёзар эдим. Ундай бўлса, бу орзумни феълан ёзилган каби қабул этсинлар. Мен уларнинг исмларини бир доира суратида ёзаман, дуо вақтида боқаман, ҳам уларни Рисола-и Нурнинг хос шогирдлари доирасига доҳил этиб бутун маънавий қозончларимга ҳиссадор этаман. Мен тарафимдан уларнинг падар ва волидаларига ёки ақраболарига ва устозларига саломларимизни етказингиз. Жаноби Ҳақ уларни ва авлодларини дунёда ва охиратда масъуд айласин. Омин, омин, омин.

Саид Нурсий

— 299 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз қардошларим,

Иймон ҳақиқатлари ҳар нарсадан аввал бу замонда энг биринчи мақсад бўлмоқ ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи, тўртинчи даражада қолмоқ ва Рисола-и Нур ила уларга хизмат этмоқ энг биринчи вазифа ва мадор ва мароқ ва мақсуди биззот бўлмоқ лозим экан.. ҳозирги оламнинг ҳоли дунёвий ҳаётни, хусусан ижтимоий ҳаётни ва айниқса сиёсий ҳаётни ва айниқса маданиятнинг сафоҳат ва залолатига жазо сифатида келган ғазаби Илоҳийнинг бир жилваси бўлган жаҳон урушининг тарафгирона, томирларни ва асабларни ҳаяжонлантириб, қалбнинг ичига қадар, ҳатто иймон ҳақиқатларининг олмослари даражасига, у зарарли, фоний орзуларни етиштирадиган даражада бу машъум аср шундай ривожлантирган ва ривожлантирмоқда ва шундай ҳиссиётини эгаллаган ва эгалламоқдаки, Рисола-и Нур доираси хоридижа бўлган бир қисм сатҳий, балки да бир қисм заиф валийлар у сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг алоқалари сабаби ила иймон ҳақиқатларининг ҳукмини иккинчи, учинчи даражада қолдириб, у жараёнларнинг ҳукмига тобеъ бўлиб ҳамфикр бўлган мунофиқларни севар, ўзига мухолиф бўлган ҳақиқат аҳлини, балки валийларни танқид ва адоват этар. Ҳатто диний ҳиссиётларни у жараёнларга тобеъ қиларлар.

Хуллас, бу асрнинг бу ажиб таҳликасига қарши Рисола-и Нурнинг хизмат ва машғулияти ҳозирги сиёсатни ва жараёнларини шу даража назаримдан туширганки, бу жаҳон урушини тўрт ойдир мароқ этмадим, сўрамадим.

Ҳам, Рисола-и Нурнинг хос талабалари боқий олмослар ҳукмида бўлган иймон ҳақиқатларининг вазифаси ичида экан, золимларнинг шахмат ўйинларига боқмоқ ила муқаддас вазифаларига сустлик бермаслик ва фикрларини булғамаслик керакдир. Жаноби Ҳақ бизга нур ва нуроний вазифа берган, уларга ҳам зулмли зулматли ўйинларни берган. Улар биздан истиғно этиб ёрдам бермаганлари ва қўлимиздаги муқаддас нурларга муштарий бўлмадиклари ҳолда, уларнинг қоронғу ўйинларига вазифамизнинг зарарига боқишга таназзул этмоқ хатодир. Бизга ва мароқимизга доирамиз ичидаги маънавий завқлар ва иймоний нурлар кифоя ва етарлидир.

Саид Нурсий

— 300 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Бу кунларда Рисола-и Нурга суиқасд этганларнинг ва сизларга машаққат берганларнинг ҳақларида менга берган бир ҳиддат натижасида баддуога ташаббус этдим. Бирдан Испартага зулм қилолмадим, баддуо ўрнига: "Ё Раб! Испарта Рисола-и Нурнинг бир Мадрасатуз заҳросидир. У ердаги ёмон маъмурларни ҳам ислоҳ айла, ва ҳусни оқибат бер" дея дуо айладим ва этмоқдаман.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ, фидокор қардошларим,

Нурлар, аксинча Испарта таваккуфига қарши бу ерларда инкишофлар ила тазоҳур этди. اَلْحَمْدُ لِلّٰهِ هٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبّ۪ى Энг зиёда бизга назорат ила, биз ила ва сиёсат ила алоқадор муҳим бир зот келди. Унга дедимки: "Бу ўн саккиз санадир сизларга мурожаат этмадим ва ҳеч газета ўқимадим. Бу саккиз ойдир бир марта, жаҳонда нима бўлмоқда, дея сўрамадим. Уч санадир бу ердан эшитилган радиони тингламадим, токи муқаддас хизматимизга маънавий зарар келмасин. Бунинг сабаби шудирки: Иймон хизмати, иймон ҳақиқатлари бу коинотда ҳар нарсадан устундир. Ҳеч бир нарсага тобеъ ва восита бўлолмас! Фақат бу замонда ғафлат ва залолат аҳли ва динини дунёга сотган ва боқий олмосларни шишага алмаштирган ғофил инсонлар назарида у иймоний хизматни хориждаги қувватли жараёнларга тобеъ ва восита деб ўйламоқ ва юксак қийматларини умумнинг назарида туширмоқ андишаси ила, Қуръони Ҳакимнинг хизмати бизга, қатъий бир суратда сиёсатни таъқиқлаган. Сизлар эй сиёсат ва ҳукумат аҳли! Шубҳаланиб бизлар ила овора бўлманг. Аксинча енгиллик кўрсатишингиз лозим. Чунки хизматимиз, амният ва ҳурмат ва марҳаматни таъсис ила, ҳам осойишни, ҳам тартибни, ҳам ижтимоий ҳаётни анархистликдан қутқаришга уриниб сизнинг ҳақиқий вазифангизнинг пойдеворларини тайин қилмоқда, қувватлантирмоқда ва соғломлаштирмоқда".

Саид Нурсий

* * *
— 301 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Ҳозир, бундан ўн дақиқа аввал жасурча, фақат қаламсиз икки одам Рисола-и Нур доирасига бири бирисини келтирди. Уларга дедимки: Бу доира берган буюк натижаларга муқобил тебранмас бир садоқат ва синмас бир матонат истар.

Испарта қаҳрамонлари кўрсатган ҳориқолар ва жаҳонписандона нур хизматларининг асоси ҳориқо садоқатлари ва фавқулодда матонатларидир. Бу матонатнинг биринчи сабаби иймон қуввати ва ихлос хислатидир. Иккинчи сабаби фитрий жасоратдир. Уларга: "Сиз жасорат ила ва йигитлик ила танингансизлар.. ва дунёга оид аҳамиятсиз нарсалар учун фидокорлик кўрсатсангиз, албатта Рисола-и Нурнинг муқаддас хизматида жаҳон қийматидаги ухровий натижаларига муқобил, мардона ва фидокорона жасорат кўрсатиб садоқатингизни муҳофаза этасиз" дедим. Улар ҳам тўлиқ қабул этдилар.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Инсоният ва Исломият оламида уч муаззам масала бўлган иймон ва шариат ва ҳаётдир. Ичларида энг муаззами иймон ҳақиқатлари бўлганидан, бу иймон ва Қуръон ҳақиқатлари бошқа жараёнларга, бошқа қувватларга тобеъ ва восита этилмаслиги ва олмос каби у Қуръоннинг ҳақиқатларини, динни дунёга сотган ёки восита этган одамларнинг назарида шиша парчаларига тушурмаслик ва энг муқаддас ва энг буюк вазифа бўлган иймонни қутқармоқ хизматини тўлиқ ўрнига келтирмоқ учун Рисола-и Нурнинг хос ва содиқ талабалари ғоят шиддат ва нафрат ила сиёсатдан қочадилар. Ҳатто сизнинг бу қардошингиз, сиз ҳам биласиз, бу ўн саккиз санадир, шу қадар муҳтож бўлганим ҳолда сиёсатга, ижтимоий ҳаётга тегилмаслик учун ҳукуматга қарши бирига мурожаатим бўлмагани каби, бу саккиз-тўққиз ойдир, Ер Куррасининг бу ҳаржу-маржини биргина марта на сўрадим ва на мароқ этдим.

Саид Нурсий

* * *
— 302 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Эй қардошларим,

Сизлар биласизки, бизнинг маслагимизда менлик, аноният, шон ва шараф пардаси остида мақом соҳиби бўлмоқдан ўлдирувчи заҳар каби ундан қочамиз, уни сездирган ҳолатдан шиддат ила сақланамиз. Албатта бу ерда, олти-етти сана кўзингиз ила ва йигирма санадан бери таҳқиқотингиз ила англамишсинизки, мен шахсимга қарши ҳурмат ва мақом бермоқ истамайман. Сизларга у нуқтада шиддат ила танбеҳ берганман. Менга ҳаддимдан ортиқ мавқе бермангиз дея сиздан ранжимоқдаман. Ёлғиз, Қуръони Ҳакимнинг бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нур ҳисобига ва мен ҳам унинг бир шогирди бўлмоқ ҳайсияти ила, унга қарши тасдиқкорона таслимни ва боғлиқликни шокирона қабул этаман. Хуллас, бу даража анониятдан ва менликдан ва шону шараф номи остидаги риёкорликдан қочишни ҳаракат дастури қабул қилган одамларга қарши ҳукумат аҳлининг, идора аҳли ва зобитанинг шубҳага тушишлари нақадар маъносиз ва кераксиз бўлганини девоналар ҳам англар.

Саид Нурсий

— 303 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Бу кунларда Қуръони Ҳакимнинг назарида иймондан сўнгра энг зиёда асос тутилган тақво ва амали солиҳ асосларини ўйладим. Тақво манҳиётдан ва гуноҳлардан сақланмоқ ва амали солиҳ амр доирасида ҳаракат ва хайрот қозонмоқдир. Ҳар замон дафъи шарр жалби нафга устун бўлмоқ ила баробар, бу тахрибот ва сафоҳат ва жозибадор ҳавасот замонида, бу тақво бўлган дафъи мафосид ва тарки кабоир уссул асос бўлиб, буюк бир устунлик касб этган. Бу замонда тахрибот ва манфий жараён даҳшатлангани учун, тақво бу тахриботга қарши энг буюк асосдир. Фарзларни қилган, катта гуноҳларни қилмаган қутулар. Бундай катта гуноҳлар ичида амали солиҳнинг ихлос ила муваффақияти жуда оздир. Ҳам оз бир амали солиҳ бу оғир шароит ичида кўп ҳукмидадир. Ҳам тақво ичида бир нави амали солиҳ бор. Чунки бир ҳаромнинг тарки вожибдир, бир вожибни бажармоқ кўп суннатларга муқобил савоби бор. Бундай замонларда минглаб гуноҳнинг ҳужум қилишида биргина сақланмоқ, оз бир амал ила, юзлаб гуноҳларнинг тарки ила юзлаб вожиб бажарган бўлар. Бу аҳамиятли нуқта ният ила, тақво номи ила ва гуноҳдан сақланмоқ қасди ила, манфий ибодатдан келган аҳамиятли амали солиҳадир. Рисола-и Нур шогирдларининг бу замонда энг муҳим вазифалари тахриботга ва гуноҳларга қарши тақвони асос тутиб ҳаракат қилмоқ керакдир. Модомики ҳар дақиқада, ҳозирги ижтимоий ҳаёт тарзида юзлаб гуноҳ инсонга қарши келмоқда! Албатта, тақво ила ва сақланмоқ нияти ила юзлаб амали солиҳ қилган ҳукмидадир. Маълумдирки бир одамнинг бир кунда хароб этган бир саройни йигирма одам йигирма кунда қилолмас. Ва бир одамнинг тахриботига қарши йигирма одам ишламоқ лозим келаркан, ҳозир минглаб тахриботчига муқобил, Рисола-и Нур каби бир таъмирчининг бу даража муқовамати ва таъсирлари жуда ҳориқодир. Агар бу икки мутақобил қувватлар бир савияда бўлсайди, унинг таъмирида мўъжизаворий муваффақият ва футуҳот кўрилар эди.

— 304 —

Жумладан, ижтимоий ҳаётни идора этган энг муҳим асос бўлган ҳурмат ва марҳамат ғоят тебранган. Баъзи ерларда ғоят аламли ва бечора кексалар, падар ва волидалар ҳақида даҳшатли натижалар бермоқда. Жаноби Ҳаққа шукрки, Рисола-и Нур бу мудҳиш тахриботга қарши кирган ерларида муқовамат этмоқда, таъмир этмоқда.

Садди Зулқарнайннинг тахриби ила Яжуж ва Мажужларнинг дунёни фасодга бериши каби, Шариати Муҳаммадия (С.А.В.) бўлган Садди Қуръонийнинг силкитилиши ила, Яжуж ва Мажуждан янада мудҳиш бўлган, ахлоқда ва ҳаётда зулматли бир анархистлик ва зулмли бир динсизлик фасодни ва бузғунчиликни бошлайди. Рисола-и Нур Шогирдларининг бундай бир ҳодисада маънавий мужоҳадалари, иншааллоҳ саҳобалар замонидаги каби, оз амал ила жуда буюк савоб ва амали солиҳага мадор бўлар.

Азиз қардошларим,

Хуллас, бундай бир замонда, бу даҳшатли ҳодисаларга қарши ихлос қувватидан сўнгра бизнинг энг буюк қувватимиз "Ухровий амалларда шериклик" дастури ила қаламлар ила, ҳар бири бошқасининг амали солиҳа дафтарига ҳасанот ёздирганлари каби, лисонлари ила ҳар бирининг тақво қалъасига ва ҳандақига қувват ва ёрдам юбормоқдир. Ва айниқса тўфонли ҳужумга ҳадаф бўлган бу ожиз қардошингизга, бу муборак шуҳури салосада ва машҳур кунларда ёрдамига югурмоқ, сиз каби қаҳрамон ва вафодор ва шафқатлиларнинг шаънидир. Бутун руҳим ила бу маънавий ёрдамни сиздан умид қиламан. Ва мен ҳам иймон ва садоқат шарти ила Рисола-и Нур талабаларини бутун дуоларимга ва маънавий қозончларимга, йигирма тўрт соатда, "Ухровий амалларда шериклик" дастури ила баъзан юз мартадан зиёда Рисола-и Нур талабалари унвони ила ҳиссадор этаман.

"Гул" ва "Нур" ва "Мубораклар" ва "Мадраса-и Нурия" ҳайъатлари ва уммий кексалар ва маъсумлар бошда бўлиб умум қардошларимизга ва хонимларимизга салом ва саломат ва саодатларига дуо этмоқдамиз.

Саид Нурсий

Жаноби Ҳаққа юз минглаб шукр бўлсинки, Рисола-и Нур ўз-ўзига ёйилмоқда, ҳар тарафда футуҳоти бор. Залолат аҳлининг ҳийлалари уни сақламаётир, аксинча кўп динсизлар қуролларини таслим этмоқдалар. Ҳофиз Алининг айтгани каби, қўрқувлари жуда зиёдадир. Ҳозир динсизлик таассуби ила эмас, қўрқув жиҳати ила ёпишмоқдалар. У қўрқув Рисола-и Нур томон қайтажак иншааллоҳ.

Саид Нурсий

— 305 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Ҳам у эски дўст зотга, ҳам диққат аҳлига ва сизларга баён этмоқдаманки: Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг файзи ила Янги Саид иймон ҳақиқатларига доир шу даража мантиқий ва ҳақиқатли бурҳонлар зикр этмоқдаки, Мусулмон олимларини эмас, балки энг муаннид Оврупа файласуфларини ҳам таслимга мажбур этади ва этмоқдадир. Аммо, Рисола-и Нурнинг қиймат ва аҳамиятига ишорий ва рамзий бир тарзда Ҳазрати Али (Р.А.) ва Ғавси Аъзамнинг (Қ.С.) хабарлари навидан, Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг ҳам бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нурга диққат назарини жалб этиши ишорий маъно табақасидан рамз ва имолари иъжозининг шаънидандир ва у ғайбий лисоннинг мўъжизакорона балоғатининг муқтазосидир. Ҳа, Эскишаҳар қамоқхонасида, даҳшатли бир замонда, муқаддас бир тасаллига жуда муҳтож бўлганимиз ҳангомда маънавий бир эслатма ила, "Рисола-и Нурнинг мақбулиятига доир эски авлиёлардан шоҳид келтирмоқдасан. Ҳолбуки;

﴿ وَلَا رَطْبٍ وَلَا يَابِسٍ اِلَّا فِى كِتَابٍ مُبِينٌ ﴾

сири ила, энг зиёда бу масалада сўз соҳиби Қуръондир. Ажабо, Рисола-и Нурни Қуръон қабул этарми? Унга не назар ила боқмоқда?" дейилди. У ажиб савол қаршисида бўлдим. Мен ҳам Қуръондан мадад истадим. Бирдан, ўттиз уч оятнинг очиқ маъносининг тафарруоти навидаги табақаларидан ишорий маъно табақасида ва у ишорий маъно куллиятида доҳил бир фарди Рисола-и Нур бўлганини ва киришига ва мадори имтиёзига бир қувватли ишора бўлганини бир соат мобайнида ҳис этдим ва бир қисмини бир даража изоҳли, бир қисмини қисқача кўрдим. Қаноатимча ҳеч бир шак ва шубҳа ва бадгумонлик ва васваса қолмади.

Мен ҳам, иймон аҳлининг иймонини Рисола-и Нур ила муҳофаза нияти ила у қатъий қаноатимни ёздим ва хос қардошларимга, маҳрам тутилмоқ шарти ила бердим. Ва у рисолада, биз демаётирмизки, оятнинг очиқ маъноси будир. Токи домлалар ف۪يهِ نَظَرٌ десин. Ҳам демаганмизки, ишорий маънонинг куллияти будир. Балки демоқдамизки: Очиқ маънонинг тахтида кўпгина табақалар бор.

— 306 —

Бир табақаси ҳам ишорий ва рамзий маънодир ва у ишорий маъно ҳам бир куллийдир, ҳар асрда жузъиётлари бор. Рисола-и Нур ҳам бу асрда у ишорий маъно табақасининг куллиятида бир фардидир ва у фарднинг қасддан бир мадори назар бўлганига ва аҳамиятли бир вазифа бажаришига аввалдан бери олимлар мобайнида жорий бир жифрий ва риёзий дастур ила ишоралар, балки ҳужжатлар кўрсатилган экан. Қуръон оятини ёки сароҳатини ранжитмоқ эмас, балки иъжоз ва балоғатига хизмат этмоқда. Бу нави ғайбий ишораларга эътироз этилмас. Ҳақиқат аҳлининг ниҳоясиз Қуръон ишораларидан ҳадду ҳисобга келмаган истиҳрожларини инкор этолмаган буни ҳам инкор этмаслиги керак ва этолмас. Аммо мен каби аҳамиятсиз бир одамнинг қўлида шундай аҳамиятли бир асарнинг чиқишини истиғроб ва истибъод этиб эътироз этган зот, агар буғдой донаси қадар бир қарағай уруғида тоғ каби қарағай дарахтини халқ айламак азамат ва қудрати Илоҳияга далил бўлганини ўйласа, албатта биз каби ажзи мутлақ, фақри мутлақда, шиддатли эҳтиёж замонида бундай бир асарнинг зуҳури раҳмати Илоҳиянинг кенглигига далилдир дейишга мажбур бўлар. Мен сизни ва эътирозчиларни Рисола-и Нурнинг шарафи ва ҳайсияти ила ишонтираманки, бу ишоралар ва авлиёларнинг имоли хабарлари, рамзлари, мени доимо шукрга ва ҳамдга ва нуқсонларимдан истиғфорга чорлаган. Ҳеч бир дақиқа нафси амморага фахр ва ғурурга сабаб бўладиган бир аноният ва менлик бермаганини сизга бу йигирма саналик ҳаётимнинг кўз ўнгида тарашшуҳоти ила исбот этмоқдаман. Ҳа, бу ҳақиқат ила баробар, инсон нуқсонлардан, нисёндан, хатодан холи эмас. Менинг билмаганим кўп нуқсонларим бор, балки да фикрим қўшилган, рисолада хатолар ҳам бўлган. Бу замонда ғоят қувватли ва ҳақиқатли миллионлаб фидокорлари бўлган машраблар, маслаклар бу даҳшатли залолат ҳужумига қарши зоҳиран мағлубиятга тушганлари ҳолда, мен каби ярим уммий ва кимсасиз, доимо тарассуд остида, полиция қаршисида ва мудҳиш кўпгина жиҳатлар ила менга қарши ташвиқотлар ва ҳаркасни қўрқитмоқ вазиятида бўлган бир бечора, у маслаклардан янада олдин, қувватли таянган Рисола-и Нурга соҳиб эмасдир. У асар унинг ҳунари бўлолмас ва унинг ила ифтихор этолмас. Балки тўғридан-тўғрига Қуръони Ҳакимнинг бу замонда бир маънавий мўъжизасидир ва раҳмати Илоҳия тарафидан эҳсон этилгандир. У одам минглаб дўстлари ила баробар у Қуръоннинг ҳадясига қўл отган. Нима бўлганда ҳам, биринчи таржимонлик вазифаси унга тушган. Унинг фикри ва илми ва заковатининг асари бўлмаганига далил, Рисола-и Нурнинг шундай парчалари борки, баъзан олти соатда, баъзан икки соатда, баъзан бир соатда ва баъзан да ўн дақиқада ёзилган рисолалар бор. Мен қасам ила ишонтираманки, Эски Саиднинг қувва-и ҳофизаси баробар бўлмоқ шарти ила, у ўн дақиқалик ишни ўн соатда фикрим ила қилолмайман.

— 307 —

У бир соатлик рисолани икки кунда истеъдодим ила, зеҳним ила қилолмайман. У олти соатлик рисола бўлган Ўттизинчи Сўзни на мен, на энг мудаққиқ диндор файласуфлар олти кунда у таҳқиқотни қилолмас. Ва ҳоказо... Демак, биз муфлис бўлганимиз ҳолда, бой бир мужавҳарот дўконининг даллоли ва бир хизматчиси бўлганмиз.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Бу кунларда бомдод намози тасбеҳотида Истанбулдаги кексанинг ғаразкорона ва шахсимга қарши чиркин ғийбати сабабли Эски Саид томири ила нафси амморам ҳаяжонга келди. "Мазлумман, бу нави зулм чекилмас!" деди, интиқомини олмоқ истади. Бирдан қалбимга келди: "Балки Рисола-и Нурнинг Истанбулда нашрига бир васила бўлар. Сен модомики дунёвий ҳаётингни ва ухровий ҳаётингни ҳам Рисола-и Нурга фидо этмоқдасан, бу иззати нафс томирини ҳам фидо эт. Ҳам коинот яратилишининг сабаби Фахри Олам Алайҳиссалоту Вассаламга мажнун таъбири истеъмол этган инсонлар бўлгани каби, сенинг у қуёшга нисбатан заррача бир иззати нафсингнинг синишига аҳамият берма" дея эслатилди, менинг ҳам қалбим роҳат этди.

Саид Нурсий

— 308 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Истанбул олимларининг энг буюги ва энг мудаққиқи ва кўп вақт Муфти-юл Аном бўлган эски фатво амини машҳур Али Ризо Афанди, Биринчи Шуадаги Қуръон Ишораларини ва Оят-ул Кубро каби рисолаларни кўргандан сўнгра, Рисола-и Нурнинг муҳим бир талабаси бўлган Ҳофиз Аминга деганки: "Бадиуззамон шу замонда Ислом Динига энг буюк бир хизмат айлаганини ва асарларининг тўлиқ тўғри бўлганини ва бундай бир замонда ва маҳрумият ичида тўлиқ бир фароғати нафс этганини ва унинг Рисола-и Нури мужаддиди дин бўлганини қатъиян тасдиқ этаман. Жаноби Ҳақ уни муваффақ айласин, омин" деган.

Ҳам баъзиларнинг соқол қўймаганликларига эътирозлари муносабати ила, Мавлоно Жалолиддини Румийнинг оталари бўлган Султон-ул Уламонинг бир қиссаси ила уни мудофаа этиб: "Бадиуззамоннинг, албатта бир ижтиҳоди бордир, эътироз этганлар ҳақсиздир" деган ва Ҳожа Мустафога (марҳум) амр этган: "Айтганимни ёз!"

Бадиуззамонга камоли ҳурмат ила салом этаман. Таълифотингизнинг тугатилишига ҳирзи жон ила дуо этмоқдаман. Баъзи уламо-ус суънинг танқидига учраганингга хафа бўлма, зеро "Мевали дарахт тошланар" ҳукми машҳурдир. Мужоҳадаларингизни давом этинг. Жаноби Ҳақ ва Файёзи Мутлақ тезда мурод ва матлубингизга муваффақи билхайр айласин, омин. Боқий Ҳақнинг бирлигига омонат бўлингиз.

Эски Фатво Амини

Али Ризо

Хуллас, бундай мудаққиқ ва илм ва шариат ва Қуръон жиҳатида бу замонда сўз соҳиби энг буюк олим бундай ҳукм этган.

Азиз, сиддиқ, мудаққиқ, мустақим қардошларим,

Ғоят жиддий бир эслатма ила бир ҳақиқатни баён этишга лузум бор. Шундайки: لَا يَعْلَمُ الْغَيْبَ اِلَّا اللّٰهُ сири ила, валийлар ғайбий бўлган нарсаларни билдирилмаса, билмаслар. Энг буюк бир валий ҳам душманининг ҳақиқий ҳолини билмаганлари учун, ҳақсиз бўлиб мубораза этишини Ашара-и Мубашшара мобайнидаги мухораба кўрсатмоқда. Демак, икки валий, икки ҳақиқат аҳли бир-бирини инкор этмоқ ила мақомларидан сукут этмаслар. Магар бутун-бутун шариат зоҳирига мухолиф ва хатоси зоҳир бир ижтиҳод ила ҳаракат этмаган бўлса. Бу сирга биноан

﴿ وَ الْكَاظِم۪ينَ الْغَيْظَ وَ الْعَاف۪ينَ عَنِ النَّاسِ ﴾
— 309 —

даги буюклик дастурига эргашган ҳолда ва мўъмин авомларининг шайхларига қарши ҳусни зонларини синдирмаслик ила иймонларини тебратмасдан муҳофаза этмоқ ва Рисола-и Нурнинг рукнларини ҳақсиз эътирозларга қарши ҳақли, фақат зарарли ҳиддатлардан қутқармоқ лузумига биноан ва илҳод аҳлининг икки ҳақ аҳли тоифасининг мобайнидаги хусуматдан фойдаланиб бирининг қуроли ила, эътирози ила бошқасини яралаб, бошқасининг далиллари ила ўқини чиритиб иккисини ерга урмоқ ва чиритмоқдан сақланиб, Рисола-и Нур шогирдлари бу мазкур тўрт асосга биноан, муоризларни ҳиддат ва таҳаввур ила ва муқобала-и билмисл ила қаршиламасликлари керак. Ёлғиз ўзларини мудофаа учун, мусолаҳакорона, мадори эътироз нуқталарни изоҳ этмоқ ва жавоб бермоқ керакдир. Чунки, бу замонда аноният жуда олдин кетган. Ҳаркас қомати миқдорида бир муз парчаси бўлган анониятини эритмасдан бузмайди, ўзини маъруз билади, ундан низо чиқади. Ҳақ аҳли зарар этар, залолат аҳли фойдаланади. Маълум эътироз ҳодисаси имо этадики, олдинда машрабини жуда ёқтирган баъзи зотлар ва худгам баъзи сўфий-машраблар ва нафси амморасини тўлиқ ўлдирмаган ва ҳуббу жоҳ таҳликасидан қутулмаган баъзи иршод аҳли ва ҳақ аҳли Рисола-и Нурга ва шогирдларига қарши ўз машрабларини ва маслакларининг ривожини ва тобеъларининг ҳусни таважжуҳларини муҳофаза нияти ила эътироз этажаклар. Балки даҳшатли муқобала этмоқ эҳтимоли бор. Бундай ҳодисаларнинг бўлишида бизларга совуққонлик ва тебранмаслик ва адоватга кирмаслик ва у муориз тоифанинг ҳам раисларини чиритмаслик керакдир.

Фош этмоқ хотирамга келмаган бир сирни фош этишга мажбур бўлдим.

Шундайки:

Рисола-и Нурнинг маънавий шахси ва у маънавий шахсни тамсил этган хос шогирдларининг маънавий шахси "Фарид" мақомига мазҳар бўлганлари учун, хусусий бир мамлакат қутбининг эмас, балки аксарият ила Ҳижозда бўлган Қутби Аъзамнинг тасарруфидан хориж бўлгани каби, унинг ҳукми остига киришга ҳам мажбур эмас. Ҳар замонда бўлган икки имом каби, уни танишга мажбур бўлмайди. Мен эскидан Рисола-и Нурнинг маънавий шахсини у имомлардан бириси деб ўйлар эдим. Ҳозир англамоқдаманки: Ғавси Аъзамда "Қутбият" ва "Ғавсият" ила баробар "Фардият" ҳам бўлганидан, охирзамондаги шогирдлари боғланган Рисола-и Нур у фардият мақомининг мазҳаридир.

Бу яширишга лойиқ бўлган бу азим сирга биноан, Макка-и Мукаммарада ҳам, фарзи маҳол бўлиб, Рисола-и Нурга қарши бир эътироз Қутби Аъзамдан ҳам келса, Рисола-и Нур шогирдлари тебранмасдан, у муборак қутби аъзамнинг эътирозини илифот ва салом суратида қабул этиб, таважжуҳини ҳам қозонмоқ учун, эътирозга сабаб нуқталарни у буюк устозларига қарши изоҳ этмоқ, қўлларини ўпмоқдир.

— 310 —

Эй қардошларим! Бу замонда шундай даҳшатли жараёнлар ва ҳаётни ва жаҳонни силкитадиган ҳодисалар ичида, ҳадсиз бир матонат ва совуққонлик ва ниҳоясиз бир фидокорлик ташимоқ керакдир.

Ҳа, يَسْتَحِبُّونَ الْحَيٰوةَ الدُّنْيَا عَلَى الْاٰخِرَةِ оятининг ишорий маъноси ила: Охиратни билганлари ва иймон этганлари ҳолда, дунёни охиратдан севиб туриб устун қўймоқ ва синадиган шишани боқий бир олмосдан билиб туриб ризо ва севинч ила устун қўймоқ, ва оқибатни кўрмаган кўр ҳиссиётнинг ҳукми ила, ҳозир бир дирҳам заҳарли лаззатни олдинда бир ботмон соф лаззатдан устун қўймоқ бу замоннинг даҳшатли бир марази ва мусибатидир. У мусибат сири ила, ҳақиқий мўъминлар ҳам, баъзан залолат аҳлига тарафдор бўлмоқ каби даҳшатли хатода бўлмоқдалар. Жаноби Ҳақ иймон аҳлини ва Рисола-и Нур шогирдларини бу мусибатларнинг ёмонлигидан муҳофаза айласин, омин.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Эй қардошларим!

Бу замонда, хусусан бу вақтларда Рисола-и Нурнинг шогирдлари тўлиқ бир матонат ва тасонуд ва диққат этишга мажбурдирлар. Лиллаҳилҳамд, Испарта ва атрофи қаҳрамонлари темир каби матонат кўрсатиши ила бошқа ерларга ҳам ҳусни мисол бўлди.

Эй Хусрав! Таъсирли ва гўзал мактубингни олдим. Вазифангнинг бошига ўтишинг бизни фавқулодда масрур этди. Минглаб сафолар ила келдинг. Сен бу бир ярим сана моддий қаламинг ишламаганидан мароқ этма. Сенинг ўрнигга у кароматли қаламингнинг ёдгори бўлган Мўъжизоти Аҳмадиянинг бири Шарқий Вилоятларда фаол бўлиб кезмоқда. Бошқа охирги ёзган нусха ҳам Истанбулда сенинг ўрнингда ишлаб, иншааллоҳ футуҳот қилар.

Сен ёзган мўъжизали икки Қуръони Азимушшонинг бу атрофда, хусусан Рамазони Шарифда сенга қозонтирган савоблар, таҳсин ва табрикларингни, иншааллоҳ яқинда нашрга кириши ила, Ислом Оламидан сенинг руҳингга ёғажак раҳмат дуоларини ўйла. Аллоҳга шукр эт.

Саид Нурсий

— 311 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Мен, жуда қатъий бир суратда ва мингга яқин тажрибаларим натижасида қатъий қаноатим келган ва аксар кунларда ҳис этмоқдаманки, Рисола-и Нурнинг хизматида бўлганим кунда, хизматнинг даражасига кўра, қалбимда, баданимда, ақлимда, маишатимда бир инкишоф, кенглик, севинч, баракот кўрмоқдаман. Ва кўплари эътироф этмоқда, "Биз ҳам ҳис этмоқдамиз" дерлар. Ҳатто, сизга ўтган сана ёзганим каби, менинг жуда оз озуқа ила яшаганимнинг сири у баракот экан. Ҳам модомики Имом Шофеъийдан ривоят борки: "Холис талаба-и улумнинг ризқига мен кафолат эта оламан" деган. Чунки ризқларида кенглик ва баракот бўлар. Модомики ҳақиқат будир ва модомики холис талаба-и улум унвонига ҳозир Нур Шогирдлари бу замонда тўлиқ лаёқат кўрсатганлар. Албатта, ҳозир янги очлик ва қаҳатга муқобил, Рисола-и Нур хизматини ташламоқ ва маишат зарурати узри ила маишат орқасида югурмоқ ўрнига энг яхши чора шукр ва қаноат ва Рисола-и Нур талабалигига тўлиқ ёпишмоқдир.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Рисола-и Нур ва ундан тўлиқ дарс олган шогирдлари дунё сиёсатларига эмас, балки бутун дунёга қарши ҳам Рисола-и Нурни восита этолмас ва ҳозирга қадар ҳам этмаган. Биз дунё аҳлининг дунёларига қўшилмаймиз... Биздан зарар таваҳҳум этмоқ девоналикдир.

Биринчидан: Қуръон бизни сиёсатдан ман этган, токи олмос каби ҳақиқатлари дунё аҳли назарида шиша парчаларига тушмасин.

— 312 —

Иккинчидан: Шафқат, виждон, ҳақиқат бизни сиёсатдан ман этади. Чунки таъзирга ҳақдор динсиз мунофиқлар унда икки бўлса, улар ила боғлиқ етти-саккиз маъсум, бечора, бола-чақа, заиф, хаста ва кексалар бор. Бало, мусибат келса, у маъсумлар у балога тушажаклар, балки у икки мунофиқ динсиз янада оз зарар кўражак. Шунинг учун сиёсат йўли ила, идора ва осойишни бузиш тарзида натижанинг чиқиши ҳам шубҳали бўлгани ҳолда киришдан Рисола-и Нурнинг моҳиятидаги шафқат, марҳамат, ҳақ ва ҳақиқат шогирдларини ман этади.

Учинчидан: Бу ватан, бу миллат ва бу ватандаги ҳукумат аҳли қай шаклда бўлса бўлсин, Рисола-и Нурга ашаддий эҳтиёж ила муҳтождирлар. Қўрқмоқ ва ёхуд адоват этмоқ эмас, энг динсизлари ҳам унинг диндорона, ҳақпарастона дастурларига тарафдор бўлишлари керакдир. Магарки, бутун-бутун миллатга, ватанга, Исломият ҳокимиятига хиёнат бўлмаса. Чунки, бу миллатнинг ва бу ватаннинг ижтимоий ҳаётини анархистликдан қутқармоқ ва буюк таҳликалардан халос этмоқ учун беш асос лозимдир ва зарурийдир:

Биринчиси марҳамат. Иккинчиси ҳурмат. Учинчиси амният. Тўртинчиси ҳаром - ҳалолни билиб, ҳаромдан чекилмоқ. Бешинчиси бебошликни ташлаб, итоат этмоқдир.

Хуллас, Рисола-и Нур ижтимоий ҳаётга боққан вақт, бу беш асосни таъмин этиб осойишнинг пойдеворини тасбит ва таъмин этар. Рисола-и Нурга илишганлар қатъиян билсинларки, уларнинг илишиши анархистлик ҳисобига ватан ва миллат ва осойишга душманликдир. Хуллас, бунинг бир хулосасини у жосусга айтдим, дедимки: "Сени юборганларга айт, ҳам деки: Ўн саккиз санадир бир марта ўз истироҳати учун ҳукуматга мурожаат этмаган ва йигирма бир ойдир дунёни ҳаржу марж этган урушлардан ҳеч бир хабар олмаган ва жуда муҳим мақомларда жуда муҳим одамларнинг дўстона алоқаларини истиғно этиб қабул этмаган бир одамга ундан қўрқиб, шубҳага тушиб, дунёнгизга қўшилмоқ эҳтимоли ила ваҳимага тушиб тарассудлар ила машаққат беришда қайси маъно бор, қайси фойда бор, қайси қонун бор? Девоналар ҳам биларларки, унга илишмоқ девоналикдир!" У жосус ҳам турди, кетди.

Саид Нурсий

— 313 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз қардошларим,

Бу дафа ёзувларингизда Ихлос Рисолаларини кўрганим учун, сизни у каби рисолаларнинг дарсига ҳавола этиб, зиёда бир дарсга эҳтиёж кўрмадим. Ёлғиз буни эслатмоқдаманки, маслагимиз ихлос сирига таяниб, иймон ҳақиқатлари бўлгани учун, дунё ҳаётига, ижтимоий ҳаётга мажбур бўлмасдан қўшилмаслик ва рақобатга, тарафгирликка ва муборазага чорлаган ҳоллардан тажарруд этишга маслагимиз эътибори ила мажбурмиз. Минглаб таассуфки, ҳозирги мудҳиш илонларнинг ҳужумига маъруз бечора илм аҳли ва диёнат аҳли, чивинларнинг чақиши каби жузъий нуқсонларни баҳона этиб, бир-бирини танқид ила илонларнинг ва зиндиқ мунофиқларнинг тахриботларига ва ўзларини уларнинг қўли ила ўлдиришига ёрдам этмоқдалар. Ғоят мухлис бир қардошимизнинг мактубида, бир кекса олим ва воизнинг Рисола-и Нурга зарар берадиган вазиятда бўлиши, мен каби минглаб нуқсонлари бўлган бир бечоранинг аҳамиятли узрга биноан, бир суннатни тарк этганим баҳонаси ила шахсимни чиритиб Рисола-и Нурга илишмоқ истаган.

Биринчидан: Ҳам у зот, ҳам сизлар билингизки, мен Рисола-и Нурнинг хизматкориман ва у дўконнинг бир даллолиман. Рисола-и Нур эса Арши Аъзамга боғлиқ бўлган Қуръони Азимушшон ила боғланган бир ҳақиқий тафсирдир. Менинг шахсимдаги нуқсонлар ила у булғанмас.

Иккинчидан: У воиз ва олим зотга мен тарафимдан салом айтингиз... Менинг шахсимга бўлган танқидини, эътирозини бошим устига қабул этаман. Сизлар ҳам у зотни ва у кабиларни муноқашага ва мунозарага чорламангиз, ҳатто тажовуз этилса ҳам, баддуо ила ҳам муқобала этмангиз. Ким бўлса бўлсин, модомики иймони бор, у нуқтада қардошимиздир. Бизга душманлик ҳам этса, маслагимизча муқобала этолмаймиз. Чунки янада шиддатли душманлар ва илонлар бор. Қўлимизда нур бор, тўқмоқ йўқ! Нур оғритмас, ишиғи ила эркалар. Ва айниқса илм аҳли бўлса, илмдан келган анонияти ҳам бўлса, анониятларини ҳаракатлантирмангиз. Мумкин бўлгани қадар

﴿ وَاِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا ﴾
— 314 —

дастурини раҳбар этингиз. Ҳам у зот, модомики аввалча Рисола-и Нурга кирган ва ёзув ила ҳам иштирок этган, у доира ичидадир. Унинг фикран бир хатоси бўлса ҳам, афв этингиз. Улар каби диёнат аҳли ва тариқатга мансуб мусулмонлар эмас, ҳозир бу ажиб замонда иймони бўлган ва залолат фирқасидан ҳам бўлса, улар ила овора бўлмаслик ва Аллоҳни таниган ва охиратни тасдиқ этган насроний ҳам бўлса, улар ила низога сабаб нуқталарни муноқашага сабаб этмасликни ҳам бу ажиб замон, ҳам маслагимиз, ҳам муқаддас хизматимиз тақозо этади.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Рисола-и Нурнинг маслаги эса вазифасини қилар, Жаноби Ҳақнинг вазифасига қўшилмас. Вазифаси таблиғдир. Қабул эттирмоқ Жаноби Ҳақнинг вазифасидир. Ҳам миқдорга аҳамият берилмас. Сен у атрофда биргина Атифни топсанг, юзни топган кабидир, мароқ этма. Ҳам мумкин бўлгани қадар, хориждан келган бундай илишишларга аҳамият берма. Фақат эҳтиёт ила, бу тамбаллик мавсуми ва ғафлат замони ва маишат дарди имтиҳони замонида жузъий бир машғулият ҳам аҳамиятлидир. Таваккуф эмас, муваффақиятсизлик, мағлубият йўқ. Рисола-и Нурнинг ҳар тарафда ғолибона футуҳоти бор.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Рисола-и Нур дунё ишларига восита бўлолмас. Дунё ишларида қалқон қилинмас. Чунки, аҳамиятли бир тафаккурий ибодат бўлгани жиҳат ила, дунёвий мақсадлар қасддан ундан истанилмас. Истанилса, ихлос синар. У аҳамиятли ибодат шакли ўзгарар. Баъзи болалар каби, урушганлари вақт Қуръонни қалқон қилар. Бошига келган зарба Қуръонга келгани каби, Рисола-и Нур бундай муаннид душманларга қарши қалқон қилиб истеъмол этилмаслиги керак. Ҳа, Рисола-и Нурга илишганлар таъзир ерлар. Юзлаб ҳодисалар шоҳиддир. Фақат Рисола-и Нур таъзирларда истеъмол этилмас ва ният ва қасд ила таъзирлар келмас. Чунки, ихлос сири ва убудият сирига зиддир. Бизлар бизларга зулм этганларни бизни ҳимоя этган ва Рисола-и Нурда ишлаттирган Раббимизга ҳавола этамиз...

— 315 —

Ҳа, дунёга оид ҳориқо натижалар, баъзи муҳим вирдлар каби, Рисола-и Нурда кўплаб содир бўлади. Фақат улар истанилмас, балки берилар. Иллат бўлолмас, бир фойда бўлиши мумкин. Агар истамоқ ила бўлса, иллат бўлар, ихлосни синдирар, у ибодатни қисман йўқ этар. Ҳа, Рисола-и Нурнинг шу қадар даҳшатли муаннидларга қарши ғолибона муқовамати ихлос сиридан, ҳеч бир нарсага восита этилмаслигидан ва тўғридан-тўғрига абадий саодатга боқишидан ва иймоний хизматдан бошқа бир мақсад таъқиб этмаслигидан ва баъзи тариқат аҳли аҳамият берган кашф ва шахсий кароматга аҳамият бермаслигидандир. Ва валояти кубро асҳоблари бўлган Саҳобийлар каби, варосати нубувват сири ила, ёлғиз иймон нурларини нашр этмоқ ва иймон аҳлининг иймонларини қутқармоқдир. Ҳа, Рисола-и Нурнинг бу даҳшатли замонда қозонган икки муҳаққақ натижаси ҳар нарсадан устундир, бошқа нарсаларга ва мақомларга эҳтиёж қолдирмайди..

Биринчи Натижаси: Садоқат ва қаноат ила Рисола-и Нур доирасига кирганлар иймон ила қабрга киришига ғоят қувватли аломатлар бор.

Иккинчи натижаси: Рисола-и Нур доирасида ихтиёримиз бўлмасдан тақаррур ва таҳаққуқ этган ухровий маънавий ширкат жиҳати ила, ҳар бир ҳақиқий содиқ шогирди минглаб тиллар ила, қалблар ила дуо этмоқ, истиғфор этмоқ, ибодат этмоқ ва баъзи малоика каби қирқ минг лисон ила тасбеҳ этмоқдир. Ва Рамазони Шарифдаги Лайла-и Қадр ҳақиқати каби муқаддас, улвий ҳақиқатларни юз минг қўл ила қидирмоқдир. Хуллас, бу каби натижа учундирки, Рисола-и Нур шогирдлари хизмати нурияни валийлик мақомидан устун қўяр, кашф ва кароматни қидирмас, ва охират меваларини дунёда узишга уринмас. Вазифа-и Илоҳия бўлган муваффақият ва халққа қабул эттирмоқ ва ривож бермоқ ва ғалаба эттирмоқ ва ҳақдор бўлганлари шону-шараф ва завқлар ва иноятларга мазҳар этмоқ каби ўз вазифаларининг хорижида бўлган нарсаларга қўшилмаслар ва ҳаракатини уларга бино этмаслар. Холисан, мухлисан ишларлар, "Вазифамиз хизматдир, у етар" дерлар.

Саид Нурсий

— 316 —
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Саксондан ортиқ сана қийматида бўлган ва Рамазони Шарифнинг мажмуида яширинган Лайла-и Қадрни қозонмоқ учун, Рисола-и Нур шогирдларининг ухровий маънавий ширкатлари тақозосича, ҳар бири мутакаллими маалғайр сиғасича اَجِرْنَا اِرْحَمْنَا اِغْفِرْلَنَا каби таъбирларда "биз" деганлари вақт Рисола-и Нурнинг содиқ шогирдларини ният этмоқ керакдир. Токи ҳар бир шогирд умумнинг номига муножот этиб ҳаракат қилсин. Бу бечора, оз ҳаракат қила олган ва ҳаддидан жуда кўп хизмат ундан кутилган бу қардошингизга у ҳусни зонларни хато чиқармаслик учун, ўтмиш Рамазон каби ёрдамингизни илтимос қиламан.

Саид Нурсий

بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Икки-уч кун аввал, Йигирма Иккинчи Сўз тасҳиҳ этиларкан, тингладим, кўрдимки: Ичида ҳам куллий зикр, ҳам кенг фикр, ҳам касратли таҳлил, ҳам қувватли иймоний дарс, ҳам ғафлатсиз ҳузур, ҳам муқаддас ҳикмат, ҳам юксак бир тафаккурий ибодат каби нурлар бор. Бир қисм шогирдларнинг ибодат нияти ила рисолаларни ё ёзмоқ ёки ўқимоқ ёки тинглашликнинг ҳикматини билдим. Баракаллоҳ дедим, ҳақ бердим.

Саид Нурсий

Қоратоғнинг Бир Меваси
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Бу дафа мактуб ўрнида бу мевани юбормоқдамиз. Бир оятнинг ишорий маъносининг куллиятидан бир фарди ҳурриятдан бу онга қадардир.

— 317 —

Ноябрь ўттизинчи кун, бир минг уч юз эллик саккизда Қоратоғ бошига чиқаётган эдим. Инсонларнинг, хусусан Мусулмонларнинг бу силсила этган ҳалокатлари ва зарарлари не вақтдан бошлади ва не вақтга қадардир, хотирга келди. Бирдан ҳар мушкулимни ҳал этган Қуръони Мўъжиз-ул баён Вал-Аср Сурасини қаршимга чиқарди. "Боқ!",- деди. Боқдим. Ҳар асрга хитоб этгани каби, бу асримизга ҳам янада зиёда боққан وَ الْعَصْرِ اِنَّ الْاِنْسَانَ لَف۪ى خُسْرٍ оятидаги اِنَّ الْاِنْسَانَ لَف۪ى خُسْرٍ жифрий мақоми бир минг уч юз йигирма тўрт этиб, ҳуррият инқилоби ила бошлаган салтанатнинг алмашиниши ва Болқон ва Италия Урушлари ва Биринчи Жаҳон Уруши мағлубиятлари ва келишувлари ва Исломийлик аломатларининг тебранишлари ва бу мамлакатнинг зилзилалари ва ёнғинлари ва Иккинчи Жаҳон Урушининг замин юзида тўфонлари каби самовий ва арозий мусибатлар ила инсон зарари ила اِنَّ الْاِنْسَانَ لَف۪ى خُسْرٍ оятининг бу асрда ҳам бир ҳақиқатни моддатан айни тарихи ила кўрсатиб, бир иъжоз ёғдусини кўрсатмоқда. اِلَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَ عَمِلُوا الصَّالِحَاتِ охирдаги ت , هی беш саналар, шадда саналадиган бўлса жифрий мақоми бир минг уч юз эллик саккиз ва тўққиз бўлган бу сананинг ва келажак сананинг айни тарихини кўрсатмоқ ила, у зарарлардан, бохусус маънавий зарарлардан қутулишнинг ягона чораси иймон ва солиҳ амаллар бўлгани каби, ва мухолиф маъноси ила у зарарнинг ҳам ягона сабаби куфр ва куфрон, шукрсизлик, яъни иймонсизлик ва фисқ ва сафоҳат бўлганини кўрсатди. Вал-Аср Сурасининг азамат ва муқаддаслигини ва қисқалиги ила баробар ғоят кенг ва узун ҳақиқатларнинг хазинаси бўлганини тасдиқ этиб, Жаноби Ҳаққа шукр этдик.

— 318 —

Ҳа, Ислом Оламининг бу асрнинг зарари бўлган бу даҳшатли Иккинчи Жаҳон Урушидан қутулишининг сабаби, Қуръондан келган иймон ва солиҳ амаллар бўлгани каби, фақирларга келган ачинарли очлик ва қаҳатнинг сабаби, рўзанинг ширин очлигини чекмаганлари ва бойларга келган зарар ва йўқотишнинг сабаби ҳам, закот ўрнида қайқовчилик қилишларидир. Ва Анадолунинг бир уруш майдони бўлмаслигининг сабаби, اِلَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا муқаддас калимасининг ҳақиқатини фавқулодда бир суратда юз минг инсонларнинг қалбларига таҳқиқий бир тарзда дарс берган Рисола-и Нур бўлганини жуда кўп аломатлар ила ва шогирдларидан минглаб ҳақиқат ва диққат аҳлининг қаноатлари исбот этар.

РИСОЛА-И НУРНИНГ КИЧИК ВА МАЪСУМ ШОГИРДЛАРИ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Рисола-и Нурнинг кичик ва маъсум шогирдларидан эллик-олтмиш талаба ёзган нусхалари бизга ҳам юборилган. Биз ҳам у парчаларни уч жилд ичида жам этдик. Ҳам у маъсум шогирдларнинг баъзиларини исмлари ила қайд этдик. Масалан: Умар ўн беш ёшда, Бекир тўққиз ёшда, Ҳусан ўн бир ёшда, Ҳофиз Наби ўн тўрт ёшда, Мустафо ўн тўрт ёшда, Мустафо ўн уч ёшда, Аҳмад Зеки ўн уч ёшда, Али ўн икки ёшда, Ҳофиз Аҳмад ўн икки ёшда... Бу ёшда яна кўп болалар бор, узун бўлмасин дея ёзилмади. Хуллас, бу маъсум болалар Рисола-и Нурдан олган дарсларининг ва ёзганларининг бир қисмини бизга юборганлар. Биз ҳам уларнинг исмларини бир жадвалга киргиздик. Буларнинг, бу замонда, бу жиддий ҳаракатлари кўрсатмоқдаки, Рисола-и Нурда шундай маънавий бир завқ ва жозибадор бир нур борки, мактаблардаги болаларни ўқишга шавқ ила чорламоқ учун ижод этганлари ҳар нави хурсандчилик ва ташвиқларга ғалаба этажак бир лаззат, бир сурур, бир шавқ Рисола-и Нур бермоқдаки, болалар бундай ҳаракат этмоқдалар. Ҳам бу ҳол кўрсатмоқдаки, Рисола-и Нур илдиз отмоқда. Иншааллоҳ, ортиқ ҳеч бир нарса уни қўпаролмаяжак. Келажак наслларда давом этажак. Айнан бу маъсум кичик шогирдлар каби, Рисола-и Нурнинг жозибадор доирасига кирган уммий кексаларнинг ҳам, қирқ-эллик ёшдан сўнгра Рисола-и Нурнинг хотири учун ёзишни бошлаб ёзганлари қирқ-эллик парчани икки-уч мажмуа ичида киргиздик. Бу уммий кексаларнинг ва қисман чўпон ва йигитларнинг, бу замонда, бу ажиб шароит ичида ҳар нарсадан устун қўйиб Рисола-и Нур ила бу суратда машғул бўлишлари кўрсатмоқдаки, бу замонда Рисола-и Нурга нондан зиёда эҳтиёж борки, хирмончилар, деҳқонлар, чўпонлар, йигитлар зарурий эҳтиёжлардан зиёда Рисола-и Нур ила машғул бўлишлари Рисола-и Нурнинг ҳаққониятини кўрсатмоқдалар.

— 319 —

Бу жилдда оз, бошқа олти жилдда маъсумларнинг ва кекса уммийларнинг ёзувларининг тасҳиҳида кўп заҳмат чекдим. Вақт изн бермаётган эди. Хотиримга келди ва маънан дейилдики: Зерикма, буларнинг ёзувлари тез ўқилмаганидан, шошқалоқларни аста-аста ўқишга мажбур этганидан, Рисола-и Нурнинг озуқа ва таом ҳукмидаги ҳақиқатларидан ҳам ақл, ҳам қалб, ҳам руҳ, ҳам нафс, ҳам ҳис ҳиссаларини олиб биладилар. Бўлмаса, ёлғиз ақл жузъий бир ҳисса олар, бошқалар оғуқасиз қола оларлар. Рисола-и Нур бошқа илмлар ва китоблар каби ўқилмаслиги керак. Чунки ундаги таҳқиқий иймон илмлари бошқа илмларга ва маърифатларга ўхшамас. Ақлдан бошқа кўп инсоний латифаларнинг ҳам қувват ва нурларидир.

Ал-ҳосил, маъсумларнинг ва уммий кексаларнинг нуқсон ёзувларида икки фойда бор:

Биринчиси, ўйлаб ва диққат ила ўқишга мажбур этмоқдир.

Иккинчиси, у маъсумона ва холисона, самимий ва ширин тилларидан, дарсларидан Рисола-и Нурнинг ширин ва чуқур масалаларини лаззатли бир ҳайрат ила тингламоқ, дарс олмоқдир.

Саид Нурсий

ИСПАРТАГА ЮБОРИЛГАН БИР МАКТУБ

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Намоз тасбеҳотининг сирига кўра, қандайки намоздан сўнгра тасбеҳ ва зикр ва таҳлил ила хатма-и муаззама-и Муҳаммадия ва зикр ва тасбеҳ этган ва рўйи замин қадар кенг бир ҳалқа-и таҳмидоти Аҳмадия доирасига тасаввуран ва ниятан кирмоқ мадори фуюзот бўлгани каби, мен ва биз ҳам Рисола-и Нурнинг кенг доира-и дарсида ва ҳалқа-и анворида дарс олган ва ишлаган минглаб маъсум лисонларнинг муборак кексаларнинг дуоларига ва солиҳ амалларига ҳиссадор бўлмоқ ва дуоларига омин демоқ ҳукмида бўлиб, улар ила таййи макон этиб ғайбан елкама-елка, тиззама-тизза бўлмоқ хаёли ила ва нияти ила ва тасаввури ила ўзимизни фавқулодда бахтиёр биламиз. Хусусан, охир умримда бундай қийматдор маънавий авлодларни ва юзлаб Абдурраҳмонларни топмоқ мен учун дунёда Жаннат ҳаёти ҳукмига ўтмоқда.

— 320 —

Ўтган Рамазони Шарифда, хасталик муносабати ила, ҳар бир қардошим менинг ҳисобимга бир соат ишлашининг буюк бир натижасини айналяқийн ва ҳаққаляқийн кўрганимдан, бундай дуолари рад этилмас маъсумларнинг ва муборак кексаларнинг ва устозларининг менинг ҳисобимга бўлган дуолари ва ишлашлари менинг Рисола-и Нурга хизматимнинг ухровий бир боқий натижасини дунёда ҳам менга кўрсатди.

اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى

Қардошингиз

Саид Нурсий

ИСПАРТАГА ЮБОРИЛГАН БИР ИФОДАДИР

Рисола-и Нур ўз содиқ ва саботкор шогирдларига қозонтирган жуда буюк фойда ва қозонч ва жуда ҳам қийматдор натижага муқобил, ҳаққи бўлиб, у шогирдлардан тўлиқ ва холис бир садоқат ва доимий тебранмас бир сабот истар. Ҳа, Рисола-и Нур ўн беш санада мадрасада қозонилган қувватли таҳқиқий иймонни ўн беш ҳафтада ва баъзиларга ўн беш кунда қозонтирганига, йигирма минг зот, тажрибалари ила шаҳодат этарлар. Ҳам "Ухровий амалларда шериклик" дастури ила, ҳар бир шогирдининг ҳар бир кунда минглаб холис лисонлари ила этилган мақбул дуолари ва минглаб салоҳат аҳли ишлаган солиҳ амалларининг мисл савобларини қозонтириб ҳар бир ҳақиқий содиқ ва саботкор шогирдларини амал жиҳатидан минглаб одам ҳукмига келтирганига далил, кароматкорона ва тақдиркорона Имом Алининг уч хабари ва Ғавси Аъзам ғайбий кароматидаги таҳсинкорона ва тавшиқкорона башорати ва Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг қувватли ишоралари у холис шогирдларнинг саодат аҳли ва Жаннат аҳли бўлишларини жуда қатъий исбот этарлар. Албатта, бундай бир қозонч ундай ҳақ истар. Модомики ҳақиқат будир, Рисола-и Нур доирасининг яқинида бўлган илм аҳли ва тариқат аҳли ва сўфий-машраб зотлар унинг жараёнига кирмоқ ва илм ва тариқатдан келган сармоялари ила унга қувват бермоқ ва кенгайишига ҳаракат қилмоқ ва шогирдларини ташвиқ этмоқ ва бир муз парчаси бўлган анониятини тўлиқ бир ҳовуз қозонмоқ учун у доирадаги оби ҳаёт ҳовузига отиб эритмоқ керакдир. Бўлмаса, бошқа бир йўл очмоқ ила ҳам у зарар қилар, ҳам бу мустақим ва метин Қуръон йўлига билмасдан зарар берар, балки зиндиқога билмасдан бир нави ёрдам ҳисобига ўтар.

Саид Нурсий

— 321 —

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Бу айбномадан тушунилдики, ҳукуматнинг баъзи рукнларини алдаб бизга қарши чорлаган яширин зиндиқларнинг режалари натижасиз қолиб ёлғон чиқди. Ҳозир бир баҳона бўлиб, жамиятчилик ва комитетчилик исноди ила, ёлғонларини яширишга уринмоқдалар. Ва бунинг бир асари бўлиб, мен билан ҳеч кимни кўриштирмаётирлар. Гўё кўришган бирдан биздан бўлар. Ҳатто катта маъмурлар ҳам кўп чекинмоқдалар ва менга машаққат бердирмоқ ила ўзларини амирларига севдирмоқдалар. Хусусан (حا ص م د بر ) мен эътирозноманинг охирида, бу келган ифодани дер эдим, фақат бир фикр моне бўлди. Ифода шудир: Ҳа, биз бир жамиятмиз ва шундай бир жамиятимиз борки, ҳар асрда уч юз миллион доҳил мансублари бор. Ва ҳар кун беш марта у муқаддас жамиятнинг қонун-қоидалари ила, камоли ҳурмат ила алоқаларини ва хизматларини кўрсатмоқдалар.

— 322 —
﴿ اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ ﴾

мудаққас дастури ила, бир-бирининг ёрдамига дуолари ила ва маънавий қозончлари ила югурмоқдалар. Хуллас, биз бу муқаддас ва муаззам жамиятнинг фардлариданмиз ва хусусий вазифамиз ҳам Қуръоннинг иймоний ҳақиқатларини таҳқиқий бир суратда иймон аҳлига билдириб, уларни ва ўзимизни иъдоми абадийдан ва доимий ҳибси мунфариддан қутқармоқдир. Бошқа дунёвий ва сиёсий ва ҳийлали жамият ва комитетлар ила муносабатимиз йўқдир ва таназзул этмаймиз.

— 323 —
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَائِمًا

Азиз, сиддиқ қардошларим,

Асло, асло дунё жараёнлари, хусусан сиёсат жараёнлари ва айниқса хорижга боққан жараёнлар сизни айрилишга отмасин, қаршингизда иттиҳод этган залолат фирқаларига қарши сизни паришон этмасин,

اَلْحُبُّ فِى اللّٰهِ وَ الْبُغْضُ فِى اللّٰهِ

дастури Раҳмоний ўрнига,

اَلْحُبُّ فِى السِّيَاسَةِ وَ الْبُغْضُ لِلسِّيَاسَةِ

дастури шайтоний ҳукм этиб, малак каби бир ҳақиқат қардошига адоват ва ал-ҳаннос каби бир сиёсат дўстига муҳаббат ва тарафдорлик ила зулмига ризо кўрсатиб, жиноятига маънан шерик айламасин.

Ҳа, бу замондаги сиёсат қалбларни бузиб, асабий руҳларни азоб ичида қолдирар. Қалб саломатлиги ва руҳ истироҳати истаган одам сиёсатни ташлаши керак. Ҳа, ҳозир ер куррасида ҳаркас ё қалбан, ё руҳан, ё ақлан, ё баданан келган мусибатдан ҳиссадорликдан азоб чекмоқда, паришондир. Айниқса залолат аҳли ва ғафлат аҳли марҳамати умумия-и Илоҳиядан ва Ҳикмати Томма-и Субҳониядан хабарсиз бўлганидан, риққати жинсия сабаби ила нави башар ила алоқадор бўлганидан, ўз аламидан бошқа нави башарнинг ҳозирги аламли ва даҳшатли аламлари ила ҳам аламзада бўлиб азоб чекмоқда. Чунки, кераксиз ва бефойда бир суратда, ҳақиқий вазифаларини ва зарур ишларини ташлаб, офоқий ва сиёсий урушларга ва коинотнинг ҳодисаларини мароқ ила тинглаб, қўшилиб, руҳларини эсанкираган, ақлларини кераксиз ишлар ила овора этганлар. "Зарарга рози бўлганга марҳамат этилмас" маъносида

— 324 —
اَلرَّاض۪ى بِالضَّرَرِ لَا يُنْظَرُ لَهُ

асосий қоидаси ила, шафқат ҳаққини ва марҳамат лаёқатини ўзларидан маҳрум қилганлар. Уларга ачинилмас ва шафқат этилмас. Ва кераксиз бошларига бало келтирмоқдалар. Мен тахмин этаманки, бутун ер куррасининг бу ёнғинида ва тўфонларида қалбининг саломатини ва руҳининг истироҳатини муҳофаза этган ва қутқарган ёлғиз ҳақиқий иймон аҳли ва таваккал ва ризо аҳлидир. Бунинг ичида энг зиёда ўзини қутқарганлар, Рисола-и Нур доирасига садоқат ила кирганлардир. Чунки улар Рисола-и Нурдан олган таҳқиқий иймон дасрларининг нури ила, кўзи ила ҳар нарсада Раҳмати Илоҳиянинг изини, юзини кўриб, ҳар нарсада камоли ҳикматини, жамоли адолатини мушоҳада этганларидан, камоли таслимият ва ризо ила Рубубияти Илоҳиянинг ижроотидан бўлган мусибатларни таслимият ила ва кулиб қаршилайдилар, ризо кўрсатадилар. Ва марҳамати Илоҳиядан янада олдин шафқатларини сурмайдиларки, алам ва азоб чексинлар. Хуллас, бу ҳақиқатга биноан, ёлғиз ухровий ҳаётнинг эмас, балки дунёдаги ҳаётнинг ҳам саодат ва лаззатини истаганлар, ҳадсиз тажрибалар ила, Рисола-и Нурнинг иймоний ва Қуръоний дарсларида топа олар ва топмоқдалар.

Саид Нурсий

— 325 —

ҚАСТАМЎНУДА БАДИУЗЗАМОНГА САККИЗ САНА ХИЗМАТ ҚИЛГАН МАҲМАД ФАЙЗИ ИЛА ҚИЙМАТДОР БИР НУР ТАЛАБАСИ БЎЛГАН АМИННИНГ БИР МАКТУБИДИР

اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ بِعَدَدِ رَسَٓائِلِ النُّورِ الْمَقْرُوئَةِ وَ الْمَكْتُوبَةِ

Жуда севгили, жуда қийматдор, жуда мушфиқ устозимиз афандимиз ҳазратлари,

Аввало: Лайла-и Меърожингизни табрик этар, қўлларингиздан ўпар, қусуримизнинг афвини илтимос қилариз.

Устозимизнинг таржима-и ҳолини мароқ этганларга деймизки:

Қуръони Ҳаким ўттиз уч оятларининг иъжозкор ишораси ила, Имом Али Розияллоҳу Анҳ Жалжалутия ва Аржузасида кароматкор далолати ила, Ғавси Аъзам Қуддиса Сирруҳу башораткор баёнлари ила, Устозимизнинг ҳақиқий таржима-и ҳолини ва Рисола-и Нурнинг ҳақиқий моҳиятини баён этганлар.

Устозимизнинг маънавий шахсини билмоқ истаганлар Рисола-и Нурнинг Ишорати Қуръония ва Каромати Алавия ва Каромати Ғавсия рисолаларини ва Рисола-и Нурнинг бошқа парчаларини диққат ила тадқиқот қилишлари лозимдир. Ёлғиз бизнинг Устозимиз ҳақидаги қатъий қаноатимиз шудирки: Нур Исми ва Ҳаким Исмига мазҳарият ила, Қуръони Ҳакимнинг хазинасидан ноил бўлган ҳақиқатлар ва маорифни, таҳдиси неъмат мақсади ила башарга эълон этган бу аллома-и зифунун Бадиуззамон Ҳазратлари, ахлоқи Муҳаммадия Алайҳиссалоту Вассалам ила хулқланган, нафс ва ҳаво барзоҳларидан ўтган, макорими ахлоқнинг энг мумтоз ва мустасно бир тимсоли мужассами бўлиб бу асрда бўлган. Ҳозирга қадар бутун ҳаётида ҳайратга лойиқ бир улувви ҳиммат ва сукунат ва иффат ва маҳвият ичида яшаган. Қалб бойлиги, таваккал ва қаноати ҳориқулода, маишат ва қиёфаси жуда оддий ва макорими ахлоқи жуда фавқулодда, дунёга зарра қадар майл ва муҳаббат этмас.

Ҳам шундай бир тарзда иззати илмияни ҳаётда муҳофаза этганки, асло ҳеч кимга арзи ифтиқор этмаслик ҳаётининг энг муҳим бир дастури бўлгандир. Дунё ўзларига таважжуҳ этган бўлса ҳам, ундан юз ўгирган Устозимиз ҳаёт эҳтиёжларида Жаноби Ҳақнинг инояти ила, иффат ва поклигини доимо муҳофаза этар. Садақа, закот ва ҳадяларни олмас. Яқийнан биламизки, Қастамўнуда бўлганлари замон, ўтирган уйларининг ижара ҳақини бермоқ учун кўрпаларини сотдилар да, яна ҳеч бир сурат ила ҳадя қабул этмадилар.

— 326 —

Ҳам Устозимиз такаллуф ва тааззумдан асло хушланмас ва талабаларининг ҳам такаллуф қайдидан ҳур бўлишларини амр этар. Ва дерларки: "Такаллуф шаръан ва ҳикматан ёмондир, чунки такаллуф савдоси инсонни ҳадди маруфни тажовузга чорлар. Мутакаллиф бўлганлар баъзан худбинона бир тазоҳур ва тафохур ҳолати ва вақтинчалик совуқ бир риёкор вазиятни кўрсатишдан қутулмас. Ҳолбуки буларнинг иккиси ҳам ихлосни задалар".

Ҳам Устозимиз ғоят мутавозедир. Тафаввук ва тамайюз орзуларидан, шухрат савдоларидан зиёдаси ила тийиларлар. Ўзларига махсус пок машраби у каби жон сиқувчи нарсалардан олийдир. Ҳаркасга, хусусан кексаларга ва болаларга ва фақирларга юмшоқлик ва мулойимлик ила ухувваткорона бир холис муомалада бўларлар. Муборак юзларида мабоҳат ва башошат ила қоришиқ бир нури виқор порлар. Ҳайбат ила баробар дўстлик ва яқинлик асарлари ҳам кўринар. Доимо мутабассум бўларлар. Фақат баъзан тажаллиётнинг муқтазоси бўлиб ҳайбат ва жалол назари шу даража тазоҳур этарки, ортиқ у пайт ёнида бўлиб да сўз айтмоқ истаган одамнинг, одатда тили тутилар, не сўйламоқ истагани англашилмас. Бу ожизлар кўп марта бу ҳолни мушоҳада этдик.

Устозимизнинг оз сўйламоқ одатидир. Фақат, сўйлаганини важиз сўйлар, ҳар ҳолда ҳикмат дастури бўлиб жуда маънодор ва жуда қамровли биттадан жамиюл калимдирлар.

Устозимиз на бировни ёмонлар ва на ёнида бировни ғийбат эттирар. Булардан асло хушланмас. Нуқсон ва хатоларни сатр этарлар. Ҳам шу қадар ҳусни зонга соҳибдирки, ҳатто ўзи ҳақида бир нолойиқ сўз таблиғ этганга: "Асло, бу ёлғондир. Бу сўзни айтди деганинг зот бундай айтмас",- дерлар.

— 327 —

Устозимизнинг нафс ила мужоҳадада бир русуҳ ва ихтисоси бордирки, асло ҳузузоти нафсонияларига хизмат этмаслар. Бир инсонга кифоя қилмаяжак қадар оз ерлар ва оз ухларлар. Кечалари эрталабга қадар диққат тортувчи бир ҳоли ҳошиона ила убудиятда бўларлар. Ёз ва қиш бу одатлари ўзгармас. Таҳажжуд ва муножот ва вирдларини асло тарк этмаслар. Ҳатто бир Рамазони Шарифда жуда шиддатли хасталикда, олти кун бир нарса емасдан савми висол ичида убудиятдаги мужоҳадаларини тарк этмадилар. Қўшнилари ҳар замон дерларки: "Биз сизнинг Устозингизнинг саккиз сана ёз ва қиш кечалари, айни вақтларда эрталабга қадар ҳазин ва муҳриқ садоси ила муножот овозларини тинглар ва бундай оралиқсиз давомли мужоҳадасига ҳайратлар ичида қолардик".

Ҳам Устозимиз таҳорат ва шаръий тозаликка сўнг даража риоя этар, ҳар замон таҳоратли бўлар, асло муборак вақтини бўш кечирмас. Ё Рисола-и Нур таълифи ила ёки тасҳиҳи ила машғул ёки Муножоти Жавшанияни қироат ва саждагоҳи убудиятда қоим ёки тафаккури аъло-и Илоҳий баҳрига ғарқ бўлган бўларди. Аксарият ила, ёз замони шаҳардан узоқ ўрмонли тоғ бор эди. Устозимиз ила у ерга борар эдик. Йўлда ҳам Рисола-и Нур тасҳиҳ этарлар, ҳам бу ожиз талабалари ўқиган рисолаларига диққат этарлар ва тасҳиҳ учун хатоларини айтарлар ва ёхуд эски таълиф этганларидан бирисидан дарс берарлар. Бу сурат ила йўлда ҳам муборак вақтини вазифа ила ўтказар эдилар. Ҳа, биз эътироф этамизки, Устозимизнинг нутқидаги латофат ва улфатидаги ҳаловат шу даража файз бахш этардики, инсон эрталабдан оқшомга қадар у вазиятда дарс олса, йўл юрса, асло зерикмоқ эҳтимоли йўқ эди.

Ҳам Устозимиз Рисола-и Нур хизматини ҳар нарсадан устун қўярлар ва дер эдиларки: "Йигирма санадир Қуръони Ҳакимдан ва Рисола-и Нурдан бошқа бир китобни на мутолаа этганман ва на ёнимда сақлаганман, Рисола-и Нур кифоя келмоқда". Ҳа, Файёзи Мутлақ тарафидан бутун ҳақоиқи Қуръония қалби мунавварига илҳом ва илқо-и куллий ила файзланар да, Қуръони Мўъжиз-ул Баёндан бошқа нимага муҳтож бўлар? Бундан шубҳаси бўлганлар Рисола-и Нурга диққат этсинлар. Жаноби Ҳақ Устозимизга Рисола-и Нурнинг таълифида шундай бир иқтидори бадиъ эҳсон этгандирки, бу ҳаркасга насиб бўладиган хислатлардан эмасдир. У ҳориқо Нур Рисолалари, ҳар бири ғурбатда, хасталик ичида, тоғда, боғда, котибсиз таҳаммули мушкул ғоят оғир шароит доҳилида, зоҳирий қанча қийинчиликлар ила майдонга келган ва мўъминларнинг ёрдамига етишгандир. Фақат, Жаноби Ҳаққа шукр бўлсинки, инояти Илоҳия ҳориқо бир тарзда Устозимизга фавқулодда муваффақият эҳсон этгандир. Хуллас, бу сирдандирки, Жаноби Ҳақ унга коинотни бир китоби самовий ва ерни бир саҳифа каби кашф ва шуҳуд ила биҳаққаляқийн ўқийдиган бир иқтидор берган, маҳзи иноят ила бундай муқаддас бир асарга соҳиб қилгандир.

— 328 —

Ҳа, оёти ташриияни ичига олган Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг ҳақиқатлар ва маорифини ва оёти кавнияни қамраган китоби кабири коинотнинг вазифалар ва маъноларини баён этиб, маърифатуллоҳнинг энг юксак даражаларига юксалишга нави башарни ташвиқ этган ва бугунги кунда ўлишга юз тутган қалбларни ҳам изни Илоҳий ила титратиб жонлантириш қадар ҳориқо бир асари бадиъа, бир сараёни сариъа бўлган Рисола-и Нур ила нашри ҳақоиқ этган бу вужуди масъуд ила башарият ифтихор этмоқ лозим келаркан, жуда ғарибдирки, шақоват аҳли тарафидан заҳар берилишга жасорат ва тош оттирилишга ҳам журъат этилмоқда. Ҳа اَشَدُّ الْبَلَٓاءِ عَلَى الْاَنْبِيَٓاءِ ثُمَّ الْاَوْلِيَٓاءِ сири ила, Анбиёнинг вориси бўлганларнинг турли-турли балоларга дучор бўлишлари ҳикмати Илоҳия тақозосидан бўлиши ила, у зумра-и муборака каби, Устозимиз ҳам қанча балоларга ҳадаф бўлгандир. Ҳатто Қастамўнуга илк ташриф этганлари замон, болалар бир бадбахт қароқчи тарафидан ташвиқ этилиб, таҳорат олмоқ учун чашмага чиққанлари вақт тош отганлар... Фақат Устозимиз доимо кўрган азо ва жафоларга улул-азмона сабр ва таҳаммул этар. Ҳам сафо-и садрга ва саломати қалбга соҳиб бўлганликларидан, у болаларга ҳам ҳиддат этмасдан буюрдиларки: "Булар Сура-и Ёсиндан муҳим бир оятнинг нуктасини кашфимга сабаб бўлдилар" дея уларга дуо этадилар. Сўнгра бу болалар Устозимизнинг дуолари баракоти ила шоёни ҳайрат бир ҳол касб этдиларки, Устозимизни узоқ-яқин қаерда кўрсалар, югуриб ёнига келарлар, муборак қўлини ўпарлар, дуосини олардилар.

Ҳам Устозимизнинг ҳориқо ҳоллари ва шоёни ҳайрат ғаройиб аҳволлари, бошда Рисола-и Нур бўлиб жуда кўпдир. Ҳа, биз эътироф этамизки, Устозимиз бизнинг қалб хотираларимизни биздан зиёда ўқир, кўп марта хабаримиз бўлмаган бир масаладан бизларни шиддатли ташвишланиш ила огоҳлантирарлар, бизни ҳайратда қолдирарлар. Фақат кунлар ўтгандан сўнгра айнан Устозимиз огоҳлантирган нарса ила қаршилашар, ақлимиз бошимизга келарди. Устозимиз ила тоғга кетганимиз замон, ҳали шаҳарга қайтиш замони келмасдан, бирдан Устозимиз турарлар, бизга ҳам амр этардилар. Ҳикматини сўрамоқ истаганимизда: "Тез кетайлик, Рисола-и Нур хизмати учун бизни кутмоқдалар". Ҳақиқатдан, шаҳарга қайтганимизда, мутлақо муҳим бир Рисола-и Нур шогирди бизни кутаётган бўлар ёки бир неча марта келиб кетганини қўшнилар хабар берарларди. Яна бир кун, Мавлоно Холид (Қ.С.) Ҳазратларининг Кичик Ошиқ номли бир талабасининг наслидан муборак бир хоним,

— 329 —
ёнида  кўп саналардан бери муҳофаза этган Мавлоно Ҳазратларининг яктагини Рамазони Шарифда табаррукан Устозимизнинг ёнида қолсин дея Файзи ила юборар. Устозимизнинг ҳамон Амин қардошимизга ювмоқ учун амр этиб Жаноби Ҳаққа шукр этишни бошлар. Файзининг хотирига: "Бу хоним мен билан йигирма кун учун юборди! Устозим недан соҳиб чиқмоқда?" дея ҳайратлар ичида қолар. Сўнгра у хонимни кўрар, у хоним Файзига дерки: "Устоз ҳадяларни қабул этмаганидан, бу сурат ила балки қабул этар дея шундай айтган эдим. Фақат омонат унингдир, жонимиз ҳам фидо бўлсин" дер, у қардошимизни ҳайратдан қутқарар. Ҳа, муборак Устозимизнинг у яктакни қабули Мавлоно Холиддан сўнгра вазифа-и тажаддуди диннинг ўзларига ўтишига бир аломат деб билганликларидандир, дерлар. Ҳамда шундай бўлмоқ лозим. Чунки Саҳиҳ Ҳадисда:
اِنَّ اللّٰهَ يَبْعَثُ لِهٰذِهِ الْاُمَّةِ عَلٰى رَاْسِ كُلِّ مِاَةِ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لَهَا د۪ينَهَا

буюрилган. Мавлоно Ҳазратларининг валодати бир минг бир юз тўқсон уч, Устозимиз Ҳазратларининг эса бир минг икки юз тўқсон учдир. Бу ҳадиснинг тўлиқ изоҳи Рисола-и Ғавсияда бордир.

Устозимиз ора-сира бизларга, хусусан Файзига латифа тарзида буюрар эдиларки: "Жазонгиз бор, таъзир еяжаксиз, қамоққа кетажаксиз..." дея Денгизли қамоғимизни бизга рамзан хабар бериб ҳам бизни огоҳлантирар, ҳам қабл-ал вуқуъ бир муҳим ҳодисани кашфан баён этар эдилар. Ҳақиқатдан кўп ўтмади, Устозимизнинг дегани чиқди.

Яна Денгизли қамоғи ҳодисасидан аввал буюрдиларки: "Қардошларим, кўпдандир саккиз санадар ортиқ бир ерда қолмаганман. Ҳозир бу ерга келганимга саккиз сана бўлмоқда. Бу сана, ҳар ҳолда ё вафот этаман ёки бошқа ерга нақл этаман",- дея Қастамўнудан кетишларини хабар берар эдилар.

Ҳам Денгизли қамоғи мусибатидан аввал Устозимиз буюрар эдиларки: "Қардошларим, Рисола-и Нурга бир нечта жиҳатда ҳужум ҳис этмоқдаман, зиёда эҳтиёт этингиз". Ҳақиқатдан кўп ўтмади, Истанбулда бир кекса домла, билмасдан, бир Рисоланинг бир масаласига эътироз этади. Сўнгра эски фатво амини марҳум Али Ризо Афанди Ҳазратлари у домланинг эътирозини рад ва Рисола-и Нурнинг ҳаққониятини тўлиқ тасдиқ этади.

— 330 —

Бир муддат сўнгра, бир ҳайвон чўчиб, устозимизнинг оёғини жароҳатлайди. Ойларча, изтироблар ичида, убудият вазифасини ва Рисола-и Нурнинг муқаддас хизматини кўп қийинчиликлар ила адо эта олди. Сўнгра тоғда мудҳиш бир заҳарланишдан чиққан ғоят оғир суратда хаста экан, Денгизли қамоғи тавқифи майдонга чиқди. Фақат у фарди фарид, таҳаммули жуда мушкул бу даҳшатли ҳолда ҳам иймон ва Қуръон хизматидаги метин азмини, ҳам убудиятдаги вазифаларини адога сўнг даража ғайрат этиб асло сустлик қилмасдан улул-азмона бир сабр ила сабот этар эди. Яна Устозимиз тавқифимиздан аввал дафаларча буюрар эдиларки: "Дунё аҳли Рисола-и Нурга илишмасинлар, илишсалар, офатларнинг ҳужумига сабаб бўларлар". Ҳақиқатдан ҳаркасча маълумдирки, Рисола-и Нур шогирдлари тавқиф этилар-этилмас ҳар тарафда офатлар, зилзилалар, хасталиклар бошларди, то Рисола-и Нурнинг ҳаққонияти тасдиқ бўлиниб ватанга фойдали бўлгани эътироф этилгунгача кўп ерларда, жумладан, Қастамўнуда зилзила давом этди. Ҳатто Қастамўнунинг тарихий юксак қалъаси (ки баъзи рисолаларнинг мадрасаси ҳукмига ўтди) Рисола-и Нурга ва муаллифи бўлган Устозимизга иштиёқ ва ҳасратидан мотам тутиб, энг соғлом илдизли тошларини пастга отиб, Устозимизнинг ғайбий хабарини моддатан тасдиқ этгандир.

Устозимиз тавқифимиздан аввал буюрар эдиларки: "Рисола-и Нурга мудҳиш бир ҳужум режаси бор, фақат мароқ этмангиз. Хушхабар, Инояти Илоҳия ёрдамимизга етишажак. Шундайки:

Бугун ўқимоқ учун Ҳизби Аъзами Нурийни очган эдим, бирдан қаршимга:

﴿ وَ اصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَاِنَّكَ بِاَعْيُنِنَا وَ سَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ ﴾

ояти чиқди. Маънан, "Менга боқ!" деди. Мен ҳам боқдим. Кўрдимки, маъносининг кўп табақаларидан, хусусан ишорий ва жифрий маъноси ила ҳам қамоқ мусибатига, ҳам нажотимизга ишора ва бизга башорат этмоқда" буюрдилар. Хуллас, Денгизли маҳкамаси бароат қарори бермасдан тўққиз ой аввал, шубҳасиз, бу оятнинг хазинасидан олган жавҳарини изҳор этиб, ҳам бу ояти кариманинг муҳим иъжоз нуктасини кашф, ҳамда бу маънавий қувватга муҳтож заиф талабаларига хушхабар бермоқ ила бизларни масрур айлагандирлар. Бу оятнинг тўлиқ изоҳи Денгизли Мудофаасида ва Иловаларидадир.

— 331 —

Замоннинг нодир нусхаси бўлган Устозимиз ғоят шижоатли ва метин ва улул-азмона бир фавқулодда жасоратга соҳиб бир лисон-ул ҳақдирки, ҳақ йўлида сўз сўйламоқдан чекинмас ва лавми лаимдан қўрқмаслар. Бир кун, "Бисмиллоҳ" ёзувли қабр тошларини зовурлар устига қўяркан кўрарлар. У ерда дунёча муҳим зотлар ҳозир бўлганликлари ҳолда, ҳеч ким айтмаган ғоят аччиқ сўзлар ила у ҳақсиз ишга ва яна бошқа ҳақсиз ишларга ҳам садди садид бўлгандирлар.

Ҳам мамлакатимизда ҳар ким устозимизни ранжида этишга жасорат этган бўлса, Рисола-и Нурга зарар келтирган бўлса, мутлақо ёмон оқибатга дучор бўлгандирлар. Баъзилари ичига кириб ақллари бошларига келган бўлса ҳам, баъзилари бўлса жазоларини чеккандирлар. Бу воқеаларнинг баъзилари Иловаларда ёзилгандир.

Ал-ҳосил: Муборак Устозимизнинг камол сифатларини ва аҳволининг гўзалликларини биз каби ожизларнинг ҳаққи ила тасвир ва таъриф эта олишига имкон йўқдир. Холиқи Зулжалол Вал Жамол Ҳазратлари Устозимизни бир вужуди мустасно қилиб яратган ва тавфиқи Илоҳиясига мазҳар қилгандир. Не саодат унга-ки, унинг шахсан машғул бўлган ва аҳамият ила ташвиқ ва тавсия этган Рисола-и Нур ила хизмати Қуръония ва иймонияда бўлсин ва Рисола-и Нурдан дарсини олган бўлсин...

Устозимиз мамлакатда бўлганда, оралиқсиз нашри ҳақоиқ айлаган ва бизнинг саодатимиз учун файз бахш этган муборак нафасини сарф этгандир. Жаноби Арҳамурроҳимийндан бутун руҳи жонимиз ила ниёз этамизки, "Маҳшар кунида ҳам бизларни: اَلسَّع۪يدُ سَع۪يدٌ ف۪ى بَطْنِ اُمِّه۪ ҳадиси шарифига мазҳар бўлган Устозимиз дафина-и улум ва фунун, бадиъулбаён аллома-и Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари ила бирликда ҳашр этсин. Токи, у қурқинч кунда нурли, мушфиқ, муборак қўли ила қўлимизни тутсин, ҳузури Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламга бизни этсин, Иншааллоҳ!..."

Рисола-и Нур Шогирдларидан

ФАЙЗИ, АМИН

— 332 —
ОЯТ-УЛ КУБРО ҲАҚИДА БИР НЕЧТА СЎЗ

Бадиуззамон Ҳазратлари Қастамўнуда экан, "Оят-ул Кубро" номи ила Жаноби Ҳақнинг борлигини, бирлигини, коинотдаги мавжудотнинг лисонлари ила исбот этган муаззам бир рисола ёзгандир.

Бу рисола учун устозимиз, "ҳозирги даҳшатли тахриботга қарши бир ҳақиқати Қуръония ва бир садди аъзамдир" дегандир.

Қалбга келгани каби тез ёздирилган, биринчи қоралама ила қаноат қилингандир. Устоз, "Ёзган вақтим ирода ва ихтиёрим ила бўлмаганини ҳис этганимдан, ўз фикрим ила танзим ёки ислоҳ этишни мувофиқ кўрмадим" буюргандир.

Бу рисола илк дафа яширин равишда чоп эттирилганлиги учун, Устоз ва талабаларининг қамалишига сабаб бўлган бўлса ҳам, кейинчалик Денгизли ва Анқара Оғир Жазо Маҳкамалари, икки саналик тадқиқотларидан сўнгра бароатларига ва рисолаларнинг қайратилишига иттифоқ ила қарор бергандирлар.

Имом Али (Р.А.) ғайбни билган назари ила бу рисолани кўрган, "Қасида-и Жалжалутия" сида бу рисоланинг аҳамиятига ва мақбулиятига ишора этиб وَ بِالْاٰيَتِ الْكُبْرٰى اَمِنّ۪ى مِنَ الْفَجَتْ ифодаси ила уни шафоатчи қилиб дуо этгандир.

Бу Оят-ул Кубронинг тадқиқи натижасида Устоз ва талабаларининг бароат ила қамоқдан қутулишлари Имом Али (Р.А.) нинг бу дуосининг қабулини исбот этгандир.

Бу асрдаги залолат жараёнлари Мусулмонларнинг иймонларида шиддатли бир тахрибот қилмоқ ташаббусига қарши бу Ҳақиқати Қуръониянинг бир садди аъзам бўлиб мақом муносабати ила бу ерга киргизилиши мувофиқ кўрилди...

***
— 333 —
Оят-ул Кубро
Коинотдан Холиқини Сўраган Бир Сайёҳнинг Мушоҳадаларидир.

(Тавҳид ҳақида икки мақомдан иборат Еттинчи Шуа бўлган Оят-ул Кубро Рисоласининг Иккинчи Мақомининг бир қисмидир.)

﴿ بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمِنِ الرَّحِيمِ ﴾
﴿ تُسَبِّحُ لَهُ السَّمَواتِ وَالَارْضُ وَمَنْ فِيهِنَّ وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلَّا يُسَّبِّحُ بِحَمْدِهِ ﴾
﴿ وَلَكِنْ لَاتَفْقَهُونَ تَسْبِيحَهُمْ اَنَّهُ كَانَ حَلِيماً غَفُورًا ﴾

Бу муаззам оят каби жуда кўп Қуръон оятлари бу коинот Холиқини билдирмоқ жиҳатида ҳар вақт ва ҳаркаснинг энг кўп ҳайрат ила боқиб завқ ила мутолаа этган энг порлоқ бир тавҳид саҳифаси бўлган самовотни энг бошда зикр этишларидан, энг бошда ундан бошламоқ мувофиқдир.

Ҳа, бу дунё мамлакатига ва мусофирхонасига келган ҳар бир мусофир кўзини очиши билан кўрадики: Ғоят карамкорона бир зиёфатгоҳ ва ғоят санъаткорона бир намойишгоҳ ва ғоят ҳашаматкорона бир лашкаргоҳ ва таълимгоҳ ва ғоят ҳайраткорона ва шавқлантирувчи бир сайронгоҳ ва томошагоҳ ва ғоят маънодор ва ҳикматпарварона бир мутолаагоҳ бўлган бу гўзал мусофирхонанинг соҳибини ва бу китоби кабирнинг муаллифини ва бу муҳташам мамлакатнинг султонини танимоқ ва билмоқ учун шиддат ила мароқ этаркан, энг бошда кўкларнинг нур жилоси ила ёзилган гўзал юзи кўринар: "Менга қара, қидирганингни сенга билдираман!" дер. У ҳам қарар, кўрарки:

— 334 —

Бир қисми Еримиздан минг марта катта ва у катталардан бир қисми замбарак ўқидан етмиш марта тез юз минглаб самовий жисмларни тиргаксиз туширмасдан сақлаган ва бир-бирига тўқнаштирмасдан фавқулодда тез ва баробар кездирган, ёғсиз сўндирмасдан доимо у ҳадсиз чироқларни ёндирган ва ҳеч бир шовқин ва ихтилол чиқармасдан у ниҳоясиз катта жисмларни идора этган ва Қуёш ва Ойнинг вазифалари каби ҳеч исён эттирмасдан у жуда катта махлуқларни вазифалар ила ишлаттирган ва икки қутбнинг доирасидаги ҳисоб рақамларига сиғмаган бир ниҳоясиз узоқлик ичида айни замонда, айни қудрат ва айни тарз ва айни муҳри фитрат ва айни суратда, баробар, нуқсонсиз тасарруф этган ва у жуда катта тажовузкор қувватларни ташиганларни тажовуз эттирмасдан қонунига итоат эттирган ва у ниҳоясиз гавжумликнинг синиқ бўлаклари каби кўкнинг юзини кирлатадиган ахлатларга майдон бермасдан жуда порлоқ ва жуда гўзал тозалаттирган ва бир мунтазам қўшин ҳаракати каби манёвр ила кездирган ва ерни айлантириши ила у ҳашаматли манёврнинг бошқа бир суратда ҳақиқий ва хаёлий тарзларини ҳар кеча ва ҳар сана кино лавҳалари каби томошабин махлуқотига кўрсатган бир тазоҳури рубубият ва у рубубият фаолияти ичида кўринган тасҳир, тадбир, тадвир, танзим, танзиф, тавзифдан таркиб топган бир ҳақиқат бу азамати ва иҳотаси ила у самовот Холиқининг вужуби вужудига ва ваҳдатига ва мавжудлиги самовотнинг мавжудлигидан янада зоҳир бўлганига шубҳасиз шаҳодат этар маъноси ила Биринчи Мақомнинг биринчи зинапоясида:

لَا اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلَى وَجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ السَّمَوَاتُ بِجَمِيعِ مَا فِيهَا بِشَهَادَتِ عَظَمَةِ اِحَاطَةِ حَقِيقَةِ التَّسْخِيرِ وَالتَّدْبِيرِ وَالتَّدْوِيرِ وَالتَّنْظِيمِ وَالتَّوْظِيفِ الْوَاسِعَةِ الْمُكَمَّلَةِ بِالْمُشَاهَدَةِ

дейилгандир.

Сўнгра дунёга келган у йўлчи одам ва мусофирга кўк юзи дейилган ва маҳшари ажойиб бўлган фазо шовқин ила гапириб бақиради: "Менга қара! Мароқ ила қидирганингни ва сени бу ерга юборганни мен билан билишинг ва топишинг мумкин" дер. У мусофир унинг аччиқ, фақат марҳаматли юзига боқар. Мудҳиш, фақат хушхабарли шовқинини тинглар, кўрарки:

— 335 —

Замин ила осмон ўртасида муаллақда сақланган булут ғоят ҳакимона ва раҳимона бир тарзда замин боғчасини сувлар ва замин аҳолисига оби ҳаёт келтирар ва ҳароратни (яъни яшамоқ оташининг шиддатини) меъёрий ҳолга келтирар ва эҳтиёжга кўра ҳар ернинг ёрдамига етишар. Ва бу вазифалар каби кўп вазифаларни қилмоқ ила баробар, мунтазам бир қўшиннинг тез амрларга кўра кўриниши ва яшириниши каби бирдан осмонни тўлдирган у каттакон булут ҳам яширинар, бутун қисмлари истироҳатга чекилар, ҳеч бир асари кўрилмас. Сўнгра ёмғир "Қадам Бос!" амрини олгани онда бир соат, балки бир неча дақиқа ичида тўпланиб осмонни тўлдирар, бир қўмондоннинг амрини кутаётгандай турар.

Сўнгра у йўлчи осмондаги шамолга қараб кўрарки: Ҳаво шу қадар кўп вазифалар ила ғоят ҳакимона ва каримона хизмат эттириларки, гўё у жонсиз ҳавонинг идроксиз зарраларидан ҳар бир зарраси бу Коинот Султонидан келган амрларни тинглар, билар ва ҳеч бирини орқа қолдирмасдан, у қўмондоннинг қуввати ила қилар ва интизом ила ўрнига келтирар бир вазият ила заминнинг бутун яшовчиларига нафас бермоқ ва жонзотларга керак бўлган ҳарорат ва зиё ва электр каби моддаларни ва товушларни ташимоқ ва набототнинг чангланишига восита бўлмоқ каби кўп куллий вазифаларда ва хизматларда бир ғайбий қўл тарафидан ғоят идрокона ва олимона ва ҳаётпарварона ишлаттирилмоқда.

Сўнгра ёмғирга боқар, кўрарки: У латиф ва тоза ва ширин ва ҳечдан ва ғайбий бир раҳмат хазинасидан юборилган қатраларда шу қадар раҳмоний ҳадялар ва вазифалар борки, гўё раҳмат тажассум этиб қатралар суратида Раббоний хазинадан оқар маъносида бўлганидан ёмғирга "раҳмат" номи берилгандир.

Сўнгра чақмоққа боқар ва момақалдироқни тинглар, кўрарки жуда ажиб ва ғариб хизматларда ишлаттирилмоқдалар.

Сўнгра кўзини чекар, ақлига боқар, ўз-ўзига дерки: "Отилган пахта каби бу жонсиз, идроксиз булут албатта бизларни билмас ва бизга ачиниб ёрдамимизга ўз-ўзидан югурмас ва амрсиз майдонга чиқмас ва яширинмас, балки ғоят қодир ва раҳим бир қўмондоннинг амри ила ҳаракат этарки, бир из қолдирмасдан яширинар ва бирданига майдонга чиқар, иш бошига ўтар ва ғоят фаол ва мутаол ва ғоят жилвали ва ҳашаматли бир султоннинг фармони ила ва қуввати ила вақти-вақти билан ҳаво оламини тўлдириб бўшатар ва доимо ҳикмат ила ёзар ва танаффус ила бузар тахтасига ва маҳв ва исбот лавҳасига ва ҳашр ва қиёмат суратига айлантирар ва ғоят лутфкор ва эҳсонпарвар ва ғоят карамли ва рубубиятпарвар бир Ҳакийми Мудаббирнинг тадбири ила шамолга минар ва тоғлар каби ёмғир хазиналарини миндирар, муҳтож бўлган ерларга етишар. Гўё уларга ачиниб йиғлаб кўз ёшлари ила уларни гуллар билан кулдирар, қуёшнинг шиддатли оташини совутар ва мочалка каби боғларига сув сепар ва замин юзини ювар, тозалар".

— 336 —

Ҳам у мароқли йўлчи ўз ақлига дер: Бу жонсиз, ҳаётсиз, идроксиз, доимо чалқанган, қарорсиз, тўфонли, нотинч, саботсиз, ҳадафсиз шу ҳавонинг пардаси ила ва зоҳирий сурати ила вужудга келган юз минглаб ҳакимона ва раҳимона ва санъаткорона ишлар ва эҳсонлар ва ёрдамлар яққол равишда исбот этарки: Бу меҳнаткаш шамолнинг ва бу серҳаракат хизматкорнинг ўзича ҳеч бир ҳаракати йўқ, балки ғоят қодир ва олим ва ғоят ҳаким ва карим бир Амирнинг амри ила ҳаракат этар. Гўё ҳар бир зарраси ҳар бир ишни билар ва у Амирнинг ҳар бир амрини англар ва тинглар бир аскар каби ҳаво ичида жараён этган ҳар бир Раббоний амрни тинглар, итоат этарки, бутун ҳайвонотнинг нафас олишига ва яшашига ва набототнинг чангланишига ва ўсишига ва ҳаётига керакли моддаларнинг етиштирилишига ва булутларнинг юборилиши-ю идорасига ва оташсиз кемаларнинг сайру саёҳатига ва айниқса овозларнинг ва айниқса симсиз телефон ва телеграф ва радио ила гаплашишларнинг эришилишига ва бу хизматлар каби умумий ва куллий хизматлардан бошқа азот ва кислород каби икки оддий моддадан иборат бўлган ҳавонинг зарраларини бир-бирининг мисли экан, замин юзида юз минглаб тарзда бўлган Раббоний санъатларда мукаммал интизом ила бир ҳикмат қўли тарафидан ишлаттирилишини кўрмоқдаман.

Демак

﴿ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَآءِ وَالْاَرْضِ ﴾

оятининг ифода этиши ила шамолнинг тасрифи ила ҳадсиз Раббоний хизматларда истеъмол ва булутларнинг тасҳири ила ҳадсиз Раҳмоний ишларда истеҳдом ва ҳавони у суратда ижод этган фақат Вожиб-ул Вужуд ва Қодийри Кулли Шай ва Алийми Кулли Шай, бир Рабби Зулжалоли Вал Икромдир дея ҳукм этар.

— 337 —

Сўнгра ёмғирга боқар, кўрарки: Ёмғирнинг доналари саноғича манфаатлар ва қатралари ададича раҳмоний жилвалар ва томчилари миқдорича ҳикматлар ичида мавжуд. Ҳам у ширин ва латиф ва муборак қатралар шу қадар мунтазам ва гўзал халқ этиларки, хусусан ёз мавсумида келган дўл шу қадар мезон ва интизом ила юборилар ва тушарки, тўфонлар ила чалқанган ва катта нарсаларни тўқнаштирган шиддатли шамоллар уларнинг мувозана ва интизомларини бузмайди. Қатраларни бир-бирига уриб, бирлаштириб, зарарли жисмлар қилмайди. Ва булар каби кўп ҳакимона ишларда ва айниқса жонзотларда ишлаттирилган содда ва жонсиз ва идроксиз водород ва кислород каби икки оддий моддадан таркиб топган бу сув юз минглаб ҳикматли ва идрокли ва мухталиф хизматларда ва санъатларда ишлаттирилади. Демак, бу тажассум этган айни раҳмат бўлган ёмғир фақат бир Раҳмони Раҳиймнинг раҳматининг ғайбий хазинасида қилинар ва нузули ила

﴿ وَهُوَ الَّذِى يُنَزِّلُ الْغَيْثَ مِنْ بَعْدِ مَاقَنَطُوا وَيَنْشُرُ رَحْمَتَهُ ﴾

оятини моддатан тафсир этар.

Сўнгра момақалдироқни тинглар ва чақмоққа боқар, кўрарки: Бу икки ҳавонинг ажойиб ҳодисаси тўлалигича يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ يَذْهَبُ بِالْاَبْصَارِ ва وَيُسَبِّحُ الرَّعْدُ بِحَمْدِهِ оятларини моддатан тафсир этмоқ ила баробар, ёмғирнинг келишини хабар бериб, муҳтожларга хушхабар берарлар.

Ҳа, ҳечдан бирдан ҳориқо бир шовқин ила осмонни гапиртирмоқ ва фавқулодда бир нур ва олов ила зулматли осмонни ишиқ ила тўлдирмоқ ва тоғ каби пахта мисол ва дўл ва қор ва сув тулумбаси ҳукмида бўлган булутларни оташлантирмоқ каби ҳикматли ва ғариб вазиятлар ила боши пастда ғофил инсоннинг бошига тўқмоқ каби урар: "Бошингни кўтар, ўзини таниттирмоқ истаган фаол ва қудратли бир зотнинг ҳориқо ишларига боқ! Сен ўз-ўзингга бўлмаганинг каби, бу ҳодисалар ҳам ўз-ўзларига бўлолмаслар. Ҳар бириси кўп ҳикматли вазифалар орқасида югуртирилмоқдалар. Бир Мудаббири Ҳакийм тарафидан ишлаттирмоқдалар." дея эслатадилар.

— 338 —

Хуллас, бу мароқли йўлчи бу осмонда булутни тасҳирдан, шамолни тасрифдан, ёмғирни танзилдан ва ҳаво ҳодисаларини тадбирдан ҳосил бўлган бир ҳақиқатнинг юксак ва ошкора шаҳодатини эшитар, "Аманту Биллаҳ" дер. Биринчи Мақомнинг иккинчи мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ: اَلْجَوُّ بِجَمِيعِ مَا فِيهِ، بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ إِحَاطَةِ حَقِيقَةِ: اَلتَّسْخِيرِ، وَالتَّصْرِيفِ، وَالتَّنْزِيلِ، وَالتَّدْبِيرِ، الْوَاسِعَةِ الْمُكَمَّلَةِ بِالْمُشَاهَدَةِ.
ифодаси бу йўлчининг осмонга доир мазкур мушоҳадаларини ифода этар. 

Сўнгра у фикрий саёҳатга ўрганган у мутафаккир мусофирга Ер курраси ҳол лисони ила дерки: "Кўкда, фазода, ҳавода нима кезмоқдасан? Кел, мен сенга қидирганингни таниттираман. Қиладиган вазифаларимга боқ ва саҳифаларимни ўқи!" У ҳам қарар, кўрарки: Ер мажзуб бир Мавлавий каби икки ҳаракати ила кунларнинг, саналарнинг, мавсумларнинг майдонга келишига мадор бўлган бир доирани ҳашри аъзамнинг майдони атрофида чизмоқда. Ва жонзотларнинг юз минг навларини бутун ризқлари ва лозим нарсалари ила ичига олиб фазо денгизида мукаммал мувозана ва низом ила кездирган ва қуёш артофида саёҳат этган муҳташам ва мусаҳҳар бир сафинайи Раббониядир.

Сўнгра саҳифаларига боқар, кўрарки: Бобларидаги ҳар бир саҳифаси минглаб ояти ила Ернинг Раббини таниттирмоқда. Умумини ўқимоқ учун вақт тополмаганидан, ёлғиз битта саҳифа бўлган жонзотларнинг баҳор фаслида ижод ва идорасига боқар, кўрарки: Юз минг навларнинг ҳадсиз фардларининг суратлари оддий бир моддадан ғоят мунтазам очилмоқда ва ғоят раҳимона тарбия этилмоқда ва ғоят мўъжизона бир қисмининг тухумларига қанотчалар бериб, уларни учирмоқ сурати ила нашр эттирмоқда ва ғоят мудаббирона идора қилинмоқда ва ғоят мушфиқона иоша ва таомлантирмоқда ва ғоят раҳимона ва раззоқона ҳадсиз ва турли-туман ва лаззатли ва ширин ризқларни ҳечдан ва қуруқ тупроқдан ва бир-бирининг мисли ва фарқлари жуда оз ва суяк каби илдизлардан, уруғлардан, сув қатраларидан етиштирилмоқда.

— 339 —

Ҳар баҳорга бир вагон каби ғайб хазинасидан юз минг нави овқатлар ва лозим нарсалар мукаммал интизом ила юкланиб жонзотларга юборилмоқда. Ва айниқса у ризқ пакетлари ичида болаларга юборилган сут консервалари ва волидаларнинг шафқатли синаларида осилган шакарли сут тулумбачаларини юбормоқ шу қадар шафқат ва марҳамат ва ҳикмат ичида кўринмоқдаки, шаксиз бир Раҳмони Раҳиймнинг ғоят мушфиқона ва мураббиёна раҳматининг бир жилваси ва эҳсони бўлганини исбот этар.

Ал-ҳосил: Бу баҳор ҳаёт саҳифаси ҳашри аъзамнинг юз минг намуналарини ва мисолларини кўрсатмоқ ила

﴿ فَانْظُرْ اِلٰٓى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى الْاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا إِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ ﴾

оятини моддатан ғоят порлоқ тафсир этгани каби, бу оят ҳам бу саҳифанинг маъноларини мўъжизона ифода этар. Ва Ернинг бутун саҳифалари ила катталиги нисбатида ва қувватида "Ла илаҳа илла Ҳу" деганини англади.

Хуллас, Ер куррасининг йигирмадан зиёда катта саҳифаларидан битта саҳифанинг йигирма жиҳатидан битта жиҳатининг мухтасар шаҳодати ила у йўлчининг бошқа жиҳатларнинг саҳифаларидаги мушоҳадалари маъносида ва у мушоҳадаларни ифода учун Биринчи Мақомнинг учинчи мартабасида бундай дейилган:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: الْاَرْضُ بِجَمِيعِ مَا فِيهَا، وَمَا عَلَيْهَا، بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ إِحَاطَةِ حَقِيقَةِ: اَلتَّسْخِيرِ، وَالتَّدْبِيرِ، وَالتَّرْبِيَةِ، وَالْفَتَّاحِيَّةِ وَتَوْزِيعِ الْبُذُورِ وَالْمُحَافَظَةِ وَالْاِدَارَةِ وَالْاِعَاشَةِ، لِجَمِيعِ ذَوِى الْحَيَاةِ، وَالرَّحْمَانِيَّةِ وَالرَّحِيمِيَّةِ الْعَامَّةِ الشَّامِلَةِ الْمُكَمَّلَةِ بِالْمُشَاهَدَةِ
— 340 —

Сўнгра у мутафаккир йўлчи ҳар саҳифани ўқиган сари саодат калити бўлган иймони қувватланиб ва маънавий тараққиётнинг калити бўлган маърифати зиёдалашиб ва бутун камолотнинг асоси ва маъдани бўлган иймони биллоҳ ҳақиқати бир даража яна инкишоф этиб маънавий кўп завқларни ва лаззатларни бериши билан унинг мароқини шиддат ила ҳаракатлантирганидан; само, осмон ва Ернинг мукаммал ва қатъий дарсларини тинглагани ҳолда "Ҳал мин мазид" деб тураркан, денгизларнинг ва катта дарёларнинг жозибадорона жўшу хуруш ила зикрларини ва ҳазин ва лазиз овозларини эшитар. Ҳол лисони ва қол лисони ила: "Бизга ҳам қара, бизни ҳам ўқи!" дерлар. У ҳам қарар, кўрарки: Ҳаётдорона доимо чалқанган ва тарқалмоқ ва тўкилмоқ ва истило этмоқ фитратида бўлган денгизлар Ерни ўраб, Ер билан баробар ғоят тез бир суратда бир йилда йигирма беш минг йиллик бир доирада югуртирилгани ҳолда, на тарқаларлар, на тўкиларлар ва на қўшниларидаги тупроққа тажовуз этарлар. Демак, ғоят қудратли ва азаматли бир зотнинг амри ила ва қуввати ила турарлар, кезарлар, муҳофаза бўларлар.

Сўнгра денгизларнинг ичларига боқар, кўрарки: Ғоят гўзал ва зийнатли ва мунтазам жавҳарларидан бошқа минглаб тур ҳайвонотнинг иоша ва идоралари ва туғилиш ва вафотлари шу қадар мунтазам, оддий бир қум ва аччиқ бир сувдан берилган ризқлари ва озуқалари шу қадар мукаммалдирки, шаксиз бир Қодийри Зулжалолнинг, бир Раҳийми Зулжамолнинг идора ва иошаси ила бўлганини исбот этар.

Сўнгра у мусофир дарёларга боқар, кўрарки: Манфаатлари ва вазифалари ва кирим ва сарфиётлари шу қадар ҳакимона ва раҳимона бўлиб шаксиз исбот этарки, бутун ирмоқлар, булоқлар, сойлар, катта дарёлар бир Раҳмони Зулжалоли Вал Икромнинг раҳмати хазинасидан чиқмоқдалар ва оқмоқдалар. Ҳатто шу қадар фавқулодда тўпланар ва сарф этиларларки, "Тўрт дарё Жаннатдан оқадилар." дея ривоят этилган. Яъни зоҳирий сабаблардан анча устун бўлганликларидан, маънавий бир Жаннатнинг хазинасидан ва ёлғиз ғайбий ва туганмас бир манбанинг файзидан оқмоқдалар демакдир. Масалан: Мисрнинг қумистонини бир Жаннатга айлантирган Нили Муборак жануб тарафидан "Жабали Қамар" дейилган бир тоғдан доимо кичик бир денгиз каби тугамасдан оқади. Олти ойдаги сарфиёти тоғ шаклида тўпланса ва музлатилса, у тоғдан каттароқ бўлар. Ҳолбуки у тоғдан унга айрилган ер ва маҳзан олти қисмидан бир қисм бўлмас. Кирими эса у иссиқ минтақада жуда оз келган ва чанқаган тупроқ тез ютгани учун маҳзанга оз кетган ёмғир, албатта у кенг мувозанани муҳофаза этолмаслигидан, у Нили Муборак Ернинг одатидан устун бир ғайбий Жаннатдан чиқар дея ривояти ғоят маънодор ва гўзал бир ҳақиқатни ифода этади.

— 341 —

Хуллас, денгиз ва дарёларнинг денгизлар каби ҳақиқатларининг ва шаҳодатларининг мингдан бирисини кўрди. Ва умуми бирданига денгизларнинг катталиги нисбатида бир қувват ила "Ла илаҳа илла Ҳу" дер ва бу шаҳодатга денгизлар махлуқоти ададича шоҳидлар кўрсатар дея тушунди. Ва денгизларнинг ва дарёларнинг умум шаҳодатларини ирода этиб ифода этмоқ маъносида Биринчи Мақомнинг тўртинчи мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: جَمِيعُ الْبِحَارِ، وَالْاَنْهَارِ، بِجَمِيعِ مَا فِيهَا، بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ إِحَاطَةِ حَقِيقَةِ: اَلتَّسْخِيرِ وَالْمُحَافَظَةِ وَالْاِدِّخَارِ وَالْاِدَارَةِ الْوَاسِعَةِ الْمُنْتَظَمَةِ بِالْمُشَاهَدَةِ

дейилган.

Сўнгра тоғлар ва саҳролар фикрий саёҳатда бўлган у йўлчини чақирадилар, "Саҳифаларимизни ҳам ўқи!" дейдилар. У ҳам қарар, кўрарки: Тоғларнинг куллий вазифалари ва умумий хизматлари шу қадар азаматли ва ҳикматлидирларки, ақлларни ҳайрат ичида қолдирар. Масалан: Тоғларнинг заминдан Раббоний амр ила чиқишлари ва заминнинг ичида ички ўзгаришлардан нашъат этган ҳаяжонини ва ғазабини ва ҳиддатини чиқишлари билан таскин этиб, замин у тоғларнинг уриб чиқиши ила ва тешиги ила нафас олиб, зарарли бўлган тебранишлардан ва зарарли зилзилалардан қутулиб, айланиш вазифасида яшовчиларининг истироҳатларини бузмайди.

— 342 —

Демак, қандайки кемаларни тебранишдан сақламоқ ва мувозаналарини муҳофаза учун уларнинг мачталари устида қурилган, худди шунинг каби тоғлар замин кемасига бу маънода хазинали мачталари бўлганликларини Қуръони Мўъжиз-ул Баён

﴿ وَالْجِبَالَ اَوْتَادًا ﴾
﴿ وَاَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَاسِىَ ﴾
﴿ وَالْجِبَالَ أَرْسٰيهَا ﴾

каби кўп оятлар ила фармон этади.

Ҳам масалан, тоғларнинг ичида жонзотларга лозим бўлган ҳар нави манбалар, сувлар, маданлар, моддалар, дорилар шу қадар ҳакимона ва мудаббирона ва каримона ва эҳтиёткорона йиғилиб ва ҳозирланиб ва тартибли қўйилганки, шаксиз қудрати ниҳоясиз бир Қодийрнинг ва ҳикмати ниҳоясиз бир Ҳакиймнинг хазиналари ва омборлари ва хизматкорлари бўлганликларини исбот этарлар дея тушунди. Ва саҳро ва тоғларнинг тоғ қадар вазифа ва ҳикматларидан бу икки жавҳарга бошқаларини қиёс этиб, тоғларнинг ва саҳроларнинг умум ҳикматлари ила, хусусан эҳтиёт йиғимлари жиҳати ила келтирган шаҳодатни ва айтганлари "Ла илаҳа илла Ҳу" тавҳидини тоғлар қувватида ва саботида ва саҳролар кенглигида ва катталигида кўрар, "Аманту Биллаҳ" дер.

Хуллас, бу маънони ифода учун Биринчи Мақомнинг бешинчи мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِي دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ: جَمِيعُ الْجِبَالِ وَالصَّحَارَى، بِجَمِيعِ مَا فِيهَا، وَمَا عَلَيْهَا، بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ اِحَاطَةِ حَقِيقَةِ: الْاِدِّخَارِ وَالْاِدَارَةِ وَنَشْرِ الْبُذُورِ وَالْمُحَافَظَةِ وَالتَّدْبِيرِ وَالْاِحْتِيَاطِيَّةِ الرَّبَّانِيَّةِ الْوَاسِعَةِ الْعَامَّةِ الْمُنْتَظَمَةِ الْمُكَمَّلَةِ بِالْمُشَاهَدَةِ

дейилган.

— 343 —

Сўнгра у йўлчи тоғда ва саҳрода фикри ила кезаркан, дарахтлар ва наботот оламининг эшиги фикрига очилди. Уни ичкарига чақирдилар. "Кел, доирамизда ҳам кез, ёзувларимизни ҳам ўқи!" дедилар. У ҳам кирди, кўрдики: Ғоят муҳташам ва музайян бир таҳлил ва тавҳид мажлиси ва бир зикр ва шукр халқасини ташкил этганлар. Бутун дарахтлар ва набототнинг турлари баробар бўлиб "Ла илаҳа иллаллоҳ" деётгандай ҳол лисонларидан англади. Чунки бутун мевадор дарахт ва набототлар мезонли ва фасоҳатли япроқларининг тиллари ила ва безалган ва жазолатли гулларининг сўзлари ила ва интизомли ва балоғатли меваларининг калималари ила баробар мусаббиҳона шаҳодат келтирганликларига ва "Ла илаҳа илла Ҳу" деганликларига далолат ва шаҳодат этган уч катта куллий ҳақиқатни кўрди:

Биринчиси: Жуда зоҳир бир суратда қастли бир инъом ва икром ва ихтиёрий бир эҳсон ва имтинон маъноси ва ҳақиқати ҳар бирисида ҳис этилгани каби, мажмуида эса Қуёшнинг зуҳуридаги зиёси каби кўринади.

Иккинчиси: Тасодифга ҳаволаси ҳеч бир имкон жиҳати бўлмаган қасдий ва ҳакимона бир айирмоқ ва ажратмоқ, ихтиёрий ва раҳимона бир тазйин ва тасвир маъноси ва ҳақиқати у ҳадсиз тур ва фардларда кундуз каби ошкора кўринади ва бир Сонеъи Ҳакиймнинг асарлари ва нақшлари бўлганликларини кўрсатади.

Учинчиси: У ҳадсиз маснуъотнинг юз минг тур ва бошқа-бошқа тарз ва шаклда бўлган суратлари ғоят мунтазам, мезонли, зийнатли бўлиб, чекланган ва саноқли ва бир-бирининг мисли ва оддий ва ўлик ва бир-бирининг айни ёки оз фарқли ва қоришиқ бўлган уруғлардан, тухумчалардан у икки юз минг навларнинг фарқли ва интизомли, бошқа-бошқа, мувозанали, ҳаётдор, ҳикматли, янглишсиз, хатосиз бир вазиятда умум фардларининг суратларининг фатҳи ва очилиши эса шундай бир ҳақиқатдирки, Қуёшдан янада порлоқдир ва баҳорнинг гуллари ва мевалари ва япроқлари ва мавжудоти саноғича у ҳақиқатни исбот этган шоҳидлар бор дея билди. "Алҳамдулиллаҳи аъла ниъматил ийман" деди.

Хуллас, бу мазкур ҳақиқатларни ва шаҳодатларни ифода маъноси ила Биринчи Мақомнинг олтинчи мартабасида:

— 344 —
لَا اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلَى وَجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ اِجْمَاعُ جَمِيعِ اَنْوَاعِ الَاشْجَارِ وَالنَّبَاتَاتِ الْمُسَبِّحَاتِ النَّاطِقَتِ بِكَلِمَاتِ اَوْرَاقِهَا الْمَوْزُونَاتِ الْفَصِيحَاتِ وَأَزْهَارِهَا الْمُزَيَّنَاتِ الْجَزِيلَاتِ وَاَثْمَارِهَا الْمُنْتَظَمَاتِ الْبَلِيغَاتِ بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ اِحَاطَةِ حَقِيقَةِ الْاِنْعَامِ وَالْاِكْرَامِ وَالْاِحْسَانِ بِقَصْدٍ وَرَحْمَةٍ وَحَقِيقَةِ التَّمْيِيزِ وَالتَّزْيِينِ وَالتَّصْوِيرِ بِاَرَادَةٍ وَ حِكْمَةٍ مَعَ قَطْعِيَّتِ دَلَالَةِ حَقِيقَةِ فَتْحِ جَمِيعِ صُوَرِهَا الْمَوْزُونَاتِ الْمُزَيَّنَاتِ الْمُتَبَايِنَةِ الْمُتَنَوِّعَةِ الْغَيْرِ الْمَحْدُودَةِ مِنْ نُوَاتَاتٍ وَحَبَّاتٍ مُمَاثِلَةٍ مُتَشَابِهَىٍ مَحْصُورَةٍ مَعْدُودَةٍ

дейилган.

Сўнгра фикрий саёҳатда бўлган у мароқли ва тараққий ила завқи ва шавқи ортган дунё йўлчиси баҳор боғидан бир баҳор қадар бир маърифат гулдастаси ва иймон олиб келаркан, ҳайвонот ва қушлар оламининг эшиги ҳақиқатбин бўлган ақлига ва маърифат-ошно бўлган фикрига очилди. Юз минг бошқа-бошқа овозлар ила ва турли-туман тиллар ила уни ичкарига чақирдилар, "Марҳамат қилинг" дедилар. У ҳам кирди ва кўрдики: Бутун ҳайвонот ва қушларнинг бутун навлари ва тоифалари ва миллатлари иттифоқ ила, қол лисони ва ҳол лисонлари ила "Ла илаҳа илла Ҳу" деб, замин юзини бир зикрхона ва муаззам бир таҳлил мажлиси суратига айлантирганлар. Ҳар бири ўзи биттадан Раббоний қасида, биттадан Субҳоний калима ва маънодор биттадан Раҳмоний ҳарф ҳукмида Сонеъларини тавсиф этиб ҳамду сано этаётган вазиятда кўрди. Гўё у ҳайвонларнинг ва қушларнинг туйғулари ва ҳислари ва жиҳозлари ва аъзолари ва олатлари низомли ва ўлчовли калималардир ва мунтазам ва мукаммал сўзлардир. Улар булар билан Халлоқ ва Раззоқларига шукр ва ваҳдониятига шаҳодат келтирганликларига қатъий далолат этган уч муаззам ва муҳит ҳақиқатларни мушоҳада этди.

— 345 —

Биринчиси: Ҳеч бир жиҳат ила дайди тасодифга ва кўр қувватга ва идроксиз табиатга ҳаволаси мумкин бўлмаган ҳечдан ҳакимона ижод ва санъатпарварона ибдо ва ихтиёркорона ва олимона халқ ва иншо ва йигирма жиҳат ила илм ва ҳикмат ва ироданинг жилвасини кўрсатган руҳлантирмоқ ва иҳё этмоқ ҳақиқатидирки, руҳ соҳиблари ададича шоҳидлари бўлган бир очиқ бурҳон бўлиб, Зоти Ҳаййи Қайюмнинг вужуби вужудига ва етти сифатига ва ваҳдатига шаҳодат этар.

Иккинчиси: У ҳадсиз маснуъларда бир-биридан сиймоча фарқли ва шаклча зийнатли ва миқдорча мезонли ва суратча интизомли бир тарздаги айиришдан, безашдан, тасвирдан шундай азаматли ва қувватли бир ҳақиқат кўринарки: Қодийри Кулли Шай ва Алийми Кулли Шайдан бошқа ҳеч бир нарса бу ҳар жиҳат ила минглаб ҳориқоларни ва ҳикматларни кўрсатган иҳотали феълга соҳиб бўлолмас ва ҳеч бир имкон ва эҳтимоли йўқ.

Учинчиси: Бир-бирининг мисли ва айни ёки оз фарқли ва бир-бирига ўхшаган чекланган ва чегараланган тухумлардан ва тухумчалардан ва нутфа дейилган сув қатраларидан у ҳадсиз ҳайвонларнинг юз минглаб тур тарзларда ва биттадан ҳикмат мўъжизаси моҳиятида бўлган суратларини ғоят мунтазам ва мувозанали ва хатосиз бир ҳайъатда очмоқ ва фатҳ этмоқ шундай порлоқ бир ҳақиқатдирки, ҳайвонлар ададича ҳужжатлар, далиллар у ҳақиқатни нурлантирар.

Хуллас, бу уч ҳақиқатнинг иттифоқи ила ҳайвонларнинг бутун навлари баробар шундай бир "Ла илаҳа илла Ҳу" деб шаҳодат келтирадиларки, гўё замин катта бир инсон каби катталиги нисбатида "Ла илаҳа илла Ҳу" деб самовот аҳлига эшиттирар моҳиятида кўрди ва тўлиқ дарс олди. Биринчи Мақомнинг еттинчи мартабасида бу мазкур ҳақиқатларни ифода маъноси ила:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: إِتِّفَاقُ جَمِيعِ أَنَوَاعِ الْحَيَوَانَاتِ، وَالطُّيُورِ الْحَامِدَاتِ الشَّاهِدَاتِ بِكَلِمَاتِ حَوَاسِّهَا، وَقُوَاهَا وَحِسِّيَاتِهَا وَلَطَآئِفِهَا الْمَوْزُونَاتِ الْمُنْتَظَمَاتِ الْفَصِيحَاتِ وَبِكَلِمَاتِ اَجْهِزَتِهَا وَجَوَارِحِهَا وَاَعْضَآئِهَا وَآلَاتِهَا الْمُكَمَّلَةِ الْبَلِيغَاتِ، بِشَهَادَةِ عَظَمَةِ إِحَاطَةِ حَقِيقَةِ الْاِيجَادِ وَالصُّنْعِ، وَالْاِبْدَاعِ، بِالْاِرَادَةِ، وَحَقِيقَةِ: اَلتَّمْيِيزِ وَالتَّزْيِينِ، بِالْقَصْدِ. وَحَقِيقَةِ: اَلتَّقْدِيرِ وَالتَّصْوِيرِ، بِالْحِكْمَةِ مَعَ قَطْعِيَّةِ دَلَالَةِ حَقِيقَةِ: فَتْحِ جَمِيعِ صُوَرِهَا الْمُنْتَظَمَةِ الْمُتَخَالِفَةِ الْمُتَنَوِّعَةِ غَيْرِ الْمَحْصُورَةِ مِنْ بَيْضَاتٍ وَقَطَرَاتٍ مُتَمَاثِلَةٍ مُتَشَابِهَةٍ مَحْصُورَةٍ مَحْدُودَةٍ

дейилгандир.

— 346 —

Сўнгра у мутафаккир йўлчи Илоҳий маърифатнинг ҳадсиз мартабаларида ва ниҳоясиз завқларида ва нурларида янада олдин кетмоқ учун инсонлар оламига ва башар дунёсига кирмоқ истаркан, бошда анбиёлар бўлиб уни ичкарига даъват этдилар, у ҳам кирди. Энг аввал ўтган замоннинг манзилига боқди, кўрдики: Нави башарнинг энг нуроний ва энг мукаммали бўлган умум пайғамбарлар (Алайҳимуссалом) бил-ижмоъ баробар "Ла илаҳа илла Ҳу" деб зикр этмоқдалар ва порлоқ ва мусаддақ бўлган ҳадсиз мўъжизаларининг қуввати ила тавҳидни даъво этмоқдалар ва башарни ҳайвоният мартабасидан малакият даражасига чиқармоқ учун уларни иймони биллоҳга даъват ила дарс бераётганларини кўрди. У ҳам у нуроний мадрасада тиз чўкиб дарсга ўтирди. Кўрдики: Машҳур инсонларнинг энг юксаклари ва номдорлари бўлган у устозларнинг ҳар бирисининг қўлида Холиқи Коинот тарафидан берилган тасдиқ нишони сифатида мўъжизалар бўлганидан, ҳар бирининг хабари ила башардан бир азим тоифа ва бир уммат тасдиқ этиб иймонга келганликларидан, у юз минг жиддий ва тўғри зотларнинг ижмоъ ва иттифоқ ила ҳукм ва тасдиқ этганлари бир ҳақиқат нақадар қувватли ва қатъий бўлганини қиёс этиб билди. Ва бу қувват ила бу қадар мухбири содиқларнинг ҳадсиз мўъжизалари ила имзо ва исбот этганлари бир ҳақиқатни инкор этган залолат аҳли қай даража ҳадсиз бир хато, бир жиноят этганларини ва нақадар ҳадсиз бир азобга ҳақдор бўлганликларини тушунди ва уларни тасдиқ этиб иймон келтирганлар нақадар ҳақли ва ҳақиқатли бўлганликларини билди, иймон қудсиятининг буюк бир мартабаси яна унга кўринди.

— 347 —

Ҳа, анбиёларни (Алайҳимуссалом) Жаноби Хақ тарафидан феълан тасдиқ ҳукмида бўлган ҳадсиз мўъжизаларидан ва ҳаққониятларини кўрсатган муоризларига келган самовий жуда кўп таъзирларидан ва ҳақ бўлганликларига далолат этган шахсий камолотларидан ва ҳақиқатли таълимотларидан ва тўғри бўлганликларига шаҳодат этган иймон қувватларидан ва тўлиқ жиддиятларидан ва фидокорликларидан ва қўлларида бўлган муқаддас китоб ва саҳифаларидан ва уларнинг йўллари тўғри ва ҳақ бўлганига шаҳодат этган иттиболари ила ҳақиқатга, камолотга, нурга етишган ҳадсиз талабаларидан бошқа уларнинг ва у жуда жиддий мухбирларнинг мусбат масалаларда ижмоъи ва иттифоғи ва тавотури ва исботда тавофуқи ва тасонуди ва татобуқи шундай бир ҳужжатдир ва шундай бир қувватдирки, дунёда ҳеч бир қувват қаршисига чиқолмас ва ҳеч бир шубҳа ва иккиланиш қолдиролмас. Ва иймоннинг рукнларида умум анбиёларни (Алайҳимуссалом) тасдиқ ҳам доҳил бўлиши у тасдиқ буюк бир қувват манбаи бўлганини англади. Уларнинг дарсларидан кўп иймоний файз олди. Хуллас, бу йўлчининг мазкур дарсини ифода маъносида Биринчи Мақомнинг саккизинчи мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: إِجْمَاعُ جَمِيعِ الْاَنْبِيَاءِ، بِقُوَّةِ مُعْجِزَاتِهِمِ الْبَاهِرَةِ، الْمُصَدِّقَةِ الْمُصَدَّقَةِ

дейилган.

Сўнгра иймоннинг қувватидан улвий бир ҳақиқат завқи олган у толиб сайёҳ Анбиё Алайҳимуссаломнинг мажлисидан келаркан, олимларнинг илмаляқийн суратида қатъий ва қувватли далиллар ила Анбиёларнинг (Алайҳимуссалом) даъволарини исбот этган ва асфиё ва сиддиқийн дейилган мутабаҳҳир, мужтаҳид муҳаққиқлар уни дарсхоналарига чақирдилар. У ҳам кирди, кўрдики: Минглаб доҳий ва юз минглаб мудаққиқ ва юксак таҳқиқ аҳли қил қадар бир шубҳа қолдирмаган тадқиқоти омиқолари ила, бошда вужуби вужуд ва ваҳдат бўлиб мусбат иймоний масалаларни исбот этмоқдалар.

— 348 —

Ҳа, истеъдодлари ва маслаклари мухталиф бўлгани ҳолда иймоннинг асос ва моҳиятида уларнинг муттафиқан иттифоқлари ва ҳар бирисининг қувватли ва яқиний бурҳонларига таянишлари шундай бир ҳужжатдирки, уларнинг мажмуи қадар бир заковат ва иқтидор соҳиби бўлмоқ ва бурҳонларининг умуми қадар бир бурҳон топмоқ мумкин бўлса, қаршиларига фақат шундай чиқиб бўлар. Бўлмаса у мункирлар ёлғиз жоҳиллик ва сўнг даражада жоҳиллик ва инкор ва исбот бўлмаган манфий масалаларда қайсарлик ва кўз ёпмоқ сурати ила қаршиларига чиқиб биладилар. Кўзини юмган ёлғиз ўзига кундузни кеча қилар. Бу сайёҳ бу муҳташам ва кенг дарсхонада, бу муҳтарам ва мутабаҳҳир устозларнинг нашр этганлари нурлар заминнинг ярмисини минг санадан зиёда ишиқлантирганини билди. Ва шундай бир маънавий қувват топдики, бутун инкорчилар тўпланса уни қил қадар адаштирмас ва тебратмас. Хуллас, бу йўлчининг бу дарсхонадан олган дарсига бир қисқа ишора сифатида Биринчи Мақомнинг Тўққизинчи Мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: اِتِّفَاقُ جَمِيعِ الْاَصْفِيَاءِ، بِقُوَّةِ بَرَاهِينِهِمِ الزَّاهِرَةِ الْمُحَقَّقَةِ الْمُتَّفِقَةِ

дейилган.

Сўнгра иймоннинг янада зиёда қувватланишида ва инкишофида ва илмаляқийн даражасидан айналяқийн мартабасига тараққийсидаги нурларни ва завқларни кўришга жуда муштоқ бўлган у мутафаккир йўлчи мадрасадан келаркан, ҳадсиз кичик такяларнинг ва завияларнинг қўшилиши ила кенгайган ғоят файзли ва нурли ва саҳро кенглигида бир такя, бир хонгоҳ, бир зикрхона, бир иршодгоҳда ва Ҳз. Муҳаммад (С.А.В.) катта йўлининг ва Унинг (С.А.В.) меърожининг соясида ҳақиқатга тиришган ва ҳаққа эришган ва айналяқийнга етишган минглаб ва миллионлаб муқаддас муршидлар уни даргоҳга чақирдилар. У ҳам кирди, кўрдики: У кашф ва каромат аҳли бўлган муршидлар кашфиётларига ва мушоҳадаларига ва кароматларига таяниб бил-ижмоъ, иттифоқан "Ла илаҳа илла Ҳу" деб вужуби вужуд ва ваҳдати Раббонияни коинотга эълон этмоқдалар. Қуёшнинг зиёсидаги етти ранг ила Қуёшни танимоқ каби етмиш ранг ила, балки асмойи ҳусна ададича Шамси Азалийнинг зиёсидан тажаллий этган бошқа-бошқа нурли ранглар ва турли-туман зиёли бўёқлар ва бошқа-бошқа ҳақиқатли тариқатлар ва мухталиф тўғри маслаклар ва турли-туман ҳақли машрабларда бўлган у муқаддас доҳийларнинг ва нуроний орифларнинг ижмоъ ва иттифоқ ила имзо босганлари

— 349 —

бир ҳақиқат қай даража зоҳир ва яққол бўлганини айналяқийн мушоҳада этди ва анбиёларнинг (Алайҳимуссалом) ижмоъи ва асфиёларнинг иттифоғи ва авлиёларнинг тавофуқи ва бу уч ижмоънинг бирдан иттифоғини Қуёшни кўрсатган кундузнинг зиёсидан янада порлоқ кўрди. Хуллас, бу мусофирнинг такядан олган файзига қисқа бир ишора бўлиб Биринчи Мақомнинг ўнинчи мартабасида:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: إِجْمَاعُ الْاَوْلِيَاءِ بِكَشْفِيَاتِهِمْ، وَكَرَامَاتِهِمِ الظَّاهِرَةِ الْمُحَقَّقَةِ الْمُصَدَّقَةِ

дейилган.

Сўнгра инсон камолотининг энг муҳими ва энг буюги, балки бутун инсон камолотининг манбаи ва асоси иймони биллоҳдан ва маърифатуллоҳдан нашъат этган муҳаббатуллоҳ бўлганини билган у дунё сайёҳи бутун қуввати ила ва латифалари ила иймоннинг қувватида ва маърифатнинг инкишофида янада зиёда тараққий этишини истамоқ фикри ила бошини кўтарди ва самовотга боқди. Ўз ақлига дедики: "Модомики коинотда энг қийматдор нарса ҳаётдир ва коинотнинг мавжудоти ҳаётга мусаҳҳардир ва модомики жонзотларнинг энг қийматдори руҳ соҳибларидир ва руҳ соҳибларининг энг қийматдори идроклилардир ва модомики бу қийматдорлик учун Ер Курраси жонзотларни давомли равишда кўпайтирмоқ учун ҳар аср, ҳар йил тўлар бўшалар. Албатта ва ҳар ҳолда бу муҳташам ва музайян бўлган самовотнинг ҳам ўзига муносиб аҳолиси ва яшовчиси, жонли ва руҳли ва идроклилари бордирки, Ҳз. Муҳаммаднинг (С.А.В.) ҳузурида саҳобаларга кўринган Ҳазрати Жаброилнинг (А.С.) акс этиб кўриниши каби малоикаларни кўрмоқ ва улар билан гапирмоқ ҳодисалари тавотур суратида эскидан бери нақл ва ривоят этилади. Ундай бўлса кошки мен самовот аҳли ила ҳам кўришсайдим, улар қай фикрда бўлганликларини билсайдим. Чунки "Холиқи Коинот ҳақида энг муҳим сўз уларникидир" дея ўйларкан, бирдан самовий шундай бир овозни эшитди:

— 350 —

"Модомики биз билан кўришмоқ ва дарсимизни тингламоқ истайсан.. билки: Бошда Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассалам ва Қуръони Мўъжиз-ул Баён бўлиб бутун пайғамбарларга воситамиз ила келган иймоний масалаларга энг аввал биз иймон этганмиз. Ҳам инсонларга акс этиб кўринган ва бизлардан бўлган бутун яхши руҳлар истисносиз ва иттифоқ ила бу коинот Холиқининг вужуби вужудига ва ваҳдатига ва муқаддас сифатларига шаҳодат этиб бир-бирига мувофиқ ва уйғун равишда хабар берганлар. Бу ҳадсиз хабарларнинг тавофуғи ва уйғунлиги Қуёш каби сенга бир раҳбардир." деганларини билди ва унинг иймон нури порлади, заминдан кўкларга чиқди. Хуллас, бу йўлчининг малоикалардан олган дарсига қисқа бир ишора бўлиб Биринчи Мақомнинг ўн биринчи ва ўн иккинчи мартабаларида:

لَا اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ اَلْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلَى وَجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ اِتِّفَاقُ الْمَلَئِكَةِ اَلْمُتَمَثِّلِينَ لِاَنْظَارِ النَّاسِ وَالْمُتَكَلِّمِينَ مَعَ خَوَاصِّ الْبَشَرِ بِاِخْبَارَاتِهِمْ الْمُتَطَابِقَةِ الْمُتَوَافِقَةِ

дейилгандир.

Сўнгра пур-мароқ ва пур-иштиёқ у мусофир шаҳодат олами ва жисмоний ва моддий жиҳатдан ва махсус тоифаларнинг тилларидан ва ҳол лисонларидан дарс олганидан, ғайб олами ва барзоҳ оламида ҳам мутолаа ила бир саёҳат ва бир ҳақиқатни изламоқ орзу этаркан, ҳар инсон тоифасида бўлган ва коинотнинг меваси бўлган инсоннинг уруғи ҳукмида бўлган ва кичиклиги ила баробар маънан коинот қадар кенгая оладиган мустақим ва мунаввар ақлларнинг, соғлом ва нуроний қалбларнинг эшиги очилди. Кўрдики, улар ғайб олами ва шаҳодат олами ўртасида инсоний барзоҳлардир ва икки оламнинг бир-бири ила тегилишлари ва муомалалари инсонга нисбатан у нуқталарда бўлаётганини кўрганидан, ўз ақл ва қалбига дедики: Келинг, бу ўхшашингизнинг эшигидан ҳақиқатга кетган йўл янада қисқадир. Биз бошқа йўллардаги тиллардан дарс олганимиз каби эмас, балки иймон нуқтасидаги иттисофларидан ва кайфият ва рангларидан мутолаамиз ила фойдаланишимиз керак деди, мутолаани бошлади. Кўрдики:

— 351 —

Истеъдодлари ғоят мухталиф ва мазҳаблари бир-биридан узоқ ва мухолиф бўлган умум истиқоматли ва нурли ақлларнинг иймон ва тавҳиддаки иттисофкорона ва соғлом эътиқодлари тавофуқ ва саботкорона ва шубҳасиз қаноат ва яқийнларни уйғунлаштиради. Демак, ўзгармаган бир ҳақиқатга таяниб боғланганлар ва илдизлари метин бир ҳақиқатга кирган, узилмайди. Ундай бўлса буларнинг иймон нуқтасида ва вужуб ва тавҳидда ижмоълари ҳеч узилмас бир нуроний занжирдир ва ҳақиқатга очилган ишиқли бир деразадир.

Ҳам кўрдики: Маслаклари бир-биридан узоқ ва машраблари бир-бирига зид бўлган у умум соғлом ва нуроний қалбларнинг иймон асосларидаги иттифоқона ва итминонкорона ва мунжазибона кашфиёт ва мушоҳадалари бир-бирига тавофуқ ва тавҳидда бир-бирига уйғун чиқмоқда. Демак, ҳақиқатга муқобил ва восил ва мутамассил бу кичкина биттадан арши маърифати Раббония ва бу жомеъ биттадан ойна-и Самадония бўлган нуроний қалблар ҳақиқат Қуёшига қарши очилган деразалардир ва умуми бирдан Қуёшга ойнадорик этган бир денгиз каби бир ойна-и аъзамдир. Буларнинг вужуби вужудда ва ваҳдатда иттифоқлари ва ижмоълари ҳеч адашмас ва адаштирмас бир раҳбари акмал ва бир муршиди акбардир. Чунки ҳеч бир жиҳат ила ҳеч бир имкон ва ҳеч бир эҳтимол йўқки, ҳақиқатдан бошқа бир ваҳима ва ҳақиқатсиз бир фикр ва аслсиз бир сифат бу қадар давомли ва соғлом шаклда бу жуда буюк ва кескин кўзларнинг умумини бирдан алдатсин, ҳис алдатишига йўлиқтирсин. Бунга эҳтимол берган бузилган ва чириган бир ақлга бу коинотни инкор этган аҳмоқ Софистлар ҳам рози бўлмаслар, рад этадилар дея тушунди. Ўз ақл ва қалби ила баробар "Аманту Биллаҳ" дедилар. Хуллас, бу йўлчининг мустақим ақллардан ва мунаввар қалблардан истифода этгани иймоний маърифатга қисқа бир ишора бўлиб Биринчи Мақомнинг ўн учинчи мартабасида

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الَّذِى دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ: اِجْمَاعُ الْعُقُولِ الْمُسْتَقِيمَةِ الْمُنَوَّرَةِ، بِاِعْتِقَادَاتِهَا الْمُتَوَافِقَةِ وَبِقَنَاعَاتِهَا، وَيَقِينَاتِهَا الْمُتَطَابِقَةِ، مَعَ تَخَالُفِ الْاِسْتِعْدَادَاتِ وَالْمَذَاهِبِ، وَكَذَا دَلَّ عَلٰى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ اِتِّفَاقُ الْقُلُوبِ السَّلِيمَةِ النُّورَانِيَّةِ، بِكَشْفِيَاتِهَا الْمُتَطَابِقَةِ وَبِمُشَاهَدَاتِهَا الْمُتَوَافِقَةِ مَعَ تَبَايُنِ الْمَسَالِكِ وَالْمَشَارِبِ

дейилган.

— 352 —

Сўнгра ғайб оламига яқиндан боққан ва ақл ва қалбда саёҳат этган у йўлчи, ажабо ғайб олами нима дейди дея мароқ ила у эшикни ҳам шундай бир фикр ила қоқди. Яъни, модомики бу жисмоний шаҳодат оламида бу қадар зийнатли ва санъатли ҳадсиз маснуълари ила ўзини таниттирмоқ ва бу қадар ширин ва безалган ва ниҳоясиз неъматлари ила ўзини севдирмоқ ва бу қадар мўъжизали ва маҳоратли ҳисобсиз асарлари ила яширин камолотини билдирмоқ, қовлдан ва такаллумдан янада зоҳир бир тарзда феълан истаган ва ҳол лисони ила билдирган бир зот ғайб пардаси тарафида бўлгани яққол тушунилмоқда. Албатта ва ҳар ҳолда, феълан ва ҳолан бўлгани каби, қовлан ва такаллуман ҳам гапирар, ўзини таниттирар, севдирар. Ундай бўлса, ғайб олами жиҳатида уни унинг тазоҳурларидан билишимиз керак деди, қалби ичкарига кирди, ақл кўзи ила кўрдики:

Ғоят қувватли бир тазоҳурлар ила ваҳийларнинг ҳақиқати ғайб оламининг ҳар тарафида ҳар замонда ҳукм этади. Коинотнинг ва махлуқотнинг шаҳодатларидан кўп қувватли бир шаҳодати вужуд ва тавҳид Аллам-ул Ғуюбдан ваҳий ва илҳом ҳақиқатлари ила келмоқда. Ўзини ва вужуд ва ваҳдатини ёлғиз маснуъларининг шаҳодатларига қолдирмаётир. Ўзи ўзига лойиқ бир азалий калом ила гапирмоқда. Ҳар ерда илм ва қудрати ила ҳозир ва нозирнинг каломи ҳам ҳадсиздир ва каломининг маъноси уни билдиргани каби, гапириши ҳам уни сифати ила билдирмоқда.

Ҳа, юз минг Пайғамбарларнинг (Алайҳимуссалом) тавотурлари ила ва хабарларининг Илоҳий ваҳийга мазҳарият нуқтасида иттифоқлари ила ва нави башардан мутлақ аксариятнинг тасдиқ этгани ва раҳбари ва муқтадоси ва ваҳийнинг самаралари ва кўринган ваҳий бўлган муқаддас китоблар ва самовий саҳифаларнинг далил ва мўъжизалари ила ваҳий ҳақиқатининг таҳаққуқи ва субути яққоллик даражасига келганини билди ва ваҳийнинг ҳақиқати беш муқаддас ҳақиқатни ифода этади ва файзлантиради дея тушунди:

Биринчиси: لِلتَّنَزُّلَاتِ الْاِلَهِيَّةِ اِلٰى عُقُولِ الْبَشَرِ дейилган башарнинг ақлларига ва фаҳмларига кўра гапирмоқ бир таназзули Илоҳийдир. Ҳа, бутун руҳли махлуқотини гапиртирган ва гапиришларини билган, албатта ўзи ҳам у гапиришларга гапириши билан мудоҳала этиши рубубиятнинг муқтазосидир.

— 353 —

Иккинчиси: Ўзини таниттирмоқ учун коинотни бу қадар ҳадсиз масрафлар ила бошдан охиригача ҳориқолар ичида яратган ва минглаб тиллар ила камолотини айттирган, албатта ўз сўзлари ила ҳам ўзини таниттиражак.

Учинчиси: Мавжудотнинг энг танлангани ва энг муҳтожи ва энг нозанини ва энг муштоқи бўлган ҳақиқий инсонларнинг муножотларига ва шукрларига феълан муқобала этгани каби, каломи ила ҳам муқобала этмоқ Холиқиятнинг шаънидир.

Тўртинчиси: Илм ила ҳаётнинг зарурий бир лозими ва ишиқли бир тазоҳури бўлган гапирмоқ сифати, албатта иҳотали бир илмни ва сармадий бир ҳаётни ташиган зотда иҳотали ва сармадий бир суратда бўлади.

Бешинчиси: Энг севимли ва муҳаббатли ва андишали ва таяниш нуқтасига энг муҳтож ва соҳибини ва эгасини топишга энг муштоқ, ҳам фақир ва ожиз бўлган махлуқотларига ожизлик ва иштиёқни, фақирлик ва эҳтиёжни ва истиқбол андишасини ва муҳаббатни ва парастишни берган бир зот, албатта ўз вужудини уларга гапириши ила билдирмоғи улуҳиятнинг муқтазосидир. Хуллас, таназзули Илоҳий ва таарруфи Раббоний ва муқобала-и Раҳмоний ва муқолама-и Субҳоний ва ишъори Самадоний ҳақиқатларини ичига олган, умумий самовий ваҳийларнинг ижмоъ ила Вожиб-ул Вужуднинг вужудига ва ваҳдатига далолатлари шундай бир ҳужжатдирки, кундуздаги Қуёшнинг нурларининг Қуёшга шаҳодатидан янада қувватлидир дея англади.

Сўнгра илҳомлар жиҳатига боқди, кўрдики: Содиқ илҳомлар, гарчи бир жиҳатда ваҳийга ўхшайдилар ва бир нави муқолама-и Раббониядир, фақат икки фарқ бордир:

— 354 —

Биринчиси: Илҳомдан кўп юксак бўлган ваҳийнинг аксари малоика воситаси ила ва илҳомнинг аксари воситасиз бўлишидир.

Масалан: Қандайки бир подшоҳнинг икки сурат ила гапириши ва амрлари бор. Бириси: Салтанат ҳашамати ва умумий ҳокимият ҳайсияти ила бир ёрдамчисини бир ҳокимга юборар. У ҳокимиятнинг ҳашаматини ва амрнинг аҳамиятини кўрсатмоқ учун баъзан восита ила баробар бир йиғилиш қилар. Сўнгра фармон билдирилар. Иккинчиси: Султонлик унвони ила ва подшоҳлик умумий исми ила эмас, балки ўз шахси ила хусусий бир муносабатни ва жузъий бир муомаласи бўлган хос бир хизматчиси ила ёки бир оми раияти ила ва хусусий телефони ила хусусий гапиришидир.

Худди шунинг каби, Подшоҳи Азалийнинг умум оламларнинг Рабби исми ила ва коинот Холиқи унвони ила ваҳий ила ва ваҳийнинг хизматини бажарган шумулли илҳомлари ила гаплашиши бўлгани каби, ҳар бир фарднинг ва ҳар бир жонзотнинг Рабби ва Холиқи бўлмоқ ҳайсияти ила хусусий бир суратда, фақат пардалар орқасида уларнинг қобилиятига кўра бир тарзи гаплашиши бор.

Иккинчи фарқ: Ваҳий соясиздир, софдир, ҳавасларга хосдир. Илҳом бўлса соялидир, ранглар қўшилар, умумийдир. Малоика илҳомлари ва инсон илҳомлари ва ҳайвонот илҳомлари каби турли-туман ҳам жуда кўп турлари ила денгизларнинг қатралари қадар калимоти Раббониянинг кўпайишига мадор бир замин ташкил этади.

﴿ لَوْ كَانَ الْبَحْرُ مِدَادًا لِكَلِمَاتِ رَبِّى لَنَفِدَ الْبَحْرُ قَبْلَ أَنْ تَنْفَدَ كَلِمَاتُ رَبِّى ﴾

оятининг бир жиҳатини тафсир этишини тушунди.

Сўнгра илҳомнинг моҳиятига ва ҳикматига ва шаҳодатига боқди, кўрдики: Моҳияти ила ҳикмати ва натижаси тўрт нурдан таркиб топган.

Биринчиси: Таваддуди Илоҳий дейилган, ўзини махлуқотига феълан севдиргани каби, қовлан ва ҳузуран ва суҳбатан ҳам севдирмоқ вадудиятнинг ва раҳмониятнинг муқтазосидир.

Иккинчиси: Абдларининг дуоларига феълан жавоб бергани каби, қовлан ҳам пардалар орқасида ижобат этиши раҳимиятнинг шаънидир.

Учинчиси: Оғир балоларга ва шиддатли ҳолларга тушган махлуқотларининг мадад исташларига ва фарёдларига ва тазарруотларига феълан ёрдам этгани каби, бир нави гапириши ҳукмида бўлган илҳомий сўзлар ила ҳам ёрдамга етишиши рубубиятнинг лозимидир.

— 355 —

Тўртинчиси: Жуда ожиз ва жуда заиф ва жуда фақир ва жуда эҳтиёжли ва ўз соҳибини ва ҳомийсини ва мудаббирини ва ҳофизини топишга жуда кўп муҳтож ва муштоқ бўлган идрокли маснуъларига вужудини ва ҳузурини ва ҳимоясини феълан сездиргани каби, бир нави Раббоний сўзлашиш ҳукмида саналган бир қисм содиқ илҳомлар пардасида ва махсус ва бир махлуққа боққан хос ва бир жиҳатда унинг қобилиятига кўра унинг қалб телефони ила, қовлан ҳам ўз ҳузурини ва вужудини сездириши шафқати улуҳиятнинг ва раҳмати рубубиятнинг зарури ва вожиб бир муқтазосидир дея тушунди.

Сўнгра илҳомнинг шаҳодатига қаради, кўрди: Қандайки Қуёшнинг, фаразан, онги ва ҳаёти бўлса эди ва у ҳолда зиёсидаги етти ранги етти сифати бўлса эди, у жиҳатда ишиғида бўлган шуалари ва жилвалари ила бир тарз гаплашиши бўлар эди. Ва бу вазиятда мисолининг ва аксининг шаффоф нарсаларда бўлиши ва ҳар ойна ва ҳар порлоқ нарсалар ва шиша парчалари ва пуфакчалар ва қатралар, ҳатто шаффоф зарралар ила ҳар бирининг қобилиятига кўра гаплашиши ва уларнинг ҳожатига жавоб бериши ва бутун улар Қуёшнинг вужудига шаҳодат этиши ва ҳеч бир иш бир ишга моне бўлмаслиги ва бир гаплашиши бошқа гаплашишга заҳмат бермаслиги шубҳасиз кўриладигани каби.. айнан шунингдек: Азал ва абаднинг Зулжалол Султони ва бутун мавжудотнинг Зулжамол Холиқи Зишони бўлган Шамси Сармадийнинг сўзлашиши ҳам унинг илми ва қудрати каби куллий ва муҳит бўлиб, ҳамма нарсанинг қобилиятига кўра тажаллий этиши, ҳеч бир тилак бир тилакка, бир иш бир ишга, бир хитоб бир хитобга моне бўлмаслиги ва қориштирмаслиги шаксиз тушунилади. Ва бутун у жилвалар, у гаплашишлар, у илҳомлар биттадан биттадан ва баробар иттифоқ ила у Шамси Азалийнинг ҳузурига ва вужуби вужудига ва ваҳдатига ва аҳадиятига далолат ва шаҳодат этганларини айналяқийнга яқин бир илмаляқийн ила билди.

Хуллас, бу мароқли мусофирнинг ғайб оламидан олган маърифат дарсига қисқа бир ишора бўлиб, Биринчи Мақомнинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи мартабаларида

— 356 —
لَا اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الْوَاحِدُ الْاَحَدِ الَّذِى دَلَّ عَلَى وَجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ اِجْمَاعُ جَمِيعِ الْوَحْيَاتِ الْحَقَّةِ الْمُتَضَمِّنَةِ لِلتَّنَزَّلَاتِ الْاِلَهِيَّةِ وَلِلْمُكَالَمَاتِ السُّبْحَانِيَّةِ وَلِلتَّعَرُّفَاتِ الرَّبَّانِيَّةِ وَلِلْمُقَابَلَاتِ الرَّحْمَانِيَّةِ عِنْدَ مُنَاجَاتِ عَبَادِهِ وَلِلْعِشَارَاتِ الصَّمَدَانِيَّةِ لِوُجُودِهِ لِمَخْلُوقَاتِهِ وَكَذَا دَلَّ عَلَى وَجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ اِتِّفَاقُ الْاِلْهَامَاتِ الصَّادِقَةِ الْمُتَضَمِّنَةِ لِلتَّوَدُّدَاتِ الْاِلَهِيَّةِ وَلِلْاِجَابَاتِ الرَّحْمَانِيَّةِ لِدَعَوَاتِ مَخْلُوقَاتِهِ وَلِلْاِمْدَادَاتِ الرَّبَّانِيَّةِ لِاِسْتِغَاثَاتِ عِبَادِهِ وَلِلْاِحْسَاسَاتِ السُّبْحَانِيَّةِ لِوُجُودِهِ لِمَصْنُوعَاتِهِ

дейилгандир.

Сўнгра у дунё сайёҳи ўз ақлига дедики: Модомики бу коинотнинг мавжудоти ила Маликимни ва Холиқимни қидирмоқдаман. Албатта ҳар нарсадан аввал бу мавжудотнинг энг машҳури ва душманларининг тасдиғи ила ҳам энг мукаммали ва энг буюк қўмондони ва энг номдор ҳокими ва сўзча энг юксаги ва ақлча энг порлоғи ва ўн тўрт асрни фазилати ила ва Қуръони ила ишиқлантирган Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаломни зиёрат этмоқ ва қидирганимни ундан сўрамоқ учун Саодат Асрига баробар кетишимиз керак деб, ақли ила баробар у асрга кирди. Кўрдики: У аср, ҳақиқатдан у зот (С.А.В.) ила бир башарият саодати асри бўлган. Чунки энг бадавий ва энг уммий бир қавмни келтирган нур воситаси ила қисқа бир замонда дунёга устоз ва ҳоким айлади.

Ҳам ўз ақлига деди: Биз, энг аввал бу фавқулодда зотнинг (С.А.В.) бир даража қийматини ва сўзларининг ҳаққониятини ва хабарларининг тўғрилигини билишимиз керак, сўнгра Холиқимизни ундан сўрашимиз керак деб қидиришни бошлади. Топган ҳадсиз қатъий далилларидан бу ерда ёлғиз тўққиз куллийларга биттадан қисқа ишора этилади.

— 357 —

Биринчиси: Бу зотда (С.А.В.), ҳатто душманларининг тасдиғи ила ҳам, бутун гўзал ахлоқларнинг ва хислатларнинг бўлиши ва وَ انْشَقَّ الْقَمَرُ ٭ وَمَا رَمَيْتَ اِذْ رَمَيْتَ وَلكِنَّ اللّهَ رَمَى оятларининг сароҳати ила, бир бармоғининг ишораси ила Ой икки парча бўлиши ва бир ҳовучи ила душманларининг қўшинига отган оз бир тупроқ умум у қўшиннинг кўзларига кириши билан қочишлари ва сувсиз қолган ўз қўшинига беш бармоғидан кавсар каби оққан сувни кифоя даражасида ичириши каби, қатъий нақл ила ва бир қисми тавотур ила, юзлаб мўъжизаларнинг унинг қўлида зоҳир бўлишидир. Бу мўъжизалардан уч юздан зиёда бир қисми Ўн Тўққизинчи Мактуб бўлган Мўъжизоти Аҳмадия (С.А.В.) номли ҳайратланарли ва кароматли бир рисолада қатъий далиллари ила баробар баён этилганидан, уларни унга ҳавола этиб дедики: Бу қадар гўзал ахлоқлар ва камолот ила баробар, бу қадар очиқ мўъжизалари бўлган бир зот (СА.В.) албатта энг тўғри сўзлидир. Ахлоқсизларнинг иши бўлган ҳийлага, ёлғонга, хатога таназзул этиши қабул эмас.

Иккинчиси: Қўлида бу коинот соҳибининг бир фармони бўлгани ва у фармонни ҳар асрда уч юз миллиондан зиёда инсонларнинг қабул ва тасдиқ этганлари ва у фармон бўлган Қуръони Азимушшоннинг етти жиҳат ила ҳайратланарли бўлишидир. Ва бу Қуръоннинг қирқ жиҳат ила мўъжиза бўлгани ва коинот Холиқининг сўзи бўлгани қувватли далиллари ила баробар, "Йигирма Бешинчи Сўз, Мўъжизоти Қуръония" номли ва Рисола-и Нурнинг бир Қуёши бўлган машҳур бир рисолада тафсилан баён этилишидан, уни унга ҳавола этиб деди: Бундай айни ҳақ ва ҳақиқат бир фармоннинг таржимони ва етказувчиси бир зотда (С.А.В.) фармонга жиноят ва фармон соҳибига хиёнат ҳукмида бўлган ёлғон бўлолмас ва топилолмас!..

Учинчиси: У зот (С.А.В.) шундай бир шариат ва бир Исломият ва бир убудият ва бир дуо ва бир даъват ва бир иймон ила майдонга чиққанки, уларнинг на мисли бор ва на да бўлар. Ва улардан янада мукаммал на бўлган ва на да бўлар. Чунки уммий бир зотда (С.А.В.) кўринган у шариат ўн тўрт асрни ва нави башарнинг бешдан бирини одилона, ҳаққоният устида, мудаққиқона, ҳадсиз қонунлари ила идора этиши ўхшаш қабул этмас. Ҳам уммий бир зотнинг (С.А.В.) ишлари ва сўзлари ва ҳолларидан чиққан Исломият ҳар асрда уч юз миллион инсонларнинг раҳбари ва маржии ва ақлларининг муаллими ва муршиди ва қалбларининг нурлантирувчиси ва софлаштирувчиси ва нафсларининг мураббийси ва ислоҳчиси ва руҳларининг юксалишларининг сабаби ва тараққиёт маъдани бўлиши жиҳати ила мисли бўлолмас ва бўлолмаган.

— 358 —

Ҳам динида бўлган бутун ибодатнинг бутун навларида энг олдин бўлиши ва ҳаркасдан зиёда тақвода бўлиши ва Аллоҳдан қўрқиши ва фавқулодда доимий курашлар ва дағдағалар ичида, айнан убудиятнинг энг нозик сирларига қадар риоя этиши ва ҳеч кимни тақлид этмасдан ва тўлиқ маъноси ила ва мубтадиёна фақат энг мукаммал бўлиб, ҳам бошланиш ва охирни бирлаштириб қилиши, албатта мисли кўрилмас ва кўрилмаган.

Ҳам минглаб дуо ва муножотларидан Жавшан-ул Кабир ила шундай бир Раббоний маърифат ила шундай бир даражада Раббини васфлайдики, у замондан бери келган маърифат аҳли ва авлиёлар, фикрларининг қўшилиши ила баробар, на у маърифат мартабасига ва на у васф даражасига етишолмаганлари кўрсатадики, дуода ҳам унинг мисли йўқдир. Рисола-и Муножотнинг бошида, Жавшан-ул Кабирнинг тўқсон тўққиз бўлагидан бир бўлагининг қисқача бир маъносининг баён этилган ерига боққан одам, Жавшаннинг ҳам мисли йўқдир деяжак.

Ҳам рисолат таблиғида ва инсонларни ҳаққа даъватда шу даража матонат ва сабот ва жасорат кўрсатганки, катта давлатлар ва катта динлар, ҳатто қавм ва қабиласи ва амакиси унга шиддатли адоват қилганлари ҳолда, зарра миқдор бир иккиланиш, бир хавотир, бир қўрқоқлик асари кўрсатмаслиги ва бир ўзи бутун дунёга қарши чиқиши ва бошга ҳам чиқариши ва Исломиятни дунёнинг бошига ўтказиши исбот этарки, таблиғ ва даъватда ҳам мисли бўлмаган ва бўлолмас.

Ҳам иймонда шундай фавқулодда бир қувват ва ҳайратланарли бир яқийн ва мўъжизали бир очилиш ва жаҳонни ишиқлантирган бир юксак эътиқод ташиганки, у замоннинг ҳукмрони бўлган бутун фикрлари ва ақидалари ва файласуфларнинг ҳикматлари ва руҳоний раисларнинг илмлари унга муориз ва мухолиф ва мункир бўлганлари ҳолда, унинг на яқийнига, на эътиқодига, на ишончига, на қаноатига ҳеч бир шубҳа, ҳеч бир иккиланиш, ҳеч бир заифлик, ҳеч бир васваса бермаслиги ва маънавиятда ва иймоний мартабаларида тараққий этган бошда саҳобалар ва бутун авлиёлар унинг ҳар вақт иймон мартабасидан файз олишлари ва уни энг юксак даражада топишлари, шаксиз кўрсатадики, иймони ҳам тенгсиздир. Хуллас, бундай тенгсиз бир шариат ва мислсиз бир Исломият ва ҳайратланарли бир убудият ва фавқулодда бир дуо ва жаҳонга қарши чиқадиган бир даъват ва мўъжизона бир иймон соҳибида, албатта ҳеч бир жиҳат ила ёлғон бўлолмас ва алдатмас дея англади ва ақли ҳам тасдиқ этди.

— 359 —

Тўртинчиси: Анбиёларнинг (Алайҳимуссалом) бирлашиши, қандайки Илоҳий вужуд ва ваҳдониятга ғоят қувватли бир далилдир. Худди шунинг каби, бу зотнинг (С.А.В.) тўғрилигига ва рисолатига ғоят соғлом бир шаҳодатдир. Чунки Анбиё Алайҳимуссаломнинг тўғриликларига ва пайғамбар бўлишларига мадор бўлган нақадар муқаддас сифатлар ва мўъжизалар ва вазифалар бўлса, у зотда (С.А.В.) энг олдинда бўлгани тарихча тасдиқ бўлгандир. Демак улар, қандайки сўзлашув тили ила Таврот, Инжил ва Забур ва Суҳуфларида бу зотнинг (С.А.В.) келишини хабар бериб инсонларга башорат берганларки, Муқаддас Китобларнинг у башоратли ишораларидан йигирмадан ортиқ ва жуда зоҳир бир қисми Ўн Тўққизинчи Мактубда чиройли баён ва исбот этилган. Худди шунинг каби, ҳол тиллари ила, яъни нубувватлари ила ва мўъжизалари ила ўз маслакларида ва вазифаларида энг олдин ва энг мукаммал бўлган бу зотни тасдиқ этиб, даъвосини имзо этадилар. Ва сўзлашув тили ва бирлашиш ила ваҳдониятга далолат этганлари каби, ҳол тили ила ва иттифоқ ила бу зотнинг содиқиятига шаҳодат этадилар дея тушунди.

Бешинчиси: Бу зотнинг дастурлари ила ва тарбияси ва унга тобелик ила ва орқасидан кетишлари ила ҳаққа, ҳақиқатга, камолотга, кароматга, кашфиётга, мушоҳадаларга етишган минглаб авлиё ваҳдониятга далолат этганлари каби, устозлари бўлган бу зотнинг содиқиятига ва рисолатига бирлашиш ва иттифоқ ила шаҳодат этадилар. Ва ғайб оламидан берган хабарларнинг бир қисмини авлиёлик нури ила кўришлари ва умумини иймон нури ила ё илмаляқийн ёки айналяқийн ёки ҳаққаляқийн суратида эътиқод ва тасдиқ этишлари устозлари бўлган бу зотнинг ҳаққоният ва содиқияти даражасини Қуёш каби кўрсатганини кўрди.

Олтинчиси: Бу зотнинг уммийлиги билан баробар келтирган муқаддас ҳақиқатлари ва ихтиро этган олий илмлар ва кашф этган Илоҳий маърифатнинг дарси ила ва таълими ила илмий мартабада энг юксак мақомга етишган миллионлаб мудаққиқ асфиёлар ва муҳаққиқ сиддиқлар ва доҳий мўъмин файласуфлар бу зотнинг уссул асос даъвоси бўлган ваҳдониятни қувватли бурҳонлари ила иттифоқ ила исбот ва тасдиқ этганлари каби, бу энг буюк муаллимнинг ва бу энг буюк устознинг ҳаққониятига ва сўзларининг ҳақиқат бўлганига иттифоқ ила шаҳодатлари кундуз каби бир рисолат ва содиқлигининг ҳужжатидир. Масалан: Рисола-и Нур юз парчаси ила бу зотнинг садоқатининг битта бурҳонидир.

Еттинчиси: Ол ва Асҳоб номида нави башарнинг анбиёдан сўнгра фаросат ва заковат ва камолот ила энг машҳури ва энг муҳтарам ва энг номдори ва энг диндор ва энг кескин назарли азим тоифаси мукаммал мароқ ила ва ғоят диққат ва ниҳоят жиддият ила бу зотнинг бутун яширин ва ошкора ҳолларини ва фикрларини ва вазиятларини суриштириш ва синаш ва синчиклашлари натижасида бу зотнинг дунёда энг содиқ ва энг юксак ва энг ҳақли ва ҳақиқатли бўлганига иттифоқ ила ва бирлашиш ила тебранмас тасдиқлари ва қувватли иймонлари Қуёшнинг зиёсига далолат этган кундуз каби бир далилдир дея тушунди.

— 360 —

Саккизинчиси: Бу коинот, қандайки ўзини ижод ва идора ва тартиб этган ва тасвир ва тақдир ва тадбир ила бир сарой каби, бир китоб каби, бир кўргазма каби, бир томошагоҳ каби тасарруф этган Сонеъига ва котибига ва наққошига далолат этар. Шунинг каби, коинотнинг хилқатидаги Илоҳий мақсадларни биладиган ва билдирадиган ва ўзгаришларидаги Раббоний ҳикматларини таълим этадиган ва вазифадорона ҳаракатидаги натижаларни дарс берадиган ва моҳиятидаги қийматини ва ичидаги мавжудотнинг камолотини эълон этадиган ва у буюк китобнинг маъноларини ифода этадиган бир юксак даллол, бир тўғри кашшоф, бир муҳаққиқ устоз, бир содиқ муаллим истагани ва тақозо этгани ва ҳар ҳолда бўлишига далолат этгани жиҳати ила, албатта бу вазифаларни ҳаркасдан зиёда қилган бу зотнинг ҳаққониятига ва бу коинот Холиқининг энг юксак ва содиқ бир маъмури бўлганига шаҳодат этганини билди.

Тўққизинчиси: Модомики бу санъатли ва ҳикматли асарлари ила ўз ҳунарларини ва санъаткорлигининг камолотини кўрсатмоқ ва бу безалган, зийнатли ниҳоясиз махлуқоти ила ўзини таниттирмоқ ва севдирмоқ ва бу лаззатли ва қийматли ҳисобсиз неъматлари ила ўзига ташаккур ва ҳамд эттирмоқ ва бу шафқатли ва ҳимояли умумий тарбия ва таъминот ила, ҳатто оғизларнинг энг нозик завқларини ва иштаҳаларнинг ҳар навини қондирадиган бир суратда изҳор этилган Раббоний таомлантириш ва зиёфатлар ила ўз рубубиятига қарши миннатдорона ва муташаккирона ва парастишкорона ибодат эттирмоқ ва мавсумларнинг ўзгариши ва кеча-кундузнинг алмашиниши ва фарқланиши каби азаматли ва ҳашаматли тасарруфлар ва ишлар ва даҳшатли ва ҳикматли фаолият ва Халлоқият ила ўз улуҳиятини изҳор этиб, у улуҳиятига қарши иймон ва таслим ва бўйин эгмоқ ва итоат эттирмоқ ва ҳар вақт яхшиликни ва яхшиларни ҳимоя, ёмонликни ва ёмонларни кетказмоқ ва самовий таъзирлар ила золимларни ва ёлғончиларни йўқ этмоқ жиҳати ила ҳаққоният ва адолатини кўрсатмоқ истаган парда орқасида бириси бор. Албатта ва ҳар ҳолда, у ғайбий зотнинг ёнида энг севгили махлуқи ва энг тўғри абди ва унинг мазкур мақсадларига тўлиқ хизмат этиб, коинот яратилишининг тилсимини ва муаммосини ҳал ва кашф этган ва доимо у Холиқининг номига ҳаракат этган ва ундан мадад истаган ва муваффақият истаган ва унинг тарафидан ёрдамга ва тавфиқга мазҳар бўлган ва Муҳаммади Қурайший дейилган бу зот бўлажак. (С.А.В.)

— 361 —

Ҳам ақлига деди: Модомики бу мазкур тўққиз ҳақиқатлар бу зотнинг сидқига шаҳодат этадилар, албатта бу одам бани одамнинг мадори шарафи ва бу оламнинг мадори ифтихоридир. Ва унга "Фахри Олам" ва "Шарафи Бани Одам" дейилиши жуда лойиқдир ва унинг қўлида бўлган Раҳмоннинг фармони бўлган Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг маънавий салтанат ҳашаматининг Ернинг ярмини истилоси ва шахсий камолоти ва юксак хислатлари кўрсатадики, бу оламда энг муҳим зот удир, Холиқимиз ҳақида энг муҳим сўз унингдир.

Хуллас кел, боқ! Бу ҳайратланарли зотнинг юзлаб очиқ ва яққол қатъий мўъжизаларининг қувватига ва динидаги минглаб олий ва асосли ҳақиқатларига таянган ҳолда, бутун даъволарининг асоси ва бутун ҳаётининг ғояси Вожиб-ул Вужуднинг вужудига ва ваҳдатига ва сифатига ва исмларига далолат ва шаҳодат ва у Вожиб-ул Вужудни исбот ва эълон ва тушунтирмоқдир. Демак, бу коинотнинг маънавий Қуёши ва Холиқимизнинг энг порлоқ бир бурҳони бу Ҳабибуллоҳ дейилган зотдирки, унинг шаҳодатини қўллаган ва тасдиқ ва имзо этган алданмас ва алдатмас уч буюк бирлашиш бор:

Биринчиси: "Агар ғайб пардаси очилса, яқийним зиёдалашмайди",- деган Имоми Али (Розияллоҳу Анҳ) ва ерда экан Арши Аъзамни ва Исрофилнинг ҳайкалининг азаматини томоша этган Ғавси Аъзам (Қ.С.) каби кескин назар ва ғайббин кўзлари бўлган минглаб қутблар ва буюк авлиёларни жамлаган ва Оли Муҳаммад номи ила оламнинг шухрат-шиори бўлган нуроний жамоатнинг бирлашиш ила тасдиқларидир.

Иккинчиси: Бадавий бир қавм ва уммий бир муҳитда, ижтимоий ҳаётдан ва сиёсий фикрлардан холи ва китобсиз ва фатрат асрининг қоронғуликларида бўлган ва жуда оз бир замонда энг маданий ва маълумотли ва ижтимоий ва сиёсий ҳаётда энг олдин бўлган миллатларга ва ҳукуматларга устоз ва раҳбар ва элчи ва одил ҳоким бўлиб, шарқдан ғарбга қадар жаҳонписандона идора этган ва "Саҳоба" номи ила дунёда номдор бўлган машҳур жамоатнинг иттифоқ ила жон ва молларини, падар ва қабилаларини фидо эттирган бир қувватли иймон ила тасдиқларидир.

Учинчиси: Ҳар асрда минглаб фардлари бўлган ва ҳар фанда доҳиёна олдин кетган ва кўпгина маслакларда ишлаган, умматида етишган ҳадсиз муҳаққиқ ва мутабаҳҳир олимларининг буюк жамоатининг бир-бирига уйғунлик ила ва илмаляқийн даражасида тасдиқларидир.

— 362 —

Демак, бу зотнинг ваҳдониятга шаҳодати шахсий ва жузъий эмас, балки умумий ва куллий ва тебранмас ва бутун шайтонлар тўпланса, қаршисига ҳеч бир жиҳат ила чиқолмас бир шаҳодатдир дея ҳукм этди. Хуллас, Саодат Асрида ақли ила баробар саёҳат этган дунё мусофири ва ҳаёт йўлчисининг у нуроний мадрасадан олган дарсига қисқа бир ишора бўлиб Биринчи Мақомнинг Ўн Олтинчи Мартабасида бундай:

لَا اِلهَ اِلَّا اللّهُ الْوَاجِبُ الْوُجُودِ الْوَاحِدُ الْاَحَدُ الَّذِى دَلَّ عَلَى وُجُوبِ وُجُودِهِ فِى وَحْدَتِهِ فَخْرُ الْعَالَمِ وَ شَرَفُ نَوْعِ بَنِى آدَمَ بِعَظَمَةِ سَلْطَنَةِ قُرْآنِهِ وَ حِشْمَةِ وُسْعَةِ دِينِهِ وَ كَثْرَةِ كَمَالَاتِهِ وَ عُلْوِيَّةِ اَخْلَاقِهِ حَتَّى بِتَصْدِيقِ اَعْدَائِهِ وَ كَذَا شَهِدَ وَ بَرْهَنَ بِقُوَّةِ مِأتِ الْمُعْجِزَاتِ الظَّاهِرَاتِ الْبَاهِرَاتِ الْمُصَدِّقَةِ الْمُصَدَّقَةِ وَ بِقُوَّةِ آلَافِ حَقَائِقِ دِينِهِ السَّاطِعَةِ الْقَاطِعَةِ بِاِجْمَاعِ آلِهِ ذَوِى الْاَنْوَارِ وَ بِاِتِّفَاقِ اَصْحَابِهِ ذَوِى الْاَبْصَارِ وَ بِتَوَافُقِ مُحَقِّقِى اُمَّتِهِ ذَوِى الْبَرَاهِينِ وَ الْبَصَائِرِ النَّوَّارَةِ

дейилгандир.

Сўнгра бу дунёда ҳаётнинг ғояси ва ҳаётнинг ҳаёти иймон бўлганини билган бу чарчамас ва тўқ бўлмас йўлчи ўз-ўзига дедики: "Қидирганимиз зотнинг сўзи ва каломи дейилган бу дунёда энг машҳур ва энг порлоқ ва энг ҳаким ва унга таслим бўлмаган ҳаркасга ҳар асрда қарши чиққан Қуръони Мўъжиз-ул Баён номли китобга мурожаат этиб, у нима демоқда, билайлик. Фақат энг аввал бу китоб бизнинг Холиқимизнинг китоби бўлганини исбот этмоқ лозимдир дея қидиришни бошлади.